UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, соҳада назорат механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин:

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) шакллантириш ва капитал қўйилмаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

Дастурга киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш;

инвестицияларни бошқариш тизимини иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилиш;

давлат инвестицияларини бошқариш тизимини рақамлаштириш ва шаффофлигини ошириш.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қуйидаги мазмундаги 6 1 ва 6 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«6 1 . Белгилансинки, бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

6 2 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини такомиллаштиришда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган омиллар ҳисобга олинишини таъминлаб борсин».

2. 1-иловада :

а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«инфратузилма лойиҳаси — иқтисодий ўсишни қуллаб-қувватлаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳа»;

б) 4-банд :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«қурилиш соҳасида лойиҳа ечимларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни углерод чиқиндиларини камайтиришга қаратилган тадбирларни инобатга олган ҳолда амалга ошириш;

республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллий инвестиция харажатларини уларга мутаносиб йўналтириб бориш»;

тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 6-банддаги , 19 — 21-бандлардаги , 24-банддаги , 27-банддаги , 29-банддаги , 30-банднинг биринчи хатбошисидаги , 32-банддаги , 38-банддаги , 51-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ташаббускорлар ҳар йили 15 январга қадар лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда 21-иловага мувофиқ намунавий таркибда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларини тузадилар»;

д) қуйидаги мазмундаги 27 1 ва 27 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«27 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 мартга қадар жорий йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

27 2 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 апрелга қадар нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;

е) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббускорлар билан биргаликда 1 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради»;

ж) қуйидаги мазмундаги 32 1 -банд билан тўлдирилсин:

«32 1 . Лойиҳа ташаббускорлари 1 майга қадар халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;

з) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича 10 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юборади»;

и) 34-бандда :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Дастурга киритиш таклиф этилаётган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари бўйича уларни баҳолаш жараёнини амалга ошириш учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини:

мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти;

объектнинг техник ҳолати тўғрисида маълумот;

инфратузилма лойиҳасининг асосий хатарлари, шу жумладан, иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи ҳақидаги маълумотлар;

архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;

янги бошланаётган объектлар бўйича муҳандислик тадқиқот ва лойиҳа ишларини бажариш учун бюджет харажатлари ҳисоби;

инфратузилма лойиҳасининг смета қиймати (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган объектлар бўйича);

улушли молиялаштиришда маҳаллий бюджетдан кўзда тутилган маблағлар, ташқи ёрдам маблағлари, қарз ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

лойиҳанинг амал қилиш муддати давомида операцион ва техник хизмат кўрсатиш бўйича дастлабки харажатлар (шу жумладан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш тадбирларини амалга ошириш учун кўзда тутилган харажатлар);

маҳаллий бюджетдан биргаликда молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг баёнлари;

инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичларга таъсири бўйича маълумотлар;

қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумот»;

к) 35-бандда :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича миллий мақсадларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) ва Давлат дастурларига киритилган инфратузилма лойиҳалари»;

л) қуйидаги мазмундаги 41 1 -банд билан тўлдирилсин:

«41 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилиши белгиланган, бироқ Дастурда назарда тутилмаган лойиҳалар (объектлар) келгуси йиллар дастурларини шакллантиришда устувор равишда инобатга олинади»;

м) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«43. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 20 июнга қадар ташаббускорлар томонидан тақдим этилган инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқиб, Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади»;

н) қуйидаги мазмундаги 44 2 ва 44 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«44 2 . Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурнинг тасдиқланган дастлабки параметрлари доирасида янги ташкил этиладиган қувватлар, шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси давр учун ўз тасарруфидаги объектлар бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатларига бўлган эҳтиёжлар ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.

44 3 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 октябрга қадар келгуси йил учун тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ташаббускорларга Дастур доирасида тармоқлар ва ҳудудлар бўйича прогноз лимитлари тўғрисидаги маълумотларни (қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун) юборади»;

о) қуйидаги мазмундаги 45 1 -банд билан тўлдирилсин:

«45 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми бўйича алоҳида иловаларни киритади»;

п) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 ноябрга қадар келгуси йил «Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонунида назарда тутилган прогноз лимитлар доирасида дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади»;

р) 49-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Дастурга қуйидаги ҳолларда:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилиши, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан — лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш (тендер) якунларига мувофиқ Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқликлар киритилиши мумкин.

Бунда Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосли таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида назарда тутилган Давлат бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартибларига қатъий амал қилган ҳолда киритилади»;

с) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Лойиҳалар портфелини шакллантириш СХЕМАСИ*

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. Ҳар йили 15 январга қадар II босқич Ишчи гуруҳлар Тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот тайёрлаш. Бундан ташқари, таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилади. Ҳар йили 1 мартга қадар III босқич Ишчи гуруҳлар Ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Ҳар йили 10 мартга қадар IV босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини тасдиқлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 майга қадар V босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганиш ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини эътирозларини) тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Ҳар йили 15 майга қадар VI босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 июнга қадар VII босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб бориш. Доимий равишда

т) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Лавозими бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Статистика агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)

у) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА

Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбари Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбарлари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — тармоқ вазирликлари ва идоралари туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — Статистика агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)

ф) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш СХЕМАСИ

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларига жўнатиш. Ҳар йили 1 февралга қадар II босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жорий йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 мартга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 апрелга қадар III босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни амалга ошириш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш. Ҳар йили 1 апрелга қадар IV босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Ҳар йили 10 апрелга қадар V босқич Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий кафиллик асосида киритиш.* Ҳар йили 1 майга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради. Давлат активларини бошқариш агентлиги Бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларнинг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Лойиҳа ташаббускорлари Халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. VI босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ўрганиш якунлари бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юбориш. Ҳар йили 10 майга қадар VII босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тасдиқланган лойиҳалар портфелидан танлаб олинган — лойиҳалар рўйхатини ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўпламини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 июнга қадар VIII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурга киритиш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Ҳар йили 20 июнга қадар IX босқич Вазирлар Маҳкамаси Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тасдиқланишини таъминлаш. Ҳар йили 1 июлга қадар X босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати (томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлаш. Белгиланган тартибда XI босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш. Ҳар йили 1 октябрга қадар Инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. Ҳар йили 1 ноябрга қадар XII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига. киритиш. Ҳар йили 10 ноябрга қадар XIII босқич Вазирлар Маҳкамаси Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Ҳар йили 20 ноябрга қадар

х) 6-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Баҳолаш мезонлари ва тармоқ мезонлари қуйида келтирилган тартибда баҳоланади:

Т/р Мезонлар Балларни бериш шартлари Балларнинг вазни I. Баҳолаш мезонлари: 1. Аҳоли ҳаёти ва соғлиги учун табиий ва техноген офатлар, эпидемиологик вазият бўйича хавфни бартараф этиш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва унинг оқибатларини юмшатиш, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар тоифасига тегишлилиги Тегишли 5 Тегишли эмас 0 2. Лойиҳани амалга ошириш зарурати ва мақсадининг сон ва сифат кўрсаткичларини асослаш ҳисоб-китоблари (маълумотлари) мавжудлиги Мавжуд 5 Мавжуд эмас 0 3. Лойиҳа аҳамиятининг даражаси Республика 5 Вилоят 10 Бир қанча шаҳар ва туманлар 15 Туман ва шаҳарлар 20 Туман ёки шаҳарлар 25 4. Лойиҳанинг самарадорлиги, шу жумладан, ижтимоий самараси Объекти хизмат кўрсатишни кўзда тутиб, тўғридан тўғри муаммони, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга қаратилган 10 Лойиҳа бўйича алоҳида муаммолар, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган кўрсаткичлар белгиланган 5 Лойиҳа самарадорлигини аниқлаш қийин 0 5. Объектнинг техник ҳолати Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди) 20 Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади) 10 Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади) 5 6. Лойиҳанинг барча хатарлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш, хавфлар рейтинги, уларни камайтириш стратегияси ва қолдиқ хавфларни баҳолаш (хавф камайгандан кейинги стратегияси). Батафсил хавфлар реестри ва хатарларни бошқариш режасининг мавжудлиги 10 Лойиҳани амалга оширишда асосий хатарларнинг сифатли тавсифи мавжудлиги 5 Хавфлар реестри ёки хатарларни бошқариш режаси мавжуд эмас 0 7. Объектда охирги иш бажарилиш вақти (қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш) Амалга оширилмаган 20 10 йилдан 15 йилгача 10 5 дан 10 йилгача 5 5 йилгача 0 8. Лойиҳани маҳаллий бюджетдан молиялаштириш даражаси 50 фоиз ва ундан ортиқ 10 50 фоизгача 5 йўқ 0 9. Тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги Мавжуд 10 Мавжуд эмас 0 10. Янги иш ўринлари яратиш Яратиш кўзда тутилган 5 Яратиш кузда тутилмаган 0 11. Молиявий ресурсларнинг асосланган ҳисоб-китоби ва молиялаштириш манбалари аниқланганлиги Мавжуд 10 Мавжуд эмас 0 12. Лойиҳанинг ташқи-муҳандислик тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш ҳолати Таъминланган 10 Қисман таъминланган 5 Таъминланмаган 0 13. Лойиҳанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш учун истеъмолчилар (фойдаланувчилар) етарлилиги Етарли миқдорда мавжуд 10 Етарли эмас 0 14. Лойиҳа хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сони 10 минг нафардан ортиқ 20 5 мингдан 10 минг нафаргача 15 1 мингдан 5 минг нафаргача 10 1 минг нафардан кам 5 II. Тармоқ мезонлари: Таълим муассасалари (мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари) 1. Навбатчилик коэффициенти (ўқувчилар сонининг таълим муассасасининг қувватига нисбати) 2 ва ундан ортиқ 15 1,5 дан 2 гача 10 1 дан 1.5 гача 5 1 дан кам 0 2. Спорт залларининг мавжудлиги Мавжуд эмас 15 Мавжуд, аммо реконструкция қилишга муҳтож 10 Мавжуд, аммо капитал таъмирлашга муҳтож 5 Мавжуд 0 Соғлиқни сақлаш объектлари 3. Бирламчи касалланиш даражаси (100 минг аҳолига) 30 мингдан кам 15 30 мингдан 40 минггача 10 40 мингдан 50 минггача 5 50 мингдан ортиқ 1 4. Ҳар бир фуқарога йилига поликлиникага тиббий ташрифлар сони (ташрифлар) 5 тадан кам 15 5 тадан 7 гача 10 7 тадан 10 тагача 5 10 тадан кўп 1 Ичимлик ва оқова сув объектлари 5. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 10 фоиздан кам 15 10 дан 30 фоизгача 10 30 дан 50 фоизгача 5 50 фоиздан ортиқ 1 6. Аҳолини марказлаштирилган канализация тармоқлари билан таъминлаш 10 фоиздан кам 15 10 дан 30 фоизгача 10 30 дан 50 фоизгача 5 Мелиорация объектлари 7. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси 50 фоиз ва ундан ортиқ 15 30 дан 50 фоизгача 10 20 дан 30 фоизгача 5 20 фоиздан кам 0 Суғориш объектлари 8. Ерларни суғориш даражаси 50 гектар ва ундан ортиқ 20 10 дан 50 гектаргача 15 5 дан 10 гектаргача 10 1 дан 5 гектаргача 5 1 гектардан кам 0 ».

5-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

ц) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти ______________________________________________________ (лойиҳа номи) 1. Асосий қоидалар Йўналиш номи Лойиҳанинг қисқа номланиши _________ вилояти _________ туманидаги _________ Лойиҳанинг бошланиш ва тугаш муддати 20..-20.. йиллар Тармоқ вазирлиги (идора) номи Лойиҳа тадбирларининг асосий ва ҳамкор ижрочилари Лойиҳа паспортини ишлаб чиқувчи

2. Лойиҳа мазмуни Лойиҳанинг мақсади Таълим жараёнини сифатли ўтказиш учун тегишли шароитлар яратиш Лойиҳа кўрсаткичлари ва уларнинг йиллар бўйича қиймати Сони Мавжуд қувват Лойиҳавий қуввати Давр, йил 20.. … … … … - - - - … Лойиҳа натижаси (ижтимоий ва (ёки) иқтисодий самараси)

3. Босқич ва назорат нуқталари Т/р Номланиши Тури (босқичнинг якунланиши, назорат нуқтаси) Муддати 1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш 20.. йил ...ой 2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш 20.. йил ...ой 3. … …

4. Лойиҳа бюджети Молиялаштириш манбаи Амалга ошириш йили Ҳаммаси 20.. ... ... ...* Бюджет манбаси, млн сўм Республика бюджети Маҳаллий бюджет Бошқа манбалар Бюджетдан ташқари манбалар, млн сўм Жами

5. Асосий хатарлар Т/р Хатарларнинг номланиши Хатарлардан огоҳлантирувчи тадбирлар (оқибатларнинг тавсифи) Хатар даражаси (паст, ўрта, юқори) Хатарларни бошқариш ва камайтириш чоралари 1. Лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқмаслик 2. Лойиҳаларни амалга оширишда молиялаштиришнинг кечиктирилиши 3. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари (сизот сувларнинг кўтарилиши, ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчиликлар ва бошқа талафотлар) 4. …..

6. Лойиҳа тавсифи Тармоқларни ривожлантириш стратегиялари ва дастурлари, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқлиги Бошқа лойиҳалар ва дастурлар билан ўзаро боғлиқлиги Лойиҳани амалга ошириш учун асос Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (бенефициар кўрсаткичлари (сони, жинси, ижтимоий инклюзияси ва бошқалар) Қўшимча маълумотлар

7. Объектнинг техник ҳолати ва охирги иш бажарилиш вақти Техник ҳолати Фойдаланишга топширилган вақти Охирги иш бажарилиш вақти Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди) Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади) Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади)

8. Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида унга кўрсатиладиган техник хизмат ва сақлаш харажатининг тахминий ҳисоб-китоби Объектни сақлаш харажатлари номи Харажатлар ҳисоб-китоби, млн сўм Жами ш.ж., йиллар 20..й. 20..й. 20..й. 20..й. 20..й. Техник хизмат кўрсатиш Сақлаш харажати Жами

9. Инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгаришига таъсирини баҳолаш Иқлим ўзгаришига таъсири Изоҳ Оқибатларини юмшатиш шартлари Иссиқхона гази чиқиндилари Энергия истеъмоли Қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш Сув сарфи Мослашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа чоралар Умумий баҳо:

3. 2-иловада :

а) 2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

« шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;

электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

қурилишларнинг манзилли рўйхати — ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;

ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб унинг фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам»;

б) 11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

в) 14-бандда :

иккинчи хатбоши «ер участкасини танлаш ва ажратиш» сўзларидан кейин «бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва назоратга олинишини таъминлаш»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари ва дарахтлар ҳамда кўп йиллик буталарни кўчириш ишларини ташкил этиш»;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«фойдаланувчи ташкилот тасарруфига ўтказиш учун авизони расмийлаштириш;

пудрат шартномасида белгиланган кафолат муддати якуни билан фойдаланувчи ташкилотнинг эътирозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи расмий хабарномасини олиш»;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 4-боб қуйидаги мазмундаги 33 1 -банд билан тўлдирилсин:

«33 1 . Тегишли тартибда пудрат шартномаси бекор қилинган объектларда қурилиш-пудрат ишларни якунлаш учун буюртмачи томонидан:

шартнома бекор бўлган кундан эътиборан бир ой муддатда объектнинг қолдиқ иш ҳажмлари назорат ўлчови орқали аниқланади ва хатлов далолатномаси расмийлаштирилади;

объектнинг аниқланган қолдиқ иш ҳажмлари жорий нархларда аниқлаштирилади ва давлат экспертизаси хулосалари олинади;

экспертиза хулосаларига мувофиқ қолдиқ иш ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш (тендер) амалга оширилади;

объектда амалга оширилган ишлардан ҳосил бўлган 5 фоизлик кафолат тўловлари, бажарилган иш ҳажмлари қийматига қараб пудрат ташкилотлари ўртасида тақсимланади ва тўлаб берилади.

Бунда қурилиш-пудрат ишларини якунлаш учун амалга оширилган қўшимча лойиҳа-қидирув ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган капитал қуйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида» 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ буюртмачининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади».

д) 34-бандда :

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Дастур тасдиқлангандан кейин электрон платформада ҳар бир объект бўйича ID рақам очилади»;

е) 35-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди»;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жорий йилда ажратилган маблағлар электрон платформада объектлар (ID рақамлар) бўйича режалаштирилади.

Бунда қайта тақсимланадиган маблағлар соҳалар кесимида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади»;

ж) 36-банддаги «автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида» сўзлари «электрон платформада» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 37-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади»;

и) 40-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) қуйидаги мазмундаги 41 1 — 41 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«41 1 . Бажарилган қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари ҳамда етказиб берилган жиҳозлар учун тўловларга электрон ҳисобварақ-фактура асословчи ҳужжат ҳисобланади, давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бундан мустасно».

41 2 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш (объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш) муддати тугагандан сўнг ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш муддати давомида электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари молиялаштирилиши мумкин.

Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

41 3 . Лойиҳалаштириш ишлари икки босқичли (техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲК) ва ишчи ҳужжат) бўлган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва молиялаштириш тасдиқланган ишчи ҳужжат асосида амалга оширилади.

Бунда ишчи ҳужжат белгиланган тартибда давлат экспертизаси хулосаси асосида тасдиқланади»;

л) 45-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) қуйидаги мазмундаги 46 1 -банд билан тўлдирилсин:

«46 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастур доирасида кредитор қарздорликларни қоплаш учун соҳалар кесимида ажратилган маблағларни аввалги йилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида молиялаштириш чораларини кўради»;

н) қуйидаги мазмундаги 47 1 -банд билан тўлдирилсин:

«47 1 . Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади».

о) 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия» сўзи «иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 1-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда «Капитал қўйилмалар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — электрон платформа) рўйхатдан ўтиши талаб этилади»;

5-банднинг биринчи хатбошисидаги «тизим орқали Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар)» сўзлари «платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган)» сўзлари билан алмаштирилсин.

8-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва тасдиқланган харажатлар сметасини иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этади»;

9-бандда :

биринчи хатбоши «ва электрон платформага юкланади» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши «Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг)» сўзларидан кейин «электрон платформага юкланишига ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали ваколатли органга тақдим этади.

Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади»;

11-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар дастлабки манзилли рўйхатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

13. Дастлабки манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг буюртмачилар томонидан икки иш куни ичида харажатлар сметаси белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади»;

14-банддаги «Молия органлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия органлари харажатлар сметасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотлар ва талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Манзилли рўйхатлар ваколатли орган билан келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали тақдим этилади;

Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади».

18-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

куйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қўйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;

йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;

манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши»;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Манзилли рўйхатлар келишилгандан сўнг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади»;

20-банднинг биринчи хатбошисидаги «тизим» сўзи «платформа» сўзи билан алмаштирилсин;

21-банддаги «хабарномада» сўзи «электрон платформада» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ваколатли орган электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни электрон платформада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно»;

23-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Молия вазири» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банддаги «ваколатли органлар билан келишилган» сўзлари «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;

р) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш СХЕМАСИ

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Иқтисодиёт ва молия органлари Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ва электрон платформада ID рақамларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш. 5 иш куни ичида II босқич Буюртмачилар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш. 3 иш куни ичида III босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш. 2 иш куни ичида IV босқич Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2 иш куни ичида V босқич Буюртмачилар Тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш. 2 иш куни ичида VI босқич Иқтисодиёт ва молия органлари Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш. 2 иш кун ичида VII босқич Буюртмачилар Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш. 3 иш кун ичида VIII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш. 3 иш куни ичида IX босқич Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 3 иш куни ичида X босқич Буюртмачилар Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш. 2 иш кун ичида XI босқич Ғазначилик органлари Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда »;

с) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

«Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиб-таомилларини белгилайди.

2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида мазкур Тартибга иловага мувофиқ шаклда рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида буюртмачилар томонидан шакллантирилади.

3. Бюджет ташкилотини сақлаш харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида тузилган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида қуйидагилар ҳисобга олинади:

ўтган йилги бино ва иншоотларини капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида кўзда тутилган бажарилган ишлар ва хизматлар, объектлар бўйича етказиб берилган қурилиш материаллари ва жиҳозлар учун кредиторлик қарздорлигини қоплаш;

ўтган йилги аниқ рўйхатларда ҳисобга олинган капитал таъмирлаш объектларининг тугалланиши;

техник паспортлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига олинган давлат экспертизаси хулосаси ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари;

камчиликлар далолатномаларига асосан капитал таъмирланиши зарур бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини, жумладан, ресурс сметасини ишлаб чиқиш.

Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш жараёнида бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ишлаб берилмаган бўнаклар бўйича дебиторлик қарзини ва якунланган йилда буюртмачи харид қилган моддий-техник ресурслар қийматини чегирган ҳолда акс эттирилади.

4. Объектларни капитал таъмирлаш манзилли рўйхатларга киритишнинг мажбурий шартлари бўлиб, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, жумладан, ресурс сметаси ёки ишлар ва маблағ билан таъминлаш манбаларининг рўйхати мавжудлиги, шунингдек, объектларнинг капитал таъмирланишини асосан ҳисобот йили давомида амалга ошириш ҳисобланади.

5. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг шакллантирилган манзилли рўйхатлари қуйидагича келишилган ҳолда бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасдиқланади:

а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштиришда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;

б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари билан келишиб;

д) туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларидан молиялаштиришда — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан.

Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг тасдиқланган ва келишилган манзилли рўйхатларини бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар тегишли туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этадилар.

6. Объектлар бўйича пудрат ва лойиҳа ташкилоти ҳамда капитал таъмирлаш ишларининг шартномавий қиймати қурилиш соҳасида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.

Харид қилиш тартиб-таомиллари бўйича аниқланган капитал таъмирлашнинг шартнома қиймати, агар иш бир календарь йилдан ортиқ амалга оширилган бўлса ва бу ишларни бажариш ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирдагина, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.

7. Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларига йил давомида қўшимча объектлар киритилишга аварияли вазиятларда, шунингдек, молиялаштириш манбалари тасдиқланганда йўл қўйилади. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг қўшимча манбалари мавжуд бўлмаганида, қўшимча объектни инобатга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлаштирилади.

Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг аниқлаштирилган аниқ рўйхатлари бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан молиялаштирувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

8. Ҳар чоракда бюджет ташкилотлари бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари келишилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш маблағларининг шартномавий нархларда ўзлаштирилиши, шунингдек, ушбу манзилли рўйхатларга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.

9. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш Давлат бюджети харажатларини иқтисодий таснифлашнинг 4-гуруҳи харажатларини маблағ билан таъминлашнинг умумий суммаси доирасида қатъий молиялаштирилади.

10. Мазкур Тартиб талабларига риоя этмаганлик учун масъулият бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари — объектларни балансда сақловчилари зиммасига юкланади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартибига ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» «КЕЛИШИЛДИ» вазирлик ва идора (ҳудудий бўлинма) раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар __________________ 20___ йил, «___» ___________ имзо. муҳр Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (ҳудудий бўлинма раҳбари) __________________ 20___ йил, «___» ___________ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ Объект номи ва манзили Таъмирлаш бошланишини ва фойдаланишга топшириш йили Лойиҳа қуввати Объектнинг умумий қиймати (шартнома асосида, шу жумладан буюртмачи бошқа харажатлари) 01.01.20___ й. ҳолатига объект қолдиқ қиймати, шу жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг қайта ҳисоблаш билан қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи 20___ йил учун ажратилган маблағлар лимити 20___ йилда фойдаланишга топшириладиган 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати, шу жумладан буюртмачи харажатлари Экспертиза хулосаси рақами ва санаси Тендер (танлов) натижасига кўра баённома рақами ва санаси Қурилиш пудрат ташкилот номи Жами шу жумладан: Қурилиш монтаж ишлари Жиҳоз Буюртмачи бошқа харажатлари Муддат қувват Асосий фонд Жами Жумладан . сақлаш харажатлари Киритилди Буюртмачи хизмати раҳбари __________________ 20___ йил, «___» ___________ имзо. муҳр Келишилди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент (бошқарма) бошлиғи (ҳудудий бўлинма тузилмаси бошлиғи) __________________ 20___ йил, «___» ___________ ».

4. 3-иловада :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

« шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;

электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

« ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб уни фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам»;

б) 2-боб қуйидаги мазмундаги 2 1 — 2 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«2 1 . Мониторингни юритиш мақсадида буюртмачи томонидан электрон платформага шахсий кабинети орқали ҳар бир объектнинг ID рақами бўйича киритилиши лозим бўлган маълумотлар:

а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар:

объектнинг жойлашган манзили;

ер майдонини ажратиш қарори, объектнинг лойиҳалаштириш учун берилган архитектуравий режалаштириш топшириғи (АРТ);

бинонинг техник ҳолати хулосаси;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш юзасидан экспертиза хулосаси, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома;

лойиҳа топшириғи, фойдаланишга топшириш далолатномаси;

б) доимий равишда янгиланиб бориладиган ва ўзгарадиган маълумотлар:

объект (лойиҳа)нинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича фото сурати;

объект (лойиҳа) қурилиш жараёнининг жонли видео кузатуви;

муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари.

2 2 . Дастур қабул қилиниб, объект (лойиҳа)га ID рақам бириктирилгандан сўнг буюртмачи ташкилот ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар ҳар ойда, объект (лойиҳа)ни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари жараёнларидан келиб чиқиб, мажбурий кўрсаткичларни тўлиқ равишда киритиб боради;

б) доимий равишда янгиланиб бориладиган маълумотлар:

объектнинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича камида 3 та фотосурати расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга қараб, ҳар чорак якуни бўйича ва фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳисобот даврининг 10-санасига қадар киритиб боради;

муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари назорат тадбирлари ўтказилган кундан эътиборан 5 (беш) кун ичида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб боради;

в) молиялаштириш учун иқтисодиёт ва молия органларига юбориладиган маълумотлар:

объект (лойиҳа) учун тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан шахсий ғазна варағини очиш учун аризани белгиланган тартибда юборади;

объект (лойиҳа)нинг тендер (танлов) савдолари якунларига кўра тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметасини ва унга киритиладиган ўзгартиришларни белгиланган тартибда юборади.

2 3 . Ахборот тизимлари билан ID рақами асосида электрон платформани интеграция қилиш орқали қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:

а) «Шаффоф» қурилиш миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирадиган маълумотлар:

буюртмачи номи, СТИРи;

лойиҳа ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, лойиҳа ташкилоти СТИРи;

пудрат ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, пудрат ташкилоти СТИРи;

топохарита ва геология қидирувини бажарувчи ташкилотни аниқлаш лот рақами;

техник ҳолатни ўрганадиган ташкилотни аниқлаш лот рақами, экспертиза ўтказишда лот рақами;

лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосаси;

ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси;

геодезия (геология) хулосаси;

объектнинг тасдиқланган бош режаси;

топохаритаси;

объектнинг шартномаси ва унда бажариладиган ишлар графиги;

объектнинг танлов (тендер) савдолари якуни бўйича баён ва бошқа маълумотлар;

б) «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантириладиган маълумотлар:

объект (лойиҳа)нинг ғазна ҳисобварағи;

объект (лойиҳа) тўлов топшириқномалари;

объект (лойиҳа) бўйича харажатлар сметаси.

в) «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда харид ҳужжатлари бўйича комплекс экспертиза хулосаси бўйича маълумотномалар;

г) солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда қурилиш-монтаж ишлари бўйича электрон ҳисоб фактура бўйича маълумотномалар»;

в) 9-банддаги «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — ахборот тизими)» сўзлари «электрон платформадан» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 12-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг ҳолати, лойиҳа паспортида аниқланган асосий хавфларнинг ҳолати, шу жумладан, хавф даражаси ва уларни камайтириш стратегиясининг самарадорлиги, уларни молиялаштириш ва маблағларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни»;

е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар):

маълумотларни тўлиқ, тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида киритиш ҳамда юклаш;

белгиланган муддатларда объект (лойиҳа)нинг фотосуратлари ва видео кузатув жараёнларини юклаб бориш;

лойиҳаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни доимий назорат қилиш, шунингдек, электрон платформага тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади»;

ж) қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:

«14 1 . Дастур доирасида фойдаланишга топширилган объектларни мониторинг қилиш ишлари электрон платформа ёрдамида амалга оширилади»;

з) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «куйидаги маълумотларни тақдим этади» сўзлари «электрон платформа орқали қуйидаги маълумотларни киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 4-боб қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:

«17 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишининг якуний натижаларидан келиб чиқиб:

кўзланган мақсадларга эришилиши;

лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши;

йўл қўйилган камчиликлар;

мавжуд муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш бўйича таклифлар юзасидан соҳалар ва ҳудудлар кесимида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.

Таҳлилий маълумотлар юзасидан тайёрланган ахборот Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади»;

к) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш СХЕМАСИ

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) Объектларнинг амалга оширилиш ҳолати ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар II босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маълумотлар ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юбориш. 2 иш куни ичида III босқич Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) Ваколатли органга хабарнома бўйича зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришлар юбориш. 2 иш куни ичида IV босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мониторинг натижалари юзасидан маълумот ва таклифлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиб бориш. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар V босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш, унинг натижалари бўйича капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари) учун тавсиялар ишлаб чиқиш. Объект фойдаланишга топширилганидан сўнг 5 йил давомида (заруратга кўра) » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 9 октябрь,

651-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirish, mablagʻlarning maqsadli va samarali sarflanishini taʼminlash, shuningdek, sohada nazorat mexanizmlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar ilovaga muvofiq kiritilsin:

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) shakllantirish va kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tizimini takomillashtirish;

Dasturga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish va nazorat qilish mexanizmlarini takomillashtirish;

investitsiyalarni boshqarish tizimini iqlim oʻzgarishi va uning oqibatlarini yumshatishga qaratilgan tadbirlarni hisobga olgan holda isloh qilish;

davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini raqamlashtirish va shaffofligini oshirish.

2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-oktabrdagi 651-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qushimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Quyidagi mazmundagi 6 1 va 6 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Belgilansinki, budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarni saralash, baholash va tasdiqlash Davlat investitsiyalarini boshqarish (Public Investment Management — PIM) tamoyillari asosida iqlim oʻzgarishi omillarini inobatga olgan holda amalga oshiriladi.

6 2 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi shaharsozlik qurilish normalarini ishlab chiqish hamda amaldagi shaharsozlik qurilish normalarini takomillashtirishda iqlim oʻzgarishi va uning oqibatlarini yumshatishga qaratilgan omillar hisobga olinishini taʼminlab borsin”.

2. 1-ilovada :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“infratuzilma loyihasi — iqtisodiy oʻsishni qullab-quvvatlash va aholining hayot sifatini yaxshilash maqsadida ijtimoiy, yoʻl-transport, suv xoʻjaligi, muhandislik-kommunikatsiya obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash, shuningdek, iqlim oʻzgarishiga moslashuvchan va oqibatlarini yumshatishga qaratilgan loyiha”;

b) 4-band :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“qurilish sohasida loyiha yechimlarini iqlim oʻzgarishiga moslashtirish, iqlim oʻzgarishi va uning oqibatini yumshatish hamda loyihalarni uglerod chiqindilarini kamaytirishga qaratilgan tadbirlarni inobatga olgan holda amalga oshirish;

respublika iqtisodiyotiga toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar hajmini oshirish maqsadida mahalliy investitsiya xarajatlarini ularga mutanosib yoʻnaltirib borish”;

toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha oʻn birinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) 6-banddagi , 19 — 21-bandlardagi , 24-banddagi , 27-banddagi , 29-banddagi , 30-bandning birinchi xatboshisidagi , 32-banddagi , 38-banddagi , 51-bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tashabbuskorlar har yili 15-yanvarga qadar loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining tuman (shahar) kesimidagi dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda Hududiy ishchi guruhlar hamda 21-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda tuman (shahar) ishchi guruhlarini tuzadilar”;

d) quyidagi mazmundagi 27 1 va 27 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-martga qadar joriy yil uchun qurilish sohasida narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

27 2 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1-aprelga qadar narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun moʻljallangan qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlarining sohalar boʻyicha oʻrtacha qiymatini ishlab chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi”;

e) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tashabbuskorlar bilan birgalikda 1-mayga qadar davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Dasturga kiritish uchun shakllantiradi”;

j) quyidagi mazmundagi 32 1 -band bilan toʻldirilsin:

“32 1 . Loyiha tashabbuskorlari 1-mayga qadar xalqaro moliya institutlarining kreditlari ishtirokida belgilangan tartibda amalga oshirilayotgan loyihalar boʻyicha markazlashgan manbalar hisobidan budjet mablagʻlari kapital qoʻyilmalarga boʻlgan talablarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi”;

z) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining takliflarini oʻrganish yakunlari boʻyicha 10-mayga qadar davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlari roʻyxatini tashabbuskorlarga tavsiyalar bilan birga yuboradi”;

i) 34-bandda :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Dasturga kiritish taklif etilayotgan har bir infratuzilma loyihalari boʻyicha ularni baholash jarayonini amalga oshirish uchun quyidagilarni oʻz ichiga olgan hujjatlar toʻplamini:

mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasining pasporti;

obyektning texnik holati toʻgʻrisida maʼlumot;

infratuzilma loyihasining asosiy xatarlari, shu jumladan, iqlim oʻzgarishi va tabiiy ofatlar xavfi haqidagi maʼlumotlar;

arxitektura va qurilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlangan loyiha hujjatlari;

yangi boshlanayotgan obyektlar boʻyicha muhandislik tadqiqot va loyiha ishlarini bajarish uchun budjet xarajatlari hisobi;

infratuzilma loyihasining smeta qiymati (loyihaoldi va loyiha hujjatlari tasdiqlangan obyektlar boʻyicha);

ulushli moliyalashtirishda mahalliy budjetdan koʻzda tutilgan mablagʻlar, tashqi yordam mablagʻlari, qarz va boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirish amalga oshirilishini tasdiqlovchi hujjatlar;

loyihaning amal qilish muddati davomida operatsion va texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha dastlabki xarajatlar (shu jumladan, iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish tadbirlarini amalga oshirish uchun koʻzda tutilgan xarajatlar);

mahalliy budjetdan birgalikda moliyalashtirilishi koʻzda tutilgan loyihalar boʻyicha xalq deputatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi viloyatlar va Toshkent shahar Kengashining bayonlari;

investitsiya loyihalarining iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq koʻrsatkichlarga taʼsiri boʻyicha maʼlumotlar;

qiymati 10 mln AQSh dollari va undan ortiq boʻlgan yirik infratuzilma loyihalarining ijtimoiy-iqtisodiy samaradorligini baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumot”;

k) 35-bandda :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish boʻyicha milliy maqsadlarni inobatga olgan holda rivojlantirish strategiyalari (konsepsiyalari) va Davlat dasturlariga kiritilgan infratuzilma loyihalari”;

l) quyidagi mazmundagi 41 1 -band bilan toʻldirilsin:

“41 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining tegishli hujjatlariga asosan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritilishi belgilangan, biroq Dasturda nazarda tutilmagan loyihalar (obyektlar) kelgusi yillar dasturlarini shakllantirishda ustuvor ravishda inobatga olinadi”;

m) 43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“43. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 20-iyunga qadar tashabbuskorlar tomonidan taqdim etilgan infratuzilma loyihalarini koʻrib chiqib, Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi”;

n) quyidagi mazmundagi 44 2 va 44 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“44 2 . Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dasturning tasdiqlangan dastlabki parametrlari doirasida yangi tashkil etiladigan quvvatlar, shuningdek, loyihalarni ishga tushirish muddatlarini hisobga olgan holda, kelgusi davr uchun oʻz tasarrufidagi obyektlar boʻyicha budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan texnik xizmat koʻrsatish va saqlash xarajatlariga boʻlgan ehtiyojlar hisoblab chiqilishini taʼminlaydi.

44 3 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10-oktabrga qadar kelgusi yil uchun tayyorlangan “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni loyihasidan kelib chiqqan holda, tashabbuskorlarga Dastur doirasida tarmoqlar va hududlar boʻyicha prognoz limitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (qayta koʻrib chiqish va muvofiqlashtirish uchun) yuboradi”;

o) quyidagi mazmundagi 45 1 -band bilan toʻldirilsin:

“45 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturning yakuniy loyihasiga davlat-xususiy sheriklik ishtirokidagi hamda xalqaro moliya institutlari kreditlari hisobidan belgilangan tartibda amalga oshiriladigan loyihalarning budjet kapital qoʻyilmalari qismi boʻyicha alohida ilovalarni kiritadi”;

p) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10-noyabrga qadar kelgusi yil “Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjeti toʻgʻrisida”gi qonunida nazarda tutilgan prognoz limitlar doirasida dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi”;

r) 49-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. Dasturga quyidagi hollarda:

Vazirlar Mahkamasi Rayosati tomonidan — Dasturning asosiy parametrlariga tasdiqlangan loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari hamda moliyalashtirish manbalari mavjud boʻlgan qoʻshimcha loyihalar (obyektlar) kiritilishi, amalga oshirilmagan loyihalar (obyektlar) chiqarib tashlanishini, shuningdek, kapital qoʻyilmalarning buyurtmachilar (tashabbuskorlar) oʻrtasida qayta taqsimlanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan — loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, eng yaxshi takliflarni tanlash (tender) yakunlariga muvofiq Dastur doirasida amalga oshirilayotgan loyihalar (obyektlar) parametrlariga buyurtmachilar (tashabbuskorlar) boʻyicha belgilangan kapital qoʻyilmalar limitlari doirasida tuzatish va aniqliklar kiritilishi mumkin.

Bunda Dasturning asosiy parametrlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar Vazirlar Mahkamasiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining asosli takliflariga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida nazarda tutilgan Davlat budjetining xarajatlar yoyilmasiga oʻzgartirishlar kiritish tartiblariga qatʼiy amal qilgan holda kiritiladi”;

s) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Loyihalar portfelini shakllantirish SXEMASI*

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining tuman (shahar) kesimidagi dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha ishchi guruh tuzish. Har yili 15-yanvarga qadar II bosqich Ishchi guruhlar Tizimli ravishda obyektlarni, yaʼni binolar, inshootlar, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining texnik holatini oʻrgangan holda loyihalar portfeliga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalari roʻyxatini shakllantirish hamda har bir infratuzilma loyihasi boʻyicha maʼlumot tayyorlash. Bundan tashqari, taklif etilayotgan loyihalar roʻyxatini ishlab chiqishda iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq jihatlar koʻrib chiqiladi. Har yili 1-martga qadar III bosqich Ishchi guruhlar Oʻrganilgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini idoraviy mansubligiga qarab tegishli vazirlik va idoralarga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Har yili 10-martga qadar IV bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan materiallar asosida loyihalar portfelini tasdiqlash hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-mayga qadar V bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan loyihalar portfelini oʻrganish va zarurat boʻlganda oʻzining takliflarini eʼtirozlarini) tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Har yili 15-mayga qadar VI bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Iqtisodiyot va moliya vazirligining takliflari (eʼtirozlari) asosida oʻzgartirish (qoʻshimcha) kiritilgan loyihalar portfelini yoki takliflar boʻyicha oʻzining fikrini asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-iyunga qadar VII bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan loyihalar portfelini oʻzlarining rasmiy veb-saytiga yoki ommaviy axborot vositalariga joylashtirish va oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilgan hollarda yangilab borish. Doimiy ravishda

t) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha hududiy ishchi guruhning NAMUNAVIY TARKIBI

Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — hududiy iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining investitsiyalar, sanoat va savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahardagi korxonalarining rahbarlari Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahardagi korxonalarining rahbarlari Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy bosh boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — tarmoq vazirliklari va idoralari hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Statistika agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — loyihalashtiruvchi tashkilot (masʼul xodimi)

u) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA

Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha tuman (shahar) ishchi guruhining NAMUNAVIY TARKIBI

Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar, sanoat va savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning tuman (shahar) korxonasi rahbari Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning tuman (shahar) korxonasi rahbarlari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — tarmoq vazirliklari va idoralari tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Statistika agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — loyihalashtiruvchi tashkilot (masʼul xodimi)

f) 5-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish, kelishish va tasdiqlash SXEMASI

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) loyihasiga kiritish uchun investitsiya takliflarini taqdim etish shakllari namuna va maketlarini ishlab chiqib, loyiha tashabbuskorlariga joʻnatish. Har yili 1-fevralga qadar II bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Joriy yil uchun qurilish sohasida narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-martga qadar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun moʻljallangan qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlarining sohalar boʻyicha oʻrtacha qiymatini ishlab chiqish va Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-aprelga qadar III bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini tuman (shahar) hokimlari va sektor rahbarlari bilan birgalikda ularni amalga oshirish zarurati hamda ularning joylashuvi boʻyicha keng jamoatchilik fikrini oʻrganish. Har yili 1-aprelga qadar IV bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturda belgilangan maqsadli moʻljallardan kelib chiqib, kelgusi yil uchun ajratiladigan kapital qoʻyilmalar miqdorining dastlabki parametrlarini vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Har yili 10-aprelga qadar V bosqich Vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining tavsiyalaridan kelib chiqib, kelgusi uch yillikda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga shaxsiy kafillik asosida kiritish.* Har yili 1-mayga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Dasturga kiritish uchun shakllantiradi. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Boʻsh turgan, samarasiz foydalanilayotgan va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlarning roʻyxatini Dasturga kiritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Loyiha tashabbuskorlari Xalqaro moliya institutlarining kreditlari ishtirokida belgilangan tartibda amalga oshirilayotgan loyihalar boʻyicha markazlashgan manbalar hisobidan budjet mablagʻlari kapital qoʻyilmalarga boʻlgan talablarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. VI bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining takliflari va davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini oʻrganish yakunlari boʻyicha davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlari roʻyxatini tashabbuskorlarga tavsiyalar bilan birga yuborish. Har yili 10-mayga qadar VII bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Tasdiqlangan loyihalar portfelidan tanlab olingan — loyihalar roʻyxatini va loyihalar boʻyicha hujjatlar toʻplamini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-iyunga qadar VIII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturga kiritish uchun taklif qilingan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Har yili 20-iyunga qadar IX bosqich Vazirlar Mahkamasi Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati Vazirlar Mahkamasi Rayosatida tasdiqlanishini taʼminlash. Har yili 1-iyulga qadar X bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Vazirlar Mahkamasi Rayosati (tomonidan tasdiqlangan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati asosida kelgusi yil loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar ajratilishini taʼminlash. Belgilangan tartibda XI bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Dasturning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan infratuzilma loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha-hujjatlari ishlab chiqilishini taʼminlash. Har yili 1-oktabrga qadar Infratuzilma loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlash. Har yili 1-noyabrga qadar XII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini oʻrnatilgan tartibda vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga. kiritish. Har yili 10-noyabrga qadar XIII bosqich Vazirlar Mahkamasi Dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. Har yili 20-noyabrga qadar

x) 6-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Baholash mezonlari va tarmoq mezonlari quyida keltirilgan tartibda baholanadi:

T/r Mezonlar Ballarni berish shartlari Ballarning vazni I. Baholash mezonlari: 1. Aholi hayoti va sogʻligi uchun tabiiy va texnogen ofatlar, epidemiologik vaziyat boʻyicha xavfni bartaraf etish, iqlim oʻzgarishiga moslashuvchan va uning oqibatlarini yumshatish, vakolatli organ tomonidan tabiiy ofatlardan zarar koʻrgani tasdiqlangan obyektlarni tiklashga (aniqlashga) qaratilgan loyihalar toifasiga tegishliligi Tegishli 5 Tegishli emas 0 2. Loyihani amalga oshirish zarurati va maqsadining son va sifat koʻrsatkichlarini asoslash hisob-kitoblari (maʼlumotlari) mavjudligi Mavjud 5 Mavjud emas 0 3. Loyiha ahamiyatining darajasi Respublika 5 Viloyat 10 Bir qancha shahar va tumanlar 15 Tuman va shaharlar 20 Tuman yoki shaharlar 25 4. Loyihaning samaradorligi, shu jumladan, ijtimoiy samarasi Obyekti xizmat koʻrsatishni koʻzda tutib, toʻgʻridan toʻgʻri muammoni, shu jumladan, ijtimoiy muammolarni hal etishga hissa qoʻshishga qaratilgan 10 Loyiha boʻyicha alohida muammolar, shu jumladan, ijtimoiy muammolarni hal etishga qaratilgan koʻrsatkichlar belgilangan 5 Loyiha samaradorligini aniqlash qiyin 0 5. Obyektning texnik holati Yaroqsiz (foydalanib boʻlmaydi) 20 Oʻrtachadan past (rekonstruksiya qilish talab etiladi) 10 Oʻrta holatda (kapital taʼmirlash talab etiladi) 5 6. Loyihaning barcha xatarlari va ularning miqdorini aniqlash, xavflar reytingi, ularni kamaytirish strategiyasi va qoldiq xavflarni baholash (xavf kamaygandan keyingi strategiyasi). Batafsil xavflar reyestri va xatarlarni boshqarish rejasining mavjudligi 10 Loyihani amalga oshirishda asosiy xatarlarning sifatli tavsifi mavjudligi 5 Xavflar reyestri yoki xatarlarni boshqarish rejasi mavjud emas 0 7. Obyektda oxirgi ish bajarilish vaqti (qurilish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash) Amalga oshirilmagan 20 10 yildan 15 yilgacha 10 5 dan 10 yilgacha 5 5 yilgacha 0 8. Loyihani mahalliy budjetdan moliyalashtirish darajasi 50 foiz va undan ortiq 10 50 foizgacha 5 yoʻq 0 9. Tasdiqlangan loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari mavjudligi Mavjud 10 Mavjud emas 0 10. Yangi ish oʻrinlari yaratish Yaratish koʻzda tutilgan 5 Yaratish kuzda tutilmagan 0 11. Moliyaviy resurslarning asoslangan hisob-kitobi va moliyalashtirish manbalari aniqlanganligi Mavjud 10 Mavjud emas 0 12. Loyihaning tashqi-muhandislik tarmoqlari va transport infratuzilmasi bilan taʼminlash holati Taʼminlangan 10 Qisman taʼminlangan 5 Taʼminlanmagan 0 13. Loyihaning oʻrnatilgan quvvatidan foydalanish uchun isteʼmolchilar (foydalanuvchilar) yetarliligi Yetarli miqdorda mavjud 10 Yetarli emas 0 14. Loyiha xizmat koʻrsatadigan (qamrab olinadigan) aholi soni 10 ming nafardan ortiq 20 5 mingdan 10 ming nafargacha 15 1 mingdan 5 ming nafargacha 10 1 ming nafardan kam 5 II. Tarmoq mezonlari: Taʼlim muassasalari (maktablar, maktabgacha taʼlim tashkilotlari, oliy taʼlim tashkilotlari) 1. Navbatchilik koeffitsiyenti (oʻquvchilar sonining taʼlim muassasasining quvvatiga nisbati) 2 va undan ortiq 15 1,5 dan 2 gacha 10 1 dan 1.5 gacha 5 1 dan kam 0 2. Sport zallarining mavjudligi Mavjud emas 15 Mavjud, ammo rekonstruksiya qilishga muhtoj 10 Mavjud, ammo kapital taʼmirlashga muhtoj 5 Mavjud 0 Sogʻliqni saqlash obyektlari 3. Birlamchi kasallanish darajasi (100 ming aholiga) 30 mingdan kam 15 30 mingdan 40 minggacha 10 40 mingdan 50 minggacha 5 50 mingdan ortiq 1 4. Har bir fuqaroga yiliga poliklinikaga tibbiy tashriflar soni (tashriflar) 5 tadan kam 15 5 tadan 7 gacha 10 7 tadan 10 tagacha 5 10 tadan koʻp 1 Ichimlik va oqova suv obyektlari 5. Aholining ichimlik suvi bilan taʼminlanganlik darajasi 10 foizdan kam 15 10 dan 30 foizgacha 10 30 dan 50 foizgacha 5 50 foizdan ortiq 1 6. Aholini markazlashtirilgan kanalizatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash 10 foizdan kam 15 10 dan 30 foizgacha 10 30 dan 50 foizgacha 5 Melioratsiya obyektlari 7. Sugʻoriladigan yerlarning shoʻrlanish darajasi 50 foiz va undan ortiq 15 30 dan 50 foizgacha 10 20 dan 30 foizgacha 5 20 foizdan kam 0 Sugʻorish obyektlari 8. Yerlarni sugʻorish darajasi 50 gektar va undan ortiq 20 10 dan 50 gektargacha 15 5 dan 10 gektargacha 10 1 dan 5 gektargacha 5 1 gektardan kam 0 ”.

5-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

s) 7-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasining pasporti ______________________________________________________ (loyiha nomi) 1. Asosiy qoidalar Yoʻnalish nomi Loyihaning qisqa nomlanishi _________ viloyati _________ tumanidagi _________ Loyihaning boshlanish va tugash muddati 20..-20.. yillar Tarmoq vazirligi (idora) nomi Loyiha tadbirlarining asosiy va hamkor ijrochilari Loyiha pasportini ishlab chiquvchi

2. Loyiha mazmuni Loyihaning maqsadi Taʼlim jarayonini sifatli oʻtkazish uchun tegishli sharoitlar yaratish Loyiha koʻrsatkichlari va ularning yillar boʻyicha qiymati Soni Mavjud quvvat Loyihaviy quvvati Davr, yil 20.. … … … … - - - - … Loyiha natijasi (ijtimoiy va (yoki) iqtisodiy samarasi)

3. Bosqich va nazorat nuqtalari T/r Nomlanishi Turi (bosqichning yakunlanishi, nazorat nuqtasi) Muddati 1. Texnik topshiriqni ishlab chiqish 20.. yil ...oy 2. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish 20.. yil ...oy 3. … …

4. Loyiha budjeti Moliyalashtirish manbai Amalga oshirish yili Hammasi 20.. ... ... ...* Budjet manbasi, mln soʻm Respublika budjeti Mahalliy budjet Boshqa manbalar Budjetdan tashqari manbalar, mln soʻm Jami

5. Asosiy xatarlar T/r Xatarlarning nomlanishi Xatarlardan ogohlantiruvchi tadbirlar (oqibatlarning tavsifi) Xatar darajasi (past, oʻrta, yuqori) Xatarlarni boshqarish va kamaytirish choralari 1. Loyiha hujjatlarini oʻz vaqtida ishlab chiqmaslik 2. Loyihalarni amalga oshirishda moliyalashtirishning kechiktirilishi 3. Iqlim oʻzgarishi va uning oqibatlari (sizot suvlarning koʻtarilishi, haroratning koʻtarilishi, yogʻingarchiliklar va boshqa talafotlar) 4. …..

6. Loyiha tavsifi Tarmoqlarni rivojlantirish strategiyalari va dasturlari, shuningdek, hududlarni rivojlantirish dasturlari bilan bogʻliqligi Boshqa loyihalar va dasturlar bilan oʻzaro bogʻliqligi Loyihani amalga oshirish uchun asos Loyihani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar (benefitsiar koʻrsatkichlari (soni, jinsi, ijtimoiy inklyuziyasi va boshqalar) Qoʻshimcha maʼlumotlar

7. Obyektning texnik holati va oxirgi ish bajarilish vaqti Texnik holati Foydalanishga topshirilgan vaqti Oxirgi ish bajarilish vaqti Yaroqsiz (foydalanib boʻlmaydi) Oʻrtachadan past (rekonstruksiya qilish talab etiladi) Oʻrta holatda (kapital taʼmirlash talab etiladi)

8. Obyektning foydalanishga topshirilishi natijasida unga koʻrsatiladigan texnik xizmat va saqlash xarajatining taxminiy hisob-kitobi Obyektni saqlash xarajatlari nomi Xarajatlar hisob-kitobi, mln soʻm Jami sh.j., yillar 20..y. 20..y. 20..y. 20..y. 20..y. Texnik xizmat koʻrsatish Saqlash xarajati Jami

9. Investitsiya loyihalarining iqlim oʻzgarishiga taʼsirini baholash Iqlim oʻzgarishiga taʼsiri Izoh Oqibatlarini yumshatish shartlari Issiqxona gazi chiqindilari Energiya isteʼmoli Qayta tiklanadigan energiya manbalarini joriy qilish Suv sarfi Moslashish, iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish va boshqa choralar Umumiy baho:

3. 2-ilovada :

a) 2-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirdagi sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“ shaxsiy kabinet — loyiha tashabbuskorlari va buyurtmachilarga elektron platformada maʼlumotlarni kiritish, yuklash, saqlash, yuborish va tasdiqlash funksiyalarini amalga oshirish maqsadida biriktirilgan sahifa;

elektron platforma — dasturlarning amalga oshirilishini monitoring qilish va manzilli roʻyxatlarni kelishishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

qurilishlarning manzilli roʻyxati — ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — dastur) doirasida har bir obyektda qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirish muddatini, ularning hajmi va quvvatini, umumiy va qoldiq qiymatlarini, joriy moliya yilida ajratiladigan kapital qoʻyilmalar miqdorini, foydalanishga topshiriladigan quvvatlarini, obyekt boʻyicha olingan ekspertiza xulosasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda pudrat tashkilotining nomini oʻzida aks ettiruvchi moliyaviy hujjat;

ID raqam — Dastur doirasida loyihani amalga oshirishdan boshlab uning foydalanishga topshirilgunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan elektron platformada identifikatsiya qilish uchun bir loyihaga beriladigan maxsus raqam”;

b) 11-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

v) 14-bandda :

ikkinchi xatboshi “yer uchastkasini tanlash va ajratish” soʻzlaridan keyin “boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xavf-xatar toifasidan qatʼi nazar, barcha obyektlarning qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasidan roʻyxatdan oʻtkazish va nazoratga olinishini taʼminlash”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buziladigan, koʻchiriladigan yoki rekonstruksiya qilinadigan binolarda, shuningdek, obyekt qurilishi hududida yashayotgan shaxslarni, qishloq xoʻjaligi nobudgarchiliklari va daraxtlar hamda koʻp yillik butalarni koʻchirish ishlarini tashkil etish”;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin:

“foydalanuvchi tashkilot tasarrufiga oʻtkazish uchun avizoni rasmiylashtirish;

pudrat shartnomasida belgilangan kafolat muddati yakuni bilan foydalanuvchi tashkilotning eʼtirozlari mavjud yoki mavjud emasligini bildiruvchi rasmiy xabarnomasini olish”;

oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 4-bob quyidagi mazmundagi 33 1 -band bilan toʻldirilsin:

“33 1 . Tegishli tartibda pudrat shartnomasi bekor qilingan obyektlarda qurilish-pudrat ishlarni yakunlash uchun buyurtmachi tomonidan:

shartnoma bekor boʻlgan kundan eʼtiboran bir oy muddatda obyektning qoldiq ish hajmlari nazorat oʻlchovi orqali aniqlanadi va xatlov dalolatnomasi rasmiylashtiriladi;

obyektning aniqlangan qoldiq ish hajmlari joriy narxlarda aniqlashtiriladi va davlat ekspertizasi xulosalari olinadi;

ekspertiza xulosalariga muvofiq qoldiq ish hajmlari boʻyicha belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash (tender) amalga oshiriladi;

obyektda amalga oshirilgan ishlardan hosil boʻlgan 5 foizlik kafolat toʻlovlari, bajarilgan ish hajmlari qiymatiga qarab pudrat tashkilotlari oʻrtasida taqsimlanadi va toʻlab beriladi.

Bunda qurilish-pudrat ishlarini yakunlash uchun amalga oshirilgan qoʻshimcha loyiha-qidiruv ishlari Vazirlar Mahkamasining “Markazlashtirilgan kapital quyilmalar hisobiga roʻyobga chiqarilayotgan investitsiya loyihalarini amalga oshirishda shartnomaviy joriy narxlarga oʻtish toʻgʻrisida” 2003-yil 11-iyundagi 261-son qaroriga muvofiq buyurtmachining boshqa xarajatlari hisobidan qoplanadi”.

d) 34-bandda :

ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining moliya bosh boshqarmalari” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Iqtisodiyot va moliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Dastur tasdiqlangandan keyin elektron platformada har bir obyekt boʻyicha ID raqam ochiladi”;

e) 35-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar doirasida budjet darajasi, sohalar va yoʻnalishlar boʻyicha belgilangan tartibda xarajatlar yoyilmasi tuziladi va ajratilgan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida buyurtmachilarga ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kiritilishini taʼminlaydi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joriy yilda ajratilgan mablagʻlar elektron platformada obyektlar (ID raqamlar) boʻyicha rejalashtiriladi.

Bunda qayta taqsimlanadigan mablagʻlar sohalar kesimida aks ettiriladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda buyurtmachilarga qayta taqsimlanadi”;

j) 36-banddagi “avtomatlashtirilgan elektron axborot tizimida” soʻzlari “elektron platformada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 37-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buyurtmachilar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali har bir obyekt boʻyicha tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga xarajatlar smetasi va unga oʻzgartirish (qoʻshimcha)lar kiritiladi”;

i) 40-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) quyidagi mazmundagi 41 1 — 41 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“41 1 . Bajarilgan qurilish-montaj va loyiha ishlari hamda yetkazib berilgan jihozlar uchun toʻlovlarga elektron hisobvaraq-faktura asoslovchi hujjat hisoblanadi, davlat siri va maxfiy maʼlumotlar toifasiga kiruvchi obyektlar bundan mustasno”.

41 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining tegishli hujjatlariga asosan loyihalashtirish hujjatlarini ishlab chiqish bilan ayni bir vaqtda qurish (obyektlarni parallel loyihalashtirgan holda qurish) muddati tugagandan soʻng va loyiha-smeta hujjatlari tasdiqlangunga qadar obyektlarni parallel loyihalashtirgan holda qurish muddati davomida elektron hisobvaraq-faktura orqali rasmiylashtirilgan bajarilgan qurilish-montaj ishlari moliyalashtirilishi mumkin.

Bunda davlat siri va maxfiy maʼlumotlar toifasiga kiruvchi obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlari va maxfiy maʼlumotlar toifalariga kiritilgan axborotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

41 3 . Loyihalashtirish ishlari ikki bosqichli (texnik-iqtisodiy asoslar yoki texnik-iqtisodiy hisob-kitob (TIA/TIHK) va ishchi hujjat) boʻlgan obyektlar boʻyicha qurilish-montaj ishlarini bajarish va moliyalashtirish tasdiqlangan ishchi hujjat asosida amalga oshiriladi.

Bunda ishchi hujjat belgilangan tartibda davlat ekspertizasi xulosasi asosida tasdiqlanadi”;

l) 45-banddagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) quyidagi mazmundagi 46 1 -band bilan toʻldirilsin:

“46 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dastur doirasida kreditor qarzdorliklarni qoplash uchun sohalar kesimida ajratilgan mablagʻlarni avvalgi yillarda qurilish-taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan obyektlarning 5 foizlik kafolat summasini buyurtmachilarning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar asosida moliyalashtirish choralarini koʻradi”;

n) quyidagi mazmundagi 47 1 -band bilan toʻldirilsin:

“47 1 . Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan hamda har yili iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarini shakllantirish mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq tartibda amalga oshiriladi”.

o) 48-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya” soʻzi “iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

p) 1-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Tashabbuskorlar, buyurtmachilar, shuningdek, Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻzlarining soliq organlari tomonidan berilgan elektron raqamli imzolaridan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda “Kapital qoʻyilmalar” avtomatlashtirilgan elektron axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) roʻyxatdan oʻtishi talab etiladi”;

5-bandning birinchi xatboshisidagi “tizim orqali Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar)” soʻzlari “platforma orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Prognoz qiymatlar buyurtmachilar tomonidan asoslangan hisob-kitoblarga koʻra ishlab chiqiladi va tasdiqlangan xarajatlar smetasini iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etadi”;

9-bandda :

birinchi xatboshi “va elektron platformaga yuklanadi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi “Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etilgan hujjatlarning (maʼlumotlarning)” soʻzlaridan keyin “elektron platformaga yuklanishiga hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda davlat siri va maxfiy maʼlumotlar toifasiga kiruvchi obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlari va maxfiy maʼlumotlar toifalariga kiritilgan axborotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Buyurtmachilar ishlab chiqilgan dastlabki manzilli roʻyxatlarni kelishish uchun talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarni ilova qilgan holda elektron platforma orqali vakolatli organga taqdim etadi.

Bunda Dastur doirasida mahalliy budjetlardan moliyalashtiriladigan loyihalarning (obyektlarning) manzilli roʻyxatlari tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya boshqarmalari bilan kelishiladi”;

11-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12 va 13-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul rahbarlar dastlabki manzilli roʻyxatlarni ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi.

13. Dastlabki manzilli roʻyxatlar tasdiqlangandan soʻng buyurtmachilar tomonidan ikki ish kuni ichida xarajatlar smetasi belgilangan tartibda iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etiladi”;

14-banddagi “Moliya organlari” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya organlari xarajatlar smetasiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

beshinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etilgan hujjatlarning (maʼlumotlar va talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarning) toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun buyurtmachi javobgar boʻladi”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Manzilli roʻyxatlar vakolatli organ bilan kelishish uchun talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarni ilova qilgan holda elektron platforma orqali taqdim etiladi;

Bunda Dastur doirasida mahalliy budjetlardan moliyalashtiriladigan loyihalarning (obyektlarning) manzilli roʻyxatlari tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya boshqarmalari bilan kelishiladi”.

18-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

kuyidagi mazmundagi beshinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“manzilli roʻyxatlarning Dasturning yangi ishga tushiriladigan quvvatlar, kapital qoʻyilmalar va asosiy fondlarni oshirish boʻyicha parametrlariga muvofiqligi;

yildan yilga oʻtuvchi obyektlar boʻyicha ishlarning qoldiq qiymati va xarajatlari toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar asosliligi;

manzilli roʻyxatlarda qurilish-montaj ishlari hajmi, jihozlar (mebel, jihozlar) va buyurtmachining saqlash xarajatlari uchun prognoz qilingan mablagʻlar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻgʻri aks ettirilishi”;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Manzilli roʻyxatlar kelishilgandan soʻng tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul rahbarlar tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi”;

20-bandning birinchi xatboshisidagi “tizim” soʻzi “platforma” soʻzi bilan almashtirilsin;

21-banddagi “xabarnomada” soʻzi “elektron platformada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Vakolatli organ elektron platformada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni kelishmasdan qaytarishga haqli. Bunda kamchiliklarni elektron platformada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi, qoʻshimcha ravishda taqdim etilgan materiallar bilan bogʻliq kamchiliklar bundan mustasno”;

23-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri va Moliya vaziri” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-banddagi “vakolatli organlar bilan kelishilgan” soʻzlari “tasdiqlangan” soʻzi bilan almashtirilsin;

r) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Kapital qoʻyilmalar koʻrinishidagi budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish SXEMASI

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Iqtisodiyot va moliya organlari Kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlari buyurtmachilarga yetkazilgandan keyin Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida buyurtmachilar uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga va elektron platformada ID raqamlariga kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlarini kiritish. 5 ish kuni ichida II bosqich Buyurtmachilar “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonun va Dastur qabul qilingandan soʻng Dastlabki manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, kelishish uchun vakolatli organlarga kiritish. 3 ish kuni ichida III bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dastlabki manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va kelishish. 2 ish kuni ichida IV bosqich Tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dastlabki manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash. 2 ish kuni ichida V bosqich Buyurtmachilar Tasdiqlangan dastlabki manzilli roʻyxatlarni va zarur hujjatlarni ilova qilgan holda ikki ish kuni ichida moliya organlariga taqdim etish. 2 ish kuni ichida VI bosqich Iqtisodiyot va moliya organlari Obyektlar uchun ajratilgan kapital qoʻyilmalar limitlarini har bir obyekt uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kiritish. 2 ish kun ichida VII bosqich Buyurtmachilar Pudratchi (loyiha tashkiloti) bilan shartnoma tuzilgandan keyin manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, kelishish uchun vakolatli organlarga kiritish. 3 ish kun ichida VIII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va kelishish. 3 ish kuni ichida IX bosqich Tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash. 3 ish kuni ichida X bosqich Buyurtmachilar Moliyalashtirishni boshlash uchun buyurtmachilar zarur hujjatlarni, shu jumladan, vakolatli organlar bilan kelishilgan manzilli roʻyxatlarni, tegishli gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etish. 2 ish kun ichida XI bosqich Gʻaznachilik organlari Buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq yuridik va moliyaviy majburiyatlarni amalga oshirish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ”;

s) quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:

“Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan hamda har yili iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarni shakllantirish TARTIBI

1. Mazkur Tartib Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarni shakllantirish tartib-taomillarini belgilaydi.

2. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan mablagʻ bilan taʼminlanadigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlari har yili iqtisodiyot va moliya organlarida mazkur Tartibga ilovaga muvofiq shaklda roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida buyurtmachilar tomonidan shakllantiriladi.

3. Budjet tashkilotini saqlash xarajatlar smetasida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida tuzilgan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarida quyidagilar hisobga olinadi:

oʻtgan yilgi bino va inshootlarini kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarida koʻzda tutilgan bajarilgan ishlar va xizmatlar, obyektlar boʻyicha yetkazib berilgan qurilish materiallari va jihozlar uchun kreditorlik qarzdorligini qoplash;

oʻtgan yilgi aniq roʻyxatlarda hisobga olingan kapital taʼmirlash obyektlarining tugallanishi;

texnik pasportlari va belgilangan tartibda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga olingan davlat ekspertizasi xulosasi hamda xarid qilish tartib-taomillari natijalari;

kamchiliklar dalolatnomalariga asosan kapital taʼmirlanishi zarur boʻlgan obyektlarning loyiha hujjatlarini, jumladan, resurs smetasini ishlab chiqish.

Kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarini shakllantirish jarayonida budjet mablagʻlariga boʻlgan ehtiyoj ishlab berilmagan boʻnaklar boʻyicha debitorlik qarzini va yakunlangan yilda buyurtmachi xarid qilgan moddiy-texnik resurslar qiymatini chegirgan holda aks ettiriladi.

4. Obyektlarni kapital taʼmirlash manzilli roʻyxatlarga kiritishning majburiy shartlari boʻlib, belgilangan tartibda tasdiqlangan loyiha hujjatlari, jumladan, resurs smetasi yoki ishlar va mablagʻ bilan taʼminlash manbalarining roʻyxati mavjudligi, shuningdek, obyektlarning kapital taʼmirlanishini asosan hisobot yili davomida amalga oshirish hisoblanadi.

5. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiradigan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashning shakllantirilgan manzilli roʻyxatlari quyidagicha kelishilgan holda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan tasdiqlanadi:

a) Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan moliyalashtirishda — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan;

b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar budjetlaridan moliyalashtirishda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari bilan kelishib;

d) tuman va shaharlar mahalliy budjetlaridan moliyalashtirishda — tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari bilan.

Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning tasdiqlangan va kelishilgan manzilli roʻyxatlarini budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilar tegishli tuman (shahar) Gʻaznachilik xizmati boʻlimlari va xizmat koʻrsatuvchi banklarga taqdim etadilar.

6. Obyektlar boʻyicha pudrat va loyiha tashkiloti hamda kapital taʼmirlash ishlarining shartnomaviy qiymati qurilish sohasida belgilangan tartibda xarid qilish tartib-taomillari natijalariga koʻra aniqlanadi.

Xarid qilish tartib-taomillari boʻyicha aniqlangan kapital taʼmirlashning shartnoma qiymati, agar ish bir kalendar yildan ortiq amalga oshirilgan boʻlsa va bu ishlarni bajarish hamda ularni moliyalashtirish bilan bogʻliq boʻlmagan holatlar yuzaga kelgan taqdirdagina, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qayta hisoblab chiqiladi.

7. Kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlariga yil davomida qoʻshimcha obyektlar kiritilishga avariyali vaziyatlarda, shuningdek, moliyalashtirish manbalari tasdiqlanganda yoʻl qoʻyiladi. Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning qoʻshimcha manbalari mavjud boʻlmaganida, qoʻshimcha obyektni inobatga olgan holda, ushbu maqsadlar uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida aniqlashtiriladi.

Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning aniqlashtirilgan aniq roʻyxatlari budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan moliyalashtiruvchi organ bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

8. Har chorakda budjet tashkilotlari bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlari kelishilgan tegishli iqtisodiyot va moliya organlariga bino va inshootlarni kapital taʼmirlash mablagʻlarining shartnomaviy narxlarda oʻzlashtirilishi, shuningdek, ushbu manzilli roʻyxatlarga muvofiq obyektlar kesimida moliyalashtirish toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadilar.

9. Bino va inshootlarni kapital taʼmirlash Davlat budjeti xarajatlarini iqtisodiy tasniflashning 4-guruhi xarajatlarini mablagʻ bilan taʼminlashning umumiy summasi doirasida qatʼiy moliyalashtiriladi.

10. Mazkur Tartib talablariga rioya etmaganlik uchun masʼuliyat budjet tashkilotlarining birinchi rahbarlari — obyektlarni balansda saqlovchilari zimmasiga yuklanadi.

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarini shakllantirish tartibiga ILOVA

“TASDIQLAYMAN” “KELISHILDI” vazirlik va idora (hududiy boʻlinma) rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul shaxslar __________________ 20___ yil, “___” ___________ imzo. muhr Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari (hududiy boʻlinma rahbari) __________________ 20___ yil, “___” ___________ Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlash boʻyicha MANZILLI ROʻYXATI Obyekt nomi va manzili Taʼmirlash boshlanishini va foydalanishga topshirish yili Loyiha quvvati Obyektning umumiy qiymati (shartnoma asosida, shu jumladan buyurtmachi boshqa xarajatlari) 01.01.20___ y. holatiga obyekt qoldiq qiymati, shu jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning qayta hisoblash bilan qoldiq qiymati jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning moliyalashtirish qoldigʻi 20___ yil uchun ajratilgan mablagʻlar limiti 20___ yilda foydalanishga topshiriladigan 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning (qayta hisoblash bilan) qoldiq qiymati, shu jumladan buyurtmachi xarajatlari Ekspertiza xulosasi raqami va sanasi Tender (tanlov) natijasiga koʻra bayonnoma raqami va sanasi Qurilish pudrat tashkilot nomi Jami shu jumladan: Qurilish montaj ishlari Jihoz Buyurtmachi boshqa xarajatlari Muddat quvvat Asosiy fond Jami Jumladan . saqlash xarajatlari Kiritildi Buyurtmachi xizmati rahbari __________________ 20___ yil, “___” ___________ imzo. muhr Kelishildi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi departament (boshqarma) boshligʻi (hududiy boʻlinma tuzilmasi boshligʻi) __________________ 20___ yil, “___” ___________ ”.

4. 3-ilovada :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ shaxsiy kabinet — loyiha tashabbuskorlari va buyurtmachilarga elektron platformada maʼlumotlarni kiritish, yuklash, saqlash, yuborish va tasdiqlash funksiyalarini amalga oshirish maqsadida biriktirilgan sahifa;

elektron platforma — dasturlarning amalga oshirilishini monitoring qilish va manzilli roʻyxatlarni kelishishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

“ ID raqam — Dastur doirasida loyihani amalga oshirishdan boshlab uni foydalanishga topshirilgunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan elektron platformada identifikatsiya qilish uchun bir loyihaga beriladigan maxsus raqam”;

b) 2-bob quyidagi mazmundagi 2 1 — 2 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Monitoringni yuritish maqsadida buyurtmachi tomonidan elektron platformaga shaxsiy kabineti orqali har bir obyektning ID raqami boʻyicha kiritilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar:

a) doimiy amal qiladigan oʻzgarmaydigan (bir marta kiritiladigan) maʼlumotlar:

obyektning joylashgan manzili;

yer maydonini ajratish qarori, obyektning loyihalashtirish uchun berilgan arxitekturaviy rejalashtirish topshirigʻi (ART);

binoning texnik holati xulosasi;

atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishni baholash yuzasidan ekspertiza xulosasi, qurilish-montaj ishlarini boshlash toʻgʻrisida xabarnoma;

loyiha topshirigʻi, foydalanishga topshirish dalolatnomasi;

b) doimiy ravishda yangilanib boriladigan va oʻzgaradigan maʼlumotlar:

obyekt (loyiha)ning dastlabki, joriy va yakuniy holati boʻyicha foto surati;

obyekt (loyiha) qurilish jarayonining jonli video kuzatuvi;

mualliflik nazorati kitobi, qurilish sohasida nazorat inspeksiyalari koʻrsatmalari va taqdimnomalari.

2 2 . Dastur qabul qilinib, obyekt (loyiha)ga ID raqam biriktirilgandan soʻng buyurtmachi tashkilot oʻzining shaxsiy kabineti orqali quyidagi vazifalarni bajaradi:

a) doimiy amal qiladigan oʻzgarmaydigan (bir marta kiritiladigan) maʼlumotlar har oyda, obyekt (loyiha)ni loyihalashtirish va qurish-taʼmirlash ishlari jarayonlaridan kelib chiqib, majburiy koʻrsatkichlarni toʻliq ravishda kiritib boradi;

b) doimiy ravishda yangilanib boriladigan maʼlumotlar:

obyektning dastlabki, joriy va yakuniy holati boʻyicha kamida 3 ta fotosurati rasmiylashtirilgan hisob-fakturalarga qarab, har chorak yakuni boʻyicha va foydalanishga topshirilgandan soʻng hisobot davrining 10-sanasiga qadar kiritib boradi;

mualliflik nazorati kitobi, qurilish sohasida nazorat inspeksiyalari koʻrsatmalari va taqdimnomalari nazorat tadbirlari oʻtkazilgan kundan eʼtiboran 5 (besh) kun ichida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga kiritib boradi;

v) moliyalashtirish uchun iqtisodiyot va moliya organlariga yuboriladigan maʼlumotlar:

obyekt (loyiha) uchun tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga asosan shaxsiy gʻazna varagʻini ochish uchun arizani belgilangan tartibda yuboradi;

obyekt (loyiha)ning tender (tanlov) savdolari yakunlariga koʻra tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga muvofiq ajratilgan mablagʻlar doirasida xarajatlar smetasini va unga kiritiladigan oʻzgartirishlarni belgilangan tartibda yuboradi.

2 3 . Axborot tizimlari bilan ID raqami asosida elektron platformani integratsiya qilish orqali quyidagi maʼlumotlar shakllantiriladi:

a) “Shaffof” qurilish milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiradigan maʼlumotlar:

buyurtmachi nomi, STIRi;

loyiha tashkilotini tanlash boʻyicha lot raqami, loyiha tashkiloti STIRi;

pudrat tashkilotini tanlash boʻyicha lot raqami, pudrat tashkiloti STIRi;

topoxarita va geologiya qidiruvini bajaruvchi tashkilotni aniqlash lot raqami;

texnik holatni oʻrganadigan tashkilotni aniqlash lot raqami, ekspertiza oʻtkazishda lot raqami;

loyiha-smeta hujjatlariga davlat ekspertizasi xulosasi;

hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi xulosasi;

geodeziya (geologiya) xulosasi;

obyektning tasdiqlangan bosh rejasi;

topoxaritasi;

obyektning shartnomasi va unda bajariladigan ishlar grafigi;

obyektning tanlov (tender) savdolari yakuni boʻyicha bayon va boshqa maʼlumotlar;

b) “Davlat moliyasini boshqarish” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladigan maʼlumotlar:

obyekt (loyiha)ning gʻazna hisobvaragʻi;

obyekt (loyiha) toʻlov topshiriqnomalari;

obyekt (loyiha) boʻyicha xarajatlar smetasi.

v) “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda xarid hujjatlari boʻyicha kompleks ekspertiza xulosasi boʻyicha maʼlumotnomalar;

g) soliq organlari axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda qurilish-montaj ishlari boʻyicha elektron hisob faktura boʻyicha maʼlumotnomalar”;

v) 9-banddagi “Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring qilish” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi)” soʻzlari “elektron platformadan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 10-bandning birinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar elektron imzo bilan tasdiqlangan holda” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 12-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qurilish, taʼmirlash va jihozlash ishlarining holati, loyiha pasportida aniqlangan asosiy xavflarning holati, shu jumladan, xavf darajasi va ularni kamaytirish strategiyasining samaradorligi, ularni moliyalashtirish va mablagʻlarning oʻzlashtirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni”;

e) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Monitoringni tashkil etish va amalga oshirish jarayonlarida loyihalar tashabbuskorlari (buyurtmachilar):

maʼlumotlarni toʻliq, toʻgʻri, haqqoniy va oʻz vaqtida kiritish hamda yuklash;

belgilangan muddatlarda obyekt (loyiha)ning fotosuratlari va video kuzatuv jarayonlarini yuklab borish;

loyihalarning oʻz vaqtida, toʻliq hamda sifatli amalga oshirilishini taʼminlash va bu boradagi ishlarni doimiy nazorat qilish, shuningdek, elektron platformaga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi”;

j) quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:

“14 1 . Dastur doirasida foydalanishga topshirilgan obyektlarni monitoring qilish ishlari elektron platforma yordamida amalga oshiriladi”;

z) 16-bandning birinchi xatboshisidagi “kuyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi” soʻzlari “elektron platforma orqali quyidagi maʼlumotlarni kiritadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 4-bob quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:

“17 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda Dasturning amalga oshirilishining yakuniy natijalaridan kelib chiqib:

koʻzlangan maqsadlarga erishilishi;

loyihalarning belgilangan muddatlarda bajarilishi;

yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar;

mavjud muammolar va ularni kelgusida bartaraf etish boʻyicha takliflar yuzasidan sohalar va hududlar kesimida tahliliy maʼlumotlar tayyorlaydi.

Tahliliy maʼlumotlar yuzasidan tayyorlangan axborot Vazirlar Mahkamasiga kiritib boriladi”;

k) ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish SXEMASI

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) Obyektlarning amalga oshirilish holati va ularning yakunlanishiga toʻsiq boʻlayotgan muammolar toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni axborot tizimi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar II bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Maʼlumotlar vakolatli organga taqdim etilmagan taqdirda yoki taqdim etilgan maʼlumotlarda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar aniqlanganda, loyiha tashabbuskoriga (buyurtmachiga) tegishli xabarnoma yuborish. 2 ish kuni ichida III bosqich Loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) Vakolatli organga xabarnoma boʻyicha zarur maʼlumotlarni (qayta ishlangan hisobotni) hamda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar yuzasidan tushuntirishlar yuborish. 2 ish kuni ichida IV bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Monitoring natijalari yuzasidan maʼlumot va takliflar boʻyicha oylik, choraklik va yillik axborotni Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi va Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha respublika komissiyasiga kiritib borish. Hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasiga qadar V bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyadan keyingi monitoringni amalga oshirish, uning natijalari boʻyicha kapital qoʻyilmalar hisobidan amalga oshiriladigan qurilish ishlari samaradorligini oshirish yuzasidan taklif va loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilari) uchun tavsiyalar ishlab chiqish. Obyekt foydalanishga topshirilganidan soʻng 5 yil davomida (zaruratga koʻra) ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 9-oktabr,

651-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2024-y., 09/24/651/0817-son)

lex.uz