📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 7 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 ноября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 November 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
ҲИСОБИ
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339 1 -моддасига мувофиқ божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
1. Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 7 ноябрдаги 187-сон буйруғига ИЛОВА
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини (бундан буён матнда бош таъминот деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бош таъминот — тўловчи томонидан муайян вақт ичида бир неча божхона операцияларини бажариш чоғида юзага келадиган божхона тўловларини тўланишини банк кафолатини тақдим этиш, божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш ёки товарларни гаровга қўйиш орқали таъминлаш;
божхона операцияси — товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан божхона органларининг мансабдор шахси ва (ёки) ваколатли шахс томонидан амалга ошириладиган ҳаракат;
таъминлов ҳужжати — банк кафолати ёки суғурта полиси ёхуд гаров шартномаси;
тўловчи — божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъминлаш шарти билан божхона операцияларини амалга оширувчи шахс;
божхона тўловларини тўлашни таъминловчи шахс (бундан буён матнда таъминловчи деб юритилади) — банк кафолати ёки суғурта полиси тақдим этган тижорат банки ёхуд суғурта ташкилоти, шунингдек гаров нарсасини тақдим этган тўловчи ёки бошқа шахс;
ҳудудий божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси.
2. Тўловчи томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида бош таъминотни қўллаш ихтиёрий ҳисобланади.
Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда тўловчидан бош таъминот қабул қилинганлиги тўғрисидаги Божхона қўмитасининг қарорини тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек ушбу қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
3. Тўловчи бош таъминотни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 336 , 337 ва 338-моддаларида белгиланган ҳолларда юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир бир ёки бир неча мажбурият бўйича исталган вақтда тақдим этиши мумкин.
4. Бош таъминот қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Таъминлов ҳужжатларининг амал қилиш муддатлари тўловчининг аризасида кўрсатилган муддат ичида юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир мажбуриятларни тўловчи томонидан бажариш муддатларидан кўп бўлганда;
божхона операциялари бўйича божхона тўловлари бош таъминот ҳисобидан ҳудудий божхона органи томонидан ундирилиши мумкин бўлганда. Бунда, бош таъминот суммаси божхона операциялари бўйича божхона тўловлари суммасидан кам бўлмаслиги лозим.
2-боб. Бош таъминотни қабул қилиш учун мурожаат қилиш, мурожаатни кўриб чиқиш ва рад этиш
5. Тўловчи бош таъминотни қабул қилиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан Божхона қўмитасига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
Тўловчи веб-сайт орқали мурожаат қилганда, аризани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
6. Аризага қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:
банк кафолати;
суғурта полиси;
баҳоловчи ташкилотнинг бозор қиймати бўйича гаров нарсасини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (бундан буён матнда баҳолаш ҳисоботи деб юритилади).
7. Аризага илова қилинган банк кафолати ва суғурта полисида тўловчининг аризасида кўрсатилган божхона операцияларини бажариш чоғида юзага келадиган божхона тўловларини тўланишини таъминлаш назарда тутилган бўлиши керак.
8. Бош таъминот сифатида тақдим этилаётган банк кафолати, суғурта полиси ва гаров нарсаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 342 — 345-моддаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
9. Ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ бўлиши лозим. Бунда, маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда тўлиқлиги учун тўловчи жавобгар ҳисобланади.
10. Веб-сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (бунда буён матнда ЯААТ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади.
Ёзма шаклда топширилган аризалар келиб тушган кундан кечиктирмай Божхона қўмитасининг масъул ходими томонидан ЯААТга киритилади.
Аризалар ЯААТда келиб тушган куннинг ўзида электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.
11. Ариза рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ЯААТ томонидан автоматик тарзда тўловчининг аризасида кўрсатилган телефон рақамига ариза қабул қилинганлиги ва унинг рўйхат рақами кўрсатилган СМС хабарнома юборилади.
Веб-сайтда аризанинг рўйхат рақами орқали унинг ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин бўлади.
12. Ариза у келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Божхона қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ҳамда бош таъминотни қабул қилиш ёки уни қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Божхона қўмитаси тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 4 , 6 — 9-бандлари талабларига мувофиқлигини текширади.
13. Божхона қўмитаси томонидан қуйидаги ҳолларда бош таъминотни қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:
бош таъминот мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган бош таъминотни қабул қилиш шартларига мувофиқ бўлмаганда;
аризага мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганда;
банк кафолати, суғурта полиси ва гаров нарсаси мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги ёки уларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
тўловчининг бош таъминотни қабул қилиш ҳақидаги аризасида божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш назарда тутилган бўлса, ариза тақдим этилган пайтда божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик мавжудлиги;
гаров шартномаси бўйича бош таъминотни қабул қилишда ўттиз кун ичида гаров шартномаси нотариал тартибда расмийлаштирилмаганда ёки нотариус томонидан гаров шартномасини тасдиқлаш рад этилганда.
Бош таъминотни қабул қилишни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
14. Божхона қўмитаси томонидан бош таъминотни қабул қилиш рад этилган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақда тўловчига хабарнома юборилади. Хабарномада бош таъминотни қабул қилишнинг рад этиш сабаблари кўрсатилади.
15. Тўловчи бош таъминотни қабул қилишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, бош таъминотни олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин. Такроран киритилган ариза ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда кўриб чиқилади.
16. Бош таъминотни қабул қилиш бўйича ариза кўриб чиқилганлиги ҳамда бош таъминотни қабул қилиш ҳақида қарор чиқарилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
3-боб. Гаров шартномаси бўйича бош таъминотни қабул қилиш
17. Тўловчининг товарларни гаровга қўйиш орқали бош таъминотни қабул қилиш учун берган аризаси бўйича Божхона қўмитаси томонидан етти иш куни ичида гаров нарсасининг Божхона кодекси ва ушбу Низом талабларига мувофиқлиги текширилади.
18. Гаров нарсасини бош таъминот сифатида қабул қилишни рад этиш учун мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган асослар мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, Божхона қўмитаси томонидан бир иш куни ичида тўловчига гаров шартномасини расмийлаштириш учун ҳудудий божхона органига мурожаат қилиши лозимлиги тўғрисида СМС хабарнома юборилади.
19. СМС хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида гаров нарсаси жойлашган ҳудудий божхона органи билан тўловчи ўртасида нотариал тартибда гаров шартномаси расмийлаштирилиши лозим.
Гаров шартномасини расмийлаштириш муддати Божхона қўмитаси томонидан бош таъминотни қабул қилиш учун аризани кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
20. Тўловчи томонидан гаров шартномасини тузиш бўйича ҳудудий божхона органига мурожаат этилганда, ҳудудий божхона органига бош таъминотни қабул қилиш бўйича Божхона қўмитасига киритилган аризанинг рўйхат рақами ва СМС хабарнома тақдим этилади. Ҳудудий божхона органи томонидан тўловчининг аризаси ЯААТ орқали текширилади.
21. Тўловчи томонидан мурожаат этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ҳудудий божхона органининг гаров шартномасини имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ходими билан таъминловчи ўртасида гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан нотариус томонидан гаров шартномасини тасдиқлашни рад этиш ҳолатлари мустасно.
22. Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган кундан бошлаб бир иш куни ичида ҳудудий божхона органи томонидан ЯААТга гаров шартномаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади ва унинг нусхаси бириктирилади.
Нотариус томонидан гаров шартномасини тасдиқлаш рад этилган тақдирда, ҳудудий божхона органи бир иш куни ичида гаров шартномасини тасдиқлаш рад этилганлиги ва унинг сабаблари ҳақидаги маълумотларни ЯААТга киритади.
23. Гаров нарсасини баҳолаш ва нотариал тасдиқланган гаров шартномасини тузиш билан боғлиқ харажатлар тўловчининг ҳисобидан амалга оширилади.
24. Ҳудудий божхона органи томонидан гаров шартномаси тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЯААТга киритилган кундан бошлаб икки иш куни ичида Божхона қўмитаси томонидан бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланганидан сўнг бош таъминотни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш ва уни қўллаш
25. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган бош таъминотни қабул қилишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, Божхона қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали ЯААТда қабул қилинади ҳамда унга автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) ва рўйхат рақам берилади.
26. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб бир иш куни ичида тўловчига бош таъминот қабул қилинганлиги тўғрисида СМС хабарнома юборилади.
27. Тўловчи веб-сайт орқали аризанинг рўйхат рақамини киритган ҳолда бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорнинг электрон шаклини юклаб олади.
28. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида қарорда божхона тўловлари тўланиши таъминланган божхона операциялари рўйхати, таъминлов суммаси ва ушбу таъминотнинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
29. Божхона операцияларини бажариш учун божхона тўловларини тўланилишини таъминлаш сифатида қўлланилган бош таъминот суммасидан қайта фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
30. Божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган бош таъминотларнинг ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ЯААТда юритилади.
31. Тўловчи бош таъминот билан таъминланган божхона операцияларини амалга оширишда тегишли божхона органига бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тақдим этади.
Божхона органи бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни ЯААТ орқали текширади.
32. Божхона органи томонидан бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш мажбурий ҳисобланади.
5-боб. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни ўзгартириш, уни вақтинчалик тўхтатиш ва бекор қилиш
33. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш тўловчининг аризасига кўра ёки Божхона қўмитасининг ташаббуси билан амалга оширилади.
34. Тўловчи бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан Божхона қўмитасига ёзма ёки веб-сайт орқали электрон тарзда мурожаат қилади. Аризага ўзгартириш киритишни асословчи ҳужжатлар илова қилинади.
35. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш учун тақдим этилган ариза Божхона қўмитаси томонидан мазкур Низомнинг 2 ва 3-бобларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
36. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга тўловчининг аризасига кўра қуйидаги ҳолатлар юзасидан ўзгартириш киритилиши мумкин:
бош таъминотнинг амал қилиш муддатини ўзгартириш;
бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарордаги бош таъминотга таъсир қилмайдиган хатоликлар бўйича ўзгартиришлар.
бош таъминот суммасини ўзгартириш;
Божхона қўмитасининг ташаббуси билан мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатда ўзгартириш киритилади.
37. Бош таъминотнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда вақтинчалик тўхтатилади:
тўловчи томонидан бош таъминотнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилганда — унда кўрсатилган муддатга;
бош таъминот билан тўланиши таъминланган божхона тўловлари бўйича қарздорлик юзага келганда — қарздорлик бартараф этилгунга қадар.
Бош таъминотнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш муддати бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бош таъминотнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.
38. Бош таъминот қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
тўловчи томонидан бош таъминотни бекор қилиш тўғрисида ариза тақдим этилганда;
тўловчи ёки таъминловчининг фаолияти тугатилганда ёхуд тўловга қобилиятсиз деб топилганда;
тўловчининг божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини гаров нарсаси ҳисобидан ундириш имконияти йўқолганда;
тўловчи вафот этганда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда.
тўловчи бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда, бундан унинг мажбуриятлари сақланиб ҳолда ўзгартирилиши мустасно;
39. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни ўзгартириш, уни вақтинчалик тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйича Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан қарор чиқарилади.
40. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
41. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилган кундан бошлаб бир иш куни ичида унинг веб-сайт ва ЯААТдаги шакли Божхона қўмитаси томонидан унинг ўзгартирилган шакли билан алмаштириб қўйилади.
42. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга киритилган ўзгартиришлар улар киритилган кундан бошлаб амал қилади.
43. Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш, уни вақтинчалик тўхтатиш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай тўловчига ёзма ёки электрон шаклда етказилади.
6-боб. Якуний қоидалар
44. Тўловчи ўзининг аризасида ва таъминловчи таъминлов ҳужжатларида кўрсатилган муддат ичида юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
45. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
46. Тўловчи ёки таъминловчи божхона органларининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, бевосита Божхона қўмитасининг апелляция кенгашига ёхуд судга мурожаат қилишлари мумкин.
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Бош таъминотни қабул қилиш учун АРИЗА 1. Ариза берувчининг номи/Ф.И.О.: 2. Ариза берувчининг яшаш ва почта манзили: 3. Ариза берувчининг СТИР/ЖШШИР рақами: 4. Ариза берувчининг телефон ва телефакс рақами: 5. Ариза берувчининг банк реквизитлари: (асосий ҳисоб рақами, банкнинг МФО ва СТИР рақамлари) 6. Таъминловчининг банк реквизитлари: (асосий ҳисоб рақами, банкнинг МФО ва СТИР рақамлари) 7. Божхона операциялари номи: … 8. Бош таъминот миқдори (сўмда): 9. Бош таъминот амал қилиш муддати: 10. Таъминлов ҳужжати тури: 11. Таъминлов ҳужжати рақами ва санаси: 12. Таъминлов ҳужжати амал қилиш муддати: 13. Таъминлов ҳужжати миқдори (сўмда): 14. Қўшимча маълумотлар: _________________ _________ _________ (ариза берувчининг номи) (имзо) (сана)
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисида ҚАРОР ___/____/___ ________ (кун/ой/йил) (рақами) QR-kod (матрик штрихли код) 1. Бош таъминотни рўйхатга олиш рақами ва санаси: 2. Тўловчи номи ва СТИР/ЖШШИР рақами: 3. Бош таъминот миқдори (сўмда): 4. Бош таъминот амал қилиш муддати: 5. Таъминлов ҳужжати тури: 6. Таъминлов ҳужжати рақами ва санаси: 7. Таъминлов ҳужжати амал қилиш муддати: 8. Божхона операциялари турлари: 9. Қўшимча маълумотлар: 10. Божхона органининг мансабдор шахси: ________________ (Электрон рақамли имзо) ___________________ (лавозим) (Ф.И.О.)
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Қабул қилинган бош таъминотларнинг
Бош таъминот рўйхатга олинган рақами Бош таъминот суммаси Бош таъминот муддати Таъминлов ҳужжатининг тури Таъминлов ҳужжати рақами ва санаси Таъминлов ҳужжатининг амал қилиш муддати Божхона операцияси тури Тўланиши таъминланган божхона тўловларининг назоратдаги суммаси Тўланиши таъминланган божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини бажариш муддати 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Божхона операциясини амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини амалда фойдаланилган суммаси Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини амалда бажариш муддати Бош таъминот бўйича бўшаган маблағлар Бош таъминот бўйича қолдик сумма Бош таъминот вақтинча тўхталган муддати Бош таъминотнинг рўйхатдан чиқарилган санаси Изоҳ 10 11 12 13 14 15 16 17
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Бош таъминотни қабул қилиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш учун АРИЗА 1. Ариза берувчининг номи/Ф.И.О.: 2. Ариза берувчининг яшаш ва почта манзили: 3. Ариза берувчининг СТИР/ЖШШИР рақами: 4. Ариза берувчининг телефон ва телефакс рақами: 5. Ариза берувчининг банк реквизитлари: (асосий ҳисоб рақами, банкнинг МФО ва СТИР рақамлари) 6. Таъминловчининг банк реквизитлари: (асосий ҳисоб рақами, банкнинг МФО ва СТИР рақамлари) 7. Ўзгартириш киритиладиган қарорнинг санаси ва рақами: Ўзгартириш киритиш кўрсаткичлари: 8. Бош таъминот миқдори (сўмда): 9. Бош таъминот амал қилиш муддати: Ўзгартириш киритиш учун ҳужжатларнинг реквизитлари: 10. Таъминлов ҳужжати тури: 11. Таъминлов ҳужжати рақами ва санаси: 12. Таъминлов ҳужжати амал қилиш муддати: 13. Таъминлов ҳужжати миқдори (сўмда): 14. Қўшимча маълумотлар: _________________ _________ _________ (ариза берувчининг номи) (имзо) (сана)
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
2024 йил 21 октябрь
2024 йил 17 октябрь
2024 йил 17 октябрь
187-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
HISOBI
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 339 1 -moddasiga muvofiq bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibini belgilash maqsadida buyuraman:
1. Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 7-noyabrdagi 187-son buyrugʻiga ILOVA
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini (bundan buyon matnda bosh taʼminot deb yuritiladi) qoʻllash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
bosh taʼminot — toʻlovchi tomonidan muayyan vaqt ichida bir necha bojxona operatsiyalarini bajarish chogʻida yuzaga keladigan bojxona toʻlovlarini toʻlanishini bank kafolatini taqdim etish, bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini sugʻurtalash yoki tovarlarni garovga qoʻyish orqali taʼminlash;
bojxona operatsiyasi — tovarlarning va transport vositalarining bojxona rasmiylashtiruvida tovarlarga va transport vositalariga nisbatan bojxona organlarining mansabdor shaxsi va (yoki) vakolatli shaxs tomonidan amalga oshiriladigan harakat;
taʼminlov hujjati — bank kafolati yoki sugʻurta polisi yoxud garov shartnomasi;
toʻlovchi — bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyati bajarilishini taʼminlash sharti bilan bojxona operatsiyalarini amalga oshiruvchi shaxs;
bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlovchi shaxs (bundan buyon matnda taʼminlovchi deb yuritiladi) — bank kafolati yoki sugʻurta polisi taqdim etgan tijorat banki yoxud sugʻurta tashkiloti, shuningdek garov narsasini taqdim etgan toʻlovchi yoki boshqa shaxs;
hududiy bojxona organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi.
2. Toʻlovchi tomonidan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash maqsadida bosh taʼminotni qoʻllash ixtiyoriy hisoblanadi.
Bunda, bojxona organi tomonidan bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshirishda toʻlovchidan bosh taʼminot qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi Bojxona qoʻmitasining qarorini taqdim etishni talab qilishga, shuningdek ushbu qarorning mavjud emasligini asos qilib, bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshirishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
3. Toʻlovchi bosh taʼminotni Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 336 , 337 va 338-moddalarida belgilangan hollarda yuzaga keladigan bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlashga doir bir yoki bir necha majburiyat boʻyicha istalgan vaqtda taqdim etishi mumkin.
4. Bosh taʼminot quyidagi hollarda qabul qilinadi:
Taʼminlov hujjatlarining amal qilish muddatlari toʻlovchining arizasida koʻrsatilgan muddat ichida yuzaga keladigan bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlashga doir majburiyatlarni toʻlovchi tomonidan bajarish muddatlaridan koʻp boʻlganda;
bojxona operatsiyalari boʻyicha bojxona toʻlovlari bosh taʼminot hisobidan hududiy bojxona organi tomonidan undirilishi mumkin boʻlganda. Bunda, bosh taʼminot summasi bojxona operatsiyalari boʻyicha bojxona toʻlovlari summasidan kam boʻlmasligi lozim.
2-bob. Bosh taʼminotni qabul qilish uchun murojaat qilish, murojaatni koʻrib chiqish va rad etish
5. Toʻlovchi bosh taʼminotni qabul qilish uchun mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan Bojxona qoʻmitasiga yozma yoki Bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-sayti (bundan buyon matnda veb-sayt deb yuritiladi) orqali elektron tarzda murojaat qiladi.
Toʻlovchi veb-sayt orqali murojaat qilganda, arizani oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi.
6. Arizaga quyidagi hujjatlardan biri ilova qilinadi:
bank kafolati;
sugʻurta polisi;
baholovchi tashkilotning bozor qiymati boʻyicha garov narsasini baholash toʻgʻrisidagi hisoboti (bundan buyon matnda baholash hisoboti deb yuritiladi).
7. Arizaga ilova qilingan bank kafolati va sugʻurta polisida toʻlovchining arizasida koʻrsatilgan bojxona operatsiyalarini bajarish chogʻida yuzaga keladigan bojxona toʻlovlarini toʻlanishini taʼminlash nazarda tutilgan boʻlishi kerak.
8. Bosh taʼminot sifatida taqdim etilayotgan bank kafolati, sugʻurta polisi va garov narsasi Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 342 — 345-moddalarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi lozim.
9. Ariza hamda unga ilova qilinadigan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq boʻlishi lozim. Bunda, maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda toʻliqligi uchun toʻlovchi javobgar hisoblanadi.
10. Veb-sayt orqali murojaat qilinganda, ariza Bojxona qoʻmitasining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (bunda buyon matnda YAAAT deb yuritiladi) avtomatik ravishda kelib tushadi.
Yozma shaklda topshirilgan arizalar kelib tushgan kundan kechiktirmay Bojxona qoʻmitasining masʼul xodimi tomonidan YAAATga kiritiladi.
Arizalar YAAATda kelib tushgan kunning oʻzida elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
11. Ariza roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng YAAAT tomonidan avtomatik tarzda toʻlovchining arizasida koʻrsatilgan telefon raqamiga ariza qabul qilinganligi va uning roʻyxat raqami koʻrsatilgan SMS xabarnoma yuboriladi.
Veb-saytda arizaning roʻyxat raqami orqali uning holatini onlayn tarzda koʻrish mumkin boʻladi.
12. Ariza u kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida Bojxona qoʻmitasi tomonidan koʻrib chiqiladi hamda bosh taʼminotni qabul qilish yoki uni qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Bojxona qoʻmitasi toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni ushbu Nizomning 4 , 6 — 9-bandlari talablariga muvofiqligini tekshiradi.
13. Bojxona qoʻmitasi tomonidan quyidagi hollarda bosh taʼminotni qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi:
bosh taʼminot mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan bosh taʼminotni qabul qilish shartlariga muvofiq boʻlmaganda;
arizaga mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlar ilova qilinmaganda;
bank kafolati, sugʻurta polisi va garov narsasi mazkur Nizomning 7 va 8-bandlarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda;
toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning haqiqiy emasligi yoki ularda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda;
toʻlovchining bosh taʼminotni qabul qilish haqidagi arizasida bojxona toʻlovlarini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini berish nazarda tutilgan boʻlsa, ariza taqdim etilgan paytda bojxona toʻlovlarini toʻlash boʻyicha qarzdorlik mavjudligi;
garov shartnomasi boʻyicha bosh taʼminotni qabul qilishda oʻttiz kun ichida garov shartnomasi notarial tartibda rasmiylashtirilmaganda yoki notarius tomonidan garov shartnomasini tasdiqlash rad etilganda.
Bosh taʼminotni qabul qilishni ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Bojxona qoʻmitasi tomonidan bosh taʼminotni qabul qilish rad etilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida bu haqda toʻlovchiga xabarnoma yuboriladi. Xabarnomada bosh taʼminotni qabul qilishning rad etish sabablari koʻrsatiladi.
15. Toʻlovchi bosh taʼminotni qabul qilishni rad etilishiga asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan holda, bosh taʼminotni olish uchun takroran murojaat qilishi mumkin. Takroran kiritilgan ariza ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
16. Bosh taʼminotni qabul qilish boʻyicha ariza koʻrib chiqilganligi hamda bosh taʼminotni qabul qilish haqida qaror chiqarilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
3-bob. Garov shartnomasi boʻyicha bosh taʼminotni qabul qilish
17. Toʻlovchining tovarlarni garovga qoʻyish orqali bosh taʼminotni qabul qilish uchun bergan arizasi boʻyicha Bojxona qoʻmitasi tomonidan yetti ish kuni ichida garov narsasining Bojxona kodeksi va ushbu Nizom talablariga muvofiqligi tekshiriladi.
18. Garov narsasini bosh taʼminot sifatida qabul qilishni rad etish uchun mazkur Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan asoslar mavjud emasligi aniqlangan taqdirda, Bojxona qoʻmitasi tomonidan bir ish kuni ichida toʻlovchiga garov shartnomasini rasmiylashtirish uchun hududiy bojxona organiga murojaat qilishi lozimligi toʻgʻrisida SMS xabarnoma yuboriladi.
19. SMS xabarnoma olingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida garov narsasi joylashgan hududiy bojxona organi bilan toʻlovchi oʻrtasida notarial tartibda garov shartnomasi rasmiylashtirilishi lozim.
Garov shartnomasini rasmiylashtirish muddati Bojxona qoʻmitasi tomonidan bosh taʼminotni qabul qilish uchun arizani koʻrib chiqish muddatini hisoblashda inobatga olinmaydi.
20. Toʻlovchi tomonidan garov shartnomasini tuzish boʻyicha hududiy bojxona organiga murojaat etilganda, hududiy bojxona organiga bosh taʼminotni qabul qilish boʻyicha Bojxona qoʻmitasiga kiritilgan arizaning roʻyxat raqami va SMS xabarnoma taqdim etiladi. Hududiy bojxona organi tomonidan toʻlovchining arizasi YAAAT orqali tekshiriladi.
21. Toʻlovchi tomonidan murojaat etilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida hududiy bojxona organining garov shartnomasini imzolash huquqiga ega boʻlgan xodimi bilan taʼminlovchi oʻrtasida garov shartnomasi notarial tartibda tasdiqlanishi lozim, bundan notarius tomonidan garov shartnomasini tasdiqlashni rad etish holatlari mustasno.
22. Garov shartnomasi notarial tartibda tasdiqlangan kundan boshlab bir ish kuni ichida hududiy bojxona organi tomonidan YAAATga garov shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi va uning nusxasi biriktiriladi.
Notarius tomonidan garov shartnomasini tasdiqlash rad etilgan taqdirda, hududiy bojxona organi bir ish kuni ichida garov shartnomasini tasdiqlash rad etilganligi va uning sabablari haqidagi maʼlumotlarni YAAATga kiritadi.
23. Garov narsasini baholash va notarial tasdiqlangan garov shartnomasini tuzish bilan bogʻliq xarajatlar toʻlovchining hisobidan amalga oshiriladi.
24. Hududiy bojxona organi tomonidan garov shartnomasi tasdiqlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar YAAATga kiritilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida Bojxona qoʻmitasi tomonidan bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida qaror chiqariladi.
Garov shartnomasi notarial tartibda tasdiqlanganidan soʻng bosh taʼminotni qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida qaror chiqarish va uni qoʻllash
25. Mazkur Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan bosh taʼminotni qabul qilishni rad etish uchun asoslar mavjud boʻlmaganda, Bojxona qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida qaror chiqariladi.
Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qaror Bojxona qoʻmitasi raisining oʻrinbosari tomonidan elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash orqali YAAATda qabul qilinadi hamda unga avtomatik ravishda matritsali shtrix kod (QR-kod) va roʻyxat raqam beriladi.
26. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida toʻlovchiga bosh taʼminot qabul qilinganligi toʻgʻrisida SMS xabarnoma yuboriladi.
27. Toʻlovchi veb-sayt orqali arizaning roʻyxat raqamini kiritgan holda bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorning elektron shaklini yuklab oladi.
28. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida qarorda bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlangan bojxona operatsiyalari roʻyxati, taʼminlov summasi va ushbu taʼminotning amal qilish muddati koʻrsatiladi.
29. Bojxona operatsiyalarini bajarish uchun bojxona toʻlovlarini toʻlanilishini taʼminlash sifatida qoʻllanilgan bosh taʼminot summasidan qayta foydalanilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
30. Bojxona qoʻmitasi tomonidan qabul qilingan bosh taʼminotlarning hisobi mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda YAAATda yuritiladi.
31. Toʻlovchi bosh taʼminot bilan taʼminlangan bojxona operatsiyalarini amalga oshirishda tegishli bojxona organiga bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorni taqdim etadi.
Bojxona organi bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorni YAAAT orqali tekshiradi.
32. Bojxona organi tomonidan bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish majburiy hisoblanadi.
5-bob. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorni oʻzgartirish, uni vaqtinchalik toʻxtatish va bekor qilish
33. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritish toʻlovchining arizasiga koʻra yoki Bojxona qoʻmitasining tashabbusi bilan amalga oshiriladi.
34. Toʻlovchi bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritish uchun mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan Bojxona qoʻmitasiga yozma yoki veb-sayt orqali elektron tarzda murojaat qiladi. Arizaga oʻzgartirish kiritishni asoslovchi hujjatlar ilova qilinadi.
35. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritish uchun taqdim etilgan ariza Bojxona qoʻmitasi tomonidan mazkur Nizomning 2 va 3-boblarida belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.
36. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga toʻlovchining arizasiga koʻra quyidagi holatlar yuzasidan oʻzgartirish kiritilishi mumkin:
bosh taʼminotning amal qilish muddatini oʻzgartirish;
bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarordagi bosh taʼminotga taʼsir qilmaydigan xatoliklar boʻyicha oʻzgartirishlar.
bosh taʼminot summasini oʻzgartirish;
Bojxona qoʻmitasining tashabbusi bilan mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan holatda oʻzgartirish kiritiladi.
37. Bosh taʼminotning amal qilishi quyidagi hollarda vaqtinchalik toʻxtatiladi:
toʻlovchi tomonidan bosh taʼminotning amal qilishini vaqtinchalik toʻxtatish toʻgʻrisida ariza taqdim etilganda — unda koʻrsatilgan muddatga;
bosh taʼminot bilan toʻlanishi taʼminlangan bojxona toʻlovlari boʻyicha qarzdorlik yuzaga kelganda — qarzdorlik bartaraf etilgunga qadar.
Bosh taʼminotning amal qilishini vaqtinchalik toʻxtatish muddati bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan bosh taʼminotning amal qilish muddatidan oshmasligi lozim.
38. Bosh taʼminot quyidagi hollarda bekor qilinadi:
toʻlovchi tomonidan bosh taʼminotni bekor qilish toʻgʻrisida ariza taqdim etilganda;
toʻlovchi yoki taʼminlovchining faoliyati tugatilganda yoxud toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda;
toʻlovchining bojxona toʻlovlarini toʻlash boʻyicha majburiyatini garov narsasi hisobidan undirish imkoniyati yoʻqolganda;
toʻlovchi vafot etganda yoki muomalaga layoqatsiz deb topilganda.
toʻlovchi boʻlgan yuridik shaxs qayta tashkil etilganda, bundan uning majburiyatlari saqlanib holda oʻzgartirilishi mustasno;
39. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorni oʻzgartirish, uni vaqtinchalik toʻxtatish yoki bekor qilish boʻyicha Bojxona qoʻmitasi raisining oʻrinbosari tomonidan qaror chiqariladi.
40. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
41. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida uning veb-sayt va YAAATdagi shakli Bojxona qoʻmitasi tomonidan uning oʻzgartirilgan shakli bilan almashtirib qoʻyiladi.
42. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga kiritilgan oʻzgartirishlar ular kiritilgan kundan boshlab amal qiladi.
43. Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritish, uni vaqtinchalik toʻxtatish yoki bekor qilish haqidagi qaror qabul qilingan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay toʻlovchiga yozma yoki elektron shaklda yetkaziladi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
44. Toʻlovchi oʻzining arizasida va taʼminlovchi taʼminlov hujjatlarida koʻrsatilgan muddat ichida yuzaga keladigan bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlashga doir majburiyatlarni oʻz zimmasiga oladi.
45. Mazkur Nizomda belgilangan talablar buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
46. Toʻlovchi yoki taʼminlovchi bojxona organlarining qarorlaridan norozi boʻlgan taqdirda, bevosita Bojxona qoʻmitasining apellyatsiya kengashiga yoxud sudga murojaat qilishlari mumkin.
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Bosh taʼminotni qabul qilish uchun ARIZA 1. Ariza beruvchining nomi/F.I.O.: 2. Ariza beruvchining yashash va pochta manzili: 3. Ariza beruvchining STIR/JSHSHIR raqami: 4. Ariza beruvchining telefon va telefaks raqami: 5. Ariza beruvchining bank rekvizitlari: (asosiy hisob raqami, bankning MFO va STIR raqamlari) 6. Taʼminlovchining bank rekvizitlari: (asosiy hisob raqami, bankning MFO va STIR raqamlari) 7. Bojxona operatsiyalari nomi: … 8. Bosh taʼminot miqdori (soʻmda): 9. Bosh taʼminot amal qilish muddati: 10. Taʼminlov hujjati turi: 11. Taʼminlov hujjati raqami va sanasi: 12. Taʼminlov hujjati amal qilish muddati: 13. Taʼminlov hujjati miqdori (soʻmda): 14. Qoʻshimcha maʼlumotlar: _________________ _________ _________ (ariza beruvchining nomi) (imzo) (sana)
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI BOJXONA QOʻMITASI Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisida QAROR ___/____/___ ________ (kun/oy/yil) (raqami) QR-kod (matrik shtrixli kod) 1. Bosh taʼminotni roʻyxatga olish raqami va sanasi: 2. Toʻlovchi nomi va STIR/JSHSHIR raqami: 3. Bosh taʼminot miqdori (soʻmda): 4. Bosh taʼminot amal qilish muddati: 5. Taʼminlov hujjati turi: 6. Taʼminlov hujjati raqami va sanasi: 7. Taʼminlov hujjati amal qilish muddati: 8. Bojxona operatsiyalari turlari: 9. Qoʻshimcha maʼlumotlar: 10. Bojxona organining mansabdor shaxsi: ________________ (Elektron raqamli imzo) ___________________ (lavozim) (F.I.O.)
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
Qabul qilingan bosh taʼminotlarning
Bosh taʼminot roʻyxatga olingan raqami Bosh taʼminot summasi Bosh taʼminot muddati Taʼminlov hujjatining turi Taʼminlov hujjati raqami va sanasi Taʼminlov hujjatining amal qilish muddati Bojxona operatsiyasi turi Toʻlanishi taʼminlangan bojxona toʻlovlarining nazoratdagi summasi Toʻlanishi taʼminlangan bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini bajarish muddati 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Bojxona operatsiyasini amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjat Bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini amalda foydalanilgan summasi Bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini amalda bajarish muddati Bosh taʼminot boʻyicha boʻshagan mablagʻlar Bosh taʼminot boʻyicha qoldik summa Bosh taʼminot vaqtincha toʻxtalgan muddati Bosh taʼminotning roʻyxatdan chiqarilgan sanasi Izoh 10 11 12 13 14 15 16 17
Bojxona toʻlovlarini toʻlashning bosh taʼminotini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA
Bosh taʼminotni qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirish kiritish uchun ARIZA 1. Ariza beruvchining nomi/F.I.O.: 2. Ariza beruvchining yashash va pochta manzili: 3. Ariza beruvchining STIR/JSHSHIR raqami: 4. Ariza beruvchining telefon va telefaks raqami: 5. Ariza beruvchining bank rekvizitlari: (asosiy hisob raqami, bankning MFO va STIR raqamlari) 6. Taʼminlovchining bank rekvizitlari: (asosiy hisob raqami, bankning MFO va STIR raqamlari) 7. Oʻzgartirish kiritiladigan qarorning sanasi va raqami: Oʻzgartirish kiritish koʻrsatkichlari: 8. Bosh taʼminot miqdori (soʻmda): 9. Bosh taʼminot amal qilish muddati: Oʻzgartirish kiritish uchun hujjatlarning rekvizitlari: 10. Taʼminlov hujjati turi: 11. Taʼminlov hujjati raqami va sanasi: 12. Taʼminlov hujjati amal qilish muddati: 13. Taʼminlov hujjati miqdori (soʻmda): 14. Qoʻshimcha maʼlumotlar: _________________ _________ _________ (ariza beruvchining nomi) (imzo) (sana)
Vazir D. KUCHKAROV
Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori D. LI
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Toshkent sh.,
2024-yil 7-noyabr,
2024-yil 21-oktabr
2024-yil 17-oktabr
2024-yil 17-oktabr
187-son