📅 2024-yil 13-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш муддатлари;
жисмоний шахс яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда, уни янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасасига композит шаклда ҳисобга қўйиш.
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар:
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига (туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар) (кейинги ўринларда — давлат тиббиёт муассасалари) ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасида берилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга бўлиши зарур.
2. Жисмоний шахслар давлат тиббиёт муассасаларига:
туғилган болани онасининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда турган манзилидаги давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича — туғилганликни қайд этиш билан бир вақтда;
жисмоний шахснинг яшаш ёки турган жойи бўйича манзили ўзгарганда ихтиёрий равишда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига композит шаклда ҳисобга қўйиш бўйича — яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш жараёнида;
жисмоний шахсларнинг бевосита давлат тиббиёт муассасаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берган мурожаатлари асосида ҳисобга қўйилади.
3. Жисмоний шахслар давлат тиббиёт муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали ҳисобга қўйилади.
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Туғилган бола онасининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда турган манзилидаги давлат тиббиёт муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.
6. Жисмоний шахс яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда, унинг хоҳишига кўра ушбу манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.
Бунда жисмоний шахснинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига реал вақт режимида юборилади.
7. Жисмоний шахслар бевосита давлат тиббиёт муассасаларига мурожаати асосида ёки ЯИДХП орқали давлат тиббиёт муассасаларига ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.
8. Жисмоний шахслар бевосита ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат тиббиёт муассасаси ходими томонидан жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Вояга етмаган шахслар давлат тиббиёт муассасасига уларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан ҳисобга қўйилади.
Бунда вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан давлат тиббиёт муассасасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
9. Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Бунда сўровнома автоматик равишда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига юборилади ҳамда жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига яшаш ёки турган жойи бўйича реал вақт режимида ҳисобга қўйилади.
Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
10. Жисмоний шахс хоҳишига кўра давлат тиббиёт муассасаси ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши ёки жисмоний шахс ЯИДХП орқали ушбу маълумотномани бевосита ўзи олиши мумкин.
11. Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
12. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумотнома жисмоний шахснинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
13. Жисмоний шахс исталган вақтда ЯИДХПдаги шахсий кабинетидан давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида маълумотномани олиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ваколатли органлар ва давлат тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
15. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилиб боради.
16. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда, давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ички ишлар вазирлиги Жисмоний шахсларнинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига юборади. Жисмоний шахсларнинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтгандан бошлаб реал вақт режимида 2-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тақдим этилган маълумотлар асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўяди. «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумот келиб тушгандан бошлаб реал вақт режимида
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни бевосита давлат тиббиёт муассасаларига мурожаати асосида ёки ЯИДХП орқали давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Жисмоний шахс давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат тиббиёт муассасаларига шахсан ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат тиббиёт муассасалари 1. Давлат тиббиёт муассасаси ходими жисмоний шахсни шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида давлат тиббиёт муассасасига «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга Қўяди. 1. Мурожаат қилган вақтда (10 дақиқа ичида) 2. ЯИДХП 2. Сўровнома ЯИДХП орқали берилганда, жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга қўйилади. Жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома жисмоний шахснинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади. 2. Реал вақт режимида
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш бўйича СЎРОВНОМА I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. Туғилган жойи ва санаси 3. Биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами 4. ЖШШИР 5. Яшаш жойи ёки рўйхатда турган жойи манзили 6. Телефон рақами 7. Вояга етмаган шахснинг қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат (зарурат бўлганда); II. Вояга етмаган шахс тўғрисида маълумот 8. Ф.И.О. 9. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами: 10. ЖШШИР
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
НАМУНА Жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА ____-сон Жисмоний шахснинг Ф.И.О.: Тугилган санаси: ЖШШИР: Жисмоний шахс ҳисоб қўйилган давлат тиббиёт муассасаси: Маълумотнома берилган сана: Соғлиқни сақлаш вазирлиги QR-код
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 сентябрь,
573-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoniga muvofiq sogʻliqni saqlash sohasida koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini raqamlashtirish koʻlamini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilish tartibi;
jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish muddatlari;
jismoniy shaxs yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganda, uni yangi manzildagi davlat tibbiyot muassasasiga kompozit shaklda hisobga qoʻyish.
2. Sogʻliqni saqlash vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-martga qadar:
Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
3. Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmati koʻrsatilishi ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat hamda monitoring oʻrnatsin;
Maʼmuriy reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-sentabrdagi 573-son qaroriga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi birlamchi tibbiy-sanitariya muassasalariga (tuman (shahar) koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalari, oilaviy shifokor punktlari, oilaviy poliklinikalar) (keyingi oʻrinlarda — davlat tibbiyot muassasalari) hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Oʻzbekiston Respublikasida yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha yashovchi chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar mazkur davlat xizmatidan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasida berilgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamiga ega boʻlishi zarur.
2. Jismoniy shaxslar davlat tibbiyot muassasalariga:
tugʻilgan bolani onasining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatda turgan manzilidagi davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha — tugʻilganlikni qayd etish bilan bir vaqtda;
jismoniy shaxsning yashash yoki turgan joyi boʻyicha manzili oʻzgarganda ixtiyoriy ravishda yangi manzildagi davlat tibbiyot muassasalariga kompozit shaklda hisobga qoʻyish boʻyicha — yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish jarayonida;
jismoniy shaxslarning bevosita davlat tibbiyot muassasalariga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali bergan murojaatlari asosida hisobga qoʻyiladi.
3. Jismoniy shaxslar davlat tibbiyot muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi orqali hisobga qoʻyiladi.
4. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun yigʻim undirilmaydi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. Tugʻilgan bola onasining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatda turgan manzilidagi davlat tibbiyot muassasalariga Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda hisobga qoʻyiladi.
6. Jismoniy shaxs yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganda, uning xohishiga koʻra ushbu manzildagi davlat tibbiyot muassasalariga mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi.
Bunda jismoniy shaxsning yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlik haqidagi maʼlumotlar “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga real vaqt rejimida yuboriladi.
7. Jismoniy shaxslar bevosita davlat tibbiyot muassasalariga murojaati asosida yoki YIDXP orqali davlat tibbiyot muassasalariga ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi.
8. Jismoniy shaxslar bevosita oʻzi kelib murojaat qilganda, davlat tibbiyot muassasasi xodimi tomonidan jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimida hisobga olinadi.
Voyaga yetmagan shaxslar davlat tibbiyot muassasasiga ularning ota-onalari yoki boshqa qonuniy vakillari tomonidan hisobga qoʻyiladi.
Bunda voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi yoki qonuniy vakili tomonidan davlat tibbiyot muassasasiga shaxsini tasdiqlovchi hujjat va bolaning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi taqdim etiladi.
9. Jismoniy shaxslar YIDXP orqali murojaat etganda, oʻzi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Bunda soʻrovnoma avtomatik ravishda “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga yuboriladi hamda jismoniy shaxs davlat tibbiyot muassasasiga yashash yoki turgan joyi boʻyicha real vaqt rejimida hisobga qoʻyiladi.
Soʻrovnomalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
10. Jismoniy shaxs xohishiga koʻra davlat tibbiyot muassasasi xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq davlat tibbiyot muassasasiga hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi yoki jismoniy shaxs YIDXP orqali ushbu maʼlumotnomani bevosita oʻzi olishi mumkin.
11. Jismoniy shaxslar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
12. “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimida hisobga qoʻyilganligi haqidagi maʼlumotnoma jismoniy shaxsning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
13. Jismoniy shaxs istalgan vaqtda YIDXPdagi shaxsiy kabinetidan davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyilganligi haqida maʼlumotnomani olishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Vakolatli organlar va davlat tibbiyot muassasalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
15. Adliya vazirligi va uning hududiy organlari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat qilib boradi.
16. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslarni yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganda, davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichki ishlar vazirligi Jismoniy shaxslarning yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga yuboradi. Jismoniy shaxslarning yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgandan boshlab real vaqt rejimida 2-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi orqali jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyadi. “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan maʼlumot kelib tushgandan boshlab real vaqt rejimida
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Jismoniy shaxslarni bevosita davlat tibbiyot muassasalariga murojaati asosida yoki YIDXP orqali davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Jismoniy shaxs davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat tibbiyot muassasalariga shaxsan oʻzi kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat tibbiyot muassasalari 1. Davlat tibbiyot muassasasi xodimi jismoniy shaxsni shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida davlat tibbiyot muassasasiga “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimida hisobga Qoʻyadi. 1. Murojaat qilgan vaqtda (10 daqiqa ichida) 2. YIDXP 2. Soʻrovnoma YIDXP orqali berilganda, jismoniy shaxs davlat tibbiyot muassasasiga “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimida hisobga qoʻyiladi. Jismoniy shaxs davlat tibbiyot muassasasiga hisobga qoʻyilganligi haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma jismoniy shaxsning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan joyi va sanasi 3. Biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) seriyasi va raqami 4. JSHSHIR 5. Yashash joyi yoki roʻyxatda turgan joyi manzili 6. Telefon raqami 7. Voyaga yetmagan shaxsning qonuniy vakilligini tasdiqlovchi hujjat (zarurat boʻlganda); II. Voyaga yetmagan shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 8. F.I.O. 9. Tugʻilganlik haqida guvohnoma seriyasi va raqami: 10. JSHSHIR
Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
NAMUNA Jismoniy shaxs davlat tibbiyot muassasasiga hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA ____-son Jismoniy shaxsning F.I.O.: Tugilgan sanasi: JSHSHIR: Jismoniy shaxs hisob qoʻyilgan davlat tibbiyot muassasasi: Maʼlumotnoma berilgan sana: Sogʻliqni saqlash vazirligi QR-kod
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-sentabr,
573-son