UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жаҳон бозорида пахта толасига талаб ва таклиф ўзгаришлари натижасида пахта толасининг нархлари 2024 йил ҳосили прогноз нархларига нисбатан пасайиб кетганлиги сабабли республикадаги пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг кафолатли миқдорда даромад олишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ:

2024 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликлар (кейинги ўринларда — пахта етиштирувчилар) ва кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари (кейинги ўринларда — қайта ишловчилар) ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «пахта хом ашёси секцияси»да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилганлиги;

фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек қайта ишловчилар билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилиши ёки (ва) қайта ишланиши;

б) 2024 йил ҳосили йигим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги;

в) Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

г) 2024 йилда пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида тузилган битимларда белгиланган кредит ресурсини қайтаришнинг охирги муддатидан бошлаб мутаносиб равишда 2025 йил 1 сентябрга қадар узайтирилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали 2024 йил 31 декабрга қадар реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2025 йил 1 мартгача 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш;

2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузиш, бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслигини инобатга олиш;

2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хом ашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш;

2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Ўзагроинспекция» ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тижорат банклари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан 2025 йилнинг 1 июлигача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни (миқдор ва нарх бўйича) биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатга олинишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қайта ишловчиларга етказиб берилган пахта хом ашёси бўйича иловага мувофиқ намунавий шаклда пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни 2024 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 февралгача Жамғармага ҳамда тегишли тижорат банкларига тақдим этилишини таъминласин.

5. Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган реестрга асосан икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб берсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

мазкур қарор доирасида ажратилган субсидия биринчи навбатда пахта етиштирувчиларнинг 2024 йил ҳосили пахта хом ашёсини етиштириш учун олган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлигини сўндиришга йўналтирилади. Бунда имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликни сўндириш учун тўланган маблағлар тижорат банкларининг Жамғарма олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади;

имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлик қоплангандан сўнг, субсидия солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади, қолган маблағлар пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади;

ушбу қарорга мувофиқ субсидия тўлаш учун ажратиладиган маблағларнинг ҳисобварақлардаги дебет айланмасидан банк хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.

7. Мазкур қарор доирасида субсидия учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромад (айланма) ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарманинг мазкур қарор доирасида юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплаш учун Жамғармага Давлат бюджетидан 3,5 трлн сўмгача беғараз маблағлар ажратсин.

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашга) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хом ашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси учун — 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.

10. Давлат молиявий назорат инспекцияси ушбу қарор доирасида ажратилган субсидия тўғри ҳисобланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ўрнатсин.

11. Белгилансинки, пахта хом ашёси нархлари шаклланишига давлат бошқаруви, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аралашуви қатъиян ман этилади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни тўғри йўлга қўйилишига ҳамда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилинишига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорига ИЛОВА

ТАСДИҚЛАЙМАН Намунавий шакл Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг (вилоят ҳокимининг) қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари _______________________ (Ф.И.Ш.) «___» __________ 2024 йил М.Ў. ________________________________да (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) 2024 йил ҳосилидан пахта-тўқимачилик кластерларига биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотган субсидия олувчи пахта етиштирувчи хўжаликлар РЕЕСТРИ

Т/р Туман номи Қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва ҳ.к.) Пахта етиштирувчи хўжалик Хўжаликка хизмат кўрсатувчи тижорат банки Биржа савдоларида тузилган шартнома (фьючерс, спот ва бошқ.) Қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ фактураларга асосан (электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган квитанцияларга солиштирилган ҳолда) Ҳисобланган субсидия минг сўмда (етказиб берилган 1 тн пахта хом ашёси учун 1 млн сўмдан) Номланиши СТИР Номланиши СТИР Рақами ва санаси миқдори (тонна) қиймати (минг.сўм) миқдори (тонна) қиймати (минг.сўм) ................... тумани ................... ................... х ................... корхона бўйича жами х х х х х х 0 0 0 ................... ................... х ................... корхона бўйича жами х х х х х х 0 0 0 х Туман бўйича жами х х х х х х х 0 0 0 ................... тумани ................... ................... х ................... корхона бўйича жами х х х х х х 0 0 0 ................... ................... х ................... корхона бўйича жами х х х х х х 0 0 0 х Туман бўйича жами х х х х х х х 0 0 0 х Ҳудуд бўйича жами х х х х х х х 0 0 0 х шу жумладан тижорат банклари кесимида х х х х х х х 0 0 0 х ____________ банки бўйича х х х х х х х 0 0 0 х ____________ банки бўйича х х х х х х х 0 0 0 х ____________ банки бўйича х х х х х х х 0 0 0

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири (вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи) _____________ М.Ў. _____________________ имзо Ф.И.Ш. «Ўзагроинспекция» ҳудудий бўлинмаси бошлиғи _____________ М.Ў. _____________________ имзо Ф.И.Ш. Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи _____________ М.Ў. _____________________ имзо Ф.И.Ш. банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари _____________ М.Ў. _____________________ имзо Ф.И.Ш. банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари _____________ М.Ў. _____________________ имзо Ф.И.Ш. қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари _____________ М.Ў _____________________ имзо Ф.И.Ш. қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари _____________ М.Ў _____________________ имзо Ф.И.Ш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 сентябрь,

574-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/574/0719-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон; 04.06.2025 й., 09/25/345/0491; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Paxta xom ashyosi yetishtiruvchilarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jahon bozorida paxta tolasiga talab va taklif oʻzgarishlari natijasida paxta tolasining narxlari 2024-yil hosili prognoz narxlariga nisbatan pasayib ketganligi sababli respublikadagi paxta xom ashyosi yetishtiruvchilarning kafolatli miqdorda daromad olishlarini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida erkin bozor munosabatlarini yanada rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 12-dekabrdagi PF-205-son Farmoniga muvofiq:

2024-yildan boshlab paxta xom ashyosini yetishtiruvchi xoʻjaliklar (keyingi oʻrinlarda — paxta yetishtiruvchilar) va klasterlar hamda paxta xom ashyosini qayta ishlash va ip kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari (keyingi oʻrinlarda — qayta ishlovchilar) oʻrtasida paxta xom ashyosini yetkazib berish boʻyicha fyuchers shartnomalari tuproq hosildorligi normativlari doirasida Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasining “paxta xom ashyosi seksiyasi”da har bir hudud boʻyicha alohida oʻtkaziladigan savdolar natijalariga koʻra tuzilganligi;

fyuchers shartnomasiga muvofiq yetkazib berilishi lozim boʻlgan hajmdan ortiqcha yetishtirilgan, shuningdek qayta ishlovchilar bilan fyuchers shartnomasi tuzmagan holda, oʻz mablagʻlari, shu jumladan jalb qilingan mablagʻlari va tijorat kreditlari hisobiga yetishtirilgan paxta xom ashyosi yetishtiruvchilar tomonidan birja orqali tadbirkorlik subyektlariga sotilishi yoki (va) qayta ishlanishi;

b) 2024-yil hosili yigim-terim davrida jahon bozoridagi paxta tolasining shakllangan fyuchers kotirovkalari boʻyicha paxta xom ashyosining boshlangʻich fyuchers narxlari bir tonnasi uchun 6 mln 800 ming soʻm atrofida shakllanayotganligi;

v) Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasida 2024-yil hosilidan birinchi nav ikkinchi sinf bir tonna paxta xom ashyosining boshlangʻich fyuchers narxi, jahon bozoridagi paxta tolasi kotirovkalaridan kelib chiqib 7 mln 800 ming soʻm miqdorida eʼlon qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

g) 2024-yilda paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun tijorat banklariga joylashtirilgan Jamgʻarmaning kredit resurslarini qaytarish muddati, istisno tariqasida, Jamgʻarma va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan bitimlarda belgilangan kredit resursini qaytarishning oxirgi muddatidan boshlab mutanosib ravishda 2025-yil 1-sentabrga qadar uzaytirilsin.

2. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining jahon bozorida paxta tolasining narxi keskin pasayishi natijasida yuzaga kelgan vaziyatda paxta yetishtiruvchilar va qayta ishlovchilarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida ishlab chiqilgan quyidagi takliflari maʼqullansin:

paxta yetishtiruvchilar tomonidan birja savdolari orqali 2024-yil 31-dekabrga qadar realizatsiya qilingan (elektron hisob-faktura asosida) bir tonna paxta xom ashyosi (paxta-toʻqimachilik korxonalari tomonidan yetishtirilgan paxta xom ashyosi hamda urugʻlik paxta bundan mustasno) uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan 2025-yil 1-martgacha 1 mln soʻm miqdorida subsidiya ajratish;

2024-yil uchun paxta yetishtiruvchilar va qayta ishlovchilar oʻrtasida birja savdolarida tuzilgan shartnomalar boʻyicha qoʻshimcha kelishuv tuzish, bunda paxta xom ashyosining sotish narxi 6 mln 800 ming soʻmdan kam boʻlmasligini inobatga olish;

2024-yil hosilidan fyuchers shartnomalaridan tashqari paxta xom ashyosini birja savdolariga chiqarishda uning boshlangʻich narxini bir tonnasi uchun 6 mln 800 ming soʻmdan kam boʻlmagan miqdorida eʼlon qilish;

2024-yilda barcha hududlarda paxta terish mashinalari tomonidan terilgan har bir tonna paxta xomashyosini yigʻib-terib olish xizmati bahosining 20 foizini, biroq 250 ming soʻmdan oshmagan qismini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, “Oʻzagroinspeksiya” va Soliq qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari hamda tijorat banklari va paxta-toʻqimachilik klasterlari tomonidan tasdiqlangan hisob-kitoblarga asosan 2025-yilning 1-iyuligacha Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplab berish.

3. Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda paxta yetishtiruvchilar va qayta ishlovchilar oʻrtasida tuzilgan qoʻshimcha kelishuvlarni (miqdor va narx boʻyicha) birja savdolari elektron axborot tizimida bir hafta muddatda roʻyxatga olinishini taʼminlasin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari qayta ishlovchilarga yetkazib berilgan paxta xom ashyosi boʻyicha ilovaga muvofiq namunaviy shaklda paxta yetishtiruvchilar kesimida tasdiqlangan reyestrni 2024-yil 1-dekabrdan 2025-yil 1-fevralgacha Jamgʻarmaga hamda tegishli tijorat banklariga taqdim etilishini taʼminlasin.

5. Jamgʻarma Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan reyestrga asosan ikki bank ish kunida subsidiyani paxta yetishtiruvchilarning maxsus hisobvaraqlariga (23410) toʻlab berish uchun tegishli tijorat banklariga mablagʻlarni oʻtkazib bersin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra:

mazkur qaror doirasida ajratilgan subsidiya birinchi navbatda paxta yetishtiruvchilarning 2024-yil hosili paxta xom ashyosini yetishtirish uchun olgan imtiyozli kreditlar boʻyicha qarzdorligini soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bunda imtiyozli kreditlar boʻyicha qarzdorlikni soʻndirish uchun toʻlangan mablagʻlar tijorat banklarining Jamgʻarma oldidagi qarzdorligini qoplashga yoʻnaltiriladi;

imtiyozli kreditlar boʻyicha qarzdorlik qoplangandan soʻng, subsidiya soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorlikni qoplashga yoʻnaltiriladi, qolgan mablagʻlar paxta yetishtiruvchilarning asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi;

ushbu qarorga muvofiq subsidiya toʻlash uchun ajratiladigan mablagʻlarning hisobvaraqlardagi debet aylanmasidan bank xizmatlari uchun haq undirilmaydi.

7. Mazkur qaror doirasida subsidiya uchun ajratiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan soliq solishda hisobga olinmaydigan daromad (aylanma) hisoblanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jamgʻarmaning mazkur qaror doirasida yuzaga keladigan qoʻshimcha xarajatlarini qoplash uchun Jamgʻarmaga Davlat budjetidan 3,5 trln soʻmgacha begʻaraz mablagʻlar ajratsin.

9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Jamgʻarma hamda Markaziy bankning 2024-yil hosili paxta yigʻim-terimini qisqa muddatlarda tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyuldagi 452-son qaroriga asosan sogʻlomlashtirilayotgan paxta-toʻqimachilik klasterlari bilan 2024-yil hosili boʻyicha shartnoma (fyuchers, spot va vaqtincha saqlashga) tuzgan fermer xoʻjaliklariga, shuningdek, oʻz yer maydonlarida paxta xom ashyosi yetishtirgan paxta-toʻqimachilik klasterlari va fermer xoʻjaliklariga yigʻim-terim xarajatlarini moliyalashtirish uchun Jamgʻarma resurslari hisobidan imtiyozli kreditlar ajratish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

Bunda imtiyozli kreditlar elektron tarozi orqali qabul qilingan paxta xom ashyosi uchun — 10 oy muddatga, yillik 10 foiz stavkada (2 foiz bank marjasi) paxta qiymatining 20 foizi miqdorida 3 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 7 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan ajratiladi.

10. Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasi ushbu qaror doirasida ajratilgan subsidiya toʻgʻri hisoblanishi va maqsadli sarflanishi yuzasidan nazorat oʻrnatsin.

11. Belgilansinki, paxta xom ashyosi narxlari shakllanishiga davlat boshqaruvi, shu jumladan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining aralashuvi qatʼiyan man etiladi.

12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va tumanlar hokimlari paxta-toʻqimachilik klasterlari va fermer xoʻjaliklari oʻrtasidagi oʻzaro iqtisodiy munosabatlarni toʻgʻri yoʻlga qoʻyilishiga hamda yuzaga keladigan muammoli masalalarni tezkor hal qilinishiga shaxsan javobgar ekanligi belgilab qoʻyilsin.

13. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

14. Mazkur qaror bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-sentabrdagi 574-son qaroriga ILOVA

TASDIQLAYMAN Namunaviy shakl Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining (viloyat hokimining) qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari _______________________ (F.I.Sh.) “___” __________ 2024-yil M.Oʻ. ________________________________da (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar) 2024-yil hosilidan paxta-toʻqimachilik klasterlariga birja savdolari orqali paxta xom ashyosini sotgan subsidiya oluvchi paxta yetishtiruvchi xoʻjaliklar REYESTRI

T/r Tuman nomi Qayta ishlovchi korxona (klaster, toʻqimachilik korxonasi va h.k.) Paxta yetishtiruvchi xoʻjalik Xoʻjalikka xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki Birja savdolarida tuzilgan shartnoma (fyuchers, spot va boshq.) Qabul qilingan paxta xom ashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq fakturalarga asosan (elektron tarozi orqali qabul qilingan paxta xom ashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan kvitansiyalarga solishtirilgan holda) Hisoblangan subsidiya ming soʻmda (yetkazib berilgan 1 tn paxta xom ashyosi uchun 1 mln soʻmdan) Nomlanishi STIR Nomlanishi STIR Raqami va sanasi miqdori (tonna) qiymati (ming.soʻm) miqdori (tonna) qiymati (ming.soʻm) ................... tumani ................... ................... x ................... korxona boʻyicha jami x x x x x x 0 0 0 ................... ................... x ................... korxona boʻyicha jami x x x x x x 0 0 0 x Tuman boʻyicha jami x x x x x x x 0 0 0 ................... tumani ................... ................... x ................... korxona boʻyicha jami x x x x x x 0 0 0 ................... ................... x ................... korxona boʻyicha jami x x x x x x 0 0 0 x Tuman boʻyicha jami x x x x x x x 0 0 0 x Hudud boʻyicha jami x x x x x x x 0 0 0 x shu jumladan tijorat banklari kesimida x x x x x x x 0 0 0 x ____________ banki boʻyicha x x x x x x x 0 0 0 x ____________ banki boʻyicha x x x x x x x 0 0 0 x ____________ banki boʻyicha x x x x x x x 0 0 0

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vaziri (viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmasi boshligʻi) _____________ M.Oʻ. _____________________ imzo F.I.Sh. “Oʻzagroinspeksiya” hududiy boʻlinmasi boshligʻi _____________ M.Oʻ. _____________________ imzo F.I.Sh. Soliq qoʻmitasi hududiy boshqarmasi boshligʻi _____________ M.Oʻ. _____________________ imzo F.I.Sh. banki hududiy boʻlinmasi rahbari _____________ M.Oʻ. _____________________ imzo F.I.Sh. banki hududiy boʻlinmasi rahbari _____________ M.Oʻ. _____________________ imzo F.I.Sh. qayta ishlovchi korxona (klaster, toʻqimachilik korxonasi va x.k.) rahbari _____________ M.Oʻ _____________________ imzo F.I.Sh. qayta ishlovchi korxona (klaster, toʻqimachilik korxonasi va x.k.) rahbari _____________ M.Oʻ _____________________ imzo F.I.Sh.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-sentabr,

574-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.09.2024-y., 09/24/574/0719-son; 20.01.2025-y., 06/25/7/0051-son; 12.04.2025-y., 09/25/221/0335-son; 04.06.2025-y., 09/25/345/0491; 22.09.2025-y., 06/25/174/0858-son)

lex.uz