📅 2024-yil 2-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 2-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 2 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
ДАСТУР
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон, « Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-109-сон ҳамда « Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграция қилиш ҳамда соҳада хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) таркибидаги масъулияти чекланган жамиятлар билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 13 та уруғчилик хўжалигини бирлаштириш орқали элита уруғчилик корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Оммавий савдолар орқали давлат улуши тўлиқ сотиладиган элита уруғчилик корхоналарининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» таркибидаги масъулияти чекланган жамиятлар билан уруғчилик хўжаликларини бирлаштириш орқали ташкил этилган элита уруғчилик корхоналарининг 100 фоиз давлат улушидан 49 фоизи оммавий савдолар орқали сотиладиганларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
икки ой муддатда 1-иловага мувофиқ элита уруғчилик корхоналарининг давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини ташкил этсин;
2024 йил якунига қадар 2-иловага мувофиқ элита уруғчилик корхоналарини ташкил этсин ва уларнинг сотилиши белгиланган давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини таъминласин;
элита уруғчилик корхоналари улушини хусусийлаштириш шартлари бўйича таклифларни Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 2-иловага мувофиқ элита уруғчилик корхоналарининг сотилиши белгиланган давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилишини таъминласин.
Белгилаб қўйилсинки, элита уруғчилик корхоналарининг сотилиши белгиланган давлат улуши 2025 йилдан бошлаб оммавий савдоларга чиқарилади.
5. Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш, тайёрлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий тизимини шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ички ва ташқи бозорларга миллий бренд остида сотишни йўлга қўйиш мақсадида хусусий уруғчилик корхоналари фаолиятини кўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг муқобил янги навлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва тиним даврини тўлиқ ўтаган уруғликларни экиш мақсадида «тиндирилган уруғликлар» захирасини яратиб бориш;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари бўйича бозор конъюнктурасини прогноз қилиб бориш ва зарур уруғликлар турларини (ассортименти) шакллантиришда иштирок этиш.
6. Белгилансинки, 2025 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинларининг (ғўза, бошоқли дон экинлари ва картошка) янги навларини синаш, бирламчи ва авлодли уруғчилигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
а) нав ва дурагайларни синаш бўйича:
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари синовлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг камида учта ҳудудда жойлашган давлат нав синаш станциялари ва участкаларида нав оригинатори ёки жорий этувчи хусусий субъектлар билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади ҳамда «Agrotest.uz» очиқ электрон платформасига жойлаштирилади, синов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига (кейинги ўринларда — Давлат реестри) киритилади;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан уруғлик материаллари тақсимотга асосан етказиб берилади ва синов ишлари белгиланган усуллар ёки дастурга мувофиқ амалга оширилади;
б) ғўза навининг дастлабки уруғчилигини ташкил этиш бўйича:
ғўза навининг дастлабки уруғчилиги Марказнинг замонавий инфратузилмага ва юқори малакали мутахассисларга эга элита уруғчилик хўжаликлари ва нав оригинатори томонидан ташкил этилади, бунда дастлабки уруғчилик 2 йиллик кўпайтириш кўчатзорлари шаклида:
биринчи йил кўпайтириш кўчатзорлари — 5 тагача янги навнинг ҳар бири 1 гектар майдонда 300 та якка танлов ва 50 та оилавий терим намуналари экилган шаклда;
иккинчи йил кўпайтириш кўчатзорлари — 1 та янги навнинг 4 гектар майдонда 1 500 та якка танлов ва 400 та оилавий терим намуналари экилган шаклда ташкил этилади;
ғўза навининг дастлабки уруғчилигини ташкил этишда нав оригинатори томонидан Марказга шартнома асосида буюртма берилади, бунда Марказ ва нав оригинатори ягона ижрочи ташкилот сифатида белгиланади;
бир вақтнинг ўзида Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига тақдим қилинган янги навларнинг дастлабки уруғчилигини ташкил этишга рухсат берилади;
в) ғўза навининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича:
ғўза навининг бирламчи уруғчилиги муайян нав Давлат реестрига киритилгандан сўнг Марказ, хусусий уруғчилик корхоналари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари (кейинги ўринларда — уруғчилик субъектлари) томонидан нав оригинатори билан келишилган ҳолда ташкил этилади, бунда:
юқори авлодли (элита) уруғликлар хусусий уруғчилик корхоналари ва нав оригинатори ўртасида келгусида муайян нав уруғликларини кўпайтириш (кенгайтириш) мақсадида тузилган лицензия шартномасига мувофиқ роялти тўловлари асосида нав оригинаторининг буюртмасига кўра Марказ томонидан тайёрланади, бунда субъектлар ўртасида ўзаро келишув шартномаси асосида роялти тўловлари 3 — 12 фоиз миқдорида белгиланади;
бирламчи элита уруғчилик хўжалиги навга хос бўлган қимматли белги ва хусусиятларга эга 3 000 та якка танлов, 700 та оилавий терим ҳамда 250 та уруғ кўпайтириш кўчатзори намуналари асосида нав оригинатори иштирокида ташкил этилади;
лицензия шартномаси асосида уруғлик пахта етиштирадиган уруғчилик субъектларига нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан уруғлик пахта хомашёсига белгиланган устамаларни тўлаш тартиби қўлланилмайди.
7. Бошоқли дон экинлари уруғчилиги билан шуғулланувчи илмий ташкилот — нав оригинатори томонидан бирламчи уруғлик материалларининг (биринчи ва иккинчи йил кўпайтириш кўчатзори) уруғчилик субъектларига сотилиши 2025 йилдан бошлаб тўхтатилади ва бирламчи уруғчилик (иккинчи йил кўпайтириш кўчатзори) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тақсимотига асосан элита уруғчилик хўжалиги мақомига эга бўлган ташкилотлар ва илмий-тажриба станцияларида йўлга қўйилади ҳамда бошоқли дон экинларининг оригинал (супер элита) ва элита уруғликлари уруғчилик субъектларига шартнома асосида сотилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови бўйича маълумотларни ва Давлат реестрини электрон кўринишда шакллантириш ҳамда янгилаб боришнинг автоматлаштирилган «Agrotest.uz» ахборот тизимини ишга туширсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун ўтказиладиган танловларда уруғчилик субъектларини белгиланган талаблар асосида танлаш ва уларнинг реестрини шакллантириш электрон шаклда амалга оширилишини таъминласин.
9. Белгилансинки, 2025 йил ҳосилидан бошлаб тайёрланадиган уруғлик чигит ва уруғлик дон учун устама ҳақлари қуйидаги миқдорларда тўланади:
уруғлик чигит авлодидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 50 фоиз, биринчи авлод (R-l) учун 35 фоиз, иккинчи авлод (R-2) учун 25 фоиз ва учинчи авлод (R-3) учун 15 фоиз миқдорида;
уруғлик дон авлодидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти талабларига мос бўлганда, оригинал (супер элита) дон уруғи учун 130 фоиз, элита учун 80 фоиз ва биринчи авлод (R-l) учун 60 фоиз миқдорида устама ҳисобланади.
Бунда мазкур устамаларни ҳисоблаш тартиби нав оригинатори ва уруғчилик субъекти (агрокластерлар, элита уруғчилик хўжаликлари, хусусий уруғчилик корхоналари) ўртасидаги муносабат роялти тизимига босқичма-босқич ўтказилгунга қадар амал қилади ҳамда уруғлик чигит ва уруғлик дон учун тўланадиган устама ҳақлари 2027 йил якуни билан қайта кўриб чиқилади.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экиш учун тайёрланган уруғликларнинг ортиб қолган қисмини стандарт талаблар асосида сақлашга ҳамда кейинги ҳосил йили учун «тиндирилган уруғ» сифатида аккредитациядан ўтган лабораториялар хулосаси асосида экилишига рухсат этилади. Бунда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча уруғлик тайёрлаш корхоналари томонидан экиш мақсадида тайёрланадиган уруғликлар реализацияси учун мувофиқлик сертификати олинади.
11. Уруғлик тайёрлаш корхоналари томонидан экиш учун сарфланган (сотилган) уруғлик (чигит, дон) миқдорлари бўйича «ҳисоб-далолатнома»ни Марказга, нав оригинатори ва муаллифига ҳамда уруғчилик субъектларига топшириш муддати ҳар йили 1 июлга қадар, устама ҳақларини якуний тўлаб бериш муддати ҳар йили 1 августга қадар этиб белгилансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги билан шуғулланадиган ҳамда олий ва ўрта махсус маълумотли уруғшунос мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида «Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги» таълим йўналиши бўйича мақсадли қабул параметрларини тасдиқлаш юзасидан таклифларни шакллантирсин ҳамда ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритсин.
13. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига ихтисослашган илмий-тадқиқот институтларини ривожлантириш бўйича 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
илмий-тадқиқот ташкилотлари ва бошқа нав оригинаторлари билан Марказ, пахтачилик, дон-дуккакли, сабзавотчилик, озиқа ва мойли экинлар йўналишидаги дастлабки элита уруғчилик хўжаликлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш;
хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини ўрганиш, нав оригинатори билан уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойилларига асосланган ҳолда шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва уруғликлари бўйича маркетинг тизимини шакллантириш, уруғчилик йўналишида ахборот тарқатишни ривожлантириш;
сабзавот, полиз, картошка, мойли, дуккакли, шоли ва озиқа экинларининг юқори авлодли уруғликларини етиштиришни тизимли йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари ҳамда уруғчилик йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш.
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 622-сон қарорига 1-ИЛОВА
Оммавий савдолар орқали давлат улуши тўлиқ сотиладиган элита уруғчилик корхоналарининг
Т/р Т/р СТИР Номи Ташкилий-ҳуқуқий шакли Сотиладиган улуши, % Қорақалпоғистон Республикаси 1. 1 309590108 «Xalqabad-best-seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 2. 2 306828934 «Chimboy» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 3. 3 308458562 «Toʻrtkoʻl» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 4. 4 306934859 «Xoʻjayli» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Андижон вилояти 5. 1 306831608 «Baliqchi» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 6. 2 306800922 «Oltinkoʻl» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Бухоро вилояти 7. 1 307291164 «Buxoro asl elita» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 8. 2 306972947 «Vobkent asl elita» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 9. 3 306718294 «Gʻijduvon super elita» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Жиззах вилояти 10. 1 306945780 «Doʻstlik» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 11. 2 309439015 «Gʻallaorol oltin boshoq» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 12. 3 306878549 «Sh. Rashidov» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Қашқадарё вилояти 13. 1 310267270 «Kasbi don best seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 14. 2 309588740 «Beshkent best seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 15. 3 306797246 «Mirishkor» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Навоий вилояти 16. 1 306803055 «Qiziltepa» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 17. 2 306795454 «Xatirchi» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Наманган вилояти 18. 1 309589479 «Namangan best seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 19. 2 306799654 «Mingbuloq» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 20. 3 306806881 «Chust» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Самарқанд вилояти 21. 1 309587354 «Samarqand best seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 22. 2 306803388 «Pastdargʻom» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 23. 3 306803404 «Payariq» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 24. 4 308463082 «Tayloq yangi hayot» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 25. 5 308463074 «Bogʻizagʻon» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 26. 6 308502950 «Tayloq meva-sabzavot» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 27. 7 308319473 «Samarqand-Ishtixon elita urugʻchilik хоʻjaligi» МЧЖ 100 Сурхондарё вилояти 28. 1 306832954 «Denov» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 29. 2 306808475 «Termiz» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 30. 3 306802112 «Qumqoʻrgʻon» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 31. 4 308664007 «Denov minora agro elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 100 Сирдарё вилояти 32. 1 306804569 «Boyovut» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 33. 2 306340934 «Sirdaryo» илмий-тажриба станцияси МЧЖ 100 Тошкент вилояти 34. 1 306867704 «Chinoz» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Фарғона вилояти 35. 1 306803808 «Quva» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 36. 2 306804932 «Toshloq» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 Хоразм вилояти 37. 1 309590409 «Xorazm best seeds» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 38. 2 306807571 «Xiva» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100 39. 3 306804845 «Xonqa» элита уруғчилик хўжалиги МЧЖ 100
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 622-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» таркибидаги масъулияти чекланган жамиятлар билан уруғчилик хўжаликларини бирлаштириш орқали ташкил этилган элита уруғчилик корхоналарининг 100 фоиз давлат улушидан 49 фоизи оммавий савдолар орқали сотиладиганлари
Т/р Т/р СТИР Бирлаштириладиган ташкилотлар номи Бирлаштириш орқали ташкил этиладиган корхоналар номи Қорақалпоғистон Республикаси 1. 1 310114571 «Nukus best seeds» МЧЖ «Nukus best seeds» МЧЖ 2. 2 306828926 «EllikqaPa elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 3. 3 306976173 «Moʻynoq ozuqa ekinlari elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ Андижон вилояти 4. 1 302425330 «Andijon paxta urugchiligi» МЧЖ «Andijon paxta urugchiligi» МЧЖ 5. 2 306800487 «Buloqboshi elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ Бухоро вилояти 6. 1 310103926 «Buxara best seeds» МЧЖ «Buxara best seeds» МЧЖ 7. 2 307292598 «Romitan super elita urugʻchilik xoʻialigi» МЧЖ 8. 3 306839761 «Kogon asl elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ Жиззах вилояти 9. 1 309587663 «Djizzakh best seeds» МЧЖ «Djizzakh best seeds» МЧЖ 10. 2 307160026 «Paxtakor elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 11. 3 309439015 «Gʻallaorol oltin boshoq elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 12. 310101042 «Doʻstlik best seeds» МЧЖ Қашқадарё вилояти 13. 1 310261802 «Yakkabogʻ best seeds» МЧЖ «Yakkabogʻ best seeds» МЧЖ 14. 2 306795605 «Koson elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 15. 3 306800090 «Kasbi elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 16. 4 310277766 «Nishon new don best seeds» МЧЖ Навоий вилояти 17. 1 309588353 «Navoiy best seeds» МЧЖ «Navoiy best seeds» МЧЖ 18. 2 306807556 «Karmana elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 19. 3 310124188 «Navoiy-gʻalla best seeds» МЧЖ Наманган вилояти 20. 1 310102230 «Uchqoʻrgʻon best seeds» МЧЖ «Uchqoʻrgʻon best seeds» МЧЖ 21. 2 306805804 «Namangan elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 22. 3 306812170 «Uychi elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 23. 4 306823711 «Uchqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 24. 5 310102531 «Chortoq don best seeds» МЧЖ Самарқанд вилояти 25. 1 310124884 «Motrid best seeds» МЧЖ «Motrid best seeds» МЧЖ 26. 2 306803364 «Paxtachi elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 27. 3 306803395 «Kattaqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 28. 4 310103664 «Zirabuloq best seeds» МЧЖ Сурхондарё вилояти 29. 1 309588796 «Surxondaryo best seeds» МЧЖ «Surxondaryo best seeds» МЧЖ 30. 2 307928365 «Termiz doʻstlik elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 31. 3 310107793 Jarqoʻrgʻon best seeds МЧЖ Сирдарё вилояти 32. 1 309587308 «Sirdaryo best seeds» МЧЖ «Sirdaryo best seeds» МЧЖ 33. 2 308682508 «Guliston ikki elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 34. 3 306801288 «Sirdaryo elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 35. 4 310106810 «Oqoltin best seeds» МЧЖ Тошкент вилояти 36. 1 309586997| «Tashkent best seeds» МЧЖ «Tashkent best seeds» МЧЖ 37. 2 307102904 «Oʻrtachirchiq elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 38. 3 306822966 «Oqqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 39. 4 310128094 «Yuqorichirchiq best seeds» МЧЖ Фарғона вилояти 40. 1 309588456 «Rishtan best seeds» МЧЖ «Rishtan best seeds» МЧЖ 41. 2 306805259 «Beshariq elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 42. 3 310105511 «Bagʻdod best seeds» МЧЖ Хоразм вилояти 43. 1 310105377 «Urganch best seeds» МЧЖ «Urganch best seeds» МЧЖ 44. 2 306808278 «Gurlan elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 45. 3 306804845 «Xonqa elita urugʻchilik xoʻjaligi» МЧЖ 46. 4 306805622 «Bogʻot elita urugʻchilik xoʻ jaligi» МЧЖ
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 622-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига ихтисослашган илмий-тадқиқот институтларини ривожлантириш бўйича 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизмлари Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Илмий-тадқиқот институти (нав оригинатори) томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи оригинал (суперэлита) уруғликларини етиштириш 1. Илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг илмий-тажриба станцияларида янги нав ва F 1 дурагайларини дала танлов-синов тажрибасини ташкил этиш ҳамда баҳолаш. 1. Янги нав ва F 1 дурагайларни хусусиятига мос ҳолда муаллиф тавсиясига асосан илмий-тадқиқот институти ва уларнинг илмий-тажриба станцияларида дала танлов-синов тажрибасини ташкил этиш. 2. Янги нав ва F 1 дурагайларни морфологик ва биологик белгиларини Тармоқлараро комиссия аъзолари томонидан баҳолаш ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириш учун тавсия этиш. Доимий Илмий-тадқиқот институти ва илмий-тажриба станциялари, нав муаллифлари, Тармоқлараро комиссия аъзолари * 2. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва F 1 дурагайларининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларида синовини ташкил этиш. 1. Нав синаш даласида навнинг морфологик ва биологик хўжалик белгилари бўйича баҳолаш. 2. Синов натижалари бўйича ижобий баҳоланган навларни ҳудудларга экишга тавсия этиш ҳамда Давлат реестрига киритиш. Доимий Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази 3. Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг дастлабки уруғчилигини ташкил этиш. 1. Уруғликка бўлган талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станциялари ҳамда ҳамкор хўжаликларнинг дала майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғлик кўчатзорларини ташкил этиш. 2. Уруғлик кўчатзорларида навларнинг навдорлигини таъминлашга қаратилган дала синов-таҳлил кўрикларини ўтказиш, давлат стандартларига мувофиқ сифатли дастлабки уруғликларни етиштириш. Доимий Илмий тадқиқот институти ва илмий-тажриба станциялари, нав муаллифлари, ҳамкор ташкилот ** II. Илмий-тадқиқот институтлар, хусусий уруғчилик хўжаликлари ва элита уруғчилик хўжаликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, элита ҳамда кейинги авлод уруғликларини етиштириш 4. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини етиштиришни нав оригинатори билан бирга лицензия шартномаси асосида йўлга қўйиш. 1. Нав оригинатори билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини етиштиришда номутлоқ (3 — 12% роялти) ёки мутлоқ асосда лицензия шартномасини тузиш ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш. 2. Лицензия шартномасида белгиланган бандларнинг бажарилишини таъминлаш, таҳлил қилиш ва буюртма асосида уруғликларни кўпайтириш режасини ишлаб чиқиш. Экин турига мувофиқ белгиланган муддатларда Уруғчилик хўжаликлари, агрокластерлар, нав оригинатори, ҳамкор ташкилот ** 5. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг навдорлиги юқори бўлган элита ва кейинги авлодли уруғликларини нав оригинатори билан ҳамкорликда етиштириш. 1. Уруғлик кўчатзорларни ташкил этишда нав оригинатори томонидан етарли миқдорда оригинал (суперэлита) уруғлик материалларини етказиб бериш. 2. Уруғлик майдонларда навга хос бўлган агротехник тадбирларни нав оригинатори иштирокида илмий асосланган тавсияларга мувофиқ ташкил этиш. 3. Уруғлик кўчатзорларида навнинг навдорлигини ошириш мақсадида дала синов-таҳлил кўрикларини ўтказиш, чиқитга чиқариш (браковка), танлаш ишларини амалга ошириш. 4. Уруғларликни кондицияга (қайта ишлаш, саралаш, тозалаш, дорилаш, қадоқлаш) етказиш ва экишга тайёрлаш ҳамда буюртмачига сотиш. Экин турига мувофиқ белгиланган муддатларда Уруғчиликни ривожлантириш маркази, нав оригинатори, ҳамкор ташкилот ** 6. Илғор хорижий тажрибалар асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғчилигини такомиллаштириш мақсадида янги усул ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш. 1. Илмий-тадқиқот институтлари соҳага тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинлари туридан келиб чиққан ҳолда уруғлик етиштиришнинг янги такомиллашган ва соддалаштирилган усулларини ишлаб чиқиш. 2. Сифатли уруғлик тайёрлашга бўлган техник стандарт талабларини такомиллаштириш. 2025 — 2026 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 7. Илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг илмий-тажриба станциялари, элита уруғчилик хўжаликлари ва хусусий уруғчилик хўжаликларини кичик ҳажмли махсус техника ва механизмлар ҳамда лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. 1. Институт ва уларнинг илмий-тажриба станциялари ҳамда элита уруғчилик хўжаликлари, хусусий уруғчилик хўжаликларида уруғлик материалларини қайта ишлайдиган кичик мини цехларни қуриш. 2. Институт ва уларнинг илмий-тажриба станцияларини навлар уруғликларини технологик сифатини аниқлаш учун махсус замонавий лаборатория ускуналари билан таъминлаш. 3. Институт ва уларнинг илмий-тажриба станциялари учун уруғликларни экиш, ишлов бериш, йиғиб-териб олиш учун махсус кичик ҳажмдаги техника ҳамда ускуналар олиш. 2025 — 2027 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, илмий-тадқиқот институтлари, хусусий корхоналар, хорижий сармоядорлар III. Уруғчиликни самарали бошқариш тизимини йўлга қўйиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш 8. Уруғчилик кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Барча фаолият туридаги уруғчилик хўжаликларини ягона уюшмада бирлаштириш. 2024 йил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирликлар, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, илмий-тадқиқот институтлари, хусусий корхоналар 2. Уруғчилик субъектларида уруғчилик йўналишларидаги юзага келган турли муаммоларни ечимини топиш ва уни бартараф этиш. 3. Уруғчилик фаолиятини самарали олиб боришда илғор хорижий тажрибаларини оммалаштириш. 4. Етиштирилган уруғликларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқишда уруғчилик субъектларига кўмаклашиш. Доимий 9. Уруғчилик йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш. 1. Олий таълим муассасаларида уруғчилик ва уруғшунослик йўналишларини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш. 2. Илмий-тадқиқот институтлари ва уруғчилик ҳамда уруғшунослик соҳасидаги мутахассисларни даврий равишда малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. 3. Уруғчилик ҳамда уруғшунослик йўналишида ривожланган хорижий компаниялар ва илмий муассасаларда соҳадаги мутахассисларнинг малакасини оширишни йўлга қўйиш. Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, олий таълим муассасалари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, илмий-тадқиқот институтлари, уруғчилик субъектлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 622-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Уруғлик пахта хомашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʻzDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан суперэлита ва элита уруғлик чигит учун 50 фоиз, I авлод (R1) учун 35 фоиз, II авлод (R2) учун 25 фоиз ва III авлод (R3) учун 15 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган уруғлик дон Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти (Oʻz DSt 2823:2014 «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари навдорлик ва экиш сифатлари. техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ оригинал (суперэлита) бошоқли дон уруғи учун 130 фоиз, элита учун 80 фоиз ва I-авлод (R-1) учун 60 фоиз миқдорида устама ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 октябрь,
622-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
DASTUR
Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi tizimini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Paxtachilikda urugʻchilik tizimini rivojlantirish hamda paxta hosildorligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 15-dekabrdagi PQ-391-son, “ Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan asosiy yoʻnalishlar boʻyicha islohotlarni amalga oshirishning 2024-yildagi ustuvor chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 4-martdagi PQ-109-son hamda “ Iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 19-apreldagi PQ-162-son qarorlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi tizimini yangi bosqichga olib chiqish, ilm-fan va ishlab chiqarishni oʻzaro integratsiya qilish hamda sohada xususiy sektor ulushini bosqichma-bosqich oshirib borish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tarkibidagi masʼuliyati cheklangan jamiyatlar bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi 13 ta urugʻchilik xoʻjaligini birlashtirish orqali elita urugʻchilik korxonalarini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar:
Ommaviy savdolar orqali davlat ulushi toʻliq sotiladigan elita urugʻchilik korxonalarining roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” tarkibidagi masʼuliyati cheklangan jamiyatlar bilan urugʻchilik xoʻjaliklarini birlashtirish orqali tashkil etilgan elita urugʻchilik korxonalarining 100 foiz davlat ulushidan 49 foizi ommaviy savdolar orqali sotiladiganlarining roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
ikki oy muddatda 1-ilovaga muvofiq elita urugʻchilik korxonalarining davlat ulushi toʻliq Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga oʻtkazilishini tashkil etsin;
2024-yil yakuniga qadar 2-ilovaga muvofiq elita urugʻchilik korxonalarini tashkil etsin va ularning sotilishi belgilangan davlat ulushini Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga oʻtkazilishini taʼminlasin;
elita urugʻchilik korxonalari ulushini xususiylashtirish shartlari boʻyicha takliflarni Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish davlat komissiyasiga kiritsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2-ilovaga muvofiq elita urugʻchilik korxonalarining sotilishi belgilangan davlat ulushi ommaviy savdolarga chiqarilishini taʼminlasin.
Belgilab qoʻyilsinki, elita urugʻchilik korxonalarining sotilishi belgilangan davlat ulushi 2025-yildan boshlab ommaviy savdolarga chiqariladi.
5. Markazga quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:
qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini yetishtirish, tayyorlash va ulardan foydalanishning zamonaviy tizimini shakllantirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini ichki va tashqi bozorlarga milliy brend ostida sotishni yoʻlga qoʻyish maqsadida xususiy urugʻchilik korxonalari faoliyatini koʻllab-quvvatlash va rivojlantirishga koʻmaklashish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining muqobil yangi navlari urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish va tinim davrini toʻliq oʻtagan urugʻliklarni ekish maqsadida “tindirilgan urugʻliklar” zaxirasini yaratib borish;
qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklari boʻyicha bozor konyunkturasini prognoz qilib borish va zarur urugʻliklar turlarini (assortimenti) shakllantirishda ishtirok etish.
6. Belgilansinki, 2025-yildan boshlab qishloq xoʻjaligi ekinlarining (gʻoʻza, boshoqli don ekinlari va kartoshka) yangi navlarini sinash, birlamchi va avlodli urugʻchiligini tashkil etishning quyidagi tartibi joriy etiladi:
a) nav va duragaylarni sinash boʻyicha:
qishloq xoʻjaligi ekinlarining yangi navlari sinovlari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining kamida uchta hududda joylashgan davlat nav sinash stansiyalari va uchastkalarida nav originatori yoki joriy etuvchi xususiy subyektlar bilan tuziladigan shartnoma asosida amalga oshiriladi hamda “Agrotest.uz” ochiq elektron platformasiga joylashtiriladi, sinov natijalariga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekish uchun tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Davlat reyestri) kiritiladi;
qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markaziga murojaat etuvchi rezident yoki norezident (yuridik va jismoniy shaxslar) tomonidan urugʻlik materiallari taqsimotga asosan yetkazib beriladi va sinov ishlari belgilangan usullar yoki dasturga muvofiq amalga oshiriladi;
b) gʻoʻza navining dastlabki urugʻchiligini tashkil etish boʻyicha:
gʻoʻza navining dastlabki urugʻchiligi Markazning zamonaviy infratuzilmaga va yuqori malakali mutaxassislarga ega elita urugʻchilik xoʻjaliklari va nav originatori tomonidan tashkil etiladi, bunda dastlabki urugʻchilik 2 yillik koʻpaytirish koʻchatzorlari shaklida:
birinchi yil koʻpaytirish koʻchatzorlari — 5 tagacha yangi navning har biri 1 gektar maydonda 300 ta yakka tanlov va 50 ta oilaviy terim namunalari ekilgan shaklda;
ikkinchi yil koʻpaytirish koʻchatzorlari — 1 ta yangi navning 4 gektar maydonda 1 500 ta yakka tanlov va 400 ta oilaviy terim namunalari ekilgan shaklda tashkil etiladi;
gʻoʻza navining dastlabki urugʻchiligini tashkil etishda nav originatori tomonidan Markazga shartnoma asosida buyurtma beriladi, bunda Markaz va nav originatori yagona ijrochi tashkilot sifatida belgilanadi;
bir vaqtning oʻzida Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markaziga taqdim qilingan yangi navlarning dastlabki urugʻchiligini tashkil etishga ruxsat beriladi;
v) gʻoʻza navining birlamchi urugʻchiligini tashkil etish boʻyicha:
gʻoʻza navining birlamchi urugʻchiligi muayyan nav Davlat reyestriga kiritilgandan soʻng Markaz, xususiy urugʻchilik korxonalari va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — urugʻchilik subyektlari) tomonidan nav originatori bilan kelishilgan holda tashkil etiladi, bunda:
yuqori avlodli (elita) urugʻliklar xususiy urugʻchilik korxonalari va nav originatori oʻrtasida kelgusida muayyan nav urugʻliklarini koʻpaytirish (kengaytirish) maqsadida tuzilgan litsenziya shartnomasiga muvofiq royalti toʻlovlari asosida nav originatorining buyurtmasiga koʻra Markaz tomonidan tayyorlanadi, bunda subyektlar oʻrtasida oʻzaro kelishuv shartnomasi asosida royalti toʻlovlari 3 — 12 foiz miqdorida belgilanadi;
birlamchi elita urugʻchilik xoʻjaligi navga xos boʻlgan qimmatli belgi va xususiyatlarga ega 3 000 ta yakka tanlov, 700 ta oilaviy terim hamda 250 ta urugʻ koʻpaytirish koʻchatzori namunalari asosida nav originatori ishtirokida tashkil etiladi;
litsenziya shartnomasi asosida urugʻlik paxta yetishtiradigan urugʻchilik subyektlariga nisbatan Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosini yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 2-yanvardagi 2-son qarori bilan urugʻlik paxta xomashyosiga belgilangan ustamalarni toʻlash tartibi qoʻllanilmaydi.
7. Boshoqli don ekinlari urugʻchiligi bilan shugʻullanuvchi ilmiy tashkilot — nav originatori tomonidan birlamchi urugʻlik materiallarining (birinchi va ikkinchi yil koʻpaytirish koʻchatzori) urugʻchilik subyektlariga sotilishi 2025-yildan boshlab toʻxtatiladi va birlamchi urugʻchilik (ikkinchi yil koʻpaytirish koʻchatzori) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining taqsimotiga asosan elita urugʻchilik xoʻjaligi maqomiga ega boʻlgan tashkilotlar va ilmiy-tajriba stansiyalarida yoʻlga qoʻyiladi hamda boshoqli don ekinlarining original (super elita) va elita urugʻliklari urugʻchilik subyektlariga shartnoma asosida sotiladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovi boʻyicha maʼlumotlarni va Davlat reyestrini elektron koʻrinishda shakllantirish hamda yangilab borishning avtomatlashtirilgan “Agrotest.uz” axborot tizimini ishga tushirsin;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda 2025-yil hosilidan boshlab qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun oʻtkaziladigan tanlovlarda urugʻchilik subyektlarini belgilangan talablar asosida tanlash va ularning reyestrini shakllantirish elektron shaklda amalga oshirilishini taʼminlasin.
9. Belgilansinki, 2025-yil hosilidan boshlab tayyorlanadigan urugʻlik chigit va urugʻlik don uchun ustama haqlari quyidagi miqdorlarda toʻlanadi:
urugʻlik chigit avlodidan kelib chiqqan holda, Oʻzbekiston Respublikasining davlat standarti talablariga mos boʻlganda, paxta xom ashyosi qiymatiga nisbatan super elita va elita urugʻlik chigit uchun 50 foiz, birinchi avlod (R-l) uchun 35 foiz, ikkinchi avlod (R-2) uchun 25 foiz va uchinchi avlod (R-3) uchun 15 foiz miqdorida;
urugʻlik don avlodidan kelib chiqqan holda, Oʻzbekiston Respublikasining davlat standarti talablariga mos boʻlganda, original (super elita) don urugʻi uchun 130 foiz, elita uchun 80 foiz va birinchi avlod (R-l) uchun 60 foiz miqdorida ustama hisoblanadi.
Bunda mazkur ustamalarni hisoblash tartibi nav originatori va urugʻchilik subyekti (agroklasterlar, elita urugʻchilik xoʻjaliklari, xususiy urugʻchilik korxonalari) oʻrtasidagi munosabat royalti tizimiga bosqichma-bosqich oʻtkazilgunga qadar amal qiladi hamda urugʻlik chigit va urugʻlik don uchun toʻlanadigan ustama haqlari 2027-yil yakuni bilan qayta koʻrib chiqiladi.
10. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq ekish uchun tayyorlangan urugʻliklarning ortib qolgan qismini standart talablar asosida saqlashga hamda keyingi hosil yili uchun “tindirilgan urugʻ” sifatida akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar xulosasi asosida ekilishiga ruxsat etiladi. Bunda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, barcha urugʻlik tayyorlash korxonalari tomonidan ekish maqsadida tayyorlanadigan urugʻliklar realizatsiyasi uchun muvofiqlik sertifikati olinadi.
11. Urugʻlik tayyorlash korxonalari tomonidan ekish uchun sarflangan (sotilgan) urugʻlik (chigit, don) miqdorlari boʻyicha “hisob-dalolatnoma”ni Markazga, nav originatori va muallifiga hamda urugʻchilik subyektlariga topshirish muddati har yili 1-iyulga qadar, ustama haqlarini yakuniy toʻlab berish muddati har yili 1-avgustga qadar etib belgilansin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi qishloq xoʻjaligi ekinlarining birlamchi urugʻchiligi bilan shugʻullanadigan hamda oliy va oʻrta maxsus maʼlumotli urugʻshunos mutaxassislarga ehtiyoj yuqori boʻlgan hududlar uchun umumiy davlat granti asosidagi qabul parametrlari doirasida “Qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiyasi va urugʻchiligi” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha maqsadli qabul parametrlarini tasdiqlash yuzasidan takliflarni shakllantirsin hamda har yili 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga kiritsin.
13. Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligiga ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlarini rivojlantirish boʻyicha 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan dastur (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Quyidagilar Dasturni amalga oshirishning asosiy ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:
ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va boshqa nav originatorlari bilan Markaz, paxtachilik, don-dukkakli, sabzavotchilik, oziqa va moyli ekinlar yoʻnalishidagi dastlabki elita urugʻchilik xoʻjaliklari oʻrtasida hamkorlikni kuchaytirish;
xorijiy davlatlarning qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiyasi va urugʻchiligini oʻrganish, nav originatori bilan urugʻlik yetishtiruvchi subyektlar oʻrtasidagi munosabatlarni bozor tamoyillariga asoslangan holda shakllantirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlari va urugʻliklari boʻyicha marketing tizimini shakllantirish, urugʻchilik yoʻnalishida axborot tarqatishni rivojlantirish;
sabzavot, poliz, kartoshka, moyli, dukkakli, sholi va oziqa ekinlarining yuqori avlodli urugʻliklarini yetishtirishni tizimli yoʻlga qoʻyish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav mualliflari hamda urugʻchilik yoʻnalishidagi ilmiy-tadqiqot tashkilotlari faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri I.Y. Abduraxmonov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-oktabrdagi 622-son qaroriga 1-ILOVA
Ommaviy savdolar orqali davlat ulushi toʻliq sotiladigan elita urugʻchilik korxonalarining
T/r T/r STIR Nomi Tashkiliy-huquqiy shakli Sotiladigan ulushi, % Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. 1 309590108 “Xalqabad-best-seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 2. 2 306828934 “Chimboy” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 3. 3 308458562 “Toʻrtkoʻl” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 4. 4 306934859 “Xoʻjayli” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Andijon viloyati 5. 1 306831608 “Baliqchi” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 6. 2 306800922 “Oltinkoʻl” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Buxoro viloyati 7. 1 307291164 “Buxoro asl elita” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 8. 2 306972947 “Vobkent asl elita” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 9. 3 306718294 “Gʻijduvon super elita” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Jizzax viloyati 10. 1 306945780 “Doʻstlik” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 11. 2 309439015 “Gʻallaorol oltin boshoq” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 12. 3 306878549 “Sh. Rashidov” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Qashqadaryo viloyati 13. 1 310267270 “Kasbi don best seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 14. 2 309588740 “Beshkent best seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 15. 3 306797246 “Mirishkor” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Navoiy viloyati 16. 1 306803055 “Qiziltepa” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 17. 2 306795454 “Xatirchi” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Namangan viloyati 18. 1 309589479 “Namangan best seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 19. 2 306799654 “Mingbuloq” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 20. 3 306806881 “Chust” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Samarqand viloyati 21. 1 309587354 “Samarqand best seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 22. 2 306803388 “Pastdargʻom” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 23. 3 306803404 “Payariq” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 24. 4 308463082 “Tayloq yangi hayot” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 25. 5 308463074 “Bogʻizagʻon” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 26. 6 308502950 “Tayloq meva-sabzavot” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 27. 7 308319473 “Samarqand-Ishtixon elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 100 Surxondaryo viloyati 28. 1 306832954 “Denov” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 29. 2 306808475 “Termiz” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 30. 3 306802112 “Qumqoʻrgʻon” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 31. 4 308664007 “Denov minora agro elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 100 Sirdaryo viloyati 32. 1 306804569 “Boyovut” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 33. 2 306340934 “Sirdaryo” ilmiy-tajriba stansiyasi MChJ 100 Toshkent viloyati 34. 1 306867704 “Chinoz” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Fargʻona viloyati 35. 1 306803808 “Quva” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 36. 2 306804932 “Toshloq” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 Xorazm viloyati 37. 1 309590409 “Xorazm best seeds” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 38. 2 306807571 “Xiva” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100 39. 3 306804845 “Xonqa” elita urugʻchilik xoʻjaligi MChJ 100
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-oktabrdagi 622-son qaroriga 2-ILOVA
“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” tarkibidagi masʼuliyati cheklangan jamiyatlar bilan urugʻchilik xoʻjaliklarini birlashtirish orqali tashkil etilgan elita urugʻchilik korxonalarining 100 foiz davlat ulushidan 49 foizi ommaviy savdolar orqali sotiladiganlari
T/r T/r STIR Birlashtiriladigan tashkilotlar nomi Birlashtirish orqali tashkil etiladigan korxonalar nomi Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. 1 310114571 “Nukus best seeds” MChJ “Nukus best seeds” MChJ 2. 2 306828926 “EllikqaPa elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 3. 3 306976173 “Moʻynoq ozuqa ekinlari elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ Andijon viloyati 4. 1 302425330 “Andijon paxta urugchiligi” MChJ “Andijon paxta urugchiligi” MChJ 5. 2 306800487 “Buloqboshi elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ Buxoro viloyati 6. 1 310103926 “Buxara best seeds” MChJ “Buxara best seeds” MChJ 7. 2 307292598 “Romitan super elita urugʻchilik xoʻialigi” MChJ 8. 3 306839761 “Kogon asl elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ Jizzax viloyati 9. 1 309587663 “Djizzakh best seeds” MChJ “Djizzakh best seeds” MChJ 10. 2 307160026 “Paxtakor elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 11. 3 309439015 “Gʻallaorol oltin boshoq elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 12. 310101042 “Doʻstlik best seeds” MChJ Qashqadaryo viloyati 13. 1 310261802 “Yakkabogʻ best seeds” MChJ “Yakkabogʻ best seeds” MChJ 14. 2 306795605 “Koson elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 15. 3 306800090 “Kasbi elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 16. 4 310277766 “Nishon new don best seeds” MChJ Navoiy viloyati 17. 1 309588353 “Navoiy best seeds” MChJ “Navoiy best seeds” MChJ 18. 2 306807556 “Karmana elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 19. 3 310124188 “Navoiy-gʻalla best seeds” MChJ Namangan viloyati 20. 1 310102230 “Uchqoʻrgʻon best seeds” MChJ “Uchqoʻrgʻon best seeds” MChJ 21. 2 306805804 “Namangan elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 22. 3 306812170 “Uychi elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 23. 4 306823711 “Uchqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 24. 5 310102531 “Chortoq don best seeds” MChJ Samarqand viloyati 25. 1 310124884 “Motrid best seeds” MChJ “Motrid best seeds” MChJ 26. 2 306803364 “Paxtachi elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 27. 3 306803395 “Kattaqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 28. 4 310103664 “Zirabuloq best seeds” MChJ Surxondaryo viloyati 29. 1 309588796 “Surxondaryo best seeds” MChJ “Surxondaryo best seeds” MChJ 30. 2 307928365 “Termiz doʻstlik elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 31. 3 310107793 Jarqoʻrgʻon best seeds MChJ Sirdaryo viloyati 32. 1 309587308 “Sirdaryo best seeds” MChJ “Sirdaryo best seeds” MChJ 33. 2 308682508 “Guliston ikki elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 34. 3 306801288 “Sirdaryo elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 35. 4 310106810 “Oqoltin best seeds” MChJ Toshkent viloyati 36. 1 309586997| “Tashkent best seeds” MChJ “Tashkent best seeds” MChJ 37. 2 307102904 “Oʻrtachirchiq elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 38. 3 306822966 “Oqqoʻrgʻon elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 39. 4 310128094 “Yuqorichirchiq best seeds” MChJ Fargʻona viloyati 40. 1 309588456 “Rishtan best seeds” MChJ “Rishtan best seeds” MChJ 41. 2 306805259 “Beshariq elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 42. 3 310105511 “Bagʻdod best seeds” MChJ Xorazm viloyati 43. 1 310105377 “Urganch best seeds” MChJ “Urganch best seeds” MChJ 44. 2 306808278 “Gurlan elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 45. 3 306804845 “Xonqa elita urugʻchilik xoʻjaligi” MChJ 46. 4 306805622 “Bogʻot elita urugʻchilik xoʻ jaligi” MChJ
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-oktabrdagi 622-son qaroriga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligiga ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlarini rivojlantirish boʻyicha 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmlari Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Ilmiy-tadqiqot instituti (nav originatori) tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarining birlamchi original (superelita) urugʻliklarini yetishtirish 1. Ilmiy-tadqiqot institutlari va ularning ilmiy-tajriba stansiyalarida yangi nav va F 1 duragaylarini dala tanlov-sinov tajribasini tashkil etish hamda baholash. 1. Yangi nav va F 1 duragaylarni xususiyatiga mos holda muallif tavsiyasiga asosan ilmiy-tadqiqot instituti va ularning ilmiy-tajriba stansiyalarida dala tanlov-sinov tajribasini tashkil etish. 2. Yangi nav va F 1 duragaylarni morfologik va biologik belgilarini Tarmoqlararo komissiya aʼzolari tomonidan baholash hamda Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markaziga topshirish uchun tavsiya etish. Doimiy Ilmiy-tadqiqot instituti va ilmiy-tajriba stansiyalari, nav mualliflari, Tarmoqlararo komissiya aʼzolari * 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va F 1 duragaylarining Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining nav sinash stansiyalari va uchastkalarida sinovini tashkil etish. 1. Nav sinash dalasida navning morfologik va biologik xoʻjalik belgilari boʻyicha baholash. 2. Sinov natijalari boʻyicha ijobiy baholangan navlarni hududlarga ekishga tavsiya etish hamda Davlat reyestriga kiritish. Doimiy Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi 3. Davlat reyestriga kiritilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining dastlabki urugʻchiligini tashkil etish. 1. Urugʻlikka boʻlgan talab va takliflardan kelib chiqqan holda ilmiy-tadqiqot instituti va uning ilmiy-tajriba stansiyalari hamda hamkor xoʻjaliklarning dala maydonlarida qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining urugʻlik koʻchatzorlarini tashkil etish. 2. Urugʻlik koʻchatzorlarida navlarning navdorligini taʼminlashga qaratilgan dala sinov-tahlil koʻriklarini oʻtkazish, davlat standartlariga muvofiq sifatli dastlabki urugʻliklarni yetishtirish. Doimiy Ilmiy tadqiqot instituti va ilmiy-tajriba stansiyalari, nav mualliflari, hamkor tashkilot ** II. Ilmiy-tadqiqot institutlar, xususiy urugʻchilik xoʻjaliklari va elita urugʻchilik xoʻjaliklarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, elita hamda keyingi avlod urugʻliklarini yetishtirish 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining urugʻliklarini yetishtirishni nav originatori bilan birga litsenziya shartnomasi asosida yoʻlga qoʻyish. 1. Nav originatori bilan hamkorlikda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining urugʻliklarini yetishtirishda nomutloq (3 — 12% royalti) yoki mutloq asosda litsenziya shartnomasini tuzish hamda Adliya vazirligidan roʻyxatdan oʻtkazish. 2. Litsenziya shartnomasida belgilangan bandlarning bajarilishini taʼminlash, tahlil qilish va buyurtma asosida urugʻliklarni koʻpaytirish rejasini ishlab chiqish. Ekin turiga muvofiq belgilangan muddatlarda Urugʻchilik xoʻjaliklari, agroklasterlar, nav originatori, hamkor tashkilot ** 5. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining navdorligi yuqori boʻlgan elita va keyingi avlodli urugʻliklarini nav originatori bilan hamkorlikda yetishtirish. 1. Urugʻlik koʻchatzorlarni tashkil etishda nav originatori tomonidan yetarli miqdorda original (superelita) urugʻlik materiallarini yetkazib berish. 2. Urugʻlik maydonlarda navga xos boʻlgan agrotexnik tadbirlarni nav originatori ishtirokida ilmiy asoslangan tavsiyalarga muvofiq tashkil etish. 3. Urugʻlik koʻchatzorlarida navning navdorligini oshirish maqsadida dala sinov-tahlil koʻriklarini oʻtkazish, chiqitga chiqarish (brakovka), tanlash ishlarini amalga oshirish. 4. Urugʻlarlikni konditsiyaga (qayta ishlash, saralash, tozalash, dorilash, qadoqlash) yetkazish va ekishga tayyorlash hamda buyurtmachiga sotish. Ekin turiga muvofiq belgilangan muddatlarda Urugʻchilikni rivojlantirish markazi, nav originatori, hamkor tashkilot ** 6. Ilgʻor xorijiy tajribalar asosida qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining urugʻchiligini takomillashtirish maqsadida yangi usul va standartlarni ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy qilish. 1. Ilmiy-tadqiqot institutlari sohaga tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda qishloq xoʻjaligi ekinlari turidan kelib chiqqan holda urugʻlik yetishtirishning yangi takomillashgan va soddalashtirilgan usullarini ishlab chiqish. 2. Sifatli urugʻlik tayyorlashga boʻlgan texnik standart talablarini takomillashtirish. 2025 — 2026-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 7. Ilmiy-tadqiqot institutlari va ularning ilmiy-tajriba stansiyalari, elita urugʻchilik xoʻjaliklari va xususiy urugʻchilik xoʻjaliklarini kichik hajmli maxsus texnika va mexanizmlar hamda laboratoriya jihozlari bilan taʼminlash. 1. Institut va ularning ilmiy-tajriba stansiyalari hamda elita urugʻchilik xoʻjaliklari, xususiy urugʻchilik xoʻjaliklarida urugʻlik materiallarini qayta ishlaydigan kichik mini sexlarni qurish. 2. Institut va ularning ilmiy-tajriba stansiyalarini navlar urugʻliklarini texnologik sifatini aniqlash uchun maxsus zamonaviy laboratoriya uskunalari bilan taʼminlash. 3. Institut va ularning ilmiy-tajriba stansiyalari uchun urugʻliklarni ekish, ishlov berish, yigʻib-terib olish uchun maxsus kichik hajmdagi texnika hamda uskunalar olish. 2025 — 2027-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Urugʻchilikni rivojlantirish markazi, ilmiy-tadqiqot institutlari, xususiy korxonalar, xorijiy sarmoyadorlar III. Urugʻchilikni samarali boshqarish tizimini yoʻlga qoʻyish hamda yuqori malakali kadrlar tayyorlash 8. Urugʻchilik kengashini tuzish va uning faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Barcha faoliyat turidagi urugʻchilik xoʻjaliklarini yagona uyushmada birlashtirish. 2024-yil Qishloq xoʻjaligi vazirligi, tegishli vazirliklar, Urugʻchilikni rivojlantirish markazi, ilmiy-tadqiqot institutlari, xususiy korxonalar 2. Urugʻchilik subyektlarida urugʻchilik yoʻnalishlaridagi yuzaga kelgan turli muammolarni yechimini topish va uni bartaraf etish. 3. Urugʻchilik faoliyatini samarali olib borishda ilgʻor xorijiy tajribalarini ommalashtirish. 4. Yetishtirilgan urugʻliklarni ichki va tashqi bozorlarga olib chiqishda urugʻchilik subyektlariga koʻmaklashish. Doimiy 9. Urugʻchilik yoʻnalishida yuqori malakali kadrlar tayyorlash. 1. Oliy taʼlim muassasalarida urugʻchilik va urugʻshunoslik yoʻnalishlarini rivojlantirish va kadrlar tayyorlash. 2. Ilmiy-tadqiqot institutlari va urugʻchilik hamda urugʻshunoslik sohasidagi mutaxassislarni davriy ravishda malakasini oshirish boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish. 3. Urugʻchilik hamda urugʻshunoslik yoʻnalishida rivojlangan xorijiy kompaniyalar va ilmiy muassasalarda sohadagi mutaxassislarning malakasini oshirishni yoʻlga qoʻyish. Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, oliy taʼlim muassasalari, Urugʻchilikni rivojlantirish markazi, ilmiy-tadqiqot institutlari, urugʻchilik subyektlari
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-oktabrdagi 622-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 2-yanvardagi 2-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Urugʻlik paxta xomashyosiga qonunchilik hujjatlariga asosan yetishtirilgan urugʻlik paxta xomashyosidan tayyorlangan urugʻlik chigit Oʻzbekiston Respublikasi Davlat standarti (OʻzDSt-663-2017 “Urugʻlik chigit. Texnikaviy shartlar”) talablariga mos boʻlganda, paxta xomashyosi qiymatiga nisbatan superelita va elita urugʻlik chigit uchun 50 foiz, I avlod (R1) uchun 35 foiz, II avlod (R2) uchun 25 foiz va III avlod (R3) uchun 15 foiz miqdorida ustamalar hisoblanadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 641-son qarori bilan tasdiqlangan Urugʻlik uchun yetishtirilgan boshoqli donning navlariga ustama haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Urugʻlik tayyorlovchi tashkilotlar tomonidan xarid qilingan urugʻlik don Oʻzbekiston Respublikasining Davlat standarti (Oʻz DSt 2823:2014 “Qishloq xoʻjalik ekinlari urugʻlari navdorlik va ekish sifatlari. texnikaviy shartlar”) talablariga mos boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gʻalla yetishtirish, xarid qilish va sotishga bozor tamoyillarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-martdagi PQ-4634-son qaroriga muvofiq original (superelita) boshoqli don urugʻi uchun 130 foiz, elita uchun 80 foiz va I-avlod (R-1) uchun 60 foiz miqdorida ustama hisoblanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 2-oktabr,
622-son