UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 18 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда — Атамалар комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;

ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш чораларини кўриш;

янги сўз ва атамаларни қўллаш соҳасида бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларига атамашунослик масалалари бўйича кўрсатмалар бериш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.

Қуйидагилар Ишчи органнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таклиф қилинган янги сўз ва атамаларни илмий жиҳатдан ўрганиш;

янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказиш;

экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиш;

жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсияларни Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Илмий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқиш ҳамда янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Атамалар комиссиясига киритиб бориш;

Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Атамалар комиссияси раиси ва унинг ўринбосарлари, аъзолари ҳамда котибининг вазифалари;

Ишчи орган ва Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби.

5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳлар) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Қуйидагилар Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамият тараққиёти, илм-фан ютуқлари натижасида тегишли соҳаларда юзага келаётган янги сўз ва атамаларни тадқиқ этиш, уларнинг ўзбекона муқобилларини топиш ҳамда уларни бир хилда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Атамалар комиссиясига киритиш;

тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида сўз ва атамаларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш;

тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларида давлат тилида иш юритиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш;

соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда, соҳавий изоҳли ва имло луғатларини тайёрлаш ҳамда нашр этиб бориш.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Ишчи гуруҳлар Атамалар комиссиясининг республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги қуйи тузилмаси ҳисобланади;

Ишчи гуруҳлар тегишли соҳаларда атамашуносликнинг ривожланиши масалаларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар олти ойда ва йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Атамалар комиссиясига ҳисобот беради.

8. Республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси ҳисобланмайдиган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига ўз ҳузурида Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига Атамалар комиссияси фаолияти билан боғлиқ жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг

1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Атамалар комиссияси раиси 2. Х.М. Султонов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари (келишув асосида) 3. З.Б. Махкамова — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари 4. Ш.С. Сирожиддинов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, академик, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари 5. Н.М. Маҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари 6. М.М. Қаршибоев — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари (келишув асосида) 7. Г'.Ш. Эшмуродов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти (келишув асосида) 8. О.К. Иминов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида) 9. Э.А. Захидов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида) 10. А.Д. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири 11. К.А. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири 12. Ҳ.Ў. Умарова — Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири 13. А.А. Худаяров — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. 14. Ш.Т. Ризаев — Кинематография агентлиги бош директори в.б., филология фанлари номзоди 15. С.С. Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири 16. О.А. Ҳасанов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари 17. Б.А. Абдуҳалимов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори 18. И.М. Мирзаалиев — «Жадид» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири 19. Х.Н. Досмухамедов — Филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи 20. И.У. Мажидов — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, техника фанлари доктори 21. А.К. Киргизбаев — Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори, тарих фанлари доктори 22. С.М. Туробжонов — Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, академик 23. Г.Ш. Рихсиева — Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, филология фанлари номзоди 24. С.Й. Исламов — Тошкент давлат аграр университети ректори в.в.б., қишлоқ хўжалиги фанлари доктори 25. Ш.А. Аюпов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик, Ўзбекистон Қаҳрамони 26. А.Ҳ. Зиё — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, академик 27. К.Ш. Тожибоев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик 28. Ш.А. Эгамбердиев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик 29. А.С. Тураев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, академик 30. А. Аъзамов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти бўлим бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, академик 31. М.Х. Баратов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиги, юридик фанлар доктори 32. Ҳ.Б. Ашуров — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори 33. А.Б. Ибрагимов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори 34. И.М. Азимов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори — проректор, филология фанлари доктори 35. Э.Н. Аъзамов — «Тафаккур» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси 36. А. Мелибоев — «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист 37. Э. Шукуров — «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир 38. И.У. Ғафуров — Ўзбекистон Қаҳрамони, адиб, таржимон 39. М. Аҳмедов — Ўзбекистон халқ ёзувчиси 40. И.А. Султонов — Ўзбекистон халқ ёзувчиси 41. Н.А. Тўхлиев — Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори, академик 42. Б.Н. Каримов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори 43. Б.Р. Менглиев — Тошкент Амалий фанлар университети профессори, филология фанлари доктори 44. Ш.Н. Кўчимов — Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори 45. А.П. Мадвалиев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори 46. О.Б. Рўзибоев — Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжиниринг факультети декани, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 47. Р.И. Исаев — Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари номзоди 48. Й.М. Одилов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори 49. О. Бўриев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари доктори 50. Н.Ж. Холбўтаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, Атамалар комиссияси котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда — Атамалар комиссияси) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Атамалар комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

3. Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.

4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳлар) Атамалар комиссиясининг қуйи тузилмаси ҳисобланади.

5. Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан мувофиқлаштирилади.

6. Атамалар комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

2-боб. Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари

7. Қуйидагилар Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;

ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш чораларини кўриш;

янги сўз ва атамаларни қўллаш соҳасида бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларига атамашунослик масалалари бўйича кўрсатмалар бериш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

3-боб. Атамалар комиссиясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8. Атамалар комиссияси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли соҳада қўлланиладиган атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Атамалар комиссияси мажлисларига масъул вазирликлар ва идоралардан вакиллар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни зарур ҳолларда вазирлик ва идоралардан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан олиш;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларга сўровлар юбориш;

Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича қарорлар қабул қилиш.

Атамалар комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. Атамалар комиссиясининг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , « Давлат тили ҳақида »ги, « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга органлар ва мансабдор шахслар томонидан ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларни тўғри қўллаш бўйича мурожаат қилинганда, белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва асослантирилган хулоса бериш;

атамаларнинг қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш.

Атамалар комиссияси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

4-боб. Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил этиш

10. Атамалар комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11. Атамалар комиссияси раиси:

Атамалар комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Атамалар комиссияси раиси ўринбосарларининг аниқ вазифаларини ҳамда улар масъул бўлган йўналишларни белгилаб беради;

Атамалар комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Атамалар комиссияси мажлислари чақирилишини ҳамда ушбу мажлисларнинг кун тартибини белгилайди;

Атамалар комиссиясининг мажлисларини бошқаради, унинг мажлислар баёнини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

Атамалар комиссияси қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

Атамалар комиссияси ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи) таркибини тасдиқлайди;

Атамалар комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.

12. Комиссия раисининг ўринбосарлари:

Атамалар комиссияси фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан таклифлар киритади;

Атамалар комиссияси йиғилишларининг кун тартибини шакллантириш бўйича таклифлар беради;

Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашади;

янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш юзасидан таклифлар ҳамда хулосалар тайёрлашда иштирок этади;

Атамалар комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўради;

Атамалар комиссияси раиси бўлмаганда ёки унинг топшириғи бўйича Атамалар комиссияси йиғилишларига раислик қилади;

Атамалар комиссиясининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида бошқа вазифаларни бажаради.

13. Атамалар комиссиясининг аъзолари:

Атамалар комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш, тегишли қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлашда иштирок этади;

Атамалар комиссиясига илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича таклифлар киритади;

Атамалар комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади;

Атамалар комиссияси раиси ва унинг ўринбосарлари топшириқларига асосан бошқа вазифаларни амалга оширади.

14. Атамалар комиссиясининг котиби:

Атамалар комиссияси мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида сифатли тайёрланишини таъминлайди;

мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар таркибини Атамалар комиссиясининг раиси билан келишади;

Атамалар комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Атамалар комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Атамалар комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;

Атамалар комиссиясининг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни Атамалар комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади;

Ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Ишчи органга юборади;

Экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этади ҳамда Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади;

Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади;

Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларнинг расмий доирада кенг қўлланилишини тарғиб қилиш бўйича чоралар кўради;

Атамалар комиссиясининг мажлисларини ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;

Атамалар комиссиясининг раисига янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича самарали меҳнат қилган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича таклиф киритади.

15. Ишчи орган:

таклиф қилинган янги сўз ва атамаларни илмий ўрганади;

янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказади;

экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади;

жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсиялар қайд этиб бориладиган ҳамда тасдиқланган янги сўз ва атамаларни ўзида акс эттирадиган электрон реестрни юритади;

жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсияларни Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Илмий кенгашининг (кейинги ўринларда — Илмий кенгаш) кенгайтирилган йиғилишида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқади ҳамда янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Атамалар комиссиясига киритиб боради;

Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни тегишли луғатларга киритиш чораларини кўради;

янги сўз ва атамаларни илмий ўрганиш ва экспертизадан ўтказиш мақсадида соҳалар бўйича кичик экспертлар гуруҳларини ташкил этади.

Атамалар комиссиясининг ишчи органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

16. Ишчи гуруҳлар:

жамият тараққиёти, илм-фан ютуқлари натижасида тегишли соҳаларда юзага келаётган янги сўз ва атамаларни тадқиқ этиш, уларнинг ўзбекона муқобилларини топиш ҳамда уларни бир хилда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади;

тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида сўз ва атамалар тўғри қўлланилишини таъминлайди;

тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларида давлат тилида иш юритиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни ўрганади ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўради;

соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда соҳавий изоҳли ва имло луғатларини тайёрлайди ҳамда нашр этиб боради.

17. Атамалар комиссияси томонидан ташкил этиладиган Экспертлар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.

Экспертлар гуруҳи илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича Ишчи орган томонидан тақдим этилган янги сўз ва атамаларни кўриб чиқади ҳамда хулоса ва тавсиялар беради.

18. Илмий асосланган янги сўз ва атамалар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмий муомалага киритилади.

19. Ишчи гуруҳлар илмий асосланган янги сўз ва атамалар юзасидан таклифларни мазкур Низомга 2-иловадаги жадвал асосида Атамалар комиссиясига киритади.

20. Департамент Ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда Ишчи органга юборади ёки сифатсиз таклифларни Ишчи гуруҳларга қайтаради.

21. Ишчи орган:

янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда экспертизадан ўтказади;

янги сўз ва атамалар бўйича таклифлар тегишли тушунчани ифодалай олмайди деган хулосага келинган тақдирда, Ишчи орган бошқа маъқул келадиган муқобил вариантни таклиф этади ҳамда камида ўн беш кунлик жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади.

Жамоатчилик муҳокамаси якунига етганидан сўнг ўн кун муддатда билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсияларни Илмий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида. кўриб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади.

22. Департамент ўн кун муддатда Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги олинганидан кейин янги сўз ва атамаларни кўриб чиқиш учун Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритади.

23. Атамалар комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта ўтказилади. Атамалар комиссияси мажлиси унда комиссия аъзолари умумий сонининг 50 фоизидан ортиғи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

24. Атамалар комиссияси раисининг қарорига мувофиқ йиғилишда атамашунослик, филология ва кўриб чиқилаётган муайян соҳадаги малакали мутахассислар овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.

25. Атамалар комиссияси қарори комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Атамалар комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Атамалар комиссиясининг қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26. Атамалар комиссияси қарори билан расмий муомалага киритилган янги сўз ва атамаларнинг давлат тилида иш юритишда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ҳисобланади.

27. Атамалар комиссияси, Ишчи орган ва Экспертлар гуруҳи аъзолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.

28. Атамалар комиссиясининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар Жамият тараққиёти ва илм-фан ютуқлари натижасида юзага келаётган ҳамда Ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилмаган янги сўз ва атамалар юзасидан таклифларни Атамалар комиссиясига киритади. Заруратга кўра, лекин бир йилда камида бир марта 2-босқич Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтига юборади. Бир ҳафтада 3-босқич Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказади. Икки ҳафтада 4-босқич Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади. Ўн беш кунда (муҳокамада туриш муддати) 5-босқич Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Жамоатчилик муҳокамасида билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсияларни институт Илмий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади. 10 кунда 6-босқич Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан киритилган таклифларни Атамалар комиссияси ҳузуридаги экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади. 10 кунда 7-босқич Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади. Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан сўнг уч кун ичида 8-босқич Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Янги сўз ва атамаларни кўриб чиқиш учун Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритади. Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг розилиги олинганидан кейин 9-босқич Атамалар комиссияси Янги сўз ва атамаларни Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибида кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритилгандан сўнг 10 кун муддатда 10-босқич Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилади. 5 кунда 11-босқич Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларнинг расмий доирада кенг қўлланилишини тарғиб қилиш бўйича чоралар кўради. Доимий

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Янги сўз ва атамаларнинг ўзбек тилидаги муқобилини қўллаш, шунингдек, муқобили йўқ сўз ва атамаларни ўзбек тилининг имло қоидалари ва талаффуз меъёрларига мослаштириш бўйича таклифларни киритишнинг

Т/р Сўз ва атама Сўз ва атама қўлланилган манба (номи, санаси ва рақами) Сўз ва атаманинг изоҳи (қайси тилдан олингани) Сўз ва атамани ўзбек тилида ифодаловчи сўзлар Расмий муомалага киритиш бўйича таклиф 1. Линк Икки нарса ёки вазият ўртасидаги муносабат, боғланиш. Инглиз тилидан олинган. Ҳавола, йўналтма, боғланма, алоқа линияси . Ҳавола

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 40-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 28-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 771-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 18 сентябрь,

589-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 09/24/589/0737-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY SHAKLI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeyini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2019-yil 21-oktabrdagi PF-5850-son hamda “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son farmonlarida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — Atamalar komissiyasi) tarkibi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Atamalar komissiyasining asosiy vazifalari etib belgilansin:

ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish;

oʻzbek tiliga kiritilayotgan yangi atamalarni qonunchilik hujjatlariga tatbiq etish va amalda qoʻllashning huquqiy muammolarini oʻrganish, ushbu sohadagi munosabatlarni huquqiy tartibga solishning rivojlanish yoʻnalishlarini aniqlash;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarida atamalarning qonunchilik hujjatlarida qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda va toʻgʻri qoʻllanilishini taʼminlash choralarini koʻrish;

yangi soʻz va atamalarni qoʻllash sohasida boshqa tillarning qoidalari tufayli kelib chiqishi mumkin boʻlgan nomuvofiqliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga atamashunoslik masalalari boʻyicha koʻrsatmalar berish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari markaziy apparatlarida jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtirish.

3. Belgilab qoʻyilsinki, Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Atamalar komissiyasining ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi.

Quyidagilar Ishchi organning asosiy vazifalari etib belgilansin:

taklif qilingan yangi soʻz va atamalarni ilmiy jihatdan oʻrganish;

yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni ekspertizadan oʻtkazish;

ekspertizadan oʻtkazilgan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilik muhokamasi uchun eʼlon qilish;

jamoatchilik muhokamasida bildirilgan taklif, fikr va tavsiyalarni Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Ilmiy kengashining kengaytirilgan yigʻilishida tegishli soha mutaxassislari ishtirokida koʻrib chiqish hamda yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni Atamalar komissiyasiga kiritib borish;

Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilikka eʼlon qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish.

4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Atamalar komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari;

Atamalar komissiyasi raisi va uning oʻrinbosarlari, aʼzolari hamda kotibining vazifalari;

Ishchi organ va Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi.

5. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari markaziy apparatlarida jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruhlar) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

6. Quyidagilar Ishchi guruhlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:

jamiyat taraqqiyoti, ilm-fan yutuqlari natijasida tegishli sohalarda yuzaga kelayotgan yangi soʻz va atamalarni tadqiq etish, ularning oʻzbekona muqobillarini topish hamda ularni bir xilda qoʻllash boʻyicha takliflar ishlab chiqish va Atamalar komissiyasiga kiritish;

tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarida soʻz va atamalarning toʻgʻri qoʻllanilishini taʼminlash;

tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarida davlat tilida ish yuritish bilan bogʻliq yuzaga keladigan muammolarni oʻrganish hamda hal etish choralarini koʻrish;

soha mutaxassislari, olimlar, tadqiqotchilarni jalb qilgan holda, sohaviy izohli va imlo lugʻatlarini tayyorlash hamda nashr etib borish.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

Ishchi guruhlar Atamalar komissiyasining respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi quyi tuzilmasi hisoblanadi;

Ishchi guruhlar tegishli sohalarda atamashunoslikning rivojlanishi masalalarini tahlil qilgan holda, har olti oyda va yil yakuni boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Atamalar komissiyasiga hisobot beradi.

8. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organi yoki xoʻjalik birlashmasi hisoblanmaydigan respublika darajasidagi davlat organlari va tashkilotlariga oʻz huzurida Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar faoliyatini tashkil etish tavsiya etilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasiga Atamalar komissiyasi faoliyati bilan bogʻliq jarayonlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-sentabrdagi 589-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasining

1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Atamalar komissiyasi raisi 2. X.M. Sultonov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi, Atamalar komissiyasi raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 3. Z.B. Maxkamova — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari 4. Sh.S. Sirojiddinov — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti rektori, filologiya fanlari doktori, akademik, Atamalar komissiyasi raisi oʻrinbosari 5. N.M. Mahmudov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti direktori, filologiya fanlari doktori, Atamalar komissiyasi raisi oʻrinbosari 6. M.M. Qarshiboyev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 7. G'.Sh. Eshmurodov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bosh konsultanti (kelishuv asosida) 8. O.K. Iminov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Fan, taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari qoʻmitasi raisi (kelishuv asosida) 9. E.A. Zaxidov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Fan, taʼlim, madaniyat va sport masalalari qoʻmitasi raisi (kelishuv asosida) 10. A.D. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri 11. K.A. Sharipov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 12. H.Oʻ. Umarova — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri 13. A.A. Xudayarov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 14. Sh.T. Rizayev — Kinematografiya agentligi bosh direktori v.b., filologiya fanlari nomzodi 15. S.S. Saidov — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi, Oʻzbekiston xalq shoiri 16. O.A. Hasanov — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbari 17. B.A. Abduhalimov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti, tarix fanlari doktori 18. I.M. Mirzaaliyev — “Jadid” gazetasi bosh muharriri, Oʻzbekiston xalq shoiri 19. X.N. Dosmuxamedov — Filologiya fanlari doktori, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimi, yozuvchi 20. I.U. Majidov — Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektori, texnika fanlari doktori 21. A.K. Kirgizbayev — Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti rektori, tarix fanlari doktori 22. S.M. Turobjonov — Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti rektori, texnika fanlari doktori, akademik 23. G.Sh. Rixsiyeva — Toshkent davlat sharqshunoslik instituti rektori, filologiya fanlari nomzodi 24. S.Y. Islamov — Toshkent davlat agrar universiteti rektori v.v.b., qishloq xoʻjaligi fanlari doktori 25. Sh.A. Ayupov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Matematika instituti direktori, fizika-matematika fanlari doktori, akademik, Oʻzbekiston Qahramoni 26. A.H. Ziyo — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Tarix instituti direktori, tarix fanlari doktori, akademik 27. K.Sh. Tojiboyev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Botanika instituti direktori, biologiya fanlari doktori, akademik 28. Sh.A. Egamberdiyev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Astronomiya instituti direktori, fizika-matematika fanlari doktori, akademik 29. A.S. Turayev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Bioorganik kimyo instituti direktori, kimyo fanlari doktori, akademik 30. A. Aʼzamov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Matematika instituti boʻlim boshligʻi, fizika-matematika fanlari doktori, akademik 31. M.X. Baratov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Davlat va huquq instituti boʻlim boshligi, yuridik fanlar doktori 32. H.B. Ashurov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Ion-plazma va lazer texnologiyalari instituti direktori, texnika fanlari doktori 33. A.B. Ibragimov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Umumiy va noorganik kimyo instituti direktori, kimyo fanlari doktori 34. I.M. Azimov — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazi direktori — prorektor, filologiya fanlari doktori 35. E.N. Aʼzamov — “Tafakkur” jurnali bosh muharriri, Oʻzbekiston xalq yozuvchisi 36. A. Meliboyev — “Jahon adabiyoti” jurnali bosh muharriri, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan jurnalist 37. E. Shukurov — “Maʼnaviy hayot” jurnali bosh muharriri, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimi, shoir 38. I.U. Gʻafurov — Oʻzbekiston Qahramoni, adib, tarjimon 39. M. Ahmedov — Oʻzbekiston xalq yozuvchisi 40. I.A. Sultonov — Oʻzbekiston xalq yozuvchisi 41. N.A. Toʻxliyev — Xalqaro islom akademiyasi professori, iqtisod fanlari doktori, akademik 42. B.N. Karimov — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti kafedra mudiri, filologiya fanlari doktori 43. B.R. Mengliyev — Toshkent Amaliy fanlar universiteti professori, filologiya fanlari doktori 44. Sh.N. Koʻchimov — Toshkent davlat yuridik universiteti professori, filologiya fanlari doktori 45. A.P. Madvaliyev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti boʻlim mudiri, filologiya fanlari doktori 46. O.B. Roʻziboyev — Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Dasturiy injiniring fakulteti dekani, texnika fanlari boʻyicha falsafa doktori (PhD) 47. R.I. Isayev — Toshkent axborot texnologiyalari universiteti professori, texnika fanlari nomzodi 48. Y.M. Odilov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti boʻlim mudiri, filologiya fanlari doktori 49. O. Boʻriyev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Sharqshunoslik instituti katta ilmiy xodimi, tarix fanlari doktori 50. N.J. Xolboʻtayev — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti rahbari, Atamalar komissiyasi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-sentabrdagi 589-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — Atamalar komissiyasi) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Atamalar komissiyasi oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

3. Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Atamalar komissiyasining ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi.

4. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari huzurida jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruhlar) Atamalar komissiyasining quyi tuzilmasi hisoblanadi.

5. Ishchi organ hamda Ishchi guruhlar faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tomonidan muvofiqlashtiriladi.

6. Atamalar komissiyasi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.

2-bob. Atamalar komissiyasining asosiy vazifalari

7. Quyidagilar Atamalar komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:

ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish;

oʻzbek tiliga kiritilayotgan yangi atamalarni qonunchilik hujjatlariga tatbiq etish va amalda qoʻllashning huquqiy muammolarini oʻrganish, ushbu sohadagi munosabatlarni huquqiy tartibga solishning rivojlanish yoʻnalishlarini aniqlash;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarida atamalarning qonunchilik hujjatlarida qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda va toʻgʻri qoʻllanilishini taʼminlash choralarini koʻrish;

yangi soʻz va atamalarni qoʻllash sohasida boshqa tillarning qoidalari tufayli kelib chiqishi mumkin boʻlgan nomuvofiqliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga atamashunoslik masalalari boʻyicha koʻrsatmalar berish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari markaziy apparatlarida jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtirish.

3-bob. Atamalar komissiyasining huquqlari va majburiyatlari

8. Atamalar komissiyasi oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

tegishli sohada qoʻllaniladigan atamalar boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan masalalarni hal etish uchun Atamalar komissiyasi majlislariga masʼul vazirliklar va idoralardan vakillar, olimlar va mutaxassislarni taklif etish;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining matnlari va ularga ilova qilinadigan materiallarni zarur hollarda vazirlik va idoralardan hamda Vazirlar Mahkamasining tarkibiy boʻlinmalaridan olish;

ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy isteʼmolga kiritish masalalari boʻyicha vazirliklar va idoralarga soʻrovlar yuborish;

Ishchi organ hamda Ishchi guruhlar rahbarlarining hisobotlarini eshitish;

yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish boʻyicha qarorlar qabul qilish.

Atamalar komissiyasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

9. Atamalar komissiyasining majburiyatlari:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , “ Davlat tili haqida ”gi, “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etish;

normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish vakolatiga ega organlar va mansabdor shaxslar tomonidan oʻzbek tiliga kiritilayotgan yangi atamalarni qonunchilik hujjatlariga tatbiq etish, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarida atamalarni toʻgʻri qoʻllash boʻyicha murojaat qilinganda, belgilangan tartibda koʻrib chiqish va asoslantirilgan xulosa berish;

atamalarning qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda va toʻgʻri qoʻllanilishini taʼminlash.

Atamalar komissiyasi zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

4-bob. Atamalar komissiyasi faoliyatini tashkil etish

10. Atamalar komissiyasining tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

11. Atamalar komissiyasi raisi:

Atamalar komissiyasi faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;

Atamalar komissiyasi raisi oʻrinbosarlarining aniq vazifalarini hamda ular masʼul boʻlgan yoʻnalishlarni belgilab beradi;

Atamalar komissiyasi aʼzolarining vazifalarini belgilaydi va ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi;

Atamalar komissiyasi majlislari chaqirilishini hamda ushbu majlislarning kun tartibini belgilaydi;

Atamalar komissiyasining majlislarini boshqaradi, uning majlislar bayonini, ish rejalarini va boshqa hujjatlarini tasdiqlaydi;

Atamalar komissiyasi qarorlarining bajarilishini nazorat qiladi;

Atamalar komissiyasi huzuridagi Ekspertlar guruhi (keyingi oʻrinlarda — Ekspertlar guruhi) tarkibini tasdiqlaydi;

Atamalar komissiyasining samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa ishlarni amalga oshiradi.

12. Komissiya raisining oʻrinbosarlari:

Atamalar komissiyasi faoliyatining asosiy yoʻnalishlari yuzasidan takliflar kiritadi;

Atamalar komissiyasi yigʻilishlarining kun tartibini shakllantirish boʻyicha takliflar beradi;

Ishchi organ hamda Ishchi guruhlar faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga koʻmaklashadi;

yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish yuzasidan takliflar hamda xulosalar tayyorlashda ishtirok etadi;

Atamalar komissiyasi tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishini taʼminlash choralarini koʻradi;

Atamalar komissiyasi raisi boʻlmaganda yoki uning topshirigʻi boʻyicha Atamalar komissiyasi yigʻilishlariga raislik qiladi;

Atamalar komissiyasining samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash maqsadida boshqa vazifalarni bajaradi.

13. Atamalar komissiyasining aʼzolari:

Atamalar komissiyasi majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish, tegishli qarorlar qabul qilish va ijrosini taʼminlashda ishtirok etadi;

Atamalar komissiyasiga ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish boʻyicha takliflar kiritadi;

Atamalar komissiyasi muhokama qiladigan masalalar boʻyicha xulosalar taqdim etadi;

Atamalar komissiyasi raisi va uning oʻrinbosarlari topshiriqlariga asosan boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

14. Atamalar komissiyasining kotibi:

Atamalar komissiyasi majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida sifatli tayyorlanishini taʼminlaydi;

majlislarning oʻtkaziladigan vaqti va joyini, shuningdek, taklif etiladiganlar tarkibini Atamalar komissiyasining raisi bilan kelishadi;

Atamalar komissiyasining aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi;

Atamalar komissiyasi qarorlarining bajarilishi monitoringini yuritadi va uning natijalarini Atamalar komissiyasiga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi;

Atamalar komissiyasining bayonlarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonlarni Atamalar komissiyasining aʼzolariga hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarga joʻnatadi;

Ishchi guruhlar tomonidan kiritilgan yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni Ishchi organga yuboradi;

Ekspertlar guruhi faoliyatini tashkil etadi hamda Ishchi organ tomonidan kiritilgan takliflarni Ekspertlar guruhi muhokamasidan oʻtkazadi;

Ishchi organ tomonidan kiritilgan takliflarni Oliy Majlis palatalarining tegishli qoʻmitalariga rozilik olish uchun yuboradi;

Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarning rasmiy doirada keng qoʻllanilishini targʻib qilish boʻyicha choralar koʻradi;

Atamalar komissiyasining majlislarini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy ishlarni amalga oshiradi;

Atamalar komissiyasining raisiga yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish boʻyicha samarali mehnat qilgan mutaxassislarni ragʻbatlantirish boʻyicha taklif kiritadi.

15. Ishchi organ:

taklif qilingan yangi soʻz va atamalarni ilmiy oʻrganadi;

yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni ekspertizadan oʻtkazadi;

ekspertizadan oʻtkazilgan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilik muhokamasi uchun eʼlon qiladi;

jamoatchilik muhokamasida bildirilgan taklif, fikr va tavsiyalar qayd etib boriladigan hamda tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarni oʻzida aks ettiradigan elektron reyestrni yuritadi;

jamoatchilik muhokamasida bildirilgan taklif, fikr va tavsiyalarni Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Ilmiy kengashining (keyingi oʻrinlarda — Ilmiy kengash) kengaytirilgan yigʻilishida tegishli soha mutaxassislari ishtirokida koʻrib chiqadi hamda yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni Atamalar komissiyasiga kiritib boradi;

Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilikka eʼlon qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshiradi;

Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarni tegishli lugʻatlarga kiritish choralarini koʻradi;

yangi soʻz va atamalarni ilmiy oʻrganish va ekspertizadan oʻtkazish maqsadida sohalar boʻyicha kichik ekspertlar guruhlarini tashkil etadi.

Atamalar komissiyasining ishchi organi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshiradi.

16. Ishchi guruhlar:

jamiyat taraqqiyoti, ilm-fan yutuqlari natijasida tegishli sohalarda yuzaga kelayotgan yangi soʻz va atamalarni tadqiq etish, ularning oʻzbekona muqobillarini topish hamda ularni bir xilda qoʻllash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va Atamalar komissiyasiga kiritadi;

tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarida soʻz va atamalar toʻgʻri qoʻllanilishini taʼminlaydi;

tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarida davlat tilida ish yuritish bilan bogʻliq yuzaga keladigan muammolarni oʻrganadi hamda ularni hal etish choralarini koʻradi;

soha mutaxassislari, olimlar, tadqiqotchilarni jalb qilgan holda sohaviy izohli va imlo lugʻatlarini tayyorlaydi hamda nashr etib boradi.

17. Atamalar komissiyasi tomonidan tashkil etiladigan Ekspertlar guruhi jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi.

Ekspertlar guruhi ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish boʻyicha Ishchi organ tomonidan taqdim etilgan yangi soʻz va atamalarni koʻrib chiqadi hamda xulosa va tavsiyalar beradi.

18. Ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalar ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq rasmiy muomalaga kiritiladi.

19. Ishchi guruhlar ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalar yuzasidan takliflarni mazkur Nizomga 2-ilovadagi jadval asosida Atamalar komissiyasiga kiritadi.

20. Departament Ishchi guruhlar tomonidan kiritilgan yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni bir hafta muddatda koʻrib chiqadi hamda Ishchi organga yuboradi yoki sifatsiz takliflarni Ishchi guruhlarga qaytaradi.

21. Ishchi organ:

yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni ikki hafta muddatda ekspertizadan oʻtkazadi;

yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflar tegishli tushunchani ifodalay olmaydi degan xulosaga kelingan taqdirda, Ishchi organ boshqa maʼqul keladigan muqobil variantni taklif etadi hamda kamida oʻn besh kunlik jamoatchilik muhokamasi uchun eʼlon qiladi.

Jamoatchilik muhokamasi yakuniga yetganidan soʻng oʻn kun muddatda bildirilgan fikrlar, taklif va tavsiyalarni Ilmiy kengashning kengaytirilgan yigʻilishida. koʻrib chiqadi va Atamalar komissiyasiga kiritadi.

22. Departament oʻn kun muddatda Ishchi organ tomonidan kiritilgan takliflarni Ekspertlar guruhi muhokamasidan oʻtkazadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining tegishli qoʻmitalariga rozilik olish uchun yuboradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari tegishli qoʻmitalarining roziligi olinganidan keyin yangi soʻz va atamalarni koʻrib chiqish uchun Atamalar komissiyasi majlisi kun tartibiga kiritadi.

23. Atamalar komissiyasining majlislari zaruratga qarab, lekin bir yilda kamida bir marta oʻtkaziladi. Atamalar komissiyasi majlisi unda komissiya aʼzolari umumiy sonining 50 foizidan ortigʻi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

24. Atamalar komissiyasi raisining qaroriga muvofiq yigʻilishda atamashunoslik, filologiya va koʻrib chiqilayotgan muayyan sohadagi malakali mutaxassislar ovoz berish huquqisiz ishtirok etishlari mumkin.

25. Atamalar komissiyasi qarori komissiya aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Atamalar komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Atamalar komissiyasining qarorlari bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Atamalar komissiyasi qarori bilan rasmiy muomalaga kiritilgan yangi soʻz va atamalarning davlat tilida ish yuritishda qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda va toʻgʻri qoʻllanilishi Oʻzbekiston Respublikasi hududida majburiy hisoblanadi.

27. Atamalar komissiyasi, Ishchi organ va Ekspertlar guruhi aʼzolari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ragʻbatlantirilishi mumkin.

28. Atamalar komissiyasining faoliyati Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tugatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ilmiy asoslangan yangi soʻz va atamalarni rasmiy muomalaga kiritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari huzuridagi Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar Jamiyat taraqqiyoti va ilm-fan yutuqlari natijasida yuzaga kelayotgan hamda Oʻzbek tilining izohli lugʻatiga kiritilmagan yangi soʻz va atamalar yuzasidan takliflarni Atamalar komissiyasiga kiritadi. Zaruratga koʻra, lekin bir yilda kamida bir marta 2-bosqich Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti Atamalar boʻyicha ishchi guruhlar tomonidan kiritilgan yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutiga yuboradi. Bir haftada 3-bosqich Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Yangi soʻz va atamalar boʻyicha takliflarni ekspertizadan oʻtkazadi. Ikki haftada 4-bosqich Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Ekspertizadan oʻtkazilgan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilik muhokamasi uchun eʼlon qiladi. Oʻn besh kunda (muhokamada turish muddati) 5-bosqich Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Jamoatchilik muhokamasida bildirilgan fikrlar, taklif va tavsiyalarni institut Ilmiy kengashining kengaytirilgan yigʻilishida koʻrib chiqadi va Atamalar komissiyasiga kiritadi. 10 kunda 6-bosqich Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti tomonidan kiritilgan takliflarni Atamalar komissiyasi huzuridagi ekspertlar guruhi muhokamasidan oʻtkazadi. 10 kunda 7-bosqich Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti Oliy Majlis palatalarining tegishli qoʻmitalariga rozilik olish uchun yuboradi. Ekspertlar guruhi muhokamasidan soʻng uch kun ichida 8-bosqich Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti Yangi soʻz va atamalarni koʻrib chiqish uchun Atamalar komissiyasi majlisi kun tartibiga kiritadi. Oliy Majlis palatalari qoʻmitalarining roziligi olinganidan keyin 9-bosqich Atamalar komissiyasi Yangi soʻz va atamalarni Atamalar komissiyasi majlisi kun tartibida koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi. Atamalar komissiyasi majlisi kun tartibiga kiritilgandan soʻng 10 kun muddatda 10-bosqich Fanlar akademiyasining Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarni jamoatchilikka eʼlon qiladi. 5 kunda 11-bosqich Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi tomonidan tasdiqlangan yangi soʻz va atamalarning rasmiy doirada keng qoʻllanilishini targʻib qilish boʻyicha choralar koʻradi. Doimiy

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yangi soʻz va atamalarning oʻzbek tilidagi muqobilini qoʻllash, shuningdek, muqobili yoʻq soʻz va atamalarni oʻzbek tilining imlo qoidalari va talaffuz meʼyorlariga moslashtirish boʻyicha takliflarni kiritishning

T/r Soʻz va atama Soʻz va atama qoʻllanilgan manba (nomi, sanasi va raqami) Soʻz va atamaning izohi (qaysi tildan olingani) Soʻz va atamani oʻzbek tilida ifodalovchi soʻzlar Rasmiy muomalaga kiritish boʻyicha taklif 1. Link Ikki narsa yoki vaziyat oʻrtasidagi munosabat, bogʻlanish. Ingliz tilidan olingan. Havola, yoʻnaltma, bogʻlanma, aloqa liniyasi . Havola

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-sentabrdagi 589-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atamalar komissiyasining faoliyatini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 40-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 16-avgustdagi 524-son qaroriga 1-ilovaning 28-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 771-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 18-sentabr,

589-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.09.2024-y., 09/24/589/0737-son)

lex.uz