UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда — UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш;

кадастр рақамларини кўчмас мулк объектлари бўйича тоифалаштириш орқали уларни ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш.

2. Белгилансинки:

ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳамда кўчмас мулкларнинг кадастр рақамларини ўзгартириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тегишли ўзгартиришлар киритиш натижасида илгари берилган кадастр рақами кўчмас мулкнинг мулк тарихига оид маълумотларда сақлаб қолинади.

3. Кадастр агентлиги:

а) 2024 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда:

ушбу қарорнинг талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларни кадастр бўйича тўлиқ қайтадан бўлинишини;

кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун UZKAD тизимига техник тузатишлар киритилишини таъминласин;

б) 2024 йил 31 декабрга қадар:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кадастр рақамларидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга тузатишлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «davreestr.uz» веб-сайти орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларининг ўзгартирилган кадастр рақамларини аниқлаш ва маълумотларни олиш имкониятини яратсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 декабрга қадар ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳужжатларини тегишли қарорлари билан тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 555-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш (кейинги ўринларда — кадастр бўйича бўлиш) ва кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш тартибини белгилайди.

2. Кадастр бўйича бўлиш кўчмас мулкни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш ва кўчмас мулкка кадастр рақамларини бериш мақсадида амалга оширилади.

Кадастр бўйича бўлиш ва кадастр рақамлари тизими Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда — UZKAD тизими) ҳар қандай ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларни бир хилда идентификация қилиши лозим.

3. Ҳудудлар кадастр бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан бўлинади.

4. Кадастр бўйича бўлиш материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

5. Ер участкаларига, ер участкаларининг бир қисмига, кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, бинолар ва иншоотларнинг бир қисмига кадастр рақамлари Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаларининг тегишли туманлар (шаҳарлар) филиаллари томонидан берилади.

2-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш таркиби ва тамойиллари

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар), кадастр зоналари, кадастр массивлари, кадастр мавзелари, ер участкалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш бирликлари ҳисобланади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) даражасида кадастр бўйича бўлиш чегаралари маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларига тўғри келади.

Тегишли равишда туман (шаҳар) ҳудуди кадастр зоналарига бўлинади.

8. Туманлар ҳудудини бўлишда қишлоқлар, овуллар ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар (шаҳарчалар), шаҳарлар ҳудудини бўлишда шаҳар туманлари (мавжуд бўлса) ёки турли (табиий, иморатнинг қурилиши хусусияти, фойдаланиш мақсади каби) белгилари бўйича ажралиб турадиган шаҳарлар қисмлари (саноат зонаси, турар жой массивлари, боғ ва дам олиш зоналари кабилар) кадастр зоналари сифатида қабул қилинади.

9. Кадастр зоналари чегаралари кадастр массивларининг ташқи чегаралари тегишли геодезия координатларига эга бўлган чегара бурилишининг бириктирилган нуқталари бўйлаб ёки табиий чегаралар (дарёлар, темир йўллар, магистрал каналлар, коллекторлар ва бошқа мунтазам объектлар) бўйлаб ўтиши лозим.

Кадастр зоналари туман ёки шаҳар ҳудудини узилишларсиз ва кесиб ўтишларсиз қоплаши керак.

10. Кадастр зонаси ҳудуди кадастр массивларига бўлинади.

Қишлоқ (овул) кадастр зонаси ҳисобланган ҳолларда қишлоқ аҳоли пунктлари, қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва бошқа мақсаддаги ер массивлари кадастр массивлари сифатида қабул қилинади.

Туманга бўйсунувчи шаҳар (шаҳарча), шаҳар тумани ёки шаҳарнинг бир қисми кадастр зонаси ҳисобланган ҳолларда маҳалла кадастр массивлари сифатида қабул қилинади, бунда кадастр массивлари чегараси кадастр мавзеларининг ташқи чегаралари бўйлаб ўтиши ва аҳоли пунктларининг кўчалари ёки ташқи чегаралари билан мос келиши лозим.

Кадастр массивлари кадастр зонаси ҳудудини узилишларсиз ва кесиб ўтишларсиз қоплаши керак.

11. Кадастр массиви ҳудуди кадастр мавзеларига бўлинади.

Қишлоқ аҳоли пункти ёки маҳалла кадастр массиви ҳисобланган ҳолларда шаклланган режалаштириш, иморатларнинг қизил чизиқлари, мавжуд мунтазам объектлар (кўчалар, йўллар, дарёлар, сув оқимлари, кўтарма кўприклар ва бошқалар), бошқа табиий чегаралар ҳисобга олинган ҳолда ҳар хил белгилар (табиий, иморатнинг қурилиши хусусияти, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) бўйича ажралиб турадиган ер участкаларининг мажмуи сифатида қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва бошқа мақсаддаги ер массиви кадастр массиви ҳисобланган ҳолларда боғдорчилик-узумчилик ёки полизчилик ширкати, қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки бошқа корхона ва йирик объектлар кадастр мавзеси сифатида қабул қилинади.

Кадастр мавзелари кадастр массиви ҳудудини узилишларсиз ва кесиб ўтишувларсиз қоплаши керак.

12. Ер участкалари кадастр бўйича бўлишнинг ва ажратиш тартибида ажратилган ерни ҳисобга олишнинг бирламчи бирлиги ҳисобланади.

Муайян жисмоний ва юридик шахсларга бириктирилмаган умумий фойдаланиладиган кўчалар, майдонлар, кўкаламзорлаштирилган зоналар, ёдгорлик комплекслари, қабристонлар, шаҳар чиқиндихоналари, шаҳар қурилиши учун ажратиладиган захира ерлар ва бошқа ерларга бўлинадиган кадастр бўйича ҳисобга олиш участкалари ерни кадастр бўйича бўлиш ва ҳисобга олиш бирлиги ҳисобланади.

3-боб. Ер участкаси, бино, иншоотлар кадастр рақамининг таркиби ва уларни шакллантириш тартиби

13. Кадастр рақами ер участкаси, бино, иншоотга кўп йиллик дов-дарахтга тегишли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади.

14. Қуйидагилар ер участкаси, бино ва иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади:

минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) рақами;

минтақа таркибидаги туман ёки вилоятга бўйсунувчи шаҳарнинг рақами;

кадастр зонаси рақами;

кадастр массиви рақами;

кадастр мавзеси рақами;

ер участкаси рақами;

кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкаси рақами;

бино ёки иншоотнинг рақами;

бино ёки иншоот бир қисмининг рақами.

15. Кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикасида идентификация қилиш тизими қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилади:

а) ер участкалари қуйидаги кадастр рақами тузилмасига эга бўлади:

AA : VV : SS : DD : EE : FFFFF/ZZZZ

бунда:

AA — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликнинг (туман ва шаҳар) рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

SS — кадастр зонаси рақами (коди)ни билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

FFFFF — кадастр мавзеси доирасида ер участкаси рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон;

Бунда ер участкаси умумий фойдаланишда бўлган тақдирда:

ZZZZ — кадастр мавзеси доирасида ер участкаси рақамига (кодига) «/» белгиси ва ер участкаси доирасидаги тўрт разрядли ўнли сон қўлланилади;

б) қуйидагилар бино ёки иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади ва кадастр рақами тузилмасига эга бўлади:

АА : VV : SS : DD : ЕЕ : GGGGG/ННН

бунда:

АА — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ёки шаҳар)нинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

SS — кадастр зонаси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

GGGGG — кадастр мавзеси доирасида бино, иншоот рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон;

HHH — бино ёки иншоотлар бир қисми рақамини (кодини) билдирувчи уч разрядли ўнли сон;

в) қуйидагилар кўп квартирали турар жойдаги квартира кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади ва кадастр рақами тузилмасига эга бўлади:

АА : VV : SS : DD : ЕЕ : GGGGG : HHH

бунда:

АА — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ёки шаҳар)нинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

SS — кадастр зонаси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон;

GGGGG — кадастр мавзеси доирасида кўп квартирали турар жой рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон;

HHH — кўп квартирали турар жойдаги квартиранинг рақамини (кодини) билдирувчи уч разрядли ўнли сон.

16. Кадастр зоналари, массивлари ва мавзеларини кадастр бўйича бўлиш ва шакллантириш вақтида уларнинг чегаралари шаҳарлар, шаҳар туманлари, қишлоқлар, овулларнинг маъмурий чегараларига тўғри келади. Кейинчалик маъмурий чегаралар ўзгарганда, кадастр бўйича бўлиниш схемасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

17. Ер участкасининг кадастр рақамини шакллантириш ер участкаси кўчмас мулк объекти сифатида шакллантирилган ва унинг чегаралари туман (шаҳар) навбатчи индексли кадастр харитасига (режасига) киритилганидан кейин бошланади.

18. Ер участкаси бир қисмининг кадастр рақами ер участкаси чегарасидаги навбатдаги тартиб рақами сифатида шакллантирилади.

19. Бино ёки иншоотлар бир қисмининг кадастр рақами асосий бино ёки иншоот чегарасидаги навбатдаги тартиб рақами сифатида шакллантирилади.

20. Янгидан суратга олиш (тузатишлар киритиш), рўйхатдан ўтказиш, янги кадастр хариталарини (режаларини) тайёрлаш вақтида ер участкаси, бино ёки иншоотнинг (уларнинг бир қисмидан ташқари) кадастр рақамини ташкил этувчи мажбурий элементлари ўзгартирилмайди.

21. Ер участкасига, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда ва (ёки) ҳуқуқ турининг ўзгаришини давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида мазкур ер участкаси, кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкаси, бино, иншоотнинг кадастр рақами ўзгартирилмайди.

22. Ер участкалари ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкалари билан, мавжуд чегараларнинг ўзгариши ва янги участканинг шакллантирилиши билан боғлиқ равишда мазкур участкани бўлиш ёки унинг бошқаси билан қўшилиб кетишини келтириб чиқарувчи операцияларни амалга ошириш вақтида ер участкаларига ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкаларига белгиланган тартибда янги кадастр рақамлари берилади.

Илгари берилган кадастр рақамлари йўқотилган ҳисобланади ва улардан қайта фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Бунда бино ёки иншоотларнинг кадастр рақамлари ўзгартирилмайди. Агар ер участкаси чегаралари чегараларнинг ўзгариши ва янги участканинг шакллантирилиши билан боғлиқ равишда мазкур участкани бўлиш ёки унинг бошқаси билан қўшилиб кетишини келтириб чиқарувчи операцияларни амалга оширишда бино ёки иншоотнинг бир қисми янги ташкил этилган ер участкаларида жойлашса, ушбу Низом 15-бандининг «б» кичик банди талаблари асосида бино ёки иншоотнинг қисмини англатувчи кадастр рақами қўлланилади.

4-боб. Якунловчи қоида

23. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 555-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига 7-илованинг 6-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 7-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 7-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)» 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 1052-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 9 сентябрь,

555-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/555/0705-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish va koʻchmas mulk obyektlarining kadastr raqamlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, koʻchmas mulk obyektlarini hisobga olish hamda ularga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish va koʻchmas mulk obyektlarining kadastr raqamlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Kadastr va koʻchmas mulklarni roʻyxatdan oʻtkazish integratsion axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — UZKAD tizimi) koʻchmas mulk obyektlarining kadastr raqamlarini shakllantirish;

kadastr raqamlarini koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha toifalashtirish orqali ularni hisobga olish va hisobini yuritish.

2. Belgilansinki:

hududlarni kadastr boʻyicha boʻlish hamda koʻchmas mulklarning kadastr raqamlarini oʻzgartirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) budjetdan tashqari jamgʻarmasi hamda Davlat kadastrlari palatasining oʻz mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;

koʻchmas mulk obyektlarining kadastr raqamlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish natijasida ilgari berilgan kadastr raqami koʻchmas mulkning mulk tarixiga oid maʼlumotlarda saqlab qolinadi.

3. Kadastr agentligi:

a) 2024-yil 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklarini tuzish, tugatish va ularning chegaralaridagi oʻzgarishlarni inobatga olgan holda:

ushbu qarorning talablaridan kelib chiqib, hududlarni kadastr boʻyicha toʻliq qaytadan boʻlinishini;

koʻchmas mulklarning yangi kadastr raqamlarini shakllantirish uchun UZKAD tizimiga texnik tuzatishlar kiritilishini taʼminlasin;

b) 2024-yil 31-dekabrga qadar:

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda kadastr raqamlaridagi oʻzgarishlardan kelib chiqib, tegishli axborot tizimlaridagi maʼlumotlarga tuzatishlar kiritsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda “davreestr.uz” veb-sayti orqali yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻchmas mulk obyektlarining oʻzgartirilgan kadastr raqamlarini aniqlash va maʼlumotlarni olish imkoniyatini yaratsin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2024-yil 1-dekabrga qadar hududlarni kadastr boʻyicha boʻlish hujjatlarini tegishli qarorlari bilan tasdiqlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-sentabrdagi 555-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish va koʻchmas mulk obyektlarining kadastr raqamlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish (keyingi oʻrinlarda — kadastr boʻyicha boʻlish) va koʻchmas mulk obyektlarini hisobga olish, ularga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda ularning kadastr raqamlarini shakllantirish va berish tartibini belgilaydi.

2. Kadastr boʻyicha boʻlish koʻchmas mulkni hisobga olishning yagona tizimini yaratish va koʻchmas mulkka kadastr raqamlarini berish maqsadida amalga oshiriladi.

Kadastr boʻyicha boʻlish va kadastr raqamlari tizimi Kadastr va koʻchmas mulklarni roʻyxatdan oʻtkazish integratsion axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — UZKAD tizimi) har qanday yer uchastkalari, binolar va inshootlar, koʻp yillik dov-daraxtlarni bir xilda identifikatsiya qilishi lozim.

3. Hududlar kadastr boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari tomonidan boʻlinadi.

4. Kadastr boʻyicha boʻlish materiallari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi.

5. Yer uchastkalariga, yer uchastkalarining bir qismiga, koʻp yillik dov-daraxtlar egallagan yer uchastkalariga, binolar va inshootlarga, binolar va inshootlarning bir qismiga kadastr raqamlari Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalarining tegishli tumanlar (shaharlar) filiallari tomonidan beriladi.

2-bob. Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish tarkibi va tamoyillari

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar), kadastr zonalari, kadastr massivlari, kadastr mavzelari, yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish birliklari hisoblanadi.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) darajasida kadastr boʻyicha boʻlish chegaralari maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralariga toʻgʻri keladi.

Tegishli ravishda tuman (shahar) hududi kadastr zonalariga boʻlinadi.

8. Tumanlar hududini boʻlishda qishloqlar, ovullar va tumanga boʻysunuvchi shaharlar (shaharchalar), shaharlar hududini boʻlishda shahar tumanlari (mavjud boʻlsa) yoki turli (tabiiy, imoratning qurilishi xususiyati, foydalanish maqsadi kabi) belgilari boʻyicha ajralib turadigan shaharlar qismlari (sanoat zonasi, turar joy massivlari, bogʻ va dam olish zonalari kabilar) kadastr zonalari sifatida qabul qilinadi.

9. Kadastr zonalari chegaralari kadastr massivlarining tashqi chegaralari tegishli geodeziya koordinatlariga ega boʻlgan chegara burilishining biriktirilgan nuqtalari boʻylab yoki tabiiy chegaralar (daryolar, temir yoʻllar, magistral kanallar, kollektorlar va boshqa muntazam obyektlar) boʻylab oʻtishi lozim.

Kadastr zonalari tuman yoki shahar hududini uzilishlarsiz va kesib oʻtishlarsiz qoplashi kerak.

10. Kadastr zonasi hududi kadastr massivlariga boʻlinadi.

Qishloq (ovul) kadastr zonasi hisoblangan hollarda qishloq aholi punktlari, qishloq xoʻjaligi maqsadidagi va boshqa maqsaddagi yer massivlari kadastr massivlari sifatida qabul qilinadi.

Tumanga boʻysunuvchi shahar (shaharcha), shahar tumani yoki shaharning bir qismi kadastr zonasi hisoblangan hollarda mahalla kadastr massivlari sifatida qabul qilinadi, bunda kadastr massivlari chegarasi kadastr mavzelarining tashqi chegaralari boʻylab oʻtishi va aholi punktlarining koʻchalari yoki tashqi chegaralari bilan mos kelishi lozim.

Kadastr massivlari kadastr zonasi hududini uzilishlarsiz va kesib oʻtishlarsiz qoplashi kerak.

11. Kadastr massivi hududi kadastr mavzelariga boʻlinadi.

Qishloq aholi punkti yoki mahalla kadastr massivi hisoblangan hollarda shakllangan rejalashtirish, imoratlarning qizil chiziqlari, mavjud muntazam obyektlar (koʻchalar, yoʻllar, daryolar, suv oqimlari, koʻtarma koʻpriklar va boshqalar), boshqa tabiiy chegaralar hisobga olingan holda har xil belgilar (tabiiy, imoratning qurilishi xususiyati, foydalanish maqsadi va boshqalar) boʻyicha ajralib turadigan yer uchastkalarining majmui sifatida qabul qilinadi.

Qishloq xoʻjaligi maqsadidagi va boshqa maqsaddagi yer massivi kadastr massivi hisoblangan hollarda bogʻdorchilik-uzumchilik yoki polizchilik shirkati, qishloq xoʻjaligi korxonasi yoki boshqa korxona va yirik obyektlar kadastr mavzesi sifatida qabul qilinadi.

Kadastr mavzelari kadastr massivi hududini uzilishlarsiz va kesib oʻtishuvlarsiz qoplashi kerak.

12. Yer uchastkalari kadastr boʻyicha boʻlishning va ajratish tartibida ajratilgan yerni hisobga olishning birlamchi birligi hisoblanadi.

Muayyan jismoniy va yuridik shaxslarga biriktirilmagan umumiy foydalaniladigan koʻchalar, maydonlar, koʻkalamzorlashtirilgan zonalar, yodgorlik komplekslari, qabristonlar, shahar chiqindixonalari, shahar qurilishi uchun ajratiladigan zaxira yerlar va boshqa yerlarga boʻlinadigan kadastr boʻyicha hisobga olish uchastkalari yerni kadastr boʻyicha boʻlish va hisobga olish birligi hisoblanadi.

3-bob. Yer uchastkasi, bino, inshootlar kadastr raqamining tarkibi va ularni shakllantirish tartibi

13. Kadastr raqami yer uchastkasi, bino, inshootga koʻp yillik dov-daraxtga tegishli Oʻzbekiston Respublikasi hududida takrorlanmaydigan raqamdir, u qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda uni shakllantirishda beriladi va u roʻyxatdan oʻtkazilgan huquqning yagona obyekti sifatida mavjud boʻlguniga qadar saqlanib qoladi.

14. Quyidagilar yer uchastkasi, bino va inshoot kadastr raqamining majburiy elementlarini tashkil etadi:

mintaqa (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) raqami;

mintaqa tarkibidagi tuman yoki viloyatga boʻysunuvchi shaharning raqami;

kadastr zonasi raqami;

kadastr massivi raqami;

kadastr mavzesi raqami;

yer uchastkasi raqami;

koʻp yillik dov-daraxtlar egallagan yer uchastkasi raqami;

bino yoki inshootning raqami;

bino yoki inshoot bir qismining raqami.

15. Koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya qilish tizimi quyidagi tamoyillar asosida shakllantiriladi:

a) yer uchastkalari quyidagi kadastr raqami tuzilmasiga ega boʻladi:

AA : VV : SS : DD : EE : FFFFF/ZZZZ

bunda:

AA — mintaqaning raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

VV — mintaqa tarkibidagi maʼmuriy-hududiy birlikning (tuman va shahar) raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

SS — kadastr zonasi raqami (kodi)ni bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

DD — kadastr zonasi doirasida kadastr massivi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

EE — kadastr massivi doirasida kadastr mavzesi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

FFFFF — kadastr mavzesi doirasida yer uchastkasi raqamini (kodini) bildiruvchi besh razryadli oʻnli son;

Bunda yer uchastkasi umumiy foydalanishda boʻlgan taqdirda:

ZZZZ — kadastr mavzesi doirasida yer uchastkasi raqamiga (kodiga) “/” belgisi va yer uchastkasi doirasidagi toʻrt razryadli oʻnli son qoʻllaniladi;

b) quyidagilar bino yoki inshoot kadastr raqamining majburiy elementlarini tashkil etadi va kadastr raqami tuzilmasiga ega boʻladi:

AA : VV : SS : DD : YEYE : GGGGG/NNN

bunda:

AA — mintaqaning raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

VV — mintaqa tarkibidagi maʼmuriy-hududiy birlik (tuman yoki shahar)ning raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

SS — kadastr zonasi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

DD — kadastr zonasi doirasida kadastr massivi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

EE — kadastr massivi doirasida kadastr mavzesi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

GGGGG — kadastr mavzesi doirasida bino, inshoot raqamini (kodini) bildiruvchi besh razryadli oʻnli son;

HHH — bino yoki inshootlar bir qismi raqamini (kodini) bildiruvchi uch razryadli oʻnli son;

v) quyidagilar koʻp kvartirali turar joydagi kvartira kadastr raqamining majburiy elementlarini tashkil etadi va kadastr raqami tuzilmasiga ega boʻladi:

AA : VV : SS : DD : YEYE : GGGGG : HHH

bunda:

AA — mintaqaning raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

VV — mintaqa tarkibidagi maʼmuriy-hududiy birlik (tuman yoki shahar)ning raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

SS — kadastr zonasi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

DD — kadastr zonasi doirasida kadastr massivi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

EE — kadastr massivi doirasida kadastr mavzesi raqamini (kodini) bildiruvchi ikki razryadli oʻnli son;

GGGGG — kadastr mavzesi doirasida koʻp kvartirali turar joy raqamini (kodini) bildiruvchi besh razryadli oʻnli son;

HHH — koʻp kvartirali turar joydagi kvartiraning raqamini (kodini) bildiruvchi uch razryadli oʻnli son.

16. Kadastr zonalari, massivlari va mavzelarini kadastr boʻyicha boʻlish va shakllantirish vaqtida ularning chegaralari shaharlar, shahar tumanlari, qishloqlar, ovullarning maʼmuriy chegaralariga toʻgʻri keladi. Keyinchalik maʼmuriy chegaralar oʻzgarganda, kadastr boʻyicha boʻlinish sxemasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

17. Yer uchastkasining kadastr raqamini shakllantirish yer uchastkasi koʻchmas mulk obyekti sifatida shakllantirilgan va uning chegaralari tuman (shahar) navbatchi indeksli kadastr xaritasiga (rejasiga) kiritilganidan keyin boshlanadi.

18. Yer uchastkasi bir qismining kadastr raqami yer uchastkasi chegarasidagi navbatdagi tartib raqami sifatida shakllantiriladi.

19. Bino yoki inshootlar bir qismining kadastr raqami asosiy bino yoki inshoot chegarasidagi navbatdagi tartib raqami sifatida shakllantiriladi.

20. Yangidan suratga olish (tuzatishlar kiritish), roʻyxatdan oʻtkazish, yangi kadastr xaritalarini (rejalarini) tayyorlash vaqtida yer uchastkasi, bino yoki inshootning (ularning bir qismidan tashqari) kadastr raqamini tashkil etuvchi majburiy elementlari oʻzgartirilmaydi.

21. Yer uchastkasiga, binoga, inshootga, koʻp yillik dov-daraxtlarga yoki boshqa koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar boshqa shaxsga oʻtgan taqdirda va (yoki) huquq turining oʻzgarishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida mazkur yer uchastkasi, koʻp yillik dov-daraxtlar egallagan yer uchastkasi, bino, inshootning kadastr raqami oʻzgartirilmaydi.

22. Yer uchastkalari hamda koʻp yillik dov-daraxtlar egallagan yer uchastkalari bilan, mavjud chegaralarning oʻzgarishi va yangi uchastkaning shakllantirilishi bilan bogʻliq ravishda mazkur uchastkani boʻlish yoki uning boshqasi bilan qoʻshilib ketishini keltirib chiqaruvchi operatsiyalarni amalga oshirish vaqtida yer uchastkalariga hamda koʻp yillik dov-daraxtlar egallagan yer uchastkalariga belgilangan tartibda yangi kadastr raqamlari beriladi.

Ilgari berilgan kadastr raqamlari yoʻqotilgan hisoblanadi va ulardan qayta foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bunda bino yoki inshootlarning kadastr raqamlari oʻzgartirilmaydi. Agar yer uchastkasi chegaralari chegaralarning oʻzgarishi va yangi uchastkaning shakllantirilishi bilan bogʻliq ravishda mazkur uchastkani boʻlish yoki uning boshqasi bilan qoʻshilib ketishini keltirib chiqaruvchi operatsiyalarni amalga oshirishda bino yoki inshootning bir qismi yangi tashkil etilgan yer uchastkalarida joylashsa, ushbu Nizom 15-bandining “b” kichik bandi talablari asosida bino yoki inshootning qismini anglatuvchi kadastr raqami qoʻllaniladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

23. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-sentabrdagi 555-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududlarini kadastr boʻyicha boʻlish hamda yer uchastkalari, binolar va inshootlarning kadastr raqamlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2001-yil 31-dekabrdagi 492-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2004-yil 19-oktabrdagi 483-son qaroriga 7-ilovaning 6-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 7-yanvardagi 1-son qarori)” 2014-yil 3-iyundagi 138-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanish borasida nazoratni kuchaytirish, geodeziya va kartografiya faoliyatini takomillashtirish, davlat kadastrlari yuritishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PF-5065-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PQ-3024-son qarori)” 2017-yil 29-avgustdagi 679-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻz ahamiyatini yoʻqotgan qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish tizimini joriy etish orqali mamlakatda ishbilarmonlik muhitini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-sentabrdagi PF-6075-son Farmoni)” 2021-yil 22-fevraldagi 87-son qaroriga ilovaning 1052-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 9-sentabr,

555-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.09.2024-y., 09/24/555/0705-son)

lex.uz