📅 2024-yil 5-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 5-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 5 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТЛАР»;
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТЛАР»;
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан имтиёзлар тақдим этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий механизмларини ҳар томонлама такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга берилган имтиёзлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва кафолатлаш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ва «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ва 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқлаштириш;
ижтимоий нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинлаш ва тўлаш;
ижтимоий нафақаларни тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш;
ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш;
руҳиятида нуқсони бор ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйларида кундузги парваришлаш хизматини кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартибларини қайта кўриб чиқиш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан уларнинг хорижий тилларни ўрганишини рағбатлантириш;
Оилавий болалар уйининг битирувчиларига белгиланган қўшимча квота доирасида Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқини бериш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорида :
а) 1-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг кириш синовларидан муваффақиятли ўтган фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қайдномасига киритилади.
Танлов ва суҳбат натижалари юридик техникумларнинг қайдномасига киритилади.
Қайдномада абитуриентлар рўйхати таълим шакли, ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларнинг тест синовлари натижалари қайдномалари алоҳида шакллантирилади»;
43-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат гранти асосида — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Адлия вазирлигининг қарори «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларни 5 сентябргача ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик техникум директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади»;
Низомга 4-илованинг 2-банди бешинчи хатбошиси «I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар» сўзларидан кейин «, шунингдек, ногиронлиги бўлган бола тўғрисидаги маълумотномага эга бўлган болалар» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-иловага 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар
Т/р Имтиёзлар турлари (тоифалари) Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар 1. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 4. Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги B1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига ва халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги » .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Давлат хизматлари агентлигининг» сўзлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 10-банднинг бешинчи хатбошиси «I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзларидан кейин «ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар):».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида :
а) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Фуқароларга нафақа ва қўшимча тўловларни «проактив шакл»да тайинлаш бўйича давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўзларининг тегишли ахборот тизимларини доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилсин»;
б) 1-иловада :
2-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — Агентликнинг нафақа тайинлаш учун зарур бўлган маълумотлар сақланадиган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя», «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси)нинг «Пенсия», Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори воситалари ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими) тизимлари;»;
5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Агентлик томонидан ваколатли органнинг ахборот тизимига юборилган» сўзлари «Агентликнинг ахборот тизимлари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд «давлат хизматлари марказига» сўзларидан кейин «ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
10-банддан «Агентлик,» ва «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
12 ва 13-бандлардаги «Агентлик» сўзи «Ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Агентлик томонидан берилган» сўзлари «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан Агентликнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади»;
23 , 24 ва 26-бандлардаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-бандда :
биринчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ваколатли орган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
29-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда»;
30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси тайинланиши учун ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали электрон маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади»;
33-банддаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ваколатли орган «ТИЭК» ахборот тизимидаги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган электрон маълумотлар асосида:»;
учинчи хатбошидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
35-банддаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ваколатли орган «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
37. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
38-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда»;
39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
41 ва 42-бандлардаги «Марказларнинг» сўзи «ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Мурожаат қилувчи:
давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходимига бевосита мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда юборилади»;
47-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» ва «Агентликнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ваколатли орган мурожаатчининг маълумотларини ўрганганидан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига юборади ҳамда мурожаат қилувчини унинг мобил телефон рақамига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади»;
49-банднинг биринчи хатбошисидан «ёки Марказ» сўзлари чиқариб ташлансин;
52-банднинг «а» , «б» ва «в» кичик бандларидаги «Агентлик томонидан ваколатли органга «ТИЭК» ахборот тизими орқали юборилган» сўзлари «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
қонуний вакил ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) онани фарзанди ногиронлиги болаликдан бўлган шахс (бола)лиги тўғрисидаги маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади»;
55-банддаги «Марказ» сўзи «ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари»сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нафақа тайинланган шахсга унинг сўровига мувофиқ ваколатли орган томонидан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги нафақа гувоҳномаси расмийлаштиради»;
57-банддан «Марказга» сўзи чиқариб ташлансин;
60-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нафақа олувчи нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ваколатли органга, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда нафақа олувчи нафақа тўловини амалга ошириш шакли, унга расмийлаштирилган банк пластик картасига доир маълумотлар тижорат банклари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали электрон тарзда ваколатли органга юборилади»;
61-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун нафақа тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган нафақа суммасини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси нафақа тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади»;
62-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Вафот этган боқувчининг умумий ўрта таълим ташкилотининг битирувчи синфида ўқувчи сифатида таълим олаётган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси жорий ўқув йилининг 1 июлига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катга ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ вафот этганнинг оила аъзоси 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги ваколатли орган томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақасининг тўлови Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи академик таътилга чиққан тақдирда, нафақа тўлови академик таътил тугаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тўхтатиб турилади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси уни олувчи вафот этган боқувчининг 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзоси таълим ташкилотида ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқарилган тақдирда, ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқариш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинган ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Бунда нафақа олувчиларнинг академик таътилга чиққанлиги ва талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотлар тегишли таълим ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизими орқали электрон шаклда, электрон шаклда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи шахс томонидан ваколатли органга тақдим этилади»;
73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари «Ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Ушбу Низом қабул қилингунга қадар нафақа тайинлаш учун ариза билан бирга тақдим этилган барча ҳужжатлар ва ваколатли органнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарори нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа «проактив шакл»да тайинланганда ва нафақа тайинлаш учун давлат хизматлари марказига, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида сақланади.»;
низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич «ТИЭК» ахборот тизими Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланганидан сўнг5 дақиқа ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ёки унинг қонуний вакили тўғрисида маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон сўров юборади. 2. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида » ;
низомга 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақа тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
низомга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш на тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич «ТИЭК» ахборот тизими Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. 2. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими Қонуний вакил ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага васий ёки хомий тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотларига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади. 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида » ;
низомга 5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
низомга 7 — 9-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ногиронлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Мурожаат қилинганда Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади. 2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакил ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. 2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ёшга доир нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки Марказга келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказ ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакил кекса ёшдаги шахснинг ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимга сўров юборади. 2. Мурожаатчини фарзанди болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) бола эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади. 3. Мурожаатчини болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотларга асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказлар ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 9-бандда :
«в» кичик банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «6 ойдан» сўзлари « 1 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизмати давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади»;
б) 1-илованинг 7-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. Автоматик равишда 2. Ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштириш. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар » .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида :
а) 1-иловада :
31-бандда :
«а» кичик банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи-ўнинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 17-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи-тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қуйидаги ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш тўхтатилади:
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Мурувват» интернат-уйига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда;
Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 октябрь,
640-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
SXEMASI
MAʼLUMOTLAR”;
SXEMASI
MAʼLUMOTLAR”;
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni moddiy qoʻllab-quvvatlash hamda nogironligi boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda respublikamizda ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni qoʻllab-quvvatlash va nogironligi boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilish, ularga davlat tomonidan imtiyozlar taqdim etish borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, ijtimoiy himoya qilish tizimini qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan ishlarning huquqiy mexanizmlarini har tomonlama takomillashtirish, nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularga berilgan imtiyozlardan samarali foydalanishni taʼminlash va kafolatlash zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoni va “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoni va 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qaroriga muvofiqlashtirish;
ijtimoiy nafaqalarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tayinlash va toʻlash;
ijtimoiy nafaqalarni toʻlash tartib-taomillarini raqamlashtirish;
ijtimoiy nafaqalarni toʻlash xarajatlarini moliyalashtirish manbalarini aniqlashtirish;
ruhiyatida nuqsoni bor nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Muruvvat” internat uylarida kunduzgi parvarishlash xizmatini koʻrsatish tartib-taomillarini takomillashtirish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz va yolgʻiz yashovchi keksalar hamda nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish tartiblarini qayta koʻrib chiqish;
nogironligi boʻlgan bolalarning taʼlim olish huquqi kafolatlarini yanada mustahkamlash, shu jumladan ularning xorijiy tillarni oʻrganishini ragʻbatlantirish;
Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilariga belgilangan qoʻshimcha kvota doirasida Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga kirish imtihonlarida qatnashish huquqini berish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-oktabrdagi 640-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlarida oʻqishni tashkil qilish choralari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-oktabrdagi 858-son qarorining 11-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida yuridik texnikumlarda kam taʼminlangan oilalar aʼzolari boʻlgan oʻquvchilar, Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari, I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar taʼlim olishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutsin”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalarga mazkur davlat xizmatini koʻrsatishda belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yuridik texnikumlari faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 677-son qarorida :
a) 1-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarning kirish sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan farzandlari, Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari, I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar toifasidagi abituriyentlar qoʻshimcha qabul parametrlari asosida qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat granti asosida oʻqishga qabul qilinadi”;
26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Test sinovlarining natijalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining qaydnomasiga kiritiladi.
Tanlov va suhbat natijalari yuridik texnikumlarning qaydnomasiga kiritiladi.
Qaydnomada abituriyentlar roʻyxati taʼlim shakli, har bir mutaxassislik va kasb boʻyicha toʻplangan eng yuqori balldan boshlab kamayib borish tartibida joylashtiriladi.
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarning farzandlari, Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari, I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar toifasidagi abituriyentlarning test sinovlari natijalari qaydnomalari alohida shakllantiriladi”;
43-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat granti asosida — “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar farzandlari, Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari, I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar toifasidagi abituriyentlar”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Adliya vazirligining qarori “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar farzandlari, Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari, I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar toifasidagi abituriyentlarni 5-sentabrgacha oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida yuridik texnikum direktorining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi”;
Nizomga 4-ilovaning 2-bandi beshinchi xatboshisi “I guruh nogironligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda berilgan shakldagi maʼlumotnomaga ega boʻlgan shaxslar” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, nogironligi boʻlgan bola toʻgʻrisidagi maʼlumotnomaga ega boʻlgan bolalar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-ilovaga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toifasi hamda ularning reyestrini shakllantirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organlar
T/r Imtiyozlar turlari (toifalari) Imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar 1. I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar toifasidagi abituriyentlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar farzandlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 4. Chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisida davlat namunasidagi B1 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatiga va xalqaro sertifikatga ega boʻlgan abituriyentlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi ” .
5. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarorida :
a) 3-banddagi “Davlat xizmatlari agentligining” soʻzlari “FHDYning yagona elektron arxivi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qarori bilan tasdiqlangan Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 38-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 2-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
7. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 10-bandning beshinchi xatboshisi “I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlaridan keyin “hamda nogironligi boʻlgan bolalarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-ilovaning 9-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan chegirma qoʻllanilish huquqiga egaligi (“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar):”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2023-yil 23-martdagi 119-son qarorida :
a) 3-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
3. Fuqarolarga nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni “proaktiv shakl”da tayinlash boʻyicha davlat xizmati oʻz vaqtida va sifatli koʻrsatilishini taʼminlab borish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi oʻzlarining tegishli axborot tizimlarini doimiy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi bilan toʻliq integratsiya qilsin”;
b) 1-ilovada :
2-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nafaqalarni tayinlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishdagi axborot tizimlari (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimlari) — Agentlikning nafaqa tayinlash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar saqlanadigan “Yagona milliy ijtimoiy himoya”, “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi)ning “Pensiya”, Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” hamda Sogʻliqni saqlash vazirligining “OIV infeksiyasi aniqlangan holatlar monitoringini taʼminlash, real vaqt rejimida dori vositalari va diagnostikumlarning harakatlanishini kuzatib borish imkonini beruvchi elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “OITSga qarshi kurash” axborot tizimi) tizimlari;”;
5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Agentlik tomonidan vakolatli organning axborot tizimiga yuborilgan” soʻzlari “Agentlikning axborot tizimlari orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi (keyingi oʻrinlarda — Markaz)” soʻzlari “vakolatli organning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-band “davlat xizmatlari markaziga” soʻzlaridan keyin “yoki vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
10-banddan “Agentlik,” va “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
12 va 13-bandlardagi “Agentlik” soʻzi “Vakolatli organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-banddagi “Agentlik tomonidan berilgan” soʻzlari “TIEK” axborot tizimi orqali olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nafaqa hamda parvarishlash nafaqasi vakolatli organ tomonidan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida “proaktiv shakl”da tayinlanadi.
Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqalar davlat xizmatlari markazlari, YIDXP, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi tomonidan Agentlikning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida tayinlanadi”;
23 , 24 va 26-bandlardagi “vakolatli organning “Pensiya” soʻzlari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandda :
birinchi xatboshidagi “Agentlik” soʻzi “TIEK” axborot tizimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidan “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
27 va 28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Vakolatli organ “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi tomonidan kelib tushgan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi orqali oʻrganib chiqadi va zarur maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
28. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuborilgan soʻrov natijalari hamda “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali elektron ravishda nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga tegishli nafaqani tayinlash yoki nafaqa tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;
29-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimida qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganda”;
30-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Agentlik” soʻzi “TIEK” axborot tizimidan olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasi tayinlanishi uchun vakolatli organ tomonidan nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb topilgandan soʻng ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq elektron maʼlumotlarni “TIEK” axborot tizimi orqali elektron maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi”;
33-banddagi “vakolatli organning “Pensiya” soʻzlari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Vakolatli organ “TIEK” axborot tizimidagi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida:”;
uchinchi xatboshidan “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
35-banddagi “vakolatli organning “Pensiya” soʻzlari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36 va 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Vakolatli organ “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga kelib tushgan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi va 5 daqiqa ichida zarur maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
37. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuborilgan soʻrov natijalari hamda “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda oʻzgalar parvarishiga muhtoj 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaning qonuniy vakiliga parvarishlash nafaqasini tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;
38-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimida qonuniy vakilning oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganda”;
39-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Agentlik” soʻzi “TIEK” axborot tizimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41 va 42-bandlardagi “Markazlarning” soʻzi “vakolatli organning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Murojaat qiluvchi:
davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, murojaat qiluvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa ichida;
vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari xodimiga bevosita murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari xodimi tomonidan toʻldirilib, murojaat qiluvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa ichida;
YIDXP orqali murojaat qilinganda avtomatik tarzda vakolatli organning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron shaklda yuboriladi”;
47-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridan “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining” va “Agentlikning” soʻzlari chiqarib tashlansin;
48-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Vakolatli organ murojaatchining maʼlumotlarini oʻrganganidan soʻng 5 daqiqa ichida nafaqa tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqdagi maʼlumotni tegishli davlat xizmatlari markaziga yuboradi hamda murojaat qiluvchini uning mobil telefon raqamiga SMS-xabar yuborish orqali xabardor qiladi”;
49-bandning birinchi xatboshisidan “yoki Markaz” soʻzlari chiqarib tashlansin;
52-bandning “a” , “b” va “v” kichik bandlaridagi “Agentlik tomonidan vakolatli organga “TIEK” axborot tizimi orqali yuborilgan” soʻzlari “TIEK” axborot tizimi orqali olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Vakolatli organ soʻrovnomani axborot tizimi orqali olgandan soʻng 5 daqiqa ichida:
qonuniy vakil ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan shaxsning homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi orqali;
bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onani farzandi nogironligi bolalikdan boʻlgan shaxs (bola)ligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “TIEK” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda oʻrganadi”;
55-banddagi “Markaz” soʻzi “vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari”soʻzlari bilan almashtirilsin;
56-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nafaqa tayinlangan shaxsga uning soʻroviga muvofiq vakolatli organ tomonidan axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida Agentlik tomonidan tasdiqlangan shakldagi nafaqa guvohnomasi rasmiylashtiradi”;
57-banddan “Markazga” soʻzi chiqarib tashlansin;
60-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nafaqa oluvchi nafaqa toʻlovini naqd pul shaklida olish uchun vakolatli organga, naqd pulsiz shaklda olish uchun tijorat banki filialiga yoki bank mobil ilovalari orqali murojaat qiladi. Bunda nafaqa oluvchi nafaqa toʻlovini amalga oshirish shakli, unga rasmiylashtirilgan bank plastik kartasiga doir maʼlumotlar tijorat banklari tomonidan idoralararo elektron hamkorlik orqali elektron tarzda vakolatli organga yuboriladi”;
61-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Toʻliq boʻlmagan oy kunlari uchun nafaqa toʻlovi summasi quyidagi tartibda aniqlanadi:
tayinlangan nafaqa summasini tegishli oyning kalendar kunlari soniga boʻlish yoʻli bilan bir kun uchun toʻlov summasi aniqlanadi;
bir kun uchun toʻlov summasi nafaqa toʻlovi amalga oshirilishi lozim boʻlgan tegishli oyning kalendar kunlari soniga koʻpaytiriladi”;
62-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Vafot etgan boquvchining umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining bitiruvchi sinfida oʻquvchi sifatida taʼlim olayotgan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi joriy oʻquv yilining 1-iyuliga qadar toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotiga oʻquvchi yoki talaba sifatida qabul qilingan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi u oʻquvchi yoki talabalar safiga qabul qilingan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi hisoblangan 18 yoshdan katga yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi soʻnggi oʻquv yilining 1-avgustiga, biroq vafot etganning oila aʼzosi 23 yoshga toʻlguniga qadar toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining 18 — 23 yoshdagi oila aʼzosi Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi ekanligi vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan elektron soʻrov orqali aniqlanadi. Bunda boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasining toʻlovi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida aniqlanadi.
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini oluvchi akademik taʼtilga chiqqan taqdirda, nafaqa toʻlovi akademik taʼtil tugagan oydan keyingi oyning birinchi sanasiga qadar toʻxtatib turiladi.
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi uni oluvchi vafot etgan boquvchining 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosi taʼlim tashkilotida oʻquvchi yoki talabalar safidan chiqarilgan taqdirda, oʻquvchi yoki talabalar safidan chiqarish toʻgʻrisidagi hujjat qabul qilingan oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi.
Bunda nafaqa oluvchilarning akademik taʼtilga chiqqanligi va talabalar safidan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar tegishli taʼlim tashkiloti tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimi orqali elektron shaklda, elektron shaklda taqdim etish imkoniyati mavjud boʻlmaganda boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi oluvchi shaxs tomonidan vakolatli organga taqdim etiladi”;
73-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining” soʻzlari “Vakolatli organning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
77-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“77. Ushbu Nizom qabul qilingunga qadar nafaqa tayinlash uchun ariza bilan birga taqdim etilgan barcha hujjatlar va vakolatli organning nafaqa tayinlash toʻgʻrisidagi qarori nafaqa oluvchining alohida shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida saqlanadi.
Nafaqa “proaktiv shakl”da tayinlanganda va nafaqa tayinlash uchun davlat xizmatlari markaziga, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlariga yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida saqlanadi.”;
nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqani tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich “TIEK” axborot tizimi Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va (yoki) uning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilanganidan soʻng5 daqiqa ichida Sogʻliqni saqlash vazirligi OIVga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bola yoki uning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. OIV aniqlanganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik munosabatlarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga elektron soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Maʼlumotlar olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻrtasidagi qarindoshlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrov kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda murojaat qiluvchiga nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchiga SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida ” ;
nizomga 2-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “TIEK” axborot tizimi orqali nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga yoki uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqa tayinlash uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboriladigan
nizomga 4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash na toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich “TIEK” axborot tizimi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilanganidan soʻng 5 daqiqa ichida Sogʻliqni saqlash vazirligi OITS IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. OIV aniqlanganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻrtasidagi qarindoshlik munosabatlarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OITS IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Maʼlumotlar olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrov kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi Qonuniy vakil oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga vasiy yoki xomiy toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlariga asosan nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida qonuniy vakilga SMS-xabar yuboradi. 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchiga SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida ” ;
nizomga 5-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “TIEK” axborot tizimi orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboriladigan
nizomga 7 — 9-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Nogironlik nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Murojaat qilinganda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Murojaatchini nogironligi boʻlgan shaxs ekanligini oʻrganish uchun “TIEK” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakil nogironligi boʻlgan shaxsni homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimlari tomonidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilingan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakil ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markazning ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Murojaatchini vafot etgan shaxs bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakil nogironligi boʻlgan shaxsni homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimlari tomonidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar oʻrganilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Yoshga doir nafaqani tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga yoki Markazga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markaz ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakil keksa yoshdagi shaxsning homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimga soʻrov yuboradi. 2. Murojaatchini farzandi bolalikdan nogironligi bor (boʻlgan) bola ekanligini oʻrganish uchun “TIEK” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. 3. Murojaatchini bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxs (bola) bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlarga asosan nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar oʻrganilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlar ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 9-bandda :
“v” kichik banddan oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
“g” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “6 oydan” soʻzlari “ 1 oydan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Bir martalik nafaqa miqdoridan bolani doimiy roʻyxatga qoʻyish boʻyicha davlat xizmati davlat boji undirilmagan holda amalga oshiriladi”;
b) 1-ilovaning 7-bosqichi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. Avtomatik ravishda 2. Har bir toʻlov oyi boshida oʻtgan oyda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki”ning hisobvaragʻiga moliyalashtirish. Har oyning 5 sanasiga qadar ” .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-martdagi 123-son qarorida :
a) 1-ilovada :
31-bandda :
“a” kichik banddan uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi-oʻninchi xatboshilar tegishlicha uchinchi-toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
“b” kichik band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“1 oydan ortiq muddatga chet elga chiqqanda”;
toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 2-ilovaning 17-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi-toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Quyidagi hollarda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga uyda ijtimoiy-maishiy xizmat koʻrsatish toʻxtatiladi:
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi yoki “Muruvvat” internat-uyiga joylashtirilganda — mazkur muassasalarga joylashtirilgan davrda;
Sanatoriy yoki davolash muassasasida boʻlganda — mazkur muassasalarda boʻlgan davrida”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 5-oktabr,
640-son