UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 22 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартирилиши ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон, « Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

айрим рухсат бериш тартиб-таомилларини белгилаш;

хулосалар бериш бўйича тегишли давлат хизматларининг паспортларини тасдиқлаш;

хулосалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат хизматларини кўрсатишга масъул ҳисобланган ваколатли органлар бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;

мазкур қарор билан киритилаётган давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкларини тасдиқласин.

3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 ноябрдаги 780-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «61» рақами «62» рақами билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 62-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 62-ИЛОВА

Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиш бўйича хулоса бериш

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳасини келишиш бўйича хулоса. 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолиятлар (ҳаракатлар): Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳасини келишиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси «Ўзэнергоинспекция» (ҳудудий бошқармалар) 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги филиаллардан олинган техник шарт; «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги филиал томонидан лойиҳа кўриб чиқилганлиги бўйича хат; истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя этилиши*; 2. Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари (рўйхат рақами 20-15-143/14,18.07.2006 й.) талабларига риоя этилиши*; 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари бўйича реактив қувват компенсацияловчи бўйича ишлар амалга оширилганлиги*; 4. Техник шартларда қуввати 500 кВтдан юқори ҳамда қўшимча қувват олган тақдирда олинган техник шартнинг олдинги қуввати билан қўшиб ҳисобланганда умумий қуввати 500 кВтдан ошган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигидан тегишли хулоса олинганлиги*; 5. Энергия самарадорликни ошириш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш панеллари)дан фойдаланиши (заруратга кўра); 6. Ўз ҳудудидан ташқарида электр тармоқлари ҳамда трансформатор қурилмалари ўрнатилган тақдирда архитектор ва тегишли ташкилотлар билан келишилганлиги*; 7. Электр таъминот лойиҳаси тегишли рухсатномаси бор (лицензия) ташкилотлар билан лойиҳа ҳужжатларни амалга ошириш *; 8. Истеъмолчи уланадиган тармоқ ёки трансформатор бошқа истеъмолчининг тасарруфида бўлган тақдирда уланиш учун рухсат олиш*; 9. Юқори кучланишли (35 кВтдан юқори) тизим тармоқларига уланган тақдирда «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Миллий диспетчерлик маркази» билан келишилганлиги*; 10. Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари (ШНҚ 2.04.17-2019) қоида талабларига риоя этилиши; 11. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш (ШНҚ 2.07.01-03) қоида талабларига риоя этилиши; 12. Табиий ва сунъий ёритиш (ҚМҚ 2.01.05-2019) қоида талабларига риоя этилиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 11. Изоҳ: Истеъмолчи томонидан қўшимча қувватга эҳтиёж туғилганда қўшимча техник шарт олиш учун лойиҳа қайта келишилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарорига асосан электр тармоқларига улаш учун аризалар юборилганда лойиҳаларни келишиш композит тарзда амалга оширилади. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :

а) 1-бандда :

учинчи хатбошидаги «17» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «2 — 6-иловаларда назарда тутилган хулосаларни расмийлаштириш» сўзлари «2 — 6 1 -иловаларда назарда тутилган хулосаларни расмийлаштириш композит тарзда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 6 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 6 1 -ИЛОВА

Чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани бериш

1. Хулоса номи: Чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида. 2. Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар): Жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжга мувофиқлиги. 3. Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси: Юридик шахс (иш берувчи) ва жисмоний шахс (иш берувчи ёки чет эл фуқароси). 4. Хулосани беришга ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалари. 5. Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: чет эл фуқаросининг Ф.И.О, телефон рақами, электрон почта манзили, Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили; маълумоти, мутахассислиги; иш берувчининг Ф.И.О ёки номи, фаолият тури, СТИР (ЖШ ШИР); тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги, лавозими; миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (мавжуд бўлса). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи. 7. Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 8. Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни. 9. Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари: Жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг сони ва мутахассисликлари (лавозимлари) иш берувчининг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқлиги. 10. Хулосанинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 11. Изоҳ: - »;

в) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Гидрогеологик хулоса бериш

1. Хулоса номи: Гидрогеологик хулоса. 2. Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар): Ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати. 3. Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар. 4. Хулосани беришга ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги гидрогеология корхоналари хулосасини инобатга олган ҳолда. 5. Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар: Аризада қуйидагилар кўрсатилади: а) юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; б) жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами; в) кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи; г) лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари: шимолий кенглик; шарқий узунлик; д) ер ости сувини олишдан мақсад: хўжалик-ичимлик; ишлаб чиқариш-техник (саноат); қишлоқ хўжалиги (суғориш); зах қочириш (дренаж); даволаш-балнеологик; е) ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун). Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва кўрсатилган ҳудуднинг аниқлигига қараб гидрогеологик хулоса аниқ бир майдон учун берилади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига; 6,5 фоизи — «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун); 3,25 фоизи — «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМга». 8. Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати: 8 иш куни. 9. Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари: Кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлиги (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар). 10. Хулосанинг амал қилиш муддати: 2 йил. 11. Изоҳ: Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича ариза билан бир вақтда қуйидаги органлар томонидан 5 иш куни ичида келишиб берилади: а) Сув хўжалиги вазирлиги: қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради; б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари: ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМ: гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга юборади. Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади. Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади: кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот; ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот; тегишлича лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар. Махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеологик хулоса тайёрланади. Гидрогеологик хулоса электрон шаклда матн кўринишида жадваллар, хариталар ва чизмалар каби қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда тайёрланади. Гидрогеологик хулосани тайёрлаш ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юбориш жами 8 иш кунидан ошмаслиги зарур. »;

г) қуйидаги мазмундаги 19-илова билан тўлдирилсин:

«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 19-ИЛОВА

Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш

1. Хулоса номи: Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 2. Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар): Бино (иншоот) ва хоналар. 3. Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар. 4. Хулосани беришга ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари. 5. Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); бино (иншоот) ва хоналарнинг жойлашган манзили; бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш мақсади (аниқ кўрсатилади); б) бино (иншоот) ва хоналарнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи. 8. Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни. 9. Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари: Бино (иншоот) ва хоналарни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига талабларига мувофиқлиги. 10. Хулосанинг амал қилиш муддати: 3 йил. 11. Изоҳ: Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда хулосани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди. Бино (иншоот) ва хоналар — умумий майдонда жойлашган бир ёки бир нечта бино (иншоот) ва хоналарнинг мавжудлиги; Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси — хўжалик ва бошқа фаолият турлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш лойиҳалари ва фойдаланиш ҳужжатлари ҳамда лаборатория таҳлиллари натижаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиология ҳужжати. ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида амалга оширилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 22 ноябрь,

780-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/780/0962-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirilishi hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish, sohadagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish orqali normativ-huquqiy hujjatlar sonini maqbullashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son, “ Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

ayrim ruxsat berish tartib-taomillarini belgilash;

xulosalar berish boʻyicha tegishli davlat xizmatlarining pasportlarini tasdiqlash;

xulosalar berish boʻyicha arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish tartibini belgilash.

2. Mazkur qaror bilan tasdiqlanayotgan davlat xizmatlarini koʻrsatishga masʼul hisoblangan vakolatli organlar bir oy muddatda:

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda davlat xizmatlari Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

mazkur qaror bilan kiritilayotgan davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun zarur hujjatlarning namunaviy shakllari va blanklarini tasdiqlasin.

3. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish adliya vaziri A.J. Tashkulov hamda Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri vazifasini bajaruvchi Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 22-noyabrdagi 780-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisida yagona nizomda :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “61” raqami “62” raqami bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 62-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 62-ILOVA

Quvvati 20 kilovattdan ortiq boʻlgan isteʼmol obyektlariga energiya yetkazib berish loyihalarini kelishish boʻyicha xulosa berish

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Quvvati 20 kilovattdan ortiq boʻlgan isteʼmol obyektlariga energiya yetkazib berish loyihasini kelishish boʻyicha xulosa. 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyatlar (harakatlar): Quvvati 20 kilovattdan ortiq boʻlgan isteʼmol obyektlariga energiya yetkazib berish loyihasini kelishish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi “Oʻzenergoinspeksiya” (hududiy boshqarmalar) 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — F.I.O, JSH SHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tasarrufidagi filiallardan olingan texnik shart; “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tasarrufidagi filial tomonidan loyiha koʻrib chiqilganligi boʻyicha xat; isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha ishlab chiqilgan elektr taʼminoti loyihasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: 1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-dekabrdagi 1050-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr tarmogʻi xoʻjaligi obyektlarini muhofaza qilish qoidalari talablariga rioya etilishi*; 2. Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari (roʻyxat raqami 20-15-143/14,18.07.2006-y.) talablariga rioya etilishi*; 3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2008-yil 10-oktabrda 1864-son bilan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan Reaktiv quvvat kompensatsiyasi boʻyicha ishlarni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi Nizom talablari boʻyicha reaktiv quvvat kompensatsiyalovchi boʻyicha ishlar amalga oshirilganligi*; 4. Texnik shartlarda quvvati 500 kVtdan yuqori hamda qoʻshimcha quvvat olgan taqdirda olingan texnik shartning oldingi quvvati bilan qoʻshib hisoblanganda umumiy quvvati 500 kVtdan oshgan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligidan tegishli xulosa olinganligi*; 5. Energiya samaradorlikni oshirish maqsadida qayta tiklanuvchi energiya manbalari (quyosh panellari)dan foydalanishi (zaruratga koʻra); 6. Oʻz hududidan tashqarida elektr tarmoqlari hamda transformator qurilmalari oʻrnatilgan taqdirda arxitektor va tegishli tashkilotlar bilan kelishilganligi*; 7. Elektr taʼminot loyihasi tegishli ruxsatnomasi bor (litsenziya) tashkilotlar bilan loyiha hujjatlarni amalga oshirish *; 8. Isteʼmolchi ulanadigan tarmoq yoki transformator boshqa isteʼmolchining tasarrufida boʻlgan taqdirda ulanish uchun ruxsat olish*; 9. Yuqori kuchlanishli (35 kVtdan yuqori) tizim tarmoqlariga ulangan taqdirda “Oʻzbekiston Milliy elektr tarmoqlari” AJ hamda “Milliy dispetcherlik markazi” bilan kelishilganligi*; 10. Turar joy va jamoat binolarining elektr jihozlari (SHNQ 2.04.17-2019) qoida talablariga rioya etilishi; 11. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish (SHNQ 2.07.01-03) qoida talablariga rioya etilishi; 12. Tabiiy va sunʼiy yoritish (QMQ 2.01.05-2019) qoida talablariga rioya etilishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 11. Izoh: Isteʼmolchi tomonidan qoʻshimcha quvvatga ehtiyoj tugʻilganda qoʻshimcha texnik shart olish uchun loyiha qayta kelishiladi. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qaroriga asosan elektr tarmoqlariga ulash uchun arizalar yuborilganda loyihalarni kelishish kompozit tarzda amalga oshiriladi. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :

a) 1-bandda :

uchinchi xatboshidagi “17” raqami “19” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “2 — 6-ilovalarda nazarda tutilgan xulosalarni rasmiylashtirish” soʻzlari “2 — 6 1 -ilovalarda nazarda tutilgan xulosalarni rasmiylashtirish kompozit tarzda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 6 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 6 1 -ILOVA

Chet ellik fuqarolarni jalb etishning maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosani berish

1. Xulosa nomi: Chet ellik fuqarolarni jalb etishning maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida. 2. Xulosa beriladigan obyekt (harakat, faoliyat, tovar va boshqalar): Jalb etilayotgan chet ellik fuqarolarning ishchi kuchiga boʻlgan haqiqiy ehtiyojga muvofiqligi. 3. Xulosa olishni soʻrab murojaat qiladigan shaxslar toifasi: Yuridik shaxs (ish beruvchi) va jismoniy shaxs (ish beruvchi yoki chet el fuqarosi). 4. Xulosani berishga vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda hududiy boʻlinmalari. 5. Xulosa olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar va hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: chet el fuqarosining F.I.O, telefon raqami, elektron pochta manzili, Oʻzbekiston Respublikasida yashash manzili; maʼlumoti, mutaxassisligi; ish beruvchining F.I.O yoki nomi, faoliyat turi, STIR (JSH SHIR); taxmin qilingan ish haqi, muntazamligi, lavozimi; migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimlarida roʻyxatdan oʻtish muddatlari (mavjud boʻlsa). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi. 7. Xulosa berganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 8. Xulosa berish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni. 9. Xulosa berishning talab va mezonlari: Jalb etilayotgan chet ellik fuqarolarning soni va mutaxassisliklari (lavozimlari) ish beruvchining ishchi kuchiga boʻlgan haqiqiy ehtiyojiga muvofiqligi. 10. Xulosaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 11. Izoh: - ”;

v) 7-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Gidrogeologik xulosa berish

1. Xulosa nomi: Gidrogeologik xulosa. 2. Xulosa beriladigan obyekt (harakat, faoliyat, tovar va boshqalar): Hududning yer osti suvlari holati. 3. Xulosa olishni soʻrab murojaat qiladigan shaxslar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar. 4. Xulosani berishga vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi gidrogeologiya korxonalari xulosasini inobatga olgan holda. 5. Xulosa olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar va hujjatlar: Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; b) jismoniy shaxs uchun — F.I.O, JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), telefon raqami; v) koʻrsatilgan hududning aniq joyi; g) loyihalanayotgan quduqning geografik joylashish koordinatalari: shimoliy kenglik; sharqiy uzunlik; d) yer osti suvini olishdan maqsad: xoʻjalik-ichimlik; ishlab chiqarish-texnik (sanoat); qishloq xoʻjaligi (sugʻorish); zax qochirish (drenaj); davolash-balneologik; e) yer osti suviga boʻlgan talab hajmi (m3/kun). Arizada keltirilgan barcha soʻrov savollariga maʼlumotlar toʻliq toʻldirilgan boʻlishi shart. Maʼlumotlarning toʻgʻriligi va koʻrsatilgan hududning aniqligiga qarab gidrogeologik xulosa aniq bir maydon uchun beriladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Xulosa berganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga; 6,5 foizi — “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DMga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DMga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; 11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun); 3,25 foizi — “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DMga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DMga”. 8. Xulosa berish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish muddati: 8 ish kuni. 9. Xulosa berishning talab va mezonlari: Koʻrsatilgan hududda yer osti suvlari holatini va tegishlicha quduq burgʻilashning maqsadga muvofiqligi (yer osti suvlari zaxiralarining mavjudligi, suv chiqarish imkoniyati, sifat koʻrsatkichlari kabilar). 10. Xulosaning amal qilish muddati: 2 yil. 11. Izoh: Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlar boʻyicha ariza bilan bir vaqtda quyidagi organlar tomonidan 5 ish kuni ichida kelishib beriladi: a) Suv xoʻjaligi vazirligi: qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish shartlari bilan yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etishni kelishib beradi; b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari: ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlari bilan yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etishni kelishib beradi. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DM: gidrogeologik xulosani tayyorlaydi va “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DMga yuboradi. Gidrogeologik xulosa axborot hujjati boʻlib, suvga quduq burgʻilash loyihalarini tuzish uchun asos hisoblanadi. Burgʻilash loyihalarini tuzish belgilangan tartibda shaharsozlik normalari va qoidalarining talablariga asosan tayyorlanadi. Gidrogeologik xulosada quyidagi asosiy maʼlumotlar aks ettiriladi: koʻrsatilgan hududning geologik-gidrogeologik tuzilishi haqida maʼlumot; yer osti suv qatlamining tavsifi, gidrokimyoviy va gidrodinamik xossalari haqida maʼlumot; tegishlicha loyihalashtirilayotgan quduqlarning konstruksiyasiga tavsiyalar. Maxsus dala gidrogeologik tadqiqot ishlari va fond maʼlumotlarini oʻrganish natijasida koʻrsatilgan hududda yer osti suvlari mavjud (yetarli) emasligi aniqlansa, hududni suv bilan taʼminlashning boshqa manbalari tavsiya etilgan holda (mavjud boʻlgan hollarda) gidrogeologik xulosa tayyorlanadi. Gidrogeologik xulosa elektron shaklda matn koʻrinishida jadvallar, xaritalar va chizmalar kabi qoʻshimcha maʼlumotlar bilan toʻldirilgan holda tayyorlanadi. Gidrogeologik xulosani tayyorlash va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali yuborish jami 8 ish kunidan oshmasligi zarur. ”;

g) quyidagi mazmundagi 19-ilova bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 19-ILOVA

Bino (inshoot) va xonalarning sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani berish

1. Xulosa nomi: Bino (inshoot) va xonalarning sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 2. Xulosa beriladigan obyekt (harakat, faoliyat, tovar va boshqalar): Bino (inshoot) va xonalar. 3. Xulosa olishni soʻrab murojaat qiladigan shaxslar toifasi: Jismoniy va yuridik shaxslar. 4. Xulosani berishga vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari. 5. Xulosa olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar va hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); bino (inshoot) va xonalarning joylashgan manzili; bino (inshoot) va xonalarning sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasini olish maqsadi (aniq koʻrsatiladi); b) bino (inshoot) va xonalarning atrof-muhit muhofazasi loyihasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Xulosa berganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 70 foizi. 8. Xulosa berish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni. 9. Xulosa berishning talab va mezonlari: Bino (inshoot) va xonalarni joylashtirish va ulardan foydalanishga qoʻyiladigan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga talablariga muvofiqligi. 10. Xulosaning amal qilish muddati: 3 yil. 11. Izoh: Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganda xulosani qayta rasmiylashtirish talab etilmaydi. Bino (inshoot) va xonalar — umumiy maydonda joylashgan bir yoki bir nechta bino (inshoot) va xonalarning mavjudligi; Bino (inshoot) va xonalarning sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi — xoʻjalik va boshqa faoliyat turlari, mahsulotlar, ishlar va xizmatlar, shuningdek, loyiha hujjatlari, qurilish loyihalari va foydalanish hujjatlari hamda laboratoriya tahlillari natijalarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligini tasdiqlovchi sanitariya-epidemiologiya hujjati. ”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalarining 111-bandi toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maishiy isteʼmolchilarni issiqlik energiyasi bilan taʼminlash uchun tabiiy gazdan foydalanadigan idoraviy va munitsipal uy-joy fondidagi, yuridik shaxslar yotoqxonalaridagi, koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlaridagi lokal qozonxonalarga yetkazib beriladigan tabiiy gaz boʻyicha toʻlovlar va hisob-kitoblar maishiy isteʼmolchilar uchun bazaviy meʼyor boʻyicha belgilangan tarif asosida amalga oshiriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 22-noyabr,

780-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.11.2024-y., 09/24/780/0962-son)

lex.uz