UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 24-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 24 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарорига мувофиқ кинематография соҳасини ривожлантириш, фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, миллий фильмлар ижодкорларини муносиб рағбатлантириш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарорига мувофиқ:

Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш тузилганлиги ва уларнинг таркиблари тасдиқланганлиги;

халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 694-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссиянинг (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Миллий комиссия республикада кинематография соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Миллий комиссия юридик шахс ҳисобланмайди.

3. Миллий комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«Тирик тарих» дастури — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури;

фильм — бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар.

2-боб. Миллий комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари

5. Миллий комиссиянинг мақсади кинематография соҳасини янада ривожлантириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, замон талабларига мос, юқори савиядаги халқчил фильмлар яратиш ҳамда халқаро кинобозорларга олиб чиқишни таъминлашдан иборатдир.

6. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

«Тирик тарих» дастури доирасида ҳамда давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш ва фильмларни ишлаб чиқариш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш;

киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, шу жумладан, имтиёз ва преференцияларга эга махсус кино ҳудудларини ташкил этиш, замонавий моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш ҳамда кинопрокат тизимини ривожлантириш чораларини кўриш;

фильмлар ишлаб чиқаришда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, алоҳида масалалар бўйича ишчи гуруҳлар тузиш, муҳофаза қилинадиган ҳудуд ва объектларда суратга олиш, махсус ва ҳарбий техникаларни жалб қилиш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш;

миллий фильмларни хорижда, шу жумладан, хорижий кинофестивалларда кенг тарғиб қилиш, фильмларни ишлаб чиқаришга маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар, нодавлат ташкилотлар ҳамда ҳомийларни жалб қилиш;

миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва соҳа вакилларини рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш, халқаро кинофестиваллар ғолибларини тақдирлаш тизимини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда — Кинематография агентлиги) ҳузурида ташкил этиладиган, «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларнинг бюджетини кўриб чиқиш ва эксперт хулосасини бериш фаолияти билан шуғулланувчи, кино йўналиши бўйича иқтисодиёт ва молия соҳасидаги мутахассислардан иборат Экспертлар гуруҳининг таркибини ҳамда ушбу гуруҳнинг хулосаларини тасдиқлаш;

«Тирик тарих» дастури ижроси билан боғлиқ жорий ишларнинг масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Кузатув гуруҳи тузиш ҳамда унинг ҳисоботлари ва таҳлилий маълумотларини ҳар ой якунлари бўйича муҳокама қилиб бориш;

Кинематография агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотларининг йиллик режасини тасдиқлаш;

«Тирик тарих» дастурига киритилган фильмларнинг ишлаб чиқариш режасини тасдиқлаш;

«Тирик тарих» дастурига киритилган фильмларни ишлаб чиқариш бўйича танлов ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

3-боб. Миллий комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7. Миллий комиссия ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

киноиндустрия ва кинематография соҳасини янада ривожлантириш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш, таҳлил этиш, йиғилишларда муҳокама қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаш;

Кинематография агентлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича дастурларни қабул қилиш.

Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Миллий комиссия:

кинематография соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этиши;

ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориши лозим.

Миллий комиссия ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши ва натижадорлиги учун жавоб беради.

4-боб. Миллий комиссия фаолиятини ташкил этиш

9. Миллий комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади.

10. Миллий комиссия йиғилишлари ҳар ярим йилда камида бир марта чақирилади. Миллий комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, Миллий комиссия йиғилишлари ваколатли ҳисобланади.

11. Миллий комиссия ишига раис раҳбарлик қилади. Миллий комиссия раиси ушбу комиссия йиғилишида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолларда, йиғилишларни унинг ўринбосари бошқаради.

12. Миллий комиссия раиси:

Миллий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлайди;

Миллий комиссия мажлисларини ўтказади ва уларда раислик қилади;

Миллий комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштиради;

Миллий комиссия фаолияти ва унинг иш тартибига риоя этилишини ташкил этади.

13. Миллий комиссиянинг аъзоси кўриладиган ҳар бир масала бўйича муҳокамада қатнашиш, фикр ва хулосаларни билдириш, қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга.

5-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 694-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгашнинг (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Миллий кенгаш фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашишга қаратилган ижодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Миллий кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.

3. Миллий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«Тирик тарих» дастури — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури;

фильм — бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар.

2-боб. Миллий кенгашнинг мақсади ва асосий вазифалари

5. Миллий кенгашнинг мақсади «Тирик тарих» дастурига киритилган фильмларни мазмунан янада ривожлантириш, уларнинг ғоявий-бадиий савияси ҳамда жамият ижтимоий-маданий ҳаётидаги таъсирчан ролини ошириш, Ватанимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи замонавий сифатли кино маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан иборатдир.

6. Қуйидагилар Миллий кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кино санъатини жамиятнинг ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётида, шу жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим стратегик восита сифатида шакллантириш;

«Тирик тарих» дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг ғоявий ва бадиий мазмуни, адабий ва режиссёрлик сценарийларининг юксак савияда бўлишини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, ижодий гуруҳларга нисбатан аниқ вазифа ва талаблар белгилаш, тайёрланган кино лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотларини мувофиқлаштириш, уларни яратиш учун устувор мавзулар ва жанрлар бўйича квоталарни белгилаш, шунингдек, Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссияга (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) ишлаб чиқариши бошланган кино лойиҳаларининг ҳажмини ошириш (қисқартириш) ёки вақтинча тўхтатиб туриш бўйича таклифлар киритиш.

3-боб. Миллий кенгашнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7. Миллий кенгаш ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

«Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни ишлаб чиқариш режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан Миллий комиссияга таклифлар киритиш;

«Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танловларда Миллий кенгаш муҳокамасига қўйилган ҳар бир кино лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириш, лойиҳаларни рад этиш ёки қўшимча ишлаш учун қайтариш;

давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришга уларнинг бадиий концепцияси ҳамда молиялаштириш ҳажми ва манбалари юзасидан хулосалар бериш;

фильмларни суратга олиш ёки ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиб бориш, бунда аниқланган камчиликларни тузатиш юзасидан кино ишлаб чиқарувчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериш, зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш;

«Тирик тарих» дастури доирасида ишлаб чиқариш ишлари якунланган фильмларни ғоявий-бадиий жиҳатдан кўриб чиқиш ва хулоса бериш.

Миллий кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Миллий кенгаш:

кинематография соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этиши;

ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориши лозим.

Миллий кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши ва натижадорлиги учун жавоб беради.

4-боб. Миллий кенгаш фаолиятини ташкил этиш

9. Миллий кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади.

10. Миллий кенгаш кино лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш учун бир ойда камида бир марта чақирилади. Миллий кенгаш йиғилишларида аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

11. Миллий кенгаш ишига раис раҳбарлик қилади. Миллий кенгаш раиси ушбу кенгаш йиғилишларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолларда, йиғилишларни унинг ўринбосари бошқаради.

12. Миллий кенгаш раиси:

Миллий кенгашнинг самарали ишлашини таъминлайди;

Миллий кенгаш мажлисларини ўтказади ва уларда раислик қилади;

Миллий кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича аъзолар ишини мувофиқлаштиради;

Миллий кенгаш фаолияти ва унинг иш тартибига риоя этилишини ташкил этади.

13. Миллий кенгашнинг ҳар бир аъзоси кўриладиган ҳар бир масала бўйича муҳокамада қатнашиш, фикр ва хулосаларни билдириш, қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга.

14. «Тирик тарих» дастурига киритилган кино лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўтказиладиган танлов ва питчингларни юқори савияда ташкил қилиш мақсадида Миллий кенгаш аъзоларидан иборат таркибда Ишчи гуруҳ шакллантирилади.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Миллий кенгаш томонидан тасдиқланади.

5-боб. Якунловчи қоида

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 694-сон қарорига 3-ИЛОВА

Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорлари ҳамда улар аъзо бўлган нодавлат ташкилотлар ва мукофотланган фильмларни ишлаб чиқарган кинокомпаниялар (киностудиялар);

миллий фильм — Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган, оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп, бадиий-публицистик ва анимацион фильмлар);

халқаро кинофестиваль — янги фильмлар намойиш этиладиган, ташкилий шаклига кўра танлов (конкурс) ёки танловсиз асосда фильмлар ва уларнинг муаллифлари тақдирланадиган халқаро тадбир;

Халқаро кино продюсерлари ассоциациялари федерацияси (FIAPF) (кейинги ўринларда — Халқаро кино продюсерлари федерацияси) — белгиланган талаблар асосида кинофестивалларни ташкил қилиш ва ўтказиш савиясини инобатга олган ҳолда, аккредитациядан ўтказувчи халқаро ташкилот;

халқаро кино тақдимоти — ҳайъат (экспертлар, кино танқидчилари ва бошқа кино мутахассислари гуруҳлари) қарори асосида фильмлар ва уларнинг муаллифларини мукофотлаш маросими.

2-боб. Миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш

3. Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган (тақдирланган) миллий фильмлар ижодкорлари қуйидаги йўналишларда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:

Халқаро кино продюсерлари федерациясида аккредитациядан ўтган кинофестивалларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача;

Халқаро кино продюсерлари федерациясида аккредитациядан ўтмаган, бироқ халқаро миқёсда нуфузли ва етакчи хисобланган кино тақдимотларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача;

Халқаро кино продюсерлари федерациясида аккредитациядан ўтган кинофестивалларнинг танлов (конкурс) босқичи номинантларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача.

Бунда мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган кино тақдимотлари ва кинофестиваллар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда — Кинематография агентлиги) томонидан Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

4. Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Кинематография агентлиги ҳузурида Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) фаолияти йўлга қўйилади.

3-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

6. Комиссия таркиби Кинематография агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланади ва унинг аъзолари етти нафардан кам бўлмаган тоқ сонли таркибдан иборат бўлади.

7. Комиссия раиси Комиссиянинг ишига раҳбарлик қилади, Комиссиянинг мажлисларини чақиради ва олиб боради, кун тартибидаги масалаларни овозга қўяди ҳамда Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни эълон қилади, Комиссия мажлисларининг баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатларни имзолайди ва тасдиқлайди.

8. Комиссиянинг раиси бўлмаганда, унинг вазифаларини раис ўринбосари ёки Комиссия раиси томонидан ваколат берилган аъзоларидан бири бажаради.

9. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб ёки қарши овоз бериш ҳуқуқига эга.

10. Комиссия аъзолари холис бўлиши ва фильмлар ижодкорларини рағбатлантиришдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.

11. Комиссиянинг мажлиси унинг аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Қарор Комиссия мажлисида қатнашаётган аъзоларнинг умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

4-боб. Миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш тартиби

12. Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

13. Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорлари бир ой муддатда халқаро мукофот билан боғлиқ ҳужжатларни Кинематография агентлигига тақдим этади.

14. Комиссия томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, унинг натижаларига кўра миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш ёки рағбатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

15. Комиссиянинг миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш ёки рағбатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарори Комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эга.

Овоз бериш жараёнида тарафдорлар ва қаршилар сони тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

16. Комиссия халқаро мукофот билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш ва миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш ҳақида қарор қабул қилишда қуйидагиларни инобатга олиши мажбурий ҳисобланади:

Халқаро кино продюсерлари федерациясида аккредитациядан ўтган кинофестиваллар рўйхатида халқаро мукофот берилган кинофестивалнинг мавжудлиги;

расмий манбаларда халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотлари ғолиблари ҳақидаги маълумотларда халқаро мукофотнинг мавжудлиги, ғолиблар ёки номинантлар рўйхатига киритилганлиги;

Кинематография агентлиги томонидан тасдиқланган кино тақдимотлари ва кинофестиваллар рўйхатига халқаро мукофот берилган кино тақдимот ёки кинофестивалнинг киритилганлиги.

17. Кинематография агентлиги Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш ёки рағбатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Комиссия томонидан рағбатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига миллий фильм ижодкорларини рағбатлантиришни рад этиш сабаблари, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборилади.

5-боб. Комиссия қарори юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби

18. Комиссия қарори юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш учун Кинематография агентлиги томонидан малакали мутахассислардан (Комиссия аъзоларидан ташқари) иборат беш нафар аъзодан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда Аппеляция комиссияси тузилади.

19. Ариза берувчи миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш рад этилганлиги, шунингдек, Комиссия аъзоларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан Комиссия қарори чиқарилган ва қарор нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шикоят аризаси билан мурожаат қилади.

20. Комиссия қарори юзасидан берилган шикоят Аппеляция комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра шикоятни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

21. Аппеляция комиссиясининг қарори юзасидан ариза берувчи белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоида

22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильм ижодкорлари (ариза берувчи) Халқаро мукофот билан боғлиқ ҳужжатларни Кинематография агентлигига тақдим этади. Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларда мукофотлангандан сўнг бир ой муддатда 2-босқич Кинематография агентлиги ҳузуридаги Халқаро кинофестиваль ва кино тақдимотларида мукофотланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (Комиссия) Ариза берувчиларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш ёки рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ариза қабул қилинган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 3-босқич Кинематография агентлиги Миллий фильм ижодкорларини рағбатлантириш ёки рағбатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Комиссия қарори қабул қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай 4-босқич Ариза берувчи Шикоят аризаси билан Кинематография агентлигига мурожаат қилади. Заруратга кўра (Комиссия қарори нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун муддатда) 5-босқич Аппеляция комиссияси Комиссия қарори юзасидан берилган шикоят аризасини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижасига кўра шикоят аризасини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш кунида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 24 октябрь,

694-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 09/24/694/0844-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

Kinematografiya sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish hamda mamlakatimiz tarixiga bagʻishlangan filmlar turkumini yaratishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-209-son qaroriga muvofiq kinematografiya sohasini rivojlantirish, filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirish, milliy filmlar ijodkorlarini munosib ragʻbatlantirish ishlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish hamda mamlakatimiz tarixiga bagʻishlangan filmlar turkumini yaratishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-209-son qaroriga muvofiq:

Kinematografiyani rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy komissiya hamda Filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirishga koʻmaklashuvchi milliy kengash tuzilganligi va ularning tarkiblari tasdiqlanganligi;

xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Kinematografiyani rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy komissiya toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirishga koʻmaklashuvchi milliy kengash toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-oktabrdagi 694-son qaroriga 1-ILOVA

Kinematografiyani rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy komissiya toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Kinematografiyani rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy komissiyaning (keyingi oʻrinlarda — Milliy komissiya) maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Milliy komissiya respublikada kinematografiya sohasini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qarorlar qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi kollegial organ hisoblanadi.

Milliy komissiya yuridik shaxs hisoblanmaydi.

3. Milliy komissiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda ushbu Nizomga amal qiladi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“Tirik tarix” dasturi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish hamda mamlakatimiz tarixiga bagʻishlangan filmlar turkumini yaratishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-209-son qarori bilan tasdiqlangan 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan “Tirik tarix” filmlar turkumini yaratish dasturi;

film — badiiy, badiiy-publitsistik, xronikal-hujjatli, ilmiy-ommabop, oʻquv, animatsion yoki boshqa shakllarda ijodiy gʻoya asosida yaratilgan, bir-biri bilan bogʻliq boʻlgan tasvirlarning ovoz joʻrligida yoki ovoz joʻrligisiz yozib olingan turkumdan iborat boʻlgan, tegishli texnika vositalari yordamida qayd etilgan, koʻrib va eshitib idrok etish uchun moʻljallangan audiovizual asar.

2-bob. Milliy komissiyaning maqsadi va asosiy vazifalari

5. Milliy komissiyaning maqsadi kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish, sohada sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, zamon talablariga mos, yuqori saviyadagi xalqchil filmlar yaratish hamda xalqaro kinobozorlarga olib chiqishni taʼminlashdan iboratdir.

6. Quyidagilar Milliy komissiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

“Tirik tarix” dasturi doirasida hamda davlat buyurtmasi asosida yaratiladigan filmlarning moliyalashtirish manbalarini belgilash va filmlarni ishlab chiqarish uchun qoʻshimcha mablagʻlarni jalb qilish;

kinoindustriyani iqtisodiyotning alohida tarmogʻi sifatida rivojlantirish, shu jumladan, imtiyoz va preferensiyalarga ega maxsus kino hududlarini tashkil etish, zamonaviy moddiy-texnik bazaga ega infratuzilmani yaratish hamda kinoprokat tizimini rivojlantirish choralarini koʻrish;

filmlar ishlab chiqarishda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish, alohida masalalar boʻyicha ishchi guruhlar tuzish, muhofaza qilinadigan hudud va obyektlarda suratga olish, maxsus va harbiy texnikalarni jalb qilish hamda boshqa tashkiliy masalalarni hal etish;

milliy filmlarni xorijda, shu jumladan, xorijiy kinofestivallarda keng targʻib qilish, filmlarni ishlab chiqarishga mahalliy va xorijiy hamkorlar, nodavlat tashkilotlar hamda homiylarni jalb qilish;

milliy kinematografiya sohasi ijodkorlari, mutaxassislari va soha vakillarini ragʻbatlantirish, ijtimoiy muhofaza qilish va qoʻllab-quvvatlash, xalqaro kinofestivallar gʻoliblarini taqdirlash tizimini yoʻlga qoʻyish;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kinematografiya agentligi) huzurida tashkil etiladigan, “Tirik tarix” dasturi doirasidagi filmlarning budjetini koʻrib chiqish va ekspert xulosasini berish faoliyati bilan shugʻullanuvchi, kino yoʻnalishi boʻyicha iqtisodiyot va moliya sohasidagi mutaxassislardan iborat Ekspertlar guruhining tarkibini hamda ushbu guruhning xulosalarini tasdiqlash;

“Tirik tarix” dasturi ijrosi bilan bogʻliq joriy ishlarning masʼul vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish maqsadida Kuzatuv guruhi tuzish hamda uning hisobotlari va tahliliy maʼlumotlarini har oy yakunlari boʻyicha muhokama qilib borish;

Kinematografiya agentligi tomonidan davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlarining yillik rejasini tasdiqlash;

“Tirik tarix” dasturiga kiritilgan filmlarning ishlab chiqarish rejasini tasdiqlash;

“Tirik tarix” dasturiga kiritilgan filmlarni ishlab chiqarish boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibini tasdiqlash.

3-bob. Milliy komissiyaning huquqlari va majburiyatlari

7. Milliy komissiya oʻz vakolatlari doirasida quyidagi huquqlarga ega:

kinoindustriya va kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish boʻyicha tegishli davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini oʻrganish, tahlil etish, yigʻilishlarda muhokama qilish hamda tegishli chora-tadbirlarni belgilash;

Kinematografiya agentligi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatini yanada rivojlantirish boʻyicha dasturlarni qabul qilish.

Milliy komissiya qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

8. Milliy komissiya:

kinematografiya sohasini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ushbu Nizomda belgilangan talablarga rioya etishi;

oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi axborotlarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borishi lozim.

Milliy komissiya oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi va natijadorligi uchun javob beradi.

4-bob. Milliy komissiya faoliyatini tashkil etish

9. Milliy komissiyaning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli qarori bilan tasdiqlanadi.

10. Milliy komissiya yigʻilishlari har yarim yilda kamida bir marta chaqiriladi. Milliy komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, Milliy komissiya yigʻilishlari vakolatli hisoblanadi.

11. Milliy komissiya ishiga rais rahbarlik qiladi. Milliy komissiya raisi ushbu komissiya yigʻilishida uzrli sabablarga koʻra ishtirok eta olmagan hollarda, yigʻilishlarni uning oʻrinbosari boshqaradi.

12. Milliy komissiya raisi:

Milliy komissiyaning samarali ishlashini taʼminlaydi;

Milliy komissiya majlislarini oʻtkazadi va ularda raislik qiladi;

Milliy komissiyaga yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha komissiya aʼzolari ishini muvofiqlashtiradi;

Milliy komissiya faoliyati va uning ish tartibiga rioya etilishini tashkil etadi.

13. Milliy komissiyaning aʼzosi koʻriladigan har bir masala boʻyicha muhokamada qatnashish, fikr va xulosalarni bildirish, qaror qabul qilish jarayonida ovoz berish huquqiga ega.

5-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-oktabrdagi 694-son qaroriga 2-ILOVA

Filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirishga koʻmaklashuvchi milliy kengash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirishga koʻmaklashuvchi milliy kengashning (keyingi oʻrinlarda — Milliy kengash) maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Milliy kengash filmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasini oshirishga koʻmaklashishga qaratilgan ijodiy masalalar boʻyicha qarorlar qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan doimiy faoliyat koʻrsatuvchi kollegial organ hisoblanadi.

Milliy kengash yuridik shaxs hisoblanmaydi.

3. Milliy kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda ushbu Nizomga amal qiladi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“Tirik tarix” dasturi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kinematografiya sohasini yanada rivojlantirish hamda mamlakatimiz tarixiga bagʻishlangan filmlar turkumini yaratishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-209-son qarori bilan tasdiqlangan 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan “Tirik tarix” filmlar turkumini yaratish dasturi;

film — badiiy, badiiy-publitsistik, xronikal-hujjatli, ilmiy-ommabop, oʻquv, animatsion yoki boshqa shakllarda ijodiy gʻoya asosida yaratilgan, bir-biri bilan bogʻliq boʻlgan tasvirlarning ovoz joʻrligida yoki ovoz joʻrligisiz yozib olingan turkumdan iborat boʻlgan, tegishli texnika vositalari yordamida qayd etilgan, koʻrib va eshitib idrok etish uchun moʻljallangan audiovizual asar.

2-bob. Milliy kengashning maqsadi va asosiy vazifalari

5. Milliy kengashning maqsadi “Tirik tarix” dasturiga kiritilgan filmlarni mazmunan yanada rivojlantirish, ularning gʻoyaviy-badiiy saviyasi hamda jamiyat ijtimoiy-madaniy hayotidagi taʼsirchan rolini oshirish, Vatanimiz tarixi, buyuk ajdodlarimizning ilmiy, madaniy va maʼnaviy merosini aks ettiruvchi zamonaviy sifatli kino mahsulotlar ishlab chiqarishni kengaytirishdan iboratdir.

6. Quyidagilar Milliy kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

kino sanʼatini jamiyatning ijtimoiy, madaniy-maʼrifiy hayotida, shu jumladan, yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda muhim strategik vosita sifatida shakllantirish;

“Tirik tarix” dasturi doirasida yaratiladigan filmlarning gʻoyaviy va badiiy mazmuni, adabiy va rejissorlik ssenariylarining yuksak saviyada boʻlishini taʼminlash choralarini koʻrish, shuningdek, ijodiy guruhlarga nisbatan aniq vazifa va talablar belgilash, tayyorlangan kino loyihalarni koʻrib chiqish va baholash;

davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlarini muvofiqlashtirish, ularni yaratish uchun ustuvor mavzular va janrlar boʻyicha kvotalarni belgilash, shuningdek, Kinematografiyani rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha milliy komissiyaga (keyingi oʻrinlarda — Milliy komissiya) ishlab chiqarishi boshlangan kino loyihalarining hajmini oshirish (qisqartirish) yoki vaqtincha toʻxtatib turish boʻyicha takliflar kiritish.

3-bob. Milliy kengashning huquqlari va majburiyatlari

7. Milliy kengash oʻz vakolati doirasida quyidagi huquqlarga ega:

“Tirik tarix” dasturi doirasidagi filmlarni ishlab chiqarish rejasiga oʻzgartirishlar kiritish yuzasidan Milliy komissiyaga takliflar kiritish;

“Tirik tarix” dasturi doirasidagi filmlarni ishlab chiqarish boʻyicha tashkil etiladigan tanlovlarda Milliy kengash muhokamasiga qoʻyilgan har bir kino loyihasi yuzasidan fikr va mulohazalar bildirish, loyihalarni rad etish yoki qoʻshimcha ishlash uchun qaytarish;

davlat buyurtmasi asosida kino mahsulotlarini ishlab chiqarishga ularning badiiy konsepsiyasi hamda moliyalashtirish hajmi va manbalari yuzasidan xulosalar berish;

filmlarni suratga olish yoki ishlab chiqarish jarayonlarini oʻrganib borish, bunda aniqlangan kamchiliklarni tuzatish yuzasidan kino ishlab chiqaruvchilarga tegishli koʻrsatma va tavsiyalar berish, zarur hollarda tegishli choralar koʻrish;

“Tirik tarix” dasturi doirasida ishlab chiqarish ishlari yakunlangan filmlarni gʻoyaviy-badiiy jihatdan koʻrib chiqish va xulosa berish.

Milliy kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

8. Milliy kengash:

kinematografiya sohasini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ushbu Nizomda belgilangan talablarga rioya etishi;

oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi axborotlarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borishi lozim.

Milliy kengash oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi va natijadorligi uchun javob beradi.

4-bob. Milliy kengash faoliyatini tashkil etish

9. Milliy kengashning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli qarori bilan tasdiqlanadi.

10. Milliy kengash kino loyihalarni koʻrib chiqish va baholash uchun bir oyda kamida bir marta chaqiriladi. Milliy kengash yigʻilishlarida aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.

11. Milliy kengash ishiga rais rahbarlik qiladi. Milliy kengash raisi ushbu kengash yigʻilishlarida uzrli sabablarga koʻra ishtirok eta olmagan hollarda, yigʻilishlarni uning oʻrinbosari boshqaradi.

12. Milliy kengash raisi:

Milliy kengashning samarali ishlashini taʼminlaydi;

Milliy kengash majlislarini oʻtkazadi va ularda raislik qiladi;

Milliy kengashga yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha aʼzolar ishini muvofiqlashtiradi;

Milliy kengash faoliyati va uning ish tartibiga rioya etilishini tashkil etadi.

13. Milliy kengashning har bir aʼzosi koʻriladigan har bir masala boʻyicha muhokamada qatnashish, fikr va xulosalarni bildirish, qaror qabul qilish jarayonida ovoz berish huquqiga ega.

14. “Tirik tarix” dasturiga kiritilgan kino loyihalarni amalga oshirish boʻyicha oʻtkaziladigan tanlov va pitchinglarni yuqori saviyada tashkil qilish maqsadida Milliy kengash aʼzolaridan iborat tarkibda Ishchi guruh shakllantiriladi.

Ishchi guruhning asosiy vazifalari va faoliyatini tashkil etish tartibi Milliy kengash tomonidan tasdiqlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-oktabrdagi 694-son qaroriga 3-ILOVA

Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini bir martalik pul mukofotlari bilan ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlari hamda ular aʼzo boʻlgan nodavlat tashkilotlar va mukofotlangan filmlarni ishlab chiqargan kinokompaniyalar (kinostudiyalar);

milliy film — Oʻzbekiston Respublikasining kinokompaniyalari tomonidan ishlab chiqarilgan, ommaviy namoyish qilishga moʻljallangan audiovizual asar (badiiy toʻliq metrajli, badiiy qisqa metrajli, hujjatli-xronikal, ilmiy-ommabop, badiiy-publitsistik va animatsion filmlar);

xalqaro kinofestival — yangi filmlar namoyish etiladigan, tashkiliy shakliga koʻra tanlov (konkurs) yoki tanlovsiz asosda filmlar va ularning mualliflari taqdirlanadigan xalqaro tadbir;

Xalqaro kino prodyuserlari assotsiatsiyalari federatsiyasi (FIAPF) (keyingi oʻrinlarda — Xalqaro kino prodyuserlari federatsiyasi) — belgilangan talablar asosida kinofestivallarni tashkil qilish va oʻtkazish saviyasini inobatga olgan holda, akkreditatsiyadan oʻtkazuvchi xalqaro tashkilot;

xalqaro kino taqdimoti — hayʼat (ekspertlar, kino tanqidchilari va boshqa kino mutaxassislari guruhlari) qarori asosida filmlar va ularning mualliflarini mukofotlash marosimi.

2-bob. Milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish

3. Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan (taqdirlangan) milliy filmlar ijodkorlari quyidagi yoʻnalishlarda bir martalik pul mukofotlari bilan ragʻbatlantiriladi:

Xalqaro kino prodyuserlari federatsiyasida akkreditatsiyadan oʻtgan kinofestivallarning nominatsiya gʻoliblari yoki Gran-pri sohiblariga — bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravarigacha;

Xalqaro kino prodyuserlari federatsiyasida akkreditatsiyadan oʻtmagan, biroq xalqaro miqyosda nufuzli va yetakchi xisoblangan kino taqdimotlarning nominatsiya gʻoliblari yoki Gran-pri sohiblariga — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha;

Xalqaro kino prodyuserlari federatsiyasida akkreditatsiyadan oʻtgan kinofestivallarning tanlov (konkurs) bosqichi nominantlariga — bazaviy hisoblash miqdorining 75 baravarigacha.

Bunda mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan kino taqdimotlari va kinofestivallar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kinematografiya agentligi) tomonidan Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

4. Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish bilan bogʻliq xarajatlar Kinematografiya agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Kinematografiya agentligi huzurida Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish bilan bogʻliq hujjatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.

3-bob. Komissiya faoliyatini tashkil etish

6. Komissiya tarkibi Kinematografiya agentligi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi va uning aʼzolari yetti nafardan kam boʻlmagan toq sonli tarkibdan iborat boʻladi.

7. Komissiya raisi Komissiyaning ishiga rahbarlik qiladi, Komissiyaning majlislarini chaqiradi va olib boradi, kun tartibidagi masalalarni ovozga qoʻyadi hamda Komissiya tomonidan qabul qilingan qarorlarni eʼlon qiladi, Komissiya majlislarining bayonnomalari va boshqa tegishli hujjatlarni imzolaydi va tasdiqlaydi.

8. Komissiyaning raisi boʻlmaganda, uning vazifalarini rais oʻrinbosari yoki Komissiya raisi tomonidan vakolat berilgan aʼzolaridan biri bajaradi.

9. Komissiyaning har bir aʼzosi ovoz berishda yoqlab yoki qarshi ovoz berish huquqiga ega.

10. Komissiya aʼzolari xolis boʻlishi va filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirishdan shaxsan manfaatdor boʻlmasligi kerak.

11. Komissiyaning majlisi uning aʼzolari umumiy sonining uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

Qaror Komissiya majlisida qatnashayotgan aʼzolarning umumiy sonining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

4-bob. Milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish tartibi

12. Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlari bir oy muddatda xalqaro mukofot bilan bogʻliq hujjatlarni Kinematografiya agentligiga taqdim etadi.

14. Komissiya tomonidan ariza beruvchining hujjatlari oʻrganib chiqilib, uning natijalariga koʻra milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish yoki ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza qabul qilingan sanadan boshlab oʻn besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qabul qilinadi.

15. Komissiyaning milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish yoki ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori Komissiya aʼzolarining ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Komissiyaning har bir aʼzosi bitta ovoz berish huquqiga ega.

Ovoz berish jarayonida tarafdorlar va qarshilar soni teng boʻlgan taqdirda, Komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

16. Komissiya xalqaro mukofot bilan bogʻliq hujjatlarni koʻrib chiqish va milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish haqida qaror qabul qilishda quyidagilarni inobatga olishi majburiy hisoblanadi:

Xalqaro kino prodyuserlari federatsiyasida akkreditatsiyadan oʻtgan kinofestivallar roʻyxatida xalqaro mukofot berilgan kinofestivalning mavjudligi;

rasmiy manbalarda xalqaro kinofestival va kino taqdimotlari gʻoliblari haqidagi maʼlumotlarda xalqaro mukofotning mavjudligi, gʻoliblar yoki nominantlar roʻyxatiga kiritilganligi;

Kinematografiya agentligi tomonidan tasdiqlangan kino taqdimotlari va kinofestivallar roʻyxatiga xalqaro mukofot berilgan kino taqdimot yoki kinofestivalning kiritilganligi.

17. Kinematografiya agentligi Komissiyaning tegishli qarori qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish yoki ragʻbatlantirish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qaror yuzasidan ariza beruvchini yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.

Komissiya tomonidan ragʻbatlantirish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchiga milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirishni rad etish sabablari, qonunchilik hujjatlarining aniq normalarini koʻrsatgan holda xabarnoma yuboriladi.

5-bob. Komissiya qarori yuzasidan shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibi

18. Komissiya qarori yuzasidan shikoyatlarni koʻrib chiqish uchun Kinematografiya agentligi tomonidan malakali mutaxassislardan (Komissiya aʼzolaridan tashqari) iborat besh nafar aʼzodan kam boʻlmagan toq sonli tarkibda Appelyatsiya komissiyasi tuziladi.

19. Ariza beruvchi milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish rad etilganligi, shuningdek, Komissiya aʼzolarining harakati (harakatsizligi) ustidan Komissiya qarori chiqarilgan va qaror nusxasi olingan kundan boshlab oʻn kun muddat ichida shikoyat arizasi bilan murojaat qiladi.

20. Komissiya qarori yuzasidan berilgan shikoyat Appelyatsiya komissiyasi tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Koʻrib chiqish natijalariga koʻra shikoyatni qanoatlantirish yoki qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

21. Appelyatsiya komissiyasining qarori yuzasidan ariza beruvchi belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoida

22. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy film ijodkorlari (ariza beruvchi) Xalqaro mukofot bilan bogʻliq hujjatlarni Kinematografiya agentligiga taqdim etadi. Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarda mukofotlangandan soʻng bir oy muddatda 2-bosqich Kinematografiya agentligi huzuridagi Xalqaro kinofestival va kino taqdimotlarida mukofotlangan milliy filmlar ijodkorlarini ragʻbatlantirish bilan bogʻliq hujjatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (Komissiya) Ariza beruvchilarning hujjatlarini oʻrganib chiqib, milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish yoki ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Ariza qabul qilingan sanadan boshlab 15 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 3-bosqich Kinematografiya agentligi Milliy film ijodkorlarini ragʻbatlantirish yoki ragʻbatlantirish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qaror yuzasidan ariza beruvchini yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi. Komissiya qarori qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay 4-bosqich Ariza beruvchi Shikoyat arizasi bilan Kinematografiya agentligiga murojaat qiladi. Zaruratga koʻra (Komissiya qarori nusxasini olgan kundan boshlab oʻn kun muddatda) 5-bosqich Appelyatsiya komissiyasi Komissiya qarori yuzasidan berilgan shikoyat arizasini koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish natijasiga koʻra shikoyat arizasini qanoatlantirish yoki qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kunida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 24-oktabr,

694-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2024-y., 09/24/694/0844-son)

lex.uz