UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 5 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 сентября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 September 2024 · Ministry and agency documents · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Хавфи юқори бўлган объектларнинг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Хавфи юқори бўлган объектларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 5 сентябрдаги 7/94463-01-сон буйруғига ИЛОВА

Хавфи юқори бўлган объектларнинг

Т/р Объектларнинг номи Кўрсаткичлар ва тавсифлар Энергетика объектлари 1. Атом ва ядро саноати объектлари уранни қазиб олиш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш объектлари; ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи объектлар; ядровий ва радиоактив материалларни ташувчи объектлар; радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш объектлари; ядровий ва радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндиларни сақлагичлар; атом реакторлари; гамма қурилмалар, циклотрон ва тезлатгичлардан фойдаланувчи объектлар 2. Гидроэлектр станциялар (ГЭС) қуввати 1 МВт дан юқори 3. Иссиқлик электр станциялари (ИЭС), буғ қозонлари қувватидан қатъий назар 4. Қуёш фотоэлектр станцияси қуввати 500 кВт дан юқори 5. Шамол электростанцияси (генератори) қуввати 500 кВт дан юқори 6. Очиқ тақсимлаш қурилмалари (ОРУ) ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари (КРУН, ЗРУ) кучланиши 35 кВ ва ундан юқори 7. Трансформатор подстанциялари (бир ёки икки трансформаторли) кучланиши 35/6-10 кВ, 35/0,4 кВ тақсимлаш пунктлари; кучланиши 110/35/6-10, 110/6-10кВ ва ундан юқори (220/6-10, 220/35/6-10, 220/110/35/6-10, 500/110/35-10, 500/220/35-10, 750/500 кВ) 8. Ҳаво электр узатиш тармоқлари (1 ва 2 занжирли) кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган 9. Кабель электр узатиш тармоқлари кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган 10. Кўмир конлари шу жумладан, ер ости шахталари 11. Кўмирни ер ости усулида газга айлантириш майдонлари барчаси 12. Кислород ва бошқа газлар ишлаб чиқариш объектлари ишлаб чиқариш цехи, ҳажми 50 м 3 /соат қувватдан юқори 13. Водород ишлаб чиқариш объектлари барчаси Нефть ва газ саноати объектлари 14. Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш объектлари қудуқлар (параметрик, қидирув, тузилмавий, эксплуатация ва бошқалар); конда ва конлараро ташиш қувурлари (газ қувурларининг кириш қисми блоки билан); кон ичидаги қувурлар ва газ йиғиш коллекторлари; жамлаш пунктлари; магистрал қувур ўтказгичлар (насос, компрессор, газ тақсимлаш ва босимни кўтариш компрессор станциялари билан); компрессор хўжалиги объектлари (газни қуритиш қурилмаси, ёрдамчи машина-агрегатлар); маҳсулотларни сақлаш ва тушириш-юклаш объектлари (резервуарлар парки, қуйиш ва тўкиш эстакадалари билан) 15. Суюлтирилган табиий газни сақлаш ва тушириш-юклаш жойлари ҳажмидан қатъий назар 16. Инерт газлар ишлаб чиқариш объектлари ҳажмидан қатъий назар 17. Биогаз қурилмалари реактор ҳажми 50 м 3 дан юқори 18. Газгольдерлар ва реципиентлар ҳажми ва босимидан қатъий назар 19. Автокорхоналарнинг нефть омборлари барчаси 20. Автомобилга ёқилғи ва газ қуйиш станциялари дизел, бензин, метан, пропан, бутан ва бошқа газлар 21. Кемаларга нефть маҳсулотлари қуйиш станциялари бензин, керосин, дизел ёқилғиси 22. Газ тармоқлари юқори босимли — 0,3 МПа (3,0 kgs/sm 2 ) дан юқори 23. Суюлтирилган углеводород газларни сақлаш иншоотлари шу жумладан, газ тўлдириш станциялари, газ тўлдириш пунктлари, автоном газ таъминот тизимлари 24. Газ хўжалиги иншоотлари газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи объектлар 25. Магистрал газ қувурлари юқори босимли 26. Одоранлаштириш ускуналари билан жиҳозланган газ тақсимлаш станциялари ҳажми 50 м 3 дан юқори Тоғ-кон саноати объектлари 27. Тоғ-кон бойитиш фабрикалари (комбинатлари) майдалаш, бойитиш корпуслари, концентрат омборхоналари 28. Шахталар, конлар, очиқ карьерлар бойитиш фабрикаси; ер остидан руда олиш шахталари, конлар ва очиқ карьерлар; карьер ва шахта олди саноат майдончалари 29. Суюқ ҳолатдаги чиқиндиларни сақлаш жойининг алоҳида объектлари (чиқиндихоналар) тўсиб турадиган дамбалар, фильтрациядан сақловчи экранлар, гидротехник иншоотлар 30. Қурилиш материаллари очиқ ҳолда олинадиган карьер порлатиш йўли билан амалга ошириладиган ишлар 31. Тоғ-кон саноати объектларига хизмат кўрсатиш объектлари қуввати соатига 10 Гкал дан юқори технологик иссиқлик таъминоти объектлари ва иссиқликни утилизация қилиш иншоотлари Металлургия ва электротехника саноати 32. Пайвандлаш, металларга кимёвий ишлов бериш қурилмалари металлни тозалаш ва унга кимёвий ишлов бериш линияси 33. Руда ва концентратлардан рангли металларни қуйиш (қўрғошин, қалай, мис, никель ва ш.к.) объектлари гидролиз йўли билан олиш Кимё саноати, минерал ўғитлар объектлари 34. Кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналари барча хавфли ишлаб чиқариш объектлари 35. Заҳарли кимё маҳсулотларини ва минерал ўғитларни сақлаш омбори муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар; портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар; тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра: I хавфлилик даражаси; II хавфлилик даражаси; III хавфлилик даражаси Оғир саноат ва транспорт машинасозлиги 36. Машинасозлик корхоналари кимё-нефть саноати Асбоб-ускуналар ва дастгоҳларни ишлаб чиқариш 37. Асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш корхоналари таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар Электротехника саноати 38. Электротехника саноати объектлари турбогенераторлар ва йирик электр машиналарини ишлаб чиқариш заводи; кучланиш трансформаторларини ишлаб чиқариш заводи; юқори кучланишли аппаратура ишлаб чиқарадиган завод; қуввати 1600 кВА гача бўлган трансформатор пунктларини ишлаб чиқарадиган завод; электр лампалари, фонарлар ва ш.к. (қуйма цехлари бўлган ва симоб ишлатиладиган) 39. Таъмирлаш бинолари юқори кучланишли жиҳозлар ва электр ускуналарни таъмирлаш цехлари Қурилиш материаллари саноат объектлари 40. Цемент заводи, гипс (алебастр), бўр, оҳак ишлаб чиқариш корхоналари цемент ишлаб чиқариш (портландцемент, пуцоланцемент, шлакопортландцемент ва бошқалар) 41. Пайвандлаш ашёлари ва материалларни ишлаб чиқариш корхоналари кальций карбидини ишлаб чиқариш металл электродларни (марганец қўллаган ҳолда) ишлаб чиқариш 42. Асбест буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари таркибида асбест моддаси бўлган материаллар 43. Локларни ишлаб чиқариш корхоналари ёғли, спиртли, типографиявий, изоляцияловчи, резина ишлаб чиқиш саноати Фармацевтика, тиббиёт ва микробиология саноати объектлари 44. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари вакцина ва зардоб ишлаб чиқариш фармацевтик калий тузларини (хлорланган, олтингугуртли, поташ) ишлаб чиқариш глицерин ишлаб чиқариш Ун-ёрма маҳсулотлари ва омихта ем ишлаб чиқариш 45. Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ва объектлари элеватор ва тегирмонлар (заводлар) Сув хўжалиги қурилиши, ирригация ва мелиорация объектлари 46. Дамба ва тўғонлар (каналлардаги, вақтинча сув тўсувчи иншоотлар ва балиқхоналардаги дамбалар) Дамбаларнинг баландлиги 5 метр ва ундан юқори бўлган 47. Магистрал каналлар кўтарма каналларнинг дамбалари баландлиги 5 метр ва ундан юқори бўлган 48. Магистрал коллекторлар республика аҳамиятига эга, чуқурлиги 10 метрдан чуқур бўлган ва секундига 10 м 3 дан ортиқ сув ўтказадиган Соғлиқни сақлаш объектлари 49. Санитария-эпидемиология, вирусология марказлари (станциялари) Лабораториялар 50. Ёндириш қурилмалари Ўта хавфли биологик чиқиндиларни йўқ қилиш ускуналари, крематорийлар Иссиқлик таъминоти 51. Туман иссиқлик станциялари қуввати соатига 10 Гкал ва ундан юқори 52. Марказий иссиқлик пунктлари, иситиш қозонхоналари қуввати соатига 10 Гкал ва ундан юқори Муҳандислик тармоқларининг бошқа объектлари 53. Муҳандислик тармоқлари (ҳимояловчи) тоннеллари ва каналлари, ер ости коллекторлар махсус усуллар, якка тартибдаги конструкциялар, ёпиқ ўтиш жойлари қўлланган, метрополитен ёки темир йўллар кесиб ўтилган, коммуникациялар аралаш ўтказилган, мураккаб гидрогеологик шароитларда лойиҳалаштириш ва қуриш Темир йўл транспорти инфратузилмаси 54. Темир йўллар ва инфратузилмаси объектлари тоғ-кон саноати темир йўллари 55. Метрополитен транспорти инфратузилмаси объектлари умумий тармоқ темир йўллари, тоннеллар ва эстакадалар, бекатлар, хизмат кўрсатиш объектлари ва муҳандислик таъминоти тизимлари Дарё транспорти 56. Ўзиюрар ва ўзиюрмас кемалар учун слиплар кемалар сиғимидан қатъий назар Чиқиндихоналар 57. Утилизация қилинадиган чиқиндиларни сақлаш ҳамда зарарсизлантириш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой қурилмаларсиз (қурилмалар мақсадлари тоифаларига кўра белгиланади) 58. Чиқиндиларни қайта ишлаш ва сақлаш корхоналари (хавфлилик даражасига кўра) I — V синфга мансуб 59. Заҳарли-кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус полигонларда консервация қилиш ҳамда чиқинди турига қараб рекультивацияни амалга ошириш чиқинди, шламни (кўмир кукуни) тўплаш ёки кўмиш жойлари 60. Заҳарли-кимёвий ва бошқа токсик моддаларни зарарсизлантириш ва кўмиш жойлари I ва II синфга мансуб токсик моддалар, радиоактив моддалар 61. Органик ва чирувчи маҳсулотлар учун чиқиндихоналар такомиллаштирилмаган 62. Биологик камерали ўлакса кўмиш жойлари барчаси 63. Ўлаксаларни утилизация қилиш заводи барчаси Омборхоналар 64. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари омбори Портловчи, кимёвий ва заҳарли моддалар сақланадиган омборхоналар Махсус объектлар ва иш турлари 65. Портловчи моддалар ва воситалар билан ишлаш объектлари компонентларни сақлаш омборлари, тушириш-юклаш жойлари, синаш полигонлари ва лабораториялар 66. Портлаш-ёниш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар ҳамда зарарли ва заҳарли моддалар ишлатувчи ва сақловчи объектлар шунингдек, портлашга хавфи мавжуд чангсимон ва газсимон аралашмалар ҳосил бўладиган объектлар 67. Канализация қувурлари Суткалик иш ҳажми 280.000 м 3 дан ортиқ бўлган канализация тозалаш иншоотлари

Вазир в.б. Ш. ХИДОЯТОВ

Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 5 сентябрь,

2024 йил 28 август

2024 йил 30 август

2024 йил 27 август

7/94463-01-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 10/24/3557/0763-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Xavfi yuqori boʻlgan obyektlarning roʻyxatini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-noyabrdagi 619-son “Shaharsozlik faoliyatida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Xavfi yuqori boʻlgan obyektlarning roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2024-yil 5-sentabrdagi 7/94463-01-son buyrugʻiga ILOVA

Xavfi yuqori boʻlgan obyektlarning

T/r Obyektlarning nomi Koʻrsatkichlar va tavsiflar Energetika obyektlari 1. Atom va yadro sanoati obyektlari uranni qazib olish, saqlash va birlamchi qayta ishlash obyektlari; ionlashtiruvchi nurlanish manbalaridan foydalanuvchi obyektlar; yadroviy va radioaktiv materiallarni tashuvchi obyektlar; radioaktiv chiqindilarni koʻmish va utilizatsiya qilish obyektlari; yadroviy va radioaktiv materiallar, radioaktiv chiqindilarni saqlagichlar; atom reaktorlari; gamma qurilmalar, siklotron va tezlatgichlardan foydalanuvchi obyektlar 2. Gidroelektr stansiyalar (GES) quvvati 1 MVt dan yuqori 3. Issiqlik elektr stansiyalari (IES), bugʻ qozonlari quvvatidan qatʼiy nazar 4. Quyosh fotoelektr stansiyasi quvvati 500 kVt dan yuqori 5. Shamol elektrostansiyasi (generatori) quvvati 500 kVt dan yuqori 6. Ochiq taqsimlash qurilmalari (ORU) va yopiq taqsimlash qurilmalari (KRUN, ZRU) kuchlanishi 35 kV va undan yuqori 7. Transformator podstansiyalari (bir yoki ikki transformatorli) kuchlanishi 35/6-10 kV, 35/0,4 kV taqsimlash punktlari; kuchlanishi 110/35/6-10, 110/6-10kV va undan yuqori (220/6-10, 220/35/6-10, 220/110/35/6-10, 500/110/35-10, 500/220/35-10, 750/500 kV) 8. Havo elektr uzatish tarmoqlari (1 va 2 zanjirli) kuchlanishi 35 kV va undan yuqori boʻlgan 9. Kabel elektr uzatish tarmoqlari kuchlanishi 35 kV va undan yuqori boʻlgan 10. Koʻmir konlari shu jumladan, yer osti shaxtalari 11. Koʻmirni yer osti usulida gazga aylantirish maydonlari barchasi 12. Kislorod va boshqa gazlar ishlab chiqarish obyektlari ishlab chiqarish sexi, hajmi 50 m 3 /soat quvvatdan yuqori 13. Vodorod ishlab chiqarish obyektlari barchasi Neft va gaz sanoati obyektlari 14. Neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish, tayyorlash, qayta ishlash va saqlash obyektlari quduqlar (parametrik, qidiruv, tuzilmaviy, ekspluatatsiya va boshqalar); konda va konlararo tashish quvurlari (gaz quvurlarining kirish qismi bloki bilan); kon ichidagi quvurlar va gaz yigʻish kollektorlari; jamlash punktlari; magistral quvur oʻtkazgichlar (nasos, kompressor, gaz taqsimlash va bosimni koʻtarish kompressor stansiyalari bilan); kompressor xoʻjaligi obyektlari (gazni quritish qurilmasi, yordamchi mashina-agregatlar); mahsulotlarni saqlash va tushirish-yuklash obyektlari (rezervuarlar parki, quyish va toʻkish estakadalari bilan) 15. Suyultirilgan tabiiy gazni saqlash va tushirish-yuklash joylari hajmidan qatʼiy nazar 16. Inert gazlar ishlab chiqarish obyektlari hajmidan qatʼiy nazar 17. Biogaz qurilmalari reaktor hajmi 50 m 3 dan yuqori 18. Gazgolderlar va retsipiyentlar hajmi va bosimidan qatʼiy nazar 19. Avtokorxonalarning neft omborlari barchasi 20. Avtomobilga yoqilgʻi va gaz quyish stansiyalari dizel, benzin, metan, propan, butan va boshqa gazlar 21. Kemalarga neft mahsulotlari quyish stansiyalari benzin, kerosin, dizel yoqilgʻisi 22. Gaz tarmoqlari yuqori bosimli — 0,3 MPa (3,0 kgs/sm 2 ) dan yuqori 23. Suyultirilgan uglevodorod gazlarni saqlash inshootlari shu jumladan, gaz toʻldirish stansiyalari, gaz toʻldirish punktlari, avtonom gaz taʼminot tizimlari 24. Gaz xoʻjaligi inshootlari gaz bilan taʼminlovchi, gaz taqsimlovchi obyektlar 25. Magistral gaz quvurlari yuqori bosimli 26. Odoranlashtirish uskunalari bilan jihozlangan gaz taqsimlash stansiyalari hajmi 50 m 3 dan yuqori Togʻ-kon sanoati obyektlari 27. Togʻ-kon boyitish fabrikalari (kombinatlari) maydalash, boyitish korpuslari, konsentrat omborxonalari 28. Shaxtalar, konlar, ochiq karyerlar boyitish fabrikasi; yer ostidan ruda olish shaxtalari, konlar va ochiq karyerlar; karyer va shaxta oldi sanoat maydonchalari 29. Suyuq holatdagi chiqindilarni saqlash joyining alohida obyektlari (chiqindixonalar) toʻsib turadigan dambalar, filtratsiyadan saqlovchi ekranlar, gidrotexnik inshootlar 30. Qurilish materiallari ochiq holda olinadigan karyer porlatish yoʻli bilan amalga oshiriladigan ishlar 31. Togʻ-kon sanoati obyektlariga xizmat koʻrsatish obyektlari quvvati soatiga 10 Gkal dan yuqori texnologik issiqlik taʼminoti obyektlari va issiqlikni utilizatsiya qilish inshootlari Metallurgiya va elektrotexnika sanoati 32. Payvandlash, metallarga kimyoviy ishlov berish qurilmalari metallni tozalash va unga kimyoviy ishlov berish liniyasi 33. Ruda va konsentratlardan rangli metallarni quyish (qoʻrgʻoshin, qalay, mis, nikel va sh.k.) obyektlari gidroliz yoʻli bilan olish Kimyo sanoati, mineral oʻgʻitlar obyektlari 34. Kimyoviy moddalar va mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish korxonalari barcha xavfli ishlab chiqarish obyektlari 35. Zaharli kimyo mahsulotlarini va mineral oʻgʻitlarni saqlash ombori muayyan turdagi tashqi taʼsir chogʻida issiqlik ajratgan va gazlar hosil qilgan holda oʻz-oʻzidan juda tez tarqaladigan kimyoviy oʻzgaruvchan portlovchi moddalar; portlash-yongʻin xavfi boʻlgan muhitni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan moddalar; tirik organizmga taʼsir qilish darajasiga koʻra: I xavflilik darajasi; II xavflilik darajasi; III xavflilik darajasi Ogʻir sanoat va transport mashinasozligi 36. Mashinasozlik korxonalari kimyo-neft sanoati Asbob-uskunalar va dastgohlarni ishlab chiqarish 37. Asbob-uskunalar yoki qurilmalarni ishlab chiqarish korxonalari tarkibida zaharli moddalar boʻlgan asbob-uskunalar Elektrotexnika sanoati 38. Elektrotexnika sanoati obyektlari turbogeneratorlar va yirik elektr mashinalarini ishlab chiqarish zavodi; kuchlanish transformatorlarini ishlab chiqarish zavodi; yuqori kuchlanishli apparatura ishlab chiqaradigan zavod; quvvati 1600 kVA gacha boʻlgan transformator punktlarini ishlab chiqaradigan zavod; elektr lampalari, fonarlar va sh.k. (quyma sexlari boʻlgan va simob ishlatiladigan) 39. Taʼmirlash binolari yuqori kuchlanishli jihozlar va elektr uskunalarni taʼmirlash sexlari Qurilish materiallari sanoat obyektlari 40. Sement zavodi, gips (alebastr), boʻr, ohak ishlab chiqarish korxonalari sement ishlab chiqarish (portlandsement, putsolansement, shlakoportlandsement va boshqalar) 41. Payvandlash ashyolari va materiallarni ishlab chiqarish korxonalari kalsiy karbidini ishlab chiqarish metall elektrodlarni (marganets qoʻllagan holda) ishlab chiqarish 42. Asbest buyumlarini ishlab chiqarish korxonalari tarkibida asbest moddasi boʻlgan materiallar 43. Loklarni ishlab chiqarish korxonalari yogʻli, spirtli, tipografiyaviy, izolyatsiyalovchi, rezina ishlab chiqish sanoati Farmatsevtika, tibbiyot va mikrobiologiya sanoati obyektlari 44. Farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqarish korxonalari vaksina va zardob ishlab chiqarish farmatsevtik kaliy tuzlarini (xlorlangan, oltingugurtli, potash) ishlab chiqarish glitserin ishlab chiqarish Un-yorma mahsulotlari va omixta yem ishlab chiqarish 45. Donni saqlash va qayta ishlash korxonalari va obyektlari elevator va tegirmonlar (zavodlar) Suv xoʻjaligi qurilishi, irrigatsiya va melioratsiya obyektlari 46. Damba va toʻgʻonlar (kanallardagi, vaqtincha suv toʻsuvchi inshootlar va baliqxonalardagi dambalar) Dambalarning balandligi 5 metr va undan yuqori boʻlgan 47. Magistral kanallar koʻtarma kanallarning dambalari balandligi 5 metr va undan yuqori boʻlgan 48. Magistral kollektorlar respublika ahamiyatiga ega, chuqurligi 10 metrdan chuqur boʻlgan va sekundiga 10 m 3 dan ortiq suv oʻtkazadigan Sogʻliqni saqlash obyektlari 49. Sanitariya-epidemiologiya, virusologiya markazlari (stansiyalari) Laboratoriyalar 50. Yondirish qurilmalari Oʻta xavfli biologik chiqindilarni yoʻq qilish uskunalari, krematoriylar Issiqlik taʼminoti 51. Tuman issiqlik stansiyalari quvvati soatiga 10 Gkal va undan yuqori 52. Markaziy issiqlik punktlari, isitish qozonxonalari quvvati soatiga 10 Gkal va undan yuqori Muhandislik tarmoqlarining boshqa obyektlari 53. Muhandislik tarmoqlari (himoyalovchi) tonnellari va kanallari, yer osti kollektorlar maxsus usullar, yakka tartibdagi konstruksiyalar, yopiq oʻtish joylari qoʻllangan, metropoliten yoki temir yoʻllar kesib oʻtilgan, kommunikatsiyalar aralash oʻtkazilgan, murakkab gidrogeologik sharoitlarda loyihalashtirish va qurish Temir yoʻl transporti infratuzilmasi 54. Temir yoʻllar va infratuzilmasi obyektlari togʻ-kon sanoati temir yoʻllari 55. Metropoliten transporti infratuzilmasi obyektlari umumiy tarmoq temir yoʻllari, tonnellar va estakadalar, bekatlar, xizmat koʻrsatish obyektlari va muhandislik taʼminoti tizimlari Daryo transporti 56. Oʻziyurar va oʻziyurmas kemalar uchun sliplar kemalar sigʻimidan qatʼiy nazar Chiqindixonalar 57. Utilizatsiya qilinadigan chiqindilarni saqlash hamda zararsizlantirish uchun maxsus ajratilgan va jihozlangan joy qurilmalarsiz (qurilmalar maqsadlari toifalariga koʻra belgilanadi) 58. Chiqindilarni qayta ishlash va saqlash korxonalari (xavflilik darajasiga koʻra) I — V sinfga mansub 59. Zaharli-kimyoviy va boshqa toksik moddalarni maxsus poligonlarda konservatsiya qilish hamda chiqindi turiga qarab rekultivatsiyani amalga oshirish chiqindi, shlamni (koʻmir kukuni) toʻplash yoki koʻmish joylari 60. Zaharli-kimyoviy va boshqa toksik moddalarni zararsizlantirish va koʻmish joylari I va II sinfga mansub toksik moddalar, radioaktiv moddalar 61. Organik va chiruvchi mahsulotlar uchun chiqindixonalar takomillashtirilmagan 62. Biologik kamerali oʻlaksa koʻmish joylari barchasi 63. Oʻlaksalarni utilizatsiya qilish zavodi barchasi Omborxonalar 64. Nooziq-ovqat mahsulotlari ombori Portlovchi, kimyoviy va zaharli moddalar saqlanadigan omborxonalar Maxsus obyektlar va ish turlari 65. Portlovchi moddalar va vositalar bilan ishlash obyektlari komponentlarni saqlash omborlari, tushirish-yuklash joylari, sinash poligonlari va laboratoriyalar 66. Portlash-yonish xavfi boʻlgan ishlab chiqarishlar hamda zararli va zaharli moddalar ishlatuvchi va saqlovchi obyektlar shuningdek, portlashga xavfi mavjud changsimon va gazsimon aralashmalar hosil boʻladigan obyektlar 67. Kanalizatsiya quvurlari Sutkalik ish hajmi 280.000 m 3 dan ortiq boʻlgan kanalizatsiya tozalash inshootlari

Vazir v.b. Sh. XIDOYATOV

Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A. ABDUXAKIMOV

Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B. ISLAMOV

Toshkent sh.,

2024-yil 5-sentabr,

2024-yil 28-avgust

2024-yil 30-avgust

2024-yil 27-avgust

7/94463-01-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.10.2024-y., 10/24/3557/0763-son)

lex.uz