📅 2024-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 18 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони билан тасдиқланган Адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ:
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ижросини самарали амалга ошириб бориш мақсадида икки йилга мўлжалланган ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади;
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади;
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Адлия вазирлиги Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилган ҳолда, уларнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 588-сон қарорига ИЛОВА
2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 1. Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, портални болалар учун мўлжалланган визуал маълумотлар билан бойитиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 2. Ўқувчи-ёшларга мотивация беришга қаратилган турли акция ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш. Бунда муваффақиятга эришган ёшлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 3. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида «Ёшлар ва қонун» танловини ташкил қилиш. Идоравий ҳужжат 2024 йил октябрь, 2025 йил апрель Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 4. Болалар учун мўлжалланган ҳуқуқий мавзуларда, шу жумладан, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қиладиган видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. Видеороликлар 2024 йил октябрь, 2025 йил июль - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 5. Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланмани тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш. Қўлланма 2024 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 6. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида улар ўртасида «Интеллектуал марафон» лойиҳасини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь, Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Бунда қуйидагиларни қамраб олиш: «Зукко китобхон» танловини ташкил этиш; «Заковат» интеллектуал танловини ташкил этиш; «Ҳуқуқ ва мантиқ чизиғи» тест танловини ташкил этиш; Шахмат ва шашка мусобақаларини ташкил этиш; «Дўстимга китоб улашаман» акциясини ўтказиш. 2025 йил июнь 7. Мактабларда «Ҳуқуқ оламига саёҳат» ўқув дастурларини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 8. Ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиш. Танловлар 2024 йил октябрь 2025 йил август Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 9. Тенгдош-тенгдошга тамойили асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган «Ислоҳотларга дахлдорман!» кенг қамровли тарғибот акциясини ўтказиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024 йил октябрь, 2025 йил июнь - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 10. Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш. Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари 2024-2025 ўқув йили давомида - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 11. «Конституция — ҳуқуқларим пойдевори» мавзусида барча умумтаълим мактабларини қамраб олишга қаратилган ижодий иншолар танловини ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024-2025 ўқув йили давомида Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 12. Таълим муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил октябрь, 2025 йил октябрь - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 13. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун «Моддалар гапиради» номли туркум видеороликлар тайёрлаш ва таълим муассасаларига етказиш. Видеороликлар 2024 йил ноябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 14. Таълим муассасаларида «Конституцияда ёшлар ҳуқуқлари» шиори остида ҳуқуқий ойлик ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024 йил ноябрь-декабрь, 2025 йил ноябрь-декабрь - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 15. Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг ўқувчи-ёшлари ўртасида «Идрок» интеллектуал ўйинларини ўтказиш. Танловлар 2024 йил ноябрь-декабрь, 2025 йил ноябрь-декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 16. Ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияға қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил ноябрь-декабрь, 2025 йил ноябрь-декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 17. Кўзи ожиз ўқувчи-ёшлар учун уларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг аудио шаклларини тайёрлаш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш. Аудио материаллар 2024 йил декабрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 18. Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 19. Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик, жамиятга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган «Ҳуқуқ ойлиги» лойиҳасини ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024 йил декабрь 2025 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 20. Оилавий ажримлар, оилалардаги нотинчлик, зўравонликнинг ҳуқуқий ва болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ёритиб берувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телеканаллар орқали тарқатиш. Ижтимоий видеоролик 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида битта материал) - МТРК (А. Жўрабоев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 21. Ёшларда ҳуқуқшунослик касбига бўлган қизиқишини рағбатлантириш, уларга ҳуқуқий таълим билан жойига чиққан ҳолда танишиш имкониятини яратиш мақсадида юридик таълим муассасалари, шу жумладан, Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумларда ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ўтказиш. «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 22. Ёшларнинг ўз ҳуқуқларидан хабардорлик даражасини сўровномалар ўтказиш орқали аниқлаш ва унинг натижаларига кўра ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган манзилли тадбирлар ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 23. «Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 24. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» тадбирларини ўтказиб бориш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 25. Ёшларда ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишнинг амалий кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган «Street law» лойиҳасини оммалаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 26. Ёшлар ўртасида ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш мақсадида мактабларда, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида учрашувлар ташкил қилиш Амалий чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 27. Янги таҳрирдаги Конституциянинг жамиятдаги ўрни, аҳамияти ва моҳиятини ўрганиш мақсадида: барча таълим турлари бўйича Конституцияни ўрганишга оид услубий кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларни қайта кўриб чиқиш; Конституцияни ўрганиш бўйича қўлланмалар, дарсликлар ва бошқа махсус адабиётларни қайта нашр этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил август Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни кучайтириш 28. «Маҳалла еттилиги»га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини оддий ва халқчил тилда мунтазам равишда тизимли етказишни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизимини «Online-mahalla» платформасига интеграция қилиш орқали йўлга қўйиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Қуранбаев) (келишув асосида), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 29. «Маҳалла еттилиги» аъзолари фаолиятига ҳуқуқий кўмаклашиш мақсадида уларнинг вазифалари, фаолият йўналишлари ва бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий маълумот берувчи қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш. Ҳуқуқий қўлланма 2024 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 30. Маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи «Ҳуқуқий тарғибот куни» лойиҳасини ўтказиш: аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш; ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш; кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ҳамда улардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Қуранбаев) (келишув асосида), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 31. Маҳалла раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини қисқа муддатли бепул ўқув курсларини ташкил этиш орқали узлуксиз ошириб боришни назарда тутувчи «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) 32. «Online-mahalla» платформасида «маҳалла еттилиги» томонидан киритилган аҳолининг турли қатламлари орасида кўп учраётган муаммолардан келиб чиқиб ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий акциялар ўтказиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Қуранбаев) (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар 33. Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш. Тарқатма тарғибот материаллари 2024-2025 йиллар давомида - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 34. Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини маҳаллаларнинг ўзида ҳал этиш мақсадида «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, улар учун ўқув-семинарлар ташкил қилиш. Ўқув-семинарлар 2025 йил январь — март - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Қуранбаев) (келишув асосида) 3. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 35. Жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига доимий равишда етказиб бериш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» рукни остида ҳуқуқий видеороликлар тайёрлаш. Ҳуқуқий видеороликлар 2024 йил октябрь - Вазирлик ва идоралар 36. Давлат хизматчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ўтказиш. Интеллектуал ўйин 2024 йил ноябрь, 2025 йил сентябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), «Заковат» ННТ (келишув асосида), вазирлик ва идоралар 37. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материаллар Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали етказилишини жорий этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил ноябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 38. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари биноларининг кириш жойларида «Конституция бурчаклари»ни ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024 йил ноябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик ва идоралар 39. Давлат органлари ва ташкилотлари учун ижро интизоми ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. Ҳуқуқий қўлланма 2024 йил декабрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 40. Давлат органлари ва ташкилотларининг барча бўғинлари томонидан амалга оширилган, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирларни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали баҳолаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 41. Давлат хизматчиларининг янги таҳрирдаги Конституция бўйича билим ва кўникмаларини кучайтириш мақсадида онлайн ўқув курсларини ташкил қилиш. Ўқув курслари 2024-2025 йиллар давомида - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 42. Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини кучайтиришга қаратилган: «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»; «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги»; «Конституциявий ҳуқуқ ойлиги»ни ўтказиш. Идоравий ҳужжат асосида ҳуқуқий ойликларни ўтказиш 2024-2025 йиллар давомида (июль, ноябрь, декабрь) - Вазирлик ва идоралар 43. Маҳаллий давлат органлари ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 44. Давлат хизматчиларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатлари, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг янгича ёндашувларини қамраб олган қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш. Қўлланма 2025 йил апрель - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 4. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 45. Чекка ва олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар учун «Аёлларга ҳуқуқий мадад» қўлланмасини бепул тарқатиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 46. Аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашувни жорий этишга қаратилган «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида аҳолига ҳуқуқий ёрдам беришга қаратилган ҳуқуқий акция ўтказиш. Ҳуқуқий акция 2024 йил октябрь, 2025 йил май - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 47. Аҳолининг давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича кўникмаларини янада кучайтириш, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ахборот берувчи медиаматериаллар (видеоролик, анимация, инфографикалар) тайёрлаш ва тарқатиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 48. Ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини акс эттирувчи, уларни қоидаларга риоя қилишга чорловчи медиаматериаллар тайёрлаш ва оммалаштириш. Медиаматериаллар 2024 йил октябрь, 2025 йил март - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 49. Ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш («Биз биргамиз» , «Ранглар дунёси»). Ташкилий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь, 2025 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 50. Маҳаллалар билан ҳамкорликда аҳолининг Конституция мазмун-моҳиятидан хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқий акцияларни ўтказиш: «Конституция — фаровон ҳаёт таянчи»; «Янги Ўзбекистон Конституцияси — инсон қадри учун»; «Янги Ўзбекистон Конституцияси — менинг Конституциям». Ҳуқуқий акциялар 2024 йил ноябрь, 2025 йил ноябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 51. Аҳолининг янги таҳрирдаги Конституцияга оид билимларини кучайтириш ва синовдан ўтказиш мақсадида қатнашиш ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш. Танлов 2024 йил декабрь, 2025 йил декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 52. Давлат ва жамоат арбоблари, санъаткорлар, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига янги таҳрирдаги Конституцияга оид муносабатларини жойлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил декабрь, 2025 йил декабрь - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 53. Аҳолига кундалик ҳаётда зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини оддий, содда ва халқчил тилда тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетини (аннотация, видеоролик, инфографика ва бошқа кўргазмали материаллар) тайёрлаш ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида иккитадан материал) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 54. Аҳолининг турли қатламлари учун зарур бўлган ҳуқуқий маълумотларни содда шаклда тушунтириш бўйча «10 саволга 10 жавоб, муҳим 5 қоида» рукнлари доирасида туркум мақолалар тайёрлаш ва тарқатиш. Ҳуқуқий мақолалар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида иккитадан материал) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 55. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар учун қонунчиликда берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинча бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 56. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқарашни янада мустаҳкамлашни тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тегишли маълумотларни инфографика ва комикс шаклда аҳолига етказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 57. «1008» ишонч телефонига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва унинг натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш учун тарғибот материалларини тайёрлаш ва масъул давлат органларига етказган ҳолда, аҳолига қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 58. Хорижий давлатларда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар, айниқса, ёшлар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари, одам савдоси гирдобига тушиб қолмаслик тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 59. Фуқаролар ўртасидаги ўзаро муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар ёрдамида ҳал этиш, ўзбошимчалик билан ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслик ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 60. Йил якунлари бўйича аҳолидан энг кўп келиб тушган мурожаатлар асосида «ТОП-100» ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатларни турли кўринишларда кенг жамоатчиликка тақдим этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил декабрь, 2025 йил декабрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 61. Давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетларини давлат органлари ва ташкилотларига етказган ҳолда аҳоли ўртасида тадбирлар ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 62. Аҳолини турли ҳуқуқбузарликлар, хусусан, фирибгарлик, товламачилик, ўғирликнинг жабрланувчиси бўлиб қолишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) - Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 63. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳар бир маҳалланинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар чораклик маҳаллабай дастурлар асосида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида - Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 64. Низоли оилалар томонидан оилавий муносабатлар доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида «Турмуш» махсус профилактик тадбирларини ўтказиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида - Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 65. Аҳолида, айниқса, ёшларда турли ёт ғояларга, шу жумладан, экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга қарши кучли мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 66. Аҳоли ўртасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш жамият ва давлат тараққиёти учун муҳим омил эканлигини тушунтириш бўйича манзилли тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, бунда кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш, мавзу доирасида медиаматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида икки маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 67. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бу борадаги давлат дастурлари, ёшлар тадбиркорлиги, тадбиркорлик фаолияти учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар бўйича манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш, бунда кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш, мавзу доирасида медиаматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 68. Жазони ижро этиш муассасаларида «Ҳуқуқ ва мен», «Жиноят оламидан қайтиш» номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни ўтказиш. Маърифий-ҳуқуқий машғулотлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида бир маротаба) - Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов) 69. «Ёшлар ҳуқуқи», «Ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар», «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳуқуқий тўплам» ва «Тадбиркорлар учун маслаҳатлар» каби қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш. Ҳуқуқий қўлланмалар 2025 йил март - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш 70. Аҳолининг барча қатламлари учун мўлжалланган, кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобиль илова яратиш. Мобиль илова 2024 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 71. Мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобил иловалар яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, (А. Ташкулов) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 72. «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали ва «Gender-madad» платформасининг мунтазам равишда юритилиши ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ янгилаб борилишини таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар давомида - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 73. Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн «Совринли викторина» ўтказиш. Онлайн викторина 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 74. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларига жонли жавоб бериш мақсадида ижтимоий тармоқларда, телеграм орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) ўтказиш. Овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 75. «test.adliya.uz» платформаси орқали аҳолининг ҳуқуқий билимларини доимий равишда синовдан ўтказиб бориш. Тест синовлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 76. Ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириб бориш ҳамда уларни методик таъминлашга қаратилган Адлия вазирлигининг махсус электрон платформасини яратиш. Электрон платформа 2025 йил январь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) 77. «yurkitob.uz» ҳуқуқий платформасини аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун мўлжалланган ҳуқуқий адабиётлар билан бойитиш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил январь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 78. «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталидан 24/7 режимида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида порталга сунъий интеллект тизимини жорий этиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил март Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш 79. Ҳуқуқий маълумотларни ёритишда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун ўқув-семинарлар ташкил қилиш. У қув-семинарлар 2024 йил октябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) (келишув асосида) 80. Болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича турли кўринишдаги телелойиҳаларни амалга ошириш. Телелойиҳалар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида иккитадан материал) - МТРК (А. Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида) 81. Аҳолининг қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот», «Ҳуқуқий дақиқа» радиолойиҳаларини амалга ошириш. Радиолойиҳалар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида иккитадан материал) - МТРК (А.Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 82. Аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. Кўрсатувлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида иккитадан материал) - МТРК (А.Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 83. Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг шахсий ривожланиш ҳамда жамият тараққиёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқаришига оид теледастурлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. Теледастурлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида иккитадан материал) - МТРК (А. Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 84. Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг қисқача мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқатиш. Видеороликлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида иккитадан материал) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), МТРК (А. Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида) 85. Давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил қилиш. Брифинг ва матбуот анжуманлари 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ойда камида икки маротаба) - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) (келишув асосида), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), МТРК (А. Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида) 86. Ижтимоий тармоқларда ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ижтимоий ҳодисаларнинг ҳуқуқий асосларини ёритиб беришга қаратилган видеоподкастлар ташкил қилиш ва уларни оммалаштириш. Видеоподкастлар 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда камида бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 87. Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. Ҳуқуқий қўлланма 2025 йил июнь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) (келишув асосида) IV. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш 88. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишлари самарадорлигини илмий тадқиқ этиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқот ва таҳлиллар 2024 йил декабрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 89. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш. Сўровнома 2024 йил декабрь, 2025 йил июнь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Рахимова) 90. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни онлайн мониторинг қилган ҳолда баҳолаш ва натижаси бўйича Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. Таҳлилий маълумотнома 2024-2025 йиллар давомида (ҳар ярим йиллик якунлари бўйича) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 91. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра ахборот тарқатишни йўлга қўйиш. Сўровнома 2024-2025 йиллар давомида (ҳар чоракда бир маротаба) - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 92. «Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш: миллий ва халқаро тажриба» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш. Конференция 2025 йил февраль Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 93. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг замонавий ёндашувлари, янгича услублар ва бошқа масалаларни қамраб олган давра суҳбатлари ташкил қилиш. Давра суҳбати 2025 йил апрель - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), вазирлик ва идоралар 94. Ҳуқуқшуносликнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш. Тадқиқот ишланмалари 2025 йил июнь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 95. Юридик таълим ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳуқуқий технологияларни қўллаш орқали ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш. Тадқиқот ва таҳлиллар 2025 йил сентябрь - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 сентябрь,
588-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
2024-2025-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini takomillashtirib borish orqali aholining barcha qatlamlari huquqiy savodxonlikka erishishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni bilan tasdiqlangan Adliya organlari faoliyatini transformatsiya qilish, davlat xizmatlarini koʻrsatish va norma ijodkorligini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasiga muvofiq:
jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish konsepsiyasi ijrosini samarali amalga oshirib borish maqsadida ikki yilga moʻljallangan huquqiy savodxonlikni oshirish chora-tadbirlari dasturini ishlab chiqish;
yoshlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish hamda ularning huquqiy tarbiyasiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarga nisbatan huquqiy immunitetni shakllantirishga qaratilgan kompleks huquqiy targʻibot tadbirlarini oʻtkazish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2024-2025-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish;
jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish;
aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish;
huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
davlat organlari va tashkilotlarida oʻz faoliyati sohasiga oid huquqiy axborotlarni aholiga yetkazish faoliyatini tashkil qilish hamda muvofiqlashtirishga masʼul boʻlinmalar belgilanadi;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlari va islohotlar mazmun-mohiyatini aholiga yetkazish darajasi va sifati ular faoliyatining samaradorligini baholash mezonlaridan biri hisoblanadi;
Dasturda belgilangan chora-tadbirlar oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi hamda natijasi boʻyicha maʼlumotlar har chorak yakunida Adliya vazirligiga taqdim etib borilishi uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi;
Dasturda belgilangan chora-tadbirlar tegishli davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
4. Adliya vazirligi Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilgan holda, ularning ijrosi yuzasidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-sentabrdagi 588-son qaroriga ILOVA
2024-2025-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 1. Oilada va taʼlim muassasalarida huquqiy tarbiyani va huquqiy madaniyatni yuksaltirish 1. Bolalar uchun huquqiy, mantiqiy, koʻngilochar interaktiv portal — “bolahuquqlari.uz” faoliyatini yanada takomillashtirish, shuningdek, portalni bolalar uchun moʻljallangan vizual maʼlumotlar bilan boyitish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 2. Oʻquvchi-yoshlarga motivatsiya berishga qaratilgan turli aksiya va boshqa tadbirlar tashkil qilish. Bunda muvaffaqiyatga erishgan yoshlar bilan hamkorlikda tadbirlar tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr - Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 3. Yoshlar oʻrtasida huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish maqsadida “Yoshlar va qonun” tanlovini tashkil qilish. Idoraviy hujjat 2024-yil oktabr, 2025-yil aprel Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 4. Bolalar uchun moʻljallangan huquqiy mavzularda, shu jumladan, atrof-muhitga ehtiyotkorona munosabatda boʻlish, darslarga muntazam qatnashish, yoʻl harakati qoidalariga rioya qilishni targʻib qiladigan videoroliklar tayyorlash va tarqatish. Videoroliklar 2024-yil oktabr, 2025-yil iyul - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 5. Professional va oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun taʼlim jarayonlari, stipendiya olish, yotoqxona bilan taʼminlanish, taʼlim kreditlari, toʻlov-kontrakt turlari, oʻqishdan chetlashtirish, oʻqishni qayta tiklash, akademik taʼtil olish, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda oliy taʼlim bilan bogʻliq boshqa jarayonlarni qamrab olgan maxsus qoʻllanmani tayyorlash va elektron shaklda tarqatish. Qoʻllanma 2024-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 6. Yoshlarning intellektual salohiyatini, bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida ular oʻrtasida “Intellektual marafon” loyihasini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr, Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) Bunda quyidagilarni qamrab olish: “Zukko kitobxon” tanlovini tashkil etish; “Zakovat” intellektual tanlovini tashkil etish; “Huquq va mantiq chizigʻi” test tanlovini tashkil etish; Shaxmat va shashka musobaqalarini tashkil etish; “Doʻstimga kitob ulashaman” aksiyasini oʻtkazish. 2025-yil iyun 7. Maktablarda “Huquq olamiga sayohat” oʻquv dasturlarini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H Umarova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 8. Oʻquvchilar oʻrtasida “Huquq bilimdoni” fan olimpiadasi, huquq fani oʻqituvchilari oʻrtasida “Eng yaxshi huquq oʻqituvchisi” koʻrik-tanlovini oʻtkazish. Tanlovlar 2024-yil oktabr 2025-yil avgust Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A.Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 9. Tengdosh-tengdoshga tamoyili asosida mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-siyosiy islohotlar, qonunchilikdagi yangiliklar mazmun-mohiyatini yoshlarga tushuntirishga qaratilgan “Islohotlarga daxldorman!” keng qamrovli targʻibot aksiyasini oʻtkazish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-yil oktabr, 2025-yil iyun - Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 10. Taʼlim muassasalarida oʻquvchi-yoshlar uchun davlat ramzlarini eʼzozlash, yoshga mos huquq va burchlarni tushuntirish mavzularida ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlarini tizimli va uzluksiz tashkil qilish. Ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlari 2024-2025 oʻquv yili davomida - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 11. “Konstitutsiya — huquqlarim poydevori” mavzusida barcha umumtaʼlim maktablarini qamrab olishga qaratilgan ijodiy insholar tanlovini tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-2025 oʻquv yili davomida Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 12. Taʼlim muassasalarida yoshlarni oʻz huquqiy savodxonligini yuksak darajada shakllantirish va oshirishdek ezgu maqsadlar atrofida birlashtiruvchi “Huquqiy bilimlar oyligi”ni oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil oktabr, 2025-yil oktabr - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 13. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari va umumtaʼlim maktablari boshlangʻich sinf oʻquvchilari uchun “Moddalar gapiradi” nomli turkum videoroliklar tayyorlash va taʼlim muassasalariga yetkazish. Videoroliklar 2024-yil noyabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 14. Taʼlim muassasalarida “Konstitutsiyada yoshlar huquqlari” shiori ostida huquqiy oylik oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-yil noyabr-dekabr, 2025-yil noyabr-dekabr - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 15. Adliya vazirligi yuridik texnikumlarning oʻquvchi-yoshlari oʻrtasida “Idrok” intellektual oʻyinlarini oʻtkazish. Tanlovlar 2024-yil noyabr-dekabr, 2025-yil noyabr-dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 16. Oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida korrupsiyagʻa qarshi murosasizlik tuygʻusini shakllantirishga qaratilgan insholar tanlovini oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil noyabr-dekabr, 2025-yil noyabr-dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 17. Koʻzi ojiz oʻquvchi-yoshlar uchun ularning huquqlariga oid qonunchilik hujjatlari, shu jumladan, yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning audio shakllarini tayyorlash hamda koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga yetkazish. Audio materiallar 2024-yil dekabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 18. Yoshlarning huquqiy bilimlarini oshirishga qaratilgan onlayn huquqiy savodxonlik maktabini tashkil etish va u orqali bepul huquqiy oʻquv kurslarini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 19. Yoshlarning huquqiy bilimlarini oshirish hamda ularda vatanparvarlik, jamiyatga daxldorlik tuygʻularini shakllantirishga qaratilgan “Huquq oyligi” loyihasini tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-yil dekabr 2025-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 20. Oilaviy ajrimlar, oilalardagi notinchlik, zoʻravonlikning huquqiy va bolalar tarbiyasidagi salbiy oqibatlarini yoritib beruvchi ijtimoiy videoroliklar tayyorlash va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimidagi telekanallar orqali tarqatish. Ijtimoiy videorolik 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida bitta material) - MTRK (A. Joʻraboyev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 21. Yoshlarda huquqshunoslik kasbiga boʻlgan qiziqishini ragʻbatlantirish, ularga huquqiy taʼlim bilan joyiga chiqqan holda tanishish imkoniyatini yaratish maqsadida yuridik taʼlim muassasalari, shu jumladan, Toshkent davlat yuridik universiteti va yuridik texnikumlarda yoshlar uchun “Ochiq eshiklar kuni” tadbirlarini oʻtkazish. “Ochiq eshiklar kuni” tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 22. Yoshlarning oʻz huquqlaridan xabardorlik darajasini soʻrovnomalar oʻtkazish orqali aniqlash va uning natijalariga koʻra yoshlar oʻrtasida huquqiy madaniyatni oshirishga qaratilgan manzilli tadbirlar tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 23. “Mamlakat kelajagi — qonunga itoatkor va huquqbuzarlikka toqatsiz yoshlar bilan” gʻoyasi asosida yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarga nisbatan murosasizlik munosabatini shakllantirish, ularda qonunlarga hurmat, mamlakat taqdiriga daxldorlik hamda vatanparvarlik hissini kuchaytirishga qaratilgan kompleks huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 24. Huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yoshlarning tashrifini tashkil qilish orqali “Tengdoshimga huquqiy yordam” tadbirlarini oʻtkazib borish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), manfaatdor vazirlik va idoralar 25. Yoshlarda huquqiy muammolarni hal qilishning amaliy koʻnikmalarini hosil qilishga qaratilgan “Street law” loyihasini ommalashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 26. Yoshlar oʻrtasida huquqshunoslik kasbining obroʻsi va nufuzini oshirish, yoshlarda ushbu kasbga nisbatan hurmat va faxr tuygʻularini shakllantirish maqsadida maktablarda, oʻrta maxsus va professional hamda oliy taʼlim muassasalarida uchrashuvlar tashkil qilish Amaliy chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), manfaatdor vazirlik va idoralar 27. Yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning jamiyatdagi oʻrni, ahamiyati va mohiyatini oʻrganish maqsadida: barcha taʼlim turlari boʻyicha Konstitutsiyani oʻrganishga oid uslubiy koʻrsatmalar va boshqa didaktik vositalarni qayta koʻrib chiqish; Konstitutsiyani oʻrganish boʻyicha qoʻllanmalar, darsliklar va boshqa maxsus adabiyotlarni qayta nashr etish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil avgust Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda “mahalla yettiligi” bilan hamkorlikni kuchaytirish 28. “Mahalla yettiligi”ga qonunchilik hujjatlarining mohiyati va ahamiyatini oddiy va xalqchil tilda muntazam ravishda tizimli yetkazishni Yagona huquqiy axborot almashish tizimini “Online-mahalla” platformasiga integratsiya qilish orqali yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (Q. Quranbayev) (kelishuv asosida), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) 29. “Mahalla yettiligi” aʼzolari faoliyatiga huquqiy koʻmaklashish maqsadida ularning vazifalari, faoliyat yoʻnalishlari va boshqa masalalar boʻyicha huquqiy maʼlumot beruvchi qoʻllanma tayyorlash va elektron shaklda tarqatish. Huquqiy qoʻllanma 2024-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 30. Mahallalarda haftaning har chorshanba kuni quyidagi tadbirlarni amalga oshirishni nazarda tutuvchi “Huquqiy targʻibot kuni” loyihasini oʻtkazish: aholi uchun eng dolzarb masalalarni aniqlash orqali ular yuzasidan huquqiy tushuntirish va maslahatlar berish; ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamlari uchun imtiyozlar va moddiy yordam berish, nafaqa tayinlash, ishsizlikdan himoyalanish, vaqtinchalik ish bilan taʼminlash, ijtimoiy yordam olish tartibi boʻyicha tizimli huquqiy targʻibot tadbirlarini oʻtkazish; kundalik hayotda eng koʻp zarur boʻladigan davlat xizmatlaridan foydalanish tartibi hamda ulardan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va boshqa elektron resurslar orqali foydalanishning afzalliklari toʻgʻrisida huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (Q. Quranbayev) (kelishuv asosida), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), manfaatdor vazirlik va idoralar 31. Mahalla raislarining huquqiy bilim va koʻnikmalarini qisqa muddatli bepul oʻquv kurslarini tashkil etish orqali uzluksiz oshirib borishni nazarda tutuvchi “Mahalla huquqshunosi” loyihasini amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev) 32. “Online-mahalla” platformasida “mahalla yettiligi” tomonidan kiritilgan aholining turli qatlamlari orasida koʻp uchrayotgan muammolardan kelib chiqib huquqning muayyan sohalari boʻyicha manzilli va predmetli huquqiy aksiyalar oʻtkazish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (Q. Quranbayev) (kelishuv asosida), manfaatdor vazirlik va idoralar 33. Mahallalarda aholi orasidagi turli muammoli masalalar, xususan, migratsiya, moddiy yordam, yer olish, uy-joy olish, kommunal masalalar, imtiyozlar, aliment, ishga joylashish, taʼlim olish va boshqalar boʻyicha huquqiy axborotni buklet, flayer, liflet va plakatlar shaklida aholiga yetkazish. Tarqatma targʻibot materiallari 2024-2025-yillar davomida - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 34. Aholining huquqiy muammolarini mahallalarning oʻzida hal etish maqsadida “Mahalla yettiligi” aʼzolarining faoliyat yoʻnalishlaridan kelib chiqqan holda, ular uchun oʻquv-seminarlar tashkil qilish. Oʻquv-seminarlar 2025-yil yanvar — mart - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (Q. Quranbayev) (kelishuv asosida) 3. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 35. Jamiyat va davlat hayoti uchun muhim qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini davlat xizmatchilariga doimiy ravishda yetkazib berish maqsadida “Qonunchilikdagi yangiliklar” rukni ostida huquqiy videoroliklar tayyorlash. Huquqiy videoroliklar 2024-yil oktabr - Vazirlik va idoralar 36. Davlat xizmatchilari oʻrtasida “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini oʻtkazish. Intellektual oʻyin 2024-yil noyabr, 2025-yil sentabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), “Zakovat” NNT (kelishuv asosida), vazirlik va idoralar 37. Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari va ularni tushuntirishga qaratilgan materiallar Yagona huquqiy axborot almashish tizimi orqali yetkazilishini joriy etish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil noyabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 38. Mahalliy davlat hokimiyati organlari, vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy tuzilmalari binolarining kirish joylarida “Konstitutsiya burchaklari”ni tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-yil noyabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Vazirlik va idoralar 39. Davlat organlari va tashkilotlari uchun ijro intizomi va korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha huquqiy qoʻllanma tayyorlash. Huquqiy qoʻllanma 2024-yil dekabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 40. Davlat organlari va tashkilotlarining barcha boʻgʻinlari tomonidan amalga oshirilgan, huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirishga qaratilgan tadbirlarni Yagona huquqiy axborot almashish tizimi orqali baholash va monitoring qilish imkoniyatini yaratish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 41. Davlat xizmatchilarining yangi tahrirdagi Konstitutsiya boʻyicha bilim va koʻnikmalarini kuchaytirish maqsadida onlayn oʻquv kurslarini tashkil qilish. Oʻquv kurslari 2024-2025-yillar davomida - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 42. Davlat organlari va tashkilotlarida davlat xizmatchilarining huquqlari hamda majburiyatlari, korrupsiyaga qarshi kurashish va murojaatlar bilan ishlash boʻyicha bilimlarini kuchaytirishga qaratilgan: “Huquqiy bilimlar oyligi”; “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi”; “Konstitutsiyaviy huquq oyligi”ni oʻtkazish. Idoraviy hujjat asosida huquqiy oyliklarni oʻtkazish 2024-2025-yillar davomida (iyul, noyabr, dekabr) - Vazirlik va idoralar 43. Mahalliy davlat organlari xodimlariga jamiyat va davlat hayoti uchun muhim qonunchilik hujjatlarining mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan “Hokimlik soatlari” tadbirlarini tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 44. Davlat xizmatchilarining ommaviy axborot vositalari bilan oʻzaro munosabatlari, huquqiy targʻibotni amalga oshirishning yangicha yondashuvlarini qamrab olgan qoʻllanma tayyorlash va elektron shaklda tarqatish. Qoʻllanma 2025-yil aprel - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 4. Aholining barcha qatlamlari huquqiy madaniyatini yuksaltirish 45. Chekka va olis hududlarda yashovchi xotin-qizlar uchun “Ayollarga huquqiy madad” qoʻllanmasini bepul tarqatish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 46. Aholi muammolarini joyiga chiqqan holda oʻrganish, har bir fuqaroga individual yondashuvni joriy etishga qaratilgan “Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga” shiori ostida aholiga huquqiy yordam berishga qaratilgan huquqiy aksiya oʻtkazish. Huquqiy aksiya 2024-yil oktabr, 2025-yil may - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 47. Aholining davlat xizmatlaridan onlayn foydalanish boʻyicha koʻnikmalarini yanada kuchaytirish, shu jumladan, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va boshqa elektron resurslardan foydalanishning afzalliklari toʻgʻrisida axborot beruvchi mediamateriallar (videorolik, animatsiya, infografikalar) tayyorlash va tarqatish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 48. Haydovchilar va yoʻl harakatining boshqa ishtirokchilari huquq hamda majburiyatlarini aks ettiruvchi, ularni qoidalarga rioya qilishga chorlovchi mediamateriallar tayyorlash va ommalashtirish. Mediamateriallar 2024-yil oktabr, 2025-yil mart - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 49. Nogironligi boʻlgan hamda imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ijtimoiy loyihalar, xayriya aksiyalarini oʻtkazish (“Biz birgamiz” , “Ranglar dunyosi”). Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr, 2025-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 50. Mahallalar bilan hamkorlikda aholining Konstitutsiya mazmun-mohiyatidan xabardorlik darajasini yanada oshirish maqsadida quyidagi huquqiy aksiyalarni oʻtkazish: “Konstitutsiya — farovon hayot tayanchi”; “Yangi Oʻzbekiston Konstitutsiyasi — inson qadri uchun”; “Yangi Oʻzbekiston Konstitutsiyasi — mening Konstitutsiyam”. Huquqiy aksiyalar 2024-yil noyabr, 2025-yil noyabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 51. Aholining yangi tahrirdagi Konstitutsiyaga oid bilimlarini kuchaytirish va sinovdan oʻtkazish maqsadida qatnashish ixtiyoriy boʻlgan umummilliy Konstitutsiya imtihonini oʻtkazish. Tanlov 2024-yil dekabr, 2025-yil dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 52. Davlat va jamoat arboblari, sanʼatkorlar, mashhur sportchilar, bloger va faollarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga yangi tahrirdagi Konstitutsiyaga oid munosabatlarini joylashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil dekabr, 2025-yil dekabr - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 53. Aholiga kundalik hayotda zarur boʻlgan huquq va majburiyatlarini oddiy, sodda va xalqchil tilda tushuntirish boʻyicha huquqiy targʻibot materiallari paketini (annotatsiya, videorolik, infografika va boshqa koʻrgazmali materiallar) tayyorlash hamda ularni televideniye va ijtimoiy tarmoqlarda tarqatish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikkitadan material) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 54. Aholining turli qatlamlari uchun zarur boʻlgan huquqiy maʼlumotlarni sodda shaklda tushuntirish boʻycha “10 savolga 10 javob, muhim 5 qoida” ruknlari doirasida turkum maqolalar tayyorlash va tarqatish. Huquqiy maqolalar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikkitadan material) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 55. Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlami, shu jumladan, yoshlar, xotin-qizlar uchun qonunchilikda berilgan imtiyozlar, moddiy yordam, nafaqa tayinlash, ishsizlikdan himoyalanish, vaqtincha bir martalik ish bilan band boʻlish, ijtimoiy yordam olish tartibi boʻyicha kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 56. Aholi oʻrtasida huquqiy nigilizm holatlarini bartaraf qilish, ularda huquqbuzarliklarning jamiyat va davlat taraqqiyoti uchun salbiy illat ekanligiga oid dunyoqarashni yanada mustahkamlashni targʻib qilishga qaratilgan kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish, huquqiy madaniyatni yuksaltirishda tegishli maʼlumotlarni infografika va komiks shaklda aholiga yetkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 57. “1008” ishonch telefoniga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilish va uning natijasiga koʻra manzilli va predmetli huquqiy targʻibotni amalga oshirish uchun targʻibot materiallarini tayyorlash va masʼul davlat organlariga yetkazgan holda, aholiga qonunchilik hujjatlari mazmun-mohiyatini yetkazish boʻyicha choralar koʻrish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 58. Xorijiy davlatlarda mehnat qilish istagida yurgan fuqarolar, ayniqsa, yoshlar uchun qonuniy mehnat migratsiyasi, xususiy bandlik agentliklari xizmatidan foydalanish tartibi, noqonuniy migratsiya oqibatlari, odam savdosi girdobiga tushib qolmaslik toʻgʻrisida keng tushuntirish ishlarini amalga oshirish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 59. Fuqarolar oʻrtasidagi oʻzaro muammolarni faqat huquqiy vositalar yordamida hal etish, oʻzboshimchalik bilan oʻzgalarning huquq va erkinliklariga daxl qilmaslik hamda bunday holatlarning oldini olish boʻyicha kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 60. Yil yakunlari boʻyicha aholidan eng koʻp kelib tushgan murojaatlar asosida “TOP-100” huquqiy tavsiya va maslahatlarni turli koʻrinishlarda keng jamoatchilikka taqdim etish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil dekabr, 2025-yil dekabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 61. Davlat va jamiyat hayoti uchun muhim qonunchilik hujjatlarining mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan huquqiy targʻibot materiallari paketlarini davlat organlari va tashkilotlariga yetkazgan holda aholi oʻrtasida tadbirlar tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 62. Aholini turli huquqbuzarliklar, xususan, firibgarlik, tovlamachilik, oʻgʻirlikning jabrlanuvchisi boʻlib qolishining oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) - Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 63. Mahallalarda huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olish boʻyicha har bir mahallaning toifasidan kelib chiqqan holda, har choraklik mahallabay dasturlar asosida kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida - Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 64. Nizoli oilalar tomonidan oilaviy munosabatlar doirasidagi huquqbuzarliklarning oldini olish borasidagi ishlarning samaradorligini oshirish maqsadida “Turmush” maxsus profilaktik tadbirlarini oʻtkazish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida - Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 65. Aholida, ayniqsa, yoshlarda turli yot gʻoyalarga, shu jumladan, ekstrimizm, terrorizm, giyohvandlik va boshqa illatlarga qarshi kuchli mafkuraviy immunitetni yanada kuchaytirishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) - Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (O. Hasanov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 66. Aholi oʻrtasida soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni oʻz vaqtida toʻlash jamiyat va davlat taraqqiyoti uchun muhim omil ekanligini tushuntirish boʻyicha manzilli targʻibot tadbirlarini tashkil qilish, bunda koʻrgazmali materiallardan keng foydalanish, mavzu doirasida mediamateriallar tayyorlash va tarqatish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida ikki marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 67. Aholini tadbirkorlikka keng jalb qilish, bu boradagi davlat dasturlari, yoshlar tadbirkorligi, tadbirkorlik faoliyati uchun qonunchilikda belgilangan imtiyozlar boʻyicha manzilli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish, bunda koʻrgazmali materiallardan keng foydalanish, mavzu doirasida mediamateriallar tayyorlash va tarqatish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 68. Jazoni ijro etish muassasalarida “Huquq va men”, “Jinoyat olamidan qaytish” nomli maʼrifiy-huquqiy mashgʻulotlarni oʻtkazish. Maʼrifiy-huquqiy mashgʻulotlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida bir marotaba) - Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (O. Hasanov) 69. “Yoshlar huquqi”, “Yoshlarga huquqiy maslahatlar”, “Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi uchun huquqiy toʻplam” va “Tadbirkorlar uchun maslahatlar” kabi qoʻllanmalar tayyorlash va tarqatish. Huquqiy qoʻllanmalar 2025-yil mart - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) II. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish 70. Aholining barcha qatlamlari uchun moʻljallangan, kundalik hayotda eng zarur boʻlgan huquqiy bilimlarni mustaqil oʻrgatish boʻyicha mobil ilova yaratish. Mobil ilova 2024-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 71. Maktab oʻquvchilarining huquqiy bilimlarni mustaqil oʻzlashtirishiga qaratilgan koʻrgazmali oʻquv qoʻllanmalari, videoroliklar, kompyuter oʻyinlari va mobil ilovalar yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, (A. Tashkulov) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) 72. “Advice.uz” huquqiy axborot portali va “Gender-madad” platformasining muntazam ravishda yuritilishi va amaldagi qonunchilikka muvofiq yangilab borilishini taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2024-2025-yillar davomida - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 73. Ijtimoiy tarmoqlar orqali, shu jumladan, “Huquqiy axborot” telegram kanalida aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan, kanalda berib borilayotgan maʼlumotlar asosida huquqiy test savollarini oʻz ichiga olgan onlayn “Sovrinli viktorina” oʻtkazish. Onlayn viktorina 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 74. Aholining kundalik hayotidagi muammolariga jonli javob berish maqsadida ijtimoiy tarmoqlarda, telegram orqali aholini qiziqtirgan masalalar boʻyicha soha mutaxassislari ishtirokida ovozli suhbatlar (audiopodkast) oʻtkazish. Ovozli suhbatlar (audiopodkast) 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 75. “test.adliya.uz” platformasi orqali aholining huquqiy bilimlarini doimiy ravishda sinovdan oʻtkazib borish. Test sinovlari 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 76. Huquq fani oʻqituvchilarining kasbiy bilim va koʻnikmalarini uzluksiz rivojlantirib borish hamda ularni metodik taʼminlashga qaratilgan Adliya vazirligining maxsus elektron platformasini yaratish. Elektron platforma 2025-yil yanvar Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (H. Umarova) 77. “yurkitob.uz” huquqiy platformasini aholining keng qatlami, shu jumladan, yoshlar, xotin-qizlar, ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi uchun moʻljallangan huquqiy adabiyotlar bilan boyitish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil yanvar - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 78. “Advice.uz” huquqiy axborot portalidan 24/7 rejimida foydalanish imkoniyatini yaratish maqsadida portalga sunʼiy intellekt tizimini joriy etish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil mart Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) III. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish 79. Huquqiy maʼlumotlarni yoritishda amaldagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish maqsadida ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalist va blogerlar uchun oʻquv-seminarlar tashkil qilish. U quv-seminarlar 2024-yil oktabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev) (kelishuv asosida) 80. Bolalarga huquqiy tarbiya va odob-axloqning boshlangʻich qoidalarini oʻrgatish boʻyicha turli koʻrinishdagi teleloyihalarni amalga oshirish. Teleloyihalar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida ikkitadan material) - MTRK (A. Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida) 81. Aholining qonunchilikdagi yangiliklar hamda mamlakatimizda amalga oshirilayotgan huquqiy islohotlardan xabardorligini oshirish maqsadida “Huquqiy axborot”, “Huquqiy daqiqa” radioloyihalarini amalga oshirish. Radioloyihalar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida ikkitadan material) - MTRK (A.Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 82. Aholi orasidagi turli muammoli masalalar, xususan, migratsiya, moddiy yordam, yer olish, uy-joy olish, kommunal masalalar, imtiyozlar, aliment, ishga joylashish, taʼlim olish va boshqalar boʻyicha koʻrsatuvlar tayyorlash va efirga uzatish. Koʻrsatuvlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida ikkitadan material) - MTRK (A.Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 83. Jinoyatchilik va boshqa huquqbuzarliklarning shaxsiy rivojlanish hamda jamiyat taraqqiyoti uchun salbiy oqibatlar keltirib chiqarishiga oid teledasturlar tayyorlash va efirga uzatish. Teledasturlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida ikkitadan material) - MTRK (A. Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 84. Hafta davomida qabul qilingan qonunchilik hujjatlarining qisqacha mazmun-mohiyatini yoritishga qaratilgan videoroliklar tayyorlash va ommaviy axborot vositalari orqali keng tarqatish. Videoroliklar 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikkitadan material) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), MTRK (A. Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida) 85. Davlat va jamiyat hayoti uchun muhim qonunchilik hujjatlari hamda huquqiy islohotlar boʻyicha matbuot anjumanlari va brifinglar tashkil qilish. Brifing va matbuot anjumanlari 2024-2025-yillar davomida (har oyda kamida ikki marotaba) - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev) (kelishuv asosida), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), MTRK (A. Joʻraboyev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) (kelishuv asosida) 86. Ijtimoiy tarmoqlarda va aholi oʻrtasida keng muhokamalarga sabab boʻlayotgan ijtimoiy hodisalarning huquqiy asoslarini yoritib berishga qaratilgan videopodkastlar tashkil qilish va ularni ommalashtirish. Videopodkastlar 2024-2025-yillar davomida (har chorakda kamida bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 87. Ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalist va blogerlar uchun sohaga oid qonunchilik hujjatlarining mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan huquqiy qoʻllanma tayyorlash. Huquqiy qoʻllanma 2025-yil iyun - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev) (kelishuv asosida) IV. Huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish 88. Aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish ishlari samaradorligini ilmiy tadqiq etish va tavsiyalar ishlab chiqish. Tadqiqot va tahlillar 2024-yil dekabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 89. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish holati hamda bu sohadagi davlat siyosatini amalga oshirish samaradorligini oʻrganish uchun soʻrovnomalar oʻtkazish. Soʻrovnoma 2024-yil dekabr, 2025-yil iyun - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), “Ijtimoiy fikr” markazi (N. Raximova) 90. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni onlayn monitoring qilgan holda baholash va natijasi boʻyicha Oliy Majlis Senati va Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish. Tahliliy maʼlumotnoma 2024-2025-yillar davomida (har yarim yillik yakunlari boʻyicha) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 91. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarda, telegramdagi “Huquqiy axborot” kanalida huquqiy axborotni yetkazish boʻyicha soʻrovnoma oʻtkazish va soʻrovnoma natijasiga koʻra axborot tarqatishni yoʻlga qoʻyish. Soʻrovnoma 2024-2025-yillar davomida (har chorakda bir marotaba) - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 92. “Aholiga bepul yuridik yordam koʻrsatish: milliy va xalqaro tajriba” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etish. Konferensiya 2025-yil fevral Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 93. Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirishning zamonaviy yondashuvlari, yangicha uslublar va boshqa masalalarni qamrab olgan davra suhbatlari tashkil qilish. Davra suhbati 2025-yil aprel - Adliya vazirligi (A. Tashkulov), vazirlik va idoralar 94. Huquqshunoslikning dolzarb masalalari boʻyicha fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlar olib borish. Tadqiqot ishlanmalari 2025-yil iyun - Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 95. Yuridik taʼlim va huquqiy xizmat koʻrsatish sohalarini huquqiy texnologiyalarni qoʻllash orqali rivojlantirishga qaratilgan ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish. Tadqiqot va tahlillar 2025-yil sentabr - Adliya vazirligi (A. Tashkulov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 18-sentabr,
588-son