📅 2024-yil 11-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 11-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 11 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 сентября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения , Министерства экономики и финансов , Министерства занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 September 2024 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари мeҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини бeлгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон « Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида »ги ва 2024 йил 10 октябрдаги 661-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида »ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/439, 11/5112 ва 108-сон «Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1538, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 08/513-сон қарорига ИЛОВА
Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги
Мазкур Низом тиббиёт муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош тиббиёт ҳамшираларининг (бундан буён матнда раҳбар ходимлар деб юритилади) меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини ҳамда тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида кўрсатилган тиббий муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош тиббий ҳамшираларига татбиқ этилади.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ҳамда 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган тиббиёт муассасаларига қўлланилмайди.
2-боб. Тиббиёт муассасалари турларини аниқлаш тартиби
3. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт муассасалари турлари улар бевосита бўйсунадиган давлат органлари томонидан стационар муассасалар учун тўлиқ даволанган беморлар сонидан, амбулатория-поликлиника муассасалари ва соғлиқни сақлашнинг бошқа муассасалари учун хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқадиган кўрсаткичлар бўйича аниқланади.
4. Таркибида амбулатория-поликлиника бўлинмалари ёки стационарлари бўлган диспансерлари мавжуд даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш бир тур юқори муассасалар турига тегишли бўлади.
5. Соғлиқни сақлаш бошқарув органи функциялари юкланган марказий, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бир тур юқори муассасалар турига тегишли бўлади.
3-боб. Раҳбар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разряд ва тариф коэффициентлари
6. Тиббиёт муассасалари раҳбарларига, муассасаларнинг туридан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари белгиланади:
Муассасалар тури Разряди Тариф коэффициенти IV — тур 8 3,137 III — тур 9 3,482 II — тур 10 3,866 I — тур 11 4,252
7. Тиббиёт муассасалари даволаш ишлари бўйича раҳбар ўринбосарларига, муассасаларнинг туридан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари белгиланади:
Муассасалар тури Разряди Тариф коэффициенти IV — тур 7 2,827 III — тур 8 3,137 II — тур 9 3,482 I — тур 10 3,866
8. Тиббиёт муассасалари бош ҳамширалари учун, муассасаларнинг туридан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
Муассасалар тури Разряди Тариф коэффициенти IV — тур 5 2,336 III — тур 6 2,570 II — тур 7 2,827 I — тур 8 3,137
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларига мувофиқ, раҳбар ходимларга тариф ставкалари миқдорини белгилаш вақтида муассасалар гуруҳига қараб тузатиш коэффициентлари қўлланилади.
4-боб. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муассасалар турлари
10. Раҳбар ходимларга иш ҳақи тўлашда тиббиёт муассасалари мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ турларга бўлинади.
11. Тиббиёт муассасаларининг мазкур Низомда назарда тутилмаган раҳбарларига фаолият ихтисосига кўра муассасаларнинг IV тури раҳбари сифатида таъриф белгиланади.
Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Амбулатория-поликлиника муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ва бошқа муассасалар (хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши) Т/р Муассасанинг номи Муассаса турлари I II III IV 1. Кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари ва уларнинг филиаллари (болалар поликлиникасидан ташқари) 40,0 ва ундан ортиқ 30,0 дан, 40 гача 20,0 дан, 30,0 гача 20,0 гача 2. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари 250,0 ва ундан ортиқ 200,0 дан, 250,0 гача 150,0 дан, 200,0 гача 150,0 гача 3. Болалар (стоматология) поликлиникалари 25,0 ва ундан ортиқ 20,0 дан, 25,0 гача 15,0 дан, 20,0 гача 15,0 гача 4. Скрининг-марказлари, стационарга эга бўлмаган ихтисослаштирилган (эндокринология, сил, тери-таносил) диспансерлари 3000,0 ва ундан ортиқ 2000,0 дан, 3000,0 гача 1500,0 дан, 2000,0 гача 1500,0 гача 5. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари 2000,0 ва ундан ортиқ 1500,0 дан, 2000,0 гача 1000,0 дан, 1500,0 гача 1000,0 гача 6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (карантинли ва алоҳида хавфли юқумли касалликлар профилактикаси маркази ва унинг филиаллари, дезинфекция станциялари) 2000,0 ва ундан ортиқ 5000,0 дан, 2000,0 гача 500,0 дан, 1000,0 гача 500,0 гача Умумий ихтисослик стационар тиббиёт муассасалари ва бошқа муассасалар (тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши) 7. Республика, вилоят, шаҳар касалхоналари, илмий-текшириш институтлари ва олий таълим ташкилотлари, болалар уйларининг клиникалари. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари учун госпиталлар 15,0 ва ундан ортиқ 9,0 дан, 15 гача 4,5 дан, 9,0 гача 4,5 гача 8. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари 8,0 ва ундан ортиқ 5,0 дан, 8,0 гача 2,5 дан, 5,0 гача 2,5 гача 9. Республика (вилоят, шаҳар) перинатал маркази, туғруқхоналар (юридик мақомга эга бўлганлари) туғруқ мажмуалари 9,0 ва ундан ортиқ 7,0 дан, 9,0 гача 5,0 дан, 7,0 гача 5,0 гача 10. Болалар реабилитация сиҳатгоҳлари 14,0 ва ундан ортиқ 9,0 дан, 14,0 гача 4,0 дан, 9,0 гача 4,0 гача Қон қуйиш станциялари (қон тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳажмидан келиб чиқиб, бир йилда минг киши) 11. Қон қуйиш станциялари 7,0 ва ундан ортиқ 5,0 дан, 7,0 гача 3,0 дан, 5,0 гача 3,0 гача Бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари (хизмат кўрсатилувчи аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши) 12. Республика (ҳудудий) суд тиббиёт экспертизаси бюроси 2000,0 ва ундан ортиқ 1500,0 дан, 2000,0 гача 1000,0 дан, 1500,0 гача 1000,0 гача 13. Патологоанатомик марказ ва унинг вилоятлардаги бюролари 2000,0 ва ундан ортиқ 1500,0 дан, 2000,0 гача 1000,0 дан, 1500,0 гача 1000,0 гача Ихтисослаштирилган стационар муассасалар (тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши) 14. Ихтисослаштирилган шифохоналар, клиникалар, диспансерлар ва марказлари: 14.1 Сил шифохоналари (катта ёшдагилар ва болалар касалхоналари) 1,4 ва ундан ортиқ 0,9 дан, 1.4 гача 0,4 дан, 0,9 гача 0,4 гача 14.2 Сил касаллиги сиҳатгоҳлари (катта ёшдагилар ва болалар учун) 5,0 ва ундан ортиқ 3,5 дан, 5,0 гача 1,5 дан, 3,5 гача 1,5 гача 14.3 Юқумли касалликлар (катта ёшдагилар ва болалар учун), онкологик, тери-таносил, эндокринология 7,0 ва ундан ортиқ 4,0 дан, 7,0 гача 2,0 дан, 4,0 гача 2,0 гача 14.4 Психиатрик, психоневрологик (катта ёшдагилар ва болалар учун), наркологик касалхоналар 5,0 ва ундан ортиқ 4,0 дан, 5,0 гача 2,0 дан, 4,0 гача 2,0 гача 15. Нейрохирургия, онкология (шу жумладан), аллергология, суяк-йирингли жарроҳлик ва йирингли жарроҳлик, жароҳатлари оқибатлари ва қандли диабет касаллигининг жарроҳлик асоратлари, болалар ортопедияси республика тиббиёт марказлари 11,0 ва ундан ортиқ 7,0 дан, 11,0 гача 3,0 дан, 7,0 гача 3,0 гача 16. Сил, эпидемиология ва юқумли касалликлар, вирусология, эндокринология ва паразитология илмий-текшириш институтлари 7,0 ва ундан ортиқ 4,0 дан, 7,0 гача 2,0 дан, 4,0 гача 2,0 гача 17. Болалар шифохоналари 15,0 ва ундан ортиқ 9,0 дан, 15,0 гача 4,5 дан, 9,0 гача 4,5 гача ОИТС маркази (хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши) 18. ОИТС маркази ва унинг филиаллари 2000,0 ва ундан ортиқ 1500,0 дан, 2000,0 гача 1000,0 дан, 1500,0 гача 1000,0 гача Шошилинч ва тез ёрдам марказлари (тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши) 19. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари 15,0 ва ундан ортиқ 9,0 дан, 15,0 гача 4,5 дан, 9,0 гача 4,5 гача Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари (бир йилдаги жойларга чиқиш сонидан келиб чиқиб, минг киши) 20. Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари 75,0 ва ундан ортиқ 50,0 дан, 75,0 гача 25,0 дан, 50,0 гача 25,0 гача
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 сентябрь,
Тошкент ш.,
2024 йил 4 сентябрь,
Тошкент ш.,
2024 йил 26 август,
775-сон
171-сон
08/513-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining
Qarori
NIZOM
Tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish va uning rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlarini belgilash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son “ Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi va 2024-yil 10-oktabrdagi 661-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida ”gi qarorlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish va uning rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlarini belgilash toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2005-yil 31-dekabrdagi 06-3/439, 11/5112 va 108-son “Tibbiyot muassasalari rahbar xodimlarining mehnatiga haq toʻlashda sogʻliqni saqlash muassasalarini turlarga ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1538, 2006-yil 14-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-yil, 3-son, 16-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining 2024-yil 11-sentabrdagi 775-son, Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2024-yil 4-sentabrdagi 171-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 26-avgustdagi 08/513-son qaroriga ILOVA
Tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish va uning rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlarini belgilash toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom tibbiyot muassasalari rahbarlari, ularning oʻrinbosarlari hamda bosh tibbiyot hamshiralarining (bundan buyon matnda rahbar xodimlar deb yuritiladi) mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlarini hamda tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat muassasalari tibbiyot va farmatsevtika xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning 1-ilovasida koʻrsatilgan tibbiy muassasalar rahbarlari, ularning oʻrinbosarlari hamda bosh tibbiy hamshiralariga tatbiq etiladi.
2. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2003-yil 26-fevraldagi PF-3214-son “Sogʻliqni saqlash tizimini yanada isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni bilan tashkil etilgan respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlariga hamda 2025-yil 1-iyuldan boshlab davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlari joriy qilingan tibbiyot muassasalariga qoʻllanilmaydi.
2-bob. Tibbiyot muassasalari turlarini aniqlash tartibi
3. Rahbar xodimlar mehnatiga haq toʻlash boʻyicha tibbiyot muassasalari turlari ular bevosita boʻysunadigan davlat organlari tomonidan statsionar muassasalar uchun toʻliq davolangan bemorlar sonidan, ambulatoriya-poliklinika muassasalari va sogʻliqni saqlashning boshqa muassasalari uchun xizmat koʻrsatiladigan aholi sonidan kelib chiqadigan koʻrsatkichlar boʻyicha aniqlanadi.
4. Tarkibida ambulatoriya-poliklinika boʻlinmalari yoki statsionarlari boʻlgan dispanserlari mavjud davolash-profilaktika muassasalari rahbarlari mehnatiga haq toʻlash bir tur yuqori muassasalar turiga tegishli boʻladi.
5. Sogʻliqni saqlash boshqaruv organi funksiyalari yuklangan markaziy, tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari bir tur yuqori muassasalar turiga tegishli boʻladi.
3-bob. Rahbar xodimlarning mehnatiga haq toʻlash boʻyicha razryad va tarif koeffitsiyentlari
6. Tibbiyot muassasalari rahbarlariga, muassasalarning turidan kelib chiqib, mehnatga haq toʻlash boʻyicha quyidagi razryad va tarif koeffitsiyentlari belgilanadi:
Muassasalar turi Razryadi Tarif koeffitsiyenti IV — tur 8 3,137 III — tur 9 3,482 II — tur 10 3,866 I — tur 11 4,252
7. Tibbiyot muassasalari davolash ishlari boʻyicha rahbar oʻrinbosarlariga, muassasalarning turidan kelib chiqib, mehnatga haq toʻlash boʻyicha quyidagi razryad va tarif koeffitsiyentlari belgilanadi:
Muassasalar turi Razryadi Tarif koeffitsiyenti IV — tur 7 2,827 III — tur 8 3,137 II — tur 9 3,482 I — tur 10 3,866
8. Tibbiyot muassasalari bosh hamshiralari uchun, muassasalarning turidan kelib chiqib, mehnatga haq toʻlash boʻyicha quyidagi razryad va tarif koeffitsiyentlari oʻrnatiladi:
Muassasalar turi Razryadi Tarif koeffitsiyenti IV — tur 5 2,336 III — tur 6 2,570 II — tur 7 2,827 I — tur 8 3,137
9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat muassasalari tibbiyot va farmatsevtika xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablariga muvofiq, rahbar xodimlarga tarif stavkalari miqdorini belgilash vaqtida muassasalar guruhiga qarab tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi.
4-bob. Rahbar xodimlar mehnatiga haq toʻlash boʻyicha muassasalar turlari
10. Rahbar xodimlarga ish haqi toʻlashda tibbiyot muassasalari mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq turlarga boʻlinadi.
11. Tibbiyot muassasalarining mazkur Nizomda nazarda tutilmagan rahbarlariga faoliyat ixtisosiga koʻra muassasalarning IV turi rahbari sifatida taʼrif belgilanadi.
Tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish va uning rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ambulatoriya-poliklinika muassasalari, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlari va boshqa muassasalar (xizmat koʻrsatiladigan aholi sonidan kelib chiqib, ming kishi) T/r Muassasaning nomi Muassasa turlari I II III IV 1. Koʻp tarmoqli markaziy poliklinika, oilaviy poliklinika va oilaviy shifokorlik punktlari va ularning filiallari (bolalar poliklinikasidan tashqari) 40,0 va undan ortiq 30,0 dan, 40 gacha 20,0 dan, 30,0 gacha 20,0 gacha 2. Shahar va tuman tibbiyot birlashmalari 250,0 va undan ortiq 200,0 dan, 250,0 gacha 150,0 dan, 200,0 gacha 150,0 gacha 3. Bolalar (stomatologiya) poliklinikalari 25,0 va undan ortiq 20,0 dan, 25,0 gacha 15,0 dan, 20,0 gacha 15,0 gacha 4. Skrining-markazlari, statsionarga ega boʻlmagan ixtisoslashtirilgan (endokrinologiya, sil, teri-tanosil) dispanserlari 3000,0 va undan ortiq 2000,0 dan, 3000,0 gacha 1500,0 dan, 2000,0 gacha 1500,0 gacha 5. Aholining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash va jismoniy faolligini oshirish markazi hamda uning hududiy filiallari 2000,0 va undan ortiq 1500,0 dan, 2000,0 gacha 1000,0 dan, 1500,0 gacha 1000,0 gacha 6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlari (karantinli va alohida xavfli yuqumli kasalliklar profilaktikasi markazi va uning filiallari, dezinfeksiya stansiyalari) 2000,0 va undan ortiq 5000,0 dan, 2000,0 gacha 500,0 dan, 1000,0 gacha 500,0 gacha Umumiy ixtisoslik statsionar tibbiyot muassasalari va boshqa muassasalar (toʻliq davolangan bemorlar sonidan kelib chiqib, ming kishi) 7. Respublika, viloyat, shahar kasalxonalari, ilmiy-tekshirish institutlari va oliy taʼlim tashkilotlari, bolalar uylarining klinikalari. Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va nogironlari uchun gospitallar 15,0 va undan ortiq 9,0 dan, 15 gacha 4,5 dan, 9,0 gacha 4,5 gacha 8. Shahar va tuman tibbiyot birlashmalari 8,0 va undan ortiq 5,0 dan, 8,0 gacha 2,5 dan, 5,0 gacha 2,5 gacha 9. Respublika (viloyat, shahar) perinatal markazi, tugʻruqxonalar (yuridik maqomga ega boʻlganlari) tugʻruq majmualari 9,0 va undan ortiq 7,0 dan, 9,0 gacha 5,0 dan, 7,0 gacha 5,0 gacha 10. Bolalar reabilitatsiya sihatgohlari 14,0 va undan ortiq 9,0 dan, 14,0 gacha 4,0 dan, 9,0 gacha 4,0 gacha Qon quyish stansiyalari (qon tayyorlash va qayta ishlash hajmidan kelib chiqib, bir yilda ming kishi) 11. Qon quyish stansiyalari 7,0 va undan ortiq 5,0 dan, 7,0 gacha 3,0 dan, 5,0 gacha 3,0 gacha Boshqa sogʻliqni saqlash muassasalari (xizmat koʻrsatiluvchi aholi sonidan kelib chiqib, ming kishi) 12. Respublika (hududiy) sud tibbiyot ekspertizasi byurosi 2000,0 va undan ortiq 1500,0 dan, 2000,0 gacha 1000,0 dan, 1500,0 gacha 1000,0 gacha 13. Patologoanatomik markaz va uning viloyatlardagi byurolari 2000,0 va undan ortiq 1500,0 dan, 2000,0 gacha 1000,0 dan, 1500,0 gacha 1000,0 gacha Ixtisoslashtirilgan statsionar muassasalar (toʻliq davolangan bemorlar sonidan kelib chiqib, ming kishi) 14. Ixtisoslashtirilgan shifoxonalar, klinikalar, dispanserlar va markazlari: 14.1 Sil shifoxonalari (katta yoshdagilar va bolalar kasalxonalari) 1,4 va undan ortiq 0,9 dan, 1.4 gacha 0,4 dan, 0,9 gacha 0,4 gacha 14.2 Sil kasalligi sihatgohlari (katta yoshdagilar va bolalar uchun) 5,0 va undan ortiq 3,5 dan, 5,0 gacha 1,5 dan, 3,5 gacha 1,5 gacha 14.3 Yuqumli kasalliklar (katta yoshdagilar va bolalar uchun), onkologik, teri-tanosil, endokrinologiya 7,0 va undan ortiq 4,0 dan, 7,0 gacha 2,0 dan, 4,0 gacha 2,0 gacha 14.4 Psixiatrik, psixonevrologik (katta yoshdagilar va bolalar uchun), narkologik kasalxonalar 5,0 va undan ortiq 4,0 dan, 5,0 gacha 2,0 dan, 4,0 gacha 2,0 gacha 15. Neyroxirurgiya, onkologiya (shu jumladan), allergologiya, suyak-yiringli jarrohlik va yiringli jarrohlik, jarohatlari oqibatlari va qandli diabet kasalligining jarrohlik asoratlari, bolalar ortopediyasi respublika tibbiyot markazlari 11,0 va undan ortiq 7,0 dan, 11,0 gacha 3,0 dan, 7,0 gacha 3,0 gacha 16. Sil, epidemiologiya va yuqumli kasalliklar, virusologiya, endokrinologiya va parazitologiya ilmiy-tekshirish institutlari 7,0 va undan ortiq 4,0 dan, 7,0 gacha 2,0 dan, 4,0 gacha 2,0 gacha 17. Bolalar shifoxonalari 15,0 va undan ortiq 9,0 dan, 15,0 gacha 4,5 dan, 9,0 gacha 4,5 gacha OITS markazi (xizmat koʻrsatiladigan aholi sonidan kelib chiqib, ming kishi) 18. OITS markazi va uning filiallari 2000,0 va undan ortiq 1500,0 dan, 2000,0 gacha 1000,0 dan, 1500,0 gacha 1000,0 gacha Shoshilinch va tez yordam markazlari (toʻliq davolangan bemorlar sonidan kelib chiqib, ming kishi) 19. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi va uning filiallari 15,0 va undan ortiq 9,0 dan, 15,0 gacha 4,5 dan, 9,0 gacha 4,5 gacha Respublika tez tibbiy yordam markazi va uning hududiy filiallari (bir yildagi joylarga chiqish sonidan kelib chiqib, ming kishi) 20. Respublika tez tibbiy yordam markazi va uning hududiy filiallari 75,0 va undan ortiq 50,0 dan, 75,0 gacha 25,0 dan, 50,0 gacha 25,0 gacha
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV
Toshkent sh.,
2024-yil 11-sentabr,
Toshkent sh.,
2024-yil 4-sentabr,
Toshkent sh.,
2024-yil 26-avgust,
775-son
171-son
08/513-son