UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 1 -иловага мувофиқ;

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 2 -иловага мувофиқ;

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 3 -иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Солиқ қўмитаси:

2024 йил 20 ноябрга қадар умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқсин ҳамда ушбу дастурни доимий такомиллаштириб бориш чораларини кўрсин;

2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратсин.

Бунда 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

3. Белгилансинки:

мазкур қарорни амалга ошириш доирасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан қопланади;

мазкур қарорга мувофиқ тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қайтарилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳамда уларнинг тоифаси (юлдузи) солиқ органларининг маълумотлар базасига интеграция қилинган ахборот тизими орқали Солиқ қўмитасига онлайн тақдим этилишини ва доимий тарзда янгилаб борилишини таъминласин.

5. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1-ИЛОВА

Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Вақтинчалик низом умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.

Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автоматлаштирилган дастур — умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

меҳмонхона — меҳмонхона хизматларини (жойлаштириш бўйича хизматларни) кўрсатувчи юридик шахс;

ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланманинг нақд пулсиз қисми — солиқ даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш бўйича айланманинг тўлов терминаллари, контактсиз онлайн тўлов тизимлари ёки банклар орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар;

тадбиркорлик субъекти — солиқ органлари маълумотлар базасига мувофиқ аниқланган, солиқ даврида тегишли фаолият тури бўйича тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг:

туроператорлик хизмати бўйича — камида 90 фоиз;

умумий овқатланиш хизматлари бўйича — камида 80 фоиз;

тиббий хизматлар бўйича — камида 70 фоиз;

меҳмонхона хизматлари бўйича тоифасидан (юлдузидан) келиб чиқиб — камида 70 фоизни ташкил қиладиган субъектлар;

товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий овқатланиш, меҳмонхона, туроператорлик, тиббий хизматларидан бирини кўрсатиш бўйича амалга оширилган Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;

туроператор — туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш учун лицензия асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;

умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — умумий овқатланиш соҳасида пазандалик, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахслар;

Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси.

3. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби

4. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини, 2026 йил 1 январдан бошлаб тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:

а) умумий овқатланиш корхоналарига уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;

60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;

б) туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.

Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришда, мазкур субъектлар томонидан товарлар (хизматлар) учун тўловлар маркетплейслар орқали қабул қилинганда, ушбу тўловлар нақд пулсиз тўловга тенглаштирилади.

5. Тадбиркорлик субъекти Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.

6. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.

7. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.

3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

8. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:

а) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида туроператорлик хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

б) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида меҳмонхона хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда:

тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

в) умумий овқатланиш хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

г) солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоизгача ёки 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши;

д) тиббий хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

е) ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.

9. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.

10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига миллий валютада ўтказиб беради.

Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.

4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари

12. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

а) ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;

б) ҳисобот даврида туроператорлик хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;

в) ҳисобот даврида тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 70 фоизидан кам бўлмаганда;

г) ҳисобот даврида меҳмонхона хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг:

тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоизидан кам бўлмаганда;

д) ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматлари бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 80 фоизидан кам бўлмаганда.

Бунда туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар учун чет эл валютасидаги тушумлари барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этганда, тўланган солиқнинг бир қисми қайтарилади.

13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.

14. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

15. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисми асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

16 1 . Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.

17. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА

Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат юборилади. ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизим орқали Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар ойнинг 25-санасигача 3-босқич Солиқ органи Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосаси автоматик равишда Ғазначиликка юборилади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Бир иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.

Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Ушбу Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

автоматлаштирилган дастур — чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

йирик ва майда шохли моллар — юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари — қорамол, қўй ва эчки;

Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик);

чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари — мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлган, солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари бўлган юридик шахслар.

3. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.

4. Саноатда қайта ишланган гўшт, сут ҳамда парранда гўшти ва тухуми учун тўланган солиқнинг бир қисми қайтариб берилмайди.

2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби

5. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг 50 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

6. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

7. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.

8. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.

9. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.

3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

10. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:

мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга эканлиги;

солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 90 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;

ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.

11. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.

12. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.

Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

13. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.

4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари

14. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлганда;

ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;

ҳисобот даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил қилганда;

ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

15. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 14-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.

16. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

17. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Якунловчи қоидалар

18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.

20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат қилади. ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизими Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25 санасигача 3-босқич Солиқ органи Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосасини автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Бир иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 2 -ИЛОВА

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Вақтинчалик низом болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғини (кейинги ўринларда — солиқ) қайтариш тартибини белгилайди.

Ушбу Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Вақтинчалик низом 2030 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автоматлаштирилган дастур — болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига (кейинги ўринларда — бюджет) тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

болалар учун мўлжалланган контентлар — юридик шахслар томонидан яратиладиган болаларга миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар ҳақида тушунчалар беришга, уларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмасини ривожлантиришга ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилишга мўлжалланган миллий контентлар, шунингдек, чет эл контентларининг болаларнинг онги ва қалбига таъсир этувчи зарарли трендлар, хатарли челленжларга қарши яратиладиган контентлар, жумладан, аудиовизуал ва санъат асарлари, ноширлик ва рақамли маҳсулотлар;

Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси;

товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;

юридик шахслар — болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар ва Болалар контентини ривожлантириш маркази.

3. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи ҳамда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) асосида солиқ органларининг маълумотлар базасидаги мавжуд ички ва ташқи манба маълумотларида таққослаш йўли билан автомат тарзда аниқланади.

2-боб. Тўланган солиқни қайтариш тартиби

4. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқ суммаси бюджет ҳисобидан қайтарилади.

5. Тўланган солиқ ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

6. Юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.

7. Юридик шахслар томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.

3-боб. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғини аниқлаш ҳамда юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

8. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғи қуйидаги мезонларни инобатга олинган ҳолда, автоматлаштирилган дастур асосида аниқланади:

юридик шахснинг солиқ даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида) жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этиши;

ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан юридик шахснинг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўлиқ тўланганлиги.

9. Автоматлаштирилган дастур орқали юридик шахснинг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва юридик шахснинг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.

10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқни миллий валютада ўтказиб беради.

Бунда юридик шахсда солиқлар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича тайинланган молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқ биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Ғазначилик юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.

4-боб. Юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари

12. Юридик шахсларга тўланган солиқ қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда (бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади);

ҳисобот даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этганда.

13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш автоматик равишда рад этилади.

14. Солиқ органи тўланган солиқни қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига солиқни қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

15. Юридик шахслар солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Юридик шахслар томонидан тўланган солиқни асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

17. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига юридик шахслар масъул ва жавобгар ҳисобланади.

18. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъект Тўланган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловаси ёки Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаат юборади. ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизим Тўланган ҚҚСни қайтариш ҳисобот даврида юридик шахснинг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25-санасигача 3-босқич Солиқ органи Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаати асосида солиқ органининг тўланган ҚҚСни қайтариш бўйича хулосаси автоматлаштирилган дастурдан автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида автоматик тарзда солиқ суммасини тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 3 -ИЛОВА

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш ҳамда солиқ базасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автоматлаштирилган дастур — заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — солиқ даврида жами даромадининг камида 80 фоизини заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) улар билан чакана савдо қилишдан олган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар.

3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) уларни чакана сотувчилар мазкур фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномалар асосида аниқланади. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.

2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби

4. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб бюджетга тўланган солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

5. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

6. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.

7. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.

8. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.

3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

9. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:

мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган кўчмас мулкка эга эканлиги;

солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) чакана сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 80 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;

ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.

10. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборилади.

11. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.

Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

12. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.

4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари

13. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;

ҳисобот даврида солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 80 фоизини ташкил қилганда;

ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

14. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.

15. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

16. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан солиқ базасини аниқлаш тартиби

17. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди. Бунда:

заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархидан фақат «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва биржа савдолари орқали бошқа субъектлардан сотиб олинган қимматбаҳо металлар нархини ҳамда импорт қилинган қимматбаҳо тошлар нархини чегириб ташлашга рухсат этилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар зиммасига реализация қилинаётган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига ушбу буюм ва маҳсулотларнинг асиллик даражаси, улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар миқдори ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни киритиш вазифаси юкланади;

заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориладиган нархлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади.

20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат қилади. ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизими Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25-санасигача 3-босқич Солиқ органи Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосани автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Бир иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини нақд пулга харид қилганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштириладиган сабзавотлар, картошка, полиз маҳсулотлари, мевалар, гуруч, дуккакли экинлар, гўшт ва сут;

қора металл парчалари ва чиқиндилари — жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги таркибида қора металлар ва уларнинг қотишмалари мавжуд бўлган яроқсиз ҳолга келган ёки ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар, товарлар, қора металлар ва уларнинг қотишмаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар, шунингдек, кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган тўғрилаб бўлмас яроқсиз маҳсулотлар;

сотувчи — деҳқон ва томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини йиғувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахс;

харидор — жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини нақд пулга харид қилган тадбиркорлик субъектлари;

харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

3. Мазкур Низом харидорлар томонидан харид қилиш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда бирламчи ҳисоб ҳужжатлари юритишни истисно этмайди.

4. Харидорлар томонидан сотувчилардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари бўйича далолатнома расмийлаштирилганда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш талаб этилмайди.

5. Солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида солиқ органлари томонидан электрон тарзда шакллантирилган далолатномалар реестри юритилади.

2-боб. Далолатномани расмийлаштириш тартиби

6. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини бевосита сотувчилардан нақд пулга харид қилганда, мазкур Низомга иловага мувофиқ электрон шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали шакллантиради.

7. Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

8. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.

Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.

9. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ҳужжат рақами ва санаси;

харидорнинг СТИР ва номи;

сотувчининг шахсий идентификация рақами (ихтиёрий равишда);

маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;

маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.

Бунда ҳужжат рақами ва санаси харидорнинг барча маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларининг қиймати автоматик тарзда шакллантирилади.

3-боб. Далолатномага тузатиш киритиш тартиби

10. Харидорлар томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда қора металл парчалари ва чиқиндилари бўйича қуйидаги ҳолларда харид қилинган маҳсулотлар қийматига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилади ва ушбу тузатиш қўшимча далолатнома тузиш орқали киритилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндилари тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндиларининг нархи ва (ёки) миқдори ўзгарганда;

маълумотлар хато киритилганлиги аниқланганда.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қўшимча далолатнома мазкур ҳолатлар рўй берган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

11. Қўшимча далолатнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

далолатнома қўшимча эканлиги тўғрисидаги белги;

қўшимча далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;

тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;

тузатиш киритиш миқдори (кўпайтириш ёки камайтириш);

нархларга тузатиш киритиш (кўпайтириш ёки камайтириш).

12. Қўшимча далолатномани тузишда тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси киритилганда, барча маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.

13. Харидорлар томонидан далолатномани расмийлаштирмаслик ҳолатлари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Харидорларнинг раҳбарлик ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслари электрон шаклда шакллантирилган далолатномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.

15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

_________________ ________________________ (ҳужжат рақами) (расмийлаштирилган сана) СТИР: Номи: Сотувчи ЖШШИР*: Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндилари харид қилинди: Т/р Маҳсулот номи ва идентификация коди (Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича) Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи Қиймати 1. 2. 3. ... Жами: * Ихтиёрий равишда тўлдирилади. QR-код

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 7 ноябрь,

745-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/745/0901-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

NIZOM

Tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish va ularning qonuniy ishlashi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan toʻrtinchi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PF-132-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Umumiy ovqatlanish, turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq;

Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 1 -ilovaga muvofiq;

Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 2 -ilovaga muvofiq;

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 3 -ilovaga muvofiq;

Tadbirkorlik subyektlari tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini naqd pulga xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Soliq qoʻmitasi:

2024-yil 20-noyabrga qadar umumiy ovqatlanish, turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish boʻyicha avtomatlashtirilgan dastur ishlab chiqsin hamda ushbu dasturni doimiy takomillashtirib borish choralarini koʻrsin;

2024-yil 1-dekabrga qadar umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish imkoniyatini yaratsin.

Bunda 2024-yil 1-dekabrdan boshlab umumiy ovqatlanish korxonalari jismoniy shaxslardan naqd pulga xarid qilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron shaklda soliq organlari maʼlumotlar bazasida aks ettirilishi soliq solish maqsadlarida kirim hujjatlariga tenglashtiriladi.

3. Belgilansinki:

mazkur qarorni amalga oshirish doirasida dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlar Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hisobidan qoplanadi;

mazkur qarorga muvofiq toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismi Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining daromadlar qismida qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarishga rejalashtirilgan mablagʻlar hisobidan qaytariladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati hamda ularning toifasi (yulduzi) soliq organlarining maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilingan axborot tizimi orqali Soliq qoʻmitasiga onlayn taqdim etilishini va doimiy tarzda yangilab borilishini taʼminlasin.

5. Savdo-sanoat palatasi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda ushbu qarorning mohiyati va ahamiyatini tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng targʻib qilinishini taʼminlasin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1-ILOVA

Umumiy ovqatlanish, turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Vaqtinchalik nizom umumiy ovqatlanish, turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) bir qismini qaytarish tartibini belgilaydi.

Mazkur Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Vaqtinchalik nizom 2028-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Vaqtinchalik nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — umumiy ovqatlanish, turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

mehmonxona — mehmonxona xizmatlarini (joylashtirish boʻyicha xizmatlarni) koʻrsatuvchi yuridik shaxs;

oylik tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmaning naqd pulsiz qismi — soliq davrida umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha aylanmaning toʻlov terminallari, kontaktsiz onlayn toʻlov tizimlari yoki banklar orqali amalga oshirilgan hisob-kitoblar;

tadbirkorlik subyekti — soliq organlari maʼlumotlar bazasiga muvofiq aniqlangan, soliq davrida tegishli faoliyat turi boʻyicha tushgan umumiy tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning:

turoperatorlik xizmati boʻyicha — kamida 90 foiz;

umumiy ovqatlanish xizmatlari boʻyicha — kamida 80 foiz;

tibbiy xizmatlar boʻyicha — kamida 70 foiz;

mehmonxona xizmatlari boʻyicha toifasidan (yulduzidan) kelib chiqib — kamida 70 foizni tashkil qiladigan subyektlar;

tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish aylanmasi — soliq davrida umumiy ovqatlanish, mehmonxona, turoperatorlik, tibbiy xizmatlaridan birini koʻrsatish boʻyicha amalga oshirilgan Soliq kodeksining 239-moddasiga muvofiq eʼtirof etilgan aylanma;

turoperator — turistik mahsulotni shakllantirish, targʻib etish va realizatsiya qilish uchun litsenziya asosida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxs;

umumiy ovqatlanish sohasidagi xoʻjalik yurituvchi subyekt — umumiy ovqatlanish sohasida pazandalik, shuningdek, boshqa oziq-ovqat mahsulotlarini tayyorlash, sotish va isteʼmol qilishni tashkil etish hamda xizmatlar koʻrsatish boʻyicha funksiyalarni bajaruvchi yuridik shaxslar;

Gʻaznachilik — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi.

3. Toʻlangan soliqning bir qismi ushbu Vaqtinchalik nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

2-bob. Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish tartibi

4. 2024-yil 1-oktabrdan boshlab turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarini, 2025-yil 1-yanvardan boshlab umumiy ovqatlanish xizmatlarini, 2026-yil 1-yanvardan boshlab tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi miqdorlarda respublika budjetidan qaytariladi:

a) umumiy ovqatlanish korxonalariga ularning oylik tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasining naqd pulsiz qismi:

60 foiz va undan yuqori boʻlganda — budjetga toʻlangan soliqning 40 foizi;

60 foizdan kam boʻlganda — budjetga toʻlangan soliqning 20 foizi;

b) turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga — budjetga toʻlangan soliqning 20 foizi.

Umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarishda, mazkur subyektlar tomonidan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar marketpleyslar orqali qabul qilinganda, ushbu toʻlovlar naqd pulsiz toʻlovga tenglashtiriladi.

5. Tadbirkorlik subyekti Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.

6. Tadbirkorlik subyekti soliq hisobotini taqdim etgandan soʻng, lekin uch oydan kechiktirmasdan toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat qilishga haqli.

Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi.

7. Tadbirkorlik subyekti tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.

3-bob. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismini aniqlash hamda tadbirkorlik subyektining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

8. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:

a) tadbirkorlik subyektlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida turoperatorlik xizmatining umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya kodi) boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 90 foiz va undan ortiq boʻlishi;

b) tadbirkorlik subyektlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida mehmonxona xizmatining umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda:

toifasi (yulduzi) bir boʻlgan yoki toifasi (yulduzi) boʻlmagan mehmonxonalar uchun — kamida 90 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) ikki boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 85 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) uch boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 80 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) toʻrt boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 75 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) besh boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 70 foiz va undan ortiq boʻlishi;

v) umumiy ovqatlanish xizmatlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi identifikatsiya kodi boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 80 foiz va undan ortiq boʻlishi;

g) soliq organlarida mavjud maʼlumotlar asosida umumiy ovqatlanish sohasidagi tadbirkorlik subyektlarida oylik tovar aylanmasining naqd pulsiz qismi 60 foizgacha yoki 60 foiz va undan yuqori boʻlishi;

d) tibbiy xizmatlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi identifikatsiya kodi boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 70 foiz va undan ortiq boʻlishi;

e) ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi.

9. Avtomatlashtirilgan dastur orqali tadbirkorlik subyektining ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va tadbirkorlik subyektining murojaati berilgandan keyin bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Gʻaznachilikka yuboriladi.

10. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga milliy valyutada oʻtkazib beradi.

Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Gʻaznachilik tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan toʻlangan soliqning bir qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

11. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga tuzatish kiritish ushbu tuzatish kiritilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng amalga oshiriladi.

4-bob. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari

12. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

a) hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;

b) hisobot davrida turoperatorlik xizmatini koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 90 foizidan kam boʻlmaganda;

v) hisobot davrida tibbiy xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 70 foizidan kam boʻlmaganda;

g) hisobot davrida mehmonxona xizmatini koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining:

toifasi (yulduzi) bir boʻlgan yoki toifasi (yulduzi) boʻlmagan mehmonxonalar uchun — kamida 90 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) ikki boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 85 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) uch boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 80 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) toʻrt boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 75 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) besh boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 70 foizidan kam boʻlmaganda;

d) hisobot davrida umumiy ovqatlanish xizmatlari boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 80 foizidan kam boʻlmaganda.

Bunda turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining koʻrsatilgan xizmatlar uchun chet el valyutasidagi tushumlari barcha tovarlarni va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning kamida 80 foizini tashkil etganda, toʻlangan soliqning bir qismi qaytariladi.

13. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 12-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.

14. Soliq organi toʻlangan soliqning bir qismini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu toʻgʻrisida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarib berishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

15. Tadbirkorlik subyekti soliq summasini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqning bir qismi asossiz qaytarib olinganligi (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.

16 1 . Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari masʼul va javobgar hisoblanadi.

17. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Umumiy ovqatlanish, turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA

Umumiy ovqatlanish, turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (QQS) bir qismini qaytarib olish uchun mobil ilova yoki my.soliq.uz orqali murojaat yuboriladi. QQS hisoboti taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizim orqali Toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish hisobot davrida tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasi hisob-kitob qilinadi. Har oyning 25-sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish boʻyicha xulosasi avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboriladi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bir ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 1 -ILOVA

Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) bir qismini qaytarish tartibini belgilaydi.

Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Vaqtinchalik nizom 2028-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Ushbu Vaqtinchalik nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

avtomatlashtirilgan dastur — chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

yirik va mayda shoxli mollar — yuridik shaxslar tomonidan saqlanadigan (parvarish qilinadigan) va urchitiladigan uy hayvonlari — qoramol, qoʻy va echki;

Gʻaznachilik — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik);

chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklari — mulk yoki ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega boʻlgan, soliq davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan tushgan umumiy tushum jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadining kamida 90 foizini tashkil qiladigan chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklari boʻlgan yuridik shaxslar.

3. Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklarining faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi asosida aniqlanadi.

4. Sanoatda qayta ishlangan goʻsht, sut hamda parranda goʻshti va tuxumi uchun toʻlangan soliqning bir qismi qaytarib berilmaydi.

2-bob. Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish tartibi

5. 2025-yil 1-apreldan boshlab chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib toʻlangan soliqning 50 foizi respublika budjetidan qaytariladi.

6. Toʻlangan soliqning bir qismi ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

7. Tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.

8. Tadbirkorlik subyekti soliq hisobotini taqdim etgandan soʻng, lekin uch oydan kechiktirmasdan toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat qilishga haqli.

Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi.

9. Tadbirkorlik subyekti tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.

3-bob. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismini aniqlash hamda uni tadbirkorlik subyektining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

10. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:

mulk yoki ijara huquqlari asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega ekanligi;

soliq davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan umumiy tushum Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning 90 foizi va undan ortiq boʻlishi;

ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi.

11. Avtomatlashtirilgan dastur orqali tadbirkorlik subyektining ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va tadbirkorlik subyektining murojaati asosida bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Gʻaznachilikka yuboriladi.

12. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqning bir qismini milliy valyutada oʻtkazib beradi.

Bunda tadbirkorlik subyektining soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Gʻaznachilik tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan toʻlangan soliqning bir qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

13. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga oʻzgartirilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng tuzatish kiritiladi.

4-bob. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari

14. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

mulk yoki ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega boʻlganda;

hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;

hisobot davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan umumiy tushum jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadning kamida 90 foizini tashkil qilganda;

hisobvaraq-fakturalarda yoki nazorat-kassa texnikasi cheklarida realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasi hamda faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga yoki amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlari aks ettirilgan qismiga nisbatan.

15. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 14-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.

16. Soliq organi toʻlangan soliqning bir qismini qaytarishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu haqida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

17. Tadbirkorlik subyekti soliq summasini qaytarishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqning bir qismini asossiz qaytarib olish (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.

19. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari masʼul va javobgar hisoblanadi.

20. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA

Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (QQS) bir qismini qaytarib olish uchun mobil ilova yoki my.soliq.uz orqali murojaat qiladi. QQS hisobotini taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizimi Toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish hisobot davrida tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasini hisob-kitob qiladi. Har oyning 25 sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish boʻyicha xulosasini avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bir ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 2 -ILOVA

Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Vaqtinchalik nizom bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini (keyingi oʻrinlarda — soliq) qaytarish tartibini belgilaydi.

Ushbu Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Vaqtinchalik nizom 2030-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Vaqtinchalik nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga (keyingi oʻrinlarda — budjet) toʻlangan soliqni qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

bolalar uchun moʻljallangan kontentlar — yuridik shaxslar tomonidan yaratiladigan bolalarga milliy madaniyat, sanʼat, adabiyot, tarix va maʼnaviy qadriyatlar haqida tushunchalar berishga, ularda ekologik madaniyatni shakllantirish hamda sogʻlom turmush tarzi koʻnikmasini rivojlantirishga hamda milliy qadriyatlarga hurmat va ona Vatanga sadoqat hissini tarbiyalashga xizmat qilishga moʻljallangan milliy kontentlar, shuningdek, chet el kontentlarining bolalarning ongi va qalbiga taʼsir etuvchi zararli trendlar, xatarli chellenjlarga qarshi yaratiladigan kontentlar, jumladan, audiovizual va sanʼat asarlari, noshirlik va raqamli mahsulotlar;

Gʻaznachilik — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi;

tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish aylanmasi — soliq davrida umumiy bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish boʻyicha amalga oshirilgan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 239-moddasiga muvofiq eʼtirof etilgan aylanma;

yuridik shaxslar — bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etgan yuridik shaxslar va Bolalar kontentini rivojlantirish markazi.

3. Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarning faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi hamda Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya kodi) asosida soliq organlarining maʼlumotlar bazasidagi mavjud ichki va tashqi manba maʼlumotlarida taqqoslash yoʻli bilan avtomat tarzda aniqlanadi.

2-bob. Toʻlangan soliqni qaytarish tartibi

4. Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib toʻlangan soliq summasi budjet hisobidan qaytariladi.

5. Toʻlangan soliq ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

6. Yuridik shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.

7. Yuridik shaxslar tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.

3-bob. Yuridik shaxslarning tovar aylanmasi va toʻlangan soligʻini aniqlash hamda yuridik shaxslarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

8. Yuridik shaxslarning tovar aylanmasi va toʻlangan soligʻi quyidagi mezonlarni inobatga olingan holda, avtomatlashtirilgan dastur asosida aniqlanadi:

yuridik shaxsning soliq davrida bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi (elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida) jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etishi;

ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan yuridik shaxsning hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻliq toʻlanganligi.

9. Avtomatlashtirilgan dastur orqali yuridik shaxsning ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va yuridik shaxsning murojaati berilgandan keyin bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Gʻaznachilikka yuboriladi.

10. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida yuridik shaxsning bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqni milliy valyutada oʻtkazib beradi.

Bunda yuridik shaxsda soliqlar, soliqqa oid huquqbuzarlik boʻyicha tayinlangan moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliq birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Gʻaznachilik yuridik shaxsning bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

11. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga tuzatish kiritish ushbu tuzatish kiritilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng amalga oshiriladi.

4-bob. Yuridik shaxslarga toʻlangan soliqni qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari

12. Yuridik shaxslarga toʻlangan soliq quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda (bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi);

hisobot davrida bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etganda.

13. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 12-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, yuridik shaxslarga toʻlangan soliqni qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.

14. Soliq organi toʻlangan soliqni qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu toʻgʻrisida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabinetiga soliqni qaytarib berishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

15. Yuridik shaxslar soliq summasini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Yuridik shaxslar tomonidan toʻlangan soliqni asossiz qaytarib olinganligi (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.

17. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga yuridik shaxslar masʼul va javobgar hisoblanadi.

18. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA

Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekt Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini (QQS) qaytarib olish uchun soliq organlarining maxsus mobil ilovasi yoki Elektron soliq xizmatlari portalidagi tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabineti orqali murojaat yuboradi. QQS hisoboti taqdim etish muddatidan soʻng 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizim Toʻlangan QQSni qaytarish hisobot davrida yuridik shaxsning shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasi hisob-kitob qiladi. Har oyning 25-sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Elektron soliq xizmatlari portalidagi tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabineti orqali murojaati asosida soliq organining toʻlangan QQSni qaytarish boʻyicha xulosasi avtomatlashtirilgan dasturdan avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida avtomatik tarzda soliq summasini tadbirkorlik subyektining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 3 -ILOVA

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) bir qismini qaytarish hamda soliq bazasini aniqlash tartibini belgilaydi.

Mazkur Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Ushbu Vaqtinchalik nizom 2028-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Mazkur Vaqtinchalik nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar — soliq davrida jami daromadining kamida 80 foizini zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ular bilan chakana savdo qilishdan olgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar.

3. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar va (yoki) ularni chakana sotuvchilar mazkur faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnomalar asosida aniqlanadi. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi asosida aniqlanadi.

2-bob. Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish tartibi

4. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib, 2026-yil 1-yanvardan boshlab budjetga toʻlangan soliqning 80 foizi respublika budjetidan qaytariladi.

5. Toʻlangan soliqning bir qismi ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

6. Tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.

7. Tadbirkorlik subyekti soliq hisobotini taqdim etgandan soʻng, lekin uch oydan kechiktirmasdan toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat qilishga haqli.

Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi.

8. Tadbirkorlik subyekti tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.

3-bob. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismini aniqlash hamda uni tadbirkorlik subyektining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

9. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:

mulk yoki ijara huquqlari asosida foydalaniladigan koʻchmas mulkka ega ekanligi;

soliq davrida zargarlik buyumlarini oʻzida ishlab chiqarilgan va (yoki) chakana sotishdan (realizatsiya) qilishdan umumiy tushum Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning 80 foizi va undan ortiq boʻlishi;

ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi.

10. Avtomatlashtirilgan dastur orqali tadbirkorlik subyektining ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va tadbirkorlik subyektining murojaati asosida bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) yuboriladi.

11. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqning bir qismini milliy valyutada oʻtkazib beradi.

Bunda tadbirkorlik subyektining soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Gʻaznachilik tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan soliqning bir qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

12. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga oʻzgartirilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng tuzatish kiritiladi.

4-bob. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari

13. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;

hisobot davrida soliq davrida zargarlik buyumlarini oʻzida ishlab chiqarilgan va (yoki) sotishdan (realizatsiya) qilishdan umumiy tushum tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadning kamida 80 foizini tashkil qilganda;

hisobvaraq-fakturalarda yoki nazorat-kassa texnikasi cheklarida realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasi hamda faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga yoki amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlari aks ettirilgan qismiga nisbatan.

14. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 13-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.

15. Soliq organi toʻlangan soliqning bir qismini qaytarishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu haqida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

16. Tadbirkorlik subyekti soliq summasini qaytarishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

5-bob. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan soliq bazasini aniqlash tartibi

17. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar soliq bazasini zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish narxi hamda ular tarkibidagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar narxi oʻrtasidagi ijobiy farqdan kelib chiqib aniqlaydi. Bunda:

zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish narxidan faqat “Navoiy KMK” AJ, “Olmaliq KMK” AJ va birja savdolari orqali boshqa subyektlardan sotib olingan qimmatbaho metallar narxini hamda import qilingan qimmatbaho toshlar narxini chegirib tashlashga ruxsat etiladi;

zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar zimmasiga realizatsiya qilinayotgan zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlar boʻyicha elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga ushbu buyum va mahsulotlarning asillik darajasi, ular tarkibidagi qimmatbaho metallar hamda qimmatbaho toshlar miqdori va qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish vazifasi yuklanadi;

zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlar tarkibidagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladigan narxlardan kelib chiqib hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqning bir qismini asossiz qaytarib olish (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.

19. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari javobgar hisoblanadi.

20. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (QQS) bir qismini qaytarib olish uchun mobil ilova yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. QQS hisobotini taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizimi Toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish hisobot davrida tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasini hisob-kitob qiladi. Har oyning 25-sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish boʻyicha xulosani avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bir ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 2-ILOVA

Tadbirkorlik subyektlari tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilari naqd pulga xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tadbirkorlik subyektlari jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini naqd pulga xarid qilganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

qishloq xoʻjaligi mahsuloti — dehqon va tomorqa xoʻjaliklarida yetishtiriladigan sabzavotlar, kartoshka, poliz mahsulotlari, mevalar, guruch, dukkakli ekinlar, goʻsht va sut;

qora metall parchalari va chiqindilari — jismoniy shaxslardan qabul qilishga ruxsat etilgan maishiy maqsaddagi tarkibida qora metallar va ularning qotishmalari mavjud boʻlgan yaroqsiz holga kelgan yoki oʻz isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotgan mahsulotlar, tovarlar, qora metallar va ularning qotishmalaridan mahsulot ishlab chiqarishda hosil boʻlgan chiqindilar, shuningdek, koʻrsatilgan mahsulotlarni ishlab chiqarish jarayonida yuzaga kelgan toʻgʻrilab boʻlmas yaroqsiz mahsulotlar;

sotuvchi — dehqon va tomorqa xoʻjaliklarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini yigʻuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti hisoblanmagan jismoniy shaxs;

xaridor — jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini naqd pulga xarid qilgan tadbirkorlik subyektlari;

xarid qilish dalolatnomasi — belgilangan tartibda soliq organlari maʼlumotlar bazasida elektron shaklda shakllantiriladigan, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida aks ettirgan hamda ularning jismoniy shaxslardan sotib olinganligini tasdiqlovchi elektron hujjat.

3. Mazkur Nizom xaridorlar tomonidan xarid qilish dalolatnomasini (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan tartibda birlamchi hisob hujjatlari yuritishni istisno etmaydi.

4. Xaridorlar tomonidan sotuvchilardan naqd pulga xarid qilingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilganda bir tomonlama elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirish talab etilmaydi.

5. Soliq va moliyaviy hisobotlardagi koʻrsatkichlarning toʻgʻri aks ettirilishini taʼminlash maqsadida soliq organlari tomonidan elektron tarzda shakllantirilgan dalolatnomalar reyestri yuritiladi.

2-bob. Dalolatnomani rasmiylashtirish tartibi

6. Xaridorlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini bevosita sotuvchilardan naqd pulga xarid qilganda, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq elektron shakldagi dalolatnomani soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti yoki soliq organlarining maxsus mobil ilovasi orqali shakllantiradi.

7. Dalolatnoma sotuvchi tomonidan tasdiqlanishi talab etilmaydi.

8. Xaridorlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarini sotuvchilardan naqd pulga xarid qilishda dalolatnoma mahsulot xarid qilingan kundan kechiktirmasdan rasmiylashtiradi.

Dalolatnoma tasdiqlanganda, real vaqt rejimida soliq organlari maʼlumotlar bazasida matritsali shtrix-kod (QR-kod) qoʻyilgan holda shakllantiriladi.

9. Dalolatnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

hujjat raqami va sanasi;

xaridorning STIR va nomi;

sotuvchining shaxsiy identifikatsiya raqami (ixtiyoriy ravishda);

mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha mahsulot nomi va identifikatsiya kodi;

mahsulotning oʻlchov birligi, miqdori, narxi va qiymati.

Bunda hujjat raqami va sanasi xaridorning barcha maʼlumotlari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotining, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilarining qiymati avtomatik tarzda shakllantiriladi.

3-bob. Dalolatnomaga tuzatish kiritish tartibi

10. Xaridorlar tomonidan jismoniy shaxslardan naqd pulga xarid qilingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda qora metall parchalari va chiqindilari boʻyicha quyidagi hollarda xarid qilingan mahsulotlar qiymatiga uni koʻpaytirishga (kamaytirishga) qaratilgan tuzatish kiritiladi va ushbu tuzatish qoʻshimcha dalolatnoma tuzish orqali kiritiladi:

qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va (yoki) qora metall parchalari va chiqindilari toʻliq yoki qisman qaytarilganda;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining va (yoki) qora metall parchalari va chiqindilarining narxi va (yoki) miqdori oʻzgarganda;

maʼlumotlar xato kiritilganligi aniqlanganda.

Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan holatlarda qoʻshimcha dalolatnoma mazkur holatlar roʻy bergan oydan keyingi oyning 10-sanasidan kechiktirmay rasmiylashtiriladi va taqdim etiladi.

11. Qoʻshimcha dalolatnoma quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

dalolatnoma qoʻshimcha ekanligi toʻgʻrisidagi belgi;

qoʻshimcha dalolatnomaning tartib raqami va sanasi;

tuzatish kiritilayotgan dalolatnomaning tartib raqami va sanasi;

tuzatish kiritish miqdori (koʻpaytirish yoki kamaytirish);

narxlarga tuzatish kiritish (koʻpaytirish yoki kamaytirish).

12. Qoʻshimcha dalolatnomani tuzishda tuzatish kiritilayotgan dalolatnomaning tartib raqami va sanasi kiritilganda, barcha maʼlumotlar avtomatik tarzda shakllanadi.

13. Xaridorlar tomonidan dalolatnomani rasmiylashtirmaslik holatlari Soliq kodeksiga muvofiq soliq bazasini yashirish (kamaytirib koʻrsatish) deb eʼtirof etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Xaridorlarning rahbarlik hamda buxgalteriya hisobi va moliyaviy boshqarish vazifalarini amalga oshiruvchi shaxslari elektron shaklda shakllantirilgan dalolatnomadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi uchun javobgar hisoblanadi.

15. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Tadbirkorlik subyektlari tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, shuningdek, qora metall parchalari va chiqindilari naqd pulga xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

_________________ ________________________ (hujjat raqami) (rasmiylashtirilgan sana) STIR: Nomi: Sotuvchi JSHSHIR*: Quyidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va (yoki) qora metall parchalari va chiqindilari xarid qilindi: T/r Mahsulot nomi va identifikatsiya kodi (Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha) Oʻlchov birligi Miqdori Narxi Qiymati 1. 2. 3. ... Jami: * Ixtiyoriy ravishda toʻldiriladi. QR-kod

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 7-noyabr,

745-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.11.2024-y., 09/24/745/0901-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 17.03.2026-y., 09/26/105/0244-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son

lex.uz