📅 2024-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 1 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
мақсадли кўрсаткичлари
мақсадли кўрсаткичлари
мақсадли кўрсаткичлари
Республикада 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу йўналишда инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда электромобилларни қувватлантириш станцияларидан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Автотураргоҳлар, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Савдо ва бизнес марказлари, умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхона ва кўп квартирали уй-жойлар атрофида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
2025 йил 1 февралдан янги лойиҳалаштириладиган давлат органлари, савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида автотураргоҳларнинг камида 5 фоизини (лекин, битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) электромобилларни қувватлантириш станцияларини (кейинги ўринларда — станциялар) жойлаштириш учун ажратиш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини, юқори ва паст кучланишли тармоқларни модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурларини ишлаб чиқишда станциялар ҳамда уларнинг ягона электр энергетикаси тизимига юкламасини инобатга олиш;
якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар ҳудудида, шу жумладан, кўп квартирали уй-жойлар автотураргоҳларида энг юқори қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг фақат автотураргоҳларида станциялар ўрнатиш.
3. Давлат тасарруфида бўлган бўш турган, шунингдек, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат иштирокидаги корхоналар ҳудудида станцияларни ўрнатиш жойини «K-SAVDO» ААТ орқали электрон онлайн-аукционга (кейинги ўринларда — аукцион) чиқарган ҳолда ижарага беришга рухсат этилсин. Бунда:
а) ўрнатиш жойлари қуйидаги мезонларда «яшил» ва «сариқ» тоифаларга бўлинади:
станцияларни қуриш учун барча шароитлар мавжуд бўлган ўрнатиш жойлари «яшил» тоифа;
станциялар учун қўшимча коммуникация тармоқларини қуриш талаб этиладиган ўрнатиш жойлари «сариқ» тоифа сифатида белгиланади ва қўшимча коммуникация тармоқларини қуриш ишлари аукцион ғолиби томонидан амалга оширилади;
б) ҳудудларда электр таъминотининг техник ҳолати ва мавжуд қувватлардан келиб чиқиб, станциялар ўрнатиладиган ҳудудлар 120 ойгача фойдаланиш ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотилиши ёки ижарага берилиши мумкин.
4. Белгилансинки, ижарага бериладиган жойда 6 ой мобайнида аукцион ғолиби томонидан станциялар ўрнатилмаган тақдирда, ижара шартномаси белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилади ҳамда ушбу ер участкаси, кўчмас мулк (кўчмас мулкнинг бир қисми) қайтадан аукционга чиқарилади.
5. Энергетика вазирлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда 2024 йил якунига қадар ягона энергетика тизимида қувват танқислиги даврларида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тадбиркорлар ва аҳоли ўрнатадиган станциялар истеъмол қувватини камайтириш имкониятини яратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Кадастр агентлиги 2025 йил 1 февралга қадар юридик ва жисмоний шахслар томонидан «Yer-elektron» ААТнинг очиқ портали орқали станцияларни жойлаштириш бўйича ер участкасини ажратиш юзасидан таклифлар киритиш имкониятини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бир ой муддатда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда станцияларни жойлаштириш имконияти мавжуд ер участкаларида техник жиҳатдан электр тармоқларига уланиш юзасидан шароитлар мавжудлигини аниқласин;
икки ой муддатда Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда, шу жумладан, тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун танланиб, биноларни қуриш учун рад этилган ва кўриб чиқиш жараёнида турган ер участкаларида станцияларни ўрнатиш имкониятини ўрганиб чиқсин;
уч ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда станцияларни жойлаштириш имконияти мавжуд бўлган ўрнатиш жойлари ушбу қарорга иловаларда келтирилган мақсадли кўрсаткичларга мувофиқ аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда уч ой муддатда электромобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналарини ҳамда четдан олиб кирилаётган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобилларнинг эҳтиёт қисмларини сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватловчи механизмларни ишлаб чиқсин ҳамда амалиётда қўллаш чораларини кўрсин.
9. Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
жорий йил якунига қадар ҳудудларда станцияларни мавжудлигини кўрсатувчи йўл белгиларини ўрнатишни таъминласин;
икки ой муддатда станциялардан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш, станциялар майдонларини банд қилиш ҳолатларини бартараф этиш ва таъсир чораларини кўриш юзасидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларда электр таъминотининг техник ҳолати ва мавжуд қувватлардан келиб чиқиб, станциялар ўрнатиладиган ҳудудларни махсус шартлар ҳамда 120 ойга фойдаланиш ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотиш ёки ижарага бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси бир ой муддатда станциялар учун электр энергияси тарифини ягона электр энергетикаси тизимининг юкламасидан келиб чиқиб, вақт зоналари бўйича тақсимлаш юзасидан таклиф киритсин.
12. Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиш юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.
13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж. Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 732-сон қарорига 1-ИЛОВА
Автотураргоҳлар, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатишнинг
Т/р Ҳудудлар Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва подстанциялари яқинида ўрнатиш Кўнгилочар ва дам олиш масканларида ўрнатиш Автомобиль турар жойларида ўрнатиш ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил Республика бўйича: 1 017 2 033 29 50 293 589 123 250 1. Қорақалпоғистон Республикаси 61 123 1 2 9 18 3 7 2. Андижон вилояти 64 127 2 3 10 19 3 5 3. Бухоро вилояти 56 111 2 3 7 14 17 34 4. Жиззах вилояти 25 50 2 3 6 13 3 7 5. Қашқадарё вилояти 37 73 2 4 13 25 6 13 6. Навоий вилояти 57 113 1 2 10 21 4 9 7. Наманган вилояти 53 106 2 4 10 20 3 6 8. Самарқанд вилояти 54 107 3 5 15 31 18 36 9. Сурхондарё вилояти 34 68 2 3 6 12 5 9 10. Сирдарё вилояти 20 41 1 2 4 9 1 2 11. Тошкент вилояти 71 142 3 5 37 73 10 20 12. Фарғона вилояти 56 113 2 4 16 33 5 11 13. Хоразм вилояти 30 61 2 3 10 20 10 20 14. Тошкент шаҳри 399 798 4 7 140 281 35 71
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 732-сон қарорига 2-ИЛОВА
Савдо ва бизнес марказлари, умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхона ва кўп квартирали уй-жойлар атрофида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатишнинг
Т/р Ҳудудлар Умумий овқатланиш корхоналарида Савдо ва бизнес марказларида Меҳмонхоналарда Кўп квартирали уй-жойлар автотураргоҳларида ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил Республика бўйича: 62 125 13 25 1 266 2 532 7 864 15 729 1. Қорақалпоғистон Республикаси 5 11 1 2 62 124 374 749 2. Андижон вилояти 3 6 1 1 60 119 461 922 3. Бухоро вилояти 9 18 1 1 92 184 462 925 4. Жиззах вилояти 2 4 1 1 54 108 274 548 5. Қашқадарё вилояти 4 7 1 1 73 147 509 1 018 6. Навоий вилояти 2 5 1 2 55 111 398 796 7. Наманган вилояти 2 5 1 2 61 123 453 905 8. Самарқанд вилояти 4 9 1 2 147 293 808 1 615 9. Сурхондарё вилояти 3 6 0 1 69 139 396 792 10. Сирдарё вилояти 2 3 0 1 31 62 213 426 11. Тошкент вилояти 6 11 2 5 140 279 731 1 462 12. Фарғона вилояти 5 10 1 1 104 207 720 1 441 13. Хоразм вилояти 2 5 1 3 71 142 455 910 14. Тошкент шаҳри 13 25 1 2 247 494 1 610 3 220
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 732-сон қарорига 3-ИЛОВА
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатишнинг
Т/р Ҳудудлар АГТКШ (метан) АГТШ (пропан) АЁҚШ (бензин) ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси ўрнатиш режаси 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил 2024 йил 2025 йил Республика бўйича: 81 100 37 46 67 69 1. Қорақалпоғистон Республикаси 3 5 2 3 2 3 2. Андижон вилояти 4 4 2 2 2 3. Бухоро вилояти 3 5 2 3 3 3 4. Жиззах вилояти 2 2 5. Қашқадарё вилояти 4 7 5 5 3 3 6. Навоий вилояти 3 3 2 2 7. Наманган вилояти 12 10 4 3 10 8 8. Самарқанд вилояти 9 12 10 11 12 11 9. Сурхондарё вилояти 6 12 4 6 6 6 10. Сирдарё вилояти 4 4 1 2 2 3 11. Тошкент вилояти 7 8 1 7 8 12. Фарғона вилояти 11 12 4 5 8 7 13. Хоразм вилояти 7 7 3 1 4 8 14. Тошкент шаҳри 6 9 2 2 8 5
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 ноябрь,
732-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
maqsadli koʻrsatkichlari
maqsadli koʻrsatkichlari
maqsadli koʻrsatkichlari
Respublikada 2024-2025-yillarda elektromobillardan foydalanish infratuzilmasini kengaytirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Elektromobillardan foydalanish infratuzilmasini rivojlantirish, ushbu yoʻnalishda investorlar uchun qulay sharoitlar yaratish hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalaridan foydalanuvchilarni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Avtoturargohlar, ijtimoiy soha obyektlari va davlat idoralarida elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini oʻrnatishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
Savdo va biznes markazlari, umumiy ovqatlanish korxonalari, mehmonxona va koʻp kvartirali uy-joylar atrofida elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini oʻrnatishning maqsadli koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq;
Avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalarida elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini oʻrnatishning maqsadli koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining quyidagi takliflari maʼqullansin:
2025-yil 1-fevraldan yangi loyihalashtiriladigan davlat organlari, savdo va biznes markazlari, koʻngilochar va dam olish maskanlari, avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalari, mehmonxonalar, xalqaro va davlat ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi infratuzilma obyektlarida avtoturargohlarning kamida 5 foizini (lekin, bitta joydan kam boʻlmagan holda) elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini (keyingi oʻrinlarda — stansiyalar) joylashtirish uchun ajratish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini, yuqori va past kuchlanishli tarmoqlarni modernizatsiya, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash dasturlarini ishlab chiqishda stansiyalar hamda ularning yagona elektr energetikasi tizimiga yuklamasini inobatga olish;
yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uy-joylar hududida, shu jumladan, koʻp kvartirali uy-joylar avtoturargohlarida eng yuqori quvvati 22 kVt boʻlgan stansiyalarni oʻrnatish;
tadbirkorlik subyektlari tomonidan mavjud koʻp kvartirali uy-joylarning faqat avtoturargohlarida stansiyalar oʻrnatish.
3. Davlat tasarrufida boʻlgan boʻsh turgan, shuningdek, davlat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, davlat ishtirokidagi korxonalar hududida stansiyalarni oʻrnatish joyini “K-SAVDO” AAT orqali elektron onlayn-auksionga (keyingi oʻrinlarda — auksion) chiqargan holda ijaraga berishga ruxsat etilsin. Bunda:
a) oʻrnatish joylari quyidagi mezonlarda “yashil” va “sariq” toifalarga boʻlinadi:
stansiyalarni qurish uchun barcha sharoitlar mavjud boʻlgan oʻrnatish joylari “yashil” toifa;
stansiyalar uchun qoʻshimcha kommunikatsiya tarmoqlarini qurish talab etiladigan oʻrnatish joylari “sariq” toifa sifatida belgilanadi va qoʻshimcha kommunikatsiya tarmoqlarini qurish ishlari auksion gʻolibi tomonidan amalga oshiriladi;
b) hududlarda elektr taʼminotining texnik holati va mavjud quvvatlardan kelib chiqib, stansiyalar oʻrnatiladigan hududlar 120 oygacha foydalanish huquqi asosida auksion orqali sotilishi yoki ijaraga berilishi mumkin.
4. Belgilansinki, ijaraga beriladigan joyda 6 oy mobaynida auksion gʻolibi tomonidan stansiyalar oʻrnatilmagan taqdirda, ijara shartnomasi belgilangan tartibda bekor qilish choralari koʻriladi hamda ushbu yer uchastkasi, koʻchmas mulk (koʻchmas mulkning bir qismi) qaytadan auksionga chiqariladi.
5. Energetika vazirligi “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda 2024-yil yakuniga qadar yagona energetika tizimida quvvat tanqisligi davrlarida “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan tadbirkorlar va aholi oʻrnatadigan stansiyalar isteʼmol quvvatini kamaytirish imkoniyatini yaratish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
6. Kadastr agentligi 2025-yil 1-fevralga qadar yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan “Yer-elektron” AATning ochiq portali orqali stansiyalarni joylashtirish boʻyicha yer uchastkasini ajratish yuzasidan takliflar kiritish imkoniyatini taʼminlasin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
bir oy muddatda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda stansiyalarni joylashtirish imkoniyati mavjud yer uchastkalarida texnik jihatdan elektr tarmoqlariga ulanish yuzasidan sharoitlar mavjudligini aniqlasin;
ikki oy muddatda Kadastr agentligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda hududlarda, shu jumladan, tadbirkorlik hamda shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun tanlanib, binolarni qurish uchun rad etilgan va koʻrib chiqish jarayonida turgan yer uchastkalarida stansiyalarni oʻrnatish imkoniyatini oʻrganib chiqsin;
uch oy muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda stansiyalarni joylashtirish imkoniyati mavjud boʻlgan oʻrnatish joylari ushbu qarorga ilovalarda keltirilgan maqsadli koʻrsatkichlarga muvofiq auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlasin.
8. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi bilan birgalikda uch oy muddatda elektromobillarga texnik xizmat koʻrsatish ustaxonalarini hamda chetdan olib kirilayotgan va mahalliy ishlab chiqarilgan elektromobillarning ehtiyot qismlarini sotish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlovchi mexanizmlarni ishlab chiqsin hamda amaliyotda qoʻllash choralarini koʻrsin.
9. Ichki ishlar vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda:
joriy yil yakuniga qadar hududlarda stansiyalarni mavjudligini koʻrsatuvchi yoʻl belgilarini oʻrnatishni taʼminlasin;
ikki oy muddatda stansiyalardan maqsadsiz foydalanishning oldini olish, stansiyalar maydonlarini band qilish holatlarini bartaraf etish va taʼsir choralarini koʻrish yuzasidan tegishli qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
10. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Energetika vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda hududlarda elektr taʼminotining texnik holati va mavjud quvvatlardan kelib chiqib, stansiyalar oʻrnatiladigan hududlarni maxsus shartlar hamda 120 oyga foydalanish huquqi asosida auksion orqali sotish yoki ijaraga berish tartibini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
11. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi bir oy muddatda stansiyalar uchun elektr energiyasi tarifini yagona elektr energetikasi tizimining yuklamasidan kelib chiqib, vaqt zonalari boʻyicha taqsimlash yuzasidan taklif kiritsin.
12. Yoqilgʻi-energiya resurslaridan foydalanish ustidan davlat nazoratini samarali tashkil etish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi mazkur qarorda belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va toʻliq ijro etilish yuzasidan tizimli nazorat oʻrnatsin.
13. Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda energetika vaziri J. T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-noyabrdagi 732-son qaroriga 1-ILOVA
Avtoturargohlar, ijtimoiy soha obyektlari va davlat idoralarida elektromobillarni quvvatlash stansiyalarini oʻrnatishning
T/r Hududlar Ijtimoiy soha obyektlari va davlat idoralari Xalqaro va davlat ahamiyatidagi avtomobil yoʻllariga tutash hududlarda joylashgan elektr uzatish tarmoqlari, transformator punktlari va podstansiyalari yaqinida oʻrnatish Koʻngilochar va dam olish maskanlarida oʻrnatish Avtomobil turar joylarida oʻrnatish oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil Respublika boʻyicha: 1 017 2 033 29 50 293 589 123 250 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 61 123 1 2 9 18 3 7 2. Andijon viloyati 64 127 2 3 10 19 3 5 3. Buxoro viloyati 56 111 2 3 7 14 17 34 4. Jizzax viloyati 25 50 2 3 6 13 3 7 5. Qashqadaryo viloyati 37 73 2 4 13 25 6 13 6. Navoiy viloyati 57 113 1 2 10 21 4 9 7. Namangan viloyati 53 106 2 4 10 20 3 6 8. Samarqand viloyati 54 107 3 5 15 31 18 36 9. Surxondaryo viloyati 34 68 2 3 6 12 5 9 10. Sirdaryo viloyati 20 41 1 2 4 9 1 2 11. Toshkent viloyati 71 142 3 5 37 73 10 20 12. Fargʻona viloyati 56 113 2 4 16 33 5 11 13. Xorazm viloyati 30 61 2 3 10 20 10 20 14. Toshkent shahri 399 798 4 7 140 281 35 71
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-noyabrdagi 732-son qaroriga 2-ILOVA
Savdo va biznes markazlari, umumiy ovqatlanish korxonalari, mehmonxona va koʻp kvartirali uy-joylar atrofida elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini oʻrnatishning
T/r Hududlar Umumiy ovqatlanish korxonalarida Savdo va biznes markazlarida Mehmonxonalarda Koʻp kvartirali uy-joylar avtoturargohlarida oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil Respublika boʻyicha: 62 125 13 25 1 266 2 532 7 864 15 729 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 5 11 1 2 62 124 374 749 2. Andijon viloyati 3 6 1 1 60 119 461 922 3. Buxoro viloyati 9 18 1 1 92 184 462 925 4. Jizzax viloyati 2 4 1 1 54 108 274 548 5. Qashqadaryo viloyati 4 7 1 1 73 147 509 1 018 6. Navoiy viloyati 2 5 1 2 55 111 398 796 7. Namangan viloyati 2 5 1 2 61 123 453 905 8. Samarqand viloyati 4 9 1 2 147 293 808 1 615 9. Surxondaryo viloyati 3 6 0 1 69 139 396 792 10. Sirdaryo viloyati 2 3 0 1 31 62 213 426 11. Toshkent viloyati 6 11 2 5 140 279 731 1 462 12. Fargʻona viloyati 5 10 1 1 104 207 720 1 441 13. Xorazm viloyati 2 5 1 3 71 142 455 910 14. Toshkent shahri 13 25 1 2 247 494 1 610 3 220
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-noyabrdagi 732-son qaroriga 3-ILOVA
Avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalarida elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini oʻrnatishning
T/r Hududlar AGTKSH (metan) AGTSH (propan) AYQSh (benzin) oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi oʻrnatish rejasi 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil 2024-yil 2025-yil Respublika boʻyicha: 81 100 37 46 67 69 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 3 5 2 3 2 3 2. Andijon viloyati 4 4 2 2 2 3. Buxoro viloyati 3 5 2 3 3 3 4. Jizzax viloyati 2 2 5. Qashqadaryo viloyati 4 7 5 5 3 3 6. Navoiy viloyati 3 3 2 2 7. Namangan viloyati 12 10 4 3 10 8 8. Samarqand viloyati 9 12 10 11 12 11 9. Surxondaryo viloyati 6 12 4 6 6 6 10. Sirdaryo viloyati 4 4 1 2 2 3 11. Toshkent viloyati 7 8 1 7 8 12. Fargʻona viloyati 11 12 4 5 8 7 13. Xorazm viloyati 7 7 3 1 4 8 14. Toshkent shahri 6 9 2 2 8 5
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 1-noyabr,
732-son