UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

ТУЗИЛМАСИ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

РЎЙХАТИ

Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига ва божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни божхона назорати остида ташиш учун талаб этиладиган лицензия карточкасини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш;

карантин остидаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб киришда назорат тартиб-таомилларини кучайтирилган тарзда амалга ошириш;

божхона органига тақдим этиладиган ҳисоб-фактурада (инвойсда) кўрсатилиши лозим бўлган минимал маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш;

давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган мол-мулкларни бошқариш бўйича ваколатли органни «Божхона-сервис» давлат муассасаси этиб белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

6-бандда :

биринчи хатбошидаги «мансабдор шахс» сўзлари «ваколатли органнинг мансабдор шахси» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардаги Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекциясига (кейинги ўринларда — Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси) техник экспертизадан ўтказишга юборилади. Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси томонидан ўтказилган техник экспертиза учун қонунчиликда белгиланган миқдорда асиллик даражаси тўлови ундирилади. Зарур ҳолларда, Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ўн кун муддатда асиллик даражаси тўловини ундирмасдан тамғалайди»;

7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиология хизмати органлари» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулкни баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш кунида амалда бўлган нархлар бўйича ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳоланади. Бунда манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Божхона қонунчилиги бузилганлиги муносабати билан олиб қўйилган автомототранспорт воситасини баҳолашда унинг қиймати божхона қийматидан келиб чиқиб, бироқ «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида божхона чегараси орқали ўтганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан кам бўлмаган қийматдан келиб чиқиб белгиланади»;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Қуйидагилар экспертиза хулосасига кўра мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак:

а) истеъмол, фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган:

этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво;

тамаки маҳсулотлари;

озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари;

озиқ-овқат товарлари;

б) сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари.

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган, сертификатлаш органининг хулосаси билан стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас деб эътироф этилган маҳсулотлар (экспертиза хулосасига кўра фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқли деб топилган ҳолатлар бундан мустасно) мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.

Асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, уларнинг ҳуқуқ эгасининг илтимоси бўйича уларга берилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек, контрафакт асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларини тайёрлаш ва такрорлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.

Экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол учун яроқсиз бўлган ҳамда ишлаб чиқаришда ва иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқли деб эътироф этилган товарлар кейинчалик қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун тўлов эвазига тегишли корхоналарга берилади.

20 ва ундан кўп йил фойдаланилган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган автомототранспорт воситалари ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига ёки иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотларига (металл парчалари нархида) топширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳномаларини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларига топшириш ҳақида қарор қабул қилинади»;

15-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат ижрочиси тасарруфига ўтадиган қимматбаҳо металлар ва тошларнинг рўйхатини тузишда, қимматбаҳо металлар ва тошларни давлат ижрочисига топшириш санасида уларнинг қиймати қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган шкала бўйича ички бозорда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва тошлар қиймати ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Қайта баҳолаш давлат ижрочилари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси, солиқ, иқтисодиёт ва молия органлари вакилларининг мажбурий иштирокида қимматбаҳо буюмлар қийматини қайта баҳолаш далолатномасини тузган ҳолда ўн кун муддатда амалга оширилади. Давлат ижрочиси қайта баҳоланган қийматдан қимматбаҳо металлар ва тошларни сотиш юзасидан шартномалар тузиш учун фойдаланади»;

18-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни буюртма асосида «Божхона-сервис» ДМ томонидан «E-auksion shop» электрон савдо платформаси орқали сотиши мумкин»;

учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси буйруғи билан божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликлар (дори-дармон бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз берилиши мумкин. Бунда давлат даромадига ўтказилган тиббий буюмлар экспертиза хулосаси асосида яроқли деб топилган тақдирда берилиши мумкин»;

19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Савдо ташкилотлари ва «Божхона-сервис» ДМга» сўзлари «Савдо ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона-сервис» ДМ сотилган мол-мулк қиймати бўйича солиқ тўловчидан тегишли солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва давлат бюджетига ўтказиши (тўлаши) шарт»;

21-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мол-мулк «E-auksion shop» электрон савдо дўконига жойлаштирилганда, савдо объекти дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган тақдирда, савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ Бюро билан келишган ҳолда савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиши мумкин»;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

37-банддан «адлия» сўзи чиқариб ташлансин;

39-банднинг учинчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;

44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия органининг вакили мажбурий тартибда қатнашган ҳолда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг» сўзлари тегишлича «иқтисодиёт ва молия органининг вакили мажбурий тартибда қатнашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вакили;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вакили»;

48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиб-қоидаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган усулларда ва жойларда амалга оширилади»;

52-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Е-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотилган мол-мулк савдо ғолиби томонидан қабул қилиб олинганидан сўнг маблағлар савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) 1 иш кунидан кечикмай ўтказилади»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда, савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига пеня тўлайди;

53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.

Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига, шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисобварақларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар Тошкент шаҳрида 30 фоиз, қолган ҳудудларда 50 фоиз миқдорда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисобварағига ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бойликлар бўйича:

76 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

16 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;

2) Ўзбекистон Республикасининг чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар (божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкларнинг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг ҳисобварағига ўтказиладиган 15 фоиз чегирмани айиргандан сўнг қолган сумма) бўйича:

42 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

50 фоизи — бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;

3) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;

82 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;

4) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

82 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;

5) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган ов ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек, ноқонуний ов маҳсулотлари бўйича:

52 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;

6) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган бошқа товарлар ва бойликлар бўйича:

84 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;

8 фоизи — мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига тақсимланади»;

55-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Судлар ва адлия органларини» сўзлари «Бюрони» сўзи билан алмаштирилсин;

56-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ҳамда эгасига қайтарилган ёки тегишли ташкилотларга текин берилган мол-мулкни сақлаш, экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш, транспорт харажатлари ва ушбу мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ харажатлар бошқа давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан улар мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунга қадар қопланади»;

62-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Бюро томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«64. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқа экспертиза органлари эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган, истеъмолга, фойдаланишга ёхуд қайта ишлашга яроқлилигини ёки яроқсизлигини аниқлаш бўйича экспертиза хулосалари берилган мол-мулкнинг (турлари бўйича) ҳажмлари ва қиймати тўғрисида ахборот тақдим этадилар»;

67-банд «Ушбу Низомнинг» сўзларидан кейин «талаблари» сўзи билан тўлдирилсин;

2 ва 4-иловалар матнидаги «Судлар ва адлия органларини» сўзлари «Мажбурий ижро бюросини» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-иловада :

3-банддаги «Санитария-эпидемиология хизмати органи» сўзлари «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« давлат божхона хизматининг ҳудудий органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;

давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси;

товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари ҳамда транспорт воситаси (товарларни ва йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно)»;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади»;

6 ва 7-бандлар «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг вақтинча сақлайди ҳамда сотади (қимматли қоғозлар бундан мустасно).

Бунда қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар:

Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясида техник экспертизадан ўтказилади;

техник экспертизадан ўтказилганлиги учун асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматли қоғозлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширилади ва қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан:

тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

бошқа товарлар тўғридан-тўғри ёки «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотилади»;

12-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тегишли даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобрақамига ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;

50 фоизи — Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади»;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ваколатли шахс Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва ахборот тизимлари орқали божхона органларига юборади. Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра 2-босқич Божхона органларининг ахборот тизими 1. Товарларнинг электрон декларацияси дастлабки формат-мантиқий назоратдан ўтказилади ва текширувларнинг ижодий натижасига кўра унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами бериб, рўйхатдан ўтказилади. 2. Формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган ҳолда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади. 3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона органларининг ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади. Реал вақт режимида 3-босқич Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари Ваколатли шахс томонидан товарлар божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузади. Товар божхона органига топширилаётганда Товарларнинг божхона расмийлаштирувини электрон шаклда амалга оширади. Уч иш кунида 4-босқич Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади. Бир иш кунида 5-босқич Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган Хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди. Бир иш кунида 6-босқич Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қабул қилинганидан кейин уларни мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ вақтинча сақлайди ва реализация қилади. Доимо »;

2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорида :

а) номи ва муқаддимадан «электрон шаклда» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагилар:

Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати 1а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

в) 1-илова қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . «Экспорт» ва «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда:

божхона юк декларацияси ҳамда товарнинг кузатув ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно;

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда) тақдим этилади»;

г) қуйидаги мазмундаги 1а-илова * билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига 1а-ИЛОВА

Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар

1. Сотувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами);

2. Сотиб олувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами ва телефон рақами);

3. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли);

4. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати;

5. Товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), белгилари, маркалари (мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно), брендлари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари, шунингдек, товарнинг ТИФ ТН бўйича миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

6. Товарнинг фактура қиймати;

7. Вазни (брутто)/кг;

8. Вазни (нетто)/кг;

9. Умумий ўринлар сони;

10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори;

11. Етказиб бериш шарти (Инкотермс — 2010);

12. Ташқи савдо шартномаси рақами ва санаси.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона органлари томонидан божхона назоратидан, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилади»;

123-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказиш»;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

7-боб қуйидаги мазмундаги 6-параграф билан тўлдирилсин:

«6-§. Кириш пунктида товар ва транспорт воситаларига нисбатан кучайтирилган назорат тартиб-таомиллари

131 1 . Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда қуйидаги хавфлар мавжуд бўлганда, тегишли назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда амалга оширилади:

одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликлари қўзғатувчиларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарлар;

ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беморлар;

карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар хавфи юқори бўлганда.

131 2 . Давлат назорати органлари томонидан назорат тартиб-таомиллари амалга ошириш ҳаракатларининг кетма-кетлиги ўзаро тасдиқланган технологик схема асосида таъминланади.

Назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида ваколатли давлат органлари махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.

131 3 . Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда ўтказилиши ёки унинг бекор бўлиши тўғрисидаги давлат назорати органларининг тегишли хулосаси ёки қарори асосида хавфларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали эълон қилинади.

131 4 . Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча транспорт воситалари ва товарлар хавф даражасидан келиб чиқиб назорат тартиб-таомиллари ўтказилади. Бундай назорат тартиб-таомиллари ўтказилаётганлиги ҳақида ваколатли шахс ёки транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) хабардор этилади.

Ўтказилган назорат тартиб-таомиллари якунлари бўйича товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.

Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошисидан «, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товарларга, учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари бундан мустасно»;

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ЭТТЮХни электрон тасдиқлаш — электрон рақамли имзо орқали ёки ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган, уни биометрик идентификация ва аутентификация қилиш (Face-Id) имконини берадиган ҳамда имзо сифатида тан олинадиган ЭТТЮХ маълумотларини тасдиқлаш»;

саккизинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидан «рақамли имзо орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;

5-банддаги «рақамли имзодан фойдаланган» сўзлари «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;

13-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар ташилаётганда, товар-транспорт юк хатига мазкур маҳсулотларни маркировка кодлари бириктирилади»;

ўн саккизинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

16-банддаги «рақамли имзо билан имзолагандан» сўзлари «тасдиқлагандан» сўзи билан алмаштирилсин;

18-банддаги «ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди» сўзлари «электрон тасдиқлайди» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юк жўнатувчи томонидан электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш билан бир вақтда электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириши шарт»;

1-илова 1, 4 ва 5-позицияларининг «Тадбирлар» устунидан «рақамли имзо билан» сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасида ҳамда Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимда (Марокаш, 1994 йил 15 апрель) белгиланган умумий принциплар ва қоидаларга асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини белгилайди»;

қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати асосини имкон қадар ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган мазкур товарнинг битим қиймати ташкил этиши керак.

Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.

Божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомиллари умумий қўлланиладиган бўлиши керак, яъни улар товарларни етказиб бериш манбаларига, шу жумладан товарларнинг келиб чиқишига, товарлар турига, битим иштирокчиларига ва бошқа омилларга қараб фарқ қилмаслиги керак.

Божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомилларидан демпингга қарши курашиш мақсадида фойдаланилмаслиги керак»;

13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Олиб кириладиган товарлар учун сотиб олувчи томонидан бевосита сотувчига ёки сотувчининг фойдаси учун бошқа шахсга тўланган ёки тўланиши лозим бўлган барча тўловларнинг умумий суммаси бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх деб ҳисобланади. Бунда тўловлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган ҳар қандай шаклда бевосита ёки билвосита амалга оширилиши мумкин.

Бир битим доирасида кўп миқдорда сотиб олинган товарларнинг бир қисмини декларациялашда бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх декларацияланадиган товарларнинг миқдори ва сотиб олинган товарларнинг умумий миқдори билан тенг нисбатда аниқланади»;

20-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«битим тарафлари юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар бўлса»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Шартнома муносабатларининг тарафлари бўлган, фойда олиш мақсадида фаолиятни амалга оширадиган ҳамда ушбу фаолият давомида барча харажатларни ва зарарларни биргаликда қоплашни ўз зиммасига оладиган ваколатли шахслар юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар деб ҳисобланади. Агар бундай шахслардан бири бошқасининг ягона агенти ёки ягона дистрибьютори ёхуд ягона концессионери бўлса, улар ушбу банднинг мақсадлари учун ўзаро боғлиқ деб ҳисобланади.

Шартнома муносабатларида шахс бошқа шахснинг хатти-ҳаракатларини амалий ёки ҳуқуқий жиҳатдан чекласа ёхуд назорат қилса, у бошқа шахсни бошқарувчи шахс деб ҳисобланади»;

ўн биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбошидаги «ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошиларида» сўзлари «ўн еттинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-бандда :

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) сотиб олувчи томонидан бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита кўрсатиладиган қуйидаги хизматларнинг ва етказиб бериладиган бошқа товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати:

олиб кириладиган товарлар қайси хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлардан ишлаб чиқилган (иборат) бўлса, ўша хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;

олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;

олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;

божхона ҳудудидан ташқарида тайёрланган ва олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, дизайн, эскизлар ва чизмалар»;

ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича йигирма — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган харажатлар олиб кириладиган товарларни божхона ҳудудига олиб чиқиш учун ишлаб чиқаришга ва сотишга қаратилиши керак»;

йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 25 1 -банд билан тўлдирилсин:

«25 1 . Олиб кириладиган товарларни сотиб олиш билан боғлиқ ва сотиб олувчи томонидан тузилган молиялаштириш шартномаси бўйича фоизлар учун тўловлар қуйидаги шартлар бажарилганда, божхона қийматининг бир қисми деб ҳисобланмайди:

а) тўловлар товарлар учун ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан фарқ қилса;

б) молиялаштириш шартномаси ёзма равишда тузилган бўлса;

в) заруратга кўра сотиб олувчи қуйидагиларни кўрсатиб бериши мумкин:

бундай товарлар ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх сифатида маълум қилинган нархда сотилиши;

талаб қилинган фоиз ставкаси бундай операциялар бўйича молиялаштириш берилган мамлакатда ва вақтда амалда бўлган даражадан юқори эмаслиги.

Ушбу талаб молиялаштириш сотувчи, банк ёки бошқа жисмоний ёхуд юридик шахс томонидан тақдим этилишидан қатъи назар қўлланилади. Шунингдек, товарларнинг божхона қийматини 1-усулдан бошқа усулда аниқлашда ҳам мазкур банд талаблари қўлланилади»;

қуйидаги мазмундаги 26 1 -банд билан тўлдирилсин:

«26 1 . Олиб кириладиган товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга тегишли бўлиб, сотиб олувчи томонидан сотувчига ўтказиладиган дивидендлар ёки бошқа тўловлар, агар улар олиб кириладиган товарлар билан боғлиқ бўлмаса, олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматига киритилмайди»;

28-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни ўша шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар тушунилади. Баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни бир шахс ишлаб чиқарган товар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошқа шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар қабул қилинади»;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. 2-усулни кўллашда товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли шартли чиқариб юборилган товарларнинг божхона қийматидан асос сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди»;

65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«65. Агар божхона органи олиб кирилган товарларнинг божхона қиймати ўзида мавжуд бўлган маълумотларга асосан 6-усул билан аниқласа, у декларантнинг сўровига кўра бундай маълумотларнинг манбалари тўғрисида хабар беради. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида бундай ахборотни йиғиб боради»;

68-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) икки муқобил қийматдан энг юқориси божхона баҳолаш мақсадлари учун қабул қилинишини назарда тутувчи тизимдан»;

қуйидаги мазмундаги 68 1 -банд билан тўлдирилсин:

«68 1 . Ушбу Низомнинг 64-бандига мувофиқ баҳоланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг бир нечта усулини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, уларни қўллашнинг кетма-кетлигига амал қилиниши зарур.

Олиб кириладиган товарларнинг ушбу бандга мувофиқ белгиланган божхона қиймати имкон қадар аввал белгиланган божхона қийматларига асосланиши керак»;

қуйидаги мазмундаги 114 1 -банд билан тўлдирилсин:

«114 1 . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Тарифлар ва савдо бўйича Бош битим VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимнинг (Марокаш, 1994 йил 15 апрель), шу жумладан, ушбу битимга доир шарҳларнинг тегишли қоидаларидан, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона баҳолаш қўмитаси ва Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона баҳолаш бўйича техник қўмитаси томонидан қабул қилинган товарларнинг божхона қийматига доир ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини танлашда ушбу Низом қоидаларининг бир хил қўлланилишини таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорида :

а) номи , муқаддима ва 1-банддаги «Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

в) 3-бандда :

иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда божхона органлари номидан товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказишга тайёрлаш, қайта юклашда иштирок этиш, шунингдек, товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш»;

олтинчи хатбошидаги «назорати зонасида» сўзлари «органлари тасарруфидаги ва фойдаланувидаги объектларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг буйруғи (топшириғи)га асосан қўмита марказий аппарати эҳтиёжи шунингдек, божхона органларида ташкил этиладиган халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар учун зарур товарлар (хизматлар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш;

қонунчиликда тақиқланмаган ва муассаса Низомида кўрсатилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш»;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

4. Муассаса марказий аппарати Тошкент шаҳрида, унинг ҳудудий бўлимлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ташкил этилади;

Муассаса бош директори ва унинг ўринбосарлари Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сақлаш ва сотиш Муассаса марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади;

Жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Муассаса томонидан белгиланади;

Муассасанинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат меъёрлари ва иш ҳақи миқдорлари Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

Муассасада иш ҳақини тўлаш бўйича вужудга келган қарздорликларни Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан қоплашга рухсат берилади;

Муассасага ўз фаолиятини амалга ошириш учун божхона органлари балансида бўлган ер участкаси, бино-иншоотлар, мол-мулкидан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

Муассаса бош директорига Божхона қўмитаси раиси ўринбосари билан келишган ҳолда муассасанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ходимларга қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилади;

Муассасанинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар Божхона қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Муассаса бош директори буйруғи билан киритилади;

Божхона қўмитасининг «Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси сўровига асосан Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда мажмуанинг фаолияти, ходимларининг иш ҳақи ва сақлаш харажатлари бўйича қарздорликларини қоплаши, моддий-техник базани мустаҳкамлаши ҳамда капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари молиялаштирилиши мумкин»;

д) 5-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Давлат божхона» сўзлари «Божхона» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар»;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

е) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Муассасани ривожлантириш жамғармасининг эҳтиёжларидан ортган маблағлар заруратдан келиб чиқиб, божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, божхона ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун Божхона қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасига Божхона қўмитаси Раисининг буйруғига мувофиқ ўтказилиши мумкин»;

з) 1 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг

Бош директор Бош директорнинг биринчи ўринбосари Бош директор ўринбосари Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими 8 Молия-иқтисодиёт бўлими 3 Бош юрисконсульт Моддий-техника таъминоти бўлими 2 Кадрлар бўлими 2 Декларациялаш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўлими 6 Капитал қурилиш бўлими 4 Ишлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими 2 Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими 2 Божхона-сервис хизматларини, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими 4 Комплаенс-назорат бош мутахассиси Стратегик-режалаштириш ва таҳлил бўлими 2 Ахборот-технологиялари илмий маркази 11

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг

Директор Директор ўринбосари Декларациялаш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўлими 1-4 Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими 0-4 Юрисконсульт Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис «Божхона-сервис» хизматлари, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими 2-3 Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими 0-2 Мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассис Ахборот-технологиялари бўлими 0-2 Моддий-техника таъминоти бош мутахассиси 0-1 Бош бухгалтер Комплаенс-назорат катта мутахассиси

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

Т/р Лавозимнинг номи Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди 1. Муассаса бош директори 18 2. Муассаса директорининг биринчи ўринбосари 16 3. Муассаса директори ўринбосари Директорнинг биринчи ўринбосарига белгиланган разряддан 5 фоиз кам 4. Бўлим бошлиғи 14 5. Бош юрисконсульт 12 6. Бош мутахассис 10 7. Катта мутахассис 8 8. Мутахассис 7

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

Т/р Лавозимнинг номи Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди 1. Директор 15 2. Директор ўринбосари 14 3. Бўлим бошлиғи 12 4. Юрисконсульт 11 5. Бош бухгалтер 10 6. Бош мутахассис 10 7. Катта мутахассис 8 8. Мутахассис 7

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорида :

муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;

1-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ»;

учинчи хатбошидаги «жиноий» сўзи «маъмурий ва жиноий» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Белгилаб қўйилсинки, хизмат турар жойларида (шу жумладан, хизмат ётоқхоналарида) яшайдиган божхона органлари ходимлари хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 24-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 286-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори)» 2018 йил 26 июлдаги 583-сон қарорига илованинг 7-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)» 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига илованинг 5-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарори)» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 5-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори 1-илованинг 7-банди ҳамда 2-илованинг 3-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 365-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 24 октябрдаги 560-сон қарорига илованинг 2-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 4 октябрь,

630-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

ROʻYXATI

TUZILMASI

NAMUNAVIY TUZILMASI

LAVOZIM RAZRYADLARI

LAVOZIM RAZRYADLARI

ROʻYXATI

Bojxona tartib-taomillari yanada takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga bojxona tartib-taomillarini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga va bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash bilan bogʻliq ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

milliy avtotashuvchilar tomonidan import tovarlarni bojxona nazorati ostida tashish uchun talab etiladigan litsenziya kartochkasini taqdim etish amaliyotini bekor qilish;

karantin ostidagi mahsulotlarni respublika hududiga olib kirishda nazorat tartib-taomillarini kuchaytirilgan tarzda amalga oshirish;

bojxona organiga taqdim etiladigan hisob-fakturada (invoysda) koʻrsatilishi lozim boʻlgan minimal maʼlumotlar roʻyxatini tasdiqlash;

davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan mol-mulklarni boshqarish boʻyicha vakolatli organni “Bojxona-servis” davlat muassasasi etib belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 630-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

6-bandda :

birinchi xatboshidagi “mansabdor shaxs” soʻzlari “vakolatli organning mansabdor shaxsi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Olib qoʻyilgan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar, ulardan yasalgan buyumlar, shuningdek, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan materiallar vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan asillik darajasini tekshirish uchun ixtisoslashtirilgan laboratoriyalarga yuboriladi. Qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlardagi Oʻzbekiston Respublikasi davlat asillik darajasi tamgʻa izlarining haqiqiyligini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi) texnik ekspertizadan oʻtkazishga yuboriladi. Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi tomonidan oʻtkazilgan texnik ekspertiza uchun qonunchilikda belgilangan miqdorda asillik darajasi toʻlovi undiriladi. Zarur hollarda, Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi qimmatbaho metallardan yasalgan tamgʻa bosilishi lozim boʻlgan zargarlik va boshqa buyumlarni Oʻzbekiston Respublikasi davlat asillik darajasi tamgʻasi bilan oʻn kun muddatda asillik darajasi toʻlovini undirmasdan tamgʻalaydi”;

7-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanitariya-epidemiologiya xizmati organlari” soʻzlari “Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mol-mulkni baholovchi tashkilot tomonidan baholash kunida amalda boʻlgan narxlar boʻyicha ichki bozorda talab va taklif konyunkturasining mavjud maʼlumotlari asosida baholanadi. Bunda manfaatdor shaxslarning baholovchi tashkilot faoliyatiga aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Bojxona qonunchiligi buzilganligi munosabati bilan olib qoʻyilgan avtomototransport vositasini baholashda uning qiymati bojxona qiymatidan kelib chiqib, biroq “Erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimida bojxona chegarasi orqali oʻtganda toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlaridan kam boʻlmagan qiymatdan kelib chiqib belgilanadi”;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Quyidagilar ekspertiza xulosasiga koʻra majburiy tarzda yoʻq qilib tashlanishi kerak:

a) isteʼmol, foydalanish va qayta ishlash uchun yaroqsiz deb topilgan:

etil spirti (oziq-ovqat spirti), alkogolli mahsulotlar va pivo;

tamaki mahsulotlari;

oziq-ovqatga biologik aktiv qoʻshimchalar, oziq-ovqat qoʻshimchalari;

oziq-ovqat tovarlari;

b) sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan dori vositalari va tibbiy buyumlar, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalari.

Majburiy sertifikatlanishi kerak boʻlgan, sertifikatlash organining xulosasi bilan standartlashtirishga doir normativ hujjatlar talablariga muvofiq emas deb eʼtirof etilgan mahsulotlar (ekspertiza xulosasiga koʻra foydalanish va qayta ishlash uchun yaroqli deb topilgan holatlar bundan mustasno) majburiy tarzda yoʻq qilib tashlanishi kerak.

Asarlarning va turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalari, ularning huquq egasining iltimosi boʻyicha ularga berilgan hollar bundan mustasno, shuningdek, kontrafakt asarlar va turdosh huquqlar obyektlarini tayyorlash va takrorlash uchun foydalaniladigan asbob-uskunalar majburiy tarzda yoʻq qilib tashlanishi kerak.

Ekspertiza xulosasiga koʻra bevosita isteʼmol uchun yaroqsiz boʻlgan hamda ishlab chiqarishda va ikkilamchi qayta ishlashda foydalanish uchun yaroqli deb eʼtirof etilgan tovarlar keyinchalik qayta ishlash yoki foydalanish uchun toʻlov evaziga tegishli korxonalarga beriladi.

20 va undan koʻp yil foydalanilgan, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi davlat xizmati organlari tomonidan foydalanish uchun yaroqsiz deb topilgan avtomototransport vositalari haq toʻlash evaziga utilizatsiya tashkilotlariga yoki ikkilamchi xomashyoni qayta ishlash tashkilotlariga (metall parchalari narxida) topshiriladi. Bir vaqtning oʻzida ushbu avtomototransport vositalarining davlat roʻyxatiga olingan raqam belgilari va roʻyxatga olingani toʻgʻrisidagi guvohnomalarini belgilangan tartibda yoʻq qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi davlat xizmati organlariga topshirish haqida qaror qabul qilinadi”;

15-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat ijrochisi tasarrufiga oʻtadigan qimmatbaho metallar va toshlarning roʻyxatini tuzishda, qimmatbaho metallar va toshlarni davlat ijrochisiga topshirish sanasida ularning qiymati qayta baholanadi. Qayta baholash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda, Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi tomonidan ishlab chiqiladigan va tasdiqlanadigan shkala boʻyicha ichki bozorda olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkazilgan qimmatbaho metallar va toshlar qiymati hisobga olingan holda amalga oshiriladi. Qayta baholash davlat ijrochilari, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi, soliq, iqtisodiyot va moliya organlari vakillarining majburiy ishtirokida qimmatbaho buyumlar qiymatini qayta baholash dalolatnomasini tuzgan holda oʻn kun muddatda amalga oshiriladi. Davlat ijrochisi qayta baholangan qiymatdan qimmatbaho metallar va toshlarni sotish yuzasidan shartnomalar tuzish uchun foydalanadi”;

18-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulkni buyurtma asosida “Bojxona-servis” DM tomonidan “E-auksion shop” elektron savdo platformasi orqali sotishi mumkin”;

uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi buyrugʻi bilan bojxona organlari tomonidan aniqlanib, davlat daromadiga oʻtkazilgan tovar-moddiy boyliklar (dori-darmon bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining asoslantirilgan soʻrovlariga asosan tibbiy-ijtimoiy muassasalarga begʻaraz berilishi mumkin. Bunda davlat daromadiga oʻtkazilgan tibbiy buyumlar ekspertiza xulosasi asosida yaroqli deb topilgan taqdirda berilishi mumkin”;

19-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Savdo tashkilotlari va “Bojxona-servis” DMga” soʻzlari “Savdo tashkilotlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona-servis” DM sotilgan mol-mulk qiymati boʻyicha soliq toʻlovchidan tegishli soliq summasini hisoblab chiqarishi, ushlab qolishi va davlat budjetiga oʻtkazishi (toʻlashi) shart”;

21-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mol-mulk “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoniga joylashtirilganda, savdo obyekti dastlabki savdo oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnoma joylashtirilgan vaqtdan boshlab ikki oy mobaynida sotilmagan taqdirda, savdo tashkiloti yoki “Bojxona-servis” DM Byuro bilan kelishgan holda savdo obyektining boshlangʻich narxini bosqichma-bosqich, lekin boshlangʻich narxining 50 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorgacha pasaytirgan holda takroriy savdolarni tashkil etishi mumkin”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

37-banddan “adliya” soʻzi chiqarib tashlansin;

39-bandning uchinchi xatboshisidagi “Sanitariya-epidemiologiya xizmati va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi vakillari va” soʻzlari “Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi vakillari va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi vakillari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

44-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya organining vakili majburiy tartibda qatnashgan holda “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasining” soʻzlari tegishlicha “iqtisodiyot va moliya organining vakili majburiy tartibda qatnashgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

47-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining vakili;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining vakili”;

48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48. Mol-mulkni yoʻq qilib tashlash tartib-qoidasi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan kelishilgan usullarda va joylarda amalga oshiriladi”;

52-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali sotilgan mol-mulk savdo gʻolibi tomonidan qabul qilib olinganidan soʻng mablagʻlar savdo tashkiloti yoki “Bojxona-servis” DM hisobvaragʻiga (operator xizmat haqi chegirilgan holda) 1 ish kunidan kechikmay oʻtkaziladi”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin hamda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mol-mulkni sotishdan tushgan summani oʻtkazish muddati kechikkan taqdirda, savdo tashkiloti yoki “Bojxona-servis” DM kechikkan har bir kun uchun toʻlanadigan summaning 0,5 foizi miqdorida Majburiy ijro byurosini rivojlantirish jamgʻarmasiga penya toʻlaydi;

53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“53. Mol-mulkni sotishdan olingan pul mablagʻlarini oʻtkazish uchun Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari tomonidan bankda maxsus hisob raqami ochiladi.

Koʻrsatib oʻtilgan maxsus hisob raqamiga, shuningdek pul mablagʻlarini olib qoʻygan organning talab qilib olinadigan maxsus depozit hisobvaraqlarida turgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan pul mablagʻlari oʻtkaziladi. Bunda talab qilib olinadigan maxsus depozit hisob raqamlarida turgan xorijiy valyutadagi pul mablagʻlari pul mablagʻlarini olib qoʻygan organning talab qilib olinadigan asosiy depozit hisob raqamiga xizmat koʻrsatadigan tijorat bankiga sotish kunidagi kurs boʻyicha sotiladi, keyinchalik milliy valyutaga konvertatsiya qilingan pul mablagʻlari Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari maxsus hisob raqamiga oʻtkaziladi.

Mol-mulkni sotishga oid ijro hujjatlari boʻyicha kelib tushgan mablagʻlar Toshkent shahrida 30 foiz, qolgan hududlarda 50 foiz miqdorda “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilgan fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash uchun ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazilganidan keyin amalga oshiriladi.

Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari hisob raqamiga tushgan pul mablagʻlari uch bank kuni mobaynida quyidagi tartibda:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan tovarlar va boyliklar boʻyicha:

76 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

16 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organning maxsus hisob raqamiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga;

2) Oʻzbekiston Respublikasining chegarasi orqali noqonuniy olib oʻtilishi natijasida bojxona organlari va chegarachilar tomonidan olib qoʻyilgan va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan tovarlar va boshqa boyliklar (bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulklarning “Bojxona-servis” davlat muassasasining hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan 15 foiz chegirmani ayirgandan soʻng qolgan summa) boʻyicha:

42 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

50 foizi — budjetdan tashqari yagona Ijtimoiy rivojlantirish va tovarlarning chegara orqali qonuniy olib oʻtilishini taʼminlovchi xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga;

3) Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan tovarlar va boshqa boyliklar boʻyicha;

82 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq xizmati organlarining maxsus hisob raqamiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga;

4) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti organlari tomonidan olib qoʻyilgan va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan tovarlar va boshqa boyliklar boʻyicha:

82 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti organlarining maxsus hisob raqamiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining organlari tomonidan olib qoʻyilgan va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan ov va baliq ovlash qurollari, shuningdek, noqonuniy ov mahsulotlari boʻyicha:

52 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

40 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga;

6) qonunchilikda belgilangan tartibda davlat daromadiga oʻtkazilgan boshqa tovarlar va boyliklar boʻyicha:

84 foizi — tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga;

8 foizi — mol-mulkni davlat daromadiga olib qoʻygan organning maxsus hisob raqamiga;

8 foizi — Byuroni rivojlantirish jamgʻarmasiga taqsimlanadi”;

55-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sudlar va adliya organlarini” soʻzlari “Byuroni” soʻzi bilan almashtirilsin;

56-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mol-mulkni yoʻq qilib tashlash hamda egasiga qaytarilgan yoki tegishli tashkilotlarga tekin berilgan mol-mulkni saqlash, ekspertizadan oʻtkazish va baholash, transport xarajatlari va ushbu mol-mulklarni davlat daromadiga oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar boshqa davlat daromadiga oʻtkazilgan mol-mulkni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan ular mazkur Nizomning 53-bandiga muvofiq taqsimlangunga qadar qoplanadi”;

62-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi va Adliya vazirligi tomonidan Moliya vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi va Byuro tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“64. Har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 10-kunigacha Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, boshqa ekspertiza organlari esa — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga davlat daromadiga oʻtkaziladigan yoki yoʻq qilib tashlanadigan, isteʼmolga, foydalanishga yoxud qayta ishlashga yaroqliligini yoki yaroqsizligini aniqlash boʻyicha ekspertiza xulosalari berilgan mol-mulkning (turlari boʻyicha) hajmlari va qiymati toʻgʻrisida axborot taqdim etadilar”;

67-band “Ushbu Nizomning” soʻzlaridan keyin “talablari” soʻzi bilan toʻldirilsin;

2 va 4-ilovalar matnidagi “Sudlar va adliya organlarini” soʻzlari “Majburiy ijro byurosini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-ilovada :

3-banddagi “Sanitariya-epidemiologiya xizmati organi” soʻzlari “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-banddagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 18-sentabrdagi 742-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarlarni davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandning uchinchi — beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ davlat bojxona xizmatining hududiy organi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari va ixtisoslashtirilgan bojxona komplekslari;

davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi;

tovar — bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan har qanday koʻchar mol-mulk, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasi, valyuta boyliklari va boshqa qimmatli qogʻozlar, elektr, issiqlik energiyasi va energiyaning boshqa turlari, intellektual mulk obyektlari hamda transport vositasi (tovarlarni va yoʻlovchilarni tashuvchi transport vositasi, shu jumladan konteynerlar va boshqa transport uskunalari bundan mustasno)”;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga joylashtiriladigan tovar vakolatli shaxs tomonidan bojxona organiga topshirilayotganda ikki nusxada dalolatnoma tuziladi. Dalolatnomaning bir nusxasi bojxona organida saqlanadi. Dalolatnomaning ikkinchi nusxasi vakolatli shaxsga beriladi”;

6 va 7-bandlar “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organ davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan tovarlarning vaqtincha saqlaydi hamda sotadi (qimmatli qogʻozlar bundan mustasno).

Bunda qimmatbaho metallar, qimmatbaho toshlar, ulardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlar:

Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasida texnik ekspertizadan oʻtkaziladi;

texnik ekspertizadan oʻtkazilganligi uchun asillik darajasi toʻlovi undirilmaydi.

Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan qimmatli qogʻozlar Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysiga vaqtincha saqlash uchun topshiriladi va qimmatli qogʻozlar boʻyicha huquqlar qonunchilikda belgilangan boshqa vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.

Davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organ tomonidan:

tez buziladigan va past qiymatli tovarlar toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzish;

boshqa tovarlar toʻgʻridan-toʻgʻri yoki “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali sotiladi”;

12-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Davlat foydasiga voz kechilgan tovarlarni realizatsiya qilishdan tushgan tushumlar davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organning tegishli daromadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobraqamiga oʻtkaziladi. Koʻrsatib oʻtilgan mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi;

50 foizi — Davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organning rivojlantirish jamgʻarmasi hisobraqamiga oʻtkaziladi va davlat foydasiga voz kechilgan tovarlarni baholash, saqlash va realizatsiya qilish hamda davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organning tasarruf etish va boshqaruv funksiyalarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashga yoʻnaltiriladi”;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarlarni topshirish-qabul qilish va realizatsiya qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Vakolatli shaxs Tovarlarning elektron deklaratsiyasi hamda taqdim etiladigan hujjatlarni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi va axborot tizimlari orqali bojxona organlariga yuboradi. Tadbirkorlik subyektining xohishiga koʻra 2-bosqich Bojxona organlarining axborot tizimi 1. Tovarlarning elektron deklaratsiyasi dastlabki format-mantiqiy nazoratdan oʻtkaziladi va tekshiruvlarning ijodiy natijasiga koʻra unga avtomatlashtirilgan tarzda tartib raqami berib, roʻyxatdan oʻtkaziladi. 2. Format-mantiqiy nazoratdan ijobiy oʻtmagan tovarlarning elektron deklaratsiyasi, xabarnomada sabablari koʻrsatilgan holda deklaratsiyalovchi shaxsga qaytarib yuboriladi. 3. Roʻyxatdan oʻtgan tovarlarning elektron deklaratsiyasi bojxona organlarining axborot tizimi orqali bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiruvchi bojxona xodimlari oʻrtasida avtomatlashtirilgan tarzda taqsimlanadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat bojxona xizmatining hududiy organi xodimlari Vakolatli shaxs tomonidan tovarlar bojxona organiga topshirilayotganda ikki nusxada dalolatnoma tuzadi. Tovar bojxona organiga topshirilayotganda Tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvini elektron shaklda amalga oshiradi. Uch ish kunida 4-bosqich Davlat bojxona xizmatining hududiy organi xodimlari Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan tovarlar boʻyicha bojxona rasmiylashtiruvi amalga oshirilgandan soʻng, ushbu tovarlar boʻyicha tegishli barcha ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni olib, bir ish kuni mobaynida oʻzi joylashgan hududdagi davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organga yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organ Xabarnomani olgan kuni davlat bojxona xizmatining hududiy organi bilan kelishilgan holda davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan tovarlarni topshirish va qabul qilish joyini belgilaydi. Bir ish kunida 6-bosqich Davlat mulkini boshqarish boʻyicha vakolatli organ Davlat foydasiga voz kechish bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarlarni qabul qilinganidan keyin ularni mazkur Nizomning 11-bandiga muvofiq vaqtincha saqlaydi va realizatsiya qiladi. Doimo ”;

2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Tovarlarni bojxonada elektron shaklda deklaratsiyalash tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 31-iyuldagi 605-son qarorida :

a) nomi va muqaddimadan “elektron shaklda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilar:

Tovarlarni deklaratsiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Respublikaga olib kiriladigan tovar toʻgʻrisidagi hisobvaraq-faktura (invoys)da koʻrsatiladigan minimal maʼlumotlar roʻyxati 1a-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

v) 1-ilova quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . “Eksport” va “Erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimida olib oʻtiladigan tovarlarni bojxonada rasmiylashtirishda:

bojxona yuk deklaratsiyasi hamda tovarning kuzatuv hujjatlari, oʻrov varagʻi bundan mustasno;

tovarlarning kelib chiqishi sertifikati (manfaatdor shaxsning xohishi boʻyicha va uning zarurligi Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan hollarda) taqdim etiladi”;

g) quyidagi mazmundagi 1a-ilova * bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-iyuldagi 605-son qaroriga 1a-ILOVA

Respublikaga olib kiriladigan tovar toʻgʻrisidagi hisobvaraq-faktura (invoys)da koʻrsatiladigan minimal maʼlumotlar

1. Sotuvchi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumot (nomi, yuridik manzili, STIR raqami);

2. Sotib oluvchi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumot (nomi, yuridik manzili, STIR raqami va telefon raqami);

3. TIF TN kodi (kamida 6 raqamli);

4. Tovarning kelib chiqish mamlakati;

5. Tovar nomi (savdo, tijorat yoki boshqa anʼanaviy nomi), belgilari, markalari (mavjud boʻlmagan hollar bundan mustasno), brendlari, modellari, artikullari, navlari, standartlari va boshqa texnik va tijorat tavsiflari, shuningdek, tovarning TIF TN boʻyicha miqdoriy va sifat tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

6. Tovarning faktura qiymati;

7. Vazni (brutto)/kg;

8. Vazni (netto)/kg;

9. Umumiy oʻrinlar soni;

10. Qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdori;

11. Yetkazib berish sharti (Inkoterms — 2010);

12. Tashqi savdo shartnomasi raqami va sanasi.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 912-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali shaxslar, transport vositalari va tovarlarni oʻtkazish punktlarida chegara, bojxona, sanitariya-karantin, fitosanitariya va veterinariya nazoratidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Oʻtkazish punkti orqali olib oʻtilayotgan barcha meva-sabzavot va oziq-ovqat mahsulotlari bojxona organlari tomonidan bojxona nazoratidan, shuningdek, fitosanitariya va veterinariya nazorati ostidagi tovarlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazoratdan oʻtkaziladi”;

123-band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻtkazish punkti orqali olib oʻtilayotgan fitosanitariya va veterinariya nazorati ostidagi tovarlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazoratdan oʻtkazish”;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

7-bob quyidagi mazmundagi 6-paragraf bilan toʻldirilsin:

“6-§. Kirish punktida tovar va transport vositalariga nisbatan kuchaytirilgan nazorat tartib-taomillari

131 1 . Chegara oʻtkazish punktlarida chegara, bojxona, sanitariya-karantin, fitosanitariya va veterinariya davlat nazorati organlarining nazorat obyektlarini respublika hududiga olib kirishda quyidagi xavflar mavjud boʻlganda, tegishli nazorat tartib-taomillari kuchaytirilgan tarzda amalga oshiriladi:

odamlar va hayvonlar hayoti hamda salomatligini himoya qilish, hayvonlar kasalliklari qoʻzgʻatuvchilarining tashuvchilari boʻlishi mumkin boʻlgan predmetlar va tovarlar;

oʻta xavfli va boshqa yuqumli kasalliklar bor deb gumon qilingan bemorlar;

karantin ostidagi mahsulotlarning fitosanitar xavfi yuqori boʻlganda.

131 2 . Davlat nazorati organlari tomonidan nazorat tartib-taomillari amalga oshirish harakatlarining ketma-ketligi oʻzaro tasdiqlangan texnologik sxema asosida taʼminlanadi.

Nazorat tartib-taomillarini amalga oshirish jarayonida vakolatli davlat organlari maxsus bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

131 3 . Chegara oʻtkazish punktlarida chegara, bojxona, sanitariya-karantin, fitosanitariya va veterinariya davlat nazorati organlarining nazorat obyektlarini respublika hududiga olib kirishda nazorat tartib-taomillari kuchaytirilgan tarzda oʻtkazilishi yoki uning bekor boʻlishi toʻgʻrisidagi davlat nazorati organlarining tegishli xulosasi yoki qarori asosida xavflarni “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali eʼlon qilinadi.

131 4 . Oʻtkazish punkti orqali olib oʻtilayotgan barcha transport vositalari va tovarlar xavf darajasidan kelib chiqib nazorat tartib-taomillari oʻtkaziladi. Bunday nazorat tartib-taomillari oʻtkazilayotganligi haqida vakolatli shaxs yoki transport vositasi haydovchisi (havo, daryo kemasi ekipaji, poyezd brigadasining aʼzosi) xabardor etiladi.

Oʻtkazilgan nazorat tartib-taomillari yakunlari boʻyicha tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqishga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tashishga ruxsat etiladi.

Oʻtkazish punktlarida shaxslar, transport vositalari va tovarlarning asossiz ushlab turilishiga, shuningdek, ularga zarar yetkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 800-son qarori bilan tasdiqlangan Bojxona nazorati ostida avtomobil yoʻllarida tashilayotgan tovarlarning bojxona hamrohligidagi kuzatuvini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi uchinchi xatboshisidan “, ushbu tashuvchilar tomonidan litsenziya kartochkasi taqdim etilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-fevraldagi 102-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslarning chegara bojxona postlari orqali notijorat maqsadlarda olib kirilayotgan belgilangan meʼyorlardan ortiq boʻlgan tovarlariga nisbatan amalga oshiriladigan tartib-taomillar toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi taqiqlangan tovarlarga, uchuvchisiz uchadigan apparatlar, ularning butlovchi va ehtiyot qismlari bundan mustasno”;

9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ETTYUXni elektron tasdiqlash — elektron raqamli imzo orqali yoki hujjatni imzolagan shaxsning roziligini ifodalaydigan, uni biometrik identifikatsiya va autentifikatsiya qilish (Face-Id) imkonini beradigan hamda imzo sifatida tan olinadigan ETTYUX maʼlumotlarini tasdiqlash”;

sakkizinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshidan “raqamli imzo orqali” soʻzlari chiqarib tashlansin;

5-banddagi “raqamli imzodan foydalangan” soʻzlari “tasdiqlangan” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“identifikatsiya vositalari yordamida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar tashilayotganda, tovar-transport yuk xatiga mazkur mahsulotlarni markirovka kodlari biriktiriladi”;

oʻn sakkizinchi xatboshi oʻn toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

16-banddagi “raqamli imzo bilan imzolagandan” soʻzlari “tasdiqlagandan” soʻzi bilan almashtirilsin;

18-banddagi “oʻz elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlaydi” soʻzlari “elektron tasdiqlaydi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuk joʻnatuvchi tomonidan elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirish bilan bir vaqtda elektron hisobvaraq-fakturalarni shakllantirishi shart”;

1-ilova 1, 4 va 5-pozitsiyalarining “Tadbirlar” ustunidan “raqamli imzo bilan” soʻzlari chiqarib tashlansin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-apreldagi 160-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga olib kiriladigan tovarning bojxona qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom Tariflar va savdo boʻyicha Bosh bitimning VII moddasida hamda Tariflar va savdo boʻyicha Bosh bitimning VII moddasini qoʻllash toʻgʻrisidagi bitimda (Marokash, 1994-yil 15-aprel) belgilangan umumiy prinsiplar va qoidalarga asoslangan boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga olib kiriladigan tovarning bojxona qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi”;

quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Bojxona hududiga olib kiriladigan tovarning bojxona qiymati asosini imkon qadar ushbu Nizomning 3-bobida belgilangan mazkur tovarning bitim qiymati tashkil etishi kerak.

Bojxona hududiga olib kirilayotgan tovarning bojxona qiymatini aniqlash tovarlarning ixtiyoriy yoki soxta bojxona qiymatidan foydalanishga asoslanmasligi kerak.

Bojxona qiymatini aniqlash tartib-taomillari umumiy qoʻllaniladigan boʻlishi kerak, yaʼni ular tovarlarni yetkazib berish manbalariga, shu jumladan tovarlarning kelib chiqishiga, tovarlar turiga, bitim ishtirokchilariga va boshqa omillarga qarab farq qilmasligi kerak.

Bojxona qiymatini aniqlash tartib-taomillaridan dempingga qarshi kurashish maqsadida foydalanilmasligi kerak”;

13-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Olib kiriladigan tovarlar uchun sotib oluvchi tomonidan bevosita sotuvchiga yoki sotuvchining foydasi uchun boshqa shaxsga toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan barcha toʻlovlarning umumiy summasi bunday tovarlar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narx deb hisoblanadi. Bunda toʻlovlar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligida taqiqlanmagan har qanday shaklda bevosita yoki bilvosita amalga oshirilishi mumkin.

Bir bitim doirasida koʻp miqdorda sotib olingan tovarlarning bir qismini deklaratsiyalashda bunday tovarlar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narx deklaratsiyalanadigan tovarlarning miqdori va sotib olingan tovarlarning umumiy miqdori bilan teng nisbatda aniqlanadi”;

20-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bitim taraflari yuridik jihatdan tan olingan biznes hamkorlar boʻlsa”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Shartnoma munosabatlarining taraflari boʻlgan, foyda olish maqsadida faoliyatni amalga oshiradigan hamda ushbu faoliyat davomida barcha xarajatlarni va zararlarni birgalikda qoplashni oʻz zimmasiga oladigan vakolatli shaxslar yuridik jihatdan tan olingan biznes hamkorlar deb hisoblanadi. Agar bunday shaxslardan biri boshqasining yagona agenti yoki yagona distribyutori yoxud yagona konsessioneri boʻlsa, ular ushbu bandning maqsadlari uchun oʻzaro bogʻliq deb hisoblanadi.

Shartnoma munosabatlarida shaxs boshqa shaxsning xatti-harakatlarini amaliy yoki huquqiy jihatdan cheklasa yoxud nazorat qilsa, u boshqa shaxsni boshqaruvchi shaxs deb hisoblanadi”;

oʻn birinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oʻn uchinchi — yigirma oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yigirmanchi xatboshidagi “oʻn beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilarida” soʻzlari “oʻn yettinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-bandda :

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) sotib oluvchi tomonidan bepul yoki arzonlashtirilgan narxda bevosita yoxud bilvosita koʻrsatiladigan quyidagi xizmatlarning va yetkazib beriladigan boshqa tovarlarning tegishli tarzda taqsimlangan qiymati:

olib kiriladigan tovarlar qaysi xomashyo, materiallar, detallar, yarim tayyor mahsulotlar va boshqa tovarlardan ishlab chiqilgan (iborat) boʻlsa, oʻsha xomashyo, materiallar, detallar, yarim tayyor mahsulotlar va boshqa tovarlar;

olib kiriladigan tovarlarni ishlab chiqarishda foydalanilgan asboblar, shtamplar, qoliplar va boshqa shu kabi tovarlar;

olib kiriladigan tovarlarni ishlab chiqarishda sarflangan materiallar;

bojxona hududidan tashqarida tayyorlangan va olib kiriladigan tovarlarni ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan loyihalashtirish, ishlab chiqish, muhandislik, konstruktorlik ishlari, dizayn, eskizlar va chizmalar”;

oʻn oltinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha yigirma — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandning “v” kichik bandida koʻrsatilgan xarajatlar olib kiriladigan tovarlarni bojxona hududiga olib chiqish uchun ishlab chiqarishga va sotishga qaratilishi kerak”;

yigirma uchinchi va yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yigirma toʻrtinchi va yigirma beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 25 1 -band bilan toʻldirilsin:

“25 1 . Olib kiriladigan tovarlarni sotib olish bilan bogʻliq va sotib oluvchi tomonidan tuzilgan moliyalashtirish shartnomasi boʻyicha foizlar uchun toʻlovlar quyidagi shartlar bajarilganda, bojxona qiymatining bir qismi deb hisoblanmaydi:

a) toʻlovlar tovarlar uchun haqiqatda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narxdan farq qilsa;

b) moliyalashtirish shartnomasi yozma ravishda tuzilgan boʻlsa;

v) zaruratga koʻra sotib oluvchi quyidagilarni koʻrsatib berishi mumkin:

bunday tovarlar haqiqatda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narx sifatida maʼlum qilingan narxda sotilishi;

talab qilingan foiz stavkasi bunday operatsiyalar boʻyicha moliyalashtirish berilgan mamlakatda va vaqtda amalda boʻlgan darajadan yuqori emasligi.

Ushbu talab moliyalashtirish sotuvchi, bank yoki boshqa jismoniy yoxud yuridik shaxs tomonidan taqdim etilishidan qatʼi nazar qoʻllaniladi. Shuningdek, tovarlarning bojxona qiymatini 1-usuldan boshqa usulda aniqlashda ham mazkur band talablari qoʻllaniladi”;

quyidagi mazmundagi 26 1 -band bilan toʻldirilsin:

“26 1 . Olib kiriladigan tovarlar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narx bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan tovarlarga tegishli boʻlib, sotib oluvchi tomonidan sotuvchiga oʻtkaziladigan dividendlar yoki boshqa toʻlovlar, agar ular olib kiriladigan tovarlar bilan bogʻliq boʻlmasa, olib kiriladigan tovarlarning bojxona qiymatiga kiritilmaydi”;

28-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“baholanayotgan tovarni ishlab chiqargan ayni oʻsha shaxs tomonidan ishlab chiqarilgan tovar tushuniladi. Baholanayotgan tovarni ishlab chiqargan ayni bir shaxs ishlab chiqargan tovar mavjud boʻlmagan taqdirda, boshqa shaxs tomonidan ishlab chiqarilgan tovar qabul qilinadi”;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. 2-usulni koʻllashda tovarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmaganligi sababli shartli chiqarib yuborilgan tovarlarning bojxona qiymatidan asos sifatida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

65-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“65. Agar bojxona organi olib kirilgan tovarlarning bojxona qiymati oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlarga asosan 6-usul bilan aniqlasa, u deklarantning soʻroviga koʻra bunday maʼlumotlarning manbalari toʻgʻrisida xabar beradi. Bojxona organi zaxira usulni toʻgʻri qoʻllash maqsadida bunday axborotni yigʻib boradi”;

68-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) ikki muqobil qiymatdan eng yuqorisi bojxona baholash maqsadlari uchun qabul qilinishini nazarda tutuvchi tizimdan”;

quyidagi mazmundagi 68 1 -band bilan toʻldirilsin:

“68 1 . Ushbu Nizomning 64-bandiga muvofiq baholanayotgan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlashning bir nechta usulini qoʻllash imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, ularni qoʻllashning ketma-ketligiga amal qilinishi zarur.

Olib kiriladigan tovarlarning ushbu bandga muvofiq belgilangan bojxona qiymati imkon qadar avval belgilangan bojxona qiymatlariga asoslanishi kerak”;

quyidagi mazmundagi 114 1 -band bilan toʻldirilsin:

“114 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan Tariflar va savdo boʻyicha Bosh bitim VII moddasini qoʻllash toʻgʻrisidagi bitimning (Marokash, 1994-yil 15-aprel), shu jumladan, ushbu bitimga doir sharhlarning tegishli qoidalaridan, shuningdek, Jahon savdo tashkilotining Bojxona baholash qoʻmitasi va Jahon bojxona tashkilotining Bojxona baholash boʻyicha texnik qoʻmitasi tomonidan qabul qilingan tovarlarning bojxona qiymatiga doir hujjatlardan kelib chiqqan holda, bojxona hududiga olib kiriladigan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash usullarini tanlashda ushbu Nizom qoidalarining bir xil qoʻllanilishini taʼminlashga qaratilgan tavsiyalar ishlab chiqiladi”.

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi huzuridagi “Bojxona-servis” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qarorida :

a) nomi , muqaddima va 1-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasi huzuridagi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlari 3-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi boʻlimlari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

v) 3-bandda :

ikkinchi xatboshi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat tashkilotlari va deklarantlar uchun shartnoma asosida bojxona deklaratsiyasi va boshqa hujjatlarni tuzish, bojxona xizmati organlariga taqdim etish hamda bojxona organlari nomidan tovar va transport vositalarini koʻzdan kechirish hamda bojxona koʻrigidan oʻtkazishga tayyorlash, qayta yuklashda ishtirok etish, shuningdek, tovarlarga doir bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha boshqa operatsiyalarni amalga oshirish”;

oltinchi xatboshidagi “nazorati zonasida” soʻzlari “organlari tasarrufidagi va foydalanuvidagi obyektlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bojxona xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni saqlash va sotish, shu jumladan, “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali (qonunchilik hujjatlarida boshqa davlat organlarga beriladigan mol-mulklar bundan mustasno) sotish”;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining buyrugʻi (topshirigʻi)ga asosan qoʻmita markaziy apparati ehtiyoji shuningdek, bojxona organlarida tashkil etiladigan xalqaro va respublika miqyosidagi tadbirlar uchun zarur tovarlar (xizmatlar)ni qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilish;

qonunchilikda taqiqlanmagan va muassasa Nizomida koʻrsatilgan boshqa faoliyat turlarini amalga oshirish”;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

4. Muassasa markaziy apparati Toshkent shahrida, uning hududiy boʻlimlari esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlarda tashkil etiladi;

Muassasa bosh direktori va uning oʻrinbosarlari Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Toshkent shahar va Toshkent viloyati boʻyicha boshqarmalari hamda “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksida olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulklarni saqlash va sotish Muassasa markaziy apparati va uning hududiy boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi;

Jismoniy va yuridik shaxslarga oʻzining ustavida belgilangan maqsadlariga mos keladigan doiralarda koʻrsatiladigan pullik xizmatlar turlari va toʻlovlar miqdorlari Bojxona qoʻmitasi bilan kelishgan holda Muassasa tomonidan belgilanadi;

Muassasaning texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari shtat meʼyorlari va ish haqi miqdorlari Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatoriga muvofiq Muassasa tomonidan Bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi;

Muassasada ish haqini toʻlash boʻyicha vujudga kelgan qarzdorliklarni Bojxona qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi hisobidan qoplashga ruxsat beriladi;

Muassasaga oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun bojxona organlari balansida boʻlgan yer uchastkasi, bino-inshootlar, mol-mulkidan begʻaraz foydalanish huquqi beriladi;

Muassasa bosh direktoriga Bojxona qoʻmitasi raisi oʻrinbosari bilan kelishgan holda muassasaning moliyaviy holatidan kelib chiqib, koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan mablagʻlar hisobidan xodimlarga qoʻshimcha oylik ustama belgilash huquqi beriladi;

Muassasaning tashkiliy-shtat tuzilmalariga belgilangan umumiy shtat birliklari doirasida oʻzgartirishlar Bojxona qoʻmitasi raisi bilan kelishilgan holda Muassasa bosh direktori buyrugʻi bilan kiritiladi;

Bojxona qoʻmitasining “Baxt” sport-sogʻlomlashtirish majmuasi” davlat muassasasi soʻroviga asosan Muassasa tomonidan Bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan holda majmuaning faoliyati, xodimlarining ish haqi va saqlash xarajatlari boʻyicha qarzdorliklarini qoplashi, moddiy-texnik bazani mustahkamlashi hamda kapital qurilish-taʼmirlash ishlari moliyalashtirilishi mumkin”;

d) 5-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Davlat bojxona” soʻzlari “Bojxona” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona qoʻmitasining Rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratmalar”;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

e) 8-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Muassasani rivojlantirish jamgʻarmasining ehtiyojlaridan ortgan mablagʻlar zaruratdan kelib chiqib, bojxona organlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, bojxona xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa maqsadlar uchun Bojxona qoʻmitasining Rivojlantirish jamgʻarmasiga Bojxona qoʻmitasi Raisining buyrugʻiga muvofiq oʻtkazilishi mumkin”;

z) 1 — 4-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining

Bosh direktor Bosh direktorning birinchi oʻrinbosari Bosh direktor oʻrinbosari Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni saqlash va sotishni tashkil etish boʻlimi 8 Moliya-iqtisodiyot boʻlimi 3 Bosh yuriskonsult Moddiy-texnika taʼminoti boʻlimi 2 Kadrlar boʻlimi 2 Deklaratsiyalash va konsalting xizmatlari koʻrsatish boʻlimi 6 Kapital qurilish boʻlimi 4 Ishlar va murojaatlar bilan ishlash boʻlimi 2 Omborlar faoliyatini tashkil etish boʻlimi 2 Bojxona-servis xizmatlarini, marketing va reklama ishlarini tashkil etish boʻlimi 4 Komplayens-nazorat bosh mutaxassisi Strategik-rejalashtirish va tahlil boʻlimi 2 Axborot-texnologiyalari ilmiy markazi 11

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining

Direktor Direktor oʻrinbosari Deklaratsiyalash va konsalting xizmatlarini koʻrsatish boʻlimi 1-4 Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni saqlash va sotishni tashkil etish boʻlimi 0-4 Yuriskonsult Kadrlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis “Bojxona-servis” xizmatlari, marketing va reklama ishlarini tashkil etish boʻlimi 2-3 Omborlar faoliyatini tashkil etish boʻlimi 0-2 Murojaatlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis Axborot-texnologiyalari boʻlimi 0-2 Moddiy-texnika taʼminoti bosh mutaxassisi 0-1 Bosh buxgalter Komplayens-nazorat katta mutaxassisi

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha

T/r Lavozimning nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadi 1. Muassasa bosh direktori 18 2. Muassasa direktorining birinchi oʻrinbosari 16 3. Muassasa direktori oʻrinbosari Direktorning birinchi oʻrinbosariga belgilangan razryaddan 5 foiz kam 4. Boʻlim boshligʻi 14 5. Bosh yuriskonsult 12 6. Bosh mutaxassis 10 7. Katta mutaxassis 8 8. Mutaxassis 7

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha

T/r Lavozimning nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadi 1. Direktor 15 2. Direktor oʻrinbosari 14 3. Boʻlim boshligʻi 12 4. Yuriskonsult 11 5. Bosh buxgalter 10 6. Bosh mutaxassis 10 7. Katta mutaxassis 8 8. Mutaxassis 7

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida uchuvchisiz uchadigan apparatlardan foydalanishni tartibga solish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 15-noyabrdagi 658-son qarorida :

muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkilotining standartlari va tavsiyalari asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi sohasida parvozlar xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan milliy qonunchilikni takomillashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasida uchuvchisiz uchadigan apparatlardan foydalanishni yanada tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi”;

1-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi, Jinoyat-protsessual kodeksi hamda Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq”;

uchinchi xatboshidagi “jinoiy” soʻzi “maʼmuriy va jinoiy” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining shaxsiy tarkibi hamda ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tizimini tartibga solish toʻgʻrisida” 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Belgilab qoʻyilsinki, xizmat turar joylarida (shu jumladan, xizmat yotoqxonalarida) yashaydigan bojxona organlari xodimlari xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan barcha turdagi kommunal xizmatlar yuzasidan jismoniy shaxslar uchun belgilangan tariflar boʻyicha shartnomalar tuzadi”.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 630-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Eksport-import operatsiyalarini amalga oshirishda davlat bojxona xizmati organlariga taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2015-yil 20-iyuldagi 197-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2016-yil 20-yanvardagi OʻRQ-400-son hamda “Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksi qabul qilinishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” 2016-yil 20-yanvardagi OʻRQ-401-son qonunlari)” 2016-yil 20-iyundagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan 1-ilovaning 24-bandi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 15-maydagi 286-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektron tijoratni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-maydagi PQ-3724-son qarori)” 2018-yil 26-iyuldagi 583-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini takomillashtirish va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona xizmati organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-noyabrdagi PF-5582-son Farmoni)” 2019-yil 30-martdagi 269-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishda maʼmuriy tartib-taomillarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-apreldagi PQ-4297-son qarori)” 2019-yil 18-sentabrdagi 787-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo operatsiyalari monitoringini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-maydagi 283-son qarori 1-ilovaning 7-bandi hamda 2-ilovaning 3-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 365-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 24-oktabrdagi 560-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 4-oktabr,

630-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.10.2024-y., 09/24/630/0793-son; 03.02.2025-y., 09/25/55/0102-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son )

lex.uz