📅 2024-yil 15-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat xavfsizlik xizmati raisi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 15-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat xavfsizlik xizmati raisi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 15 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат хавфсизлик хизмати раиси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 октября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Председатель Службы государственной безопасности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 October 2024 · Ministry and agency documents · Davlat xavfsizlik xizmati raisi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
схемаси
СХЕМАСИ
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 113-сон буйруғига ИЛОВА
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари;
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари — давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш, мудофаа, давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси), кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия, сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, банк-молия тизими, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари;
техник топшириқ — ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш давомида амалга оширилиши керак бўлган қарорларга қўйиладиган талаблар қайд қилинган ҳужжат;
молия-кредит ташкилотлари — кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари;
экспертизадан ўтказувчи ташкилот — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
2. Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилганидан бошқа ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш киберхавфсизлик субъектларининг ташаббуси билан амалга оширилади.
3. Киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилган тақдирда, экспертизадан ўтказиш амалга оширилади.
4. Давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизаси ахборотлаштириш объектларини аттестациялаш доирасида амалга оширилади.
5. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза қуйидагилар:
техник топшириқлар лойиҳалари — киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик;
киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари — техник топшириқлар ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик бўйича ўтказилади.
6. Фойдаланилаётган ахборот тизимлари икки йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
7. Киберхавфсизлик субъектларининг веб-сайтлар кўринишидаги ахборот ресурслари бир йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
8. Тайёр ечим шаклида хорижда ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва ресурслари фақат киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
9. Янги ишлаб чиқиладиган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланишга жорий этишдан аввал техник топшириқ ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
1 1 -боб. Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини аниқлаш
9 1 . Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) ва унинг ишчи органи билан биргаликда амалга оширилади.
9 2 . Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талабларига қуйидагилар киради:
экспертизадан ўтказиш бўлинмаси тузилганлиги ва унда малакали мутахассислар мавжудлиги;
киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказувчи мутахассисларнинг малакаси ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан тасдиқланганлиги;
экспертиза ўтказиш бўлинмасида киберхавфсизлик талабларини етарли даражада текшириш имконини берувчи сертификатланган (лицензияланган) дастурий, аппарат-дастурий воситалар мавжудлиги;
ахборот тизими ва ресурсларининг синов нусхаларини ишга тушириш ва уларни тест қилиш учун етарли қувватга эга (хотира ва процессор ресурсли) ҳисоблаш техникасининг мавжудлиги;
экспертизадан ўтказиш методикасини ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи билан келишилганлиги;
экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органини хабардор этиш тизимининг мавжудлиги.
Хабардор этиш тизими (электрон почта ва ваколатли давлат органи билан келишилган бошқа тизимлар) орқали киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилган ахборот тизими ва ресурсининг номи, ахборот тизими ва ресурсида аниқланган заифликлар ва камчиликлар ҳамда уларнинг бартараф этилганлик ҳолати бўйича маълумотлар ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органига юборилади.
9 3 . Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 9 2 -бандида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини ваколатли давлат орган ва унинг ишчи органи томонидан ўрганиш натижалари бўйича икки нусхада тегишли баённома расмийлаштирилади. Баённома Марказий банк, ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
9 4 . Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилганлиги тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари, шунингдек техник топшириқлар лойиҳалари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.
9 5 . Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида бу ҳақида Марказий банкка хабар қилинади.
Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан ўтказилган экспертизада унинг натижасига салбий таъсир этувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи ушбу ҳолатлар Марказий банк томонидан бартараф этилгунига қадар унинг экспертизадан ўтказиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида бир иш куни ичида Марказий банкка хабарнома юборади.
2-боб. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
10. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
11. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Аризага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги техник топшириқ лойиҳаси бўйича маълумот, техник топшириқ лойиҳаси ва унга тегишли иловалар ҳамда техник топшириқ лойиҳасига тушунтириш хати илова қилинади.
12. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар ва техник топшириқлар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда уларни киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
13. Қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан киберхавфсизлик субъектига техник топшириқ лойиҳаси киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
техник топшириқ лойиҳасининг шакли, таркиби ва уни расмийлаштирилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда;
ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган техник топшириқ лойиҳалари тақдим этилганда.
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади, бундан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
15. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисидаги хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида амалга оширилади.
16. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишда:
техник топшириқлар лойиҳаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
техник топшириқлар лойиҳаларида замонавий ахборот технологиялари воситаларининг қўлланиши;
техник топшириқлар лойиҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш назарда тутилганлиги текширилади.
17. Экспертизадан ўтказиш жараёнида техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектини техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. Бунда, ушбу муддат давомида техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.
18. Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқлар лойиҳаларидаги номувофиқликларни белгиланган муддатда бартараф этгандан сўнг экспертизадан ўтказувчи ташкилотга экспертизани давом эттириш учун техник топшириқ лойиҳасини тақдим этади.
19. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
20. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ва киберхавфсизлик субъекти томонидан техник топшириқ лойиҳасидаги номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этади ҳамда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектини хабардор қилади.
Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича техник топшириқлар лойиҳалари ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
21. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
22. Эксперт хулосаси экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
23. Эксперт хулосасида техник топшириқ номи, ахборот тизимининг вазифаси, техник топшириқ лойиҳасининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
24. Ахборот тизими ёки ресурсини ишлаб чиқиш даврида ёки ундан сўнг мазкур ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартириш киритиш, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқиш ёки унга қўшимча функциялар қўшиш режалаштирилса, киберхавфсизлик субъекти ушбу ўзгартиришларни ўзида жамлаган техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқади ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этади. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
3-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
25. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
26. Техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
техник топшириқ ва унинг иловалари, шу жумладан, администратор ҳамда фойдаланувчилар қўлланмаси;
ахборот тизими ёки ресурсининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги манзили (ахборот тизими ёки ресурсида синов маълумотлари бўлиши лозим);
ахборот тизими ёки ресурси ва уларнинг модулларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар (суперадминистратор ҳуқуқи);
ахборот тизими ёки ресурси ўрнатилган сервер қурилмаларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар.
27. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ва ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
28. Қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан киберхавфсизлик субъектига ахборот тизими ва/ёки ресурси техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
киберхавфсизлик субъекти томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича ахборот тизими ёки ресурсига масофадан кириш имкони бўлмаганда;
техник топшириқда белгиланган қуйи тизим ва модуллар ахборот тизими ёки ресурсида тўлиқ мавжуд бўлмаганда;
техник топшириқ киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилмаганда ёки у экспертизадан ўтказилган техник топшириққа мувофиқ бўлмаганда.
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
30. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш куни ичида ўтказилади.
31. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талаблар асосида ишлаб чиқилганлиги текширилади.
32. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
33. Ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талабларга мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёки ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
34. Ахборот тизими ёки ресурслари мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёхуд ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ҳамда унда ахборот тизими ёки ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги асослари кўрсатилади. Эксперт хулосаси имзоланган кундан бошлаб 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси берилганда, киберхавфсизлик субъекти экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича ахборот тизими ва ресурси ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
35. Эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари қисқача баён этилади. Экспертиза хулосасига ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар илова қилиниши мумкин.
36. Экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
37. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсининг ўзгартирилган қисмини мазкур ўзгартиришлар киритишга асос бўлган техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
4-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
38. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
39. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
ахборот тизими ёки ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба кодининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
ахборот тизими ёки ресурсининг модуллари сони;
ахборот тизими ёки ресурсидаги роллар сони (масалан, оператор, модератор, фойдаланувчи);
ахборот тизими ёки ресурси маълумотлар базасининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
ахборот тизими ёки ресурсининг маълумотлар базасидаги жадваллар сони;
ахборот тизими ёки ресурсига интеграция қилинадиган (қилинган) бошқа ахборот тизимлари ва ресурслари сони ҳамда тавсифловчи маълумотлари;
техник ҳужжатлар тўплами, шу жумладан техник топшириқ, қўлланмалар ва бошқалар (зарурат мавжуд бўлса).
Конфиденциал маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган ахборот тизимлари ва ресурслари учун ушбу ахборот тизими ва ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба коди талаб этилади.
40. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
41. Киберхавфсизлик субъекти томонидан мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ва ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилади.
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин.
42. Мазкур Низомнинг 41-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
Аризачи экспертиза ўтказиш учун зарурий дастурий ва/ёки техник воситалар ҳамда уларга тегишли бўлган ҳужжатлар билан экспертизадан ўтказувчи ташкилотни таъминлайди.
43. Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш муддати ахборот тизими ёки ресурсининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда экспертизадан ўтказувчи ташкилот ва киберхавфсизлик субъектининг келишувига мувофиқ белгиланади, бироқ ушбу муддат экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш кунидан ошмаслиги лозим.
44. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
45. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги, шу жумладан ахборот хавфсизлиги заифликлари, ахборот тизими ёхуд ресурси администратори томонидан йўл қўйилган хатоликлар, ахборот тизими ёки ресурси доирасида жорий этилган заиф дастурий таъминотлар ва бошқа ҳолатлар текширилади.
46. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
47. Ахборот тизимлари ёки ресурслари мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёхуд ресурси киберхавфсизлик талабларига номувофиқлиги тўғрисида ҳисобот тузилади ва унда киберхавфсизлик талабларига номувофиқлик ҳолатлари, уларнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар назарда тутилади.
48. Киберхавфсизлик субъекти ҳисоботда кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этиб, экспертизадан ўтказувчи ташкилотга 20 иш куни ичида қайта экспертиза ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Бунда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан қайта экспертиза 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Киберхавфсизлик субъекти томонидан 20 иш куни ортиқ муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади ва экспертизадан ўтказилади.
49. Ахборот тизимлари ёки ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари, ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар баён этилади.
50. Эксперт хулосаси ва ҳисобот экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
51. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоидалар
52. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ва унинг масъул ходимлари экспертиза ўтказиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши лозим.
53. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Иштирокчи Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Киберхавфсизлик субъекти Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш. ўз хоҳишига кўра 2-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Ариза, тақдим этилган ҳужжатлар ва техник топшириқлар лойиҳаларини кўриб чиқиш. 2. Техник топшириқлар лойиҳалари белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш. 3. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш. 10 иш куни 3-босқич Киберхавфсизлик субъекти Техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш. ўз хоҳишига кўра 4-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш. 2. Техник топшириқлар лойиҳаларида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича киберхавфсизлик субъектига хабарнома юбориш. 30 иш куни 5-босқич Киберхавфсизлик субъекти Техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва экспертизани давом эттириш учун тақдим этиш. 30 иш куни 6-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этиш. 2. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этиш. 3 иш куни
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун АРИЗА __________________________________________________________________ (Ариза берувчи ташкилотнинг номи) Сиздан қуйидаги техник топшириқ(лар) лойиҳа(лар)ини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўрайди: - _____________________________________________________________________________________________________; (Техник топшириқ лойиҳасининг номи) - _____________________________________________________________________________________________________; (Техник топшириқ лойиҳасининг номи) - _____________________________________________________________________________________________________. (Техник топшириқ лойиҳасининг номи) Аризага қуйидагилар илова қилинади: 1) Техник топшириқ лойиҳаси; 2) Техник топшириқ лойиҳаси иловалари; 3) Лойиҳа бўйича тушунтириш хати. Ташкилот раҳбари (имзо) (Ф.И.О.)
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Техник топшириқлар лойиҳалари бўйича
1. Киберхавфсизлик субъектининг тўлиқ номи 2. Техник топшириқни ишлаб чиқувчи ташкилотнинг тўлиқ номи 3. Техник топшириқ хақида умумий маълумот 3.1. Техник топшириқнинг номи 3.2. Техник топшириқ версияси 3.3. Техник топшириқнинг саҳифалари сони 4. Техник топшириқ лойиҳасининг тури 4.1. Ахборот тизимини яратиш Ахборот тизимини ўзгартириш 5. Ахборот тизими хақида маълумот 5.1. Ахборот тизимининг тўлиқ номи 5.2. Ахборот тизимининг версияси 5.3. Ахборот тизими қуйи тизимларининг турлари 5.3.1. Компьютер қурилмаси Периферия қурилмалари 5.3.2. Сервер қурилмаси Маълумотларни сақлаш тизимлари 5.3.3. Тармоқ қурилмаси Хавфсизлик қурилмалари 5.3.4. Тизимли дастурий таъминот Амалий дастурий таъминот 5.3.5. Маълумотлар базаси Хавфсизлик бўйича дастурий таъминот 5.3.6. Виртуаллаштириш тизими Булутли хисоблашлар 5.3.7. Почта сервери SIP/VoIP 5.3.8. Интернет-шлюз VPN 5.3.9. Домен контроллери Корпоратив портал 5.3.10. Ресурсларни бошқариш тизими Лойиҳаларни бошқариш тизими 5.3.11. Мижозлар билан ишлаш тизими Веб-сайт/Веб илова 5.4. Ахборот тизимини амалга ошириш тартиби 5.4.1. Қурилмани харид қилиш Дастурий таъминотни харид қилиш 5.4.2. Хизматларни харид қилиш Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш 5.4.3. Ахборот инфратузилмасини қуриш Тармоқ инфратузилмасини қуриш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Иштирокчи Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Киберхавфсизлик субъекти Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш. ўз хоҳишига кўра 2-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш. 2. Ахборот тизими ва ресурслари белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш. 3. Техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш. 10 иш куни 3-босқич Киберхавфсизлик субъекти Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш. ўз хоҳишига кўра 4-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш. 60 иш куни 5-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосани тақдим этиш. 2. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги юзасидан салбий эксперт хулосани тақдим этиш. 3 иш куни
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун АРИЗА ______________________________________________________________________ (Ташкилот номи) Сиздан қуйидаги ахборот тизими ёки ресурс(лар)ини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўрайди: ___________________________________________________________________________________________________; (Ахборот тизими ёки ресурсининг номи) ___________________________________________________________________________________________________; (Ахборот тизими ёки ресурсининг номи) ___________________________________________________________________________________________________. (Ахборот тизими ёки ресурсининг номи) Ахборот тизими ёки ресурси тўғрисидаги маълумотлар: Тўлиқ номи: _______________________________ Қисқача номи: _______________________________ Ишлаб чиқувчининг номи: _______________________________ Аризачининг манзили ва алоқа рақамлари: Манзил: _______________________________ Телефон: _______________________________ Электрон почта манзили: _______________________________ Ташкилот раҳбари (имзо) (Ф.И.О.)
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Иштирокчи Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Киберхавфсизлик субъекти Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш ўз хоҳишига кўра 2-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш. 2. Ахборот тизими ва ресурслари тўғрисида тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш. 3. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш. 3 иш куни 3-босқич Киберхавфсизлик субъекти Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш. ўз хоҳишига кўра 4-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш. 2. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига номувофиқ бўлганда, бу ҳақда ҳисобот тузиш ва уни киберхавфсизлик субъектига юбориш. 60 иш куни 5-босқич Киберхавфсизлик субъекти Ахборот тизими ва ресурсларида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва қайта экспертиза ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш. 20 иш куни 6-босқич Экспертизадан ўтказувчи ташкилот 1. Қайта экспертиза ўтказиш учун тақдим этилган ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш. 2. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этиш. 10 иш куни 3 иш куни
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун АРИЗА ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ( Ташкилот номи, ариза берувчининг Ф.И.Ш. ) ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ( ахборот тизимининг номи ) киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўраймиз. Иловалар _____ варақда. Ташкилот раҳбари (имзо) (Ф.И.О.)
Раис А. АЗИЗОВ
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
2024 йил 19 сентябрь
2024 йил 07 октябрь
113-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
sxemasi
SXEMASI
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Kiberxavfsizlik toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining 2024-yil 15-oktabrdagi 113-son buyrugʻiga ILOVA
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom kiberxavfsizlik subyektlarining axborot tizimlari va resurslari hamda muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek axborot tizimlari va resurslarini yaratish boʻyicha texnik topshiriq loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
kiberxavfsizlik subyekti — milliy axborot resurslariga ega boʻlish, ulardan foydalanish va ularni tasarruf etish hamda ulardan foydalanish boʻyicha elektron axborot xizmatlari koʻrsatish, axborotni himoya qilish hamda kiberxavfsizlik bilan bogʻliq muayyan huquqlar va majburiyatlarga ega boʻlgan yuridik shaxs va (yoki) yakka tartibdagi tadbirkor, shu jumladan muhim axborot infratuzilmasi subyektlari;
muhim axborot infratuzilmasi obyektlari — davlat boshqaruvi va davlat xizmatlari koʻrsatish, mudofaa, davlat xavfsizligini, huquq-tartibotni taʼminlash, yoqilgʻi-energetika majmui (atom energetikasi), kimyo, neft-kimyo tarmoqlari, metallurgiya, suvdan foydalanish va suv taʼminoti, qishloq xoʻjaligi, sogʻliqni saqlash, uy-joy kommunal xizmatlar koʻrsatish, bank-moliya tizimi, transport, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, strategik ahamiyatiga ega boʻlgan foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash sohasida, ishlab chiqarish sohasida, shuningdek iqtisodiyotning boshqa tarmoqlarida va ijtimoiy sohada qoʻllaniladigan axborotlashtirish tizimlari;
texnik topshiriq — axborot tizimini ishlab chiqish, ishga tushirish va qabul qilish davomida amalga oshirilishi kerak boʻlgan qarorlarga qoʻyiladigan talablar qayd qilingan hujjat;
moliya-kredit tashkilotlari — kredit tashkilotlari, toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimlari operatorlari, valyuta birjalari va kredit byurolari;
ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot — “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki.
2. Davlat organlarining axborot tizimlari va resurslari, muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlari kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan majburiy tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilganidan boshqa axborot tizimlari va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish kiberxavfsizlik subyektlarining tashabbusi bilan amalga oshiriladi.
3. Kiberxavfsizlik subyektlarining axborot tizimlari va resurslari hamda muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi tomonidan amalga oshiriladi, bundan mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
Moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan ham amalga oshirilishi mumkin. Bunda, Markaziy bank tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilgan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazish amalga oshiriladi.
4. Davlat sirlarini tashkil etadigan maʼlumotlar mavjud boʻlgan axborot tizimlari va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizasi axborotlashtirish obyektlarini attestatsiyalash doirasida amalga oshiriladi.
5. Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertiza quyidagilar:
texnik topshiriqlar loyihalari — kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik;
kiberxavfsizlik subyektlarining axborot tizimlari va resurslari hamda muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlari — texnik topshiriqlar va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik boʻyicha oʻtkaziladi.
6. Foydalanilayotgan axborot tizimlari ikki yilda kamida bir marta kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
7. Kiberxavfsizlik subyektlarining veb-saytlar koʻrinishidagi axborot resurslari bir yilda kamida bir marta kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
8. Tayyor yechim shaklida xorijda ishlab chiqilgan axborot tizimlari va resurslari faqat kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
9. Yangi ishlab chiqiladigan axborot tizimi yoki resursi foydalanishga joriy etishdan avval texnik topshiriq va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan mazkur Nizomning 3 va 4-boblarida belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
1 1 -bob. Markaziy bank tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini aniqlash
9 1 . Moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini oʻrganish kiberxavfsizlik sohasidagi vakolatli davlat organi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) va uning ishchi organi bilan birgalikda amalga oshiriladi.
9 2 . Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablariga quyidagilar kiradi:
ekspertizadan oʻtkazish boʻlinmasi tuzilganligi va unda malakali mutaxassislar mavjudligi;
kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazuvchi mutaxassislarning malakasi vakolatli davlat organi va uning ishchi organi tomonidan tasdiqlanganligi;
ekspertiza oʻtkazish boʻlinmasida kiberxavfsizlik talablarini yetarli darajada tekshirish imkonini beruvchi sertifikatlangan (litsenziyalangan) dasturiy, apparat-dasturiy vositalar mavjudligi;
axborot tizimi va resurslarining sinov nusxalarini ishga tushirish va ularni test qilish uchun yetarli quvvatga ega (xotira va protsessor resursli) hisoblash texnikasining mavjudligi;
ekspertizadan oʻtkazish metodikasini vakolatli davlat organi va uning ishchi organi bilan kelishilganligi;
ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha vakolatli davlat organi va uning ishchi organini xabardor etish tizimining mavjudligi.
Xabardor etish tizimi (elektron pochta va vakolatli davlat organi bilan kelishilgan boshqa tizimlar) orqali kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilgan axborot tizimi va resursining nomi, axborot tizimi va resursida aniqlangan zaifliklar va kamchiliklar hamda ularning bartaraf etilganlik holati boʻyicha maʼlumotlar vakolatli davlat organi va uning ishchi organiga yuboriladi.
9 3 . Markaziy bank tomonidan mazkur Nizomning 9 2 -bandida koʻrsatilgan talablar bajarilganligini vakolatli davlat organ va uning ishchi organi tomonidan oʻrganish natijalari boʻyicha ikki nusxada tegishli bayonnoma rasmiylashtiriladi. Bayonnoma Markaziy bank, vakolatli davlat organi va uning ishchi organi vakolatli xodimlari tomonidan imzolanadi.
9 4 . Ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilganligi toʻgʻrisida ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank tomonidan moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlari, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalari kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilishi mumkin.
9 5 . Ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilmaganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank tomonidan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Vakolatli davlat organi va uning ishchi organi tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini oʻrganish natijalari boʻyicha qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida bu haqida Markaziy bankka xabar qilinadi.
Markaziy bank tomonidan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan oʻtkazilgan ekspertizada uning natijasiga salbiy taʼsir etuvchi holatlar aniqlangan taqdirda, vakolatli davlat organi ushbu holatlar Markaziy bank tomonidan bartaraf etilguniga qadar uning ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini vaqtincha toʻxtatish haqida qaror qabul qiladi hamda bu haqida bir ish kuni ichida Markaziy bankka xabarnoma yuboradi.
2-bob. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
10. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasida koʻrsatilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
11. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ariza kiberxavfsizlik subyektlari tomonidan ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etiladi.
Arizaga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi texnik topshiriq loyihasi boʻyicha maʼlumot, texnik topshiriq loyihasi va unga tegishli ilovalar hamda texnik topshiriq loyihasiga tushuntirish xati ilova qilinadi.
12. Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot ariza va unga ilova qilingan hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlar va texnik topshiriqlar loyihalarini koʻrib chiqadi hamda ularni kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuboradi.
13. Quyidagi hollarda ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan kiberxavfsizlik subyektiga texnik topshiriq loyihasi kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish rad etilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi:
mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;
texnik topshiriq loyihasining shakli, tarkibi va uni rasmiylashtirilishi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq boʻlmaganda;
axborot tizimini ishlab chiqish, ishga tushirish va qabul qilish bilan bogʻliq boʻlmagan texnik topshiriq loyihalari taqdim etilganda.
Kiberxavfsizlik subyekti xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda ekspertizadan oʻtkazish uchun takroran ariza berishi mumkin. Bunda, takroran berilgan ariza ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi, bundan mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
14. Mazkur Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishni rad etish uchun asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot kiberxavfsizlik subyektiga ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
15. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 30 ish kuni ichida amalga oshiriladi.
16. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishda:
texnik topshiriqlar loyihalarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligi;
texnik topshiriqlar loyihalarida zamonaviy axborot texnologiyalari vositalarining qoʻllanishi;
texnik topshiriqlar loyihalarida axborot tizimlari va resurslarining kiberxavfsizligini taʼminlash nazarda tutilganligi tekshiriladi.
17. Ekspertizadan oʻtkazish jarayonida texnik topshiriqlar loyihalari mazkur Nizomning 16-bandida belgilangan talablarga muvofiq emasligi aniqlansa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot kiberxavfsizlik subyektini texnik topshiriqda aniqlangan nomuvofiqliklarni 30 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Bunda, ushbu muddat davomida texnik topshiriqlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish muddati toʻxtatib turiladi.
18. Kiberxavfsizlik subyekti texnik topshiriqlar loyihalaridagi nomuvofiqliklarni belgilangan muddatda bartaraf etgandan soʻng ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga ekspertizani davom ettirish uchun texnik topshiriq loyihasini taqdim etadi.
19. Ekspertiza natijalari boʻyicha ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi.
20. Texnik topshiriqlar loyihalari mazkur Nizomning 16-bandida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmasa va kiberxavfsizlik subyekti tomonidan texnik topshiriq loyihasidagi nomuvofiqliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmasa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot texnik topshiriq loyihasini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspert xulosasi berishni rad etadi hamda bu haqda rad etish sabablarini koʻrsatgan holda 3 ish kuni ichida kiberxavfsizlik subyektini xabardor qiladi.
Kiberxavfsizlik subyekti texnik topshiriq loyihasini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun takroran ariza taqdim etishi mumkin. Bunda, takroran berilgan ariza boʻyicha texnik topshiriqlar loyihalari ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda ekspertizadan oʻtkaziladi.
21. Texnik topshiriqlar loyihalari mazkur Nizomning 17-bandida belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan texnik topshiriq loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi va 3 ish kuni ichida kiberxavfsizlik subyektiga taqdim etiladi.
22. Ekspert xulosasi ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan imzolanadi.
23. Ekspert xulosasida texnik topshiriq nomi, axborot tizimining vazifasi, texnik topshiriq loyihasining kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
24. Axborot tizimi yoki resursini ishlab chiqish davrida yoki undan soʻng mazkur axborot tizimi yoki resursiga funksional oʻzgartirish kiritish, shu jumladan yangi versiyada ishlab chiqish yoki unga qoʻshimcha funksiyalar qoʻshish rejalashtirilsa, kiberxavfsizlik subyekti ushbu oʻzgartirishlarni oʻzida jamlagan texnik topshiriq loyihasini ishlab chiqadi va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etadi. Bunda, ekspertiza ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
3-bob. Axborot tizimlari va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
25. Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish mazkur Nizomning 4-ilovasida koʻrsatilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
26. Texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizani oʻtkazish uchun ariza kiberxavfsizlik subyektlari tomonidan ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etiladi.
Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
texnik topshiriq va uning ilovalari, shu jumladan, administrator hamda foydalanuvchilar qoʻllanmasi;
axborot tizimi yoki resursining Internet butunjahon axborot tarmogʻidagi manzili (axborot tizimi yoki resursida sinov maʼlumotlari boʻlishi lozim);
axborot tizimi yoki resursi va ularning modullariga masofadan kirish imkonini beruvchi maʼlumotlar (superadministrator huquqi);
axborot tizimi yoki resursi oʻrnatilgan server qurilmalariga masofadan kirish imkonini beruvchi maʼlumotlar.
27. Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot ariza kelib tushgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida taqdim etilgan ariza va unga ilovalarni koʻrib chiqadi hamda axborot tizimi va resursini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuboradi.
28. Quyidagi hollarda ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan kiberxavfsizlik subyektiga axborot tizimi va/yoki resursi texnik topshiriq talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish rad etilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi:
mazkur Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda;
kiberxavfsizlik subyekti tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar boʻyicha axborot tizimi yoki resursiga masofadan kirish imkoni boʻlmaganda;
texnik topshiriqda belgilangan quyi tizim va modullar axborot tizimi yoki resursida toʻliq mavjud boʻlmaganda;
texnik topshiriq kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilmaganda yoki u ekspertizadan oʻtkazilgan texnik topshiriqqa muvofiq boʻlmaganda.
Kiberxavfsizlik subyekti xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda ekspertizadan oʻtkazish uchun takroran ariza berishi mumkin. Bunda, takroran berilgan ariza ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
29. Mazkur Nizomning 28-bandida koʻrsatilgan texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishni rad etish uchun asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot kiberxavfsizlik subyektiga ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
30. Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertiza ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 60 ish kuni ichida oʻtkaziladi.
31. Ekspertizadan oʻtkazishda axborot tizimi va resurslari texnik topshiriqda belgilangan texnik talablar asosida ishlab chiqilganligi tekshiriladi.
32. Ekspertiza natijalari boʻyicha ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi.
33. Axborot tizimi va resurslari texnik topshiriqda belgilangan texnik talablarga muvofiq boʻlsa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimi yoki resursini texnik topshiriq talablariga muvofiqligi yuzasidan ijobiy ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi va 3 ish kuni ichida kiberxavfsizlik subyektiga taqdim etiladi.
34. Axborot tizimi yoki resurslari mazkur Nizomning 31-bandida belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlsa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimi yoxud resursining texnik topshiriq talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida salbiy ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi hamda unda axborot tizimi yoki resursining texnik topshiriq talablariga nomuvofiqligi asoslari koʻrsatiladi. Ekspert xulosasi imzolangan kundan boshlab 3 ish kuni ichida kiberxavfsizlik subyektiga taqdim etiladi.
Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimlari va resurslarini texnik topshiriq talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida salbiy ekspert xulosasi berilganda, kiberxavfsizlik subyekti ekspertizadan oʻtkazish uchun takroran ariza taqdim etishi mumkin. Bunda, takroran berilgan ariza boʻyicha axborot tizimi va resursi ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda ekspertizadan oʻtkaziladi.
35. Ekspert xulosasida ekspertiza oʻtkazishning asosi va predmeti, ekspertiza oʻtkazilgan muddatlar, axborot tizimi yoki resursi boʻyicha umumiy maʼlumotlar hamda ekspertiza oʻtkazish natijalari qisqacha bayon etiladi. Ekspertiza xulosasiga axborotni himoya qilish choralarini koʻrish boʻyicha tavsiyalar va boshqa maʼlumotlar ilova qilinishi mumkin.
36. Ekspertiza xulosasi ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan imzolanadi.
37. Axborot tizimi yoki resursiga funksional oʻzgartirishlar kiritilsa, shu jumladan yangi versiyada ishlab chiqilsa yoki unga qoʻshimcha funksiyalar qoʻshilsa, kiberxavfsizlik subyekti 10 ish kuni ichida axborot tizimi yoki resursining oʻzgartirilgan qismini mazkur oʻzgartirishlar kiritishga asos boʻlgan texnik topshiriq talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etishi lozim. Bunda, ekspertiza ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
4-bob. Axborot tizimlari va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
38. Axborot tizimi va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish mazkur Nizomning 6-ilovasida koʻrsatilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
39. Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizani oʻtkazish uchun ariza kiberxavfsizlik subyektlari tomonidan ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etiladi.
Arizaga quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
axborot tizimi yoki resursini lokal kompyuterda ishga tushirish uchun zarur boʻlgan manba kodining hajmi (megabaytda (MB) koʻrsatiladi);
axborot tizimi yoki resursining modullari soni;
axborot tizimi yoki resursidagi rollar soni (masalan, operator, moderator, foydalanuvchi);
axborot tizimi yoki resursi maʼlumotlar bazasining hajmi (megabaytda (MB) koʻrsatiladi);
axborot tizimi yoki resursining maʼlumotlar bazasidagi jadvallar soni;
axborot tizimi yoki resursiga integratsiya qilinadigan (qilingan) boshqa axborot tizimlari va resurslari soni hamda tavsiflovchi maʼlumotlari;
texnik hujjatlar toʻplami, shu jumladan texnik topshiriq, qoʻllanmalar va boshqalar (zarurat mavjud boʻlsa).
Konfidensial maʼlumotlarni qayta ishlashga moʻljallangan axborot tizimlari va resurslari uchun ushbu axborot tizimi va resursini lokal kompyuterda ishga tushirish uchun zarur boʻlgan manba kodi talab etiladi.
40. Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot ariza kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni ichida taqdim etilgan ariza va unga ilovalarni koʻrib chiqadi hamda axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuboradi.
41. Kiberxavfsizlik subyekti tomonidan mazkur Nizomning 39-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimi va resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
Kiberxavfsizlik subyekti xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda ekspertizadan oʻtkazish uchun takroran ariza berishi mumkin.
42. Mazkur Nizomning 41-bandida koʻrsatilgan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishni rad etish uchun asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot kiberxavfsizlik subyektiga ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
Arizachi ekspertiza oʻtkazish uchun zaruriy dasturiy va/yoki texnik vositalar hamda ularga tegishli boʻlgan hujjatlar bilan ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotni taʼminlaydi.
43. Axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizani oʻtkazish muddati axborot tizimi yoki resursining murakkabligini hisobga olgan holda ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot va kiberxavfsizlik subyektining kelishuviga muvofiq belgilanadi, biroq ushbu muddat ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 60 ish kunidan oshmasligi lozim.
44. Ekspertiza natijalari boʻyicha ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi.
45. Ekspertizadan oʻtkazishda axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi, shu jumladan axborot xavfsizligi zaifliklari, axborot tizimi yoxud resursi administratori tomonidan yoʻl qoʻyilgan xatoliklar, axborot tizimi yoki resursi doirasida joriy etilgan zaif dasturiy taʼminotlar va boshqa holatlar tekshiriladi.
46. Axborot tizimi va resurslari kiberxavfsizlik talablariga muvofiq boʻlsa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ijobiy ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi va 3 ish kuni ichida kiberxavfsizlik subyektiga taqdim etiladi.
47. Axborot tizimlari yoki resurslari mazkur Nizomning 45-bandida belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlsa, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan axborot tizimi yoxud resursi kiberxavfsizlik talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida hisobot tuziladi va unda kiberxavfsizlik talablariga nomuvofiqlik holatlari, ularning oqibatlari va ularni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar nazarda tutiladi.
48. Kiberxavfsizlik subyekti hisobotda koʻrsatilgan nomuvofiqliklarni bartaraf etib, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga 20 ish kuni ichida qayta ekspertiza oʻtkazish uchun hujjatlarni taqdim etishi mumkin. Bunda, ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot tomonidan qayta ekspertiza 10 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi.
Kiberxavfsizlik subyekti tomonidan 20 ish kuni ortiq muddatda taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi va ekspertizadan oʻtkaziladi.
49. Axborot tizimlari yoki resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspert xulosasida ekspertiza oʻtkazishning asosi va predmeti, ekspertiza oʻtkazilgan muddatlar, axborot tizimi yoki resursi boʻyicha umumiy maʼlumotlar hamda ekspertiza oʻtkazish natijalari, axborotni himoya qilish choralarini koʻrish boʻyicha tavsiyalar va boshqa maʼlumotlar bayon etiladi.
50. Ekspert xulosasi va hisobot ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan imzolanadi.
51. Axborot tizimi yoki resursiga funksional oʻzgartirishlar kiritilsa, shu jumladan yangi versiyada ishlab chiqilsa yoki unga qoʻshimcha funksiyalar qoʻshilsa, kiberxavfsizlik subyekti 10 ish kuni ichida axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etishi lozim. Bunda, ekspertiza ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
52. Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot va uning masʼul xodimlari ekspertiza oʻtkazish jarayonida oʻzlariga maʼlum boʻlib qolgan maʼlumotlarning konfidensialligini taʼminlashi lozim.
53. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Ishtirokchi Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun arizani ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etish. oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Ariza, taqdim etilgan hujjatlar va texnik topshiriqlar loyihalarini koʻrib chiqish. 2. Texnik topshiriqlar loyihalari belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlgan taqdirda, ekspertiza oʻtkazishni rad etish haqida xabarnoma yuborish. 3. Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuborish. 10 ish kuni 3-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Texnik topshiriqlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib ekspertiza oʻtkazish uchun takroran ariza taqdim etish. oʻz xohishiga koʻra 4-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish. 2. Texnik topshiriqlar loyihalarida kamchiliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha kiberxavfsizlik subyektiga xabarnoma yuborish. 30 ish kuni 5-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Texnik topshiriqda aniqlangan nomuvofiqliklarni bartaraf etish va ekspertizani davom ettirish uchun taqdim etish. 30 ish kuni 6-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Texnik topshiriq loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspert xulosasini taqdim etish. 2. Texnik topshiriq loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspert xulosasi berishni rad etish. 3 ish kuni
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ARIZA __________________________________________________________________ (Ariza beruvchi tashkilotning nomi) Sizdan quyidagi texnik topshiriq(lar) loyiha(lar)ini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishingizni soʻraydi: - _____________________________________________________________________________________________________; (Texnik topshiriq loyihasining nomi) - _____________________________________________________________________________________________________; (Texnik topshiriq loyihasining nomi) - _____________________________________________________________________________________________________. (Texnik topshiriq loyihasining nomi) Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: 1) Texnik topshiriq loyihasi; 2) Texnik topshiriq loyihasi ilovalari; 3) Loyiha boʻyicha tushuntirish xati. Tashkilot rahbari (imzo) (F.I.O.)
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Texnik topshiriqlar loyihalari boʻyicha
1. Kiberxavfsizlik subyektining toʻliq nomi 2. Texnik topshiriqni ishlab chiquvchi tashkilotning toʻliq nomi 3. Texnik topshiriq xaqida umumiy maʼlumot 3.1. Texnik topshiriqning nomi 3.2. Texnik topshiriq versiyasi 3.3. Texnik topshiriqning sahifalari soni 4. Texnik topshiriq loyihasining turi 4.1. Axborot tizimini yaratish Axborot tizimini oʻzgartirish 5. Axborot tizimi xaqida maʼlumot 5.1. Axborot tizimining toʻliq nomi 5.2. Axborot tizimining versiyasi 5.3. Axborot tizimi quyi tizimlarining turlari 5.3.1. Kompyuter qurilmasi Periferiya qurilmalari 5.3.2. Server qurilmasi Maʼlumotlarni saqlash tizimlari 5.3.3. Tarmoq qurilmasi Xavfsizlik qurilmalari 5.3.4. Tizimli dasturiy taʼminot Amaliy dasturiy taʼminot 5.3.5. Maʼlumotlar bazasi Xavfsizlik boʻyicha dasturiy taʼminot 5.3.6. Virtuallashtirish tizimi Bulutli xisoblashlar 5.3.7. Pochta serveri SIP/VoIP 5.3.8. Internet-shlyuz VPN 5.3.9. Domen kontrolleri Korporativ portal 5.3.10. Resurslarni boshqarish tizimi Loyihalarni boshqarish tizimi 5.3.11. Mijozlar bilan ishlash tizimi Veb-sayt/Veb ilova 5.4. Axborot tizimini amalga oshirish tartibi 5.4.1. Qurilmani xarid qilish Dasturiy taʼminotni xarid qilish 5.4.2. Xizmatlarni xarid qilish Dasturiy taʼminotni ishlab chiqish 5.4.3. Axborot infratuzilmasini qurish Tarmoq infratuzilmasini qurish
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Ishtirokchi Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun arizani ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etish. oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Ariza va taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish. 2. Axborot tizimi va resurslari belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlgan taqdirda, ekspertiza oʻtkazishni rad etish haqida xabarnoma yuborish. 3. Texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuborish. 10 ish kuni 3-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Axborot tizimi va resurslarini ekspertizadan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib ekspertiza oʻtkazish uchun takroran ariza taqdim etish. oʻz xohishiga koʻra 4-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish. 60 ish kuni 5-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqligi yuzasidan ijobiy ekspert xulosani taqdim etish. 2. Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga nomuvofiqligi yuzasidan salbiy ekspert xulosani taqdim etish. 3 ish kuni
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Axborot tizimi va resurslarini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ARIZA ______________________________________________________________________ (Tashkilot nomi) Sizdan quyidagi axborot tizimi yoki resurs(lar)ini texnik topshiriq talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishingizni soʻraydi: ___________________________________________________________________________________________________; (Axborot tizimi yoki resursining nomi) ___________________________________________________________________________________________________; (Axborot tizimi yoki resursining nomi) ___________________________________________________________________________________________________. (Axborot tizimi yoki resursining nomi) Axborot tizimi yoki resursi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: Toʻliq nomi: _______________________________ Qisqacha nomi: _______________________________ Ishlab chiquvchining nomi: _______________________________ Arizachining manzili va aloqa raqamlari: Manzil: _______________________________ Telefon: _______________________________ Elektron pochta manzili: _______________________________ Tashkilot rahbari (imzo) (F.I.O.)
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Axborot tizimlari va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Ishtirokchi Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Axborot tizimi va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun arizani ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etish oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Ariza va taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish. 2. Axborot tizimi va resurslari toʻgʻrisida toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda, ekspertiza oʻtkazishni rad etish haqida xabarnoma yuborish. 3. Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish toʻgʻrisida arizachiga xabarnoma yuborish. 3 ish kuni 3-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Axborot tizimi va resurslarini ekspertizadan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib ekspertiza oʻtkazish uchun takroran ariza taqdim etish. oʻz xohishiga koʻra 4-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Axborot tizimi va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish. 2. Axborot tizimi va resurslari kiberxavfsizlik talablariga nomuvofiq boʻlganda, bu haqda hisobot tuzish va uni kiberxavfsizlik subyektiga yuborish. 60 ish kuni 5-bosqich Kiberxavfsizlik subyekti Axborot tizimi va resurslarida aniqlangan nomuvofiqliklarni bartaraf etish va qayta ekspertiza oʻtkazish uchun ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga taqdim etish. 20 ish kuni 6-bosqich Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot 1. Qayta ekspertiza oʻtkazish uchun taqdim etilgan axborot tizimi va resurslarini ekspertizadan oʻtkazish. 2. Texnik topshiriq loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspert xulosasini taqdim etish. 10 ish kuni 3 ish kuni
Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Axborot tizimi yoki resursini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun ARIZA ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ( Tashkilot nomi, ariza beruvchining F.I.Sh. ) ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ( axborot tizimining nomi ) kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishingizni soʻraymiz. Ilovalar _____ varaqda. Tashkilot rahbari (imzo) (F.I.O.)
Rais A. AZIZOV
Texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A. JUMANAZAROV
Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 15-oktabr,
2024-yil 19-sentabr
2024-yil 07-oktabr
113-son