UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 14-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 14 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 октября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего образования, науки и инноваций Министерства занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 October 2024 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг

Қарори

ВАҚТ МЕЪЁРЛАРИ

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:

1. Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 2 сентябрдаги 38/ҚҚ, 35-Қ/Қ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2715, 2015 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 38-сон, 505-модда, 43-сон, 555-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 21 октябрдаги 41/ҚҚ, 47-Қ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2715-1, 2015 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 555-модда).

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 14 октябрдаги 28-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 2 октябрдаги 18-қ/қ-сон қарорига ИЛОВА

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг

1-боб. Ўрта махсус таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрлари

1-§. Ўрта махсус таълим муассасаларида педагог ходимларнинг ўқув юкламаси вақт меъёрлари

Т/р Иш турлари Вақт меъёри, соат Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш 1. Ўқув (назарий, амалий, семинар ва лаборатория) машғулотларини ўтказиш. Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади. Бир академик соатга 1 соат ўқув юкламаси ёзилади. Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув машғулотлари журнали ёки электрон тизимда қайд этилади. 2. Фанлар бўйича консультациялар ўтиш. Шахсий иш режасида белгиланган аудиториядаги ўқув соатларининг 5 фоизи ҳажмида. Консультациялар ўтиш журналида қайд этилади. 3. Оралиқ ва якуний назоратларни баҳолаш, шунингдек ўқувчи қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларининг қайта топширилишини қабул қилиш. Ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратни баҳолашда — 0,2 соат; якуний назоратни баҳолашда — 0,3 соат; қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда — 0,3 соат. Ўқувчи қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларининг қайта топширилишини қабул қилишда бир ўқув семестри давомида бир педагог ходимга кўпи билан 20 соат берилади. Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топшириш тегишли журнал ёки қайдномаларда акс эттирилади. 4. Якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) ўтказиш. Битта битирувчи учун: ёзма ва амалий ишга 0,2 соат, оғзаки савол-жавобга 0,3 соат ва тест синовига 0,1 соат ажратилади. ЯДА комиссияси аъзосининг бир кунлик ўқув юкламаси 6 соатдан ошмаслиги лозим. Оғзаки ва тест шаклда ўтказилган ЯДА синовларининг жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади. Ёзма иш шаклида ўтказилган ЯДА синовларининг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари умумий сонига бўлинади ҳамда уларга тенг тақсимланади. ЯДАда иштирок этиш тегишли буйруқ ва қайдномаларда акс эттирилади. 5. Замонавий ахборот технологиялари ёрдамида очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулотлари ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. Битта очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулоти учун 10 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат. Битта мастер-класс учун 10 соат. Ўрта махсус таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат, республика миқёсида кўпи билан 40 соат, халқаро миқёсда кўпи билан 60 соат. Ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулоти ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 6. Малака ошириш курсларида ўқиш. Малака ошириш учун бир ўқув йилида 24 соат. Малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида аниқланади. 7. Фанга ажратилган мустақил ишни қабул қилиш. Ҳар бир мустақил ишни текшириб, қабул қилиш учун 0,2 соат. Ўқув режадаги мустақил ишларга ажратилган соат асосида аниқланади.

2-§ Ўрта махсус таълим муассасалари педагог ходимларининг ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ташкилий-педагогик ишларининг турлари

Т/р Иш турлари Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш Ўқув-методик ишлари 1. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни ёзиш. Жорий ўқув йилида тегишли ташкилотлар (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим муассасалари) томонидан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида аниқланади. 2. Услубий қўлланмаларни тайёрлаш. Олий таълим муассасаси ўқув-услубий кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланмалар асосида аниқланади. 3. Лаборатория ишларига услубий ишланмалар тайёрлаш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш. Жорий ўқув йилида тайёрланган ҳамда ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ маъқулланган услубий ишланмалар ва виртуал лаборатория иши ишланмаси асосида аниқланади. Илмий-тадқиқот ишлари 4. Илмий ва илмий-методик мақола, тезис ёзиш. Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган мақола, тезислар асосида аниқланади. 5. Фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DS) илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш. Автореферат, илмий даража олиш учун диссертация ҳимоя қилганлик тўғрисидаги олий таълим муассасаси илмий кенгаши баённомаси асосида. 6. Ўқувчиларнинг фан, спорт ва ижодий тўгаракларига раҳбарлик қилиш. Тўгаракларга раҳбарлик қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 7. Олий таълим муассасаси ўқув-услубий ва илмий кенгашлари, семинар, конференциялар ва вебинарларда иштирок этиш. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш. Олий таълим муассасаси ўқув-услубий ва илмий кенгашлари, семинар, конференциялар ва вебинарлардаги иштироки, ташкилотларда маърузалар қилганлиги, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилганлиги, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини тасдиқловчи маълумотлар асосида аниқланади. Ташкилий-педагогик ишлар 8. Ўрта махсус таълим муассасасида жамоатчилик асосида юклатилган вазифаларни бажариш. Ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида аниқланади. 9. Ўрта махсус таълим муассасасига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш бўйича селекция ишларида иштирок этиш. Ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида аниқланади. 10. Ўқувчиларни фан олимпиадасига, шунингдек хорижий тил ва умумтаълим фанларидан хорижий ва миллий сертификат олиш учун тайёрлаш. Ўқувчиларнинг фан олимпиадасида иштироки, шунингдек хорижий тил ва умумтаълим фанларидан хорижий ва миллий сертификати асосида аниқланади. 11. Ўзаро ўқув машғулотлари таҳлилини олиб бориш. Ўзаро ўқув машғулотларига кириш жадвали ва тегишли расмийлаштирилган маълумотлар асосида аниқланади. 12. Эксперт комиссиялари фаолиятида иштирок этиш. Эксперт комиссияларини ташкил этиш бўйича юқори турувчи ташкилотларнинг ҳамда ўрта махсус таълим муассасасининг буйруқлари асосида аниқланади.

2-боб. Профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг (ўқув ва педагогик юкламасининг) вақт меъёрлари

Т/р Иш турлари Вақт меъёри, соат Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш 1-§. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари — 820 соат (ўқув режаси асосида) 1. Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ҳамда ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди (педагогик) амалиётларини ўтказиш. 1 академик соат учун — 1 соат Ўқув машғулоти журнали асосида. 2-§. Ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишлари — 560 соат * 2. Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари бўйича консультациялар ўтиш. Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларига белгиланган ўқув юкламанинг 5 фоизи ҳажмида. Ўқув режада ҳар бир фан (модул) бўйича белгиланган ўқув юкламадан ҳисобланади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарининг билдиргиси асосида. Бир гуруҳ учун ЯДАда белгиланган фан (модул)лардан умумлашган маърузалар ва маслаҳатлар ўтказиш — 4 соат. Профессионал таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарорига асосан. Касбий амалий имтиҳонларга ўқувчиларни тайёрлаш — ҳар бир ўқувчи учун — 2 соат. Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига асосан ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими мавжуд бўлмаганда назарда тутилади. 3. Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, маслаҳат ва тақриз бериш. ЯДА комиссияси ишида иштирок этиш. Ҳар бир битирувчига — 8 соат, жами 120 соатгача ажратилади. Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи асосида. Ҳар бир битирувчининг битирув малакавий ишига тақриз бериш — 0,5 соат. ЯДА комиссиясида бир кунлик иштироки учун — 6 соат. 4. Оралиқ ва якуний баҳолашларни ўтказиш, шунингдек ўқувчининг қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларини қайта топширишини қабул қилиш. Ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратга — 0,2 соат; Якуний назоратга — 0,3 соат ажратилади. Ўқув машғулоти журнали асосида. Якка тартибдаги машғулотлар олиб бориладиган гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратга — 0,5 соат; якуний назоратга — 1 соат ажратилади. Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда ҳар бир ўқувчи учун — 0,2 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 20 соат. Ўқувчиларни мустақил таълим ишлари бўйича баҳолаш — ҳар бир ўқувчи учун 0,4 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 80 соат ажратилади. Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан. 5. Очиқ дарслар ёки мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. Бир очиқ дарс учун — 10 соат; Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган график асосида. Бир мастер-класс учун — 20 соат; Мастер-классларни оммавий ахборот воситаларига ёритиш — 40 соат. Бир ўқув йилида очиқ дарс учун — 40 соат ва мастер-класслар ўтказиш учун — 80 соатдан ошмаслиги керак. 6. Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ҳамда ўқув амалиётларини ўтказишга тайёрланиш. Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ўтказишга тайёрланиш учун — ўқув режадаги фанлар (модуллар) юкламасининг 50 фоизи; Ишчи ўқув режада педагогга ажратилган фан (модул) бўйича белгиланган соатлар бўйича ҳисобланади. Бир фан (модул)нинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — 10 соат, такомиллаштириш учун — 5 соат. Профессионал таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган ўқитиш материаллари тўпламлари асосида. Ҳаммуаллифликда тайёрланган ўқитиш материаллари тўпламлари муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Рақамли таълим ресурс материаллари ишлаб чиқилган ва республика миқёсида оммалаштирилган ўқитиш материаллари тўпламлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг тегишли муаллифлик гувоҳномаси асосида. Ҳар бир фан (модул) ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини ишлаб чиқиш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 80 фоизи, республика миқёсида оммалаштириш учун 100 фоизи ажратилади. Ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини такомиллаштириш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 50 фоизи ажратилади. 7. Ўқувчиларни фан (модул) олимпиадаси, касбий кўрик танловга тайёрлаш. Туман миқёсида иштироки учун — 40 соат; Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. Онлайн иштирок этилган кўрик танловларда профессионал таълим муассасанинг педагогик кенгаши қарори асосида. Бунда, соатларни ҳисобга олишда педагог томонидан эришилган натижа (натижалар) учун энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Вилоят миқёсида иштироки учун — 80 соат; Республика миқёсида иштироки учун — 120 соат. 8. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш. Бир касб ёки мутахассислик учун таълим дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 100 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 50 соат; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида. Бир фан (модул) ёки амалиётнинг намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун бир фан (модул) ёки амалиёт юкламасининг 25 фоизи, такомиллаштириш учун 15 фоизи. Бир фан (модул) ёки амалиётнинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун бир фан (модул) ёки амалиёт юкламасининг 20 фоизи, такомиллаштириш учун 10 фоизи. 9. Илмий мақола ёки тезислар ёзиш ва нашр эттириш. Ҳар бир мақола ёки тезис учун: халқаро миқёсда — 80 соат; республика миқёсида — 60 соат; вилоят (шаҳар), туман (шаҳар) миқёсида — 40 соат. Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган ишлар асосида. Ҳаммуаллифликдаги мақолаларда соатлар муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади. Бир ўқув йилида 180 соат ажратилади. 3-§. Ташкилий-педагогик ишлар — 100 соат * 10. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари, шунингдек катта ёшдагилар ўртасида касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун — 4 соат. Профессионал таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида ва амалда бажарилган ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиргиси асосида. 11. Ўзаро дарслар таҳлилини олиб бориш. Битта дарс учун — 2 соат. Дарс таҳлили қайдномаси асосида. 12. Профессионал таълим муассасасида ташкил этилган фан, спорт ва касб тўгаракларини олиб бориш. Ҳар бир тўгарак учун — 40 соат. Бир ўқув йилида 80 соатгача ажратилади. Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. 4-§. Маънавий-маърифий ишлар — 60 соат * 13. Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференциялар ўтказиш ва иштирок этиш. Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференцияларни ташкил қилиш: республика миқёсида — 60 соат; вилоят (шаҳар) миқёсида — 40 соат; профессионал таълим муассасасида — 20 соат. бир кўрик танлов, семинар, тренинг ва конференцияларда иштирок этиш учун — 6 соат. Профессионал таълим муассасасининг раҳбарининг тегишли буйруғи ва ўтказилган тадбирлар баённомаси асосида.

Вазир К. ШАРИПОВ

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 14 октябрь,

Тошкент ш.,

2024 йил 2 октябрь,

28-сон

18-q/q-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/3572/0916-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining

Qarori

VAQT MEʼYORLARI

Oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining vaqt meʼyorlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining vaqt meʼyorlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2015-yil 2-sentabrdagi 38/QQ, 35-Q/Q-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarining oʻqituvchilari uchun namunaviy yillik ish rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 2715, 2015-yil 23-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 38-son, 505-modda, 43-son, 555-modda);

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2015-yil 21-oktabrdagi 41/QQ, 47-Q-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarining oʻqituvchilari uchun namunaviy yillik ish rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorning 4-ilovasiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 2715-1, 2015-yil 27-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 43-son, 555-modda).

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2024-yil 14-oktabrdagi 28-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 2-oktabrdagi 18-q/q-son qaroriga ILOVA

Oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining

1-bob. Oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining vaqt meʼyorlari

1-§. Oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida pedagog xodimlarning oʻquv yuklamasi vaqt meʼyorlari

T/r Ish turlari Vaqt meʼyori, soat Ish turlarining bajarilganligini aniqlash 1. Oʻquv (nazariy, amaliy, seminar va laboratoriya) mashgʻulotlarini oʻtkazish. Oʻquv mashgʻulotlari oʻquv rejaga muvofiq tanaffussiz ikki akademik soatdan (80 minut) oʻtkaziladi. Bir akademik soatga 1 soat oʻquv yuklamasi yoziladi. Oʻquv mashgʻulotlarining oʻtkazilganligi oʻquv mashgʻulotlari jurnali yoki elektron tizimda qayd etiladi. 2. Fanlar boʻyicha konsultatsiyalar oʻtish. Shaxsiy ish rejasida belgilangan auditoriyadagi oʻquv soatlarining 5 foizi hajmida. Konsultatsiyalar oʻtish jurnalida qayd etiladi. 3. Oraliq va yakuniy nazoratlarni baholash, shuningdek oʻquvchi qoldirgan (oʻzlashtirmagan) darslarining qayta topshirilishini qabul qilish. Har bir oʻquvchi uchun: oraliq nazoratni baholashda — 0,2 soat; yakuniy nazoratni baholashda — 0,3 soat; qoldirilgan (oʻzlashtirilmagan) darslarni qayta topshirishni qabul qilishda — 0,3 soat. Oʻquvchi qoldirgan (oʻzlashtirmagan) darslarining qayta topshirilishini qabul qilishda bir oʻquv semestri davomida bir pedagog xodimga koʻpi bilan 20 soat beriladi. Qoldirilgan (oʻzlashtirilmagan) darslarni qayta topshirish tegishli jurnal yoki qaydnomalarda aks ettiriladi. 4. Yakuniy davlat attestatsiyasini (bundan buyon matnda YADA deb yuritiladi) oʻtkazish. Bitta bitiruvchi uchun: yozma va amaliy ishga 0,2 soat, ogʻzaki savol-javobga 0,3 soat va test sinoviga 0,1 soat ajratiladi. YADA komissiyasi aʼzosining bir kunlik oʻquv yuklamasi 6 soatdan oshmasligi lozim. Ogʻzaki va test shaklda oʻtkazilgan YADA sinovlarining jami soati unda ishtirok etgan komissiyaning har bir aʼzosiga beriladi. Yozma ish shaklida oʻtkazilgan YADA sinovlarining jami soati yozma ishni tekshirishda ishtirok etgan komissiya aʼzolari umumiy soniga boʻlinadi hamda ularga teng taqsimlanadi. YADAda ishtirok etish tegishli buyruq va qaydnomalarda aks ettiriladi. 5. Zamonaviy axborot texnologiyalari yordamida ochiq, muammoli, integratsiyalashgan oʻquv mashgʻulotlari va master-klasslarga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish. Bitta ochiq, muammoli, integratsiyalashgan oʻquv mashgʻuloti uchun 10 soat. Bir oʻquv yilida koʻpi bilan 30 soat. Bitta master-klass uchun 10 soat. Oʻrta maxsus taʼlim muassasasi miqyosida oʻtkazilganda bir oʻquv yilida koʻpi bilan 30 soat, respublika miqyosida koʻpi bilan 40 soat, xalqaro miqyosda koʻpi bilan 60 soat. Oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida oʻtkazilgan ochiq, muammoli, integratsiyalashgan oʻquv mashgʻuloti va master-klasslar tegishli rejalar va ularning oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 6. Malaka oshirish kurslarida oʻqish. Malaka oshirish uchun bir oʻquv yilida 24 soat. Malaka oshirish kurslarida oʻqiganligini tasdiqlovchi hujjat asosida aniqlanadi. 7. Fanga ajratilgan mustaqil ishni qabul qilish. Har bir mustaqil ishni tekshirib, qabul qilish uchun 0,2 soat. Oʻquv rejadagi mustaqil ishlarga ajratilgan soat asosida aniqlanadi.

2-§ Oʻrta maxsus taʼlim muassasalari pedagog xodimlarining oʻquv-metodik, ilmiy-tadqiqot va tashkiliy-pedagogik ishlarining turlari

T/r Ish turlari Ish turlarining bajarilganligini aniqlash Oʻquv-metodik ishlari 1. Darslik va oʻquv qoʻllanmalarni yozish. Joriy oʻquv yilida tegishli tashkilotlar (Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim muassasalari) tomonidan nashr etishga tavsiya etilgan darslik va oʻquv qoʻllanmalar asosida aniqlanadi. 2. Uslubiy qoʻllanmalarni tayyorlash. Oliy taʼlim muassasasi oʻquv-uslubiy kengashi qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan uslubiy qoʻllanmalar asosida aniqlanadi. 3. Laboratoriya ishlariga uslubiy ishlanmalar tayyorlash, shuningdek virtual laboratoriya ishini tayyorlash va joriy etish. Joriy oʻquv yilida tayyorlangan hamda oʻrta maxsus taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga muvofiq maʼqullangan uslubiy ishlanmalar va virtual laboratoriya ishi ishlanmasi asosida aniqlanadi. Ilmiy-tadqiqot ishlari 4. Ilmiy va ilmiy-metodik maqola, tezis yozish. Joriy oʻquv yilida tayyorlangan va nashr etilgan maqola, tezislar asosida aniqlanadi. 5. Falsafa doktori (PhD), fan doktori (DS) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tayyorlash va himoya qilish. Avtoreferat, ilmiy daraja olish uchun dissertatsiya himoya qilganlik toʻgʻrisidagi oliy taʼlim muassasasi ilmiy kengashi bayonnomasi asosida. 6. Oʻquvchilarning fan, sport va ijodiy toʻgaraklariga rahbarlik qilish. Toʻgaraklarga rahbarlik qilganlikni tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 7. Oliy taʼlim muassasasi oʻquv-uslubiy va ilmiy kengashlari, seminar, konferensiyalar va vebinarlarda ishtirok etish. Tashkilotlarda maʼruzalar qilish, ommaviy axborot vositalarida chiqishlar qilish, shu jumladan huquqiy targʻibot ishlarini amalga oshirish. Oliy taʼlim muassasasi oʻquv-uslubiy va ilmiy kengashlari, seminar, konferensiyalar va vebinarlardagi ishtiroki, tashkilotlarda maʼruzalar qilganligi, ommaviy axborot vositalarida chiqishlar qilganligi, shu jumladan huquqiy targʻibot ishlarini tasdiqlovchi maʼlumotlar asosida aniqlanadi. Tashkiliy-pedagogik ishlar 8. Oʻrta maxsus taʼlim muassasasida jamoatchilik asosida yuklatilgan vazifalarni bajarish. Oʻrta maxsus taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qarori asosida aniqlanadi. 9. Oʻrta maxsus taʼlim muassasasiga iqtidorli oʻquvchilarni qabul qilish boʻyicha seleksiya ishlarida ishtirok etish. Oʻrta maxsus taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qarori asosida aniqlanadi. 10. Oʻquvchilarni fan olimpiadasiga, shuningdek xorijiy til va umumtaʼlim fanlaridan xorijiy va milliy sertifikat olish uchun tayyorlash. Oʻquvchilarning fan olimpiadasida ishtiroki, shuningdek xorijiy til va umumtaʼlim fanlaridan xorijiy va milliy sertifikati asosida aniqlanadi. 11. Oʻzaro oʻquv mashgʻulotlari tahlilini olib borish. Oʻzaro oʻquv mashgʻulotlariga kirish jadvali va tegishli rasmiylashtirilgan maʼlumotlar asosida aniqlanadi. 12. Ekspert komissiyalari faoliyatida ishtirok etish. Ekspert komissiyalarini tashkil etish boʻyicha yuqori turuvchi tashkilotlarning hamda oʻrta maxsus taʼlim muassasasining buyruqlari asosida aniqlanadi.

2-bob. Professional taʼlim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining (oʻquv va pedagogik yuklamasining) vaqt meʼyorlari

T/r Ish turlari Vaqt meʼyori, soat Ish turlarining bajarilganligini aniqlash 1-§. Oʻquv yuklamasining nazariy va amaliy komponentlari — 820 soat (oʻquv rejasi asosida) 1. Nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari hamda oʻquv, ishlab chiqarish va diplom oldi (pedagogik) amaliyotlarini oʻtkazish. 1 akademik soat uchun — 1 soat Oʻquv mashgʻuloti jurnali asosida. 2-§. Oʻquv-metodik va ilmiy-tadqiqot ishlari — 560 soat * 2. Nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari boʻyicha konsultatsiyalar oʻtish. Nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlariga belgilangan oʻquv yuklamaning 5 foizi hajmida. Oʻquv rejada har bir fan (modul) boʻyicha belgilangan oʻquv yuklamadan hisoblanadi. Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosarining bildirgisi asosida. Bir guruh uchun YADAda belgilangan fan (modul)lardan umumlashgan maʼruzalar va maslahatlar oʻtkazish — 4 soat. Professional taʼlim muassasasining pedagogik kengashi qaroriga asosan. Kasbiy amaliy imtihonlarga oʻquvchilarni tayyorlash — har bir oʻquvchi uchun — 2 soat. Professional taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga asosan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi lavozimi mavjud boʻlmaganda nazarda tutiladi. 3. Bitiruv malakaviy ishlariga rahbarlik qilish, maslahat va taqriz berish. YADA komissiyasi ishida ishtirok etish. Har bir bitiruvchiga — 8 soat, jami 120 soatgacha ajratiladi. Professional taʼlim muassasasi rahbarining tegishli buyrugʻi asosida. Har bir bitiruvchining bitiruv malakaviy ishiga taqriz berish — 0,5 soat. YADA komissiyasida bir kunlik ishtiroki uchun — 6 soat. 4. Oraliq va yakuniy baholashlarni oʻtkazish, shuningdek oʻquvchining qoldirgan (oʻzlashtirmagan) darslarini qayta topshirishini qabul qilish. Har bir oʻquvchi uchun: oraliq nazoratga — 0,2 soat; Yakuniy nazoratga — 0,3 soat ajratiladi. Oʻquv mashgʻuloti jurnali asosida. Yakka tartibdagi mashgʻulotlar olib boriladigan guruhdagi har bir oʻquvchi uchun: oraliq nazoratga — 0,5 soat; yakuniy nazoratga — 1 soat ajratiladi. Qoldirilgan (oʻzlashtirilmagan) darslarni qayta topshirishni qabul qilishda har bir oʻquvchi uchun — 0,2 soat. Bir oʻquv yilida koʻpi bilan 20 soat. Oʻquvchilarni mustaqil taʼlim ishlari boʻyicha baholash — har bir oʻquvchi uchun 0,4 soat. Bir oʻquv yilida koʻpi bilan 80 soat ajratiladi. Professional taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qarori bilan. 5. Ochiq darslar yoki master-klasslarga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish. Bir ochiq dars uchun — 10 soat; Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tasdiqlangan grafik asosida. Bir master-klass uchun — 20 soat; Master-klasslarni ommaviy axborot vositalariga yoritish — 40 soat. Bir oʻquv yilida ochiq dars uchun — 40 soat va master-klasslar oʻtkazish uchun — 80 soatdan oshmasligi kerak. 6. Nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari hamda oʻquv amaliyotlarini oʻtkazishga tayyorlanish. Nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlarini oʻtkazishga tayyorlanish uchun — oʻquv rejadagi fanlar (modullar) yuklamasining 50 foizi; Ishchi oʻquv rejada pedagogga ajratilgan fan (modul) boʻyicha belgilangan soatlar boʻyicha hisoblanadi. Bir fan (modul)ning ishchi oʻquv dasturini ishlab chiqish uchun — 10 soat, takomillashtirish uchun — 5 soat. Professional taʼlim muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlangan oʻqitish materiallari toʻplamlari asosida. Hammualliflikda tayyorlangan oʻqitish materiallari toʻplamlari mualliflar oʻrtasida teng taqsimlanadi. Raqamli taʼlim resurs materiallari ishlab chiqilgan va respublika miqyosida ommalashtirilgan oʻqitish materiallari toʻplamlari Professional taʼlimni rivojlantirish institutining tegishli mualliflik guvohnomasi asosida. Har bir fan (modul) oʻqitish materiallari toʻplamlari yoki raqamli taʼlim resurs materiallarini ishlab chiqish uchun oʻquv rejada oʻquv yili uchun belgilangan soatning 80 foizi, respublika miqyosida ommalashtirish uchun 100 foizi ajratiladi. Oʻqitish materiallari toʻplamlari yoki raqamli taʼlim resurs materiallarini takomillashtirish uchun oʻquv rejada oʻquv yili uchun belgilangan soatning 50 foizi ajratiladi. 7. Oʻquvchilarni fan (modul) olimpiadasi, kasbiy koʻrik tanlovga tayyorlash. Tuman miqyosida ishtiroki uchun — 40 soat; Professional taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi asosida. Onlayn ishtirok etilgan koʻrik tanlovlarda professional taʼlim muassasaning pedagogik kengashi qarori asosida. Bunda, soatlarni hisobga olishda pedagog tomonidan erishilgan natija (natijalar) uchun eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Viloyat miqyosida ishtiroki uchun — 80 soat; Respublika miqyosida ishtiroki uchun — 120 soat. 8. Taʼlim dasturlarini ishlab chiqish yoki takomillashtirish ishlarida ishtirok etish. Bir kasb yoki mutaxassislik uchun taʼlim dasturini ishlab chiqishda ishtirok etish uchun — 100 soat, takomillashtirishda ishtirok etish uchun — 50 soat; Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining buyrugʻi yoki topshirigʻi hamda ishtirok etganligi toʻgʻrisidagi xat asosida. Bir fan (modul) yoki amaliyotning namunaviy oʻquv dasturini ishlab chiqish uchun bir fan (modul) yoki amaliyot yuklamasining 25 foizi, takomillashtirish uchun 15 foizi. Bir fan (modul) yoki amaliyotning ishchi oʻquv dasturini ishlab chiqish uchun bir fan (modul) yoki amaliyot yuklamasining 20 foizi, takomillashtirish uchun 10 foizi. 9. Ilmiy maqola yoki tezislar yozish va nashr ettirish. Har bir maqola yoki tezis uchun: xalqaro miqyosda — 80 soat; respublika miqyosida — 60 soat; viloyat (shahar), tuman (shahar) miqyosida — 40 soat. Joriy oʻquv yilida tayyorlangan va nashr etilgan ishlar asosida. Hammualliflikdagi maqolalarda soatlar mualliflar oʻrtasida teng taqsimlanadi. Davriy toʻplamlarda nashr etilgan ilmiy maqolalar respublika miqyosidagi maqolalarga tenglashtiriladi. Bir oʻquv yilida 180 soat ajratiladi. 3-§. Tashkiliy-pedagogik ishlar — 100 soat * 10. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari, shuningdek katta yoshdagilar oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish. Bir targʻibot-tashviqot ishlari uchun — 4 soat. Professional taʼlim muassasasining rahbari tomonidan tasdiqlangan grafik asosida va amalda bajarilgan ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosarining bildirgisi asosida. 11. Oʻzaro darslar tahlilini olib borish. Bitta dars uchun — 2 soat. Dars tahlili qaydnomasi asosida. 12. Professional taʼlim muassasasida tashkil etilgan fan, sport va kasb toʻgaraklarini olib borish. Har bir toʻgarak uchun — 40 soat. Bir oʻquv yilida 80 soatgacha ajratiladi. Professional taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga binoan. 4-§. Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar — 60 soat * 13. Sport, madaniy-maʼrifiy tadbirlar, koʻrik tanlovlar, seminar, trening va konferensiyalar oʻtkazish va ishtirok etish. Sport, madaniy-maʼrifiy tadbirlar, koʻrik tanlovlar, seminar, trening va konferensiyalarni tashkil qilish: respublika miqyosida — 60 soat; viloyat (shahar) miqyosida — 40 soat; professional taʼlim muassasasida — 20 soat. bir koʻrik tanlov, seminar, trening va konferensiyalarda ishtirok etish uchun — 6 soat. Professional taʼlim muassasasining rahbarining tegishli buyrugʻi va oʻtkazilgan tadbirlar bayonnomasi asosida.

Vazir K. SHARIPOV

Vazir B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2024-yil 14-oktabr,

Toshkent sh.,

2024-yil 2-oktabr,

28-son

18-q/q-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.11.2024-y., 10/24/3572/0916-son)

lex.uz