📅 2024-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 октября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 October 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
РЕЕСТР
СХЕМАСИ
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг юқори сифатли ва қулай йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, соҳада бозор тамойилларини жорий этиш, молиялаштириш тизими ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали хусусий сектор учун жозибали бизнес муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб бериш;
норентабель автобус йўналишларидан кўрилган зарарларни қоплаш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
норентабель автобус йўналишларига субсидия ажратиш тартиби ва шартлари.
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарлар Маъмурий регламентда белгиланган тартибда қоплаб берилади.
2. Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 25 декабрга қадар:
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши кузатиб борилишини таъминласин.
3. Белгилансинки:
Маъмурий регламентга мувофиқ ташувчилар шаҳар ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш юзасидан ЯИДХП орқали 2025 йил 1 февралдан бошлаб мурожаат қиладилар;
шаҳар ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб беришда талаб этиладиган маълумотларни (ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур қарорнинг 4 ва 6-бандларида назарда тутилган шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун, истисно тариқасида, 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда қоплаб берилади».
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 718-сон қарорига ИЛОВА
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
норентабель автобус йўналишлари — тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш, Тошкент шаҳри бундан мустасно;
норентабель автобус йўналишлари реестри — ташувчиларнинг асосланган таклифларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда — транспорт бошқармалари) томонидан рентабеллик даражаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига киритилган норентабель автобус йўналишлари рўйхати (кейинги ўринларда — Реестр);
масъул ташкилотлар — транспорт бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари;
ташувчи — тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — ташувчилар);
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими — автомобиль транспорти соҳасидаги ягона интерактив ахборот тизими.
3. Норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича зарур маблағлар (кейинги ўринларда — субсидия) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилади.
4. Транспорт бошқармалари томонидан «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ Реестр шакллантирилади ҳамда ҳар бир вилоят кесимида юритилади.
5. Ташувчиларнинг асосланган таклифларига мувофиқ транспорт бошқармалари томонидан бир йилда бир маротаба 1 июлга қадар норентабель автобус йўналишларининг рентабеллик даражаси ўрганиб чиқилиб, Реестр тасдиқланади ҳамда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилади.
6. Ташувчи ҳамда транспорт бошқармалари ўртасида белгиланган тартибда оммавий оферта шаклида муайян муддатга тузиладиган, йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартнома бекор қилиниши натижасида ушбу йўналиш Реестрдан чиқарилмайди.
7. Ташувчиларга субсидия ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схемага асосан ажратилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва шартлари
8. Ташувчи ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ташувчи ЯИДХП орқали субсидия ажратиш бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
ташувчининг аризаси;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ норентабель йўналишдан кўрилган зарар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари;
молиявий ҳисобот;
статистик ҳисобот;
ёқилғи, материал харажатларини асословчи ҳисоб-фактура ва ёқилғи нормаси ҳамда ёқилғи сарфи тўғрисидаги маълумотлар.
Ташувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
10. ЯИДХП орқали ариза ҳамда илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар автоматик тарзда тегишли транспорт бошқармаларига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
11. Транспорт бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни беш иш куни мобайнида тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқади.
12. Масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
13. Масъул ташкилотлар томонидан субсидия ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади. Бунда:
субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, ариза Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) юборилади;
рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши учун беш иш куни муддат берилган ҳолда ташувчига ЯИДХП орқали юборилади.
14. Масъул ташкилотлар бир иш кунида субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани ташувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
йўналиш норентабель автобус йўналишлари реестрига киритилмаганлиги ва мазкур йўналишдан кўрилган зарарларни қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилмаганлиги;
аризада ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
ташувчи банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлиши.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ташувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани олган кундан бошлаб кўпи билан беш иш куни давомида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу бандда кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
16. Субсидия ҳудудий комиссияларнинг қарорлари асосида ажратилади.
17. Қабул қилинган қарор бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига юборилади.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли маблағлар икки иш кунида ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлигига ташувчилар масъул ҳисобланади.
20. Ташувчиларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилишига ва маблағлар ажратилишига ҳудудий комиссиялар раислари масъул ҳисобланади.
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
_____________________вилоятининг шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишлари бўйича
Т/р Автобус йўналиши Масофаси (км) Қатнов очилган сана Режа бўйича автотранспорт сони Ташувчи номи (ёки бириктирилмаган) Тузилган шартнома Реестрга киритиш ёки чиқариш Транспорт бошқармаси бошлиғининг Ф.И.О. тури Шаҳар атрофи (ША) ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро (ВИШ) Т/р Автобус йўналиши номи Сана Амал қилиш муддати Сана киритиш ёки чиқариш 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. 3. 4. 5.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарни субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ташувчи ЯИДХП орқали норентабель автобус йўналиши бўйича кўрилган зарарни қоплаш (субсидия ажратиш) бўйича ариза билан мурожаат қилади. Ҳар ойнинг 10-санасигача 3-босқич ЯИДХП Мурожаат масъул ташкилотларга (Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари) юборилади. Автоматик тарзда 4-босқич Масъул ташкилотлар Ариза ҳамда илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш ва/ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда ташувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик тарзда юборади. Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, аризани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларга юборади. 5 иш кунида 5-босқич Комиссия Субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига юборади. 1 иш кунида 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан тегишли маблағлар ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади. 2 иш кунида
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
«________________________________» МЧЖнинг 20___ йил ______________ ойида ___________ (корхонанинг номи) ____________________________________ (ой) __________ _ _________________________________ ____-сонли ______________ автобус __ (шаҳар атрофи / вилоят ичидаги шаҳарлараро) _____ (№) _________ (йўналиш номи) _________ йўналиши бўйича ________________ молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ____________________________ (амалдаги ёки прогноз) _ __________________________________________________________ МАЪЛУМОТ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Норентабель йўналиш бўйича амалдаги кўрсаткич I. Умумий маълумотлар 1. йўналиш масофаси км 2. йўналишдаги автобуслар сони дона 3. йўналишдаги автобуслар қиймати млн.сўм 4. автобуснинг йўловчи сиғими йўловчи 5. йўналишдаги қатновлар сони дона 6. амалдаги тариф бир йўловчи-км сўм II. Жами йўловчилар сони йўловчи III. Даромадлар (7.+8.) минг сўм 7. нақд пулда йўловчи ташишдан минг сўм 8. электрон тўловда йўловчи ташишдан минг сўм IV. Таннарх харажати (9.+10.+11.+12.+13.+14.+15.+16.+17.) минг сўм 9. иш ҳақи харажати минг сўм 10. ягона ижтимоий тўлов минг сўм 11. ёқилғи (метан газ) минг сўм 12. шина харажати минг сўм 13. двигатель мой харажати минг сўм 14. фильтр, колодка ва бошқалар минг сўм 15. техник хизмат ва жорий таъмир минг сўм 16. амортизация минг сўм 17. бошқа харажатлар минг сўм V. Давр харажати (18.+19.+20.) минг сўм 18. сотиш харажати минг сўм 19. маъмурий харажатлар минг сўм 20. бошқа харажатлар минг сўм VI. Молиявий фаолият бўйича харажат минг сўм 21. фоиз харажатлари минг сўм VII. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромад минг сўм VIII. Жами харажат (IV+V+VI-VII.) минг сўм IX. Соф фойда ёки зарар (III.-VIII.) минг сўм 22. Рентабеллик даражаси (IX./IV. *100) %
Раҳбар ________________ ________________________ Имзо Ф.И.О. Бош ҳисобчи ________________ ________________________ Имзо Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 октябрь,
718-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
REYESTR
SXEMASI
Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda aholining yuqori sifatli va qulay yoʻlovchi tashish xizmatlariga boʻlgan ehtiyojlarini toʻliq qondirish, sohada bozor tamoyillarini joriy etish, moliyalashtirish tizimi va tarif siyosatini takomillashtirish orqali xususiy sektor uchun jozibali biznes muhitini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tashuvchilarning shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarini qoplab berish;
norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻrilgan zararlarni qoplash boʻyicha murojaatlarini koʻrib chiqish;
norentabel avtobus yoʻnalishlariga subsidiya ajratish tartibi va shartlari.
Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasida shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo norentabel mikroavtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlar Maʼmuriy reglamentda belgilangan tartibda qoplab beriladi.
2. Transport vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 25-dekabrga qadar:
Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishi kuzatib borilishini taʼminlasin.
3. Belgilansinki:
Maʼmuriy reglamentga muvofiq tashuvchilar shahar va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish yuzasidan YIDXP orqali 2025-yil 1-fevraldan boshlab murojaat qiladilar;
shahar va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berishda talab etiladigan maʼlumotlarni (hujjatlarni) koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.
4. Vazirlar Mahkamasining “Hududlarda jamoat transporti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-oktabrdagi 630-son qarorining 6-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda mazkur qarorning 4 va 6-bandlarida nazarda tutilgan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishida koʻriladigan zarar miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududi uchun, istisno tariqasida, 40 foizgacha (40 foiz ham shu jumlaga kiradi) miqdorda qoplab beriladi”.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-oktabrdagi 718-son qaroriga ILOVA
Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) tashuvchilarning shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarining bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
norentabel avtobus yoʻnalishlari — tijorat asosida yoʻlovchilar tashish xizmatini koʻrsatadigan va bunga maxsus ruxsatnomasi (litsenziyasi) boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishida koʻriladigan zarar miqdori 30 foizgacha (30 foiz ham shu jumlaga kiradi) boʻlgan yoʻnalish, Toshkent shahri bundan mustasno;
norentabel avtobus yoʻnalishlari reyestri — tashuvchilarning asoslangan takliflariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar transport boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — transport boshqarmalari) tomonidan rentabellik darajasi oʻrganib chiqilib, tasdiqlangan hamda “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimiga kiritilgan norentabel avtobus yoʻnalishlari roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — Reyestr);
masʼul tashkilotlar — transport boshqarmalari, Iqtisodiyot va moliya vazirligining hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining hududiy boshqarmalari;
tashuvchi — tijorat asosida yoʻlovchilar tashish xizmatini koʻrsatadigan va bunga maxsus ruxsatnomasi (litsenziyasi) boʻlgan yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — tashuvchilar);
“Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimi — avtomobil transporti sohasidagi yagona interaktiv axborot tizimi.
3. Norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarni qoplash boʻyicha zarur mablagʻlar (keyingi oʻrinlarda — subsidiya) Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlari parametrlarida nazarda tutiladi.
4. Transport boshqarmalari tomonidan “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimida mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq Reyestr shakllantiriladi hamda har bir viloyat kesimida yuritiladi.
5. Tashuvchilarning asoslangan takliflariga muvofiq transport boshqarmalari tomonidan bir yilda bir marotaba 1-iyulga qadar norentabel avtobus yoʻnalishlarining rentabellik darajasi oʻrganib chiqilib, Reyestr tasdiqlanadi hamda “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimiga tegishli maʼlumotlar kiritiladi.
6. Tashuvchi hamda transport boshqarmalari oʻrtasida belgilangan tartibda ommaviy oferta shaklida muayyan muddatga tuziladigan, yoʻnalishda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish huquqini beruvchi shartnoma bekor qilinishi natijasida ushbu yoʻnalish Reyestrdan chiqarilmaydi.
7. Tashuvchilarga subsidiya ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq sxemaga asosan ajratiladi.
2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi va shartlari
8. Tashuvchi YIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
9. Tashuvchi YIDXP orqali subsidiya ajratish boʻyicha quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:
tashuvchining arizasi;
mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq norentabel yoʻnalishdan koʻrilgan zarar boʻyicha hisob-kitob hujjatlari;
moliyaviy hisobot;
statistik hisobot;
yoqilgʻi, material xarajatlarini asoslovchi hisob-faktura va yoqilgʻi normasi hamda yoqilgʻi sarfi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
Tashuvchidan mazkur bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
10. YIDXP orqali ariza hamda ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlar avtomatik tarzda tegishli transport boshqarmalariga, Iqtisodiyot va moliya vazirligining hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining hududiy boshqarmalariga yuboriladi.
11. Transport boshqarmalari, Iqtisodiyot va moliya vazirligining hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining hududiy boshqarmalari arizaga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarni besh ish kuni mobaynida tegishliligi boʻyicha oʻrganib chiqadi.
12. Masʼul tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
13. Masʼul tashkilotlar tomonidan subsidiya ajratish yoki arizani rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlanadi. Bunda:
subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa tayyorlangan taqdirda, ariza Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar hokimliklari huzurida tashkil etiladigan tashuvchilar tomonidan shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarni qoplash boʻyicha hududiy komissiyalarga (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) yuboriladi;
rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlangan taqdirda, taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarda aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish usullari, shuningdek, koʻrsatilgan sabablarni bartaraf qilib, tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etishi uchun besh ish kuni muddat berilgan holda tashuvchiga YIDXP orqali yuboriladi.
14. Masʼul tashkilotlar bir ish kunida subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani tashuvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Subsidiya ajratish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:
yoʻnalish norentabel avtobus yoʻnalishlari reyestriga kiritilmaganligi va mazkur yoʻnalishdan koʻrilgan zararlarni qoplash Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlari parametrlarida nazarda tutilmaganligi;
arizada ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi;
tashuvchi bankrotlik yoki tugatish jarayonida boʻlishi.
Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
15. Tashuvchi subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani olgan kundan boshlab koʻpi bilan besh ish kuni davomida xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ushbu bandda koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.
16. Subsidiya hududiy komissiyalarning qarorlari asosida ajratiladi.
17. Qabul qilingan qaror bir ish kuni mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlariga yuboriladi.
18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlarining subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi qaroriga asosan Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan tegishli mablagʻlar ikki ish kunida tashuvchining tijorat banklardagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Subsidiya ajratish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligiga tashuvchilar masʼul hisoblanadi.
20. Tashuvchilarning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi murojaatlari oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqilishiga va mablagʻlar ajratilishiga hududiy komissiyalar raislari masʼul hisoblanadi.
21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
_____________________viloyatining shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlari boʻyicha
T/r Avtobus yoʻnalishi Masofasi (km) Qatnov ochilgan sana Reja boʻyicha avtotransport soni Tashuvchi nomi (yoki biriktirilmagan) Tuzilgan shartnoma Reyestrga kiritish yoki chiqarish Transport boshqarmasi boshligʻining F.I.O. turi Shahar atrofi (SHA) yoki viloyat ichidagi shaharlararo (VISH) T/r Avtobus yoʻnalishi nomi Sana Amal qilish muddati Sana kiritish yoki chiqarish 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. 3. 4. 5.
Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararni subsidiya ajratish yoʻli bilan qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashuvchi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Tashuvchi YIDXP orqali norentabel avtobus yoʻnalishi boʻyicha koʻrilgan zararni qoplash (subsidiya ajratish) boʻyicha ariza bilan murojaat qiladi. Har oyning 10-sanasigacha 3-bosqich YIDXP Murojaat masʼul tashkilotlarga (Transport vazirligining hududiy boshqarmalari, Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari, Soliq qoʻmitasining hududiy boshqarmalari) yuboriladi. Avtomatik tarzda 4-bosqich Masʼul tashkilotlar Ariza hamda ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqib, subsidiya ajratish va/yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi hamda tashuvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga avtomatik tarzda yuboradi. Subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa tayyorlangan taqdirda, arizani Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar hokimliklari huzurida tashkil etiladigan tashuvchilar tomonidan shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarni qoplash boʻyicha hududiy komissiyalarga yuboradi. 5 ish kunida 5-bosqich Komissiya Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi qarorni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlariga yuboradi. 1 ish kunida 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlarining subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi qaroriga asosan tegishli mablagʻlar tashuvchining tijorat banklardagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beriladi. 2 ish kunida
Shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo norentabel muntazam avtobus yoʻnalishlarida koʻrilgan zararlarni qoplab berish davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
“________________________________” MCHJning 20___ yil ______________ oyida ___________ (korxonaning nomi) ____________________________________ (oy) __________ _ _________________________________ ____-sonli ______________ avtobus __ (shahar atrofi / viloyat ichidagi shaharlararo) _____ (№) _________ (yoʻnalish nomi) _________ yoʻnalishi boʻyicha ________________ moliyaviy koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi ____________________________ (amaldagi yoki prognoz) _ __________________________________________________________ MAʼLUMOT T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Norentabel yoʻnalish boʻyicha amaldagi koʻrsatkich I. Umumiy maʼlumotlar 1. yoʻnalish masofasi km 2. yoʻnalishdagi avtobuslar soni dona 3. yoʻnalishdagi avtobuslar qiymati mln.soʻm 4. avtobusning yoʻlovchi sigʻimi yoʻlovchi 5. yoʻnalishdagi qatnovlar soni dona 6. amaldagi tarif bir yoʻlovchi-km soʻm II. Jami yoʻlovchilar soni yoʻlovchi III. Daromadlar (7.+8.) ming soʻm 7. naqd pulda yoʻlovchi tashishdan ming soʻm 8. elektron toʻlovda yoʻlovchi tashishdan ming soʻm IV. Tannarx xarajati (9.+10.+11.+12.+13.+14.+15.+16.+17.) ming soʻm 9. ish haqi xarajati ming soʻm 10. yagona ijtimoiy toʻlov ming soʻm 11. yoqilgʻi (metan gaz) ming soʻm 12. shina xarajati ming soʻm 13. dvigatel moy xarajati ming soʻm 14. filtr, kolodka va boshqalar ming soʻm 15. texnik xizmat va joriy taʼmir ming soʻm 16. amortizatsiya ming soʻm 17. boshqa xarajatlar ming soʻm V. Davr xarajati (18.+19.+20.) ming soʻm 18. sotish xarajati ming soʻm 19. maʼmuriy xarajatlar ming soʻm 20. boshqa xarajatlar ming soʻm VI. Moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajat ming soʻm 21. foiz xarajatlari ming soʻm VII. Moliyaviy faoliyatdan olinadigan daromad ming soʻm VIII. Jami xarajat (IV+V+VI-VII.) ming soʻm IX. Sof foyda yoki zarar (III.-VIII.) ming soʻm 22. Rentabellik darajasi (IX./IV. *100) %
Rahbar ________________ ________________________ Imzo F.I.O. Bosh hisobchi ________________ ________________________ Imzo F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 30-oktabr,
718-son