UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Республикада иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Республикада иссиқхона хўжаликларига қулай шарт-шароитлар яратиш орқали уларнинг фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 26 сентябрдаги ПҚ-339-сон қарори қабул қилинганлиги;

Хоразм вилояти ҳокими бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан 262 та иссиқхона хўжалиги фаолиятида юзага келаётган муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи омиллар ва иссиқхона хўжаликлари фаолияти тўхтаб қолиш сабаблари ўрганиб чиқилганлиги;

кредит қарздорликлари ўз вақтида сўндирилмаганлиги оқибатида мажбурий ижро ишлари доирасида иссиқхона мажмуалари белгиланган тартибда тижорат банкларига ўтказилаётганлиги;

ишчи гуруҳ томонидан 2016 — 2022 йилларда Хоразм вилоятида ишга туширилган 220 та иссиқхона хўжалиги фаолиятини соғломлаштириш ҳамда тижорат банклари кўмагида зудлик билан кўрилиши зарур бўлган чоралар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тижорат банкларининг ишчи гуруҳ тавсияларидан келиб чиқиб, дастлаб Хоразм вилоятида, кейинчалик Хоразм вилояти тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида иссиқхона хўжаликларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) фаолияти қайта ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликларини бошқариш мақсадида тижорат банклари томонидан инвестиция компанияларини ташкил қилиш. Бунда айрим иссиқхона мажмуаларини республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириш;

б) тижорат банклари томонидан ҳар бир иссиқхона хўжалигига индивидуал ёндашган ҳолда, қуйидагиларни амалга оширишга рухсат бериш:

иссиқхона мажмуаларини салоҳиятли инвесторларга, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириб ўтказиш орқали сотиш;

иссиқхона хўжалиги томонидан қўшимча гаров таъминотини тақдим этиш ҳисобига иссиқхона мажмуаларини таъмирлаш ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурсларини ажратиш;

тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги кредитларни уларнинг кредит сиёсатлари доирасида миллий валютада қайта расмийлаштиришни кўриб чиқиш;

в) иссиқхона хўжаликларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликлари учун юқори малакали агрономларни жалб қилиш.

Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги тижорат банкларига юқори малакали агрономларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

3. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг иссиқхона хўжаликларини соғломлаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) иссиқхона хўжаликлари ва уларга ажратилган кредитларни янги мулкдорга қайта расмийлаштиришда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан илгари берилган кафиллик ва компенсациялар бўйича шартномаларни қайта тузишга рухсат бериш.

Бунда лойиҳалар учун компенсация ёрдамини кўрсатиш орқали ажратилган кредит (лизинг)лар бўйича лойиҳанинг бизнес режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар реализациясидан тушум каби кўрсаткичлар бажарилмаган ҳолларда, компенсация тўловлари 2027 йил 1 январдан тўхтатилиши белгилансин;

б) иссиқхона хўжаликларига хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютада қайта расмийлаштирилганда, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкадаги кредитларга ҳудудлар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, компенсация тақдим этиш ҳамда тақдим этилган кафилликларни сақлаб қолиш;

в) иссиқхона хўжаликларига аввал ажратилган кредитларнинг муддатлари узайтирилганда, ушбу кредитлар бўйича расмийлаштирилган маҳаллий ҳокимликлар кафилликлари муддатларини узайтиришга рухсат бериш;

г) кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратиладиган гаровга қўйилган мол-мулкни (иссиқхона мажмуаси ва ускунаси), истисно тариқасида, бозор баҳосида қайта баҳолаб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишга рухсат бериш.

4. Республикада иссиқхона хўжаликларини тўлиқ қувватда ва самарали фаолият юритишини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, юқори қийматга эга маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда уларни самарали сотиш механизмини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Хоразм вилояти мисолида республиканинг бошқа ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари жойлашган ер участкаларини хатловдан ўтказган ҳолда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармони ижроси доирасида ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган, шу сабабларга кўра ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган иссиқхоналар жойлашган ер майдонлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиши ва тегишли қарорлар қабул қилинишини ташкил этсин;

тижорат банкларига ўтказиладиган иссиқхона мажмуаларининг ер майдонларини туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчи ўртасида ер ижараси шартномасининг қолган даврига мутаносиб равишда тузиш масаласида тижорат банклари томонидан мустақил равишда қарор қабул қилинишини таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда Хоразм вилояти тажрибаси бўйича иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиб чиқиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий соғломлаштириш юзасидан тезкор чораларни кўрсин ва амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 777-сон қарорига ИЛОВА

Республикада иссиқхона хўжаликларини тўлиқ қувватда ва самарали фаолият юритишини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, юқори қийматга эга маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда уларни самарали сотиш механизмини яратиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддати Масъул ижрочилар 1. Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. 1. Фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликларда мавсумий пул оқимлари қарздорликлар фоизини сўндириш муддатларига мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш. 2. Иссиқхона хўжаликларнинг кредит шартномаларидаги тўлов графикларига уларнинг мавсумий пул оқимидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш. 3. Кечиктирилган тўловлар бўйича кредит фоизларининг ўз муддатида сўндириб борилишини мониторинг қилиш. 2024 йил 10 декабрь 2024 йил 20 декабрь Доимий равишда Тижорат банклари, Марказий банк 2. Фаолияти қайта йўлга қўйиладиган иссиқхона хўжаликларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида иссиқхона хўжаликларга юқори малакали, жумладан, хорижий агрономларни жалб қилиш. 1. Иссиқхона хўжаликларни янги инвесторларига кўмаклашиш мақсадида юқори малакали агрономлар билан музокаралар олиб бориш. 2. Иссиқхона хўжаликларда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида юқори малакали агрономларни жалб қилиш. Бунда Хитой, Туркия ва Голландия давлатларидан малакали агрономларни жалб қилишга эътибор қаратиш. 2024 йил 10 декабрь Доимий равишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Иссиқхона хўжаликларга аввал ажратилган кредитлар муддатлари узайтирилганда, улар бўйича расмийлаштирилган маҳаллий ҳокимликлар кафилликлари муддатини узайтириш. 1. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг навбатдаги йиғилишида тижорат банкларига вилоят ҳокимлиги томонидан аввал тақдим этилган кафилликлар муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилиш. 2. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган кафилликлар муддати узайтирилишини таъминлаш. 2024 йил 10 декабрь 2024 йил 20 декабрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари, Марказий банк 4. Қарздорнинг мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилганлиги ёки бошқа қарздорлиги мавжудлигига қарамасдан, тижорат банклари томонидан молиялаштирилган лойиҳа мулкларини гаров сифатида нотариал расмийлаштириш. 1. Мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилган ёки бошқа қарздорлиги мавжуд иссиқхона хўжаликларнинг мазкур мол-мулкини гаров сифатида расмийлаштириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. 2. Асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил 10 декабрь 2024 йил 10 декабрь Адлия вазирлиги, тижорат банклари 5. Кадастр ҳужжатлари ва ер майдонлари билан муаммолар юзага келган иссиқхоналарнинг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштириш ва ерга бўлган ижара ҳуқуқларини узайтиришга кўмаклашиш. 1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг ишчи гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бориш. 2. Ер участкаларига ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида тегишли қарорларни қабул қилиш. 3. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида қабул қилинган қарорларга асосан туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчилар ўртасида 30 йил муддатга (30 йилдан кам бўлган шартномалар учун) ижара шартномаларини тузиш ва ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш. 4. Иссиқхоналарга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш. 2024 йил 10 декабрь 2024 йил 20 декабрь 2024 йил 25 декабрь 2024 йил 25 декабрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 21 ноябрь,

777-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/777/0972-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Respublikada issiqxona xoʻjaliklari faoliyatini sogʻlomlashtirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Respublikada issiqxona xoʻjaliklariga qulay shart-sharoitlar yaratish orqali ularning faoliyatini sogʻlomlashtirish va qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Issiqxona xoʻjaliklari faoliyatini ragʻbatlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 26-sentabrdagi PQ-339-son qarori qabul qilinganligi;

Xorazm viloyati hokimi boshchiligida tuzilgan ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tomonidan 262 ta issiqxona xoʻjaligi faoliyatida yuzaga kelayotgan muammolar, ularni keltirib chiqaruvchi omillar va issiqxona xoʻjaliklari faoliyati toʻxtab qolish sabablari oʻrganib chiqilganligi;

kredit qarzdorliklari oʻz vaqtida soʻndirilmaganligi oqibatida majburiy ijro ishlari doirasida issiqxona majmualari belgilangan tartibda tijorat banklariga oʻtkazilayotganligi;

ishchi guruh tomonidan 2016 — 2022-yillarda Xorazm viloyatida ishga tushirilgan 220 ta issiqxona xoʻjaligi faoliyatini sogʻlomlashtirish hamda tijorat banklari koʻmagida zudlik bilan koʻrilishi zarur boʻlgan choralar yuzasidan takliflar ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Tijorat banklarining ishchi guruh tavsiyalaridan kelib chiqib, dastlab Xorazm viloyatida, keyinchalik Xorazm viloyati tajribasi asosida respublikaning boshqa hududlarida issiqxona xoʻjaliklarini yanada qoʻllab-quvvatlash boʻyicha quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

a) faoliyati qayta tashkil etiladigan issiqxona xoʻjaliklarini boshqarish maqsadida tijorat banklari tomonidan investitsiya kompaniyalarini tashkil qilish. Bunda ayrim issiqxona majmualarini respublikaning boshqa hududlariga koʻchirish;

b) tijorat banklari tomonidan har bir issiqxona xoʻjaligiga individual yondashgan holda, quyidagilarni amalga oshirishga ruxsat berish:

issiqxona majmualarini salohiyatli investorlarga, shu jumladan, respublikaning boshqa hududlariga koʻchirib oʻtkazish orqali sotish;

issiqxona xoʻjaligi tomonidan qoʻshimcha garov taʼminotini taqdim etish hisobiga issiqxona majmualarini taʼmirlash va aylanma mablagʻlarni toʻldirish uchun kredit resurslarini ajratish;

tijorat banklari tomonidan xorijiy valyutadagi kreditlarni ularning kredit siyosatlari doirasida milliy valyutada qayta rasmiylashtirishni koʻrib chiqish;

v) issiqxona xoʻjaliklarida yetishtiriladigan qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildorligini oshirish maqsadida tijorat banklari tomonidan issiqxona xoʻjaliklari uchun yuqori malakali agronomlarni jalb qilish.

Bunda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tijorat banklariga yuqori malakali agronomlarni jalb qilishda amaliy yordam koʻrsatadi.

3. Xorazm viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligining issiqxona xoʻjaliklarini sogʻlomlashtirish boʻyicha quyidagi takliflari maʼqullansin:

a) issiqxona xoʻjaliklari va ularga ajratilgan kreditlarni yangi mulkdorga qayta rasmiylashtirishda “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan ilgari berilgan kafillik va kompensatsiyalar boʻyicha shartnomalarni qayta tuzishga ruxsat berish.

Bunda loyihalar uchun kompensatsiya yordamini koʻrsatish orqali ajratilgan kredit (lizing)lar boʻyicha loyihaning biznes rejasida koʻrsatilgan ish oʻrinlarini yaratish va mahsulot (xizmat)lar realizatsiyasidan tushum kabi koʻrsatkichlar bajarilmagan hollarda, kompensatsiya toʻlovlari 2027-yil 1-yanvardan toʻxtatilishi belgilansin;

b) issiqxona xoʻjaliklariga xorijiy valyutada ajratilgan kreditlar milliy valyutada qayta rasmiylashtirilganda, “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 4 foizlik punktidan yuqori va asosiy stavkaning 1,75 baravaridan oshmagan stavkadagi kreditlarga hududlar toifasidan kelib chiqqan holda, kompensatsiya taqdim etish hamda taqdim etilgan kafilliklarni saqlab qolish;

v) issiqxona xoʻjaliklariga avval ajratilgan kreditlarning muddatlari uzaytirilganda, ushbu kreditlar boʻyicha rasmiylashtirilgan mahalliy hokimliklar kafilliklari muddatlarini uzaytirishga ruxsat berish;

g) kredit boʻyicha qarzdorlikni soʻndirish hisobiga undiruv qaratiladigan garovga qoʻyilgan mol-mulkni (issiqxona majmuasi va uskunasi), istisno tariqasida, bozor bahosida qayta baholab, Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosining elektron onlayn-auksion savdolari orqali sotishga ruxsat berish.

4. Respublikada issiqxona xoʻjaliklarini toʻliq quvvatda va samarali faoliyat yuritishini taʼminlash, mahsulotlar tannarxini pasaytirish, yuqori qiymatga ega mahsulotlar yetishtirishni yoʻlga qoʻyish hamda ularni samarali sotish mexanizmini yaratish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi ikki oy muddatda Xorazm viloyati misolida respublikaning boshqa hududlaridagi issiqxona xoʻjaliklari joylashgan yer uchastkalarini xatlovdan oʻtkazgan holda:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 18-yanvardagi PF-15-son Farmoni ijrosi doirasida huquqni tasdiqlovchi hujjatlari toʻliq boʻlmagan, hujjatdagi va amaldagi maydoni bir-biridan farq qiladigan, doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan, shu sabablarga koʻra yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan issiqxonalar joylashgan yer maydonlari xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari sessiyalarida koʻrib chiqilishi va tegishli qarorlar qabul qilinishini tashkil etsin;

tijorat banklariga oʻtkaziladigan issiqxona majmualarining yer maydonlarini tuman (shahar) hokimi va yerdan foydalanuvchi oʻrtasida yer ijarasi shartnomasining qolgan davriga mutanosib ravishda tuzish masalasida tijorat banklari tomonidan mustaqil ravishda qaror qabul qilinishini taʼminlasin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bir oy muddatda Xorazm viloyati tajribasi boʻyicha issiqxona xoʻjaliklari faoliyatini oʻrganib chiqib, ularni qoʻllab-quvvatlash va moliyaviy sogʻlomlashtirish yuzasidan tezkor choralarni koʻrsin va amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklatilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 21-noyabrdagi 777-son qaroriga ILOVA

Respublikada issiqxona xoʻjaliklarini toʻliq quvvatda va samarali faoliyat yuritishini taʼminlash, mahsulotlar tannarxini pasaytirish, yuqori qiymatga ega mahsulotlar yetishtirishni yoʻlga qoʻyish hamda ularni samarali sotish mexanizmini yaratish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼul ijrochilar 1. Issiqxona xoʻjaliklari faoliyatini sogʻlomlashtirish maqsadida moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrish. 1. Faoliyat yuritayotgan issiqxona xoʻjaliklarda mavsumiy pul oqimlari qarzdorliklar foizini soʻndirish muddatlariga mutanosibligini qayta koʻrib chiqish. 2. Issiqxona xoʻjaliklarning kredit shartnomalaridagi toʻlov grafiklariga ularning mavsumiy pul oqimidan kelib chiqib, tegishli oʻzgartirish kiritish masalasini koʻrib chiqish. 3. Kechiktirilgan toʻlovlar boʻyicha kredit foizlarining oʻz muddatida soʻndirib borilishini monitoring qilish. 2024-yil 10-dekabr 2024-yil 20-dekabr Doimiy ravishda Tijorat banklari, Markaziy bank 2. Faoliyati qayta yoʻlga qoʻyiladigan issiqxona xoʻjaliklarda yetishtiriladigan ekinlar hosildorligini oshirish maqsadida issiqxona xoʻjaliklarga yuqori malakali, jumladan, xorijiy agronomlarni jalb qilish. 1. Issiqxona xoʻjaliklarni yangi investorlariga koʻmaklashish maqsadida yuqori malakali agronomlar bilan muzokaralar olib borish. 2. Issiqxona xoʻjaliklarda yuqori hosildorlikka erishish maqsadida yuqori malakali agronomlarni jalb qilish. Bunda Xitoy, Turkiya va Gollandiya davlatlaridan malakali agronomlarni jalb qilishga eʼtibor qaratish. 2024-yil 10-dekabr Doimiy ravishda Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Markaziy bank, tijorat banklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Issiqxona xoʻjaliklarga avval ajratilgan kreditlar muddatlari uzaytirilganda, ular boʻyicha rasmiylashtirilgan mahalliy hokimliklar kafilliklari muddatini uzaytirish. 1. Xalq deputatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining navbatdagi yigʻilishida tijorat banklariga viloyat hokimligi tomonidan avval taqdim etilgan kafilliklar muddatini uzaytirish masalasini muhokama qilish. 2. Xalq deputatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qaroriga asosan mahalliy hokimliklar tomonidan taqdim etilgan kafilliklar muddati uzaytirilishini taʼminlash. 2024-yil 10-dekabr 2024-yil 20-dekabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tijorat banklari, Markaziy bank 4. Qarzdorning mol-mulkiga, hisobvarogʻiga nisbatan taqiq qoʻyilganligi yoki boshqa qarzdorligi mavjudligiga qaramasdan, tijorat banklari tomonidan moliyalashtirilgan loyiha mulklarini garov sifatida notarial rasmiylashtirish. 1. Mol-mulkiga, hisobvarogʻiga nisbatan taqiq qoʻyilgan yoki boshqa qarzdorligi mavjud issiqxona xoʻjaliklarning mazkur mol-mulkini garov sifatida rasmiylashtirish boʻyicha amaldagi qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflarni ishlab chiqish. 2. Asoslantirilgan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil 10-dekabr 2024-yil 10-dekabr Adliya vazirligi, tijorat banklari 5. Kadastr hujjatlari va yer maydonlari bilan muammolar yuzaga kelgan issiqxonalarning huquqni tasdiqlovchi hujjatlarini rasmiylashtirish va yerga boʻlgan ijara huquqlarini uzaytirishga koʻmaklashish. 1. Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining ishchi guruhlari tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganish ishlarini olib borish. 2. Yer uchastkalariga ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari sessiyalarida tegishli qarorlarni qabul qilish. 3. Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari sessiyalarida qabul qilingan qarorlarga asosan tuman (shahar) hokimi va yerdan foydalanuvchilar oʻrtasida 30 yil muddatga (30 yildan kam boʻlgan shartnomalar uchun) ijara shartnomalarini tuzish va yer uchastkalariga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 4. Issiqxonalarga nisbatan huquqlarni eʼtirof etish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2024-yil 10-dekabr 2024-yil 20-dekabr 2024-yil 25-dekabr 2024-yil 25-dekabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 21-noyabr,

777-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2024-y., 09/24/777/0972-son)

lex.uz