UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 10-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 10 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2024/2025 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Агентлик билан биргаликда Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминласинлар.

3. 2024/2025 ўқув йили давомида Академияга жами 46 та профессор-ўқитувчи штат бирликлари ажратилади. Ушбу профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги 662-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2024/2025 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари

Т/р Бошқарув кадрларининг лавозимлари 1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг раҳбарияти в а бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари бошлиқлари 4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва бўлим бошлиқлари 6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг департаменти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари 10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлимлари бошлиқлари 11. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 14. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 15. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари,вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 17. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 19. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиаллари раҳбари, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари 20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари 21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) инспекция бошлиқлари 22. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 23. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 24. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 26. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 27. Ўзбекистон Республикаси Ешлар ишлари агентлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 28. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигининг бўлим бошлиқлари 29. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари 30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 32. Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривож ва тартибга солиш агентлигининг бўлим бошлиқлари 33. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, давлат органларининг матбуот котиблари 34. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритиладиган Миллий захира кадрлари рўйхатига киритилган номзод кадрлар 35. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган Мобиль захира кадрлари 36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари котибияти мудири, бўлим ва шўъба бошлиқлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 10 октябрь,

662-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2024 й., 09/24/662/0806-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida malaka oshiradigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 6-avgustdagi PQ-3901-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-sentabrdagi 772-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan hamkorlikda ishlab chiqilgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2024/2025 oʻquv yilida davlat granti asosida malaka oshirish kurslariga yuboriladigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Agentlik bilan birgalikda Akademiya va uning hududiy filiallarida mazkur qarorga ilovaga muvofiq tasdiqlangan tarkibda boshqaruv kadrlarining malaka oshirish kurslarida ishtirokini taʼminlasinlar.

3. 2024/2025 oʻquv yili davomida Akademiyaga jami 46 ta professor-oʻqituvchi shtat birliklari ajratiladi. Ushbu professor-oʻqituvchilarning ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlari budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-oktabrdagi 662-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2024/2025 oʻquv yilida davlat granti asosida malaka oshirish kurslariga yuboriladigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari

T/r Boshqaruv kadrlarining lavozimlari 1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining rahbariyati v a boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari hamda hududiy transport boshqarmalari boshliqlari 4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar bosh boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar boshqarmalari va boʻlim boshliqlari 6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 7. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining departamenti, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari boshliqlari, Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi boshligʻi, Toshkent shahar uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 9. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari 10. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarma va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimlari boshliqlari 11. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalar boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 13. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 14. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 15. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 16. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari,viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 17. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 18. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining filiallari rahbari, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari 20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarma va boʻlim boshliqlari, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari 21. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) inspeksiya boshliqlari 22. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 23. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi rahbariyati va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 24. Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining boshqarma va boʻlim boshliqlari 25. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 26. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining departament, boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 27. Oʻzbekiston Respublikasi Yeshlar ishlari agentligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Yoshlar ishlari agentligining Qoraqalpogʻiston, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarma boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 28. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligining boʻlim boshliqlari 29. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari boshliqlari, oʻrinbosarlari va boʻlim boshliqlari 30. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 32. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika bozorini rivoj va tartibga solish agentligining boʻlim boshliqlari 33. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, davlat organlarining matbuot kotiblari 34. Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan yuritiladigan Milliy zaxira kadrlari roʻyxatiga kiritilgan nomzod kadrlar 35. Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan shakllantiriladigan Mobil zaxira kadrlari 36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklari kotibiyati mudiri, boʻlim va shoʻba boshliqlari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 10-oktabr,

662-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.10.2024-y., 09/24/662/0806-son)

lex.uz