UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 12-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 12 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Навоий вилояти Кармана туманида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9 ва 24-моддаларига мувофиқ, шунингдек, Навоий вилоятида кимё саноати йўналишидаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Навоий вилояти Кармана туманида хитойлик инвестор Ju Dongliang таъсисчилигида «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ хорижий корхонасида (кейинги ўринларда — «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК) 2019 йилда корхонага ижара ҳуқуқи билан ажратилган 30 гектар ер участкасида 200 минг тонна олиум, 120 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 46 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги;

Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил июнь ойида Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокараларда Навоий вилояти Кармана туманида 100 гектар ер майдонида 2028 йил охирига қадар 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан кимё саноати йўналишидаги янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги;

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 29 октябрдаги 175-сонли қарори билан Навоий вилояти Кармана туманида 104 гектар ер участкасида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан билдирилган таклиф энг яхши таклиф сифатида танлаб олинганлиги;

баҳоловчи ташкилот томонидан Навоий вилояти Кармана туманида танланган 104 гектар ер участкасини 25 йилга ижарага олиш ҳуқуқининг қиймати 43 млрд сўм миқдорида баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ суғорилмайдиган 104 гектар ер участкаси:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин;

«Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХКга 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилсин.

3. Белгилансинки, «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан:

ижарага берилаётган ер участкасида 2-иловага мувофиқ 2024 — 2028 йилларда умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

инвестиция лойиҳалари учун барча турдаги ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш;

104 гектар ер участкасини 25 йилга ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қийматига 0,1 камайтирувчи коэффициент қўллаган ҳолда якуний 4,3 млрд сўм миқдоридаги маблағни ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни тўлаш мажбуриятини олади.

4. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда 1-иловага мувофиқ 104 гектар ер участкаси захирага қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Кармана тумани ҳокими ва «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК ўртасида мазкур қарорда назарда тутилган шартлар асосида ер ижараси шартномаси тузилишини таъминласин.

Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.

5. «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан инвестиция лойиҳалари учун ташқи газ ва сув таъминоти иншоотларини қуриш мақсадида 3-иловага мувофиқ ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш зарурати юзага келганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Навоий вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХКга ер фонди тоифасини ўзгартирмаган ҳамда ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда, 3-иловадаги ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмаклашсин.

6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан инвестиция лойиҳалари амалга оширилишида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатсин.

7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиб борсин, «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХКга лойиҳаларни амалга оширишда ташкилий жиҳатдан кўмаклашсин.

8. Белгилансинки, «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан мазкур қарорда белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.

9. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан ижарага олинган ер участкаларига туташ ҳудудда кимё саноати йўналишида бошқа инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва ўзаро кооперацияни йўлга қўйиш учун суғорилмайдиган 200 гектар ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариш бўйича асослантирилган таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 ноябрдаги 750-сон қарорига 1-ИЛОВА

Навоий вилояти Кармана туманидаги «Янгиариқ» МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиладиган, «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ хорижий корхонасига ижарага бериладиган ер участкалари

Т/р Ер участкасидан фойдаланиш йўналиши Контур рақами Ер майдони, гектар Координата рақами 1. Кимё саноати йўналишида 17 та инвестиция лойиҳасини жойлаштириш 460қ, 133қ 100 1) 40° 3ʻ44.38"С 65°14ʻ32.04"В, 2) 40° 3ʻ44.56"С 65°15ʻ9.56"В, 3) 40° 3ʻ5.32"С 65°15ʻ10.58"В, 4) 40° 3ʻ5.28"С 65°14ʻ33.68"В 2 . Темир йўл тармоғи ва иншоотларини қуриш учун 130 қ, 464қ, 463қ, 133қ, 460қ 2,36 1) 40°04ъ07.39" С 65°16ъ41.42" В 2) 40°04ъ01.05"С 65°16ъ40.44"В 3) 40°03ъ55.33"С 65°16ъ30.95"В 4) 40°03ъ51.64"С 65°16ъ10.60"В 5) 40°03ъ47.72"С 65°15ъ50.08"В 6) 40°03ъ45.39"С 65°15ъ37.75"В 7) 40°03ъ42.70"С 65°15ъ30.09"В 8) 40°03ъ31.67"С 65°14ъ59.58"В 9) 40°03ъ31.80"С 65°14ъ47.34"В 10) 40°03ъ39.00"С 65°14ъ39.42"В 11) 40°03ъ59.97"С 65°14ъ37.22"В 3. Электр энергияси тармоқлари ва иншоотларини қуриш учун 131қ, 1054қ, 132қ, 133қ, 460қ 1,65 1) 40° 04ʻ30.98"С 65°16ʻ01.16"В, 2) 40° 04ʻ20.52"С 65°16ʻ06.56"В, 3) 40° 04ʻ00.19"С 65°15ʻ58.67"В, 4) 40° 03ʻ59.79"С 65°15ʻ07.92"В, 5) 40° 03ʻ53.73"С 65°14ʻ52.38"В, Жами гектар 104,01

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 ноябрдаги 750-сон қарорига 2-ИЛОВА

2024 — 2026 йилларда Навоий вилояти Кармана туманида «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан кимё саноати йўналишида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

Т/р Лойиҳа номи Ишлаб чиқариш қуввати Лойиҳа умумий қиймати, млн АҚШ доллари Шундан, хорижий инвестиция, млн АҚШ доллари Ишга тушиш муддати Яратиладиган иш ўринлари, нафар ўлчов бирлиги натурада Жами лойиҳалар: 1 0 4 0,0 1 0 4 0,0 х 1 880 2024-2025 й илларда ишга туш ириладиган лойиҳалар : 4 2 6,0 4 2 6,0 х 520 1. Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 15 МВт лик энергоблок қуриш минг тонна 330 58,0 58,0 01.09.2024 йй. 120 2. Каустик сода ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 50 (каустик сода) 50 (хлор) 120,0 120,0 01.06.2025 йй. 70 3. Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 50 МВт лик энергоблок қуриш минг тонна 1000 150,0 150,0 01.11.2025 йй. 200 4. Антрахинон ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 20 15,0 15,0 01.12.2025 йй. 20 5. H (эйч) кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 20 11,0 11,0 01.12.2025 йй. 20 6. Полиалюминий хлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 100 8,0 8,0 01.12.2025 йй. 20 7. Фтал ангидриди ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 20 64,0 64,0 01.12.2025 йй. 70 2026 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар: 288,0 288,0 Х 600 8. Фталоцианин ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 100 135,0 135,0 01.12.2026 йй. 280 9. Кўк фталоцианин ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 100 133,0 133,0 01.12.2026 йй. 280 10. Алюминий учхлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 150 10,0 10,0 01.12.2026 йй. 20 11. Мис хлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 10 10,0 10,0 01.12.2026 йй. 20 2027-2028 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар: 326,0 326,0 х 760 12. Водород пероксиди ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 100,0 100,0 2027-2028 йй. 250 13. Темир сульфати ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 56,0 56,0 2027-2028 йй. 100 14. Диметилсульфат ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 60,0 60,0 2027-2028 йй. 60 15. Натрий сульфид ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 10,0 10,0 2027-2028 йй. 50 16. Триметиланилин ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 50,0 50,0 2027-2028 йй. 150 17. Резорсин ишлаб чиқаришни ташкил этиш аниқланмоқда 50,0 50,0 2027-2028 йй. 150

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 ноябрдаги 750-сон қарорига 3-ИЛОВА

« Zarafshon Industrial Technology » МЧЖ ХК томонидан инвестиция лойиҳалари учун ташқи газ ва сув таъминоти иншоотларини қуриш мақсадида чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут белгилаш) зарур бўлган ер участкаларининг

Т/р Йўналиши Контур рақами Ер майдони, га Шундан Координата рақами экин ерлари, га бўз ерлар, га яйлов, га бошқа ерлар, га 1. Кармана туманидан г аз иншоотлари қур и лиши учун 77 қ, 96қ 1,03 1,03 1) 40° 4ъ10.97"С 65°15ъ15.08"В 2) 40° 4ъ10.75"С 65°14ъ45.47"В 3) 40° 4ъ0.13"С 65°14ъ45.59"В 2. Кармана тумани ҳудудидан с ув иншоот лар и қурилиши учун 111 қ , 112 қ , 109қ, 107қ, 127қ, 130қ, 464қ, 463қ, 132қ, 133қ, 460қ 6,71 6,71 10) 40° 04ъ40.12"С 65°18ъ17.81"В 11) 40° 04ъ40.45"С 65°16ъ37.81"В 12) 40° 04ъ21.38"С 65°16ъ40.67"В 13) 40° 04ъ21.01"С 65°16ъ39.63"В 14) 40° 04ъ04.25"С 65°16ъ40.53"В 15) 40° 03ъ58.12"С 65°16ъ36.37"В 16) 40° 03ъ56.13"С 65°16ъ31.88"В 17) 40° 03ъ45.60"С 65°15ъ34.82"В 18) 40° 03ъ31.39" С 65°14ъ52.01" В 19) 40° 03ъ34.93"С 65°14ъ46.75" В 3. Навоий шаҳри ҳудудидан сув иншоотлари қурилиши учун 4,21 4,21 1) 40° 05ъ23.09"С 65°20ъ16.73"В 2) 40° 05ъ21.81"С 65°20ъ21.63"В 3) 40° 05ъ11.69"С 65°20ъ26.95"В 4) 40° 05ъ06.19"С 65°20ъ08.04"В 5) 40° 05ъ07.82"С 65°19ъ45.63"В 6) 40° 05ъ02.01"С 65°19,45.80"В 7) 40° 04ъ55.54"С 65°19ъ43.92"В 8) 40° 04ъ40.67"С 65°19ъ39.33"В 9) 40° 04ъ46.53"С 65°18ъ23.56"В Жами ер майдони 11,9 5 7 ,74 4,21

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 12 ноябрь,

750-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2024 й., 09/24/750/0913-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

MANZILLI ROʻYXATI

MANZILLI ROʻYXATI

Navoiy viloyati Karmana tumanida kimyo sanoati yoʻnalishida yirik investitsiya loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 9 va 24-moddalariga muvofiq, shuningdek, Navoiy viloyatida kimyo sanoati yoʻnalishidagi loyihalarga toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni keng jalb qilish, yuqori texnologiyalarga asoslangan zamonaviy ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil etish, yuqori qoʻshilgan qiymat zanjirini yaratish va yangi ish oʻrinlarini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Navoiy viloyati Karmana tumanida xitoylik investor Ju Dongliang taʼsischiligida “Zarafshon Industrial Technology” MChJ xorijiy korxonasida (keyingi oʻrinlarda — “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK) 2019-yilda korxonaga ijara huquqi bilan ajratilgan 30 gektar yer uchastkasida 200 ming tonna olium, 120 ming tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish boʻyicha umumiy qiymati 46 mln AQSh dollariga teng boʻlgan investitsiya loyihalari ishga tushirilganligi;

Navoiy viloyati hokimi boshchiligidagi delegatsiyaning 2024-yil iyun oyida Xitoy Xalq Respublikasiga tashrifi davomida xorijiy investorlar bilan oʻtkazilgan muzokaralarda Navoiy viloyati Karmana tumanida 100 gektar yer maydonida 2028-yil oxiriga qadar 1 mlrd AQSh dollari miqdorida toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar kiritish hisobidan kimyo sanoati yoʻnalishidagi yangi yirik investitsiya loyihalarini amalga oshirish boʻyicha kelishuvga erishilganligi;

Investitsiyalarni jalb qilish, sanoatni rivojlantirish va savdoni tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining 2024-yil 29-oktabrdagi 175-sonli qarori bilan Navoiy viloyati Karmana tumanida 104 gektar yer uchastkasida kimyo sanoati yoʻnalishida yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK tomonidan bildirilgan taklif eng yaxshi taklif sifatida tanlab olinganligi;

baholovchi tashkilot tomonidan Navoiy viloyati Karmana tumanida tanlangan 104 gektar yer uchastkasini 25 yilga ijaraga olish huquqining qiymati 43 mlrd soʻm miqdorida baholanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Navoiy viloyatining Karmana tumani hududidagi 1-ilovaga muvofiq sugʻorilmaydigan 104 gektar yer uchastkasi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadiga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazilsin;

“Zarafshon Industrial Technology” MChJ XKga 25 yilga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berilsin.

3. Belgilansinki, “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar hisobidan:

ijaraga berilayotgan yer uchastkasida 2-ilovaga muvofiq 2024 — 2028-yillarda umumiy qiymati 1 mlrd AQSh dollari boʻlgan investitsiya loyihalarini amalga oshirish;

investitsiya loyihalari uchun barcha turdagi tashqi va ichki muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish;

104 gektar yer uchastkasini 25 yilga ijaraga olish huquqining bozor qiymatiga 0,1 kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllagan holda yakuniy 4,3 mlrd soʻm miqdoridagi mablagʻni hamda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha toʻlovlarni toʻlash majburiyatini oladi.

4. Navoiy viloyati hokimligi bir oy muddatda:

Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi bilan birgalikda 1-ilovaga muvofiq 104 gektar yer uchastkasi zaxiraga qaytarilishi va davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

Karmana tumani hokimi va “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK oʻrtasida mazkur qarorda nazarda tutilgan shartlar asosida yer ijarasi shartnomasi tuzilishini taʼminlasin.

Kadastr agentligi Yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi milliy hisobotga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.

5. “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK tomonidan investitsiya loyihalari uchun tashqi gaz va suv taʼminoti inshootlarini qurish maqsadida 3-ilovaga muvofiq yer uchastkalaridan cheklangan tarzda foydalanish zarurati yuzaga kelganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Navoiy viloyati hokimligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Kadastr agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XKga yer fondi toifasini oʻzgartirmagan hamda yer uchastkalarini olib qoʻymagan holda, 3-ilovadagi yer uchastkalaridan cheklangan tarzda foydalanish huquqi (servitut) belgilanishi va davlat roʻyxatidan oʻtkazilishiga koʻmaklashsin.

6. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK tomonidan investitsiya loyihalari amalga oshirilishida tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilikka qatʼiy rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini oʻrnatsin.

7. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-sentabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun eng yaxshi taklifni tanlab olishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda investitsiya majburiyatlari bajarilishini monitoring qilib borsin, “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XKga loyihalarni amalga oshirishda tashkiliy jihatdan koʻmaklashsin.

8. Belgilansinki, “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK tomonidan mazkur qarorda belgilangan investitsiya majburiyatlari bajarilmagan va yer ijara shartnomasida nazarda tutilgan talablarga rioya qilinmagan taqdirda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-37-moddalarida nazarda tutilgan hollarda, yer uchastkasini ijaraga olish huquqi bekor qilinadi.

9. Navoiy viloyati hokimligi bir oy muddatda “Zarafshon Industrial Technology” MChJ XK tomonidan ijaraga olingan yer uchastkalariga tutash hududda kimyo sanoati yoʻnalishida boshqa investitsiya loyihalarini joylashtirish va oʻzaro kooperatsiyani yoʻlga qoʻyish uchun sugʻorilmaydigan 200 gektar yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan chiqarish boʻyicha asoslantirilgan takliflarni Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga kiritsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda Navoiy viloyati hokimi N.T. Tursunov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-noyabrdagi 750-son qaroriga 1-ILOVA

Navoiy viloyati Karmana tumanidagi “Yangiariq” MFY hududida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadiga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkaziladigan, “Zarafshon Industrial Technology” MChJ xorijiy korxonasiga ijaraga beriladigan yer uchastkalari

T/r Yer uchastkasidan foydalanish yoʻnalishi Kontur raqami Yer maydoni, gektar Koordinata raqami 1. Kimyo sanoati yoʻnalishida 17 ta investitsiya loyihasini joylashtirish 460q, 133q 100 1) 40° 3ʻ44.38"S 65°14ʻ32.04"V, 2) 40° 3ʻ44.56"S 65°15ʻ9.56"V, 3) 40° 3ʻ5.32"S 65°15ʻ10.58"V, 4) 40° 3ʻ5.28"S 65°14ʻ33.68"V 2 . Temir yoʻl tarmogʻi va inshootlarini qurish uchun 130 q, 464q, 463q, 133q, 460q 2,36 1) 40°04ʼ07.39" S 65°16ʼ41.42" V 2) 40°04ʼ01.05"S 65°16ʼ40.44"V 3) 40°03ʼ55.33"S 65°16ʼ30.95"V 4) 40°03ʼ51.64"S 65°16ʼ10.60"V 5) 40°03ʼ47.72"S 65°15ʼ50.08"V 6) 40°03ʼ45.39"S 65°15ʼ37.75"V 7) 40°03ʼ42.70"S 65°15ʼ30.09"V 8) 40°03ʼ31.67"S 65°14ʼ59.58"V 9) 40°03ʼ31.80"S 65°14ʼ47.34"V 10) 40°03ʼ39.00"S 65°14ʼ39.42"V 11) 40°03ʼ59.97"S 65°14ʼ37.22"V 3. Elektr energiyasi tarmoqlari va inshootlarini qurish uchun 131q, 1054q, 132q, 133q, 460q 1,65 1) 40° 04ʻ30.98"S 65°16ʻ01.16"V, 2) 40° 04ʻ20.52"S 65°16ʻ06.56"V, 3) 40° 04ʻ00.19"S 65°15ʻ58.67"V, 4) 40° 03ʻ59.79"S 65°15ʻ07.92"V, 5) 40° 03ʻ53.73"S 65°14ʻ52.38"V, Jami gektar 104,01

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-noyabrdagi 750-son qaroriga 2-ILOVA

2024 — 2026-yillarda Navoiy viloyati Karmana tumanida “Zarafshon Industrial Technology” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan kimyo sanoati yoʻnalishida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining

T/r Loyiha nomi Ishlab chiqarish quvvati Loyiha umumiy qiymati, mln AQSh dollari Shundan, xorijiy investitsiya, mln AQSh dollari Ishga tushish muddati Yaratiladigan ish oʻrinlari, nafar oʻlchov birligi naturada Jami loyihalar: 1 0 4 0,0 1 0 4 0,0 x 1 880 2024-2025-y illarda ishga tush iriladigan loyihalar : 4 2 6,0 4 2 6,0 x 520 1. Sulfat kislotasi ishlab chiqarishni tashkil etish va 15 MVt lik energoblok qurish ming tonna 330 58,0 58,0 01.09.2024 yy. 120 2. Kaustik soda va xlor mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 50 (kaustik soda) 50 (xlor) 120,0 120,0 01.06.2025 yy. 70 3. Sulfat kislotasi ishlab chiqarishni tashkil etish va 50 MVt lik energoblok qurish ming tonna 1000 150,0 150,0 01.11.2025 yy. 200 4. Antraxinon ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 20 15,0 15,0 01.12.2025 yy. 20 5. H (eych) kislotasi ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 20 11,0 11,0 01.12.2025 yy. 20 6. Polialyuminiy xlorid ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 100 8,0 8,0 01.12.2025 yy. 20 7. Ftal angidridi ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 20 64,0 64,0 01.12.2025 yy. 70 2026-yilda ishga tushiriladigan loyihalar: 288,0 288,0 X 600 8. Ftalotsianin ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 100 135,0 135,0 01.12.2026 yy. 280 9. Koʻk ftalotsianin ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 100 133,0 133,0 01.12.2026 yy. 280 10. Alyuminiy uchxlorid ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 150 10,0 10,0 01.12.2026 yy. 20 11. Mis xlorid ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 10 10,0 10,0 01.12.2026 yy. 20 2027-2028-yillarda amalga oshiriladigan loyihalar: 326,0 326,0 x 760 12. Vodorod peroksidi ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 100,0 100,0 2027-2028 yy. 250 13. Temir sulfati ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 56,0 56,0 2027-2028 yy. 100 14. Dimetilsulfat ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 60,0 60,0 2027-2028 yy. 60 15. Natriy sulfid ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 10,0 10,0 2027-2028 yy. 50 16. Trimetilanilin ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 50,0 50,0 2027-2028 yy. 150 17. Rezorsin ishlab chiqarishni tashkil etish aniqlanmoqda 50,0 50,0 2027-2028 yy. 150

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-noyabrdagi 750-son qaroriga 3-ILOVA

“ Zarafshon Industrial Technology ” MChJ XK tomonidan investitsiya loyihalari uchun tashqi gaz va suv taʼminoti inshootlarini qurish maqsadida cheklangan tarzda foydalanish (servitut belgilash) zarur boʻlgan yer uchastkalarining

T/r Yoʻnalishi Kontur raqami Yer maydoni, ga Shundan Koordinata raqami ekin yerlari, ga boʻz yerlar, ga yaylov, ga boshqa yerlar, ga 1. Karmana tumanidan g az inshootlari qur i lishi uchun 77 q, 96q 1,03 1,03 1) 40° 4ʼ10.97"S 65°15ʼ15.08"V 2) 40° 4ʼ10.75"S 65°14ʼ45.47"V 3) 40° 4ʼ0.13"S 65°14ʼ45.59"V 2. Karmana tumani hududidan s uv inshoot lar i qurilishi uchun 111 q , 112 q , 109q, 107q, 127q, 130q, 464q, 463q, 132q, 133q, 460q 6,71 6,71 10) 40° 04ʼ40.12"S 65°18ʼ17.81"V 11) 40° 04ʼ40.45"S 65°16ʼ37.81"V 12) 40° 04ʼ21.38"S 65°16ʼ40.67"V 13) 40° 04ʼ21.01"S 65°16ʼ39.63"V 14) 40° 04ʼ04.25"S 65°16ʼ40.53"V 15) 40° 03ʼ58.12"S 65°16ʼ36.37"V 16) 40° 03ʼ56.13"S 65°16ʼ31.88"V 17) 40° 03ʼ45.60"S 65°15ʼ34.82"V 18) 40° 03ʼ31.39" S 65°14ʼ52.01" V 19) 40° 03ʼ34.93"S 65°14ʼ46.75" V 3. Navoiy shahri hududidan suv inshootlari qurilishi uchun 4,21 4,21 1) 40° 05ʼ23.09"S 65°20ʼ16.73"V 2) 40° 05ʼ21.81"S 65°20ʼ21.63"V 3) 40° 05ʼ11.69"S 65°20ʼ26.95"V 4) 40° 05ʼ06.19"S 65°20ʼ08.04"V 5) 40° 05ʼ07.82"S 65°19ʼ45.63"V 6) 40° 05ʼ02.01"S 65°19,45.80"V 7) 40° 04ʼ55.54"S 65°19ʼ43.92"V 8) 40° 04ʼ40.67"S 65°19ʼ39.33"V 9) 40° 04ʼ46.53"S 65°18ʼ23.56"V Jami yer maydoni 11,9 5 7 ,74 4,21

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 12-noyabr,

750-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.11.2024-y., 09/24/750/0913-son)

lex.uz