📅 2024-yil 21-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 21-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 21 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 октября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства по противодействию коррупции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 October 2024 · Ministry and agency documents · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
буйруғи
НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ
Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг намунавий шакллари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ 2024 йил 6 декабрдан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2024 йил 21 октябрдаги 65-сон буйруғига ИЛОВА
Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг
Ушбу намунавий шаклларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими (бундан буён матнда ходим деб юритилади) — давлат органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, давлат муассасаларида, давлат мақсадли жамғармаларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёхуд сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ходими;
ходимга алоқадор шахслар (бундан буён матнда алоқадор шахслар деб юритилади) — ходимнинг яқин қариндошлари ҳамда ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;
манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;
яқин қариндошлар — ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.
1-боб. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарноманинг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
__________________________га (бевосита раҳбарнинг лавозими ва Ф.И.О.) ____________________________ _________________________дан (ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.) Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ХАБАРНОМА Мен ушбу хабарномада ўзим ва менга алоқадор шахсларнинг мавжуд манфаатлар тўқнашувига оид қуйидаги маълумотлар тўғрисида хабар бераман: 1. Ходимга оид маълумотлар 1. Идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлган тақдирда) 2. Алоқадор шахсларга оид маълумотлар * Ходимнинг яқин қариндошига оид маълумотлар 1. Фамилия, исми, отасининг исми 2. Идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлган тақдирда) Ходим қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахсга оид маълумотлар 1. Юридик шахснинг номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) Ходимнинг яқин қариндоши қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахсга оид маълумотлар 1. Юридик шахснинг номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
3. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви бўйича маълумот 1. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумот Ходимнинг лавозими Шахсий имзо ёки электрон рақамли имзоси ___________________________ (Ходимнинг Ф.И.О.) Тўлдирилган сана 20___ йил «____» _________ Ходимнинг бевосита раҳбари Мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чора: ___________________ _________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________ Ходимнинг бевосита раҳбарининг лавозими Шахсий имзо ёки электрон рақамли имзоси ___________________________ (Ходимнинг Ф.И.О.) Тўлдирилган сана 20___ йил «____» _________ Мавжуд манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрида рўйхатга олинган санаси ва тартиб рақами: 20___ йил «____» «_________________»; ____________________-сон.
2-боб. Ходимнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациясининг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Мен, _________________________________________________________________________ ушбу (фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг лавозими) _________________________________________________________________________________________ (йиллик/ишга қабул қилинаётганда/бошқа ишга ўтказилаётганда) тўлдираётган декларацияда ўзим ва менга алоқадор шахсларнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига оид қуйидаги маълумотларни ошкор қиламан: 1. Ходимга оид маълумотлар 1. Идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлган тақдирда) 2. Алоқадор шахсга оид маълумотлар * Ходимнинг яқин қариндошига оид маълумотлар 1. Фамилия, исми, отасининг исми 2. Идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлган тақдирда) Ходим қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахсга оид маълумотлар 1. Юридик шахснинг номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) Ходимнинг яқин қариндоши қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахсга оид маълумотлар 1. Юридик шахснинг номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
3. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумот _________ _________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда кўрсатилиши керак бўлган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (ходим томонидан манфаатлар тўқнашуви вазияти сифатида баҳоланадиган бошқа ҳолатлар кўрсатилади) Ходимнинг лавозими Шахсий имзо ёки электрон рақамли имзоси ___________________________ (Ходимнинг Ф.И.О.) Тўлдирилган сана 20___ йил «____» _________ Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрида рўйхатга олинган санаси ва рақами: 20___ йил «____» «_____________»; реестр рақами ______-сон.
3-боб. Алоқадор шахсларнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Мен ________________________________________________, ушбу декларацияда алоқадор шахс ________________________ (фамилияси, исми ва шарифи) сифатида ўзим ва ходим (ишга кираётган номзоднинг) эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига оид қуйидаги маълумотларни маълум қиламан: 1. Ходимга алоқадор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Ходимга алоқадор юридик шахснинг номи 4. Ходимга алоқадор солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 5. Ходимнинг Ф.И.О. ва лавозими 6. Жисмоний шахснинг ходим билан қариндошлиги тўғрисидаги маълумотлар ( ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) 7. Юридик шахснинг ходим билан алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотлар ( ходим ва унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса ёхуд унда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс ) Алоқадор шахс Шахсий имзо ёки электрон рақамли имзоси ___________________________ (Ф.И.О.) Тўлдирилган сана 20___ йил «____» _________ Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрида рўйхатга олинган санаси ва рақами: 20___ йил «____» «_____________»; реестр рақами ______-сон.
4-боб. Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Т/р Маълумот олинган сана Мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини реестрга киритган ходимнинг Ф.И.О. Ходим фаолият юритаётган таркибий бўлинманинг номи ва унинг лавозими Манфаатлар тўқнашувига оид қисқача маълумот Манфаатлар тўқнашувининг тури (мавжуд ёки эҳтимолий) Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чоралар Махсус бўлинма томонидан қабул қилинган хулоса рақами ва санаси, Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиш баённомаси рақами ва санаси Кўрилган чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш бўйича масъул шахс Махсус бўлинма ходимининг ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси ва сана 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. ...
Директор А. БУРХАНОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Директорнинг биринчи ўринбосари А. МУСАЕВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси К. РАФИКОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 октябрь,
2024 йил 30 сентябрь
2024 йил 27 сентябрь
2024 йил 27 сентябрь
65-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining
buyrugʻi
NAMUNAVIY SHAKLLARI
Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi xabarnoma, ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar va manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrining namunaviy shakllarini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonunining 9-moddasiga muvofiq buyuraman:
1. Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi xabarnoma, ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar va manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrining namunaviy shakllari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq 2024-yil 6-dekabrdan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining 2024-yil 21-oktabrdagi 65-son buyrugʻiga ILOVA
Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi xabarnoma, ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar va manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrining
Ushbu namunaviy shakllarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
davlat organining yoki boshqa tashkilotning xodimi (bundan buyon matnda xodim deb yuritiladi) — davlat organlarida va mahalliy davlat hokimiyati organlarida, davlat muassasalarida, davlat maqsadli jamgʻarmalarida, shuningdek ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz miqdorda va undan ortiq boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlarida mehnat shartnomasi (kontrakt) asosida yoxud saylab qoʻyiladigan yoki tayinlanadigan lavozimlarda mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirayotgan boshqaruv xodimi;
xodimga aloqador shaxslar (bundan buyon matnda aloqador shaxslar deb yuritiladi) — xodimning yaqin qarindoshlari hamda xodim va (yoki) uning yaqin qarindoshlari qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxs;
manfaatlar toʻqnashuvi — shaxsning shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorligi uning oʻz lavozim yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga taʼsir koʻrsatayotgan yoxud taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolarning, tashkilotlarning, jamiyatning yoki davlatning huquqlari, qonuniy manfaatlari oʻrtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan (mavjud manfaatlar toʻqnashuvi) yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan (ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi) vaziyat;
yaqin qarindoshlar — ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, oʻgʻillar, qizlar, er-xotinlar, shuningdek er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va farzandlari.
1-bob. Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi xabarnomaning NAMUNAVIY SHAKLI
__________________________ga (bevosita rahbarning lavozimi va F.I.O.) ____________________________ _________________________dan (xodimning lavozimi va F.I.O.) Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi XABARNOMA Men ushbu xabarnomada oʻzim va menga aloqador shaxslarning mavjud manfaatlar toʻqnashuviga oid quyidagi maʼlumotlar toʻgʻrisida xabar beraman: 1. Xodimga oid maʼlumotlar 1. Identifikatsiya ID-kartasi yoki biometrik pasport maʼlumotlari (seriyasi, raqami, berilgan sanasi) 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (mavjud boʻlgan taqdirda) 2. Aloqador shaxslarga oid maʼlumotlar * Xodimning yaqin qarindoshiga oid maʼlumotlar 1. Familiya, ismi, otasining ismi 2. Identifikatsiya ID-kartasi yoki biometrik pasport maʼlumotlari (seriyasi, raqami, berilgan sanasi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (mavjud boʻlgan taqdirda) Xodim qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxsga oid maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) Xodimning yaqin qarindoshi qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxsga oid maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)
3. Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha maʼlumot 1. Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida maʼlumot Xodimning lavozimi Shaxsiy imzo yoki elektron raqamli imzosi ___________________________ (Xodimning F.I.O.) Toʻldirilgan sana 20___ yil “____” _________ Xodimning bevosita rahbari Mavjud manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish boʻyicha koʻrilgan chora: ___________________ _________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________ Xodimning bevosita rahbarining lavozimi Shaxsiy imzo yoki elektron raqamli imzosi ___________________________ (Xodimning F.I.O.) Toʻldirilgan sana 20___ yil “____” _________ Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi aniqlangan holatlar Manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrida roʻyxatga olingan sanasi va tartib raqami: 20___ yil “____” “_________________”; ____________________-son.
2-bob. Xodimning ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyasining NAMUNAVIY SHAKLI
Men, _________________________________________________________________________ ushbu (familiyasi, ismi, otasining ismi va uning lavozimi) _________________________________________________________________________________________ (yillik/ishga qabul qilinayotganda/boshqa ishga oʻtkazilayotganda) toʻldirayotgan deklaratsiyada oʻzim va menga aloqador shaxslarning ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuviga oid quyidagi maʼlumotlarni oshkor qilaman: 1. Xodimga oid maʼlumotlar 1. Identifikatsiya ID-kartasi yoki biometrik pasport maʼlumotlari (seriyasi, raqami, berilgan sanasi) 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (mavjud boʻlgan taqdirda) 2. Aloqador shaxsga oid maʼlumotlar * Xodimning yaqin qarindoshiga oid maʼlumotlar 1. Familiya, ismi, otasining ismi 2. Identifikatsiya ID-kartasi yoki biometrik pasport maʼlumotlari (seriyasi, raqami, berilgan sanasi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (mavjud boʻlgan taqdirda) Xodim qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxsga oid maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) Xodimning yaqin qarindoshi qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxsga oid maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)
3. Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumot _________ _________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyada koʻrsatilishi kerak boʻlgan maʼlumotlardan tashqari qoʻshimcha maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (xodim tomonidan manfaatlar toʻqnashuvi vaziyati sifatida baholanadigan boshqa holatlar koʻrsatiladi) Xodimning lavozimi Shaxsiy imzo yoki elektron raqamli imzosi ___________________________ (Xodimning F.I.O.) Toʻldirilgan sana 20___ yil “____” _________ Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi aniqlangan holatlar Manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrida roʻyxatga olingan sanasi va raqami: 20___ yil “____” “_____________”; reyestr raqami ______-son.
3-bob. Aloqador shaxslarning ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyaning NAMUNAVIY SHAKLI
Men ________________________________________________, ushbu deklaratsiyada aloqador shaxs ________________________ (familiyasi, ismi va sharifi) sifatida oʻzim va xodim (ishga kirayotgan nomzodning) ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuviga oid quyidagi maʼlumotlarni maʼlum qilaman: 1. Xodimga aloqador jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Xodimga aloqador yuridik shaxsning nomi 4. Xodimga aloqador soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 5. Xodimning F.I.O. va lavozimi 6. Jismoniy shaxsning xodim bilan qarindoshligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ( ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, oʻgʻillar, qizlar, er-xotinlar, shuningdek er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va farzandlari) 7. Yuridik shaxsning xodim bilan aloqadorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ( xodim va uning yaqin qarindoshlari qaysi yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) aksiyalariga yoki ulushlariga egalik qilsa yoxud unda boshqaruv organining rahbari yoki aʼzosi boʻlsa, oʻsha yuridik shaxs ) Aloqador shaxs Shaxsiy imzo yoki elektron raqamli imzosi ___________________________ (F.I.O.) Toʻldirilgan sana 20___ yil “____” _________ Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi aniqlangan holatlar Manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrida roʻyxatga olingan sanasi va raqami: 20___ yil “____” “_____________”; reyestr raqami ______-son.
4-bob. Manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestri NAMUNAVIY SHAKLI
T/r Maʼlumot olingan sana Mavjud yoki ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi holatlarini reyestrga kiritgan xodimning F.I.O. Xodim faoliyat yuritayotgan tarkibiy boʻlinmaning nomi va uning lavozimi Manfaatlar toʻqnashuviga oid qisqacha maʼlumot Manfaatlar toʻqnashuvining turi (mavjud yoki ehtimoliy) Manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish boʻyicha koʻrilgan choralar Maxsus boʻlinma tomonidan qabul qilingan xulosa raqami va sanasi, Odob-axloq komissiyasi yigʻilish bayonnomasi raqami va sanasi Koʻrilgan choralarning amalga oshirilishi ustidan nazorat qilish boʻyicha masʼul shaxs Maxsus boʻlinma xodimining oʻz qoʻli bilan qoʻyilgan imzosi yoki elektron raqamli imzosi va sana 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. ...
Direktor A. BURXANOV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Direktorning birinchi oʻrinbosari A. MUSAYEV
Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi Raisi K. RAFIKOV
Toshkent sh.,
2024-yil 21-oktabr,
2024-yil 30-sentabr
2024-yil 27-sentabr
2024-yil 27-sentabr
65-son