📅 2024-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 20 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 августа 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 August 2024 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси , Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сон «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 ноябрдаги ПФ-188-сон «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони , Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сон « Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги ҳамда 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон « Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 20 августдаги 447-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банддан «шахси ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 69-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Агар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг ҳукми асосида маҳрум этилган бўлмаса, улар ушбу сайловларда ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.».
3. 74-банди бешинчи хатбошисида «сақлаш» деган сўз «сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«81. Маҳкумларнинг фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».
5. Қуйидаги мазмундаги 266 1 -банд билан тўлдирилсин:
«266 1 . ЖИЭМларнинг ваколатли мансабдор шахси суднинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек уларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иштирок этишини давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумнинг илтимосига кўра таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бошқа ҳолларда маҳкум давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин.».
6. 441-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган қилмишни содир этиш, йил мобайнида камида икки марта меҳнатдан бўйин товлаш, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 4-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.».
7. Қуйидаги мазмундаги 441 5 — 441 12 -бандлар билан тўлдирилсин:
«441 5 . Манзил-колонияда текширилувчи маҳкумнинг (бундан буён матнда текширилувчи маҳкум деб юритилади) алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш манзил-колония маъмурияти ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасалари томонидан махсус техник восита (алкотестер, наркотестер) ёрдамида амалга оширилади.
441 6 . Қуйидагилар алкотестер (наркотестер) текширувини ўтказиш учун асос бўлади:
текширилувчи маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;
текширилувчи маҳкум бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
текширилувчи маҳкум нутқининг бузилганлиги;
текширилувчи маҳкум қўл бармоқларининг қалтираши;
текширилувчи маҳкум юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.
441 7 . Алкотестер (накотестер) текшируви камида икки нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади.
441 8 . Алкотестер (наркотестер) текширувидан олдин манзил-колония ходими текширилувчи маҳкум ва холисларни махсус техник воситанинг (алкотестер, наркотестер) ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништиради, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжат ва бошқа кўрсаткичлар билан таништирилмаганда ёки махсус техник воситанинг (алкотестер, наркотестер) носозлигига шубҳа мавжуд бўлганда ёхуд алкотестер (наркотестер) текширувини ўтказиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари бузилганда, текширилувчи маҳкум алкотестер (наркотестер) текширувидан ўтишдан бош тортиши мумкин.
441 9 . Алкотестер (наркотестер) текшируви жараёнида манзил-колония ходими томонидан текширилувчи маҳкум билан мулоқотда хушмуомала, унга нисбатан хатти-ҳаракатлари тушунарли ва қонунчилик талаблари асосида бўлиши, шунингдек санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.
441 10 . Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги бўйича текширувдан ўтказишда текширилувчи маҳкум томонидан чиқарилган ҳаво намунаси (биологик суюқлик (сўлак) алкотестер (наркотестер) мосламасини қўллаш йўриқномасига асосан олинади.
Текширилувчи маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, манзил-колония ходими текширилувчи маҳкумга нисбатан алкоголли ичимликларни истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан холислар иштирокида (алкотестер мосламасининг қиёслаш сертификати рақами баённомада кўрсатилади) мазкур Қоидаларнинг 39-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома расмийлаштиради ҳамда алкотестер текшируви натижаларини ушбу баённомага илова қилади.
441 11 . Текширилувчи маҳкум махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текширилганда унинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган тақдирда, манзил-колония ходими текширилувчи маҳкумни алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб боради.
Туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан тиббий текширув натижалари бўйича баённома тузилади.
Баённомада текширув санаси ва тартиб рақами алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш дафтарининг тартиб рақамига мувофиқ ҳолда кўрсатилади.
441 12 . Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлашда фойдаланадиган алкотестер (наркотестер) воситаси манзил-колония навбатчилик қисмида сақланади.
Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича ўтказилган текширув мазкур Қоидаларнинг 40-иловасига мувофиқ шаклдаги китобда қайд этиб борилади.».
8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 39 ва 40-иловалар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига 39-ИЛОВА
Маҳкумнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича алкотестр текширувдан ўтказилганлик тўғрисидаги __ сон БАЁННОМА _________ ________ 20___ й. «____»____________ Маҳкумнинг фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ҳукм қилинган моддаси(лари) ва муддати _____ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Текширув ўтказилган кун ва аниқ вақт _________________________________________________ Ким томонидан текширилган (ЖИЭМ ходими) __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Текширилиш сабаби: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Текширилувчининг ташқи кўриниши: кийимлари ҳолати, тери қоплами, жароҳат (яраланиш, лат ейиш ва бошқалар) ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳиди ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги (мавжуд бўлса унинг миқдори кўрсатилади) ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Хулоса: ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Текширув ўтказган ЖИЭМ ходими ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., имзоси) Холислар: 1. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., унвони, ким бўлиб ишлайди, имзо) 2. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., унвони, ким бўлиб ишлайди, имзо) 3. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., унвони, ким бўлиб ишлайди, имзо) » .
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига 40-ИЛОВА
Олд тарафи ________________________________________________ (колония номи) ________________________________________________ (бўлим, хизмат) Маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини қайд этиш КИТОБИ 20__ йил «___» _____________ бошланган 20__ йил «___» ______________ тугатилди ички қисмнинг чап томони Т/р Маҳкумнинг Ф.И.О., туғилган йили, ЖК моддаси Текширув ўтказиш учун асослар Текширув ўтказилган сана, вақти Қисқача тафсилот 1. 2. ички қисмнинг ўнг томони Ким томонидан текширилди Текширув натижалари ЖИЭМ ходими имзоси Маҳкумнинг имзоси
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
2024 йил 8 август
2024 йил 5 август
447-сон
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 27-fevraldagi OʻRQ-915-son “Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-noyabrdagi PF-188-son “Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Farmoni , Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-oktabrdagi 524-son “ Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi hamda 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son “ Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2012-yil 29-dekabrdagi 174-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2495, 2013-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 31-son, 414-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi va Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2024-yil 20-avgustdagi 447-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 7-banddan “shaxsi va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
2. 69-band quyidagi tahrirdagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va uncha ogʻir boʻlmagan jinoyatlar sodir etganligi uchun JIEMda saqlanayotgan mahkumlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatlari, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlari deputatlari saylovlarida hamda referendumda ishtirok etish huquqiga ega.
Agar ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlar sodir etganligi uchun JIEMda saqlanayotgan mahkumlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatlari, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlari deputatlari saylovlarida hamda referendumda ishtirok etish huquqidan qonunga muvofiq va sudning hukmi asosida mahrum etilgan boʻlmasa, ular ushbu saylovlarda va referendumda ishtirok etish huquqiga ega boʻladi.”.
3. 74-bandi beshinchi xatboshisida “saqlash” degan soʻz “saqlash, tarqatish, isteʼmol qilish hamda ulardan foydalanish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 81-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“81. Mahkumlarning fuqarolik holatlari dalolatnomalarini qayd etish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.”.
5. Quyidagi mazmundagi 266 1 -band bilan toʻldirilsin:
“266 1 . JIEMlarning vakolatli mansabdor shaxsi sudning hukmlari, ajrimlari va qarorlarini qayta koʻrib chiqishda, shuningdek ularni ijro etish bilan bogʻliq masalalarni hal qilishda davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatadigan advokatning “Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq ishtirok etishini davlat hisobidan yuridik yordam olish huquqiga ega boʻlgan mahkumning iltimosiga koʻra taʼminlash choralarini koʻrishi shart. Boshqa hollarda mahkum davlat hisobidan yuridik yordam olish uchun “Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida koʻrsatilgan maxsus vakolatli davlat organiga murojaat qilishi mumkin.”.
6. 441-band quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida nazarda tutilgan qilmishni sodir etish, yil mobaynida kamida ikki marta mehnatdan boʻyin tovlash, shuningdek mazkur Qoidalarning 4-ilovasidagi roʻyxatda nazarda tutilgan oziq-ovqat mahsulotlari, narsa va buyumlarni saqlash, tarqatish, isteʼmol qilish hamda ulardan foydalanish jazoni oʻtash tartibini qoʻpol tarzda buzish deb hisoblanadi.”.
7. Quyidagi mazmundagi 441 5 — 441 12 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“441 5 . Manzil-koloniyada tekshiriluvchi mahkumning (bundan buyon matnda tekshiriluvchi mahkum deb yuritiladi) alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holda ekanligini va giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganligini aniqlash manzil-koloniya maʼmuriyati yoki tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasalari tomonidan maxsus texnik vosita (alkotester, narkotester) yordamida amalga oshiriladi.
441 6 . Quyidagilar alkotester (narkotester) tekshiruvini oʻtkazish uchun asos boʻladi:
tekshiriluvchi mahkumning ogʻiz boʻshligʻidan alkogol hidi kelishi;
tekshiriluvchi mahkum bir holatda toʻgʻri tura olmasligi (chayqalib turishi);
tekshiriluvchi mahkum nutqining buzilganligi;
tekshiriluvchi mahkum qoʻl barmoqlarining qaltirashi;
tekshiriluvchi mahkum yuz terisi rangining sezilarli oʻzgarganligi.
441 7 . Alkotester (nakotester) tekshiruvi kamida ikki nafar xolis ishtirokida, zarur hollarda esa shifokor yoki boshqa mutaxassis ishtirokida oʻtkaziladi.
441 8 . Alkotester (narkotester) tekshiruvidan oldin manzil-koloniya xodimi tekshiriluvchi mahkum va xolislarni maxsus texnik vositaning (alkotester, narkotester) ishlash tartibi va koʻrsatkichlari bilan tanishtiradi, ularning talabiga asosan qiyoslash sertifikati (nusxasi)ni koʻrsatadi.
Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan hujjat va boshqa koʻrsatkichlar bilan tanishtirilmaganda yoki maxsus texnik vositaning (alkotester, narkotester) nosozligiga shubha mavjud boʻlganda yoxud alkotester (narkotester) tekshiruvini oʻtkazish jarayonida sanitariya-gigiyena qoidalari buzilganda, tekshiriluvchi mahkum alkotester (narkotester) tekshiruvidan oʻtishdan bosh tortishi mumkin.
441 9 . Alkotester (narkotester) tekshiruvi jarayonida manzil-koloniya xodimi tomonidan tekshiriluvchi mahkum bilan muloqotda xushmuomala, unga nisbatan xatti-harakatlari tushunarli va qonunchilik talablari asosida boʻlishi, shuningdek sanitariya-gigiyena qoidalariga qatʼiy rioya etilishi lozim.
441 10 . Tekshiriluvchi mahkumning alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holda ekanligini va giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganligi boʻyicha tekshiruvdan oʻtkazishda tekshiriluvchi mahkum tomonidan chiqarilgan havo namunasi (biologik suyuqlik (soʻlak) alkotester (narkotester) moslamasini qoʻllash yoʻriqnomasiga asosan olinadi.
Tekshiriluvchi mahkumning ogʻiz boʻshligʻidan chiqarilgan havodagi etanol bugʻlar konsentratsiyasi koʻrsatkichi 0,135 milligramm va undan yuqori boʻlgan hollarda, manzil-koloniya xodimi tekshiriluvchi mahkumga nisbatan alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilganligi holati yuzasidan xolislar ishtirokida (alkotester moslamasining qiyoslash sertifikati raqami bayonnomada koʻrsatiladi) mazkur Qoidalarning 39-ilovasiga muvofiq shakldagi bayonnoma rasmiylashtiradi hamda alkotester tekshiruvi natijalarini ushbu bayonnomaga ilova qiladi.
441 11 . Tekshiriluvchi mahkum maxsus moslama (alkotester, narkotester) yordamida tekshiruvdan oʻtishdan bosh tortgan yoxud unda tekshiruv natijalariga eʼtiroz mavjud boʻlgan hollarda, shuningdek mahkumning ogʻiz boʻshligʻidan chiqarilgan biologik suyuqlik (soʻlak) narkotester yordamida tekshirilganda uning giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganligi aniqlangan taqdirda, manzil-koloniya xodimi tekshiriluvchi mahkumni alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar taʼsiridan mast holda ekanligini aniqlash maqsadida tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish uchun tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasasiga olib boradi.
Tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasasi tomonidan tibbiy tekshiruv natijalari boʻyicha bayonnoma tuziladi.
Bayonnomada tekshiruv sanasi va tartib raqami alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtgan shaxslar hisobini yuritish daftarining tartib raqamiga muvofiq holda koʻrsatiladi.
441 12 . Tekshiriluvchi mahkumning alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holda ekanligini va giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganlik holatini aniqlashda foydalanadigan alkotester (narkotester) vositasi manzil-koloniya navbatchilik qismida saqlanadi.
Tekshiriluvchi mahkumning alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holda ekanligini va giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganlik holatini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan tekshiruv mazkur Qoidalarning 40-ilovasiga muvofiq shakldagi kitobda qayd etib boriladi.”.
8. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 39 va 40-ilovalar bilan toʻldirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga 39-ILOVA
Mahkumning mastlik holatini aniqlash boʻyicha alkotestr tekshiruvdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi __ son BAYONNOMA _________ ________ 20___ y. “____”____________ Mahkumning familiyasi, ismi, otasining ismi __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining hukm qilingan moddasi(lari) va muddati _____ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tekshiruv oʻtkazilgan kun va aniq vaqt _________________________________________________ Kim tomonidan tekshirilgan (JIEM xodimi) __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tekshirilish sababi: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tekshiriluvchining tashqi koʻrinishi: kiyimlari holati, teri qoplami, jarohat (yaralanish, lat yeyish va boshqalar) ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ogʻiz boʻshligʻidan chiqarilgan hidi ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Mahkumning ogʻiz boʻshligʻidan chiqarilgan havodagi etanol bugʻlar mavjud yoki mavjud emasligi (mavjud boʻlsa uning miqdori koʻrsatiladi) ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Xulosa: ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tekshiruv oʻtkazgan JIEM xodimi ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., imzosi) Xolislar: 1. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., unvoni, kim boʻlib ishlaydi, imzo) 2. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., unvoni, kim boʻlib ishlaydi, imzo) 3. _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., unvoni, kim boʻlib ishlaydi, imzo) ” .
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga 40-ILOVA
Old tarafi ________________________________________________ (koloniya nomi) ________________________________________________ (boʻlim, xizmat) Mahkumning alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holda ekanligini va giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalar isteʼmol qilganlik holatini qayd etish KITOBI 20__ yil “___” _____________ boshlangan 20__ yil “___” ______________ tugatildi ichki qismning chap tomoni T/r Mahkumning F.I.O., tugʻilgan yili, JK moddasi Tekshiruv oʻtkazish uchun asoslar Tekshiruv oʻtkazilgan sana, vaqti Qisqacha tafsilot 1. 2. ichki qismning oʻng tomoni Kim tomonidan tekshirildi Tekshiruv natijalari JIEM xodimi imzosi Mahkumning imzosi
Vazir P. BOBOJONOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Bosh prokuror N. YOʻLDOSHEV
Toshkent sh.,
2024-yil 20-avgust,
2024-yil 8-avgust
2024-yil 5-avgust
447-son