UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 15-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 15 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

АРИЗА

АРИЗА

МАЛУМОТНОМА

ГУВОҲНОМА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тартибини рақамлаштириш;

давлат хизматини кўрсатишни Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистан Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Электрон солиқ хизматлари портали орқали жорий этиш.

2. Ўзбекистан Республикаси Солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ амалга киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистан Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги 763-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«юридик шахснинг раҳбар ва (ёки) ҳисобчиси ўзгарганда, юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кун муддатда солиқ тўловчининг шахсий кабинета ёки солиқ мобил иловаси орқали солиқ органлари хабардор қилинади»;

2. 2-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистан Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Электрон солиқ хизматлари портали орқали солиқ органлари томонидан кўрсатилади»;

4-банддаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;

6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади»;

7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда электрон тарзда ариза такдим этилади»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Фаолиятини аккредитация қилинган филиал ва (ёки) ваколатхонадан бошқа алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан у Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини бошлаган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловада кўрсатилган шаклда электрон тарзда ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади:

а) таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда) нусхаси;

б) чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистан Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

в) вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат нусхаси (улар мавжуд бўлган такдирда)»;

13-банддаги «Ўзбекистан Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистан Республикаси Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза такдим этилади»;

18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза такдим этилади»;

19-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар I. Ҳисобга қўйиш бўйича 1-босқич Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП ёхуд Электрон солиқ хизматлари портали орқали зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон ариза топширади. Фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кунидан кечиктирмай Фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўттиз календарь куни ичида 2-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Ариза юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ҳодими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза автоматик тарзда солиқ органига юборилади. 10 дақиқа ичида Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органи 1. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўяди. 2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. Ариза тақим қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида II. Ҳисобдан чиқариш бўйича 4-босқич Солиқ органи Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига — солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига — солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда, ЯИДХП орқали электрон тарзда, Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда эса электрон почта манзилига юборади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилгандан сўнг дарҳол 5-босқич Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл Юридик шахсининг вакили Ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёҳуд Электрон солиқ хизматлари портали орқали солиқ органига ариза тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай 6-босқич Солиқ органи Чет эл юридик шахсининг молия-хўжалик фаолиятини текширади. Ўттиз календарь кунидан кўп бўлмаган муддатда 7-босқич Солиқ органи 1. Чет эл юридик шахсларини белгиланган шартлар бажарилган тақдирда, ҳисобдан чиқаради. 2. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади. Бир иш куни ичида

»;

2-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

»;

3-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

»;

4-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти солиқ органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

»;

5-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида

»;

6-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

»;

7-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

»;

8-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

»;

9-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

»;

10-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 15 ноябрь,

763-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2024 й., 09/24/763/0930-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

ARIZA

ARIZA

MALUMOTNOMA

GUVOHNOMA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini soliq organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) tartibini raqamlashtirish;

davlat xizmatini koʻrsatishni Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekistan Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) hamda Elektron soliq xizmatlari portali orqali joriy etish.

2. Oʻzbekistan Respublikasi Soliq qoʻmitasi Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiq amalga kiritilayotgan oʻzgartirishlardan kelib chiqib, axborot tizimlari oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekistan Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-noyabrdagi 763-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 3-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yuridik shaxsning rahbar va (yoki) hisobchisi oʻzgarganda, yuridik shaxsning mansabdor shaxsi tomonidan bunday oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineta yoki soliq mobil ilovasi orqali soliq organlari xabardor qilinadi”;

2. 2-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekistan Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) hamda Elektron soliq xizmatlari portali orqali soliq organlari tomonidan koʻrsatiladi”;

4-banddagi “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;

6-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi”;

7-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Davlat xizmatidan foydalanish uchun faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan mazkur faoliyatni amalga oshirish boshlangan kundan eʼtiboran bir yuz sakson uch kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobga qoʻyish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentning 2-ilovasida koʻrsatilgan shaklda elektron tarzda ariza takdim etiladi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Faoliyatini akkreditatsiya qilingan filial va (yoki) vakolatxonadan boshqa alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan u Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini boshlagan kundan eʼtiboran oʻttiz kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobga qoʻyish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan shaklda elektron tarzda ariza taqdim etiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlarning davlat tiliga tarjima qilingan asl nusxalari yoki notarial tartibda tasdiqlangan nusxalari ilova qilinadi:

a) taʼsis etilgan mamlakatda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjat (soliq toʻlovchining xos raqami koʻrsatilgan holda) nusxasi;

b) chet el yuridik shaxsi vakolatli organining Oʻzbekistan Respublikasida alohida boʻlinma tashkil etish toʻgʻrisidagi qarori;

v) vakilning chet el yuridik shaxsi nomidan Oʻzbekistan Respublikasi hududida harakatlarni amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi ishonchnoma yoki boshqa hujjat nusxasi (ular mavjud boʻlgan takdirda)”;

13-banddagi “Oʻzbekistan Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekistan Respublikasi Soliq qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Davlat xizmatidan foydalanish uchun faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza takdim etiladi”;

18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza takdim etiladi”;

19-bandning uchinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” soʻzlari “Soliq qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini soliq organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish)

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar I. Hisobga qoʻyish boʻyicha 1-bosqich Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda yoki YIDXP yoxud Elektron soliq xizmatlari portali orqali zarur hujjatlarni ilova qilgan holda elektron ariza topshiradi. Faoliyatni amalga oshirish boshlangan kundan eʼtiboran bir yuz sakson uch kalendar kunidan kechiktirmay Faoliyati doimiy muassasa tashkil etilishiga olib keladigan Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti Oʻttiz kalendar kuni ichida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Ariza yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi hodimi tomonidan toʻldirilib, vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa, ariza avtomatik tarzda soliq organiga yuboriladi. 10 daqiqa ichida Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organi 1. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyadi. 2. Arizada keltirilgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritadi. Ariza taqim qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida II. Hisobdan chiqarish boʻyicha 4-bosqich Soliq organi Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsiga — soliq organida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma, faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsiga — soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda, YIDXP orqali elektron tarzda, Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda esa elektron pochta manziliga yuboradi. Maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritilgandan soʻng darhol 5-bosqich Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el Yuridik shaxsining vakili Hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP yohud Elektron soliq xizmatlari portali orqali soliq organiga ariza taqdim etadi. Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kunidan kechiktirmay 6-bosqich Soliq organi Chet el yuridik shaxsining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshiradi. Oʻttiz kalendar kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 7-bosqich Soliq organi 1. Chet el yuridik shaxslarini belgilangan shartlar bajarilgan taqdirda, hisobdan chiqaradi. 2. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma taqdim etadi. Bir ish kuni ichida

”;

2-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

”;

3-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyatini alohida boʻlinmalar orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

”;

4-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOLIQ QOʻMITASI

Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti soliq organida doimiy muassasa sifatida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida

”;

5-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOLIQ QOʻMITASI

Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida

”;

6-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

”;

7-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

”;

8-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

”;

9-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyatini alohida boʻlinmalar orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

”;

10-ilovaning matni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“

”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 15-noyabr,

763-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.11.2024-y., 09/24/763/0930-son)

lex.uz