📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Мамлакатимизда таълим соҳасида рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича рақамлаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш борасида рақамли хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш, шу жумладан, ушбу хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар реестрини шакллантиришда ваколатли органлар масъулиятини ошириш.
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали жорий этилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 634-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-бандда:
а) учинчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзи чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
2. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «2019 йил» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматлари мазкур Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
3. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
4. Ариза берувчи аризани давлат хизматларини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
7. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
8. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. ЯИДХП ва махсус платформа орқали келиб тушган ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ҳамда идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборилади.
10. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар ваколатли комиссиялар томонидан ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилинади.
3-боб. Олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
13. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим муассасасига юборилади.
16. Тегишли олий таълим муассасаси ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 10 августга қадар:
2020/2021 ўқув йилига қадар республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлаб берилади;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимидан олинади;
республикада фаолият кўрсатаётган нодавлат олий таълим ташкилоти ва хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим ташкилоти томонидан тасдиқлаб берилади.
Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизими орқали текшириб олинади ва диплом ўртача балли ҳужжатни қабул қилиб олган олий таълим ташкилоти томонидан ҳисобланади.
17. Магистратурага қабул бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тасдиқлаш учун киритилади.
18. Давлат комиссияси ҳар йили 25 августга қадар олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
19. Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августга қадар Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали абитуриентни хабардор қилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
21. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
22. Мазкур Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ЯИДХП ёки махсус платформа орқали келиб тушган аризаларни, илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборади. Ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар 3-босқич Ваколатли комиссиялар Ҳужжатларни кўриб чиқади, натижаси бўйича қарор қабул қилади ҳамда ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади. Ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар 2-босқич 1. ЯИДХП 2. Махсус платформа Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади. 1. 10 дақиқа мобайнида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Олий таълим муассасаси 1. Келиб тушган аризаларни, маълумотларни қабул қилади. Тегишлилиги бўйича абитуриентнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) юборади. Уч иш куни давомида 2. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди. Ҳар йили 10 августга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар йили 25 августга қадар 5-босқич Олий таълим муассасаси Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади. Ҳар йили 30 августга қадар
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) 1.3. Фуқаролиги 1.4. Телефон рақами 1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчининг ўқиётган (ўқиган) олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар 2.1. Олий таълим муассасасининг номи 2.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи 2.3. Таълим шакли 2.4. Таълим тури 2.5. Таълим курси III. Ариза берувчининг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган олий таълим муассасаси ва ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби бўйича маълумотлар 3.1. Олий таълим муассасасининг номи 3.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи 3.3. Таълим шакли 3.4. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби 3.5. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабабини асословчи ҳужжатлар
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШ ШИР маълумотлари) 1.3. Фуқаролиги 1.4. Телефон рақами 1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар 2.1. Ўқиган олий таълим муассасасининг номи 2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи 2.3. Бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари 2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий давлатдаги олий таълим ташкилотини тугатган ариза берувчилар учун) III. Ариза берувчининг магистратурага кириш истагини билдирган олий таълим муассасаси, хорижий тил сертификати ва имтиёзлари бўйича маълумотлар 3.1. Магистратура мутахассислигига кириш истагини билдирган олий таълим муассасасининг номи 3.2. Магистратура мутахассислиги шифри ва номи 3.3. Таълим тили 3.4. Қабул кўрсаткичининг тури (мақсадли ёки умумий) 3.5. Хорижий тил сертификати 3.6. Имтиёзларни асословчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
634-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish xaqida
Mamlakatimizda taʼlim sohasida raqamli xizmatlardan foydalanish uchun qulay sharoitlar yaratish borasida muayyan ishlar amalga oshirilmoqda.
Xususan, davlat oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha raqamlashtirilgan davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimi yoʻlga qoʻyildi.
Shu bilan birga, davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va davlat oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish borasida raqamli xizmatlarni koʻrsatish imkoniyatlarini yanada kengaytirish, shu jumladan, ushbu xizmatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qaroriga muvofiq talabalar oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va magistraturaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi;
davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar reyestrini shakllantirishda vakolatli organlar masʼuliyatini oshirish.
2. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va davlat oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi orqali joriy etilishini taʼminlasin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 634-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 4-bandda:
a) uchinchi xatboshidagi “tasdiqlansin” soʻzi chiqarib tashlansin;
b) quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
2. 8-bandning birinchi xatboshisidagi “2019-yil” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga 3-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash hamda davlat oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) orqali qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatlari mazkur Reglamentga 1 va 2-ilovalarga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
4. Ariza beruvchi arizani davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida koʻrib chiqish holatini YIDXP yoki maxsus platforma orqali kuzatib borishi mumkin.
2-bob. Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma orqali roʻyxatdan oʻtadi.
6. Ariza beruvchi YIDXP yoki maxsus platforma orqali mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
7. Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga besh ish kunidan iborat muddat beriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim. Davlat xizmatini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
8. Ariza beruvchi davlat xizmatlarini koʻrsatishning har qanday bosqichida ulardan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
9. YIDXP va maxsus platforma orqali kelib tushgan ariza hamda unga ilova qilingan hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan har yili 16-iyuldan 25-avgustga qadar koʻrib chiqilib, tegishliligi boʻyicha oliy taʼlim muassasasi yoki tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik hamda idoralar yoxud Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli komissiyalar) yuboriladi.
10. Talabalar oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash toʻgʻrisidagi arizalar vakolatli komissiyalar tomonidan har yili 6-avgustdan 30-avgustga qadar oʻrganib chiqilib, qaror qabul qilinadi va ariza beruvchiga YIDXP yoki maxsus platforma orqali maʼlum qilinadi.
3-bob. Oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
11. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda har yili 1-iyuldan 30-iyulga qadar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma orqali roʻyxatdan oʻtadi.
12. Ariza beruvchi YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
13. Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga besh ish kunidan iborat muddat beriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim. Davlat xizmatini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatlarini koʻrsatishning har qanday bosqichida ulardan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
15. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli oliy taʼlim muassasasiga yuboriladi.
16. Tegishli oliy taʼlim muassasasi ariza kelib tushgandan boshlab uch ish kuni davomida ariza beruvchining tugatgan oliy taʼlim muassasasiga (nodavlat oliy taʼlim tashkilotiga) diplom maʼlumotlarini tasdiqlash uchun joʻnatadi, bunda har yili 10-avgustga qadar:
2020/2021 oʻquv yiliga qadar respublika davlat oliy taʼlim muassasasi tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) tegishli oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasdiqlab beriladi;
2020/2021 oʻquv yilidan boshlab respublika davlat oliy taʼlim muassasasi tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) avtomatik tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimidan olinadi;
respublikada faoliyat koʻrsatayotgan nodavlat oliy taʼlim tashkiloti va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari filiallari tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) tegishli oliy taʼlim tashkiloti tomonidan tasdiqlab beriladi.
Ariza beruvchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotini tugatgan boʻlsa, uning diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining “Nostrifikatsiya” axborot tizimi orqali tekshirib olinadi va diplom oʻrtacha balli hujjatni qabul qilib olgan oliy taʼlim tashkiloti tomonidan hisoblanadi.
17. Magistraturaga qabul boʻyicha natijalar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tasdiqlash uchun kiritiladi.
18. Davlat komissiyasi har yili 25-avgustga qadar oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
19. Oliy taʼlim muassasasi har yili 30-avgustga qadar Davlat komissiyasining qaroriga asosan abituriyentning magistraturaga qabul natijasini YIDXP yoki maxsus platforma orqali abituriyentni xabardor qiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar hamda oliy taʼlim muassasalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
21. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
22. Mazkur Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasida (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) roʻyxatdan oʻtadi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi YIDXP yoki maxsus platforma orqali kelib tushgan arizalarni, ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish va tegishli oliy taʼlim muassasasi yoki tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud vazirlik va idoralar yoxud Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli komissiyalar) yuboradi. Har yili 16-iyuldan 25-avgustga qadar 3-bosqich Vakolatli komissiyalar Hujjatlarni koʻrib chiqadi, natijasi boʻyicha qaror qabul qiladi hamda YIDXP yoki maxsus platforma orqali xabardor qiladi. Har yili 6-avgustdan 30-avgustga qadar
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun YIDXP yoki maxsus platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 1-iyuldan 30-iyulga qadar 2-bosqich 1. YIDXP 2. Maxsus platforma Roʻyxatdan oʻtgan abituriyentlarning arizalarini, maʼlumotlarini tegishli oliy taʼlim muassasalariga yuboradi. 1. 10 daqiqa mobaynida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Oliy taʼlim muassasasi 1. Kelib tushgan arizalarni, maʼlumotlarni qabul qiladi. Tegishliligi boʻyicha abituriyentning bakalavr diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlash uchun tugatgan oliy taʼlim muassasasiga (nodavlat oliy taʼlim tashkilotiga) yuboradi. Uch ish kuni davomida 2. Ariza beruvchining diplom maʼlumotlarini tekshirib, tasdiqlaydi. Har yili 10-avgustga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga qabul natijalarini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har yili 25-avgustga qadar 5-bosqich Oliy taʼlim muassasasi Davlat komissiyasining qaroriga asosan abituriyentning magistraturaga qabul natijasini YIDXP yoki maxsus platforma orqali xabardor qiladi. Har yili 30-avgustga qadar
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha
I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR maʼlumotlari) 1.3. Fuqaroligi 1.4. Telefon raqami 1.5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchining oʻqiyotgan (oʻqigan) oliy taʼlim muassasasi boʻyicha maʼlumotlar 2.1. Oliy taʼlim muassasasining nomi 2.2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi yoki magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 2.3. Taʼlim shakli 2.4. Taʼlim turi 2.5. Taʼlim kursi III. Ariza beruvchining oʻqishini koʻchirish (qayta tiklash) istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasi va oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababi boʻyicha maʼlumotlar 3.1. Oliy taʼlim muassasasining nomi 3.2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi yoki magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 3.3. Taʼlim shakli 3.4. Oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababi 3.5. Oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababini asoslovchi hujjatlar
Ushbu soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliq va haqiqiyligini hamda toʻgʻri koʻrsatilganligini tasdiqlayman.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti hamda Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari bilan toʻliq tanishdim.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha
I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSH SHIR maʼlumotlari) 1.3. Fuqaroligi 1.4. Telefon raqami 1.5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchining oʻqigan oliy taʼlim muassasasi boʻyicha maʼlumotlar 2.1. Oʻqigan oliy taʼlim muassasasining nomi 2.2. Oʻqigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi shifri va nomi 2.3. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom va uning ilovasi nusxalari 2.4. Xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasi (xorijiy davlatdagi oliy taʼlim tashkilotini tugatgan ariza beruvchilar uchun) III. Ariza beruvchining magistraturaga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasi, xorijiy til sertifikati va imtiyozlari boʻyicha maʼlumotlar 3.1. Magistratura mutaxassisligiga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasining nomi 3.2. Magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 3.3. Taʼlim tili 3.4. Qabul koʻrsatkichining turi (maqsadli yoki umumiy) 3.5. Xorijiy til sertifikati 3.6. Imtiyozlarni asoslovchi hujjatlar (mavjud boʻlsa)
Ushbu soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliq va haqiqiyligini hamda toʻgʻri koʻrsatilganligini tasdiqlayman.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti hamda Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari bilan toʻliq tanishdim.”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-oktabr,
634-son