UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 11-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 11 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштириш;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгилаш;

маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар номларига тузатишлар киритиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

б) 2-банддаги «ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 5-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 6 2 -бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) ажратилган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни марказлаштирилган тартибда тўлаб берсин.

Бунда буюртманомалар тегишли тижорат банкларининг Бош офиси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомалар бўйича тўловларни 5 иш куни ичида амалга оширсин»;

д) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин»;

ж) иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан жорий этилган Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили тасдиқланадиган тегишли Фармон ва қарорлари асосида ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.»;

2-бандда :

ўнинчи хатбошидаги «ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция (мукаммал ва жорий таъмир бундан мустасно) қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги «ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

«субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ»;

ўн еттинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбошидаги «ҳамда фуқарога умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи хатбошидаги «ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда» сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма ва йигирма биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5-бандда :

иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) кесимида қайта тақсимланмаган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

ўрганиб чиқиш жараёнида ўзларининг мавжуд электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автомат тарзда иштирок этувчи ташкилотлар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси.

Ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза ҳар йили тасдиқланадиган давлат дастурларида белгиланган муддатларда топширилиши мумкин»;

14-бандда :

биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборилади.

ариза берувчининг аризаси ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотлар ҳамда ариза берувчи рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилади»;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

15-бандда :

тўртинчи — еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги беш иш кунида анкета-аризада кўрсатилган маълумотларни қуйидаги маъсул ташкилотларнинг мавжуд электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида текширилади ва ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар мавжудлиги;

Солиқ қўмитаси — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно).

Бунда:

солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ҳамда яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;

Ариза берувчининг даромадлари 0 га тенг бўлган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг даромадлари инобатга олинмайди.

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Адлия вазирлиги — «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлари базасидан ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар (бева, ажрашган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл) тоифасига мансублигини;

ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ тузилганлиги ҳамда аризада кўрсатилган яқин қариндошларининг ариза берувчи билан қариндошчилик даражасини;

туман (шаҳар) ҳокимлиги иқтисодиёт ва молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини ҳамда профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансублигини»;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин;

«Кадастр агентлиги — ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаганлиги аниқланади»;

15 1 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилади.

Бунда сўнги бир йилдаги ўртача ойлик даромадлар миқдорини аниқлашда камида уч ойлик даромадларининг ўртача кўрсаткичлари инобатга олинади. Ушбу ҳолатда сўнги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиши талаб этилади»;

34-бандда :

«б» кичик банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади»;

«д» кичик банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилади ва рад этилади»;

«г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда»;

қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банди билан тўлдирилсин:

«ж) аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда»;

37-банд биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Квартира сотиб олишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб қонунчилик хужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қилади»;

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автомат равишда тўхтатилади.

Аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар комиссия ва масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади.

«Халқпарвар» комиссиялари ва суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.

Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.

Тегишли ташкилотлар томонидан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалар бекор қилинганда комиссия томонидан 3 иш кунида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабарнома юборади.

Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва ахборот базаларига масъул бўлган ташкилотнинг ходимлари шахсан жавобгардирлар»;

41-бандда :

биринчи хатбоши «билан» сўзидан кейин «бирламчи» сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳам инобатга олинади»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидан «ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;

42-бандда :

иккинчи хатбоши «тузилган» сўзидан кейин «бирламчи» сўзи билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

43-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

«Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун субсидияли ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади»;

44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Субсидия:

а) бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш учун субсидия — ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорда;

б) ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади»;

қуйидаги мазмундаги 45 1 -банд билан тўлдирилсин:

«45 1 . Ариза берувчи ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг ҳамда кафил сифатида келтирилган яқин қариндошларининг ўртача даромадлари миқдори уларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги формула асосида аниқланади:

Ўд = Дм / Oс

бунда:

Ўд — ўртача даромад миқдори;

Дм — ариза берувчининг охирги ўн икки ой давомидаги даромадлари миқдори;

Oс — охирги ўн икки ой давомида ҳақиқатда даромад ҳисобланган ойлар сони.

Бунда ҳар бир субъект бўйича ўртача даромад миқдори юқоридаги формула асосида аниқланади ва умумий ўртача даромад миқдори умумлаштирилган тарзда ҳисобланади»;

49-бандда :

биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) молия бўлимларига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) автомат тарзда буюртманома шаклланади»;

50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўрт иш куни мобайнида тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали киритилган буюртманомага асосан ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради»;

51-банддаги «туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга буюртманома юборилади»;

53-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи — учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«53. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали:

бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни — тижорат банкининг буюртманомасига асосан ҳар бир фуқаро кесимида банкда фуқаронинг номига очилган ҳисобвараққа 4 иш кунида;

ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни — ипотека кредитининг фоиз тўловларини амалга ошириш учун банкда ҳар бир фуқаро номига очилган ҳисобвараққа ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан йигирма бешинчи кунига қадар ўтказиб берилади»;

учинчи — тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади»;

57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Иштирок этувчи тижорат банки қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади»;

58-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

59-банддаги «тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг ҳисобварағига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

60-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Субсидия ажратиладиган фуқароларни баҳолашнинг ижтимоий МЕЗОНЛАРИ

Т/р Мезонлар Балл Масъул орган I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида) Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) 1. МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 7 бараварига тенг ва кам бўлган 10 Солиқ қўмитаси 2. МҲТЭКМнинг 7 бараваридан кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган 5 Тошкент шаҳрида 1. МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган 10 Солиқ қўмитаси 2. МҲТЭКМнинг 8 бараваридан кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган 5 II. Ҳозирги турар жой мақоми* 1. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги 20 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастрлар палатаси III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар** 1. Ариза берувчининг «Labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти эканлиги 10 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими 5 Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари 3. Ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар) 5 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 4. Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) тоифасига мансублиги 5 Адлия вазирлиги IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги** 1. «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар 5 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жами балл: 35

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Ariza raqami: _________ Berilgan sanasi «___» _________ 20___ yil Amal qilish muddati «___» _________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________ (F.I.O.) Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi ___________ raqami_ ______________________ ______________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________________ , berilgan sanasi _________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi: 1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm; 2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi. Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim F.I.O va ishonch raqami QR-kod »;

2а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi «____» __________ 20___ yil Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizom ga muvofiq _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ ________________________sababli rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami ___________________ ____________________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________ Kim tomonidan berilgan __________________________________ , berilgan sanasi _____________________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami»;

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«________ тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий таркиби

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, Комиссия котиби

»;

4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия ажратиш ва тўлаш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради. Қонунчиликда белгиланган муддат давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)* 2-босқич Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази 1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан қабул қилинади. 2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси орқали Адлия вазирлигига, Солиқ қўмитасига, Кадастрлар палатасига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимига, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига электрон шаклда тақдим этади. 1 иш куни ичида Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси бўлган ариза берувчиларни ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. 3 иш куни ичида Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими Ариза берувчини қуйидаги тоифага мансуб эканлигини киритади ва тасдиқлайди. 1. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги; 2. Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансубли. 3 иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида тегишли ташкилотларнинг электрон базасидан келиб тушган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда баҳоланади) 1. Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини аниқлайди. 2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар мавжудлигини аниқлайди. 3. Ариза берувчининг фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл, бева ва ажрашганлар тоифасига мансублигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан аниқлайди. 4. Ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқлайди. 5. Ариза берувчининг 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини аниқлайди. 6. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. 3 иш куни ичида 4-босқич Комиссия раиси Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади. 1 иш куни ичида 5-босқич Талабгор Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади. Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосидаги шартномалар ҳам инобатга олинади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олгунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача 6-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасидан рўйхатдан ўтказади. 2. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 3. Ипотека кредити ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади. Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилинади. 5 иш куни ичида 7-босқич Талабгор 1. Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан квартирани олди-сотди шартномасини нотариат идорасида расмийлаштиради. 2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради. 3. Расмийлаштирилган шартномани ва кадастр ҳужжатларини тижорат банкига етказади. Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида 8-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади. 1 иш куни ичида 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради. 5 иш куни ичида 10-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Ажратилган ипотека кредити бўйича фоиз субсидиясини тўлаб бериш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали буюртманома юборади. Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар 11-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ипотека бўйича фоизларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали тўлаб беради. Ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан 25-кунига қадар

5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«АНКЕТА-АРИЗА

Ариза рақами _____________ Қабул қилиш санаси________ Қабул қилган шахс ________ 1. _____________________ (фамилияси) __________________________ (исми) ______________________ (отасининг исми) 2. Манзил :________________ (аҳоли пункти) ________________ (туман, шаҳар) _________________ (вилоят) 3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______ 4. Жинси ____ аёл _____ эркак 5. Оилавий аҳволингиз: бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган _____ ажрашган (фарзанди бор)_____ бева _____ бева (фарзанди бор) ёлғиз она ____ ___ 6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*: ________________________ 7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ______________ (ЖШ ШИР) 8. Кафил сифатида иштирок этадиган яқин қариндошингизни _____________________ (ЖШ ШИР) _____________________ (ЖШ ШИР) 9. Сиз ва/ёки оила аъзоларингиз ногиронлиги ёки оғир турдаги касалликка чалинганлиги бўйича «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганми? Агар рўйхатда бўлса, кимлигини кўрсатинг: 1) Ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) Турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) Фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР) 10. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар? эл.почта _______________ уй тел: ________________ иш тел: ________________ мобиль тел: _______________ 11. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг: «Labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ)_______; Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) (ҳа/йўқ)_______; Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими сифатида фаолият юритасизми? (ҳа/йўқ)_______; Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим устаси сифатида фаолият юритасизми? Агар фаолият юритсангиз қуйидагилардан бирини кўрсатинг: махсус фан ўқитувчи/мураббий/ишлаб чиқариш таълим устаси _______; Сиз, турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси борми? (ҳа/йўқ)_______, агар бор бўлса уларни белгиланг. 1) ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) кафил сифатида келтирилган фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР) Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. ____________ __________ ____________ _________ имзо кун ой йил

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарорида :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

1-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи — учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига маблағларни жойлаштириш;

тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш»;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 . Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молиявий ресурслар «resurs.imv.uz» электрон платформаси орқали жойлаштирилади ва қайтарилади. Бунда тижорат банклари фуқароларга ипотека кредитлари ажратиш мақсадида:

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан бугунги кунга қадар жойлаштирилган ресурс маблағлари қолдиғи бўйича тегишли маълумотларни платформага киритади;

жойлаштирилган ресурс маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари бўйича тегишли маълумотлар фуқаролар кесимида «resurs.imv.uz» платформага киритиб борилади ва шартномаларга бириктирилади;

келгусида ажратиладиган ёки қайта молиялаштириладиган ресурслар «resurs.imv.uz» платформа орқали амалга оширилади;

тижорат банклари ва қайта молиялаштириш ташкилотлари ўз ахборот тизимларини тўғридан-тўғри «resurs.imv.uz» электрон платформаси билан интеграция қилади»;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Манфаатдор тижорат банкларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш бўйича алоҳида ички тартибларни ишлаб чиқиш тавсия этилсин»;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.».

1-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисида низом»;

1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан маблағлар жойлаштириш ва тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда — фуқаролар) ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом қоидалари:

бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни (кейинги ўринларда — квартиралар) сотиб олишда;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун уй-жойлардан фойдаланишга рухсатнома берилиб, мулк ҳуқуқи асосида кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтқазилгандан сўнг тўлиқ ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда;

тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобидан қайта молиялаштиришда қўлланилади»;

4-бандда :

қуйидаги мазмундаги янги хатбошилар билан тўлдирилсин:

« Давлат дастурлари — ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари асосида ҳар йили тасдиқланадиган дастур»;

« якка тартибдаги лойиҳалар — фуқаронинг белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида (кейинги ўринларда — ер участкаси) белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида (кейинги ўринларда — лойиҳа асосида) фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш, қайта қуриш, реконстуркция қилиш ёки таъмирлаш»;

иккинчи хатбошида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ариза берувчи — бирламчи уй-жой бозорида квартирани сотиб олиш ёки якка тартибдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ипотека кредити олиш учун банкка ариза тақдим этган фуқаро» ;

учинчи хатбошидаги «4 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар ёки ундаги» сўзлари «4 қаватдан паст бўлмаган кўп квартирали уй-жойлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «қуриладиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жой» сўзлари «якка тартибдаги лойиҳалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ипотека кредити — аҳолига бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ёки якка тартибдаги лойиҳалар учун банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ва кейинчалик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган кредитлар»;

еттинчи хатбошидаги «уй-жойларни қуришга (реконструкция қилишга) Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан» сўзлари «лойиҳаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«пудрат ташкилоти — кўп квартирали уйларни ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қуриш ёки якка тартибдаги лойиҳаларни амалга оширувчи ҳамда бирламчи уй-жой бозорида қурилган квартираларни сотиш учун таклиф этувчи тадбиркорлик субъекти»;

тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

«субсидия — уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ»;

ўн иккинчи хатбошидаги «қурилган (реконструкция қилинган)» сўзлари «қурилган, реконструкция қилинган ва таъмирланган» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ипотека кредитининг энг кўп миқдори — амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдори»;

ўн тўртинчи хатбошидаги «уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш)» сўзлари «якка тартибдаги лойиҳаларни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Фуқароларга ипотека кредитларини ажратиш банклар ва уларнинг филиаллари томонидан мазкур Низомга ва банкларнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.

Банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг фоиз ставкалари ва муддати ҳамда ушбу ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан маблағлар жалб қилишнинг фоиз ставкалари ва муддати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузиладиган Ҳамкорлик меморандуми ва/ёки шартномаларда белгиланади»;

6-бандда :

биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга, амалда бўлган давлат дастурларини тасдиқловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларида ажратилади;

улар бўйича аннуитет ёки дифференциал тўловлар тартиби татбиқ этилади»;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади ва фоиз ставкаларини мутаносиб равишда камайтириш механизми Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

қарз олувчиларга уларнинг хоҳишига кўра кредит тўловлари бўйича дифференциал тўловлар тартиби татбиқ этилиши, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қайта молиялаштириладиган маблағлар бўйича ҳам ушбу шартлар белгиланиши мумкин»;

тўққизинчи хатбошида «Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган ёки қайта молиялаштирилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу шартлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва банклар ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми ва депозит шартномаларида ҳамда банклар ва қарз олувчилар ўртасидаги ипотека кредити шартномаларида белгилаб қўйилган бўлиши керак»;

8-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан маблағлар ажратишда ёки ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда банкларга қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банк Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган ёки қайта молиялаштирилган маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги»;

саккизинчи хатбошидаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

10 — 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мувофиқлик мезонларига мос келувчи банк томонидан ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун ҳамкорлик меморандуми тузади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган ёки кейинчалик қайта молиялаштирилиши мумкин бўлган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим;

11. Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банклар томонидан ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштиради.

Бунда маблағларнинг фоиз ставкаси ва бошқа шартлари ҳар йили тасдиқланадиган Давлат дастурларига мувофиқ белгиланади.

12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан банкларга маблағларни жойлаштиришдан ёки қайта молиялаштиришдан олинган даромадлар (фоизлар) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

13. Банклар ҳамкорлик меморандумига мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан давлат дастури доирасида ажратилган ёки ажратилиши кутилаётган ипотека кредитлари портфелини қайта молиялаштириш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шартнома тузиш юзасидан «resurs.imv.uz» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

14. Банклардан ипотека кредитларни қайта молиялаштириш ёки маблағ ажратиш учун шартномасини тузиш бўйича буюртманомалар қабул қилингандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банклар билан қайта молиялаштирилиши мумкин бўлган маблағ миқдори, фоиз ставкаси ва молиялаштиришнинг бошқа шартларини назарда тутувчи шартномаларни «resurs.imv.uz» электрон платформасида электрон тарзда имзолайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ушбу маблағлар олинган санадан бошлаб уч ой мобайнида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилмаган тақдирда, банк фойдаланилмаган маблағларни ушбу давр тугашидан олдинги санагача шартномада кўрсатилган фоизлар билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтариши шарт.

Фойдаланилмаган маблағлар банк томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган уч ой муддатда қайтарилмаган тақдирда, қайтарилмаган маблағлар улар олинган санадан бошлаб ҳақиқатда қайтариш санасига бўлган давр учун шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси икки баравар миқдорда ҳисобланган ҳолда тўлаб берилади.

Бунда тегишли банк томонидан молия йили мобайнида икки марта маблағларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми учун белгиланган мақсадлар учун уч ой муддат мобайнида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу банкка кейинги уч ой муддатга маблағ ажратилишини вақтинча тўхтатиши мумкин.

Тижорат банклари томонидан молия йил якунининг охирги иш куни ҳолатига ўзлаштирилмаган маблағлар келгуси йилнинг 30 январь санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади.

15. Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маблағлар, қайта молиялаштирилган ипотека кредитлари қарз олувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш муддатидан қатъи назар, банклар томонидан ҳамкорлик меморандуми, шартномалар ва уларга илова қилинган қайтариш графикларига асосан қайтарилади»;

16-банднинг «б» кичик банди «доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга» сўзларидан сўнг «эга, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар» сўзлари билан тўлдирилсин.

23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Тайёр ҳолда топшириш шарти билан ёки тайёр ҳолда топшириш шартисиз (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр ҳолда) қуриб битказилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ишлари учун банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан фуқароларга қуйидаги шартларда ажратилган ипотека кредитлари кейинчалик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштирилади:

а) амалда бўлган Давлат дастурларида белгиланган фоиз ставкасида;

б) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

в) бошланғич бадали сотиб олинадиган квартира ёки якка тартибда якка тартибдаги лойиҳалар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида;

г) бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорида»;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Сотиб олинадиган квартира ёки якка тартибдаги лойиҳалар қийматининг 85 фоизи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

Бунда ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган қийматда ажратилган ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириб берилмайди»;

31-банднинг биринчи хатбошисидаги «банкнинг ички сиёсатига асосан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағларнинг фоиз ставкаси ҳамда банк маржасини инобатга олган ҳолда» сўзлари «амалдаги Давлат дастурларида белгиланган ставкаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банддаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;

38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк қарз олувчи номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатлари асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» электрон платформасига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда бошланғич бадалнинг қатъий белгиланган миқдорини қоплаш учун буюртманома юборади.

«Subsidyplatform.mf.uz» электрон платформасида икки иш кунида ушбу буюртманома рўйхатдан ўтказилади ҳамда унга асосан тегишли юридик мажбуриятлар ва тўлов топшириқномаси Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) автоматик тарзда шакллантирилади.

Ғазначилик хизмати қўмитаси ДМБАТда шаклланган тўлов топшириқномасини молиявий имкониятлардан келиб чиқиб бир иш кунидан ўн иш кунигача бўлган даврда субсидия маблағларини қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган омонат ҳисобрақамига ўтказиб беради»;

39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Банк фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчига ипотека кредити берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан субсидияни тўлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» электрон платформасига буюртманомани киритади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн иш кунида «subsidyplatform.mf.uz» электрон платформасида ушбу буюртманома рўйхатдан ўтказилади ҳамда унга асосан тегишли юридик мажбуриятлар ва тўлов топшириқномаси ДМБАТда автомат тарзда шакллантирилади.

Республика ғазначилик хизмати ДМБАТда шаклланган тўлов топшириқномасини молиявий имкониятлардан келиб чиқиб бир иш кунидан ўн иш кунигача бўлган даврда субсидия маблағларини қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган ҳисобрақамига ўтказиб беради»;

52-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

58-банддаги «туман (шаҳар) молия бўлимларига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

60 — 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилишидан) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал учун ажратилган субсидия маблағи белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади.

61. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан банкларга жойлаштирилган ёки қайта молиялаштирилган маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш банклар ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

62. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги зарур ҳолларда Марказий банк билан биргаликда банкларга жойлаштирилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадлилиги ва қайтарилиши, шунингдек, қайта молиялаштирилган ипотека кредити тўғри ажратилганлигини ўрганиб боради»;

64-банд «ҳақида» сўзидан кейин «ёзма равишда» сўзлари билан тўлдирилсин;

69-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Пудрат ташкилотлари томонидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш тўғрисида СХЕМА

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддат 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мувофиқлик мезонларига мос келадиган банклар билан Ҳамкорлик меморандуми тузади. Йил давомида 2-босқич Қарз олувчи Ўз танловлари асосида бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни танлайди ва пудрат ташкилоти билан бирламчи шартномани имзолайди. Қарз олувчи Банкка тегишли ҳужжатлар (бошланғич бадал учун субсидия ажратилган ҳолларда — субсидия хабарномаси) билан бошланғич бадал тўловини амалга оширган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза топширади. Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда 3-босқич Банк Қарз олувчининг ипотека кредитини олиш тўғрисидаги аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2 иш кунида Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда фуқаро билан ипотека кредити шартномасини имзолайди ва ипотека кредити ажратиш тўғрисида кафолат хати тақдим этади. 1 иш кунида 4-босқич Қарз олувчи Банк томонидан тақдим этилган кафолат хати асосида квартира сотиб олиш бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти билан нотариал ипотека олди-сотди шартномасини расмийлаштиради. Кафолат хати муддати доирасида Расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан квартиранинг кадастр ҳужжатини расмийлаштиради ва давлат рўйхатидан ўтказади. Ўз хоҳишига кўра Расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси ҳамда квартиранинг кадастр ҳужжатини ва Банк томонидан талаб қилинадиган бошқа хужжатларни тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра 5-босқич Банк Қарз олувчининг банкда шакллантирган маблағларини унга ажратилган ипотека кредити маблағлари билан бирга квартира учун пудрат ташкилотига ўтказиб беради. Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк томонидан қарз олувчи номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатлари асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформасида бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш учун қатъий белгиланган миқдордаги субсидия маблағини тўлаш учун буюртманома юборади. 2 иш кунида 6-босқич Банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан тузилган Ҳамкорлик меморандумига асосан ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун шартномани тузиш юзасидан «resurs.imv.uz» электрон платформаси орқали мурожаат қилади. Йил давомида 7-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Банк томонидан «resurs.imv.uz» электрон платформаси орқали шартнома тузиш бўйича юборилган мурожаатини кўриб чиқилади имзоланади ёки қайтарилади. 2 иш кунида «resurs.imv.uz» электрон платформасида шартномани автомат тарзда шакллантиради ва имзолаган ҳолда Банкга юборади. 1 иш кунида 8-босқич Банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «resurs.imv.uz» электрон платформаси орқали юборилган шартномани имзолайди. 5 иш кунида* Мазкур шартномага асосан ўз маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга ажратган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун «resurs.imv.uz» электрон платформасида буюртманома шакллантиради. Ҳисобот ойининг якунига қадар 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ипотека кредитларини қайта молиялаштириш бўйича келиб тушган буюртманомаларни тасдиқлайди ва тегишли маблағларни Банкнинг шартномада кўрсатилган ҳисоб варағига тўлаб беради. Ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Якка тартибдаги лойиҳалар учун ипотека кредитлари ажратиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддат 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мувофиқлик мезонларига мос келадиган банклар билан Ҳамкорлик меморандуми тузади. Йил давомида 1-босқич Қарз олувчи Ер участкаларида белгиланган тартибда келишилган лойиҳа асосида ҳамда туман (шаҳар) аҳоли пунктлари бош режаси ва шаҳарсозлик нормаларига мос ҳолда пудрат ташкилоти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича шартномани имзолайди, ўз кучи билан амалга ошириш ҳолати бундан мустасно. Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда 2-босқич Қарз олувчи Банкка тегишли ҳужжатлар билан бошланғич бадал тўловини амалга оширган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза топширади. Бунда якка тартибдаги лойиҳаларни амалга оширилишида, ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин. Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда 3-босқич Банк Кредит олиш бўйича тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади. Субсидия тўланадиган қарз олувчилар бўйича банк томонидан қарз олувчи билан тузилган асосида шартномани илова қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidyplatform.mf.uz” платформасида бошланғич бадал бўйича субсидия маблағини тўлаш учун буюртманома юборади. 3 иш кунида 4-босқич Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун шартномада кўрсатилган шартлар ва миқдорларда маблағларни ўтказиб беради. Бунда: Шартнома ва лойиҳа асосида якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилган ишларга тўловлар учун ипотека кредити ва қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағларни пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб беради. Бунда қарз олувчининг ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда якка тартибдаги лойиҳаларни амалга оширган тақдирда ажратилган кредитларни қарз олувчининг банк картасига ўтказиб беради. Шартномада белгиланган муддатларда 5-босқич Қарз олувчи Якка тартибдаги лойиҳаларни амалга оширади. Лойиҳада кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг Банкка бу ҳақида асослантирувчи маълумотларни тақдим этади. Шартномада белгиланган муддатларда 6-босқич Банк Якка тартибдаги лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланганлиги ва кредит маблағларидан манзилли фойдаланилганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг қарз олувчиларга ўз маблағлари ҳисобидан ажратган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун «resurs.imv.uz» электрон платформасида буюртманома шакллантиради. 5 иш кунида Субсидияли қарз олувчилар бўйича ипотека кредити қайта молиялаштирилганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформасида фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия маблағини тўлаш учун буюртманома юборади. Йил давомида 7-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ипотека кредитларини қайта молиялаштириш бўйича келиб тушган буюртманомаларни тасдиқлайди ва тегишли маблағларни Банкнинг шартномада кўрсатилган ҳисобварағига тўлаб беради. Ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача 8-босқич Қарз олувчи Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаб боради. Ҳар ойнинг 25-кунигача

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги 459-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг 2025 йил 31 декабрга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.»;

б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) иловада :

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Банк ўз маблағлари ҳисобидан ҳокимликнинг кафиллиги тақдим этилган қарз олувчиларга ипотека кредитларини ажратади ва мазкур ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштирилади.

Бунда ажратилган ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан қайта молиялаштирилади»;

27-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги тахрирда баён этилсин:

«уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални тўлаб бериш, шунингдек, фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда субсидиялар ажратиш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 11 ноябрь,

749-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Ipoteka kreditlarini ajratish mexanizmlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2024-yilda ipoteka kreditlarini ajratish mexanizmlarini takomillashtirish va aholining uy-joy sharoitlarini yaxshilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 30-apreldagi PF-70-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun subsidiyalarni toʻlab berishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish;

ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiyalar toʻlab beriladigan fuqarolarni tanlab olish mezonlarini takomillashtirish;

tijorat banklari tomonidan fuqarolarga ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish tartibini belgilash;

maʼmuriy islohotlardan kelib chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar nomlariga tuzatishlar kiritish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qaror bilan kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning mohiyati hamda ahamiyatini aholi oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-noyabrdagi 749-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 25-martdagi 182-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”

b) 2-banddagi “yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 5-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 6 2 -bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyani markazlashtirilgan tartibda toʻlab bersin.

Bunda buyurtmanomalar tegishli tijorat banklarining Bosh ofisi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmanomalar boʻyicha toʻlovlarni 5 ish kuni ichida amalga oshirsin”;

d) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin”;

j) ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son Farmoni bilan joriy etilgan Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining har yili tasdiqlanadigan tegishli Farmon va qarorlari asosida ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish uchun daromadi yuqori boʻlmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni aniqlash mezonlarini, subsidiyani hisoblash va toʻlash tartibini belgilaydi.”;

2-bandda :

oʻninchi xatboshidagi “yoki yakka tartibdagi uy-joyni qurish va rekonstruksiya (mukammal va joriy taʼmir bundan mustasno) qilish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oʻn toʻrtinchi — oʻn oltinchi xatboshilar quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan almashtirilsin:

“subsidiya — ipoteka kreditlari asosida kvartira sotib olish uchun boshlangʻich badal va kredit foizining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan fuqaro uchun bankda uning nomiga ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkazilgan mablagʻ”;

oʻn yettinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn oltinchi xatboshidagi “hamda fuqaroga umrbod egalik qilish huquqi asosida ajratilgan yer uchastkasida qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yakka tartibdagi uy-joylar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oʻn yettinchi xatboshidagi “yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

yigirma va yigirma birinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

5-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “tuman (shahar) kesimida qayta taqsimlanmagan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin hamda uchinchi xatboshidagi ikkinchi jumla chiqarib tashlansin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Ariza beruvchining taqdim etilgan arizasi asosida ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholash quyidagi masʼul tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — masʼul tashkilotlar) tomonidan amalga oshiriladi:

oʻrganib chiqish jarayonida oʻzlarining mavjud elektron maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan tizim orqali “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimida avtomat tarzda ishtirok etuvchi tashkilotlar — Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi, Kadastr agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qoʻmitasi.

Oʻrganib chiqish jarayonida fuqaroning anketa-arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlardan kelib chiqib, ushbu maʼlumotlarni baholash uchun ishtirok etuvchi masʼul tashkilotlar — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari, tuman (shahar) soliq inspeksiyalari”;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Ariza beruvchi tomonidan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun ariza har yili tasdiqlanadigan davlat dasturlarida belgilangan muddatlarda topshirilishi mumkin”;

14-bandda :

birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab bir soat mobaynida uni “subsidiya.idm.uz” elektron platformasiga yuboradi.

YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda “subsidiya.idm.uz” elektron platformasiga yuboriladi.

ariza beruvchining arizasi ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan masʼul tashkilotlar hamda ariza beruvchi roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi tuman (shahar) komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi”;

beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

15-bandda :

toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi besh ish kunida anketa-arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarni quyidagi maʼsul tashkilotlarning mavjud elektron maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan tizim orqali “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimida tekshiriladi va ijtimoiy mezonlar asosida baholanadi:

Ijtimoiy himoya milliy agentligi — ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtgan shaxslar mavjudligi;

Soliq qoʻmitasi — ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlari arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini (arizada “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi koʻrsatilgan ariza beruvchi bundan mustasno).

Bunda:

soliq inspeksiyasidan ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi hamda yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlari arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlari boʻyicha ball berilmagan taqdirda, ariza boshqa masʼul tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilmaydi va avtomat ravishda subsidiya ajratishni rad etish boʻyicha komissiya kotibiga yuboriladi;

Ariza beruvchining daromadlari 0 ga teng boʻlgan taqdirda uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining daromadlari inobatga olinmaydi.

sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Adliya vazirligi — “FHDYning yagona elektron arxivi” maʼlumotlari bazasidan ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar (beva, ajrashgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan ayol) toifasiga mansubligini;

ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi oʻrtasida rasmiy nikoh tuzilganligi hamda arizada koʻrsatilgan yaqin qarindoshlarining ariza beruvchi bilan qarindoshchilik darajasini;

tuman (shahar) hokimligi iqtisodiyot va moliya boʻlimi — ariza beruvchining olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi ekanligini hamda professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustalari toifasiga mansubligini”;

quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin;

“Kadastr agentligi — ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligi;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — ariza beruvchining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligi;

ariza beruvchining yoshlar toifasiga mansubligi va 30 yoshdan oshmaganligi aniqlanadi”;

15 1 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Agar ariza beruvchining va uning turmush oʻrtogʻining oʻrtacha oylik daromadlari miqdori ushbu Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan meʼyorlardan kam boʻlsa, uning daromadlari hisob-kitobiga ularning yaqin qarindoshlarining daromadlari ham kiritilishi mumkin.

ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining jami oʻrtacha oylik daromadlari boʻyicha ball berilmagan taqdirda, ariza boshqa mezonlar asosida koʻrib chiqilmaydi va avtomat ravishda subsidiya ajratishni rad etish uchun komissiya kotibiga yuboriladi.

Bunda soʻngi bir yildagi oʻrtacha oylik daromadlar miqdorini aniqlashda kamida uch oylik daromadlarining oʻrtacha koʻrsatkichlari inobatga olinadi. Ushbu holatda soʻngi uch oyning kamida bir oyida daromadga ega boʻlishi talab etiladi”;

34-bandda :

“b” kichik bandi quyidagi tahrirdagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ariza koʻrib chiqish jarayoniga oʻtkazilmaydi va avtomat ravishda rad etiladi”;

“d” kichik bandi quyidagi tahrirdagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda tizim tomonidan barcha arizalarni koʻrib chiqish avtomat ravishda toʻxtatiladi va rad etiladi”;

“g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) ilgari ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiyadan foydalangan (avval olingan subsidiyali ipoteka kreditini soʻndirgan va uy-joyni boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham) ariza beruvchi shu jumladan turmush oʻrtogʻi takroriy murojaat qilganda”;

quyidagi mazmundagi “j” kichik bandi bilan toʻldirilsin:

“j) arizani koʻrib chiqishda ariza beruvchining turmush oʻrtogʻi tomonidan avval topshirilgan va koʻrib chiqish jarayonida boʻlgan ariza aniqlanganda”;

37-band birinchi xatboshisining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kvartira sotib olishga beriladigan ipoteka krediti boʻyicha subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma berilgan vaqtidan boshlab qonunchilik xujjatlarida belgilangan muddatlar davomida amal qiladi”;

40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40. Joriy yil uchun hududga ajratilgan subsidiya soni tugagan taqdirda, dasturiy taʼminot tizimida arizalar qabul qilinishi avtomat ravishda toʻxtatiladi.

Arizani koʻrib chiqish davri yakunlanguniga qadar komissiya va masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazasida xatolik tufayli notoʻgʻri xulosa shakllangan taqdirda komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan dasturiy taʼminot tizim administratori tomonidan maʼlumotlarga tuzatish kiritish uchun bir qadam ortga qaytariladi.

“Xalqparvar” komissiyalari va sud qarorlari bilan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalarini dasturiy taʼminotdan toʻgʻridan-toʻgʻri bekor qilish va toʻlovlarni toʻxtatish Komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan tizim administratori tomonidan amalga oshiriladi.

Komissiya yoki masʼul tashkilot tuzatish kiritish uchun qaytarilgan maʼlumotlarni tizimga qayta kiritish huquqiga ega.

Tegishli tashkilotlar tomonidan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalar bekor qilinganda komissiya tomonidan 3 ish kunida fuqaro va xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga xabarnoma yuboradi.

Ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash adolatli va haqqoniyligi uchun tegishliligi boʻyicha komissiya aʼzolari va axborot bazalariga masʼul boʻlgan tashkilotning xodimlari shaxsan javobgardirlar”;

41-bandda :

birinchi xatboshi “bilan” soʻzidan keyin “birlamchi” soʻzi bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda subsidiya xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosida tuzilgan shartnomalar ham inobatga olinadi”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishincha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidan “yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

42-bandda :

ikkinchi xatboshi “tuzilgan” soʻzidan keyin “birlamchi” soʻzi bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

43-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;

“Bunda ariza qanoatlantirilgan taqdirda notarial harakatlarni amalga oshirish uchun subsidiyali ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi”;

44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Subsidiya:

a) boshlangʻich badalning bir qismini toʻlash uchun subsidiya — har yil uchun qatʼiy belgilangan miqdorda;

b) ipoteka kreditlari boʻyicha hisoblangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya — kredit muddatining birinchi besh yili davomida 12 foizdan oshgan qismiga, 2025-yil va undan keyingi yillar Dasturlari doirasidagi kreditlar boʻyicha esa Markaziy bankning asosiy stavkasidan oshgan qismiga toʻlanadi”;

quyidagi mazmundagi 45 1 -band bilan toʻldirilsin:

“45 1 . Ariza beruvchi va (yoki) uning turmush oʻrtogʻining hamda kafil sifatida keltirilgan yaqin qarindoshlarining oʻrtacha daromadlari miqdori ularning har biri boʻyicha quyidagi formula asosida aniqlanadi:

Oʻd = Dm / Os

bunda:

Oʻd — oʻrtacha daromad miqdori;

Dm — ariza beruvchining oxirgi oʻn ikki oy davomidagi daromadlari miqdori;

Os — oxirgi oʻn ikki oy davomida haqiqatda daromad hisoblangan oylar soni.

Bunda har bir subyekt boʻyicha oʻrtacha daromad miqdori yuqoridagi formula asosida aniqlanadi va umumiy oʻrtacha daromad miqdori umumlashtirilgan tarzda hisoblanadi”;

49-bandda :

birinchi xatboshidagi “tuman (shahar) moliya boʻlimlariga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan kiritilgan buyurtmanomalar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan toʻlab berilishi boʻyicha Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) avtomat tarzda buyurtmanoma shakllanadi”;

50-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Iqtisodiyot va moliya vazirligi toʻrt ish kuni mobaynida tijorat banki tomonidan “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali kiritilgan buyurtmanomaga asosan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiyani tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi”;

51-banddagi “tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimining tegishli hisobvaragʻiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Talabgorga uy-joylarni sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratilgan kundan boshlab ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya toʻlashga buyurtmanoma yuboriladi”;

53-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi mazmundagi birinchi — uchinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“53. Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali:

boshlangʻich badalning bir qismini qoplab berish uchun subsidiyalarni — tijorat bankining buyurtmanomasiga asosan har bir fuqaro kesimida bankda fuqaroning nomiga ochilgan hisobvaraqqa 4 ish kunida;

ipoteka kreditlari boʻyicha hisoblangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalarni — ipoteka kreditining foiz toʻlovlarini amalga oshirish uchun bankda har bir fuqaro nomiga ochilgan hisobvaraqqa har oyning beshinchi ish kunidan yigirma beshinchi kuniga qadar oʻtkazib beriladi”;

uchinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishincha toʻrtinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali fuqarolarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan toʻlab berilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborot tizimlariga onlayn tarzda uzatib boriladi”;

57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Ishtirok etuvchi tijorat banki qarz oluvchi tomonidan ipoteka krediti boʻyicha asosiy qarzdorlik toʻliq qoplanganda yoki foiz uchun subsidiya boʻyicha oxirgi toʻlov amalga oshirilganidan soʻng 10 kun ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ushbu subsidiya toʻlab berilishi yakunlangan talabgorlar roʻyxatini taqdim etadi”;

58-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

59-banddagi “tegishli tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimining hisobvaragʻiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

60-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Subsidiya ajratiladigan fuqarolarni baholashning ijtimoiy MEZONLARI

T/r Mezonlar Ball Masʼul organ I. Ariza beruvchi va/yoki uning oilasining daromadi (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori — MHTEKM asosida) Hududlarda (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar) 1. MHTEKMning 2,7 baravariga teng va koʻp boʻlgan, 7 baravariga teng va kam boʻlgan 10 Soliq qoʻmitasi 2. MHTEKMning 7 baravaridan koʻp boʻlgan, 8 baravariga teng va kam boʻlgan 5 Toshkent shahrida 1. MHTEKMning 2,7 baravariga teng va koʻp boʻlgan, 8 baravariga teng va kam boʻlgan 10 Soliq qoʻmitasi 2. MHTEKMning 8 baravaridan koʻp boʻlgan, 9,2 baravariga teng va kam boʻlgan 5 II. Hozirgi turar joy maqomi* 1. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud emasligi 20 Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastrlar palatasi III. Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar** 1. Ariza beruvchining “Labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan mehnat migranti ekanligi 10 Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2. Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi 5 Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustalari 3. Ariza beruvchining yoshlar toifasiga mansubligi (30 yoshdan oshmagan fuqarolar) 5 Iqtisodiyot va moliya vazirligi 4. Ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar (ajrashgan, beva va/yoki yolgʻiz onalar) toifasiga mansubligi 5 Adliya vazirligi IV. Ariza beruvchi va uning oilasidagi shaxslarning quyidagi toifaga mansubligi** 1. “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtgan shaxslar 5 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Jami ball: 35

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Ariza raqami: _________ Berilgan sanasi “___” _________ 20___ yil Amal qilish muddati “___” _________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________ (F.I.O.) Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi ___________ raqami_ ______________________ ______________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________________ , berilgan sanasi _________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi: 1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm; 2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi. Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim F.I.O va ishonch raqami QR-kod ”;

2a-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “____” __________ 20___ yil Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizom ga muvofiq _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ ________________________sababli rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami ___________________ ____________________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________ Kim tomonidan berilgan __________________________________ , berilgan sanasi _____________________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami”;

3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“________ tumani (shahri)da subsidiya ajratiladigan talabgorlarni tanlab olish boʻyicha komissiyaning namunaviy tarkibi

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Xalq qabulxonasi rahbari, Komissiya raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) soliq inspeksiyasi rahbari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi, Komissiya kotibi

”;

4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya ajratish va toʻlash SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi subsidiya olish uchun tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda anketa-arizani elektron tarzda istalgan vaqtida toʻldiradi. Qonunchilikda belgilangan muddat davomida (haftaning dushanba — juma kunlari soat 9.00 dan 18.00 gacha)* 2-bosqich Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi 1. Anketa-ariza va unga ilova qilingan hujjatlar tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi tomonidan qabul qilinadi. 2. Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi arizalarni qayd qilinishi navbatligiga koʻra ularni ijtimoiy mezonlar boʻyicha koʻrib chiqish uchun “subsidiya.idm.uz” elektron platformasi orqali Adliya vazirligiga, Soliq qoʻmitasiga, Kadastrlar palatasiga, Ijtimoiy himoya milliy agentligiga, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga, tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimiga, tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasiga elektron shaklda taqdim etadi. 1 ish kuni ichida Tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Harbiylashtirilgan organlarga aloqasi boʻlgan ariza beruvchilarni va oila aʼzosi sifatida keltirilgan shaxslarning (arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. 3 ish kuni ichida Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi Ariza beruvchini quyidagi toifaga mansub ekanligini kiritadi va tasdiqlaydi. 1. Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi ekanligi; 2. Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustalari toifasiga mansubli. 3 ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligi (subsidiya.idm.uz dasturiy tizimida tegishli tashkilotlarning elektron bazasidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida avtomatlashtirilgan tarzda baholanadi) 1. Soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) boʻyicha ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlari arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini aniqlaydi. 2. Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtgan shaxslar mavjudligini aniqlaydi. 3. Ariza beruvchining farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan ayol, beva va ajrashganlar toifasiga mansubligini “FHDYning yagona elektron arxivi” maʼlumotlar bazasidan aniqlaydi. 4. Ariza beruvchining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligini aniqlaydi. 5. Ariza beruvchining 30 yoshdan oshmagan yoshlar toifasiga mansubligini aniqlaydi. 6. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligini aniqlaydi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Komissiya raisi Tanlov natijalari yuzasidan subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan qaror qabul qiladi va Davlat xizmatlari markazi orqali elektron tarzda ariza beruvchiga yuboradi. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Talabgor Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib moʻljallayotgan uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha xususiy qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi. Bunda subsidiya xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosidagi shartnomalar ham inobatga olinadi. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma olgunga qadar yoki subsidiya xabarnomasining muddati doirasida Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan birlamchi shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi yoki qurilish (pudrat) tashkilotiga toʻlaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha 6-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgorning subsidiya xabarnomasini “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasidan roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Ishtirok etuvchi tijorat banki talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 3. Ipoteka krediti ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi. Bunda talabgorga ipoteka kreditini ajratish rad etilgan taqdirda tijorat banki tomonidan “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasida yaratilgan buyurtmanomani bekor qilinadi. 5 ish kuni ichida 7-bosqich Talabgor 1. Qurilish (pudrat) tashkiloti bilan kvartirani oldi-sotdi shartnomasini notariat idorasida rasmiylashtiradi. 2. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun kadastr hujjatlarini rasmiylashtiradi. 3. Rasmiylashtirilgan shartnomani va kadastr hujjatlarini tijorat bankiga yetkazadi. Ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatida koʻrsatilgan muddat doirasida 8-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanomani yuboradi. 1 ish kuni ichida 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Sotib olinayotgan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi. 5 ish kuni ichida 10-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha foiz subsidiyasini toʻlab berish boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali buyurtmanoma yuboradi. Ipoteka krediti taqdim etilgandan soʻng birinchi toʻlov kuniga qadar 11-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ipoteka boʻyicha foizlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali toʻlab beradi. Har oyning beshinchi ish kunidan 25-kuniga qadar

5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ANKETA-ARIZA

Ariza raqami _____________ Qabul qilish sanasi________ Qabul qilgan shaxs ________ 1. _____________________ (familiyasi) __________________________ (ismi) ______________________ (otasining ismi) 2. Manzil :________________ (aholi punkti) ________________ (tuman, shahar) _________________ (viloyat) 3. Tugʻilgan sanasi ___ /_____ / ______ 4. Jinsi ____ ayol _____ erkak 5. Oilaviy ahvolingiz: boʻydoq / turmushga chiqmagan_____ uylangan / turmushga chiqqan _____ ajrashgan _____ ajrashgan (farzandi bor)_____ beva _____ beva (farzandi bor) yolgʻiz ona ____ ___ 6. Pasport yoki ID karta boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamingiz (JSH SHIR)*: ________________________ 7. Turmush oʻrtogʻining pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami ______________ (JSH SHIR) 8. Kafil sifatida ishtirok etadigan yaqin qarindoshingizni _____________________ (JSH SHIR) _____________________ (JSH SHIR) 9. Siz va/yoki oila aʼzolaringiz nogironligi yoki ogʻir turdagi kasallikka chalinganligi boʻyicha “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtganmi? Agar roʻyxatda boʻlsa, kimligini koʻrsating: 1) Ariza beruvchining oʻzi (ha/yoʻq)_______; 2) Turmush oʻrtogʻi ________________________ (JSH SHIR) 3) Farzandi ________________________ (JSH SHIR) 10. Siz bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar? el.pochta _______________ uy tel: ________________ ish tel: ________________ mobil tel: _______________ 11. Siz quyidagi fuqarolar toifalariga mansubmisiz? Agar mansub boʻlsangiz, qaysiligiga koʻrsating: “Labor migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan (ha/yoʻq)_______; Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar, (ajrashgan, beva va/yoki yolgʻiz onalar) (ha/yoʻq)_______; Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi sifatida faoliyat yuritasizmi? (ha/yoʻq)_______; Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustasi sifatida faoliyat yuritasizmi? Agar faoliyat yuritsangiz quyidagilardan birini koʻrsating: maxsus fan oʻqituvchi/murabbiy/ishlab chiqarish taʼlim ustasi _______; Siz, turmush oʻrtogʻingiz yoki farzandlaringiz harbiylashtirilgan organlarga aloqasi bormi? (ha/yoʻq)_______, agar bor boʻlsa ularni belgilang. 1) ariza beruvchining oʻzi (ha/yoʻq)_______; 2) turmush oʻrtogʻi ________________________ (JSH SHIR) 3) kafil sifatida keltirilgan farzandi ________________________ (JSH SHIR) Men uy-joy olish hamda uy-joy uchun subsidiya olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman va tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. ____________ __________ ____________ _________ imzo kun oy yil

”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 5-fevraldagi 56-son qarorida :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

1-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi mazmundagi birinchi — uchinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan tijorat banklariga mablagʻlarni joylashtirish;

tijorat banklari tomonidan ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish”;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan moliyaviy resurslar “resurs.imv.uz” elektron platformasi orqali joylashtiriladi va qaytariladi. Bunda tijorat banklari fuqarolarga ipoteka kreditlari ajratish maqsadida:

Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan bugungi kunga qadar joylashtirilgan resurs mablagʻlari qoldigʻi boʻyicha tegishli maʼlumotlarni platformaga kiritadi;

joylashtirilgan resurs mablagʻlari hisobidan ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha tegishli maʼlumotlar fuqarolar kesimida “resurs.imv.uz” platformaga kiritib boriladi va shartnomalarga biriktiriladi;

kelgusida ajratiladigan yoki qayta moliyalashtiriladigan resurslar “resurs.imv.uz” platforma orqali amalga oshiriladi;

tijorat banklari va qayta moliyalashtirish tashkilotlari oʻz axborot tizimlarini toʻgʻridan-toʻgʻri “resurs.imv.uz” elektron platformasi bilan integratsiya qiladi”;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Manfaatdor tijorat banklariga ushbu qaror talablaridan kelib chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joylashtiriladigan mablagʻlar hisobidan ipoteka kreditlari ajratish boʻyicha alohida ichki tartiblarni ishlab chiqish tavsiya etilsin”;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A.Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.”.

1-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisida nizom”;

1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibi (keyingi oʻrinlarda — yangi tartib) doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) tomonidan mablagʻlar joylashtirish va tijorat banklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar) ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom qoidalari:

birlamchi uy-joy bozorida koʻp kvartirali uylardagi kvartiralarni (keyingi oʻrinlarda — kvartiralar) sotib olishda;

yakka tartibdagi uy-joylarni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun uy-joylardan foydalanishga ruxsatnoma berilib, mulk huquqi asosida kadastr hujjatlari davlat roʻyxatidan oʻtqazilgandan soʻng toʻliq ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishda;

tijorat banklari tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan ulushdor-jismoniy shaxslarga berilgan ipoteka kreditlarini Iqtisodiyot va moliya vazirligi hisobidan qayta moliyalashtirishda qoʻllaniladi”;

4-bandda :

quyidagi mazmundagi yangi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ Davlat dasturlari — ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari asosida har yili tasdiqlanadigan dastur”;

“ yakka tartibdagi loyihalar — fuqaroning belgilangan tartibda umrbod egalik qilish huquqi asosida ajratilgan yer uchastkasida (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi) belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan loyiha asosida (keyingi oʻrinlarda — loyiha asosida) fuqaroning oʻz kuchi bilan, xususiy pudrat tashkilotini yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan yollanma ishchilarni yollagan holda yakka tartibdagi uy-joy qurish, qayta qurish, rekonsturksiya qilish yoki taʼmirlash”;

ikkinchi xatboshida quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ariza beruvchi — birlamchi uy-joy bozorida kvartirani sotib olish yoki yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshirish maqsadida ipoteka krediti olish uchun bankka ariza taqdim etgan fuqaro” ;

uchinchi xatboshidagi “4 va undan yuqori qavatli uy-joylar yoki undagi” soʻzlari “4 qavatdan past boʻlmagan koʻp kvartirali uy-joylardagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “quriladigan (rekonstruksiya qilinadigan) yakka tartibdagi uy-joy” soʻzlari “yakka tartibdagi loyihalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ipoteka krediti — aholiga birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olish uchun yoki yakka tartibdagi loyihalar uchun banklarning oʻz mablagʻlari hisobidan ajratilgan va keyinchalik Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladigan kreditlar”;

yettinchi xatboshidagi “uy-joylarni qurishga (rekonstruksiya qilishga) Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan” soʻzlari “loyihalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pudrat tashkiloti — koʻp kvartirali uylarni oʻz mablagʻlari, bank krediti va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qurish yoki yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshiruvchi hamda birlamchi uy-joy bozorida qurilgan kvartiralarni sotish uchun taklif etuvchi tadbirkorlik subyekti”;

toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan almashtirilsin:

“subsidiya — uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshirish uchun ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va kredit foizining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan fuqaro uchun bankda uning nomiga ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkazilgan mablagʻ”;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “qurilgan (rekonstruksiya qilingan)” soʻzlari “qurilgan, rekonstruksiya qilingan va taʼmirlangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ipoteka kreditining eng koʻp miqdori — amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishning eng koʻp miqdori”;

oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish)” soʻzlari “yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Fuqarolarga ipoteka kreditlarini ajratish banklar va ularning filiallari tomonidan mazkur Nizomga va banklarning ichki kredit siyosatiga muvofiq amalga oshiriladi.

Banklar tomonidan ajratiladigan ipoteka kreditlarining foiz stavkalari va muddati hamda ushbu ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligidan mablagʻlar jalb qilishning foiz stavkalari va muddati Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida tuziladigan Hamkorlik memorandumi va/yoki shartnomalarda belgilanadi”;

6-bandda :

birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladigan banklarning oʻz mablagʻlari hisobidan qarz oluvchilarga beriladigan ipoteka kreditlari:

20 yildan koʻp boʻlmagan muddatga, amalda boʻlgan davlat dasturlarini tasdiqlovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan foiz stavkalarida ajratiladi;

ular boʻyicha annuitet yoki differensial toʻlovlar tartibi tatbiq etiladi”;

oltinchi va yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“foiz toʻlovlaridagi oʻzgarishlar Markaziy bank asosiy stavkasining pasaytirilishi amalga kiritilgan kundan boshlab hisob-kitob qilinadi va foiz stavkalarini mutanosib ravishda kamaytirish mexanizmi Markaziy bankning asosiy stavkasi 14 foizdan pasayganda qoʻllaniladi.

qarz oluvchilarga ularning xohishiga koʻra kredit toʻlovlari boʻyicha differensial toʻlovlar tartibi tatbiq etilishi, shuningdek, Iqtisodiyot va moliya vazirligi qayta moliyalashtiriladigan mablagʻlar boʻyicha ham ushbu shartlar belgilanishi mumkin”;

toʻqqizinchi xatboshida “Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan yoki qayta moliyalashtirilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu shartlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi va banklar oʻrtasidagi Hamkorlik memorandumi va depozit shartnomalarida hamda banklar va qarz oluvchilar oʻrtasidagi ipoteka krediti shartnomalarida belgilab qoʻyilgan boʻlishi kerak”;

8-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan mablagʻlar ajratishda yoki ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishda banklarga quyidagi muvofiqlik mezonlari belgilanadi”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bank Davlat budjeti mablagʻlari, shu jumladan, Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan yangi tartibga muvofiq joylashtirilgan yoki qayta moliyalashtirilgan mablagʻlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikka ega boʻlmasligi”;

sakkizinchi xatboshidagi “Moliya vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10 — 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Ushbu Nizomning 8-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq taqdim etilgandan soʻng Iqtisodiyot va moliya vazirligi muvofiqlik mezonlariga mos keluvchi bank tomonidan ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun hamkorlik memorandumi tuzadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ushbu Nizom doirasida ajratiladigan yoki keyinchalik qayta moliyalashtirilishi mumkin boʻlgan mablagʻlar bankning birinchi darajali regulyativ kapitalidan oshib ketmasligi lozim;

11. Hamkorlik memorandumiga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligi banklar tomonidan ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtiradi.

Bunda mablagʻlarning foiz stavkasi va boshqa shartlari har yili tasdiqlanadigan Davlat dasturlariga muvofiq belgilanadi.

12. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan banklarga mablagʻlarni joylashtirishdan yoki qayta moliyalashtirishdan olingan daromadlar (foizlar) Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi.

13. Banklar hamkorlik memorandumiga muvofiq oʻz mablagʻlari hisobidan davlat dasturi doirasida ajratilgan yoki ajratilishi kutilayotgan ipoteka kreditlari portfelini qayta moliyalashtirish boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligiga shartnoma tuzish yuzasidan “resurs.imv.uz” elektron platformasi orqali murojaat qiladi.

14. Banklardan ipoteka kreditlarni qayta moliyalashtirish yoki mablagʻ ajratish uchun shartnomasini tuzish boʻyicha buyurtmanomalar qabul qilingandan soʻng Iqtisodiyot va moliya vazirligi banklar bilan qayta moliyalashtirilishi mumkin boʻlgan mablagʻ miqdori, foiz stavkasi va moliyalashtirishning boshqa shartlarini nazarda tutuvchi shartnomalarni “resurs.imv.uz” elektron platformasida elektron tarzda imzolaydi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar ushbu mablagʻlar olingan sanadan boshlab uch oy mobaynida belgilangan maqsadlar uchun foydalanilmagan taqdirda, bank foydalanilmagan mablagʻlarni ushbu davr tugashidan oldingi sanagacha shartnomada koʻrsatilgan foizlar bilan birga Iqtisodiyot va moliya vazirligiga qaytarishi shart.

Foydalanilmagan mablagʻlar bank tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga belgilangan uch oy muddatda qaytarilmagan taqdirda, qaytarilmagan mablagʻlar ular olingan sanadan boshlab haqiqatda qaytarish sanasiga boʻlgan davr uchun shartnomada koʻrsatilgan foiz stavkasi ikki baravar miqdorda hisoblangan holda toʻlab beriladi.

Bunda tegishli bank tomonidan moliya yili mobaynida ikki marta mablagʻlarning 50 foizdan ortiq qismi uchun belgilangan maqsadlar uchun uch oy muddat mobaynida foydalanilmaslik holatlari aniqlangan taqdirda, Iqtisodiyot va moliya vazirligi ushbu bankka keyingi uch oy muddatga mablagʻ ajratilishini vaqtincha toʻxtatishi mumkin.

Tijorat banklari tomonidan moliya yil yakunining oxirgi ish kuni holatiga oʻzlashtirilmagan mablagʻlar kelgusi yilning 30-yanvar sanasiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga qaytariladi.

15. Iqtisodiyot va moliya vazirligidan olingan mablagʻlar, qayta moliyalashtirilgan ipoteka kreditlari qarz oluvchilar tomonidan toʻlovlarni amalga oshirish muddatidan qatʼi nazar, banklar tomonidan hamkorlik memorandumi, shartnomalar va ularga ilova qilingan qaytarish grafiklariga asosan qaytariladi”;

16-bandning “b” kichik bandi “doimiy ish joyiga, shaxsiy yordamchi yoki dehqon xoʻjaligidan yoxud yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyatidan doimiy daromadga” soʻzlaridan soʻng “ega, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

23-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Tayyor holda topshirish sharti bilan yoki tayyor holda topshirish shartisiz (xonalarga boʻlingan va pardoz ishlariga tayyor holda) qurib bitkazilgan koʻp kvartirali uy-joylardagi kvartiralarni birlamchi uy-joy bozorida sotib olish hamda yakka tartibdagi uy-joyni qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash ishlari uchun banklarning oʻz mablagʻlari hisobidan fuqarolarga quyidagi shartlarda ajratilgan ipoteka kreditlari keyinchalik Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladi:

a) amalda boʻlgan Davlat dasturlarida belgilangan foiz stavkasida;

b) 20 yildan koʻp boʻlmagan muddatga;

v) boshlangʻich badali sotib olinadigan kvartira yoki yakka tartibda yakka tartibdagi loyihalar qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorida;

g) bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdorida”;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Sotib olinadigan kvartira yoki yakka tartibdagi loyihalar qiymatining 85 foizi ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshib ketgan taqdirda, qiymatning qolgan qismi qarz oluvchi tomonidan oʻz mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan toʻlanadi.

Bunda ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshgan qiymatda ajratilgan ipoteka kreditlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtirib berilmaydi”;

31-bandning birinchi xatboshisidagi “bankning ichki siyosatiga asosan Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlarning foiz stavkasi hamda bank marjasini inobatga olgan holda” soʻzlari “amaldagi Davlat dasturlarida belgilangan stavkalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-banddagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin;

38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Subsidiya xabarnomasi mavjud boʻlganda, bank qarz oluvchi nomiga rasmiylashtirilgan kvartiraning kadastr hujjatlari asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” elektron platformasiga tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda boshlangʻich badalning qatʼiy belgilangan miqdorini qoplash uchun buyurtmanoma yuboradi.

“Subsidyplatform.mf.uz” elektron platformasida ikki ish kunida ushbu buyurtmanoma roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda unga asosan tegishli yuridik majburiyatlar va toʻlov topshiriqnomasi Davlat moliyasini boshqarishning avtomatlashtirilgan tizimida (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) avtomatik tarzda shakllantiriladi.

Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi DMBATda shakllangan toʻlov topshiriqnomasini moliyaviy imkoniyatlardan kelib chiqib bir ish kunidan oʻn ish kunigacha boʻlgan davrda subsidiya mablagʻlarini qarz oluvchining bank tomonidan koʻrsatilgan omonat hisobraqamiga oʻtkazib beradi”;

39-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Bank foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya olish huquqiga ega boʻlgan qarz oluvchiga ipoteka krediti berilgan kundan boshlab 30 kundan kechiktirmasdan subsidiyani toʻlash uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” elektron platformasiga buyurtmanomani kiritadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻn ish kunida “subsidyplatform.mf.uz” elektron platformasida ushbu buyurtmanoma roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda unga asosan tegishli yuridik majburiyatlar va toʻlov topshiriqnomasi DMBATda avtomat tarzda shakllantiriladi.

Respublika gʻaznachilik xizmati DMBATda shakllangan toʻlov topshiriqnomasini moliyaviy imkoniyatlardan kelib chiqib bir ish kunidan oʻn ish kunigacha boʻlgan davrda subsidiya mablagʻlarini qarz oluvchining bank tomonidan koʻrsatilgan hisobraqamiga oʻtkazib beradi”;

52-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

58-banddagi “tuman (shahar) moliya boʻlimlariga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

60 — 62-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki siyosatida belgilangan muddatlarda ipoteka kreditlari boʻyicha toʻlovlarni surunkali ravishda toʻlamaslik oqibatida bekor qilingan ipoteka krediti shartnomalari boʻyicha undiriladigan mablagʻlar (shu jumladan, garovdagi uy-joyning sotilishidan) hisobidan talabgorga boshlangʻich badal uchun ajratilgan subsidiya mablagʻi belgilangan tartibda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga qaytariladi.

61. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan banklarga joylashtirilgan yoki qayta moliyalashtirilgan mablagʻlarni qaytarish va ular boʻyicha foizlarni toʻlash banklar va Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida tuziladigan shartnomalarda belgilangan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.

62. Iqtisodiyot va moliya vazirligi zarur hollarda Markaziy bank bilan birgalikda banklarga joylashtirilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi, maqsadliligi va qaytarilishi, shuningdek, qayta moliyalashtirilgan ipoteka krediti toʻgʻri ajratilganligini oʻrganib boradi”;

64-band “haqida” soʻzidan keyin “yozma ravishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

69-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Pudrat tashkilotlari tomonidan qurilgan birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratish toʻgʻrisida SXEMA

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddat 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Muvofiqlik mezonlariga mos keladigan banklar bilan Hamkorlik memorandumi tuzadi. Yil davomida 2-bosqich Qarz oluvchi Oʻz tanlovlari asosida birlamchi uy-joy bozorida sotiladigan kvartiralarni tanlaydi va pudrat tashkiloti bilan birlamchi shartnomani imzolaydi. Qarz oluvchi Bankka tegishli hujjatlar (boshlangʻich badal uchun subsidiya ajratilgan hollarda — subsidiya xabarnomasi) bilan boshlangʻich badal toʻlovini amalga oshirgan holda ipoteka krediti olish uchun ariza topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra belgilangan muddatlarda 3-bosqich Bank Qarz oluvchining ipoteka kreditini olish toʻgʻrisidagi arizasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi va arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2 ish kunida Ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda fuqaro bilan ipoteka krediti shartnomasini imzolaydi va ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisida kafolat xati taqdim etadi. 1 ish kunida 4-bosqich Qarz oluvchi Bank tomonidan taqdim etilgan kafolat xati asosida kvartira sotib olish boʻyicha qurilish-pudrat tashkiloti bilan notarial ipoteka oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtiradi. Kafolat xati muddati doirasida Rasmiylashtirilgan oldi-sotdi shartnomasiga asosan kvartiraning kadastr hujjatini rasmiylashtiradi va davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. Oʻz xohishiga koʻra Rasmiylashtirilgan oldi-sotdi shartnomasi hamda kvartiraning kadastr hujjatini va Bank tomonidan talab qilinadigan boshqa xujjatlarni taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra 5-bosqich Bank Qarz oluvchining bankda shakllantirgan mablagʻlarini unga ajratilgan ipoteka krediti mablagʻlari bilan birga kvartira uchun pudrat tashkilotiga oʻtkazib beradi. Subsidiya xabarnomasi mavjud boʻlganda, bank tomonidan qarz oluvchi nomiga rasmiylashtirilgan kvartiraning kadastr hujjatlari asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasida boshlangʻich badalning bir qismini qoplab berish uchun qatʼiy belgilangan miqdordagi subsidiya mablagʻini toʻlash uchun buyurtmanoma yuboradi. 2 ish kunida 6-bosqich Bank Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan tuzilgan Hamkorlik memorandumiga asosan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun shartnomani tuzish yuzasidan “resurs.imv.uz” elektron platformasi orqali murojaat qiladi. Yil davomida 7-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Bank tomonidan “resurs.imv.uz” elektron platformasi orqali shartnoma tuzish boʻyicha yuborilgan murojaatini koʻrib chiqiladi imzolanadi yoki qaytariladi. 2 ish kunida “resurs.imv.uz” elektron platformasida shartnomani avtomat tarzda shakllantiradi va imzolagan holda Bankga yuboradi. 1 ish kunida 8-bosqich Bank Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “resurs.imv.uz” elektron platformasi orqali yuborilgan shartnomani imzolaydi. 5 ish kunida* Mazkur shartnomaga asosan oʻz mablagʻlari hisobidan qarz oluvchilarga ajratgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun “resurs.imv.uz” elektron platformasida buyurtmanoma shakllantiradi. Hisobot oyining yakuniga qadar 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish boʻyicha kelib tushgan buyurtmanomalarni tasdiqlaydi va tegishli mablagʻlarni Bankning shartnomada koʻrsatilgan hisob varagʻiga toʻlab beradi. Har hisobot oyidan keyingi oyning 25-kunigacha

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yakka tartibdagi loyihalar uchun ipoteka kreditlari ajratish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddat 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Muvofiqlik mezonlariga mos keladigan banklar bilan Hamkorlik memorandumi tuzadi. Yil davomida 1-bosqich Qarz oluvchi Yer uchastkalarida belgilangan tartibda kelishilgan loyiha asosida hamda tuman (shahar) aholi punktlari bosh rejasi va shaharsozlik normalariga mos holda pudrat tashkiloti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan yollanma ishchilar bilan yakka tartibda uy-joy qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha shartnomani imzolaydi, oʻz kuchi bilan amalga oshirish holati bundan mustasno. Oʻz xohishiga koʻra belgilangan muddatlarda 2-bosqich Qarz oluvchi Bankka tegishli hujjatlar bilan boshlangʻich badal toʻlovini amalga oshirgan holda ipoteka krediti olish uchun ariza topshiradi. Bunda yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshirilishida, ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal uchun qarz oluvchi tomonidan sotib olingan qurilish materiallari va/yoki bajarilgan qurilish-montaj ishlari qiymati hisobga olinishi mumkin. Oʻz xohishiga koʻra belgilangan muddatlarda 3-bosqich Bank Kredit olish boʻyicha taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqib, arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Ariza qanoatlantirilgan taqdirda, kredit shartnomasi imzolanadi. Subsidiya toʻlanadigan qarz oluvchilar boʻyicha bank tomonidan qarz oluvchi bilan tuzilgan asosida shartnomani ilova qilgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasida boshlangʻich badal boʻyicha subsidiya mablagʻini toʻlash uchun buyurtmanoma yuboradi. 3 ish kunida 4-bosqich Qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun shartnomada koʻrsatilgan shartlar va miqdorlarda mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Bunda: Shartnoma va loyiha asosida yakka tartibdagi loyihalar boʻyicha bajarilgan ishlarga toʻlovlar uchun ipoteka krediti va qarz oluvchi tomonidan bankda shakllangan mablagʻlarni pudrat tashkilotlarining depozit hisobvaragʻiga naqd pulsiz shaklda oʻtkazib beradi. Bunda qarz oluvchining oʻz kuchi bilan yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan yollanma ishchilarni jalb etgan holda yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshirgan taqdirda ajratilgan kreditlarni qarz oluvchining bank kartasiga oʻtkazib beradi. Shartnomada belgilangan muddatlarda 5-bosqich Qarz oluvchi Yakka tartibdagi loyihalarni amalga oshiradi. Loyihada koʻrsatilgan qurilish-montaj ishlari toʻliq yakunlangandan soʻng Bankka bu haqida asoslantiruvchi maʼlumotlarni taqdim etadi. Shartnomada belgilangan muddatlarda 6-bosqich Bank Yakka tartibdagi loyiha boʻyicha qurilish-montaj ishlari toʻliq yakunlanganligi va kredit mablagʻlaridan manzilli foydalanilganligiga ishonch hosil qilgandan soʻng qarz oluvchilarga oʻz mablagʻlari hisobidan ajratgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun “resurs.imv.uz” elektron platformasida buyurtmanoma shakllantiradi. 5 ish kunida Subsidiyali qarz oluvchilar boʻyicha ipoteka krediti qayta moliyalashtirilganidan soʻng Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasida foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash boʻyicha subsidiya mablagʻini toʻlash uchun buyurtmanoma yuboradi. Yil davomida 7-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish boʻyicha kelib tushgan buyurtmanomalarni tasdiqlaydi va tegishli mablagʻlarni Bankning shartnomada koʻrsatilgan hisobvaragʻiga toʻlab beradi. Har hisobot oyidan keyingi oyning 25-kunigacha 8-bosqich Qarz oluvchi Kredit shartnomasining qaytarish grafigiga asosan ipoteka krediti va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini toʻlab boradi. Har oyning 25-kunigacha

3. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholining uy-joy sharoitlarini yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi 459-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda mahalliy ijro hokimiyati organlarining 2025-yil 31-dekabrga qadar ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolariga ajratiladigan ipoteka kreditlari boʻyicha mahalliy hokimliklarning kafilliklarini berish va muddati oʻtkazib yuborilgan qarzdorliklarni qoplash tartibini joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.”;

b) 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) ilovada :

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Bank oʻz mablagʻlari hisobidan hokimlikning kafilligi taqdim etilgan qarz oluvchilarga ipoteka kreditlarini ajratadi va mazkur ipoteka kreditlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladi.

Bunda ajratilgan ipoteka kreditlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-fevraldagi 56-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining mablagʻlari hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan qayta moliyalashtiriladi”;

27-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati bosh boshqarmasining” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash hamda Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qarori 2-bandining toʻrtinchi xatboshisi quyidagi taxrirda bayon etilsin:

“uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka krediti boʻyicha uy-joylarning hisoblangan qiymatining 15 foizi miqdorida boshlangʻich badalni toʻlab berish, shuningdek, foiz toʻlovlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda subsidiyalar ajratish”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 11-noyabr,

749-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2024-y., 09/24/749/0910-son)

lex.uz