📅 2024-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 7 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада ички туризмни оммалаштириш ва унга аҳолини кенг жалб қилиш, туризм соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
2024 йилдан бошлаб ҳар йили ички туризм йўналишидаги туроператорларнинг маҳсулотларини туристларга тақдим қилиш мақсадида «Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат» туризм мавсумининг очилиши доирасида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаси (кейинги ўринларда — ички туризм ярмаркаси) ташкил этилиши;
Ички туризм ярмаркаси 2024 йилда Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида, 2025 йилдан бошлаб иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан республика ҳудудларида ўтказилиши.
2. Белгилансинки, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳар йили:
март ва август ойларида — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор билан мижоз» (B2C) механизмлари асосида ҳудудий ички туризм ярмаркалари;
декабрь ойида — «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) механизмлари асосида республика миқёсида ички туризм ярмаркаси ташкил этилади.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
2025 йилда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:
ташкилотчи сифатида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириб бориш;
ярмаркалар ўтказилиши ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;
ички туризм ярмаркаларида қатнашиш истагини билдирган ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар ҳамда транспорт ва бошқа ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни ушбу ярмаркаларга жалб этиш;
ярмаркалар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва шартномаларни рўйхатга олишни ҳамда мониторингни олиб бориш;
оммавий ахборот воситалари шу жумладан, кўп сонли аудиторияга эга бўлган блогерларни жалб қилган ҳолда мамлакат бўйлаб саёҳатга ундовчи турли видео роликлар ишлаб чиқиш;
ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифалари юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида унда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва тадбир учун тайёр ҳолга келтириш;
ҳудудда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда аҳолини ички туризм ярмаркаларига кенг жалб қилиш;
вилоятнинг марказий кўчалари бўйлаб ички туризм ярмаркаларини кенг тарғиб қилишга қаратилган баннерларни ўрнатиш;
иштирокчиларнинг тадбир дастури асосида диққатга сазовор жойларга ташрифларини ташкиллаштириш;
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган биноларда электр тармоғи, сув ва тегишли коммунал шароитларнинг техник созлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган тадбирлар учун кўзда тутилган биноларнинг банд қилиниши ва уларга тайёргарлик қилиш чораларини кўрсин.
6. Туризм қўмитаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тайёрланадиган тарғибот материаллар (фото, видео ва бошқалар) ижтимоий ахборотга тенглаштирилади.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудларда ташкил этиладиган ички туризм ярмаркаларига олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаблар ва мактабгача таълими муассасалари вакилларини иштирокини таъминласин.
8. Ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказишга Туризм қўмитаси раиси У. Шодиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари масъул этиб белгилансин.
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Туризм қўмитаси билан биргаликда ички туризм ярмаркаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 646-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини (кейинги ўринларда — ички туризм ярмаркаси) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ички туризм ярмаркаси «Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат» туризм мавсумининг очилиши доирасида ташкил этилади ва ўтказилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) ички туризм ярмаркасини ташкилотчиси ҳисобланади.
Ички туризм ярмаркаси Туризм қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади ва ўтказилади.
4. Ички туризм ярмаркаси қуйидаги мақсадларда ташкил этилади ва ўтказилади:
мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ҳамда унинг қулай муҳитини яратиш;
республикадаги мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ички туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш;
туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш ҳамда бозорнинг турли сегментларига йўналтирилган сайёҳлик маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
ички туризм йўналишидаги туроператорларнинг маҳсулотларини туристларга тақдим қилиш.
2-боб. Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
5. Ички туризм ярмаркаси ҳар йили ҳудуд ва республика миқёсида ташкил этилади.
6. Ҳудудий ички туризм ярмаркаси ҳар йили март ва август ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва ўтказилади.
7. Республика миқёсидаги ички туризм ярмаркаси ҳар йили декабрь ойида тегишли белгиланган ҳудудда ўтказилади.
8. Ҳар йили 20 январь кунига қадар Туризм қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича режа-жадвал (кейинги ўринларда — режа-жадвал) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилотларга юборилади.
9. Туризм қўмитаси томонидан режа-жадвалда белгиланган муддатдан камида бир ҳафта олдин ҳар бир ички туризм ярмаркасини ўтказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади.
10. Ички туризм ярмаркаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш чоралари кўрилади.
11. Ички туризм ярмаркасини ўтказиш доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкилий қўмита тузилиши мумкин.
12. Ички туризм ярмаркасига туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, транспорт ташкилотлари ҳамда бошқа турдаги туризм хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этади.
Ички туризм ярмаркасида иштирок этиш учун давлат идоралари ва муассасалари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, йирик корхоналар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, ахборот воситалари вакиллари жалб этилиши мумкин. Бунда ички туризм ярмаркаси иштирокчиларининг рўйхати шакллантирилади ва юритилади.
13. Ички туризм ярмаркаси очилишига бағишланган фолклор гуруҳлар, эстрада хонандалари, мусиқа ижодиётининг ва анъанавий санъат ёрқин усталари иштирокида концерт дастурини ташкил этиш мумкин.
14. Ички туризм ярмаркаси ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этиш чоралари кўрилади.
3-боб. Ички туризм ярмаркасида амалга ошириладиган тадбирлар
15. Ички туризм ярмаркасида салоҳиятли истеъмолчилар ва соҳага оид масканлар билан туристик ташкилотлар ўртасида ўзаро тақдимот, кўргазма ва «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор ва мижоз» (B2С) форматидаги учрашувлар ташкил этилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ҳудудий ички туризм ярмаркасида иштирок этувчиларнинг ўзаро келишуви «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор билан мижоз» (B2C) мулоқот форматларида ташкил этилади.
Республика миқёсидаги ички туризм ярмаркасида иштирок этувчиларнинг ўзаро келишуви «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) мулоқот форматида ташкил этилади.
16. Ички туризм ярмаркаси иштирокчилари ўзларига ажратилган ҳудудда ўз хизматлари ва маҳсулотларини турли стендлар, фотоальбомлар, аудио-, видео-, фототақдимотлар, роликлар, баннер ва флайерлар орқали тарғиб этишлари мумкин.
17. Ички туризм ярмаркасида тузилган шартномалар сони, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги туристик маҳсулотлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар рағбатлантирилади.
4-боб. Ички туризм ярмаркаларини молиялаштириш тартиби
18. Ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўйича тадбирлар 2024 йилда Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
19. Ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:
иштирокчиларнинг транспорт, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
ички туризм ярмаркаларини тарғибот қилиш, туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тарғибот материалларини (фото, видео, баннерлар, мақолалар ва бошқалар) тайёрлаш, йирик туроператорлар (ички туризми) ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ярмарка доирасида инфотурларни ташкиллаштириш, шунингдек, энг яхши натижаларга эришган ярмаркалар иштирокчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш, ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва тадбир учун тайёр ҳолга келтириш, шунингдек, кўргазма майдонларини ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишлигига кўра қопланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказишга Туризм қўмитаси раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари масъул ҳисобланади.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 646-сон қарорига 2-ИЛОВА
2025 йилда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Масъуллар 1. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини (кейинги ўринларда — ярмаркалар) ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил июль - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ярмаркаларда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси 3. Республикада фаолият юритаётган туристик ташкилотлар ва уларнинг хизматлари тўғрисидаги батафсил маълумотни uzbekistan.travel портали ва ижтимоий тармоқлар, расмий каналларга жойлаштириш. Ярмаркаларни ўтказиш вақтида - Туризм қўмитаси 4. Ярмаркалар ўтказиладиган ҳудудни, жумладан, тақдимотлар, музокаралар ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланадиган жойларни тайёрлаш ва безаш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин Маҳаллий бюджет маблағлари Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Ярмаркаларда тузилган шартномалар сони, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги туристик маҳсулотлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган ярмаркалар иштирокчиларини рағбатлантириш. Ярмаркаларни якунлаш вақтида Маҳаллий бюджет маблағлари Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. 6. Ярмаркалар якунлари бўйича бажарилган ишлар ва эришилган натижалар, жумладан, янги турдаги туризм хизматлари ва маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва ОАВ ва интернет тармоқларига жойлаштириш. Ярмаркаларини якунлаш вақтида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлган туризм соҳаси субъектлари бирлашмалари билан ҳамкорликда йирик туроператорлар (ички туризми) ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ярмарка доирасида инфотурларни ташкиллаштириш. Ярмаркаларни ўтказиш вақтида Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 8. Инфотур ташкил қилиш мақсадида туризм салоҳияти юқори бўлган янги туризм масканлари рўйхатини шакллантириш. 2025 йил июль - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Ҳар бир ҳудудда ярмаркаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси 10. Ярмарка доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш. 2025 йил июль - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси 11. Ярмаркалар ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш . Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси 12. 2025 йилда ўтказиладиган ярмаркаларнинг босма ва электрон тақдимот материаллари ва портфолиосини ишлаб чиқиш. 2025 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. 2025 йилда ўтказиладиган ярмаркаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида машҳур блогерларни жалб қилиш. 2025 йил июль - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 14. Ярмарка логотипи, баннер дизайни ва веб-сайтини тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини очиш. 2025 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси 15. Ярмаркани маҳаллий ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда (видео роликлар, баннерлар ва мақолалар орқали) кенг тарғиботини амалга ошириш. 2025 йил июль - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 16. Ярмарка якуни билан пресс-конференция ва брифинг ташкил этиш. Ярмарка якуни билан - Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 октябрь,
646-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
CHORA-TADBIRLAR REJASI
“Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikaga xorijiy turistlar oqimini keskin oshirish hamda ichki turizmni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 12-yanvardagi PF-9-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublikada ichki turizmni ommalashtirish va unga aholini keng jalb qilish, turizm sohasidagi tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikaga xorijiy turistlar oqimini keskin oshirish hamda ichki turizmni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 12-yanvardagi PF-9-son Farmoniga muvofiq quyidagilar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
2024-yildan boshlab har yili ichki turizm yoʻnalishidagi turoperatorlarning mahsulotlarini turistlarga taqdim qilish maqsadida “Toʻrt faslning har birida sayohat” turizm mavsumining ochilishi doirasida “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkasi (keyingi oʻrinlarda — ichki turizm yarmarkasi) tashkil etilishi;
Ichki turizm yarmarkasi 2024-yilda Turizm qoʻmitasining Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Toshkent shahrida, 2025-yildan boshlab ishtirok etuvchi tadbirkorlik subyektlari va mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan respublika hududlarida oʻtkazilishi.
2. Belgilansinki, turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari ishtirokida har yili:
mart va avgust oylarida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida “tadbirkor bilan tadbirkor” (B2B) va “tadbirkor bilan mijoz” (B2C) mexanizmlari asosida hududiy ichki turizm yarmarkalari;
dekabr oyida — “tadbirkor bilan tadbirkor” (B2B) mexanizmlari asosida respublika miqyosida ichki turizm yarmarkasi tashkil etiladi.
3. Quyidagilar:
“Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
2025-yilda “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi ichki turizm yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish doirasida:
tashkilotchi sifatida manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda barcha tashkiliy va ijodiy ishlarni muvofiqlashtirib borish;
yarmarkalar oʻtkazilishi haqida targʻibot tadbirlarini tashkil qilish;
ichki turizm yarmarkalarida qatnashish istagini bildirgan ichki turizm yoʻnalishida faoliyat yurituvchi turoperatorlar, dam olish maskanlari, mehmonxonalar hamda transport va boshqa tashkilotlar roʻyxatini shakllantirish hamda ularni ushbu yarmarkalarga jalb etish;
yarmarkalar yakunlari boʻyicha erishilgan kelishuvlar va shartnomalarni roʻyxatga olishni hamda monitoringni olib borish;
ommaviy axborot vositalari shu jumladan, koʻp sonli auditoriyaga ega boʻlgan blogerlarni jalb qilgan holda mamlakat boʻylab sayohatga undovchi turli video roliklar ishlab chiqish;
ichki turizm yarmarkalarini yuqori saviyada oʻtkazish chora-tadbirlarini amalga oshirish vazifalari yuklansin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ichki turizm yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish doirasida unda ishtirok etuvchi tadbirkorlik subyektlari va mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan:
ichki turizm yarmarkalari oʻtkaziladigan va diqqatga sazovor joylarni obodonlashtirish va tadbir uchun tayyor holga keltirish;
hududda faoliyat yuritayotgan korxona va tashkilotlar vakillari hamda aholini ichki turizm yarmarkalariga keng jalb qilish;
viloyatning markaziy koʻchalari boʻylab ichki turizm yarmarkalarini keng targʻib qilishga qaratilgan bannerlarni oʻrnatish;
ishtirokchilarning tadbir dasturi asosida diqqatga sazovor joylarga tashriflarini tashkillashtirish;
ichki turizm yarmarkalari oʻtkaziladigan binolarda elektr tarmogʻi, suv va tegishli kommunal sharoitlarning texnik sozligi va uzluksizligini taʼminlash;
ichki turizm yarmarkalari oʻtkaziladigan tadbirlar uchun koʻzda tutilgan binolarning band qilinishi va ularga tayyorgarlik qilish choralarini koʻrsin.
6. Turizm qoʻmitasi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan ichki turizm yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish doirasida Turizm qoʻmitasi tomonidan turizm sohasi subyektlarining faoliyatini namoyish qiluvchi tayyorlanadigan targʻibot materiallar (foto, video va boshqalar) ijtimoiy axborotga tenglashtiriladi.
7. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hududlarda tashkil etiladigan ichki turizm yarmarkalariga oliy oʻquv yurtlari, kollejlar, maktablar va maktabgacha taʼlimi muassasalari vakillarini ishtirokini taʼminlasin.
8. Ichki turizm yarmarkalarini yuqori saviyada tashkil etish hamda oʻtkazishga Turizm qoʻmitasi raisi U. Shodiyev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining turizm, madaniyat, madaniy meros va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari masʼul etib belgilansin.
9. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda ichki turizm yarmarkalariga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlarni keng yoritib borish tavsiya etilsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-oktabrdagi 646-son qaroriga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkasini (keyingi oʻrinlarda — ichki turizm yarmarkasi) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ichki turizm yarmarkasi “Toʻrt faslning har birida sayohat” turizm mavsumining ochilishi doirasida tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Turizm qoʻmitasi) ichki turizm yarmarkasini tashkilotchisi hisoblanadi.
Ichki turizm yarmarkasi Turizm qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan hamkorlikda tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
4. Ichki turizm yarmarkasi quyidagi maqsadlarda tashkil etiladi va oʻtkaziladi:
mamlakatimizda ichki turizmni rivojlantirish hamda uning qulay muhitini yaratish;
respublikadagi mavjud turizm obyektlariga aholini keng jalb qilish;
turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari va turistik maskanlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning ichki turizm sohasidagi hamkorlik aloqalarini yanada kengaytirish;
turoperator va turagentlarni isteʼmolchilarga tanitish hamda bozorning turli segmentlariga yoʻnaltirilgan sayyohlik mahsuloti va xizmatlarini diversifikatsiya qilish, ularning raqobatbardoshligini oshirish;
ichki turizm yoʻnalishidagi turoperatorlarning mahsulotlarini turistlarga taqdim qilish.
2-bob. Yarmarkani tashkil etish va oʻtkazish tartibi
5. Ichki turizm yarmarkasi har yili hudud va respublika miqyosida tashkil etiladi.
6. Hududiy ichki turizm yarmarkasi har yili mart va avgust oylarida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
7. Respublika miqyosidagi ichki turizm yarmarkasi har yili dekabr oyida tegishli belgilangan hududda oʻtkaziladi.
8. Har yili 20-yanvar kuniga qadar Turizm qoʻmitasi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda ichki turizm yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha reja-jadval (keyingi oʻrinlarda — reja-jadval) ishlab chiqilib, tasdiqlanadi hamda ularni oʻtkazishga masʼul boʻlgan tashkilotlarga yuboriladi.
9. Turizm qoʻmitasi tomonidan reja-jadvalda belgilangan muddatdan kamida bir hafta oldin har bir ichki turizm yarmarkasini oʻtkazish boʻyicha dasturlar ishlab chiqiladi.
10. Ichki turizm yarmarkalarida turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlarining ishtirokini taʼminlash maqsadida ularni xabardor qilish va jalb etish choralari koʻriladi.
11. Ichki turizm yarmarkasini oʻtkazish doirasidagi tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazishda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini muvofiqlashtirish maqsadida tashkiliy qoʻmita tuzilishi mumkin.
12. Ichki turizm yarmarkasiga turizm yoʻnalishida faoliyat yurituvchi turoperatorlar, dam olish maskanlari, mehmonxonalar, transport tashkilotlari hamda boshqa turdagi turizm xizmatlarini taqdim qiluvchi tadbirkorlik subyektlari ishtirok etadi.
Ichki turizm yarmarkasida ishtirok etish uchun davlat idoralari va muassasalari, tijorat banklari, sugʻurta kompaniyalari, yirik korxonalar va boshqa tadbirkorlik subyektlari, shuningdek, axborot vositalari vakillari jalb etilishi mumkin. Bunda ichki turizm yarmarkasi ishtirokchilarining roʻyxati shakllantiriladi va yuritiladi.
13. Ichki turizm yarmarkasi ochilishiga bagʻishlangan folklor guruhlar, estrada xonandalari, musiqa ijodiyotining va anʼanaviy sanʼat yorqin ustalari ishtirokida konsert dasturini tashkil etish mumkin.
14. Ichki turizm yarmarkasi oʻtkazishda jamoat tartibini saqlash, ishtirokchilar harakati xavfsizligini taʼminlash, tibbiy yordam koʻrsatish punktlarini tashkil etish choralari koʻriladi.
3-bob. Ichki turizm yarmarkasida amalga oshiriladigan tadbirlar
15. Ichki turizm yarmarkasida salohiyatli isteʼmolchilar va sohaga oid maskanlar bilan turistik tashkilotlar oʻrtasida oʻzaro taqdimot, koʻrgazma va “tadbirkor bilan tadbirkor” (B2B) va “tadbirkor va mijoz” (B2S) formatidagi uchrashuvlar tashkil etiladi.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida oʻtkaziladigan hududiy ichki turizm yarmarkasida ishtirok etuvchilarning oʻzaro kelishuvi “tadbirkor bilan tadbirkor” (B2B) va “tadbirkor bilan mijoz” (B2C) muloqot formatlarida tashkil etiladi.
Respublika miqyosidagi ichki turizm yarmarkasida ishtirok etuvchilarning oʻzaro kelishuvi “tadbirkor bilan tadbirkor” (B2B) muloqot formatida tashkil etiladi.
16. Ichki turizm yarmarkasi ishtirokchilari oʻzlariga ajratilgan hududda oʻz xizmatlari va mahsulotlarini turli stendlar, fotoalbomlar, audio-, video-, fototaqdimotlar, roliklar, banner va flayerlar orqali targʻib etishlari mumkin.
17. Ichki turizm yarmarkasida tuzilgan shartnomalar soni, xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan mahsulot turlari, shuningdek, yangi turistik mahsulotlar va boshqa koʻrsatkichlar boʻyicha eng yaxshi natijalarga erishgan ishtirokchilar ragʻbatlantiriladi.
4-bob. Ichki turizm yarmarkalarini moliyalashtirish tartibi
18. Ichki turizm yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq boʻyicha tadbirlar 2024-yilda Turizm qoʻmitasi huzuridagi Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan, 2025-yildan boshlab ishtirok etuvchi tadbirkorlik subyektlari va mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
19. Ichki turizm yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish doirasida:
ishtirokchilarning transport, ovqatlanish, yashash va reklama materiallarining koʻrgazma stendlarini oʻrnatish bilan bogʻliq hamda boshqa qoʻshimcha xarajatlari ishtirokchilarning oʻz mablagʻlari hisobidan;
ichki turizm yarmarkalarini targʻibot qilish, turizm sohasi subyektlarining faoliyatini namoyish qiluvchi targʻibot materiallarini (foto, video, bannerlar, maqolalar va boshqalar) tayyorlash, yirik turoperatorlar (ichki turizmi) va ommaviy axborot vositalari ishtirokida yarmarka doirasida infoturlarni tashkillashtirish, shuningdek, eng yaxshi natijalarga erishgan yarmarkalar ishtirokchilarini ragʻbatlantirish bilan bogʻliq xarajatlari Turizm qoʻmitasi huzuridagi Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;
ichki turizm yarmarkalari oʻtkaziladigan oʻtkaziladigan joylarni (binolar) belgilash va band qilish, ichki turizm yarmarkalari oʻtkaziladigan va diqqatga sazovor joylarni obodonlashtirish va tadbir uchun tayyor holga keltirish, shuningdek, koʻrgazma maydonlarini ijaraga olish bilan bogʻliq xarajatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan tegishligiga koʻra qoplanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Ichki turizm yarmarkalarini yuqori saviyada tashkil etish hamda oʻtkazishga Turizm qoʻmitasi raisi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining turizm, madaniyat, madaniy meros va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari masʼul hisoblanadi.
21. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-oktabrdagi 646-son qaroriga 2-ILOVA
2025-yilda “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼullar 1. “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizm yarmarkalarini (keyingi oʻrinlarda — yarmarkalar) oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil iyul - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Yarmarkalarda turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlarining ishtirokini taʼminlash maqsadida ularni xabardor qilish va jalb etish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan bir oy oldin - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Hunarmandlar uyushmasi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi 3. Respublikada faoliyat yuritayotgan turistik tashkilotlar va ularning xizmatlari toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotni uzbekistan.travel portali va ijtimoiy tarmoqlar, rasmiy kanallarga joylashtirish. Yarmarkalarni oʻtkazish vaqtida - Turizm qoʻmitasi 4. Yarmarkalar oʻtkaziladigan hududni, jumladan, taqdimotlar, muzokaralar hamda hamkorlik shartnomalari imzolanadigan joylarni tayyorlash va bezash. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan toʻrt kun oldin Mahalliy budjet mablagʻlari Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Yarmarkalarda tuzilgan shartnomalar soni, xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan mahsulot turlari, shuningdek, yangi turistik mahsulotlar va boshqa koʻrsatkichlar boʻyicha eng yaxshi natijalarga erishgan yarmarkalar ishtirokchilarini ragʻbatlantirish. Yarmarkalarni yakunlash vaqtida Mahalliy budjet mablagʻlari Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari. 6. Yarmarkalar yakunlari boʻyicha bajarilgan ishlar va erishilgan natijalar, jumladan, yangi turdagi turizm xizmatlari va mahsulotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlash va OAV va internet tarmoqlariga joylashtirish. Yarmarkalarini yakunlash vaqtida - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizm qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 7. Nodavlat notijorat tashkilotlari boʻlgan turizm sohasi subyektlari birlashmalari bilan hamkorlikda yirik turoperatorlar (ichki turizmi) va ommaviy axborot vositalari ishtirokida yarmarka doirasida infoturlarni tashkillashtirish. Yarmarkalarni oʻtkazish vaqtida Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, nodavlat notijorat tashkilotlari, Turizm qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 8. Infotur tashkil qilish maqsadida turizm salohiyati yuqori boʻlgan yangi turizm maskanlari roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil iyul - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Har bir hududda yarmarkalarni oʻtkazish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan toʻrt kun oldin - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizm qoʻmitasi 10. Yarmarka doirasidagi tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita yigʻilishini oʻtkazish va tashkiliy masalalar yuzasidan tegishli qarorlar qabul qilish. 2025-yil iyul - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizm qoʻmitasi 11. Yarmarkalar oʻtkaziladigan joylarni (binolar) belgilash va band qilish . Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan toʻrt kun oldin Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizm qoʻmitasi 12. 2025-yilda oʻtkaziladigan yarmarkalarning bosma va elektron taqdimot materiallari va portfoliosini ishlab chiqish. 2025-yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. 2025-yilda oʻtkaziladigan yarmarkalarni keng targʻib qilish maqsadida mashhur blogerlarni jalb qilish. 2025-yil iyul - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 14. Yarmarka logotipi, banner dizayni va veb-saytini tayyorlash hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifasini ochish. 2025-yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizm qoʻmitasi 15. Yarmarkani mahalliy OAV, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarda (video roliklar, bannerlar va maqolalar orqali) keng targʻibotini amalga oshirish. 2025-yil iyul - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 16. Yarmarka yakuni bilan press-konferensiya va brifing tashkil etish. Yarmarka yakuni bilan - Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 7-oktabr,
646-son