📅 2024-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
МИҚДОРЛАРИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ҳамда « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни комплекс тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2023 йилларда давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 26-бандида давлат-хусусий шериклик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги тугатилган ҳолда, унинг вазифалари ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида давлат муассасаси шаклида «Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ташкил этилганлиги, шу жумладан, унга Давлат-хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш вазифалари юкланганлиги;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказиш талаб этилмаслиги;
Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширишни жорий этиш ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилганлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Барқарор инфратузилма ташкилоти» (SIF) билан ҳамкорликда «Source» халқаро платформасида жаҳон стандартларига мос равишда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари жозибадорлигини ошириш, йирик лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш чоралари кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини дастлабки баҳолашдан ўтказиш, ташаббус қилиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартиби;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ер участкалари ва мулкий комплексларни тақдим этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботини тақдим этиш;
б) Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида объектларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ва ссудалар ажратиш, кредит линияларини очиш, шунингдек, бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:
Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар назарда тутилишини;
Давлат бюджетида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган мезон ва шартларга мос келадиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига уларнинг киритилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, Давлат-хусусий шериклик жамғармаси «Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда, тугатилаётган Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси негизида ташкил этилади.
Бунда Давлат-хусусий шериклик жамғармасига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар йўналтирилиши тартиби сақлаб қолинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат-хусусий шериклик жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
5. Манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда «Source» халқаро платформасига уланиш орқали инвестициявий жозибадорликни ошириш ва халқаро даражадаги инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин;
«Source» халқаро платформасига давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси, тендер ҳужжатлари ва битим шартларига оид маълумотлар киритиб борилишини таъминласин.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2025 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкининг кўмагида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда уларни скрининг қилиш, устувор лойиҳаларни аниқлаш мезонларини белгилаш, жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқласин. Бунда услубий қўлланмалар тасдиқлангунга қадар лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ушбу қарорга 1-иловада келтирилган Низомнинг қоидалари асосида ишлаб чиқилсин;
2025 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига илғор халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги амалдаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш, мониторинг қилиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
ДХШ — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;
ДХШ лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
ДХШ лойиҳасининг концепцияси — давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланадиган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун танловни асослаб берадиган, лойиҳанинг қийматини, лойиҳани молиялаштириш манбаини ҳамда рентабеллигини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини ўз ичига олган ҳужжат;
ДХШ объекти — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида лойиҳалаштириладиган, қуриладиган, барпо этиладиган, етказиб бериладиган, молиялаштириладиган, реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилинадиган ҳамда хизмат кўрсатиладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;
ДХШ объектидан эркин фойдаланиш учун тўлов — ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш) ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
давлат ташаббускори — ДХШ лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилган давлат органи (ташкилоти);
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
захирадаги ғолиб — тендер комиссиясининг қарорига асосан тендер ғолибининг тендер таклифидан сўнг энг яхши тендер таклифини берган талабгор;
концессия — ДХШ шаклларидан бири бўлиб, бунда давлат хусусий шерикка концессия шартномасида назарда тутилган хўжалик фаолиятининг муайян турини амалга ошириш учун рухсатнома берган ҳолда мол-мулкни ва ер участкаларини тақдим этади;
лойиҳани баҳолаш ҳужжати — лойиҳанинг қийматини ва молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳажмини белгилаб берувчи ҳамда асосланган энг мақбул техник-технологик ва лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий қарорни қабул қилишни асословчи лойиҳа ҳужжати;
капитал қўйилмалар — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида лойиҳалаштириш, қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
капитал харажатлар — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун хусусий шерик томонидан ажратиладиган маблағлар;
талабгор — ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ва тендерда иштирок этишдан манфаатдор бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
тендер ғолиби — тендер жараёни якунлари бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун танланган буюртмачи;
фойдаланганлик учун тўлов — товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;
хусусий ташаббускор — ДХШ лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахслар бирлашмаси;
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан ДХШ тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.
2-боб. Лойиҳани дастлабки баҳолаш тартиби
3. Таклиф этилаётган лойиҳани айнан ДХШ асосида амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида давлат шериги муайян лойиҳани дастлабки баҳолашдан ўтказади, шу жумладан, лойиҳанинг ушбу бандда кўрсатилган мезон ва шартларга мувофиқлигини ҳамда устуворлигини ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Лойиҳага нисбатан ДХШ механизмларини жорий этиш учун лойиҳалар қуйидаги барча мезон ва шартларга мувофиқ бўлиши лозим:
иқтисодий, ижтимоий вазифалар ва инфратузилма билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қаратилганлиги;
таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича фаолият турлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, давлат муассасалари, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва устав фондида (устав капиталида) бевосита ёки билвосита давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилганлиги;
таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифати ва (ёки) қамраб олиш даражасининг амалдаги кўрсаткичларга нисбатан юқорилиги ва (ёки) инновацион ёндашувнинг ўз ичига олиши;
ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатларига мувофиқлиги;
ДХШ объектига бўлган мулкий ҳуқуқлар давлат шеригига ёки давлат шеригини назорат қилувчи ёки у томонидан назорат қилинадиган ташкилотга тегишли бўлиши ёки уларнинг бирига ўтказилиши мумкинлиги;
хусусий инвестициялар ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасининг мавжудлиги;
самарадорлик кўрсаткичларининг мавжудлиги;
лойиҳага талаб ва эҳтиёжнинг мавжудлик шартларига мувофиқлиги;
таклиф этилаётган лойиҳанинг хорижий ёки маҳаллий тажрибадан ўтганлиги;
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларнинг тақсимланганлиги.
4. Таклиф этилган лойиҳанинг иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор эканлиги — ҳар бир тармоқлар кесимида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган чора-тадбирлар дастурлари асосида аниқланади.
5. Таклиф этилган лойиҳани ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятлари мавжуд деб топилса, ДХШ лойиҳаси ташаббус қилинади ва тайёрланади.
Умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида давлат шериги томонидан мажбурий тартибда халқаро ва (ёки) маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилади.
6. Давлат ташаббускори ва хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳаларининг қиймати қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш даврида ДХШ лойиҳасини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) улардан бирининг ҳажмидан иборат бўлади.
Бунда давлат томонидан берилиши мумкин бўлган бино ёки бепул асосда ажратилиши мумкин бўлган ижара майдонлари ҳамда ер майдонлари лойиҳа қийматига киритилмайди.
3-боб. ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ташаббус қилиш
7. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш давлат ташаббускори ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан ташаббус қилиниши мумкин.
ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ташаббус қилиш:
ДХШ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш;
ДХШ лойиҳасининг концепциясини баҳолаш, келишиш ва тасдиқлаш;
ваколатли давлат органи томонидан барча ДХШ лойиҳалари концепцияларини кўриб чиқиш;
ДХШ лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи томонидан маъқуллашни, рад этишни ёки маромига етказиш учун қайтариш;
ДХШ лойиҳаси концепциясининг давлат шериги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини (умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳалари учун);
ДХШ лойиҳасининг концепциясини ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритишни ўз ичига олади.
8. Зарур ҳолларда, юридик шахс бошқа юридик шахслар билан биргаликда консорциум ташкил этган ҳолда, ДХШ лойиҳасини ташаббус қилиши мумкин. Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади.
9. ДХШ лойиҳаси ДХШ лойиҳасининг оқилоналиги ва самарадорлигини ҳамда ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида унинг мақбул шаклини аниқлашни таъминловчи дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар асосида, хусусан:
ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари;
ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган, реконструкция қилинаётган, молиялаштирилаётган, фойдаланилаётган ёки хизмат кўрсатилаётган ДХШ объектининг таркиби ва параметрлари;
хусусий шерикнинг кутилаётган инвестициялари ҳажми ҳамда бюджет тизими бюджетларидан назарда тутилаётган молиялаштириш миқдорлари;
давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг мажбуриятлари;
хусусий шерикка кўрсатиладиган давлат кўмагининг турлари;
тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш муддатлари;
ДХШ объектида тақдим этиладиган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) фойдаланиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланади.
10. ДХШ лойиҳасининг концепциясини келишиш босқичида Давлат бюджетидан молиялаштириш талаб қилинган тақдирда, лойиҳанинг қийматидан қатъи назар, барча лойиҳалар учун давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли хулосаси олинади.
Шунингдек, Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини мониторинг қилиш, бошқариш ва тартибга солиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини инобатга олиш мақсадида ваколатли давлат органининг талабига биноан ДХШ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари билан бирга тайёрланиши лозим.
Бунда ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангунга қадар жамоатчилик муҳокамаси давлат шеригининг расмий веб-сайтида ўн кун давомида ўтказилади ҳамда давлат шериги муҳокама натижаларига кўра кейинги босқичларга ўтиш ёки ўтмаслик масалалари юзасидан хулоса қилади. Шунингдек, мурожаатларнинг таҳлили натижалари ваколатли органга маълумот учун киритилади.
4-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини тайёрлаш тартиби
12. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ДХШ лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқади.
13. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (кейинги ўринларда — ЛБҲ) ишлаб чиқади.
14. ДХШ лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, ДХШ лойиҳасининг реестрини юритиш ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
15. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳаларининг концепциялари, тендер ҳужжатлари, битимлар лойиҳалари, ЛБҲ ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишда давлат ташаббускорига кўмаклашади.
16. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ҳамда ЛБҲда берилган маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва сифатли тақдим этилганлиги учун давлат шериги ҳамда хусусий ташаббус доирасида хусусий шерик давлат шериги билан баробар жавобгар ҳисобланади.
5-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини давлат ташаббускори томонидан тайёрлаш тартиби
17. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси давлат шериги томонидан мустақил равишда тасдиқланади.
Бунда умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган услубий қўлланмага мувофиқ ишлаб чиқилади.
18. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилинади.
Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини (ЛБҲ билан биргаликда) ўн кун ичида кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.
Маромига етказиш учун қайтарилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан қайта ишланиб, ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун қайта киритилади.
ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ кўриб чиқиш жараёнида ваколатли давлат органи давлат шеригидан лойиҳага оид зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Ҳужжатлар тўплами давлат шериги томонидан тўлиқ тақдим этилган сана ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш бошланган сана деб ҳисобланади.
19. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепциясини беш иш куни ичида тасдиқлайди.
20. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг беш иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Вазирлар Маҳкамаси ўн иш куни ичида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун давлат шеригига қайтаради ҳамда нусхасини маълумот учун ваколатли давлат органига юборади.
6-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини хусусий ташаббускор томонидан тайёрлаш тартиби
21. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ салоҳиятли давлат шеригига келишиш учун тақдим этилади.
22. Хусусий ташаббускор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дастлабки малакалашдан ўтган тақдирда, ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни олган салоҳиятли давлат шериги унинг амалга оширилишини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида ўттиз календарь кун ичида қарор қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.
23. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси концепцияси (ЛБҲ билан бирга) маъқулланган тақдирда, лойиҳа концепцияси хусусий ташаббускор ва салоҳиятли давлат шеригининг биринчи раҳбари томонидан имзоланади ҳамда давлат шеригининг муҳри билан тасдиқланади. Давлат шериги тасдиқланган лойиҳа концепциясини (ЛБҲ ва дастлабки малакалаш ҳисоботи билан бирга) беш иш куни ичида ваколатли давлат органига келишиш учун юборади.
Лойиҳа унга баҳолаш ҳужжатларидаги ҳисоб-китобларни тасдиқловчи маълумотлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
24. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ушбу Низомнинг 17 , 18 , 19 ва 20-бандларига мувофиқ тартибда тасдиқланади.
25. ДХШ лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
хусусий ташаббускорнинг талабгорларга нисбатан қўйиладиган, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида ва (ёки) ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келмаганлиги;
салоҳиятли давлат шеригида ДХШ объектига нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқининг ёки оператив бошқарув ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги;
ДХШ объектини лойиҳалаштириш, қуриш, барпо этиш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш заруратининг мавжуд эмаслиги;
лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги ва (ёки) бунга ижтимоий эҳтиёжнинг мавжуд эмаслиги.
26. ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, салоҳиятли давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепциясини ҳамда бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этишга доир сўровни ўзининг расмий веб-сайтида ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида беш иш куни ичида эълон қилади.
Агар ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш кун ичида салоҳиятли давлат шеригига бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмаси ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, салоҳиятли давлат шериги ДХШ лойиҳасини хусусий ташаббускор билан амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади.
Салоҳиятли давлат шериги томонидан мавжуд талабларга жавоб берувчи ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси тайёрланади.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишиб олади ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда ДХШ тўғрисида битим тузади.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг ДХШ тўғрисидаги битими лойиҳаси давлат шериги ва тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси билан ўтказилган музокара якунланган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳа компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда ДХШ тўғрисида битим тузади.
Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмаси ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни тендер асосида аниқлайди.
Бунда ДХШ шериклик лойиҳасининг қийматидан қатъи назар, бир босқичли тендер ўтказилади ва тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларига ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига қайта жойлаштирилмасдан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган тендерга оид мезонларга жавоб берадиган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўплами ўттиз кун ичида тақдим этилади.
Талабгорлар томонидан талабномаларни бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва бу муддат талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш кундан кам бўлмаслиги керак. Тендер комиссияси тендер ғолибини ва тендернинг захирадаги ғолибини уларнинг тендер таклифларини баҳолаш орқали аниқлайди.
27. Хусусий ташаббускор тендер ғолиби бўлмаган тақдирда, хусусий ташаббускорга ДХШ лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрни ДХШ лойиҳаси умумий қийматининг бир фоизидан ошмайдиган миқдорда тендер ғолибининг ёки захирадаги ғолиби маблағлари ҳисобидан қопланади.
7-боб. Давлат хусусий-шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ҳужжатлари
28. Давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этади.
Тендер ҳужжатлар ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан ўн иш куни ичида келишилади ва тасдиқлаш учун давлат шеригига қайтарилади.
Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг давлат шериги уларни уч иш куни мобайнида тасдиқлайди ва бир ёки икки босқичли тендер босқичига ўтади.
29. Тендер ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
талабгорларнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга доир талаблар;
ДХШ объектининг жойлашган жойи;
Техник-иқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигининг умумий параметрлари ва талаблари;
лойиҳани молиялаштириш манбалари;
ДХШ объектини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш муддатлари;
ДХШ объекти ёки хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатининг кўрсаткичлари ёки унга доир энг кам талаблар;
ДХШ тўғрисидаги битимни бажариш мақсадида давлат шериги томонидан хусусий шерикка бериладиган молиялаштириш ҳажми, мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг рўйхати;
ДХШ тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз зиммасига олаётган мажбуриятлар (хавф-хатарлар);
ДХШ лойиҳасининг параметрлари акс эттирилиши лозим бўлган валюта ва уларни таққослаш ҳамда баҳолаш мақсадида ягона валютага келтириш учун ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган валютанинг курси;
тендер мезонларининг тавсифи;
тендер (таклифи) бериладиган тилга доир талаблар;
тендер таклифининг мазмуни, тендер таклифларини бериш ва уларнинг амал қилиш усули, жойи, муддатлари;
тендер (таклифига) доир таъминот киритиш шартлари;
тендер (таклифлари) солинган конвертларни очиш тартиб-таомиллари, жойи, санаси ва вақти.
ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси тендер ҳужжатларининг ажралмас қисмидир.
30. Тендер эълон қилингандан сўнг унда иштирок этиш истаги мавжуд талабгорлар тендер ҳужжатларини харид қиладилар, улар тўлов асосида ҳар бир талабгорга берилади. Тендер ҳужжатини олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Талабгорлар томонидан тендер ҳужжатларини харид қилиш натижасида келиб тушадиган маблағлар ваколатли давлат органи ва давлат шериги ўртасида тенг равишда тақсимланади.
Давлат шериги томонидан талабгорлардан ахборот-маслаҳат хизматлари учун қўшимча тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
31. Тендер иштирокчилари консорциум шаклида иштирок этган тақдирда:
етакчи компания якка ҳолда ёки консорциум аъзолари билан биргаликда (аъзоларнинг жами улуши камида 20 фоиз) тендер техник талабларига жавоб бериши шарт;
тендернинг молиявий талабларига мувофиқлиги консорциум аъзоларининг тегишли иштирок этиш улушлари бўйича ҳисобга олинади.
32. Консорциум шаклидаги ташаббускорлар ўзининг тендер таклифида қўшимча тарзда консорциумнинг барча аъзолари номидан тегишли ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битим асосида етакчи компанияга юклаганлигини тасдиқлаш мақсадида консорциумнинг барча аъзолари томонидан имзоланган расмий ҳужжат тақдим қилинади.
33. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот босқичидаги иштирокчиларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот босқичида бўлган талабгорлар тендер комиссия томонидан аниқланади.
8-боб. Тендер комиссияси
34. Давлат шериги Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясини тендер эълон қилишдан камида 10 иш куни аввал шакллантиради.
Вазирлар Маҳкамаси давлат шериги томонидан шакллантирилган ва таклиф этилган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва ўн иш куни ичида тасдиқлайди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳалар кесимида доимий тендер комиссияси таркиби тасдиқланиши мумкин.
35. Тендер комиссияси таркибига давлат шериги ва ваколатли давлат органининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.
Бунда ваколатли давлат органидан 2 нафар вакил иштирок этиб, бир вакил маслаҳат овози билан иштирок этади.
36. Давлат шеригининг вакили тендер комиссияси раҳбари ҳисобланади.
37. Тендер комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.
38. Тендер комиссияси, агар мажлисда унинг аъзолари умумий сонининг камида етмиш беш фоизи ҳозир бўлса, қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга, бунда тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
39. Тендер комиссиясининг қарорлари тендер комиссиясининг овоз берган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
40. Тендер комиссияси ўз мажлисларининг баённомаларини юритади, баённомалар унинг мажлисларда ҳозир бўлган барча аъзолари томонидан имзоланади.
41. Тендер комиссияси аъзосида мажлисга чиқарилган масалалар юзасидан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, у ўз номзодини қайтариб олишини билдириши ва ушбу масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак бу ҳақда баённомада қайд этилади.
9-боб. Хусусий шерикни танлаш тартиби
42. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади.
Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарорлар ва шартлар асосида батафсил техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади.
Бир босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
тендерда иштирок этиш учун талабгорлардан тендер таклифларини олиш;
тендерда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга дастлабки малака ҳужжатларини ва тендер ҳужжатлари тўпламини бериш учун сўров тақдим этиш;
тендер ўтказиш кунини белгилаш ва талабгорларни хабардор қилиш;
талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
тендер таклифларини баҳолаш;
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан музокаралар ўтказиш;
тендер ғолиби билан ДХШ тўғрисида битим тузиш.
Тендерда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
43. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Икки босқичли тендер дастлабки малакани аниқлаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.
Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:
биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;
иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо (тариф) албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.
Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
талабгорлардан тендерда иштирок этиш учун расмий буюртмаларни ва талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини тўплаш ва баҳолаш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш ва уларни хабардор қилиш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўпламини тақдим этиш; .
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
тендер таклифларини баҳолаш;
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда, тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ДХШ тўғрисида битим тузиш.
44. Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
45. Дастлабки малакалаш натижасида камида иккита талабгорнинг малакаси малака талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
46. Тендер таклифларини бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
47. Бир босқичли ёки икки босқичли тендер талабгорларидан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.
48. Тендер таклифлари тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган муддат ва тендер мезонлари бўйича баҳоланади.
49. Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.
50. Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини, тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.
Малака буюртмаларини ва тендер таклифлари тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон шаклда қабул қилиниши мумкин.
51. Тендер комиссияси тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб тўғрисидаги ахборотни давлат шериги ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
52. Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан сарфланган харажатларининг ўрни қопланмайди, ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
53. Тендер якуни натижаларига кўра лойиҳа қиймати ошган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳа концепцияси белгиланган тартибда қайта тасдиқланади.
10-боб. Тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
54. Тендер ғолиби билан ўтказилган музокаралар якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида томонлар ўртасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланиши шарт.
55. Агар тендер ғолиби тендер ҳужжатларида назарда тутилган муддат тугаганидан сўнг ДХШ шериклик тўғрисидаги битимни имзоламаса ёки тендер комиссияси томонидан тендер ғолиби тақдим этган ахборотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, тендер комиссияси уни четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади ва тендернинг захирадаги ғолибини ғолиб деб топади ҳамда унга тендер ғолибини четлаштириш ҳақида қарор қабул қилинган санадан сўнг ўн иш кун ичида ДХШ тўғрисида битим тузишни таклиф этади.
56. Тендер комиссияси томонидан тендернинг захирадаги ғолибига ДХШ тўғрисида битим тузиш ҳақидаги таклиф юборилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида ундан ижобий жавоб олинмаган тақдирда, тендер комиссияси тендерни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий тендер эълон қилади.
57. Қабул қилинган қарорга нисбатан эътироз билдирган иштирокчи қарор юзасидан шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
58. ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати ДХШ объекти учун жалб қилинган капитал қўйилмалар ва инвестицияларнинг тўлиқ қопланиш муддатидан, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида олинган асосий воситалар ва бошқа мол-мулклардан фойдаланиш муддатидан ҳамда олинадиган соф фойда кўрсаткичларидан келиб чиқиб белгиланади, бунда битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги лозим.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органининг иштирокисиз давлат шериги томонидан мустақил равишда узайтирилади.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги билан келишилган ҳолда узайтирилади.
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда узайтирилади.
11-боб. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тартиби
59. Томонлар ДХШ тўғрисидаги битимни салоҳиятли давлат шеригининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин:
давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда;
ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ҳолларда.
60. Давлат шериги ёки хусусий ташаббускор ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун таклиф билдириш ваколатига эга.
61. Агар салоҳиятли давлат шериги ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бўйича ДХШ тўғрисидаги битим тузишни таклиф қилса, ушбу лойиҳанинг концепциясини ва ЛБҲни хусусий ташаббускор билан биргаликда ишлаб чиқади ва лойиҳанинг концепцияси белгиланган тартибда давлат шериги, умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
62. ДХШ лойиҳаси концепцияси тасдиқлангандан сўнг ва ДХШ тўғрисидаги битим тузилишидан олдин ушбу лойиҳанинг ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқлигини давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ўрганиб чиқилади.
Давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи вакиллари сони жами учтадан кам бўлмаслиги, тоқ бўлиши ҳамда давлат шериги вакиллари сони жами вакилларнинг учдан бир қисмидан кўп бўлмаслиги шарт.
Давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органининг вакиллари умумий сонининг учдан икки қисми иштироки таъминланса, ўрганишлар ўтказилади ва ўрганиш натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва ушбу баённома давлат шериги томонидан тасдиқланади.
Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиладиган лойиҳанинг умумий қиймати ўн миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлганда ҳамда ўрганиш натижалари бўйича давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи вакилларининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилишига йўл қўйилади.
63. Тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришда давлат шериги ва хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги битимнинг шартларини келишиб олади ҳамда келишилган шартлар ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва келишилади.
64. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан ДХШ лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
хусусий ташаббускорнинг ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланмаганлиги;
давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилмаганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Низомнинг талабларига мос келмаслиги.
12-боб. ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш
65. ДХШ тўғрисидаги битим икки томонлама имзолангандан сўнг уч иш куни ичида давлат шериги расмий тартибда учта асл нусхадан иборат ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим этади.
66. Тақдим қилинган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тикилган, тартиб рақами қўйилган, муҳрланган ҳамда давлат ва хусусий шерикларнинг раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши лозим.
67. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тўлиқ тақдим этилиб, ДХШ тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун ундириладиган бир марталик тўлов шартномаси имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатларнинг ҳар бир саҳифасига тегишли штамп («REYESTRGA OLINDI» белгили штамп) босилиб, реестрга киритилади, рўйхатдан ўтказилади ҳамда уларнинг бир асл нусхаси ваколатли давлат органида сақланади ва икки асл нусхаси икки иш куни ичида давлат шеригига қайтарилади.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.
68. ДХШ лойиҳалари реестрга киритилгандан сўнг беш иш куни ичида ваколатли давлат органи ва давлат шеригининг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.egov.uz) ДХШ лойиҳаси ҳақида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
лойиҳанинг номи;
реестрга киритилган санаси ва рақами;
лойиҳа қиймати;
давлат ва хусусий шерик номи;
лойиҳанинг амал қилиш муддати.
69. ДХШ тўғрисидаги битимга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат ва хусусий шерик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, ушбу қўшимча келишув ушбу Низомнинг 65 — 68-бандларига мувофиқ реестрга киритилади.
70. ДХШ тўғрисидаги битим қонунчилик ҳужжатларига ва (ёки) ДХШ тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда, давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни бекор қилиш тўғрисидаги хабарноманинг бир асл нусхасини ва асословчи ҳужжатларни расмий хат орқали уч иш куни ичида ваколатли давлат органига юборади, ваколатли давлат органи мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ДХШ лойиҳасини реестрдан чиқаради ва бу тўғрисидаги хулосани давлат шеригига юборади.
71. Ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳалари реестрига олинмаган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлмайди.
13-боб. ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда ер участкалари ва мулкий комплексларни тақдим этиш тартиби
72. ДХШ объекти жойлашган ва (ёки) ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли ер участкалари ёки уларнинг бир қисми давлат шериги томонидан хусусий шерикка ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага берилади.
Бунда хусусий шерикка ижарага бериладиган ер участкалари давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши керак.
73. Агар давлат шеригига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш ёки унга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини учинчи шахсга ижарага бериш мумкин бўлмаса, бундай ер участкалари давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналари томонидан хусусий шерикка ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага берилади.
Давлат шеригининг ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарининг ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай ер участкалари давлат шеригига ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига уларнинг тегишли мурожаатига кўра доимий фойдаланишга берилади.
Хусусий шерик ижарага берилган ер участкалари учун ер солиғи тўламайди, бироқ тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилган миқдорда ҳисобланади. Ижара ҳақини ҳисоблашда ер солиғига доир имтиёзлар инобатга олинади.
74. Агар давлат шеригида ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарида ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат шериги томонидан ДХШ тўғрисидаги битим реестрга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда ДХШ тўғрисидаги битим тузилганлиги тўғрисидаги, яъни битим тузилган сана, реестрга олинганлиги рақами ва санаси ҳамда амалга ошириш манзили кўрсатилган маълумотларни ёзма равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари давлат шеригининг ёзма мурожаатини олгандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда давлат шеригига ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарорни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ёки туманлар (шаҳарлар) бўлимларига юборади ҳамда бу ҳақида давлат шеригини хабардор қилади.
75. Ер участкаларини танлаш ва тақдим этишга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи қайд қилинганидан сўнг давлат шериги томонидан қопланади.
ДХШ тўғрисидаги битимнинг тугатилиши ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун берилган ер участкасига нисбатан шартномавий муносабатларни тугатиш учун асос бўлади.
76. ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳалаштирилган, барпо этилган, молиялаштирилган, реконструкция қилинган, фойдаланилаётган ва хизмат кўрсатилаётган ДХШ объектига бўлган мулк ҳуқуқларини давлат шеригига ёки давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли органга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ хусусий шерикка ўтказиш тартибини белгилайди.
77. Агар хусусий шерикка тегишли бўлган ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулк объектида ДХШ шериклик лойиҳаси амалга оширилса, ДХШ тўғрисидаги битим муддати тугагандан сўнг ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулкка бўлган мулкий ҳуқуқлар хусусий шерикда қолади.
14-боб. ДХШ лойиҳалари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини (тарифларини) белгилаш тартиби
78. ДХШ лойиҳалари бўйича товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш белгиланган тартибда тасдиқланади ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш орқали амалга оширилади.
ДХШ лойиҳалари бўйича бошқа ишлаб чиқариладиган товарларга (ишлар, хизматларга) нархлар (тарифлар) — хусусий шерик билан келишилган ҳолда давлат шериги томонидан тасдиқланади.
79. ДХШ лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) нархлари (тарифлари) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда, хусусий шерик нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни ёзма хат орқали давлат шеригига тақдим қилади ва уларнинг ёзма кўрсатмасида нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.
15-боб. ДХШ лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби
80. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи реестрга олинган ДХШ лойиҳалари бажарилиши ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг юритади.
Ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда реестрга олинмаган ДХШ лойиҳалари бўйича мониторинг юритилмайди.
81. Давлат шериги ва ваколатли давлат органининг заруратга кўра, жойларда ДХШ лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритилиши учун ДХШ объектларига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.
82. Мониторинг юритиш учун ваколатли давлат органи вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
83. Мониторинг қуйидаги мақсадларда юритилади:
лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;
ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;
ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ тасдиқланган тарифларга (нархларга) амал қилинишини ўрганиш;
давлат ва хусусий шерикларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;
лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга қатъий мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;
давлат ва хусусий шериклар олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
84. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 6-иловада белгиланган тартибда тақдим этилади.
85. Қийматидан қатъи назар, барча ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот давлат шериги томонидан тасдиқланган ҳолда, ваколатли давлат органига ҳар олти ойда тақдим этиб борилиши лозим.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот хусусий шерик томонидан имзоланган ҳолда, ҳар олти ойда (агар ДХШ битимида бошқа талаблар мавжуд бўлмаса) давлат шеригига тақдим этилади ва давлат шериги томонидан ваколатли давлат органига тақдим этилади.
86. Давлат шериги ва хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ҳамда уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
87. Ваколатли давлат органи давлат шерикларидан қабул қилинган ҳисоботларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумотларни тақдим этиб боради.
16-боб. Якунловчи қоидалар
88. Мазкур Низомни бажаришда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
89. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» (Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат шериги) ________________ (Ф.И.О) 20___ йил «___» ___________) Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг НАМУНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯСИ I. Лойиҳанинг тавсифи Лойиҳанинг номи: Тармоқ номи: Лойиҳа тури: Хусусий шерик томонидан бажариладиган иш ҳажми Давлат шеригининг номи: Масъул вазирлик ёки ижро этувчи орган: Лойиҳа амалга ошириладиган жой (вилоят, туман, шаҳар): II. Дастлабки танлов натижалари ДХШ лойиҳасининг дастлабки танлови натижалари ҳақидаги батафсил маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг (агар зарурат мавжуд бўлса) III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари Қуйидаги саволларга жавоб беринг ва келтирилган қўшимча маълумотларга қўйиладиган талабларни тўлдиринг (керак бўлса, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг).
Қўшимча маълумотлар 1. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари тайёрланганми?: Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг. 2. Лойиҳанинг қуйидагилардан бирига ёки бир нечтасига киритилганлигини кўрсатинг: Инвестиция дастури □ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори □ Вазирлар Маҳкамасининг қарори □ бошқалар □ Батафсил маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг: 3. Лойиҳа иқлим ўзгариши бўйича ҳукумат томонидан белгиланган мақсадлар ёки стратегияларга эришишга ҳисса қўшадими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, маълумот беринг. 4. Лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш соҳасидаги қайси мақсадларига қаратилган 5. Ушбу лойиҳа давлат харидлари жараёни доирасида амалга ошириш учун бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилганми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, маълумот беринг. 6. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олишга рухсат берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати борми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг. 7. Хусусий шерикнинг лойиҳа доирасида кўрсатадиган якуний хизматларини тасвирлаб беринг: 8. а) Лойиҳанинг қиймати (АҚШ долларида): б)) Лойиҳа давридаги эксплуатация харажатлари миқдори (АҚШ долларида): в) Умумий харажатлар (АҚШ долларида): АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати лойиҳа концепциясининг концепцияни ишлаб чиқиш ва келишиш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича ҳисобланади. г) ДХШ битимининг амал қилиш муддати: _____ йил 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ >30 □ д) Лойиҳани амалга ошириш муддати: _____ йил <10 □ 10-30 □ >30 □ 9. а) Лойиҳанинг даромад манбаини кўрсатинг: Фойдаланганлик учун тўлов □ Эркин фойдаланиш учун тўлов □ б) Йиллик тахминий фойдаланганлик учун тўлов ёки эркин фойдаланиш учун тўловни кўрсатинг (АҚШ долларида): Даромадлар тақсимотини кўрсатинг: Давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўлов □ Қўшимча фойда тақсимоти □ в) ДХШ лойиҳасининг ташаббускорини белгиланг: Давлат ташаббускори □ Хусусий ташаббускор □ г) Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда бир марталик тўлов □ (Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов суммаси ва ҳисоб-китоби киритилади) 10. Хусусий ва давлат шериги ўртасидаги хатарларни тақсимлашда, таклиф қилинган ўзгаришларни белгиланг. Бунда давлат шериги ва хусусий ташаббускор келишган ҳолда хатарлар тақсимотини ўзгартиришга ҳақли. Хавф ёки хатарлар турлари Давлат шериги Умумий Хусусий шерик Хатар тақсимоти асоси Изоҳ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш билан боғлиқ хатарлар ● ● Дизайн ва технологияларнинг эскириш хавфи ● Яширин нуқсон хавфи ● Ер ажратиш ва кўчириш билан боғлиқ бўлган хатарлар ● Молиявий хатарлар ● Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлмаган) ● Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлган) ● Ишга тушириш билан боғлиқ бўлган хатарлар ● ДХШ тўғрисидаги битим тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (давлат шериги тарафидан) ● ДХШ тўғрисидаги битим тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (хусусий шерик тарафидан) ● Лойиҳанинг суғуртасига оид хатарлар ● Солиқ билан боғлиқ хатарлар ● Тарифларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлган хатарлар ● Қонунчиликдаги ўзгаришларнинг лойиҳага салбий таъсири хатарлари ● Лицензия, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги хатарлари ● Хусусий шерикка келишилган тўловларнинг кечиктирилиши ● Давлат шеригига келишилган тўловларнинг кечиктирилиши (тегишли жойларда) ● Сиёсий беқарорлик хатарлари ● Таъмирлаш ва реконструкцияга оид хатарлар ● Мулкни реквизиция қилиш ● Операцион хатарлар ● Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ) ● Оператив фаолият билан боғлиқ бўлган хатарлар ● Талаб билан боғлиқ бўлган хатарлар ● Самарадорлик кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ хатарлар ● Бошқалар 11. Агар хусусий шерик кўрсатилган бўлса, қуйидаги маълумотларни тақдим этинг. а) хусусий ташаббускор номи (агар юридик шахслар бирлашмаси бўлса, етакчи иштирокчининг номи): б) компания рўйхатдан ўтган давлат номи: в) акциядорлар ва компания эгалари (5 фоиз дан кўп улушга эга): г) боғланиш учун маълумот: д) бизнеснинг қисқача мазмуни: е) худди шу соҳада шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажриба: ё) сўнгги уч молиявий йил учун жами активлар, жами мажбуриятлар ва соф фойда: з) компанияни қайта ташкил этиш, тугатиш ва (ёки) банкротлик босқичида эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш: Хусусий ташаббускорнинг малакасини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатли далилларни, шу жумладан, компания низоми, йиллик ҳисоботларни ва охирги уч йил учун аудит қилинган консолидацияланган молиявий ҳисоботларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этинг. 12. Ҳар бир босқич учун тахминий/режалаштирилган санани кўрсатинг: Сана Сана а) ДХШ лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш д) Музокаралар ва ДХШ тўғрисидаги битимни имзолаш б) Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш (масалан: тендер ҳужжатлари) е) Махсус лойиҳа компаниясини (SPV) ташкил этиш. в) Дастлабки малакани аниқлаш (агар қўллаш мумкин бўлса, малакани аниқлаш талабномаси асосида — Request for Qualification, RFQ) ё) Молиявий якунлаш г) Ғолибни саралаш (Таклифларни топшириш талабномаси — Request for Proposals, RFP) 13. Жорий ҳолатда аҳолидан ва/ёки Давлат бюджетидан мазкур хизматга ажратиладиган ялпи маблағ 14. Ушбу лойиҳа давлат тарафидан амалга оширилганда, бюджетдан ажратилиши кутилган тахминий маблағ (бунга капитал харажатлари ва бошқарув харажатлари киради) 15. Лойиҳани давлат томонидан эмас, балки ДХШ механизми орқали амалга оширишнинг афзалликларини асослаб беринг: 16. Ташаббус кўрсатилган лойиҳа иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни/муаммоларни ҳал этишга қаратилганми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 17. Таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича фаолият давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари томонидан амалга ошириладими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 18. Таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифати ва (ёки) қамраб олиш даражасининг амалдаги кўрсаткичларга нисбатан юқори ва (ёки) инновацион ёндашувни ўз ичига оладими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 19. ДХШ объектига бўлган мулк ҳуқуқи давлат шеригига тегишлими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 20. Лойиҳа учун хусусий сектор томонидан сармоя ва/ёки тажриба жалб қилиняптими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 21. Таклиф этилаётган лойиҳа хорижий ёки маҳаллий тажрибага асосланадими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 22. Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш назарда тутилганми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 23. Ташаббус кўрсатилган лойиҳа томонлар учун мақбул бўлган мутаносиб фойдани таъминлаб бера оладими? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг: 24. Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасига зарурат борми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, керакли ер участкаси майдонини кўрсатинг (га): 25. а) Лойиҳани амалга ошириш натижасида ижтимоий муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми? Ҳа □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг: Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг. б) Лойиҳани амалга ошириш натижасида экологик муаммолар вужудга келиш эҳтимоли мавжудми? Ҳ а □ Йўқ □ Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг. Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг. 26. Давлат шериги томонидан (ДХШ лойиҳаси доирасидан ташқари) амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча иш ҳажмларини кўрсатинг: Сув таъминоти объектларини қуриш □ Газ таъминоти объектларини қуриш □ Электр таъминоти қурилмаларига уланиш □ Транспорт боғланиши □ Кириш йўллари □ Бошқалар Агар Сиз бирон бир катакчани белгилаган бўлсангиз, илтимос, талаб қилинадиган иш ҳажми ҳақида қўшимча маълумот беринг 27. Манфаатдор томонларни санаб ўтинг: 28. Ғолиб бўлган иштирокчи ДХШ шартномасини муваффақиятли тузилганлиги учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўлайдиган бир марталик комиссия миқдорини кўрсатинг: □ Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,2 фоиз □ Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,1 фоиз □ Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,05 фоиз □ Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун — 0,02 фоиз 29. Давлат шериги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун масъул этиб тайинланган шахс ҳақидаги маълумотларни тақдим этинг. Агарда имкони бўлса, лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ҳамда ДХШ лойиҳаси менежери, гуруҳ аъзоларининг лавозими ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этинг. Масъул этиб тайинланган шахс Давлат шериги Ф.И.О.: Лавозими: Телефон рақами: Электрон почта манзили:
«Тайёрланди» «Киритилди» «Келишилди» Хусусий шерик (хусусий ташаббускор) Давлат шериги раҳбари Ваколатли давлат органи раҳбари (ёки унинг ўринбосари) ________________ ________________ ________________ (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо)
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ЛОЙИҲАНИ БАҲОЛАШ ҲУЖЖАТИ
I. Лойиҳани баҳолаш ҳужжати қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳанинг номи;
ташаббускорнинг номи;
лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида);
лойиҳа кўлами ва қуввати;
лойиҳанинг таркибий қисмлари — ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда;
лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар);
лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан, миқдорда ифодаланган шаклда;
асосий фойда кўрувчилар акс эттирилган ҳолда мақсадли гуруҳлар;
молиялаштириш манбалари ва схемалари;
лойиҳани амалга ошириш даври;
лойиҳа Ўзбекистонда ушбу соҳадаги биринчи бўладими.
II. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари лойиҳа қийматидан келиб чиқиб, қуйидаги турларга бўлинади:
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар;
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, лойиҳанинг бизнес-режаси ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар;
умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ишлаб чиқиладиган дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблари ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар, кўрсаткичлар ва компонентлардан иборат ҳужжатлар тўплами.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси учун ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилмайди.
Агар ДХШ лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган бўлса, ЛБҲ тайёрлаш талаб этилмайди.
III. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси учун ишлаб чиқиладиган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1. Ижтимоий-иқтисодий бўлимда лойиҳанинг бутун республика ёки ҳудуд иқтисодиёти нуқтаи назаридан иқтисодий ва ижтимоий таҳлили акс эттирилади. Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий фойда ва харажатларини баҳолаш, шу жумладан, лойиҳа натижалари, оқибатлари ва таъсири таҳлили, сарф-харажатлари ва ўлчаб бўлмайдиган фойдалари, қўшилган фойдалар ва сарфлари, қайтариб бўлмайдиган сарф-харажатлари, ташқи таъсирлар, лойиҳадан келадиган билвосита фойда, лойиҳанинг бошқа ҳудудлар, туманлар, шаҳарлар учун кенгайтирилиши ва такрорланишини баҳолаш;
тармоқларни ривожлантириш концепциялари доирасида лойиҳани ва ишлаб чиқариш кучларидан оптимал фойдаланиш ва жойлаштириш, мавжуд қувватлардан фойдаланиш, шунингдек, хомашё ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозори конъюнктураси билан узвий боғлиқликда лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги.
2. Молия бўлими молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради.
Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
лойиҳани амалга ошириш йиллари ва фойдаланиш босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари инобатга олинган ҳолда акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги; инвестиция харажатларининг ҳисоб-китоби, молиялаштириш эҳтиёжларининг лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш ҳажмлари бўйича тақсимоти;
ишлаб чиқариш харажатлари (эксплуатация харажатлари) ҳисоб-китоби;
лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоб-китоби;
лойиҳанинг қуйидагиларни ўз ичига олган молиявий кўрсаткичлари:
маҳсулот таннархи ҳисоб-китоби;
капитал ва операцион харажатларнинг асосий таркибий қисмлари учун ҳисоб-китоблар, шу жумладан, асосий тахминлар;
савдолардан олинадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби;
маблағлар оқимининг йиғма ҳисоб-китоби;
дисконт усуллар ёрдамида лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан, соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR), харажатларни қоплашнинг дисконтланган муддатини ҳисоблаш, капитал ўртача қийматининг ҳисоб-китоби (WACC).;
лойиҳа ликвидлиги таҳлили;
молиялаштириш схемаси, манбалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг муқобил вариантлари;
молиявий хавф-хатарларни баҳолаш (хавф-хатарлар матрицаси), хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи жиҳатлар, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича назарда тутилган тадбирлар.
3. Фискал таъсир бўлими индикатив ДХШ лойиҳаси тузилмаси асосида лойиҳа томонидан юзага келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларни баҳолашдан иборат. Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
таклиф этилаётган лойиҳа муддати давомида тўланиши тахмин қилинаётган йиллик тўловларнинг ҳисоб-китоблари;
лойиҳани амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин бўлган шартли мажбуриятлар;
лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат томонидан ишлаб чиқилиши ва/ёки янгиланиши керак бўлган инфратузилма харажатларининг кўрсаткичи.
4. Харажат ва фойда таҳлили (Cost-benefit analysis) бўлимида таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасини давлат томонидан молиялаштириладиган анъанавий харид моделларига нисбатан фойда ва зарарларини баҳолаш акс эттирилади.
Бунга лойиҳанинг капитал ва эксплуатацион харажатларини ва қиёсий фойдаларни солиштириш киради. Ушбу баҳолашни ўтказишда лойиҳа билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар ва фойдалар, шунингдек, ҳукумат учун билвосита харажатлар ва фойда ҳисобга олиниши мумкин.
5. Ижтимоий бўлим лойиҳанинг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради.
Ушбу бўлимда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
лойиҳанинг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири;
ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги нормалари;
мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва «бошқа тармоқлардаги» ривожлантириш концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти.
6. Бозор тадқиқотлари бўлими маҳаллий ва халқаро бозор имкониятларини баҳолашдан иборат (шу жумладан, ҳомийлар, пудратчилар, сармоядорлар).
Ушбу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
кўрсатилаётган хизматларга бўлган талабнинг потенциал кўламини ва ижтимоий-иқтисодий ва демографик сабабларнинг потенциал таъсирини баҳолаш;
лойиҳа кўлами ва техник шартларини ҳисобга олган ҳолда ҳомийлар, пудратчилар ёки инвесторларнинг лойиҳага бўлган қизиқишини таҳлил қилиш;
Ўзбекистонда ва/ёки халқаро миқёсда амалга оширилаётган шунга ўхшаш лойиҳалар тавсифи ҳамда ҳал этилган асосий масалалар ва муаммоларни баҳолаш.
7. Техник-технологик бўлимда лойиҳани амалга оширишнинг турли технологик ечимларини акс эттириш, лойиҳа тузилиши, лойиҳа бўйича техник ечимлар, лойиҳанинг ҳал қилувчи кўрсаткичлари, компонентлари, шунингдек, уларнинг ҳисоб-китоб қилинган қийматлари баён қилинади.
8. Экология бўлимда экологик жиҳатлари акс эттирилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф-муҳитга кутилаётган таъсирларни баҳолаш натижаларининг тавсифи, таъсирларни камайтириш учун назарда тутилаётган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш учун керак бўладиган тахминий харажатлар баён этилади ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хулосаси тақдим этилади.
Шунингдек, экология бўлимида лойиҳанинг иқлим ўзгаришларига ва гендер тенглигига таъсири ҳақида маълумот тақдим этилиши керак. Лойиҳанинг иқлим ўзгаришига ва гендер тенглигига таъсирини баҳолаш ушбу ҳудудларга ҳеч қандай салбий таъсир йўқлигини тасдиқлаш учун тақдим этилиши керак. Ноқулай таъсирлар аниқланган ҳолларда, лойиҳа уларни бартараф этиш учун юмшатиш чораларини ўз ичига олиши керак.
9. Институционал бўлимда лойиҳанинг амалга ошириш даври давомида уни бошқариш схемасини ўз ичига олган бўлиши ҳамда ҳуқуқий асослар, бошқарув тузилмаси ва молиявий харажатлар баҳоси тасвирланиши лозим. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, харажатлар, фойда ва мажбуриятлар тақсимоти, шунингдек, институционал хавф-хатарлар ва хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.
10. Архитектура-қурилиш бўлимида қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, нефть ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда, ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳаларининг баёни акс эттирилади.
11. ДХШ тўғрисидаги битимнинг тузилмаси бўлимида қўллаш мумкин бўлган ДХШ моделлари учун вариантларни баҳолаш, тўлов механизми ва давлат даромадларини қўллаб-қувватлаш зарурати кўрсатилади.
12. Лойиҳани амалга ошириш режаси бўлимида қуйидагилар заруратга кўра кўрсатилиши мумкин:
маркетинг режаси;
лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муддатлари;
асосий манфаатдор томонларни аниқлаш ва уларнинг лойиҳани амалга оширишдаги ролини белгилаш.
13. Умумий хулосалар бўлимида ДХШ лойиҳасини амалга оширишда жалб этилган маслаҳатчилар томонидан лойиҳаларнинг хатарларни баҳолаш ва уларни бошқаришда атроф-муҳит, ижтимоий масалалар ва бошқарув (ESG) халқаро стандартларига мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулосалар олинади.
Шунингдек, ДХШ лойиҳасининг асосий устунликлари ва камчиликлари, лойиҳани амалга оширишнинг энг мақбул вариантини танлаш бўйича хулосалар ва тафсилотлар ҳамда бошқа хулосалар акс эттирилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Давлат шериги 1. Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди. 2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади. 3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни мустақил равишда тасдиқлайди. 4. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади. Заруратга кўра 2-босқич Ваколатли давлат органи Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради. 10 кун ичида Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. 5 кун ичида 3-босқич Давлат шериги Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг уни тасдиқлайди. 5 кун ичида 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради. 10 кун ичида 5-босқич Давлат шериги Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги тасдиқланган ДХШ лойиҳасининг концепцияси асосида тендер ҳужжатларини ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ваколатли давлат органига келишиш учун киритади. Ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда 6-босқич Ваколатли давлат органи Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради. 10 кун ичида 7-босқич Давлат шериги 1. Ваколатли давлат органи билан келишилган тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда тендер эълон қилади. 2. Тендер комиссияси таркибини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. 3 иш куни ичида 8-босқич Вазирлар Маҳкамаси Давлат шериги томонидан тақдим қилинган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди 10 кун ичида 9-босқич Тендер комиссияси Бир босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. 30 кундан кам бўлмаган муддатда Икки босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларни дастлабки малакалашдан ўтказади, уларнинг техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. 45 кундан кам бўлмаган муддатда 10-босқич Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди. 60 кун ичида 11-босқич Давлат шериги Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади. 3 кун ичида 12-босқич Ваколатли давлат органи ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни реестрга киритади ва рўйхатдан ўтказади. 3 кун ичида
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хусусий ташаббускор томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган вазифалар Муддати 1-босқич Хусусий ташаббускор 1. Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, лойиҳаларни танлайди. 2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади. 3. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни амалга ошириш учун салоҳиятли давлат шеригига тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Салоҳиятли давлат шериги Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз кун ичида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади. 30 кун ичида 1. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни мустақил равишда тасдиқлайди. 2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади. 5 кун ичида 3-босқич Ваколатли давлат органи Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради. 10 кун ичида Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. 5 кун ичида 4-босқич Салоҳиятли давлат шериги Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг уни тасдиқлайди. 5 кун ичида 5-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради. 10 кун ичида 6-босқич Салоҳиятли давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилади. 45 кун ичида ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш кун ичида бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва хусусий ташаббускор билан ДХШ тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади. 60 кун ичида Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни тендер асосида аниқлайди. 7-босқич Салоҳиятли давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди. 60 кун ичида 8-босқич Давлат шериги Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади. 3 кун ичида 9-босқич Ваколатли давлат органи ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритади ва уларни рўйхатдан ўтказади. 3 кун ичида
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўловлар
Т/р Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати Бир марталик тўлов миқдори (фоизда) 1. Лойиҳа қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун 0,2 2. Лойиҳа қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун 0,1 3. Лойиҳа қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун 0,05 4. Лойиҳа қиймати 1 млрд АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган лойиҳалар учун 0,02
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» (давлат шериги) _________________ (Ф.И.О) 20___ йил «____» ___________ Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисида ҲИСОБОТ Хусусий шерик томонидан тўлдирилади Ҳисобот шакли Ярим йиллик/ Йиллик Ҳисобот даври 6 ой / 12 ой 20__ йил Лойиҳа номи Фаолият тури Давлат шериги номи Хусусий шерик номи Лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуд Вилоят Туман Лойиҳани амалга ошириш муддати (йиллар) Бошланиш вақти Якунланиш вақти Лойиҳани амал қилиш муддати ___ йил Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритилган рақами ва санаси Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар (йиллар кесимида режа) млн сўм жами капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) уларнинг бирининг ҳажми Шундан, йиллар кесимида: 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил ............ Лойиҳанинг жорий ҳолати ҳа/ йўқ Амалга оширилган ишлар мазмуни Лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқилган Ер участкаси ажратилган Бино ажратилган Қурилиш ишлари бошланган Ускуналарни ўрнатиш ишлари якунланган Ишга тушириш ишлари якунланган Объект фойдаланишга топширилган
ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми (млн сўм) Ҳисобот даврида ҳақиқатда бажарилди (млн сўм) капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) уларнинг бирининг ҳажми Лойиҳа бўйича жами фоизда январь-июнь (декабрь) Режа Ҳақиқатда Режа Ҳақиқатда Жами шу жумладан, манбалар бўйича: хусусий шерик ўз маблағлари кредит маблағлари бошқа манбалар шундан: ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари учун ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари учун Эксплуатация харажатлари учун Бошқа харажатлар давлат шериги бюджет маблағлари Субсидиялар бюджет ссудалари шундан: ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари учун ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари учун Эксплуатация харажатлари учун Бошқа харажатлар
ДХШ лойиҳаси самарадорлигининг бошқа кўрсаткичлари (KPI) бажарилиши
Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил ................... Режа Ҳақиқатда Режа Ҳақиқатда Режа Ҳақиқатда Режа Ҳақиқатда Режа Ҳақиқатда 1.Инвестиция мажбурияти 2.Яратилган иш ўрни 3.Иқтисод қилинган электр энергияси 4. ...............
Лойиҳани амалга оширишда муаммоли масалалар Лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммолар бор / йўқ Муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётан чора-тадбирлар. Ер участкаси ажратиш Бино ажратиш Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш Молиялаштириш масалалари бўйича Бошқалар Хусусий шерик (имзо, муҳр) Ф.И.О
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини ажратиш тартибини белгилайди.
2. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилади.
Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга ва (ёки) лойиҳа харажатларини қисман қоплашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, лойиҳани ишлаб чиқиш ва техник кўмаклашиш ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, активлар ёки объектларни қуриш ва модернизация қилиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган маблағлар ҳисобланади.
Бюджет ссудаси ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни бажаришга қаратилган ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда хусусий шерикка, яъни резидент-юридик шахсга қайтариш шарти билан фоизсиз ёки фоизли асосда ажратилади.
Кредит линиялари ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан қайтариш шарти билан берилади.
3. ДХШ тўғрисидаги битимга ва (ёки) халқаро молия ташкилотлари ёки хусусий сектор билан техник кўмаклашиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ДХШ лойиҳаларининг қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилади:
а) лойиҳани ишлаб чиқиш учун (техник-иқтисодиёт асослари учун) консалтинг хизматларига тўланиши лозим бўлган тўловнинг тўлиқ ёки бир қисми учун харажатлар;
б) ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари;
в) ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари;
г) ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш доирасида консалтинг ва аудиторлик хизматларини жалб этиш билан боғлиқ харажатлар;
д) ДХШ объектидан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) ва (ёки) объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилиш таъминлаганлик учун давлат шериги томонидан амалга ошириладиган харажатлар;
е) лойиҳа билан боғлиқ коммунал хизматлар ва бошқа инфратузилма объектлари учун сарфланадиган харажатлар;
ё) давлат ҳамкори ўз зиммасига олган муайян хавф-хатарлар содир бўлиши натижасида юзага келадиган тўловлар.
4. Мазкур Низом 3-бандининг :
« а », « б », « д » ва «ё» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорлари доирасида;
« в », « г » ва «е» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жорий харажатлари учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади.
5. ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари бўйича тегишлича ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳар бир ДХШ лойиҳаси учун давлат шериги ва (ёки) давлат шериги томонидан ваколат берилган ҳамда унинг тузилмасига кирувчи қуйи ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат шериги) учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш орқали молиялаштирилади.
2-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
6. ДХШ лойиҳасининг концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ДХШ лойиҳаси учун мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган харажатлар (тўловлар) давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Давлат шериги томонидан ДХШ лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағларини ажратиш бўйича бюджет сўрови давлат шеригига Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари доирасида тузилади.
8. ДХШ лойиҳасини Давлат бюджетидан молиялаштириш учун давлат шериги томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган тўловлар бўйича бюджет сўровларини тузиш ва тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда (ёки) ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари (кейинги ўринларда — иқтисодиёт ва молия органлари) томонидан ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган бюджет маблағларини ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштиради.
10. Давлат бюджети ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган маблағлар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан давлат шериги орқали хусусий шерикка ажратилади.
11. Бюджет сўровларини тақдим этиш, харажатлар сметасини тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш қонунчиликда белгиланган тартибга амалга оширилади.
12. Ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилгандан сўнг маблағлар давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун (ҳисобга олиш учун) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкидаги ҳисобварақларига ўтказилади.
13. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
3-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини субсидия ажратиш орқали молиялаштириш
14. Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга ва (ёки) лойиҳа харажатларини қисман қоплашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, лойиҳани ишлаб чиқиш ва техник кўмаклашиш учун ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, активлар ёки объектларни қуриш ва модернизация қилиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган маблағлар ҳисобланади.
15. Агар имзоланган ва ваколатли давлат органи томонидан реестрга киритилган ДХШ тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хусусий шерик субсидия олиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан давлат шеригига мурожаат қилади.
16. Аризада юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта манзили), субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги махсус ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
17. Давлат шериги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида унинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
18. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, давлат шериги ариза берувчини хабардор қилган ҳолда, аризани ўрганиб чиқиш муддатини қўшимча ўн иш кунига узайтиришга ҳақли.
19. Давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги субсидия ажратиладиган хусусий шерик ҳақидаги маълумотларни тегишли иқтисодиёт ва молия органига тақдим қилади.
20. Иқтисодиёт ва молия органи қуйидаги ҳолларда субсидия ажратилишини рад этишга ҳақли:
ДХШ тўғрисидаги битим ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганда;
ДХШ тўғрисидаги битимда хусусий шерикка Давлат бюджетидан субсидия бериш кўрсатилмаганда ёки сўралаётган субсидия миқдори битимда кўрсатилган субсидия миқдорларига номувофиқ бўлганда.
21. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ДХШ лойиҳасига субсидия бериш рад этилган тақдирда, субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар кўрсатилган ҳолда уч иш кунида давлат шеригига ёзма рад жавоби юборилади.
22. Давлат шериги ариза рад этилганлиги тўғрисида икки иш куни мобайнида хусусий шерикни хабардор қилади. Хусусий шерик бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, давлат шеригига ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
23. Давлат шериги томонидан қайта мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ариза иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва субсидия ажратиш чоралари кўрилади.
24. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан белгиланган тартибда ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштирилади.
25. Давлат шериги томонидан субсидиялар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкидаги ҳисобварақларига ўтказилади.
26. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган субсидиялар Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
27. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида субсидиялар ажратилиши мумкин.
4-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бюджет ссудалари ажратиш орқали молиялаштириш
28. Бюджет ссудаси — бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, бироқ уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади.
29. Бюджет ссудасини беришнинг мажбурий шарти ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек, бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатга мувофиқ уни ўз вақтида қайтаришдан иборатдир.
30. Бюджет ссудаси давлат ва хусусий шерикларнинг бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжини асословчи ҳисоб-китоблар асосида берилади.
31. Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги мурожаатда сўралаётган бюджет ссудасининг миқдори ва сўралаётган давр, шунингдек, бюджет ссудасини қайтаришнинг кафолатланган манбалари кўрсатилади.
32. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқишда иқтисодиёт ва молия органлари қарор қабул қилиш учун Бюджет кодексининг 140-моддасида белгиланган зарур ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
33. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаат тегишли иқтисодиёт ва молия органи томонидан мурожаат олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва унинг натижаси тўғрисида ариза берувчига хабар қилинади.
34. Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, тегишли иқтисодиёт ва молия органи бир иш куни ичида ариза берувчини ажратиладиган бюджет ссудасининг миқдори, уни ажратишдан мақсад ва белгиланган қайтариш муддатлари тўғрисида хабардор қилади.
35. Бюджет ссудасини бериш рад этилган тақдирда, иқтисодиёт ва молия органи бир иш куни ичида бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асосларни кўрсатган ҳолда ариза берувчини хабардор қилади.
36. Ахборот ва ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, бюджет ссудасини олиш учун мурожаат кўриб чиқилмайди ҳамда бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида молия органи ариза берувчини икки иш куни ичида хабардор қилади.
37. Бюджет ссудасини ажратиш бюджет ссудасини бераётган иқтисодиёт ва молия органи ҳамда бюджет ссудасини олувчи ўртасида тузиладиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.
38. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари Бюджет кодексининг 140-моддасига мувофиқ бюджет ссудасини олувчида уни белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда узайтирилади.
39. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари келгуси молия йилига узайтирилганда, бюджет ссудасининг қайтарилмаган қисмидан йиллик икки фоиз миқдорида тўлов белгиланади ва бюджет ссудаси қайси тегишли бюджетлардан берилган бўлса, ушбу бюджетларга йўналтирилади.
40. Бюджет ссудасини олувчи, яъни хусусий шерик тегишли иқтисодиёт ва молия органига бюджет ссудасини тўлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги сўров билан уни тўлаш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин мурожаат қилади.
41. Бюджет ссудаси бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, иқтисодиёт ва молия органи:
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
5-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириш
42. ДХШ лойиҳаларини кредит линиялари ҳисобидан молиялаштиришда ваколатли давлат органи учун алоҳида бюджетдан ташқари жамғарма шаклида шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда — ғазна ҳисобварағи) очилади. ДХШ лойиҳаларига кредит линиялари ҳисобидан йўналтириладиган маблағлар ушбу ғазна ҳисобварағида жамланади.
43. Қуйидагилар ғазна ҳисобварағини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
тижорат банклари томонидан тўлаб бериладиган кредит фоизлари бўйича маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
44. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ДХШ тўғрисидаги битим асосида объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва жиҳозлашга кредитлар бериш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш орқали тақдим этилади.
45. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар доирасида кредитлар тижорат банклари томонидан ДХШ тўғрисидаги битимга ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ДХШ лойиҳаларини амалга оширувчи хусусий шерикларга белгиланган тартибда ажратиб берилади.
46. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан кредит линияларини олувчи тижорат банклари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тендер ўтказиш орқали аниқланади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тендер комиссиясининг баёни билан расмийлаштирилади.
47. Ваколатли давлат органи тендер натижаларига кўра ғолиб деб топилган тижорат банклари билан ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун кредит линияларини ажратиш юзасидан бош келишув (кейинги ўринларда — бош келишув) тузади.
48. Ғазна ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги бош келишув бир ёки бир неча тижорат банклари билан тузилиши мумкин.
49. Ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
50. Бош келишув имзолангандан сўнг ваколатли давлат органи ва тижорат банк ўртасида кредит линиясини очиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади. Шартнома имзолангандан сўнг ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай шартномада кўрсатилган маблағлар тижорат банкининг ҳисобварағига тўлаб борилади.
51. Кредит линиялари учун ажратилган маблағлар ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида ғазна ҳисобварағи орқали тижорат банкларининг ҳисобварақларига ўтказилади.
52. Кредит линиялари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар тижорат банкларида алоҳида ҳисобварақда жамланади ва шартномада белгиланган муддатларда ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
53. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг кредит олувчилар томонидан кредитнинг амалда қайтарилишидан қатъи назар, тижорат банклари кредит линияси бўйича олинган кредитларни ҳисобланган фоизлар билан бирга ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига қайтариши шарт.
54. Тижорат банклари томонидан кредит маблағларидан мақсадли фойдаланмаётганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи кредит линиясининг мақсадсиз ишлатилган қисми муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
55. Тижорат банклари кредит линияларини ўзлаштириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ваколатли давлат органига кредит олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда ҳисобот тақдим этиб боради. Мазкур ҳисоботлар асосида ҳар чоракда тижорат банки ва ваколатли давлат органи ўртасида маблағларнинг ишлатилиши ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома тузилади.
56. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган кредит линиялари маблағлари қуйидаги мақсадлар учун берилмайди:
илгари олинган банк кредитларини ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган хусусий мулкни сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан, хизмат автомобилларини харид қилиш;
алоқа хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларда кредит берилмаслиги назарда тутилган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар).
57. Тижорат банклари кредит бериш учун кредит олувчилардан ваколатли давлат органи томонидан давлат реестрига киритилган ДХШ тўғрисидаги битим нусхасини талаб қилиб олишга ҳақли.
58. Қарз олувчилар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тижорат банкига қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
мол-мулк гарови;
банк ва (ёки) суғурта компаниясининг кафолати;
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган ва ДХШ лойиҳасига киритилган давлат шеригининг объектлар, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битим даври мобайнида харид қилинган бошқа мол-мулклар кредит таъминоти ҳисобланмайди.
59. Тижорат банклари томонидан кредитлар 3 — 15 йиллик муддатга 3 — 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржани қўшган ҳолда тақдим этилади.
Бунда кредитлар ДХШ лойиҳаси умумий қийматининг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
60. Ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига келиб тушган кредит фоизлари ҳисобидан шаклланган маблағлар кредит линияларини очиш орқали тижорат банкларига белгиланган тартибда қайта жойлаштирилади. Ушбу бандда назарда тутилган маблағларнинг вақтинча бўш турган қисми тижорат банкларида депозитга ҳам жойлаштирилиши мумкин.
61. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида кредит линиялари очилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
62. Давлат шериги бюджет соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар чоракда ДХШ лойиҳалари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этиб боради ҳамда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.
63. Иқтисодиёт ва молия органига тақдим этилган ҳисоботларнинг асослилиги ва тўғрилиги, шунингдек, белгиланган муддатларда тақдим қилиниши учун давлат шериги ва хусусий шерик биргаликда жавобгар ҳисобланади.
64. ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини ДХШ тўғрисидаги битимда ва (ёки) халқаро молия ташкилотлари ёки хусусий сектор билан техник ёрдам тўғрисидаги шартномада назарда тутилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун сарфлаш қатъиян тақиқланади.
65. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларининг мақсадли сарфланиши учун давлат шериги ва хусусий шерик жавобгар ҳисобланади.
66. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий назорат амалга оширилади.
67. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан фойдаланишда ДХШ тўғрисидаги битимда тасдиқланган муддатлар ва шартларга риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади.
68. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорининг 20-банди ва унга 10-илова .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарори . Бунда ушбу қарорга 3-илованинг 2-банди ўз кучида қолади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 824-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 октябрь,
720-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
MIQDORLARI
NIZOM
ROʻYXATI
Davlat-xususiy sheriklik sohasini yanada takomillashtirish hamda kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son hamda “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son farmonlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik sohasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni kompleks tizimlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2021 — 2023-yillarda davlat organlarining faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning 26-bandida davlat-xususiy sheriklik sohasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish belgilanganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi tugatilgan holda, uning vazifalari va funksiyalari Iqtisodiyot va moliya vazirligiga oʻtkazilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida 2024 — 2030-yillarda davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PQ-308-son qarori bilan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) tuzilmasida umumiy shtat birliklari doirasida davlat muassasasi shaklida “Davlat-xususiy sheriklik loyihalari markazi” loyiha ofisi tashkil etilganligi, shu jumladan, unga Davlat-xususiy sheriklik jamgʻarmasiga kelib tushgan mablagʻlarni samarali boshqarish vazifalari yuklanganligi;
davlat-xususiy sheriklik loyihalari uchun ishlab chiqilgan texnik-iqtisodiy asoslar yoki hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalarni va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKda kompleks ekspertizadan oʻtkazish talab etilmasligi;
Osiyo taraqqiyot banki, Jahon banki va boshqa xalqaro moliya institutlari bilan hamkorlikda davlat-xususiy sheriklik loyihalarini jahon standartlariga mos ravishda amalga oshirishni joriy etish hamda davlat-xususiy sheriklik sohasining huquqiy va institutsional asoslarini takomillashtirishga qaratilgan takliflar ishlab chiqilganligi;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “Barqaror infratuzilma tashkiloti” (SIF) bilan hamkorlikda “Source” xalqaro platformasida jahon standartlariga mos ravishda davlat-xususiy sheriklik loyihalari jozibadorligini oshirish, yirik loyihalarni moliyalashtirish va amalga oshirish imkoniyatlarini kengaytirish choralari koʻrilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
davlat-xususiy sheriklik loyihalarini dastlabki baholashdan oʻtkazish, tashabbus qilish, loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, koʻrib chiqish va kelishish tartibi;
davlat-xususiy sheriklik loyihalarining tender hujjatlarini ishlab chiqish va kelishish, davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzish;
davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishda yer uchastkalari va mulkiy komplekslarni taqdim etish;
davlat-xususiy sheriklik loyihalarining reyestrini yuritish, amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotini taqdim etish;
b) Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat-xususiy sheriklik loyihalari doirasida obyektlarni qurish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish, taʼmirlash va xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;
Davlat budjeti hisobidan subsidiyalar va ssudalar ajratish, kredit liniyalarini ochish, shuningdek, budjet tizimi mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishini taʼminlash.
3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda har yili:
Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar nazarda tutilishini;
Davlat budjetida obyektlarni loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya qilish) va jihozlash uchun kapital qoʻyilmalar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida belgilangan mezon va shartlarga mos keladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalarini shakllantirgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga ularning kiritilishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki, Davlat-xususiy sheriklik jamgʻarmasi “Davlat-xususiy sheriklik loyihalari markazi” loyiha ofisi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda, tugatilayotgan Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligining rivojlantirish jamgʻarmasi negizida tashkil etiladi.
Bunda Davlat-xususiy sheriklik jamgʻarmasiga davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibidan yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar ishtirokchisidan undiriladigan bir martalik toʻlovlarning 50 foizi miqdoridagi ajratmalar yoʻnaltirilishi tartibi saqlab qolinadi.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi ikki hafta muddatda Davlat-xususiy sheriklik jamgʻarmasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha zarur choralarni koʻrsin.
5. Manfaatdor vazirlik va idoralar, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:
umumiy qiymati 10 mln AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishda “Source” xalqaro platformasiga ulanish orqali investitsiyaviy jozibadorlikni oshirish va xalqaro darajadagi investorlarni jalb etish choralarini koʻrsin;
“Source” xalqaro platformasiga davlat-xususiy sheriklik loyihasining konsepsiyasi, tender hujjatlari va bitim shartlariga oid maʼlumotlar kiritib borilishini taʼminlasin.
6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
2025-yil 1-yanvarga qadar Osiyo taraqqiyot banki va Jahon bankining koʻmagida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishda ularni skrining qilish, ustuvor loyihalarni aniqlash mezonlarini belgilash, jamoatchilik muhokamalarini oʻtkazish hamda davlat-xususiy sheriklik loyihasi konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatini ishlab chiqish boʻyicha uslubiy qoʻllanmalarni tasdiqlasin. Bunda uslubiy qoʻllanmalar tasdiqlangunga qadar loyiha konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatlari ushbu qarorga 1-ilovada keltirilgan Nizomning qoidalari asosida ishlab chiqilsin;
2025-yil 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonuniga ilgʻor xalqaro tajribalardan kelib chiqib, davlat-xususiy sheriklik sohasidagi amaldagi tartib-taomillarni yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-oktabrdagi 720-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat-xususiy sheriklik loyihalarini tashabbus qilish, ishlab chiqish, koʻrib chiqish, xususiy sherikni tanlash, davlat-xususiy sheriklik loyihalarining reyestrini yuritish, monitoring qilish hamda ularning amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
DXSH — davlat sherigi va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish uchun oʻz resurslarini birlashtirishga asoslangan hamkorligi;
DXSH loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilmaviy vazifalarni hal etishga qaratilgan, xususiy investitsiyalarni jalb etish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish asosida amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;
DXSH loyihasining konsepsiyasi — davlat sherigi va (yoki) xususiy tashabbuskor tomonidan tayyorlanadigan, davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun tanlovni asoslab beradigan, loyihaning qiymatini, loyihani moliyalashtirish manbaini hamda rentabelligini belgilaydigan, uni amalga oshirishning samaradorligi va dolzarbligi asoslarini oʻz ichiga olgan hujjat;
DXSH obyekti — davlat-xususiy sheriklik loyihasini roʻyobga chiqarish doirasida loyihalashtiriladigan, quriladigan, barpo etiladigan, yetkazib beriladigan, moliyalashtiriladigan, rekonstruksiya, modernizatsiya va ekspluatatsiya qilinadigan hamda xizmat koʻrsatiladigan mol-mulk, mulkiy komplekslar, ijtimoiy infratuzilma, yer uchastkalari, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish jarayonida joriy etilishi lozim boʻlgan ishlar (xizmatlar) va innovatsiyalar;
DXSH obyektidan erkin foydalanish uchun toʻlov — DXSH toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq DXSH obyektidan foydalanish (uni ekspluatatsiya qilish) va (yoki) ushbu obyektga xizmat koʻrsatish davrida undan erkin foydalanilishini taʼminlaganlik uchun xususiy sherikka davlat sherigi tomonidan amalga oshiriladigan toʻlovlar;
davlat tashabbuskori — DXSH loyihasini amalga oshirishni taklif qilgan davlat organi (tashkiloti);
davlat sherigi — Oʻzbekiston Respublikasi va (yoki) davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi tomonidan vakolat berilgan boshqa yuridik shaxslar yoki ularning birlashmalari;
zaxiradagi gʻolib — tender komissiyasining qaroriga asosan tender gʻolibining tender taklifidan soʻng eng yaxshi tender taklifini bergan talabgor;
konsessiya — DXSH shakllaridan biri boʻlib, bunda davlat xususiy sherikka konsessiya shartnomasida nazarda tutilgan xoʻjalik faoliyatining muayyan turini amalga oshirish uchun ruxsatnoma bergan holda mol-mulkni va yer uchastkalarini taqdim etadi;
loyihani baholash hujjati — loyihaning qiymatini va moliyalashtirish uchun talab etiladigan mablagʻlar hajmini belgilab beruvchi hamda asoslangan eng maqbul texnik-texnologik va loyihani amalga oshirish boʻyicha tashkiliy qarorni qabul qilishni asoslovchi loyiha hujjati;
kapital qoʻyilmalar — DXSH loyihasini amalga oshirish davrida loyihalashtirish, qurilish (rekonstruksiya va modernizatsiya qilish), xizmat koʻrsatish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish uchun budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar;
kapital xarajatlar — DXSH loyihasini amalga oshirish davrida loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya va modernizatsiya qilish), xizmat koʻrsatish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish uchun xususiy sherik tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
talabgor — DXSH loyihasini amalga oshirishdan va tenderda ishtirok etishdan manfaatdor boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi;
tender gʻolibi — tender jarayoni yakunlari boʻyicha DXSH loyihasini amalga oshirish uchun tanlangan buyurtmachi;
foydalanganlik uchun toʻlov — tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) isteʼmol qiluvchilardan DXSH toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq xususiy sherik tomonidan yigʻib olinadigan toʻlovlar;
xususiy tashabbuskor — DXSH loyihasini amalga oshirishni taklif qilgan yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs yoxud yuridik shaxslar birlashmasi;
xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan DXSH toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi.
2-bob. Loyihani dastlabki baholash tartibi
3. Taklif etilayotgan loyihani aynan DXSH asosida amalga oshirish imkoniyatlarini oʻrganish maqsadida davlat sherigi muayyan loyihani dastlabki baholashdan oʻtkazadi, shu jumladan, loyihaning ushbu bandda koʻrsatilgan mezon va shartlarga muvofiqligini hamda ustuvorligini ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan tartibda oʻrganib chiqadi.
Loyihaga nisbatan DXSH mexanizmlarini joriy etish uchun loyihalar quyidagi barcha mezon va shartlarga muvofiq boʻlishi lozim:
iqtisodiy, ijtimoiy vazifalar va infratuzilma bilan bogʻliq vazifalarni hal etishga qaratilganligi;
taklif etilayotgan loyihalar boʻyicha faoliyat turlari davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, davlat muassasalari, budjet tashkilotlari, davlat korxonalari va ustav fondida (ustav kapitalida) bevosita yoki bilvosita davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirilganligi;
taklif etilayotgan loyiha boʻyicha taqdim etiladigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) sifati va (yoki) qamrab olish darajasining amaldagi koʻrsatkichlarga nisbatan yuqoriligi va (yoki) innovatsion yondashuvning oʻz ichiga olishi;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddatlariga muvofiqligi;
DXSH obyektiga boʻlgan mulkiy huquqlar davlat sherigiga yoki davlat sherigini nazorat qiluvchi yoki u tomonidan nazorat qilinadigan tashkilotga tegishli boʻlishi yoki ularning biriga oʻtkazilishi mumkinligi;
xususiy investitsiyalar va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasining mavjudligi;
samaradorlik koʻrsatkichlarining mavjudligi;
loyihaga talab va ehtiyojning mavjudlik shartlariga muvofiqligi;
taklif etilayotgan loyihaning xorijiy yoki mahalliy tajribadan oʻtganligi;
loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq xatarlarning taqsimlanganligi.
4. Taklif etilgan loyihaning iqtisodiy va ijtimoiy sohaning ustuvor ekanligi — har bir tarmoqlar kesimida Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hamda manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan ishlab chiqilgan hamda tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturlari asosida aniqlanadi.
5. Taklif etilgan loyihani DXSH mexanizmlari asosida amalga oshirish imkoniyatlari mavjud deb topilsa, DXSH loyihasi tashabbus qilinadi va tayyorlanadi.
Umumiy qiymati 10 mln AQSH dollari va undan yuqori boʻlgan DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonida davlat sherigi tomonidan majburiy tartibda xalqaro va (yoki) mahalliy maslahatchilar jalb etiladi.
6. Davlat tashabbuskori va xususiy tashabbuskor tomonidan taklif etilayotgan DXSH loyihalarining qiymati qurilish (rekonstruksiya va modernizatsiya qilish), xizmat koʻrsatish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish davrida DXSH loyihasini amalga oshirish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar hamda kiritiladigan investitsiyalar va (yoki) ulardan birining hajmidan iborat boʻladi.
Bunda davlat tomonidan berilishi mumkin boʻlgan bino yoki bepul asosda ajratilishi mumkin boʻlgan ijara maydonlari hamda yer maydonlari loyiha qiymatiga kiritilmaydi.
3-bob. DXSH loyihasini amalga oshirishni tashabbus qilish
7. DXSH loyihasini amalga oshirish davlat tashabbuskori va (yoki) xususiy tashabbuskor tomonidan tashabbus qilinishi mumkin.
DXSH loyihasini amalga oshirishni tashabbus qilish:
DXSH loyihasi konsepsiyasini ishlab chiqish;
DXSH loyihasining konsepsiyasini baholash, kelishish va tasdiqlash;
vakolatli davlat organi tomonidan barcha DXSH loyihalari konsepsiyalarini koʻrib chiqish;
DXSH loyihasi konsepsiyasini vakolatli davlat organi tomonidan maʼqullashni, rad etishni yoki maromiga yetkazish uchun qaytarish;
DXSH loyihasi konsepsiyasining davlat sherigi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanishini (umumiy qiymati 10 million AQSH dollaridan yuqori boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihalari uchun);
DXSH loyihasining konsepsiyasini vakolatli davlat organi tomonidan DXSH loyihalarining reyestriga kiritishni oʻz ichiga oladi.
8. Zarur hollarda, yuridik shaxs boshqa yuridik shaxslar bilan birgalikda konsorsium tashkil etgan holda, DXSH loyihasini tashabbus qilishi mumkin. Konsorsium aʼzolarining huquq va majburiyatlari konsorsium tashkil etish toʻgʻrisidagi bitimda belgilab qoʻyiladi.
9. DXSH loyihasi DXSH loyihasining oqilonaligi va samaradorligini hamda ushbu loyihani amalga oshirish maqsadida uning maqbul shaklini aniqlashni taʼminlovchi dastlabki moliyaviy hisob-kitoblar asosida, xususan:
DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq xususiy sherik tomonidan loyihalashtirilayotgan, barpo etilayotgan, rekonstruksiya qilinayotgan, moliyalashtirilayotgan, foydalanilayotgan yoki xizmat koʻrsatilayotgan DXSH obyektining tarkibi va parametrlari;
xususiy sherikning kutilayotgan investitsiyalari hajmi hamda budjet tizimi budjetlaridan nazarda tutilayotgan moliyalashtirish miqdorlari;
davlat sherigining va xususiy sherikning majburiyatlari;
xususiy sherikka koʻrsatiladigan davlat koʻmagining turlari;
tender yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish muddatlari;
DXSH obyektida taqdim etiladigan tovarlardan (ishlardan, xizmatlardan) foydalanish shartlari hisobga olingan holda tayyorlanadi.
10. DXSH loyihasining konsepsiyasini kelishish bosqichida Davlat budjetidan moliyalashtirish talab qilingan taqdirda, loyihaning qiymatidan qatʼi nazar, barcha loyihalar uchun davlat sherigi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli xulosasi olinadi.
Shuningdek, Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarini monitoring qilish, boshqarish va tartibga solish Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-oktabrdagi 558-son qarorida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
11. Aholining, tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) isteʼmol qiluvchilarning, ulardan foydalanuvchilarning manfaatlarini inobatga olish maqsadida vakolatli davlat organining talabiga binoan DXSH loyihasi jamoatchilik muhokamalari bilan birga tayyorlanishi lozim.
Bunda DXSH loyihasining konsepsiyasi tasdiqlangunga qadar jamoatchilik muhokamasi davlat sherigining rasmiy veb-saytida oʻn kun davomida oʻtkaziladi hamda davlat sherigi muhokama natijalariga koʻra keyingi bosqichlarga oʻtish yoki oʻtmaslik masalalari yuzasidan xulosa qiladi. Shuningdek, murojaatlarning tahlili natijalari vakolatli organga maʼlumot uchun kiritiladi.
4-bob. DXSH loyihasining konsepsiyasini va loyihani baholash hujjatini tayyorlash tartibi
12. Davlat tashabbuskori yoki xususiy tashabbuskor mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda DXSH loyihasining konsepsiyasini ishlab chiqadi.
13. Davlat tashabbuskori yoki xususiy tashabbuskor mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda loyihani baholash hujjatini (keyingi oʻrinlarda — LBH) ishlab chiqadi.
14. DXSH loyihalarini tashabbus qilish, ishlab chiqish, koʻrib chiqish, xususiy sherikni tanlash, DXSH loyihasining reyestrini yuritish ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalarda keltirilgan sxemalarga muvofiq amalga oshiriladi.
15. Vakolatli davlat organi DXSH loyihalarining konsepsiyalari, tender hujjatlari, bitimlar loyihalari, LBH hamda boshqa loyiha va loyihaoldi hujjatlarini ishlab chiqishda davlat tashabbuskoriga koʻmaklashadi.
16. DXSH loyihasining konsepsiyasi hamda LBHda berilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, toʻliqligi, haqqoniyligi va sifatli taqdim etilganligi uchun davlat sherigi hamda xususiy tashabbus doirasida xususiy sherik davlat sherigi bilan barobar javobgar hisoblanadi.
5-bob. DXSH loyihasining konsepsiyasini davlat tashabbuskori tomonidan tayyorlash tartibi
17. Umumiy qiymati bir million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi davlat sherigi tomonidan mustaqil ravishda tasdiqlanadi.
Bunda umumiy qiymati bir million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi vakolatli davlat organi tomonidan tasdiqlangan uslubiy qoʻllanmaga muvofiq ishlab chiqiladi.
18. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH davlat sherigi tomonidan yozma ravishda vakolatli davlat organiga kelishish uchun taqdim qilinadi.
Vakolatli davlat organi DXSH loyihasining konsepsiyasini (LBH bilan birgalikda) oʻn kun ichida koʻrib chiqadi va kelishadi, rad etadi yoki maromiga yetkazish uchun qaytaradi.
Maromiga yetkazish uchun qaytarilgan DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH davlat sherigi tomonidan qayta ishlanib, yozma ravishda vakolatli davlat organiga kelishish uchun qayta kiritiladi.
DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH koʻrib chiqish jarayonida vakolatli davlat organi davlat sherigidan loyihaga oid zarur maʼlumotlarni soʻrash va olishga haqli.
Hujjatlar toʻplami davlat sherigi tomonidan toʻliq taqdim etilgan sana DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqish boshlangan sana deb hisoblanadi.
19. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq va oʻn million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi vakolatli davlat organi bilan kelishilgandan soʻng davlat sherigi DXSH loyihasining konsepsiyasini besh ish kuni ichida tasdiqlaydi.
20. Umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi vakolatli davlat organi bilan kelishilgandan soʻng besh ish kuni ichida vakolatli davlat organi tomonidan Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritiladi.
Vazirlar Mahkamasi oʻn ish kuni ichida DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqadi va maʼqullaydi, rad etadi yoki maromiga yetkazish uchun davlat sherigiga qaytaradi hamda nusxasini maʼlumot uchun vakolatli davlat organiga yuboradi.
6-bob. DXSH loyihasining konsepsiyasini xususiy tashabbuskor tomonidan tayyorlash tartibi
21. Xususiy tashabbuskor tomonidan ishlab chiqilgan DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH salohiyatli davlat sherigiga kelishish uchun taqdim etiladi.
22. Xususiy tashabbuskor qonunchilik hujjatlariga muvofiq dastlabki malakalashdan oʻtgan taqdirda, DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBHni olgan salohiyatli davlat sherigi uning amalga oshirilishini maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida oʻttiz kalendar kun ichida qaror qabul qiladi va bu haqda xususiy tashabbuskorni xabardor qiladi.
23. Xususiy tashabbuskor tomonidan ishlab chiqilgan umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasi konsepsiyasi (LBH bilan birga) maʼqullangan taqdirda, loyiha konsepsiyasi xususiy tashabbuskor va salohiyatli davlat sherigining birinchi rahbari tomonidan imzolanadi hamda davlat sherigining muhri bilan tasdiqlanadi. Davlat sherigi tasdiqlangan loyiha konsepsiyasini (LBH va dastlabki malakalash hisoboti bilan birga) besh ish kuni ichida vakolatli davlat organiga kelishish uchun yuboradi.
Loyiha unga baholash hujjatlaridagi hisob-kitoblarni tasdiqlovchi maʼlumotlar ilova qilingan holda taqdim etiladi.
24. Xususiy tashabbuskor tomonidan taklif etilgan DXSH loyihasining konsepsiyasi ushbu Nizomning 17 , 18 , 19 va 20-bandlariga muvofiq tartibda tasdiqlanadi.
25. DXSH loyihasini amalga oshirishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
xususiy tashabbuskorning talabgorlarga nisbatan qoʻyiladigan, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonunida va (yoki) ushbu Nizomda belgilangan talablarga mos kelmaganligi;
salohiyatli davlat sherigida DXSH obyektiga nisbatan xoʻjalik yuritish huquqining yoki operativ boshqaruv huquqining mavjud emasligi;
DXSH obyektini loyihalashtirish, qurish, barpo etish, moliyalashtirish, rekonstruksiya qilish, undan foydalanish va xizmat koʻrsatish zaruratining mavjud emasligi;
loyihani amalga oshirishning iqtisodiy jihatdan maqsadga muvofiq emasligi va (yoki) bunga ijtimoiy ehtiyojning mavjud emasligi.
26. DXSH loyihasining konsepsiyasi tasdiqlangan taqdirda, salohiyatli davlat sherigi DXSH loyihasining konsepsiyasini hamda boshqa talabgorlarga DXSH loyihasining amalga oshirilishidan manfaatdorligi toʻgʻrisida maʼlum qilish taklifini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonunining 23-moddasiga muvofiq dastlabki malaka hujjatlari toʻplamini taqdim etishga doir soʻrovni oʻzining rasmiy veb-saytida va vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytida besh ish kuni ichida eʼlon qiladi.
Agar DXSH loyihasining konsepsiyasi eʼlon qilingan paytdan eʼtiboran qirq besh kun ichida salohiyatli davlat sherigiga biror-bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs yoxud yuridik shaxslarning birlashmasi DXSH loyihasini amalga oshirishdan oʻzining manfaatdorligini maʼlum qilmasa, salohiyatli davlat sherigi DXSH loyihasini xususiy tashabbuskor bilan amalga oshirish haqida qaror qabul qiladi va xususiy tashabbuskor bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazishga kirishadi.
Salohiyatli davlat sherigi tomonidan mavjud talablarga javob beruvchi DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasi tayyorlanadi.
Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihalarining DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini vakolatli davlat organi bilan kelishib oladi hamda DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasi vakolatli davlat organi bilan kelishib olingan kundan eʼtiboran oltmish kun ichida xususiy tashabbuskor yoki maxsus loyihalashtirish kompaniyasi bilan tender oʻtkazmagan holda DXSH toʻgʻrisida bitim tuzadi.
Umumiy qiymati bir million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihalarining DXSH toʻgʻrisidagi bitimi loyihasi davlat sherigi va toʻgʻridan-toʻgʻri muzokara ishtirokchisi bilan oʻtkazilgan muzokara yakunlangan kundan eʼtiboran oltmish kun ichida xususiy tashabbuskor yoki maxsus loyiha kompaniyasi bilan tender oʻtkazmagan holda DXSH toʻgʻrisida bitim tuzadi.
Agar biror-bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs yoxud yuridik shaxslarning birlashmasi DXSH loyihasini amalga oshirishdan oʻzining manfaatdorligini maʼlum qilsa, DXSH loyihasini amalga oshirish uchun xususiy sherikni tender asosida aniqlaydi.
Bunda DXSH sheriklik loyihasining qiymatidan qatʼi nazar, bir bosqichli tender oʻtkaziladi va tender oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlon ommaviy axborot vositalariga hamda davlat sherigining va vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytlariga qayta joylashtirilmasdan, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonunining 23-moddasida nazarda tutilgan tenderga oid mezonlarga javob beradigan talabgorlarga davlat sherigi tomonidan tender hujjatlari toʻplami oʻttiz kun ichida taqdim etiladi.
Talabgorlar tomonidan talabnomalarni berish uchun soʻnggi muddat tender takliflarini taqdim etishga doir soʻrovda koʻrsatiladi va bu muddat talabgorlarga ushbu soʻrov yuborilgan sanadan eʼtiboran qirq besh kundan kam boʻlmasligi kerak. Tender komissiyasi tender gʻolibini va tenderning zaxiradagi gʻolibini ularning tender takliflarini baholash orqali aniqlaydi.
27. Xususiy tashabbuskor tender gʻolibi boʻlmagan taqdirda, xususiy tashabbuskorga DXSH loyihasini tayyorlash bilan bogʻliq haqiqiy xarajatlarning oʻrni DXSH loyihasi umumiy qiymatining bir foizidan oshmaydigan miqdorda tender gʻolibining yoki zaxiradagi gʻolibi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
7-bob. Davlat xususiy-sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzish huquqi uchun tender hujjatlari
28. Davlat sherigi DXSH toʻgʻrisidagi bitimni tuzish huquqi uchun tender oʻtkazishni tartibga soluvchi tender hujjatlari va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini tayyorlaydi va loyihaning umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan taqdirda, kelishish uchun vakolatli davlat organiga taqdim etadi.
Tender hujjatlar va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasi vakolatli davlat organi bilan oʻn ish kuni ichida kelishiladi va tasdiqlash uchun davlat sherigiga qaytariladi.
Tender hujjatlari va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasi vakolatli davlat organi bilan kelishilgandan soʻng davlat sherigi ularni uch ish kuni mobaynida tasdiqlaydi va bir yoki ikki bosqichli tender bosqichiga oʻtadi.
29. Tender hujjatlarida quyidagilar aks ettirilishi lozim:
talabgorlarning malaka talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarga doir talablar;
DXSH obyektining joylashgan joyi;
Texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar samaradorligining umumiy parametrlari va talablari;
loyihani moliyalashtirish manbalari;
DXSH obyektini loyihalashtirish, qurish, moliyalashtirish, rekonstruksiya qilish, undan foydalanish va unga xizmat koʻrsatish muddatlari;
DXSH obyekti yoki xususiy sherik tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar sifatining koʻrsatkichlari yoki unga doir eng kam talablar;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimni bajarish maqsadida davlat sherigi tomonidan xususiy sherikka beriladigan moliyalashtirish hajmi, mol-mulkning yoki mulkiy huquqlarning roʻyxati;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimning taraflari oʻz zimmasiga olayotgan majburiyatlar (xavf-xatarlar);
DXSH loyihasining parametrlari aks ettirilishi lozim boʻlgan valyuta va ularni taqqoslash hamda baholash maqsadida yagona valyutaga keltirish uchun hisob-kitoblarda foydalaniladigan valyutaning kursi;
tender mezonlarining tavsifi;
tender (taklifi) beriladigan tilga doir talablar;
tender taklifining mazmuni, tender takliflarini berish va ularning amal qilish usuli, joyi, muddatlari;
tender (taklifiga) doir taʼminot kiritish shartlari;
tender (takliflari) solingan konvertlarni ochish tartib-taomillari, joyi, sanasi va vaqti.
DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasi tender hujjatlarining ajralmas qismidir.
30. Tender eʼlon qilingandan soʻng unda ishtirok etish istagi mavjud talabgorlar tender hujjatlarini xarid qiladilar, ular toʻlov asosida har bir talabgorga beriladi. Tender hujjatini olish uchun toʻlov miqdori tender komissiyasi tomonidan belgilanadi.
Talabgorlar tomonidan tender hujjatlarini xarid qilish natijasida kelib tushadigan mablagʻlar vakolatli davlat organi va davlat sherigi oʻrtasida teng ravishda taqsimlanadi.
Davlat sherigi tomonidan talabgorlardan axborot-maslahat xizmatlari uchun qoʻshimcha toʻlov talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
31. Tender ishtirokchilari konsorsium shaklida ishtirok etgan taqdirda:
yetakchi kompaniya yakka holda yoki konsorsium aʼzolari bilan birgalikda (aʼzolarning jami ulushi kamida 20 foiz) tender texnik talablariga javob berishi shart;
tenderning moliyaviy talablariga muvofiqligi konsorsium aʼzolarining tegishli ishtirok etish ulushlari boʻyicha hisobga olinadi.
32. Konsorsium shaklidagi tashabbuskorlar oʻzining tender taklifida qoʻshimcha tarzda konsorsiumning barcha aʼzolari nomidan tegishli harakatlarni amalga oshirish hamda ularning manfaatlarini himoya qilish vakolati konsorsium tashkil etish toʻgʻrisidagi bitim asosida yetakchi kompaniyaga yuklaganligini tasdiqlash maqsadida konsorsiumning barcha aʼzolari tomonidan imzolangan rasmiy hujjat taqdim qilinadi.
33. Qayta tashkil etilayotgan, tugatilayotgan yoki bankrot bosqichidagi ishtirokchilarning tanlovda ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Qayta tashkil etilayotgan, tugatilayotgan yoki bankrot bosqichida boʻlgan talabgorlar tender komissiya tomonidan aniqlanadi.
8-bob. Tender komissiyasi
34. Davlat sherigi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishuvga koʻra DXSH toʻgʻrisidagi bitimni tuzish huquqi boʻyicha tender gʻolibini aniqlash uchun tender komissiyasini tender eʼlon qilishdan kamida 10 ish kuni avval shakllantiradi.
Vazirlar Mahkamasi davlat sherigi tomonidan shakllantirilgan va taklif etilgan tender komissiyasi tarkibini koʻrib chiqadi va oʻn ish kuni ichida tasdiqlaydi.
Vazirlar Mahkamasi tomonidan sohalar kesimida doimiy tender komissiyasi tarkibi tasdiqlanishi mumkin.
35. Tender komissiyasi tarkibiga davlat sherigi va vakolatli davlat organining vakillari majburiy tartibda kiritiladi.
Bunda vakolatli davlat organidan 2 nafar vakil ishtirok etib, bir vakil maslahat ovozi bilan ishtirok etadi.
36. Davlat sherigining vakili tender komissiyasi rahbari hisoblanadi.
37. Tender komissiyasi aʼzolarining soni toq boʻlishi kerak.
38. Tender komissiyasi, agar majlisda uning aʼzolari umumiy sonining kamida yetmish besh foizi hozir boʻlsa, qarorlar qabul qilish huquqiga ega, bunda tender komissiyasining har bir aʼzosi bitta ovozga ega boʻladi.
39. Tender komissiyasining qarorlari tender komissiyasining ovoz bergan aʼzolari umumiy sonining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar soni teng boʻlib qolgan taqdirda, tender komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
40. Tender komissiyasi oʻz majlislarining bayonnomalarini yuritadi, bayonnomalar uning majlislarda hozir boʻlgan barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.
41. Tender komissiyasi aʼzosida majlisga chiqarilgan masalalar yuzasidan manfaatlar toʻqnashuvi mavjud boʻlgan taqdirda, u oʻz nomzodini qaytarib olishini bildirishi va ushbu masala boʻyicha ovoz berishda ishtirok etmasligi kerak bu haqda bayonnomada qayd etiladi.
9-bob. Xususiy sherikni tanlash tartibi
42. Umumiy qiymati bir million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasi boʻyicha bir bosqichli tender oʻtkaziladi.
Bir bosqichli tenderni oʻtkazish chogʻida tender ishtirokchilarining tender hujjatlarida koʻrsatilgan konseptual qarorlar va shartlar asosida batafsil texnik taklif va tijorat (moliyaviy) takliflari koʻrib chiqiladi hamda baholanadi. Tenderni tashkil etish jarayonida talabgorlar bilan tender predmetining parametrlari boʻyicha muzokaralar oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi.
Bir bosqichli tenderni oʻtkazish tartib-taomili quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
tender oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni ommaviy axborot vositalarida hamda davlat sherigining va vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilish;
tenderda ishtirok etish uchun talabgorlardan tender takliflarini olish;
tenderda ishtirok etish istagini bildirgan talabgorlarga dastlabki malaka hujjatlarini va tender hujjatlari toʻplamini berish uchun soʻrov taqdim etish;
tender oʻtkazish kunini belgilash va talabgorlarni xabardor qilish;
talabgorlarning tender takliflari solingan konvertlarni ochish;
tender takliflarini baholash;
tenderning gʻolibini va zaxiradagi gʻolibini aniqlash;
davlat sherigi va vakolatli davlat organi tomonidan zarur hollarda tender gʻolibi yoki maxsus loyihalashtirish kompaniyasi bilan muzokaralar oʻtkazish;
tender gʻolibi bilan DXSH toʻgʻrisida bitim tuzish.
Tenderda ishtirok etish uchun tender takliflarini berish muddati tender oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon berilgan sanadan eʼtiboran oʻttiz kalendar kundan kam boʻlmasligi kerak.
43. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH sheriklik loyihasi boʻyicha ikki bosqichli tender oʻtkaziladi, ushbu Nizomning 26-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
Ikki bosqichli tender dastlabki malakani aniqlash va tender gʻolibini saralash bosqichlarini oʻz ichiga oladi.
Ikki bosqichli tender quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
birinchi bosqichda talabgorlarning malaka hujjatlari koʻrib chiqiladi va ularning tender hujjatlarida koʻrsatilgan malaka mezonlariga mosligi baholanadi. Talabgorlar bilan tender predmetining parametrlari boʻyicha muzokaralar oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi;
ikkinchi bosqichda kiritilgan texnikaviy va tijoratga oid (moliyaviy) takliflar tender predmetining aniqlashtirilgan parametrlari hisobga olingan, baho (tarif) albatta koʻrsatilgan holda koʻrib chiqiladi hamda baholanadi.
Ikki bosqichli tenderni oʻtkazish tartib-taomili quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
tender oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni va dastlabki malaka hujjatlarini berishga doir soʻrovni ommaviy axborot vositalarida hamda davlat sherigining va vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilish;
talabgorlardan tenderda ishtirok etish uchun rasmiy buyurtmalarni va talabgorlarning malakasini tasdiqlovchi dastlabki malaka buyurtmalarini toʻplash va baholash;
dastlabki malakalashdan oʻtgan talabgorlarning roʻyxatini shakllantirish va ularni xabardor qilish;
dastlabki malakalashdan oʻtgan talabgorlarga davlat sherigi tomonidan tender hujjatlari toʻplamini taqdim etish; .
dastlabki malakalashdan oʻtgan talabgorlarning tender takliflari solingan konvertlarni ochish;
tender takliflarini baholash;
tenderning gʻolibini va zaxiradagi gʻolibini aniqlash;
davlat sherigi va vakolatli davlat organi tomonidan zarur hollarda, tender gʻolibi bilan muzokaralar oʻtkazish tender gʻolibi yoki maxsus loyihalashtirish kompaniyasi bilan DXSH toʻgʻrisida bitim tuzish.
44. Dastlabki malakalashda ishtirok etish uchun tender takliflarini berish muddati tender oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon berilgan sanadan eʼtiboran oʻttiz kalendar kundan kam boʻlmasligi kerak.
45. Dastlabki malakalash natijasida kamida ikkita talabgorning malakasi malaka talablariga muvofiq boʻlishi zarur.
46. Tender takliflarini berish uchun soʻnggi muddat tender takliflarini taqdim etishga doir soʻrovda koʻrsatiladi va u dastlabki malakalashdan oʻtgan talabgorlarga ushbu soʻrov yuborilgan sanadan eʼtiboran qirq besh kalendar kundan kam boʻlmasligi kerak.
47. Bir bosqichli yoki ikki bosqichli tender talabgorlaridan hech biri bittadan ortiq tender taklifini taqdim etishga haqli emas. Talabgor tender komissiyasiga tender takliflarini taqdim etish muddati tugaguniga qadar istalgan vaqtda tender taklifini oʻzgartirishi yoki qaytarib olishi mumkin.
48. Tender takliflari tender komissiyasi tomonidan tender hujjatlarida belgilangan muddat va tender mezonlari boʻyicha baholanadi.
49. Tender ishtirokchilari yoki ularning vakillari tender takliflarini baholashda hozir boʻlishga haqli emas. Baholash jarayonida tender komissiyasi tushuntirishlar berish, ulardan qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olish va taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligini tasdiqlash uchun talabgorlarni chaqirish huquqiga ega. Tender yakunlarini chiqarish chogʻida tender ishtirokchilari va (yoki) ularning ishonchli shaxslari hozir boʻlishi mumkin.
50. Tender komissiyasi barcha talabgorlarning tender takliflarini, tender takliflarining soʻrovi talablariga muvofiq emas deb topgan taqdirda, shuningdek, agar dastlabki malakalashdan oʻtgan talabgorlarning soni ikki nafardan kam boʻlsa, tender boʻlib oʻtmagan deb topiladi va tender komissiyasi takroriy tenderni eʼlon qilishga haqli. Takroriy tender uni oʻtkazish tartib-taomilida belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Malaka buyurtmalarini va tender takliflari tender hujjatlarida koʻrsatilgan tartibda hamda hollarda elektron shaklda qabul qilinishi mumkin.
51. Tender komissiyasi tender gʻolibi va zaxiradagi gʻolib toʻgʻrisidagi axborotni davlat sherigi hamda vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi.
52. Talabgorlarning tenderda ishtirok etishi munosabati bilan sarflangan xarajatlarining oʻrni qoplanmaydi, ushbu Nizomning 27-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
53. Tender yakuni natijalariga koʻra loyiha qiymati oshgan taqdirda, davlat sherigi tomonidan loyiha konsepsiyasi belgilangan tartibda qayta tasdiqlanadi.
10-bob. Tender gʻolibi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzish
54. Tender gʻolibi bilan oʻtkazilgan muzokaralar yakunlangandan soʻng oʻn ish kuni ichida tomonlar oʻrtasida DXSH toʻgʻrisidagi bitim imzolanishi shart.
55. Agar tender gʻolibi tender hujjatlarida nazarda tutilgan muddat tugaganidan soʻng DXSH sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni imzolamasa yoki tender komissiyasi tomonidan tender gʻolibi taqdim etgan axborotning haqiqatga toʻgʻri kelmasligi aniqlangan taqdirda, tender komissiyasi uni chetlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va tenderning zaxiradagi gʻolibini gʻolib deb topadi hamda unga tender gʻolibini chetlashtirish haqida qaror qabul qilingan sanadan soʻng oʻn ish kun ichida DXSH toʻgʻrisida bitim tuzishni taklif etadi.
56. Tender komissiyasi tomonidan tenderning zaxiradagi gʻolibiga DXSH toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi taklif yuborilgan sanadan eʼtiboran oʻttiz ish kuni ichida undan ijobiy javob olinmagan taqdirda, tender komissiyasi tenderni boʻlib oʻtmagan deb topadi va takroriy tender eʼlon qiladi.
57. Qabul qilingan qarorga nisbatan eʼtiroz bildirgan ishtirokchi qaror yuzasidan shikoyat bilan sudga murojaat qilish huquqiga ega.
58. DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati DXSH obyekti uchun jalb qilingan kapital qoʻyilmalar va investitsiyalarning toʻliq qoplanish muddatidan, shuningdek, DXSH loyihasini amalga oshirish davrida olingan asosiy vositalar va boshqa mol-mulklardan foydalanish muddatidan hamda olinadigan sof foyda koʻrsatkichlaridan kelib chiqib belgilanadi, bunda bitimning amal qilish muddati uch yildan kam boʻlmasligi va qirq toʻqqiz yildan oshmasligi lozim.
Umumiy qiymati bir million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati xususiy sherik tomonidan qoʻshimcha ravishda kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar va investitsiyalarni jalb qilish sharti bilan, shuningdek, DXSH toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan hollarda va shartlar asosida vakolatli davlat organining ishtirokisiz davlat sherigi tomonidan mustaqil ravishda uzaytiriladi.
Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati xususiy sherik tomonidan qoʻshimcha ravishda kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar va investitsiyalarni jalb qilish sharti bilan, shuningdek, DXSH toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan hollarda va shartlar asosida vakolatli davlat organi va davlat sherigi bilan kelishilgan holda uzaytiriladi.
Umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati xususiy sherik tomonidan qoʻshimcha ravishda kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar va investitsiyalarni jalb qilish sharti bilan, shuningdek, DXSH toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan hollarda va shartlar asosida vakolatli davlat organi va davlat sherigi hamda Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda uzaytiriladi.
11-bob. Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish tartibi
59. Tomonlar DXSH toʻgʻrisidagi bitimni salohiyatli davlat sherigining qaroriga muvofiq quyidagi hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish asosida tender oʻtkazmasdan tuzishi mumkin:
davlatning mudofaa qobiliyatini va xavfsizligini taʼminlashda;
DXSH loyihasini amalga oshirishning zarur sharti hisoblangan intellektual faoliyat natijalariga doir mutlaq huquqlar, boshqa mutlaq huquqlar, yer uchastkasi, boshqa koʻchmas mol-mulk obyekti va oʻzga mol-mulk muayyan shaxsga tegishli boʻlganda;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan belgilangan hollarda.
60. Davlat sherigi yoki xususiy tashabbuskor DXSH loyihasini amalga oshirish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish uchun taklif bildirish vakolatiga ega.
61. Agar salohiyatli davlat sherigi ushbu Nizom 59-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan hollar boʻyicha DXSH toʻgʻrisidagi bitim tuzishni taklif qilsa, ushbu loyihaning konsepsiyasini va LBHni xususiy tashabbuskor bilan birgalikda ishlab chiqadi va loyihaning konsepsiyasi belgilangan tartibda davlat sherigi, umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasi konsepsiyasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
62. DXSH loyihasi konsepsiyasi tasdiqlangandan soʻng va DXSH toʻgʻrisidagi bitim tuzilishidan oldin ushbu loyihaning ushbu Nizom 59-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilariga muvofiqligini davlat sherigi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda vakolatli davlat organi tomonidan oʻrganib chiqiladi.
Davlat sherigi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda vakolatli davlat organi vakillari soni jami uchtadan kam boʻlmasligi, toq boʻlishi hamda davlat sherigi vakillari soni jami vakillarning uchdan bir qismidan koʻp boʻlmasligi shart.
Davlat sherigi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda vakolatli davlat organining vakillari umumiy sonining uchdan ikki qismi ishtiroki taʼminlansa, oʻrganishlar oʻtkaziladi va oʻrganish natijalari boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiriladi va ushbu bayonnoma davlat sherigi tomonidan tasdiqlanadi.
Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkaziladigan loyihaning umumiy qiymati oʻn million AQSH dollari ekvivalentidan ortiq boʻlganda hamda oʻrganish natijalari boʻyicha davlat sherigi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda vakolatli davlat organi vakillarining ijobiy xulosasi olingan taqdirda, Vazirlar Mahkamasining qaroriga muvofiq DXSH loyihalarining amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyiladi.
63. Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar olib borishda davlat sherigi va xususiy sherik DXSH toʻgʻrisidagi bitimning shartlarini kelishib oladi hamda kelishilgan shartlar vakolatli davlat organi tomonidan koʻrib chiqiladi va kelishiladi.
64. Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish asosida tender oʻtkazmasdan DXSH loyihasini amalga oshirishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻlishi mumkin:
xususiy tashabbuskorning ushbu Nizom 59-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan talablarga muvofiq emasligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan belgilanmaganligi;
davlatning mudofaa qobiliyatini va xavfsizligini taʼminlashga qaratilmaganligi;
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonuni va ushbu Nizomning talablariga mos kelmasligi.
12-bob. DXSH loyihalarining reyestrini yuritish
65. DXSH toʻgʻrisidagi bitim ikki tomonlama imzolangandan soʻng uch ish kuni ichida davlat sherigi rasmiy tartibda uchta asl nusxadan iborat DXSH loyihasining konsepsiyasi, LBH va DXSH toʻgʻrisidagi bitimning elektron va qogʻoz koʻrinishdagi nusxalarini vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim etadi.
66. Taqdim qilingan DXSH loyihasining konsepsiyasi, LBH va DXSH toʻgʻrisidagi bitim tikilgan, tartib raqami qoʻyilgan, muhrlangan hamda davlat va xususiy sheriklarning rahbarlari tomonidan imzolangan boʻlishi lozim.
67. DXSH loyihasining konsepsiyasi, LBH va DXSH toʻgʻrisidagi bitim toʻliq taqdim etilib, DXSH toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun undiriladigan bir martalik toʻlov shartnomasi imzolangan kundan boshlab uch ish kuni ichida vakolatli davlat organi tomonidan hujjatlarning har bir sahifasiga tegishli shtamp (“REYESTRGA OLINDI” belgili shtamp) bosilib, reyestrga kiritiladi, roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda ularning bir asl nusxasi vakolatli davlat organida saqlanadi va ikki asl nusxasi ikki ish kuni ichida davlat sherigiga qaytariladi.
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibi yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokara ishtirokchilaridan ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan miqdorlarda bir martalik toʻlov undiriladi.
68. DXSH loyihalari reyestrga kiritilgandan soʻng besh ish kuni ichida vakolatli davlat organi va davlat sherigining rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi ochiq maʼlumotlar portaliga (www.data.egov.uz) DXSH loyihasi haqida quyidagi maʼlumotlar joylashtiriladi:
loyihaning nomi;
reyestrga kiritilgan sanasi va raqami;
loyiha qiymati;
davlat va xususiy sherik nomi;
loyihaning amal qilish muddati.
69. DXSH toʻgʻrisidagi bitimga qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat va xususiy sherik tomonidan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda, ushbu qoʻshimcha kelishuv ushbu Nizomning 65 — 68-bandlariga muvofiq reyestrga kiritiladi.
70. DXSH toʻgʻrisidagi bitim qonunchilik hujjatlariga va (yoki) DXSH toʻgʻrisidagi bitim shartlariga muvofiq muddatidan oldin bekor qilingan hollarda, davlat sherigi DXSH toʻgʻrisidagi bitimni bekor qilish toʻgʻrisidagi xabarnomaning bir asl nusxasini va asoslovchi hujjatlarni rasmiy xat orqali uch ish kuni ichida vakolatli davlat organiga yuboradi, vakolatli davlat organi murojaat kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida DXSH loyihasini reyestrdan chiqaradi va bu toʻgʻrisidagi xulosani davlat sherigiga yuboradi.
71. Vakolatli davlat organi tomonidan DXSH loyihalari reyestriga olinmagan DXSH loyihasining konsepsiyasi, LBH va DXSH toʻgʻrisidagi bitimi haqiqiy emas deb hisoblanadi va yuridik kuchga ega boʻlmaydi.
13-bob. DXSH loyihalarini amalga oshirishda yer uchastkalari va mulkiy komplekslarni taqdim etish tartibi
72. DXSH obyekti joylashgan va (yoki) DXSH toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan, davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli yer uchastkalari yoki ularning bir qismi davlat sherigi tomonidan xususiy sherikka DXSH toʻgʻrisidagi bitimda koʻrsatilgan muddatga va shartlar asosida ijaraga beriladi.
Bunda xususiy sherikka ijaraga beriladigan yer uchastkalari davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlishi kerak.
73. Agar davlat sherigiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq doimiy foydalanish huquqi asosida yer uchastkalarini ajratish yoki unga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini uchinchi shaxsga ijaraga berish mumkin boʻlmasa, bunday yer uchastkalari davlat sherigi tomonidan harakat qilayotgan davlat organlari, muassasalari va korxonalari tomonidan xususiy sherikka DXSH toʻgʻrisidagi bitimda koʻrsatilgan muddatga va shartlar asosida ijaraga beriladi.
Davlat sherigining yoki davlat sherigi tomonidan harakat qilayotgan davlat organlari, muassasalari va korxonalarining DXSH toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan yer uchastkalariga nisbatan doimiy foydalanish huquqi mavjud boʻlmagan taqdirda, bunday yer uchastkalari davlat sherigiga yoki davlat sherigi tomonidan harakat qilayotgan davlat organlari, muassasalari va korxonalariga ularning tegishli murojaatiga koʻra doimiy foydalanishga beriladi.
Xususiy sherik ijaraga berilgan yer uchastkalari uchun yer soligʻi toʻlamaydi, biroq toʻlanadigan ijara haqi yer soligʻiga tenglashtirilgan miqdorda hisoblanadi. Ijara haqini hisoblashda yer soligʻiga doir imtiyozlar inobatga olinadi.
74. Agar davlat sherigida yoki davlat sherigi tomonidan harakat qilayotgan davlat organlari, muassasalari va korxonalarida DXSH toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan yer uchastkalariga nisbatan doimiy foydalanish huquqi mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat sherigi tomonidan DXSH toʻgʻrisidagi bitim reyestrga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda DXSH toʻgʻrisidagi bitim tuzilganligi toʻgʻrisidagi, yaʼni bitim tuzilgan sana, reyestrga olinganligi raqami va sanasi hamda amalga oshirish manzili koʻrsatilgan maʼlumotlarni yozma ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklariga yer uchastkasini ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yuboradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari davlat sherigining yozma murojaatini olgandan keyin uch kun muddatda belgilangan tartibda davlat sherigiga yoki davlat sherigi tomonidan harakat qilayotgan davlat organlari, muassasalari va korxonalariga yer uchastkasini ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qarorni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari yoki tumanlar (shaharlar) boʻlimlariga yuboradi hamda bu haqida davlat sherigini xabardor qiladi.
75. Yer uchastkalarini tanlash va taqdim etishga oid hujjatlarni tayyorlash va kelishish bilan bogʻliq xarajatlar yer uchastkasidan doimiy foydalanish huquqi qayd qilinganidan soʻng davlat sherigi tomonidan qoplanadi.
DXSH toʻgʻrisidagi bitimning tugatilishi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun berilgan yer uchastkasiga nisbatan shartnomaviy munosabatlarni tugatish uchun asos boʻladi.
76. DXSH toʻgʻrisidagi bitim DXSH loyihasi doirasida loyihalashtirilgan, barpo etilgan, moliyalashtirilgan, rekonstruksiya qilingan, foydalanilayotgan va xizmat koʻrsatilayotgan DXSH obyektiga boʻlgan mulk huquqlarini davlat sherigiga yoki davlat aktivlarini boshqarish boʻyicha vakolatli organga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq xususiy sherikka oʻtkazish tartibini belgilaydi.
77. Agar xususiy sherikka tegishli boʻlgan yer uchastkasi va boshqa koʻchmas mol-mulk obyektida DXSH sheriklik loyihasi amalga oshirilsa, DXSH toʻgʻrisidagi bitim muddati tugagandan soʻng yer uchastkasi va boshqa koʻchmas mol-mulkka boʻlgan mulkiy huquqlar xususiy sherikda qoladi.
14-bob. DXSH loyihalari boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlarini (tariflarini) belgilash tartibi
78. DXSH loyihalari boʻyicha tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash belgilangan tartibda tasdiqlanadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq alohida tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) va ustamalarni belgilash orqali amalga oshiriladi.
DXSH loyihalari boʻyicha boshqa ishlab chiqariladigan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) narxlar (tariflar) — xususiy sherik bilan kelishilgan holda davlat sherigi tomonidan tasdiqlanadi.
79. DXSH loyihalari boʻyicha ishlab chiqariladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) narxlari (tariflari) darajasiga taʼsir koʻrsatadigan omillar keskin oʻzgargan taqdirda, xususiy sherik narxlarni (tariflarni) qayta koʻrib chiqish tashabbusi bilan chiqish huquqiga egadir. Bunda tadbirkorlik subyektlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli hujjatlarni yozma xat orqali davlat sherigiga taqdim qiladi va ularning yozma koʻrsatmasida narxlarni (tariflarni) qayta koʻrib chiqish tashabbusining sabablari koʻrsatilishi kerak.
15-bob. DXSH loyihalari amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotni taqdim etish tartibi
80. Davlat sherigi va vakolatli davlat organi reyestrga olingan DXSH loyihalari bajarilishi hamda DXSH toʻgʻrisidagi bitim shartlariga rioya etilishi ustidan monitoring yuritadi.
Vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan tartibda reyestrga olinmagan DXSH loyihalari boʻyicha monitoring yuritilmaydi.
81. Davlat sherigi va vakolatli davlat organining zaruratga koʻra, joylarda DXSH loyihalari amalga oshirilishi yuzasidan monitoring yuritilishi uchun DXSH obyektlariga kirishi va tegishli hujjatlardan foydalanishi taʼminlanadi.
82. Monitoring yuritish uchun vakolatli davlat organi vazirlik, idora, xalqaro tashkilotlar va konsalting kompaniyalaridan mutaxassislarni jalb qilish huquqiga ega.
83. Monitoring quyidagi maqsadlarda yuritiladi:
loyihani oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishni taʼminlash;
DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari bajarilishini oʻrganish;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq tasdiqlangan tariflarga (narxlarga) amal qilinishini oʻrganish;
davlat va xususiy sheriklarning faoliyatini muvofiqlashtirish, loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq masalalar oʻz vaqtida hal etilishi uchun ularning javobgarligini oshirish;
loyihani amalga oshirishning barcha bosqichlarida toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlash va oʻrganish, bartaraf etish boʻyicha tezkor choralar koʻrish;
tasdiqlangan muddatlar va hajmlarga qatʼiy muvofiq ravishda loyihalarni oʻz vaqtida moliyalashtirishni taʼminlash ustidan nazorat oʻrnatish;
davlat va xususiy sheriklar oldida loyihalar boʻyicha olingan majburiyatlar bajarilishini taʼminlash.
84. DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 6-ilovada belgilangan tartibda taqdim etiladi.
85. Qiymatidan qatʼi nazar, barcha DXSH loyihalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobot davlat sherigi tomonidan tasdiqlangan holda, vakolatli davlat organiga har olti oyda taqdim etib borilishi lozim.
Umumiy qiymati bir million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobot xususiy sherik tomonidan imzolangan holda, har olti oyda (agar DXSH bitimida boshqa talablar mavjud boʻlmasa) davlat sherigiga taqdim etiladi va davlat sherigi tomonidan vakolatli davlat organiga taqdim etiladi.
86. Davlat sherigi va xususiy sherik hisobotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi hamda ularning toʻliqligi va haqqoniyligi uchun javobgardir.
87. Vakolatli davlat organi davlat sheriklaridan qabul qilingan hisobotlarni tahlil qiladi hamda ularning natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga maʼlumotlarni taqdim etib boradi.
16-bob. Yakunlovchi qoidalar
88. Mazkur Nizomni bajarishda kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
89. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” (Vazirlar Mahkamasi yoki davlat sherigi) ________________ (F.I.O) 20___ yil “___” ___________) Davlat-xususiy sheriklik loyihasining NAMUNAVIY KONSEPSIYASI I. Loyihaning tavsifi Loyihaning nomi: Tarmoq nomi: Loyiha turi: Xususiy sherik tomonidan bajariladigan ish hajmi Davlat sherigining nomi: Masʼul vazirlik yoki ijro etuvchi organ: Loyiha amalga oshiriladigan joy (viloyat, tuman, shahar): II. Dastlabki tanlov natijalari DXSH loyihasining dastlabki tanlovi natijalari haqidagi batafsil maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting (agar zarurat mavjud boʻlsa) III. DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari Quyidagi savollarga javob bering va keltirilgan qoʻshimcha maʼlumotlarga qoʻyiladigan talablarni toʻldiring (kerak boʻlsa, tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting).
Qoʻshimcha maʼlumotlar 1. Loyihani baholash hujjatlari tayyorlanganmi?: Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting. 2. Loyihaning quyidagilardan biriga yoki bir nechtasiga kiritilganligini koʻrsating: Investitsiya dasturi □ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni yoki qarori □ Vazirlar Mahkamasining qarori □ boshqalar □ Batafsil maʼlumotlar hamda tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting: 3. Loyiha iqlim oʻzgarishi boʻyicha hukumat tomonidan belgilangan maqsadlar yoki strategiyalarga erishishga hissa qoʻshadimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, maʼlumot bering. 4. Loyiha Birlashgan Millatlar Tashkilotining barqaror rivojlanish sohasidagi qaysi maqsadlariga qaratilgan 5. Ushbu loyiha davlat xaridlari jarayoni doirasida amalga oshirish uchun budjet tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etilganmi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, maʼlumot bering. 6. Xususiy sherikning loyihani amalga oshirish va koʻrsatilgan xizmatlar uchun haq olishga ruxsat beruvchi normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish zarurati bormi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting. 7. Xususiy sherikning loyiha doirasida koʻrsatadigan yakuniy xizmatlarini tasvirlab bering: 8. a) Loyihaning qiymati (AQSH dollarida): b)) Loyiha davridagi ekspluatatsiya xarajatlari miqdori (AQSH dollarida): v) Umumiy xarajatlar (AQSH dollarida): AQSH dollarining soʻmga nisbatan qiymati loyiha konsepsiyasining konsepsiyani ishlab chiqish va kelishish kunidagi Markaziy bankning kursi boʻyicha hisoblanadi. g) DXSH bitimining amal qilish muddati: _____ yil 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ >30 □ d) Loyihani amalga oshirish muddati: _____ yil <10 □ 10-30 □ >30 □ 9. a) Loyihaning daromad manbaini koʻrsating: Foydalanganlik uchun toʻlov □ Erkin foydalanish uchun toʻlov □ b) Yillik taxminiy foydalanganlik uchun toʻlov yoki erkin foydalanish uchun toʻlovni koʻrsating (AQSH dollarida): Daromadlar taqsimotini koʻrsating: Davlat mulkidan foydalanganlik uchun toʻlov □ Qoʻshimcha foyda taqsimoti □ v) DXSH loyihasining tashabbuskorini belgilang: Davlat tashabbuskori □ Xususiy tashabbuskor □ g) Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibidan yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar ishtirokchisidan Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan miqdorda bir martalik toʻlov □ (Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibi yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokara ishtirokchilaridan undiriladigan bir martalik toʻlov summasi va hisob-kitobi kiritiladi) 10. Xususiy va davlat sherigi oʻrtasidagi xatarlarni taqsimlashda, taklif qilingan oʻzgarishlarni belgilang. Bunda davlat sherigi va xususiy tashabbuskor kelishgan holda xatarlar taqsimotini oʻzgartirishga haqli. Xavf yoki xatarlar turlari Davlat sherigi Umumiy Xususiy sherik Xatar taqsimoti asosi Izoh Loyiha hujjatini ishlab chiqish bilan bogʻliq xatarlar ● ● Dizayn va texnologiyalarning eskirish xavfi ● Yashirin nuqson xavfi ● Yer ajratish va koʻchirish bilan bogʻliq boʻlgan xatarlar ● Moliyaviy xatarlar ● Qurilish bilan bogʻliq boʻlgan xatar (aniq boʻlmagan) ● Qurilish bilan bogʻliq boʻlgan xatar (aniq boʻlgan) ● Ishga tushirish bilan bogʻliq boʻlgan xatarlar ● DXSH toʻgʻrisidagi bitim tuzilganidan keyin loyihaga kiritiladigan oʻzgarishlar (davlat sherigi tarafidan) ● DXSH toʻgʻrisidagi bitim tuzilganidan keyin loyihaga kiritiladigan oʻzgarishlar (xususiy sherik tarafidan) ● Loyihaning sugʻurtasiga oid xatarlar ● Soliq bilan bogʻliq xatarlar ● Tariflarning oʻzgarishiga bogʻliq boʻlgan xatarlar ● Qonunchilikdagi oʻzgarishlarning loyihaga salbiy taʼsiri xatarlari ● Litsenziya, ruxsatnomalar kechikishi yoki berilmasligi xatarlari ● Xususiy sherikka kelishilgan toʻlovlarning kechiktirilishi ● Davlat sherigiga kelishilgan toʻlovlarning kechiktirilishi (tegishli joylarda) ● Siyosiy beqarorlik xatarlari ● Taʼmirlash va rekonstruksiyaga oid xatarlar ● Mulkni rekvizitsiya qilish ● Operatsion xatarlar ● Ekologik/ijtimoiy xatar (ekspluatatsiya bilan bogʻliq) ● Operativ faoliyat bilan bogʻliq boʻlgan xatarlar ● Talab bilan bogʻliq boʻlgan xatarlar ● Samaradorlik koʻrsatkichlarini bajarish bilan bogʻliq xatarlar ● Boshqalar 11. Agar xususiy sherik koʻrsatilgan boʻlsa, quyidagi maʼlumotlarni taqdim eting. a) xususiy tashabbuskor nomi (agar yuridik shaxslar birlashmasi boʻlsa, yetakchi ishtirokchining nomi): b) kompaniya roʻyxatdan oʻtgan davlat nomi: v) aksiyadorlar va kompaniya egalari (5 foiz dan koʻp ulushga ega): g) bogʻlanish uchun maʼlumot: d) biznesning qisqacha mazmuni: e) xuddi shu sohada shunga oʻxshash loyihalarni amalga oshirish boʻyicha tajriba: yo) soʻnggi uch moliyaviy yil uchun jami aktivlar, jami majburiyatlar va sof foyda: z) kompaniyani qayta tashkil etish, tugatish va (yoki) bankrotlik bosqichida emasligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etish: Xususiy tashabbuskorning malakasini tasdiqlovchi qoʻshimcha hujjatli dalillarni, shu jumladan, kompaniya nizomi, yillik hisobotlarni va oxirgi uch yil uchun audit qilingan konsolidatsiyalangan moliyaviy hisobotlarning tasdiqlangan nusxalarini taqdim eting. 12. Har bir bosqich uchun taxminiy/rejalashtirilgan sanani koʻrsating: Sana Sana a) DXSH loyihasining konsepsiyasini tasdiqlash d) Muzokaralar va DXSH toʻgʻrisidagi bitimni imzolash b) Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish (masalan: tender hujjatlari) e) Maxsus loyiha kompaniyasini (SPV) tashkil etish. v) Dastlabki malakani aniqlash (agar qoʻllash mumkin boʻlsa, malakani aniqlash talabnomasi asosida — Request for Qualification, RFQ) yo) Moliyaviy yakunlash g) Gʻolibni saralash (Takliflarni topshirish talabnomasi — Request for Proposals, RFP) 13. Joriy holatda aholidan va/yoki Davlat budjetidan mazkur xizmatga ajratiladigan yalpi mablagʻ 14. Ushbu loyiha davlat tarafidan amalga oshirilganda, budjetdan ajratilishi kutilgan taxminiy mablagʻ (bunga kapital xarajatlari va boshqaruv xarajatlari kiradi) 15. Loyihani davlat tomonidan emas, balki DXSH mexanizmi orqali amalga oshirishning afzalliklarini asoslab bering: 16. Tashabbus koʻrsatilgan loyiha iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilmaviy vazifalarni/muammolarni hal etishga qaratilganmi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 17. Taklif etilayotgan loyihalar boʻyicha faoliyat davlat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi tomonidan vakolat berilgan yuridik shaxslar yoki ularning birlashmalari tomonidan amalga oshiriladimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 18. Taklif etilayotgan loyiha boʻyicha taqdim etiladigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) sifati va (yoki) qamrab olish darajasining amaldagi koʻrsatkichlarga nisbatan yuqori va (yoki) innovatsion yondashuvni oʻz ichiga oladimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 19. DXSH obyektiga boʻlgan mulk huquqi davlat sherigiga tegishlimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 20. Loyiha uchun xususiy sektor tomonidan sarmoya va/yoki tajriba jalb qilinyaptimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 21. Taklif etilayotgan loyiha xorijiy yoki mahalliy tajribaga asoslanadimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 22. Tashabbus koʻrsatilgan loyiha doirasida ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish nazarda tutilganmi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 23. Tashabbus koʻrsatilgan loyiha tomonlar uchun maqbul boʻlgan mutanosib foydani taʼminlab bera oladimi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, fikringizni batafsil asoslab bering: 24. Loyihani amalga oshirish uchun yer uchastkasiga zarurat bormi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, kerakli yer uchastkasi maydonini koʻrsating (ga): 25. a) Loyihani amalga oshirish natijasida ijtimoiy muammolar kelib chiqish ehtimoli mavjudmi? Ha □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, izohlang: Asoslantirish uchun tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting. b) Loyihani amalga oshirish natijasida ekologik muammolar vujudga kelish ehtimoli mavjudmi? H a □ Yoʻq □ Agar “Ha” javobini belgilagan boʻlsangiz, izohlang. Asoslantirish uchun tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim eting. 26. Davlat sherigi tomonidan (DXSH loyihasi doirasidan tashqari) amalga oshirilishi zarur boʻlgan qoʻshimcha ish hajmlarini koʻrsating: Suv taʼminoti obyektlarini qurish □ Gaz taʼminoti obyektlarini qurish □ Elektr taʼminoti qurilmalariga ulanish □ Transport bogʻlanishi □ Kirish yoʻllari □ Boshqalar Agar Siz biron bir katakchani belgilagan boʻlsangiz, iltimos, talab qilinadigan ish hajmi haqida qoʻshimcha maʼlumot bering 27. Manfaatdor tomonlarni sanab oʻting: 28. Gʻolib boʻlgan ishtirokchi DXSH shartnomasini muvaffaqiyatli tuzilganligi uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga toʻlaydigan bir martalik komissiya miqdorini koʻrsating: □ Umumiy qiymati 1 mln AQSH dollaridan 10 mln AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun — 0,2 foiz □ Umumiy qiymati 10 mln AQSH dollaridan 100 mln AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun — 0,1 foiz □ Umumiy qiymati 100 mln AQSH dollaridan 1 mlrd AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun — 0,05 foiz □ Umumiy qiymati 1 mlrd AQSH dollaridan ortiq boʻlgan loyihalar uchun — 0,02 foiz 29. Davlat sherigi tomonidan loyihani amalga oshirish uchun masʼul etib tayinlangan shaxs haqidagi maʼlumotlarni taqdim eting. Agarda imkoni boʻlsa, loyihani amalga oshirish guruhi hamda DXSH loyihasi menejeri, guruh aʼzolarining lavozimi va majburiyatlari haqidagi maʼlumotlarni ham taqdim eting. Masʼul etib tayinlangan shaxs Davlat sherigi F.I.O.: Lavozimi: Telefon raqami: Elektron pochta manzili:
“Tayyorlandi” “Kiritildi” “Kelishildi” Xususiy sherik (xususiy tashabbuskor) Davlat sherigi rahbari Vakolatli davlat organi rahbari (yoki uning oʻrinbosari) ________________ ________________ ________________ (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo)
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
LOYIHANI BAHOLASH HUJJATI
I. Loyihani baholash hujjati quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
loyihaning nomi;
tashabbuskorning nomi;
loyihaning hisob-kitob qilingan qiymati (AQSH dollarida yoki AQSH dollari ekvivalentida);
loyiha koʻlami va quvvati;
loyihaning tarkibiy qismlari — har birining narxlari koʻrsatilgan holda;
loyiha amalga oshiriladigan hudud (viloyat, tuman, shahar);
loyihaning maqsadi va vazifalari, shu jumladan, miqdorda ifodalangan shaklda;
asosiy foyda koʻruvchilar aks ettirilgan holda maqsadli guruhlar;
moliyalashtirish manbalari va sxemalari;
loyihani amalga oshirish davri;
loyiha Oʻzbekistonda ushbu sohadagi birinchi boʻladimi.
II. Loyihani baholash hujjatlari loyiha qiymatidan kelib chiqib, quyidagi turlarga boʻlinadi:
umumiy qiymati bir million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun dastlabki moliyaviy hisob-kitoblar hamda DXSH loyihasining samaradorlik koʻrsatkichlarini asoslantiruvchi hujjatlar;
umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq va oʻn million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun dastlabki moliyaviy hisob-kitoblar, loyihaning biznes-rejasi hamda DXSH loyihasining samaradorlik koʻrsatkichlarini asoslantiruvchi hujjatlar;
umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun ishlab chiqiladigan dastlabki moliyaviy hisob-kitoblar, texnik-iqtisodiy asoslar yoki hisob-kitoblari hamda DXSH loyihasining samaradorlik koʻrsatkichlarini asoslantiruvchi hujjatlar, koʻrsatkichlar va komponentlardan iborat hujjatlar toʻplami.
Davlat-xususiy sheriklik loyihasi uchun ishlab chiqilgan texnik-iqtisodiy asoslar yoki hisob-kitoblar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalarni va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKda kompleks ekspertizadan oʻtkazilmaydi.
Agar DXSH loyihasining texnik-iqtisodiy asoslari yoki texnik-iqtisodiy hisob-kitobi ishlab chiqilgan, tasdiqlangan va belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilgan boʻlsa, LBH tayyorlash talab etilmaydi.
III. Umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasi uchun ishlab chiqiladigan texnik-iqtisodiy asoslar yoki hisob-kitoblar quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:
1. Ijtimoiy-iqtisodiy boʻlimda loyihaning butun respublika yoki hudud iqtisodiyoti nuqtai nazaridan iqtisodiy va ijtimoiy tahlili aks ettiriladi. Ushbu boʻlimda zaruratga koʻra quyidagilar koʻrsatilishi mumkin:
loyihaning ijtimoiy-iqtisodiy foyda va xarajatlarini baholash, shu jumladan, loyiha natijalari, oqibatlari va taʼsiri tahlili, sarf-xarajatlari va oʻlchab boʻlmaydigan foydalari, qoʻshilgan foydalar va sarflari, qaytarib boʻlmaydigan sarf-xarajatlari, tashqi taʼsirlar, loyihadan keladigan bilvosita foyda, loyihaning boshqa hududlar, tumanlar, shaharlar uchun kengaytirilishi va takrorlanishini baholash;
tarmoqlarni rivojlantirish konsepsiyalari doirasida loyihani va ishlab chiqarish kuchlaridan optimal foydalanish va joylashtirish, mavjud quvvatlardan foydalanish, shuningdek, xomashyo va ishlab chiqariladigan mahsulot bozori konyunkturasi bilan uzviy bogʻliqlikda loyihani amalga oshirishning maqsadga muvofiqligi.
2. Moliya boʻlimi moliyaviy xarajatlar va daromadlarning dastlabki baholari va asoslarini, loyihani moliyalashtirishning muqobil sxemalari va manbalarini, shuningdek, loyihani amalga oshirishning moliyaviy samaradorligini baholash, moliyaviy modelini oʻzida aks ettiradi.
Ushbu boʻlimda zaruratga koʻra quyidagi maʼlumotlar aks ettirilishi lozim:
loyihani amalga oshirish yillari va foydalanish bosqichlari boʻyicha investitsiya davri, loyiha doirasidagi chora-tadbirlarning ketma-ketligi va davomiyligi tasviriy koʻrinishda, vaqt boʻyicha (grafik-reja), moliyalashtirish manbalari va hajmlari inobatga olingan holda aks ettirilgan loyihani amalga oshirishning batafsil grafigi; investitsiya xarajatlarining hisob-kitobi, moliyalashtirish ehtiyojlarining loyiha bosqichlari va moliyalashtirish hajmlari boʻyicha taqsimoti;
ishlab chiqarish xarajatlari (ekspluatatsiya xarajatlari) hisob-kitobi;
loyihaning boshqa xarajatlari hisob-kitobi;
loyihaning quyidagilarni oʻz ichiga olgan moliyaviy koʻrsatkichlari:
mahsulot tannarxi hisob-kitobi;
kapital va operatsion xarajatlarning asosiy tarkibiy qismlari uchun hisob-kitoblar, shu jumladan, asosiy taxminlar;
savdolardan olinadigan tushum hisob-kitobi, taqsimlanmagan va sof foyda hisob-kitobi;
mablagʻlar oqimining yigʻma hisob-kitobi;
diskont usullar yordamida loyihani tahlil qilish, shu jumladan, sof diskont daromad (NPV), foydalilikning ichki normasi (IRR), xarajatlarni qoplashning diskontlangan muddatini hisoblash, kapital oʻrtacha qiymatining hisob-kitobi (WACC).;
loyiha likvidligi tahlili;
moliyalashtirish sxemasi, manbalari va shartlari, shuningdek, ularning muqobil variantlari;
moliyaviy xavf-xatarlarni baholash (xavf-xatarlar matritsasi), xatarlarning asosiy omillarini belgilovchi jihatlar, oʻzgarishlarning taxminiy xususiyatlari va koʻlami, xatarlarni kamaytirish boʻyicha nazarda tutilgan tadbirlar.
3. Fiskal taʼsir boʻlimi indikativ DXSH loyihasi tuzilmasi asosida loyiha tomonidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarni baholashdan iborat. Ushbu boʻlimda zaruratga koʻra quyidagi maʼlumotlar aks ettirilishi lozim:
taklif etilayotgan loyiha muddati davomida toʻlanishi taxmin qilinayotgan yillik toʻlovlarning hisob-kitoblari;
loyihani amalga oshirish natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan shartli majburiyatlar;
loyihani amalga oshirishni qoʻllab-quvvatlash uchun hukumat tomonidan ishlab chiqilishi va/yoki yangilanishi kerak boʻlgan infratuzilma xarajatlarining koʻrsatkichi.
4. Xarajat va foyda tahlili (Cost-benefit analysis) boʻlimida taklif etilayotgan DXSH loyihasini davlat tomonidan moliyalashtiriladigan anʼanaviy xarid modellariga nisbatan foyda va zararlarini baholash aks ettiriladi.
Bunga loyihaning kapital va ekspluatatsion xarajatlarini va qiyosiy foydalarni solishtirish kiradi. Ushbu baholashni oʻtkazishda loyiha bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar va foydalar, shuningdek, hukumat uchun bilvosita xarajatlar va foyda hisobga olinishi mumkin.
5. Ijtimoiy boʻlim loyihaning ijtimoiy jihatlarini va uni amalga oshirishdan benefitsiarlar koʻradigan foydani oʻzida aks ettiradi.
Ushbu boʻlimda quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
loyihaning mehnat resurslariga ehtiyoji va uning aholi bandligiga taʼsiri;
ishchilar va mutaxassislarni oʻqitish va qayta tayyorlash dasturi;
mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi normalari;
mavjud quvvatlardan foydalanish va ularni optimal joylashtirish doirasida loyihaning qabul qilingan hukumat qarorlari hamda tarmoqlar, hududlar boʻyicha ijtimoiy sohadagi va “boshqa tarmoqlardagi” rivojlantirish konsepsiyalariga muvofiqligini hisobga olgan holda uning ijtimoiy ahamiyati.
6. Bozor tadqiqotlari boʻlimi mahalliy va xalqaro bozor imkoniyatlarini baholashdan iborat (shu jumladan, homiylar, pudratchilar, sarmoyadorlar).
Ushbu boʻlim quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
koʻrsatilayotgan xizmatlarga boʻlgan talabning potensial koʻlamini va ijtimoiy-iqtisodiy va demografik sabablarning potensial taʼsirini baholash;
loyiha koʻlami va texnik shartlarini hisobga olgan holda homiylar, pudratchilar yoki investorlarning loyihaga boʻlgan qiziqishini tahlil qilish;
Oʻzbekistonda va/yoki xalqaro miqyosda amalga oshirilayotgan shunga oʻxshash loyihalar tavsifi hamda hal etilgan asosiy masalalar va muammolarni baholash.
7. Texnik-texnologik boʻlimda loyihani amalga oshirishning turli texnologik yechimlarini aks ettirish, loyiha tuzilishi, loyiha boʻyicha texnik yechimlar, loyihaning hal qiluvchi koʻrsatkichlari, komponentlari, shuningdek, ularning hisob-kitob qilingan qiymatlari bayon qilinadi.
8. Ekologiya boʻlimda ekologik jihatlari aks ettiriladi. Loyihani amalga oshirish natijasida atrof-muhitga kutilayotgan taʼsirlarni baholash natijalarining tavsifi, taʼsirlarni kamaytirish uchun nazarda tutilayotgan chora-tadbirlar va ularni amalga oshirish uchun kerak boʻladigan taxminiy xarajatlar bayon etiladi hamda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining xulosasi taqdim etiladi.
Shuningdek, ekologiya boʻlimida loyihaning iqlim oʻzgarishlariga va gender tengligiga taʼsiri haqida maʼlumot taqdim etilishi kerak. Loyihaning iqlim oʻzgarishiga va gender tengligiga taʼsirini baholash ushbu hududlarga hech qanday salbiy taʼsir yoʻqligini tasdiqlash uchun taqdim etilishi kerak. Noqulay taʼsirlar aniqlangan hollarda, loyiha ularni bartaraf etish uchun yumshatish choralarini oʻz ichiga olishi kerak.
9. Institutsional boʻlimda loyihaning amalga oshirish davri davomida uni boshqarish sxemasini oʻz ichiga olgan boʻlishi hamda huquqiy asoslar, boshqaruv tuzilmasi va moliyaviy xarajatlar bahosi tasvirlanishi lozim. Loyihani amalga oshirishda ishtirok etuvchilarning oʻzaro hamkorligi, xarajatlar, foyda va majburiyatlar taqsimoti, shuningdek, institutsional xavf-xatarlar va xatarlarni kamaytirish boʻyicha koʻzda tutilgan tadbirlar.
10. Arxitektura-qurilish boʻlimida qurilish maydoni (trassasi)ning shaharsozlik talablari, tumanni rejalashtirish loyihalari, shahar va qishloq aholi punktlarining bosh rejalariga muvofiq holda joylashtirish sxemalari, tarmoqlar, temir yoʻl va avtomobil yoʻllari, neft va gaz quvurlari, energiya tizimlari, aloqa tarmoqlarini inobatga olgan holda, hududni arxitektura-rejalashtirish loyihalarining bayoni aks ettiriladi.
11. DXSH toʻgʻrisidagi bitimning tuzilmasi boʻlimida qoʻllash mumkin boʻlgan DXSH modellari uchun variantlarni baholash, toʻlov mexanizmi va davlat daromadlarini qoʻllab-quvvatlash zarurati koʻrsatiladi.
12. Loyihani amalga oshirish rejasi boʻlimida quyidagilar zaruratga koʻra koʻrsatilishi mumkin:
marketing rejasi;
loyihani ishlab chiqish va amalga oshirish muddatlari;
asosiy manfaatdor tomonlarni aniqlash va ularning loyihani amalga oshirishdagi rolini belgilash.
13. Umumiy xulosalar boʻlimida DXSH loyihasini amalga oshirishda jalb etilgan maslahatchilar tomonidan loyihalarning xatarlarni baholash va ularni boshqarishda atrof-muhit, ijtimoiy masalalar va boshqaruv (ESG) xalqaro standartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida tegishli xulosalar olinadi.
Shuningdek, DXSH loyihasining asosiy ustunliklari va kamchiliklari, loyihani amalga oshirishning eng maqbul variantini tanlash boʻyicha xulosalar va tafsilotlar hamda boshqa xulosalar aks ettiriladi.
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Davlat sherigi tomonidan davlat-xususiy sheriklik loyihalarini tashabbus qilish, ishlab chiqish, koʻrib chiqish, xususiy sherikni tanlash va loyihani amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Davlat sherigi 1. Iqtisodiy va ijtimoiy sohaning ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib, dastlabki baholash tartibi asosida loyihalarni tanlaydi. 2. DXSH loyihasining konsepsiyasini va loyihani baholash hujjatini (LBH) ishlab chiqadi. 3. Umumiy qiymati bir million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH maʼqullangandan soʻng ularni mustaqil ravishda tasdiqlaydi. 4. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH maʼqullangandan soʻng ularni yozma ravishda vakolatli davlat organiga kelishish uchun taqdim qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Vakolatli davlat organi Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqadi, kelishadi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi. 10 kun ichida Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi kelishilgandan soʻng Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi. 5 kun ichida 3-bosqich Davlat sherigi Umumiy qiymati oʻn million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi vakolatli davlat organi bilan kelishilgandan soʻng uni tasdiqlaydi. 5 kun ichida 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi Vakolatli davlat organi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqadi va maʼqullaydi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi. 10 kun ichida 5-bosqich Davlat sherigi Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi tasdiqlangan DXSH loyihasining konsepsiyasi asosida tender hujjatlarini va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini tayyorlaydi hamda vakolatli davlat organiga kelishish uchun kiritadi. Vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan muddatlarda 6-bosqich Vakolatli davlat organi Tender hujjatlari va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini kelishadi va davlat sherigiga qaytaradi. 10 kun ichida 7-bosqich Davlat sherigi 1. Vakolatli davlat organi bilan kelishilgan tender hujjatlari va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini tasdiqlaydi va rasmiy veb-saytlarda tender eʼlon qiladi. 2. Tender komissiyasi tarkibini shakllantiradi va Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi. 3 ish kuni ichida 8-bosqich Vazirlar Mahkamasi Davlat sherigi tomonidan taqdim qilingan tender komissiyasi tarkibini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi 10 kun ichida 9-bosqich Tender komissiyasi Bir bosqichli tender oʻtkazish jarayonida talabgorlarning texnik taklif va tijorat (moliyaviy) takliflarini koʻrib chiqadi hamda baholaydi. 30 kundan kam boʻlmagan muddatda Ikki bosqichli tender oʻtkazish jarayonida talabgorlarni dastlabki malakalashdan oʻtkazadi, ularning texnik taklif va tijorat (moliyaviy) takliflarini koʻrib chiqadi hamda baholaydi. 45 kundan kam boʻlmagan muddatda 10-bosqich Davlat sherigi va tender gʻolibi yoki zaxiradagi gʻolib Tender natijalari boʻyicha aniqlangan tender gʻolibi yoki zaxiradagi gʻolib bilan DXSH toʻgʻrisidagi bitimni imzolaydi va loyihani amalga oshirishni boshlaydi. 60 kun ichida 11-bosqich Davlat sherigi Imzolangan DXSH toʻgʻrisidagi bitim, DXSH loyihasi konsepsiyasi va LBHni vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim qiladi. 3 kun ichida 12-bosqich Vakolatli davlat organi DXSH toʻgʻrisidagi bitim, DXSH loyihasi konsepsiyasi va LBHni reyestrga kiritadi va roʻyxatdan oʻtkazadi. 3 kun ichida
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Xususiy tashabbuskor tomonidan davlat-xususiy sheriklik loyihalarini tashabbus qilish, ishlab chiqish, koʻrib chiqish va loyihani amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan vazifalar Muddati 1-bosqich Xususiy tashabbuskor 1. Iqtisodiy va ijtimoiy sohaning ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib, loyihalarni tanlaydi. 2. DXSH loyihasining konsepsiyasini va loyihani baholash hujjatini (LBH) ishlab chiqadi. 3. DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBHni amalga oshirish uchun salohiyatli davlat sherigiga taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Salohiyatli davlat sherigi Xususiy tashabbuskor tomonidan taklif etilayotgan DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBHni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni oʻttiz kun ichida qabul qiladi va bu haqda xususiy tashabbuskorni xabardor qiladi. 30 kun ichida 1. Umumiy qiymati bir million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH maʼqullangandan soʻng ularni mustaqil ravishda tasdiqlaydi. 2. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi va LBH maʼqullangandan soʻng ularni yozma ravishda vakolatli davlat organiga kelishish uchun taqdim qiladi. 5 kun ichida 3-bosqich Vakolatli davlat organi Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqadi, kelishadi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi. 10 kun ichida Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi kelishilgandan soʻng uni Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi. 5 kun ichida 4-bosqich Salohiyatli davlat sherigi Umumiy qiymati oʻn million AQSH dollariga qadar boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi vakolatli davlat organi bilan kelishilgandan soʻng uni tasdiqlaydi. 5 kun ichida 5-bosqich Vazirlar Mahkamasi Vakolatli davlat organi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasini koʻrib chiqadi va maʼqullaydi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi. 10 kun ichida 6-bosqich Salohiyatli davlat sherigi DXSH loyihasining konsepsiyasi tasdiqlangan taqdirda, boshqa talabgorlarga DXSH loyihasining amalga oshirilishidan manfaatdorligi toʻgʻrisida maʼlum qilish taklifini oʻzining rasmiy veb-saytida va vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. 45 kun ichida DXSH loyihasining konsepsiyasi eʼlon qilingan paytdan eʼtiboran qirq besh kun ichida biror-bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs DXSH loyihasini amalga oshirishdan oʻzining manfaatdorligini maʼlum qilmasa, DXSH loyihasini amalga oshirish haqida qaror qabul qiladi va xususiy tashabbuskor bilan muzokaralarni oʻtkazishga kirishadi, DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasini vakolatli davlat organi bilan kelishadi va xususiy tashabbuskor bilan DXSH toʻgʻrisida tender oʻtkazmagan holda bitim tuzadi. 60 kun ichida Agar biror-bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs DXSH loyihasini amalga oshirishdan oʻzining manfaatdorligini maʼlum qilsa, DXSH loyihasini amalga oshirish uchun xususiy sherikni tender asosida aniqlaydi. 7-bosqich Salohiyatli davlat sherigi va tender gʻolibi yoki zaxiradagi gʻolib Tender natijalari boʻyicha aniqlangan tender gʻolibi yoki zaxiradagi gʻolib bilan DXSH toʻgʻrisidagi bitimni imzolaydi va loyihani amalga oshirishni boshlaydi. 60 kun ichida 8-bosqich Davlat sherigi Imzolangan DXSH toʻgʻrisidagi bitim, DXSH loyihasi konsepsiyasi va LBHni vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim qiladi. 3 kun ichida 9-bosqich Vakolatli davlat organi DXSH toʻgʻrisidagi bitim, DXSH loyihasi konsepsiyasi va LBH reyestrga kiritadi va ularni roʻyxatdan oʻtkazadi. 3 kun ichida
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibi yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokara ishtirokchilaridan undiriladigan bir martalik toʻlovlar
T/r Davlat-xususiy sheriklik loyihasining qiymati Bir martalik toʻlov miqdori (foizda) 1. Loyiha qiymati 1 mln AQSH dollaridan 10 mln AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun 0,2 2. Loyiha qiymati 10 mln AQSH dollaridan 100 mln AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun 0,1 3. Loyiha qiymati 100 mln AQSH dollaridan 1 mlrd AQSH dollarigacha boʻlgan loyihalar uchun 0,05 4. Loyiha qiymati 1 mlrd AQSH dollari va undan ortiq boʻlgan loyihalar uchun 0,02
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” (davlat sherigi) _________________ (F.I.O) 20___ yil “____” ___________ Davlat-xususiy sheriklik loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisida HISOBOT Xususiy sherik tomonidan toʻldiriladi Hisobot shakli Yarim yillik/ Yillik Hisobot davri 6 oy / 12 oy 20__ yil Loyiha nomi Faoliyat turi Davlat sherigi nomi Xususiy sherik nomi Loyiha amalga oshirilayotgan hudud Viloyat Tuman Loyihani amalga oshirish muddati (yillar) Boshlanish vaqti Yakunlanish vaqti Loyihani amal qilish muddati ___ yil Davlat-xususiy sheriklik loyihalarining reyestriga kiritilgan raqami va sanasi Davlat-xususiy sheriklik loyihasi doirasida qurilish (rekonstruksiya va modernizatsiya qilish), xizmat koʻrsatish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar hamda kiritiladigan investitsiyalar (yillar kesimida reja) mln soʻm jami kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar hamda kiritiladigan investitsiyalar va (yoki) ularning birining hajmi Shundan, yillar kesimida: 2020-yil 2021-yil 2022-yil 2023-yil ............ Loyihaning joriy holati ha/ yoʻq Amalga oshirilgan ishlar mazmuni Loyiha-smeta hujjatlarni ishlab chiqilgan Yer uchastkasi ajratilgan Bino ajratilgan Qurilish ishlari boshlangan Uskunalarni oʻrnatish ishlari yakunlangan Ishga tushirish ishlari yakunlangan Obyekt foydalanishga topshirilgan
DXSH loyihalarini moliyalashtirish hajmi (mln soʻm) Hisobot davrida haqiqatda bajarildi (mln soʻm) kapital qoʻyilmalar, kapital xarajatlar hamda kiritiladigan investitsiyalar va (yoki) ularning birining hajmi Loyiha boʻyicha jami foizda yanvar-iyun (dekabr) Reja Haqiqatda Reja Haqiqatda Jami shu jumladan, manbalar boʻyicha: xususiy sherik oʻz mablagʻlari kredit mablagʻlari boshqa manbalar shundan: DXSH obyektini qurish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish xarajatlari uchun DXSH obyektini taʼmirlash va unga xizmat koʻrsatish xarajatlari uchun Ekspluatatsiya xarajatlari uchun Boshqa xarajatlar davlat sherigi budjet mablagʻlari Subsidiyalar budjet ssudalari shundan: DXSH obyektini qurish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish xarajatlari uchun DXSH obyektini taʼmirlash va unga xizmat koʻrsatish xarajatlari uchun Ekspluatatsiya xarajatlari uchun Boshqa xarajatlar
DXSH loyihasi samaradorligining boshqa koʻrsatkichlari (KPI) bajarilishi
Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi 2020-yil 2021-yil 2022-yil 2023-yil ................... Reja Haqiqatda Reja Haqiqatda Reja Haqiqatda Reja Haqiqatda Reja Haqiqatda 1.Investitsiya majburiyati 2.Yaratilgan ish oʻrni 3.Iqtisod qilingan elektr energiyasi 4. ...............
Loyihani amalga oshirishda muammoli masalalar Loyihani amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammolar bor / yoʻq Muammoli masalalarni hal etish boʻyicha amalga oshirilayotan chora-tadbirlar. Yer uchastkasi ajratish Bino ajratish Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish Moliyalashtirish masalalari boʻyicha Boshqalar Xususiy sherik (imzo, muhr) F.I.O
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-oktabrdagi 720-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) loyihalarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalarini ajratish tartibini belgilaydi.
2. DXSH loyihalari uchun ajratiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari hisobidan, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti parametrlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy, iqtisodiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturida nazarda tutiladi.
Subsidiyalar, shu jumladan, xususiy sherikning DXSH loyihasini amalga oshirishdan oladigan, kafolatlangan eng kam daromadini taʼminlashga va (yoki) loyiha xarajatlarini qisman qoplashga yoʻnaltiriladigan subsidiyalar DXSH toʻgʻrisidagi bitimda inobatga olingan hollarda, loyihani ishlab chiqish va texnik koʻmaklashish DXSH loyihalari doirasida tovarlar ishlab chiqarish, aktivlar yoki obyektlarni qurish va modernizatsiya qilish, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va ularni realizatsiya qilishni moliyalashtirish yoki birgalikda moliyalashtirish yoxud maqsadli xarajatlarning oʻrnini qisman qoplash uchun budjet tizimi budjet mablagʻlari hisobidan qaytarilmaslik sharti bilan xususiy sheriklarga beriladigan mablagʻlar hisoblanadi.
Budjet ssudasi ijtimoiy va infratuzilmaviy vazifalarni bajarishga qaratilgan DXSH loyihalarini moliyalashtirish maqsadida DXSH toʻgʻrisidagi bitimda inobatga olingan hollarda xususiy sherikka, yaʼni rezident-yuridik shaxsga qaytarish sharti bilan foizsiz yoki foizli asosda ajratiladi.
Kredit liniyalari DXSH loyihalarini moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilikka muvofiq boshqa manbalar hisobidan qaytarish sharti bilan beriladi.
3. DXSH toʻgʻrisidagi bitimga va (yoki) xalqaro moliya tashkilotlari yoki xususiy sektor bilan texnik koʻmaklashish toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq DXSH loyihalarining quyidagi xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalari hisobidan moliyalashtiriladi:
a) loyihani ishlab chiqish uchun (texnik-iqtisodiyot asoslari uchun) konsalting xizmatlariga toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlovning toʻliq yoki bir qismi uchun xarajatlar;
b) DXSH obyektini qurish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish xarajatlari;
v) DXSH obyektini taʼmirlash va unga xizmat koʻrsatish xarajatlari;
g) DXSH loyihalarini amalga oshirish doirasida konsalting va auditorlik xizmatlarini jalb etish bilan bogʻliq xarajatlar;
d) DXSH obyektidan foydalanish (ekspluatatsiya qilish) va (yoki) obyektga xizmat koʻrsatish davrida undan erkin foydalanilish taʼminlaganlik uchun davlat sherigi tomonidan amalga oshiriladigan xarajatlar;
e) loyiha bilan bogʻliq kommunal xizmatlar va boshqa infratuzilma obyektlari uchun sarflanadigan xarajatlar;
yo) davlat hamkori oʻz zimmasiga olgan muayyan xavf-xatarlar sodir boʻlishi natijasida yuzaga keladigan toʻlovlar.
4. Mazkur Nizom 3-bandining :
“ a ”, “ b ”, “ d ” va “yo” kichik bandlarida nazarda tutilgan xarajatlar birinchi darajali va hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga obyektlarni loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya qilish) va jihozlash uchun kapital qoʻyilmalar boʻyicha xarajatlarning cheklangan miqdorlari doirasida;
“ v ”, “ g ” va “e” kichik bandlarida nazarda tutilgan xarajatlar birinchi darajali va hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning joriy xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida amalga oshiriladi.
5. DXSH loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari hisobidan:
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari boʻyicha tegishlicha hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan har bir DXSH loyihasi uchun davlat sherigi va (yoki) davlat sherigi tomonidan vakolat berilgan hamda uning tuzilmasiga kiruvchi quyi tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — davlat sherigi) uchun alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochish orqali moliyalashtiriladi.
2-bob. Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish
6. DXSH loyihasining konsepsiyasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan DXSH loyihasi uchun mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan xarajatlar (toʻlovlar) davlat sherigi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
7. Davlat sherigi tomonidan DXSH loyihasiga Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlarini ajratish boʻyicha budjet soʻrovi davlat sherigiga Davlat budjetidan ajratiladigan budjet mablagʻlarining cheklangan miqdorlari doirasida tuziladi.
8. DXSH loyihasini Davlat budjetidan moliyalashtirish uchun davlat sherigi tomonidan mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatib oʻtilgan toʻlovlar boʻyicha budjet soʻrovlarini tuzish va taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda (yoki) hududiy iqtisodiyot va moliya organlari (keyingi oʻrinlarda — iqtisodiyot va moliya organlari) tomonidan DXSH loyihasi uchun talab etiladigan budjet mablagʻlarini DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish davri davomida har yili Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda rejalashtiradi.
10. Davlat budjeti hisobidan DXSH loyihalari uchun rejalashtirilgan mablagʻlar iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan davlat sherigi orqali xususiy sherikka ajratiladi.
11. Budjet soʻrovlarini taqdim etish, xarajatlar smetasini tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochish qonunchilikda belgilangan tartibga amalga oshiriladi.
12. Vakolatli davlat organi tomonidan DXSH loyihalarining reyestriga kiritilgandan soʻng mablagʻlar davlat sherigi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga asosan yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun (hisobga olish uchun) buyurtmasi va toʻlov topshiriqnomalari asosida xususiy sherikning tijorat bankidagi hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.
13. Moliya yili yakunida davlat sherigining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasining tegishli budjetiga qaytariladi va keyingi yil budjeti hisobidan bitimga asosan toʻlab beriladi.
3-bob. Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini subsidiya ajratish orqali moliyalashtirish
14. Subsidiyalar, shu jumladan, xususiy sherikning DXSH loyihasini amalga oshirishdan oladigan, kafolatlangan eng kam daromadini taʼminlashga va (yoki) loyiha xarajatlarini qisman qoplashga yoʻnaltiriladigan subsidiyalar DXSH toʻgʻrisidagi bitimda inobatga olingan hollarda, loyihani ishlab chiqish va texnik koʻmaklashish uchun DXSH loyihalari doirasida tovarlar ishlab chiqarish, aktivlar yoki obyektlarni qurish va modernizatsiya qilish, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va ularni realizatsiya qilishni moliyalashtirish yoki birgalikda moliyalashtirish yoxud maqsadli xarajatlarning oʻrnini qisman qoplash uchun budjet tizimi budjet mablagʻlari hisobidan qaytarilmaslik sharti bilan xususiy sheriklarga beriladigan mablagʻlar hisoblanadi.
15. Agar imzolangan va vakolatli davlat organi tomonidan reyestrga kiritilgan DXSH toʻgʻrisidagi bitimda boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, xususiy sherik subsidiya olish toʻgʻrisidagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) bilan davlat sherigiga murojaat qiladi.
16. Arizada yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan manzili (pochta manzili), subsidiyaning maqsadi, loyihani amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining nomi va bankdagi maxsus hisobvaragʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim.
17. Davlat sherigi ariza kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida uning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.
18. Arizani oʻrganib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, davlat sherigi ariza beruvchini xabardor qilgan holda, arizani oʻrganib chiqish muddatini qoʻshimcha oʻn ish kuniga uzaytirishga haqli.
19. Davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida tuzilgan DXSH toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq davlat sherigi subsidiya ajratiladigan xususiy sherik haqidagi maʼlumotlarni tegishli iqtisodiyot va moliya organiga taqdim qiladi.
20. Iqtisodiyot va moliya organi quyidagi hollarda subsidiya ajratilishini rad etishga haqli:
DXSH toʻgʻrisidagi bitim vakolatli davlat organi tomonidan yuritiladigan tegishli reyestrga kiritilmaganda;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimda xususiy sherikka Davlat budjetidan subsidiya berish koʻrsatilmaganda yoki soʻralayotgan subsidiya miqdori bitimda koʻrsatilgan subsidiya miqdorlariga nomuvofiq boʻlganda.
21. Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan DXSH loyihasiga subsidiya berish rad etilgan taqdirda, subsidiya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar koʻrsatilgan holda uch ish kunida davlat sherigiga yozma rad javobi yuboriladi.
22. Davlat sherigi ariza rad etilganligi toʻgʻrisida ikki ish kuni mobaynida xususiy sherikni xabardor qiladi. Xususiy sherik bir oy davomida koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, davlat sherigiga ariza bilan qayta murojaat qilishi mumkin.
23. Davlat sherigi tomonidan qayta murojaat qilingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida ariza iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan qayta koʻrib chiqiladi va subsidiya ajratish choralari koʻriladi.
24. Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan belgilangan tartibda DXSH loyihasi uchun talab etiladigan subsidiyalar DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish davri davomida har yili Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda rejalashtiriladi.
25. Davlat sherigi tomonidan subsidiyalar Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga asosan yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtmasi va toʻlov topshiriqnomalari asosida xususiy sherikning tijorat bankidagi hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.
26. Moliya yili yakunida davlat sherigining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan subsidiyalar Oʻzbekiston Respublikasining tegishli budjetiga qaytariladi va keyingi yil budjeti hisobidan bitimga asosan toʻlab beriladi.
27. DXSH loyihasini amalga oshirish uchun alohida hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasining hujjatlari asosida subsidiyalar ajratilishi mumkin.
4-bob. Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini budjet ssudalari ajratish orqali moliyalashtirish
28. Budjet ssudasi — bir moliya yili ichida olti oygacha boʻlgan muddatga foizsiz asosda hamda bir moliya yilidan ortiq, biroq uch moliya yilidan ortiq boʻlmagan muddatga yillik ikki foizli miqdorda beriladi.
29. Budjet ssudasini berishning majburiy sharti undan belgilangan maqsadda foydalanish, shuningdek, budjet ssudasini ajratish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilangan muddatga muvofiq uni oʻz vaqtida qaytarishdan iboratdir.
30. Budjet ssudasi davlat va xususiy sheriklarning budjet ssudasiga boʻlgan ehtiyojini asoslovchi hisob-kitoblar asosida beriladi.
31. Budjet ssudasini olish toʻgʻrisidagi murojaatda soʻralayotgan budjet ssudasining miqdori va soʻralayotgan davr, shuningdek, budjet ssudasini qaytarishning kafolatlangan manbalari koʻrsatiladi.
32. Budjet ssudasini berish toʻgʻrisidagi murojaatni koʻrib chiqishda iqtisodiyot va moliya organlari qaror qabul qilish uchun Budjet kodeksining 140-moddasida belgilangan zarur axborot va hisob-kitoblarni soʻrab olish huquqiga ega.
33. Budjet ssudasini berish toʻgʻrisidagi murojaat tegishli iqtisodiyot va moliya organi tomonidan murojaat olingan kundan boshlab besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va uning natijasi toʻgʻrisida ariza beruvchiga xabar qilinadi.
34. Budjet ssudasini olish toʻgʻrisidagi murojaatni koʻrib chiqish natijasi ijobiy boʻlgan taqdirda, tegishli iqtisodiyot va moliya organi bir ish kuni ichida ariza beruvchini ajratiladigan budjet ssudasining miqdori, uni ajratishdan maqsad va belgilangan qaytarish muddatlari toʻgʻrisida xabardor qiladi.
35. Budjet ssudasini berish rad etilgan taqdirda, iqtisodiyot va moliya organi bir ish kuni ichida budjet ssudasini berish rad etilganligi toʻgʻrisida aniq sabablar va asoslarni koʻrsatgan holda ariza beruvchini xabardor qiladi.
36. Axborot va hisob-kitoblar taqdim etilmagan yoki toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, budjet ssudasini olish uchun murojaat koʻrib chiqilmaydi hamda budjet ssudasini berish rad etilganligi toʻgʻrisida moliya organi ariza beruvchini ikki ish kuni ichida xabardor qiladi.
37. Budjet ssudasini ajratish budjet ssudasini berayotgan iqtisodiyot va moliya organi hamda budjet ssudasini oluvchi oʻrtasida tuziladigan budjet ssudasini ajratish toʻgʻrisidagi shartnoma bilan rasmiylashtiriladi.
38. Budjet ssudasini qaytarish muddatlari Budjet kodeksining 140-moddasiga muvofiq budjet ssudasini oluvchida uni belgilangan muddatlarda oʻz vaqtida toʻlash imkoniyatini istisno etadigan moliyaviy qiyinchiliklar yuzaga kelgan hollarda uzaytiriladi.
39. Budjet ssudasini qaytarish muddatlari kelgusi moliya yiliga uzaytirilganda, budjet ssudasining qaytarilmagan qismidan yillik ikki foiz miqdorida toʻlov belgilanadi va budjet ssudasi qaysi tegishli budjetlardan berilgan boʻlsa, ushbu budjetlarga yoʻnaltiriladi.
40. Budjet ssudasini oluvchi, yaʼni xususiy sherik tegishli iqtisodiyot va moliya organiga budjet ssudasini toʻlash muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi soʻrov bilan uni toʻlash muddati tugashidan kamida besh ish kuni oldin murojaat qiladi.
41. Budjet ssudasi budjet ssudasini berish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilangan muddatlarda va hajmlarda oʻz vaqtida qaytarilmagan taqdirda, iqtisodiyot va moliya organi:
qarzni qarzdordan soʻzsiz tartibda undiradi;
har bir kechiktirilgan kun uchun muddati oʻtkazib yuborilgan qarz summasining 0,033 foizi miqdorida penya hisoblaydi.
5-bob. Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini kredit liniyalari hisobidan moliyalashtirish
42. DXSH loyihalarini kredit liniyalari hisobidan moliyalashtirishda vakolatli davlat organi uchun alohida budjetdan tashqari jamgʻarma shaklida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (keyingi oʻrinlarda — gʻazna hisobvaragʻi) ochiladi. DXSH loyihalariga kredit liniyalari hisobidan yoʻnaltiriladigan mablagʻlar ushbu gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi.
43. Quyidagilar gʻazna hisobvaragʻini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat tashkilotlari va boshqa tashkilotlarning homiylik xayriyalari, kreditlari (qarzlari) va grantlari;
tijorat banklari tomonidan toʻlab beriladigan kredit foizlari boʻyicha mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
44. Gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar DXSH toʻgʻrisidagi bitim asosida obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, modernizatsiya qilish va jihozlashga kreditlar berish uchun tijorat banklariga kredit liniyalarini ochish orqali taqdim etiladi.
45. Gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar doirasida kreditlar tijorat banklari tomonidan DXSH toʻgʻrisidagi bitimga va vakolatli davlat organi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq DXSH loyihalarini amalga oshiruvchi xususiy sheriklarga belgilangan tartibda ajratib beriladi.
46. Gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar hisobidan kredit liniyalarini oluvchi tijorat banklari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tender oʻtkazish orqali aniqlanadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tasdiqlangan tender komissiyasining bayoni bilan rasmiylashtiriladi.
47. Vakolatli davlat organi tender natijalariga koʻra gʻolib deb topilgan tijorat banklari bilan gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar hisobidan DXSH loyihalari uchun kredit liniyalarini ajratish yuzasidan bosh kelishuv (keyingi oʻrinlarda — bosh kelishuv) tuzadi.
48. Gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlari hisobidan kredit liniyasini ajratish toʻgʻrisidagi bosh kelishuv bir yoki bir necha tijorat banklari bilan tuzilishi mumkin.
49. Vakolatli davlat organi tomonidan ushbu Nizom doirasida ajratiladigan mablagʻlar tijorat bankining birinchi darajali regulyativ kapitalidan oshib ketmasligi lozim.
50. Bosh kelishuv imzolangandan soʻng vakolatli davlat organi va tijorat bank oʻrtasida kredit liniyasini ochish boʻyicha shartnoma (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) tuziladi. Shartnoma imzolangandan soʻng har oyning 15-sanasidan kechiktirmay shartnomada koʻrsatilgan mablagʻlar tijorat bankining hisobvaragʻiga toʻlab boriladi.
51. Kredit liniyalari uchun ajratilgan mablagʻlar vakolatli davlat organining Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga asosan yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtmasi va toʻlov topshiriqnomalari asosida gʻazna hisobvaragʻi orqali tijorat banklarining hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.
52. Kredit liniyalari hisobidan beriladigan kreditlar boʻyicha hisoblangan foizlar tijorat banklarida alohida hisobvaraqda jamlanadi va shartnomada belgilangan muddatlarda vakolatli davlat organining gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
53. Kredit liniyasining amal qilish muddati tugagandan soʻng kredit oluvchilar tomonidan kreditning amalda qaytarilishidan qatʼi nazar, tijorat banklari kredit liniyasi boʻyicha olingan kreditlarni hisoblangan foizlar bilan birga vakolatli davlat organining gʻazna hisobvaragʻiga qaytarishi shart.
54. Tijorat banklari tomonidan kredit mablagʻlaridan maqsadli foydalanmayotganligi aniqlangan taqdirda, vakolatli davlat organi kredit liniyasining maqsadsiz ishlatilgan qismi muddatidan oldin qaytarilishini talab qilishga haqli.
55. Tijorat banklari kredit liniyalarini oʻzlashtirish holati toʻgʻrisida har chorakda vakolatli davlat organiga kredit oluvchilar roʻyxatini ilova qilgan holda hisobot taqdim etib boradi. Mazkur hisobotlar asosida har chorakda tijorat banki va vakolatli davlat organi oʻrtasida mablagʻlarning ishlatilishi haqida oʻzaro solishtirma dalolatnoma tuziladi.
56. DXSH loyihalari uchun ajratiladigan kredit liniyalari mablagʻlari quyidagi maqsadlar uchun berilmaydi:
ilgari olingan bank kreditlarini yoki har qanday boshqa qarzlarni qaytarish;
alkogol va tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish;
savdo-vositachi va umumiy ovqatlanish tashkilotlari aylanma mablagʻlarini shakllantirish;
qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni tashkil etish hamda ular uchun uskunalar sotib olish;
ishlab chiqarish maqsadlari uchun ishlatilmaydigan xususiy mulkni sotib olish;
maʼmuriy xarajatlarni toʻlash, shu jumladan, xizmat avtomobillarini xarid qilish;
aloqa xizmatlari uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
qonunchilik hujjatlarda kredit berilmasligi nazarda tutilgan boshqa tovarlar (ishlar, xizmatlar).
57. Tijorat banklari kredit berish uchun kredit oluvchilardan vakolatli davlat organi tomonidan davlat reyestriga kiritilgan DXSH toʻgʻrisidagi bitim nusxasini talab qilib olishga haqli.
58. Qarz oluvchilar kredit qaytarilishining taʼminoti sifatida tijorat bankiga quyidagi taʼminot turlaridan birini taqdim etadi:
mol-mulk garovi;
bank va (yoki) sugʻurta kompaniyasining kafolati;
qarz oluvchi tomonidan olingan kreditni qaytarmaslik xatarining bank foydasiga sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisidagi sugʻurta polisi.
DXSH toʻgʻrisidagi bitimda koʻrsatilgan va DXSH loyihasiga kiritilgan davlat sherigining obyektlar, shuningdek, DXSH toʻgʻrisidagi bitim davri mobaynida xarid qilingan boshqa mol-mulklar kredit taʼminoti hisoblanmaydi.
59. Tijorat banklari tomonidan kreditlar 3 — 15 yillik muddatga 3 — 6 oylik imtiyozli davr bilan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasi miqdoridagi foiz stavkasiga tijorat bankining 2 foizdan koʻp boʻlmagan marjani qoʻshgan holda taqdim etiladi.
Bunda kreditlar DXSH loyihasi umumiy qiymatining 80 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda ajratiladi.
60. Vakolatli davlat organining gʻazna hisobvaragʻiga kelib tushgan kredit foizlari hisobidan shakllangan mablagʻlar kredit liniyalarini ochish orqali tijorat banklariga belgilangan tartibda qayta joylashtiriladi. Ushbu bandda nazarda tutilgan mablagʻlarning vaqtincha boʻsh turgan qismi tijorat banklarida depozitga ham joylashtirilishi mumkin.
61. DXSH loyihasini amalga oshirish uchun alohida hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasining hujjatlari asosida kredit liniyalari ochilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
62. Davlat sherigi budjet sohasidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda har chorakda DXSH loyihalari uchun ajratilgan mablagʻlarning ishlatilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tegishli iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etib boradi hamda chorakdan keyingi oyning 25-sanasidan kechiktirmay oʻz rasmiy veb-saytida joylashtiradi.
63. Iqtisodiyot va moliya organiga taqdim etilgan hisobotlarning asosliligi va toʻgʻriligi, shuningdek, belgilangan muddatlarda taqdim qilinishi uchun davlat sherigi va xususiy sherik birgalikda javobgar hisoblanadi.
64. DXSH loyihalari uchun rejalashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalarini DXSH toʻgʻrisidagi bitimda va (yoki) xalqaro moliya tashkilotlari yoki xususiy sektor bilan texnik yordam toʻgʻrisidagi shartnomada nazarda tutilgan maqsadlardan tashqari boshqa maqsadlar uchun sarflash qatʼiyan taqiqlanadi.
65. DXSH loyihalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalarining maqsadli sarflanishi uchun davlat sherigi va xususiy sherik javobgar hisoblanadi.
66. DXSH loyihalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalaridan maqsadli foydalanilishi ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda moliyaviy nazorat amalga oshiriladi.
67. Davlat sherigi va vakolatli davlat organi DXSH loyihalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi budjeti tizimining budjet mablagʻlari, subsidiyalar, budjet ssudalari va kredit liniyalaridan foydalanishda DXSH toʻgʻrisidagi bitimda tasdiqlangan muddatlar va shartlarga rioya etilishi yuzasidan monitoring yuritadi.
68. Mazkur Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-oktabrdagi 720-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 13-dekabrdagi 1009-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-apreldagi 259-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Suv resurslaridan oqilona foydalanish va suv xoʻjaligi obyektlaridan foydalanish borasida davlat-xususiy sheriklikni kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 10-apreldagi 199-son qarorining 20-bandi va unga 10-ilova .
4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishni jadallashtirish va ularni moliyalashtirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-avgustdagi 509-son qarori . Bunda ushbu qarorga 3-ilovaning 2-bandi oʻz kuchida qoladi.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 824-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 30-oktabr,
720-son