UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштириш, муаммоларни ҳал этишда инсон омилини камайтириш ҳамда хотин-қизлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

2024 йил октябрь ойидан бошлаб «Xotin-qizlar.uz» платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини (кейинги ўринларда — Муаммоларни ўрганиш модули) ишга тушириш;

Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича «маҳалла — туман — вилоят — республика» даражасида ҳал этилишини таъминлаш.

2. Белгилансинки, «Xotin-qizlar.uz» платформасини такомиллаштириш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртманомаси асосида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.

3. Қуйидагилар:

«Xotin-qizlar.uz» платформаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиниладиган маълумотлар ҳамда ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар:

Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизмни жорий қилсин;

Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетларни ташкил этсин.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 557-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Xotin-qizlar.uz» платформаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиниладиган маълумотлар ҳамда ахборотлар

Т/р Маълумот ва ҳужжатлар номи Масъул идора 1. Юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 2. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар 3. Доимий иш билан таъминланган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида бандлиги таъминланган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар 5. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ўқитиш натижасида бандлиги таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси 6. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи қизлар тўғрисида маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 7. Ўқувчи қизлар тўғрисида маълумотлар 8. Олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда уларни тугатган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар 10. Спорт билан профессионал даражасида шуғулланаётган хотин-қизлар ва улар эришган ютуқлар тўғрисида маълумотлар Спорт вазирлиги 11. Хотин-қизларга кўрсатилган тиббий хизматлар, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, эрта ва катта ёшдаги туғруқ, хавф гуруҳидаги хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12. Соғлиқни сақлаш муассасаларида профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар 13. Туғилиш, оналар ва болалар ўлими тўғрисида маълумотлар 14. Фуқаролиги бўлмаган ва вақтинча рўйхатда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Ички ишлар вазирлиги 15. Хорижий давлатларда бўлиб турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар 16. Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар 17. Хотин-қизларга ажратилган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумотлар Марказий банк 18. Хотин-қизларнинг кўчмас мулкка эгалиги тўғрисида маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 19. Никоҳ, никоҳдан ажралганлик тўғрисида аризалар ва қайд этилган никоҳ, никоҳдан ажралганлик ҳолатлари бўйича маълумотлар Адлия вазирлиги 20. Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 557-сон қарорига 2-ИЛОВА

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини ишлаб чиқиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар 1. «Xotin-qizlar.uz» платформасини «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда ўтказиш. 1. Зарур сервер ҳажмлари ва алоқа каналлари юзасидан ўрганиш ўтказиш. 2024 йил сентябрь Ҳисоб-китобларга асосан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Ўрганиш якунларига мувофиқ зарур сервер ҳажмларини олиш юзасидан шартномалар имзолаш. 2024 йил октябрь 3. «Xotin-qizlar.uz» платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда ўтказиш. 2. Муаммоларни ўрганиш модулини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 1. Муаммоларни ўрганиш модулини яратиш техник топшириғини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш. 2024 йил сентябрь Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Муаммоларни ўрганиш модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Бунда: хотин-қизлар томонидан киритилган муаммоларнинг ташкилотлар, соҳалар кесимида маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг ҳамда тегишли ҳудуд ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари шахсий кабинетида акс этишини таъминлаш. 2024 йил октябрь 3. Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш жараёнини ташкил этиш. 1. Тегишли малакали ходимлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2024 йил сентябрь Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, ижрочилар маблағлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш малакасини шакллантиришга қаратилган видеойўриқнома ва услубий қўлланма ишлаб чиқиш. 2024 йил октябрь 4. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими ходимларининг Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш. 1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими ходимларини ўқитиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2024 йил сентябрь Ижрочилар маблағлари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ўқув жараёнларида иштирок этадиган ходимларнинг рўйхатини шакллантириш. 2024 йил октябрь 3. Ўқув жараёнларни ҳудудлардаги IT — парк биноларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш. 2024 йил ноябрь 5. Муаммоларни ўрганиш модули тўғрисида аҳоли, хусусан, хотин-қизларнинг хабардорлигини ошириш. 1. «Хонадонбай» юриш давомида аҳолига Муаммоларни ўрганиш модулининг мазмун-моҳияти ва хотин-қизлар муаммоларини тезкор ҳал этишдаги афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб бориш. 2. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва аҳоли билан тезкор мулоқот учун ташкил этилган алоқа тизимлари орқали Муаммоларни ўрганиш модули тўғрисида маълумот бериб бориш. 3. Муаммоларни ўрганиш модули афзалликлари ҳамда натижадорлиги тўғрисида қисқа метражли ижтимоий роликлар тайёрлаш, маълумот бериб бориш. 2024 йил сентябрь доимий равишда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, ижрочи маблағлари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юбориш, мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш жараёнларини рақамлаштириш. 1. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан жойларда хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, улар иштирокида қайд этиш ва мурожаатларни Муаммоларни ўрганиш модулининг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасига (pm.gov.uz) интеграция қилиш. 2024 йил ноябрь Ижрочиларнинг ўз маблағлари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган мурожаатларни Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси орқали тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юбориш механизмларини йўлга қўйиш. 2024 йил декабрь 3. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, тегишли ҳудуд ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан муаммоларнинг соҳалар ва ижрочилар кесимида ҳал этилиши бўйича тизимли таҳлил қилиш. Доимий 4. Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган мурожаатларнинг тизимли таҳлили асосида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Ҳар чорак якуни билан 7. «Xotin-qizlar.uz» платформасини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари билан интеграция қилиш. 1. Вазирлик ва идоралар ҳамда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш тармоқ графигини тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тармоқ графиги асосида идоралараро маълумот алмашинуви бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. 2024 йил октябрь 8. Муаммоларни ўРганиш модулига статистика ҳисоботи шаклларини киритиш. 1. Статистик ҳисобот шаклларини: хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича йўналишлар, ҳар бир йўналиш доирасида кўрсатилган ёрдам ва ундан фойдаланган шахслар кесимида; туман (шаҳар) даражасида маҳалла ва сектор кесимида туман (шаҳар) ташкилотлари рўйхати асосида; вилоят даражасида маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) кесимида вилоят ташкилотлари рўйхати асосида; республика даражасида маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва вилоятлар кесимида вазирлик ва идоралар рўйхати асосида ишлаб чиқиш. 2. Ҳисобот шакллари асосида статистика кўрсаткичларини тақдим этувчи «Дастур» ишлаб чиқиш. 2024 йил октябрь Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 9. Муаммоларни ўрганиш модулини такомиллаштириб бориш, юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш. 1. Муаммоларни ўрганиш модули фаолияти юзасидан таҳлил қилиб бориш. 2. Таҳлил натижалари асосида Муаммоларни ўрганиш модулига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 3. Заруратга кўра манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш. Доимий равишда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. «Аёллар дафтари» доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш тизимини янада такомиллаштириш. «Аёллар дафтари» электрон дастурини такомиллаштириш чораларини кўриш. 2024 йил сентябрь Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бунда: барча тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш жараёнини якунлаш; барча ҳисоботларни тизим орқали олиш имкониятини яратиш. 2024 йил октябрь 11. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаш шароитларини яхшилаш. 1. Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларига тегишли моддий-техник базани хатловдан ўтказиш. 2024 йил октябрь Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, ижрочи маблағлари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Хатлов натижаларига кўра маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини компьютер жамланмалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2024 йил октябрь 12. Муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш. 1. Муаммоларни ўрганиш модули орқали қилинган мурожаатларнинг натижалари тўғрисида масъулларнинг ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида эшитиб бориш. 2024 йил ҳар чоракда Маблағ талаб этилмайди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими масъуллари томонидан Муаммоларини ўрганиш модулига киритилган муаммоларнинг таҳлили натижаларини муҳокама қилиб бориш. Ҳар ярим йил якунида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 9 сентябрь,

557-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 09/24/557/0701-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish, ularning muammolarini hal etishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish, xotin-qizlar muammolari bilan ishlash tizimini raqamlashtirish, muammolarni hal etishda inson omilini kamaytirish hamda xotin-qizlar murojaatlarini koʻrib chiqish natijadorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Xotin-qizlarning jamiyatdagi rolini oshirish, gender tenglik va oila masalalari boʻyicha respublika komissiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

2024-yil oktabr oyidan boshlab “Xotin-qizlar.uz” platformasi doirasida Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va tizimli hal etish modulini (keyingi oʻrinlarda — Muammolarni oʻrganish moduli) ishga tushirish;

Muammolarni oʻrganish moduli orqali aniqlangan muammolar tegishliligi boʻyicha “mahalla — tuman — viloyat — respublika” darajasida hal etilishini taʼminlash.

2. Belgilansinki, “Xotin-qizlar.uz” platformasini takomillashtirish hamda doimiy texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining buyurtmanomasi asosida Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.

3. Quyidagilar:

“Xotin-qizlar.uz” platformasi hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali idoralararo elektron hamkorlik doirasida almashiniladigan maʼlumotlar hamda axborotlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish va tizimli hal etish modulini ishlab chiqish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda 2024-yil 1-oktabrga qadar:

Muammolarni oʻrganish moduliga kiritilgan masalalarni, birinchi navbatda, mahalla va tuman (shahar) darajasida, zarur hollarda esa viloyat yoki respublika darajasida hal etish va monitoringini yuritishni nazarda tutuvchi mexanizmni joriy qilsin;

Muammolarni oʻrganish moduli orqali kelib tushgan murojaatlarni masʼul vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan oʻrganib chiqish va hal etishni taʼminlash maqsadida ular uchun foydalanuvchi kabinetlarni tashkil etsin.

2024-yil 1-oktabrdan boshlab doimiy ravishda Muammolarni oʻrganish moduli orqali kelib tushgan murojaatlar bilan ishlash, xotin-qizlarning muammolarini hal etish yuzasidan monitoring yuritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-sentabrdagi 557-son qaroriga 1-ILOVA

“Xotin-qizlar.uz” platformasi hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali idoralararo elektron hamkorlik doirasida almashiniladigan maʼlumotlar hamda axborotlar

T/r Maʼlumot va hujjatlar nomi Masʼul idora 1. Yuridik shaxs tashkil etgan holda yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 2. Oʻzini-oʻzi band qilgan fuqarolar toʻgʻrisida maʼlumotlar 3. Doimiy ish bilan taʼminlangan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Oilaviy tadbirkorlik dasturlari doirasida bandligi taʼminlangan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 5. Xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻqitish va oʻqitish natijasida bandligi taʼminlanganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, “Hunarmand” uyushmasi 6. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchi qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 7. Oʻquvchi qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 8. Oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 9. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida tahsil olayotgan hamda ularni tugatgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 10. Sport bilan professional darajasida shugʻullanayotgan xotin-qizlar va ular erishgan yutuqlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Sport vazirligi 11. Xotin-qizlarga koʻrsatilgan tibbiy xizmatlar, istalmagan homiladorlikning oldini olish, erta va katta yoshdagi tugʻruq, xavf guruhidagi xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Sogʻliqni saqlash vazirligi 12. Sogʻliqni saqlash muassasalarida profilaktik hisobda turgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 13. Tugʻilish, onalar va bolalar oʻlimi toʻgʻrisida maʼlumotlar 14. Fuqaroligi boʻlmagan va vaqtincha roʻyxatda turgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Ichki ishlar vazirligi 15. Xorijiy davlatlarda boʻlib turgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 16. Ichki ishlar organlarida profilaktik hisobda turgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar 17. Xotin-qizlarga ajratilgan imtiyozli kreditlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Markaziy bank 18. Xotin-qizlarning koʻchmas mulkka egaligi toʻgʻrisida maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 19. Nikoh, nikohdan ajralganlik toʻgʻrisida arizalar va qayd etilgan nikoh, nikohdan ajralganlik holatlari boʻyicha maʼlumotlar Adliya vazirligi 20. Nogironligi boʻlgan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlar Ijtimoiy himoya milliy agentligi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-sentabrdagi 557-son qaroriga 2-ILOVA

Xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish va tizimli hal etish modulini ishlab chiqish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. “Xotin-qizlar.uz” platformasini “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga belgilangan tartibda oʻtkazish. 1. Zarur server hajmlari va aloqa kanallari yuzasidan oʻrganish oʻtkazish. 2024-yil sentabr Hisob-kitoblarga asosan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Oʻrganish yakunlariga muvofiq zarur server hajmlarini olish yuzasidan shartnomalar imzolash. 2024-yil oktabr 3. “Xotin-qizlar.uz” platformasini “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga belgilangan tartibda oʻtkazish. 2. Muammolarni oʻrganish modulini ishlab chiqish va ishga tushirish. 1. Muammolarni oʻrganish modulini yaratish texnik topshirigʻini ishlab chiqish va belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish. 2024-yil sentabr Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Muammolarni oʻrganish modulini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. Bunda: xotin-qizlar tomonidan kiritilgan muammolarning tashkilotlar, sohalar kesimida mahalladagi xotin-qizlar faollarining hamda tegishli hudud hokimlarining oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari shaxsiy kabinetida aks etishini taʼminlash. 2024-yil oktabr 3. Muammolarni oʻrganish moduli bilan ishlash jarayonini tashkil etish. 1. Tegishli malakali xodimlardan iborat ishchi guruhni shakllantirish. 2024-yil sentabr Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari, ijrochilar mablagʻlari “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Ishchi guruh tomonidan mahalladagi xotin-qizlar faollari uchun Muammolarni oʻrganish moduli bilan ishlash malakasini shakllantirishga qaratilgan videoyoʻriqnoma va uslubiy qoʻllanma ishlab chiqish. 2024-yil oktabr 4. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tizimi xodimlarining Muammolarni oʻrganish moduli bilan ishlash koʻnikmalarini shakllantirish. 1. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tizimi xodimlarini oʻqitish reja-jadvalini ishlab chiqish. 2024-yil sentabr Ijrochilar mablagʻlari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Oʻquv jarayonlarida ishtirok etadigan xodimlarning roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil oktabr 3. Oʻquv jarayonlarni hududlardagi IT — park binolaridan foydalangan holda tashkil etish. 2024-yil noyabr 5. Muammolarni oʻrganish moduli toʻgʻrisida aholi, xususan, xotin-qizlarning xabardorligini oshirish. 1. “Xonadonbay” yurish davomida aholiga Muammolarni oʻrganish modulining mazmun-mohiyati va xotin-qizlar muammolarini tezkor hal etishdagi afzalliklari toʻgʻrisida tushuntirishlar berib borish. 2. Mahalladagi xotin-qizlar faoli va aholi bilan tezkor muloqot uchun tashkil etilgan aloqa tizimlari orqali Muammolarni oʻrganish moduli toʻgʻrisida maʼlumot berib borish. 3. Muammolarni oʻrganish moduli afzalliklari hamda natijadorligi toʻgʻrisida qisqa metrajli ijtimoiy roliklar tayyorlash, maʼlumot berib borish. 2024-yil sentabr doimiy ravishda Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari, ijrochi mablagʻlari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va ularni tegishliligi boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga yuborish, murojaatlarni qonunchilikda belgilangan tartibda hal etish jarayonlarini raqamlashtirish. 1. Mahallalardagi xotin-qizlar faollari tomonidan joylarda xotin-qizlarning muammolarini aniqlash, ular ishtirokida qayd etish va murojaatlarni Muammolarni oʻrganish modulining Murojaatlar bilan ishlash yagona onlayn platformasiga (pm.gov.uz) integratsiya qilish. 2024-yil noyabr Ijrochilarning oʻz mablagʻlari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Muammolarni oʻrganish moduliga kiritilgan murojaatlarni Murojaatlar bilan ishlash yagona onlayn platformasi orqali tegishliligi boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga yuborish mexanizmlarini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil dekabr 3. Mahalladagi xotin-qizlar faoli, tegishli hudud hokimlarining oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan muammolarning sohalar va ijrochilar kesimida hal etilishi boʻyicha tizimli tahlil qilish. Doimiy 4. Muammolarni oʻrganish moduliga kiritilgan murojaatlarning tizimli tahlili asosida aniqlangan muammolarni hal etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash. Har chorak yakuni bilan 7. “Xotin-qizlar.uz” platformasini manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlari hamda maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilish. 1. Vazirlik va idoralar hamda “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi bilan integratsiya qilish tarmoq grafigini tasdiqlash. 2024-yil sentabr Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tarmoq grafigi asosida idoralararo maʼlumot almashinuvi boʻyicha texnologik yoʻriqnomalar ishlab chiqish va tasdiqlash, axborot tizimlari bilan integratsiya qilish. 2024-yil oktabr 8. Muammolarni oʻRganish moduliga statistika hisoboti shakllarini kiritish. 1. Statistik hisobot shakllarini: xotin-qizlar muammolarini hal etish boʻyicha yoʻnalishlar, har bir yoʻnalish doirasida koʻrsatilgan yordam va undan foydalangan shaxslar kesimida; tuman (shahar) darajasida mahalla va sektor kesimida tuman (shahar) tashkilotlari roʻyxati asosida; viloyat darajasida mahalla, sektor va tuman (shahar) kesimida viloyat tashkilotlari roʻyxati asosida; respublika darajasida mahalla, sektor, tuman (shahar) va viloyatlar kesimida vazirlik va idoralar roʻyxati asosida ishlab chiqish. 2. Hisobot shakllari asosida statistika koʻrsatkichlarini taqdim etuvchi “Dastur” ishlab chiqish. 2024-yil oktabr Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 9. Muammolarni oʻrganish modulini takomillashtirib borish, yuzaga keladigan kamchiliklarni bartaraf etish. 1. Muammolarni oʻrganish moduli faoliyati yuzasidan tahlil qilib borish. 2. Tahlil natijalari asosida Muammolarni oʻrganish moduliga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 3. Zaruratga koʻra manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan integratsiya qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borish. Doimiy ravishda Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 10. “Ayollar daftari” doirasida ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga muhtoj xotin-qizlar bilan manzilli ishlash tizimini yanada takomillashtirish. “Ayollar daftari” elektron dasturini takomillashtirish choralarini koʻrish. 2024-yil sentabr Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Bunda: barcha tegishli tashkilotlar bilan integratsiya qilish jarayonini yakunlash; barcha hisobotlarni tizim orqali olish imkoniyatini yaratish. 2024-yil oktabr 11. Mahalladagi xotin-qizlar faollari faoliyatining samaradorligini oshirish maqsadida ishlash sharoitlarini yaxshilash. 1. Mahalladagi xotin-qizlar faollariga tegishli moddiy-texnik bazani xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil oktabr Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan, ijrochi mablagʻlari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Xatlov natijalariga koʻra mahalladagi xotin-qizlar faollarini kompyuter jamlanmalari va boshqa zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2024-yil oktabr 12. Muammolarni koʻrib chiqish va hal etish borasida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda tegishli vazirlik va idoralarning, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining masʼuliyatini oshirish. 1. Muammolarni oʻrganish moduli orqali qilingan murojaatlarning natijalari toʻgʻrisida masʼullarning hisobotlarini xalq deputatlari mahalliy Kengashlari sessiyalarida eshitib borish. 2024-yil har chorakda Mablagʻ talab etilmaydi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tizimi masʼullari tomonidan Muammolarini oʻrganish moduliga kiritilgan muammolarning tahlili natijalarini muhokama qilib borish. Har yarim yil yakunida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 9-sentabr,

557-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.09.2024-y., 09/24/557/0701-son)

lex.uz