UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 20-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 20 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МИҚДОРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг экологик хавфсиз бўлган биологик усулини кенг тарғиб қилиш, биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган биолабораториялар тизимини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат бериш ва уни расмийлаштириш;

мувофиқликни баҳолаш органлари ва инспекторлар томонидан биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларнинг соҳадаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мониторинг қилиш;

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни қайта расмийлаштириш;

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатлар реестрини юритиш.

Белгилансинки, мазкур Низом ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) 2024 йил якунига қадар:

«Биосифат» республика маркази лабораториясини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминласин ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг сифатини жойида аниқлайдиган экспресс-мобиль лаборатория хизматини йўлга қўйсин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда «Биосифат» республика маркази лабораториясини аккредитациядан ўтказсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ республикада фаолият юритаётган биолабораториялар томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги техник регламентларда кўрсатилган хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда фитосанитария тадбирларини ўз вақтида амалга оширилиши, биомаҳсулотларнинг сифати ва далага тарқатиш меъёри бўйича сертификатланган биологик ҳимоя воситаларини тарқатилиши йўлга қўйилсин.

4. 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари муқаддам биолаборатория сифатида фойдаланиб келинган бино ва иншоотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига ажратиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда биолабораториялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасида биомаҳсулотларни етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ва биолабораторияларнинг молиялаштирилиши ҳамда биомаҳсулотларнинг далага тарқатилиши бўйича маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформасига жойлаштириб борилишини таъминласин.

7. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024-2025 йилларда хорижий (халқаро) молия институтлари, бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ҳамда грантларини жалб этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида биттадан намунали замонавий биолабораторияларни ташкил этсин. Бунда:

энтомофагларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда оналик материалларини янгилаб бориш;

намунали замонавий биолабораторияларда ишлаб чиқариладиган энтомофагларни далага тарқатишда илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш;

ўсимлик зараркунандаларига қарши курашда қўлланиладиган фойдали нематодаларни (ўсимлик) кўпайтириш ва далага тарқатиш назарда тутилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги 595-сон қарорига 1-ИЛОВА

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг технологик жараёнлари ҳамда сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш (ёки сертификатни қайта расмийлаштириш) мақсадида мувофиқликни баҳолаш органига ариза билан мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъекти;

биолабораториялар — қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган энтомофагларни (фойдали ҳашаротлар) кўпайтириш билан шуғулланадиган ҳамда зараркунандаларга қарши биологик ҳимоя воситалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар ва аҳолини таъминлайдиган ташкилот;

биологик ҳимоя воситалари — қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ўсимлик маҳсулотларининг зарарли организмларига қарши курашиш учун қўлланиладиган фойдали организмлар ёки уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари;

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) — биолабораторияларнинг фаолият юритиши ва сифатли биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириши учун талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, иш шароитлари ҳамда кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилиги ва экин далаларига тарқатиши меъёри бўйича мувофиқлигини белгилайдиган ҳужжат;

биологик энтомофаглар — биофабрика ва биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган биологик ҳимоя воситалари (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);

ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;

инспектор — биологик ҳимоя воситаларининг самарадорлигини мониторинг қилишга масъул бўлган ўсимликлар карантини давлат инспектори;

мониторинг — биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг барча жараёнларини мазкур Низом ва энтомофагларни кўпайтиришни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш;

мувофиқликни баҳолаш органи — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги «Биосифат» республика маркази;

тартиб-таомил ҳужжатлари — мувофиқликни баҳолаш органи томонидан олиб бориладиган жараёнлар кетма-кетликда амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар.

3. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш ишлари мувофиқликни баҳолаш органи томонидан амалга оширилади.

4. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш ишлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Сертификат бериш ва уни расмийлаштириш

5. Ариза берувчи сертификат олиш учун мувофиқликни баҳолаш органига биолаборатория фаолиятини бошлаган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Биосифат» республика марказининг «ebiosifat.uz» электрон тизими орқали мазкур Низомга 2-иловадаги шаклда аризани ҳамда мавжуд асбоб-ускуналар ва жиҳозлар бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Ариза берувчидан ариза шаклида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

6. Мувофиқликни баҳолаш органи ўн иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини ҳамда ариза берувчи аризада кўрсатилган хизматни кўрсата олишини ўрганиб чиқади.

Бунда биолаборатория фаолияти учун талаб этиладиган бино ва унинг зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан техник жиҳозланиши ҳолатлари ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ мониторинг далолатномаси расмийлаштирилади.

Мониторинг далолатномаси натижаларининг ишончлилиги ва сақланиши учун мувофиқликни баҳолаш органи масъул ҳисобланади.

7. Мувофиқликни баҳолаш органи тузилган далолатнома асосида ариза берувчига сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарорни баённома шаклида расмийлаштиради.

8. Мувофиқликни баҳолаш органи сертификат беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга кўра, ариза берувчига асосланган камчиликларни кўрсатган ҳолда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизими орқали юборади.

9. Сертификатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчининг ўз аризасига асосан;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар тақдим этилганда ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда;

мувофиқликни баҳолаш органи томонидан биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар мавжудлиги ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг сифатини аниқлаш бўйича ўтказилган ўрганишларнинг якуни бўйича асослантирилган салбий хулоса берилганлиги;

ариза берувчи хабарномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этмаса ёки қайта мурожаат қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин аризани тақдим этганда.

тадбиркорлик субъекти тугатилганда.

10. Ариза берувчи хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда мувофиқликни баҳолаш органига сертификат олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.

Бунда аризани такроран кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.

Сертификат олиш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Мувофиқликни баҳолаш органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни мукаммал ишлаб чиқиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, сертификатни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда амалий ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак (ариза берувчининг таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллари бундан мустасно).

11. Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органининг сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

12. Сертификат олиш учун тўловлар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ миқдорларда амалга оширилади. Бунда ариза берувчида бир нечта биолаборатория мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида сертификат олинади.

13. Тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига;

в) «Биосифат» республика марказининг ebiosifat.uz электрон тизими орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига ўтказилади.

14. Агар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза берувчига сертификатни бериш рад этилганда, тўланган тўловнинг 70 фоизи бир ой муддатда ариза берувчига қайтарилади.

Қолган 30 фоизи мувофиқликни баҳолаш органи томонидан кўрсатилган хизматлар харажати учун ушлаб қолинади.

15. Мувофиқликни баҳолаш органи ва ариза берувчи ўртасида сертификат олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилади.

Бунда шартнома предмети, баҳоси, шартноманинг бажариш муддати, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, тарафларнинг мажбуриятлари, форс-мажор ҳолатлари, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой кўрсатилиши лозим.

16. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан уч иш куни ичида сертификат расмийлаштирилади ва электрон имзо билан тасдиқланади ҳамда сертификатлар реестрга киритилади.

17. Сертификат мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда давлат тилида расмийлаштирилади.

18. Сертификат расмийлаштирилгандан сўнг электрон тизимга жойлаштирилади.

19. Сертификат календарь йил якунига қадар муддатга берилади.

3-боб. Мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор томонидан биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш

20. Мониторинг мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор томонидан амалга оширилади.

Мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор мониторингни амалга оширишда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ жараёнларнинг мазкур Низомга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширади.

21. Ариза берувчига сертификат берилгандан кейин ҳар мавсумда мониторинг ўтказилади.

22. Мониторингни амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органи, инспектор ҳамда ариза берувчи ёки унинг вакили иштирок этади.

Мувофиқликни баҳолаш органи ва инспектор мониторинг даврида аниқланган номувофиқликлар бўйича баённомани расмийлаштиради. Расмийлаштирилган баённоманинг бир нусхаси ариза берувчига тақдим этилади.

Бунда салбий хулоса берилган тақдирда, биолаборатория учун олинган сертификат мувофиқликни баҳолаш органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, бўйсунуви бўйича юқори турувчи ташкилотга ва ариза берувчи билан шартнома тузган тадбиркорлик субъектига тақдим этилади.

23. Мониторинг бўйича мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ҳисобот расмийлаштирилади.

Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:

мониторингни амалга ошириш санаси ва муддати;

мониторингни амалга оширган мувофиқликни баҳолаш органи ходимининг ва инспекторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

танлаб олинган ер майдони ва маҳсулот ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот;

аниқланган номувофиқликларнинг ариза берувчи томонидан бартараф этилганлиги ҳақида маълумот;

илгари аниқланган номувофиқликларнинг бартараф этилишини текшириш натижалари бўйича маълумотлар;

биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришни сертификатлаштириш мақсадида маҳсулотдан олинган намунанинг лаборатория таҳлили натижалари;

мониторинг даврида ўрганилган ҳужжатлар (маҳсулотларни топшириш, қабул қилиш, биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш жараёнини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шу жумладан, текшириш тафсилотлари ҳамда ҳисоботнинг қисқача мазмуни ва хулосалар.

24. Мувофиқликни баҳолаш органи синовларни ўтказиш учун намуна танлаш ҳамда синовларни ўтказиш бўйича мониторингни амалга ошириш даврида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиши керак.

4-боб. С ертификат ни қайта расмийлаштириш

25. Ариза берувчи сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар (камида бир ой олдин) уни қайта расмийлаштириш учун ариза билан мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади.

Мазкур муддатни ўтказиб юборилган ҳолда тақдим этилган ариза мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

26. Сертификат аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади.

Сертификат қайта расмийлаштирилганда, мувофиқликни баҳолаш органи томонидан сертификатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

27. Сертификатни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчининг сертификатни бериш тўғрисидаги аризаси мувофиқликни баҳолаш органи томонидан кўриб чиқилганда ва сертификат қайта расмийлаштириб берилганда, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

5-боб. С ертификат нинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш

28. Сертификатнинг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:

мониторинг даврида бартараф этиш мумкин бўлган шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда;

ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда.

29. Сертификатнинг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти мониторингни амалга оширишдан бош тортганда ёки мониторингни талаб этилган муддатда амалга оширишга рухсат бермаганда;

мониторинг даврида биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилмаганда;

мувофиқликни баҳолаш органининг биологик ҳимоя воситалари сифатини аниқлаш ва таҳлил қилиш лабораториясининг тадбиркорлик субъекти томонидан кўпайтирилаётган биологик ҳимоя воситалари намуналарини таҳлил қилиш асосида берган салбий хулосасига мувофиқ;

тадбиркорлик субъекти томонидан кўпайтирилаётган биологик ҳимоя воситаларининг касаллик ва паразитлари кўпайган ҳолатда, айниқса зарарли «қориндор кана»ларнинг (клеш — кана) пайдо бўлиш ҳамда тарқалиш ҳолати фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келадиган ҳолатларда;

сертификат талабларининг бир йил мобайнида мунтазам равишда (икки ёки ундан ортиқ) бузилишига йўл қўйилганда, ушбу қоидабузарликлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келадиган ҳолатлар аниқланганда, камчиликлар бартараф этилгунга қадар;

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти сертификатнинг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектининг фаолияти тугатилганда;

сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилмаганда.

30. Сертификатнинг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

31. Сертификат мувофиқликни баҳолаш органи ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

сертификатни олиш жараёнида сохта ҳужжатлардан фойдаланилганлиги аниқланганда;

мувофиқликни баҳолаш органининг сертификатни бериш ҳақидаги қарори ноқонуний деб топилганда.

32. Сертификатни бекор қилиш ҳақида мувофиқликни баҳолаш органи ёки суднинг қарори қабул қилинганда, у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.

33. Сертификатни амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш мувофиқликни баҳолаш органининг қарори билан расмийлаштирилади.

Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига шикоят қилиши мумкин.

Бунда ариза берувчининг шикояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассиси, мувофиқликни баҳолаш органининг масъул ходими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ер эгаси ҳамда бошқа холис биолаборатория мутахассислари иштирокида кўриб чиқилади.

Ариза берувчи кўриб чиқиш натижасидан норози бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.

Агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, биологик ҳимоя воситаларини далага тарқатилиши қатъиян тақиқланади.

6-боб. С ертификат лар реестрини юритиш

34. Мувофиқликни баҳолаш органи биологик ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига берилган сертификатлар реестрини юритади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.

Сертификатлар реестрида ариза берувчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар:

тадбиркорлик субъектининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

сертификатнинг берилган санаси ва рақами;

сертификатнинг амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Шунингдек, сертификатлар реестрида бекор қилинган ва тўхтатиб қўйилган сертификатнинг рақами, тадбиркорлик субъектининг номи, юридик манзили, асослари ва санаси кўрсатилиши лозим.

35. Сертификатлар реестридаги маълумотлар манфаатдор шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

36. Сертификат бериш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш

Босқичлар Субъект Амалга ошириш жараёни Муддати 1-босқич Тадбиркорлик субъекти (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «Биосифат» республика марказига (кейинги ўринларда — мувофиқликни баҳолаш органи) ариза билан (аризага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) мурожаат қилади. Биолаборатория фаолиятини бошлаган кундан эътиборан 1 ой муддатда 2-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали Аризани мувофиқликни баҳолаш органига юборади. Ариза тўлдирилгандан кейин автоматик тарзда 3-босқич Мувофиқликни баҳолаш органи 1. Аризани ўрганиб чиқади. Ариза келиб тушган кунда 2. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида электрон шаклда хабардор қилади. 10 иш куни ичида 3. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни расмийлаштиради ва сертификатлар реестрига киритади. 3 иш куни ичида 4-босқич Ариза берувчи Аввал берилган биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни қайта расмийлаштириш учун мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин 5-босқич Мувофиқликни баҳолаш органи Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Сертификат қайта расмийлаштирилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида 6-босқич Мувофиқликни баҳолаш органи Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатнинг амал қилиш муддати мониторинг давомида шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда тўхтатиб турилади. 10 иш куни ичида

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш учун АРИЗА (Давлат хизматлари марказига келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Биосифат» республика марказининг «ebiosifat.uz» электрон тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади) 1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар: юридик шахс; ИНН рақами берилган: кун ой йил 2. Биолабораториядаги асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхати Т/р Талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати Мавжудлиги (бор ёки йўқ) 1. Биологик ҳимоя воситалари кўпайтириш учун зарур бўлган муҳит (ҳаво ҳарорати 24-26°С, 30-32°С, намлик 50-60, 70-75%) сақлаб турадиган махсус хоналар 2. Трихограммани кўпайтириш учун механик линия (мослама) 3. Арпани тозалаш учун мослама 4. Арпани зарарлаш учун мослама (стеллаж ва поднослар) 5. Бокслар ва дон солиш учун махсус мосламалар 6. Дон куяси тухумини тозаловчи мослама (сепаратор) 7. Термостат 8. Дон куяси капалакларини йиғиш учун мослама ва уларни жойлаш учун шкафлар 9. Трихограммани зарарлаш учун мослама (виварий) ёки шиша баллонлар 10. Биологик ҳимоя воситаларини сақлаш учун совуткичлар 11. Мум куяси қуртларини кўпайтириш учун ванналар ёки бошқа мосламалар 12. Мум куяси қуртларига озуқа тайёрлаш учун автоклав ёки бошқа мосламалар 13. Ҳар хил аниқликдаги тарозилар 14. Микроскоп, бинокуляр, лупалар 15. Гигрометр-психрометр 16. Респираторлар 3. Биологик ҳимоя воситалари нинг номи ва миқдори: Биологик ҳимоя воситалари номи Ўлчов бирлиги (млн дона, кг, млн дона) Миқдори Хизмат кўрсатиш майдони (гектар) Кун ой йил Электрон имзо билан тасдиқланади

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш бўйича мониторинг ҳақида _____-сон ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «____» ___________ ____________________ Биз, «Биосифат» республика маркази масъул ходими ________________, ___________________________ вилоятидан бириктирилган вакил (инспектор) __________________________ ва __________________ туманида жойлашган «_________________________________________» биолабораторияси раҳбари ёки масъул ходими ______________________ билан биргаликда мазкур биолабораторияда 20___ йилда биолаборатория фаолиятини юритиш ва сифатли биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжудлиги ҳамда иш шароитлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди: Т/р Талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар тури Мавжудлиги (бор ёки йўқ) 1. Биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун зарур бўладиган ҳаво ҳарорати 24-26°С, 30-32°С, намлиги 50-60, 70-75% ушлаб туриладиган махсус хоналар 2. Трихограммани кўпайтириш учун механик линия (мослама) 3. Арпани тозалаш учун мослама 4. Арпани зарарлаш учун мослама (стеллаж ва поднослар) 5. Бокслар ва дон солиш учун махсус мосламалар 6. Дон куяси тухумини тозаловчи мослама (сепаратор) 7. Термостат 8. Дон куяси капалакларини йиғиш учун мослама ва шкафлар 9. Трихограммани зарарлаш учун мослама (виварий) ёки шиша баллонлар 10. Биологик ҳимоя воситаларини сақлаш учун совуткичлар 11. Мум куяси қуртларини кўпайтириш учун ванналар ёки бошқа мосламалар 12. Мум куяси қуртларига озуқа тайёрлаш учун автоклав ёки бошқа мосламалар 13. Ҳар хил аниқликдаги тарозилар 14. Микроскоп, бинокуляр, лупалар 15. Гигрометр-психрометр 16. Респираторлар

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

_________ вилояти_______ тумани «____________________»га ИНН:_____________ Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича ХАБАРНОМА Сизнинг 20 ___ йил «___» _______________да Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизими орқали берган _______-сон аризангиз ва унга илова қилинган ҳужжатларда қуйидаги камчиликлар аниқланганлигини маълум қиламиз: 1. ________________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________________ 3. ________________________________________________________________________ 4. ________________________________________________________________________ 5. ________________________________________________________________________ Сиз ушбу хабарномада кўрсатилган камчиликларни бир ой муддат бартараф этган ҳолда сертификат олиш учун такроран ариза бериш ҳуқуқига эга эканлигингизни билдирамиз. Кун ой йил Ф.И.О. (электрон имзо билан тасдиқланади)

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат бериш учун кўрсатиладиган хизматлар тўлови

Т/р Хизмат кўрсатиладиган майдон, гектар Кўрсатилган хизматлар тўлови, базавий ҳисоблаш миқдори ҳисобида Биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришда биолабораториядан талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлигини ўрганиш бўйича мониторинг учун 1. Ҳар бир биолаборатория учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари Биологик ҳимоя воситаларининг яроқлилиги ва экин далаларига тарқатиш меъёри бўйича мувофиқлигини ўрганиш учун Трихограмма учун 2. 1 гектардан 500 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 3. 501 гектардан 1 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари 4. 1 001 гектардан 2 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 5. 2 001 гектардан 5 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 6. 5 001 гектардан юқори бўлган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари Олтинкўз учун 7. 1 гектардан 500 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 8. 501 гектардан 1 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари 9. 1 001 гектардан 2 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 10. 2 001 гектардан 5 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 11. 5 001 гектардан юқори бўлган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари Бракон учун 12. 1 гектардан 500 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 13. 501 гектардан 1 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари 14. 1 001 гектардан 2 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 15. 2 001 гектардан 5 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 16. 5 001 гектардан юқори бўлган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари Бошқа турдаги энтомафаглар учун 17. 1 гектардан 500 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 18. 501 гектардан 1 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари 19. 1 001 гектардан 2 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 20. 2 001 гектардан 5 000 гектаргача Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 21. 5 001 гектардан юқори бўлган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

«БИОСИФАТ» РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига _____-сон СЕРТИФИКАТ «_______________________________» га қарашли биолаборатория Манзили: ___________ вилояти, ___________ тумани Ушбу сертификат биологик ҳимоя воситаларида (олтинкўз, трихограмма, брокон ва бошқалар) ўтказилган таҳлил натижаларининг синов баённомалари бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади. Берилган сана: __________ «_____» ____________ 20 ___ й. Амал қилиш муддати: ____ «_____» ____________ 20 ___ йилгача. Биологик ҳимоя воситаларининг сифат кўрсаткичлари OʻzDSt 2918:2015 Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари талабларига мувофиқ. «Биосифат» республика маркази директори (электрон имзо тасдиқланади) Ф.И.О. кун ой йил

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги 595-сон қарорига 2-ИЛОВА

2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг

Т/р Ҳудудлар номи 2024 йилда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш 2025 йилда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш олтинкўз, млн дона трихограмма, кг бракон, млн дона олтинкўз, млн дона трихограмма, кг бракон, млн дона 1. Қорақалпоғистон Республикаси 438 836 385 482 920 424 2. Андижон вилояти 1 097 1 308 351 1 206 1 439 386 3. Бухоро вилояти 330 737 187 363 811 206 4. Жиззах вилояти 794 635 291 873 699 320 5. Қашқадарё вилояти 704 600 644 774 659 708 6. Навоий вилояти 176 179 79 194 197 87 7. Наманган вилояти 641 725 244 705 798 269 8. Самарқанд вилояти 354 505 319 390 555 351 9. Сурхондарё вилояти 447 555 393 492 611 432 10. Сирдарё вилояти 463 387 327 509 426 359 11. Тошкент вилояти 518 503 311 570 554 342 12. Фарғона вилояти 458 550 451 504 605 496 13. Хоразм вилояти 516 1 238 490 568 1 362 539 Жами: 6 936 8 758 4 472 7 630 9 636 4 919

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 20 сентябрь,

595-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 09/24/595/0738-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MIQDORI

PROGNOZ KOʻRSATKICHLARI

Oʻsimliklarni himoya qilishda biologik kurash tadbirlarini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-fevraldagi PF-36-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, oʻsimliklarni himoya qilishning ekologik xavfsiz boʻlgan biologik usulini keng targʻib qilish, biologik himoya vositalarini ishlab chiqaradigan biolaboratoriyalar tizimini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan ishlab chiqarilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchi tomonidan ishlab chiqarilgan biologik himoya vositalariga sertifikat berish va uni rasmiylashtirish;

muvofiqlikni baholash organlari va inspektorlar tomonidan biologik himoya vositalarini ishlab chiqarish bilan bogʻliq jarayonlarning sohadagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini monitoring qilish;

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchi tomonidan ishlab chiqarilgan biologik himoya vositalariga sertifikatni qayta rasmiylashtirish;

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchi tomonidan ishlab chiqarilgan biologik himoya vositalariga sertifikatlar reyestrini yuritish.

Belgilansinki, mazkur Nizom ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) 2024-yil yakuniga qadar:

“Biosifat” respublika markazi laboratoriyasini zamonaviy asbob-uskunalar va jihozlar bilan taʼminlasin hamda biologik himoya vositalarining sifatini joyida aniqlaydigan ekspress-mobil laboratoriya xizmatini yoʻlga qoʻysin;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda “Biosifat” respublika markazi laboratoriyasini akkreditatsiyadan oʻtkazsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 15-moddasiga muvofiq respublikada faoliyat yuritayotgan biolaboratoriyalar tomonidan oʻsimliklarni himoya qilish sohasidagi texnik reglamentlarda koʻrsatilgan xavfsizlik talablariga rioya etgan holda fitosanitariya tadbirlarini oʻz vaqtida amalga oshirilishi, biomahsulotlarning sifati va dalaga tarqatish meʼyori boʻyicha sertifikatlangan biologik himoya vositalarini tarqatilishi yoʻlga qoʻyilsin.

4. 2024-2025-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda biologik himoya vositalarini koʻpaytirishning prognoz koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda 2024-2025-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari muqaddam biolaboratoriya sifatida foydalanib kelingan bino va inshootlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlarida tadbirkorlik subyektlariga ajratish choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda biolaboratoriyalar va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilar oʻrtasida biomahsulotlarni yetkazib berish toʻgʻrisidagi shartnomalarning tuzilishi va biolaboratoriyalarning moliyalashtirilishi hamda biomahsulotlarning dalaga tarqatilishi boʻyicha maʼlumotlarni “Raqamli qishloq xoʻjaligi” platformasiga joylashtirib borilishini taʼminlasin.

7. Agentlik Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda 2024-2025-yillarda xorijiy (xalqaro) moliya institutlari, boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmaklari hamda grantlarini jalb etgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda kamida bittadan namunali zamonaviy biolaboratoriyalarni tashkil etsin. Bunda:

entomofaglarning yangi turlarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish hamda onalik materiallarini yangilab borish;

namunali zamonaviy biolaboratoriyalarda ishlab chiqariladigan entomofaglarni dalaga tarqatishda ilgʻor texnika va texnologiyalardan foydalanish;

oʻsimlik zararkunandalariga qarshi kurashda qoʻllaniladigan foydali nematodalarni (oʻsimlik) koʻpaytirish va dalaga tarqatish nazarda tutilsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-sentabrdagi 595-son qaroriga 1-ILOVA

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom biologik himoya vositalarini koʻpaytirishning texnologik jarayonlari hamda sifat koʻrsatkichlari boʻyicha sertifikatlashtirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — biologik himoya vositalariga sertifikat olish (yoki sertifikatni qayta rasmiylashtirish) maqsadida muvofiqlikni baholash organiga ariza bilan murojaat qiluvchi tadbirkorlik subyekti;

biolaboratoriyalar — qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari zararkunandalariga qarshi kurashishda qoʻllaniladigan entomofaglarni (foydali hasharotlar) koʻpaytirish bilan shugʻullanadigan hamda zararkunandalarga qarshi biologik himoya vositalari bilan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlar va aholini taʼminlaydigan tashkilot;

biologik himoya vositalari — qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari va oʻsimlik mahsulotlarining zararli organizmlariga qarshi kurashish uchun qoʻllaniladigan foydali organizmlar yoki ularning yashash faoliyati mahsulotlari;

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikat (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) — biolaboratoriyalarning faoliyat yuritishi va sifatli biologik himoya vositalarini koʻpaytirishi uchun talab etiladigan asbob-uskuna va jihozlarning mavjudligi, ish sharoitlari hamda koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarining qishloq xoʻjaligida foydalanishga yaroqliligi va ekin dalalariga tarqatishi meʼyori boʻyicha muvofiqligini belgilaydigan hujjat;

biologik entomofaglar — biofabrika va biolaboratoriyalarda koʻpaytirilib, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari zararkunandalariga qarshi kurashishda qoʻllaniladigan biologik himoya vositalari (trixogramma, oltinkoʻz, brakon va boshqalar);

vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi;

inspektor — biologik himoya vositalarining samaradorligini monitoring qilishga masʼul boʻlgan oʻsimliklar karantini davlat inspektori;

monitoring — biologik himoya vositalarini koʻpaytirishning barcha jarayonlarini mazkur Nizom va entomofaglarni koʻpaytirishni tartibga soluvchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiqligini baholash;

muvofiqlikni baholash organi — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi huzuridagi “Biosifat” respublika markazi;

tartib-taomil hujjatlari — muvofiqlikni baholash organi tomonidan olib boriladigan jarayonlar ketma-ketlikda amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlar.

3. Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish ishlari muvofiqlikni baholash organi tomonidan amalga oshiriladi.

4. Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish ishlari mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Sertifikat berish va uni rasmiylashtirish

5. Ariza beruvchi sertifikat olish uchun muvofiqlikni baholash organiga biolaboratoriya faoliyatini boshlagan vaqtdan boshlab bir oy muddatda Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Biosifat” respublika markazining “ebiosifat.uz” elektron tizimi orqali mazkur Nizomga 2-ilovadagi shaklda arizani hamda mavjud asbob-uskunalar va jihozlar boʻyicha tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etadi.

Ariza beruvchidan ariza shaklida koʻrsatilmagan hujjatlar va maʼlumotlarni talab qilish taqiqlanadi.

6. Muvofiqlikni baholash organi oʻn ish kuni ichida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning biologik himoya vositalarini koʻpaytirish bilan bogʻliq texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligini hamda ariza beruvchi arizada koʻrsatilgan xizmatni koʻrsata olishini oʻrganib chiqadi.

Bunda biolaboratoriya faoliyati uchun talab etiladigan bino va uning zarur asbob-uskunalar va jihozlar bilan texnik jihozlanishi holatlari oʻrganiladi hamda mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq monitoring dalolatnomasi rasmiylashtiriladi.

Monitoring dalolatnomasi natijalarining ishonchliligi va saqlanishi uchun muvofiqlikni baholash organi masʼul hisoblanadi.

7. Muvofiqlikni baholash organi tuzilgan dalolatnoma asosida ariza beruvchiga sertifikat berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ushbu qarorni bayonnoma shaklida rasmiylashtiradi.

8. Muvofiqlikni baholash organi sertifikat berishni rad etish toʻgʻrisida qabul qilingan qarorga koʻra, ariza beruvchiga asoslangan kamchiliklarni koʻrsatgan holda mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq xabarnomani Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali tizimi orqali yuboradi.

9. Sertifikatni berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ariza beruvchining oʻz arizasiga asosan;

ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda;

muvofiqlikni baholash organi tomonidan biologik himoya vositalarini koʻpaytirish uchun zarur asbob-uskuna va jihozlar mavjudligi hamda biologik himoya vositalarining sifatini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan oʻrganishlarning yakuni boʻyicha asoslantirilgan salbiy xulosa berilganligi;

ariza beruvchi xabarnomada koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etmasa yoki qayta murojaat qilish uchun belgilangan muddat oʻtgandan keyin arizani taqdim etganda.

tadbirkorlik subyekti tugatilganda.

10. Ariza beruvchi xabarnoma yuborilgan kundan boshlab bir oy muddat ichida xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda muvofiqlikni baholash organiga sertifikat olish uchun takroran murojaat qilishi mumkin.

Bunda arizani takroran koʻrib chiqish uchun toʻlovlar undirilmaydi.

Sertifikat olish uchun berilgan arizani oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklar boʻyicha xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar bilan sertifikat berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Muvofiqlikni baholash organi aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga malakali xodimlarni izlashda, hujjatlar hamda dasturlarni mukammal ishlab chiqish uchun mutaxassislarni jalb etishda, shuningdek, sertifikatni olish uchun boshqa zarur shart-sharoitlarni yaratishda amaliy yordam koʻrsatishi va tavsiyalar berishi kerak (ariza beruvchining taklif etilgan yordamni rad etgan hollari bundan mustasno).

11. Ariza beruvchi muvofiqlikni baholash organining sertifikatni berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

12. Sertifikat olish uchun toʻlovlar ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq miqdorlarda amalga oshiriladi. Bunda ariza beruvchida bir nechta biolaboratoriya mavjud boʻlsa, ularning har biriga alohida-alohida sertifikat olinadi.

13. Toʻlovlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — “Biosifat” respublika markazining hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — “Biosifat” respublika markazining hisobvaragʻiga;

v) “Biosifat” respublika markazining ebiosifat.uz elektron tizimi orqali murojaat etilganda, koʻrsatilgan xizmatning 100 foizi “Biosifat” respublika markazining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

14. Agar muvofiqlikni baholash organi tomonidan ariza beruvchiga sertifikatni berish rad etilganda, toʻlangan toʻlovning 70 foizi bir oy muddatda ariza beruvchiga qaytariladi.

Qolgan 30 foizi muvofiqlikni baholash organi tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar xarajati uchun ushlab qolinadi.

15. Muvofiqlikni baholash organi va ariza beruvchi oʻrtasida sertifikat olish toʻgʻrisida shartnoma rasmiylashtiriladi.

Bunda shartnoma predmeti, bahosi, shartnomaning bajarish muddati, hisob-kitob qilish tartibi, taraflarning majburiyatlari, fors-major holatlari, shartnoma majburiyatlari bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda taraflarning javobgarligi, nizolarni hal etish tartibi hamda taraflarning rekvizitlari, shartnoma tuzilgan sana va joy koʻrsatilishi lozim.

16. Muvofiqlikni baholash organi tomonidan uch ish kuni ichida sertifikat rasmiylashtiriladi va elektron imzo bilan tasdiqlanadi hamda sertifikatlar reyestrga kiritiladi.

17. Sertifikat mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq shaklda davlat tilida rasmiylashtiriladi.

18. Sertifikat rasmiylashtirilgandan soʻng elektron tizimga joylashtiriladi.

19. Sertifikat kalendar yil yakuniga qadar muddatga beriladi.

3-bob. Muvofiqlikni baholash organi hamda inspektor tomonidan biologik himoya vositalarini koʻpaytirish bilan bogʻliq jarayonlarni monitoring qilish

20. Monitoring muvofiqlikni baholash organi hamda inspektor tomonidan amalga oshiriladi.

Muvofiqlikni baholash organi hamda inspektor monitoringni amalga oshirishda biologik himoya vositalarini koʻpaytirish bilan bogʻliq jarayonlarning mazkur Nizomga va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini tekshiradi.

21. Ariza beruvchiga sertifikat berilgandan keyin har mavsumda monitoring oʻtkaziladi.

22. Monitoringni amalga oshirishda muvofiqlikni baholash organi, inspektor hamda ariza beruvchi yoki uning vakili ishtirok etadi.

Muvofiqlikni baholash organi va inspektor monitoring davrida aniqlangan nomuvofiqliklar boʻyicha bayonnomani rasmiylashtiradi. Rasmiylashtirilgan bayonnomaning bir nusxasi ariza beruvchiga taqdim etiladi.

Bunda salbiy xulosa berilgan taqdirda, biolaboratoriya uchun olingan sertifikat muvofiqlikni baholash organi tomonidan bekor qilinadi hamda bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga, boʻysunuvi boʻyicha yuqori turuvchi tashkilotga va ariza beruvchi bilan shartnoma tuzgan tadbirkorlik subyektiga taqdim etiladi.

23. Monitoring boʻyicha muvofiqlikni baholash organi tomonidan hisobot rasmiylashtiriladi.

Hisobotda quyidagilar aks ettiriladi:

monitoringni amalga oshirish sanasi va muddati;

monitoringni amalga oshirgan muvofiqlikni baholash organi xodimining va inspektorning familiyasi, ismi, otasining ismi;

tanlab olingan yer maydoni va mahsulot ishlab chiqarish obyekti toʻgʻrisida maʼlumot;

aniqlangan nomuvofiqliklarning ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilganligi haqida maʼlumot;

ilgari aniqlangan nomuvofiqliklarning bartaraf etilishini tekshirish natijalari boʻyicha maʼlumotlar;

biologik himoya vositalarini koʻpaytirishni sertifikatlashtirish maqsadida mahsulotdan olingan namunaning laboratoriya tahlili natijalari;

monitoring davrida oʻrganilgan hujjatlar (mahsulotlarni topshirish, qabul qilish, biologik himoya vositalarini koʻpaytirish jarayonini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar), shu jumladan, tekshirish tafsilotlari hamda hisobotning qisqacha mazmuni va xulosalar.

24. Muvofiqlikni baholash organi sinovlarni oʻtkazish uchun namuna tanlash hamda sinovlarni oʻtkazish boʻyicha monitoringni amalga oshirish davrida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilishi kerak.

4-bob. S yertifikat ni qayta rasmiylashtirish

25. Ariza beruvchi sertifikatning amal qilish muddati tugaguniga qadar (kamida bir oy oldin) uni qayta rasmiylashtirish uchun ariza bilan muvofiqlikni baholash organiga murojaat qiladi.

Mazkur muddatni oʻtkazib yuborilgan holda taqdim etilgan ariza muvofiqlikni baholash organi tomonidan mazkur Nizomning 2-bobida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

26. Sertifikat arizaga tegishli hujjatlar ilova qilingan holda, muvofiqlikni baholash organi tomonidan qabul qilib olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida qayta rasmiylashtiriladi.

Sertifikat qayta rasmiylashtirilganda, muvofiqlikni baholash organi tomonidan sertifikatlar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

27. Sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun ariza beruvchining sertifikatni berish toʻgʻrisidagi arizasi muvofiqlikni baholash organi tomonidan koʻrib chiqilganda va sertifikat qayta rasmiylashtirib berilganda, mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq belgilangan summaning ellik foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

5-bob. S yertifikat ning amal qilish muddatini toʻxtatib turish, tugatish va uni bekor qilish

28. Sertifikatning amal qilishi muvofiqlikni baholash organi tomonidan quyidagi hollarda oʻn ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turiladi:

monitoring davrida bartaraf etish mumkin boʻlgan shartnoma shartlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganda;

ixtiyoriy ravishda sertifikatning amal qilishini toʻxtatib turish haqida ariza bilan murojaat qilinganda.

29. Sertifikatning amal qilishi muvofiqlikni baholash organi tomonidan quyidagi hollarda tugatiladi:

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaradigan tadbirkorlik subyekti monitoringni amalga oshirishdan bosh tortganda yoki monitoringni talab etilgan muddatda amalga oshirishga ruxsat bermaganda;

monitoring davrida biologik himoya vositalarini ishlab chiqaradigan tadbirkorlik subyekti tomonidan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari bajarilmaganda;

muvofiqlikni baholash organining biologik himoya vositalari sifatini aniqlash va tahlil qilish laboratoriyasining tadbirkorlik subyekti tomonidan koʻpaytirilayotgan biologik himoya vositalari namunalarini tahlil qilish asosida bergan salbiy xulosasiga muvofiq;

tadbirkorlik subyekti tomonidan koʻpaytirilayotgan biologik himoya vositalarining kasallik va parazitlari koʻpaygan holatda, ayniqsa zararli “qorindor kana”larning (klesh — kana) paydo boʻlish hamda tarqalish holati fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jamoat xavfsizligiga va atrof-muhitga zarar yetkazilishiga olib keladigan holatlarda;

sertifikat talablarining bir yil mobaynida muntazam ravishda (ikki yoki undan ortiq) buzilishiga yoʻl qoʻyilganda, ushbu qoidabuzarliklar natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jamoat xavfsizligiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazilishiga olib keladigan holatlar aniqlanganda, kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar;

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaradigan tadbirkorlik subyekti sertifikatning amal qilishini tugatish haqida ariza bilan murojaat qilganda;

biologik himoya vositalarini ishlab chiqaradigan tadbirkorlik subyektining faoliyati tugatilganda;

sertifikatning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar belgilangan muddatda tadbirkorlik subyekti tomonidan bartaraf etilmaganda.

30. Sertifikatning amal qilishi uni tugatish haqida qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran tugatiladi.

31. Sertifikat muvofiqlikni baholash organi yoki sud tomonidan quyidagi hollarda bekor qilinadi:

sertifikatni olish jarayonida soxta hujjatlardan foydalanilganligi aniqlanganda;

muvofiqlikni baholash organining sertifikatni berish haqidagi qarori noqonuniy deb topilganda.

32. Sertifikatni bekor qilish haqida muvofiqlikni baholash organi yoki sudning qarori qabul qilinganda, u berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan hisoblanadi.

33. Sertifikatni amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish muvofiqlikni baholash organining qarori bilan rasmiylashtiriladi.

Ariza beruvchi muvofiqlikni baholash organining qarorlaridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga shikoyat qilishi mumkin.

Bunda ariza beruvchining shikoyati Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi mutaxassisi, muvofiqlikni baholash organining masʼul xodimi, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi yer egasi hamda boshqa xolis biolaboratoriya mutaxassislari ishtirokida koʻrib chiqiladi.

Ariza beruvchi koʻrib chiqish natijasidan norozi boʻlganda, huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yoki bevosita sudga murojaat etishga haqli.

Agar sertifikatning amal qilish muddati tugagan yoki uning amal qilishi toʻxtatib qoʻyilgan boʻlsa, biologik himoya vositalarini dalaga tarqatilishi qatʼiyan taqiqlanadi.

6-bob. S yertifikat lar reyestrini yuritish

34. Muvofiqlikni baholash organi biologik himoya vositalari ishlab chiqaruvchilari tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga berilgan sertifikatlar reyestrini yuritadi va oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtirib boradi.

Sertifikatlar reyestrida ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi quyidagi asosiy maʼlumotlar:

tadbirkorlik subyektining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami;

sertifikatning berilgan sanasi va raqami;

sertifikatning amal qilish muddati haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

Shuningdek, sertifikatlar reyestrida bekor qilingan va toʻxtatib qoʻyilgan sertifikatning raqami, tadbirkorlik subyektining nomi, yuridik manzili, asoslari va sanasi koʻrsatilishi lozim.

35. Sertifikatlar reyestridagi maʼlumotlar manfaatdor shaxslar tanishishi uchun ochiq hisoblanadi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

36. Sertifikat berish jarayonida yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

37. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish

Bosqichlar Subyekt Amalga oshirish jarayoni Muddati 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali “Biosifat” respublika markaziga (keyingi oʻrinlarda — muvofiqlikni baholash organi) ariza bilan (arizaga tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda) murojaat qiladi. Biolaboratoriya faoliyatini boshlagan kundan eʼtiboran 1 oy muddatda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Arizani muvofiqlikni baholash organiga yuboradi. Ariza toʻldirilgandan keyin avtomatik tarzda 3-bosqich Muvofiqlikni baholash organi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. Ariza kelib tushgan kunda 2. Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikatni berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchini bu haqida elektron shaklda xabardor qiladi. 10 ish kuni ichida 3. Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikatni rasmiylashtiradi va sertifikatlar reyestriga kiritadi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Ariza beruvchi Avval berilgan biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun muvofiqlikni baholash organiga murojaat qiladi. Sertifikatning amal qilish muddati tugashidan kamida 1 oy oldin 5-bosqich Muvofiqlikni baholash organi Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikatlar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi. Sertifikat qayta rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran 5 ish kuni ichida 6-bosqich Muvofiqlikni baholash organi Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikatning amal qilish muddati monitoring davomida shartnoma shartlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganda toʻxtatib turiladi. 10 ish kuni ichida

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikat olish uchun ARIZA (Davlat xizmatlari markaziga kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Biosifat” respublika markazining “ebiosifat.uz” elektron tizimi orqali elektron shaklda taqdim etiladi) 1. Yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi haqidagi maʼlumotlar: yuridik shaxs; INN raqami berilgan: kun oy yil 2. Biolaboratoriyadagi asbob-uskuna va jihozlar roʻyxati T/r Talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlar roʻyxati Mavjudligi (bor yoki yoʻq) 1. Biologik himoya vositalari koʻpaytirish uchun zarur boʻlgan muhit (havo harorati 24-26°S, 30-32°S, namlik 50-60, 70-75%) saqlab turadigan maxsus xonalar 2. Trixogrammani koʻpaytirish uchun mexanik liniya (moslama) 3. Arpani tozalash uchun moslama 4. Arpani zararlash uchun moslama (stellaj va podnoslar) 5. Bokslar va don solish uchun maxsus moslamalar 6. Don kuyasi tuxumini tozalovchi moslama (separator) 7. Termostat 8. Don kuyasi kapalaklarini yigʻish uchun moslama va ularni joylash uchun shkaflar 9. Trixogrammani zararlash uchun moslama (vivariy) yoki shisha ballonlar 10. Biologik himoya vositalarini saqlash uchun sovutkichlar 11. Mum kuyasi qurtlarini koʻpaytirish uchun vannalar yoki boshqa moslamalar 12. Mum kuyasi qurtlariga ozuqa tayyorlash uchun avtoklav yoki boshqa moslamalar 13. Har xil aniqlikdagi tarozilar 14. Mikroskop, binokulyar, lupalar 15. Gigrometr-psixrometr 16. Respiratorlar 3. Biologik himoya vositalari ning nomi va miqdori: Biologik himoya vositalari nomi Oʻlchov birligi (mln dona, kg, mln dona) Miqdori Xizmat koʻrsatish maydoni (gektar) Kun oy yil Elektron imzo bilan tasdiqlanadi

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish boʻyicha monitoring haqida _____-son DALOLATNOMA 20___ yil “____” ___________ ____________________ Biz, “Biosifat” respublika markazi masʼul xodimi ________________, ___________________________ viloyatidan biriktirilgan vakil (inspektor) __________________________ va __________________ tumanida joylashgan “_________________________________________” biolaboratoriyasi rahbari yoki masʼul xodimi ______________________ bilan birgalikda mazkur biolaboratoriyada 20___ yilda biolaboratoriya faoliyatini yuritish va sifatli biologik himoya vositalarini koʻpaytirish uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlarning mavjudligi hamda ish sharoitlari oʻrganilganda quyidagilar aniqlandi: T/r Talab etiladigan asbob-uskuna va jihozlar turi Mavjudligi (bor yoki yoʻq) 1. Biologik himoya vositalarini koʻpaytirish uchun zarur boʻladigan havo harorati 24-26°S, 30-32°S, namligi 50-60, 70-75% ushlab turiladigan maxsus xonalar 2. Trixogrammani koʻpaytirish uchun mexanik liniya (moslama) 3. Arpani tozalash uchun moslama 4. Arpani zararlash uchun moslama (stellaj va podnoslar) 5. Bokslar va don solish uchun maxsus moslamalar 6. Don kuyasi tuxumini tozalovchi moslama (separator) 7. Termostat 8. Don kuyasi kapalaklarini yigʻish uchun moslama va shkaflar 9. Trixogrammani zararlash uchun moslama (vivariy) yoki shisha ballonlar 10. Biologik himoya vositalarini saqlash uchun sovutkichlar 11. Mum kuyasi qurtlarini koʻpaytirish uchun vannalar yoki boshqa moslamalar 12. Mum kuyasi qurtlariga ozuqa tayyorlash uchun avtoklav yoki boshqa moslamalar 13. Har xil aniqlikdagi tarozilar 14. Mikroskop, binokulyar, lupalar 15. Gigrometr-psixrometr 16. Respiratorlar

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

_________ viloyati_______ tumani “____________________”ga INN:_____________ Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikat olish uchun berilgan arizani oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklar boʻyicha XABARNOMA Sizning 20 ___ yil “___” _______________da Davlat xizmatlari markazi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali tizimi orqali bergan _______-son arizangiz va unga ilova qilingan hujjatlarda quyidagi kamchiliklar aniqlanganligini maʼlum qilamiz: 1. ________________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________________ 3. ________________________________________________________________________ 4. ________________________________________________________________________ 5. ________________________________________________________________________ Siz ushbu xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bir oy muddat bartaraf etgan holda sertifikat olish uchun takroran ariza berish huquqiga ega ekanligingizni bildiramiz. Kun oy yil F.I.O. (elektron imzo bilan tasdiqlanadi)

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga sertifikat berish uchun koʻrsatiladigan xizmatlar toʻlovi

T/r Xizmat koʻrsatiladigan maydon, gektar Koʻrsatilgan xizmatlar toʻlovi, bazaviy hisoblash miqdori hisobida Biologik himoya vositalarini koʻpaytirishda biolaboratoriyadan talab etiladigan asbob-uskuna va jihozlarning mavjudligini oʻrganish boʻyicha monitoring uchun 1. Har bir biolaboratoriya uchun Bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari Biologik himoya vositalarining yaroqliligi va ekin dalalariga tarqatish meʼyori boʻyicha muvofiqligini oʻrganish uchun Trixogramma uchun 2. 1 gektardan 500 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 3. 501 gektardan 1 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari 4. 1 001 gektardan 2 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 5. 2 001 gektardan 5 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 6. 5 001 gektardan yuqori boʻlgan Bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari Oltinkoʻz uchun 7. 1 gektardan 500 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 8. 501 gektardan 1 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari 9. 1 001 gektardan 2 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 10. 2 001 gektardan 5 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 11. 5 001 gektardan yuqori boʻlgan Bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari Brakon uchun 12. 1 gektardan 500 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 13. 501 gektardan 1 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari 14. 1 001 gektardan 2 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 15. 2 001 gektardan 5 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 16. 5 001 gektardan yuqori boʻlgan Bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari Boshqa turdagi entomafaglar uchun 17. 1 gektardan 500 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 18. 501 gektardan 1 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari 19. 1 001 gektardan 2 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 20. 2 001 gektardan 5 000 gektargacha Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 21. 5 001 gektardan yuqori boʻlgan Bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari

Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

“BIOSIFAT” RESPUBLIKA MARKAZI Biologik himoya vositalarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan koʻpaytirilgan biologik himoya vositalariga _____-son SERTIFIKAT “_______________________________” ga qarashli biolaboratoriya Manzili: ___________ viloyati, ___________ tumani Ushbu sertifikat biologik himoya vositalarida (oltinkoʻz, trixogramma, brokon va boshqalar) oʻtkazilgan tahlil natijalarining sinov bayonnomalari boʻlgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi. Berilgan sana: __________ “_____” ____________ 20 ___ y. Amal qilish muddati: ____ “_____” ____________ 20 ___ yilgacha. Biologik himoya vositalarining sifat koʻrsatkichlari OʻzDSt 2918:2015 Oʻzbekiston Respublikasi davlat standartlari talablariga muvofiq. “Biosifat” respublika markazi direktori (elektron imzo tasdiqlanadi) F.I.O. kun oy yil

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-sentabrdagi 595-son qaroriga 2-ILOVA

2024-2025-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda biologik himoya vositalarini koʻpaytirishning

T/r Hududlar nomi 2024-yilda biologik himoya vositalarini koʻpaytirish 2025-yilda biologik himoya vositalarini koʻpaytirish oltinkoʻz, mln dona trixogramma, kg brakon, mln dona oltinkoʻz, mln dona trixogramma, kg brakon, mln dona 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 438 836 385 482 920 424 2. Andijon viloyati 1 097 1 308 351 1 206 1 439 386 3. Buxoro viloyati 330 737 187 363 811 206 4. Jizzax viloyati 794 635 291 873 699 320 5. Qashqadaryo viloyati 704 600 644 774 659 708 6. Navoiy viloyati 176 179 79 194 197 87 7. Namangan viloyati 641 725 244 705 798 269 8. Samarqand viloyati 354 505 319 390 555 351 9. Surxondaryo viloyati 447 555 393 492 611 432 10. Sirdaryo viloyati 463 387 327 509 426 359 11. Toshkent viloyati 518 503 311 570 554 342 12. Fargʻona viloyati 458 550 451 504 605 496 13. Xorazm viloyati 516 1 238 490 568 1 362 539 Jami: 6 936 8 758 4 472 7 630 9 636 4 919

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 20-sentabr,

595-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.09.2024-y., 09/24/595/0738-son)

lex.uz