UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 28-sentabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 28 сентябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2024 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2024 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг

буйруғи

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3407/1127-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди.».

2. 2-бандда :

а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«занжир услуби — давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;»;

б) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) — давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи ахборот тизими.»;

в) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформаси — инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритишни амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.».

3. 3-бандда :

а) иккинчи хатбоши «давлат органи раҳбари» деган сўзлардан кейин «ва унинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни Ягона электрон платформага, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб бориш;».

4. 5-банднинг иккинчи хатбошиси , 7-банднинг «в» кичик банди , 12-банднинг иккинчи хатбошиси , 13-банд «давлат органи раҳбари» деган сўзлардан кейин «ва унинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши;».

6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат органи томонидан баҳолаш натижаларига кўра қўлланилган рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги маълумотлар Масъул таркибий тузилма ёки инсон ресурсларини бошқариш таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.».

7. 10-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобот даври кесимида келгуси йил учун тасдиқланади.

Бунда, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг ЭМСКга эришилганлиги натижалари камида ҳар чоракда (давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ойлик ва ярим йиллик ҳисобот даврлари белгиланиши мумкин) баҳоланади.».

9. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Услубиятнинг 4-иловасига мувофиқ» деган сўзлар «Ягона электрон платформа орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 20-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ушбу Услубиятнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ баҳолаш варақасини расмийлаштириш орқали» деган сўзлар «Ягона электрон платформа орқали автоматик тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 22-банднинг 1 ва 2-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) ЭМСКЭД = (АК/МК)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;

2) ЭМСКЭД = 100+(100-АК/МК*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун. Бунда, ушбу формула ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик даражаси, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик, оналар ва гўдаклар ўлими ҳамда бошқа шу каби кўрсаткичларга нисбатан қўлланилади.».

12. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарига бўйсунувчи таркибий тузилмалар, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу раҳбар ва унинг ўринбосарига белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.».

13. 1 , 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 , 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

14. 4 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига 1-ИЛОВА

Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим) , идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари Ўзлари бўйсунувчи давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар 2-босқич Масъул таркибий тузилмалар Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тегишли давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш. ҳар йили январь ойининг 23-санасига қадар 3-босқич Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари Давлат органи марказий аппаратининг ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим) , идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш. ҳар йили январь ойининг 25-санасига қадар 4-босқич Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзларининг фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзларининг ўринбосарлари (мавжуд бўлса) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ҳар йили январь ойининг 28-санасига қадар 5-босқич Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. ҳар йили февраль ойининг 1-санасига қадар 6-босқич 1. Масъул таркибий тузилмалар, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар 1. Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим) , идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш . ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар 2. Масъул таркибий тузилмалар 2. Баҳолаш натижаларини ва давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни давлат органи раҳбарига тақдим қилиш. 7-босқич 1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари 1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш . ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар 2. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари 2. Баҳолаш натижаларини ва ҳудудий ва ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарига тақдим қилиш. 8-босқич 1. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари) , ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари 1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш . ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар 2. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари) 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда давлат органи ёки ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарига тақдим қилиш. 9-босқич Давлат органи раҳбари, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбари Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш. ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар » .

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига 2-ИЛОВА

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этган мақсадли (прогноз) параметрларни инобатга олган ҳолда, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. ҳар йили феврал ойининг 18 санасига қадар 2-босқич Ахборот таҳлил гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш. ҳар йили феврал ойининг 20 санасига қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш. ҳар йили феврал ойининг 23 санасига қадар 4-босқич Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари Ўзларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. ҳар йили феврал ойининг 25 санасига қадар 5-босқич 1. Ахборот таҳлил гуруҳлари, Ижро интизоми назорати бўлими ташкилий кадрлар гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар 2. Ахборот таҳлил гуруҳлари 2. Баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим қилиш. 6-босқич 1. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Ижро интизоми назорати бўлинмаси Ташкилий-кадрлар гуруҳи 1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш. ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар 2. Масъул таркибий тузилмалар 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш. 7-босқич 1. Бевосита раҳбар, Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси, Ташкилий кадрлар гуруҳи 1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар 2. Бевосита раҳбар 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш. 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш. ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар » .

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига 3-ИЛОВА

Ҳисобот даври учун ___________________ раҳбарининг индивидуал ЭМСКни тасдиқлашнинг __________________ (таркибий тузилманинг номи) ____________________________________________ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.: __________________________________________________________; Баҳоланувчи раҳбарнинг лавозими: _______________________ _ ________________________________; Таркибий тузилманинг номи: ____________________________ __ ________________________________; Т/р ЭМСКнинг номланиши Ўлчов бирлиги Тоифаси (прогрессив / регрессив) Йиллик мақсадли кўрсаткич шу жумладан: I чорак II чорак III чорак IV чорак вазн режа вазн режа вазн режа вазн режа 1. 2. 3. » .

Директор биринчи ўринбосари А. МУСАЕВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 28 сентябрь,

2024 йил 27 сентябрь

2024 йил 27 сентябрь

2024 йил 26 сентябрь

2024 йил 19 сентябрь

1-2024-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining

buyrugʻi

SXEMASI

SXEMASI

Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 13-martdagi PF-49-son “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari faoliyati samaradorligini baholash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining 2022-yil 21-noyabrdagi 2-2022-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3407, 2022-yil 28-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2022-y., 10/22/3407/1127-son) bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining 2024-yil 28-sentabrdagi 1-2024-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Uslubiyatning amal qilishi davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining siyosiy guruhiga taalluqli davlat fuqarolik xizmatchilariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari faoliyati samaradorligini baholash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 13-martdagi PF-49-son Farmoni va Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga asosan faoliyat samaradorligini baholashning alohida tartibi belgilangan davlat organlaridagi lavozimlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.”.

2. 2-bandda :

a) toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“zanjir uslubi — davlat organi rahbari va uning oʻrinbosari faoliyatining EMSKni vertikal tizim boʻyicha oʻziga boʻysunuvchi davlat organi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari, shuningdek hududiy va idoraviy mansub tashkilotlari hamda ularning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining butun iyerarxiyasi boʻylab izchillik asosida taqsimlash orqali baholanuvchi rahbarlarning individual EMSKni ishlab chiqish tartibi;”;

b) oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining “Samaradorlik.uz” elektron platformasi (bundan buyon matnda Yagona elektron platforma deb yuritiladi) — davlat organining tarkibiy tuzilmalari, shuningdek hududiy va idoraviy mansub tashkilotlari hamda ularning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari (bundan buyon matnda baholanuvchi rahbar deb yuritiladi) faoliyati EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini, shuningdek ular va davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini baholash natijalarini aks ettiruvchi hamda maʼlumot almashinuvini nazarda tutuvchi axborot tizimi.”;

v) quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining “hrm.argos.uz” elektron platformasi — inson resurslarini boshqarishga oid maʼlumotlar va hujjatlarni shakllantirish va yuritishni amalga oshiruvchi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.”.

3. 3-bandda :

a) ikkinchi xatboshi “davlat organi rahbari” degan soʻzlardan keyin “va uning” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

b) toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“EMSKning maqsadli koʻrsatkichlari va amaldagi EMSKni Yagona elektron platformaga, shuningdek davlat fuqarolik xizmatchilarini ragʻbatlantirish chorasini qoʻllash haqidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining “hrm.argos.uz” elektron platformasiga doimiy ravishda kiritib borish;”.

4. 5-bandning ikkinchi xatboshisi , 7-bandning “v” kichik bandi , 12-bandning ikkinchi xatboshisi , 13-band “davlat organi rahbari” degan soʻzlardan keyin “va uning” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

5. 6-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aniqliligi, erishish koʻzlanayotgan EMSKning maqsadli koʻrsatkichlari aniq belgilanishi;”.

6. 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat organi tomonidan baholash natijalariga koʻra qoʻllanilgan ragʻbatlantirish choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Masʼul tarkibiy tuzilma yoki inson resurslarini boshqarish tarkibiy boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining “hrm.argos.uz” elektron platformasiga doimiy ravishda kiritib boriladi.”.

7. 10-bandning “v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

8. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Individual EMSKning maqsadli koʻrsatkichlari hisobot davri kesimida kelgusi yil uchun tasdiqlanadi.

Bunda, baholanuvchi rahbar faoliyatining EMSKga erishilganligi natijalari kamida har chorakda (davlat organi faoliyatining oʻziga xos xususiyatidan kelib chiqib, oylik va yarim yillik hisobot davrlari belgilanishi mumkin) baholanadi.”.

9. 18-bandning birinchi xatboshisidagi “ushbu Uslubiyatning 4-ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar “Yagona elektron platforma orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 20-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “ushbu Uslubiyatning 7-ilovasida koʻrsatilgan shaklga muvofiq baholash varaqasini rasmiylashtirish orqali” degan soʻzlar “Yagona elektron platforma orqali avtomatik tarzda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 22-bandning 1 va 2-kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) EMSKED = (AK/MK)*100 progressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun;

2) EMSKED = 100+(100-AK/MK*100) regressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun. Bunda, ushbu formula huquqbuzarlik va jinoyatchilik darajasi, xotin-qizlarga tazyiq va zoʻravonlik, onalar va goʻdaklar oʻlimi hamda boshqa shu kabi koʻrsatkichlarga nisbatan qoʻllaniladi.”.

12. 24-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Davlat organi rahbari va uning oʻrinbosariga boʻysunuvchi tarkibiy tuzilmalar, hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatining aniq koʻrsatkichlar ijrosini taʼminlash darajasi boʻyicha oʻrtacha EMSK natijalari yigʻindisi ushbu rahbar va uning oʻrinbosariga belgilangan EMSKning natijasiga muvofiq boʻlishi lozim.”.

13. 1 , 2 va 3-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 , 2 va 3-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

14. 4 va 7-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga 1-ILOVA

Davlat organining tarkibiy tuzilmalari, shuningdek hududiy va idoraviy mansub tashkilotlari hamda ularning tarkibiy boʻlinmalarida davlat fuqarolik xizmatchisi faoliyati EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Davlat organi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari (departament, boshqarma, boʻlim) , idoraviy mansub va hududiy tashkilotlar rahbarlari Oʻzlari boʻysunuvchi davlat organi rahbari va uning oʻrinbosari faoliyati EMSKning maqsadli koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, oʻz faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish. har yili yanvar oyining 20-sanasiga qadar 2-bosqich Masʼul tarkibiy tuzilmalar Davlat organi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari (departament, boshqarma, boʻlim), idoraviy mansub va hududiy tashkilotlar rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini tegishli davlat organi rahbari va uning oʻrinbosari faoliyati EMSKning maqsadli koʻrsatkichlariga muvofiqligi, ularning vakolatlari doirasiga kirishi hamda mavjud resurslari yetarliligi yuzasidan koʻrib chiqish va kelishish. har yili yanvar oyining 23-sanasiga qadar 3-bosqich Davlat organi rahbari va uning oʻrinbosarlari Davlat organi markaziy apparatining oʻziga boʻysunuvchi tarkibiy tuzilmalari (departament, boshqarma, boʻlim) , idoraviy mansub va hududiy tashkilotlar rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini tasdiqlash. har yili yanvar oyining 25-sanasiga qadar 4-bosqich Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning rahbarlari Oʻzlarining faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, oʻzlarining oʻrinbosarlari (mavjud boʻlsa) faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. har yili yanvar oyining 28-sanasiga qadar 5-bosqich Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining oʻrinbosarlari (agarda ular mavjud boʻlmasa, hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari) Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining oʻrinbosarlari (agarda ular mavjud boʻlmasa hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari) faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning oʻziga boʻysunuvchi tarkibiy boʻlinmalari hamda tuman (shahar) boʻlinmalari rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish hamda hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning masʼul tarkibiy tuzilmalari bilan kelishilgan holda tasdiqlash. har yili fevral oyining 1-sanasiga qadar 6-bosqich 1. Masʼul tarkibiy tuzilmalar, tashkiliy yoki ijro nazorati va inson resurslarini boshqarish boʻyicha tuzilmalar 1. Davlat organi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari (departament, boshqarma, boʻlim) , idoraviy mansub va hududiy tashkilotlar rahbarlari faoliyatlarining amaldagi EMSKni hisoblash va ularning faoliyatlari samaradorligini baholash . hisobot davridan keyingi oyning 10 sanasiga qadar 2. Masʼul tarkibiy tuzilmalar 2. Baholash natijalarini va davlat organi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari (departament, boshqarma, boʻlim), hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni davlat organi rahbariga taqdim qilish. 7-bosqich 1. Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning masʼul tarkibiy tuzilmalari, tashkiliy yoki ijro nazorati va inson resurslarini boshqarish boʻyicha tuzilmalari 1. Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbar oʻrinbosarlari (mavjud boʻlsa), tarkibiy boʻlinmalari hamda tuman (shahar) boʻlinmalari rahbarlarining amaldagi EMSKni hisoblash va ular faoliyatining samaradorligini baholash . hisobot davridan keyingi oyning 12 sanasiga qadar 2. Hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning masʼul tarkibiy tuzilmalari 2. Baholash natijalarini va hududiy va hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbar oʻrinbosarlari (mavjud boʻlsa), tarkibiy boʻlinmalari hamda tuman (shahar) boʻlinmalari rahbarlarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni hududiy va idoraviy mansub tashkilotlarning rahbariga taqdim qilish. 8-bosqich 1. Bevosita rahbar (departament, boshqarma, boʻlim boshliqlari) , tashkiliy yoki ijro nazorati va inson resurslarini boshqarish boʻyicha tuzilmalari 1. Tarkibiy boʻlinmalar davlat fuqarolik xizmatchilarining amaldagi EMSKni hisoblash va ular faoliyatining samaradorligini baholash . hisobot davridan keyingi oyning 15 sanasiga qadar 2. Bevosita rahbar (departament, boshqarma, boʻlim boshliqlari) 2. Baholash natijalarini va tarkibiy boʻlinmalar davlat fuqarolik xizmatchilarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni tegishli ravishda davlat organi yoki hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbariga taqdim qilish. 9-bosqich Davlat organi rahbari, hududiy va idoraviy mansub tashkilotlar rahbari Baholash natijalariga koʻra davlat fuqarolik xizmatchisini ragʻbatlantirish. hisobot davridan keyingi oyning 20 sanasiga qadar ” .

Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

“Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga 2-ILOVA

Mahalliy ijroiya hokimiyati organlarida davlat fuqarolik xizmatchisi faoliyati EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tarkibiy tuzilmalari rahbarlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlaridan kelib chiqib hamda masʼul vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari taqdim etgan maqsadli (prognoz) parametrlarni inobatga olgan holda, oʻz faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish. har yili fevral oyining 18 sanasiga qadar 2-bosqich Axborot tahlil guruhlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tarkibiy tuzilmalari rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlariga muvofiqligi, ularning vakolatlari doirasiga kirishi hamda mavjud resurslari yetarliligi yuzasidan koʻrib chiqish va kelishish. har yili fevral oyining 20 sanasiga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining oʻrinbosarlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tarkibiy tuzilmalari rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini tasdiqlash. har yili fevral oyining 23 sanasiga qadar 4-bosqich Tuman (shahar) hokim oʻrinbosarlari Oʻzlarining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari faoliyatlari EMSKning maqsadli koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va tuman (shahar) hokimliklarining masʼul tarkibiy tuzilmalari bilan kelishilgan holda tasdiqlash. har yili fevral oyining 25 sanasiga qadar 5-bosqich 1. Axborot tahlil guruhlari, Ijro intizomi nazorati boʻlimi tashkiliy kadrlar guruhi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tarkibiy tuzilmalari rahbarlarining amaldagi EMSKni hisoblash va ular faoliyatining samaradorligini baholash. hisobot davridan keyingi oyning 10 sanasiga qadar 2. Axborot tahlil guruhlari 2. Baholash natijalarini va tuman (shahar) hokim oʻrinbosarlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tarkibiy tuzilmalari rahbarlarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga taqdim qilish. 6-bosqich 1. Tuman (shahar) hokimliklarining masʼul tarkibiy tuzilmalari Ijro intizomi nazorati boʻlinmasi Tashkiliy-kadrlar guruhi 1. Tuman (shahar) hokimliklari tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining amaldagi EMSKni hisoblash va ularning faoliyatlari samaradorligini baholash. hisobot davridan keyingi oyning 12 sanasiga qadar 2. Masʼul tarkibiy tuzilmalar 2. Baholash natijalarini va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni tuman (shahar) hokimlariga taqdim qilish. 7-bosqich 1. Bevosita rahbar, Ijro intizomi nazorati boʻlimi/boʻlinmasi, Tashkiliy kadrlar guruhi 1. Tarkibiy boʻlinmalar davlat fuqarolik xizmatchilarining amaldagi EMSKni hisoblash va ular faoliyatining samaradorligini baholash. hisobot davridan keyingi oyning 15 sanasiga qadar 2. Bevosita rahbar 2. Baholash natijalarini va tarkibiy boʻlinmalar davlat fuqarolik xizmatchilarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflarni tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hamda tuman (shahar) hokimlariga taqdim qilish. 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimlari Baholash natijalariga koʻra davlat fuqarolik xizmatchisini ragʻbatlantirish. hisobot davridan keyingi oyning 20 sanasiga qadar ” .

Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA

“Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga 3-ILOVA

Hisobot davri uchun ___________________ rahbarining individual EMSKni tasdiqlashning __________________ (tarkibiy tuzilmaning nomi) ____________________________________________ NAMUNAVIY SHAKLI Baholanuvchi rahbarning F.I.O.: __________________________________________________________; Baholanuvchi rahbarning lavozimi: _______________________ _ ________________________________; Tarkibiy tuzilmaning nomi: ____________________________ __ ________________________________; T/r EMSKning nomlanishi Oʻlchov birligi Toifasi (progressiv / regressiv) Yillik maqsadli koʻrsatkich shu jumladan: I chorak II chorak III chorak IV chorak vazn reja vazn reja vazn reja vazn reja 1. 2. 3. ” .

Direktor birinchi oʻrinbosari A. MUSAYEV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi K. RAFIKOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV

Toshkent sh.,

2024-yil 28-sentabr,

2024-yil 27-sentabr

2024-yil 27-sentabr

2024-yil 26-sentabr

2024-yil 19-sentabr

1-2024-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2024-y., 10/24/3407-1/0845-son)

lex.uz