UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 5-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 5 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 ноября 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 November 2024 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

буйруғи

«Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 218-сон «Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3476, 2023 йил 14 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2023 й., 10/23/3476/0862-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 5 ноябрдаги 24-сон буйруғига ИЛОВА

«Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқда :

1) буйруқ номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».

2. Низомда :

1) низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом»;

2) низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда олий таълим ташкилотлари деб юритилади) қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини (бундан буён матнда абитуриентлар деб юритилади) ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.»;

3) 1-банддаги «Олий таълим муассасаси» деган сўзлар «Олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «академик лицей» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «академик лицейдаги» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 2-бобнинг номидаги «Олий таълим муассасаси» деган сўзлар «Олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун якка тартибдаги суҳбатда қатнашиш истагидаги абитуриентларга тавсиянома бериш учун олий таълим ташкилоти ректорининг буйруғи билан Саралаш комиссияси ташкил этилади.»;

8) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Саралаш комиссияси таркиби ҳар йили 10 июндан кечикмасдан олий таълим ташкилоти ва ўрта махсус таълим ташкилоти ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

Бунда, олий таълим ташкилотининг ўқув ишлари бўйича проректори — ўрта махсус таълим ташкилоти директори Саралаш комиссияси раиси ҳамда ўрта махсус таълим ташкилоти масъул ходими Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.»;

9) 7-бандда :

биринчи хатбошидаги «академик лицейнинг» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «академик лицейга» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 9-банддаги «академик лицейдаги» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «академик лицейдаги» деган сўзлар «ўрта махсус таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 13-банддаги «Олий таълим муассасаси» деган сўзлар «Олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 14-бандда :

биринчи хатбошидаги «олий таълим муассасаси» деган сўзлар «олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда, олий таълим ташкилоти ректори Суҳбат комиссияси раиси ҳамда олий таълим ташкилоти масъул ходими Суҳбат комиссияси котиби ҳисобланади.»;

14) 16-банддаги «олий таълим муассасасининг» деган сўзлар «олий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 20-банддаги «олий таълим муассасаси» деган сўзлар «олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 26-банддаги «олий таълим муассасасининг» деган сўзлар «олий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 34-банддаги «олий таълим муассасаси» деган сўзлар «олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

«Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«

Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Саралаш комиссияси раиси __________________________________________ га (Ф.И.О) _________________________________________ дан (абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади)) АРИЗА Менга _____________________________________________________ бакалавриатига якка тартибдаги ______________________ (олий таълим ташкилотининг номи) суҳбатдан ўтиш учун тавсиянома беришингизни сўрайман. Маълумотим______________________________, _____________________________________________ ________________________ (ўрта махсус) ___________________ (таълим ташкилотининг номи) ________________________________________ йўналишини ________________________ йилда тугатганман. _______________ (йўналиш номи) Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия__________ № ____________________________________ Тугилган вақтим ва жойим: _______ __ ______ __ ________ йил, __________________________________ ___________________________________ (кун, ой, йил) _____________ (туғилган жойи) Доимий яшаш манзилим: ______________________________________________________________________________________________ ____________________________________ (вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ) Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти: _______________________, _ ___________________, __ _______________________________________________ ________ (серия) _______________ _ (рақам) _____________ (қачон ва ким томонидан берилган) _______________________________ ___ ___________________ ___ ______________________________________ ____ (абитуриентнинг Ф.И.О) __________ _ (имзо) _______________ (ариза бериш санаси)

».

«Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«

Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_______________________________________________________________________ (олий таълим ташкилотининг номи) бакалавриатига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ Сана ____________________ (кун, ой, йил) ____ Абитуриентнинг Ф.И.О_________________________________________________________________________ Т/р Баҳолаш мезонлари Баллар 1. Ўрта махсус таълим ташкилоти дастурлари доирасида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича абитуриентнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси 2. Аграр соҳани танлашда абитуриентнинг мотивацияси (аграр соҳанинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиши) 3. Абитуриентнинг ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлиги 4. Абитуриентнинг умумий дунёқараши шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги Изоҳ___________________________________________________________________________________ Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси: __________________________________ ______________________________ ________________ (Ф.И.О) ________________________________________________ (имзо)

».

Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 5 ноябрь,

24-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2024 й., 10/24/3476-1/0966-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XOʻJALIGI VAZIRINING

buyrugʻi

“Agrar sohadagi oliy taʼlim muassasalari qoshidagi akademik litseylarning bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim muassasalariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-957-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida taʼlim sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2023-yil 19-oktabrdagi 218-son “Agrar sohadagi oliy taʼlim muassasalari qoshidagi akademik litseylarning bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim muassasalariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3476, 2023-yil 14-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.11.2023-y., 10/23/3476/0862-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2024-yil 5-noyabrdagi 24-son buyrugʻiga ILOVA

“Agrar sohadagi oliy taʼlim muassasalari qoshidagi akademik litseylarning bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim muassasalariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqda :

1) buyruq nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

2) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.

2. Nizomda :

1) nizom nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

2) nizom muqaddimasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda oliy taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini (bundan buyon matnda abituriyentlar deb yuritiladi) ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.”;

3) 1-banddagi “Oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “akademik litsey” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “akademik litseydagi” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 2-bobning nomidagi “Oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yakka tartibdagi suhbatda qatnashish istagidagi abituriyentlarga tavsiyanoma berish uchun oliy taʼlim tashkiloti rektorining buyrugʻi bilan Saralash komissiyasi tashkil etiladi.”;

8) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Saralash komissiyasi tarkibi har yili 10-iyundan kechikmasdan oliy taʼlim tashkiloti va oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti xodimlari orasidan kamida besh kishidan iborat va toq sonli tarkibda shakllantiriladi.

Bunda, oliy taʼlim tashkilotining oʻquv ishlari boʻyicha prorektori — oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti direktori Saralash komissiyasi raisi hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti masʼul xodimi Saralash komissiyasi kotibi hisoblanadi.”;

9) 7-bandda :

birinchi xatboshidagi “akademik litseyning” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “akademik litseyga” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 9-banddagi “akademik litseydagi” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 10-bandning birinchi xatboshisidagi “akademik litseydagi” degan soʻzlar “oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 13-banddagi “Oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 14-bandda :

birinchi xatboshidagi “oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda, oliy taʼlim tashkiloti rektori Suhbat komissiyasi raisi hamda oliy taʼlim tashkiloti masʼul xodimi Suhbat komissiyasi kotibi hisoblanadi.”;

14) 16-banddagi “oliy taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 20-banddagi “oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 26-banddagi “oliy taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 34-banddagi “oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 1 va 2-ilovalar mazkur oʻzgartirishlarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

“Agrar sohadagi oliy taʼlim muassasalari qoshidagi akademik litseylarning bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim muassasalariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“

Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Saralash komissiyasi raisi __________________________________________ ga (F.I.O) _________________________________________ dan (abituriyentning F.I.O (toʻliq yoziladi)) ARIZA Menga _____________________________________________________ bakalavriatiga yakka tartibdagi ______________________ (oliy taʼlim tashkilotining nomi) suhbatdan oʻtish uchun tavsiyanoma berishingizni soʻrayman. Maʼlumotim______________________________, _____________________________________________ ________________________ (oʻrta maxsus) ___________________ (taʼlim tashkilotining nomi) ________________________________________ yoʻnalishini ________________________ yilda tugatganman. _______________ (yoʻnalish nomi) Taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (diplom): seriya__________ № ____________________________________ Tugilgan vaqtim va joyim: _______ __ ______ __ ________ yil, __________________________________ ___________________________________ (kun, oy, yil) _____________ (tugʻilgan joyi) Doimiy yashash manzilim: ______________________________________________________________________________________________ ____________________________________ (viloyat, shahar, tuman, qishloq, koʻcha, uy raqami toʻliq) Biometrik pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumoti: _______________________, _ ___________________, __ _______________________________________________ ________ (seriya) _______________ _ (raqam) _____________ (qachon va kim tomonidan berilgan) _______________________________ ___ ___________________ ___ ______________________________________ ____ (abituriyentning F.I.O) __________ _ (imzo) _______________ (ariza berish sanasi)

”.

“Agrar sohadagi oliy taʼlim muassasalari qoshidagi akademik litseylarning bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim muassasalariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“

Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_______________________________________________________________________ (oliy taʼlim tashkilotining nomi) bakalavriatiga qabul qilish boʻyicha yakka tartibdagi suhbatdan oʻtgan abituriyentning javoblarini BAHOLASH VARAQASI Sana ____________________ (kun, oy, yil) ____ Abituriyentning F.I.O_________________________________________________________________________ T/r Baholash mezonlari Ballar 1. Oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti dasturlari doirasida chuqurlashtirib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha abituriyentning bilim saviyasi va oʻzlashtirish darajasi 2. Agrar sohani tanlashda abituriyentning motivatsiyasi (agrar sohaning mohiyati va ijtimoiy ahamiyatini tushunish, unga doimiy qiziqishi) 3. Abituriyentning oʻz fikrini ravon ifoda etish va tanqidiy fikrlash salohiyatiga ega ekanligi 4. Abituriyentning umumiy dunyoqarashi shakllanganligi, oʻz ustida ishlash va ijodkorlik qobiliyatining mavjudligi Izoh___________________________________________________________________________________ Suhbat oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzosi: __________________________________ ______________________________ ________________ (F.I.O) ________________________________________________ (imzo)

”.

Vazir I. ABDURAHMONOV

Toshkent sh.,

2024-yil 5-noyabr,

24-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2024-y., 10/24/3476-1/0966-son)

lex.uz