UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 28 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЕР МАЙДОНЛАРИ

Ўрмончилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўрмончилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-174-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-174-сон қарори билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ташкилий тузилмасида давлат муассасаси шаклидаги Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 20 нафар этиб белгилансин.

3. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясига (кейинги ўринларда — Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси) бино қуриш ва тажриба ўтказиш учун Нукус тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган ер майдонлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясига ер майдонлари ажратилишини таъминласин;

2024 йилда Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан жами 8 млрд сўм, шу жумладан, станция биноси қурилиши учун 6 млрд сўм ва унинг моддий-техник базасини яратиш учун 2 млрд сўм ажратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига таклиф киритсин.

Бунда ушбу харажатларнинг миқдорларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган экспертиза натижаларидан келиб чиқиб, аниқлик киритилиши инобатга олинсин.

5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясини сақлаш ва унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар:

2024 йилда мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан, ушбу маблағлар етишмаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида тегишли маблағларни назарда тутиш орқали молиялаштирилади.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йил мобайнида Илм-фанни қўллаб-қувватлаш ва инновацияларни молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда чўл шароитига бардошли дарахт-бута кўчатларини етиштириш ҳамда дарахтзорларни барпо этишнинг илғор технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,5 млрд сўм маблағ ажратсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Кегейли туманида давлат муассасаси шаклида Кегейли давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Белгилансинки:

Кегейли давлат ўрмон хўжалигининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига мувофиқ молиялаштирилади;

Кегейли давлат ўрмон хўжалигининг жорий харажатларини молиялаштириш ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликларини сақлаш белгиланган тартибда Ўрмон хўжалиги агентлиги таклифлари асосида ер майдонлари қисқартириладиган давлат ўрмон хўжаликларининг тегишли маблағлари ҳамда штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан амалга оширилади.

9. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти бир ой муддатда Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг ҳамда Кегейли давлат ўрмон хўжалигининг уставларини, штатлар жадвалларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқласин ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 707-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясига Нукус тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган

Т/р Ер участкаси манзили Контур рақами Жами ер майдони, га Шу жумладан Ер ажратиш мақсади суғориладиган ерлар лалми ерлар яйлов ерлар кўп йиллик дарахтзорлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар 1. «Қутанкўл» массиви 350, 351, 352ч, 354, 355, 9,83 9,55 0,28 Иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатларини етиштириш учун 2. «Қутанкўл» массиви «Жаманша» қишлоғи 248қ 0,17 0,17 Бино қуриш учун Жами: 10,0 9,55 0,45

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 707-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси (4-илова) «Пистачилик илмий-тажриба станцияси» блокидан кейин «Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси» блоки билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорида :

а) номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банднинг иккинчи , учинчи , тўртинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

номидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Мутахассислар лавозими» устунидаги «Ўрмончи* (қўриқчи, миллий табиат боғларида назоратчи)» сўзлари «Ўрмончи* (қўриқчи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2 ва 3-иловалар номидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-иловада :

номидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 40 ва 41-позициялар билан тўлдирилсин:

« 40. Биолог ** Ҳар бир ташкилотда 1 41. Зоолог ** Ҳар бир ташкилотда 1 »;

е) 5-илова номидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарорида :

а) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кадастр агентлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш бўйича барча амалдаги шартномаларни хатловдан ўтказсин ва мазкур қарорга мувофиқлаштирган ҳолда Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмаларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин»;

б) 1-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Регламент талаблари давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларни ижарага беришга ҳамда ўрмон фонди ерларидан мавсумий фойдаланишга (пичан ўриш ва чорва молларини боқиш, ўрмон ҳудудидаги мавжуд боғлар, табиий ва маданий ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) мевалари (ҳосили)ни йиғиш, чўл ва яйлов ўсимликлари (саксовул, черкиз, қондим, қорбуроқ ва бошқа)нинг уруғларини йиғиш, озиқ-овқат мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга) татбиқ этилмайди»;

5-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги. Бунда давлат ўрмон — овчилик хўжаликлари ҳамда миллий табиат боғлари ҳудудларини ижарага беришда Экология вазирлиги буюртмачи ҳисобланади»;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ваколатли ташкилотлар — Сув хўжалиги вазирлиги (балиқчилик фаолияти бўйича), Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (экологик туризм, рекрация, соғломлаштириш, дам олиш масканлари ҳамда овчилик фаолияти бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари»;

24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда юридик ва жисмоний шахслар билан овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома Экология вазирлиги билан тузилади»;

40-банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

Бунда:

давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ер участкалари уларнинг тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага берилади;

ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни белгилаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

биринчи босқичда — 10 йил муддатга;

инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:

иккинчи босқичда — 10 йил муддатга;

учинчи босқичда — 29 йил муддатга.

Бунда, икки йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади»;

в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижарага берилган ўрмон фонди ер участкалари учун ижара тўлови миқдори

Т/р Фойдаланиш мақсадлари Жойлашиш зонаси бўйича 1 гектар ер участкаси ижара тўлови (базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари ҳисобида) Чўл Тоғ Водий Тўқай 1. Ўрмон барпо қилиш учун 0,1 0,3 1 0,5 2. Ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун 0,5 1 1 0,5 3. Мевали боғлар (дарахтзорлар) барпо этиш учун 1 5 10 5 4. Мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун 2 5 10 5 5. Тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун 1 3 10 5 6. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун 5 10 15 10 7. Доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун 1 2 3 2 8. Асаларичилик фаолияти учун 1 5 5 2 9. Балиқчилик фаолияти учун 5 5 15 10 10. Овчилик фаолияти учун 3 10 10 5 11. Экологик туризм, рекрация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) 3 10 10 10 Бунда Бурчмулла, Оҳангарон, Китоб, Зомин, Бойсун, Узун, Жомбой, Бахмал давлат ўрмон хўжаликлари, Шаҳрисабз, Поп, Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларида 10 30 30 20 12. Лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун 5 10 15 10 13. Ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ва урчитиш питомнигини ташкил этиш учун 3 10 10 5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 28 октябрь,

707-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/707/0872-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

YER MAYDONLARI

Oʻrmonchilik sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻrmonchilik sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish, ilm-fan va ishlab chiqarish oʻrtasida oʻzaro integratsiyani yanada mustahkamlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim oʻzgarishini oʻrganish universiteti (Green University) faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-174-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim oʻzgarishini oʻrganish universiteti (Green University) faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-174-son qarori bilan Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti tashkiliy tuzilmasida davlat muassasasi shaklidagi Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasini tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti huzuridagi Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasi boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 20 nafar etib belgilansin.

3. Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasi) bino qurish va tajriba oʻtkazish uchun Nukus tumani hokimligi zaxirasidan ajratiladigan yer maydonlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi:

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasiga yer maydonlari ajratilishini taʼminlasin;

2024-yilda Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasining faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti hisobidan jami 8 mlrd soʻm, shu jumladan, stansiya binosi qurilishi uchun 6 mlrd soʻm va uning moddiy-texnik bazasini yaratish uchun 2 mlrd soʻm ajratish yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga taklif kiritsin.

Bunda ushbu xarajatlarning miqdorlariga qonunchilikda belgilangan tartibda oʻtkaziladigan ekspertiza natijalaridan kelib chiqib, aniqlik kiritilishi inobatga olinsin.

5. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasini saqlash va uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar:

2024-yilda mazkur qarorning 4-bandiga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetidan ajratilgan mablagʻlarning iqtisod qilingan qismi hisobidan, ushbu mablagʻlar yetishmagan taqdirda esa, Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi;

2025-yildan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetida tegishli mablagʻlarni nazarda tutish orqali moliyalashtiriladi.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2024-yil mobaynida Ilm-fanni qoʻllab-quvvatlash va innovatsiyalarni moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobidan belgilangan tartibda choʻl sharoitiga bardoshli daraxt-buta koʻchatlarini yetishtirish hamda daraxtzorlarni barpo etishning ilgʻor texnologiyalarini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy loyihalarni amalga oshirish uchun 1,5 mlrd soʻm mablagʻ ajratsin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi hamda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining Kegeyli tumanida davlat muassasasi shaklida Kegeyli davlat oʻrmon xoʻjaligini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

8. Belgilansinki:

Kegeyli davlat oʻrmon xoʻjaligining faoliyati Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga muvofiq moliyalashtiriladi;

Kegeyli davlat oʻrmon xoʻjaligining joriy xarajatlarini moliyalashtirish hamda budjetdan moliyalashtiriladigan shtat birliklarini saqlash belgilangan tartibda Oʻrmon xoʻjaligi agentligi takliflari asosida yer maydonlari qisqartiriladigan davlat oʻrmon xoʻjaliklarining tegishli mablagʻlari hamda shtat birliklarini maqbullashtirish hisobidan amalga oshiriladi.

9. Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasining hamda Kegeyli davlat oʻrmon xoʻjaligining ustavlarini, shtatlar jadvallarini, daromadlar va xarajatlar smetalarini tasdiqlasin va ularning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 707-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasiga Nukus tumani hokimligi zaxirasidan ajratiladigan

T/r Yer uchastkasi manzili Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shu jumladan Yer ajratish maqsadi sugʻoriladigan yerlar lalmi yerlar yaylov yerlar koʻp yillik daraxtzorlar qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan boshqa yerlar 1. “Qutankoʻl” massivi 350, 351, 352ch, 354, 355, 9,83 9,55 0,28 Iqlim sharoitiga mos daraxt va buta koʻchatlarini yetishtirish uchun 2. “Qutankoʻl” massivi “Jamansha” qishlogʻi 248q 0,17 0,17 Bino qurish uchun Jami: 10,0 9,55 0,45

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 707-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi (4-ilova) “Pistachilik ilmiy-tajriba stansiyasi” blokidan keyin “Qoraqalpogʻiston ilmiy-tajriba stansiyasi” bloki bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimidagi tashkilotlarda ishlovchi xodimlarning ishlab chiqarish meʼyorlarini belgilash toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qarorida :

a) nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandning ikkinchi , uchinchi , toʻrtinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

nomidagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Mutaxassislar lavozimi” ustunidagi “Oʻrmonchi* (qoʻriqchi, milliy tabiat bogʻlarida nazoratchi)” soʻzlari “Oʻrmonchi* (qoʻriqchi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2 va 3-ilovalar nomidagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4-ilovada :

nomidagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 40 va 41-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 40. Biolog ** Har bir tashkilotda 1 41. Zoolog ** Har bir tashkilotda 1 ”;

e) 5-ilova nomidagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat oʻrmon fondi yer maydonlaridan foydalanishda ijara munosabatlarini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi 674-son qarorida :

a) 6-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kadastr agentligi bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar oʻrmon fondi yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha barcha amaldagi shartnomalarni xatlovdan oʻtkazsin va mazkur qarorga muvofiqlashtirgan holda Kadastr agentligining hududiy boʻlinmalarida davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin”;

b) 1-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Reglament talablari davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan yerlarni ijaraga berishga hamda oʻrmon fondi yerlaridan mavsumiy foydalanishga (pichan oʻrish va chorva mollarini boqish, oʻrmon hududidagi mavjud bogʻlar, tabiiy va madaniy yongʻoq mevali bogʻlar (pista, bodom, yongʻoq) mevalari (hosili)ni yigʻish, choʻl va yaylov oʻsimliklari (saksovul, cherkiz, qondim, qorburoq va boshqa)ning urugʻlarini yigʻish, oziq-ovqat maqsadlarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishga) tatbiq etilmaydi”;

5-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ buyurtmachi — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi. Bunda davlat oʻrmon — ovchilik xoʻjaliklari hamda milliy tabiat bogʻlari hududlarini ijaraga berishda Ekologiya vazirligi buyurtmachi hisoblanadi”;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ vakolatli tashkilotlar — Suv xoʻjaligi vazirligi (baliqchilik faoliyati boʻyicha), Ekologiya vazirligining hududiy boʻlinmalari (ekologik turizm, rekratsiya, sogʻlomlashtirish, dam olish maskanlari hamda ovchilik faoliyati boʻyicha), Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari”;

24-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda yuridik va jismoniy shaxslar bilan ovchilik xoʻjaligini yuritish uchun ov qilish joylarini berish toʻgʻrisida shartnoma Ekologiya vazirligi bilan tuziladi”;

40-band quyidagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

Bunda:

davlat qoʻriqxonalari bufer zonalari, milliy tabiat bogʻlari, pitomniklar (qoʻriqxonaga aylantirilgan zonalar bundan mustasno), oʻrmon va oʻrmon-ov xoʻjaliklari, togʻli va choʻl hududlari yer uchastkalari ularning toifasi oʻzgartirilmagan holda turistik klasterlar tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali faoliyat koʻrsatish muddatini keyinchalik uzaytirish imkoniyati bilan 10 yil muddatga ijaraga beriladi;

oʻrmon fondi yerlaridan 10 gektargacha yer uchastkasi ovchilik bazalari va 100 gektargacha yer uchastkasi pitomniklar barpo etish uchun bitta lot sifatida investitsiya va shartnomaviy majburiyatlarni belgilagan holda yuridik va jismoniy shaxslarga elektron onlayn-auksion orqali 49 yil muddatga quyidagi bosqichlarda ijara huquqi asosida ajratiladi:

birinchi bosqichda — 10 yil muddatga;

investitsiya va shartnomaviy majburiyatlarni bajarish natijalariga koʻra:

ikkinchi bosqichda — 10 yil muddatga;

uchinchi bosqichda — 29 yil muddatga.

Bunda, ikki yil muddat ichida yovvoyi hayvonlarni yetishtirish va takror koʻpaytirish boʻyicha pitomniklar infratuzilmasi yoki takror koʻpaytirish uchastkasi tashkil qilinmasa, ijara shartnomasi bekor qilinadi”;

v) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijaraga berilgan oʻrmon fondi yer uchastkalari uchun ijara toʻlovi miqdori

T/r Foydalanish maqsadlari Joylashish zonasi boʻyicha 1 gektar yer uchastkasi ijara toʻlovi (bazaviy hisoblash miqdorining baravari hisobida) Choʻl Togʻ Vodiy Toʻqay 1. Oʻrmon barpo qilish uchun 0,1 0,3 1 0,5 2. Yongʻoq mevali daraxtzorlar barpo etish uchun 0,5 1 1 0,5 3. Mevali bogʻlar (daraxtzorlar) barpo etish uchun 1 5 10 5 4. Mevali va manzarali koʻchat yetishtirish uchun 2 5 10 5 5. Tez oʻsuvchi daraxt plantatsiyalarini barpo etish uchun 1 3 10 5 6. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish uchun 5 10 15 10 7. Dorivor oʻsimliklar madaniy plantatsiyalarini barpo etish uchun 1 2 3 2 8. Asalarichilik faoliyati uchun 1 5 5 2 9. Baliqchilik faoliyati uchun 5 5 15 10 10. Ovchilik faoliyati uchun 3 10 10 5 11. Ekologik turizm, rekratsiya, sogʻlomlashtirish hamda dam olish maskanlari faoliyati uchun (oʻsimlik va hayvonot dunyosiga zarar keltirmaslik sharti bilan) 3 10 10 10 Bunda Burchmulla, Ohangaron, Kitob, Zomin, Boysun, Uzun, Jomboy, Baxmal davlat oʻrmon xoʻjaliklari, Shahrisabz, Pop, Urgut ixtisoslashtirilgan davlat oʻrmon xoʻjaliklarida 10 30 30 20 12. Limonariy va issiqxonalar tashkil etish uchun 5 10 15 10 13. Yovvoyi hayvonlarni takror koʻpaytirish va urchitish pitomnigini tashkil etish uchun 3 10 10 5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 28-oktabr,

707-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.11.2024-y., 09/24/707/0872-son)

lex.uz