📅 2024-yil 17-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 17-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 17 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
РЎЙХАТИ
Мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда биржа савдоларида реализация қилинаётган мис катоди ва мис катанкасидан кўп поғонали қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарорига мувофиқ:
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилганлиги;
комиссияга биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш вазифаси юкланганлиги;
юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этган маҳаллий корхоналарни баҳолаш мезонлари ҳамда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қиладиган маҳаллий корхоналар рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолияти ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланган тартиб талабларидан келиб чиқиб, хатловдан ўтказилишини ташкил этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мис хом ашёсини қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси расмий веб-сайтида яратилган электрон ахборот тизими;
биржа савдолари — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг электрон савдо майдончаларида сотувга чиқариладиган мис катоди ва мис катанкасини (кейинги ўринларда — мис хом ашёси) харид қилиш жараёни;
ишчи орган — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси;
комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори билан тасдиқланган Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия;
маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш учун ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи ёки мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этган юридик шахслар;
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш — харид қилинган мис хом ашёсидан қўшилган қийматга эга маҳсулотлар (эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва материаллар) ишлаб чиқариш фаолияти;
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолияти билан бирга мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ 40 ва ундан юқори балл тўплаган маҳаллий корхоналар;
тармоқ корхонаси — электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ҳамда иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодининг 24.44 синфига ҳамда ИФУТ кодининг 26 ва 27 бўлимларига мос келадиган юридик шахслар;
қайта ишлаш корхоналари рўйхати — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини жорий этган ва биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар рўйхати.
3. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхати мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ шакллантирилади.
5. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ баҳоланади.
3-боб. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар
1-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
26. Комиссия мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантиради ҳамда уни тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга фақат маҳаллий корхоналар киритилади.
27. Маҳаллий корхоналар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
28. Ариза қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинган ҳолда тақдим этилади:
мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);
маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулот номи ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10 та белгили коди (ТИФ ТН) тўғрисидаги маълумотлар;
мазкур низомга 4-иловада келтирилган маълумотлар.
29. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этган маҳаллий корхоналарга лойиҳа ишга туширилган дастлабки чорак учун мазкур Низомнинг 28-банди бўйича ўзлаштирилаётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга рухсат берилади.
30. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 28-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани рўйхатга киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.
31. Комиссия сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида мурожаат этган маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
32. Ўрганиш 4-иловада кўзда тутилган мезонлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги ҳамда қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари мавжудлиги;
фаолият кўрсатаётган ходимлар сони ҳамда маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги.
33. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаганда, комиссия котиби беш иш кунида мурожаатни ишчи органга қайтаради. Бунда мурожаатни ўрганиб чиққан комиссия аъзоларининг хулосаси илова қилиниши лозим.
34. Ишчи орган комиссия котиби томонидан қайтарилган мурожаат келиб тушган санадан бошлаб бир кун муддатда ахборот тизими орқали мурожаатчини у бу ҳақда хабардор қилади.
35. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ўрганиш натижалари комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади ҳамда якуни бўйича маҳаллий корхонани қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.
2-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини юритиш
36. Ишчи орган комиссиянинг тегишли қарори билан тасдиқланган қайта ишлаш корхоналари рўйхатини мазкур Низомга 7-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ юритади.
37. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни ахборот тизими орқали ишчи органга тақдим этиб боради.
38. Маҳаллий корхоналар ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
39. Ишчи орган маҳаллий корхоналарнинг ахборот тизими орқали тақдим этган маълумотларини таҳлил қилади ҳамда натижаларини комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади.
40. Комиссия қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарни қайта ўрганиш, ушбу рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатда қолдириш масалаларига оид қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
3-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш
41. Қуйидаги ҳоллар маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш учун асос бўлади:
маҳаллий корхонанинг ихтиёрий аризасига асосан;
маҳаллий корхона тугатилганда;
маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 32-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда;
мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар ишчи органга тақдим этмаган ҳолларда.
42. Комиссия мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда натижаларига кўра маҳаллий корхоналар мазкур Низомнинг 31-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади.
43. Ишчи орган маҳаллий корхонани маҳаллий корхоналар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг, уч иш кунида ушбу ҳақида маҳаллий корхоналарни ахборот тизими орқали хабардор қилади.
4-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар фаолиятини мониторинг қилиш
44. Ишчи орган ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарнинг ҳар биридан ахборот тизими орқали қабул қилиб олади ҳамда ушбу маълумотларни таҳлил қилади ва натижалари ҳақида комиссияга ахборот киритади.
Бунда охирги ҳисобот даври якуни бўйича мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми ёки экспорт қилиш ҳажми камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда:
ишчи орган комиссия котибининг тегишли топшириқ хатига асосан мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини камайтирган маҳаллий корхоналарни жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади;
мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибида кўриб чиқиш учун киритади.
45. Комиссия мазкур Низомнинг 44-бандида назарда тутилган таҳлилий материалларни кўриб чиқади ҳамда натижаларига кўра мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини асоссиз камайтирган маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади. Бунда қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш масаласини кейинги ҳисобот даври якуни билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
47. Тармоқ корхоналари рўйхатига ёки қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритишни рад этиш ёки ушбу рўйхатлардан чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорлардан норози бўлган тармоқ корхонаси ёки маҳаллий корхоналар тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда комиссия номига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Маҳаллий корхоналар Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади. Ихтиёрий 2-босқич Ишчи орган («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси) Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради; ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади. бир иш кунида 3-босқич Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия Маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади. Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин. Ўн иш кунида 4-босқич Комиссия котиби Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, комиссия котиби мурожаатни ишчи органга қайтаради. Беш иш кунида 5-босқич «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Ахборот тизими орқали мурожаат рад этилганлиги ҳақида мурожаатчини хабардор қилади. Бир кун муддатда 6-босқич Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади. Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш
Т/р Кўрсаткичлар Тақдим этиладиган баллар 1. Мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги 20 2. Қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари 35 қалайлаш дастгоҳлари 6 йирик тортиш дастгоҳлари 3 ўрта тортиш дастгоҳлари 3 майда тортиш дастгоҳлари 3 ўтказувчи симларни букиш учун ускуналар 3 экструзияловчи ускуналар 3 шакл бериш, прокатлаш ускуналари 3 пресслаш ускуналари 3 туннел шаклидаги печкалар 3 бошқа турдаги технологик ускуналар мажмуи 5 3. Меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 20 10 нафаргача 10 10 тадан 20 тагача 13 20 тадан 40 тагача 15 40 та ва ундан ортиқ 20 4. Маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги 25 ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар жорий этилганлиги 10 ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини текшириш учун синов лаборатория ускуналари мавжудлиги 5 ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш бўйича техник назорат ходимлари мавжудлиги 5 маркировкалаш ускунаси ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларга маркировка қилиш жорий этилганлиги 5 Жами: 100
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган қайта ишлаш корхоналари
Т/р Маҳаллий корхоналар номи Асосий фаолият тури (ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича) Жойлашган манзили СТИР Тўпланган балл Рўйхатга киритиш учун асос 1. 2. 3. ...
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
_______________________________________________________________________ (қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи) томонидан биржа савдоларида харид қилинган мис хом ашёси тўғрисида МАЪЛУМОТ Йил бошида мис хом ашёси қолдиғи Йил бошидан харид қилинган мис хом ашёси ҳажми Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳажми * Ҳисобот даврида мис хом ашёси қолдиғи Қайта ишланган мис хом ашёси ҳажми Яратилган қўшилган қиймат (тн) (млн сўм) (тн) (млн сўм) (млн сўм) (тн) (млн сўм) (тн) (млн сўм) (млн сўм) фоиз
_______________________________________________________________________ (қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи) ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида МАЪЛУМОТ Маҳсулот номи ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги * Ҳисобот даври учун: Ҳар бир маҳсулот учун сарфланган миснинг ҳажми (кг) режа амалда ижроси, % (10 та белгили) тонна млн сўм
_______________________________________________________________________ (қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи) экспорт экспорт ҳажмлари тўғрисида МАЪЛУМОТ Маҳсулот номи ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги * Ҳисобот даври учун: режа амалда ижроси, % (10 та белгили) тонна минг АҚШ доллари
_______________________________________________________________________ томонидан (қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи) амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида МАЪЛУМОТ Лойиҳа номи Маҳсулот тури Жами қиймати (минг АҚШ доллари) шундан, молиявий манбаи: Амалга ошириш муддати Ҳисобот даврида маблағларни ўзлаштириш (минг АҚШ доллари): ўз маблағи банк кредити хорижий инвестиция ёки кредит режа амалда ижроси, %
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 октябрь,
682-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
ROʻYXATI
Mis xomashyosini chuqur qayta ishlash bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-77-son qarori ijrosini taʼminlash hamda birja savdolarida realizatsiya qilinayotgan mis katodi va mis katankasidan koʻp pogʻonali qoʻshilgan qiymatga ega mahsulotlar ishlab chiqarishni samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-77-son qaroriga muvofiq:
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash korxonalari faoliyatini oʻrganish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tashkil etilganligi;
komissiyaga birja savdolari orqali mis xom ashyosini xarid qilayotgan mahalliy korxonalar faoliyatini oʻrganish vazifasi yuklanganligi;
yuqori texnologiyali ishlab chiqarishni tashkil etgan mahalliy korxonalarni baholash mezonlari hamda birja savdolari orqali mis xom ashyosini xarid qiladigan mahalliy korxonalar roʻyxatini shakllantirish, ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibini ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda birja savdolari orqali mis xom ashyosini xarid qilayotgan mahalliy korxonalar faoliyati ushbu qarorning 2-bandiga muvofiq tasdiqlangan tartib talablaridan kelib chiqib, xatlovdan oʻtkazilishini tashkil etsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan elektrotexnika sanoati korxonalarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 10-maydagi 194-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-oktabrdagi 682-son qaroriga 1-ILOVA
Mis xom ashyosini qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini baholash va monitoring qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
axborot tizimi — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi rasmiy veb-saytida yaratilgan elektron axborot tizimi;
birja savdolari — “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJning elektron savdo maydonchalarida sotuvga chiqariladigan mis katodi va mis katankasini (keyingi oʻrinlarda — mis xom ashyosi) xarid qilish jarayoni;
ishchi organ — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi;
komissiya — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-77-son qarori bilan tasdiqlangan Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash korxonalari faoliyatini oʻrganish boʻyicha komissiya;
mahalliy korxonalar — mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash uchun oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun birja savdolarida mis xom ashyosini xarid qilish, qayta ishlash hamda ulardan tayyor mahsulot ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi yoki mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash boʻyicha yangi ishlab chiqarish quvvatlarini barpo etgan yuridik shaxslar;
mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash — xarid qilingan mis xom ashyosidan qoʻshilgan qiymatga ega mahsulotlar (ehtiyot qismlar, butlovchi buyumlar va materiallar) ishlab chiqarish faoliyati;
mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi mahalliy korxonalar — mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyati bilan birga mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni joriy etgan mahalliy korxonalar faoliyatini baholash mezonlariga muvofiq 40 va undan yuqori ball toʻplagan mahalliy korxonalar;
tarmoq korxonasi — elektrotexnika mahsulotlari va ularning butlovchi qismlarini ishlab chiqaruvchi hamda iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichi (IFUT) kodining 24.44 sinfiga hamda IFUT kodining 26 va 27 boʻlimlariga mos keladigan yuridik shaxslar;
qayta ishlash korxonalari roʻyxati — mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini joriy etgan va birja savdolarida mis xom ashyosini xarid qilish huquqiga ega boʻlgan mahalliy korxonalar roʻyxati.
3. Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi qayta ishlash korxonalari roʻyxati mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq shakllantiriladi.
5. Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni joriy etgan mahalliy korxonalar faoliyati mazkur Nizomga 4-ilovadagi mezonlarga muvofiq baholanadi.
3-bob. Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi mahalliy korxonalar
1-§. Qayta ishlash korxonalari roʻyxatini shakllantirish
26. Komissiya mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi mahalliy korxonalar faoliyatini oʻrganish natijalariga koʻra qayta ishlash korxonalari roʻyxatini shakllantiradi hamda uni tasdiqlaydi. Mazkur roʻyxatga faqat mahalliy korxonalar kiritiladi.
27. Mahalliy korxonalar elektron raqamli imzodan foydalangan holda, axborot tizimi orqali ishchi organga ariza bilan ixtiyoriy murojaat qiladi.
28. Ariza quyidagi hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda ilova qilingan holda taqdim etiladi:
murojaatchi toʻgʻrisida maʼlumot (pochta manzili, STIR va telefon (faks) raqami);
mahalliy korxona tomonidan ishlab chiqarilishi oʻzlashtirilgan mahsulot nomi va tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasining 10 ta belgili kodi (TIF TN) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
mazkur nizomga 4-ilovada keltirilgan maʼlumotlar.
29. Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash boʻyicha yangi quvvatlarni barpo etgan mahalliy korxonalarga loyiha ishga tushirilgan dastlabki chorak uchun mazkur Nizomning 28-bandi boʻyicha oʻzlashtirilayotgan yoki oʻzlashtirilishi rejalashtirilgan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etishga ruxsat beriladi.
30. Ishchi organ murojaat kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunida murojaat ushbu Nizomning 28-bandi talablari asosida taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha:
hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni murojaatchiga qaytaradi va bu haqda uni xabardor etadi;
hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, komissiyaga mahalliy korxonani roʻyxatga kiritish masalasini koʻrib chiqish haqida soʻrovnoma yuboradi.
31. Komissiya soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida murojaat etgan mahalliy korxonaning faoliyatini oʻrganib chiqadi.
Bunda komissiya kotibi tomonidan belgilab berilgan kamida bir nafardan iborat Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyatining tegishli mutaxassislari joyiga chiqqan holda oʻrganishni tashkil etishi mumkin.
32. Oʻrganish 4-ilovada koʻzda tutilgan mezonlar asosida quyidagi koʻrsatkichlar boʻyicha amalga oshiriladi:
mis xom ashyosini eritish pechining mavjudligi hamda qayta ishlashning keyingi bosqichi texnologik uskunalari mavjudligi;
faoliyat koʻrsatayotgan xodimlar soni hamda mahsulot muvofiqligini nazorat qilish va tadqiqotlar oʻtkazishga oid moddiy-texnik bazaning mavjudligi.
33. Murojaatda keltirilgan mahsulotni ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topmaganda, komissiya kotibi besh ish kunida murojaatni ishchi organga qaytaradi. Bunda murojaatni oʻrganib chiqqan komissiya aʼzolarining xulosasi ilova qilinishi lozim.
34. Ishchi organ komissiya kotibi tomonidan qaytarilgan murojaat kelib tushgan sanadan boshlab bir kun muddatda axborot tizimi orqali murojaatchini u bu haqda xabardor qiladi.
35. Murojaatda keltirilgan mahsulotni ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, oʻrganish natijalari komissiyaning navbatdagi yigʻilishi doirasida koʻrib chiqiladi hamda yakuni boʻyicha mahalliy korxonani qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritish yuzasidan tegishli qaror qabul qilinadi.
2-§. Qayta ishlash korxonalari roʻyxatini yuritish
36. Ishchi organ komissiyaning tegishli qarori bilan tasdiqlangan qayta ishlash korxonalari roʻyxatini mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan jadvalga muvofiq yuritadi.
37. Qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxonalar har chorak yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan maʼlumotlarni axborot tizimi orqali ishchi organga taqdim etib boradi.
38. Mahalliy korxonalar axborot tizimi orqali taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
39. Ishchi organ mahalliy korxonalarning axborot tizimi orqali taqdim etgan maʼlumotlarini tahlil qiladi hamda natijalarini komissiyaning navbatdagi yigʻilishida koʻrib chiqish uchun kiritadi.
40. Komissiya qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxonalarni qayta oʻrganish, ushbu roʻyxatdan chiqarish yoki roʻyxatda qoldirish masalalariga oid qaror qabul qilish huquqiga ega.
3-§. Qayta ishlash korxonalari roʻyxatidan chiqarish
41. Quyidagi hollar mahalliy korxonalarni qayta ishlash korxonalari roʻyxatidan chiqarish uchun asos boʻladi:
mahalliy korxonaning ixtiyoriy arizasiga asosan;
mahalliy korxona tugatilganda;
mahalliy korxonalar faoliyati mazkur Nizomga 32-bandida keltirilgan talablarga javob bermagan holatlarda;
mazkur Nizomning 37-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning yigirma beshinchi sanasiga qadar ishchi organga taqdim etmagan hollarda.
42. Komissiya mazkur Nizomning 36-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi hamda natijalariga koʻra mahalliy korxonalar mazkur Nizomning 31-bandida keltirilgan talablarga javob bermagan holatlarda, mahalliy korxonalarni qayta ishlash korxonalari roʻyxatidan chiqarish haqida qaror qabul qiladi.
43. Ishchi organ mahalliy korxonani mahalliy korxonalar roʻyxatidan chiqarish haqida qaror qabul qilingandan soʻng, uch ish kunida ushbu haqida mahalliy korxonalarni axborot tizimi orqali xabardor qiladi.
4-§. Qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxonalar faoliyatini monitoring qilish
44. Ishchi organ har chorak yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan maʼlumotlarni qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxonalarning har biridan axborot tizimi orqali qabul qilib oladi hamda ushbu maʼlumotlarni tahlil qiladi va natijalari haqida komissiyaga axborot kiritadi.
Bunda oxirgi hisobot davri yakuni boʻyicha mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash hajmi yoki eksport qilish hajmi kamaytirilganligi aniqlangan hollarda:
ishchi organ komissiya kotibining tegishli topshiriq xatiga asosan mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash hajmini yoki ushbu mahsulotlarni eksport qilish hajmini kamaytirgan mahalliy korxonalarni joyiga chiqqan holda monitoring qiladi;
monitoring natijalariga koʻra mazkur Nizomga 4-ilovadagi mezonlarga muvofiq tahliliy materiallarni tayyorlaydi hamda komissiyaning navbatdagi yigʻilishi kun tartibida koʻrib chiqish uchun kiritadi.
45. Komissiya mazkur Nizomning 44-bandida nazarda tutilgan tahliliy materiallarni koʻrib chiqadi hamda natijalariga koʻra mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash hajmini yoki ushbu mahsulotlarni eksport qilish hajmini asossiz kamaytirgan mahalliy korxonalarni qayta ishlash korxonalari roʻyxatidan chiqarish haqida qaror qabul qiladi. Bunda qayta ishlash korxonalari roʻyxatidan chiqarish masalasini keyingi hisobot davri yakuni bilan qayta koʻrib chiqishga yoʻl qoʻyiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
46. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
47. Tarmoq korxonalari roʻyxatiga yoki qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritishni rad etish yoki ushbu roʻyxatlardan chiqarish toʻgʻrisidagi tegishli qarorlardan norozi boʻlgan tarmoq korxonasi yoki mahalliy korxonalar tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab bir oy muddatda komissiya nomiga shikoyat qilish huquqiga ega.
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi qayta ishlash korxonalari roʻyxatini shakllantirish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Mahalliy korxonalar Elektron raqamli imzodan foydalangan holda, axborot tizimi orqali ishchi organga ariza bilan ixtiyoriy murojaat qiladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Ishchi organ (“Oʻzeltexsanoat” uyushmasi) Murojaat kelib tushgan kundan boshlab murojaat tegishli talablar asosida taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha: hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni murojaatchiga qaytaradi; hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, komissiyaga mahalliy korxonani qayta ishlovchi korxonalar roʻyxatiga kiritish masalasini koʻrib chiqish haqida soʻrovnoma yuboradi. bir ish kunida 3-bosqich Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash korxonalari faoliyatini oʻrganish boʻyicha komissiya Mahalliy korxonaning faoliyatini oʻrganib chiqadi. Bunda komissiya kotibi tomonidan belgilab berilgan kamida bir nafardan iborat mutasaddi vazirlik va idoralarning tegishli mutaxassislari joyiga chiqqan holda oʻrganishni tashkil etishi mumkin. Oʻn ish kunida 4-bosqich Komissiya kotibi Murojaatda keltirilgan mahsulotni ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topmagan holatda, komissiya kotibi murojaatni ishchi organga qaytaradi. Besh ish kunida 5-bosqich “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi Axborot tizimi orqali murojaat rad etilganligi haqida murojaatchini xabardor qiladi. Bir kun muddatda 6-bosqich Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash korxonalari faoliyatini oʻrganish boʻyicha komissiya Murojaatda keltirilgan mahsulotni ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, mahalliy korxonani qayta ishlovchi korxonalar roʻyxatiga kiritish yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi. Murojaatni koʻrib chiqish yakuni bilan
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni joriy etgan mahalliy korxonalar faoliyatini baholash
T/r Koʻrsatkichlar Taqdim etiladigan ballar 1. Mis xom ashyosini eritish pechining mavjudligi 20 2. Qayta ishlashning keyingi bosqichi texnologik uskunalari 35 qalaylash dastgohlari 6 yirik tortish dastgohlari 3 oʻrta tortish dastgohlari 3 mayda tortish dastgohlari 3 oʻtkazuvchi simlarni bukish uchun uskunalar 3 ekstruziyalovchi uskunalar 3 shakl berish, prokatlash uskunalari 3 presslash uskunalari 3 tunnel shaklidagi pechkalar 3 boshqa turdagi texnologik uskunalar majmui 5 3. Mehnat shartnomasi asosida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlar soni 20 10 nafargacha 10 10 tadan 20 tagacha 13 20 tadan 40 tagacha 15 40 ta va undan ortiq 20 4. Mahsulot muvofiqligini nazorat qilish va tadqiqotlar oʻtkazishga oid moddiy-texnik bazaning mavjudligi 25 ishlab chiqarishda xalqaro standartlar joriy etilganligi 10 ishlab chiqarilgan mahsulotlar sifatini tekshirish uchun sinov laboratoriya uskunalari mavjudligi 5 ishlab chiqarilgan mahsulotlarning sifatini nazorat qilish boʻyicha texnik nazorat xodimlari mavjudligi 5 markirovkalash uskunasi yoki ishlab chiqarilgan mahsulotlarga markirovka qilish joriy etilganligi 5 Jami: 100
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Birja savdolarida mis xom ashyosini xarid qilish huquqiga ega boʻlgan qayta ishlash korxonalari
T/r Mahalliy korxonalar nomi Asosiy faoliyat turi (ishlab chiqariladigan mahsulotlar boʻyicha) Joylashgan manzili STIR Toʻplangan ball Roʻyxatga kiritish uchun asos 1. 2. 3. ...
Mis xom ashyosini chuqur qayta ishlash faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar roʻyxatini shakllantirish, yuritish va ularni roʻyxatdan chiqarish hamda ularning faoliyatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
_______________________________________________________________________ (qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxona nomi) tomonidan birja savdolarida xarid qilingan mis xom ashyosi toʻgʻrisida MAʼLUMOT Yil boshida mis xom ashyosi qoldigʻi Yil boshidan xarid qilingan mis xom ashyosi hajmi Hisobot davrida ishlab chiqarish hajmi * Hisobot davrida mis xom ashyosi qoldigʻi Qayta ishlangan mis xom ashyosi hajmi Yaratilgan qoʻshilgan qiymat (tn) (mln soʻm) (tn) (mln soʻm) (mln soʻm) (tn) (mln soʻm) (tn) (mln soʻm) (mln soʻm) foiz
_______________________________________________________________________ (qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxona nomi) ishlab chiqarish hajmlari toʻgʻrisida MAʼLUMOT Mahsulot nomi TIF TN kodi Oʻlchov birligi * Hisobot davri uchun: Har bir mahsulot uchun sarflangan misning hajmi (kg) reja amalda ijrosi, % (10 ta belgili) tonna mln soʻm
_______________________________________________________________________ (qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxona nomi) eksport eksport hajmlari toʻgʻrisida MAʼLUMOT Mahsulot nomi TIF TN kodi Oʻlchov birligi * Hisobot davri uchun: reja amalda ijrosi, % (10 ta belgili) tonna ming AQSH dollari
_______________________________________________________________________ tomonidan (qayta ishlash korxonalari roʻyxatiga kiritilgan mahalliy korxona nomi) amalga oshirilayotgan investitsiya loyihalari toʻgʻrisida MAʼLUMOT Loyiha nomi Mahsulot turi Jami qiymati (ming AQSH dollari) shundan, moliyaviy manbai: Amalga oshirish muddati Hisobot davrida mablagʻlarni oʻzlashtirish (ming AQSH dollari): oʻz mablagʻi bank krediti xorijiy investitsiya yoki kredit reja amalda ijrosi, %
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 17-oktabr,
682-son