📅 2024-yil 13-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантириш учун янада кулай шароитлар яратиш, соҳага қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, модулли меҳмонхоналарни ташкил қилишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тоғли ва чекка ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) бир марталик субсидия ажратилади;
б) субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидиялар белгиланади:
«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;
«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;
«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.
Бунда субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик киритилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
субсидия бериладиган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар;
субсидия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари;
субсидия сифатида ажратилган маблағларни тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби.
3. Белгилансинки:
модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим;
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим;
маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Туризм қўмитаси белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
4. Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Туризм қўмитаси томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича унинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 572-сон қарорига ИЛОВА
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — тадбиркор) томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Низом 2027 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
модулли меҳмонхона — монтаж ва демонтаж қилиш имкониятига эга конструкциялар ҳамда мустаҳкам металл каркасдан (рамкадан) тайёрланган, камида бир ёки ундан ортиқ модуллардан иборат бўлган, ҳар бир хонаси белгиланган стандартга мувофиқ жиҳозланган тўлақонли меҳмонхона;
субсидия — тадбиркорга модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Жамғармадан бир марта ажратиладиган маблағлар.
3. Модулли меҳмонхонани сертификатлаштириш ва унга юлдуз тоифаси (категория) бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
4. Субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган «I»,»II» ва «III» тоифадаги модулли меҳмонхона учун ажратилади (реконструкция қилиш бундан мустасно).
5. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидия белгиланади:
«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;
«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;
«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.
Бунда:
субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик;
меҳмонхонада ҳар бир жой учун камида 4,5 квадрат метр майдон ажратилган бўлиши лозим.
6. Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ерни ижарага олиш ҳужжатлари онлайн-аукцион савдолари орқали тақдим қилинган бўлса) мавжудлиги.
7. Субсидия Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
8. Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи) субсидия олиш учун давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
9. Ариза ариза берувчи томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади.
Ариза ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.
10. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, ҳудудий бўлинмалари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.
11. Қўмита ариза берувчининг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали реал вақт режимида олади:
юридик шахс бўлган тадбиркорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ерни ижарага олиш ҳужжатлари онлайн-аукцион савдолари орқали тақдим қилинган бўлса);
тоифаси тўғрисида мувофиқлик сертификати.
12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунида давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
13. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, модулли меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса), хоналар фонди, ўринлар сони, жойлашган жойи ва кадастр рақами, субсидия олаётган тадбиркор (юридик шахс) номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
14. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
ариза берувчи ва меҳмонхона Низомнинг 4 — 6-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан ўттиз иш куни ичида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
16. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
18. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида Қўмита тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Субсидия бериш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлар реестри Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
20. Тадбиркор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
21. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
22. Модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Қўмитанинг қарорига мувофиқ тадбиркор томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим.
Маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Қўмита белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
23. Тадбиркор Қўмитанинг қарори ёки унинг ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
24. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи) Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш мақсадида субсидия олиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Туризм қўмитасига ариза тақдим этади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради, зарур маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олади. 15 иш кунида 2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. 1 иш кунида 3-босқич Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи) 1. Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади. 2. Тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига такроран мурожаат қилади. 30 иш кундан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 7 иш кунида 5-босқич Туризм қўмитаси Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 10 иш кунида
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (почта манзили) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, Директори (ишончли вакил): _____________________________________________________________ шахс номидан (ариза берувчи раҳбари / ишончли вакил Ф.И.О.) _______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Модулли меҳмонхонадаги ўринлар сони: ____________________________________________ Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: ____________________________________________ Ердан вақтинчалик фойдаланиш (ижара) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари: санаси, рақами (агар ҳуқуқ онлайн-аукцион савдолари орқали олинмаган бўлса) ____________________________________________ Банк реквизитлари ва ҳисобварағи: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ Алоқа маълумотлари (тел/факс рақами, электрон почта манзили: ______________________________________ _________________________________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) 20 ____ йил _____________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 сентябрь,
572-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Mamlakatimizda ekologik turizmni rivojlantirish uchun yanada kulay sharoitlar yaratish, sohaga qoʻshimcha investitsiyalarni jalb qilish, shuningdek, modulli mehmonxonalarni tashkil qilishda tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash hamda togʻli va chekka hududlarda turizm infratuzilmasini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2024-yil 1-oktabrdan 2027-yil 1-yanvarga qadar tadbirkorlik subyektlari tomonidan modulli mehmonxonani qurish va jihozlash (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) bir martalik subsidiya ajratiladi;
b) subsidiya 2024-yil 1-oktabrdan 2026-yil 1-noyabrga qadar boʻlgan muddatda muvofiqlik sertifikati berilgan yangi tashkil etilgan hamda kamida 10 ta moduldan iborat boʻlgan modulli mehmonxonada yaratilgan har bir joy uchun quyidagi miqdorlarda subsidiyalar belgilanadi:
“I” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 10 million soʻm;
“II” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 7 million soʻm;
“III” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 5 million soʻm.
Bunda subsidiya miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-193-son qarori talablarini inobatga olgan holda aniqlik kiritiladi.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
subsidiya beriladigan tadbirkorlik subyektlariga qoʻyiladigan talablar;
subsidiya olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi;
subsidiya ajratishni rad etish asoslari;
subsidiya sifatida ajratilgan mablagʻlarni tadbirkorlik subyektlariga oʻtkazish tartibi.
3. Belgilansinki:
modulli mehmonxona subsidiya ajratilgan davrdan boshlab besh yildan kam boʻlmagan muddatda faoliyat yuritishi lozim;
ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan talabga rioya etilmagan taqdirda, ajratilgan subsidiya modulli mehmonxona faoliyat yuritgan davrga mutanosib ravishda chegirilgan holda, qolgan mablagʻlar tadbirkor tomonidan Jamgʻarmaga qaytarilishi shart. Bunda Jamgʻarmaga qaytariladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Turizm qoʻmitasi) qaroriga muvofiq tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻn ish kunida Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazilishi lozim;
mablagʻlar Jamgʻarmaga belgilangan muddatda yoki toʻliq qaytarilmagan taqdirda, Turizm qoʻmitasi belgilangan tartibda ularni undirish choralarini koʻradi.
4. Turizm qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatini koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Turizm qoʻmitasi tomonidan davlat xizmatini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha uning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-sentabrdagi 572-son qaroriga ILOVA
Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) 2024-yil 1-oktabrdan 2027-yil 1-yanvarga qadar tadbirkorlik subyektlari (keyingi oʻrinlarda — tadbirkor) tomonidan modulli mehmonxonani qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
Nizom 2027-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
modulli mehmonxona — montaj va demontaj qilish imkoniyatiga ega konstruksiyalar hamda mustahkam metall karkasdan (ramkadan) tayyorlangan, kamida bir yoki undan ortiq modullardan iborat boʻlgan, har bir xonasi belgilangan standartga muvofiq jihozlangan toʻlaqonli mehmonxona;
subsidiya — tadbirkorga modulli mehmonxonani qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Jamgʻarmadan bir marta ajratiladigan mablagʻlar.
3. Modulli mehmonxonani sertifikatlashtirish va unga yulduz toifasi (kategoriya) berish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarori bilan tasdiqlangan Turistik xizmatlarni sertifikatlashtirish va turistik industriya obyektlarini tasniflash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Subsidiya 2024-yil 1-oktabrdan 2026-yil 1-noyabrga qadar boʻlgan muddatda muvofiqlik sertifikati berilgan yangi tashkil etilgan hamda kamida 10 ta moduldan iborat boʻlgan “I”,”II” va “III” toifadagi modulli mehmonxona uchun ajratiladi (rekonstruksiya qilish bundan mustasno).
5. Subsidiya modulli mehmonxonada yaratilgan har bir joy uchun quyidagi miqdorlarda subsidiya belgilanadi:
“I” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 10 million soʻm;
“II” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 7 million soʻm;
“III” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 5 million soʻm.
Bunda:
subsidiya miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-193-son qarori talablarini inobatga olgan holda aniqlik;
mehmonxonada har bir joy uchun kamida 4,5 kvadrat metr maydon ajratilgan boʻlishi lozim.
6. Tadbirkor subsidiya olish uchun ariza taqdim etish vaqtida quyidagi talablarga javob berishi lozim:
Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar hamda turistik (mehmonxona) yigʻim boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;
qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;
faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;
sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi;
modulli mehmonxonaga berilgan muvofiqlik sertifikati hamda yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat (yerni ijaraga olish hujjatlari onlayn-auksion savdolari orqali taqdim qilingan boʻlsa) mavjudligi.
7. Subsidiya Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.
2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish, uni koʻrib chiqish va subsidiya ajratish tartibi
8. Tadbirkor yoki uning vakili (ariza beruvchi) subsidiya olish uchun davlat xizmatlari markaziga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan murojaat qiladi.
9. Ariza ariza beruvchi tomonidan identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlanadi.
Ariza YIDXP orqali toʻldirilganda, ariza beruvchining elektron raqamli imzosi talab etilmaydi.
10. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida uning Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini, hududiy boʻlinmalari tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi.
11. Qoʻmita ariza beruvchining arizasini oʻrganish davrida quyidagi hujjatlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali real vaqt rejimida oladi:
yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorning nomi, joylashgan joyi (pochta manzili), uning roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi, STIR va tijorat bankidagi hisobvaragʻi rekvizitlari;
modulli mehmonxonaga berilgan muvofiqlik sertifikati;
yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat (yerni ijaraga olish hujjatlari onlayn-auksion savdolari orqali taqdim qilingan boʻlsa);
toifasi toʻgʻrisida muvofiqlik sertifikati.
12. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslari aniq koʻrsatilgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunida davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP (elektron tarzda murojaat qilinganda) orqali ariza beruvchiga yuboradi.
13. Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorda subsidiya miqdori, modulli mehmonxona nomi, yulduz toifasi (mavjud boʻlsa), xonalar fondi, oʻrinlar soni, joylashgan joyi va kadastr raqami, subsidiya olayotgan tadbirkor (yuridik shaxs) nomi, STIR va tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.
14. Subsidiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:
arizada Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmaganligi yoki notoʻgʻri koʻrsatilganligi;
ariza beruvchi va mehmonxona Nizomning 4 — 6-bandlarida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi.
Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
15. Ariza beruvchi subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab koʻpi bilan oʻttiz ish kuni ichida qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
16. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab yetti ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda subsidiya berishni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
17. Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.
18. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida Qoʻmita tadbirkorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni oʻtkazib beradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Subsidiya berish uchun Jamgʻarma hisobidan mablagʻ ajratilgan tadbirkorlar reyestri Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
20. Tadbirkor subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.
21. Qoʻmita subsidiya berish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Jamgʻarma hisobidan ajratilgan mablagʻlarning tadbirkorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.
22. Modulli mehmonxona subsidiya ajratilgan davrdan boshlab besh yildan kam boʻlmagan muddatda faoliyat yuritishi lozim.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan talabga rioya etilmagan taqdirda, ajratilgan subsidiya modulli mehmonxona faoliyat yuritgan davrga mutanosib ravishda chegirilgan holda, qolgan mablagʻlar tadbirkor tomonidan Jamgʻarmaga qaytarilishi shart. Bunda Jamgʻarmaga qaytariladigan mablagʻlar Qoʻmitaning qaroriga muvofiq tadbirkor tomonidan oʻn ish kunida Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazilishi lozim.
Mablagʻlar Jamgʻarmaga belgilangan muddatda yoki toʻliq qaytarilmagan taqdirda, Qoʻmita belgilangan tartibda ularni undirish choralarini koʻradi.
23. Tadbirkor Qoʻmitaning qarori yoki uning xodimlari xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
24. Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tadbirkor yoki uning vakili (ariza beruvchi) Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash maqsadida subsidiya olish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Turizm qoʻmitasiga ariza taqdim etadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi, natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi, zarur maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimi orqali tegishli davlat organlari va tashkilotlardan soʻrab oladi. 15 ish kunida 2. Subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda davlat xizmatlari markazi yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Tadbirkor yoki uning vakili (ariza beruvchi) 1. Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etadi. 2. Tegishli tasdiqlovchi hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali Turizm qoʻmitasiga takroran murojaat qiladi. 30 ish kundan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 7 ish kunida 5-bosqich Turizm qoʻmitasi Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda tadbirkorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 10 ish kunida
Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (pochta manzili) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, Direktori (ishonchli vakil): _____________________________________________________________ shaxs nomidan (ariza beruvchi rahbari / ishonchli vakil F.I.O.) _______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) modulli mehmonxonani qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Modulli mehmonxonadagi oʻrinlar soni: ____________________________________________ Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: ____________________________________________ Yerdan vaqtinchalik foydalanish (ijara) huquqini tasdiqlovchi hujjat rekvizitlari: sanasi, raqami (agar huquq onlayn-auksion savdolari orqali olinmagan boʻlsa) ____________________________________________ Bank rekvizitlari va hisobvaragʻi: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ Aloqa maʼlumotlari (tel/faks raqami, elektron pochta manzili: ______________________________________ _________________________________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) 20 ____ yil _____________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-sentabr,
572-son