UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 7-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 7 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ;

Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида аниқ ҳудудларда тоифасидан қатъи назар янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш тартиби назарда тутилган бўлса, 3, 4 ва 5 юлдузли янги меҳмонхоналарга субсидия ажратиш учун ушбу қарорга 1-иловада белгиланган тартиб татбиқ этилади;

ушбу қарорга 1 — 3-иловаларга мувофиқ тегишли юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия (молиялаштириш, харажатларни қоплаш) ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда, инвестор меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъи назар, унинг камида ушбу тоифага эгалигини таъминлаши лозим, акс ҳолда ажратилган маблағлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қайтарилади;

жойлаштириш воситасига бир турдаги субсидия фақат бир маротаба берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарорига 1-ИЛОВА

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори 2-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатларда:

янги меҳмонхонани қуриб фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (кейинги ўринларда — инвестор) ушбу меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш ҳамда меҳмонхонани қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтириш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини меҳмонхона фаолиятига ўзгартириш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағ ажратиш;

дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган) фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — ташкилотлар) роялти харажатларини франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштириш (кейинги ўринларда — молиялаштириш) тартибини белгилайди.

Низом 2028 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

2. Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида аниқ ҳудудларда тоифасидан қатъий назар янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия бериш тартиби назарда тутилган бўлса, 3, 4 ва 5 юлдузли янги меҳмонхоналарга субсидия ажратиш учун Низомда белгиланган талаблар қўлланилади.

3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

инвестор — меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;

субсидия — инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

ташкилот — дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисидаги шартнома тузган тадбиркорлик субъекти;

франчайзинг тўғрисидаги шартнома — ташкилотлар учун дунёнинг таниқли ва нуфузли топ-50 меҳмонхона брендларидан ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларидан фойдаланиш бўйича тузилган шартнома;

янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (реконструкция қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янги ишга туширилган ҳамда меҳмонхона қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтирилган ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашиши меҳмонхона фаолиятига ўзгартирилган объект;

«яшил меҳмонхона » — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган ёки миллий экологик сертификатлардан камида бирига эга бўлган меҳмонхона.

4. Инвесторлар субсидия олиши ва ташкилотлар молиялаштирилиши учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга тегишлича жавоб бериши зарур:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;

суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;

субсидия олиш учун меҳмонхона биноси беш қаватдан паст бўлмаслиги (бинонинг ертўла қисми бундан мустасно). Бунда мазкур талаб Маданий мерос агентлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва (ёки) тоғли ва тоғолди ҳудудларда (кадастр ҳужжатлари асосида аниқланади) жойлашган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди;

субсидия олиш учун меҳмонхона янги қурилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори 2-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилган бўлиши;

«яшил меҳмонхона» бўлиши.

5. Инвесторларга субсидия бериш ва ташкилотларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

6. Инвесторларга субсидия 3 юлдузли тоифага ва 60 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 ва 5 юлдузли тоифага ва 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга биноси беш қаватдан паст бўлмаган янги қурилган меҳмонхона учун ажратилади.

7. Субсидия бир марта ажратилиб, унинг миқдори келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида ушбу миқдорни ҳар йили индексация қилган ҳолда:

3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўмни;

4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил этади.

Бунда республика бўйича тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга мазкур харажатлар қуйидагича 50 фоизга оширилган миқдорда белгиланади:

дастлабки 2 та 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;

дастлабки 3 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга.

8. Инвесторлар субсидия олиш учун 2030 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ЯИДХП орқали Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади.

Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларидан меҳмонхона биноси янги қурилганлиги (меҳмонхона реконструкция қилинмаганлиги) ва беш қаватдан паст эмаслиги тўғрисида маълумотнома.

9. 3, 4 ёки 5 юлдузли меҳмонхона учун мувофиқлик сертификати инвестор ёки ишончли бошқарувчи томонидан олинади.

10. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

11. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча ўн иш кунига узайтириши мумкин.

12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхасини қарор қабул қилинган куннинг ўзида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, даври, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор — юридик шахс номи ва СТИР, тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган куннинг ўзида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) юборилади.

13. Ариза берувчига субсидия бериш рад этилган тақдирда, қарорда субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилиши лозим.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

14. Субсидия бериш қуйидаги асослардан бирига кўра рад этилади:

субсидия олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

ариза берувчи Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда.

субсидия берилганлиги аниқланганда.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Субсидия бериш рад этилган ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қўмита томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда янги асослар бўйича субсидия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

16. Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин тақдим этилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.

3-боб. Ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

17. Ташкилотлар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб, уч йил мобайнида ҳар йили бир марта Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда франчайзинг тўғрисидаги шартномалар 2019 йил 5 январдан сўнг кучга кирган бўлиши лозим.

Ташкилотларни молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.

18. Ташкилотларни молиялаштириш қуйидаги ҳажмда амалга оширилади:

3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида;

5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун йиллик 600 АҚШ доллари эквивалентида.

19. Ташкилотларни молиялаштириш учун франчайзинг тўғрисидаги шартнома «Brand Finance» компаниясининг топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирган (ариза берилишидан аввал уч йил давомида камида бир марта кирган бўлиши лозим) ҳамда Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) томонидан шакллантириладиган рўйхатда кўрсатилган меҳмонхоналар билан тузилган бўлиши лозим. Бунда ушбу компания ўз фаолиятини якунлаган тақдирда, Кенгаш томонидан бошқа рейтинг агентлиги танланади.

Франчайзинг тўғрисида шартнома тузилгандан сўнг ушбу меҳмонхона топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилган тақдирда, франчайзинг шартнома ўз кучини йўқотмаган бўлса ҳам, топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилганлиги эълон қилинган йилдан кейинги йил учун молиялаштириш тўхтатилади.

20. Ташкилотлар молиялаштирилиши учун Қўмитага Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтказилган франчайзинг тўғрисида тузилган шартнома нусхаси илова қилинади.

21. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида унинг Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

22. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча ўн иш кунига узайтириши мумкин.

23. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Молиялаштириш тўғрисидаги қарорда молиялаштириш миқдори, даври, меҳмонхона номи, франчайзинг тўғрисидаги шартномага мувофиқ хорижий меҳмонхона бренди номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва молиялаштирилаётган ташкилот — юридик шахс номи ва СТИР, тижорат банкдаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Молиялаштириш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб, бир иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

24. Молиялаштириш рад этилган тақдирда, қарорда рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилиши лозим.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, кўпи билан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

25. Молиялаштириш қуйидаги асослардан бирига кўра рад этилади:

молиялаштириш учун ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

ариза берувчи Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда.

Молиялаштириш ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

26. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида Қўмита томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда янги асослар бўйича молиялаштиришни рад этишга йўл қўйилмайди.

27. Молиялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим этилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.

4-боб. Давлат бюджетидан инвесторларга субсидия ажратиш ва ташкилотларни молиялаштириш тартиби

28. Инвесторларга субсидия ажратиш ва ташкилотларни молиялаштириш 2024 — 2027 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

29. Инвесторларга субсидия ажратиш ёки ташкилотларни молиялаштириш учун Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани ҳар йили 1 майга қадар тақдим этади. Бунда 2025 йил учун буюртманомаларни 2024 йил 15 ноябрга қадар тақдим этишга рухсат этилади.

30. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўмита томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади. Бунда инвесторларга субсидия ажратиш ёки ташкилотларни молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Қўмитага белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

31. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Қўмита беш иш кунида инвесторлар ва ташкилотларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиб беради.

32. Молиявий йил якуни билан мазкур шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

33. Инвесторларга субсидия бериш ёки ташкилотларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган ташкилотлар рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар сони тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда йиллар ва ташкилотлар кесимида акс эттирилади.

34. Субсидия олиш ёки молиялаштириш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли инвесторлар ва ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.

35. Қўмита субсидия бериш ҳамда молиялаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторлар ва ташкилотларга етказилиши учун жавобгар ҳисобланади.

36. Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ва инвесторларга етказилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

37. 3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги, меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъи назар, инвестор томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.

38. Франчайзинг тўғрисидаги шартномаларнинг амал қилиши Қўмита томонидан мониторинг қилинади.

Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бекор қилинган вақтдан бошлаб Давлат бюджетидан молиялаштириш тўхтатилади.

39. Инвесторлар ва ташкилотлар Қўмитанинг субсидия беришни ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

40. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор (ташкилот) Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. 2027 йил 1 мартга қадар 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани ўрганиб чиқади. 10 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 20 иш кунида 2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1 иш кунида 3. Қарор нусхасини ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади. Қарор қабул қилинган куни 3-босқич Инвестор (ташкилот) Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 5 иш кунида 2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади. 1 майга қадар 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. 3 иш кунида 6-босқич Туризм қўмитаси Инвесторнинг (ташкилотнинг) тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 5 иш кунида

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (жойлашган ери) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, _________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) ______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Меҳмонхона номи: ________________________________________________________________________ Меҳмонхона хоналарининг сони: ____________________________________________________________ Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): _____________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: _________________________________________________________________________ Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: ___________________________________________________________ Илова: ______ варақда ___________________________________ _____________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил _____________

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун АРИЗА _________________________________________________________________________________________, (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (жойлашган ери) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, _________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) меҳмонхона франчайзинги тўғрисидаги шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қисман молиялаштирилишини сўрайман. Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича жалб этилган меҳмонхона бренди номи, шартнома рақами ва санаси: _________________________________________________________________________________________ Меҳмонхона хоналарининг сони: ____________________________________________________________ Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили) ___________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): _____________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: ________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда _____________________________________ ______________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил _____________

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори 2-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган муддатда тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, уларнинг мувофиқлик сертификатини (кейинги ўринларда — сертификат) расмийлаштириш бўйича харажатлари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Низом 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

сертификат — «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан жойлаштириш воситаларига тақдим этилган ҳужжат;

харажатларни қоплаш — жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, уларнинг сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни амалга ошириш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратиш.

3. Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, уларнинг сертификати харажатлари 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда харажатларни қоплашда сертификатлаштириш объектининг инспекция назорати харажатлари инобатга олинмайди.

4. Тадбиркорлик субъектлари харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;

суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.

2-боб. Харажатларни қоплаш тартиби

5. Харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Тадбиркорлик субъекти субсидия олиш учун 2024 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ЯИДХП орқали Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади.

Бунда аризага ариза берувчи билан Марказ ўртасидаги сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома нусхаси илова қилинади

7. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

8. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида харажатларни қоплаш ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Ариза берувчига харажатларни қоплаш тўғрисидаги қарорда ажратилаётган маблағ миқдори, даври, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва жойлашган жойи (почта манзили), юридик шахс номи ва СТИР, тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

9. Ариза берувчига харажатларни қоплаш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилган қарор ариза берувчининг шахсий кабинетига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, ўн беш кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

10. Харажатларни қоплаш қуйидаги асослардан бирига кўра рад этилади:

харажатларни қоплаб бериш учун ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

ариза берувчи Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда;

ариза 2024 йил 1 декабрь санасидан кейин топширилганда.

Харажатларни қоплашни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

11. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қўмита томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда янги асослар бўйича харажатларни қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.

12. Харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим этилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.

13. Харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қўмита тадбиркорлик субъектининг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Харажатларни қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган жойлаштириш воситалари рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

15. 3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун харажатлар қопланган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги, меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъи назар, тадбиркорлик субъекти томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Жамғармага қайтарилади.

16. Тадбиркорлик субъектлари харажатларни қоплаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

17. Қўмита харажатларни қоплаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг жойлаштириш воситаларига етказилиши учун жавобгар ҳисобланади.

18. Жамғарма ҳисобидан маблағларнинг ажратилиши ва жойлаштириш воситаларига етказилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

19. Тадбиркорлик субъекти Қўмитанинг харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

20. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Туризм қўмитасига сертификат харажатларини қоплаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. 2024 йил 1 декабрга қадар 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани ўрганиб чиқади. 10 иш кунида 2. Харажатларни қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. 1 иш кунида 3-босқич Тадбиркорлик субъекти Харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 15 кундан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 5 иш кунида 2. Тадбиркорлик субъектининг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 5 иш кунида

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (жойлашган ери) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган _________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) жойлаштириш воситасига мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратишингизни сўрайман. Меҳмонхона хоналарининг сони: ____________________________________________________________ Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): _____________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: _________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда ______________________________________ _________________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил _____________

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик Низом (кейинги ўринларда — Низом) янги меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини (кейинги ўринларда — меҳмонхоналар) қуриб, 2019 йил 5 январдан бошлаб 2024 йил 31 мартга қадар фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (кейинги ўринларда — инвестор) ушбу меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция ва/ёки реновация қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағ ажратиш тартибини белгилайди.

Низом 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

2. Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

инвестор — меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;

субсидия — инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш (реконструкция ва/ёки реновация қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (реконструкция ва/ёки реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб янгидан ишга туширилган 50 та хонадан кўп бўлган объект.

3. Субсидия бир марта:

3 юлдузли тоифага ва 50 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлган меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 млн сўм;

4 ва 5 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлган меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 млн сўм миқдорида ажратилади.

4. Инвесторлар субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:

янги қурилган меҳмонхона 2019 йил 5 январдан 2024 йил 31 мартга қадар фойдаланишга топширилган бўлиши;

аввал меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия олмаган бўлиши;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;

суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

5. Инвесторларга субсидия бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

6. Инвесторлар субсидия олиш учун 2025 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ЯИДХП орқали Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади. Ушбу муддат такроран ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

меҳмонхона шартнома асосида бошқа юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган ҳолларда — инвестор ва ишончли бошқарувчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисидаги давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтказилган шартнома нусхаси;

катта тўртлик («big four») аудиторлик ташкилотларидан бирининг (кейинги ўринларда — хорижий компания) ижобий хулосаси нусхаси.

қурилиши тугалланган нотурар бино ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

7. 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона учун мувофиқлик сертификати инвестор ёки ишончли бошқарувчи томонидан олинади, шунингдек, меҳмонхонанинг сертификатга мувофиқлигини ўрганиш жараёнига хизматлар соҳасидаги хорижий компанияларни жалб этиш мажбурий ҳисобланади.

Хорижий компания ёки унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасини жалб этиш бўйича қўшимча харажатлар сертификатлаштириш шартномасига киритилади.

Хорижий компания ёки унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси инвесторнинг танловига асосан Қўмита томонидан жалб этилади.

8. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

9. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча ўн иш кунига узайтириши мумкин.

10. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхасини қарор қабул қилинган куннинг ўзида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, даври, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор — юридик шахс номи ва СТИР, тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган куннинг ўзида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) юборилади.

11. Ариза берувчига субсидия бериш рад этилган тақдирда, қарорда субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилиши лозим.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, бир ой ичида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиб, уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

12. Субсидия бериш қуйидаги асослардан бирига кўра рад этилади:

субсидия олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

ариза берувчи Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Субсидия бериш рад этилган ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қўмита томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда янги асослар бўйича субсидия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби

15. Субсидия Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.

16. Субсидия ажратиш учун Қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомаларни 2024 йил 1 декабрга қадар тақдим этишига рухсат этилади.

17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўмита томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади. Бунда инвесторларга субсидия ажратиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Қўмитага белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

18. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Қўмита беш иш кунида инвесторларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиб беради.

19. Молиявий йил якуни билан мазкур шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

20. Инвесторларга субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган ташкилотлар рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар сони тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда йиллар ва ташкилотлар кесимида акс эттирилади.

21. Субсидия олиш ёки молиялаштириш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли инвесторлар жавобгар ҳисобланади.

22. Қўмита субсидия бериш ҳамда молиялаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторларга етказилиши учун жавобгар ҳисобланади.

23. Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ва инвесторларга етказилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

24. 3 ёки 4 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги, меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъи назар, инвестор томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.

25. Инвесторлар Қўмитанинг субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

26. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. 2025 йил 31 декабрга қадар 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани ўрганиб чиқади. 10 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 20 иш кунида 2. Субсидия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади. Қарор қабул қилинган куни 3-босқич Инвестор Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 5 иш кунида 2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади. 1 иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. 3 иш кунида 6-босқич Туризм қўмитаси Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 5 иш кунида

Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (жойлашган ери) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, _________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _______________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Меҳмонхона хоналарининг сони: ____________________________________________________________ Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили) ___________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): _____________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: _________________________________________________________________________ Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: ___________________________________________________________ Илова: ______ варақда _______________________________________ _____________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил _____________

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарорига 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасига» сўзлари «Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 6-иловада :

а) номидаги «Ўзбекистон Республикасига» сўзлари «Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартибини белгилайди»;

в) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« компенсация — тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ажратиладиган маблағлар»;

г) 3-банднинг «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон» сўзи «Самарқанд, Бухоро ва Урганч» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-банддаги «Вазирликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;

е) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган вақт тадбиркорлик субъектлари ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортлари томонидан Қўмитага тақдим этиладиган маълумотларда кўрсатилган учиб келиб қўниш санаси ва вақти асосида ҳисобланади»;

ж) 8-банднинг биринчи хатбошиси ва 9-банддаги «Вазирликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;

з) 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади»;

и) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, Вазирлик аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча ўн иш кунига узайтириш ҳуқуқига эга»;

к) 12-банд , 13-банднинг иккинчи хатбошиси ва 15-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Вазирлик» сўзи тегишли келишикдаги «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;

л) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Тадбиркорлик субъектларига компенсацияларни тўлаш учун Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади.

17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч иш куни ичида Қўмита аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига компенсация ажратиш учун Қўмитага Ғазначилик хизмати қўмитасида алоҳида шахсий ҳисобварақ (кейинги ўринларда — шахсий ҳисобварақ) очади.

Ушбу давр мобайнида Қўмита қабул қилинган қарор асосида Қўмита ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация миқдорининг ярмини шахсий ҳисобвараққа ўтказади»;

м) 18 ва 20-бандлардаги «Вазирлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;

н) 21-банддаги «Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 22-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

п) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш

Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати Тадбиркорлик субъекти Низомнинг 8-бандига мувофиқ Туризм қўмитасига белгиланган тартибда компенсация ажратилиши учун ариза топширади. Ўз хоҳишига кўра Қўмита 1. Ҳ ужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ҳамда компенсация тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 2. Қабул қилинган қарор нусхасини аризачига юборади. 1 иш куни ичида Қўмита Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқиш муддатини узайтиради. Қўшимча 10 иш куни ичида Қўмита Компенсация бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилади ва аризачига юборади. 1 иш куни ичида Тадбиркорлик субъекти Компенсация беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага ариза билан мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра Қўмита Компенсация олиш тўғрисида қайта берилган аризани кўриб чиқади. Кейинги чорак якунларига кўра Қўмита Тадбиркорлик субъектларига компенсация тўлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади. 3 иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўмитанинг аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. 3 иш куни ичида Қўмита Маблағлар шахсий ҳисобвараққа тушганидан сўнг, уларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобварағига ўтказади. 5 иш куни ичида » ;

р) 2-илованинг матнидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 7 сентябрь,

550-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон; 04.06.2025 й., 09/25/347/0493-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон; 15.06.2026 й., 09/26/312/0602-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Mehmonxona xoʻjaligi faoliyatini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm yoʻnalishidagi islohotlarni yanada jadallashtirish va sohada davlat boshqaruvi tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PQ-238-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq;

Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 2-ilovaga muvofiq;

Qurilish va foydalanishga topshirilgan vaqtda xonalar soni ellik va undan yuqori boʻlgan mehmonxonalarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlarida aniq hududlarda toifasidan qatʼi nazar yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya berish tartibi nazarda tutilgan boʻlsa, 3, 4 va 5 yulduzli yangi mehmonxonalarga subsidiya ajratish uchun ushbu qarorga 1-ilovada belgilangan tartib tatbiq etiladi;

ushbu qarorga 1 — 3-ilovalarga muvofiq tegishli yulduzli toifaga ega boʻlgan mehmonxona uchun subsidiya (moliyalashtirish, xarajatlarni qoplash) ajratilgan davrdan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda, investor mehmonxona ishonchli boshqaruvga berilganligidan qatʼi nazar, uning kamida ushbu toifaga egaligini taʼminlashi lozim, aks holda ajratilgan mablagʻlar tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga va Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga qaytariladi;

joylashtirish vositasiga bir turdagi subsidiya faqat bir marotaba beriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda oʻn kun muddatda mazkur qaror bilan tasdiqlangan nizomlarga muvofiq davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qaroriga 1-ILOVA

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm yoʻnalishidagi islohotlarni yanada jadallashtirish va sohada davlat boshqaruvi tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PQ-238-son qarori 2-bandining “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan muddatlarda:

yangi mehmonxonani qurib foydalanishga topshirgan tadbirkorlik subyektiga (keyingi oʻrinlarda — investor) ushbu mehmonxonani qurish (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) va jihozlash hamda mehmonxonani qoʻshimcha bino va inshootlar qurish orqali kengaytirish yoki mavjud bino va inshootlarning ixtisoslashishini mehmonxona faoliyatiga oʻzgartirish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻ ajratish;

dunyoning taniqli va nufuzli mehmonxona brendlaridan (mehmonxona brendlarining top-50 va mehmonxona tarmoqlarining top-5 reytingiga kirgan) foydalanuvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) royalti xarajatlarini franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma kuchga kirgan vaqtdan boshlab uch yil mobaynida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qisman moliyalashtirish (keyingi oʻrinlarda — moliyalashtirish) tartibini belgilaydi.

Nizom 2028-yil 31-dekabrga qadar amal qiladi.

2. Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlarida aniq hududlarda toifasidan qatʼiy nazar yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan subsidiya berish tartibi nazarda tutilgan boʻlsa, 3, 4 va 5 yulduzli yangi mehmonxonalarga subsidiya ajratish uchun Nizomda belgilangan talablar qoʻllaniladi.

3. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

investor — mehmonxona qurish va uni jihozlash maqsadida investitsiya faoliyati obyektlariga oʻz mablagʻlari, qarz yoki jalb qilingan boshqa investitsiya resurslarini investitsiya qiluvchi investitsiya faoliyati subyekti;

subsidiya — investorlarga mehmonxona qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

tashkilot — dunyoning taniqli va nufuzli mehmonxona brendlaridan foydalanish boʻyicha franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma tuzgan tadbirkorlik subyekti;

franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma — tashkilotlar uchun dunyoning taniqli va nufuzli top-50 mehmonxona brendlaridan yoki top-5 mehmonxona tarmoqlaridan foydalanish boʻyicha tuzilgan shartnoma;

yangi qurilgan mehmonxona — tasdiqlangan loyiha asosida kapital bino va inshoot sifatida qurilgan yoki oxirgi oʻn yilda mehmonxona fondida mavjud boʻlmagan holda qayta qurilgan yoxud qurilish jarayonida oʻzgartirilgan loyiha boʻyicha (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) joylashtirish vositasi sifatida qurilib, yangi ishga tushirilgan hamda mehmonxona qoʻshimcha bino va inshootlar qurish orqali kengaytirilgan yoki mavjud bino va inshootlarning ixtisoslashishi mehmonxona faoliyatiga oʻzgartirilgan obyekt;

“yashil mehmonxona ” — Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatda nazarda tutilgan xalqaro eʼtirof etilgan yoki milliy ekologik sertifikatlardan kamida biriga ega boʻlgan mehmonxona.

4. Investorlar subsidiya olishi va tashkilotlar moliyalashtirilishi uchun hujjatlarni topshirish sanasiga quyidagi talablarga tegishlicha javob berishi zarur:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar hamda turistik (mehmonxona) yigʻim boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;

sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi;

subsidiya olish uchun mehmonxona binosi besh qavatdan past boʻlmasligi (binoning yertoʻla qismi bundan mustasno). Bunda mazkur talab Madaniy meros agentligi, YUNESKO ishlari boʻyicha Milliy komissiya va YUNESKOning Umumjahon merosi markazi tomonidan YUNESKOning Umumjahon madaniy merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va (yoki) togʻli va togʻoldi hududlarda (kadastr hujjatlari asosida aniqlanadi) joylashgan mehmonxonalarga nisbatan tatbiq etilmaydi;

subsidiya olish uchun mehmonxona yangi qurilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm yoʻnalishidagi islohotlarni yanada jadallashtirish va sohada davlat boshqaruvi tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PQ-238-son qarori 2-bandining “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan muddatlarda foydalanishga topshirilgan boʻlishi;

“yashil mehmonxona” boʻlishi.

5. Investorlarga subsidiya berish va tashkilotlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

6. Investorlarga subsidiya 3 yulduzli toifaga va 60 ta xonadan kam boʻlmagan xonalar fondiga ega yoki 4 va 5 yulduzli toifaga va 120 ta xonadan kam boʻlmagan xonalar fondiga ega binosi besh qavatdan past boʻlmagan yangi qurilgan mehmonxona uchun ajratiladi.

7. Subsidiya bir marta ajratilib, uning miqdori kelgusi yil uchun Davlat budjeti parametrlarini tasdiqlash jarayonida ushbu miqdorni har yili indeksatsiya qilgan holda:

3 yulduzli toifaga ega mehmonxonalardagi har bir xona uchun 40 million soʻmni;

4 va 5 yulduzli toifaga ega mehmonxonalardagi har bir xona uchun 65 million soʻmni tashkil etadi.

Bunda respublika boʻyicha toifali (yulduzli) mehmonxonalar mavjud boʻlmagan tuman (shahar)larda yangidan quriladigan mehmonxonalarga mazkur xarajatlar quyidagicha 50 foizga oshirilgan miqdorda belgilanadi:

dastlabki 2 ta 4 yoki 5 yulduzli toifaga ega mehmonxonalarga;

dastlabki 3 ta 3 yulduzli toifaga ega mehmonxonalarga.

8. Investorlar subsidiya olish uchun 2030-yil 1-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) YIDXP orqali Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalaridan mehmonxona binosi yangi qurilganligi (mehmonxona rekonstruksiya qilinmaganligi) va besh qavatdan past emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

9. 3, 4 yoki 5 yulduzli mehmonxona uchun muvofiqlik sertifikati investor yoki ishonchli boshqaruvchi tomonidan olinadi.

10. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida uning Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi.

11. Arizani oʻrganib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Qoʻmita ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha oʻn ish kuniga uzaytirishi mumkin.

12. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uning nusxasini qaror qabul qilingan kunning oʻzida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorda subsidiya miqdori, davri, mehmonxona nomi, yulduz toifasi va xonalar fondi, joylashgan joyi (pochta manzili) va uning kadastr raqami, subsidiya olayotgan investor — yuridik shaxs nomi va STIR, tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi qaror qabul qilingan kunning oʻzida Qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) yuboriladi.

13. Ariza beruvchiga subsidiya berish rad etilgan taqdirda, qarorda subsidiya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatilishi lozim.

Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab, bir oy ichida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

14. Subsidiya berish quyidagi asoslardan biriga koʻra rad etiladi:

subsidiya olish uchun hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

ariza beruvchi Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermaganda.

subsidiya berilganligi aniqlanganda.

Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Subsidiya berish rad etilgan ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Qoʻmita tomonidan qayta koʻrib chiqiladi. Bunda yangi asoslar boʻyicha subsidiya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

16. Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatib oʻtilgan muddat tugagandan keyin taqdim etilgan ariza yangidan berilgan deb hisoblanadi.

3-bob. Tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

17. Tashkilotlar dunyoning taniqli va nufuzli mehmonxona brendlaridan foydalanish boʻyicha franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma kuchga kirgan vaqtdan boshlab, uch yil mobaynida har yili bir marta Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda franchayzing toʻgʻrisidagi shartnomalar 2019-yil 5-yanvardan soʻng kuchga kirgan boʻlishi lozim.

Tashkilotlarni moliyalashtirishning umumiy hajmi koʻpi bilan 10 million AQSH dollari ekvivalentiga teng boʻladi.

18. Tashkilotlarni moliyalashtirish quyidagi hajmda amalga oshiriladi:

3 yulduzli toifaga ega mehmonxona uchun — mehmonxonaning har bir xonasi uchun yillik 200 AQSH dollari ekvivalentida;

4 yulduzli toifaga ega mehmonxona uchun — mehmonxonaning har bir xonasi uchun yillik 400 AQSH dollari ekvivalentida;

5 yulduzli toifaga ega mehmonxona uchun — mehmonxonaning har bir xonasi uchun yillik 600 AQSH dollari ekvivalentida.

19. Tashkilotlarni moliyalashtirish uchun franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma “Brand Finance” kompaniyasining top-50 reytingiga yoki top-5 mehmonxona tarmoqlariga kirgan (ariza berilishidan avval uch yil davomida kamida bir marta kirgan boʻlishi lozim) hamda Turizmni rivojlantirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash (keyingi oʻrinlarda — Kengash) tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatda koʻrsatilgan mehmonxonalar bilan tuzilgan boʻlishi lozim. Bunda ushbu kompaniya oʻz faoliyatini yakunlagan taqdirda, Kengash tomonidan boshqa reyting agentligi tanlanadi.

Franchayzing toʻgʻrisida shartnoma tuzilgandan soʻng ushbu mehmonxona top-50 reyting yoki top-5 mehmonxona tarmoqlari roʻyxatidan chiqarilgan taqdirda, franchayzing shartnoma oʻz kuchini yoʻqotmagan boʻlsa ham, top-50 reyting yoki top-5 mehmonxona tarmoqlari roʻyxatidan chiqarilganligi eʼlon qilingan yildan keyingi yil uchun moliyalashtirish toʻxtatiladi.

20. Tashkilotlar moliyalashtirilishi uchun Qoʻmitaga Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga davlat xizmatlari markazlari orqali roʻyxatdan oʻtkazilgan franchayzing toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi ilova qilinadi.

21. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab, oʻn ish kuni ichida uning Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi.

22. Arizani oʻrganib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Qoʻmita ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha oʻn ish kuniga uzaytirishi mumkin.

23. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida moliyalashtirish yoki moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uning nusxasini qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Moliyalashtirish toʻgʻrisidagi qarorda moliyalashtirish miqdori, davri, mehmonxona nomi, franchayzing toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq xorijiy mehmonxona brendi nomi, yulduz toifasi va xonalar fondi, joylashgan joyi (pochta manzili) va moliyalashtirilayotgan tashkilot — yuridik shaxs nomi va STIR, tijorat bankdagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Moliyalashtirish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi qaror qabul qilingan kundan boshlab, bir ish kunida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi.

24. Moliyalashtirish rad etilgan taqdirda, qarorda rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatilishi lozim.

Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab, koʻpi bilan bir oy ichida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

25. Moliyalashtirish quyidagi asoslardan biriga koʻra rad etiladi:

moliyalashtirish uchun hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

ariza beruvchi Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermaganda.

Moliyalashtirish ushbu bandda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab, besh ish kuni mobaynida Qoʻmita tomonidan qayta koʻrib chiqiladi. Bunda yangi asoslar boʻyicha moliyalashtirishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

27. Moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan muddat tugagandan keyin taqdim etilgan ariza yangidan berilgan deb hisoblanadi.

4-bob. Davlat budjetidan investorlarga subsidiya ajratish va tashkilotlarni moliyalashtirish tartibi

28. Investorlarga subsidiya ajratish va tashkilotlarni moliyalashtirish 2024 — 2027-yillarda Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

29. Investorlarga subsidiya ajratish yoki tashkilotlarni moliyalashtirish uchun Qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga investorlar va tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilayotgan mablagʻlar hisob-kitobi aks ettirilgan buyurtmanomani har yili 1-mayga qadar taqdim etadi. Bunda 2025-yil uchun buyurtmanomalarni 2024-yil 15-noyabrga qadar taqdim etishga ruxsat etiladi.

30. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazadi. Bunda investorlarga subsidiya ajratish yoki tashkilotlarni moliyalashtirish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Qoʻmitaga belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.

31. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng Qoʻmita besh ish kunida investorlar va tashkilotlarning ularga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklardagi hisobvaraqlariga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

32. Moliyaviy yil yakuni bilan mazkur shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga qaytariladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

33. Investorlarga subsidiya berish yoki tashkilotlarni moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratilgan tashkilotlar roʻyxati (reyestri) Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va qoʻshimcha ravishda tashkil etilayotgan xonalar soni toʻgʻrisidagi maʼlumot har oy yakuni boʻyicha yangilab boriladi hamda yillar va tashkilotlar kesimida aks ettiriladi.

34. Subsidiya olish yoki moliyalashtirish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligiga tegishli investorlar va tashkilotlar javobgar hisoblanadi.

35. Qoʻmita subsidiya berish hamda moliyalashtirish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish, Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning investorlar va tashkilotlarga yetkazilishi uchun javobgar hisoblanadi.

36. Davlat budjetidan mablagʻlarning ajratilishi va investorlarga yetkazilishi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

37. 3, 4 yoki 5 yulduzli toifaga ega boʻlgan mehmonxona uchun subsidiya ajratilgan davrdan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda mehmonxonaning kamida ushbu toifaga egaligi, mehmonxona ishonchli boshqaruvga berilganligidan qatʼi nazar, investor tomonidan taʼminlanishi lozim, aks holda ajratilgan subsidiya Davlat budjetiga qaytariladi.

38. Franchayzing toʻgʻrisidagi shartnomalarning amal qilishi Qoʻmita tomonidan monitoring qilinadi.

Franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma bekor qilingan vaqtdan boshlab Davlat budjetidan moliyalashtirish toʻxtatiladi.

39. Investorlar va tashkilotlar Qoʻmitaning subsidiya berishni yoki moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

40. Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor (tashkilot) Turizm qoʻmitasiga subsidiya olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. 2027-yil 1-martga qadar 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. 10 ish kunida, qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda — 20 ish kunida 2. Subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1 ish kunida 3. Qaror nusxasini ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi. Qaror qabul qilingan kuni 3-bosqich Investor (tashkilot) Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. 1 oydan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 5 ish kunida 2. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. 1-mayga qadar 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmanomani koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Turizm qoʻmitasining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 3 ish kunida 6-bosqich Turizm qoʻmitasi Investorning (tashkilotning) tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 5 ish kunida

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (joylashgan yeri) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, _________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) ______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) mehmonxona qurish va jihozlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Mehmonxona nomi: ________________________________________________________________________ Mehmonxona xonalarining soni: ____________________________________________________________ Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili): __________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): _____________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: _________________________________________________________________________ Koʻchmas mulkning kadastr raqami: ___________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda ___________________________________ _____________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil _____________

Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha qisman moliyalashtirish uchun ARIZA _________________________________________________________________________________________, (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (joylashgan yeri) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, _________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) mehmonxona franchayzingi toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qisman moliyalashtirilishini soʻrayman. Franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha jalb etilgan mehmonxona brendi nomi, shartnoma raqami va sanasi: _________________________________________________________________________________________ Mehmonxona xonalarining soni: ____________________________________________________________ Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili) ___________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): _____________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: ________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda _____________________________________ ______________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil _____________

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qaroriga 2-ILOVA

Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm yoʻnalishidagi islohotlarni yanada jadallashtirish va sohada davlat boshqaruvi tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PQ-238-son qarori 2-bandining “v” kichik bandida koʻrsatilgan muddatda toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda, ularning muvofiqlik sertifikatini (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

Nizom 2025-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

sertifikat — “Turizm xizmatlarini sertifikatlash markazi” DUK (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan joylashtirish vositalariga taqdim etilgan hujjat;

xarajatlarni qoplash — joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda, ularning sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni amalga oshirish uchun Jamgʻarma hisobidan mablagʻ ajratish.

3. Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda, ularning sertifikati xarajatlari 2025-yil 1-yanvarga qadar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi. Bunda xarajatlarni qoplashda sertifikatlashtirish obyektining inspeksiya nazorati xarajatlari inobatga olinmaydi.

4. Tadbirkorlik subyektlari xarajatlarni qoplash uchun hujjatlarni topshirish sanasiga quyidagi talablarga javob berishi zarur:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;

sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi.

2-bob. Xarajatlarni qoplash tartibi

5. Xarajatlarni qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Tadbirkorlik subyekti subsidiya olish uchun 2024-yil 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) YIDXP orqali Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga ariza beruvchi bilan Markaz oʻrtasidagi sertifikatlashtirish toʻgʻrisidagi shartnoma nusxasi ilova qilinadi

7. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida uning Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi.

8. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida xarajatlarni qoplash yoki xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ushbu qaror nusxasini ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Ariza beruvchiga xarajatlarni qoplash toʻgʻrisidagi qarorda ajratilayotgan mablagʻ miqdori, davri, mehmonxona nomi, yulduz toifasi va joylashgan joyi (pochta manzili), yuridik shaxs nomi va STIR, tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

9. Ariza beruvchiga xarajatlarni qoplash rad etilgan taqdirda, rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatilgan qaror ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida yuboriladi.

Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab, oʻn besh kun ichida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, tegishli tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

10. Xarajatlarni qoplash quyidagi asoslardan biriga koʻra rad etiladi:

xarajatlarni qoplab berish uchun hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

ariza beruvchi Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermaganda;

ariza 2024-yil 1-dekabr sanasidan keyin topshirilganda.

Xarajatlarni qoplashni ushbu bandda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Qoʻmita tomonidan qayta koʻrib chiqiladi. Bunda yangi asoslar boʻyicha xarajatlarni qoplashni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan muddat tugagandan keyin taqdim etilgan ariza yangidan berilgan deb hisoblanadi.

13. Xarajatlarni qoplash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Qoʻmita tadbirkorlik subyektining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Xarajatlarni qoplash uchun Jamgʻarma hisobidan mablagʻ ajratilgan joylashtirish vositalari roʻyxati (reyestri) Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

15. 3, 4 yoki 5 yulduzli toifaga ega boʻlgan mehmonxona uchun xarajatlar qoplangan davrdan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda mehmonxonaning kamida ushbu toifaga egaligi, mehmonxona ishonchli boshqaruvga berilganligidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyekti tomonidan taʼminlanishi lozim, aks holda ajratilgan subsidiya Jamgʻarmaga qaytariladi.

16. Tadbirkorlik subyektlari xarajatlarni qoplash uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

17. Qoʻmita xarajatlarni qoplash ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish, Jamgʻarma hisobidan ajratilgan mablagʻlarning joylashtirish vositalariga yetkazilishi uchun javobgar hisoblanadi.

18. Jamgʻarma hisobidan mablagʻlarning ajratilishi va joylashtirish vositalariga yetkazilishi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

19. Tadbirkorlik subyekti Qoʻmitaning xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

20. Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Turizm qoʻmitasiga sertifikat xarajatlarini qoplash uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. 2024-yil 1-dekabrga qadar 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. 10 ish kunida 2. Xarajatlarni qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Tadbirkorlik subyekti Xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. 15 kundan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 5 ish kunida 2. Tadbirkorlik subyektining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 5 ish kunida

Toifasi (yulduz) boʻlmagan joylashtirish vositalari uch va undan yuqori toifa (yulduz) olganda muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (joylashgan yeri) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan _________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) joylashtirish vositasiga muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha xarajatlarni qoplash uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan mablagʻ ajratishingizni soʻrayman. Mehmonxona xonalarining soni: ____________________________________________________________ Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili): __________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): _____________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: _________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda ______________________________________ _________________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil _____________

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qaroriga 3-ILOVA

Qurilish va foydalanishga topshirilgan vaqtda xonalar soni ellik va undan yuqori boʻlgan mehmonxonalarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik Nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) yangi mehmonxona va boshqa joylashtirish vositalarini (keyingi oʻrinlarda — mehmonxonalar) qurib, 2019-yil 5-yanvardan boshlab 2024-yil 31-martga qadar foydalanishga topshirgan tadbirkorlik subyektiga (keyingi oʻrinlarda — investor) ushbu mehmonxonani qurish va jihozlash (rekonstruksiya va/yoki renovatsiya qilish bundan mustasno) xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻ ajratish tartibini belgilaydi.

Nizom 2026-yil 31-dekabrga qadar amal qiladi.

2. Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

investor — mehmonxona qurish va uni jihozlash maqsadida investitsiya faoliyati obyektlariga oʻz mablagʻlari, qarz yoki jalb qilingan boshqa investitsiya resurslarini investitsiya qiluvchi investitsiya faoliyati subyekti;

subsidiya — investorlarga mehmonxona qurish va uni jihozlash (rekonstruksiya va/yoki renovatsiya qilish bundan mustasno) xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

yangi qurilgan mehmonxona — tasdiqlangan loyiha asosida kapital bino va inshoot sifatida qurilgan yoki oxirgi oʻn yilda mehmonxona fondida mavjud boʻlmagan holda qayta qurilgan yoxud qurilish jarayonida oʻzgartirilgan loyiha boʻyicha (rekonstruksiya va/yoki renovatsiya qilish bundan mustasno) joylashtirish vositasi sifatida qurilib yangidan ishga tushirilgan 50 ta xonadan koʻp boʻlgan obyekt.

3. Subsidiya bir marta:

3 yulduzli toifaga va 50 ta xonadan kam boʻlmagan xonalar fondiga ega boʻlgan mehmonxonalardagi har bir xona uchun 40 mln soʻm;

4 va 5 yulduzli toifaga va 100 ta xonadan kam boʻlmagan xonalar fondiga ega boʻlgan mehmonxonalardagi har bir xona uchun 65 mln soʻm miqdorida ajratiladi.

4. Investorlar subsidiya olish uchun hujjatlarni topshirish sanasiga quyidagi talablarga javob berishi zarur:

yangi qurilgan mehmonxona 2019-yil 5-yanvardan 2024-yil 31-martga qadar foydalanishga topshirilgan boʻlishi;

avval mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya olmagan boʻlishi;

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;

sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

5. Investorlarga subsidiya berish Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

6. Investorlar subsidiya olish uchun 2025-yil 31-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) YIDXP orqali Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) bilan murojaat qiladi. Ushbu muddat takroran ariza beruvchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Bunda arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

mehmonxona shartnoma asosida boshqa yuridik shaxsga ishonchli boshqaruvga berilgan hollarda — investor va ishonchli boshqaruvchi oʻrtasida belgilangan tartibda tuzilgan mol-mulkni ishonchli boshqarish toʻgʻrisidagi davlat xizmatlari markazlari orqali roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnoma nusxasi;

katta toʻrtlik (“big four”) auditorlik tashkilotlaridan birining (keyingi oʻrinlarda — xorijiy kompaniya) ijobiy xulosasi nusxasi.

qurilishi tugallangan noturar bino va inshootlarning foydalanishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi.

7. 3 yoki 4 yulduzli mehmonxona uchun muvofiqlik sertifikati investor yoki ishonchli boshqaruvchi tomonidan olinadi, shuningdek, mehmonxonaning sertifikatga muvofiqligini oʻrganish jarayoniga xizmatlar sohasidagi xorijiy kompaniyalarni jalb etish majburiy hisoblanadi.

Xorijiy kompaniya yoki uning Oʻzbekiston Respublikasidagi vakolatxonasini jalb etish boʻyicha qoʻshimcha xarajatlar sertifikatlashtirish shartnomasiga kiritiladi.

Xorijiy kompaniya yoki uning Oʻzbekiston Respublikasidagi vakolatxonasi investorning tanloviga asosan Qoʻmita tomonidan jalb etiladi.

8. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida uning Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi.

9. Arizani oʻrganib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Qoʻmita ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha oʻn ish kuniga uzaytirishi mumkin.

10. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uning nusxasini qaror qabul qilingan kunning oʻzida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorda subsidiya miqdori, davri, mehmonxona nomi, yulduz toifasi va xonalar fondi, joylashgan joyi (pochta manzili) va uning kadastr raqami, subsidiya olayotgan investor — yuridik shaxs nomi va STIR, tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi qaror qabul qilingan kunning oʻzida Qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) yuboriladi.

11. Ariza beruvchiga subsidiya berish rad etilgan taqdirda, qarorda subsidiya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatilishi lozim.

Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab, bir oy ichida koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etib, ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

12. Subsidiya berish quyidagi asoslardan biriga koʻra rad etiladi:

subsidiya olish uchun hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

ariza beruvchi Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermaganda.

Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Subsidiya berish rad etilgan ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Qoʻmita tomonidan qayta koʻrib chiqiladi. Bunda yangi asoslar boʻyicha subsidiya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatib oʻtilgan muddat tugagandan keyin taqdim qilingan ariza yangidan berilgan deb hisoblanadi.

3-bob. Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi

15. Subsidiya Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ajratiladi.

16. Subsidiya ajratish uchun Qoʻmita Iqtisodiyot va moliya vazirligiga investorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilayotgan mablagʻlar hisob-kitobi aks ettirilgan buyurtmanomalarni 2024-yil 1-dekabrga qadar taqdim etishiga ruxsat etiladi.

17. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazadi. Bunda investorlarga subsidiya ajratish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Qoʻmitaga belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.

18. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng Qoʻmita besh ish kunida investorlarning ularga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

19. Moliyaviy yil yakuni bilan mazkur shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Investorlarga subsidiya berish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratilgan tashkilotlar roʻyxati (reyestri) Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va qoʻshimcha ravishda tashkil etilayotgan xonalar soni toʻgʻrisidagi maʼlumot har oy yakuni boʻyicha yangilab boriladi hamda yillar va tashkilotlar kesimida aks ettiriladi.

21. Subsidiya olish yoki moliyalashtirish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligiga tegishli investorlar javobgar hisoblanadi.

22. Qoʻmita subsidiya berish hamda moliyalashtirish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish, Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning investorlarga yetkazilishi uchun javobgar hisoblanadi.

23. Davlat budjetidan mablagʻlarning ajratilishi va investorlarga yetkazilishi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

24. 3 yoki 4 yulduzli toifaga ega boʻlgan mehmonxona uchun subsidiya ajratilgan davrdan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda mehmonxonaning kamida ushbu toifaga egaligi, mehmonxona ishonchli boshqaruvga berilganligidan qatʼi nazar, investor tomonidan taʼminlanishi lozim, aks holda ajratilgan subsidiya Davlat budjetiga qaytariladi.

25. Investorlar Qoʻmitaning subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

26. Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qurilish va foydalanishga topshirilgan vaqtda xonalar soni ellik va undan yuqori boʻlgan mehmonxonalarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Qurilish va foydalanishga topshirilgan vaqtda xonalar soni ellik va undan yuqori boʻlgan mehmonxonalarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor Turizm qoʻmitasiga subsidiya olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. 2025-yil 31-dekabrga qadar 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. 10 ish kunida, qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda — 20 ish kunida 2. Subsidiya berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi. Qaror qabul qilingan kuni 3-bosqich Investor Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. 1 oydan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 5 ish kunida 2. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. 1 ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmanomani koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Turizm qoʻmitasining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 3 ish kunida 6-bosqich Turizm qoʻmitasi Investorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 5 ish kunida

Qurilish va foydalanishga topshirilgan vaqtda xonalar soni ellik va undan yuqori boʻlgan mehmonxonalarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (joylashgan yeri) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, _________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _______________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) mehmonxona qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Mehmonxona xonalarining soni: ____________________________________________________________ Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili) ___________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): _____________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: _________________________________________________________________________ Koʻchmas mulkning kadastr raqami: ___________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda _______________________________________ _____________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil _____________

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qaroriga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-bandning beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasiga” soʻzlari “Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 6-ilovada :

a) nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasiga” soʻzlari “Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom xorijiy mamlakatlardan Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlariga charter reyslarining tashkil qilish xarajatlarini kompensatsiya qilish uchun mablagʻlar ajratish tartibini belgilaydi”;

v) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ kompensatsiya — tadbirkorlik subyektlarining xorijiy mamlakatlardan Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlariga charter reyslarini tashkil qilish boʻyicha xarajatlarini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan teng ulushlarda ajratiladigan mablagʻlar”;

g) 3-bandning “v” kichik bandidagi “Oʻzbekiston” soʻzi “Samarqand, Buxoro va Urganch” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4-banddagi “Vazirlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;

e) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida belgilangan vaqt tadbirkorlik subyektlari hamda Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlari tomonidan Qoʻmitaga taqdim etiladigan maʼlumotlarda koʻrsatilgan uchib kelib qoʻnish sanasi va vaqti asosida hisoblanadi”;

j) 8-bandning birinchi xatboshisi va 9-banddagi “Vazirlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;

z) 11-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qarorning nusxasi qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida Qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi”;

i) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Taqdim etilgan hujjatlarni qoʻshimcha oʻrganish zarurati tugʻilsa, Vazirlik arizachini yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi va arizani koʻrib chiqishni qoʻshimcha oʻn ish kuniga uzaytirish huquqiga ega”;

k) 12-band , 13-bandning ikkinchi xatboshisi va 15-bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Vazirlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;

l) 16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Tadbirkorlik subyektlariga kompensatsiyalarni toʻlash uchun Qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga xoʻjalik yurituvchi subyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ajratilgan mablagʻlarning hisob-kitoblari toʻgʻrisida ariza yuboradi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi uch ish kuni ichida Qoʻmita arizasini koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻni Qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektlariga kompensatsiya ajratish uchun Qoʻmitaga Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida alohida shaxsiy hisobvaraq (keyingi oʻrinlarda — shaxsiy hisobvaraq) ochadi.

Ushbu davr mobaynida Qoʻmita qabul qilingan qaror asosida Qoʻmita huzuridagi Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan kompensatsiya miqdorining yarmini shaxsiy hisobvaraqqa oʻtkazadi”;

m) 18 va 20-bandlardagi “Vazirlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;

n) 21-banddagi “Vazirlik Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” soʻzlari “Qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

o) 22-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

p) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Xorijiy mamlakatlardan Samarqand, Buxoro va Urganch xalqaro aeroportlariga charter reyslarining tashkil qilish xarajatlarini kompensatsiya qilish uchun mablagʻlar ajratish

Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati Tadbirkorlik subyekti Nizomning 8-bandiga muvofiq Turizm qoʻmitasiga belgilangan tartibda kompensatsiya ajratilishi uchun ariza topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra Qoʻmita 1. H ujjatlarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganadi hamda kompensatsiya toʻlash yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Chorakdan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 2. Qabul qilingan qaror nusxasini arizachiga yuboradi. 1 ish kuni ichida Qoʻmita Taqdim etilgan hujjatlarni qoʻshimcha oʻrganish zarurati tugʻilsa, arizachini yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi va arizani koʻrib chiqish muddatini uzaytiradi. Qoʻshimcha 10 ish kuni ichida Qoʻmita Kompensatsiya berish rad etilgan taqdirda, rad etish sabablarini aniq koʻrsatgan holda, qaror qabul qiladi va arizachiga yuboradi. 1 ish kuni ichida Tadbirkorlik subyekti Kompensatsiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etadi va tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda Qoʻmitaga ariza bilan murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra Qoʻmita Kompensatsiya olish toʻgʻrisida qayta berilgan arizani koʻrib chiqadi. Keyingi chorak yakunlariga koʻra Qoʻmita Tadbirkorlik subyektlariga kompensatsiya toʻlash uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga xoʻjalik yurituvchi subyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ajratilgan mablagʻlarning hisob-kitoblari toʻgʻrisida ariza yuboradi. 3 ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qoʻmitaning arizasini koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻni Qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 3 ish kuni ichida Qoʻmita Mablagʻlar shaxsiy hisobvaraqqa tushganidan soʻng, ularni xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklari orqali tadbirkorlik subyektlarining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 5 ish kuni ichida ” ;

r) 2-ilovaning matnidagi “Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 7-sentabr,

550-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.09.2024-y., 09/24/550/0724-son; 04.06.2025-y., 09/25/347/0493-son; 27.08.2025-y., 09/25/538/0782-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 05.02.2026-y., 09/26/40/0112-son; 17.03.2026-y., 09/26/105/0244-son; 15.06.2026-y., 09/26/312/0602-son; 28.08.2026-y., 06/26/175/0878-son)

lex.uz