📅 2024-yil 12-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ:
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилганлиги;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олсин;
дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида сув тошқинлари ва сел оқимларини ўтказиб юбориш имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди талаблари асосида амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларидан ташқарида жойлашган мавжуд конларда кўчирилаётган тадбиркорлик субъектларига норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали расмийлаштириб бериш;
тадбиркорлик субъектларини тоғ ёки тоғолди ҳудудлар ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш билан боғлиқ харажатларни уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига норуда материалларни қазиб олиш учун берилган рухсатномалар ҳамда тузилган шартномаларни қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.
Бунда:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган норуда қазилма участкалари бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари, дарё ўзанларини тозалаш бўйича шартнома шартлари ва давлат экологик экспертизаси хулосалари талабларининг бажарилиши танқидий ўрганиб чиқилсин;
рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам ёки қўпол равишда бузилган, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилган ҳолатлар бўйича рухсатнома ва шартномаларни суд тартибида бекор қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:
«12 1 . Дарёларнинг норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий қилинган ҳудудларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарнинг миқдори мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган формула бўйича ҳисобланиб, аниқланган асосий зарар миқдори ўн бараварга оширилган ҳолда қўлланилади».
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 566-сон қарорига ИЛОВА
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари
Т/р Дарёлар номи Юқори ва қуйи координаталари Умумий узунлиги (км) Мораторий жорий этиладиган ҳудуднинг бошланиш ва қуйи нуқталари координаталари бўйича қўшимча изоҳ Географик кенглик Географик узунлик қисман жами 1. Чирчиқ дарёси 41°34'23.28'' 69°44'45.53'' 118 118 Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқсоқотасой билан қўшилган жойидан бошлаб, Чиноз туманида Сирдарёга қуйилиш жойигача (Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. Тошкент шаҳар (М.Улуғбек, Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. 40°54'34.37'' 68°45'32.96'' 2. Сангзор дарёси 39°41'9.32 68°12'19.53'' 160 160 Жиззах вилояти Бахмал туманидан бошланиб, Зафаробод тумани ҳудудидаги «Тузкон» кўлининг қуйилиш қисмигача (Айдар-Арнасой кўли). 40°32'6.74'' 67°36'0.93'' 3. Зарафшон дарёси, шу жумладан: 39°32'29.93'' 67°24'2.44'' 36 Самарқанд вилояти Ургут тумани «Равотхўжа» гидроузелидан Жомбой тумани «Оқ-Қорадарё гидроузели» қисми. 40°5'47.90'' 65°39'31.40'' 40°0'43.70'' 65°56'47.83'' 128 204 Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқдарё ва Қорадарё дарёларининг қўшилиш қисмидан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Тошрабод кўприги қисми 40°8'39.37'' 64°55'8.55'' 3.1. Қорадарё дарёси 39°41'40.08'' 67°3'13.09'' 20 Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғони «Оқ-Қорадарё гидроузели»дан бошлаб, ўнг қирғоқ «Қорадарё» дарёсининг (Самарқанд шаҳар, Оқдарё тумани ва Самарқанд тумани \ ҳудудидан оқиб ўтган) қисми. 39°45'27.32'' 66°51'12.58'' 3.2. Оқдарё дарёси 39°41'41.52'' 67°3'16.34'' 20 Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғони «Оқ-Қорадарё гидроузели»дан бошлаб Оқдарё, Жомбой ва Пайариқ туманларидан ўтган оралиғидаги қисми. 39°48'40.8'' 66°53'26.19'' 4. Норин дарёси 41°06'45.00'' 72°04'01.00'' 38 38 Наманган вилояти Учқўрғон туманида жойлашган «Учқўрғон гидроузели»дан дарёнинг Қорадарё дарёси билан қўшилиш нуқтасигача (Учқўрғон, Уйчи, Норин ва Наманган туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. 40°54'04.00 71°45'28.00'' 5. Қашқадарё дарёси 39°11'0.92'' 66°59'10.14'' 53 102 Қашқадарё вилояти Китоб туманида «Анорзор» МФЙдаги Варганза қишлоғидан Қашқадарё ва Жиннидарё дарёларининг кесишган нуқтасидан бошлаб (Китоб тумани, Китоб шаҳри, Шаҳрисабз тумани, Чироқчи тумани Чимқўрғон сув омборигача) қисми. 39°2'8.59'' 66°28'20.12'' 38°56'18.63'' 66°21'29.33'' 49 Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан (Чимқўрғон сув омбори дамбасидан бошлаб, қисман Ғузор, Бешкент тумани, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтган) Қарши тумани «Кўчкак» МФЙ ҳудудидаги Қашқадарё дарёси ва Қарши магистрал канали дюкергача бўлган қисми. 38°55'27.65'' 65°42'54.65'' 6. Сурхондарё дарёси 38°18'41.60'' 68°0'40.57'' 60 140 Сурхондарё вилояти Узун тумани «Уланқул» маҳалласидан бошлаб, Шўрчи тумани «Хушчекка» маҳалласигача Жанубий Сурхон сув омбори юқори қисмигача бўлган (Узун, Денов ва Шўрчи туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. 37°54'44.01'' 67°42'21.33'' 37°49'51.34'' 67°36'52.65'' 50 Қумқўрғон туманидаги «Жанубий Сурхон» сув омборининг қуйи қисмидан Жарқўрғон шаҳрини Термез шаҳрини боғловчи автомобиль кўпригигача (Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. 37°29'49.05'' 67°26'26.00'' 37°25'14.95'' 67°24'57.85'' 30 Жарқўрғон тумани «Оби-ҳаёт» маҳалласидан Амударё дарёсига қуйилиш қисмигача (Жарқўрғон, Термиз туманлари ва Термиз шаҳри ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми. 37°12'10.78'' 67°18'40.15 7. Сирдарё дарёси 40°54'0.18'' 71°45'25.05'' 118 118 Сирдарё дарёсининг Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтган қисми, Тожикистон чегарасигача бўлган қисми ва Тошкент вилояти Бекобод туманидан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош нуқтасигача бўлган қисми. 40°43'8.52'' 70°47'25.90'' 40°11'30.51'' 69°18'21.66'' 153 153 40°56'32.97'' 68°38'36.51''
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 сентябрь,
566-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Noruda materiallarni qazib olishga moratoriy joriy etilgan suv havzalari hududlarining chegaralarini belgilash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Suv havzalarida noruda materiallarni qazib olishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 17-yanvardagi PF-14-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Suv havzalarida noruda materiallarni qazib olishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 17-yanvardagi PF-14-son Farmoniga muvofiq:
Chirchiq, Sirdaryo, Sangzor, Zarafshon, Norin, Qashqadaryo va Surxondaryo daryolari oʻzanlaridagi noruda materiallarni qazib olishga muddatsiz moratoriy joriy etilganligi;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan moratoriy tatbiq etiladigan hududlar chegaralari belgilanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Chirchiq, Sirdaryo, Sangzor, Zarafshon, Norin, Qashqadaryo va Surxondaryo daryolari oʻzanlaridagi noruda materiallari qazib olishga muddatsiz moratoriy joriy etiladigan hududlar chegaralari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda moratoriy tatbiq etiladigan daryolar hududlari chegaralariga daryo oʻzanlari, ularning sohilboʻyi mintaqalari va suvni muhofaza qilish zonalari kiradi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Suv xoʻjaligi vazirligi, Jizzax, Qashqadaryo, Samarqand, Sirdaryo, Surxondaryo va Toshkent viloyatlari hamda Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda:
daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlarida daryo oʻzanlarini tozalash va noruda materiallarini qazib olish ishlari toʻxtatilishini qatʼiy nazoratga olsin;
daryo oʻzani, sohilboʻyi mintaqalari va suvni muhofaza qilish zonalarida noruda materiallarini noqonuniy qazib olishning oldini olish boʻyicha nazorat tadbirlarini kuchaytirsin hamda joriy qilingan moratoriyni buzishga oid huquqbuzarlik holatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrilishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki, daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlarida suv toshqinlari va sel oqimlarini oʻtkazib yuborish imkoniyati yoʻqligi bilan bogʻliq salbiy oqibatlarning oldini olish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-noyabrdagi PQ-426-son qarori bilan tasdiqlangan Aholini va hududlarni xavfli gidrometeorologik hodisalar hamda geologik jarayonlar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish ishlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandi talablari asosida amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Jizzax, Qashqadaryo, Samarqand, Sirdaryo, Surxondaryo va Toshkent viloyatlari hamda Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlarida joylashgan qum-shagʻal qazib oluvchi hamda qayta ishlovchi tadbirkorlik subyektlarini togʻ va togʻoldi hududlarga yoki ushbu hududlarning yaqinida joylashgan kichik sanoat zonalariga koʻchirish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Transport vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining:
daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlaridan tashqarida joylashgan mavjud konlarda koʻchirilayotgan tadbirkorlik subyektlariga noruda materiallarini oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali rasmiylashtirib berish;
tadbirkorlik subyektlarini togʻ yoki togʻoldi hududlar yoki ushbu hududlarning yaqinida joylashgan kichik sanoat zonalariga koʻchirish bilan bogʻliq xarajatlarni ularning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlarida tadbirkorlik subyektlariga noruda materiallarni qazib olish uchun berilgan ruxsatnomalar hamda tuzilgan shartnomalarni qonunchilikda belgilangan tartibda bekor qilish choralarini koʻrsin.
Bunda:
daryolarning moratoriy tatbiq etilishi belgilangan hududlarida joylashgan noruda qazilma uchastkalari boʻyicha yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish shartlari, daryo oʻzanlarini tozalash boʻyicha shartnoma shartlari va davlat ekologik ekspertizasi xulosalari talablarining bajarilishi tanqidiy oʻrganib chiqilsin;
ruxsat berish talablari va shartlari muntazam yoki qoʻpol ravishda buzilgan, fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jamoat xavfsizligiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazilgan holatlar boʻyicha ruxsatnoma va shartnomalarni sud tartibida bekor qilish hamda qonunchilikda belgilangan javobgarlik choralari koʻrilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 23-noyabrdagi 666-son qarori bilan tasdiqlangan Noruda materiallarni noqonuniy qazib olishda tabiiy obyektlarga yetkazilgan zararni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:
“12 1 . Daryolarning noruda materiallarni qazib olishga moratoriy joriy qilingan hududlarida noruda materiallarni noqonuniy qazib olish oqibatida keng tarqalgan foydali qazilmalarga yetkazilgan zararning miqdori mazkur Nizomning 12-bandida belgilangan formula boʻyicha hisoblanib, aniqlangan asosiy zarar miqdori oʻn baravarga oshirilgan holda qoʻllaniladi”.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-sentabrdagi 566-son qaroriga ILOVA
Chirchiq, Sirdaryo, Sangzor, Zarafshon, Norin, Qashqadaryo va Surxondaryo daryolari oʻzanlaridagi noruda materiallari qazib olishga muddatsiz moratoriy joriy etiladigan hududlar chegaralari
T/r Daryolar nomi Yuqori va quyi koordinatalari Umumiy uzunligi (km) Moratoriy joriy etiladigan hududning boshlanish va quyi nuqtalari koordinatalari boʻyicha qoʻshimcha izoh Geografik kenglik Geografik uzunlik qisman jami 1. Chirchiq daryosi 41°34'23.28'' 69°44'45.53'' 118 118 Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani Oqsoqotasoy bilan qoʻshilgan joyidan boshlab, Chinoz tumanida Sirdaryoga quyilish joyigacha (Boʻstonliq, Yuqori Chirchiq, Qibray, Quyi Chirchiq, Yangiyoʻl va Chinoz tumanlari hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. Toshkent shahar (M.Ulugʻbek, Bektemir, Yangihayot va Sergeli tumanlari hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. 40°54'34.37'' 68°45'32.96'' 2. Sangzor daryosi 39°41'9.32 68°12'19.53'' 160 160 Jizzax viloyati Baxmal tumanidan boshlanib, Zafarobod tumani hududidagi “Tuzkon” koʻlining quyilish qismigacha (Aydar-Arnasoy koʻli). 40°32'6.74'' 67°36'0.93'' 3. Zarafshon daryosi, shu jumladan: 39°32'29.93'' 67°24'2.44'' 36 Samarqand viloyati Urgut tumani “Ravotxoʻja” gidrouzelidan Jomboy tumani “Oq-Qoradaryo gidrouzeli” qismi. 40°5'47.90'' 65°39'31.40'' 40°0'43.70'' 65°56'47.83'' 128 204 Samarqand viloyati Narpay tumani Oqdaryo va Qoradaryo daryolarining qoʻshilish qismidan Navoiy viloyatining Qiziltepa tumani Toshrabod koʻprigi qismi 40°8'39.37'' 64°55'8.55'' 3.1. Qoradaryo daryosi 39°41'40.08'' 67°3'13.09'' 20 Samarqand shahar Farhod qoʻrgʻoni “Oq-Qoradaryo gidrouzeli”dan boshlab, oʻng qirgʻoq “Qoradaryo” daryosining (Samarqand shahar, Oqdaryo tumani va Samarqand tumani \ hududidan oqib oʻtgan) qismi. 39°45'27.32'' 66°51'12.58'' 3.2. Oqdaryo daryosi 39°41'41.52'' 67°3'16.34'' 20 Samarqand shahar Farhod qoʻrgʻoni “Oq-Qoradaryo gidrouzeli”dan boshlab Oqdaryo, Jomboy va Payariq tumanlaridan oʻtgan oraligʻidagi qismi. 39°48'40.8'' 66°53'26.19'' 4. Norin daryosi 41°06'45.00'' 72°04'01.00'' 38 38 Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tumanida joylashgan “Uchqoʻrgʻon gidrouzeli”dan daryoning Qoradaryo daryosi bilan qoʻshilish nuqtasigacha (Uchqoʻrgʻon, Uychi, Norin va Namangan tumanlari hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. 40°54'04.00 71°45'28.00'' 5. Qashqadaryo daryosi 39°11'0.92'' 66°59'10.14'' 53 102 Qashqadaryo viloyati Kitob tumanida “Anorzor” MFYdagi Varganza qishlogʻidan Qashqadaryo va Jinnidaryo daryolarining kesishgan nuqtasidan boshlab (Kitob tumani, Kitob shahri, Shahrisabz tumani, Chiroqchi tumani Chimqoʻrgʻon suv omborigacha) qismi. 39°2'8.59'' 66°28'20.12'' 38°56'18.63'' 66°21'29.33'' 49 Qashqadaryo viloyati Qamashi tumanidan (Chimqoʻrgʻon suv ombori dambasidan boshlab, qisman Gʻuzor, Beshkent tumani, Qarshi shahri, Koson va Qarshi tumanlari hududidan oqib oʻtgan) Qarshi tumani “Koʻchkak” MFY hududidagi Qashqadaryo daryosi va Qarshi magistral kanali dyukergacha boʻlgan qismi. 38°55'27.65'' 65°42'54.65'' 6. Surxondaryo daryosi 38°18'41.60'' 68°0'40.57'' 60 140 Surxondaryo viloyati Uzun tumani “Ulanqul” mahallasidan boshlab, Shoʻrchi tumani “Xushchekka” mahallasigacha Janubiy Surxon suv ombori yuqori qismigacha boʻlgan (Uzun, Denov va Shoʻrchi tumanlari hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. 37°54'44.01'' 67°42'21.33'' 37°49'51.34'' 67°36'52.65'' 50 Qumqoʻrgʻon tumanidagi “Janubiy Surxon” suv omborining quyi qismidan Jarqoʻrgʻon shahrini Termez shahrini bogʻlovchi avtomobil koʻprigigacha (Qumqoʻrgʻon va Jarqoʻrgʻon tumanlari hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. 37°29'49.05'' 67°26'26.00'' 37°25'14.95'' 67°24'57.85'' 30 Jarqoʻrgʻon tumani “Obi-hayot” mahallasidan Amudaryo daryosiga quyilish qismigacha (Jarqoʻrgʻon, Termiz tumanlari va Termiz shahri hududlaridan oqib oʻtgan) qismi. 37°12'10.78'' 67°18'40.15 7. Sirdaryo daryosi 40°54'0.18'' 71°45'25.05'' 118 118 Sirdaryo daryosining Namangan viloyati hududidan oqib oʻtgan qismi, Tojikiston chegarasigacha boʻlgan qismi va Toshkent viloyati Bekobod tumanidan Qozogʻiston Respublikasi bilan chegaradosh nuqtasigacha boʻlgan qismi. 40°43'8.52'' 70°47'25.90'' 40°11'30.51'' 69°18'21.66'' 153 153 40°56'32.97'' 68°38'36.51''
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-sentabr,
566-son