UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 12-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 12 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида

Сўнгги йилларда республикамизда оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, айрим оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида унда иштирок этаётган шахслар томонидан жамоат хавфсизлигига ва фуқаролар хавфсизлигига хавф солувчи турли хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатлар оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда, айниқса ёпиқ турдаги объектларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар белгилашни тақозо этмоқда.

Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

оммавий тадбирни ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитларини мавжудлигини ҳисобга олиш;

томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилинишини ташкил этиш;

оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларини ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 569-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида :

а) 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Зарурат бўлганда, комиссия томонидан оммавий тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш даврида муҳандис-техник коммуникациялар хавфсиз ишлашини, энергия таъминоти ва ёнгин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини, иштирокчиларнинг эвакуация қилинишини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини таъминлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин»;

б) 39-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Тадбирнинг хусусияти, об-ҳаво шароитлари, хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар юзага келиши прогнози ҳамда оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларга боғлиқ ҳолда, ишчи гуруҳ унинг ўтказилишидан олдин оммавий тадбирни ўтказиш объектини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилиш имконияти юзасидан текширув далолатномаси тузилади»;

иккинчи хатбоши «об-ҳаво шароитларини,» сўзларидан кейин «хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар юзага келиши эҳтимолини,» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 40-банд «мураккаблаштирувчи ҳолатлар» сўзларидан кейин «шу жумладан, прогноз қилинган хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар рўй бериши эҳтимоли юқорилиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 61-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«оммавий тадбирни ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитларини мавжудлигини ҳисобга олиш»;

д) 65-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фавқулодда вазиятларда ваҳима кўтармаслик, фуқароларни эвакуация қилишга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг эвакуацияга доир қонуний талабларини бажариш»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

е) 67-бандда :

саккизинчи хатбоши «уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» сўзларидан кейин «фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ва йўналишлари ҳақидаги маълумотларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фуқароларни эвакуация қилишни самарали ташкил этиш мақсадида ваҳима кўтарилишини ва эвакуацияни қийинлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг (ўтиш жойларида, эшиклар олдида, зиналарда ва бошқа жойларда фуқароларнинг тўпланиб қолиши) олдини олишга қаратилган матн ишлаб чиқилишини ҳамда фавқулодда вазиятларда хабар бериш тизими орқали узатиб борилишини таъминлаш»;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ж) 69-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ҳамда бошқа иштирокчиларнинг оммавий тадбирни ўтказиш объектига кириш-чиқиш хавфсизлигини, шунингдек, объектга бориш ва кириш жойларида транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 11-илованинг 9-позициясида «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«г) муҳандис-техник, коммуникация, ёнгинга қарши, эвакуация ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ҳамда тизимлари, бориш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, шунингдек, объектга бориш ва кириш жойларида транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, хавфли табиий ҳодисалар, техноген авариялар, ёнғин ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган техник ускуна ва махсус воситалар, уларнинг ҳисоб-китоб қилинган захираси ва турларининг мавжудлиги ҳамда ишга соз ҳолатда бўлишини таъминлаш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 12 сентябрь,

569-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2024 й., 09/24/569/0714-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olishga doir chora-tadbirlarni kuchaytirish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda respublikamizda ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolar xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish tizimini takomillashtirish boʻyicha qator ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, ayrim ommaviy tadbirlarni oʻtkazish jarayonida unda ishtirok etayotgan shaxslar tomonidan jamoat xavfsizligiga va fuqarolar xavfsizligiga xavf soluvchi turli xatti-harakatlarni sodir etish holatlari koʻpaymoqda.

Ushbu holatlar ommaviy tadbirlar oʻtkaziladigan joylarda, ayniqsa yopiq turdagi obyektlarda fuqarolar xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha qoʻshimcha choralar belgilashni taqozo etmoqda.

Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolar xavfsizligini taʼminlash va jamoat tartibini saqlash tizimini takomillashtirish hamda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha tadbirlarni kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektini tanlashda fuqarolarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish, shuningdek, ularga tahdid soluvchi holatlarda fuqarolarning evakuatsiyasini samarali tashkil etish sharoitlarini mavjudligini hisobga olish;

tomoshabinlar va boshqa ishtirokchilarga favqulodda vaziyatlar roʻy berganda evakuatsiya qilish tartibi, yoʻllari hamda yoʻnalishlari haqidagi maʼlumotlarni eʼlon qilinishini tashkil etish;

ommaviy tadbirlar oʻtkaziladigan obyektga kirish-chiqish xavfsizligini, obyektga borish va kirish joylarida avtotransport vositalarini harakatini cheklaydigan fizik toʻsiqlar oʻrnatilishini taʼminlash.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-sentabrdagi 569-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalarida :

a) 38-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Zarurat boʻlganda, komissiya tomonidan ommaviy tadbirni tashkil etish va oʻtkazish davrida muhandis-texnik kommunikatsiyalar xavfsiz ishlashini, energiya taʼminoti va yongin xavfsizligini, yoʻl harakati xavfsizligini, ishtirokchilarning evakuatsiya qilinishini, favqulodda vaziyatlarning oldi olinishini taʼminlash guruhlari tashkil etilishi mumkin”;

b) 39-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Tadbirning xususiyati, ob-havo sharoitlari, xavfli tabiiy hodisalar va texnogen avariyalar yuzaga kelishi prognozi hamda ommaviy tadbirni oʻtkazishda fuqarolar xavfsizligini va jamoat tartibini taʼminlashga taʼsir koʻrsatuvchi boshqa omillarga bogʻliq holda, ishchi guruh uning oʻtkazilishidan oldin ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektini tekshiradi va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻradi. Ishchi guruh tomonidan oʻtkazilgan tekshiruv yakunlari boʻyicha ommaviy tadbirning oʻtkazilish imkoniyati yuzasidan tekshiruv dalolatnomasi tuziladi”;

ikkinchi xatboshi “ob-havo sharoitlarini,” soʻzlaridan keyin “xavfli tabiiy hodisalar va texnogen avariyalar yuzaga kelishi ehtimolini,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 40-band “murakkablashtiruvchi holatlar” soʻzlaridan keyin “shu jumladan, prognoz qilingan xavfli tabiiy hodisalar va texnogen avariyalar roʻy berishi ehtimoli yuqoriligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 61-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektini tanlashda fuqarolarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish, shuningdek, ularga tahdid soluvchi holatlarda fuqarolarning evakuatsiyasini samarali tashkil etish sharoitlarini mavjudligini hisobga olish”;

d) 65-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“favqulodda vaziyatlarda vahima koʻtarmaslik, fuqarolarni evakuatsiya qilishga toʻsqinlik qiluvchi xatti-harakatlarni amalga oshirmaslik, ommaviy tadbirni oʻtkazish obyekti maʼmuriyati, ichki ishlar organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi vakillarining evakuatsiyaga doir qonuniy talablarini bajarish”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

e) 67-bandda :

sakkizinchi xatboshi “ularning huquq va majburiyatlari” soʻzlaridan keyin “favqulodda vaziyatlar roʻy berganda evakuatsiya qilish tartibi, yoʻllari va yoʻnalishlari haqidagi maʼlumotlarning” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“fuqarolarni evakuatsiya qilishni samarali tashkil etish maqsadida vahima koʻtarilishini va evakuatsiyani qiyinlashtiruvchi boshqa xatti-harakatlar amalga oshirilishining (oʻtish joylarida, eshiklar oldida, zinalarda va boshqa joylarda fuqarolarning toʻplanib qolishi) oldini olishga qaratilgan matn ishlab chiqilishini hamda favqulodda vaziyatlarda xabar berish tizimi orqali uzatib borilishini taʼminlash”;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

j) 69-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ommaviy tadbirning tashkilotchisi va ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyati bilan birgalikda tomoshabinlar hamda boshqa ishtirokchilarning ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektiga kirish-chiqish xavfsizligini, shuningdek, obyektga borish va kirish joylarida transport vositalarining harakatini cheklaydigan fizik toʻsiqlar oʻrnatilishini taʼminlash”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 11-ilovaning 9-pozitsiyasida “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“g) muhandis-texnik, kommunikatsiya, yonginga qarshi, evakuatsiya va ommaviy tadbir ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlashning boshqa vositalari hamda tizimlari, borish yoʻllari va transport vositalarining toʻxtash joylari, dastlabki tibbiy yordam koʻrsatish punktlari, shuningdek, obyektga borish va kirish joylarida transport vositalari harakatini cheklash, xavfli tabiiy hodisalar, texnogen avariyalar, yongʻin hamda boshqa favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan texnik uskuna va maxsus vositalar, ularning hisob-kitob qilingan zaxirasi va turlarining mavjudligi hamda ishga soz holatda boʻlishini taʼminlash”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 12-sentabr,

569-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.09.2024-y., 09/24/569/0714-son)

lex.uz