📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 271 1 -моддасига мувофиқ, шунингдек, декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) кодини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли ТИФ ТН кодни белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлаш имкони бўлмаганда, декларант ёки божхона брокери тақдим этган божхона юк декларацияси асосида товарларнинг шартли ТИФ ТН кодини белгилаш орқали божхона органи томонидан чиқариб юбориш;
олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги битим асосида ТИФ ТН кодини аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан ТИФ ТН кодини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли ТИФ ТН кодини уларнинг аризасига мувофиқ аниқлаш;
товарларни шартли ТИФ ТН кодини белгилаш орқали декларант ёки божхона брокери хоҳишига асосан чиқариб юбориш ҳолатлари.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 636-сон қарорига ИЛОВА
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
божхона органларининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ахборот тизим) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларнинг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи автоматлаштирилган тизим;
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
товарларни чиқариб юбориш — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТИФ ТН) — товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади.
3. Товарлар ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали декларант розилигига асосан товарлар чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган ҳолларда чиқариб юборади.
4. Товарларга нисбатан тақиқлар ва чекловлар қўлланилиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар божхона органлари томонидан аниқланган ва уларга риоя қилинганлигини исботловчи далиллар декларант томонидан тақдим этилмаган тақдирда, товарлар чиқариб юборилмайди.
5. Товарларнинг ТИФ ТН бўйича шартли коди декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органи томонидан аниқланади ва белгиланади. Бунда божхона органи мазкур Низомда белгиланган тартибда ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди.
6. Товарлар ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ чиқариб юборилади.
2-боб. Шартли ТИФ ТН кодини қўллаш, аниқлаш ва белгилаш тартиби
7. Божхона органи томонидан божхона юк декларациясини кўриб чиқиш жараёнида божхона экспертизаси тайинланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 271 1 -моддасига асосан декларантга ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали чиқариб юбориш мумкинлиги ҳақида ахборот тизим орқали маълум қилинади.
8. Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш бўйича ўз розилигини ахборот тизимда маълум қилади.
9. Божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди ҳамда бу ҳақида декларантни ахборот тизим орқали бир иш куни ичида хабардор қилади.
10. Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш учун божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли кодга мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари тўланганлигини тақдим этади. Бунда божхона юк декларациясида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ тегишли рақамли код кўрсатилади.
11. Божхона органи товарлардан намуна ва синамаларни олган ҳолда, божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товаларнинг шартли кодига мувофиқ товарларни чиқариб юборади. Бунда божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситалари, хусусан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди ва божхона юк декларациясида маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари орасидаги фарқ ахборот тизимда назоратга олинади. Бунда товарларнинг божхона қиймати Божхона кодекси ва қонунчилик талаблари асосида белгиланади.
12. Божхона экспертизаси натижаси бўйича якуний қарор билан:
а) ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди тасдиқланган тақдирда, бу ҳақида электрон шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва божхона органи ходимининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда, декларантга уч иш кунида ушбу далолатнома нусхаси электрон шаклда юборилади ҳамда ундан божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли билан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади;
б) божхона юк декларациясида маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди тасдиқланган тақдирда, декларант ахборот тизим орқали уч иш куни ичида хабардор этилади ҳамда расмийлаштирилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли божхона органи томонидан расмийлаштирилади ва назоратга олинган ортиқча тўланган божхона тўловлари декларантнинг аризасига асосан божхона қонунчилигида белгиланган тартибда дастлабки маблағлар ҳисобига ўтказилади ёки божхона органлари томонидан декларантга қайтариб берилади.
Агар божхона тўловлари тўланишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси 339-моддаси иккинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар билан таъминланган бўлса, уларни Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ белгиланган тартибда декларантга қайтариш чоралари кўрилади.
3-боб. ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини қўллаш муддатлари
13. ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини қўллаш муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади.
Мазкур муддат божхона юк декларацияси божхона органлари томонидан қабул қилиНган кундан эътиборан ҳисобланади.
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддат ўтиб бўлса ва (ёки) божхона экспертизаси якуни юзасидан ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди тасдиқланмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда божхона юк декларациясига тузатиш шакли тўлдирилади ҳамда у ТИФ ТН бўйича товарнинг коди хусусидаги якуний қарор ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Декларант божхона органлари қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилиши мумкин.
16. Мазкур Низом талаблари ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини аниқлаш учун тақдим этилган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки божхона юк декларациясининг ҳақиқийлиги ёхуд тўғрилигини текшириш бўйича божхона органларининг ҳуқуқини чекламайди.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш
Босқичлар Иштирокчилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Божхона органи Божхона экспертизаси тайинланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 271 1 -моддасига асосан декларантга ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали чиқариб юбориш мумкинлигини божхона органлари ахборот тизими орқали маълум қилади. Божхона юк декларациясини кўриб чиқиш натижаси бўйича 2-босқич Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш бўйича ўз розилигини божхона органлари ахборот тизимида маълум қилади. 1 иш куни ичида 3-босқич Божхона органи Ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси юзасидан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди ҳамда бу ҳақида декларантни божхона органлари ахборот тизим орқали хабардор қилади. Мурожаат келгандан сўнг бир иш куни ичида 4-босқич Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш учун божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли кодга мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари тўланишини таъминлайди ва божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ «000» рақамини кўрсатади. 1 иш куни ичида 5-босқич Божхона органи Товарлардан намуна ва синамаларни олган ҳолда божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодига мувофиқ товарларни чиқариб юборади. ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди ва декларант томонидан маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари суммаси орасидаги фарқни назоратга олади. Тўлов таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида 6-босқич Божхона органининг Таснифлаш гуруҳи Божхона экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади. Божхона экспертизаси бўйича якуний қарор қабул қилади. Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш календарь кун ичида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
636-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Import tovarlar erkin muomalaga chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha tovarlar kodini shartli belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 271 1 -moddasiga muvofiq, shuningdek, deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (keyingi oʻrinlarda — TIF TN) kodini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli TIF TN kodni belgilash orqali ushbu tovarlarni chiqarib yuborish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Import tovarlar erkin muomalaga chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha tovarlar kodini shartli belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tovarlarning TIF TN kodini aniqlash imkoni boʻlmaganda, deklarant yoki bojxona brokeri taqdim etgan bojxona yuk deklaratsiyasi asosida tovarlarning shartli TIF TN kodini belgilash orqali bojxona organi tomonidan chiqarib yuborish;
olib kiriladigan tovarlar toʻgʻrisidagi bitim asosida TIF TN kodini aniqlash imkoni boʻlmaganda yoki bojxona organi tomonidan TIF TN kodini nazorat qilish yakunlari boʻyicha deklarant yoki bojxona brokeri bilan maslahatlashuvlar oʻtkazilgandan soʻng shartli TIF TN kodini ularning arizasiga muvofiq aniqlash;
tovarlarni shartli TIF TN kodini belgilash orqali deklarant yoki bojxona brokeri xohishiga asosan chiqarib yuborish holatlari.
2. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Bojxona qoʻmitasi raisi A.Yu. Mavlonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 636-son qaroriga ILOVA
Import tovarlar erkin muomalaga chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha tovarlar kodini shartli belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom import tovarlar erkin muomalaga chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha tovarlar kodini shartli belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bojxona organlarining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (axborot tizim) — bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan tovarlarning va transport vositalarning bojxona nazoratini amalga oshirish uchun ularga doir hujjatlar va maʼlumotlarning kiritilishini, hisobga olinishini hamda monitoring qilinishini nazarda tutuvchi avtomatlashtirilgan tizim;
deklarant — tovarlarni va (yoki) transport vositalarini oʻz nomidan deklaratsiyalovchi shaxs yoxud uning nomidan tovarlar va (yoki) transport vositalari deklaratsiyalanayotgan shaxs;
tovarlarni chiqarib yuborish — bojxona organlarining bojxona rasmiylashtiruvini yakunlovchi va maʼlum qilingan bojxona rejimi shartlaridan kelib chiqqan holda tovarlardan foydalanishga va (yoki) ularni tasarruf etishga ruxsat berilganligini ifodalovchi harakati;
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklaturasi (TIF TN) — tovarlarning tizimlashtirilgan roʻyxati boʻlib, undan tashqi iqtisodiy faoliyatni davlat tomonidan tartibga solish maqsadida foydalaniladi va u tovarning raqamli kodli belgilanishini, uning nomini, oʻlchov birliklarini hamda izohlarni oʻz ichiga oladi.
3. Tovarlar TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali deklarant roziligiga asosan tovarlar chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan hollarda chiqarib yuboradi.
4. Tovarlarga nisbatan taqiqlar va cheklovlar qoʻllanilishi mumkinligini koʻrsatuvchi belgilar bojxona organlari tomonidan aniqlangan va ularga rioya qilinganligini isbotlovchi dalillar deklarant tomonidan taqdim etilmagan taqdirda, tovarlar chiqarib yuborilmaydi.
5. Tovarlarning TIF TN boʻyicha shartli kodi deklarant tomonidan taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi asosida bojxona organi tomonidan aniqlanadi va belgilanadi. Bunda bojxona organi mazkur Nizomda belgilangan tartibda TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini mustaqil ravishda belgilaydi.
6. Tovarlar TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq chiqarib yuboriladi.
2-bob. Shartli TIF TN kodini qoʻllash, aniqlash va belgilash tartibi
7. Bojxona organi tomonidan bojxona yuk deklaratsiyasini koʻrib chiqish jarayonida bojxona ekspertizasi tayinlanganligi bois Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 271 1 -moddasiga asosan deklarantga TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali chiqarib yuborish mumkinligi haqida axborot tizim orqali maʼlum qilinadi.
8. Deklarant TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish boʻyicha oʻz roziligini axborot tizimda maʼlum qiladi.
9. Bojxona organi oʻz ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni solishtiradi va deklarant tomonidan taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi asosida TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini mustaqil ravishda belgilaydi hamda bu haqida deklarantni axborot tizim orqali bir ish kuni ichida xabardor qiladi.
10. Deklarant TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish uchun bojxona yuk deklaratsiyasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 339-moddasiga muvofiq bojxona organi tomonidan belgilangan shartli kodga muvofiq ravishda hisoblab chiqarilgan bojxona toʻlovlari toʻlanganligini taqdim etadi. Bunda bojxona yuk deklaratsiyasida tovarlarni olib oʻtish xususiyatlari tasniflagichiga muvofiq tegishli raqamli kod koʻrsatiladi.
11. Bojxona organi tovarlardan namuna va sinamalarni olgan holda, bojxona yuk deklaratsiyasi asosida TIF TN boʻyicha tovalarning shartli kodiga muvofiq tovarlarni chiqarib yuboradi. Bunda bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlash vositalari, xususan TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodi va bojxona yuk deklaratsiyasida maʼlum qilingan TIF TN boʻyicha tovarlarning kodi asosida hisoblab chiqilgan bojxona toʻlovlari orasidagi farq axborot tizimda nazoratga olinadi. Bunda tovarlarning bojxona qiymati Bojxona kodeksi va qonunchilik talablari asosida belgilanadi.
12. Bojxona ekspertizasi natijasi boʻyicha yakuniy qaror bilan:
a) TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodi tasdiqlangan taqdirda, bu haqida elektron shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va bojxona organi xodimining elektron imzosi bilan tasdiqlangan holda, deklarantga uch ish kunida ushbu dalolatnoma nusxasi elektron shaklda yuboriladi hamda undan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli taqdim etilishi soʻraladi.
Taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli bilan TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodi asosida toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini undirib olish choralari koʻriladi;
b) bojxona yuk deklaratsiyasida maʼlum qilingan TIF TN boʻyicha tovarlarning kodi tasdiqlangan taqdirda, deklarant axborot tizim orqali uch ish kuni ichida xabardor etiladi hamda rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli taqdim etilishi soʻraladi.
Taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli bojxona organi tomonidan rasmiylashtiriladi va nazoratga olingan ortiqcha toʻlangan bojxona toʻlovlari deklarantning arizasiga asosan bojxona qonunchiligida belgilangan tartibda dastlabki mablagʻlar hisobiga oʻtkaziladi yoki bojxona organlari tomonidan deklarantga qaytarib beriladi.
Agar bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksi 339-moddasi ikkinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan usullar bilan taʼminlangan boʻlsa, ularni Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga muvofiq belgilangan tartibda deklarantga qaytarish choralari koʻriladi.
3-bob. TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini qoʻllash muddatlari
13. TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini qoʻllash muddati bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran oltmish kalendar kunni tashkil etadi.
Mazkur muddat bojxona yuk deklaratsiyasi bojxona organlari tomonidan qabul qiliNgan kundan eʼtiboran hisoblanadi.
14. Mazkur Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan muddat oʻtib boʻlsa va (yoki) bojxona ekspertizasi yakuni yuzasidan TIF TN boʻyicha tovarlarning kodi tasdiqlanmagan taqdirda, bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi. Bunda bojxona yuk deklaratsiyasiga tuzatish shakli toʻldiriladi hamda u TIF TN boʻyicha tovarning kodi xususidagi yakuniy qaror hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Deklarant bojxona organlari qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu qaror yuzasidan yuqori turuvchi organlarga va (yoki) sudga shikoyat qilishi mumkin.
16. Mazkur Nizom talablari TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini aniqlash uchun taqdim etilgan har qanday maʼlumot, hujjat yoki bojxona yuk deklaratsiyasining haqiqiyligi yoxud toʻgʻriligini tekshirish boʻyicha bojxona organlarining huquqini cheklamaydi.
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Import tovarlar erkin muomalaga chiqarib yuborilguniga qadar bojxona ekspertizasi tayinlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha tovarlar kodini shartli belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA
TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish
Bosqichlar Ishtirokchilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Bojxona organi Bojxona ekspertizasi tayinlanganligi bois Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 271 1 -moddasiga asosan deklarantga TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali chiqarib yuborish mumkinligini bojxona organlari axborot tizimi orqali maʼlum qiladi. Bojxona yuk deklaratsiyasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha 2-bosqich Deklarant TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish boʻyicha oʻz roziligini bojxona organlari axborot tizimida maʼlum qiladi. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Bojxona organi Ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni solishtiradi va deklarant tomonidan taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi yuzasidan TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini mustaqil ravishda belgilaydi hamda bu haqida deklarantni bojxona organlari axborot tizim orqali xabardor qiladi. Murojaat kelgandan soʻng bir ish kuni ichida 4-bosqich Deklarant TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish uchun bojxona yuk deklaratsiyasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 339-moddasiga muvofiq bojxona organi tomonidan belgilangan shartli kodga muvofiq ravishda hisoblab chiqarilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlaydi va bojxona yuk deklaratsiyasining 37-grafasida tovarlarni olib oʻtish xususiyatlari tasniflagichiga muvofiq “000” raqamini koʻrsatadi. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Bojxona organi Tovarlardan namuna va sinamalarni olgan holda bojxona yuk deklaratsiyasi asosida TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodiga muvofiq tovarlarni chiqarib yuboradi. TIF TN boʻyicha tovarlarning shartli kodi va deklarant tomonidan maʼlum qilingan TIF TN boʻyicha tovarlarning kodi asosida hisoblab chiqilgan bojxona toʻlovlari summasi orasidagi farqni nazoratga oladi. Toʻlov taʼminlangandan soʻng ikki ish kuni ichida 6-bosqich Bojxona organining Tasniflash guruhi Bojxona ekspertizasini oʻtkazish bilan bogʻliq tadbirlarni amalga oshiradi. Bojxona ekspertizasi boʻyicha yakuniy qaror qabul qiladi. Tovarlar chiqarib yuborilgandan soʻng oltmish kalendar kun ichida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-oktabr,
636-son