UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 28 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ*

РЎЙХАТИ

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни аниқлаш ҳамда улар бўйича ахборот олиш тартибини такомиллаштириш орқали давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — низом) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ариза бериш тартибида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш;

товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертизадан ўтказиш;

маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш;

товарларни маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш тизими ҳаққонийлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар реестрини юритиш тартиби.

2. Электрон кооперация портали ҳамда давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг «Миллий дўкон» саҳифаларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат асосида маҳсулотларни жойлаштириш ва савдоларда фақат ушбу сертификатга эга тадбиркорлик субъектларининг иштирок этишини босқичма-босқич амалга ошириш муддатлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Статистика агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ҳамда тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг реестри, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хом ашё, материаллар тўғрисидаги маълумотларни юритиш бўйича интеграциялашган дастурий таъминот ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;

интеграциялашган дастурий таъминотни манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, шу жумладан, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали ҳамда электрон кооперация портали билан ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тармоқ уюшмалари билан биргаликда:

тадбиркорларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни олиш учун аризалари ва ишлаб чиқариш жараёнларини кўриб чиқиш жараёнларида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини;

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни амалиётда қўллаш натижасида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушадиган таклифлар асосида мазкур Низомни такомиллаштириб бориш тўғрисида таклифлар киритиб борилишини таъминласин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига 1-ИЛОВА

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Асосий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ариза бериш тартибида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга сертификат олиш учун ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ва ихтиёрий равишда мурожаат этувчи тадбиркорлик субъекти;

ваколатли орган — «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти;

ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш — эксперт томонидан ариза берувчининг ишлаб чиқаришини мазкур Низомда белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш;

маҳаллий ишлаб чиқарилган товарни сертификатлаштириш (кейинги ўринларда — сертификатлаштириш) — Ўзбекистон Республикасида товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёни;

маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) — товарларни маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шу жумладан, электрон шаклдаги ҳужжат);

Маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар реестри — маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга маҳаллий корхоналар ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати;

товар — маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳар қандай мол-мулк;

товар тури — Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) коди 10 хонали даражада бир хил бўлган товарлар;

эксперт — ваколатли органнинг зиммасига экспертиза ўтказиш, экспертиза далолатномаси ёки эксперт хулосаси ва сертификатни расмийлаштириш функцияси юкланган вакили;

Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган ваколатли органнинг электрон ахборот тизими;

ўхшаш товарлар — функционал мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари бўйича таққосланадиган, ТИФ ТН дастлабки 4 та рақами бир хил бўлган товарлар.

3. Сертификат ваколатли орган томонидан товарнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлаш мақсадида расмийлаштирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

4. Товарнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича экспертиза ўтказилади ва сертификат берилади.

2-боб. Товарларни маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш қоидалари

5. Қуйидагилар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳаллий товар деб эътироф этилади:

мамлакат ҳудудида ўстирилган ёки маълум ҳуқуқлар асосида йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;

мамлакат ҳудудида туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;

мамлакат ҳудудида етиштирилган ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;

мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;

айнан юқорида кўрсатилган маҳсулотлардан тайёрланган товарлар.

6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган товарлар билан бирга қуйидаги талаблардан бирига жавоб берган товарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган деб тан олинади:

а) ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт материаллари қийматининг фоизлардаги улуши товар таннархида 70 фоиздан ошмаганда (маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан кам бўлмаганда).

Бунда маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула билан ҳисобланади:

МД = (1-ИМ/МТ)*100%, бунда 0<ИМ<МТ;

МД — маҳаллийлаштириш даражаси;

МТ — маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;

ИМ — импорт бўладиган хом ашё, материал ва бутловчи қисмларнинг хорижий валютадаги қиймати (божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда) сўмда ифодаланган;

б) товар ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт хом ашё ва материалларни технологик жараёнлар орқали қайта ишлаш натижасида уларнинг ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта кодининг исталган бири даражасида ўзгариши содир бўлганда. Бунда ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта коди товар коди билан бир хил бўлган импорт материалларнинг иштирок этишига уларнинг фоизлардаги қиймати товар таннархида 5 фоиздан ошмаган ҳолларда рухсат этилади.

7. Импорт қилинган хом ашёлар маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинганда маҳаллий хом ашё сифатида кўрсатилмайди. Ишлаб чиқаришда фойдаланилган, келиб чиқиши номаълум бўлган хом ашё материаллар ва бутловчилар хорижий материаллар (импорт) деб ҳисобланади.

8. Маҳаллий товарларни аниқлашда қийматли кўрсаткичлар товар ишлаб чиқариш учун сарфланган материал ва хом ашёларнинг корхонага кирим қилинган ҳужжатлари асосида ҳисобланади.

9. Қуйидаги ҳолларда ушбу Низомнинг 6-бандда кўрсатилган талаблар бажарилишидан қатъи назар, товарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган деб эътироф этилмайди:

сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар;

товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш);

махсус билим, кўникмалар ёки махсус дастгоҳ, асбоб-ускуналар талаб қилинмайдиган оддий йиғув операциялари;

товарларни (таркибий қисмларни) аралаштириб ҳосил қилинган маҳсулотга унга дастлабки таркибидан жиддий фарқланадиган хусусиятларни бермаслик;

юқорида кўрсатилган операцияларнинг иккитаси ёки ундан ортиғини бир вақтда амалга ошириш;

чорва молларини сўйиш.

10. Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлашда, уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган иссиқлик ва электр энергияси, машиналар ва асбоб-ускуналарнинг келиб чиқиши инобатга олинмайди.

3-боб. Ўзбекистон Республикасида товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш тартиби

11. Товарнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш мақсадида ариза берувчи экспертиза ўтказиш ва сертификат олиш учун ишлаб чиқариш манзили бўйича жойлашган ваколатли органга ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда электрон ариза тақдим этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё ва материалларнинг (шу жумладан, қисмларнинг) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки хом ашё ва материалларнинг ишлаб чиқарувчиси номидан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ҳақида маълумот ёхуд тегишли тармоқлар номидан ишлаб чиқариш мавжудлигини тасдиқловчи маълумот);

корхонанинг ўзининг ёки ижарага олинган ишлаб чиқариш майдонлари, асбоб-ускуналари ҳақидаги охирги ҳисобот даврига корхона баланс ҳисоботида акс эттирилган маълумотлар, шунингдек, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бутловчи қисмларни сотиб олиш бўйича шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар;

ишлаб чиқаришда мавжуд ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқаришда импорт қилинган хом ашё материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, божхона юк декларациялари тўғрисидаги маълумотлар.

12. Мазкур Низомнинг 11-банди тўртинчи-олтинчи хатбошларида кўрсатилган ҳужжатларни идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали вазирлик ва идоралардан тўғридан-тўғри олиш имконияти мавжуд бўлганда, ушбу ҳужжатларни аризага илова қилган ҳолда ваколатли органга тақдим этиш талаб этилмайди.

Мазкур Низом талаблари асосида вазирлик ва идоралардан тегишли маълумотларни олиш учун «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасига уланади.

13. Товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё ва бутловчи қисмларнинг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳамда тасдиқланмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё ва материаллар келиб чиқиши номаълум товар сифатида баҳоланади.

Бунда, хом ашё ва материалларга (жумладан, қисмларга) нисбатан фақатгина мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган операциялар бажарилганлиги аниқланган ҳолларда, мазкур хом ашё ва материаллар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган деб эътироф этилади.

14. Ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни сўраб олиш тақиқланади.

15. Мазкур Низомнинг 2-иловага мувофиқ электрон аризада маълумотлар тўлиқ ҳажмда кўрсатилмаган ҳамда 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда, ариза кўриб чиқилмайди ва бир иш куни мобайнида камчиликларни батафсил кўрсатган ҳолда рад жавоби берилади. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг аризани қайта топшириш мумкин.

Қайта топширилган аризани аввал кўрсатилмаган камчиликлар билан қайтарилишига йўл қўйилмайди.

16. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ариза қабул қилинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарни аниқлаш бўйича экспертиза ўтказилади ва натижасига кўра эксперт хулосаси ёки экспертиза далолатномаси тузилади ҳамда сертификат расмийлаштирилади.

17. Ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш тақдим қилинган ҳужжатларни ва товарни ишлаб чиқариш жараёнини ўрганишдан бошланади.

Эксперт қуйидагилар билан танишиб чиқиши ва ўрганиши керак:

мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни;

товарни ишлаб чиқариш учун объектив шароитларни (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар, патентга эга инновацион маҳсулотлар бўйича ҳамда барқарорлик рейтингида «ААА», «АА» ва «А» тоифаларига мансуб бўлган тадбиркорлар мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно).

18. Товарни ишлаб чиқариш учун объектив шароитлар бевосита жойига чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечириш ёки онлайн ёхуд тақдим қилинган видеоёзувлар орқали ўрганиш мумкин. Бунда ишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатланган, лицензияланадиган фаолият тури бўлган тақдирда, ушбу фаолият учун талаб қилинган лицензия мавжуд бўлган товарлар бўйича онлайн ёки видеоёзувлар орқали ўрганишга рухсат этилади.

19. Экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикаси маҳаллий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганлиги аниқланса, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда экспертиза далолатномаси расмийлаштирилади.

20. Экспертиза далолатномаси техник хусусиятлари ва моделидан қатъий назар товар турига ҳар бир товарнинг маҳаллийлаштириш даражаси ва корхонанинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати миқдори кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

Бунда бир технологик жараён ва ускуналарда бир нечта турдаги товарлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлганда, ушбу технологик жараён ва ускуналарнинг бир йиллик умумий ишлаб чиқариш қуввати миқдори кўрсатилади.

21. Экспертиза ўтказишда бир товар тури доирасида:

техник хусусиятлари ва маҳаллийлаштириш даражаси кўрсаткичлари бўйича фарқ қиладиган товарлар;

турли моделдаги ва маҳаллийлаштириш даражаси кўрсаткичлари бўйича фарқ қиладиган товарлар аниқланган ҳолларда, ҳар бирининг техник хусусиятлари, модели ва маҳаллийлаштириш даражаси кўрсатилган ҳолда алоҳида экспертиза далолатномаси расмийлаштирилади.

Бунда товарларни мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа белгилари (мисол учун ўлчами, ранги) бўйича таснифлашга ва шу асосда алоҳида экспертиза далолатномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

22. Экспертиза далолатномасида тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва ўрганиш натижалари кўрсатилган бўлиши ҳамда товар ишлаб чиқарувчисини аниқлашнинг аниқ асоси келтирилиши лозим.

23. Экспертиза далолатномаси бир нусхада расмийлаштирилиб, ваколатли органда сақланади.

24. Экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикаси маҳаллий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланмаган ва юқоридаги мезонлар талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган ҳолларда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган товар Ўзбекистон Республикаси маҳаллий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган товар сифатида таснифлана олмаслиги тўғрисида сабаблари кўрсатилган ҳолда, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда эксперт хулосаси берилади ва QR код кўрсатилган ҳолда ЯЭАТ орқали тадбиркорга тақдим этилади.

4-боб. Сертификатни расмийлаштириш

25. Сертификат экспертиза далолатномаси асосида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда товар турига расмийлаштирилади.

26. Ҳар бир сертификат уни идентификация қилиш мумкин бўлган одатий тартиб рақамига ва QR кодга эга бўлиши керак.

27. Сертификатнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 24 ойни ташкил этади.

28. Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш зарурати туғилганда, ариза берувчи мурожаати асосида аввал берилган сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан, ишлаб чиқариш қувватларининг ошиши натижасида сертификатни қайта расмийлаштириш мумкин. Бунда аввал берилган сертификатнинг рақами ва санаси, амал қилиш муддати сақланиб қолган ҳолда қайта расмийлаштириш санаси кўрсатилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, агар ариза берувчи сертификат олиш учун қайта мурожаат қилган ҳамда мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳужжатларда ўзгариш бўлмаган тақдирда, кейинги сертификат соддалаштирилган тартибда аввал тақдим этилган ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда берилади.

5-боб. Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарни сертификатлаш учун тўлов

29. Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш юзасидан экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ариза берувчи томонидан қопланади.

30. Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар бўйича экспертиза ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга БҲМнинг уч баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.

Бир товар тури ёки ўхшаш товарлар доирасида биттадан ортиқ экспертиза далолатномаси ва сертификатлар расмийлаштирилган ҳолларда, кейинги экспертиза далолатномалари ва сертификатлар учун БҲМнинг 0,1 баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.

31. Аввал берилган сертификат 28-бандга асосан қайта расмийлаштирилган ҳамда ҳужжатлардаги камчиликлар тўлдирилиб, икки ҳафта ичида қайта топширилган ҳолларда, БҲМнинг бир баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.

6-боб. Маҳаллий маҳсулотлар реестрини юритиш тартиби

32. Ваколатли орган берилган сертификатларнинг маълумотлар базасини ўз ичига олган электрон тизим яратади ва у асосида сертификатга эга бўлган маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар реестрини юритади. Маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар реестри маълумотлари электрон маълумотлар алмашинуви орқали манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига юборилади.

33. Ушбу Низомга асосан аниқланган маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар реестри маълумотлари давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Электрон кооперация порталида ҳамда Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

34. Эксперт ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш жараёнида мазкур ташкилотда амал қилувчи техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши шарт.

35. Қонунчиликка мувофиқ эксперт экспертизанинг холислиги, сифати ва ўз вақтида ўтказилишига ҳамда экспертиза далолатномаси, эксперт хулосаси ва сертификатнинг лозим даражада расмийлаштирилишига жавобгардир.

Эксперт ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш жараёнида тижорат сири сақланишини таъминлаши шарт.

36. Товарни сертификатлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун ариза берувчи жавобгардир.

37. Сертификат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган маълумотлар ишончсиз эканлиги аниқланган ҳолларда, ваколатли орган берилган сертификатларни бекор қилиши мумкин.

Шунингдек, фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, давлат буюртмачилари, рақобатчи-етказиб берувчилар ва давлат органларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатда кўрсатилган миқдор ва маълумотлар бўйича шубҳа туғилган тақдирда, улар маълумотларнинг ишончлилигини текшириш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мурожаат ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, тегишли тармоқ ва ҳудудий бошқарув органи ходимлари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда, беш иш куни давомида ишлаб чиқариш жойига чиққан ҳолда ўрганилади.

Ўрганишлар натижасида:

амалда товарнинг маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан камлиги, била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки ишлаб чиқариши кўзда тутилган товарларни четдан олиб келиб, ўз маҳсулоти сифатида сотиш ҳолатлари аниқланганда, ваколатли органга маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни бекор қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестридан чиқариш юзасидан;

амалда товарнинг маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан кўп, лекин сертификатда кўрсатилган миқдордан пастлиги ёки ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа параметрларнинг сертификатда кўрсатилган миқдордан пастлиги аниқланса ваколатли органга берилган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан таклифлар киритилади.

38. Ариза берувчи экспертиза ўтказиш ва экспертга ишлаб чиқариш жараёни билан тўлиқ танишиши учун зарур шароитларни яратиб бериши шарт.

39. Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги эксперт хулосасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари экспертиза далолатномаси билан бирга сертификатнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида архивда сақланади.

40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

41. Сертификат олишда тадбиркорлик субъектлари ва ваколатли орган ўртасида маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблаш ёки етарли ишлаб чиқаришни белгилашда низоли масалалар суд тартибида ҳал қилинади.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Маҳаллий ишлаб чиқарувчини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва сертификат бериш

Босқичлар Субъект Ҳаракат Муддати 1-босқич Ариза берувчи — ишлаб чиқарувчи (корхона) Электрон кўринишда тегишли ҳужжатларини илова қилган ҳолда ариза топширади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич «Ўзбекэкспертиза» АЖ (ваколатли орган) Тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ишлаб чиқариш жойига бориб экспертиза ўтказади; экспертиза далолатномасини (агар экспертиза натижаси салбий бўлган ҳолларда эксперт хулосасини) расмийлаштиради. (Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди ва уч иш куни мобайнида рад жавоби берилади. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг аризани қайта топшириш мумкин). Тўрт иш куни мобайнида 3-босқич Ваколатли орган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни беради: Сертификатни электрон маълумотлар базасига киритади. Бир иш куни мобайнида

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисида сертификат олиш учун

Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи) Юридик манзили КТУТ, СТИР, ИФУТ коди Телефон ва телефакс рақами Банк реквизитлари Ариза берилаётган товар номи ва маҳаллийлаштириш даражаси * 1-товар номи — маҳаллийлаштириш даражаси (фоизда) 2-товар номи — маҳаллийлаштириш даражаси (фоизда) ...-товар номи — маҳаллийлаштириш даражаси (фоизда) Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича коди Ишлаб чиқариш манзили Ишлаб чиқариш объектининг хусусий ёки ижарага берилганлиги эканлиги ҳақида маълумот Бевосита ишлаб чиқаришда банд ходимлар сони Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар хусусий ёки ижарага берилганлиги ҳақида маълумот Товарни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё ва материаллар ҳақидаги маълумот ҳамда уларнинг қиймати алоҳида кўрсатилган ҳолда товар бирлиги нарх ҳисоб-китоби (калькуляцияси) ** Номи ТИФ ТН коди Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи (минг сўм) Жами нархи (минг сўм) Ишлаб чиқариш харажатларидаги улуши Етказиб берувчи Хом ашё, бутловчи қисмларни кирим қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлар (БЮД, шартнома, ҳисоб-фактуралар) Импорт хом ашё, бутловчи қисмлар, шу жумладан: Импорт Жами импорт Маҳаллий хом-ашё, бутловчи қисмлар , шу жумладан: Маҳаллий Жами маҳаллий Жами хом ашё, бутловчи қисмлар Бошқа харажатлар Ишлаб чиқариш таннархи Бир бирлик товарнинг ишлаб чиқариш таннархи Бир бирлик товарни сотиш нархи Ишлаб чиқариш харажатлари иш ҳақи ижтимоий тўловлар амортизация коммунал тўловлар Бошқа тўловлар Жами ишлаб чиқариш харажатлари Ишлаб чиқариш таннархи Бир бирлик учун сотиш (франко-завод) нархи Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида маълумот Миқдори Ўлчов бирлиги Йиллик ишлаб чиқариш қуввати Ойлик ишлаб чиқариш қуввати Кунлик ишлаб чиқариш қуввати Ишлаб турган сменалар сони Смена давомийлиги товарни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг асосий операцияларини ўз ичига олган технологик жараённинг тавсифи ҳақида маълумот

Баъзи жавоблар учун жой етарли бўлмаган ёки кўриб чиқилаётган масалани ҳал этиш билан боғлиқ бирор-бир ўзига хос жиҳат ҳисобга олинмаган тақдирда, қўшимча варақларни илова қилинг. Ташкилот раҳбари _______________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер: _______________ __________________ (агар мавжуд бўлса) имзо (Ф.И.О.)

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (ваколатли орган манзили) _________-сон ЭКСПЕРТИЗА ДАЛОЛАТНОМАСИ 1. Тузилган сана: __________________________________________________________________________ 2. Тузилган жойи: _________________________________________________________________________ 3. Далолатнома тузувчи эксперт: ____________________________________________________________ 4. Экспертиза: ____________________________________________________________________________ (корхона номи, корхона раҳбари (вакили) фамилияси, исми, отасининг исми) _________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________ иштирокида ўтказилди. 5. Ишлаб чиқарувчи (охирги қайта ишловчи): _________________________________________________ 6. Товар номи: ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7. Экспертиза мақсади — товарнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш: ________________________________________________________________________________ 8. Тақдим этилган ҳужжатлар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумотлар ва уларнинг олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар): ____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 9. Экспертиза натижасида аниқланди: ________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Эксперт: __________________________________ Вакил: _______________________________ (имзо) (имзо) 10. Эксперт хулосаси: юқорида кўрсатилганлар асосида маҳсулотнинг ҳақиқатдан Ўзбекистон Республикаси маҳаллий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланди. ТИФ ТН бўйича маҳсулот коди: _____________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Келиб чиқиш мезони: ______________________________________________________________________ Экспертиза бошланиши: ____________________ Экспертиза якуни: _____________________ __________ _________ __________ (сана) _____ ____________________ (сана) Эксперт: ______________________________ __________________________ (имзо) М.Ў. Далолатнома 20___ йил «___» _________ да рўйхатга олинди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (ваколатли орган манзили) 20___ йил «___» _________даги ___-_______-сон ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ 1. Экспертиза буюртмачиси: ________________________________________________________________ 2. Эксперт: _______________________________________________________________________________ 3. Экспертиза мақсади:_____________________________________________________________________ 4. Тақдим этилган ҳужжатлар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумотлар ва уларнинг олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар): _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Экспертиза (ўрганиш) натижаси: ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Эксперт: ______________________ ______________________ (имзо) (QR-код) Берилган сана: ______________________

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

«ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ _______________________________________________________________________ Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги СЕРТИФИКАТ ____-сон 1. Ариза берувчи корхона (ишлаб чиқарувчи): ______________________________________ 2. Эксперт: ____________________________________________________________________ Корхонанинг СТИРИ:___________________________________________________________ 4. Корхона юридик манзили: _____________________________________________________ ______________________________________________________________________________ 5. Ишлаб чиқариш жойлашган жой: _______________________________________________ 6. Сертификатланаётган товарнинг маҳаллийлаштириш даражаси ___ фоиз. 7. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи: _______________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ 8. Ишлаб чиқариш қуввати (бир йилга): ____________________________________________ 9. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 10 та рақамдан иборат ТИФ ТН коди: ___________ Сертификат берган органнинг ваколатли шахси: __________________ _______________________________________________ (Ф.И.О.) (QR-код) Сертификат берилган сана: __________________ Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади. Сертификат берган ваколатли органнинг таркибий бўлинмаси (унинг манзили)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига 2-ИЛОВА

Электрон кооперация портали ҳамда давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг «Миллий дўкон» саҳифаларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат асосида маҳсулотларни жойлаштириш ва савдоларда фақат ушбу сертификатга эга тадбиркорлик субъектларининг иштирок этилишининг бошланиш муддатлари

Т/р Тармоқлар кесимида Маҳсулотлар ТИФ ТН кодлари Савдоларда иштирок этишга рухсат бериш тизимининг бошланиш муддатлари 1. Электротехника саноати маҳсулотлари 7408, 7411,7412, 7413, 8401 — 8549; 9028; 9032; 9405 2025 йил 1 февралдан 2. Кимё саноати маҳсулотлари 2701 — 3105, 3301 — 3813, 3817 — 3823, 3825 — 3827, 3901 — 3915, 4001 — 4017 3. Қурилиш материаллари 2505 — 2530; 3204 — 3214; 3814 — 3816; 3824; 3916 — 3926; 4403 — 4420; 6801 — 6907; 7208 — 7229; 7303 — 7326; 7604; 7606 — 7610; 8301-8302; 8311; 8544; 9406 2025 йил 1 апрелдан 4. Заргарлик саноати маҳсулотлари 7101 — 7118 5. Чарм саноати маҳсулотлари 4201 — 4206; 4301 — 4304; 6401 — 6406 2025 йил 1 июндан 6. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари 5201 — 6507 7. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0201 — 0408; 0901 — 1109; 1601 — 2209 2025 йил 1 августдан 8. Ёғ-мой саноати маҳсулотлари 1501 — 1522; 3401 9. Ипак саноати маҳсулотлари 5001 — 5007 10. Бошқалар 2025 йил 1 сентябрдан

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида».

2. 1-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг» сўзлари «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Рақамли трансформация маркази)» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 2-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. 3-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

5. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига» сўзлари «Рақамли трансформация марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 5-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 6-банднинг биринчи хатбошиси , 8 ва 10-бандлардаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. 1-иловада :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»;

б) 1-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг» сўзлари «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Рақамли трансформация маркази)» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«рақамли экотизим оператори — Рақамли трансформация маркази»;

г) 3-бандда :

биринчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли трансформация маркази Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига 2-иловада белгиланган муддатлардан сўнг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат асосида аниқланади»;

е) 6-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 7-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда маҳаллийлаштириш даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ аниқланади»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган етказиб берувчилар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификати бекор қилинган маҳсулот автоматик равишда Порталдан чиқарилади»;

з) 11-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Солиқ қўмитаси ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 13-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 15 ва 20-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 29-банднинг бешинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

««Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация портали фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш

Босқичлар Ижрочилар Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар) турлари, ҳажми, техник тавсифлари, сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни; импорт қилинаётган ва экспортга йўналтирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни; талаб юқори бўлган ва ўзлаштирилиши тавсия этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхатини Электрон кооперация порталига жойлаштирилади. Ҳар чоракда 2-босқич Рақамли трансформация маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги Буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон тижорат платформасини такомиллаштириш ва доимий ишлашини таъминланади. Доимий равишда 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат буюртмачилари Келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига жойлаштиради. Ҳисобот даври якуни бўйича 4-босқич Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги маълумотлар тўғри ва ҳаққоний киритилишини таъминлайди ва уни ўз вақтида янгилаб боради. Доимий равишда 5-босқич Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳокимларнинг ёрдамчилари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлайди. Доимий равишда 6-босқич Солиқ қўмитаси, Рақамли трансформация маркази Электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар юзасидан етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказилганлиги тўғрисида юборилган ва тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига тақдим этади. Доимий равишда 7-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бюджет буюртмачилари томонидан шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни ДМБАТ олгандан сўнг ушбу маълумотларни маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Электрон кооперация порталига юборади. Доимий равишда, бир банк иш куни мобайнида 8-босқич Рақамли трансформация маркази, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Электрон кооперация порталини такомиллаштириш ҳамда статистика, божхона, сертификатлаштириш, солиқ, молия органлари маълумотлар базаси билан интеграция қилади. Доимий равишда » ;

н) Низомга 2-иловада :

илова белгисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг» сўзлари ««Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

1 ва 2-жадваллар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида

Маҳсулот номи ва техник параметрлар Техник регламент, стандарт ТИФ ТН коди Маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат рақами Юридик шахснинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили) Телефон рақами

2-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида

Маҳсулот номи ва техник параметрлар Техник регламент, стандарт Маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат рақами Ўлчов бирлиги Ишлаб чиқариш ҳажми Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати миқдори ҳажми, минг сўм

9. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этувчилар

Т/р Буюртмачилар гуруҳи Буюртмачиларни саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашишини таъминлашга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари 1. Нефть, газ, кимё ва энергетика саноати ташкилотлари Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ 2. Соғлиқни сақлаш муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3. Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 4. Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Транспорт ташкилотлари Транспорт вазирлиги 6. Қурилиш, архитектура ва лойиҳалаштириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти, канализация ва таъмирлаш-тиклаш ташкилотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 7. Ирригация-мелеорация тизими ташкилотлари Сув хўжалиги вазирлиги 8. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ташкилотлари Рақамли технологиялар вазирлиги 9. Мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасалари Маданият вазирлиги 10. Маҳсулотларни импорт қилувчи маҳаллий ташкилотлар Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Тоғ-кон ва металлургия саноати ташкилотлари «Навоий КМК» АЖ «Олмалиқ КМК» АЖ «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ 12. Автомобилсозлик саноати ва қишлоқ хўжалиги техникаси ташкилотлари «Ўзавтосаноат» АЖ 13. Бошқа ташкилотлар ва саноат ташкилотлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 28 октябрь,

712-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishda kooperatsiya aloqalarini mustahkamlash, mahalliy ishlab chiqarilgan mahsulotlarni aniqlash hamda ular boʻyicha axborot olish tartibini takomillashtirish orqali davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqaruvchilar ishtirokini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — nizom) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ariza berish tartibida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash;

tovarlarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash boʻyicha ekspertizadan oʻtkazish;

mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatni rasmiylashtirish;

tovarlarni mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash tizimi haqqoniyligini taʼminlashda jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;

mahalliy mahsulotlar va ishlab chiqaruvchilar reyestrini yuritish tartibi.

2. Elektron kooperatsiya portali hamda davlat xaridlari elektron tizimlari operatorlarining “Milliy doʻkon” sahifalarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat asosida mahsulotlarni joylashtirish va savdolarda faqat ushbu sertifikatga ega tadbirkorlik subyektlarining ishtirok etishini bosqichma-bosqich amalga oshirish muddatlari 2-ilovaga muvofiq belgilansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Statistika agentligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati hamda tegishli manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda:

mahalliy ishlab chiqaruvchilarning reyestri, ular tomonidan ishlab chiqarilgan tovarlar va xom ashyo, materiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuritish boʻyicha integratsiyalashgan dasturiy taʼminot ishlab chiqilishi va ishga tushirilishini;

integratsiyalashgan dasturiy taʼminotni manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlari, shu jumladan, davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portali hamda elektron kooperatsiya portali bilan oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi tarmoq uyushmalari bilan birgalikda:

tadbirkorlarning mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatni olish uchun arizalari va ishlab chiqarish jarayonlarini koʻrib chiqish jarayonlarida tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish va ularning manfaatlari himoya qilinishini;

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni amaliyotda qoʻllash natijasida tadbirkorlik subyektlaridan kelib tushadigan takliflar asosida mazkur Nizomni takomillashtirib borish toʻgʻrisida takliflar kiritib borilishini taʼminlasin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarini amalga oshirish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

6. Manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qaroriga 1-ILOVA

Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Asosiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida ariza berish tartibida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga sertifikat olish uchun ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullanuvchi va ixtiyoriy ravishda murojaat etuvchi tadbirkorlik subyekti;

vakolatli organ — “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati;

ishlab chiqarishni ekspertiza qilish — ekspert tomonidan ariza beruvchining ishlab chiqarishini mazkur Nizomda belgilangan tartibda oʻrganib chiqish;

mahalliy ishlab chiqarilgan tovarni sertifikatlashtirish (keyingi oʻrinlarda — sertifikatlashtirish) — Oʻzbekiston Respublikasida tovarlarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash maqsadida ekspertiza oʻtkazish jarayoni;

mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) — tovarlarni mahalliy korxona tomonidan ishlab chiqarilganligini tasdiqlovchi hujjat (shu jumladan, elektron shakldagi hujjat);

Mahalliy mahsulotlar va ishlab chiqaruvchilar reyestri — mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatga ega mahalliy korxonalar va ular tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlar roʻyxati;

tovar — mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan har qanday mol-mulk;

tovar turi — Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (keyingi oʻrinlarda — TIF TN) kodi 10 xonali darajada bir xil boʻlgan tovarlar;

ekspert — vakolatli organning zimmasiga ekspertiza oʻtkazish, ekspertiza dalolatnomasi yoki ekspert xulosasi va sertifikatni rasmiylashtirish funksiyasi yuklangan vakili;

Yagona elektron axborot tizimi (YAEAT) — arizalarni yuborish, ularni qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonlarining barcha bosqichlarini qamrab olgan vakolatli organning elektron axborot tizimi;

oʻxshash tovarlar — funksional maqsadi, qoʻllanilishi, sifati va texnik xususiyatlari boʻyicha taqqoslanadigan, TIF TN dastlabki 4 ta raqami bir xil boʻlgan tovarlar.

3. Sertifikat vakolatli organ tomonidan tovarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini tasdiqlash maqsadida rasmiylashtiriladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.

4. Tovarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash maqsadida mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ekspertiza oʻtkaziladi va sertifikat beriladi.

2-bob. Tovarlarni mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash qoidalari

5. Quyidagilar toʻgʻridan-toʻgʻri Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan mahalliy tovar deb eʼtirof etiladi:

mamlakat hududida oʻstirilgan yoki maʼlum huquqlar asosida yigʻib olingan oʻsimlik mahsulotlari;

mamlakat hududida tugʻilgan va parvarish qilingan tirik hayvonlar;

mamlakat hududida yetishtirilgan oʻsimlik mahsulotlari va hayvonlardan olingan mahsulot;

mamlakatda tayyorlangan ovchilik, baliqchilik va dengiz ovi mahsuloti;

aynan yuqorida koʻrsatilgan mahsulotlardan tayyorlangan tovarlar.

6. Mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan tovarlar bilan birga quyidagi talablardan biriga javob bergan tovarlar mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan deb tan olinadi:

a) ishlab chiqarishda foydalanilgan import materiallari qiymatining foizlardagi ulushi tovar tannarxida 70 foizdan oshmaganda (mahalliylashtirish darajasi 30 foizdan kam boʻlmaganda).

Bunda mahalliylashtirish darajasi quyidagi formula bilan hisoblanadi:

MD = (1-IM/MT)*100%, bunda 0 MD — mahalliylashtirish darajasi; MT — mahsulotning ishlab chiqarish tannarxi; IM — import boʻladigan xom ashyo, material va butlovchi qismlarning xorijiy valyutadagi qiymati (bojxona toʻlovlarini hisobga olgan holda) soʻmda ifodalangan; b) tovar ishlab chiqarishda foydalanilgan import xom ashyo va materiallarni texnologik jarayonlar orqali qayta ishlash natijasida ularning TIF TN boʻyicha dastlabki toʻrtta kodining istalgan biri darajasida oʻzgarishi sodir boʻlganda. Bunda TIF TN boʻyicha dastlabki toʻrtta kodi tovar kodi bilan bir xil boʻlgan import materiallarning ishtirok etishiga ularning foizlardagi qiymati tovar tannarxida 5 foizdan oshmagan hollarda ruxsat etiladi. 7. Import qilingan xom ashyolar mahalliy yetkazib beruvchilardan sotib olinganda mahalliy xom ashyo sifatida koʻrsatilmaydi. Ishlab chiqarishda foydalanilgan, kelib chiqishi nomaʼlum boʻlgan xom ashyo materiallar va butlovchilar xorijiy materiallar (import) deb hisoblanadi. 8. Mahalliy tovarlarni aniqlashda qiymatli koʻrsatkichlar tovar ishlab chiqarish uchun sarflangan material va xom ashyolarning korxonaga kirim qilingan hujjatlari asosida hisoblanadi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 9. Quyidagi hollarda ushbu Nizomning 6-bandda koʻrsatilgan talablar bajarilishidan qatʼi nazar, tovarlar mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan deb eʼtirof etilmaydi: saqlash yoki transportda tashish vaqtida tovarlarning saqlanishini taʼminlash boʻyicha operatsiyalar; tovarlarni sotish va transportda tashishga tayyorlash boʻyicha operatsiyalar (tovar turkumini maydalash, tovarlarni joʻnatishni tashkil qilish, saralash, qaytadan oʻrash); maxsus bilim, koʻnikmalar yoki maxsus dastgoh, asbob-uskunalar talab qilinmaydigan oddiy yigʻuv operatsiyalari; tovarlarni (tarkibiy qismlarni) aralashtirib hosil qilingan mahsulotga unga dastlabki tarkibidan jiddiy farqlanadigan xususiyatlarni bermaslik; yuqorida koʻrsatilgan operatsiyalarning ikkitasi yoki undan ortigʻini bir vaqtda amalga oshirish; chorva mollarini soʻyish. 10. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlashda, ularni ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan issiqlik va elektr energiyasi, mashinalar va asbob-uskunalarning kelib chiqishi inobatga olinmaydi. 3-bob. Oʻzbekiston Respublikasida tovarlarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash boʻyicha ekspertiza oʻtkazish tartibi [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 11. Tovarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash maqsadida ariza beruvchi ekspertiza oʻtkazish va sertifikat olish uchun ishlab chiqarish manzili boʻyicha joylashgan vakolatli organga YAEAT orqali mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda elektron ariza taqdim etadi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ishlab chiqarishda foydalanilgan xom ashyo va materiallarning (shu jumladan, qismlarning) Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (ishlab chiqarish jarayoni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq sertifikatlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar yoki xom ashyo va materiallarning ishlab chiqaruvchisi nomidan ishlab chiqarishning texnologik jarayonlari haqida maʼlumot yoxud tegishli tarmoqlar nomidan ishlab chiqarish mavjudligini tasdiqlovchi maʼlumot); korxonaning oʻzining yoki ijaraga olingan ishlab chiqarish maydonlari, asbob-uskunalari haqidagi oxirgi hisobot davriga korxona balans hisobotida aks ettirilgan maʼlumotlar, shuningdek, ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom ashyo va butlovchi qismlarni sotib olish boʻyicha shartnoma va hisobvaraq-fakturalar; ishlab chiqarishda mavjud xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; ishlab chiqarishda import qilingan xom ashyo materiallar, butlovchi va ehtiyot qismlar, bojxona yuk deklaratsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 12. Mazkur Nizomning 11-bandi toʻrtinchi-oltinchi xatboshlarida koʻrsatilgan hujjatlarni idoralararo elektron axborot almashinuvi orqali vazirlik va idoralardan toʻgʻridan-toʻgʻri olish imkoniyati mavjud boʻlganda, ushbu hujjatlarni arizaga ilova qilgan holda vakolatli organga taqdim etish talab etilmaydi. Mazkur Nizom talablari asosida vazirlik va idoralardan tegishli maʼlumotlarni olish uchun “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasiga ulanadi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 13. Tovarlarni ishlab chiqarishda foydalanilgan xom ashyo va butlovchi qismlarning Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmagan hamda tasdiqlanmagan hollarda, ishlab chiqarishda foydalanilgan xom ashyo va materiallar kelib chiqishi nomaʼlum tovar sifatida baholanadi. Bunda, xom ashyo va materiallarga (jumladan, qismlarga) nisbatan faqatgina mazkur Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan operatsiyalar bajarilganligi aniqlangan hollarda, mazkur xom ashyo va materiallar Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilgan deb eʼtirof etiladi. 14. Vakolatli organ tomonidan mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilmagan hujjatlarni soʻrab olish taqiqlanadi. 15. Mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq elektron arizada maʼlumotlar toʻliq hajmda koʻrsatilmagan hamda 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan hollarda, ariza koʻrib chiqilmaydi va bir ish kuni mobaynida kamchiliklarni batafsil koʻrsatgan holda rad javobi beriladi. Koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng arizani qayta topshirish mumkin. Qayta topshirilgan arizani avval koʻrsatilmagan kamchiliklar bilan qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 16. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda ariza qabul qilingan sanadan boshlab besh ish kuni mobaynida Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarni aniqlash boʻyicha ekspertiza oʻtkaziladi va natijasiga koʻra ekspert xulosasi yoki ekspertiza dalolatnomasi tuziladi hamda sertifikat rasmiylashtiriladi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 17. Ishlab chiqarishni ekspertiza qilish taqdim qilingan hujjatlarni va tovarni ishlab chiqarish jarayonini oʻrganishdan boshlanadi. Ekspert quyidagilar bilan tanishib chiqishi va oʻrganishi kerak: mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni; Oldingi tahrirga qarang. tovarni ishlab chiqarish uchun obyektiv sharoitlarni (belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan farmatsevtika mahsulotlari va tibbiy jihozlar, patentga ega innovatsion mahsulotlar boʻyicha hamda barqarorlik reytingida “AAA”, “AA” va “A” toifalariga mansub boʻlgan tadbirkorlar murojaat qilgan hollar bundan mustasno). (17-bandning toʻrtinchi xatboshisi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyundagi 353-sonli qarori tahririda — Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son) [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 18. Tovarni ishlab chiqarish uchun obyektiv sharoitlar bevosita joyiga chiqqan holda, ishlab chiqarish jarayonlarini koʻzdan kechirish yoki onlayn yoxud taqdim qilingan videoyozuvlar orqali oʻrganish mumkin. Bunda ishlab chiqarish jarayoni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq sertifikatlangan, litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻlgan taqdirda, ushbu faoliyat uchun talab qilingan litsenziya mavjud boʻlgan tovarlar boʻyicha onlayn yoki videoyozuvlar orqali oʻrganishga ruxsat etiladi. 19. Ekspertiza natijasida tovarning Oʻzbekiston Respublikasi mahalliy korxonalari tomonidan ishlab chiqarilganligi aniqlansa, mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda ekspertiza dalolatnomasi rasmiylashtiriladi. 20. Ekspertiza dalolatnomasi texnik xususiyatlari va modelidan qatʼiy nazar tovar turiga har bir tovarning mahalliylashtirish darajasi va korxonaning bir yillik ishlab chiqarish quvvati miqdori koʻrsatilgan holda rasmiylashtiriladi. Bunda bir texnologik jarayon va uskunalarda bir nechta turdagi tovarlar ishlab chiqarish imkoniyati mavjud boʻlganda, ushbu texnologik jarayon va uskunalarning bir yillik umumiy ishlab chiqarish quvvati miqdori koʻrsatiladi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 21. Ekspertiza oʻtkazishda bir tovar turi doirasida: texnik xususiyatlari va mahalliylashtirish darajasi koʻrsatkichlari boʻyicha farq qiladigan tovarlar; turli modeldagi va mahalliylashtirish darajasi koʻrsatkichlari boʻyicha farq qiladigan tovarlar aniqlangan hollarda, har birining texnik xususiyatlari, modeli va mahalliylashtirish darajasi koʻrsatilgan holda alohida ekspertiza dalolatnomasi rasmiylashtiriladi. Bunda tovarlarni mazkur bandda koʻrsatilmagan boshqa belgilari (misol uchun oʻlchami, rangi) boʻyicha tasniflashga va shu asosda alohida ekspertiza dalolatnomasini rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi. 22. Ekspertiza dalolatnomasida taqdim etilgan hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va oʻrganish natijalari koʻrsatilgan boʻlishi hamda tovar ishlab chiqaruvchisini aniqlashning aniq asosi keltirilishi lozim. 23. Ekspertiza dalolatnomasi bir nusxada rasmiylashtirilib, vakolatli organda saqlanadi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 24. Ekspertiza natijasida tovarning Oʻzbekiston Respublikasi mahalliy korxonalari tomonidan ishlab chiqarilganligi tasdiqlanmagan va yuqoridagi mezonlar talablariga rioya qilinmaganligi aniqlangan hollarda, ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan tovar Oʻzbekiston Respublikasi mahalliy korxonalari tomonidan ishlab chiqarilgan tovar sifatida tasniflana olmasligi toʻgʻrisida sabablari koʻrsatilgan holda, mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda ekspert xulosasi beriladi va QR kod koʻrsatilgan holda YAEAT orqali tadbirkorga taqdim etiladi. 4-bob. Sertifikatni rasmiylashtirish 25. Sertifikat ekspertiza dalolatnomasi asosida mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda tovar turiga rasmiylashtiriladi. 26. Har bir sertifikat uni identifikatsiya qilish mumkin boʻlgan odatiy tartib raqamiga va QR kodga ega boʻlishi kerak. 27. Sertifikatning amal qilish muddati rasmiylashtirilgan kundan boshlab 24 oyni tashkil etadi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 28. Avval berilgan sertifikatni qayta rasmiylashtirish zarurati tugʻilganda, ariza beruvchi murojaati asosida avval berilgan sertifikat amal qilish muddati davomida unga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, jumladan, ishlab chiqarish quvvatlarining oshishi natijasida sertifikatni qayta rasmiylashtirish mumkin. Bunda avval berilgan sertifikatning raqami va sanasi, amal qilish muddati saqlanib qolgan holda qayta rasmiylashtirish sanasi koʻrsatiladi. Sertifikatning amal qilish muddati tugagandan soʻng, agar ariza beruvchi sertifikat olish uchun qayta murojaat qilgan hamda mazkur Nizomning 11-bandiga muvofiq hujjatlarda oʻzgarish boʻlmagan taqdirda, keyingi sertifikat soddalashtirilgan tartibda avval taqdim etilgan hujjatlar talab etilmagan holda beriladi. 5-bob. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarni sertifikatlash uchun toʻlov 29. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar ariza beruvchi tomonidan qoplanadi. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 30. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar boʻyicha ekspertiza oʻtkazish, shu jumladan, mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat yoki ekspert xulosasini rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi tomonidan vakolatli organga BHMning uch baravari miqdorida (QQSni hisobga olmaganda) toʻlov toʻlanadi. Bir tovar turi yoki oʻxshash tovarlar doirasida bittadan ortiq ekspertiza dalolatnomasi va sertifikatlar rasmiylashtirilgan hollarda, keyingi ekspertiza dalolatnomalari va sertifikatlar uchun BHMning 0,1 baravari miqdorida (QQSni hisobga olmaganda) toʻlov toʻlanadi. 31. Avval berilgan sertifikat 28-bandga asosan qayta rasmiylashtirilgan hamda hujjatlardagi kamchiliklar toʻldirilib, ikki hafta ichida qayta topshirilgan hollarda, BHMning bir baravari miqdorida (QQSni hisobga olmaganda) toʻlov toʻlanadi. 6-bob. Mahalliy mahsulotlar reyestrini yuritish tartibi [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 32. Vakolatli organ berilgan sertifikatlarning maʼlumotlar bazasini oʻz ichiga olgan elektron tizim yaratadi va u asosida sertifikatga ega boʻlgan mahalliy mahsulotlar va ishlab chiqaruvchilar reyestrini yuritadi. Mahalliy mahsulotlar va ishlab chiqaruvchilar reyestri maʼlumotlari elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlariga yuboriladi. 33. Ushbu Nizomga asosan aniqlangan mahalliy mahsulotlar va ishlab chiqaruvchilar reyestri maʼlumotlari davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalida, Elektron kooperatsiya portalida hamda Savdo-sanoat palatasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi. 7-bob. Yakunlovchi qoidalar [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 34. Ekspert ishlab chiqarishni ekspertiza qilish jarayonida mazkur tashkilotda amal qiluvchi texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilishi shart. 35. Qonunchilikka muvofiq ekspert ekspertizaning xolisligi, sifati va oʻz vaqtida oʻtkazilishiga hamda ekspertiza dalolatnomasi, ekspert xulosasi va sertifikatning lozim darajada rasmiylashtirilishiga javobgardir. Ekspert ishlab chiqarishni ekspertiza qilish jarayonida tijorat siri saqlanishini taʼminlashi shart. 36. Tovarni sertifikatlash uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchligi hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlar uchun ariza beruvchi javobgardir. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat] 37. Sertifikat rasmiylashtirilgandan soʻng ariza beruvchi tomonidan berilgan maʼlumotlar ishonchsiz ekanligi aniqlangan hollarda, vakolatli organ berilgan sertifikatlarni bekor qilishi mumkin. Shuningdek, fuqarolar, jamoatchilik vakillari, davlat buyurtmachilari, raqobatchi-yetkazib beruvchilar va davlat organlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatda koʻrsatilgan miqdor va maʼlumotlar boʻyicha shubha tugʻilgan taqdirda, ular maʼlumotlarning ishonchliligini tekshirish yuzasidan vakolatli organga murojaat qilish huquqiga ega. Murojaat vakolatli organ, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi, tegishli tarmoq va hududiy boshqaruv organi xodimlari ishtirokida ishchi guruh tashkil qilgan holda, besh ish kuni davomida ishlab chiqarish joyiga chiqqan holda oʻrganiladi. Oʻrganishlar natijasida: amalda tovarning mahalliylashtirish darajasi 30 foizdan kamligi, bila turib haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan yolgʻon maʼlumotlar xabar qilinishi yoki ishlab chiqarishi koʻzda tutilgan tovarlarni chetdan olib kelib, oʻz mahsuloti sifatida sotish holatlari aniqlanganda, vakolatli organga mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatni bekor qilish, mahalliy ishlab chiqaruvchilar reyestridan chiqarish yuzasidan; amalda tovarning mahalliylashtirish darajasi 30 foizdan koʻp, lekin sertifikatda koʻrsatilgan miqdordan pastligi yoki ishlab chiqarish quvvatlari va boshqa parametrlarning sertifikatda koʻrsatilgan miqdordan pastligi aniqlansa vakolatli organga berilgan mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatni vaqtincha toʻxtatib turish yuzasidan takliflar kiritiladi. 38. Ariza beruvchi ekspertiza oʻtkazish va ekspertga ishlab chiqarish jarayoni bilan toʻliq tanishishi uchun zarur sharoitlarni yaratib berishi shart. [ OKOZ: 1. 09.00.00.00 Tadbirkorlik va xoʻjalik faoliyati / 09.10.00.00 Sanoat / 09.10.21.00 Engil, mahalliy sanoat; 2. 12.00.00.00 Axborot va axborotlashtirish / 12.03.00.00 Axborot resurslari. Axborot resurslaridan foydalanish / 12.03.03.00 Arxiv fondi. Arxivlar] 39. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi ekspert xulosasini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari ekspertiza dalolatnomasi bilan birga sertifikatning amal qilish muddati tugagandan keyin uch yildan kam boʻlmagan muddat davomida arxivda saqlanadi. 40. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar. 41. Sertifikat olishda tadbirkorlik subyektlari va vakolatli organ oʻrtasida mahalliylashtirish darajasini hisoblash yoki yetarli ishlab chiqarishni belgilashda nizoli masalalar sud tartibida hal qilinadi. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA Mahalliy ishlab chiqaruvchini aniqlash boʻyicha ekspertiza oʻtkazish va sertifikat berish SXEMASI Bosqichlar Subyekt Harakat Muddati 1-bosqich Ariza beruvchi — ishlab chiqaruvchi (korxona) Elektron koʻrinishda tegishli hujjatlarini ilova qilgan holda ariza topshiradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich “Oʻzbekekspertiza” AJ (vakolatli organ) Taqdim qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va ishlab chiqarish joyiga borib ekspertiza oʻtkazadi; ekspertiza dalolatnomasini (agar ekspertiza natijasi salbiy boʻlgan hollarda ekspert xulosasini) rasmiylashtiradi. (Toʻliq hajmda taqdim etilmagan hujjatlar koʻrib chiqilmaydi va uch ish kuni mobaynida rad javobi beriladi. Koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng arizani qayta topshirish mumkin). Toʻrt ish kuni mobaynida 3-bosqich Vakolatli organ Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatni beradi: Sertifikatni elektron maʼlumotlar bazasiga kiritadi. Bir ish kuni mobaynida Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisida sertifikat olish uchun ARIZA Ariza beruvchining nomi (yuridik shaxs — tashkilot nomi) Yuridik manzili KTUT, STIR, IFUT kodi Telefon va telefaks raqami Bank rekvizitlari Ariza berilayotgan tovar nomi va mahalliylashtirish darajasi * 1-tovar nomi — mahalliylashtirish darajasi (foizda) 2-tovar nomi — mahalliylashtirish darajasi (foizda) ...-tovar nomi — mahalliylashtirish darajasi (foizda) Ariza berilayotgan tovarning TIF TN boʻyicha kodi Ishlab chiqarish manzili Ishlab chiqarish obyektining xususiy yoki ijaraga berilganligi ekanligi haqida maʼlumot Bevosita ishlab chiqarishda band xodimlar soni Ishlab chiqarishda foydalaniladigan asbob-uskunalar xususiy yoki ijaraga berilganligi haqida maʼlumot Tovarni ishlab chiqarishda foydalanilgan xom ashyo va materiallar haqidagi maʼlumot hamda ularning qiymati alohida koʻrsatilgan holda tovar birligi narx hisob-kitobi (kalkulyatsiyasi) ** Nomi TIF TN kodi Oʻlchov birligi Miqdori Narxi (ming soʻm) Jami narxi (ming soʻm) Ishlab chiqarish xarajatlaridagi ulushi Yetkazib beruvchi Xom ashyo, butlovchi qismlarni kirim qilinganini tasdiqlovchi hujjatlar (BYD, shartnoma, hisob-fakturalar) Import xom ashyo, butlovchi qismlar, shu jumladan: Import Jami import Mahalliy xom-ashyo, butlovchi qismlar , shu jumladan: Mahalliy Jami mahalliy Jami xom ashyo, butlovchi qismlar Boshqa xarajatlar Ishlab chiqarish tannarxi Bir birlik tovarning ishlab chiqarish tannarxi Bir birlik tovarni sotish narxi Ishlab chiqarish xarajatlari ish haqi ijtimoiy toʻlovlar amortizatsiya kommunal toʻlovlar Boshqa toʻlovlar Jami ishlab chiqarish xarajatlari Ishlab chiqarish tannarxi Bir birlik uchun sotish (franko-zavod) narxi Korxonaning ishlab chiqarish quvvatlari haqida maʼlumot Miqdori Oʻlchov birligi Yillik ishlab chiqarish quvvati Oylik ishlab chiqarish quvvati Kunlik ishlab chiqarish quvvati Ishlab turgan smenalar soni Smena davomiyligi tovarni ishlab chiqarish texnologik jarayonining asosiy operatsiyalarini oʻz ichiga olgan texnologik jarayonning tavsifi haqida maʼlumot * Bir nechta tovar turi boʻyicha ariza topshirilganda alohida qoʻshimcha qatorlarda tovarlar turi koʻrsatiladi. ** Bir nechta tovar turi boʻyicha ariza topshirilganda, t ovarni ishlab chiqarish tannarxi kalkulyatsiyasi har bir tovarlar turi boʻyicha alohida koʻrsatiladi. Izoh. Ariza rahbarning elektron raqamli imzosi bilan imzolanadi va xohishiga koʻra qoʻshimcha hujjatlar ilova qilinishi mumkin. Baʼzi javoblar uchun joy yetarli boʻlmagan yoki koʻrib chiqilayotgan masalani hal etish bilan bogʻliq biror-bir oʻziga xos jihat hisobga olinmagan taqdirda, qoʻshimcha varaqlarni ilova qiling. Tashkilot rahbari _______________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter: _______________ __________________ (agar mavjud boʻlsa) imzo (F.I.O.) Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA “OʻZBEKEKSPERTIZA” AKSIYADORLIK JAMIYATI (vakolatli organ manzili) _________-son EKSPERTIZA DALOLATNOMASI 1. Tuzilgan sana: __________________________________________________________________________ 2. Tuzilgan joyi: _________________________________________________________________________ 3. Dalolatnoma tuzuvchi ekspert: ____________________________________________________________ 4. Ekspertiza: ____________________________________________________________________________ (korxona nomi, korxona rahbari (vakili) familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________ ishtirokida oʻtkazildi. 5. Ishlab chiqaruvchi (oxirgi qayta ishlovchi): _________________________________________________ 6. Tovar nomi: ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7. Ekspertiza maqsadi — tovarning mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilganligini aniqlash: ________________________________________________________________________________ 8. Taqdim etilgan hujjatlar (xom ashyo, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar haqida maʼlumotlar va ularning olinganligini tasdiqlovchi hujjatlar): ____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 9. Ekspertiza natijasida aniqlandi: ________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ekspert: __________________________________ Vakil: _______________________________ (imzo) (imzo) 10. Ekspert xulosasi: yuqorida koʻrsatilganlar asosida mahsulotning haqiqatdan Oʻzbekiston Respublikasi mahalliy korxonalari tomonidan ishlab chiqarilganligi tasdiqlandi. TIF TN boʻyicha mahsulot kodi: _____________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Kelib chiqish mezoni: ______________________________________________________________________ Ekspertiza boshlanishi: ____________________ Ekspertiza yakuni: _____________________ __________ _________ __________ (sana) _____ ____________________ (sana) Ekspert: ______________________________ __________________________ (imzo) M.Oʻ. Dalolatnoma 20___ yil “___” _________ da roʻyxatga olindi. Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA “OʻZBEKEKSPERTIZA” AKSIYADORLIK JAMIYATI (vakolatli organ manzili) 20___ yil “___” _________dagi ___-_______-son EKSPERT XULOSASI 1. Ekspertiza buyurtmachisi: ________________________________________________________________ 2. Ekspert: _______________________________________________________________________________ 3. Ekspertiza maqsadi:_____________________________________________________________________ 4. Taqdim etilgan hujjatlar (xom ashyo, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar haqida maʼlumotlar va ularning olinganligini tasdiqlovchi hujjatlar): _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Ekspertiza (oʻrganish) natijasi: ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ekspert: ______________________ ______________________ (imzo) (QR-kod) Berilgan sana: ______________________ Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA “OʻZBEKEKSPERTIZA”AKSIYADORLIK JAMIYATI _______________________________________________________________________ Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi SERTIFIKAT ____-son 1. Ariza beruvchi korxona (ishlab chiqaruvchi): ______________________________________ 2. Ekspert: ____________________________________________________________________ Korxonaning STIRI:___________________________________________________________ 4. Korxona yuridik manzili: _____________________________________________________ ______________________________________________________________________________ 5. Ishlab chiqarish joylashgan joy: _______________________________________________ 6. Sertifikatlanayotgan tovarning mahalliylashtirish darajasi ___ foiz. 7. Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi: _______________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ 8. Ishlab chiqarish quvvati (bir yilga): ____________________________________________ 9. Sertifikatlanayotgan mahsulotning 10 ta raqamdan iborat TIF TN kodi: ___________ Sertifikat bergan organning vakolatli shaxsi: __________________ _______________________________________________ (F.I.O.) (QR-kod) Sertifikat berilgan sana: __________________ Sertifikat berilgan sanadan boshlab 1 (bir) yil davomida amal qiladi. Sertifikat bergan vakolatli organning tarkibiy boʻlinmasi (uning manzili) Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qaroriga 2-ILOVA Elektron kooperatsiya portali hamda davlat xaridlari elektron tizimlari operatorlarining “Milliy doʻkon” sahifalarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat asosida mahsulotlarni joylashtirish va savdolarda faqat ushbu sertifikatga ega tadbirkorlik subyektlarining ishtirok etilishining boshlanish muddatlari T/r Tarmoqlar kesimida Mahsulotlar TIF TN kodlari Savdolarda ishtirok etishga ruxsat berish tizimining boshlanish muddatlari 1. Elektrotexnika sanoati mahsulotlari 7408, 7411,7412, 7413, 8401 — 8549; 9028; 9032; 9405 2025-yil 1-fevraldan 2. Kimyo sanoati mahsulotlari 2701 — 3105, 3301 — 3813, 3817 — 3823, 3825 — 3827, 3901 — 3915, 4001 — 4017 3. Qurilish materiallari 2505 — 2530; 3204 — 3214; 3814 — 3816; 3824; 3916 — 3926; 4403 — 4420; 6801 — 6907; 7208 — 7229; 7303 — 7326; 7604; 7606 — 7610; 8301-8302; 8311; 8544; 9406 2025-yil 1-apreldan 4. Zargarlik sanoati mahsulotlari 7101 — 7118 5. Charm sanoati mahsulotlari 4201 — 4206; 4301 — 4304; 6401 — 6406 2025-yil 1-iyundan 6. Toʻqimachilik sanoati mahsulotlari 5201 — 6507 7. Oziq-ovqat mahsulotlari 0201 — 0408; 0901 — 1109; 1601 — 2209 2025-yil 1-avgustdan 8. Yogʻ-moy sanoati mahsulotlari 1501 — 1522; 3401 9. Ipak sanoati mahsulotlari 5001 — 5007 10. Boshqalar 2025-yil 1-sentabrdan Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qaroriga 3-ILOVA Vazirlar Mahkamasining “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarini amalga oshirish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar 1. Nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarni amalga oshirish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida”. 2. 1-banddagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining” soʻzlari “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining (keyingi oʻrinlarda — Raqamli transformatsiya markazi)” soʻzlari bilan almashtirilsin. 3. 2-banddagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin. 4. 3-bandda : ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin; uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin; uchinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin. 5. 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga” soʻzlari “Raqamli transformatsiya markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin. 6. 5-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin. 7. 6-bandning birinchi xatboshisi , 8 va 10-bandlardagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin. 8. 1-ilovada : a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom”; b) 1-banddagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining” soʻzlari “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining (keyingi oʻrinlarda — Raqamli transformatsiya markazi)” soʻzlari bilan almashtirilsin; v) 2-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “raqamli ekotizim operatori — Raqamli transformatsiya markazi”; g) 3-bandda : birinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin; ikkinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Raqamli transformatsiya markazi Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; d) 5-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin: “Bunda Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qaroriga 2-ilovada belgilangan muddatlardan soʻng mahalliy ishlab chiqaruvchilar mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat asosida aniqlanadi”; e) 6-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; j) 7-bandda : ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Bunda mahalliylashtirish darajasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandiga muvofiq aniqlanadi”; yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Insofsiz ijrochilarning yagona reyestriga kiritilgan yetkazib beruvchilar hamda mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikati bekor qilingan mahsulot avtomatik ravishda Portaldan chiqariladi”; z) 11-bandda : ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; uchinchi xatboshidagi “Davlat statistika qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi va Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin; beshinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; oltinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin; i) 13-banddagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; k) 15 va 20-bandlardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin; l) 29-bandning beshinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin; m) Nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin: ““Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portali faoliyatini takomillashtirishni tashkil etish SXEMASI Bosqichlar Ijrochilar Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Mamlakatda ishlab chiqarilayotgan sanoat mahsulotlari (ishlar, xizmatlar) turlari, hajmi, texnik tavsiflari, sifat koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni; import qilinayotgan va eksportga yoʻnaltirilayotgan mahsulotlar turlari va hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni; talab yuqori boʻlgan va oʻzlashtirilishi tavsiya etilgan import oʻrnini bosuvchi mahsulotlar roʻyxatini Elektron kooperatsiya portaliga joylashtiriladi. Har chorakda 2-bosqich Raqamli transformatsiya markazi, Raqamli texnologiyalar vazirligi Buyurtmachi va ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida erkin raqobat va narx shaffofligi tamoyillari asosida masofadan turib shartnoma tuzish imkoniyatiga ega elektron tijorat platformasini takomillashtirish va doimiy ishlashini taʼminlanadi. Doimiy ravishda 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, davlat buyurtmachilari Kelgusi davr uchun davlat xaridlarining reja-jadvallari va davlat xaridlarining oʻtgan yildagi amaldagi hajmi, shu jumladan, import tovarlari xaridi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Elektron kooperatsiya portaliga joylashtiradi. Hisobot davri yakuni boʻyicha 4-bosqich Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining hududiy boʻlinmalari Respublikada ishlab chiqarilayotgan sanoat mahsulotlarining hajmi va texnik parametrlari haqidagi maʼlumotlar toʻgʻri va haqqoniy kiritilishini taʼminlaydi va uni oʻz vaqtida yangilab boradi. Doimiy ravishda 5-bosqich Ishlab chiqarishni mahalliylashtirish va sanoatda kooperatsiya aloqalarini kengaytirish masalalari boʻyicha hokimlarning yordamchilari, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining hududiy boʻlinmalari Amaldagi statistika hisobotlarida belgilangan tartibga muvofiq sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish koʻrsatkichlari qayd etilmagan mahalliy ishlab chiqaruvchilarni aniqlaydi. Doimiy ravishda 6-bosqich Soliq qoʻmitasi, Raqamli transformatsiya markazi Elektron kooperatsiya portali orqali tuzilgan shartnomalar yuzasidan yetkazib beruvchi tomonidan mahsulot yetkazilganligi toʻgʻrisida yuborilgan va tasdiqlangan elektron hisob-fakturalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Elektron kooperatsiya portaliga taqdim etadi. Doimiy ravishda 7-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Budjet buyurtmachilari tomonidan shartnoma asosida tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilganligi haqidagi axborotni DMBAT olgandan soʻng ushbu maʼlumotlarni maʼlumotlar bazalarining elektron almashinuvi orqali Elektron kooperatsiya portaliga yuboradi. Doimiy ravishda, bir bank ish kuni mobaynida 8-bosqich Raqamli transformatsiya markazi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi Elektron kooperatsiya portalini takomillashtirish hamda statistika, bojxona, sertifikatlashtirish, soliq, moliya organlari maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya qiladi. Doimiy ravishda ” ; n) Nizomga 2-ilovada : ilova belgisidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining” soʻzlari ““Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining” soʻzlari bilan almashtirilsin; 1 va 2-jadvallar quyidagi tahrirda bayon etilsin: “1-jadval Sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish toʻgʻrisida MAʼLUMOT Mahsulot nomi va texnik parametrlar Texnik reglament, standart TIF TN kodi Mahsulotlarning (tovarlar, ishlar, xizmatlarning) statistik tasniflagich kodi Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat raqami Yuridik shaxsning nomi va joylashgan joyi (pochta manzili) Telefon raqami 2-jadval Sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish hajmi toʻgʻrisida MAʼLUMOT* Mahsulot nomi va texnik parametrlar Texnik reglament, standart Mahsulotlarning (tovarlar, ishlar, xizmatlarning) statistik tasniflagich kodi Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikat raqami Oʻlchov birligi Ishlab chiqarish hajmi Oʻrtacha yillik ishlab chiqarish quvvati miqdori hajmi, ming soʻm * Maʼlumotlar har oy yakuniga koʻra yirik tashkilotlar boʻyicha va yil yakuniga koʻra barcha sanoat mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar boʻyicha yangilanib boriladi ”. 9. 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Muntazam oʻtkaziladigan sanoat yarmarkalarida respublikada ishlab chiqarilgan tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar, xom ashyo va materiallarni xarid qilish boʻyicha buyurtmachi sifatida ishtirok etuvchilar ROʻYXATI T/r Buyurtmachilar guruhi Buyurtmachilarni sanoat yarmarkasi va kooperatsiya birjasida qatnashishini taʼminlashga masʼul vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalari 1. Neft, gaz, kimyo va energetika sanoati tashkilotlari Energetika vazirligi, “Oʻzkimyosanoat” AJ 2. Sogʻliqni saqlash muassasalari Sogʻliqni saqlash vazirligi 3. Maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 4. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Transport tashkilotlari Transport vazirligi 6. Qurilish, arxitektura va loyihalashtirish, shuningdek, issiqlik taʼminoti, ichimlik suvi taʼminoti, kanalizatsiya va taʼmirlash-tiklash tashkilotlari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 7. Irrigatsiya-meleoratsiya tizimi tashkilotlari Suv xoʻjaligi vazirligi 8. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari tashkilotlari Raqamli texnologiyalar vazirligi 9. Musiqa va sanʼat maktablari, madaniyat muassasalari Madaniyat vazirligi 10. Mahsulotlarni import qiluvchi mahalliy tashkilotlar Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Togʻ-kon va metallurgiya sanoati tashkilotlari “Navoiy KMK” AJ “Olmaliq KMK” AJ “Oʻzbekiston metallurgiya kombinati” AJ 12. Avtomobilsozlik sanoati va qishloq xoʻjaligi texnikasi tashkilotlari “Oʻzavtosanoat” AJ 13. Boshqa tashkilotlar va sanoat tashkilotlari Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ” . (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.11.2024-y., 09/24/712/0874-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 28-oktabr,

712-son

lex.uz