📅 2024-yil 25-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 сентября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 September 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
СХЕМАСИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда атроф-муҳит объектларини антропоген ва бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан ҳимоя қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони , « Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон ҳамда « Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 16 октябрдаги ПҚ-335-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни реал вақт режимида назорат қилиш дастурини жорий этиш;
қурилиш чиқиндиларини ташиш ва жойлаштириш маълумотларини шакллантириш ҳамда ягона идоралараро электрон платформани ишга тушириш;
озонни бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатномаларни махсус электрон тизим орқали бериш механизмини жорий этиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформасини ишга туширсин. Бунда электрон платформани ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин ҳамда қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Марказни фаолият юритиш учун мос бўлган Тошкент шаҳар ҳудудидаги бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;
Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Марказ биносини босқичма-босқич реконструкция қилсин ҳамда зарур аналитик лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин»;
в) 2-иловада :
номи ва 1-банддаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аналитик (лаборатория) назоратни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Марказ ўз фаолиятида Экология вазирлигига ҳисобот беради»;
3-банддаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
«в» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг атроф муҳитнинг ифлосланиши мониторинги бўлимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг атроф-муҳитни ифлосланиши мониторинги бўлимлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 11-банд ва 12-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси раиси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-бандда :
биринчи хатбошидаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорида :
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорида :
а) 1-иловада :
6-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларнинг барча турларини (кичик турларини) қамраб олиш»;
еттинчи хатбошидаги «ишончлилиги» сўзи «ишончлилиги ва очиқлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд , 16-банднинг биринчи хатбошиси , 18-банднинг учинчи хатбошиси , 22-банд , 30-банд , 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 32-банднинг тўртинчи хатбошиси , 44-банд , 45-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ва 47-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиий боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ҳайвонлар турлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади»;
20-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш»;
тўртинчи хатбошидаги «комплекс» сўзи «мажмуа» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Республика ўлат профилактика маркази (кейинги ўринларда — Республика ўлат профилактика маркази) томонидан — ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича»;
ўнинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Давлат органлари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин»;
29-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли органлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб боради.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади»;
32-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонларнинг сони ва турлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар Республика ўлат профилактика марказига унинг ушбу ҳисобни юритадиган ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Республика ўлат профилактика маркази, Ўзбекистон Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади»;
33-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган (ҳашаротлар) ҳайвонлар»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўта хавфли юқумли ўлат касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар»;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
35 — 40-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
36. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
37. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвон турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
биотехник тадбирлар;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
38. Овланадиган балиқлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
сув ҳавзасининг номи;
сув ҳавзасининг майдони (га);
овланган балиқларнинг сони;
балиқ сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
39. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон (ҳашарот) турининг илмий номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
40. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилида номи;
ҳайвон турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик)»;
42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Экология вазирлиги тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ҳамда Экология вазирлигига Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
43. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича маълумотлар:
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 43 1 ва 43 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«43 1 . Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралига қадар рўйхат асосида тақдим этилади.
43 2 . Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир»;
45-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Табиатни муҳофаза қилиш мақоми Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7 8
жадвалнинг давоми Тур сонининг ўзгариши Чекловчи омиллар Муҳофаза этиш чоралари Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 9 10 11 12 13 14
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Табиатни муҳофаза қилиш мақоми Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6
жадвалнинг давоми Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони Тур сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 7 8 9 10 11 12
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6
жадвалнинг давоми Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони Тур сонининг ўзгариши Биотехник тадбирлар Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 7 8 9 10 11 12
4-шакл. Овланадиган балиқлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Сув ҳавзасининг номи Сув ҳавзасининг майдони (га) Овланган балиқларнинг сони илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7 8
жадвалнинг давоми Балиқ сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 9 10 11 12
5-шакл. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5
жадвалнинг давоми Тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га) Ҳисобга олинган турлар сони Тур сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 6 7 8 9 10 11
6-шакл. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ҳайвон турининг номи Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) Ҳисобга олинган турлар сони илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7
жадвалнинг давоми Тур сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 8 9 10 11
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади. ҳар йили 1 ноябргача 2-босқич Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади кейинги йилнинг 15 февралигача 3-босқич Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади. 5 иш куни мобайнида 4-босқич Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади. 10 иш куни мобайнида 5-босқич Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади. ҳар йили 1 мартгача 6-босқич Экология вазирлиги Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. кейинги йилнинг 1 майигача »;
3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-иловада :
6-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ва ёввойи ўсимликлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликларнинг барча турларини қамраб олиш»;
бешинчи хатбошидаги «ундан фойдаланиш мумкинлиги» сўзлари «очиқлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш»;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд , 16-банднинг биринчи хатбошиси , 18-банднинг учинчи хатбошиси , 22-банд , 30-банд , 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 41-банд , 43-банд , 44-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ва 46-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат қўриқхоналарида, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарида, табиий боғларида, давлат биосфера резерватларида, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ўсимликлар турлари асосида ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, уларнинг иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича;
давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, биологик буюртма қўриқхоналар ва табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда;
ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан — ўрмон фонди ерларида;
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Экология вазирлиги билан шартнома асосида — бошқа ҳудудларда амалга оширилади»;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Давлат органлари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан — республиканинг бошқа барча ҳудудларида ҳисобга олинади.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Экология вазирлигига тақдим этилади»;
31-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли органлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб борилади.
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади»;
32-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.
Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган кадастр маълумотларини умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади».
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг фойдаланиш хусусиятлари бўйича кадастр объектларининг қуйидаги гуруҳларида бирлаштирилган ҳар бир тури бўйича сон, сифат ва баҳолаш маълумотларини ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар;
ўсимликларнинг бошқа турлари»;
35 — 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик);
36. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га);
ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё);
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик);
37. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
яйлов (пичанзор) турининг илмий номи;
яйлов (пичанзор) турининг рус тилидаги номи;
яйлов (пичанзор) турининг давлат тилидаги номи;
яйловлар хилма-хиллиги;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
хўжалик субъектининг номи;
яйлов ва пичанзорлар майдони (га);
озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га);
озуқаларнинг захираси;
тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун);
қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон);
майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон).
38. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик)»;
39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича кадастр маълумотлари (кадастр маълумотлари):
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 42 1 ва 42 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«42 1 . Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралигача рўйхат асосида тақдим этилади»;
42 2 . Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари, раҳбарлари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир»;
44-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ўсимликлар дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ўсимлик турининг номи Табиатни муҳофаза қилиш мақоми Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) Тур популяцияси эгаллаган майдон (га) илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7 8
жадвалнинг давоми Тур популяция сони Тур популяция зичлиги Тур сонининг ўзгариши Муҳофаза этиш чоралари Чекловчи омиллар Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 9 10 11 12 13 14 15 16
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ўсимлик турининг номи Табиатни муҳофаза қилиш мақоми Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7
жадвалнинг давоми Тур популяцияси эгаллаган майдон (га) Тур популяция сони Тур популяция зичлиги Тур сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 8 9 10 11 12 13 14
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
жадвал Идентификация рақами Ўсимлик турининг номи Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га) Тур популяцияси эгаллаган майдон (га) илмий рус тилида давлат тилида 1 2 3 4 5 6 7
жадвалнинг давоми Ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га) Ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё) Тур сонининг ўзгариши Ҳисобга олиш амалга оширилган сана Географик координаталар (ш.к.) Географик координаталар (ш.у.) 8 9 10 11 12 13
4-шакл. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари
жадвал Идентификация рақами Яйлов (пичанзор) турининг илмий номи Яйлов (пичанзор) турининг рус тилида номи Яйлов (пичанзор) турининг давлат тилида номи Яйловлар хилма-хиллиги Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи Хўжалик субъекти номи Яйлов ва пичанзорлар майдони (га) 1 2 3 4 5 6 7 8
жадвалнинг давоми Озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га) Озуқаларнинг захираси Тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун) Қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон) Амалда ўтлатилган (1 га/сон) Майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон) Амалда ўтлатилган (1 га/сон) 9 10 11 12 13 14 15
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади. ҳар йили 1 ноябргача 2-босқич Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади. кейинги йилнинг 15 февралигача 3-босқич Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади. 5 иш куни мобайнида 4-босқич Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади. 10 иш куни мобайнида 5-босқич Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ўсимликлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади. ҳар йили 1 мартгача 6-босқич Экология вазирлиги Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. кейинги йилнинг 1 майигача »;
3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 январдаги 40-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:»;
в) 1-иловада :
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Қурилиш объектларида қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва махсус полигонларга жойлаштириш билан боғлиқ ишлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформаси орқали реал вақт режимида назорат қилинади.
Экология вазирлигининг ҳудудий органлари қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларнинг электрон платформа орқали бошқарилишини таъминлайди»;
25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда брезент ўрнига мустаҳкам, сув ўтказмайдиган ва ёнғинга чидамли бўлган материаллардан фойдаланишга рухсат берилади. Брезент бортни ҳар томонидан 200+50 ммдан кам бўлмаган ҳолда ёпиши ҳамда маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим»;
33-банд , 34-банднинг бешинчи хатбошиси , 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 39-банднинг биринчи хатбошиси ва 1-иловадаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Чиқинди чиқарувчи ташкилотлар ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасигача ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ намунавий шаклларда бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек, бузиш ишлари бошланишидан тугалланиб объектлар белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгунга қадар қурилиш чиқиндилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни Экология вазирлигининг ҳудудий органлари ходимлари ёрдамида Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформасига киритади:
ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга, шунингдек, кўмишга йўналтирилганлиги тўғрисида маълумот;
шартномага мувофиқ қабул қилиб олинган чиқиндилар тўғрисида тасдиқнома»;
Низомга 2-илованинг изоҳ қисми 2-бандидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 — 49-иловаларда» сўзлари «2 — 50-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 50-илова билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 50-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Озонни бузувчи моддаларни ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ёки экспорт қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; озонни бузувчи моддаларнинг номи ва миқдори; моддаларнинг хусусияти ва вазифаси (кераклиги белгилансин): озонни бузувчи моддаларга мансуб бўлмаган бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун дастлабки хом ашё сифатида фойдаланиш учун янги моддалар; реагент сифатида қўлланиладиган янги моддалар; йўқ қилишга мўлжалланган янги моддалар, тасдиқланган технологиялар ёрдамида ушбу моддаларни йўқ қиладиган ташкилотнинг номи ва манзили; карантинли ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун); ташишдан олдин ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун); қўллашнинг бошқа турлари учун янги моддалар; утиллаштирилган, рециркуляцияланган, тикланган моддалар. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар: озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.); озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади); импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг талабига кўра экспорт қилувчи мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха; 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Аризани кўриб чиқиш муддати: 7 иш куни 8. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: Қуйидагилар озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда рухсат беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади: а) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш; б) рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш; в) озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондициялаш ускуналарининг: Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган, озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатининг А рўйхатидаги I гуруҳга ва С рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган; Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш; г) озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ушбу моддалар учун белгиланган ва тақсимланган квотага мувофиқ амалга ошириш; д) экспорт қилувчи экспорт қиладиган мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумотга асосан, тегишли озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга эканлиги, импортга рухсат этилган ҳолда; е) озонни бузувчи модда импортини импорт қилувчи мамлакат қонунчилиги, шунингдек, Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш; ж) озонни бузувчи янги моддали (рециркуляция қилинган, тикланган озонни бузувчи моддали, уларнинг рециркуляция ёки тикланганлиги ҳолати, ушбу ишларни амалга оширган ташкилотларнинг номи ва манзиллари кўрсатилган ҳолда), таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини, берилган рухсатнома асосида маркировкалаш; з) импорт қилинган ва сотилган озонни бузувчи моддалар миқдорларининг, харидорларнинг номлари ва манзиллари ҳамда қўлланилиши тахмин қилинган соҳалар кўрсатилган ҳолда ҳисобини юритиш, шунингдек экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари ҳисобини юритиш; и) Экология вазирлигига амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ва уларнинг қўлланиш соҳалари бўйича сотилган миқдорлари ҳақидаги, шунингдек, амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ҳар йили тақдим этиш. 9. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатнома озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортини амалга ошириш учун зарур бўлган муддатга, бироқ ҳар жорий йилнинг 31 декабрь санасидан ошмаган муддатга берилади. 11. Изоҳ: 1. Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, жисмоний шахслар томонидан ташиладиган ва улар нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, мазкур шахслар томонидан импорт ёки экспорт қилинадиган маҳсулотларга татбиқ этилмайди. 2. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган рухсат беришга доир талаб ва шартларга қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тақиқланган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги; Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун белгиланган ва тақсимланган квотадан ортиқ импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги; экспортчи экспорт қилинадиган мамлакатда тегишли озон бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлмаган ташкилот эканлиги ҳолати, импорт учун рухсат бўлган ҳолда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумот асосида аниқланганлиги; озонни бузувчи модданинг импорти ноқонуний муомала ҳолатини ташкил этганлиги ёхуд импортчи мамлакатда импортчи мамлакатнинг Монреал протоколи бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назоратига ноқулай таъсир кўрсатганлиги ёхуд экспортга рухсат этилган ҳолатда — ушбу мамлакат учун мазкур Протоколда назарда тутилган миқдор чекловларининг ошишига олиб келганлиги аниқланганлиги; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни бўйича рухсат бериш тартиб-тамойиллари талаб ва шартлари бузилганлик ҳолати аниқланганлиги. ».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 30 12 -банд билан тўлдирилсин:
«30 12 . Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 25 — 30 фоизи қуриб битказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилади.
Бунда лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган ишлар 70 фоиз ва ундан ортиқ бажарилганлиги тўғрисида берилган маълумот ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформага киритиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 сентябрь,
602-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
SXEMASI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
SXEMASI
PASPORTI
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi sohasi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda atrof-muhit obyektlarini antropogen va boshqa salbiy taʼsir qiluvchi omillardan himoya qilish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tizimini takomillashtirish borasida izchil ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, sohadagi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish, ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish, shuningdek, hujjatlarni tizimlashtirish orqali tartibga solish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni , “ Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son hamda “ Maishiy chiqindi poligonlarida hosil boʻladigan chiqindi gazidan muqobil elektr energiyasini ishlab chiqarishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 16-oktabrdagi PQ-335-son qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzurida qurilish chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni real vaqt rejimida nazorat qilish dasturini joriy etish;
qurilish chiqindilarini tashish va joylashtirish maʼlumotlarini shakllantirish hamda yagona idoralararo elektron platformani ishga tushirish;
ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ushbu moddalar boʻlgan mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasiga import qilish va Oʻzbekiston Respublikasidan eksport qilish uchun ruxsatnomalarni maxsus elektron tizim orqali berish mexanizmini joriy etish;
oʻsimlik va hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibini takomillashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-noyabrga qadar qurilish chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni real vaqt rejimida nazorat qilish imkonini beruvchi Qurilish chiqindilari monitoringi elektron platformasini ishga tushirsin. Bunda elektron platformani ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlar Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qarori 1-bandining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin hamda qarorga 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-sentabrdagi 602-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 15-iyundagi 377-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi “Atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi” davlat muassasasi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziriga, zarurat boʻlganda, Markaz tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin”;
b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi:
Markazni faoliyat yuritish uchun mos boʻlgan Toshkent shahar hududidagi binoga joylashtirish choralarini koʻrsin;
Markazning budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga Markaz binosini bosqichma-bosqich rekonstruksiya qilsin hamda zarur analitik laboratoriya asbob-uskunalari va priborlar, kompyuter texnikasi, mebel va boshqa anjomlar bilan jihozlasin”;
v) 2-ilovada :
nomi va 1-banddagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi “Atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida analitik (laboratoriya) nazoratni taʼminlash boʻyicha faoliyatni amalga oshiradigan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.
Markaz oʻz faoliyatida Ekologiya vazirligiga hisobot beradi”;
3-banddagi “Davlat ekologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Ekologiya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Ekologiya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
“v” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, Toshkent shahri va viloyatlar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining atrof muhitning ifloslanishi monitoringi boʻlimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining Atrof-muhit monitoringi, iqlim oʻzgarishiga moslashish va gidrometeorologiya sohasini muvofiqlashtirish (tahliliy laboratoriyalar) boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasining atrof-muhitni ifloslanishi monitoringi boʻlimlari, Toshkent shahri va viloyatlar boʻyicha ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining Atrof-muhit monitoringi, iqlim oʻzgarishiga moslashish va gidrometeorologiya sohasini muvofiqlashtirish (tahliliy laboratoriyalar) boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“g” kichik bandning toʻrtinchi va yettinchi xatboshilaridagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 11-band va 12-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi raisi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandning beshinchi xatboshisidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandda :
birinchi xatboshidagi “ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish” soʻzlari “ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qarorida :
a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
b) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Hayvonot va oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-noyabrdagi 914-son qarorida :
a) 1-ilovada :
6-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashaydigan va yovvoyi hayvonlar turlarining roʻyxatiga kiritilgan yovvoyi hayvonlarning barcha turlarini (kichik turlarini) qamrab olish”;
yettinchi xatboshidagi “ishonchliligi” soʻzi “ishonchliligi va ochiqligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning birinchi xatboshisidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Davlat ekologiya qoʻmitasi deb ataladi)” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-band , 16-bandning birinchi xatboshisi , 18-bandning uchinchi xatboshisi , 22-band , 30-band , 31-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 32-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 44-band , 45-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari va 47-banddagi tegishli kelishikdagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Davlat qoʻriqxonalari, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalari, tabiiy bogʻlari, davlat biosfera rezervatlari, davlat buyurtma qoʻriqxonalar va tabiat pitomniklarida Ekologiya vazirligi tomonidan Fanlar akademiyasi bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan roʻyxat boʻyicha yovvoyi hayvonlar turlari asosida hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobi va davlat kadastrining barcha turlari boʻyicha yuritiladi”;
20-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ekologiya vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Oʻrmon xoʻjaligi agentligi) tarkibiy boʻlinmalari tomonidan — oʻrmon fondi yerlarida, shu jumladan oʻrmon xoʻjaligi zararkunandalari boʻlgan hayvonlarni hisobga olish”;
toʻrtinchi xatboshidagi “kompleks” soʻzi “majmua” soʻzi bilan almashtirilsin;
sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining Respublika oʻlat profilaktika markazi (keyingi oʻrinlarda — Respublika oʻlat profilaktika markazi) tomonidan — oʻta xavfli yuqumli oʻlat kasalliklarni tarqatuvchi hayvonlar boʻyicha;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Qishloq xoʻjaligi vazirligi) tomonidan — qishloq xoʻjaligi zararkunandalari boʻlgan hayvonlar (hasharotlar) boʻyicha”;
oʻninchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Davlat organlari, hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanuvchi yuridik shaxslar hayvonot dunyosi obyektlarini har yili davlat tomonidan hisobga olish uchun shartnoma asosida ilmiy, taʼlim tashkilotlarining biolog mutaxassislari hamda gumanitar (texnik) yordam tariqasida xorijiy mutaxassislarni ham jalb qilishi mumkin”;
29-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Ekologiya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Ekologiya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakolatli organlar hayvonot dunyosi obyektlarini hisobga olish va boshqa maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobini elektron shaklda yuritadi hamda elektron koʻrinishda masʼul shaxslarning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida taqdim etib boradi.
Hayvonot dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish subyektlari Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga kadastr maʼlumotlarini geomaʼlumotlar bazasi shaklida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq taqdim etadi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastri maʼlumotlari davlat tilida lotin alifbosida shakllantiriladi”;
32-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻta xavfli yuqumli oʻlat kasalliklarni tarqatuvchi hayvonlarning soni va turlari tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Respublika oʻlat profilaktika markaziga uning ushbu hisobni yuritadigan hududiy boʻlinmalari tomonidan taqdim etiladi.
Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi agentligi, Respublika oʻlat profilaktika markazi, Oʻzbekiston Ovchilar va baliq ovlash sporti birlashmasi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi olingan maʼlumotlarni umumlashtiradi hamda aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida Ekologiya vazirligiga taqdim etadi”;
33-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qishloq va oʻrmon xoʻjaligi zararkunandalari boʻlgan (hasharotlar) hayvonlar”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻta xavfli yuqumli oʻlat kasalliklarini tarqatuvchi hayvonlar”;
sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
35 — 40-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi boʻlgan yovvoyi hayvonlar turlari boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon turining ilmiy nomi;
hayvon turining rus tilidagi nomi;
hayvon turining davlat tilidagi nomi;
tabiatni muhofaza qilish maqomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
hisobga olingan hayvonlar soni;
tur sonining oʻzgarishi;
cheklovchi omillar;
muhofaza etish choralari;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik).
36. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda yashaydigan hayvonlar turlari boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon turining ilmiy nomi;
hayvon turining rus tilidagi nomi;
hayvon turining davlat tilidagi nomi;
tabiatni muhofaza qilish maqomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
hisobga olingan hayvonlar soni;
tur sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik).
37. Iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi hayvon turlari boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon turining ilmiy nomi;
hayvon turining rus tilidagi nomi;
hayvon turining davlat tilidagi nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
hisobga olingan hayvonlar soni;
tur sonining oʻzgarishi;
biotexnik tadbirlar;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik).
38. Ovlanadigan baliqlar turlari boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon turining ilmiy nomi;
hayvon turining rus tilidagi nomi;
hayvon turining davlat tilidagi nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
suv havzasining nomi;
suv havzasining maydoni (ga);
ovlangan baliqlarning soni;
baliq sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik).
39. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi zararkunandalari boʻlgan hayvonlar (hasharotlar) boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon (hasharot) turining ilmiy nomi;
hayvon (hasharot) turining rus tilidagi nomi;
hayvon (hasharot) turining davlat tilidagi nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
tarqalish joylari, zararlangan maydon (ga);
hisobga olingan turlar soni;
tur sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik).
40. Oʻta xavfli yuqumli oʻlat kasalliklarni tarqatuvchi hayvonlar boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
hayvon turining ilmiy nomi;
hayvon turining rus tilida nomi;
hayvon turining davlat tilida nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
hisobga olingan turlar soni;
tur sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik)”;
42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Ekologiya vazirligi tegishli vakolatli boʻlinmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish hamda ulardan foydalanish hajmlarini hisobga olish toʻgʻrisida umumlashtirilgan maʼlumotlari hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga tegishli hududlar boʻyicha kiritiladi hamda Ekologiya vazirligiga Oʻzbekiston Respublikasi boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritish uchun taqdim etiladi.
43. Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha maʼlumotlar:
hududiy darajada — Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari tomonidan;
respublika darajasida — Ekologiya vazirligining kadastr boʻlimi tomonidan shakllantiriladi.
Hududiy va respublika darajasidagi kadastr maʼlumotlarini taqdim etish shakllarini Ekologiya vazirligi belgilaydi.
Hayvonot dunyosi obyektlari toʻgʻrisidagi davlat kadastri maʼlumotlari ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq taqdim etiladi”;
quyidagi mazmundagi 43 1 va 43 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“43 1 . Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan hayvonot dunyosi obyektlari boʻyicha kadastr maʼlumotlari hududiy darajada Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga keyingi yilning 15-fevraliga qadar roʻyxat asosida taqdim etiladi.
43 2 . Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobini yuritadigan va kadastr maʼlumotlarini Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga taqdim etadigan tashkilotlarning vakolatli shaxslari kadastr maʼlumotlarining ishonchliligi hamda toʻliq va qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vaqtida taqdim etilishi uchun masʼuldir”;
45-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kadastr maʼlumotlari aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida va belgilangan tartibda Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi”;
46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Ekologiya vazirligi hisobot yilidan keyingi yilning 1-mayiga qadar hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha zarur maʼlumotlarni Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi. Kadastr maʼlumotlarini Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etish shakli Ekologiya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi”;
1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
1-shakl. Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi boʻlgan yovvoyi hayvonlar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Tabiatni muhofaza qilish maqomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) Hisobga olingan hayvonlar soni ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7 8
jadvalning davomi Tur sonining oʻzgarishi Cheklovchi omillar Muhofaza etish choralari Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 9 10 11 12 13 14
2-shakl. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda yashaydigan hayvonlar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Tabiatni muhofaza qilish maqomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6
jadvalning davomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) Hisobga olingan hayvonlar soni Tur sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 7 8 9 10 11 12
3-shakl. Iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi hayvonlar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6
jadvalning davomi Hisobga olingan hayvonlar soni Tur sonining oʻzgarishi Biotexnik tadbirlar Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 7 8 9 10 11 12
4-shakl. Ovlanadigan baliqlar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Suv havzasining nomi Suv havzasining maydoni (ga) Ovlangan baliqlarning soni ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7 8
jadvalning davomi Baliq sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 9 10 11 12
5-shakl. Qishloq va oʻrmon xoʻjaligi zararkunandalari boʻlgan hayvonlar (hasharotlar) turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5
jadvalning davomi Tarqalish joylari, zararlangan maydon (ga) Hisobga olingan turlar soni Tur sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 6 7 8 9 10 11
6-shakl. Oʻta xavfli yuqumli oʻlat kasalliklarni tarqatuvchi hayvonlar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Hayvon turining nomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) Hisobga olingan turlar soni ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7
jadvalning davomi Tur sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 8 9 10 11
Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Hayvonot dunyosi obyektlari toʻgʻrisidagi davlat kadastri maʼlumotlarini taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar Kelgusi yilda davlat tomonidan hisobga olishni amalga oshiradigan hayvonot dunyosidan foydalanuvchi yuridik shaxslar roʻyxatini, ularning nomi, idoraviy mansubligi, joylashgan joyi koʻrsatilgan holda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) taqdim etadi. har yili 1-noyabrgacha 2-bosqich Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan Hayvonot dunyosi obyektlari boʻyicha kadastr maʼlumotlari hududiy darajada Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga roʻyxat asosida aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida taqdim etiladi keyingi yilning 15-fevraligacha 3-bosqich Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari Taqdim etilgan kadastr maʼlumotlarida obyektlarning geografik joylashuvining aniqligi, atributiv maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchliligi tahlil qilib chiqiladi hamda kamchiliklar muallifga maʼlum qilinadi. 5 ish kuni mobaynida 4-bosqich Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan Muvofiqlashtiruvchi tomonidan koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilib maʼlumotlar qayta taqdim etiladi. 10 ish kuni mobaynida 5-bosqich Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari Tushadigan maʼlumotlarni hududiy darajada tahlil qiladi, taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligini baholaydi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi yovvoyi hayvonlar boʻyicha geomaʼlumotlar bazasini shakllantiradi, hisobotlar tuzadi va ularni Ekologiya vazirligiga belgilangan shaklda taqdim etadi. har yili 1-martgacha 6-bosqich Ekologiya vazirligi Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha zarur maʼlumotlarni aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi. keyingi yilning 1-mayigacha ”;
3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 2-ilovada :
6-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻsadigan va yovvoyi oʻsimliklar turlarining roʻyxatiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarning barcha turlarini qamrab olish”;
beshinchi xatboshidagi “undan foydalanish mumkinligi” soʻzlari “ochiqligi” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“davlat kadastrini yuritishni markazlashtirilgan tartibda boshqarish;
davlat kadastrlari yagona tizimi talablarini taʼminlash”;
7-bandning birinchi xatboshisidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Davlat ekologiya qoʻmitasi deb ataladi)” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-band , 16-bandning birinchi xatboshisi , 18-bandning uchinchi xatboshisi , 22-band , 30-band , 31-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 41-band , 43-band , 44-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari va 46-banddagi tegishli kelishikdagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Davlat qoʻriqxonalarida, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalarida, tabiiy bogʻlarida, davlat biosfera rezervatlarida, davlat buyurtma qoʻriqxonalar va tabiat pitomniklarida Ekologiya vazirligi tomonidan Fanlar akademiyasi bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan roʻyxat boʻyicha yovvoyi oʻsimliklar turlari asosida oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat hisobi va davlat kadastrining barcha turlari boʻyicha yuritiladi”;
20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Hududlarni kadastr boʻyicha tekshirish, shu jumladan, oʻsimlik dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish ishlari:
Fanlar akademiyasi tomonidan — respublikaning barcha hududlaridagi kamyob va yoʻqolib borayotgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari, shuningdek, ularning iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari boʻyicha;
davlat qoʻriqxonalari, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalar, tabiat bogʻlari, davlat biosfera rezervatlari, biologik buyurtma qoʻriqxonalar va tabiiy pitomniklar tomonidan — qayd etilgan muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Oʻrmon xoʻjaligi agentligi) tomonidan — oʻrmon fondi yerlarida;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Qishloq xoʻjaligi vazirligi) tomonidan — tabiiy yaylovlar va pichanzorlar oʻsimliklari boʻyicha;
qishloq xoʻjaligi tashkilotlari, muassasalari va tashkilotlari tomonidan — qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlarda;
oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan — oʻrmon fondi yerlarida;
ilmiy, taʼlim tashkilotlari va biolog mutaxassislar tomonidan Ekologiya vazirligi bilan shartnoma asosida — boshqa hududlarda amalga oshiriladi”;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Davlat organlari, oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanuvchi yuridik shaxslar oʻsimlik dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish uchun shartnoma asosida ilmiy, taʼlim tashkilotlarining biolog mutaxassislari hamda gumanitar (texnik) yordam tariqasida xorijiy mutaxassislarni ham jalb qilishi mumkin”;
29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish hajmlari:
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tomonidan — oʻrmon fondi yerlarida;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan — respublikaning barcha hududlaridagi tabiiy yaylovlar va pichanzorlar oʻsimliklari boʻyicha;
Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari tomonidan — respublikaning boshqa barcha hududlarida hisobga olinadi.
Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish hajmlarini hisobga olish maʼlumotlari Ekologiya vazirligiga taqdim etiladi”;
31-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakolatli organlar oʻsimlik dunyosi obyektlarini hisobga olish va boshqa maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobini elektron shaklda yuritadi hamda elektron koʻrinishda masʼul shaxslarning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida taqdim etib boriladi.
Oʻsimlik dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish subyektlari Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga kadastr maʼlumotlarini geomaʼlumotlar bazasi shaklida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq taqdim etadi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri maʼlumotlari davlat tilida lotin alifbosida shakllantiriladi”;
32-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududni kadastr boʻyicha tekshirish, oʻsimlik dunyosi obyektlarini davlat tomonidan hisobga olish va ulardan foydalanish hajmlarini hisobga olish natijasida olingan maʼlumotlar Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmasiga, shuningdek, Fanlar akademiyasi, Oʻrmon xoʻjaligi agentligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etiladi.
Fanlar akademiyasi, Oʻrmon xoʻjaligi agentligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi taqdim etilgan kadastr maʼlumotlarini umumlashtiradi hamda aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida Ekologiya vazirligiga taqdim etadi”.
33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Oʻzbekiston Respublikasi oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning foydalanish xususiyatlari boʻyicha kadastr obyektlarining quyidagi guruhlarida birlashtirilgan har bir turi boʻyicha son, sifat va baholash maʼlumotlarini oʻz ichiga oladi:
kamyob va yoʻqolib ketish xavfi boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar;
iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar;
tabiiy yaylovlar va pichanzorlar oʻsimliklari;
muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda oʻsadigan oʻsimliklar;
oʻsimliklarning boshqa turlari”;
35 — 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari boʻyicha oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
oʻsimlik turining ilmiy nomi;
oʻsimlik turining rus tilidagi nomi;
oʻsimlik turining davlat tilidagi nomi;
tabiatni muhofaza qilish maqomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga);
tur populyatsiya soni;
tur populyatsiya zichligi;
tur sonining oʻzgarishi;
cheklovchi omillar;
muhofaza etish choralari;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik);
36. Iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar boʻyicha oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
oʻsimlik turining ilmiy nomi;
oʻsimlik turining rus tilidagi nomi;
oʻsimlik turining davlat tilida nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga);
oʻsimlik hosildorligi (s/ga);
oʻsimlikdan foydalanish zaxirasi (xom ashyo);
tur sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik);
37. Tabiiy yaylovlar va pichanzorlar oʻsimliklari boʻyicha oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
yaylov (pichanzor) turining ilmiy nomi;
yaylov (pichanzor) turining rus tilidagi nomi;
yaylov (pichanzor) turining davlat tilidagi nomi;
yaylovlar xilma-xilligi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
xoʻjalik subyektining nomi;
yaylov va pichanzorlar maydoni (ga);
ozuqa massasining hosildorligi (s/ga);
ozuqalarning zaxirasi;
tayyorlangan dagʻal ozuqalar miqdori (pichanzorlar uchun);
qoramollarni oʻtlatish normasi (1 ga/son);
amalda oʻtlatilgan (1 ga/son);
mayda chorva mollarini oʻtlatish normasi (1 ga/son);
amalda oʻtlatilgan (1 ga/son).
38. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda oʻsadigan oʻsimliklar turlari boʻyicha oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastriga kiritiladigan maʼlumotlar quyidagilardan iborat:
identifikatsiya raqami;
oʻsimlik turining ilmiy nomi;
oʻsimlik turining rus tilidagi nomi;
oʻsimlik turining davlat tilidagi nomi;
tabiatni muhofaza qilish maqomi;
hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi;
hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga);
tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga);
tur populyatsiya soni;
tur populyatsiya zichligi;
tur sonining oʻzgarishi;
hisobga olish amalga oshirilgan sana;
geografik koordinatalar (shimoliy kenglik);
geografik koordinatalar (sharqiy uzunlik)”;
39-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha kadastr maʼlumotlari (kadastr maʼlumotlari):
hududiy darajada — Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari tomonidan;
respublika darajasida — Ekologiya vazirligining kadastr boʻlimi tomonidan shakllantiriladi.
Hududiy va respublika darajasidagi kadastr maʼlumotlarini taqdim etish shakllarini Ekologiya vazirligi belgilaydi.
Oʻsimlik dunyosi obyektlari toʻgʻrisidagi kadastr maʼlumotlari ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq taqdim etiladi”;
quyidagi mazmundagi 42 1 va 42 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“42 1 . Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan oʻsimlik dunyosi obyektlari boʻyicha kadastr maʼlumotlari hududiy darajada Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga keyingi yilning 15-fevraligacha roʻyxat asosida taqdim etiladi”;
42 2 . Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat hisobini yuritadigan va kadastr maʼlumotlarini Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga taqdim etadigan tashkilotlarning vakolatli shaxslari, rahbarlari kadastr maʼlumotlarining ishonchliligi hamda toʻliq va qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vaqtida taqdim etilishi uchun masʼuldir”;
44-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“kadastr maʼlumotlari aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida va belgilangan tartibda Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi”;
45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Ekologiya vazirligi hisobot yilidan keyingi yilning 1-apreliga qadar oʻsimliklar dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha zarur maʼlumotlarni Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi. Kadastr maʼlumotlarini Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etish shakli Ekologiya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi”;
1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
1-shakl. Kamyob va yoʻqolib ketish xavfi boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Oʻsimlik turining nomi Tabiatni muhofaza qilish maqomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) Tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga) ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7 8
jadvalning davomi Tur populyatsiya soni Tur populyatsiya zichligi Tur sonining oʻzgarishi Muhofaza etish choralari Cheklovchi omillar Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 9 10 11 12 13 14 15 16
2-shakl. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda oʻsadigan oʻsimliklar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Oʻsimlik turining nomi Tabiatni muhofaza qilish maqomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7
jadvalning davomi Tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga) Tur populyatsiya soni Tur populyatsiya zichligi Tur sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 8 9 10 11 12 13 14
3-shakl. Iqtisodiy jihatdan qimmatli boʻlgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari
jadval Identifikatsiya raqami Oʻsimlik turining nomi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Hisobga olish amalga oshirilgan maydon (ga) Tur populyatsiyasi egallagan maydon (ga) ilmiy rus tilida davlat tilida 1 2 3 4 5 6 7
jadvalning davomi Oʻsimlik hosildorligi (s/ga) Oʻsimlikdan foydalanish zaxirasi (xom ashyo) Tur sonining oʻzgarishi Hisobga olish amalga oshirilgan sana Geografik koordinatalar (sh.k.) Geografik koordinatalar (sh.u.) 8 9 10 11 12 13
4-shakl. Tabiiy yaylovlar va pichanzorlar oʻsimliklari
jadval Identifikatsiya raqami Yaylov (pichanzor) turining ilmiy nomi Yaylov (pichanzor) turining rus tilida nomi Yaylov (pichanzor) turining davlat tilida nomi Yaylovlar xilma-xilligi Hisobga olish amalga oshirilgan hudud nomi Xoʻjalik subyekti nomi Yaylov va pichanzorlar maydoni (ga) 1 2 3 4 5 6 7 8
jadvalning davomi Ozuqa massasining hosildorligi (s/ga) Ozuqalarning zaxirasi Tayyorlangan dagʻal ozuqalar miqdori (pichanzorlar uchun) Qoramollarni oʻtlatish normasi (1 ga/son) Amalda oʻtlatilgan (1 ga/son) Mayda chorva mollarini oʻtlatish normasi (1 ga/son) Amalda oʻtlatilgan (1 ga/son) 9 10 11 12 13 14 15
Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻsimlik dunyosi obyektlari toʻgʻrisidagi davlat kadastri maʼlumotlarini taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar Kelgusi yilda davlat tomonidan hisobga olishni amalga oshiradigan oʻsimlik dunyosidan foydalanuvchi yuridik shaxslar roʻyxatini, ularning nomi, idoraviy mansubligi, joylashgan joyi koʻrsatilgan holda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) taqdim etadi. har yili 1-noyabrgacha 2-bosqich Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan Oʻsimlik dunyosi obyektlari boʻyicha kadastr maʼlumotlari hududiy darajada Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalariga roʻyxat asosida aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida taqdim etiladi. keyingi yilning 15-fevraligacha 3-bosqich Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari Taqdim etilgan kadastr maʼlumotlarida obyektlarning geografik joylashuvining aniqligi, atributiv maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchliligi tahlil qilib chiqiladi hamda kamchiliklar muallifga maʼlum qilinadi. 5 ish kuni mobaynida 4-bosqich Tashkilot, xoʻjalikning vakolatli shaxsi tomonidan Muvofiqlashtiruvchi tomonidan koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilib maʼlumotlar qayta taqdim etiladi. 10 ish kuni mobaynida 5-bosqich Ekologiya vazirligining vakolatli boʻlinmalari Tushadigan maʼlumotlarni hududiy darajada tahlil qiladi, taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligini baholaydi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi yovvoyi oʻsimliklar boʻyicha geomaʼlumotlar bazasini shakllantiradi, hisobotlar tuzadi va ularni Ekologiya vazirligiga belgilangan shaklda taqdim etadi. har yili 1-martgacha 6-bosqich Ekologiya vazirligi Oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri boʻyicha zarur maʼlumotlarni aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi. keyingi yilning 1-mayigacha ”;
3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-yanvardagi 40-son qarorida :
a) 3-banddagi “Qurilish vazirligi” soʻzlari “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi:”;
v) 1-ilovada :
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Qurilish obyektlarida qurilish chiqindilarini toʻplash, saqlash, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va maxsus poligonlarga joylashtirish bilan bogʻliq ishlar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan Qurilish chiqindilari monitoringi elektron platformasi orqali real vaqt rejimida nazorat qilinadi.
Ekologiya vazirligining hududiy organlari qurilish chiqindilari bilan bogʻliq ishlarning elektron platforma orqali boshqarilishini taʼminlaydi”;
25-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda brezent oʻrniga mustahkam, suv oʻtkazmaydigan va yongʻinga chidamli boʻlgan materiallardan foydalanishga ruxsat beriladi. Brezent bortni har tomonidan 200+50 mmdan kam boʻlmagan holda yopishi hamda mahkamlovchi moslamalar bilan qotirilishi lozim”;
33-band , 34-bandning beshinchi xatboshisi , 37-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 39-bandning birinchi xatboshisi va 1-ilovadagi tegishli kelishikdagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Chiqindi chiqaruvchi tashkilotlar har oydan keyingi oyning 5 sanasigacha ushbu Nizomga 6 va 7-ilovalarga muvofiq namunaviy shakllarda bino va inshootlarni qurish, rekonstruksiya va (yoki) montaj qilish, taʼmirlash, obodonlashtirish, shuningdek, buzish ishlari boshlanishidan tugallanib obyektlar belgilangan tartibda foydalanishga topshirilgunga qadar qurilish chiqindilari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni Ekologiya vazirligining hududiy organlari xodimlari yordamida Qurilish chiqindilari monitoringi elektron platformasiga kiritadi:
har bir qurilish chiqindilari hosil boʻlishi obyekti boʻyicha qurilish chiqindilari takroriy foydalanishga, utilizatsiya qilishga, qayta ishlashga, shuningdek, koʻmishga yoʻnaltirilganligi toʻgʻrisida maʼlumot;
shartnomaga muvofiq qabul qilib olingan chiqindilar toʻgʻrisida tasdiqnoma”;
Nizomga 2-ilovaning izoh qismi 2-bandidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “2 — 49-ilovalarda” soʻzlari “2 — 50-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 50-ilova bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 50-ILOVA
Ozonni buzuvchi moddalarning hamda tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasiga import yoki eksport qilish uchun ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Ozonni buzuvchi moddalarning hamda tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasiga import yoki eksport qilish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Ozonni buzuvchi moddalarni hamda tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan mahsulotlarni import yoki eksport qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; jismoniy shaxsning maʼlumotlari — familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; ozonni buzuvchi moddalarning nomi va miqdori; moddalarning xususiyati va vazifasi (kerakligi belgilansin): ozonni buzuvchi moddalarga mansub boʻlmagan boshqa kimyoviy moddalar ishlab chiqarish uchun dastlabki xom ashyo sifatida foydalanish uchun yangi moddalar; reagent sifatida qoʻllaniladigan yangi moddalar; yoʻq qilishga moʻljallangan yangi moddalar, tasdiqlangan texnologiyalar yordamida ushbu moddalarni yoʻq qiladigan tashkilotning nomi va manzili; karantinli ishlov berishga moʻljallangan yangi moddalar (E roʻyxatidagi moddalar uchun); tashishdan oldin ishlov berishga moʻljallangan yangi moddalar (E roʻyxatidagi moddalar uchun); qoʻllashning boshqa turlari uchun yangi moddalar; utillashtirilgan, retsirkulyatsiyalangan, tiklangan moddalar. Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar: ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning importi yoki eksporti uchun bitim (shartnomalar, invoyslar va h.k.); ozonni buzuvchi moddalarning utilizatsiyasi yoki tiklanishini amalga oshirgan ixtisoslashtirilgan tashkilotning yetkazib berilgan hajmlar koʻrsatilgan holdagi maʼlumotnomasi (avval ishlatilgan va tiklangan ozonni buzuvchi moddalar Oʻzbekiston Respublikasiga import qilinganda taqdim etiladi); import qilinayotgan ozonni buzuvchi moddalarning tarkibi, shuningdek, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining talabiga koʻra eksport qiluvchi mamlakat tomonidan berilgan litsenziyadan nusxa; 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Arizani koʻrib chiqish muddati: 7 ish kuni 8. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: Quyidagilar ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning importi va eksportini amalga oshirishda ruxsat berishning talablari va shartlari hisoblanadi: a) ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning importi va eksportini amalga oshirishda qonunchilik hujjatlariga rioya etish; b) ruxsat etilgan ozonni buzuvchi moddalarning importi va eksportini Oʻzbekiston Respublikasiga importi va Oʻzbekiston Respublikasidan eksporti ruxsatnomalar boʻyicha amalga oshiriladigan ozonni buzuvchi moddalar turlari roʻyxatiga muvofiq amalga oshirish; v) ozonni buzuvchi yoki ularga bogʻliq boʻlgan moddalardan foydalangan holda ishlab chiqarilgan sovutish jihozlari va havoni konditsiyalash uskunalarining: Oʻzbekiston Respublikasiga importi va Oʻzbekiston Respublikasidan eksporti ruxsatnomalar boʻyicha amalga oshiriladigan, ozonni buzuvchi moddalar turlari roʻyxatining A roʻyxatidagi I guruhga va S roʻyxatidagi I guruhga mansub boʻlmagan; Oʻzbekiston Respublikasiga importi taqiqlangan ozonni buzuvchi moddalar turlari roʻyxatiga mansub boʻlmaganlarining importini amalga oshirish; g) ozonni buzuvchi moddalarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini ushbu moddalar uchun belgilangan va taqsimlangan kvotaga muvofiq amalga oshirish; d) eksport qiluvchi eksport qiladigan mamlakatning vakolatli organlaridan olingan maʼlumotga asosan, tegishli ozonni buzuvchi modda bilan ishlash uchun ruxsatnomaga ega ekanligi, importga ruxsat etilgan holda; e) ozonni buzuvchi modda importini import qiluvchi mamlakat qonunchiligi, shuningdek, Monreal protokoli talablarini buzmagan holda amalga oshirish; j) ozonni buzuvchi yangi moddali (retsirkulyatsiya qilingan, tiklangan ozonni buzuvchi moddali, ularning retsirkulyatsiya yoki tiklanganligi holati, ushbu ishlarni amalga oshirgan tashkilotlarning nomi va manzillari koʻrsatilgan holda), tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan mahsulotlarning import yoki eksport qilinadigan konteynerlarini, berilgan ruxsatnoma asosida markirovkalash; z) import qilingan va sotilgan ozonni buzuvchi moddalar miqdorlarining, xaridorlarning nomlari va manzillari hamda qoʻllanilishi taxmin qilingan sohalar koʻrsatilgan holda hisobini yuritish, shuningdek eksport qilingan ozonni buzuvchi moddalar miqdorlari hisobini yuritish; i) Ekologiya vazirligiga amalda import qilingan ozonni buzuvchi moddalar miqdori va ularning qoʻllanish sohalari boʻyicha sotilgan miqdorlari haqidagi, shuningdek, amalda eksport qilingan ozonni buzuvchi moddalar miqdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda har yili taqdim etish. 9. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnoma ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning importi yoki eksportini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan muddatga, biroq har joriy yilning 31-dekabr sanasidan oshmagan muddatga beriladi. 11. Izoh: 1. Tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan, jismoniy shaxslar tomonidan tashiladigan va ular notijorat va tadbirkorlik faoliyatiga moʻljallanmagan, oʻz ehtiyojlari uchun foydalanishga moʻljallangan, mazkur shaxslar tomonidan import yoki eksport qilinadigan mahsulotlarga tatbiq etilmaydi. 2. Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan ruxsat berishga doir talab va shartlarga quyidagilar kiradi: Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga taqiqlangan ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning import qilinganlik holati aniqlanganligi; Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga ozonni buzuvchi moddalarning Oʻzbekiston Respublikasiga importi uchun belgilangan va taqsimlangan kvotadan ortiq import qilinganlik holati aniqlanganligi; eksportchi eksport qilinadigan mamlakatda tegishli ozon buzuvchi modda bilan ishlash uchun ruxsatnomaga ega boʻlmagan tashkilot ekanligi holati, import uchun ruxsat boʻlgan holda, tegishli mamlakatning vakolatli organlaridan olingan maʼlumot asosida aniqlanganligi; ozonni buzuvchi moddaning importi noqonuniy muomala holatini tashkil etganligi yoxud importchi mamlakatda importchi mamlakatning Monreal protokoli boʻyicha majburiyatlarini bajarish maqsadida qabul qilingan chora-tadbirlarning amalga oshirilishi nazoratiga noqulay taʼsir koʻrsatganligi yoxud eksportga ruxsat etilgan holatda — ushbu mamlakat uchun mazkur Protokolda nazarda tutilgan miqdor cheklovlarining oshishiga olib kelganligi aniqlanganligi; Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi xodimlari, shuningdek, tegishli sohaning yuqori malakali mutaxassislari bilan birgalikda, ozonni buzuvchi moddalar, tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarni tashqi koʻzdan kechirishni, ularning ruxsatnomaga muvofiqligini aniqlash uchun asbob-uskunalar yordamida oʻlchovlar, oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻzdan kechirishlar va boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni boʻyicha ruxsat berish tartib-tamoyillari talab va shartlari buzilganlik holati aniqlanganligi. ”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 373-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona elektron platformasi orqali kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 30 12 -band bilan toʻldirilsin:
“30 12 . Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida mahallalarda kichik ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish yoʻnalishida 25 — 30 foizi qurib bitkazilmagan binolar qurilishini yakuniga yetkazish uchun belgilangan tartibda kreditlar ajratiladi.
Bunda loyiha tashkilotlari tomonidan loyiha-smeta hujjatida belgilangan ishlar 70 foiz va undan ortiq bajarilganligi toʻgʻrisida berilgan maʼlumot hokim yordamchisiga Yagona elektron platformaga kiritish uchun qarz oluvchi tomonidan taqdim etiladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-sentabr,
602-son