UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 8 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Саноат соҳасида миллий бренд эгалари ҳамда нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг махсус электрон платформасида ҳар йили 1 апрелга қадар нуфузли халқаро ва миллий брендларнинг рўйхати шакллантирилиши ва эълон қилиб борилиши;

нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларга ҳамда миллий саноат брендлари рўйхатига киритилган бренд эгаларига Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилишининг белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Миллий бренд эгаларини ва нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи нуфузли халқаро брендлар ҳамкорлари ва миллий бренд эгаларининг рўйхатларини шакллантириш услубиятини тасдиқласин:

а) нуфузли халқаро брендлар рўйхатини шакллантиришда халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг сўнгги рейтингида биринчи 500 ўринни эгаллаган саноат йўналишидаги бренд эгаларини саралаб олиш;

б) миллий бренд эгалари рўйхатини шакллантиришда:

товар белгилари бўйича миллий консалтинг компаниялари тадқиқотлари натижаларини таҳлил қилиш;

товар белгилари оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши ҳолати ҳамда улар тўғрисида сўровлар сони бўйича мезонлар;

аҳоли ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш мезонлари.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 ноябрдаги 748-сон қарорига ИЛОВА

Миллий бренд эгаларини ва нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом миллий бренд эгаларини ҳамда нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бренд ҳамкорлари — махсус электрон платформада нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари;

махсус электрон платформа — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг (кейинги ўринларда — Палата) бренд ҳамкорлари ва миллий бренд эгаларининг рўйхати шакллантириладиган ҳамда эълон қилиб бориладиган махсус электрон ахборот тизими;

миллий бренд эгалари — махсус электрон платформада миллий бренд эгалари рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Миллий брендлар рўйхатига киритиладиган саноат йўналишлари бўйича юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ҳамда товар белгиси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари;

мувофиқлаштирувчи органлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан дастур ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ташкилотлар — Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

нуфузли халқаро брендлар — махсус электрон платформада эълон қилинган халқаро брендлар;

ташаббускор — бренд ҳамкорлари ва миллий бренд эгаларининг рўйхатига киритилган тадбиркорлик субъекти;

хорижий мутахассислар рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Саноат йўналишлари бўйича жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг рўйхати.

3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш (кейинги ўринларда — молиявий ёрдам) чоралари амалга оширилади:

а) бренд ҳамкорлари учун:

халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш харажатларини қоплаш;

хорижий мутахассислар рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни нуфузли халқаро брендлар эгалари ҳисобланган корхоналарда, шу жумладан, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларида малакасини ошириш харажатларини қоплаш;

нуфузли халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарганда грантлар ажратиш;

б) миллий бренд эгаларига қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш:

стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш;

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш;

халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш;

хорижий давлатлардаги «Made in Uzbekistan» шоурумларида маҳсулотларини жойлаштириш;

хорижий савдо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш;

халқаро кўргазмаларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш, жойни ижарага олиш, кўргазма стендларини ташкил этиш;

маҳсулотлар рекламасини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш;

ишлаб чиқариш бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича (CRM, ERP, CERM) ахборот тизимларини жорий қилиш;

хорижий мутахассислар рўйхатига мувофиқ камида бир йилга жалб қилинган малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақини тўлаш;

в) мувофиқлаштирувчи органлар томонидан тармоқ уюшмалари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган дастур асосида хорижий мутахассислар рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш (кейинги ўринларда — саноат соҳалари учун талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш йўналишида).

2-боб. Мурожаат қилиш тартиби ва талаб этиладиган ҳужжатлар

4. Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш бўйича ташаббускорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Молиявий ёрдам олиш учун ташаббускор «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) мурожаат қилади.

6. Жамғармадан молиявий ёрдам олиш учун ташаббускор томонидан қуйидаги ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали тақдим этилади:

а) бренд ҳамкорлари учун:

халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш харажатларини қоплаш йўналишларида стандарт (сертификат) жорий қилиш (олиш) режалаштирилган маҳсулот, жой, объект (ер) майдони ҳажми, ишловчилар сони, ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг нусхаси);

хорижий мутахассислар рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни нуфузли халқаро брендлар эгалари ҳисобланган корхоналарда, шу жумладан, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларида малакасини ошириш харажатларини қоплаш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг нусхаси);

нуфузли халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганда — грантлар ажратиш йўналишида нуфузли хорижий бренд остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (хорижий бренд эгалари ҳисобланган корхоналар билан тузилган шартнома ҳамда маҳсулотлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — олди-сотди шартномаси, ҳисоб-фактура ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг нусхаси);

б) миллий бренд эгалари учун харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб беришда:

стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш йўналишида стандарт (сертификат) жорий қилиш (олиш) режалаштирилган маҳсулот, жой, объект (ер) майдони ҳажми, ишловчилар сони, ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси);

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси), миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома;

халқаро кўргазмаларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш, жойни ижарага олиш ва кўргазма стендларини ташкил этиш йўналишларида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси), ўтказилган кўргазма стенди бўйича фотосурат ва видеолавҳалар;

ишлаб чиқариш бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича (CRM, ERP, CERM) ахборот тизимларини жорий қилиш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси), ахборот тизимини ишга туширганлиги ҳақида маълумот;

халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатлардаги «Made in Uzbekistan» шоурумларида маҳсулотларини жойлаштириш, хорижий савдо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш, маҳсулотлар рекламасини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш йўналишларида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси) ва фотосуратлар;

хорижий мутахассислар рўйхатига мувофиқ камида бир йилга жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақини тўлаш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, далолатнома ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхаси);

7. Ташаббускорлардан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

8. Аризада ташаббускор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

9. Саноат соҳалари учун талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш йўналиши бўйича амалга ошириладиган харажатларни молиялаштириш учун мувофиқлаштирувчи органлар томонидан тармоқ уюшмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур ҳамда дастурга кирган корхоналарнинг маҳаллий мутахассислари рўйхати (мутахассислик йўналиши, лавозими, паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда) ва уларнинг корхона мутахассислари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (буйруқ ёки меҳнат шартномаси) Компанияга тақдим этилади.

3-боб. Ташаббускор аризасини кўриб чиқиш тартиби

10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Компания томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида кўриб чиқилади.

Бунда тақдим этилган ҳужжатлар уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишлари, шартлари ва мақсадларига ҳамда молиявий ёрдамни ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.

11. Компания томонидан ташаббускорларга молиявий ёрдам кўрсатиш учун ариза топширилган санада барқарорлик рейтингида «AAA», «AA», «A», «BBB», «BB», «B» рейтинга эга бўлган корхона бўлиши (рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) лозим.

12. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор Компания томонидан қабул қилинади.

Компания бир иш куни мобайнида электрон платформа орқали қабул қилинган қарор тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотларга хабарнома юборади.

13. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

14. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида молиявий ёрдам маблағлари ташаббускорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

15. Аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг Компанияга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.

16. Қуйидагилар молиявий ёрдам ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

ташаббускор томонидан мазкур Низомга мувофиқ белгиланган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

ташаббускор томонидан сўралаётган молиявий ёрдамнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.

Ушбу бандда кўрсатилганидан бошқа сабабларга кўра молиявий ёрдам кўрсатишни рад этилишига йўл қўйилмайди.

17. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ташаббускорларга юкланади.

18. Ушбу Низомнинг 3-банди «в» кичик бандида белгиланган йўналишда молиявий ёрдам ажратиш мувофиқлаштирувчи органларнинг буюртмаларига мувофиқ тармоқ уюшмалари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган дастурлар асосида амалга оширилади.

4-боб. Молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети

19. Молиявий ёрдам қуйидаги йўналишлар билан боғлиқ харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади:

а) бренд ҳамкорлари учун:

халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш харажатларини қоплаш йўналишларида стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик сертификатларини олиш, маҳсулот намуналарини хориждаги ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидаги лабораторияларда текшириш, синовдан ўтказиш, хулосалар олиш, хориждаги лабораторияларга маҳсулот намуналарини етказиб бериш, сақлаш ва (ёки) йўқ қилиш;

хорижий мутахассислар рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни нуфузли халқаро брендлар эгалари ҳисобланган корхоналарда, шу жумладан, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларида малакасини ошириш харажатларини қоплаш йўналишида ўқув тренингларида қатнашиш тўлови, транспорт харажати — эконом класс учун, меҳмонхона харажати — стандарт номер учун;

нуфузли халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганда — грантлар ажратиш йўналишида нуфузли хорижий брендлар остида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

б) миллий бренд эгалари учун қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қисмини қоплаб беришда:

стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш йўналишида стандартларни жорий қилиш, мувофиқлик сертификатларини олиш, маҳсулот намуналарини хориждаги ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидаги лабораторияларда текшириш, синовдан ўтказиш, хулосалар олиш, хориждаги лабораторияларга маҳсулот намуналарини етказиб бериш, сақлаш ва (ёки) йўқ қилиш;

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар, рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари) ҳужжатлари ва намуналарини тегишли хорижий ваколатли органларга етказиб бериш;

халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш йўналишида маҳсулот ва хизматларни халқаро электрон савдо майдончаларига, шу жумладан, уларда рўйхатдан ўтиш ва аъзо бўлиш орқали жойлаштириш;

хорижий давлатлардаги «Made in Uzbekistan» шоурумида маҳсулотларини жойлаштириш йўналишида маҳсулотлар намуналари ва бошқа кўргазма экспонатларини хорижий давлатдаги шоурумларга етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;

хорижий савдо уйларини ташкил қилиш учун биноларни ижарага олиш йўналишида офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;

халқаро кўргазмаларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш, жойни ижарага олиш ва кўргазма стендларини ташкил этиш йўналишларида рўйхатга олиш йиғимлари, кўргазма майдонларини (шу жумладан, стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш, стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш;

маҳсулотлар рекламасини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш йўналишида рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда Интернет жаҳон тармоғи хорижий ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек, чет эл газеталари, бизнес журналлар ва каталогларида нашр қилиш;

ишлаб чиқариш бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича (CRM, ERP, CERM) ахборот тизимларини жорий қилиш йўналишида автоматлаштирилган тизимни (электрон дастур) сотиб олиш (жорий қилиш);

хорижий мутахассислар рўйхатига мувофиқ камида бир йилга жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақини тўлаш йўналишида меҳнатга ҳақ тўлаш;

в) саноат соҳалари учун талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш йўналишида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўқув тренинглари ва малака ошириш курслари ташкил этиш (жалб қилинадиган малакали хорижий мутахассисларнинг хизмат ҳақи, транспорт харажати — эконом класс учун, меҳмонхона харажати — стандарт номер учун) тўловлари.

5-боб. Молиявий ёрдам миқдори ва шартлари

20. Компания томонидан бериладиган молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

а) бренд ҳамкорлари учун:

халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш харажатларини қоплаш йўналишларида бир календарь йилида 5 та халқаро сертификат учун харажатларнинг 100 фоизи, бироқ 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускорлар томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

хорижий мутахассислар рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни нуфузли халқаро брендлар эгалари ҳисобланган корхоналарда, шу жумладан, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларида малакасини ошириш харажатларини қоплаш йўналишида бир календарь йилида бир маротаба мутахассисларни малакасини ошириш учун ташаббускорларнинг ихтиёрига кўра бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли вакиллари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда харажатларнинг 100 фоизи миқдорда, ташаббускорлар томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

нуфузли халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганда — грантлар ажратиш йўналишида нуфузли халқаро брендлар остида маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган вақтдан келгуси 12 ой ичида камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилинганда бир маротаба 500 миллион сўм миқдорда грант ажратилади;

б) миллий бренд эгалари учун қуйидаги харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб беришда:

стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш харажатларини қоплаш йўналишида, бир календарь йилида кўпи билан 3 та халқаро сертификат учун, бунда битта халқаро сертификатни олиш учун — 50 фоиз, бироқ 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускорлар томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш харажатларини қоплаш йўналишида — 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор учун бир календарь йилида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш харажатларини қоплаш йўналишида 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор ташкилот учун бир календарь йилида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

хорижий давлатлардаги «Made in Uzbekistan» шоурумида маҳсулотларини жойлаштириш харажатларини қоплаш йўналишида 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор учун бир календарь йилида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

хорижий савдо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш харажатларини қоплаш йўналишида 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор учун бир ойда 2 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

халқаро кўргазмаларда қатнашишда рўйхатдан ўтиш, жойни ижарага олиш, кўргазма стендларини ташкил этиш йўналишида ташаббускор алоҳида ўзи ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатларда бир календарь йилида 3 та халқаро кўргазма учун 50 фоиз миқдорда, бироқ битта ташаббускор учун битта кўргазма бўйича 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

маҳсулотлар рекламасини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш харажатларини қоплаш йўналишида 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор учун бир календарь йилида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускорлар томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

ишлаб чиқариш бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича (CRM, ERP, CERM) ахборот тизимларини жорий қилиш харажатларини қоплаш йўналишида 50 фоиз, бироқ бир ташаббускор ташкилот учун бир календарь йилида 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, ташаббускор томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади;

хорижий мутахассислар рўйхатига мувофиқ камида бир йилга жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақини тўлаш йўналишида бир календарь йилида битта хорижий мутахассис иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ бир ойда битта мутахассис учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади;

в) саноат соҳалари учун талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш йўналишида 100 фоиз миқдорда ҳақиқий харажатлар бўйича молиялаштирилади.

Бунда хорижий валютадаги харажатлар бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори ташаббускорлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг хизматидан фойдаланган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланиб тўлаб берилади.

6-боб. Молиявий ёрдам бўйича тўловни амалга ошириш тартиби

21. Компания томонидан бериладиган молиявий ёрдамлар Жамғармада мавжуд маблағлар доирасида амалга оширилади.

22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ молиялаштирилади.

23. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

24. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

25. Жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Компанияга юкланади.

Миллий бренд эгаларини ва нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш бўйича ташаббускорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташаббускор Тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва электрон шаклда тақдим этади. Ихтиёрига кўра 2-босқич «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ Аризани кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида 3-босқич «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ Ташаббускорга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида 4-босқич «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ Ташаббускорнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 8 ноябрь,

748-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/748/0909-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Sanoat sohasida milliy brend egalari hamda nufuzli xalqaro brendlar hamkorlarini Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat sohasida nufuzli xalqaro brendlar bilan hamkorlikni rivojlantirish va milliy brendlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat sohasida nufuzli xalqaro brendlar bilan hamkorlikni rivojlantirish va milliy brendlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qaroriga muvofiq:

Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining maxsus elektron platformasida har yili 1-aprelga qadar nufuzli xalqaro va milliy brendlarning roʻyxati shakllantirilishi va eʼlon qilib borilishi;

nufuzli xalqaro brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari bilan sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan tadbirkorlarga hamda milliy sanoat brendlari roʻyxatiga kiritilgan brend egalariga Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralari qoʻllanilishining belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Milliy brend egalarini va nufuzli xalqaro brendlar hamkorlarini Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bir oy muddatda quyidagilarni nazarda tutuvchi nufuzli xalqaro brendlar hamkorlari va milliy brend egalarining roʻyxatlarini shakllantirish uslubiyatini tasdiqlasin:

a) nufuzli xalqaro brendlar roʻyxatini shakllantirishda xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning soʻnggi reytingida birinchi 500 oʻrinni egallagan sanoat yoʻnalishidagi brend egalarini saralab olish;

b) milliy brend egalari roʻyxatini shakllantirishda:

tovar belgilari boʻyicha milliy konsalting kompaniyalari tadqiqotlari natijalarini tahlil qilish;

tovar belgilari ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarda yoritilishi holati hamda ular toʻgʻrisida soʻrovlar soni boʻyicha mezonlar;

aholi oʻrtasida ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish mezonlari.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi D.A. Vaxabov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-noyabrdagi 748-son qaroriga ILOVA

Milliy brend egalarini va nufuzli xalqaro brendlar hamkorlarini Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom milliy brend egalarini hamda nufuzli xalqaro brendlar hamkorlarini Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

brend hamkorlari — maxsus elektron platformada nufuzli xalqaro brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari bilan sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzgan yuqori va oʻrta barqarorlik reytingiga ega tadbirkorlik subyektlari;

maxsus elektron platforma — Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining (keyingi oʻrinlarda — Palata) brend hamkorlari va milliy brend egalarining roʻyxati shakllantiriladigan hamda eʼlon qilib boriladigan maxsus elektron axborot tizimi;

milliy brend egalari — maxsus elektron platformada milliy brend egalari roʻyxatiga kiritilgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Milliy brendlar roʻyxatiga kiritiladigan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha yuqori va oʻrta barqarorlik reytingiga ega hamda tovar belgisi belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan tadbirkorlik subyektlari;

muvofiqlashtiruvchi organlar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish yuzasidan dastur ishlab chiquvchi va amalga oshiruvchi tashkilotlar — Savdo-sanoat palatasi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi;

nufuzli xalqaro brendlar — maxsus elektron platformada eʼlon qilingan xalqaro brendlar;

tashabbuskor — brend hamkorlari va milliy brend egalarining roʻyxatiga kiritilgan tadbirkorlik subyekti;

xorijiy mutaxassislar roʻyxati — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat yoʻnalishlari boʻyicha jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarning roʻyxati.

3. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan quyidagi qoʻllab-quvvatlash (keyingi oʻrinlarda — moliyaviy yordam) choralari amalga oshiriladi:

a) brend hamkorlari uchun:

xalqaro standartlarni joriy qilish, ekologik va muvofiqlik boʻyicha sertifikatlash xarajatlarini qoplash;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni nufuzli xalqaro brendlar egalari hisoblangan korxonalarda, shu jumladan, ularning ishlab chiqarish maydonlarida malakasini oshirish xarajatlarini qoplash;

nufuzli xalqaro brendlar ostida kamida 1 million AQSh dollari miqdorida sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarganda grantlar ajratish;

b) milliy brend egalariga quyidagi xarajatlarning 50 foizigacha qismini qoplab berish:

standartlashtirish va sertifikatlashning xalqaro tizimlarini joriy etish;

xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish;

xalqaro savdo maydonchalariga (marketpleyslarga) chiqish;

xorijiy davlatlardagi “Made in Uzbekistan” shourumlarida mahsulotlarini joylashtirish;

xorijiy savdo uylarini tashkil qilishda binolarni ijaraga olish;

xalqaro koʻrgazmalarda qatnashish uchun roʻyxatdan oʻtish, joyni ijaraga olish, koʻrgazma stendlarini tashkil etish;

mahsulotlar reklamasini Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish;

ishlab chiqarish biznes jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha (CRM, ERP, CERM) axborot tizimlarini joriy qilish;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatiga muvofiq kamida bir yilga jalb qilingan malakali xorijiy mutaxassislarning ish haqini toʻlash;

v) muvofiqlashtiruvchi organlar tomonidan tarmoq uyushmalari bilan birgalikda ishlab chiqiladigan dastur asosida xorijiy mutaxassislar roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish (keyingi oʻrinlarda — sanoat sohalari uchun talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish yoʻnalishida).

2-bob. Murojaat qilish tartibi va talab etiladigan hujjatlar

4. Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyaviy yordam olish boʻyicha tashabbuskorlarning murojaatlarini koʻrib chiqish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Moliyaviy yordam olish uchun tashabbuskor “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) murojaat qiladi.

6. Jamgʻarmadan moliyaviy yordam olish uchun tashabbuskor tomonidan quyidagi hujjatlar Kompaniyaning elektron platformasi orqali taqdim etiladi:

a) brend hamkorlari uchun:

xalqaro standartlarni joriy qilish, ekologik va muvofiqlik boʻyicha sertifikatlash xarajatlarini qoplash yoʻnalishlarida standart (sertifikat) joriy qilish (olish) rejalashtirilgan mahsulot, joy, obyekt (yer) maydoni hajmi, ishlovchilar soni, ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot, xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasining nusxasi);

xorijiy mutaxassislar roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni nufuzli xalqaro brendlar egalari hisoblangan korxonalarda, shu jumladan, ularning ishlab chiqarish maydonlarida malakasini oshirish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasining nusxasi);

nufuzli xalqaro brendlar ostida kamida 1 million AQSh dollari miqdorida sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilganda — grantlar ajratish yoʻnalishida nufuzli xorijiy brend ostida kamida 1 million AQSh dollari miqdorida sanoat mahsuloti ishlab chiqarilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (xorijiy brend egalari hisoblangan korxonalar bilan tuzilgan shartnoma hamda mahsulotlar sotilganligini tasdiqlovchi hujjatlar — oldi-sotdi shartnomasi, hisob-faktura va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasining nusxasi);

b) milliy brend egalari uchun xarajatlarining 50 foizigacha qismini qoplab berishda:

standartlashtirish va sertifikatlashning xalqaro tizimlarini joriy etish yoʻnalishida standart (sertifikat) joriy qilish (olish) rejalashtirilgan mahsulot, joy, obyekt (yer) maydoni hajmi, ishlovchilar soni, ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot, xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi);

xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻnalishida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi), milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

xalqaro koʻrgazmalarda qatnashish uchun roʻyxatdan oʻtish, joyni ijaraga olish va koʻrgazma stendlarini tashkil etish yoʻnalishlarida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi), oʻtkazilgan koʻrgazma stendi boʻyicha fotosurat va videolavhalar;

ishlab chiqarish biznes jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha (CRM, ERP, CERM) axborot tizimlarini joriy qilish yoʻnalishida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi), axborot tizimini ishga tushirganligi haqida maʼlumot;

xalqaro savdo maydonchalariga (marketpleyslarga) chiqish, xorijiy davlatlardagi “Made in Uzbekistan” shourumlarida mahsulotlarini joylashtirish, xorijiy savdo uylarini tashkil qilishda binolarni ijaraga olish, mahsulotlar reklamasini Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish yoʻnalishlarida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi) va fotosuratlar;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatiga muvofiq kamida bir yilga jalb qilingan xorijiy mutaxassislarning ish haqini toʻlash yoʻnalishida xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, dalolatnoma va xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomasi nusxasi);

7. Tashabbuskorlardan ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Arizada tashabbuskor elektron manzilining koʻrsatilganligi uning arizasi boʻyicha qabul qilingan qaror haqida elektron platforma orqali elektron shaklda xabarnoma olishga boʻlgan roziligi hisoblanadi.

9. Sanoat sohalari uchun talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish yoʻnalishi boʻyicha amalga oshiriladigan xarajatlarni moliyalashtirish uchun muvofiqlashtiruvchi organlar tomonidan tarmoq uyushmalari bilan birgalikda ishlab chiqilgan dastur hamda dasturga kirgan korxonalarning mahalliy mutaxassislari roʻyxati (mutaxassislik yoʻnalishi, lavozimi, pasport maʼlumotlarini koʻrsatgan holda) va ularning korxona mutaxassislari ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar (buyruq yoki mehnat shartnomasi) Kompaniyaga taqdim etiladi.

3-bob. Tashabbuskor arizasini koʻrib chiqish tartibi

10. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Kompaniya tomonidan ariza qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.

Bunda taqdim etilgan hujjatlar ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi, moliyaviy yordam koʻrsatish yoʻnalishlari, shartlari va maqsadlariga hamda moliyaviy yordamni ushbu Nizomning 20-bandida belgilangan miqdorlarga muvofiqligi nuqtai nazardan koʻrib chiqadi.

11. Kompaniya tomonidan tashabbuskorlarga moliyaviy yordam koʻrsatish uchun ariza topshirilgan sanada barqarorlik reytingida “AAA”, “AA”, “A”, “BBB”, “BB”, “B” reytinga ega boʻlgan korxona boʻlishi (roʻyxatdan oʻtganiga 6 oy boʻlmagan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarini toifalarga ajratish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlashning tabaqalashtirilgan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoniga muvofiq 4 va 5-toifadagi tumanlarda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari bundan mustasno) lozim.

12. Moliyaviy yordam ajratish toʻgʻrisidagi qaror Kompaniya tomonidan qabul qilinadi.

Kompaniya bir ish kuni mobaynida elektron platforma orqali qabul qilingan qaror toʻgʻrisida eksport qiluvchi tashkilotlarga xabarnoma yuboradi.

13. Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, moliyaviy yordam berish toʻgʻrisidagi ijobiy qaror qabul qilingan arizalar boʻyicha Kompaniya tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

14. Moliyaviy yordam ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida moliyaviy yordam mablagʻlari tashabbuskorning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

15. Arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari kelib tushganda navbatdagi ish kuni arizalarning Kompaniyaga kelib tushgan va qabul qilingan kun hisoblanadi.

16. Quyidagilar moliyaviy yordam ajratishni rad etish uchun asos boʻladi:

tashabbuskor tomonidan mazkur Nizomga muvofiq belgilangan hujjatlarni toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;

tashabbuskor tomonidan soʻralayotgan moliyaviy yordamning mazkur Nizomda belgilangan tartib va talablarga nomuvofiqligi;

taqdim etilgan hujjatlarda noaniq yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi.

Ushbu bandda koʻrsatilganidan boshqa sabablarga koʻra moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun javobgarlik tashabbuskorlarga yuklanadi.

18. Ushbu Nizomning 3-bandi “v” kichik bandida belgilangan yoʻnalishda moliyaviy yordam ajratish muvofiqlashtiruvchi organlarning buyurtmalariga muvofiq tarmoq uyushmalari bilan birgalikda ishlab chiqiladigan dasturlar asosida amalga oshiriladi.

4-bob. Moliyaviy yordam yoʻnalishlari va predmeti

19. Moliyaviy yordam quyidagi yoʻnalishlar bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlab berish uchun koʻrsatiladi:

a) brend hamkorlari uchun:

xalqaro standartlarni joriy qilish, ekologik va muvofiqlik boʻyicha sertifikatlash xarajatlarini qoplash yoʻnalishlarida standartlarni joriy qilish, ekologik va muvofiqlik sertifikatlarini olish, mahsulot namunalarini xorijdagi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasidagi laboratoriyalarda tekshirish, sinovdan oʻtkazish, xulosalar olish, xorijdagi laboratoriyalarga mahsulot namunalarini yetkazib berish, saqlash va (yoki) yoʻq qilish;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni nufuzli xalqaro brendlar egalari hisoblangan korxonalarda, shu jumladan, ularning ishlab chiqarish maydonlarida malakasini oshirish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida oʻquv treninglarida qatnashish toʻlovi, transport xarajati — ekonom klass uchun, mehmonxona xarajati — standart nomer uchun;

nufuzli xalqaro brendlar ostida kamida 1 million AQSh dollari miqdorida sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilganda — grantlar ajratish yoʻnalishida nufuzli xorijiy brendlar ostida mahsulotlar ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish;

b) milliy brend egalari uchun quyidagi xarajatlarning 50 foizigacha qismini qoplab berishda:

standartlashtirish va sertifikatlashning xalqaro tizimlarini joriy etish yoʻnalishida standartlarni joriy qilish, muvofiqlik sertifikatlarini olish, mahsulot namunalarini xorijdagi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasidagi laboratoriyalarda tekshirish, sinovdan oʻtkazish, xulosalar olish, xorijdagi laboratoriyalarga mahsulot namunalarini yetkazib berish, saqlash va (yoki) yoʻq qilish;

xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻnalishida roʻyxatdan oʻtkazish uchun toʻlovlar, roʻyxatdan oʻtkazilishi zarur boʻlgan mahsulotlar va brendlar (tovar belgilari) hujjatlari va namunalarini tegishli xorijiy vakolatli organlarga yetkazib berish;

xalqaro savdo maydonchalariga (marketpleyslarga) chiqish yoʻnalishida mahsulot va xizmatlarni xalqaro elektron savdo maydonchalariga, shu jumladan, ularda roʻyxatdan oʻtish va aʼzo boʻlish orqali joylashtirish;

xorijiy davlatlardagi “Made in Uzbekistan” shourumida mahsulotlarini joylashtirish yoʻnalishida mahsulotlar namunalari va boshqa koʻrgazma eksponatlarini xorijiy davlatdagi shourumlarga yetkazib berish va Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarib olib kelish;

xorijiy savdo uylarini tashkil qilish uchun binolarni ijaraga olish yoʻnalishida ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish;

xalqaro koʻrgazmalarda qatnashish uchun roʻyxatdan oʻtish, joyni ijaraga olish va koʻrgazma stendlarini tashkil etish yoʻnalishlarida roʻyxatga olish yigʻimlari, koʻrgazma maydonlarini (shu jumladan, stendlarni joylashtirishning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda) hamda koʻrgazma stendi va jihozlarini ijaraga olish, stendlarni ishlab chiqarish, montaj va demontaj qilish;

mahsulotlar reklamasini Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish yoʻnalishida raqamli reklamani tayyorlash hamda Internet jahon tarmogʻi xorijiy axborot resurslarida, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlar, mobil ilovalar, messenjerlar, onlayn oʻyinlarda joylashtirish, shuningdek, chet el gazetalari, biznes jurnallar va kataloglarida nashr qilish;

ishlab chiqarish biznes jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha (CRM, ERP, CERM) axborot tizimlarini joriy qilish yoʻnalishida avtomatlashtirilgan tizimni (elektron dastur) sotib olish (joriy qilish);

xorijiy mutaxassislar roʻyxatiga muvofiq kamida bir yilga jalb qilingan xorijiy mutaxassislarning ish haqini toʻlash yoʻnalishida mehnatga haq toʻlash;

v) sanoat sohalari uchun talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish yoʻnalishida Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻquv treninglari va malaka oshirish kurslari tashkil etish (jalb qilinadigan malakali xorijiy mutaxassislarning xizmat haqi, transport xarajati — ekonom klass uchun, mehmonxona xarajati — standart nomer uchun) toʻlovlari.

5-bob. Moliyaviy yordam miqdori va shartlari

20. Kompaniya tomonidan beriladigan moliyaviy yordam ushbu Nizomning 19-bandida koʻrsatilgan yoʻnalishlarga muvofiq quyidagi miqdorlarda taqdim etiladi:

a) brend hamkorlari uchun:

xalqaro standartlarni joriy qilish, ekologik va muvofiqlik boʻyicha sertifikatlash xarajatlarini qoplash yoʻnalishlarida bir kalendar yilida 5 ta xalqaro sertifikat uchun xarajatlarning 100 foizi, biroq 20 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskorlar tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni nufuzli xalqaro brendlar egalari hisoblangan korxonalarda, shu jumladan, ularning ishlab chiqarish maydonlarida malakasini oshirish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida bir kalendar yilida bir marotaba mutaxassislarni malakasini oshirish uchun tashabbuskorlarning ixtiyoriga koʻra brend egalari yoki ularning vakolatli vakillari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzilganda xarajatlarning 100 foizi miqdorda, tashabbuskorlar tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

nufuzli xalqaro brendlar ostida kamida 1 million AQSh dollari miqdorida sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilganda — grantlar ajratish yoʻnalishida nufuzli xalqaro brendlar ostida mahsulot ishlab chiqarish boshlangan vaqtdan kelgusi 12 oy ichida kamida 1 million AQSh dollari ekvivalentida mahsulot ishlab chiqarib, realizatsiya qilinganda bir marotaba 500 million soʻm miqdorda grant ajratiladi;

b) milliy brend egalari uchun quyidagi xarajatlarining 50 foizigacha qismini qoplab berishda:

standartlashtirish va sertifikatlashning xalqaro tizimlarini joriy etish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida, bir kalendar yilida koʻpi bilan 3 ta xalqaro sertifikat uchun, bunda bitta xalqaro sertifikatni olish uchun — 50 foiz, biroq 10 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskorlar tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida — 50 foiz, biroq bir tashabbuskor uchun bir kalendar yilida 5 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xalqaro savdo maydonchalariga (marketpleyslarga) chiqish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida 50 foiz, biroq bir tashabbuskor tashkilot uchun bir kalendar yilida 5 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xorijiy davlatlardagi “Made in Uzbekistan” shourumida mahsulotlarini joylashtirish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida 50 foiz, biroq bir tashabbuskor uchun bir kalendar yilida 5 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xorijiy savdo uylarini tashkil qilishda binolarni ijaraga olish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida 50 foiz, biroq bir tashabbuskor uchun bir oyda 2 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xalqaro koʻrgazmalarda qatnashishda roʻyxatdan oʻtish, joyni ijaraga olish, koʻrgazma stendlarini tashkil etish yoʻnalishida tashabbuskor alohida oʻzi ijaraga olgan maydonda qatnashgan holatlarda bir kalendar yilida 3 ta xalqaro koʻrgazma uchun 50 foiz miqdorda, biroq bitta tashabbuskor uchun bitta koʻrgazma boʻyicha 10 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

mahsulotlar reklamasini Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida 50 foiz, biroq bir tashabbuskor uchun bir kalendar yilida 5 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskorlar tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

ishlab chiqarish biznes jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha (CRM, ERP, CERM) axborot tizimlarini joriy qilish xarajatlarini qoplash yoʻnalishida 50 foiz, biroq bir tashabbuskor tashkilot uchun bir kalendar yilida 10 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda, tashabbuskor tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar qoplab beriladi;

xorijiy mutaxassislar roʻyxatiga muvofiq kamida bir yilga jalb qilingan xorijiy mutaxassislarning ish haqini toʻlash yoʻnalishida bir kalendar yilida bitta xorijiy mutaxassis ish haqining 50 foizi, biroq bir oyda bitta mutaxassis uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 baravaridan koʻp boʻlmagan qismi qoplab beriladi;

v) sanoat sohalari uchun talab yuqori boʻlgan mahalliy mutaxassislarni oʻqitish va malakasini oshirish yoʻnalishida 100 foiz miqdorda haqiqiy xarajatlar boʻyicha moliyalashtiriladi.

Bunda xorijiy valyutadagi xarajatlar boʻyicha koʻrsatiladigan moliyaviy yordam miqdori tashabbuskorlar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning xizmatidan foydalangan sanadagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada hisoblanib toʻlab beriladi.

6-bob. Moliyaviy yordam boʻyicha toʻlovni amalga oshirish tartibi

21. Kompaniya tomonidan beriladigan moliyaviy yordamlar Jamgʻarmada mavjud mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

22. Oʻzbekiston Respublikasi hududida xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq moliyalashtiriladi.

23. Xorijdagi shartnomalar boʻyicha xarajatlar Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarini samarali boshqarish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-maydagi 329-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Ushbu Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

25. Jamgʻarmaning mablagʻlaridan maqsadli foydalanish uchun javobgarlik Kompaniyaga yuklanadi.

Milliy brend egalarini va nufuzli xalqaro brendlar hamkorlarini Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyaviy yordam olish boʻyicha tashabbuskorlarning murojaatlarini koʻrib chiqish

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashabbuskor Tegishli hujjatlarni tayyorlaydi va elektron shaklda taqdim etadi. Ixtiyoriga koʻra 2-bosqich “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ Arizani koʻrib chiqish va moliyaviy yordam koʻrsatish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab 7 ish kuni mobaynida 3-bosqich “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ Tashabbuskorga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboradi. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ Tashabbuskorning arizasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 5 ish kuni mobaynida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 8-noyabr,

748-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2024-y., 09/24/748/0909-son)

lex.uz