📅 2024-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
СЎРОВНОМА
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш тартибларини соддалаштириш ҳамда мазкур ҳолатларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича мурожаат қилиш;
термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш тартиби;
термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни яшаш учун яроқсиз деб топиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштириш.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати 2025 йил 1 январдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича тегишли техник талабларни ишлаб чиқсин;
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ш.С. Хидоятов ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 734-сон қарорига ИЛОВА
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
2. Давлат хизмати белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали туманлар (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан кўрсатилади.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси таркиби ушбу регламентга 2-иловада келтирилган таркибда тузилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва Комиссия ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
4. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Жисмоний шахслар ўзлари яшаб турган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг Комиссияга тушган ва Комиссия томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
5. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Тегишли уй-жойларни термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлигини аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича мазкур уй-жойда яшовчи ҳар қандай шахс ишончномасиз давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
6. Ариза берувчидан сўровномадан ташқари бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
7. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
9. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида Комиссияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Комиссияга юборилади.
11. Комиссия етти иш куни давомида сўровномани кўриб чиқиб, уй-жой жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда қуйидагиларни аниқлайди:
уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлик даражасини;
уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойнинг техник ҳолатини;
уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойда яшаш имконияти мавжудлигини;
уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойни яроқсиз ҳолатга келганлигини.
Ўрганиш натижасида Комиссия томонидан уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган хулоса Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юборилади.
Бунда ўрганиш натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлиги тасдиқланса, хабарнома қўшимча равишда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уй-жойни яшашга мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш ҳамда уй-жой фондидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганда;
ариза берувчи томонидан Комиссияга уй-жойни кўздан кечириш учун имкон берилмаганда ёки кўздан кечиришга тўсқинлик қилинганда;
уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган бўлишига қарамай, унинг техник ҳолати яшаш имконини берганда;
уй-жойда термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланиш ҳолатлари аниқланмаганда.
Давлат хизматини бошқа асосларга кўра рад қилиш тақиқланади.
13. Давлат хизматлари маркази хулоса келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга хулосани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
14. Ариза берувчига берилган хулоса келгусида уни давлат томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш учун асос ҳисобланади.
Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тадбирлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
15. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
16. Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
17. Комиссия раиси:
Комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
Комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
Комиссия қарорларини тасдиқлайди.
18. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича сўровномаларни қабул қилиш ҳамда ўрганиш натижаси юзасидан Комиссия хулосасини тақдим этиш Ишчи орган орқали амалга оширилади.
19. Ишчи орган:
Комиссия раисининг топшириқларига асосан Комиссия аъзоларини Комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
Комиссия иш режаларини тайёрлайди;
Комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
Комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
Комиссия иш юритувини амалга оширади.
20. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
21. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари Комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
22. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган Комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
23. Комиссия қарорлари Комиссия раиси томонидан имзоланади.
24. Комиссия ҳужжатлари Ишчи орган томонидан уч йил муддатгача сақланади.
25. Ишчи орган масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни бир иш куни ичида аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
26. Комиссия раиси Ишчи орган томонидан киритилган мезонлар юзасидан баҳолаш натижаларига асосан ариза берувчига уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича хулосани электрон (ЭРИ орқали) шаклда тасдиқлайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. Давлат хизматлари марказлари ва Комиссия аъзолари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторинг қилади.
29. Ариза берувчилар Комиссия аъзоларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
30. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 1. Сўровномани тўлдириб, Комиссияга юборади. 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда Комиссияга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Комиссия Сўровномани кўриб чиқиб, уй-жойни жойига чиқиб ўрганади ва ўрганиш натижалари бўйича уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича хулосани QR-код (штрихли код) қўйган ҳолда расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади. Етти иш куни давомида 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ариза берувчиларга тақдим этади. 10 дақиқа ичида
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси
1. Лавозимига кура — туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузуридаги «Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази» давлат муассасаси вакили 3. Лавозимига кўра — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошлиги 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими вакили 5. Лавозимига қура — туман (шаҳар) кадастр бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи, комиссия котиби
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Яшаш манзили: II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Расмий номи (тўлиқ): 2. Жойлашган жойи: 3. СТИРи: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): III. Уй-жой ҳақида маълумот: 1. Уй-жойнинг кадастр рақами (мавжуд бўлса): 2. Уй-жойнинг манзили: 3. Уй-жойнинг қаватлари сони (агар бир неча қаватдан иборат бўлса): 4. Аввал ушбу масала бўйича мурожаат қилинганлиги:
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича ХУЛОСА Берилган сана _________________________________________________________ ____ _____________________________ қонунчилик ҳужжатларида ______________________ _ ______ (ваколатли орган номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20 _ __ _ йил « ____» ________________________________________ даги _______________________________________________________ (йил, кун, ой) ____________________________________________ -сон сўровномангиз кўриб чиқилиб. __________________ ________________ __________ ____ ____ ___ (уй-жойнинг манзили) уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлиги натижасида уй-жой яроқсиз ҳолатга келганлигининг тасдиқланганлиги ёки рад этилганлиги маълум қилинади. Хулоса беришнинг рад этиш асослари (ариза рад қилинганда); 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда ариза берувчи такроран давлат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бунда мазкур мурожаатлар янгидан берилган ҳисобланади. ____________________________ ______________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) QR-код
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 ноябрь,
734-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
TARKIBI
SOʻROVNOMA
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish tartiblarini soddalashtirish hamda mazkur holatlarda aholini uy-joy bilan taʼminlashning huquqiy asoslarini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha murojaat qilish;
termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish tartibi;
termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni yashash uchun yaroqsiz deb topish toʻgʻrisidagi xulosalarni rasmiylashtirish.
2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmati 2025-yil 1-yanvardan boshlab tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan tuziladigan Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash komissiyasi tomonidan Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
3. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.
4. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi:
bir oy muddatda Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Fanlar akademiyasi bilan birgalikda termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha tegishli texnik talablarni ishlab chiqsin;
ikki oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri vazifasini bajaruvchi Sh.S. Xidoyatov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-noyabrdagi 734-son qaroriga ILOVA
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2. Davlat xizmati belgilangan tartibda Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali tumanlar (shahar) hokimliklari tomonidan tuziladigan Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tomonidan koʻrsatiladi.
Tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan tuziladigan Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash komissiyasi tarkibi ushbu reglamentga 2-ilovada keltirilgan tarkibda tuziladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va Komissiya oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
4. Jismoniy va yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Jismoniy shaxslar oʻzlari yashab turgan uy-joylarga nisbatan mulk huquqi mavjud yoki mavjud emasligidan qatʼi nazar, davlat xizmatidan foydalanishi mumkin.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning Komissiyaga tushgan va Komissiya tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
5. Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Tegishli uy-joylarni termit va boshqa hashoratlardan zararlanganligini aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha mazkur uy-joyda yashovchi har qanday shaxs ishonchnomasiz davlat xizmatidan foydalanishi mumkin.
6. Ariza beruvchidan soʻrovnomadan tashqari boshqa maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
8. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
9. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
10. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida Komissiyaga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda Komissiyaga yuboriladi.
11. Komissiya yetti ish kuni davomida soʻrovnomani koʻrib chiqib, uy-joy joylashgan hududga chiqqan holda quyidagilarni aniqlaydi:
uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganlik darajasini;
uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyning texnik holatini;
uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyda yashash imkoniyati mavjudligini;
uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyni yaroqsiz holatga kelganligini.
Oʻrganish natijasida Komissiya tomonidan uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida yaroqsiz holatga kelganligini tasdiqlash yoki rad etish ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtirilgan xulosa Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) yuboriladi.
Bunda oʻrganish natijasida uy-joyning yaroqsiz holatga kelganligi tasdiqlansa, xabarnoma qoʻshimcha ravishda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga uy-joyni yashashga moʻljallanmagan joylar toifasiga oʻtkazish hamda uy-joy fondidan chiqarish masalasini koʻrib chiqish uchun yuboriladi.
12. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
soʻrovnomada notoʻgʻri yoki xato maʼlumotlar koʻrsatilganda;
ariza beruvchi tomonidan Komissiyaga uy-joyni koʻzdan kechirish uchun imkon berilmaganda yoki koʻzdan kechirishga toʻsqinlik qilinganda;
uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlangan boʻlishiga qaramay, uning texnik holati yashash imkonini berganda;
uy-joyda termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanish holatlari aniqlanmaganda.
Davlat xizmatini boshqa asoslarga koʻra rad qilish taqiqlanadi.
13. Davlat xizmatlari markazi xulosa kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga xulosani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
14. Ariza beruvchiga berilgan xulosa kelgusida uni davlat tomonidan belgilangan tartibda uy-joy bilan taʼminlash uchun asos hisoblanadi.
Bunda ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan tadbirlar mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
3-bob. Komissiya faoliyatini tashkil etish
15. Komissiya aʼzolari jamoatchilik asosida ishlaydilar.
16. Komissiya oʻz vakolatlariga tegishli masalalarni komissiya raisi boshchiligida zarur hollarda oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.
17. Komissiya raisi:
Komissiyaning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi, uning ish rejasi bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshiradi;
Komissiyaning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;
Komissiya vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishlarida koʻrib chiqish uchun kiritadi;
Komissiya qarorlarini tasdiqlaydi.
18. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Komissiyaning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi.
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha soʻrovnomalarni qabul qilish hamda oʻrganish natijasi yuzasidan Komissiya xulosasini taqdim etish Ishchi organ orqali amalga oshiriladi.
19. Ishchi organ:
Komissiya raisining topshiriqlariga asosan Komissiya aʼzolarini Komissiya yigʻilishining oʻtkaziladigan joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
Komissiya ish rejalarini tayyorlaydi;
Komissiya bayonnomalarini yuritadi va tasdiqlangan bayonnomalarni komissiya aʼzolariga yuboradi;
Komissiya dalolatnomalari va xulosalarini manzillarga yetkazadi;
Komissiya ish yurituvini amalga oshiradi.
20. Komissiyaning barcha yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va qaror shaklida qabul qilinadi.
21. Komissiya ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Komissiya majlislari Komissiya aʼzolarining roʻyxatdagi tarkibining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda oʻtkaziladi.
22. Komissiya yigʻilishlarida ishtirok etadigan aʼzolarining uchdan ikki qismi yoqlab ovoz bergan Komissiya qarorlari qabul qilingan hisoblanadi va ushbu yigʻilishlarda qabul qilingan qarorlar yigʻilish kotibi tomonidan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
23. Komissiya qarorlari Komissiya raisi tomonidan imzolanadi.
24. Komissiya hujjatlari Ishchi organ tomonidan uch yil muddatgacha saqlanadi.
25. Ishchi organ masʼul tashkilotlar tomonidan kiritilgan xulosalarni bir ish kuni ichida arizalarni navbat asosida ularning qayd etilishi ketma-ketligiga muvofiq koʻrib chiqib, tasdiqlash uchun Komissiyaga kiritadi.
26. Komissiya raisi Ishchi organ tomonidan kiritilgan mezonlar yuzasidan baholash natijalariga asosan ariza beruvchiga uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyning yaroqsiz holatga kelganligini tasdiqlash yoki rad etish boʻyicha xulosani elektron (ERI orqali) shaklda tasdiqlaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Davlat xizmatlari markazlari va Komissiya aʼzolari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
28. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazorat va monitoring qiladi.
29. Ariza beruvchilar Komissiya aʼzolarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
30. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 1. Soʻrovnomani toʻldirib, Komissiyaga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda Komissiyaga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Komissiya Soʻrovnomani koʻrib chiqib, uy-joyni joyiga chiqib oʻrganadi va oʻrganish natijalari boʻyicha uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyning yaroqsiz holatga kelganligini tasdiqlash yoki rad etish boʻyicha xulosani QR-kod (shtrixli kod) qoʻygan holda rasmiylashtiradi va uni Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchiga (YIDXP orqali murojaat qilganda) yuboradi. Yetti ish kuni davomida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani ariza beruvchilarga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan tuziladigan Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash komissiyasi
1. Lavozimiga kura — tuman (shahar) hokimining uy-joy, kommunal xizmat koʻrsatish va obodonlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Fanlar akademiyasining Zoologiya instituti huzuridagi “Respublika termitlarga qarshi kurashish ilmiy ishlab-chiqarish markazi” davlat muassasasi vakili 3. Lavozimiga koʻra — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlinmasi boshligi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi vakili 5. Lavozimiga qura — tuman (shahar) kadastr boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi, komissiya kotibi
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash va yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Yashash manzili: II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Rasmiy nomi (toʻliq): 2. Joylashgan joyi: 3. STIRi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): III. Uy-joy haqida maʼlumot: 1. Uy-joyning kadastr raqami (mavjud boʻlsa): 2. Uy-joyning manzili: 3. Uy-joyning qavatlari soni (agar bir necha qavatdan iborat boʻlsa): 4. Avval ushbu masala boʻyicha murojaat qilinganligi:
Termit va boshqa hashoratlardan zararlangan uy-joylarni aniqlash yashash uchun yaroqsiz deb topish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joyning yaroqsiz holatga kelganligini tasdiqlash yoki rad etish boʻyicha XULOSA Berilgan sana _________________________________________________________ ____ _____________________________ qonunchilik hujjatlarida ______________________ _ ______ (vakolatli organ nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20 _ __ _ yil “ ____” ________________________________________ dagi _______________________________________________________ (yil, kun, oy) ____________________________________________ -son soʻrovnomangiz koʻrib chiqilib. __________________ ________________ __________ ____ ____ ___ (uy-joyning manzili) uy-joyning termitlar va boshqa hashoratlardan zararlanganligi natijasida uy-joy yaroqsiz holatga kelganligining tasdiqlanganligi yoki rad etilganligi maʼlum qilinadi. Xulosa berishning rad etish asoslari (ariza rad qilinganda); 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi takroran davlat xizmatidan foydalanish huquqiga ega. Bunda mazkur murojaatlar yangidan berilgan hisoblanadi. ____________________________ ______________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) QR-kod
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-noyabr,
734-son