UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.

3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдори ушбу маблағлар ажратиладиган йилдан олдинги йилнинг биринчи сентябрига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим фоизини Қонунчилик палатасига сўнгги сайловларда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади.

Бунда базавий ҳисоблаш миқдори ошганда, ушбу ойдан тегишли равишда молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдорининг мос қисми индексация қилинади»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:

ажратиладиган маблағларнинг қирқ фоизи сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;

ажратиладиган маблағларнинг олтмиш фоизи сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда.

Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг қирқ фоизи сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = (М х 40%) / Пс, бунда:

С — муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;

М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;

*Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.

Пс — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар сони.

Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини хар йили молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг олтмиш фоизи сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = (М х 60% / С) х Дс, бунда:

С — муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;

М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;

* Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.

С — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар депутатларининг умумий сони;

Дс — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган муайян партия депутатларининг сони»;

13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Қонунчилик палатаси депутатларининг сони ўзгариши натижасида, сиёсий партия Қонунчилик палатасида фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларига эга бўлмай қолса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб мазкур партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни тўхтатади»;

Қонунчилик палатаси депутатлари таркиби ўзгарган ҳолларда сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни қайта кўриб чиқишнинг 3-схемаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон. Республикаси Қонунига мувофиқ доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳакамлик суди мақомини ва унинг ваколатларини расмий тасдиқлаш усули ҳисобланади. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри электрон шаклда юритилади ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш мазкур Реестрга ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш орқали амалга оширилади.

Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш муваққат ҳакамлик суди мақомини ва ваколатларини расмий ҳисобга олиш усули ҳисобланади. Муваққат ҳакамлик судлари реестри электрон шаклда юритилади ҳамда муваққат ҳакамлик судлари мазкур Реестрга ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома юбориш орқали ҳисобга олинади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишда ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишда ҳакамлик судини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилмайди, унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

3. Қуйидагилар доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишнинг мақсади ҳисобланади:

ҳакамлик судлари ташкил этилганлигини ва уларнинг фаолияти тугатилганлигини тасдиқлаш, ҳакамлик судлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш;

ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш.

4. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

5. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш учун тўловлар ундирилмайди.

2-боб. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш

6. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) унинг ҳисобини рўйхатдан ўтказиш учун доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;

юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва унинг иш тартиби нусхаси;

ҳакамлик судьялари рўйхати;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;

ҳакамлик судьяларининг дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак;

ҳакамлик судьяларининг меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда);

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

7. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс тақдим қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради.

8. Тақдим қилинган ҳужжатларга асосан адлия органи белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказади. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига киритилади ҳамда ҳакамлик суди ҳисоби рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.

9. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки ариза берувчи томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи аниқланган камчиликларни ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.

Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.

10. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг фаолияти тугатилган, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низомига ёки иш тартибига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилган тақдирда, юридик шахс ўн иш куни мобайнида Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади. Адлия органи барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.

3-боб. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш

11. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.

12. Муваққат ҳакамлик судига раислик қилувчи (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда) ёхуд ҳакамлик судьяси (низо якка кўриб чиқилаётганда) ҳакамлик муҳокамаси бошлангунга қадар мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади ҳамда Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳакамлик битими нусхаси;

ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда).

Қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;

ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда).

ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда).

Ҳисобга олиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак.

13. Адлия органи тақдим қилинган ҳужжатларга асосан белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олади. Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида тегишли адлия органи томонидан муваққат ҳакамлик судлари реестрига маълумотлар киритилганда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда муваққат ҳакамлик судига хабарнома юборилади.

14. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, адлия органи аниқланган камчиликларни тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда муваққат ҳакамлик судига хабарнома юборади.

4-боб. Ҳакамлик суди таркибини ўзгартириш

15. Ҳакамлик суди таркиби ўзгартирилган тақдирда, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ёки мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) бу тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;

ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Бунда камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши тўғрисидаги талабга риоя қилиниши керак;

ҳакамлик судьяларининг меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда).

16. Адлия органи ҳакамлик судьяларининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ҳакамлик судьялари кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.

17. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, адлия органи аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ариза берувчига хабарнома юборади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

18. Агар адлия органи ҳакамлик судлари ҳисоби рўйхатдан ўтказилгандан ёки ҳисобга олингандан кейин тегишли равишда Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилган, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьяларини аниқлаган тақдирда, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахсга ёки муваққат ҳакамлик судини ташкил этган ҳакамлик битими томонларига номувофиқликни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома юборади.

19. Адлия органи тақдимномаси бажарилмаганда, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьялари Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестридан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида адлия органи бу ҳақида ваколатли судга хабарнома юборади.

20. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки муваққат ҳакамлик суди тегишли равишда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисидаги хабарномани олгандан кейин ҳакамлик ишини кўришга киришадилар.

21. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш, шунингдек, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари ҳақидаги ахборот ҳудудий адлия органлари томонидан даврий равишда, лекин ҳар чоракда камида бир марта умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.

Ушбу ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ва «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами»да нашр этилади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, шунингдек, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилади.

22. Мазкур Низом қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Платформа ёки ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Адлия органи 1. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. 2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказади ва Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига киритади. 3. Ҳакамлик суди ҳисоби рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборади. 4. Рўйхатдан ўтказишни рад этади. 10 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ариза берувчиларга тақдим этади. 10 дақиқа ичида

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида СЎРОВНОМА

I. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи: 2. Жойлашган жойи (почта манзили): 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами: 4. Телефон рақами: II. Ҳакамлик суди вакили: 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси *; юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси; юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва унинг иш тартиби нусхаси; ҳакамлик судьялари рўйхати; ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари *; ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нусхалари *; ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нусхалари *; вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри

Т/р Ариза тушган сана ва вақт Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг номи Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган тартиб рақами ва санаси Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорнинг тартиб рақами ва санаси Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва санаси Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьялари (Ф.И.О.) Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик. суди фаолиятини тугатиш ёки унинг ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиб рақами ва санаси 1.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Платформа ёки ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Адлия органи 1. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. 2. Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олади ва Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритади. 3. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади. 4. Рўйхатдан ўтказишни рад этади. 5 иш куни ичида

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида СЎРОВНОМА

I. Муваққат ҳакамлик суди тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи: 2. Жойлашган жойи (почта манзили): 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами: 4. Телефон рақами: II. Муваққат ҳакамлик судининг раислик қилувчиси ёки ҳакамлик судьяси: 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: ҳакамлик битими нусхаси; ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда); ҳакамлик судьялари паспорт маълумотлари *; ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Ҳисобга олиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак *; ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда)*.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Муваққат ҳакамлик судлари реестри

Т/р Хабарнома тушган сана ва вақт Ҳакамлик битими томонларининг номи Муваққат ҳакамлик судини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор санаси Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тартиб рақами ва санаси Муваққат ҳакамлик судлари судьялари (Ф.И.О.) 1. ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида :

а) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ННТ), шу жумладан, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан адлия органлари томонидан ўтказган ҳолларда, бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.

3. ННТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.

ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.

ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланади.

5. Халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек, халқаро ҳамда хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзлари давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият юритадиган ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.

6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда, ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.

7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

республика, вилоятлараро ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

8. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

9. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

10. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

2-боб. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш

11. ННТ рамзи тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида ННТнинг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

12. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

рамзнинг намунаси ва тавсифи;

ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ҳамда филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

13. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда:

рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга;

келишиш учун тегишли Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмасига юборилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган беш иш кунида рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва бу бўйича тегишли хулоса беради.

15. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.

16. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.

17. ННТ рамзи тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ННТ рамзларининг давлат реестрига киритилади.

18. Қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар бўлса;

ушбу Низомнинг 7-бандига асосан белгиланган йиғим тўланмаганда;

Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса;

рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса;

рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса;

рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларга путур етказишни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдиришни, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса;

рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса;

рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса;

рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса;

рамз диний хусусиятга эга бўлса.

19. Рамзнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли уни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган қарор қабул қилади.

ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ариза берувчига уларнинг уч ой муддатда йиғимни қайтариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ёхуд аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқи тушунтирилади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янги берилган ҳисобланади.

21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

3-боб. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш

22. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.

23. ННТ раҳбар органи томонидан ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилганда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш учун бир ой мобайнида мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;

ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;

ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

24. ННТ рамзи ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида қайта рўйхатдан ўтказилади.

25. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида ННТ рамзларининг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва ариза берувчига «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) рамзнинг янги намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом берилади.

Агар рамз тавсифига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада назарда тутилган қисқача тавсифнинг ўзгаришига олиб келса, ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилганда ҳам ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади.

26. Мазкур қарор кучга киргунга қадар расмийлаштирилган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан уни QR-код қўйилган гувоҳномага алмаштириш бўйича ариза берувчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);

йўқолган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

27. Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунасини, унинг тавсифи ҳамда низомни Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборади.

Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

28. Ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ННТ рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Платформа ёки ЯИДХП 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборади. 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган Рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва хулоса беради. 5 иш куни ичида 4-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш; ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. 10 иш куни ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ариза берувчиларга тақдим этади. 10 дақиқа ичида

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида СЎРОВНОМА

I. Нодавлат нотижорат ташкилот тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи: 2. Жойлашган жойи (почта манзили): 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами: 4. Телефон рақами: II. Нодавлат нотижорат ташкилот вакили: 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: Рўйхатдан ўтказиш учун: ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми; ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; рамзнинг намунаси ва тавсифи; ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори; бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун; вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома). Қайта рўйхатдан ўтказиш учун: ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори; ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи; ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома). ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан мурожаат қилганда: гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда); вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзларининг ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр тартиб рақами Рамз давлат рўйхатидан ўтказилган сана ННТ поми ННТ раҳбар органи томонидан рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана Рамзнинг қисқача тавсифи Реестрга ёзувни ёзган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва имзоси Қайта рўйхатдан ўтказилган сана Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 ».

б) 3-иловада :

3-бандда :

биринчи хатбошисидаги «йиғим» сўзи «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.»;

5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Адлия вазирлиги томонидан чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;

чет эл фуқаросининг 3х4 см ўлчамдаги электрон шаклдаги рангли фотосурати;

хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;

тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.

Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки Платформа орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомга 1а-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади»;

11-банддаги «ННТни уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилади» сўзлари «Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги «Адлия вазирлигига ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар» сўзлари «мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ва назарда тутилган ҳужжатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ариза берилади:»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).»;

Қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:

«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Платформа ёки ЯИДХП 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Адлия вазирлиги Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: аккредитациядан ўтказиш тўғрисида; аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида. Бир ой муддатда 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Платформа ёки ЯИДХП Ариза берувчига аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади. 1. 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида

».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ»;

5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатга олиниши учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тегишли адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради»;

қуйидаги мазмундаги 5 1 ва 5 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«5 1 . Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар шахсан ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда хабарнома электрон шаклда тўлдиради.

5 2 . Хабарнома тўлдирилганидан сўнг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, хабарномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Тўлдирилган хабарнома автоматик тарзда тегишли адлия органига юборилади.»;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Адлия органи рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши адлия органи томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Хабарномани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.»;

қуйидаги мазмундаги 7 1 ва 7 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«7 1 . Хабарноманинг адлия органи томонидан кўриб чиқилиши натижасида рўйхатга олинганлиги ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақидаги маълумот Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

7 2 . Давлат хизматлари маркази маълумот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.»;

8-банднинг биринчи хатбошисидаги «рўйхатдан ўтганлиги» сўзлари «рўйхатга олинганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилининг ўзгарганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 5 1 ва 5 2 -бандларида белгиланган тартибда хабарнома юборади»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

1-илова матнидан «(хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус имзоси)» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 9 сентябрь,

553-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Davlat xizmatlarini elektron shaklda koʻrsatish qamrovi yanada kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish hamda muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga olishni;

xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish;

nodavlat notijorat tashkilotlarining chet el fuqarolari boʻlgan xodimlarini, shuningdek, ularning oila aʼzolarini akkreditatsiya qilish;

nodavlat notijorat tashkilotlarining ramziy belgilarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish.

2. Belgilansinki, ushbu qarorga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun manfaatdor shaxslar yoki ularning ishonchli vakillari faqat davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.

3. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:

davlat xizmatlari YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-sentabrdagi 553-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 16-martdagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini davlat tomonidan moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratiladigan davlat mablagʻlarining har yilgi miqdori ushbu mablagʻlar ajratiladigan yildan oldingi yilning birinchi sentabriga belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining ikki yarim foizini Qonunchilik palatasiga soʻnggi saylovlarda saylovchilar roʻyxatiga kiritilgan fuqarolar soniga koʻpaytirish hisobiga shakllantiriladi.

Bunda bazaviy hisoblash miqdori oshganda, ushbu oydan tegishli ravishda moliyalashtirish uchun ajratiladigan davlat mablagʻlarining har yilgi miqdorining mos qismi indeksatsiya qilinadi”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini har yili moliyalashtirishga moʻljallangan davlat mablagʻlari summasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan ular oʻrtasida quyidagi tartibda taqsimlanadi:

ajratiladigan mablagʻlarning qirq foizi siyosiy partiyalar oʻrtasida teng miqdorda;

ajratiladigan mablagʻlarning oltmish foizi siyosiy partiyalar oʻrtasida ularning Qonunchilik palatasida olgan deputatlik oʻrinlari miqdoriga mutanosib ravishda.

Har bir siyosiy partiyaning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini har yili moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlarning qirq foizi siyosiy partiyalar oʻrtasida quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

S = (M x 40%) / Ps, bunda:

S — muayyan siyosiy partiyaning ustav faoliyatini har yili moliyalashtirish uchun moʻljallangan davlat mablagʻlari summasi;

M* — siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratiladigan davlat mablagʻlarining yillik miqdori;

*Yangi chaqiriq Qonunchilik palatasi faoliyatining birinchi yilida ushbu summa yangi chaqiriq Qonunchilik palatasining birinchi majlisi oʻtkazilgungacha oldingi saylovlar natijalari boʻyicha siyosiy partiyalarga ajratilgan mablagʻlar summasiga kamaytiriladi.

Ps — ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun davlat mablagʻlari olish huquqiga ega boʻlgan siyosiy partiyalar soni.

Har bir siyosiy partiyaning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini xar yili moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlarning oltmish foizi siyosiy partiyalar oʻrtasida quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

S = (M x 60% / S) x Ds, bunda:

S — muayyan siyosiy partiyaning ustav faoliyatini har yili moliyalashtirish uchun moʻljallangan davlat mablagʻlari summasi;

M* — siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratiladigan davlat mablagʻlarining yillik miqdori;

* Yangi chaqiriq Qonunchilik palatasi faoliyatining birinchi yilida ushbu summa yangi chaqiriq Qonunchilik palatasining birinchi majlisi oʻtkazilgungacha oldingi saylovlar natijalari boʻyicha siyosiy partiyalarga ajratilgan mablagʻlar summasiga kamaytiriladi.

S — ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun davlat mablagʻlari olish huquqiga ega boʻlgan siyosiy partiyalar deputatlarining umumiy soni;

Ds — ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirish uchun davlat mablagʻlari olish huquqiga ega boʻlgan muayyan partiya deputatlarining soni”;

13-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Qonunchilik palatasi deputatlarining soni oʻzgarishi natijasida, siyosiy partiya Qonunchilik palatasida fraksiyasini tuzish uchun zarur miqdorda deputatlik oʻrinlariga ega boʻlmay qolsa, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi oʻzgarish yuz bergan oydan keyingi oydan boshlab mazkur partiyaning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirishni toʻxtatadi”;

Qonunchilik palatasi deputatlari tarkibi oʻzgargan hollarda siyosiy partiyalarning ustavda nazarda tutilgan faoliyatini moliyalashtirishni qayta koʻrib chiqishning 3-sxemasi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 30-oktabrdagi 235-son qarori bilan tasdiqlangan Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisida NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston. Respublikasi Qonuniga muvofiq doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida muvaqqat hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibini belgilaydi.

2. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish hakamlik sudi maqomini va uning vakolatlarini rasmiy tasdiqlash usuli hisoblanadi. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestri elektron shaklda yuritiladi hamda doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Reyestrga hakamlik sudi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish va hisobini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida guvohnoma berish orqali amalga oshiriladi.

Muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga olish muvaqqat hakamlik sudi maqomini va vakolatlarini rasmiy hisobga olish usuli hisoblanadi. Muvaqqat hakamlik sudlari reyestri elektron shaklda yuritiladi hamda muvaqqat hakamlik sudlari mazkur Reyestrga hakamlik sudi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish va ularga hisobga olinganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborish orqali hisobga olinadi.

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazishda va muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga olishda hakamlik sudini tashkil etishning maqsadga muvofiqligi koʻrib chiqilmaydi, uning faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3. Quyidagilar doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish va muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga olishning maqsadi hisoblanadi:

hakamlik sudlari tashkil etilganligini va ularning faoliyati tugatilganligini tasdiqlash, hakamlik sudlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimlashtirish;

hakamlik sudlari faoliyatini tashkil etish va tugatish, shuningdek doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari tarkibiga kiradigan hakamlik sudyalari toʻgʻrisidagi axborotni eʼlon qilish.

4. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish va muvaqqat hakamlik sudlari hisobini yuritish tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — adliya organlari) tomonidan mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

5. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish va muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga olish uchun toʻlovlar undirilmaydi.

2-bob. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish

6. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan yuridik shaxs vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) uning hisobini roʻyxatdan oʻtkazish uchun doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa-mustaqil ravishda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

yuridik shaxsning vakolatli organi tomonidan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etish toʻgʻrisida qabul qilingan qarori nusxasi;

yuridik shaxsning vakolatli organi tomonidan tasdiqlangan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi nizomi va uning ish tartibi nusxasi;

hakamlik sudyalari roʻyxati;

vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

Quyidagi hujjatlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:

hakamlik sudyalarining identifikatsiya ID-kartasi (pasport) maʼlumotlari;

hakamlik sudyalarining diplomlari (oliy yuridik maʼlumoti boʻlganda). Hakamlik sudlari hisobini roʻyxatdan oʻtkazish uchun kamida bitta hakamlik sudyasining oliy yuridik maʼlumoti boʻlishi kerak;

hakamlik sudyalarining mehnat daftarchalari (mavjud boʻlganda);

doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma.

Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (Mobile-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

7. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan yuridik shaxs taqdim qilingan hujjatlarning ishonchliligi va qonunchilikka muvofiqligi uchun javob beradi.

8. Taqdim qilingan hujjatlarga asosan adliya organi belgilangan tartibda hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslarning “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 14-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.

Taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish va doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish oʻn ish kunidan oshmaydigan muddatda amalga oshiriladi.

Hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslar koʻrsatib oʻtilgan talablarga muvofiq boʻlgan taqdirda, adliya organi doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazadi. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestriga kiritiladi hamda hakamlik sudi hisobi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida 4-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnoma Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga yuboriladi.

9. Hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslar belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan yoki ariza beruvchi tomonidan zarur darajada rasmiylashtirilmagan yoxud toʻliq boʻlmagan hujjatlar taqdim qilingan taqdirda adliya organi aniqlangan kamchiliklarni va tegishli hujjatlarni taqdim qilishi mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.

Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha xabarnoma yuborilgan taqdirda, arizani koʻrib chiqish muddati xabarnomada koʻrsatilgan muddatga toʻxtatib turiladi.

10. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudining faoliyati tugatilgan, shuningdek doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi nizomiga yoki ish tartibiga oʻzgartirishlar yoki qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda, yuridik shaxs oʻn ish kuni mobaynida Mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi. Adliya organi barcha zarur hujjatlar taqdim qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.

3-bob. Muvaqqat hakamlik sudlari hisobini yuritish

11. Muvaqqat hakamlik sudlari hisobi mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha yuritiladi.

12. Muvaqqat hakamlik sudiga raislik qiluvchi (nizo hayʼatda koʻrib chiqilayotganda) yoxud hakamlik sudyasi (nizo yakka koʻrib chiqilayotganda) hakamlik muhokamasi boshlangunga qadar mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi hamda Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnomani toʻldiradi.

Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

hakamlik bitimi nusxasi;

hakamlik sudyalari roʻyxati (nizo hayʼatda koʻrib chiqilayotganda).

Quyidagi hujjatlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:

hakamlik sudyalarining identifikatsiya ID-kartasi (pasport) maʼlumotlari;

hakamlik sudyalari diplomlari (oliy yuridik maʼlumoti boʻlganda).

hakamlik sudyalari mehnat daftarchalari (mavjud boʻlganda).

Hisobga olish uchun kamida bitta hakamlik sudyasining oliy yuridik maʼlumoti boʻlishi kerak.

13. Adliya organi taqdim qilingan hujjatlarga asosan belgilangan tartibda hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslarning “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 14-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.

Hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslar koʻrsatib oʻtilgan talablarga muvofiq boʻlgan taqdirda, adliya organi muvaqqat hakamlik sudini hisobga oladi. Muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha muvaqqat hakamlik sudlari reyestriga kiritiladi.

Taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish va muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish besh ish kunidan oshmaydigan muddatda amalga oshiriladi.

Muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish toʻgʻrisida tegishli adliya organi tomonidan muvaqqat hakamlik sudlari reyestriga maʼlumotlar kiritilganda Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda muvaqqat hakamlik sudiga xabarnoma yuboriladi.

14. Hakamlik sudyalari belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan yoki zarur darajada rasmiylashtirilmagan yoxud toʻliq boʻlmagan hujjatlar taqdim qilingan taqdirda, adliya organi aniqlangan kamchiliklarni tegishli hujjatlarni taqdim qilishi mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda muvaqqat hakamlik sudiga xabarnoma yuboradi.

4-bob. Hakamlik sudi tarkibini oʻzgartirish

15. Hakamlik sudi tarkibi oʻzgartirilgan taqdirda, doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan yuridik shaxs yoki mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) bu toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki Platforma yoxud YIDXP orqali murojaat qiladi.

Bunda quyidagi hujjatlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:

hakamlik sudyalarining identifikatsiya ID-kartasi (pasport) maʼlumotlari;

hakamlik sudyalari diplomlari (oliy yuridik maʼlumoti boʻlganda). Bunda kamida bitta hakamlik sudyasining oliy yuridik maʼlumoti boʻlishi toʻgʻrisidagi talabga rioya qilinishi kerak;

hakamlik sudyalarining mehnat daftarchalari (mavjud boʻlganda).

16. Adliya organi hakamlik sudyalarining “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 14-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.

Hakamlik sudyalari koʻrsatib oʻtilgan talablarga muvofiq boʻlgan taqdirda, adliya organi Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestriga yoki Muvaqqat hakamlik sudlari reyestriga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi.

17. Hakamlik sudyalari belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan yoki zarur darajada rasmiylashtirilmagan yoxud toʻliq boʻlmagan hujjatlar taqdim qilingan taqdirda, adliya organi aniqlangan kamchiliklarni va ariza beruvchi tegishli hujjatlarni taqdim qilishi mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Agar adliya organi hakamlik sudlari hisobi roʻyxatdan oʻtkazilgandan yoki hisobga olingandan keyin tegishli ravishda Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestriga yoki Muvaqqat hakamlik sudlari reyestriga kiritilgan, “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 14-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlmagan hakamlik sudyalarini aniqlagan taqdirda, u doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan yuridik shaxsga yoki muvaqqat hakamlik sudini tashkil etgan hakamlik bitimi tomonlariga nomuvofiqlikni bartaraf etish toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi.

19. Adliya organi taqdimnomasi bajarilmaganda, “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 14-moddasi talablariga muvofiq boʻlmagan hakamlik sudyalari Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestri yoki Muvaqqat hakamlik sudlari reyestridan chiqariladi. Bir vaqtning oʻzida adliya organi bu haqida vakolatli sudga xabarnoma yuboradi.

20. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi yoki muvaqqat hakamlik sudi tegishli ravishda doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomani va muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan keyin hakamlik ishini koʻrishga kirishadilar.

21. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlarini tashkil etish va ularning faoliyatini tugatish, muvaqqat hakamlik sudlarini tashkil etish, shuningdek, doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari tarkibiga kiruvchi hakamlik sudyalari haqidagi axborot hududiy adliya organlari tomonidan davriy ravishda, lekin har chorakda kamida bir marta umumlashtirish va tizimlashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga yuboriladi.

Ushbu axborot Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan tizimlashtiriladi va “Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik toʻplami”da nashr etiladi.

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlarini tashkil etish va ularning faoliyatini tugatish, shuningdek, doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari tarkibiga kiradigan hakamlik sudyalari toʻgʻrisidagi axborot Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining rasmiy saytiga joylashtiriladi.

22. Mazkur Nizom qoidalarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Platforma yoki YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Adliya organi 1. Hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslarning belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi. 2. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazadi va Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestriga kiritadi. 3. Hakamlik sudi hisobi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga yuboradi. 4. Roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani ariza beruvchilarga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida SOʻROVNOMA

I. Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi: 2. Joylashgan joyi (pochta manzili): 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami: 4. Telefon raqami: II. Hakamlik sudi vakili: 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil qilgan yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi *; yuridik shaxsning vakolatli organi tomonidan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etish toʻgʻrisida qabul qilingan qarori nusxasi; yuridik shaxsning vakolatli organi tomonidan tasdiqlangan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi nizomi va uning ish tartibi nusxasi; hakamlik sudyalari roʻyxati; hakamlik sudyalarining identifikatsiya ID-kartasi (pasport) maʼlumotlari *; hakamlik sudyalari diplomlarining (oliy yuridik maʼlumoti boʻlganda) nusxalari *; hakamlik sudyalari mehnat daftarchalarining (mavjud boʻlganda) nusxalari *; vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudlari reyestri

T/r Ariza tushgan sana va vaqt Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil qilgan yuridik shaxsning nomi Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil qilgan yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtgan tartib raqami va sanasi Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil qilish toʻgʻrisidagi qarorning tartib raqami va sanasi Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi hisobini roʻyxatdan oʻtkazish tartib raqami va sanasi Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi sudyalari (F.I.O.) Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik. sudi faoliyatini tugatish yoki uning hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartib raqami va sanasi 1.

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Platforma yoki YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Adliya organi 1. Hakamlik sudyalari roʻyxatiga kiritilgan shaxslarning belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi. 2. Muvaqqat hakamlik sudlarini hisobga oladi va Muvaqqat hakamlik sudlari reyestriga kiritadi. 3. Muvaqqat hakamlik sudlari hisobga olinganligi toʻgʻrisida xabarnoma Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga yuboriladi. 4. Roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. 5 ish kuni ichida

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish toʻgʻrisida SOʻROVNOMA

I. Muvaqqat hakamlik sudi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi: 2. Joylashgan joyi (pochta manzili): 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami: 4. Telefon raqami: II. Muvaqqat hakamlik sudining raislik qiluvchisi yoki hakamlik sudyasi: 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: hakamlik bitimi nusxasi; hakamlik sudyalari roʻyxati (nizo hayʼatda koʻrib chiqilayotganda); hakamlik sudyalari pasport maʼlumotlari *; hakamlik sudyalari diplomlari (oliy yuridik maʼlumoti boʻlganda). Hisobga olish uchun kamida bitta hakamlik sudyasining oliy yuridik maʼlumoti boʻlishi kerak *; hakamlik sudyalari mehnat daftarchalari (mavjud boʻlganda)*.

Hakamlik sudlari hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Muvaqqat hakamlik sudlari reyestri

T/r Xabarnoma tushgan sana va vaqt Hakamlik bitimi tomonlarining nomi Muvaqqat hakamlik sudini tashkil qilish toʻgʻrisidagi qaror sanasi Muvaqqat hakamlik sudini hisobga olish tartib raqami va sanasi Muvaqqat hakamlik sudlari sudyalari (F.I.O.) 1. ”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirishga koʻmaklashish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 12-dekabrdagi PQ-2085-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 10-martdagi 57-son qarorida :

a) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nodavlat notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom nodavlat notijorat tashkilotlarining (keyingi oʻrinlarda — NNT), shu jumladan, xalqaro va xorijiy nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari hamda filiallari ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va qayta roʻyxatdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom diniy tashkilotlarga tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomning amal qilishi mazkur Nizomning 1-bandida nazarda tutilmagan notijorat tashkilotlari davlat roʻyxatidan adliya organlari tomonidan oʻtkazgan hollarda, bunday notijorat tashkilotlari ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishga ham tatbiq etiladi.

3. NNT bayroq, emblema, vimpel va boshqa ramzlarga ega boʻlishi mumkin.

NNT ramzi taʼsis hujjatlariga muvofiq uning rahbar organi tomonidan tasdiqlanadi va davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi kerak.

4. Bayroqlar va vimpellarni koʻtarish, emblemalarni va boshqa ramzlarni oʻrnatish, shuningdek, ulardan foydalanish tartibi tegishli NNT tomonidan NNT ramzi toʻgʻrisidagi nizomlarda belgilanadi.

NNTning alohida boʻlinmalari oʻz faoliyatida bosh NNT ramzidan foydalanadi.

5. Xalqaro, respublika va viloyatlararo NNT, shuningdek, xalqaro hamda xorijiy NNT vakolatxonalari va filiallarining ramzlari davlat roʻyxatidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan, viloyat, tuman, shahar, shaharcha, qishloq va ovul hududida faoliyat yuritadigan NNT ramzlari davlat roʻyxatidan oʻtkazish Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tomonidan (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha oʻtkaziladi.

6. Aynan bir xil yoki adashtirib yuboradigan darajada oʻxshash ramzga ega boʻlgan ikki va undan ortiq NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ariza bilan murojaat qilgan taqdirda, hammadan oldin ariza bergan NNT roʻyxatdan oʻtkazish uchun ustunlik huquqiga ega boʻladi.

7. NNT ramzlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi uchun quyidagi miqdorlarda yigʻim undiriladi:

xalqaro NNT, xalqaro va xorijiy NNT vakolatxonalari hamda filiallari uchun — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari;

respublika, viloyatlararo NNT uchun — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida;

viloyat, tuman, shahar, shaharcha, qishloq va ovul NNT uchun — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida.

Davlat xizmatidan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etilganda, ushbu bandda koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

8. NNT ramzlarini qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun yigʻim ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan stavkaning 50 foizi miqdorida undiriladi.

9. Nodavlat notijorat tashkilotlarining ramzlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi uchun yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;

v) Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

10. Davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun yigʻimlar toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

2-bob. NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun taqdim etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish

11. NNT ramzi tasdiqlangan kundan boshlab ikki oy mobaynida NNTning vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Platforma yoxud YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa-mustaqil ravishda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

12. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

NNT rahbar organi tomonidan tasdiqlangan ramzning nizomi;

NNT davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi;

ramzning namunasi va tavsifi;

NNT rahbar organining NNT ramzlarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori;

bosh NNTning xalqaro va xorijiy NNT vakolatxonasi hamda filiali ramzini hamda uning tavsifini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori — xalqaro va xorijiy NNT vakolatxonalari hamda filiallari uchun;

vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (Mobile-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

13. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

14. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda esa avtomatik tarzda:

roʻyxatdan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga;

kelishish uchun tegishli Adliya vazirligining tegishli tarkibiy boʻlinmasiga yuboriladi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi.

intellektual mulk sohasidagi vakolatli organ besh ish kunida ramzning intellektual mulkka oid qonunchilikka muvofiqligi boʻyicha oʻrganadi va bu boʻyicha tegishli xulosa beradi.

15. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish.

16. NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda ariza beruvchiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnoma, “roʻyxatdan oʻtkazildi” belgisi qayd etilgan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ramz namunasi, uning tavsifi hamda nizom Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga yuboriladi.

17. NNT ramzi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq NNT ramzlarining davlat reyestriga kiritiladi.

18. Quyidagi hollarda davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etiladi:

NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizaga ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda ilova qilingan boʻlsa;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar boʻlsa;

ushbu Nizomning 7-bandiga asosan belgilangan yigʻim toʻlanmaganda;

Oʻzbekiston Respublikasida aynan shunday yoki adashtirib yuboradigan darajada oʻxshash tasvirlangan ramz ilgari davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan boʻlsa;

ramz Oʻzbekiston Respublikasining davlat bayrogʻi yoki gerbi bilan oʻxshash boʻlsa;

ramz xorijiy davlatning ramzi bilan bir xil boʻlsa, agar NNTning maqomidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalaridan oʻzga hol kelib chiqmasa;

ramz jamiyatning axloqiy negizlarini, umuminsoniy gumanistik qadriyatlarga putur yetkazishni, konstitutsiyaviy tuzumni qonunga zid ravishda oʻzgartirishni yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududining yaxlitligini buzishni, urush holatini, zoʻravonlik va yovuzlikni, ijtimoiy, sinfiy, irqiy, milliy va diniy adovatni avj oldirishni, qonunchilik hujjatlarida taqiqlangan boshqa qilmishlarni sodir etishni targʻib qilsa;

ramz sifatida faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi hududida taqiqlangan tashkilotlarning emblemasidan yoki ramzlarining boshqa turlaridan foydalanilgan boʻlsa;

ramz intellektual mulkka boʻlgan huquqni buzsa;

ramz qonun hujjatlariga zid boʻlsa;

ramz diniy xususiyatga ega boʻlsa.

19. Ramzning maqsadga muvofiq emasligi sababli uni davlat roʻyxatidan oʻtkazishning rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda asoslangan qaror qabul qiladi.

NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi. Xabarnomada ariza beruvchiga ularning uch oy muddatda yigʻimni qaytarish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilish yoxud aniqlangan kamchiliklarni va ariza beruvchi tegishli hujjatlarni taqdim qilishi mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda, NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida takroran ariza berish huquqi tushuntiriladi.

Ushbu bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangi berilgan hisoblanadi.

21. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori yuzasidan belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

3-bob. NNT ramzlarini qayta roʻyxatdan oʻtkazish

22. NNT ramziga va (yoki) uning tavsifiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, NNT nomi oʻzgarishi bilan bogʻliq holda NNT qayta roʻyxatdan oʻtkazilgan taqdirda, NNT ramzi qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi.

23. NNT rahbar organi tomonidan NNT ramziga va (yoki) uning tavsifiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin, shuningdek, NNT nomi oʻzgarishi bilan bogʻliq holda NNT qayta roʻyxatdan oʻtkazilganda, NNT ramzini qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun bir oy mobaynida mazkur Nizomning 11-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi.

Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

NNT ramziga va (yoki) uning tavsifiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qaror;

NNT ramzining yangi namunasi va uning tavsifi;

NNT ramzi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi;

vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

NNT nomi oʻzgarishi bilan bogʻliq holda NNT qayta roʻyxatdan oʻtkazilgan taqdirda, NNT ramzini qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ushbu bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etish talab qilinmaydi.

24. NNT ramzi NNT ramzini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibida qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi.

25. NNT ramzini qayta roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bir ish kuni mobaynida NNT ramzlarining davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va ariza beruvchiga “roʻyxatdan oʻtkazildi” belgisi qayd etilgan va QR-kod (matrik shtrixli kod) ramzning yangi namunasi, uning tavsifi hamda nizom beriladi.

Agar ramz tavsifiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomada nazarda tutilgan qisqacha tavsifning oʻzgarishiga olib kelsa, ariza beruvchiga NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi guvohnoma beriladi. NNT nomi oʻzgarishi bilan bogʻliq holda NNT qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi munosabati bilan NNT ramzi qayta roʻyxatdan oʻtkazilganda ham NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi guvohnoma beriladi.

26. Mazkur qaror kuchga kirgunga qadar rasmiylashtirilgan NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, NNT ramzining namunasi va uning tavsifi yoʻqolganda yoki yaroqsiz holga kelganda yoxud oʻz ixtiyoriga asosan uni QR-kod qoʻyilgan guvohnomaga almashtirish boʻyicha ariza beruvchi mazkur Nizomning 11-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi.

Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

guvohnoma nusxasi, NNT ramzining namunasi va uning tavsifi (mavjud boʻlganda);

yoʻqolgan NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning haqiqiy emasligi haqida davriy matbuot nashrida berilgan eʼlon;

vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

27. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ikki ish kunida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani, “roʻyxatdan oʻtkazildi” belgisi qayd etilgan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ramz namunasini, uning tavsifi hamda nizomni Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga yuboradi.

Bunda mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar berilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Ushbu Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilmagan NNT ramzlaridan foydalanish taqiqlanadi.

29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Nodavlat va notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Nodavlat va notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Platforma yoki YIDXP 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga va intellektual mulk sohasidagi vakolatli organga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga va intellektual mulk sohasidagi vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Intellektual mulk sohasidagi vakolatli organ Ramzning intellektual mulkka oid qonunchilikka muvofiqligi boʻyicha oʻrganadi va xulosa beradi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi: NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish; NNT ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish. NNT ramzlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat qilganda), Platforma yoxud YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. 10 ish kuni ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani ariza beruvchilarga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida

Nodavlat va notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlarining, xalqaro va xorijiy nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallari ramzlarini roʻyxatdan oʻtkazish (qayta roʻyxatdan oʻtkazish) toʻgʻrisida SOʻROVNOMA

I. Nodavlat notijorat tashkilot toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi: 2. Joylashgan joyi (pochta manzili): 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami: 4. Telefon raqami: II. Nodavlat notijorat tashkilot vakili: 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: Roʻyxatdan oʻtkazish uchun: NNT rahbar organi tomonidan tasdiqlangan ramzning nizomi; NNT davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi; ramzning namunasi va tavsifi; NNT rahbar organining NNT ramzlarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori; bosh NNTning xalqaro va xorijiy NNT vakolatxonasi va filiali ramzini hamda uning tavsifini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori — xalqaro va xorijiy NNT vakolatxonalari va filiallari uchun; vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma). Qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun: NNT ramziga va (yoki) uning tavsifiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qarori; NNT ramzining yangi namunasi va uning tavsifi; NNT ramzi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi; vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma). NNT ramzining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, NNT ramzining namunasi va uning tavsifi yoʻqolganda yoki yaroqsiz holga kelganda yoxud oʻz ixtiyoriga asosan murojaat qilganda: guvohnoma nusxasi, NNT ramzining namunasi va uning tavsifi (mavjud boʻlganda); vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

Nodavlat va notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nodavlat va notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlari ramzlarining DAVLAT REYESTRI

Reyestr tartib raqami Ramz davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana NNT pomi NNT rahbar organi tomonidan ramzni tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sana Ramzning qisqacha tavsifi Reyestrga yozuvni yozgan shaxsning F.I.O., lavozimi va imzosi Qayta roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 ”.

b) 3-ilovada :

3-bandda :

birinchi xatboshisidagi “yigʻim” soʻzi “davlat boji” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.”;

5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Adliya vazirligi tomonidan chet el fuqarolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;

v) Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

6. Chet el fuqarolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun ushbu fuqarolarni qabul qilayotgan NNT rahbari yoki bunga vakolatli boʻlgan shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki Platforma yoxud YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa — mustaqil ravishda arizani elektron tarzda toʻldiradi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

chet el fuqarosining ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq belgilangan shakl boʻyicha shaxsiy varaqasi;

chet el fuqarosining 3x4 sm oʻlchamdagi elektron shakldagi rangli fotosurati;

xorijiy xodimni NNTga ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi vakolatli shaxs imzolagan tasdiqnoma-xat. Xalqaro va xorijiy NNTlarning vakolatxonalari va filiallariga taalluqli tasdiqnoma-xat belgilangan tartibda legallashtiriladi yoki unga apostil qoʻyiladi;

tibbiyot muassasasining OIV-infeksiyasi yoʻqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi;

chet el fuqarosi pasportining nusxasi;

vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).

18 yoshga toʻlmagan bolalar uchun ushbu bandning uchinchi, toʻrtinchi va yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etiladi. Pasport mavjud boʻlmagan taqdirda, shaxsni tasdiqlovchi hujjatning nusxasi taqdim etiladi.

Ariza toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (Mobile-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP yoki Platforma orqali murojaat etgan taqdirda, arizani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Chet el fuqarolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish mazkur Nizomga 1a-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi”;

11-banddagi “NNTni uch ish kunidan kechikmay yozma shaklda xabardor qiladi” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-banddagi “Adliya vazirligiga ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan hujjatlar” soʻzlari “mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan tartibda va nazarda tutilgan hujjatlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan akkreditatsiya kartochkasi oʻrniga yangi akkreditatsiya kartochkasini olish uchun NNT tomonidan quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan tartibda ariza beriladi:”;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“vakilning vakolatini tasdiqlaydigan hujjat (ishonchnoma).”;

Quyidagi mazmundagi 1a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Nodavlat notijorat tashkilotlarining chet el fuqarolari boʻlgan xodimlarini, shuningdek ularning qaramogʻidagi oila aʼzolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlarining chet el fuqarolari boʻlgan xodimlarini, shuningdek ularning qaramogʻidagi oila aʼzolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Platforma yoki YIDXP 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Adliya vazirligi Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi: akkreditatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida; akkreditatsiyadan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida. Bir oy muddatda 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Platforma yoki YIDXP Ariza beruvchiga akkreditatsiyadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. 1. 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida

”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 156-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisida NIZOM”;

5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius roʻyxatga olinishi uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali tegishli adliya organiga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma beradi”;

quyidagi mazmundagi 5 1 va 5 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar shaxsan oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda xabarnoma elektron shaklda toʻldiradi.

5 2 . Xabarnoma toʻldirilganidan soʻng xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, xabarnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Toʻldirilgan xabarnoma avtomatik tarzda tegishli adliya organiga yuboriladi.”;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Adliya organi roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni roʻyxatga oladi va bu haqda Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasini xabardor qiladi. Shunday xabarnoma olingan paytdan eʼtiboran xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Notarial palataning aʼzosi boʻladi va notarius maqomini oladi.

Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi adliya organi tomonidan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni roʻyxatga olishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Xabarnomani boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.”;

quyidagi mazmundagi 7 1 va 7 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“7 1 . Xabarnomaning adliya organi tomonidan koʻrib chiqilishi natijasida roʻyxatga olinganligi yoki roʻyxatga olish rad etilganligi haqidagi maʼlumot Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

7 2 . Davlat xizmatlari markazi maʼlumot kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.”;

8-bandning birinchi xatboshisidagi “roʻyxatdan oʻtganligi” soʻzlari “roʻyxatga olinganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;

“Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius faoliyat koʻrsatish hududida manzilining oʻzgarganligi haqida Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali tegishli adliya organiga mazkur Nizomning 5 1 va 5 2 -bandlarida belgilangan tartibda xabarnoma yuboradi”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishincha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

1-ilova matnidan “(xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notarius imzosi)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 9-sentabr,

553-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.09.2024-y., 09/24/553/0704-son)

lex.uz