📅 2024-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишларининг ягона тартибини ўрнатиш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш;
давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ташкил этиш;
ўлчашларни бажариш услубиётини Ўзбекистон Республикаси ўлчашларни бажариш услубиёти реестрига киритиш.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 671-сон қарорига ИЛОВА
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланиладиган ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламент миллий, халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари билан белгиланган ўлчашларни бажариш услубиётларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон миллий метрология институти (кейинги ўринларда — ижрочи) томонидан кўрсатилади.
4. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишда манфаатдор бўлган юридик шахс;
техник топшириқ — ишлаб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиётининг метрологик тавсифларига қўйиладиган техник талаблардан ташкил топган ҳужжат;
техник ҳисобот — ўлчашларни бажариш услубиётининг метрологик ва техник тавсифларини белгилашга доир ўтказилган ёки бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларидан ташкил топган техник ҳужжат;
ўлчашларни бажариш услубиёти — ўлчашларнинг бажарилишини ва уларнинг натижалари белгиланган аниқлик кўрсаткичлари билан олинишини таъминлайдиган операциялар ва қоидалар мажмуи;
ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш — ўлчашларни бажариш услубиётининг унга қўйиладиган метрология талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида олиб бориладиган тадқиқот ҳамда уни тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси ўлчашларни бажариш услубиёти реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) рўйхатга олиш;
ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури — ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг ҳажми, тури, кетма-кетлиги ва ҳисобот маълумотларини тақдим этиш шаклини белгиловчи ҳужжат.
5. Қўйидаги ўлчашларни бажариш услубиётлари метрологик аттестациядан ўтказилади:
янги ишлаб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиёти;
олдин ишлаб чиқилган ва метрологик аттестациядан ўтказилмаган ўлчашларни бажариш услубиёти;
метрологик тавсифларни ўзгартиришга олиб келувчи, қайта кўриб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиёти.
6. Ўлчашларни бажариш услубиёти метрологик аттестациядан Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчи томонидан ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ишлаб чиқилади ва унга мувофиқ назарий ва (ёки) тажриба тадқиқотлар ўтказилади ҳамда техник ҳисобот расмийлаштирилади.
Техник ҳисоботдан келиб чиқиб, ўлчашларни бажариш услубиётининг якуний таҳрири тайёрланади.
8. Ариза берувчи ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва Реестрда рўйхатга олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш юзасидан электрон шаклда ариза тўлдиради.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари билан тасдиқлайди.
9. Аризага куйидагилар илова қилинади:
кириш маълумотларини ўз ичига олган ўлчаш услубиётини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқ;
ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури;
ўлчашларни бажариш услубиётининг назарий ва (ёки) тажриба тадқиқотлари натижалари, хусусан, тажриба тадқиқотларининг баённомалари, аниқлик кўрсаткичларини тажриба ёки назарий баҳолаш натижалари, аниқлик кўрсаткичларини баҳолашга доир лабораториялараро ва (ёки) ички лаборатория тажрибаларининг натижалари;
техник ҳисобот;
ўлчашларни бажариш услубиётининг лойиҳаси.
Ариза ва унга иловалар автоматик тарзда ижрочига юборилади. Юкланадиган ҳужжатларнинг ҳажми 10 мегабайтдан ошмаслиги лозим.
10. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчашларни бажариш услубиёти реестрида рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун ариза берувчидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Хизмат кўрсатганлик учун тўловга ариза берувчига ҳисобварақаси (бажарилган ишлар) юборилади (электрон шаклда).
Хизмат кўрсатганлик учун тўлов Ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўлиқ тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Тўланган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ижрочи ҳисобварағига ўтказилади.
11. Ариза берувчи томонидан ўн иш куни давомида тўловларни тўламаслик ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва Реестрда рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлади.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
12. Ижрочи тўлов амалга оширилганидан кейин ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда — экспертиза) ўтказади ҳамда экспертиза натижаларига асосан эксперт хулосасини расмийлаштиради.
Ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда:
ўлчашларни бажариш услубиётида белгиланган талаблар ва операцияларнинг тўлиқ баён этилганлиги;
аниқлик кўрсаткичларининг мавжудлиги ва уларнинг асосланганлиги;
қабул қилинган математик моделлар;
ноаниқлик бюджетида ёки услубиётларни ишлаб чиқишда олинган ўлчаш натижалари хатолигининг ҳосил бўлиш тузилмаси тавсифида келтирилган маълумотлар;
тажриба тадқиқотларининг режаси ва ҳажми, шу жумладан, намуна танлаб олиш ҳамда тайёрлаш усуллари;
тажриба тадқиқотларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, эталонлар, стандарт намуналар, техник воситалар ва материалларни танлаб олиш;
тажриба ўтказиш шартларини танлаб олиш;
тажриба натижаларига ишлов бериш, шу жумладан, дастурий таъминотни танлаб олиш воситалари ва усуллари;
хатолик тавсифларини ёки ноаниқликни тақдим этиш услубини танлаб олиш;
таклиф этилаётган текширув жараёнининг тўғрилиги ва ўлчашлар натижаларининг таҳлилий баҳоланади.
Мазкур бандда келтирилган талаблар бажарилганда экспертиза хулосаси ижобий, акс ҳолда салбий ҳисобланади.
13. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш хулосаси ижобий бўлганда, ижрочи ҳужжатлар тўпламини бир иш куни мобайнида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
14. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш хулосаси салбий бўлганда, ижрочи ҳужжатлар тўпламини ариза берувчига қайтаради.
Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ижрочи ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида ўн иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.
Агар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса ҳамда етишмаётган ҳужжатлар тақдим қилинмаса, ижрочи томонидан бир иш кунида ариза рад этилади ва бу ҳақда ариза берувчи хабардор қилинади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
15. Экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилгандан сўнг ҳужжатлар ижрочига қайта тақдим этилади.
16. Агентлик ҳужжатлар тўплами тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунида ўлчашларни бажариш услубиётини Реестрда рўйхатга олади ҳамда Ўлчашларни бажариш услубиётларининг ягона фондига киритади. Реестрга киритилган ўлчашларни бажариш услубиётининг рўйхати Агентликнинг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
17. Ўлчашларни бажариш услубиёти Реестрда рўйхатга олингандан сўнг уч иш кунида ижрочи томонидан мазкур Регламентга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлчашларни бажариш услубиётининг сертификати ва ўлчашларни бажариш услубиётининг паспорти расмийлаштирилади ва ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
18. Ўлчашларни бажариш услубиётининг сертификати чекланмаган муддатга берилади.
19. Реестрда рўйхатга олинган ўлчашларни бажариш услубиёти матни сўровга мувофиқ Агентлик томонидан бошқа фойдаланувчига тақдим этилиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишга доир ишларни бажаришда юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (манфаатдор бўлган юридик шахс) Ўлчашларни бажариш услубиётини тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси ўлчашларни бажариш услубиёти реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) рўйхатга олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ариза беради. Зарур бўлган ҳолларда 3-босқич Ижрочи (Ўзбекистон миллий метрология институти ) Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ҳамда экспертиза хулосасини расмийлаштиради. Ўн беш иш куни мобайнида Ариза берувчи (манфаатдор бўлган юридик шахс) Экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тақдим этади. Ўн иш куни мобайнида Ижрочи (Ўзбекистон миллий метрология институти) Ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказади. Уч иш куни мобайнида Ижрочи (Ўзбекистон миллий метрология институти) Экспертиза натижалари ижобий бўлганда — ҳужжатлар тўпламини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади. Бир иш куни мобайнида 4-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўлчашларни бажариш услубиётини Реестрда рўйхатга олади. Уч иш куни мобайнида 5-босқич Ижрочи (Ўзбекистон миллий метрология институти) Ўлчашларни бажариш услубиёти учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ва паспорт расмийлаштиради ҳамда уларни ариза берувчининг ЯИДХП шахсий кабинетига юборади. Уч иш кунида
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
_____________ _____________ (сана) (рақам) Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш юзасидан АРИЗА I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи 2. Жойлашган жойи (почта манзили) 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили Юридик шахс вакили: 1.Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами II. Илова: кириш маълумотларини ўз ичига олган ўлчаш услубиётини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқ; ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури; ўлчашларни бажариш услубиётининг назарий ва (ёки) тажриба тадқиқотлари натижалари, хусусан, тажриба тадқиқотларининг баённомалари, аниқлик кўрсаткичларини тажриба ёки назарий баҳолаш натижалари, аниқлик кўрсаткичларини баҳолашга доир лабораториялараро ва (ёки) ички лаборатория тажрибаларининг натижалари; техник ҳисобот; Ўлчашларни бажариш услубиёти лойиҳаси. Тасдиқлайман:
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчашларни бажариш услубиёти реестрида рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари нархлари
Т/р Ўлчашларни бажариш услубиётининг ўлчаш диапазони сони Ишлар нархи (базавий ҳисоблаш миқдорида) 1. Битта 26 баравар 2. Иккитадан учтагача 35 баравар 3. Тўрттадан еттитагача 52 баравар 4. Саккизтадан ўнтагача 71 баравар 5. Ўнтадан юқори 80 баравар
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон миллий метрология институти ЎЛЧАШЛАРНИ БАЖАРИШ УСЛУБИЁТИНИНГ СЕРТИФИКАТИ Ўз ЎУ _________ сонли Ушбу сертификат, _________________________________________________________ томонидан ишлаб ишлаб чиқувчи-ташкилот номи чиқилган ва ___________________________________________________________ томонидан аттестация ўлчашларни бажариш услубиётларини аттестациядан ўтказган юридик шахснинг номи қилинган ______________________________________________________________________ ўлчашларни ўлчашларни бажариш услубиётларининг номи бажариш услубиёти тасдиқланиб, ______________ — сон билан ўлчашларни бажариш услубиётлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўллаш учун рухсат этилганини тасдиқлайди. Ўлчашларни бажариш услубиётининг метрологик тавсифлари мазкур сертификатнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи паспортда келтирилган. Раҳбар _________________ Ф.И.О. QR-код ___________________ Сертификат берилган сана
Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
______________ -сон ўлчашларни бажариш услубиётининг сертификатига ИЛОВА ЎЛЧАШЛАРНИ БАЖАРИШ УСЛУБИЁТИНИНГ СЕРТИФИКАТИ ПАСПОРТИ _________________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиққан ташкилот _________________________________________________________________________________________ ўлчашларни бажариш услубиётининг вазифаси, ________________________________________________________________________ учун мўлжалланган уни қўллаш соҳаси (соҳалари) ва чегараловчи параметрлар кўрсатилади _________________________________________________________________________________________ ўлчашларни бажариш услубиётининг номи _______________________________________________________________________________ га мувофиқ аттестациядан ўтказиш талаби кўрсатилган норматив ҳужжат номи аттестациядан ўтказилган. Аттестациядан ўтказиш ___________________________________________________________________ ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича материалларни _______________________________________________________ натижалари бўйича амалга оширилган назарий ва (ёки) экспериментал тадқиқотлар Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари: 1. Ўлчашларни аниқлик кўрсаткичининг қийматлари Ўлчанаётган катталикларнинг кўлами (кичик кўламлар) ва ўлчашларни бажариш услубиёти бўйича бажариладиган ўлчашлар аниқлиги кўрсаткичининг белгиланган қийматлари келтирилади. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш вақтида белгиланган ўлчашлар хатолигининг қийматлари қўшимча равишда келтириш мумкин. 2. Ўлчашлар аниқлигини текшириш нормативларининг қийматлари Ўлчанаётган катталикларнинг кўлами (кичик кўламлари) ва мос равишда ўлчашлар аниқлигини текшириш нормативларининг қийматлари келтирилади. Масъул шахснинг лавозими _________________ Ф.И.О. QR-код
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 октябрь,
671-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 28-fevraldagi PQ-91-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish ishlarining yagona tartibini oʻrnatish va ularning shaffofligini taʼminlash hamda xizmatlar koʻrsatish jarayonlarini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish;
davlat xizmatini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali tashkil etish;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini Oʻzbekiston Respublikasi oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestriga kiritish.
2. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:
bir oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
3. Adliya vazirligi:
davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
Reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-oktabrdagi 671-son qaroriga ILOVA
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament metrologiya tekshiruvi va davlat metrologiya nazorati tatbiq etiladigan sohalarda qoʻllaniladigan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Reglament milliy, xalqaro (mintaqaviy) standartlar va xorijiy mamlakatlarning standartlari bilan belgilangan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) tomonidan koʻrsatiladi.
4. Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazishda manfaatdor boʻlgan yuridik shaxs;
texnik topshiriq — ishlab chiqilayotgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining metrologik tavsiflariga qoʻyiladigan texnik talablardan tashkil topgan hujjat;
texnik hisobot — oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining metrologik va texnik tavsiflarini belgilashga doir oʻtkazilgan yoki bajarilgan ilmiy-tadqiqot ishlarining natijalaridan tashkil topgan texnik hujjat;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti — oʻlchashlarning bajarilishini va ularning natijalari belgilangan aniqlik koʻrsatkichlari bilan olinishini taʼminlaydigan operatsiyalar va qoidalar majmui;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish — oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining unga qoʻyiladigan metrologiya talablariga muvofiqligini baholash hamda tasdiqlash maqsadida olib boriladigan tadqiqot hamda uni tasdiqlash va Oʻzbekiston Respublikasi oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestrida (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) roʻyxatga olish;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish dasturi — oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazishga doir ishlarning hajmi, turi, ketma-ketligi va hisobot maʼlumotlarini taqdim etish shaklini belgilovchi hujjat.
5. Qoʻyidagi oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlari metrologik attestatsiyadan oʻtkaziladi:
yangi ishlab chiqilayotgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti;
oldin ishlab chiqilgan va metrologik attestatsiyadan oʻtkazilmagan oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti;
metrologik tavsiflarni oʻzgartirishga olib keluvchi, qayta koʻrib chiqilayotgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti.
6. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti metrologik attestatsiyadan Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
7. Ariza beruvchi tomonidan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish dasturi ishlab chiqiladi va unga muvofiq nazariy va (yoki) tajriba tadqiqotlar oʻtkaziladi hamda texnik hisobot rasmiylashtiriladi.
Texnik hisobotdan kelib chiqib, oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining yakuniy tahriri tayyorlanadi.
8. Ariza beruvchi oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va Reyestrda roʻyxatga olish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish yuzasidan elektron shaklda ariza toʻldiradi.
Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari bilan tasdiqlaydi.
9. Arizaga kuyidagilar ilova qilinadi:
kirish maʼlumotlarini oʻz ichiga olgan oʻlchash uslubiyotini ishlab chiqish yuzasidan texnik topshiriq;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish dasturi;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining nazariy va (yoki) tajriba tadqiqotlari natijalari, xususan, tajriba tadqiqotlarining bayonnomalari, aniqlik koʻrsatkichlarini tajriba yoki nazariy baholash natijalari, aniqlik koʻrsatkichlarini baholashga doir laboratoriyalararo va (yoki) ichki laboratoriya tajribalarining natijalari;
texnik hisobot;
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining loyihasi.
Ariza va unga ilovalar avtomatik tarzda ijrochiga yuboriladi. Yuklanadigan hujjatlarning hajmi 10 megabaytdan oshmasligi lozim.
10. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestrida roʻyxatga olish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun ariza beruvchidan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq toʻlov undiriladi.
Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlovga ariza beruvchiga hisobvaraqasi (bajarilgan ishlar) yuboriladi (elektron shaklda).
Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlov Yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.
Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov toʻliq toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Toʻlangan summa quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — ijrochi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
11. Ariza beruvchi tomonidan oʻn ish kuni davomida toʻlovlarni toʻlamaslik oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va Reyestrda roʻyxatga olishni rad etish uchun asos boʻladi.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
12. Ijrochi toʻlov amalga oshirilganidan keyin oʻn besh ish kunidan oshmaydigan muddatda taqdim etilgan hujjatlarni metrologik ekspertizadan (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza) oʻtkazadi hamda ekspertiza natijalariga asosan ekspert xulosasini rasmiylashtiradi.
Hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazishda:
oʻlchashlarni bajarish uslubiyotida belgilangan talablar va operatsiyalarning toʻliq bayon etilganligi;
aniqlik koʻrsatkichlarining mavjudligi va ularning asoslanganligi;
qabul qilingan matematik modellar;
noaniqlik budjetida yoki uslubiyotlarni ishlab chiqishda olingan oʻlchash natijalari xatoligining hosil boʻlish tuzilmasi tavsifida keltirilgan maʼlumotlar;
tajriba tadqiqotlarining rejasi va hajmi, shu jumladan, namuna tanlab olish hamda tayyorlash usullari;
tajriba tadqiqotlarida foydalaniladigan oʻlchash vositalari, etalonlar, standart namunalar, texnik vositalar va materiallarni tanlab olish;
tajriba oʻtkazish shartlarini tanlab olish;
tajriba natijalariga ishlov berish, shu jumladan, dasturiy taʼminotni tanlab olish vositalari va usullari;
xatolik tavsiflarini yoki noaniqlikni taqdim etish uslubini tanlab olish;
taklif etilayotgan tekshiruv jarayonining toʻgʻriligi va oʻlchashlar natijalarining tahliliy baholanadi.
Mazkur bandda keltirilgan talablar bajarilganda ekspertiza xulosasi ijobiy, aks holda salbiy hisoblanadi.
13. Hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish xulosasi ijobiy boʻlganda, ijrochi hujjatlar toʻplamini bir ish kuni mobaynida Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etadi.
14. Hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish xulosasi salbiy boʻlganda, ijrochi hujjatlar toʻplamini ariza beruvchiga qaytaradi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu Reglamentda nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki ularda notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, ijrochi ariza beruvchiga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida oʻn ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi.
Agar belgilangan muddatda ariza beruvchi tomonidan koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilmasa hamda yetishmayotgan hujjatlar taqdim qilinmasa, ijrochi tomonidan bir ish kunida ariza rad etiladi va bu haqda ariza beruvchi xabardor qilinadi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
15. Ekspertiza xulosasida koʻrsatilgan kamchiliklar ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilgandan soʻng hujjatlar ijrochiga qayta taqdim etiladi.
16. Agentlik hujjatlar toʻplami taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kunida oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini Reyestrda roʻyxatga oladi hamda Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarining yagona fondiga kiritadi. Reyestrga kiritilgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining roʻyxati Agentlikning rasmiy saytida ochiq eʼlon qilinadi.
17. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti Reyestrda roʻyxatga olingandan soʻng uch ish kunida ijrochi tomonidan mazkur Reglamentga 4 va 5-ilovalarga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining sertifikati va oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining pasporti rasmiylashtiriladi va ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
18. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining sertifikati cheklanmagan muddatga beriladi.
19. Reyestrda roʻyxatga olingan oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti matni soʻrovga muvofiq Agentlik tomonidan boshqa foydalanuvchiga taqdim etilishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazishga doir ishlarni bajarishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (manfaatdor boʻlgan yuridik shaxs) Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini tasdiqlash va Oʻzbekiston Respublikasi oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestrida (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) roʻyxatga olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) ariza beradi. Zarur boʻlgan hollarda 3-bosqich Ijrochi (Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti ) Taqdim etilgan hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazadi hamda ekspertiza xulosasini rasmiylashtiradi. Oʻn besh ish kuni mobaynida Ariza beruvchi (manfaatdor boʻlgan yuridik shaxs) Ekspertiza natijalari salbiy boʻlganda — nomuvofiqliklarni bartaraf etadi va hujjatlarni qayta ekspertiza qilish uchun taqdim etadi. Oʻn ish kuni mobaynida Ijrochi (Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti) Hujjatlarni takroriy ekspertizadan oʻtkazadi. Uch ish kuni mobaynida Ijrochi (Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti) Ekspertiza natijalari ijobiy boʻlganda — hujjatlar toʻplamini Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga taqdim etadi. Bir ish kuni mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini Reyestrda roʻyxatga oladi. Uch ish kuni mobaynida 5-bosqich Ijrochi (Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti) Oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti uchun QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikat va pasport rasmiylashtiradi hamda ularni ariza beruvchining YIDXP shaxsiy kabinetiga yuboradi. Uch ish kunida
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
_____________ _____________ (sana) (raqam) Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish yuzasidan ARIZA I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi 2. Joylashgan joyi (pochta manzili) 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili Yuridik shaxs vakili: 1.F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami II. Ilova: kirish maʼlumotlarini oʻz ichiga olgan oʻlchash uslubiyotini ishlab chiqish yuzasidan texnik topshiriq; oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish dasturi; oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining nazariy va (yoki) tajriba tadqiqotlari natijalari, xususan, tajriba tadqiqotlarining bayonnomalari, aniqlik koʻrsatkichlarini tajriba yoki nazariy baholash natijalari, aniqlik koʻrsatkichlarini baholashga doir laboratoriyalararo va (yoki) ichki laboratoriya tajribalarining natijalari; texnik hisobot; Oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti loyihasi. Tasdiqlayman:
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestrida roʻyxatga olish boʻyicha davlat xizmatlari narxlari
T/r Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining oʻlchash diapazoni soni Ishlar narxi (bazaviy hisoblash miqdorida) 1. Bitta 26 baravar 2. Ikkitadan uchtagacha 35 baravar 3. Toʻrttadan yettitagacha 52 baravar 4. Sakkiztadan oʻntagacha 71 baravar 5. Oʻntadan yuqori 80 baravar
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti OʻLCHASHLARNI BAJARISH USLUBIYOTINING SERTIFIKATI Oʻz OʻU _________ sonli Ushbu sertifikat, _________________________________________________________ tomonidan ishlab ishlab chiquvchi-tashkilot nomi chiqilgan va ___________________________________________________________ tomonidan attestatsiya oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarini attestatsiyadan oʻtkazgan yuridik shaxsning nomi qilingan ______________________________________________________________________ oʻlchashlarni oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarining nomi bajarish uslubiyoti tasdiqlanib, ______________ — son bilan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan va metrologiya tekshiruvi hamda davlat metrologiya nazorati tatbiq etiladigan sohalarda qoʻllash uchun ruxsat etilganini tasdiqlaydi. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining metrologik tavsiflari mazkur sertifikatning ajralmas qismi boʻlib hisoblanuvchi pasportda keltirilgan. Rahbar _________________ F.I.O. QR-kod ___________________ Sertifikat berilgan sana
Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
______________ -son oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining sertifikatiga ILOVA OʻLCHASHLARNI BAJARISH USLUBIYOTINING SERTIFIKATI PASPORTI _________________________________________________________________ tomonidan ishlab chiqilgan oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini ishlab chiqqan tashkilot _________________________________________________________________________________________ oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining vazifasi, ________________________________________________________________________ uchun moʻljallangan uni qoʻllash sohasi (sohalari) va chegaralovchi parametrlar koʻrsatiladi _________________________________________________________________________________________ oʻlchashlarni bajarish uslubiyotining nomi _______________________________________________________________________________ ga muvofiq attestatsiyadan oʻtkazish talabi koʻrsatilgan normativ hujjat nomi attestatsiyadan oʻtkazilgan. Attestatsiyadan oʻtkazish ___________________________________________________________________ oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini ishlab chiqish boʻyicha materiallarni _______________________________________________________ natijalari boʻyicha amalga oshirilgan nazariy va (yoki) eksperimental tadqiqotlar Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish natijalari: 1. Oʻlchashlarni aniqlik koʻrsatkichining qiymatlari Oʻlchanayotgan kattaliklarning koʻlami (kichik koʻlamlar) va oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti boʻyicha bajariladigan oʻlchashlar aniqligi koʻrsatkichining belgilangan qiymatlari keltiriladi. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish vaqtida belgilangan oʻlchashlar xatoligining qiymatlari qoʻshimcha ravishda keltirish mumkin. 2. Oʻlchashlar aniqligini tekshirish normativlarining qiymatlari Oʻlchanayotgan kattaliklarning koʻlami (kichik koʻlamlari) va mos ravishda oʻlchashlar aniqligini tekshirish normativlarining qiymatlari keltiriladi. Masʼul shaxsning lavozimi _________________ F.I.O. QR-kod
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-oktabr,
671-son