UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

КИТОБИ

КИТОБИ

КИТОБИ

РЎЙХАТИ

ҲИСОБОТИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Сўнгги йилларда кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартибларини белгилаш зарурати мавжуд.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш ва уларнинг муомаласини тартибга солиш, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказишда назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар мазкур қарор кучга киргунга қадар улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотларга гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензия расмийлаштирилмасдан реализация қилишга ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни йўқ қилиш фаолияти учун лицензияга эга юридик шахсларга далолатнома асосида ўтказилишига ва йўқ қилинишига рухсат этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бир ой муддатда чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ва ушбу моддаларни декларациялаш мажбурияти тўғрисида тегишли маълумотларни жойлаштириш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга қиради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан тиббий ва илмий тадқиқот мақсадида фойдаланувчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддалар муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар — нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида «*»билан белгиланган моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситалари;

дори воситалари учун аниқланган эҳтиёж — даволаш-профилактика муассасаларининг доимий фаолият кўрсатадиган ҳайъати томонидан беморлар учун зарур бўлган дори воситалари ёки тиббий жиҳозларнинг беморлар сони, касалланиш даражаси, даволаш курслари ва бошқа мезонларни инобатга олган ҳолда аниқланган миқдори;

кучли таъсир қилувчи моддалар — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган, нотўғри қўлланилиши оқибатида инсон ҳаёти ва соғлигига хавфли таъсир кўрсатадиган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик бўлган моддалар;

миқдорий-буюм ҳисоби — тиббий мақсадларда фойдаланиш учун дори воситаларининг муомаласи билан боғлиқ жараёнларни қайд этиш учун махсус китобларда дори воситаларининг миқдори ва (ёки) ҳолати ўзгариб турадиган муомаласи билан боғлиқ ҳар қандай жараёнларни кўрсатиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

5. Тиббий мақсадда фойдаланиладиган янги турдаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтказилади.

2-боб. Жисмоний шахслар томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикага олиб кириш ёки олиб чиқиш

6. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади:

мамлакатда бўлиш даврида, икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хусусан, бемор яшаган мамлакатдаги тиббиёт муассасасининг шифокори томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига кирувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларининг тури, буюрилган қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (шифокор хулосаси) ёки рецепт нусхаси мавжуд бўлса;

республика ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;

дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;

республика ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.

7. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларида, шу жумладан, халқаро почта жўнатмаларидан жўнатиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

8. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар томонидан божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда, муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжат тақдим этилади.

9. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.

10. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.

11. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали Ўзбекистон Республикасига олиб киришда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар йўловчи божхона декларациясида қайд этилиши лозим.

12. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлигини ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг жисмоний шахсдаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номларига ва сонига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қиладилар.

13. Жисмоний шахсларга тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва декларацияда кўрсатилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи ва миқдоридан ортиғини олиб ўтиш тақиқланади.

14. Жисмоний шахс алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқишда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

3-боб. Юридик шахслар томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикага олиб кириш ёки олиб чиқиш ва ташиш

15. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби асосида амалга оширилади.

16. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республика ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ сертификат, республика ҳудудидан транзит тарзида ўтказишда 3-иловада кўрсатилган шаклда рухсатнома расмийлаштирилади.

17. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ташиш юридик шахслар томонидан авто, темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар авто, темир йўл ва ҳаво транспортининг юк бўлинмаларида (қўл юки сифатида эмас) масъул шахс назорати ва кузатуви остида ташилади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни кўп миқдорда ташиш белгиланган масъул ходимлар назорати ва кузатуви ҳамда қўриқлаш бўлинмалари қўриқлови остида амалга оширилади. Бунда ташиш жараёнини ташкил этиш юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан таъминланади.

4-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тайинлаш ва тайинланганлигини қайд этиш

18. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёши ва дори воситаларини тиббиётда қўлланишига доир йўриқномада кўрсатилган дориларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олинган ҳолда даволовчи шифокор томонидан тайинланади ва беморнинг тиббий ҳужжатлари, яъни касаллик тарихи, амбулатор картасида қайд этилади.

19. Даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокори рецептда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида кўрсатади, шунингдек, тайинлашда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар учун рецепт психотроп моддалар олиш учун рецепт бланкасида расмийлаштиради.

Қўшимча равишда рецептга даволаш-профилактика муассасаси раҳбари буйруғи билан ваколатланган, рецепт ёзган шифокорнинг имзоси қўйилади ва даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланади.

20. Амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда, даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморга унинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмаси асосида даволовчи шифокор тавсия қилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга бир ойлик эҳтиёж миқдорида рецепт ёзиб берилади.

21. Дорихоналардан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рецепт асосида берилади ва рецепт дорихонада бир йил давомида сақланади.

22. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга рецепт берилганда, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса ушбу дори воситаларининг номи, серия рақамини кўрсатган ҳолда дорихонанинг штампи қўйилади ва бу ҳақда дорихонада рецептларни қайд этиш китобига қайд қилинади.

5-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг ҳисоботини олиб бориш

23. Республиканинг барча хусусий ва давлат даволаш-профилактика муассасалари соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари ҳар йили тиббиёт мақсадларида фойдаланиладиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга кейинги йилга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадилар ҳамда ўз буюртманомаларини йиғма эҳтиёжни шакллантириш учун ҳисобот йилининг 1 июнига қадар ваколатли органга тақдим этадилар.

24. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар миқдорий-буюм жиҳатдан ҳисобга олинади ва ҳисоби рақамланган, ип ўтказиб тикилган, ташкилот ёки корхона раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ дорихоналарда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳисобга олиш китобида (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш китоби) юритилади.

Ҳар бир алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи модда ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларининг дори шакли, дозаси учун алоҳида саҳифа очилади.

25. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш психотроп моддаларни олиш, жўнатиш, сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби бўйича амалга оширилади.

26. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонасидан бўлимларга (хоналарга) алоҳида талабномаларда ёзилган ва бўлим бошлиги томонидан имзоланган ҳолда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ берилади. Талабнома 2 нусхада ёзилади ва уларда бўлим ёки хонанинг номи, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг дори шакли, ўлчов бирлиги, талаб қилинаётган миқдори кўрсатилади.

27. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳисобга олиш китобини юритиш ва сақлашга масъул ходим юридик шахс раҳбари томонидан тайинланади.

28. Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлимларида (хоналарида) ва навбатчи тиббиёт ходимларида сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ҳисобини юритиш белгиланган шакл бўйича рақамланган, ип ўтказиб тикилган, даволаш муассасаси раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ махсус китобларда қайд этиб борилади.

29. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасидаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар захираси уч ойлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

30. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан белгиланган бўлимлардаги (хоналардаги) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар захираси ўн тўрт кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

31. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳар ойнинг 3-санасигача китобий қолдиқ билан ҳақиқий (амалдаги) қолдиқни солиштириш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ хатловдан ўтказилади.

32. Ўтказилган хатлов натижасида аввалги хатлов рўйхатидаги маълумотларга тўғри келмаган ёки фарқ қилган ҳолатлар аниқланганда, мазкур ҳолат юзасидан дарҳол сақлаш учун жавобгар шахс ташкилот раҳбарини, у эса бу ҳақида уч иш кунида ички ишлар органига хабар бериши лозим.

33. Ҳисобга олиш китоби қулфланадиган темир жавонда сақланади, жавон калити ҳисобот китобини юритувчи ва сақловчи масъул шахсда туради.

34. Тўлдирилган ҳисобга олиш китоби белгиланган тартибда сақланади.

35. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда юридик шахслар ўз фаолияти тўғрисида (ишлаб чиқарилган, тайёрланган, олиб келинган (олиб кетилган), сотилган, фойдаланилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар миқдори тўғрисида) чораклик ҳисоботни ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечикмасдан, йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январигача бўлган муддатда мазкур Низомга 9 — 11-иловаларга мувофиқ тақдим этади.

Ҳисоботлар ваколатли органга бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали буюртма хат билан тақдим этилади. Ушбу ҳолатда почта штемпелида қўйилган сана ҳисоботни тақдим этиш санаси ҳисобланади.

Юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлари нусхаларини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим қилишлари лозим.

6-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилиш

36. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларни йўқ қилиш:

уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;

улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;

уларнинг алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

37. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилиш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни йўқ қилишга лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

38. Мазкур Низомга 36-бандида кўрсатилган ҳолларда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилишда ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан иборат бўлган комиссия тузилади ва далолатнома расмийлаштирилган ҳолда йўқ қилинади.

Йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга олинади.

Йўқ қилиш далолатномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

қўллаш учун яроқсиз алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;

қўллаш учун яроқсиз алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларнинг номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони, миқдори (ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);

моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

йўқ қилиш усули;

комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими.

39. Ноқонуний муомаладан олинган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов даврида қайси орган томонидан аниқланган бўлса шу органинг ашёвий далилларни сақлаш хоналарида сақланади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар марказлаштирилган ҳолда сақлаш учун экспертиза хулосаси олинганидан сўнг, зарурат қолмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларига топширилади.

Улар бир йилда бир маротаба (алоҳида ҳоллар бундан мустасно) ёқиш усулида йўқ қилинади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

40. Ушбу Низом талабларига мувофиқ даволаш мақсадида фойдаланиладиган, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларнинг раҳбарлари миқдорий-буюм жиҳатдан ҳисобга олиниши зарур бўлган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тайинлаш меъёрлари учун жавоб беради.

41. Ушбу Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш учун 000001-сон СЕРТИФИКАТ 1. Олиб келинаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи (халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори) 2. Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили 3. Экспорт қилувчи ташкилот номи ва манзили 4. Юкни қабул қилувчи 5. Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури 6. Олиб киришнинг режалаштирилаётган муддати 7. Кўрсатилган моддалардан фойдаланиш мақсади: Сертификатнинг амал қилиш муддати 20 ____ й. « ____ » __________ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси 20 ____ й. « ____» ___________

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб чиқиш учун 000001-сон СЕРТИФИКАТ 1. Олиб чиқилаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи (халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори) 2. Экспорт қилувчи ташкилот номи ва манзили 3. Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили 4. Юкни қабул қилувчи 5. Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури 6. Олиб чиқилиши режалаштирилаётган муддати 7. Кўрсатилган моддалардан фойдаланиш мақсади: Сертификатнинг амал қилиш муддати 20____ й. «____» ___________ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси 20____ й. «____» ___________

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси орқали транзит тарзда ўтказиш учун 000001-сон РУХСАТНОМА Ариза берган ташкилот номи ва манзили ______________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Транзит тарзида олиб ўтилаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи (халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори) Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури Мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати 20 ____ й. « ____» _________ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Берилган сана 20 ____ й. « ____» _________

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

ДОРИХОНАЛАРДА АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Дори воситасининг номи ____________________________________________________ Ўлчов бирлиги ____________________________________________________ Моддий-жавобгар шахс ____________________________________________________ _____________________________________________ (Ф.И.О.) Кирим Чиқим Ҳар бир тур учун бир ойлик алоҳида чиқим Чиқим турлари бўйича бир ойлик, жами Ой охирига қолдиқ Моддий жавобгар шахснинг имзоси Ой Ой бошига қолдиқ Ҳужжат рақами ва сана (серияси) Миқдори Қолдиқ билан бирга бир ойлик кирим, жами Чиқим турлари 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 .... Январь Амбулатория рецептураси бўйича Даволаш муассасалари, даволаш муассасалари бўлимларига, дорихона бўлимларига

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Бўлим мудири _______________________ (Ф.И.О. ва имзо) 20____ йил «____» _________ _______________________________________________________ (даволаш-профилактика муассасасининг номи) ички дорихонасидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш учун ________-СОН ТАЛАБНОМА 20____ йил «____» __________ _________________________ бўлим (кабинет) номи Т/р Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи (номи, чиқарилиш шакли) Ўлчов бирлиги (ампулаларда, таблеткаларда) Сўралган миқдори Берилган миқдори Серия рақами Бир донасининг нархи Умумий нархи Берди _________________________________________ Қабул қилди _______________________________ ____ _____________ (дорихона мудири Ф.И.О. ва имзоси) ______________________________________ (катта ҳамшира Ф.И.О.) __________________________ (Имзо) ______________

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлимларида (хоналарида) сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобини юритиш

КИРИМ ЧИҚИМ Олинган сана Ҳужжат рақами ва сана Миқдори Олувчининг имзоси Чиқарилган сана Қабул қилувчи Ф.И.О. Миқдори Қабул қилувчининг имзоси Қолдиғи Назорат

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Навбатчи тиббиёт ходимларида сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобини юритиш

КИРИМ ЧИҚИМ Олинган сана Қаердан олинган Миқдори Олувчининг имзоси Тайинланган дорининг ишлаб чиқарилган санаси ва вақти Беморнинг Ф.И.О. Касаллик тарихи рақами Миқдори Тайинланган дорини бажарувчининг имзоси Қолдиғи

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Балансда мавжуд бўлган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни хатловдан ўтказиш

__________________________________________ (юридик шахс номи) 20____ йил «____» ______________ Биз, куйида имзо қўювчилар, комиссия таркибидаги _____________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар хатловдан ўтказилгани тўғрисида мазкур хатлов рўйхатини туздик T/р Номи Ўлчов бирлиги (амп., табл.) Серия рақами Дафтардаги қолдиқ (дорихона; бўлим) Ҳақиқий қолдиқ (дорихона; бўлим) Комиссия раиси _____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) Комиссия аъзолари _____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) _____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) _____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

20____ й. _____________да алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш (бериш) тўғрисида ҲИСОБОТ ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР коди) Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи, дори шакли, дозировкаси Ўлчов бирлиги Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ Кирим Ҳисобот даврида сотилгани (берилгани) Ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиқ 1 2 3 4 5 6 20____ й. «____» _____________ Ташкилот раҳбари ______________________________ ______________ ____________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақами Моддий жавобгар шахс ___________________________________ _______________________________________________ ______________ ______________________ (Ф.И.О.) (имзо)

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

20____ йилда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан фойдаланган ҳолда, комбинациялаштирилган дори воситалари ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналарнинг

__________________________________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР коди) Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар субстанцияси номи Тайёр маҳсулотнинг номи, дори шакли, дозировкаси Тайёр маҳсулотнинг ўлчов бирлиги Ҳисобот даври бошига қолдиқ Ҳисобот давридаги субстанция кирими Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш, тайёрлаш учун фойдаланилган субстанция Субстанциянинг табиий камайиши Ҳисобот даврида сотилган тайёр маҳсулот Ҳисобот даври охиридаги субстанция қолдиғи Ҳисобот даври охиридаги тайёр маҳсулот қолдиғи субстанция тайёр маҳсулот 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 20____ й. «____» _____________ Ташкилот раҳбари _______________________________ __________________ ______________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақами __________________________________ Моддий жавобгар шахс ____________________________ (Ф.И.О.) ____________________________ (имзо)

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

20____ йил ___________да тиббиёт эҳтиёжларида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот

__________________________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР коди) Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи, дори шакли, дозировкаси Ўлчов бирлиги Ҳар бир тур бўйича йиллик эҳтиёж Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ Кирим Чиқим Ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиқ 1 2 3 4 5 6 7 20____ й. «____» ____________ Ташкилот раҳбари _______________________________ _______________ ______________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақами Моддий жавобгар шахс __________________________________ ________________________ (Ф.И.О.) ________________________ (имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорда :

а) 1-иловада :

60-позициянинг «Халқаро патентланмаган номи» устуни «Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари» сўзларидан кейин «*» белгиси билан тўлдирилсин;

б) жадвалдан кейинги «*Чакана реализация (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилади» жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«* Ушбу моддалар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади)»;

в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази қошидаги Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи

Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори ўринбосари, Эксперт гуруҳи раиси Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази Нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи, Эксперт гуруҳи раиси ўринбосари Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази Нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлими бош илмий ходими Лавозимига кўра — Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти раҳбари Лавозимига кўра — Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи Лавозимига кўра — Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори — психиатрия ва наркология хизмати бўйича бош мутахассис Лавозимига кўра — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология илмий-клиник бўлими шифокори — токсикология хизмати бўйича консултант Лавозимига кўра — «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Лавозимига кўра — «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси раиси Лавозимига кўра — «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири Келишув бўйича — Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими Келишув бўйича — Бош прокуратура масъул ходими Лавозимига кўра — Ички ишлар вазирлиги Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Лавозимига кўра — Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази эксперти Келишув бўйича — Ички ишлар вазирлиги Академияси масъул ходими Лавозимига кўра — Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази «Заҳарли моддаларни криминалистик тадқиқоти» мутахассислиги бўйича бош эксперти Келишув бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси масъул ходими Келишув бўйича — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул ходими Келишув бўйича — Савдо-саноат палатаси масъул ходими

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 28-илованинг 9-позицияси қуйидаги мазмундаги «м» кичик банд билан тўлдирилсин:

«м) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини улгуржи реализация қилишда қуйидаги талаблар белгиланади:

фаолиятни гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия асосида амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида сертификат, шунингдек, республика ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома расмийлаштириш;

алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мослаштириш;

алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиниши психотроп моддаларни йўқ қилиниши тартиби асосида амалга оширилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 4 октябрь,

632-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 09/24/632/0778-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 11.07.2026 й., 09/26/359/0724-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

KITOBI

KITOBI

KITOBI

ROʻYXATI

HISOBOTI

NAMUNAVIY TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Soʻnggi yillarda kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish boʻyicha keng koʻlamli chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tibbiyot amaliyotida qoʻllash, saqlash, ularning noqonuniy muomalasini cheklash, jismoniy shaxslar tomonidan ulardan foydalanish hamda ularni yoʻq qilish tartiblarini belgilash zarurati mavjud.

Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tibbiyot amaliyotida qoʻllash va ularning muomalasini tartibga solish, shuningdek, ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, olib chiqish va tranzit oʻtkazishda nazoratni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va tibbiyotda qoʻllashga ruxsat etilgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar mazkur qaror kuchga kirgunga qadar ulgurji realizatsiyasi bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarga giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalarni saqlash va sotish faoliyati uchun litsenziya rasmiylashtirilmasdan realizatsiya qilishga hamda giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalarni yoʻq qilish faoliyati uchun litsenziyaga ega yuridik shaxslarga dalolatnoma asosida oʻtkazilishiga va yoʻq qilinishiga ruxsat etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi bir oy muddatda chegara oʻtkazish punktlari va bojxona postlarida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar roʻyxati va ushbu moddalarni deklaratsiyalash majburiyati toʻgʻrisida tegishli maʼlumotlarni joylashtirish choralarini koʻrsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga qiradi.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b. A.A. Xudayarov va ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 632-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni olish, joʻnatish, hisobga olish, berish, tashish, saqlash, sotish, taqsimlash, yoʻq qilish, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tranzit oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom talablari alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalardan tibbiy va ilmiy tadqiqot maqsadida foydalanuvchi, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalar muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega yuridik shaxslar, shuningdek, oʻz ehtiyojlari uchun foydalanuvchi jismoniy shaxslarga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar — notibbiy maqsadda foydalanish yoki dozalarning oshirilishi natijasida inson salomatligi va ruhiyatiga faol taʼsir koʻrsatuvchi, kuchli taʼsir qiluvchi moddalar roʻyxatida “*”bilan belgilangan moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalari;

dori vositalari uchun aniqlangan ehtiyoj — davolash-profilaktika muassasalarining doimiy faoliyat koʻrsatadigan hayʼati tomonidan bemorlar uchun zarur boʻlgan dori vositalari yoki tibbiy jihozlarning bemorlar soni, kasallanish darajasi, davolash kurslari va boshqa mezonlarni inobatga olgan holda aniqlangan miqdori;

kuchli taʼsir qiluvchi moddalar — giyohvandlik vositalari, ularning analoglari yoki psixotrop moddalar hisoblanmaydigan, notoʻgʻri qoʻllanilishi oqibatida inson hayoti va sogʻligiga xavfli taʼsir koʻrsatadigan, kelib chiqishi tabiiy yoki sintetik boʻlgan moddalar;

miqdoriy-buyum hisobi — tibbiy maqsadlarda foydalanish uchun dori vositalarining muomalasi bilan bogʻliq jarayonlarni qayd etish uchun maxsus kitoblarda dori vositalarining miqdori va (yoki) holati oʻzgarib turadigan muomalasi bilan bogʻliq har qanday jarayonlarni koʻrsatish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish sohasidagi vakolatli organ hisoblanadi.

5. Tibbiy maqsadda foydalaniladigan yangi turdagi alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar davlat roʻyxatidan Oʻzbekiston Respublikasining “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq oʻtkaziladi.

2-bob. Jismoniy shaxslar tomonidan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni respublikaga olib kirish yoki olib chiqish

6. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan olib kirish va olib chiqishga ruxsat beriladi:

mamlakatda boʻlish davrida, ikki haftalik ehtiyojdan ortiq boʻlmagan miqdorda jismoniy shaxslar tomonidan shaxsiy foydalanish uchun moʻljallangan boʻlsa, xususan, bemor yashagan mamlakatdagi tibbiyot muassasasining shifokori tomonidan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar roʻyxatiga kiruvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarining turi, buyurilgan qabul qilish va davomiylik muddati koʻrsatilgan hujjati (shifokor xulosasi) yoki retsept nusxasi mavjud boʻlsa;

respublika hududida va uning hududidan tashqarida yashab turgan bemorni davolash-profilaktika muassasasi tomonidan tasdiqlangan tibbiy koʻrsatma asosida davolash kursi doirasida davolash uchun moʻljallangan boʻlsa;

diplomatik vakolatxonalarning va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalarning diplomatik hamda maʼmuriy-texnik xodimlari, shu jumladan, ular bilan birga yashab turgan oila aʼzolarining shaxsiy foydalanishi uchun moʻljallangan boʻlsa;

respublika hududiga kirib kelayotgan yoki uning hududidan chiqib ketayotgan transport vositasining yoʻlovchilariga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun moʻljallangan va tibbiy dorilar qutichasi tarkibiga kiritilgan boʻlsa;

Oʻzbekiston Respublikasida va uning tashqarisida oʻtkaziladigan xalqaro ilmiy, madaniy, sport tadbirlari ishtirokchilarini hamda xalqaro ekspeditsiyalar ishtirokchilarini davolash uchun moʻljallangan boʻlsa.

7. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni pochta va kuryerlik joʻnatmalarida, shu jumladan, xalqaro pochta joʻnatmalaridan joʻnatish taqiqlanadi, qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

8. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni ikki haftalik ehtiyojdan ortiq boʻlmagan miqdorda olib kirish va olib chiqishda jismoniy shaxslar tomonidan bojxona organlariga boʻlish yoki yashash mamlakatining tibbiyot muassasasidan uning shaxsiy foydalanishi uchun moʻljallangan dori vositasining nomini, uning dorivor shaklini va davolash kursiga tavsiya qilingan miqdorini koʻrsatgan holda, muayyan jismoniy shaxsga berilgan hujjat taqdim etiladi.

9. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni ikki haftalik ehtiyojdan ortiq boʻlmagan miqdorda olib chiqishga tibbiyot muassasasining davolash-maslahat komissiyasining muhri bilan tasdiqlangan xulosasi mavjud boʻlganda ruxsat beriladi.

10. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni ikki haftalik ehtiyojdan ortiq boʻlmagan miqdorda olib kirishga yashash yoki boʻlish mamlakatining tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan, davolash kursining tavsiya etiladigan soni koʻrsatilgan hujjatlar mavjud boʻlganda ruxsat beriladi.

11. Jismoniy shaxslar tomonidan bojxona chegarasi orqali Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasida qayd etilishi lozim.

12. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlari tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan hujjatlar mavjudligini va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning jismoniy shaxsdagi alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning nomlariga va soniga muvofiqligini belgilangan tartibda nazorat qiladilar.

13. Jismoniy shaxslarga tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan hujjatda va deklaratsiyada koʻrsatilgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning nomi va miqdoridan ortigʻini olib oʻtish taqiqlanadi.

14. Jismoniy shaxs alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni shaxsiy foydalanish uchun olib kirish va olib chiqishda taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun javob beradi.

3-bob. Yuridik shaxslar tomonidan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni respublikaga olib kirish yoki olib chiqish va tashish

15. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni yuridik shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish psixotrop moddalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish tartibi asosida amalga oshiriladi.

16. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni respublika hududiga olib kirish va respublika hududidan olib chiqishda mazkur Nizomga 1 va 2-ilovalarga muvofiq sertifikat, respublika hududidan tranzit tarzida oʻtkazishda 3-ilovada koʻrsatilgan shaklda ruxsatnoma rasmiylashtiriladi.

17. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tashish yuridik shaxslar tomonidan avto, temir yoʻl va havo transportida amalga oshiriladi.

Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar avto, temir yoʻl va havo transportining yuk boʻlinmalarida (qoʻl yuki sifatida emas) masʼul shaxs nazorati va kuzatuvi ostida tashiladi.

Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni koʻp miqdorda tashish belgilangan masʼul xodimlar nazorati va kuzatuvi hamda qoʻriqlash boʻlinmalari qoʻriqlovi ostida amalga oshiriladi. Bunda tashish jarayonini tashkil etish yuk joʻnatuvchi yoki yuk oluvchi tomonidan taʼminlanadi.

4-bob. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tayinlash va tayinlanganligini qayd etish

18. Davolash-profilaktika muassasalarida bemorlarga alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tashxis qoʻyish va davolash standartlari asosida bir martalik, kunlik va kurs dozalarini aniqlash orqali kasallikning turi, ogʻirligi va xususiyatiga hamda bemorning yoshi va dori vositalarini tibbiyotda qoʻllanishiga doir yoʻriqnomada koʻrsatilgan dorilarining oʻzaro taʼsirini hisobga olingan holda davolovchi shifokor tomonidan tayinlanadi va bemorning tibbiy hujjatlari, yaʼni kasallik tarixi, ambulator kartasida qayd etiladi.

19. Davolash-profilaktika muassasalarining davolovchi shifokori retseptda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning xalqaro patentlanmagan nomi, tarkibi, shakli, uni tayyorlash va berish haqidagi yozma koʻrsatmasi lotin tilida koʻrsatadi, shuningdek, tayinlashda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar uchun retsept psixotrop moddalar olish uchun retsept blankasida rasmiylashtiradi.

Qoʻshimcha ravishda retseptga davolash-profilaktika muassasasi rahbari buyrugʻi bilan vakolatlangan, retsept yozgan shifokorning imzosi qoʻyiladi va davolash-profilaktika muassasasi muhri bilan tasdiqlanadi.

20. Ambulatoriya sharoitida davolanishni davom ettirish zarur boʻlgan hollarda, davolash-profilaktika muassasasi tomonidan bemorga uning tibbiy hujjatlaridan olingan koʻchirmasi asosida davolovchi shifokor tavsiya qilgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarga bir oylik ehtiyoj miqdorida retsept yozib beriladi.

21. Dorixonalardan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar retsept asosida beriladi va retsept dorixonada bir yil davomida saqlanadi.

22. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarga retsept berilganda, retseptning orqa qismida dori vositasining miqdori va berilgan sanasi koʻrsatiladi, retseptning yirtma koreshogida esa ushbu dori vositalarining nomi, seriya raqamini koʻrsatgan holda dorixonaning shtampi qoʻyiladi va bu haqda dorixonada retseptlarni qayd etish kitobiga qayd qilinadi.

5-bob. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarga ehtiyojni aniqlash va ularning hisobotini olib borish

23. Respublikaning barcha xususiy va davlat davolash-profilaktika muassasalari sogʻliqni saqlash hududiy organlari orqali, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati tizimidagi tashkilotlar va ilmiy-tadqiqot institutlari har yili tibbiyot maqsadlarida foydalaniladigan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarga keyingi yilga boʻlgan ehtiyojni hisoblab chiqadilar hamda oʻz buyurtmanomalarini yigʻma ehtiyojni shakllantirish uchun hisobot yilining 1-iyuniga qadar vakolatli organga taqdim etadilar.

24. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar miqdoriy-buyum jihatdan hisobga olinadi va hisobi raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan, tashkilot yoki korxona rahbarining muhri va imzosi bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq dorixonalarda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni hisobga olish kitobida (keyingi oʻrinlarda — hisobga olish kitobi) yuritiladi.

Har bir alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi modda va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarining dori shakli, dozasi uchun alohida sahifa ochiladi.

25. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni olish, joʻnatish, saqlash, berish, sotish, taqsimlash, hisobga olish psixotrop moddalarni olish, joʻnatish, saqlash, berish, sotish, taqsimlash, hisobga olish tartibi boʻyicha amalga oshiriladi.

26. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar davolash-profilaktika muassasalarining dorixonasidan boʻlimlarga (xonalarga) alohida talabnomalarda yozilgan va boʻlim boshligi tomonidan imzolangan holda mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq beriladi. Talabnoma 2 nusxada yoziladi va ularda boʻlim yoki xonaning nomi, alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning dori shakli, oʻlchov birligi, talab qilinayotgan miqdori koʻrsatiladi.

27. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni hisobga olish kitobini yuritish va saqlashga masʼul xodim yuridik shaxs rahbari tomonidan tayinlanadi.

28. Davolash-profilaktika muassasalarining boʻlimlarida (xonalarida) va navbatchi tibbiyot xodimlarida saqlanadigan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning hisobini yuritish belgilangan shakl boʻyicha raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan, davolash muassasasi rahbarining muhri va imzosi bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomga 6 va 7-ilovalarga muvofiq maxsus kitoblarda qayd etib boriladi.

29. Davolash-profilaktika muassasasining dorixonasidagi alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar zaxirasi uch oylik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

30. Davolash-profilaktika muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan belgilangan boʻlimlardagi (xonalardagi) alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar zaxirasi oʻn toʻrt kunlik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

31. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar har oyning 3-sanasigacha kitobiy qoldiq bilan haqiqiy (amaldagi) qoldiqni solishtirish ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq xatlovdan oʻtkaziladi.

32. Oʻtkazilgan xatlov natijasida avvalgi xatlov roʻyxatidagi maʼlumotlarga toʻgʻri kelmagan yoki farq qilgan holatlar aniqlanganda, mazkur holat yuzasidan darhol saqlash uchun javobgar shaxs tashkilot rahbarini, u esa bu haqida uch ish kunida ichki ishlar organiga xabar berishi lozim.

33. Hisobga olish kitobi qulflanadigan temir javonda saqlanadi, javon kaliti hisobot kitobini yurituvchi va saqlovchi masʼul shaxsda turadi.

34. Toʻldirilgan hisobga olish kitobi belgilangan tartibda saqlanadi.

35. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirishda yuridik shaxslar oʻz faoliyati toʻgʻrisida (ishlab chiqarilgan, tayyorlangan, olib kelingan (olib ketilgan), sotilgan, foydalanilgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar miqdori toʻgʻrisida) choraklik hisobotni hisobot davrdan keyingi oyning 25-sanasidan kechikmasdan, yillik hisobotni hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvarigacha boʻlgan muddatda mazkur Nizomga 9 — 11-ilovalarga muvofiq taqdim etadi.

Hisobotlar vakolatli organga bevosita yoki pochta aloqa vositasi orqali buyurtma xat bilan taqdim etiladi. Ushbu holatda pochta shtempelida qoʻyilgan sana hisobotni taqdim etish sanasi hisoblanadi.

Yuridik shaxslar choraklik va yillik hisobotlari nusxalarini hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmalariga taqdim qilishlari lozim.

6-bob. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni yoʻq qilish

36. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarni yoʻq qilish:

ularning yaroqlilik muddati tugaganda;

ulardan foydalanish imkoniyatini istisno etuvchi kimyoviy yoki fizik taʼsirga uchraganda;

ularning alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarga mansubligini aniqlashning imkoni boʻlmagan hollarda amalga oshiriladi.

37. Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni yoʻq qilish giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalarni yoʻq qilishga litsenziyaga ega boʻlgan tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.

38. Mazkur Nizomga 36-bandida koʻrsatilgan hollarda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni yoʻq qilishda ichki ishlar, sogʻliqni saqlash va atrof muhitni muhofaza qilish organlari vakillaridan iborat boʻlgan komissiya tuziladi va dalolatnoma rasmiylashtirilgan holda yoʻq qilinadi.

Yoʻq qilish jarayoni foto yoki videosuratga olinadi.

Yoʻq qilish dalolatnomasi quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

qoʻllash uchun yaroqsiz alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini yoʻq qilish sanasi, vaqti va joyi;

qoʻllash uchun yaroqsiz alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarning nomi (seriya raqami, yaroqlilik muddati, oʻramlari soni, miqdori (ishlab chiqaruvchining nomi koʻrsatilgan holda);

moddiy javobgar shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;

yoʻq qilish usuli;

komissiya aʼzolarining familiyasi, ismi, otasining ismi, ish joyi va lavozimi.

39. Noqonuniy muomaladan olingan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov davrida qaysi organ tomonidan aniqlangan boʻlsa shu organing ashyoviy dalillarni saqlash xonalarida saqlanadi.

Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar markazlashtirilgan holda saqlash uchun ekspertiza xulosasi olinganidan soʻng, zarurat qolmagan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organlariga topshiriladi.

Ular bir yilda bir marotaba (alohida hollar bundan mustasno) yoqish usulida yoʻq qilinadi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

40. Ushbu Nizom talablariga muvofiq davolash maqsadida foydalaniladigan, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar barcha yuridik shaxslarning rahbarlari miqdoriy-buyum jihatdan hisobga olinishi zarur boʻlgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni tayinlash meʼyorlari uchun javob beradi.

41. Ushbu Nizomning qoidalari buzilishida aybdor boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni olib kirish uchun 000001-son SERTIFIKAT 1. Olib kelinayotgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar nomi (xalqaro patentlanmagan nomi, dori shakli, dozasi, miqdori) 2. Import qiluvchi tashkilot nomi va manzili 3. Eksport qiluvchi tashkilot nomi va manzili 4. Yukni qabul qiluvchi 5. Yukni joʻnatish marshruti, transport turi 6. Olib kirishning rejalashtirilayotgan muddati 7. Koʻrsatilgan moddalardan foydalanish maqsadi: Sertifikatning amal qilish muddati 20 ____ y. “ ____ ” __________ Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi raisi 20 ____ y. “ ____” ___________

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni olib chiqish uchun 000001-son SERTIFIKAT 1. Olib chiqilayotgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar nomi (xalqaro patentlanmagan nomi, dori shakli, dozasi, miqdori) 2. Eksport qiluvchi tashkilot nomi va manzili 3. Import qiluvchi tashkilot nomi va manzili 4. Yukni qabul qiluvchi 5. Yukni joʻnatish marshruti, transport turi 6. Olib chiqilishi rejalashtirilayotgan muddati 7. Koʻrsatilgan moddalardan foydalanish maqsadi: Sertifikatning amal qilish muddati 20____ y. “____” ___________ Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi raisi 20____ y. “____” ___________

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni Oʻzbekiston Respublikasi orqali tranzit tarzda oʻtkazish uchun 000001-son RUXSATNOMA Ariza bergan tashkilot nomi va manzili ______________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tranzit tarzida olib oʻtilayotgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar nomi (xalqaro patentlanmagan nomi, dori shakli, dozasi, miqdori) Yukni joʻnatish marshruti, transport turi Mazkur ruxsatnomaning amal qilish muddati 20 ____ y. “ ____” _________ Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi raisi Berilgan sana 20 ____ y. “ ____” _________

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

DORIXONALARDA ALOHIDA TOIFADAGI KUCHLI TAʼSIR QILUVCHI MODDALARNI HISOBGA OLISH

Dori vositasining nomi ____________________________________________________ Oʻlchov birligi ____________________________________________________ Moddiy-javobgar shaxs ____________________________________________________ _____________________________________________ (F.I.O.) Kirim Chiqim Har bir tur uchun bir oylik alohida chiqim Chiqim turlari boʻyicha bir oylik, jami Oy oxiriga qoldiq Moddiy javobgar shaxsning imzosi Oy Oy boshiga qoldiq Hujjat raqami va sana (seriyasi) Miqdori Qoldiq bilan birga bir oylik kirim, jami Chiqim turlari 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 .... Yanvar Ambulatoriya retsepturasi boʻyicha Davolash muassasalari, davolash muassasalari boʻlimlariga, dorixona boʻlimlariga

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Boʻlim mudiri _______________________ (F.I.O. va imzo) 20____ yil “____” _________ _______________________________________________________ (davolash-profilaktika muassasasining nomi) ichki dorixonasidan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni olish uchun ________-SON TALABNOMA 20____ yil “____” __________ _________________________ boʻlim (kabinet) nomi T/r Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning nomi (nomi, chiqarilish shakli) Oʻlchov birligi (ampulalarda, tabletkalarda) Soʻralgan miqdori Berilgan miqdori Seriya raqami Bir donasining narxi Umumiy narxi Berdi _________________________________________ Qabul qildi _______________________________ ____ _____________ (dorixona mudiri F.I.O. va imzosi) ______________________________________ (katta hamshira F.I.O.) __________________________ (Imzo) ______________

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Davolash-profilaktika muassasalarining boʻlimlarida (xonalarida) saqlanadigan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar hisobini yuritish

KIRIM CHIQIM Olingan sana Hujjat raqami va sana Miqdori Oluvchining imzosi Chiqarilgan sana Qabul qiluvchi F.I.O. Miqdori Qabul qiluvchining imzosi Qoldigʻi Nazorat

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Navbatchi tibbiyot xodimlarida saqlanadigan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar hisobini yuritish

KIRIM CHIQIM Olingan sana Qayerdan olingan Miqdori Oluvchining imzosi Tayinlangan dorining ishlab chiqarilgan sanasi va vaqti Bemorning F.I.O. Kasallik tarixi raqami Miqdori Tayinlangan dorini bajaruvchining imzosi Qoldigʻi

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Balansda mavjud boʻlgan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni xatlovdan oʻtkazish

__________________________________________ (yuridik shaxs nomi) 20____ yil “____” ______________ Biz, kuyida imzo qoʻyuvchilar, komissiya tarkibidagi _____________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar xatlovdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida mazkur xatlov roʻyxatini tuzdik T/r Nomi Oʻlchov birligi (amp., tabl.) Seriya raqami Daftardagi qoldiq (dorixona; boʻlim) Haqiqiy qoldiq (dorixona; boʻlim) Komissiya raisi _____________________________________ (lavozimi, F.I.O.) Komissiya aʼzolari _____________________________________ (lavozimi, F.I.O.) _____________________________________ (lavozimi, F.I.O.) _____________________________________ (lavozimi, F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

20____ y. _____________da alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni sotish (berish) toʻgʻrisida HISOBOT ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi, STIR kodi) Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalarning nomi, dori shakli, dozirovkasi Oʻlchov birligi Hisobot davri boshidagi qoldiq Kirim Hisobot davrida sotilgani (berilgani) Hisobot davri oxiridagi holatiga koʻra qoldiq 1 2 3 4 5 6 20____ y. “____” _____________ Tashkilot rahbari ______________________________ ______________ ____________________________ (F.I.O.) (imzo) Ijrochining familiyasi, ismi, otasining ismi va telefon raqami Moddiy javobgar shaxs ___________________________________ _______________________________________________ ______________ ______________________ (F.I.O.) (imzo)

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

20____ yilda alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalardan foydalangan holda, kombinatsiyalashtirilgan dori vositalari ishlab chiqaruvchi, tayyorlovchi korxonalarning

__________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi, STIR kodi) Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar substansiyasi nomi Tayyor mahsulotning nomi, dori shakli, dozirovkasi Tayyor mahsulotning oʻlchov birligi Hisobot davri boshiga qoldiq Hisobot davridagi substansiya kirimi Hisobot davrida ishlab chiqarish, tayyorlash uchun foydalanilgan substansiya Substansiyaning tabiiy kamayishi Hisobot davrida sotilgan tayyor mahsulot Hisobot davri oxiridagi substansiya qoldigʻi Hisobot davri oxiridagi tayyor mahsulot qoldigʻi substansiya tayyor mahsulot 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 20____ y. “____” _____________ Tashkilot rahbari _______________________________ __________________ ______________________________ (F.I.O.) (imzo) Ijrochining familiyasi, ismi, otasining ismi va telefon raqami __________________________________ Moddiy javobgar shaxs ____________________________ (F.I.O.) ____________________________ (imzo)

Oʻzbekiston Respublikasida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

20____ yil ___________da tibbiyot ehtiyojlarida alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalardan foydalanish toʻgʻrisida hisobot

__________________________________________ (yuridik shaxsning nomi, STIR kodi) Alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar nomi, dori shakli, dozirovkasi Oʻlchov birligi Har bir tur boʻyicha yillik ehtiyoj Hisobot davri boshidagi qoldiq Kirim Chiqim Hisobot davri oxiridagi holatiga koʻra qoldiq 1 2 3 4 5 6 7 20____ y. “____” ____________ Tashkilot rahbari _______________________________ _______________ ______________________________ (F.I.O.) (imzo) Ijrochining familiyasi, ismi, otasining ismi va telefon raqami Moddiy javobgar shaxs __________________________________ ________________________ (F.I.O.) ________________________ (imzo)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 632-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisida” 2019-yil 27-sentabrdagi 818-son qarorda :

a) 1-ilovada :

60-pozitsiyaning “Xalqaro patentlanmagan nomi” ustuni “Sibutramin, shuningdek, oʻxshash psixoaktiv taʼsirga ega boʻlgan uning strukturaviy analoglari” soʻzlaridan keyin “*” belgisi bilan toʻldirilsin;

b) jadvaldan keyingi “*Chakana realizatsiya (sotish) faqat giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalarni saqlash va sotish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan dorixonalar va ijtimoiy dorixonalar orqali amalga oshiriladi” jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“* Ushbu moddalar alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar hisoblanib, ular faqat giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalarni saqlash va sotish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan dorixonalar va ijtimoiy dorixonalar orqali ulgurji va chakana realizatsiya qilinadi (sotiladi)”;

v) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi qoshidagi Kuchli taʼsir qiluvchi moddalar roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflarni tayyorlash ekspert guruhi

Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi direktori oʻrinbosari, Ekspert guruhi raisi Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi Narkovaziyatni tahlil qilish va prognozlash boʻlimi boshligʻi, Ekspert guruhi raisi oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi Narkovaziyatni tahlil qilish va prognozlash boʻlimi bosh ilmiy xodimi Lavozimiga koʻra — Sogʻliqni saqlash vazirligi Tibbiy yordamni tashkillashtirish departamenti rahbari Lavozimiga koʻra — Sogʻliqni saqlash vazirligi Farmatsevtika sohasini tartibga solish va dori vositalari ehtiyojlarini aniqlash boʻlimi boshligʻi Lavozimiga koʻra — Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori — psixiatriya va narkologiya xizmati boʻyicha bosh mutaxassis Lavozimiga koʻra — Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazining toksikologiya ilmiy-klinik boʻlimi shifokori — toksikologiya xizmati boʻyicha konsultant Lavozimiga koʻra — “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasining Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasi raisi Lavozimiga koʻra — “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasining Farmakologiya qoʻmitasi raisi Lavozimiga koʻra — “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasining Dori vositalarini sifatini nazorat qilish va standartlashtirish laboratoriyasi mudiri Kelishuv boʻyicha — Davlat xavfsizlik xizmati masʼul xodimi Kelishuv boʻyicha — Bosh prokuratura masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Ichki ishlar vazirligi Giyohvandlik va psixotrop moddalarning noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish boshqarmasi boshligʻi Lavozimiga koʻra — Ichki ishlar vazirligi Ekspert-kriminalistika bosh markazi eksperti Kelishuv boʻyicha — Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi “Zaharli moddalarni kriminalistik tadqiqoti” mutaxassisligi boʻyicha bosh eksperti Kelishuv boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi masʼul xodimi Kelishuv boʻyicha — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi masʼul xodimi Kelishuv boʻyicha — Savdo-sanoat palatasi masʼul xodimi

”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 28-ilovaning 9-pozitsiyasi quyidagi mazmundagi “m” kichik band bilan toʻldirilsin:

“m) alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini ulgurji realizatsiya qilishda quyidagi talablar belgilanadi:

faoliyatni giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziya asosida amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, olib chiqish uchun belgilangan tartib asosida sertifikat, shuningdek, respublika hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish uchun ruxsatnoma rasmiylashtirish;

alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini saqlash uchun moʻljallangan xonalar giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga moslashtirish;

alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini yoʻq qilinishi psixotrop moddalarni yoʻq qilinishi tartibi asosida amalga oshiriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 4-oktabr,

632-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.10.2024-y., 09/24/632/0778-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son; 11.07.2026-y., 09/26/359/0724-son)

lex.uz