UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 11-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 11 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

ТАРКИБИ

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Фанлар академияси билан биргаликда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини доимий янгилаб бориш ва юритиш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида доимий радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;

кучли зилзилалар содир бўлгандан сўнг сунъий йўлдошларнинг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини радиолокацион космик мониторинг тизими орқали аниқлаш ва маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиш;

сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг турли жадалликдаги зилзилалар ёки бошқа жараёнлар натижасидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва Платформага киритиш;

радиолокацион космик мониторинг маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;

Платформага киритилган космик мониторинг натижаларини ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилиш ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида деформацияланиш, силжиш ва чўкиш кўрсаткичларини аниқлаш;

инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиш, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш;

фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги — сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ҳамда чўкиш динамикаси бўйича маълумотларини тузиш, қайта ишлаш ва сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилишга;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси — сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини ҳар бир тўғон кесимида таҳлил қилиш, динамик хоссаларини ўрганиш, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ҳамда хавфсизлик мезонлари талаблари бўйича хулоса тайёрлашга;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ — сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими ҳамда Платформага киритиш ва уларни мунтазам янгилаб боришга масъул этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг таклифига мувофиқ Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиладиган сув омборлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текшируви ва космик мониторинги натижасида аниқланган маълумотларни ҳамда уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисидаги хулосаларни Комиссия мажлисларида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

Комиссия қарорини вазирлик ва идоралар, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;

сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, шунингдек, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) ахборот киритиш;

сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва ҳокимликларнинг тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларини доимий назорат қилиш;

сув омборлари тўғонларида сейсмик заифликни бартараф этиш юзасидан илмий ёндашув асосида таклифларни ишлаб чиқиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 2024 йил 20 октябрдан бошлаб босқичма-босқич замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг хавфсизлик мезонлари қайта кўриб чиқилишини ҳамда қайтадан тасдиқланишини таъминласин.

8. Комиссия (С. Мирзаев):

а) бир ҳафта муддатда:

ўз йиғилишини ўтказиб, мазкур қарорда белгиланган топшириқлар ижросини ташкил этиш чораларини кўрсин;

республиканинг сейсмик хавфли ҳудудларида жойлашган ҳар бир сув омборининг ҳозирги кундаги сейсмик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳни шакллантириб, режа-график асосида унинг фаолиятини ташкил этсин;

б) 2024 йил 1 декабрга қадар республиканинг сейсмик хавфли ҳудудларида жойлашган камида учта сув омборининг сейсмик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб, натижаси бўйича ахборотни Кенгашга киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти С.З. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига 1-ИЛОВА

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, радиолокацион космик суратларни интерферометрик қайта ишлаш орқали ер юзасидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш ҳамда сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашни ўз ичига олади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

зилзила — ер қобиғининг ёки ер устки қатламининг тўсатдан рўй берган силжиши, емирилиши ёки ўпирилиши оқибатида вужудга келадиган, узоқ масофаларга тарқаладиган тўлқинсимон тебранишлар тарзидаги ер ости силкинишлари ва тебранишлари;

зилзилабардошлик — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;

инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;

интерферометрик қайта ишлаш — турли радиолокацион космик суратлардаги сигналларнинг турли фазалардаги фарқи асосида ер юзасидаги нуқталарнинг баландлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш усули;

космик мониторинг — космик суратлар, аеро суратлар ва ерни масофадан зондлашнинг бошқа воситалари, геоахборот ҳамда бошқа рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали ҳудудларнинг ҳолатини мунтазам кузатиш ва назорат қилиш, унда содир бўлаётган жараёнларни ва ўзгариш тенденцияларини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш;

кучли зилзила — магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила;

радиолокацион космик мониторинг тизими — радиолокацион космик суратларни интерферометрик қайта ишлаш орқали ер юзасидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш ҳолатларини аниқлаш;

радиолокацион космик суратлар — узунлиги 1 см дан 1 м гача бўлган радиацион тўлқинлар муайян бир ҳудудга йўналтирилиб, қайта акс эттирилган нурлардаги сигналлар ёзиб олинган космик суратнинг махсус тури.

4. Қуйидагилар сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида доимий радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Сув хўжалиги вазирлиги) ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида заруратга кўра III — IV-синфга кирувчи сув омборларида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;

кучли зилзилалар содир бўлгандан сўнг сунъий йўлдошларнинг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш ва маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиш;

сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг турли жадалликдаги зилзилалар ёки бошқа жараёнлар натижасидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва Платформага киритиш;

радиолокацион космик мониторинг маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини (кейинги ўринларда — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш хавфлари тўғрисида огоҳлантириш.

2-боб. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби

5. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни (лойиҳа ҳужжатлари, кунлик олиб бориладиган ўлчов натижалари ва бошқалар), шунингдек, унинг атроф ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда Платформага киритиб боради.

7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳар йили камида бир марта Платформага киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари (III-IV-синфга кирувчи сув омборларида тақдим этилган рўйхат асосида) тўғонларининг зилзилабардошлигини радиолокацион космик мониторинг қилади ҳамда тўғонларнинг радиолокацион космик суратларини интерферометрик қайта ишлаш орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлайди.

Бунда Агентлик юқорида кўрсатилган ишларни ўзининг муассислигидаги Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари марказини жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда — Фанлар академияси) сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини икки ҳафта муддатда ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилади, шунингдек, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаб, уларни Платформага киритади.

9. Фанлар академияси радиолокацион космик мониторинг натижаларига асосан сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар вужудга келган тақдирда, заруратга кўра тегишли хулосани Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим этади.

10. Комиссия Фанлар академиясининг тегишли хулосасини уч кун муддатда Комиссия мажлисида батафсил кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Комиссия қарори вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборилади.

11. Агар Комиссия қарорида сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари икки ҳафта муддатда сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширув ўтказади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаб, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ва Фанлар академиясига тақдим этади.

12. Инспекция ва Фанлар академияси бир ҳафта муддатда инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда хулосани Комиссияга тақдим этади.

13. Комиссия уч кун муддатда тақдим этилган хулосани Комиссия мажлисида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Ўрганиш натижаларига кўра хулоса хавфсизлик мезонлари талабларига мос келган тақдирда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ахборот киритади.

Сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Комиссия бир кун муддатда Республика кенгашига ҳолат тўғрисида ахборот киритади.

14. Республика кенгаши уч кун муддатда фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

15. Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда сув омбори тўғонида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика кенгашига ахборот киритади.

16. Инспекция хавфсизлик мезонлари талаблари асосида сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширувлар ўтказилишини таъминлайди, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича назоратни амалга оширади.

17. Агентлик радиолокацион космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни Платформага доимий равишда киритади ва янгилаб боради.

18. Манфаатдор вазирлик ва идоралар Платформага киритиладиган маълумотлар ҳамда тайёрланадиган хулосаларнинг тўғри ва ишончли бўлишига жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тадбирларини молиялаштириш тартиби

19. Агентлик томонидан амалга ошириладиган сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини юритиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

20. Фанлар академияси томонидан келгуси йил учун сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш режалаштирилган сув омборлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 1 июнга қадар Агентликка киритиб борилади.

21.Агентлик сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш ҳамда Платформанинг юритиш билан боғлиқ харажатлар тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган ҳисоб-китоблар тақдим этади.

22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши Агентлик томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китоблар юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

23. Сув омбори тўғонларида инстурментал-техник текширув ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий ижро ҳокимият органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

24. Сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг сўровлари асосида тақдим этилиши мумкин, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни умумлаштириш ва бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддати 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси Сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни (лойиҳа ҳужжатлари, кунлик олиб бориладиган ўлчов натижалари ва бошқалар), шунингдек, унинг атроф ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиб боради. Доимий равишда 2-босқич Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Платформага киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари (III-IV-синфга кирувчи сув омборларида тақдим этилган рўйхат асосида) тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилади ва тўғонларнинг радиолокацион космик суратларини интерферометрик қайта ишлаш орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлайди. Ҳар йили камида бир марта 3-босқич Фанлар академияси Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилади, шунингдек, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаб, уларни Платформага киритади. Икки ҳафта муддатда Радиолокацион космик мониторинг натижаларига асосан сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар вужудга келган тақдирда, тегишли хулосани Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим этади. Заруратга кўра 4-босқич Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси Фанлар академиясининг тегишли хулосасини Комиссия мажлисида батафсил кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Комиссия қарорини вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади. Уч кун муддатда 5-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Комиссия қарорида сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширув ўтказади ва натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаб, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академиясига тақдим этади. Икки ҳафта муддатда 6-босқич Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академияси Инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда хулосани Комиссияга тақдим этади. Бир ҳафта муддатда 7-босқич Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси Тақдим этилган хулосани Комиссия мажлисида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Уч кун муддатда Ўрганиш натижаларига кўра, хулоса хавфсизлик мезонлари талабларига мос келган тақдирда, Республика кенгашига ахборот киритади. Қарор қабул қилингандан сўнг Сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Республика кенгашига ҳолат тўғрисида ахборот киритади. Бир кун муддатда 8-босқич Республика кенгаши Фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди. Уч кун муддатда 9-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сув омбори тўғонида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика кенгашига ахборот киритади. Икки ҳафта муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиладиган сув омборлари

Т/р Сув омборининг номи Жойлашган манзили Синфи Фойдаланувчи ташкилот Сейсмик жиҳатдан неча баллик зонада жойлашганлик кўрсаткичи 1. Андижон Андижон вилояти 1 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 8 2. Тўдакўл Бухоро вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 3. Тозакўл Бухоро вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 4. Қўрғонтепа Фарғона вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 5. Каркидон Фарғона вилояти 1 Сув хўжалиги вазирлиги 8 6. Қоравултепа Жиззах вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 7. Зомин Жиззах вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 8. Чортоқ Наманган вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 9 9. Резаксой Наманган вилояти 1 Сув хўжалиги вазирлиги 9 10. Варзик Наманган вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 9 11. Жийдалисой Наманган вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 9 12. Пачкамар Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 13. Ҳисорак Қашқадарё вилояти 1 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 8 14. Қизилсув Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 15. Деҳқонобод Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 16. Лангар Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 17. Чимқўрғон Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 18. Қорабоғ Қашқадарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 19. Талимаржон Қашқадарё вилояти 1 Сув хўжалиги вазирлиги 7 20. Қаттақўрғон Самарқанд вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 21. Қоратепа Самарқанд вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8 22. Тусунсой Самарқанд вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 7 23. Оқдарё Самарқанд вилояти 3 Сув хўжалиги вазирлиги 7 24. Учқизил Сурхондарё вилояти 4 Сув хўжалиги вазирлиги 7 25. Тўполанг Сурхондарё вилояти 1 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 9 26. Жанубий Сурхон Сурхондарё вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 9 27. Чорвоқ Тошкент вилояти 1 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 8 28. Оҳангарон Тошкент вилояти 1 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 8 29. Тошкент Тошкент вилояти 2 Сув хўжалиги вазирлиги 8

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига 3-ИЛОВА

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси

1. С.З. Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти, Комиссия раиси 2. Д.А. Бекмирзаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиги, Комиссия раисининг ўринбосари 3. Т.Н. Бутунбаев — Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 4. С.Т. Зупаров — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари 5. А.К. Фозилов — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Сув омборларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи 6. Ш.М. Қодиров — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори 7. Р.Б. Раҳимов — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи 8. Т.З. Султанов — Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори 9. К.Дж. Салямова — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими 10. Б.Э. Хусанов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Урозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими 11. В.А. Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори 12. Қ.И. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи 13. Э.С. Тошматов — «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети доценти 14. Ш.Н. Насруллаев — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бўлим бошлиғи, Комиссия котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 11 октябрь,

666-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 09/24/666/0832-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

TARKIBI

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 30-maydagi PF-144-son hamda “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son farmonlariga muvofiq, shuningdek, suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimini amaliyotga keng joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi tomonidan Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ va Fanlar akademiyasi bilan birgalikda suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimini doimiy yangilab borish va yuritish xarajatlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtiriladi.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

suv omborlari toʻgʻonlari va ularga tutash maydonlarning deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlash maqsadida doimiy radiolokatsion kosmik monitoringni amalga oshirish;

kuchli zilzilalar sodir boʻlgandan soʻng sunʼiy yoʻldoshlarning texnik imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, suv omborlari toʻgʻonlarining deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini radiolokatsion kosmik monitoring tizimi orqali aniqlash va maʼlumotlarni “Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasi”ga (keyingi oʻrinlarda — Platforma) kiritish;

suv omborlari toʻgʻonlari va ularga tutash maydonlarning turli jadallikdagi zilzilalar yoki boshqa jarayonlar natijasidagi oʻzgarishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash va Platformaga kiritish;

radiolokatsion kosmik monitoring maʼlumotlari asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash;

Platformaga kiritilgan kosmik monitoring natijalarini har bir toʻgʻon kesimida ilmiy tahlil qilish hamda tahliliy maʼlumotlar asosida deformatsiyalanish, siljish va choʻkish koʻrsatkichlarini aniqlash;

instrumental-texnik tekshiruv va kosmik monitoring natijasida aniqlangan maʼlumotlarni oʻrganish, ularning xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelishi yoki mos kelmasligi, shuningdek, toʻgʻonning seysmik mustahkamligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlash;

favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelishi mumkin boʻlgan suv omborlari toʻgʻonlarida aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi — suv omborlari toʻgʻonlarining deformatsiyalanish, siljish hamda choʻkish dinamikasi boʻyicha maʼlumotlarini tuzish, qayta ishlash va suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilishga;

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi — suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi orqali deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi maʼlumotlarini har bir toʻgʻon kesimida tahlil qilish, dinamik xossalarini oʻrganish, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash hamda xavfsizlik mezonlari talablari boʻyicha xulosa tayyorlashga;

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ — suv omborlari toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi hamda Platformaga kiritish va ularni muntazam yangilab borishga masʼul etib belgilansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi va “Oʻzbekgidroenergo” AJning taklifiga muvofiq Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi bosqichma-bosqich joriy etiladigan suv omborlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) 3-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.

6. Quyidagilar Komissiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

suv omborlari toʻgʻonlarining instrumental-texnik tekshiruvi va kosmik monitoringi natijasida aniqlangan maʼlumotlarni hamda ularning xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelishi yoki mos kelmasligi, shuningdek, toʻgʻonning seysmik mustahkamligi toʻgʻrisidagi xulosalarni Komissiya majlislarida koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish;

Komissiya qarorini vazirlik va idoralar, suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuborish;

suv omborlari toʻgʻonlari xavfsizlik mezonlariga mos kelmaganda, shuningdek, toʻgʻonda seysmik zaiflik mavjud boʻlganda hamda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish xavflari yuzaga kelganda, Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tadbirlarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) axborot kiritish;

suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar va hokimliklarning toʻgʻonlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishlarini doimiy nazorat qilish;

suv omborlari toʻgʻonlarida seysmik zaiflikni bartaraf etish yuzasidan ilmiy yondashuv asosida takliflarni ishlab chiqish.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi va “Oʻzbekgidroenergo” AJ 2024-yil 20-oktabrdan boshlab bosqichma-bosqich zamonaviy ilgʻor texnologiyalardan foydalangan holda, suv omborlari toʻgʻonlarining xavfsizlik mezonlari qayta koʻrib chiqilishini hamda qaytadan tasdiqlanishini taʼminlasin.

8. Komissiya (S. Mirzayev):

a) bir hafta muddatda:

oʻz yigʻilishini oʻtkazib, mazkur qarorda belgilangan topshiriqlar ijrosini tashkil etish choralarini koʻrsin;

respublikaning seysmik xavfli hududlarida joylashgan har bir suv omborining hozirgi kundagi seysmik holati va ulardan foydalanish samaradorligini oʻrganish maqsadida ishchi guruhni shakllantirib, reja-grafik asosida uning faoliyatini tashkil etsin;

b) 2024-yil 1-dekabrga qadar respublikaning seysmik xavfli hududlarida joylashgan kamida uchta suv omborining seysmik holati va ulardan foydalanish samaradorligini oʻrganib, natijasi boʻyicha axborotni Kengashga kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Suv xoʻjaligi vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Qoʻldoshev va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti S.Z. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-oktabrdagi 666-son qaroriga 1-ILOVA

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi suv omborlari toʻgʻonlari va ularga tutash maydonlarning zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshlik holati toʻgʻrisidagi axborotlarni tizimli ravishda toʻplab borish, qayta ishlash hamda tahlil qilish, radiolokatsion kosmik suratlarni interferometrik qayta ishlash orqali yer yuzasidagi deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlash hamda suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini aniqlashni oʻz ichiga oladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

zilzila — yer qobigʻining yoki yer ustki qatlamining toʻsatdan roʻy bergan siljishi, yemirilishi yoki oʻpirilishi oqibatida vujudga keladigan, uzoq masofalarga tarqaladigan toʻlqinsimon tebranishlar tarzidagi yer osti silkinishlari va tebranishlari;

zilzilabardoshlik — aholi hayoti hamda mol-mulkining xavfsizligini taʼminlaydigan binolar va inshootlarning zilzila taʼsiriga boʻlgan mustahkamlik koʻrsatkichlari;

instrumental-texnik tekshiruv — maxsus kuzatuv, oʻlchov va nazorat vositalaridan foydalangan holda binolar hamda inshootlarning texnik holatini tekshirish;

interferometrik qayta ishlash — turli radiolokatsion kosmik suratlardagi signallarning turli fazalardagi farqi asosida yer yuzasidagi nuqtalarning balandligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish usuli;

kosmik monitoring — kosmik suratlar, ayero suratlar va yerni masofadan zondlashning boshqa vositalari, geoaxborot hamda boshqa raqamli texnologiyalardan foydalangan holda maʼlumotlarni qayta ishlash va tahlil qilish orqali hududlarning holatini muntazam kuzatish va nazorat qilish, unda sodir boʻlayotgan jarayonlarni va oʻzgarish tendensiyalarini aniqlash hamda tahlil qilish;

kuchli zilzila — magnitudasi (zilzila quvvati) Rixter oʻlchovi boʻyicha 5,0 va undan yuqori boʻlgan zilzila;

radiolokatsion kosmik monitoring tizimi — radiolokatsion kosmik suratlarni interferometrik qayta ishlash orqali yer yuzasidagi deformatsiyalanish, siljish va choʻkish holatlarini aniqlash;

radiolokatsion kosmik suratlar — uzunligi 1 sm dan 1 m gacha boʻlgan radiatsion toʻlqinlar muayyan bir hududga yoʻnaltirilib, qayta aks ettirilgan nurlardagi signallar yozib olingan kosmik suratning maxsus turi.

4. Quyidagilar suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimining asosiy vazifalari hisoblanadi:

suv omborlari toʻgʻonlari va ularga tutash maydonlarning deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlash maqsadida doimiy radiolokatsion kosmik monitoringni amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Suv xoʻjaligi vazirligi) hamda “Oʻzbekgidroenergo” AJ tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida zaruratga koʻra III — IV-sinfga kiruvchi suv omborlarida radiolokatsion kosmik monitoringni amalga oshirish;

kuchli zilzilalar sodir boʻlgandan soʻng sunʼiy yoʻldoshlarning texnik imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, suv omborlari toʻgʻonlarining deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlash maqsadida radiolokatsion kosmik monitoringni amalga oshirish va maʼlumotlarni “Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasi”ga (keyingi oʻrinlarda — Platforma) kiritish;

suv omborlari toʻgʻonlari va ularga tutash maydonlarning turli jadallikdagi zilzilalar yoki boshqa jarayonlar natijasidagi oʻzgarishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash va Platformaga kiritish;

radiolokatsion kosmik monitoring maʼlumotlari asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash;

Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligini (keyingi oʻrinlarda — Favqulodda vaziyatlar vazirligi) tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarning yuzaga kelish xavflari toʻgʻrisida ogohlantirish.

2-bob. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tartibi

5. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ hamda “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi suv omborlari toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni (loyiha hujjatlari, kunlik olib boriladigan oʻlchov natijalari va boshqalar), shuningdek, uning atrof hududida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan koʻchki hodisalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni doimiy ravishda Platformaga kiritib boradi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) har yili kamida bir marta Platformaga kiritilgan maʼlumotlardan foydalangan holda, suv omborlari (III-IV-sinfga kiruvchi suv omborlarida taqdim etilgan roʻyxat asosida) toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini radiolokatsion kosmik monitoring qiladi hamda toʻgʻonlarning radiolokatsion kosmik suratlarini interferometrik qayta ishlash orqali deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlaydi.

Bunda Agentlik yuqorida koʻrsatilgan ishlarni oʻzining muassisligidagi Kosmik monitoring va geoaxborot texnologiyalari markazini jalb qilgan holda amalga oshirishi mumkin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Fanlar akademiyasi) suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimidagi deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi maʼlumotlarini ikki hafta muddatda har bir toʻgʻon kesimida ilmiy tahlil qiladi, shuningdek, kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholab, ularni Platformaga kiritadi.

9. Fanlar akademiyasi radiolokatsion kosmik monitoring natijalariga asosan suv omborlari toʻgʻonlari va unga tutash maydonlarda deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi yuqori boʻlgan holatlar vujudga kelgan taqdirda, zaruratga koʻra tegishli xulosani Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) taqdim etadi.

10. Komissiya Fanlar akademiyasining tegishli xulosasini uch kun muddatda Komissiya majlisida batafsil koʻrib chiqadi va tegishli qaror qabul qiladi.

Komissiya qarori vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuboriladi.

11. Agar Komissiya qarorida suv omborlari toʻgʻonlari va unga tutash maydonlarda deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi yuqori boʻlgan holatlar koʻrsatilgan boʻlsa, Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ikki hafta muddatda suv omborlari toʻgʻonlarida instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazadi hamda natijasi boʻyicha hisobot tayyorlab, Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) va Fanlar akademiyasiga taqdim etadi.

12. Inspeksiya va Fanlar akademiyasi bir hafta muddatda instrumental-texnik tekshiruv va kosmik monitoring natijasida aniqlangan maʼlumotlarni oʻrganib chiqib, ularning xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelishi yoki mos kelmasligi, shuningdek, toʻgʻonning seysmik mustahkamligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi hamda xulosani Komissiyaga taqdim etadi.

13. Komissiya uch kun muddatda taqdim etilgan xulosani Komissiya majlisida koʻrib chiqadi va qaror qabul qiladi.

Oʻrganish natijalariga koʻra xulosa xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelgan taqdirda, Komissiya Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tadbirlarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Respublika kengashi) axborot kiritadi.

Suv omborlari toʻgʻonlari xavfsizlik mezonlariga mos kelmaganda, toʻgʻonda seysmik zaiflik mavjud boʻlganda hamda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish xavflari yuzaga kelganda, Komissiya bir kun muddatda Respublika kengashiga holat toʻgʻrisida axborot kiritadi.

14. Respublika kengashi uch kun muddatda favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelishi mumkin boʻlgan suv omborlari toʻgʻonlarida aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilaydi.

15. Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda suv ombori toʻgʻonida aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi hamda amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Respublika kengashiga axborot kiritadi.

16. Inspeksiya xavfsizlik mezonlari talablari asosida suv omborlari toʻgʻonlarida instrumental-texnik tekshiruvlar oʻtkazilishini taʼminlaydi, shuningdek, toʻgʻonning seysmik mustahkamligi boʻyicha nazoratni amalga oshiradi.

17. Agentlik radiolokatsion kosmik monitoring natijasida aniqlangan maʼlumotlarni Platformaga doimiy ravishda kiritadi va yangilab boradi.

18. Manfaatdor vazirlik va idoralar Platformaga kiritiladigan maʼlumotlar hamda tayyorlanadigan xulosalarning toʻgʻri va ishonchli boʻlishiga javobgar hisoblanadi.

3-bob. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tadbirlarini moliyalashtirish tartibi

19. Agentlik tomonidan amalga oshiriladigan suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimini yuritish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

20. Fanlar akademiyasi tomonidan kelgusi yil uchun suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish rejalashtirilgan suv omborlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 1-iyunga qadar Agentlikka kiritib boriladi.

21.Agentlik suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish hamda Platformaning yuritish bilan bogʻliq xarajatlar toʻgʻrisida har yili 1-iyulga qadar Vazirlar Mahkamasiga asoslangan hisob-kitoblar taqdim etadi.

22. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashi Agentlik tomonidan taqdim etilgan asoslangan hisob-kitoblar yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi.

23. Suv ombori toʻgʻonlarida insturmental-texnik tekshiruv oʻtkazish hamda favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar mahalliy ijro hokimiyat organlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Suv omborlari toʻgʻonlarining seysmik mustahkamligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlik tomonidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning soʻrovlari asosida taqdim etilishi mumkin, davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bundan mustasno.

Davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlarni umumlashtirish va berish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy kosmik monitoring qilish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddati 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ, “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi Suv omborlari toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni (loyiha hujjatlari, kunlik olib boriladigan oʻlchov natijalari va boshqalar), shuningdek, uning atrof hududida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan koʻchki hodisalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasi”ga (keyingi oʻrinlarda — Platforma) kiritib boradi. Doimiy ravishda 2-bosqich Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi Platformaga kiritilgan maʼlumotlardan foydalangan holda, suv omborlari (III-IV-sinfga kiruvchi suv omborlarida taqdim etilgan roʻyxat asosida) toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qiladi va toʻgʻonlarning radiolokatsion kosmik suratlarini interferometrik qayta ishlash orqali deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasini aniqlaydi. Har yili kamida bir marta 3-bosqich Fanlar akademiyasi Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimidagi deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi maʼlumotlarini har bir toʻgʻon kesimida ilmiy tahlil qiladi, shuningdek, kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholab, ularni Platformaga kiritadi. Ikki hafta muddatda Radiolokatsion kosmik monitoring natijalariga asosan suv omborlari toʻgʻonlari va unga tutash maydonlarda deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi yuqori boʻlgan holatlar vujudga kelgan taqdirda, tegishli xulosani Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) taqdim etadi. Zaruratga koʻra 4-bosqich Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasi Fanlar akademiyasining tegishli xulosasini Komissiya majlisida batafsil koʻrib chiqadi va tegishli qaror qabul qiladi. Komissiya qarorini vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuboradi. Uch kun muddatda 5-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Komissiya qarorida suv omborlari toʻgʻonlari va unga tutash maydonlarda deformatsiyalanish, siljish va choʻkish dinamikasi yuqori boʻlgan holatlar mavjud boʻlsa, suv omborlari toʻgʻonlarida instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazadi va natijasi boʻyicha hisobot tayyorlab, Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi hamda Fanlar akademiyasiga taqdim etadi. Ikki hafta muddatda 6-bosqich Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi hamda Fanlar akademiyasi Instrumental-texnik tekshiruv va kosmik monitoring natijasida aniqlangan maʼlumotlarni oʻrganib chiqib, ularning xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelishi yoki mos kelmasligi, shuningdek, toʻgʻonning seysmik mustahkamligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi hamda xulosani Komissiyaga taqdim etadi. Bir hafta muddatda 7-bosqich Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasi Taqdim etilgan xulosani Komissiya majlisida koʻrib chiqadi va qaror qabul qiladi. Uch kun muddatda Oʻrganish natijalariga koʻra, xulosa xavfsizlik mezonlari talablariga mos kelgan taqdirda, Respublika kengashiga axborot kiritadi. Qaror qabul qilingandan soʻng Suv omborlari toʻgʻonlari xavfsizlik mezonlariga mos kelmaganda, toʻgʻonda seysmik zaiflik mavjud boʻlganda hamda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish xavflari yuzaga kelganda, Respublika kengashiga holat toʻgʻrisida axborot kiritadi. Bir kun muddatda 8-bosqich Respublika kengashi Favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelishi mumkin boʻlgan suv omborlari toʻgʻonlarida aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilaydi. Uch kun muddatda 9-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan hamkorlikda Suv ombori toʻgʻonida aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Respublika kengashiga axborot kiritadi. Ikki hafta muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-oktabrdagi 666-son qaroriga 2-ILOVA

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligini doimiy radiolokatsion kosmik monitoring qilish tizimi bosqichma-bosqich joriy etiladigan suv omborlari

T/r Suv omborining nomi Joylashgan manzili Sinfi Foydalanuvchi tashkilot Seysmik jihatdan necha ballik zonada joylashganlik koʻrsatkichi 1. Andijon Andijon viloyati 1 “Oʻzbekgidroenergo” AJ 8 2. Toʻdakoʻl Buxoro viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 3. Tozakoʻl Buxoro viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 4. Qoʻrgʻontepa Fargʻona viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 5. Karkidon Fargʻona viloyati 1 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 6. Qoravultepa Jizzax viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 7. Zomin Jizzax viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 8. Chortoq Namangan viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 9 9. Rezaksoy Namangan viloyati 1 Suv xoʻjaligi vazirligi 9 10. Varzik Namangan viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 9 11. Jiydalisoy Namangan viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 9 12. Pachkamar Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 13. Hisorak Qashqadaryo viloyati 1 “Oʻzbekgidroenergo” AJ 8 14. Qizilsuv Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 15. Dehqonobod Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 16. Langar Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 17. Chimqoʻrgʻon Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 18. Qorabogʻ Qashqadaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 19. Talimarjon Qashqadaryo viloyati 1 Suv xoʻjaligi vazirligi 7 20. Qattaqoʻrgʻon Samarqand viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 21. Qoratepa Samarqand viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8 22. Tusunsoy Samarqand viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 7 23. Oqdaryo Samarqand viloyati 3 Suv xoʻjaligi vazirligi 7 24. Uchqizil Surxondaryo viloyati 4 Suv xoʻjaligi vazirligi 7 25. Toʻpolang Surxondaryo viloyati 1 “Oʻzbekgidroenergo” AJ 9 26. Janubiy Surxon Surxondaryo viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 9 27. Chorvoq Toshkent viloyati 1 “Oʻzbekgidroenergo” AJ 8 28. Ohangaron Toshkent viloyati 1 “Oʻzbekgidroenergo” AJ 8 29. Toshkent Toshkent viloyati 2 Suv xoʻjaligi vazirligi 8

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-oktabrdagi 666-son qaroriga 3-ILOVA

Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshligi kosmik monitoringini oʻrganish komissiyasi

1. S.Z. Mirzayev — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining vitse-prezidenti, Komissiya raisi 2. D.A. Bekmirzayev — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi boʻlim boshligi, Komissiya raisining oʻrinbosari 3. T.N. Butunbayev — Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari 4. S.T. Zuparov — Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari 5. A.K. Fozilov — “Oʻzbekgidroenergo” AJ Suv omborlaridan xavfsiz va samarali foydalanish boshqarmasi boshligʻi 6. Sh.M. Qodirov — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi direktori 7. R.B. Rahimov — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi 8. T.Z. Sultanov — Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti rektori 9. K.Dj. Salyamova — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti bosh ilmiy xodimi 10. B.E. Xusanov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining M.T. Urozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti bosh ilmiy xodimi 11. V.A. Ismailov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti direktori 12. Q.I. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Seysmoprognostik monitoring respublika markazi boshligʻi 13. E.S. Toshmatov — “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universiteti dotsenti 14. Sh.N. Nasrullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi boʻlim boshligʻi, Komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 11-oktabr,

666-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2024-y., 09/24/666/0832-son)

lex.uz