📅 2024-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 1 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-2326-сон Фармонига ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2024 йил 7 февралдаги ПФ-34-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари;
талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар), ҳудудий ва республика комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
талабгорларнинг ҳужжатларини тақдим этиш ва уларни расмийлаштириш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 731-сон қарорига ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини (кейинги ўринларда — талабгорлар) танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонларини белгилайди.
2. Талабгорлар жамият ҳаётининг турли соҳа ва тармоқларида ўз қобилият ва имкониятларини намоён этиб, аъло хулқи, зукколиги, ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, ташаббускорлиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизлар орасидан танлаб олинади.
3. Талабгорлар саккизта йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
4. Зулфия номидаги Давлат мукофоти ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Талабгорларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари
6. Талабгорлар фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти йўналишларидан бири бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этиши лозим.
7. Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш учун талабгор яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан тавсия этилади.
8. Танлов жараёнида талабгорнинг сўнгги уч йил мобайнидаги ибратли фаолияти, фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти йўналишларидаги ютуқлари инобатга олинади.
9. Талабгорлар:
республика ва халқаро миқёсдаги танлов, мусобақа ва бошқа лойиҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган бўлиши;
фаолият кўрсатаётган соҳада янгилик яратган, инновацион ғоялар, илмий-амалий ва муҳим ишланмаларни амалиётга жорий этган, ўқишда ва меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятга эришган, замонавий ахборот коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, билими, истеъдоди, етакчилиги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги билан ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлаётган, шунингдек, танлаган йўналиши бўйича ютуқларга эришган бўлиши лозим.
10. Талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишлари ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.
3-боб. Талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш
11. Талабгорларни адолатли ва холисона танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, туман (шаҳар)ларда комиссиялар ташкил этилади.
12. Талабгорларни танлаш бўйича:
туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ намунавий таркибда ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг қарори билан ташкил этилади.
13. Комиссиялар аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида олиб борилади.
14. Талабгорларни танлаш бўйича республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони билан тасдиқланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси) фаолияти ташкил этилади.
15. Талабгорларни танлаш бўйича:
туман (шаҳар) комиссияларида — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларида — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари;
республика комиссиясида — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ишчи орган ҳисобланади.
Ишчи орган комиссиялар йиғилишларини ташкил этади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
16. Талабгорларни танлашнинг ҳар бир босқичида комиссияларнинг йиғилиш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ҳамда республика комиссияси:
талабгорларнинг фаолияти, хусусан, ижодий ишларини кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар бериш учун ҳақ эвазига мутахассис ва экспертларни таклиф этиш;
талабгорларнинг ибратли фаолияти ва ижодий ишларига доир материалларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;
талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссиялари аъзоларини жойларга юбориш ҳуқуқига эга.
4-боб. Талабгорларни танлаш тартиби
18. Йўналишлар бўйича ҳар бир ўринга муносиб талабгорларни танлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
а) туман (шаҳар) босқичи — ҳар йили 2 сентябрдан 20 октябрга қадар ўтказилади.
Талабгорлар бўйича дастлабки таклифлар жойлардаги давлат органлари ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этилади.
Туман (шаҳар) комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни пухта ўрганиб чиқади, уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолайди, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ва барча йўналишларни қамраб олган ҳолда юқори натижаларга эришган талабгорларни кейинги босқичга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Сўнгра талабгорларнинг ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи — ҳар йили 21 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман (шаҳар) комиссиялари томонидан тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда пухта ўрганиб чиқади.
Комиссия суҳбат асосида танлов ташкил этиб, уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолайди, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ва барча йўналишларни қамраб олган ҳолда юқори натижаларга эришган талабгорларни кейинги босқичга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Сўнгра талабгорларнинг ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида республика комиссиясига тақдим этади;
в) республика босқичи — ҳар йили 1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади,
Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда пухта ўрганиб чиқади.
Комиссия суҳбат асосида танлов ташкил этиб, ҳар бир йўналиш бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолайди ҳамда юқори натижаларга эришган энг муносиб талабгорлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.
19. Талабгорлар бўйича тақдимномалар ва уларнинг ҳужжатлар тўплами Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар йили 20 январга қадар тақдим этилиши лозим.
20. Талабгорларни танлаш бўйича амалга ошириладиган танлов босқичлари шаффоф ва ошкора равишда видео ва фото лавҳаларга олинган ҳолда ўтказилади.
21. Талабгорларнинг эришган ютуқлари оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
5-боб. Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби
22. Талабгорларнинг дастлабки ҳужжатлари давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан шакллантирилади.
23. Ҳужжатлар мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларида белгиланган муддатларда тақдим этилади.
24. Талабгорларнинг ҳужжатларини тайёрлашда, аввало, уларнинг энг асосий ютуқлари асосида йўналиши тўғри танлаб олиниши ва ушбу йўналиш бўйича эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар, сўнгра қўшимча қирраларини ва ибратли жамоатчилик ишларини ёритувчи маълумотлар йиллар кесимида жамланиб, тақдим этилиши лозим.
25. Ҳужжатлар файл папкада тартиб билан шакллантирилиб, аввал асосий ютуқлари, сўнг бошқа қўшимча ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар йиллар кетма-кетлигида жамланади.
26. Талабгорларнинг ҳужжатлари кейинги босқичга юборилганидан сўнг улар томонидан янги ютуқ қўлга киритилган бўлса ёки бевосита уларга тааллуқли бирор-бир ўзгариш содир бўлса, тегишли комиссиялар ишчи органи бу ҳақда юқори турувчи комиссиянинг ишчи органини хабардор қилиши ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
27. Талабгорларнинг ҳужжатлари тўлиқлиги ва маълумотларнинг тўғрилигига комиссияларнинг ишчи органлари масъул ҳисобланади.
28. Талабгорлар учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўплами республика комиссияси томонидан белгиланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29. Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига — жами 28 нафар талабгорга берилади.
30. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари рўйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Уларга мукофотланганлик ҳақидаги диплом, кўкрак нишони ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.
31. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси республика бўйича совриндорларнинг мониторингини олиб боради. Мониторинг жараёнида совриндорларнинг иш фаолияти, ўқиш жойи ва бошқа маълумотлари мунтазам янгиланиб борилади.
32. Совриндорларнинг ибратли фаолиятини кенг тарғиб этиш, келгусидаги ижтимоий фаоллигига кўмаклашиш, илмий-ижодий асарларининг чоп этилишига ёрдам бериш, уларни рағбатлантириш, қўлга киритган янги ютуқларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилади.
33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари Талабгорлар бўйича дастлабки таклифларни ишлаб чиқади, уларнинг ҳужжатларини шакллантиради ва туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этади. Ҳар йили 2 сентябрдан 20 сентябрга қадар Талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари 1. Танловнинг туман (шаҳар) босқичини ўтказади. Талабгорларнинг ҳужжатларини пухта ўрганиб чиқади, уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолайди, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ва барча йўналишларни қамраб олган ҳолда юқори натижаларга эришган талабгорларни кейинги босқичга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Ҳар йили 21 сентябрдан 10 октябрга қадар 2. Талабгорларнинг ҳужжатлари туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этилади. Ҳар йили 11 октябрдан 20 октябрга қадар 2-босқич Талабгорларни танлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари 1. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказади. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда атрофлича ўрганиб чиқади, суҳбат асосида танлов ташкил этади, уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларни баҳолайди, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ва барча йўналишларни қамраб олган ҳолда юқори натижаларга эришган талабгорларни кейинги босқичга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Ҳар йили 21 октябрдан 20 ноябрга қадар 2. Талабгорларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясига тақдим этилади. Ҳар йили 21 ноябрдан 30 ноябрга қадар 3-босқич Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Танловнинг республика босқичини ўтказади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тавсия этилган талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолайди, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ва барча йўналишларни қамраб олган ҳолда юқори натижаларга эришган талабгорлар бўйича якуний қарор қабул қилади. Ҳар йили 1 декабрдан 31 декабрга қадар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Талабгорлар бўйича тақдимномалар ва уларнинг ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади. Ҳар йили 20 январга қадар 4-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбирини ташкил этади. Ҳар йили 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш
Т/р Баҳолаш мезонлари Бериладиган баллар I. Фан йўналиши бўйича: 1. Ишлаб чиқилган (яратилган) ихтиро, янгилик, кашфиёт, инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларнинг мавжудлиги, амалиётга жорий этилганлиги ва патент олинганлиги 0 баллдан 15 баллгача 2. Янги дарсликлар, монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон дарс ишланмалари яратганлиги 0 баллдан 15 баллгача 3. Халқаро миқёсдаги интеллектуал танловлар, фан олимпиадаларида фахрли ўринларини эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 4. Халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 5. Республика миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 6. Республика миқёсдаги интеллектуал танловлар, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 7. Илмий мақола ва тезисларнинг аҳамияти, унда ёритилган масалаларнинг муҳимлиги, муаммо ва ечимларнинг илмий асосланганлиги 0 баллдан 5 баллгача 8. Илмий даража ва илмий унвонга эгалиги 0 баллдан 5 баллгача 9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 10. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача II. Таълим йўналиши бўйича: а) ўқувчи ва талабалар бўйича: 11. Халқаро миқёсдаги интеллектуал танловлар, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 12. Ишлаб чиқилган (яратилган) ихтиро, янгилик, кашфиёт, инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларнинг мавжудлиги, амалиётга жорий этилганлиги ва патент олинганлиги 0 баллдан 15 баллгача 13. Ўқув-услубий қўлланмалар, электрон дарс ишланмаларини яратганлиги 0 баллдан 15 баллгача 14. Халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 15. Республика миқёсдаги интеллектуал танловлар, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 16. Республика миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 17. Ўқув тўгараклари ва марказлари ташкил этганлиги ва унда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминланганлиги 0 баллдан 5 баллгача 18. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва академик лицейларни олтин ва кумуш медаль билан битирганлиги 0 баллдан 5 баллгача 19. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 20. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга кўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача б) ўқитувчи ва мураббийлар бўйича: 21. Янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, электрон дарс ишланмаларини яратганлиги 0 баллдан 15 баллгача 22. Халқаро миқёсдаги педагогик ва интеллектуал танловлар, олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 23. Ўқувчи ва шогирдларининг республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари, турли кўрик-танлов ва мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 24. Замонавий инновацион ишланмалар, янги педагогик технологиялар ва интерфаол усулларни ишлаб чиққанлиги, амалиётга жорий этганлиги, ҳудуд ва республика миқёсдаги оммалаштирилганлиги 0 баллдан 10 баллгача 25. Халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 26. Республика миқёсдаги педагогик ва интеллектуал танловлар, олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 27. Амалиётчи ўқитувчи сифатида янги авлод дарсликларини тажриба-синовдан ўтказганлиги, ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш жараёнидаги иштироки 0 баллдан 5 баллгача 28. Республика миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 29. Илмий даража ва илмий унвонга эгалиги, умумтаълим фанлари бўйича миллий малака сертификати мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 30. Ўқув ва касб тўгараклари ташкил этганлиги ва унда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаганлиги 0 баллдан 5 баллгача 31. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларини билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 32. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача III. Адабиёт йўналиши бўйича: 33. Асарларнинг (шеър, ҳикоя, қисса, роман ва б.) бадиий ғоя ва савияси юксак бўлиши, маънавий-эстетик жиҳатдан ажралиб туриши, муаллиф ижодий услуби ва дунёқарашининг ўзига хослиги 0 баллдан 15 баллгача 34. Шеърий тўпламлари, бадиий таржималари ва насрий асарларининг китоб ҳолида чоп этилганлиги 0 баллдан 15 баллгача 35. Адабиёт ва китобхонлик йўналишидаги халқаро миқёсдаги танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 36. Халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 37. Адабиёт ва китобхонлик йўналишидаги республика миқёсидаги танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 38. Республика миқёсидаги конференция ва семинарлар, китобхонлик ва тарғибот тадбирларида иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 39. Ижод намуналари антология, баёз ва турли бадиий-публицистик тўпламларга киритилганлиги, республика ва халқаро нашрларда чоп этилганлиги ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёритилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 40. Ижодий ишлари соҳанинг етакчи мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 41. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 42. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача IV. Маданият йўналиши бўйича: 43. Маданият соҳасидаги халқаро танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 44. Халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 45. Ўзбек миллий маданияти нуфузини халқаро миқёсда юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширганлиги 0 баллдан 10 баллгача 46. Маданият соҳасидаги республика танловларида фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 47. Республика миқёсидаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 48. Ташкилотчилигида республика миқёсида маданий-маърифий тадбирлар ва турли лойиҳалар амалга оширилганлиги 0 баллдан 10 баллгача 49. Республика миқёсида оммавий сайил, фестиваль ва бошқа маданий тадбирларнинг дастури ва сценарийларини ишлаб чиққанлиги 0 баллдан 10 баллгача 50. Ташкилотчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида маданий-маърифий тадбирлар ва турли лойиҳалар амалга оширилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 51. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида оммавий сайил, фестиваль ва бошқа маданий тадбирларнинг дастури ва сценарийларини ишлаб чиққанлиги 0 баллдан 5 баллгача 52. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 53. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача а) театр ва кино соҳаси бўйича: 54. Театр ва кино асарлари яратганлиги (сценарий муаллифи, режиссёр, актёр сифатида ва б.) ва уларнинг намойиш этилганлиги 0 баллдан 15 баллгача 55. Яратилган (сценарий муаллифи, режиссёр, актёр ва б.) театр ва кино асарлари бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук бўлиши 0 баллдан 15 баллгача 56. Театр ва кино йўналишида халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 57. Театр ва кино йўналишида халқаро миқёсдаги оммавий байрам, тантана, сайил ва гастроллар ҳамда конференция ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 58. Театр ва кино йўналишида республика миқёсидаги фестиваль ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 59. Театр ва кино йўналишида республика миқёсидаги оммавий байрам, тантана, сайил ва гастроллар ҳамда конференция ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 60. Яратилган (сценарий муаллифи, режиссёр, актёр ва б.) театр ва кино асарлари соҳанинг етакчи мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 61. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 62. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 63. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши хамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача б) журналистика ва сухандонлик соҳаси бўйича: 64. Оммавий ахборот воситаларида ёритилган публицистик мақолалари, хабар ва лавҳалари савияси ва аҳамияти 0 баллдан 15 баллгача 65. Журналистика соҳасида халқаро миқёсдаги танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 66. Журналистика соҳасида халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 67. Журналистика соҳасида республика миқёсидаги танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 68. Журналистика соҳасида республика миқёсидаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 69. Ижодий ишларининг китоб ҳолида чоп этилганлиги 0 баллдан 10 баллгача 70. Журналистик ишларида ижтимоий муаммолар, воқеа ва ҳодисалар шаффоф ва холис ёритилганлиги, танқидий-таҳлилий мушоҳада қилинганлиги 0 баллдан 5 баллгача 71. Ижод намуналари соҳанинг етакчи мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 72. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 73. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини кўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 74. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача V. Санъат йўналиши бўйича: а) бахшичилик, анъанавий ва эстрада хонандалиги, опера, чолғу ва рақс ижрочилиги ҳамда санъатнинг бошқа турлари бўйича: 75. Муаллифлигида яратилган ижодий ишлари 0 баллдан 15 баллгача 76. Халқаро миқёсдаги фестиваль ва кўрик-танловларда танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 77. Халқаро миқёсдаги оммавий байрам, тантана, сайил ва гастроллар ҳамда конференция ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 78. Республика миқёсидаги фестиваль ва кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 79. Республика миқёсидаги оммавий байрам, тантана, сайил ва гастроллар ҳамда конференция ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 80. Халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга қўшган ҳиссаси 0 баллдан 10 баллгача 81. Республика миқёсида Наврўз, Мустақиллик байрамлари ва бошқа нуфузли маданий-маърифий тадбирларда иштироки 0 баллдан 5 баллгача 82. Ижод намуналари соҳанинг етакчи мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 83. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 84. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 85. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача б) тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик, дизайн, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик бўйича: 86. Муаллифлигида яратилган ижодий ишлари 0 баллдан 15 баллгача 87. Халқаро миқёсдаги фестиваль, кўргазма ва кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 88. Халқаро миқёсда шахсий кўргазмаларининг намойиш этилганлиги, ижодий ишларининг санъат галереялари, музейлар ва бошқа нуфузли муассасаларда жойлаштирилганлиги (фойдаланилганлиги) 0 баллдан 15 баллгача 89. Республика миқёсидаги фестиваль, кўргазма ва кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 90. Республика миқёсида шахсий кўргазмаларининг намойиш этилганлиги, ижодий ишларининг санъат галереялари, музейлар ва бошқа нуфузли муассасаларда жойлаштирилганлиги (фойдаланилганлиги) 0 баллдан 10 баллгача 91. Республика ва халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 92. Миллий санъатимизнинг кўп йиллик анъаналари, қадимий намуналари, усул ва услубларини қайта тиклаш борасидаги ишлари 0 баллдан 5 баллгача 93. Ижод намуналари соҳанинг етакчи мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 94. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 95. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 96. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача VI. Спорт йўналиши бўйича: 97. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштироки, фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 98. Осиё ва Параосиё ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритганлиги 0 баллдан 15 баллгача 99. Жаҳон чемпионатларида фахрли ўринларни кўлга киритганлиги 0 баллдан 15 баллгача 100. Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубокларида фахрли ўринларни қўлга киритганлиги 0 баллдан 10 баллгача 101. Жаҳон кубоклари ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақалари ва турнирларда фахрли ўринларни қўлга киритганлиги 0 баллдан 10 баллгача 102. Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида фахрли ўринларни қўлга киритганлиги 0 баллдан 10 баллгача 103. Республика миқёсида терма жамоа аъзолигига қабул қилинганлиги 0 баллдан 5 баллгача 104. Спорт унвонларига эгалиги 0 баллдан 5 баллгача 105. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган республика миқёсидаги тадбирлар, спорт мусобақалари, турли акциялар ва маҳорат дарсларидаги иштироки 0 баллдан 5 баллгача 106. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 107. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача VII. Ахборот технологиялари йўналиши бўйича: 108. Ишлаб чиқилган (яратилган) дастурий таъминотлар, мобил иловалар, инновацион ғоя ва илмий ишланмаларнинг мавжудлиги, амалиётга жорий этилганлиги ва патент олинганлиги 0 баллдан 15 баллгача 109. Янги дарсликлар, монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон дарс ишланмалари яратганлиги 0 баллдан 15 баллгача 110. Ахборот технологиялари ва компьютерда дастурлаш соҳасида халқаро фан олимпиадалари ва турли танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 111. Соҳага оид халқаро миқёсдаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 112. Ахборот технологиялари ва компьютерда дастурлаш соҳасида халқаро фан олимпиадалари ва турли танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 113. Соҳага оид республика миқёсидаги конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 114. Ўқув тўгараклари ва марказлари ташкил этганлиги ва унда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаганлиги 0 баллдан 5 баллгача 115. Илмий даража ва илмий унвонга эгалиги 0 баллдан 5 баллгача 116. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 117. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача VIII. Жамоатчилик фаолияти йўналиши бўйича: 118. Ижтимоий муаммоларни, жамиятда долзарблик касб этган масалаларни ҳал этиш ва эзгу ташаббусларни амалга оширишга қаратилган лойиҳа ва тадқиқот ишларининг мавжудлиги ва амалиётга жорий этилганлиги 0 баллдан 15 баллгача 119. Глобал муаммолар ечимига бағишланган халқаро миқёсдаги форум, конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 15 баллгача 120. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни, тарихий-маданий муҳитни сақлаб қолиш каби ижтимоий муҳим масалалар бўйича республика миқёсида лойиҳалар ва акциялар ўтказганлиги 0 баллдан 15 баллгача 121. Услубий қўлланмалар, тарғибот материалларини яратганлиги 0 баллдан 10 баллгача 122. Глобал муаммолар ечимига бағишланган республика миқёсидаги форум, конференция, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 123. Миллий ва халқаро аҳамиятга молик бўлган оммавий спорт, маданий-маърифий ва бошқа жамоат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашганлиги 0 баллдан 10 баллгача 124. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий мерос, тарихий-маданий муҳитни асраб-авайлаш каби ижтимоий муҳим масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида лойиҳалар ва акциялар ўтказганлиги 0 баллдан 10 баллгача 125. Жамоатчилик фаолияти таниқли жамоат арбоблари ҳамда аҳоли томонидан эътироф этилганлиги 0 баллдан 5 баллгача 126. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини кўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 127. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача а) тадбиркорлик, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги фаолияти бўйича: 128. Амалга оширган инновацион ғоя, илғор ташаббус ва бизнес лойиҳалари 0 баллдан 15 баллгача 129. Халқаро миқёсда соҳага доир кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 15 баллгача 130. Илғор иш фаолияти ҳудуд ва республика миқёсида оммалаштирилганлиги 0 баллдан 15 баллгача 131. Халқаро миқёсдаги кўргазмалар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш йўналишларида ўтказилган ярмарка ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ва сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 10 баллгача 132. Республика миқёсидаги соҳага доир кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги 0 баллдан 10 баллгача 133. Амалиётга татбиқ этилган рационализаторлик таклифлари моҳияти, аҳамияти ва иқтисодий-ижтимоий самаралари 0 баллдан 10 баллгача 134. Янги иш ўринларини яратганлиги, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) самарадорлиги ва экспорт салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси 0 баллдан 10 баллгача 135. Республика миқёсидаги кўргазмалар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш йўналишларида ўтказилган ярмарка ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисида диплом ёки сертификатларининг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 136. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини қўлга киритганлиги ёки хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатларнинг мавжудлиги 0 баллдан 5 баллгача 137. Суҳбат жараёнида аниқланган талабгорнинг профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, уни амалиётга қўллай олиши ҳамда бошқа ютуқлари 0 баллдан 5 баллгача
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
1. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари 3. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи 4. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) спорт бўлими бошлиғи 6. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи 7. Лавозими бўйича — Республика Маънавият ва маърифат маркази туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 8. Лавозими бўйича — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 9. Лавозими бўйича — Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) ҳудудий бўлими бошлиғи 10. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимлиги муассислигидаги газета бош муҳаррири 11. Келишув асосида — халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти мудири, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати 12. Лавозими бўйича — IT -парк ҳудудий филиали туман (шаҳар) Рақамли технологиялар ўқув маркази менежери 13. Лавозими бўйича — туман (шаҳар)даги болалар мусиқа ва санъат мактаби директори 14. Лавозими бўйича — туман (шаҳар)даги профессионал таълим муассасаси директори 15. Лавозими бўйича — туман (шаҳар)даги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси 16. Лавозими бўйича — туман (шаҳар)даги умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат фани ўқитувчиси 17. Лавозими бўйича — «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси эстрада хонандаси 18. Лавозими бўйича — эркин ижодкор, ёзувчи 19. Лавозими бўйича — туман (шаҳар)даги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи 20. Лавозими бўйича — Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори (агар мавжуд бўлса) 21. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг
1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари бошлиқлари 3. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари бошлиқлари 4. Лавозими бўйича — Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари бошлиқлари 5. Лавозими бўйича — Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозими бўйича — Рақамли технологиялар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари 10. Лавозими бўйича — Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари 11. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари 12. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари 13. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги газета бош муҳаррири 14. Келишув асосида — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари 15. Лавозими бўйича — Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари 16. Лавозими бўйича — Ихтисослаштирилган санъат мактаби директори 17. Лавозими бўйича — Олий таълим муассасаси профессори 18. Лавозими бўйича — IT -парк раҳбари 19. Лавозими бўйича — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ижод мактаби директори 20. Лавозими бўйича — Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи 21. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар мусиқали драма театри директори 22. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мақом ансамбли бадиий раҳбарлари 23. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи 24. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир 25. Лавозими бўйича — «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари хонандаси 26. Лавозими бўйича — Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси 27. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин қизлар бошқармалари мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 ноябрь,
731-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1999-yil 10-iyundagi “Zulfiya nomidagi Davlat mukofotini taʼsis etish boʻyicha takliflarni qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida”gi PF-2326-son Farmoniga axborot texnologiyalari yoʻnalishida alohida yutuqlarga erishgan iqtidorli qizlarni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2024-yil 7-fevraldagi PF-34-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
talabgorlarga qoʻyiladigan talablar va ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholash mezonlari;
talabgorlarni tanlash boʻyicha tuman (shahar), hududiy va respublika komissiyalari faoliyatini tashkil etish;
talabgorlarning hujjatlarini taqdim etish va ularni rasmiylashtirish tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati toʻgʻrisida jamoatchilik oʻrtasida tushuntirish ishlarini amalga oshirsin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-noyabrdagi 731-son qaroriga ILOVA
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zulfiya nomidagi Davlat mukofotini taʼsis etish boʻyicha takliflarni qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 1999-yil 10-iyundagi PF-2326-son Farmoniga muvofiq Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti talabgorlarini (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) tanlash, ularning hujjatlarini rasmiylashtirish va taqdim etish tartibi hamda yoʻnalishlar boʻyicha talabgorlarning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholash mezonlarini belgilaydi.
2. Talabgorlar jamiyat hayotining turli soha va tarmoqlarida oʻz qobiliyat va imkoniyatlarini namoyon etib, aʼlo xulqi, zukkoligi, oʻqish va mehnat faoliyatidagi muvaffaqiyatlari, jamoat ishlaridagi faolligi, tashabbuskorligi va isteʼdodi bilan tengdoshlariga oʻrnak boʻlib kelayotgan xotin-qizlar orasidan tanlab olinadi.
3. Talabgorlar sakkizta yoʻnalish — fan, taʼlim, adabiyot, madaniyat, sanʼat, sport, axborot texnologiyalari va jamoatchilik faoliyati boʻyicha tanlovlar orqali saralanadi.
4. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti ijtimoiy faolligi va isteʼdodi bilan tengdoshlariga oʻrnak boʻlib kelayotgan oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan iqtidorli xotin-qizlarga oʻqish va mehnat faoliyatidagi yutuqlari uchun beriladi.
5. Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Talabgorlarga qoʻyiladigan talablar va ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholash mezonlari
6. Talabgorlar fan, taʼlim, adabiyot, madaniyat, sanʼat, sport, axborot texnologiyalari va jamoatchilik faoliyati yoʻnalishlaridan biri boʻyicha hujjatlar toʻplamini taqdim etishi lozim.
7. Zulfiya nomidagi Davlat mukofotini olish uchun talabgor yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan hududdan tavsiya etiladi.
8. Tanlov jarayonida talabgorning soʻnggi uch yil mobaynidagi ibratli faoliyati, fan, taʼlim, adabiyot, madaniyat, sanʼat, sport, axborot texnologiyalari va jamoatchilik faoliyati yoʻnalishlaridagi yutuqlari inobatga olinadi.
9. Talabgorlar:
respublika va xalqaro miqyosdagi tanlov, musobaqa va boshqa loyihalarda yuqori natijalarni qoʻlga kiritgan boʻlishi;
faoliyat koʻrsatayotgan sohada yangilik yaratgan, innovatsion gʻoyalar, ilmiy-amaliy va muhim ishlanmalarni amaliyotga joriy etgan, oʻqishda va mehnat faoliyatida ulkan muvaffaqiyatga erishgan, zamonaviy axborot kommunikatsiya texnologiyalarini va xorijiy tillarni puxta oʻzlashtirgan, bilimi, isteʼdodi, yetakchiligi hamda ijtimoiy hayotdagi faolligi bilan yoshlarga har tomonlama oʻrnak boʻlayotgan, shuningdek, tanlagan yoʻnalishi boʻyicha yutuqlarga erishgan boʻlishi lozim.
10. Talabgorlarning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlari ushbu Nizomning 2-ilovasida belgilangan mezonlar asosida baholanadi.
3-bob. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish
11. Talabgorlarni adolatli va xolisona tanlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida, shuningdek, tuman (shahar)larda komissiyalar tashkil etiladi.
12. Talabgorlarni tanlash boʻyicha:
tuman (shahar) komissiyalari ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq namunaviy tarkibda har toʻrt yilda uchdan ikki qismi yangilanishi nazarda tutilgan holda, tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining qarori bilan tashkil etiladi.
13. Komissiyalar aʼzolarining faoliyati jamoatchilik asosida olib boriladi.
14. Talabgorlarni tanlash boʻyicha respublika darajasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1999-yil 10-iyundagi PF-2326-son Farmoni bilan tasdiqlangan Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzurida Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — respublika komissiyasi) faoliyati tashkil etiladi.
15. Talabgorlarni tanlash boʻyicha:
tuman (shahar) komissiyalarida — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalarida — tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari;
respublika komissiyasida — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi ishchi organ hisoblanadi.
Ishchi organ komissiyalar yigʻilishlarini tashkil etadi va ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi.
16. Talabgorlarni tanlashning har bir bosqichida komissiyalarning yigʻilish qarorlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari hamda respublika komissiyasi:
talabgorlarning faoliyati, xususan, ijodiy ishlarini koʻrib chiqish, ular yuzasidan xulosalar berish uchun haq evaziga mutaxassis va ekspertlarni taklif etish;
talabgorlarning ibratli faoliyati va ijodiy ishlariga doir materiallarni tegishli tashkilotlarga ekspertlarning koʻrib chiqishi uchun yuborish;
talabgorlarning faoliyati va ijodi bilan tanishish uchun komissiya aʼzolarini, ekspertlar yoki ekspert komissiyalari aʼzolarini joylarga yuborish huquqiga ega.
4-bob. Talabgorlarni tanlash tartibi
18. Yoʻnalishlar boʻyicha har bir oʻringa munosib talabgorlarni tanlash quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
a) tuman (shahar) bosqichi — har yili 2-sentabrdan 20-oktabrga qadar oʻtkaziladi.
Talabgorlar boʻyicha dastlabki takliflar joylardagi davlat organlari tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tuman (shahar) komissiyalariga taqdim etiladi.
Tuman (shahar) komissiyasi taqdim etilgan hujjatlarni puxta oʻrganib chiqadi, ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholaydi, komissiya yigʻilishida muhokama qiladi va barcha yoʻnalishlarni qamrab olgan holda yuqori natijalarga erishgan talabgorlarni keyingi bosqichga tavsiya etish boʻyicha qaror qabul qiladi. Soʻngra talabgorlarning hujjatlarini tuman (shahar) hokimlarining taqdimnomalari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalariga taqdim etadi;
b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi — har yili 21-oktabrdan 30-noyabrga qadar oʻtkaziladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tuman (shahar) komissiyalari tomonidan tavsiya etilgan talabgorlarning hujjatlarini tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilgan holda puxta oʻrganib chiqadi.
Komissiya suhbat asosida tanlov tashkil etib, ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholaydi, komissiya yigʻilishida muhokama qiladi va barcha yoʻnalishlarni qamrab olgan holda yuqori natijalarga erishgan talabgorlarni keyingi bosqichga tavsiya etish boʻyicha qaror qabul qiladi. Soʻngra talabgorlarning hujjatlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining taqdimnomalari asosida respublika komissiyasiga taqdim etadi;
v) respublika bosqichi — har yili 1-dekabrdan 31-dekabrga qadar oʻtkaziladi,
Respublika komissiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tomonidan tavsiya etilgan talabgorlarning hujjatlarini tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilgan holda puxta oʻrganib chiqadi.
Komissiya suhbat asosida tanlov tashkil etib, har bir yoʻnalish boʻyicha talabgorlarning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholaydi hamda yuqori natijalarga erishgan eng munosib talabgorlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qiladi.
19. Talabgorlar boʻyicha taqdimnomalar va ularning hujjatlar toʻplami Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga har yili 20-yanvarga qadar taqdim etilishi lozim.
20. Talabgorlarni tanlash boʻyicha amalga oshiriladigan tanlov bosqichlari shaffof va oshkora ravishda video va foto lavhalarga olingan holda oʻtkaziladi.
21. Talabgorlarning erishgan yutuqlari ommaviy axborot vositalarida yoritib boriladi.
5-bob. Hujjatlarni taqdim etish va rasmiylashtirish tartibi
22. Talabgorlarning dastlabki hujjatlari davlat organlari va tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan shakllantiriladi.
23. Hujjatlar mazkur Nizomning 18 va 19-bandlarida belgilangan muddatlarda taqdim etiladi.
24. Talabgorlarning hujjatlarini tayyorlashda, avvalo, ularning eng asosiy yutuqlari asosida yoʻnalishi toʻgʻri tanlab olinishi va ushbu yoʻnalish boʻyicha erishgan yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlar, soʻngra qoʻshimcha qirralarini va ibratli jamoatchilik ishlarini yorituvchi maʼlumotlar yillar kesimida jamlanib, taqdim etilishi lozim.
25. Hujjatlar fayl papkada tartib bilan shakllantirilib, avval asosiy yutuqlari, soʻng boshqa qoʻshimcha yutuqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yillar ketma-ketligida jamlanadi.
26. Talabgorlarning hujjatlari keyingi bosqichga yuborilganidan soʻng ular tomonidan yangi yutuq qoʻlga kiritilgan boʻlsa yoki bevosita ularga taalluqli biror-bir oʻzgarish sodir boʻlsa, tegishli komissiyalar ishchi organi bu haqda yuqori turuvchi komissiyaning ishchi organini xabardor qilishi hamda tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etishi lozim.
27. Talabgorlarning hujjatlari toʻliqligi va maʼlumotlarning toʻgʻriligiga komissiyalarning ishchi organlari masʼul hisoblanadi.
28. Talabgorlar uchun taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar toʻplami respublika komissiyasi tomonidan belgilanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining 2 nafardan vakillariga — jami 28 nafar talabgorga beriladi.
30. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti sovrindorlari roʻyxati ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi. Ularga mukofotlanganlik haqidagi diplom, koʻkrak nishoni hamda bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdoridagi pul mukofoti har yili 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni arafasida tantanali vaziyatda topshiriladi.
31. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi respublika boʻyicha sovrindorlarning monitoringini olib boradi. Monitoring jarayonida sovrindorlarning ish faoliyati, oʻqish joyi va boshqa maʼlumotlari muntazam yangilanib boriladi.
32. Sovrindorlarning ibratli faoliyatini keng targʻib etish, kelgusidagi ijtimoiy faolligiga koʻmaklashish, ilmiy-ijodiy asarlarining chop etilishiga yordam berish, ularni ragʻbatlantirish, qoʻlga kiritgan yangi yutuqlarini ommaviy axborot vositalarida yoritib borish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan tashkil etiladi.
33. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari, nodavlat notijorat tashkilotlari Talabgorlar boʻyicha dastlabki takliflarni ishlab chiqadi, ularning hujjatlarini shakllantiradi va tuman (shahar) komissiyalariga taqdim etadi. Har yili 2-sentabrdan 20-sentabrga qadar Talabgorlarni tanlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyalari 1. Tanlovning tuman (shahar) bosqichini oʻtkazadi. Talabgorlarning hujjatlarini puxta oʻrganib chiqadi, ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholaydi, komissiya yigʻilishida muhokama qiladi va barcha yoʻnalishlarni qamrab olgan holda yuqori natijalarga erishgan talabgorlarni keyingi bosqichga tavsiya etish boʻyicha qaror qabul qiladi. Har yili 21-sentabrdan 10-oktabrga qadar 2. Talabgorlarning hujjatlari tuman (shahar) hokimlarining taqdimnomalari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalariga taqdim etiladi. Har yili 11-oktabrdan 20-oktabrga qadar 2-bosqich Talabgorlarni tanlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari 1. Tanlovning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichini oʻtkazadi. Tuman (shahar) hokimlari tomonidan tavsiya etilgan talabgorlarning hujjatlarini tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilgan holda atroflicha oʻrganib chiqadi, suhbat asosida tanlov tashkil etadi, ularning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarni baholaydi, komissiya yigʻilishida muhokama qiladi va barcha yoʻnalishlarni qamrab olgan holda yuqori natijalarga erishgan talabgorlarni keyingi bosqichga tavsiya etish boʻyicha qaror qabul qiladi. Har yili 21-oktabrdan 20-noyabrga qadar 2. Talabgorlarning hujjatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining taqdimnomalari asosida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasiga taqdim etiladi. Har yili 21-noyabrdan 30-noyabrga qadar 3-bosqich Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasi Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazadi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan tavsiya etilgan talabgorlarning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholaydi, komissiya yigʻilishida muhokama qiladi va barcha yoʻnalishlarni qamrab olgan holda yuqori natijalarga erishgan talabgorlar boʻyicha yakuniy qaror qabul qiladi. Har yili 1-dekabrdan 31-dekabrga qadar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Talabgorlar boʻyicha taqdimnomalar va ularning hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga taqdim etadi. Har yili 20-yanvarga qadar 4-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti sovrindorlarini tantanali taqdirlash tadbirini tashkil etadi. Har yili 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni arafasida
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarning yutuqlari, ilmiy-ijodiy va amaliy ishlarini baholash
T/r Baholash mezonlari Beriladigan ballar I. Fan yoʻnalishi boʻyicha: 1. Ishlab chiqilgan (yaratilgan) ixtiro, yangilik, kashfiyot, innovatsion texnologiyalar va ilmiy ishlanmalarning mavjudligi, amaliyotga joriy etilganligi va patent olinganligi 0 balldan 15 ballgacha 2. Yangi darsliklar, monografiya, oʻquv va uslubiy qoʻllanmalar, elektron dars ishlanmalari yaratganligi 0 balldan 15 ballgacha 3. Xalqaro miqyosdagi intellektual tanlovlar, fan olimpiadalarida faxrli oʻrinlarini egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 4. Xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 5. Respublika miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 6. Respublika miqyosdagi intellektual tanlovlar, fan olimpiadalarida faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 7. Ilmiy maqola va tezislarning ahamiyati, unda yoritilgan masalalarning muhimligi, muammo va yechimlarning ilmiy asoslanganligi 0 balldan 5 ballgacha 8. Ilmiy daraja va ilmiy unvonga egaligi 0 balldan 5 ballgacha 9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 10. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha II. Taʼlim yoʻnalishi boʻyicha: a) oʻquvchi va talabalar boʻyicha: 11. Xalqaro miqyosdagi intellektual tanlovlar, fan olimpiadalarida faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 12. Ishlab chiqilgan (yaratilgan) ixtiro, yangilik, kashfiyot, innovatsion texnologiyalar va ilmiy ishlanmalarning mavjudligi, amaliyotga joriy etilganligi va patent olinganligi 0 balldan 15 ballgacha 13. Oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar, elektron dars ishlanmalarini yaratganligi 0 balldan 15 ballgacha 14. Xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 15. Respublika miqyosdagi intellektual tanlovlar, fan olimpiadalarida faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 16. Respublika miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 17. Oʻquv toʻgaraklari va markazlari tashkil etganligi va unda oʻquvchilarning faol ishtirokini taʼminlanganligi 0 balldan 5 ballgacha 18. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari va akademik litseylarni oltin va kumush medal bilan bitirganligi 0 balldan 5 ballgacha 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 20. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga koʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha b) oʻqituvchi va murabbiylar boʻyicha: 21. Yangi darsliklar, oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar, elektron dars ishlanmalarini yaratganligi 0 balldan 15 ballgacha 22. Xalqaro miqyosdagi pedagogik va intellektual tanlovlar, olimpiadalarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 23. Oʻquvchi va shogirdlarining respublika va xalqaro miqyosdagi fan olimpiadalari, turli koʻrik-tanlov va musobaqalarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 24. Zamonaviy innovatsion ishlanmalar, yangi pedagogik texnologiyalar va interfaol usullarni ishlab chiqqanligi, amaliyotga joriy etganligi, hudud va respublika miqyosdagi ommalashtirilganligi 0 balldan 10 ballgacha 25. Xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 26. Respublika miqyosdagi pedagogik va intellektual tanlovlar, olimpiadalarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 27. Amaliyotchi oʻqituvchi sifatida yangi avlod darsliklarini tajriba-sinovdan oʻtkazganligi, oʻquv dasturlari va darsliklarni takomillashtirish jarayonidagi ishtiroki 0 balldan 5 ballgacha 28. Respublika miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 29. Ilmiy daraja va ilmiy unvonga egaligi, umumtaʼlim fanlari boʻyicha milliy malaka sertifikati mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 30. Oʻquv va kasb toʻgaraklari tashkil etganligi va unda oʻquvchilarning faol ishtirokini taʼminlaganligi 0 balldan 5 ballgacha 31. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarini bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 32. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha III. Adabiyot yoʻnalishi boʻyicha: 33. Asarlarning (sheʼr, hikoya, qissa, roman va b.) badiiy gʻoya va saviyasi yuksak boʻlishi, maʼnaviy-estetik jihatdan ajralib turishi, muallif ijodiy uslubi va dunyoqarashining oʻziga xosligi 0 balldan 15 ballgacha 34. Sheʼriy toʻplamlari, badiiy tarjimalari va nasriy asarlarining kitob holida chop etilganligi 0 balldan 15 ballgacha 35. Adabiyot va kitobxonlik yoʻnalishidagi xalqaro miqyosdagi tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 36. Xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 37. Adabiyot va kitobxonlik yoʻnalishidagi respublika miqyosidagi tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 38. Respublika miqyosidagi konferensiya va seminarlar, kitobxonlik va targʻibot tadbirlarida ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 39. Ijod namunalari antologiya, bayoz va turli badiiy-publitsistik toʻplamlarga kiritilganligi, respublika va xalqaro nashrlarda chop etilganligi va Internet jahon axborot tarmogʻida yoritilganligi 0 balldan 5 ballgacha 40. Ijodiy ishlari sohaning yetakchi mutaxassislari hamda keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 41. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 42. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha IV. Madaniyat yoʻnalishi boʻyicha: 43. Madaniyat sohasidagi xalqaro tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 44. Xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 45. Oʻzbek milliy madaniyati nufuzini xalqaro miqyosda yuksaltirishga qaratilgan loyihalarni amalga oshirganligi 0 balldan 10 ballgacha 46. Madaniyat sohasidagi respublika tanlovlarida faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 47. Respublika miqyosidagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 48. Tashkilotchiligida respublika miqyosida madaniy-maʼrifiy tadbirlar va turli loyihalar amalga oshirilganligi 0 balldan 10 ballgacha 49. Respublika miqyosida ommaviy sayil, festival va boshqa madaniy tadbirlarning dasturi va ssenariylarini ishlab chiqqanligi 0 balldan 10 ballgacha 50. Tashkilotchiligida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida madaniy-maʼrifiy tadbirlar va turli loyihalar amalga oshirilganligi 0 balldan 5 ballgacha 51. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida ommaviy sayil, festival va boshqa madaniy tadbirlarning dasturi va ssenariylarini ishlab chiqqanligi 0 balldan 5 ballgacha 52. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 53. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha a) teatr va kino sohasi boʻyicha: 54. Teatr va kino asarlari yaratganligi (ssenariy muallifi, rejissor, aktyor sifatida va b.) va ularning namoyish etilganligi 0 balldan 15 ballgacha 55. Yaratilgan (ssenariy muallifi, rejissor, aktyor va b.) teatr va kino asarlari badiiy va gʻoyaviy jihatdan yetuk boʻlishi 0 balldan 15 ballgacha 56. Teatr va kino yoʻnalishida xalqaro miqyosdagi festival va tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 57. Teatr va kino yoʻnalishida xalqaro miqyosdagi ommaviy bayram, tantana, sayil va gastrollar hamda konferensiya va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 58. Teatr va kino yoʻnalishida respublika miqyosidagi festival va tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 59. Teatr va kino yoʻnalishida respublika miqyosidagi ommaviy bayram, tantana, sayil va gastrollar hamda konferensiya va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 60. Yaratilgan (ssenariy muallifi, rejissor, aktyor va b.) teatr va kino asarlari sohaning yetakchi mutaxassislari hamda keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 61. Madaniy-maʼrifiy va targʻibot tadbirlarida ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 62. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 63. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi xamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha b) jurnalistika va suxandonlik sohasi boʻyicha: 64. Ommaviy axborot vositalarida yoritilgan publitsistik maqolalari, xabar va lavhalari saviyasi va ahamiyati 0 balldan 15 ballgacha 65. Jurnalistika sohasida xalqaro miqyosdagi tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 66. Jurnalistika sohasida xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 67. Jurnalistika sohasida respublika miqyosidagi tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 68. Jurnalistika sohasida respublika miqyosidagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 69. Ijodiy ishlarining kitob holida chop etilganligi 0 balldan 10 ballgacha 70. Jurnalistik ishlarida ijtimoiy muammolar, voqea va hodisalar shaffof va xolis yoritilganligi, tanqidiy-tahliliy mushohada qilinganligi 0 balldan 5 ballgacha 71. Ijod namunalari sohaning yetakchi mutaxassislari hamda keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 72. Madaniy-maʼrifiy va targʻibot tadbirlarida ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 73. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini koʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 74. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha V. Sanʼat yoʻnalishi boʻyicha: a) baxshichilik, anʼanaviy va estrada xonandaligi, opera, cholgʻu va raqs ijrochiligi hamda sanʼatning boshqa turlari boʻyicha: 75. Muallifligida yaratilgan ijodiy ishlari 0 balldan 15 ballgacha 76. Xalqaro miqyosdagi festival va koʻrik-tanlovlarda tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 77. Xalqaro miqyosdagi ommaviy bayram, tantana, sayil va gastrollar hamda konferensiya va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 78. Respublika miqyosidagi festival va koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 79. Respublika miqyosidagi ommaviy bayram, tantana, sayil va gastrollar hamda konferensiya va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 80. Xalqimiz maʼnaviyatini yuksaltirish, mustaqillik gʻoyalarini, jamiyatimizda amalga oshirilayotgan madaniy-maʼrifiy islohotlar mohiyatini sanʼat vositasida targʻib etishga qoʻshgan hissasi 0 balldan 10 ballgacha 81. Respublika miqyosida Navroʻz, Mustaqillik bayramlari va boshqa nufuzli madaniy-maʼrifiy tadbirlarda ishtiroki 0 balldan 5 ballgacha 82. Ijod namunalari sohaning yetakchi mutaxassislari hamda keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 83. Madaniy-maʼrifiy va targʻibot tadbirlarida ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 84. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 85. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha b) tasviriy va amaliy sanʼat, hunarmandchilik, dizayn, haykaltaroshlik va meʼmorchilik boʻyicha: 86. Muallifligida yaratilgan ijodiy ishlari 0 balldan 15 ballgacha 87. Xalqaro miqyosdagi festival, koʻrgazma va koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 88. Xalqaro miqyosda shaxsiy koʻrgazmalarining namoyish etilganligi, ijodiy ishlarining sanʼat galereyalari, muzeylar va boshqa nufuzli muassasalarda joylashtirilganligi (foydalanilganligi) 0 balldan 15 ballgacha 89. Respublika miqyosidagi festival, koʻrgazma va koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 90. Respublika miqyosida shaxsiy koʻrgazmalarining namoyish etilganligi, ijodiy ishlarining sanʼat galereyalari, muzeylar va boshqa nufuzli muassasalarda joylashtirilganligi (foydalanilganligi) 0 balldan 10 ballgacha 91. Respublika va xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 92. Milliy sanʼatimizning koʻp yillik anʼanalari, qadimiy namunalari, usul va uslublarini qayta tiklash borasidagi ishlari 0 balldan 5 ballgacha 93. Ijod namunalari sohaning yetakchi mutaxassislari hamda keng jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 94. Madaniy-maʼrifiy va targʻibot tadbirlarida ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 95. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 96. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha VI. Sport yoʻnalishi boʻyicha: 97. Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlarida ishtiroki, faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 98. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarida faxrli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi 0 balldan 15 ballgacha 99. Jahon chempionatlarida faxrli oʻrinlarni koʻlga kiritganligi 0 balldan 15 ballgacha 100. Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va kuboklarida faxrli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi 0 balldan 10 ballgacha 101. Jahon kuboklari va boshqa nufuzli xalqaro sport musobaqalari va turnirlarda faxrli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi 0 balldan 10 ballgacha 102. Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklarida faxrli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi 0 balldan 10 ballgacha 103. Respublika miqyosida terma jamoa aʼzoligiga qabul qilinganligi 0 balldan 5 ballgacha 104. Sport unvonlariga egaligi 0 balldan 5 ballgacha 105. Sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilishga qaratilgan respublika miqyosidagi tadbirlar, sport musobaqalari, turli aksiyalar va mahorat darslaridagi ishtiroki 0 balldan 5 ballgacha 106. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 107. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha VII. Axborot texnologiyalari yoʻnalishi boʻyicha: 108. Ishlab chiqilgan (yaratilgan) dasturiy taʼminotlar, mobil ilovalar, innovatsion gʻoya va ilmiy ishlanmalarning mavjudligi, amaliyotga joriy etilganligi va patent olinganligi 0 balldan 15 ballgacha 109. Yangi darsliklar, monografiya, oʻquv va uslubiy qoʻllanmalar, elektron dars ishlanmalari yaratganligi 0 balldan 15 ballgacha 110. Axborot texnologiyalari va kompyuterda dasturlash sohasida xalqaro fan olimpiadalari va turli tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 111. Sohaga oid xalqaro miqyosdagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 112. Axborot texnologiyalari va kompyuterda dasturlash sohasida xalqaro fan olimpiadalari va turli tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 113. Sohaga oid respublika miqyosidagi konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 114. Oʻquv toʻgaraklari va markazlari tashkil etganligi va unda yoshlarning faol ishtirokini taʼminlaganligi 0 balldan 5 ballgacha 115. Ilmiy daraja va ilmiy unvonga egaligi 0 balldan 5 ballgacha 116. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 117. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha VIII. Jamoatchilik faoliyati yoʻnalishi boʻyicha: 118. Ijtimoiy muammolarni, jamiyatda dolzarblik kasb etgan masalalarni hal etish va ezgu tashabbuslarni amalga oshirishga qaratilgan loyiha va tadqiqot ishlarining mavjudligi va amaliyotga joriy etilganligi 0 balldan 15 ballgacha 119. Global muammolar yechimiga bagʻishlangan xalqaro miqyosdagi forum, konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 15 ballgacha 120. Atrof-muhitni muhofaza qilish, madaniy merosni, tarixiy-madaniy muhitni saqlab qolish kabi ijtimoiy muhim masalalar boʻyicha respublika miqyosida loyihalar va aksiyalar oʻtkazganligi 0 balldan 15 ballgacha 121. Uslubiy qoʻllanmalar, targʻibot materiallarini yaratganligi 0 balldan 10 ballgacha 122. Global muammolar yechimiga bagʻishlangan respublika miqyosidagi forum, konferensiya, simpozium va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 123. Milliy va xalqaro ahamiyatga molik boʻlgan ommaviy sport, madaniy-maʼrifiy va boshqa jamoat tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga koʻmaklashganligi 0 balldan 10 ballgacha 124. Atrof-muhitni muhofaza qilish, madaniy meros, tarixiy-madaniy muhitni asrab-avaylash kabi ijtimoiy muhim masalalar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida loyihalar va aksiyalar oʻtkazganligi 0 balldan 10 ballgacha 125. Jamoatchilik faoliyati taniqli jamoat arboblari hamda aholi tomonidan eʼtirof etilganligi 0 balldan 5 ballgacha 126. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini koʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 127. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha a) tadbirkorlik, fermer xoʻjaliklari va ishlab chiqarish korxonalaridagi faoliyati boʻyicha: 128. Amalga oshirgan innovatsion gʻoya, ilgʻor tashabbus va biznes loyihalari 0 balldan 15 ballgacha 129. Xalqaro miqyosda sohaga doir koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 15 ballgacha 130. Ilgʻor ish faoliyati hudud va respublika miqyosida ommalashtirilganligi 0 balldan 15 ballgacha 131. Xalqaro miqyosdagi koʻrgazmalar, sanoat, qishloq xoʻjaligi va ishlab chiqarish yoʻnalishlarida oʻtkazilgan yarmarka va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom va sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 10 ballgacha 132. Respublika miqyosidagi sohaga doir koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarni egallaganligi 0 balldan 10 ballgacha 133. Amaliyotga tatbiq etilgan ratsionalizatorlik takliflari mohiyati, ahamiyati va iqtisodiy-ijtimoiy samaralari 0 balldan 10 ballgacha 134. Yangi ish oʻrinlarini yaratganligi, ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) samaradorligi va eksport salohiyatini oshirishga qoʻshgan hissasi 0 balldan 10 ballgacha 135. Respublika miqyosidagi koʻrgazmalar, sanoat, qishloq xoʻjaligi va ishlab chiqarish yoʻnalishlarida oʻtkazilgan yarmarka va seminarlarda ishtirok etganligi toʻgʻrisida diplom yoki sertifikatlarining mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 136. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalarini qoʻlga kiritganligi yoki xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha milliy va xalqaro sertifikatlarning mavjudligi 0 balldan 5 ballgacha 137. Suhbat jarayonida aniqlangan talabgorning professional tayyorgarligi, bilim darajasi, uni amaliyotga qoʻllay olishi hamda boshqa yutuqlari 0 balldan 5 ballgacha
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining
1. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, Komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimligi tashkiliy-kadrlar guruhi rahbari 3. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) madaniyat boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) sport boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 8. Lavozimi boʻyicha — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 9. Lavozimi boʻyicha — Savdo-sanoat palatasining tuman (shahar) hududiy boʻlimi boshligʻi 10. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimligi muassisligidagi gazeta bosh muharriri 11. Kelishuv asosida — xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi kotibiyati mudiri, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi deputati 12. Lavozimi boʻyicha — IT -park hududiy filiali tuman (shahar) Raqamli texnologiyalar oʻquv markazi menejeri 13. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar)dagi bolalar musiqa va sanʼat maktabi direktori 14. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar)dagi professional taʼlim muassasasi direktori 15. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar)dagi umumiy oʻrta taʼlim maktabi oʻqituvchisi 16. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar)dagi umumiy oʻrta taʼlim maktabining tasviriy sanʼat fani oʻqituvchisi 17. Lavozimi boʻyicha — “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi estrada xonandasi 18. Lavozimi boʻyicha — erkin ijodkor, yozuvchi 19. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar)dagi bolalar va oʻsmirlar sport maktabi murabbiyi 20. Lavozimi boʻyicha — Zulfiya nomidagi davlat mukofoti sovrindori (agar mavjud boʻlsa) 21. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi mutaxassisi, Komissiyaning masʼul kotibi
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalarining
1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, Komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmalari boshliqlari 3. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi raisi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari boshliqlari 4. Lavozimi boʻyicha — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimlari boshliqlari 5. Lavozimi boʻyicha — Yoshlar ishlari agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimi boʻyicha — Raqamli texnologiyalar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari 10. Lavozimi boʻyicha — Savdo-sanoat palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari boshliqlari 11. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar boshqarmalari boshliqlari 12. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari boshliqlari 13. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi muassisligidagi gazeta bosh muharriri 14. Kelishuv asosida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari kotibiyatlari mudirlari 15. Lavozimi boʻyicha — Badiiy ijodkorlar uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlimlari 16. Lavozimi boʻyicha — Ixtisoslashtirilgan sanʼat maktabi direktori 17. Lavozimi boʻyicha — Oliy taʼlim muassasasi professori 18. Lavozimi boʻyicha — IT -park rahbari 19. Lavozimi boʻyicha — Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Ijod maktabi direktori 20. Lavozimi boʻyicha — Ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktabi murabbiyi 21. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar musiqali drama teatri direktori 22. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar maqom ansambli badiiy rahbarlari 23. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, yozuvchi 24. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, shoir 25. Lavozimi boʻyicha — “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boʻlimlari xonandasi 26. Lavozimi boʻyicha — Zulfiya nomidagi davlat mukofoti sohibasi 27. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin qizlar boshqarmalari mutaxassisi, Komissiyaning masʼul kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 1-noyabr,
731-son