UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда «Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига мувофиқ республикадаги йирик бозорларда ташриф буюрадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш тартиби;

йирик бозорларни видеокузатув камералари, ташвиш-чақирув сигнализацияси, ёнғин сигнализацияси, ташвиш тугмалари ва хавф-хатардан овозли хабар берувчи ускуналар каби хавфсизликни таъминлаш техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари;

жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг (идоравий хизматлар) ходимларининг (ҳарбий хизматчилар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича объект маъмурияти, сотувчи ва объектга ташриф буюрувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган йирик бозорлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев ва фавқулодда вазиятлар вазири А.Ҳ. Қўлдошев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 791-сон қарорига 1-ИЛОВА

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

йирик бозорлар — 300 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинча асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс ва унга туташ ҳудудлар;

хавфсизликни таъминлаш техник воситалари — объектда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш учун фойдаланиладиган қўриқлаш, ташвиш ва ёнғин сигнализациялари, киришни назорат қилиш ва бошқариш, видеокузатув, ёритиш ва хабардор қилиш ҳамда бошқа тизимлар таркибига кирувчи, конструктив жиҳатдан тугалланган, мустақил функцияларни бажарадиган қурилмалар.

3. Йирик бозорларда (кейинги ўринларда — объект) жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги шакллардан бирида ташкил этилади:

шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида жойлашган йирик бозорлар учун), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бошқа туман-шаҳарлардаги йирик бозорлар учун) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ихтисослашган бўлинмалари (кейинги ўринларда — давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари) хизматини йўлга қўйиш;

идоравий қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда объектларда мазкур банднинг иккинчи ёки учинчи хатбошиларида назарда тутилган қайси шакли ташкил этилишидан қатъи назар, объект маъмурияти томонидан ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган объектларни хавфсизликни таъминлаш техник воситалари билан жиҳозлаш талабларига тўлиқ риоя этилиши шарт.

4. Объектда давлат органларининг ихтисослашган бўлинмаларининг хизмати шартнома асосида, шунингдек, объектда идоравий қўриқлаш ва идоравий ёнғиндан сақлаш хизматларининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

5. Давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ходимларига объектда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш қатъиян ман этилади.

2-боб. Давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ҳамда идоравий қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш хизматлари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

1-§. Давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6. Объектларда жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объектга кириш жойларида ташриф буюрувчи шахсларнинг жамоат тартибини бузишда, шунингдек, ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишда шубҳа уйғотган шахсларнинг (кейинги ўринларда — шубҳали шахслар) шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, ёнидаги буюм ва ашёларни кўздан кечириш;

кўздан кечиришда махсус техник ва бошқа воситалардан, шу жумладан, хизмат итларидан фойдаланиш;

заруратга кўра шубҳали шахсларни белгиланган тартибда кўрикдан ўтказиш учун объектда ташкил этилган махсус жойга олиб бориш ва кўрикдан ўтказиш;

объект ҳудудига алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида бўлган шахслар киришини чеклаш;

объектга кираётган ҳар қандай транспорт воситасининг юкхонасини, шубҳа уйғотган транспорт воситаларининг эса юкхонаси, салони ва бошқа жойларини шахсий хавфсизликка амал қилган ҳолда кўздан кечириш;

объектга ташриф буюрувчи шахсларнинг ўз транспорт воситасини текширувдан, шахсий текширувдан ёки ундаги буюмлар текширилишидан бош тортган тақдирда, объектга ташриф буюрувчини (транспорт воситасини) объект ҳудудига киритмаслик;

объект маъмуриятига ёки тегишли давлат органларига объектларда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

объектда фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслардан ҳамда объект маъмуриятидан хавфсиз эвакуацияни таъминлаш талаблари бажарилишини талаб қилиш;

объект маъмуриятидан объектнинг радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) ёки бошқа воситаларидан фойдаланиб, объект ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини талаб қилиш;

объект ҳудудида умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларини бузаётган шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетишларини талаб қилиш;

жамоат тартибини ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

объектда карантин, ветеринария, ветеринария-санитария, санитария-эпидемиология тадбирларини, экологияга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

объектга ташриф буюрувчи шахслардан қонунчилик ҳужжатларига риоя этишни, шунингдек, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, ваколати доирасида тегишли чоралар қўриш;

объект ҳудудида жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа нохуш ҳодисалар содир бўлган жойни уларга алоқадор бўлмаган шахслар тарк этишларини талаб қилиш;

фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва объект маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш;

фуқароларни уларнинг розилиги билан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўмаклашишга жалб этиш.

Ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин.

7. Объектларда жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уларни содир этган шахсларга нисбатан ваколати доирасида чоралар кўриш;

жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош этиш, шунингдек, уларни содир этишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда топиш чораларини кўриш;

жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга дарҳол етиб келиш, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиш, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш чораларини кўриш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини белгиланган тартибда ҳужжатлаштириш;

жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ёки ҳодиса жойида жабрланган фуқароларга, шунингдек, ночор аҳволда қолган фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;

объектда жамоат тартибини сақлаш, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва патруллик фаолиятини амалга ошириш;

объектларга ташриф буюрувчилар, ишчи ходимлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш мақсадида объектга кириш-чиқиш жойларида хизматни ўташ;

шубҳали шахсларни ва транспорт воситаларини, эгасиз буюмларни аниқлаш мақсадида объект ҳудудида кузатув ишларини олиб бориш;

постлар ва патруллик йўналишларида давлат органлари, шу жумладан, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни таъминлаш;

авариялар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда, аҳолини хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудуднинг зарур участкаларини тўсиш, махсус транспорт воситаларининг объектга киришини мувофиқлаштириш, қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлаш чораларини кўриш;

объект маъмурияти билан биргаликда ҳудуднинг жойлашуви, муҳандислик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, объектда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги чора-тадбирларга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш.

Ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари)га қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

8. Объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ваколатларни амалга ошириш;

объектда фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслардан ҳамда объект маъмуриятидан хавфсиз эвакуацияни таъминлаш талаблари бажарилишини талаб қилиш;

объект маъмуриятидан объектнинг радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) ёки бошқа воситаларидан фойдаланиб, объект ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини талаб қилиш;

фавқулодда вазиятлар юзага келганда, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги махсус режаларга мувофиқ зарур чораларни кўриш;

ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлар ҳудудида транспорт воситалари ва аҳоли ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш учун тегишли хизматларни жалб қилиш;

объектда тузилган кўнгилли ёнғин ўчириш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

объектда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган моддий ресурслар захираларини яратиш, ишлатиш ва қайта тиклашни назорат қилиш;

объектда ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишда иштирок этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин.

9. Объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ёнғинга қарши тарғиботни, ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўқитишни ва ахборот билан таъминлашни, объектнинг радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) орқали ёнғин хавфсизлиги талабларини эшиттириш, плакатлар, эслатмалар, флаерлар ва бошқаларни тарқатиш орқали амалга ошириш;

объектда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган жойларда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши юзасидан тавсиялар бериш;

объект маъмурияти билан биргаликда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан профилактика тадбирларини ташкил этиш;

объект маъмурияти ҳамда жамоат тартибини сақлашни таъминловчи бўлинмалар билан биргаликда ёнғинлар, фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳолатлар юзага келиши хавфи бўлганда ёки рўй берганда, объект ва унга туташ ҳудудларда эвакуация тадбирларини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари)га қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

2-§. Идоравий қўриқлаш ва идоравий ёнғиндан сақлаш хизматлари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Идоравий қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объектга ташриф буюрувчи шубҳали шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш ҳамда ёнидаги буюм ва ашёларини кўздан кечириш;

кўздан кечиришда махсус техник ва бошқа воситалардан фойдаланиш;

объект ҳудудига алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида бўлган шахслар киришини чеклаш;

объектга кираётган ҳар қандай транспорт воситасининг юкхонасини, шубҳа уйғотган транспорт воситаларининг эса юкхонаси, салони ва бошқа жойларини шахсий хавфсизликка амал қилган ҳолда кўздан кечириш;

объектга ташриф буюрувчи шахсларнинг ўз транспорт воситасини текширувдан, шахсий текширувдан ёки ундаги буюмлар текширилишидан бош тортган тақдирда, объектга ташриф буюрувчини (транспорт воситасини) объект ҳудудига киритмаслик;

жамоат тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда ваколати доирасида бартараф этиш чораларини кўриш;

объектга ташриф буюрувчи шахслардан қонунчилик ҳужжатларига риоя этишни, шунингдек, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда ваколатли давлат органларига хабар бериш;

объект ҳудудида жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа нохуш ҳодисалар содир бўлган жойни уларга алоқадор бўлмаган шахслар тарк этишларини талаб қилиш.

Идоравий қўриқлаш хизмати ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.

11. Идоравий қўриқлаш хизмати ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

объектда жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриш;

объектларга ташриф буюрувчилар, ишчи ходимлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш мақсадида объектга кириш-чиқиш жойларида хизматни ўташ;

шубҳали шахсларни ва транспорт воситаларини, эгасиз буюмларни аниқлаш мақсадида объект ҳудудида кузатув ишларини олиб бориш;

объектда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорлик қилиш;

жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ёки ҳодиса жойида жабрланган фуқароларга, шунингдек, ночор аҳволда қолган фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;

авариялар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда, аҳолини хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудуднинг зарур участкаларини тўсиш, махсус транспорт воситаларининг объектга киришини мувофиқлаштириши, қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлаш чораларини кўриш.

Идоравий қўриқлаш хизмати ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

12. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объект ҳудудида идоравий ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

объект ҳудудида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлганда одамлар ва мол-мулкни қутқариш ҳамда ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни ваколати доирасида бартараф этиш чораларини кўриш;

объект ҳудудига ташриф буюрган шахслардан, шунингдек, объект ҳудудидаги сотувчилардан савдо дўконлари ва расталарида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;

объектда фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслардан хавфсиз эвакуацияни таъминлаш талаблари бажарилишини талаб қилиш;

объект маъмуриятидан объектнинг радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) ёки бошқа воситаларидан фойдаланиб, объект ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш.

Идоравий ёнғиндан сақлаш хизматлари ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

13. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан профилактика тадбирларини ташкил этиш;

объектда содир бўлган ёнғинлар ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ваколатли органлар куч ва воситалари етиб келгунига қадар ўз имкониятлари билан ёнғинни ўчириш ва уларнинг тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларига объектда содир бўлган ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг сабабларини ўрганиш ишларига кўмаклашиш;

ёнғинлар, фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳолатлар юзага келиши хавфи бўлганда ёки рўй берганда, объект ва унга туташ ҳудудларда эвакуация тадбирларида иштирок этиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган шахслар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда ваколатли органга хабар бериш.

Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

3-§. Объект маъмурияти, сотувчи ва объектга ташриф буюрувчи шахсларнинг жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Объект маъмурияти жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органларининг ихтисослашган бўлинмаларидан объектга ташриф буюрувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилишини талаб қилиш;

объектга ташриф буюрувчилардан ушбу Низом талабларига риоя этишни, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш;

объект ҳудудига ташриф буюрган шахслардан, шунингдек, объект ҳудудидаги сотувчилардан савдо дўконлари ва расталарида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;

объектда фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслардан фуқароларни эвакуация қилиш йўлларининг бўшатилишини талаб қилиш;

сотувчилар томонидан жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бир неча марта бузилганлиги ҳолатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда савдо ўринлари тақдим этиш, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш юзасидан улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.

Объект маъмурияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

15. Объект маъмуриятининг жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

давлат органлари ихтисослашган бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўйича қонуний талабларини бажариш;

объектда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари томонидан киритилган тақдимномалар асосида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талаблари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

жамоат тартибини сақлашга салбий таъсир этувчи реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар, товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилинишига йўл қўймаслик (маҳсулотнинг сифат хусусиятларидан келиб чиқиб, уни қисқа фурсатда сотиш заруратининг вужудга келиш ҳолатлари бундан мустасно);

ташриф буюрувчи шахсларда объектга олиб кирилиши тақиқланган предмет ва буюмлар аниқланганда, ҳуқуқ-тартиботнинг бузилганлиги ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бу ҳақда тегишли ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;

ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда, объект ҳудудидаги аҳолини хабардор қилиш ҳамда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, шунингдек, қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлаш ишларини ташкил этиш;

объектнинг кўринарли жойларида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги белгиларини, эвакуация қилиш кўрсатгичларини, ҳаракатланиш қоидаларини, схемалари, режалари ва йўриқномаларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари билан келишилган ҳолда жойлаштириш;

объектнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини, шунингдек, ҳудуднинг зарур даражада ёритилишини таъминлаш.

Объект маъмуриятига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

16. Сотувчилар жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объект маъмуриятидан объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан белгиланган талаблар бўйича зарур тушунтиришлар олиш;

объектда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини яхшилаш бўйича объект маъмуриятига таклифлар киритиш;

объект маъмурияти ва бошқа сотувчилардан ҳамда объектга ташриф буюрувчи шахслардан ушбу Низом талабларига риоя этишларини талаб қилиш.

Сотувчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

17. Объектга ташриф буюрувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талаблари, шунингдек, мавжуд чекловлар тўғрисида тушунтиришлар олиш;

объект маъмурияти, сотувчилардан ва объектга ташриф буюрувчи бошқа шахслардан ушбу Низом талабларига риоя этишларини талаб қилиш;

объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларида давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ҳамда объект маъмуриятига кўмаклашиш;

объект маъмуриятига объектда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.

Объектга ташриф буюрувчи шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

18. Сотувчилар ва объектга ташриф буюрувчиларнинг жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

объект маъмурияти ва давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ҳарбий хизматчилари (ходимлари)нинг ушбу Низом талабларига риоя қилишга доир қонуний талабларини бажариш;

объект ҳудудига тақиқланган буюмлар ва воситаларни олиб кирмаслик;

одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, жамоат тартибини бузувчи ёки агрессив ҳис-туйғуларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик;

объектда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда, бу ҳақда тегишли ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;

эвакуация эълон қилинганда ваҳима кўтарилишини ва эвакуацияни қийинлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатларни қилмаган ҳолда белгиланган хавфсиз ҳудудга ҳаракатланиш;

давлат органларининг ихтисослашган бўлинмалари ҳамда идоравий қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш хизмати ходимларига хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилмаслик.

Сотувчилар ва ташриф буюрувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

3-боб. Объектни хавфсизликни таъминлаш техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари

19. Жамоат тартиби объектни қуйидаги хавфсизликни таъминлаш техник воситалари билан жиҳозлаш орқали таъминланади:

видеокузатув камералари;

ташвиш-чақирув сигнализацияси;

ёнғин сигнализацияси;

ташвиш тугмалари;

хавф-хатардан овозли хабар берувчи ускуналар.

1-§. Видеокузатув тизими

20. Видеокузатув тизимидаги (кейинги ўринларда — ВКТ) видеокузатув камералари объектнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги жойларда ўрнатилади:

а) объектнинг автотураргоҳига кириб-чиқиш жойларида , автотураргоҳнинг бутун ҳудуди ва объектнинг периметри бўйлаб, унга туташ ҳудуднинг энг самарали бурчаги (кўринишини) ҳисобга олинган ҳолда;

б) автотураргоҳдан объектга ўтиш йўлакларида;

в) объект ҳудудига фуқаролар ва транспорт воситалари кириш ва ўтиш жойларида;

г) объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча биноларига, иншоотларига ва хоналарга кириб-чиқиш жойларида;

д) объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча бино ва иншоотдаги:

савдо, кўргазма ва овқатланиш жойларида, шу жумладан, бу жойларнинг «Г» ва «П» шаклидаги майдонларида;

кўп ярусли савдо, кўргазма, овқатланиш ва мижозлар жойлашадиган бошқа жойларнинг ҳар бир ярусида;

савдо, кўргазма, овқатланиш ва мижозлар жойлашадиган бошқа жойларга ва бу жойлардан хизмат хоналарига ўтиш йўлакларида;

фуқароларнинг шахсий буюмларини, қўл юкларини сақлаш жойлари олдида;

е) объектдаги омборхоналарга ўтиш майдонларида;

ж) объектнинг қаватларга ўтиш, чиқиб-тушиш (зинапоялар, эскалаторлар) ва кириб-чиқиш жойларида;

з) объектнинг дебаркадерларида;

и) савдо расталари орасида.

21. Видеокузатув тизимлари ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг ситуацион марказларига ҳамда объектдаги техник воситалар оператори хонасига видеосигнал узатилишини таъминлаши лозим.

22. Видеоёзувларни сақлаш учун видеоахборот архивини яратиш 30 календарь кунни ташкил этиб, ундан сўнг ёзувлар автоматик тарзда йўқ қилинади.

23. Агар видеокузатув камералари зиддиятли вазиятни қайд этган бўлса, бундай ёзувларни сақлаш муддати вазиятга аниқлик киритилгунга қадар белгиланади.

Жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлса, бундай ёзувлар жиноят ёки маъмурий ишнинг юритилиши давомида сақланади.

24. Видеокузатув камераларининг ҳожатхоналарга ва ювиниш хоналарига ўрнатилиши тақиқланади.

2-§. Видеоидентификация қилиш қуйи тизимларининг видеокамераларига қўйиладиган талаблар

25. Видеоидентификация қилиш қуйи тизимларининг видеокамералари видеокузатув объектлари ҳисобланган ва видеокамералар кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзлари ва ёки транспорт воситаларини қайд этиш учун мўлжалланган бўлиши, қайд этиш ва узатиш қисми сифатида рангли тармоқ видеокамераларидан фойдаланиш керак.

26. Видеоидентификация қилиш қуйи тизимлари видеокамераларининг асосий параметрлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.

27. Видеоидентификация қилиш қуйи тизимлари видеокамералари ва объективларининг асосий параметрлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

28. Ушбу Низомига 2-иловада келтирилган параметрларнинг қийматларига қуйидаги шартларда эришилиши мумкин:

қайд этиш жойида юз соҳасининг барқарор ёритилиши 150 дан 1000 lx гача бўлса;

юз соҳасининг нотекис ёритилиши 50 % фоиз ошмаган бўлса;

одамлар ҳаракатининг энг паст ва энг юқори тезлиги ҳисобга олинса;

1 м 2 учун одамлар оқимининг зичлиги камида 1 кишидан иборат бўлса;

юзнинг фронтал текисликка нисбатан ракурси: вертикал бўйича оғиш 15 о дан ошмаса, горизонтал бўйича оғиш 20 о дан ошмаса;

маълумотлар базасининг ҳажми шартли равишда фронтал турдаги камида 400 000 та юздан иборат бўлса.

3-§. Видеотаҳлил қуйи тизими видеокамераларига қўйиладиган талаблар

29. Видео таҳлил қуйи тизими видеокамералари реал вақт режимида видеокамералардан келиб тушадиган видеотасвирлар кетма-кетлигини таҳлил қилиш асосида турли хил маълумотларни олиш учун мўлжалланган:

одамларнинг юзларини аниқлаш;

транспорт воситаларини аниқлаш;

индентификация рақамларини аниқлаш (транспорт, пул купюраси, ҳужжатларда ва бошқалар);

ҳодисаларни аниқлаш (ўтиш, ҳаракат қилиш, рухсат этилган чизиқлар ва чегараларни кесиб ўтиш, кузатиш чегараларида бўлиш, объектларни қолдириш ёки узатиш ва бошқалар);

хавфли вазиятларни аниқлаш (одамлар гавжум жойлар, қолдириб кетилган предметлар, ёнғин ва тутун билан қопланиш ва бошқалар).

30. Қайд этиш ва узатиш қисми сифатида рангли тармоқ видеокамераларидан фойдаланиш керак.

31. Видеотаҳлил қуйи тизими видеокамераларининг асосий параметрлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.

32. Видеотаҳлил қуйи тизимининг видеокамералари ва объективларининг параметрлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қайд этиш шартлари ва видеотасвир сифатидан келиб чиқиб белгиланади.

33. Ушбу Низомига 4-иловада келтирилган параметрларнинг қийматларига қуйидаги шартларда эришилиши мумкин:

қайд этиш жойида ёритилиш 150 дан 1000 lx гача бўлса;

1 м 2 учун одамлар оқимининг зичлиги камида 1 кишидан иборат бўлса;

одамлар ва автотранспорт ҳаракатининг энг паст ва энг юқори тезлиги ҳисобга олинса;

қолдириб кетилган предмет ҳажми камида 0,001 м 3 бўлса.

4-§. Кенгайтирилган видеокузатув қуйи тизими видеокамераларига қўйиладиган талаблар

34. Кенгайтирилган видеокузатув видеокамералари хавфли, экстремал ва фавқулодда вазиятларни аниқлаш, эрта ёнғин ва тутун билан қопланиш, одамлар гавжум жойларни аниқлаш, идентификация объектлари ва субъектларининг ўтишини видеокузатиш мақсадида объектлар, ҳудудларни кузатиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.

35. Қайд этиш ва узатиш қисми сифатида рангли тармоқ видеокамераларидан фойдаланиш керак.

36. Кузатув гуруҳининг номи, видеокамера тури ва кенгайтирилган видеокузатув қуйи тизимининг видеокамералари параметрларининг қийматлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланади.

37. Видеокамераларнинг ВКТ компонентлари билан ўзаро ишлаши очиқ протоколлар ва интерфейслар орқали амалга оширилиши керак:

турли ускуна ва ONVIF (Open Network Video Interface Forum) 2.2 версиясидан паст бўлмаган дастурий воситаларнинг ўзаро ишлаши учун протокол;

машинавий кўриш тизимларида фойдаланиладиган видеокамералар учун 2.0 версиясидан паст бўлмаган ГигE Висион интерфейси;

юқори аниқликдаги телевидениеда фойдаланиладиган НD-SDI (Нigh-Definition Serial Digital Interface) рақамли интерфейс;

жисмоний интерфейслар RJ-11, RJ-14, RJ-25, RJ-45S ва бошқалар.

38. Сервернинг аппарат таъминотига қўйиладиган энг кам талаблар қуйидагилардан иборат:

масофавий бошқарув;

масофавий электр таъминоти;

тасвир ракурсини ўзгартириш;

трансфокация;

автоматик экспозиция;

диафрагмани автоматик тарзда бошқариш;

маълумотларни рўйхатга олиш санаси ва вақти бўйича аниқ вақт сигналлари билан синхронлаштириш.

39. ВКТ камераларининг ҳар бир гуруҳи учун амалга ошириладиган визуал вазифалар, вақтинча иш режимлари ва тасвир параметрлари (рангли, қора ва оқ) берилади.

5-§. Видеокамералар электр таъминоти бўйича талаблар

40. Видеокамералар электр таъминоти қуйидаги усуллардан бири ёки усуллар комбинацияси орқали амалга оширилиши керак:

номинал кучланиш 220 V бўлган 50 Нz частотали АC тармоғидан;

DC билан, электр таъминоти манбаларидан 12; 24; 48 V кучланиш билан;

DC билан, узайтиргичлар (PoE Extender)дан ва/ёки такрорлагичлар (PoE Repeater)дан фойдаланган ҳолда калитлар ёки инжекторлардан PoE технологияси бўйича.

Бошқа чиқувчи юкланиш параметрлари бўлган ўзга манбалардан видеокамераларнинг электр таъминотини амалга оширишга рухсат берилади, бунда уларга қуйиладиган талаблар илова ҳужжатларида белгиланади.

41. ВКТни ташкил қилиш учун фойдаланиладиган аудио, видео ва бошқа турдаги электрон аппаратуранинг электр хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ГОСТ IEC 60065га мувофиқ амалга оширилиши керак.

42. ВКТ ташқи камераларининг электр таъминоти ускунасининг иқлим жиҳатидан бажарилиши ва турли хил қаттиқ предметлар, чанг ва намликнинг кириб кетишидан ҳимоя қилиш даражасининг индекси «Хавфсиз шаҳар» комплекси «Видеокузатув тизими учун умумий талаблар»га жавоб бериши керак.

6-§. Видеокамераларни ўрнатишга қўйиладиган талаблар

43. Ички ва ташқи видеокамераларини бинолар, иншоотлар ва стационар конструкциялар мулкдорларининг техник ҳужжат асосида ўрнатилиши керак.

44. ВКТ видеокамераларини ўрнатиш жойлари зарур горизонтал, вертикал ва айланма кўриш бурчаклари, ўрнатиш баландлиги, ёруғлик, тўғридан-тўғри кўришдаги тўсиқларни истисно қилиш ва видеокузатув объектларигача бўлган масофани ҳисобга олган ҳолда танланади.

45. ВКТ видеокамераларини ўрнатишда мунтазам регламент ишларини амалга ошириш ва техник хизмат кўрсатиш талабларини ҳисобга олиш керак.

46. ВКТ видеокамераларини ўрнатишда қуйидагилардан ҳимоя қилишни кўзда тутиш керак:

ноқулай иқлим шароитлари;

агрессив муҳитлар ва хавфлилиги юқори бўлган муҳитлар;

келиб чиқиши турли хил бўлган электромагнит нурланишлари;

механик шикастлар, шу жумладан, вандализм актлари.

47. ВКТ видеокамераларини маҳкамлаш йиғма-қисмларга ажраладиган бўлиши, монтаж-демонтаж қилишни таъминлаши ва бутун фойдаланиш даври давомида видеокамерадан бўлган икки баравар юкланишга ва ташқи таъсир қилувчи омиллардан бўлган юкланишга бардош бериши керак.

48. Видеокамералар хоналар ичида қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши керак:

кириш эшиги, деразалар ва хонадаги барча объектлар видеокамера кенгайтирилганлигига тушиши учун хонанинг турли бурчакларига ўрнатилади;

хоналарда видеокамераларни ўрнатиш баландлиги пол юзасидан камида 2,3 м бўлиши керак;

видеокамералар кенгайтирилган турли интерьер предметлари (мебель, гуллар ва бошқалар) билан тўсиб қўйилмаслиги керак.

49. Видеокамералар хоналардан ташқарида қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши керак:

тебранишларга чидамли стационар, сунъий маҳкамлагичларга ўрнатилади;

маҳкамлагичлар кабель линияларини ётқизиш имкониятини таъминлаши керак;

ўрнатиш баландлиги, кўриш йўналиши ва бурчаги зарур пиксел зичлиги билан бўлган тасвирни олишни таъминлаши керак;

кадрда кўринишга сезиларли даражада тўсқинлик қиладиган объектлар бўлмаслиги керак;

вертикал ўрнатиш бурчаги камера матрицасига тўғридан-тўғри қуёш нури тушишини истисно қиладиган тарзда танланиши керак.

7-§. Видеокамералар ўтказиш қобилияти, интернет канал тезлиги ва узатиладиган трафик ҳажмига қўйиладиган талаблар

50. Умумий MUT ҳар бир видеокамерадан маълумотларни сақлаш қурилмасига камида 10 Мбит/с аудио ва видео ахборот (трафик)ни узатишнинг ўтказувчанлик қобилияти билан таъминлаши керак.

51. Интернетканалнинг ишлаши учун зарур бўлган тезлик видеокамеранинг ажратиш қобилияти, кадрлар такрорийлиги, битрейт, кодек, тасвирни кодлаш усули, кадрда ҳаракатланувчи объектлар сони, ёритилганлик ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Аниқлаш учун қониқарли бўлган тасвир сифатини олиш учун юқорида кўрсатилган параметрларнинг нисбатларини оптимал бошқаришга рухсат берилади. Видеокузатув тизими видеокамераларининг ажратиш қобилиятига кўра MUT интернетканали (трафиги) тезлигига қўйиладиган энг кам талаблар ушбу Низомга 6-иловада келтирилган талабларга мос келиши керак.

52. Видеокамераларнинг ажратиш қобилиятига кўра ВКТ маълумотларининг узатиладиган (қабул қилинадиган) трафик ҳажми ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ белгиланади.

53. Кадрда кўплаб ҳаракатланувчи объектлар билан тасвирни олганда ва ўзгарувчан битрейтдан фойдаланганда, трафик ҳажми ошади, бунинг натижасида қабул қилиш-узатиш каналининг ўлчамларини ва видео материални сақлаш учун дискларнинг ҳажмларини режалаштириш ва ҳисоблаш мумкин бўлган максимал қийматлар асосида ҳисобланади.

8-§. Ташвиш-чақирув сигнализацияси

54. Ташвиш-чақирув сигнализацияси воситалари объектларнинг қуйидаги жойларида ўрнатилади:

объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча биноларига, иншоотларига ва хоналарга;

объект маъмурияти хоналарида;

объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча бинолар ва иншоотлардаги савдо, кўргазма овқатланиш ва мижозлар жойлашадиган бошқа жойларда;

объектнинг қаватларга ўтиш, чиқиб-тушиш (зинапоялар) жойларида;

объектнинг қоровуллик бўлинмаси хизмат хонасида ва постларида;

очиқ турдаги савдо расталари орасида.

55. Ташвиш-чақирув сигнализацияси ишлаб кетганлиги тўғрисидаги сигналлар ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларида такрорланиши лозим.

9-§. Ёнғин сигнализацияси

56. Объект ёнғин сигнализациялари билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида таъминланади.

57. Ёнғин сигнализацияси ишлаб кетганлиги тўғрисидаги сигналлар фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида такрорланиши лозим.

10-§. Ташвиш тугмаси

58. Ташвиш сигналини тезкорликда етказиш учун объект очиқ ва яширин турдаги ташвиш тугмалари билан жиҳозланади.

59. Очиқ турдаги ташвиш тугмалари қуйидаги жойларда ўрнатилади:

объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча биноларига, иншоотларига ва хоналарга кириб-чиқиш жойларида;

объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча бинолар ва иншоотлардаги савдо, кўргазма, овқатланиш ва мижозлар жойлашадиган бошқа жойларда;

объектнинг қаватларга ўтиш, чиқиб-тушиш (зинапоялар) жойларида;

савдо расталари орасида;

60. Яширин турдаги ташвиш тугмалари қуйидаги жойларда ўрнатилади:

объектнинг автотураргоҳига кириб-чиқиш жойларида;

объект ва ташкилотлар маъмурияти хоналарида;

фуқароларнинг шахсий буюмларини, қўл юкларини сақлаш жойлари олдида;

заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо буюмлар билан савдо қилиш расталари ҳамда уларни сақлаш хоналарида;

объектнинг қоровуллик бўлинмаси хизмат хонасида ва постларида.

61. Ташвиш сигналлари ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида такрорланиши лозим.

11-§. Овозли хабар бериш тизими

62. Овозли хабар бериш воситалари объектнинг қуйидаги жойларида ўрнатилади:

объект маъмурияти хоналарида;

объектнинг фуқаролар кириши мумкин бўлган барча бинолар ва иншоотлардаги савдо, кўргазма, томоша, овқатланиш ва мижозлар жойлашадиган бошқа жойларда;

объектнинг қаватларга ўтиш, чиқиб-тушиш (зинапоялар) жойларида;

савдо расталари орасида.

63. Объектдаги фуқаролар қуйидагиларни таъминловчи техник воситалар ёрдамида хабардор қилинади:

фуқаролар доимий ёки вақтинча бўладиган биноларда, иншоотларда, хоналарда ва ҳудудларда товушли ва/ёки нурли сигналларни бериши;

хавфнинг хусусияти, эвакуация қилиниши лозимлиги ва эвакуация йўллари ҳамда хавфсизликни таъминлашга доир бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида нутқли хабарни эълон қилиш.

64. Фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар ташвиш сигнали (хабари) билан бирга автоматик тарзда амалга оширилиши лозим:

авария ёритиш тизими ёқилиши;

ваҳима кўтарилишини ва эвакуацияни қийинлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг (ўтиш жойларида, эшиклар олдида, зиналарда ва бошқа жойларда фуқароларнинг тўпланиб қолишини) олдини олишга қаратилган махсус ишлаб чиқилган матннинг узатиб борилиши.

65. Хабар бериш сигнали бошқа мақсаддаги сигналлардан фарқ қилиши керак. Хабар бериш воситалари сони ва уларнинг қуввати фуқаролар доимий ёки вақтинча бўладиган барча жойларда аниқ эшитилишини таъминлаши шарт.

66. Объектнинг очиқ жойларида карнайли ускуналардан фойдаланилиши лозим. Улар ёритиш чироқларининг устунларига, деворларга ва бошқа конструкцияларга ўрнатилиши мумкин.

67. Ҳудуд бўйлаб ўрнатиладиган карнайлар сони ва уларни ўрнатиш жойи синов ўтказиш натижалари бўйича ҳисоб-китоб қилинади (нутқ аниқ ва тушунилиши эшитилиши лозим), лекин ҳар бир участкага 10 ваттли 1 та карнайдан кам бўлмаслиги керак.

68. Овозли хабар бериш ускуналари товуш баландлигини кўтариб-пасайтириш регуляторига ҳамда ажралувчи қисмларга эга бўлмаслиги керак.

69. Алоҳида ҳолларда овозли хабар бериш тизими коммуникацияси объектнинг радиоэшиттириш тизими билан бирга лойиҳалаштирилишига йўл қўйилади.

70. Овозли хабар бериш тизими объектнинг қоровул хизмати хонасидан, диспетчер хонасидан ёки бошқа махсус хонадан бошқарилади.

4-боб. Якунловчи қоида

71. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Видеоидентификация қилиш қуйи тизимлари видеокамераларининг асосий параметрлари

Параметр номи Параметр қиймати Қайд этиладиган тасвирни ажратиш қобилияти Камида 4 мегапиксель Тасвир интенсивлигининг динамик диапазони Камида 8 бит Максимал ажратишдаги кадрлар такрорийлиги Камида 25 FPS Видеотасвирни сиқиш формати Камида Н .264 Тасвирнинг рангдорлиги Рангли Дисторция 15 фоиздан ошмаслиги керак Интерфейс RJ 45 10М /100М Интернет порт, RS-485, RS-232 Ишчи ҳарорат -30 °C дан + 60 °C гача Ишчи намлик 95 % гача Электр таъминоти АC220V/DC12V/PoE Реал вақтдаги оқим протоколи (РТСП) Қўллаб-қувватланади Ўзгарувчан (ВБР) ва доимий (СБР) битрейтни сиқиш режимларини қўллаб-қувватлаш 192 кбит/с

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Видеоидентификация қилиш қуйи тизимлари видеокамералари ва объективларининг асосий параметрлари

Параметр номи Параметр қиймати Қайд этиладиган тасвирнинг ажратиш қобилияти Камида 4 мегапиксел (шундай танланадики, бунда видеокамера ишчи масофасида қайд этган видеокамеранинг оптик ўқига нисбатан фронтал ҳолда жойлашган юз тасвирида кўз марказлари орасидаги масофа камида 60 пикселни ташкил қилади) Қайд этиш жойида кескин акс эттириладиган майдоннинг чуқурлиги Камида 1 метр Юз соҳасидаги тасвир интенсивлигининг динамик диапазони Камида 8 бит Видео оқимда юзни аниқлаш эҳтимоли Камида 95 % Дисторция 5 фоиздан ошмаслиги керак Кадрлар такрорийлиги камида 25 FPS Одамни ҳақиқатан ижобий идентификация қилиш эҳтимоли 0,5 фоиздан ошмаган нотўғри ижобий идентификация қилиш эҳтимолида камида 85 %

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Видеотаҳлил қуйи тизими видеокамераларининг асосий параметрлари

Параметр номи Параметр қиймати Қайд этиладиган тасвирнинг ажратиш қобилияти Камида 4 мегапиксель Тасвир интенсивлигининг динамик диапазони Камида 8 бит Энг юқори ажратишдаги кадрлар такрорийлиги Камида 25 FPS Видео тасвирни сиқиш формати Камида Н.264 Тасвирнинг рангдорлиги Рангли Дисторция 15 фоиздан ошмаслиги керак Интерфейс RJ45 10 Мбит / 100 Мбит Интернет порт, RS-485, RS-232, НDMI Ишчи ҳарорат -30 °C дан + 60 °C гача Ишчи намлик 95 фоизгача гача Электр таъминоти AC220V/DC12V/PoE

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Видео таҳлил қуйи тизимининг видеокамералари ва объективларининг параметрлари

Параметр номи Параметр қиймати Қайд этиладиган тасвирнинг ажратиш қобилияти Камида 4 мегапиксель Юз соҳасидаги т асвир интенсивлигининг динамик диапазони Камида 8 бит Дисторция 15 фоиздан ошмаслиги керак Кадрлар такрорийлиги Камида 16 FPS Тасвирнинг рангдорлиги Рангли

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Кузатув гуруҳининг номи, видеокамера тури ва кенгайтирилган видеокузатув қуйи тизимининг видеокамералари параметрлари

Гуруҳ рақами Гуруҳ номи Видеокамера тури ва параметрларининг қийматлари 1-гуруҳ Кириш/чиқиш вақтида шахсларни идентификация қилиш Юзларни аниқлаш учун стационар видеокамера: ажратиш қобилияти: камида 4 мегапиксел; кадрлар такрорийлиги: камида 25 FPS ; кўриш бурчаги: камида 50°; вертикал бурилиш: камида 80°; горизонталь бурилиш: 360°; инфрақизил фильтр: «кун/тун» режимига автоматик тарзда қайта уланиш билан; видеони сиқиш: камида Н.264; интерфейс: РЖ 45 10 Мбит / 100 Мбит Интернет порт, RS — 485, RS — 232; ишчи ҳароратлар диапазони: 30°C дан + 60°C гача; ишчи намлик: 95фоизгача; электр таъминоти: АС 220V/DC 12V/PoE; хавфсизлик: фойдаланувчини текшириш, IP адресларни фильтрлаш 2-гуруҳ Ўзгаришларни таснифлаш: одамлар: турибди, югурмоқда, кетмоқда ва бошқалар; предметлар: ётибди, турибди, тушмоқда, қолдирилган; транспорт: турибди, ҳаракатланмоқда; ноаниқ шаклдаги объектлар ва хавотирли вазиятларни аниқлаш: сигнал линияси, кузатув чегараларида ҳаракатланиш, тўхташ, ишламасдан юриш; одамлар гавжум жойларни аниқлаш Предметлар ва объектларни аниқлаш учун стационар видеокамера: ажратиш қобилияти: камида 4 мегапиксел; кадрлар такрорийлиги: камида 25 FPS ; кўриш бурчаги: камида 50°; вертикал бурилиш: камида 80°; горизонтал бурилиш: 360°; инфрақизил фильтр: «кун/тун» режимига автоматик тарзда қайта уланиш билан; интерфейс: RJ45 10Мбит/100Мбит Интернет порт, RS-485, RS-232; сиқиш алгоритми Н.264; ишчи ҳароратлар диапазони: 30°C дан + 60°C гача; ишчи намлик: 95фоизгача; электр таъминоти: АС220V/DC12V/PoE; хавфсизлик: фойдаланувчини текшириш, IP адресларни фильтрлаш 3-гуруҳ Аниқлаш: одамларни: жинси, бўйи, кийимининг йирик деталларини; предметларни: сумкалар, чамадонлар ва бошқаларни; автотранспортни: тури ва модели, давлат рақамини Одамлар, предметлар, автотранспортни аниқлаш учун стационар видеокамера: ажратиш қобилияти: камида 4 мегапиксел (кузатув чегараларининг узоқлиги ва жойлашишини ҳисобга олган ҳолда танланади); кадрлар такрорийлиги: камида 25 FPS ; кўриш бурчаги: камида 50°; вертикал бурилиш: камида 80°; горизонталь бурилиш: 360°; инфрақизил фильтр: «кун/тун» режимига автоматик тарзда қайта уланиш билан; интерфейс: RJ45 10Мбит/100Мбит Интернет порт, RS-485, RS-232; сиқиш алгоритми Н.264; ишчи ҳароратлар диапазони: 30 °C дан + 60 °C гача; электр таъминоти: АС220V/DC 12V/Poe; хавфсизлик: фойдаланувчини текшириш, IP адресларни фильтрлаш 4-гуруҳ Видеоидентификация қилиш: юзлар, кийим деталларини аниқлаш; предметларни: сумкалар, чамадонлар ва бошқаларни; транспортни: тури, модели, давлат рақами, бошқа деталларини Одамларнинг юзлари, предметлар, автотранспортни аниқлаш учун стационар видеокамера: ажратиш қобилияти: камида 4 мегапиксел (шундай танланадики, бунда видеокамера ишчи масофасида қайд этган видеокамеранинг оптик ўқига нисбатан фронтал ҳолда жойлашган юз тасвирида кўз марказлари орасидаги масофа камида 60 пикселни ташкил қилади); кўриш бурчаги: камида 50°; вертикал бурилиш: камида 80°; горизонтал бурилиш: 360°; IQ фильтр: «кун/тун» режимига автоматик тарзда қайта уланиш билан; интерфейс: RJ45 10Мбит/100Мбит Интернет порт, RS-485, RS-232; кадрлар такрорийлиги: 24 FPS дан бошлаб; сиқиш алгоритм: Н.264, МGPEG; ишчи ҳароратлар диапазони: 30 °C дан + 60 °C гача; электр таъминоти: АС220V/DC 12V/PoE; хавфсизлик: фойдаланувчини текшириш, IP адресларни фильтрлаш 5-гуруҳ Видеокузатув объектларини айланма видеокузатиш: юзлар, кийим деталларини аниқлаш; предметларни: сумкалар, чамадонлар ва бошқаларни; транспортни: тури, модели, давлат рақами, бошқа деталларини; тутун ёки ёнғин ўчоқларини Айланма видеокузатув учун стационар видеокамера: энг кам ажратиш қобилияти: камида 4 мегапиксел; кўриш бурчаги: камида 50°; вертикал бурилиш: 80°; горизонтал бурилиш: 360°; видеони сиқиш: камида Ҳ.264; инфрақизил фильтр: «кун/тун» режимига автоматик тарзда қайта уланиш билан; интерфейс: RJ45 10Мбит/100Мбит Интернет порт, RS-485, RS-232; ишчи ҳароратлар диапазони: 30 °C дан + 60 °C гача; ишчи намлик: 95 фоизгача; электр таъминоти: АС220V/DC 12V/PoE; хавфсизлик: фойдаланувчини текшириш, IP адресларни фильтрлаш 6-гуруҳ Аниқ белгиланган жойни тепловизион кузатиш Совитилмайдиган фотоқабул матрицаси бўлган тепловизион камералар: матрицанинг кам ажратиш қобилияти: 320 × 240 мегапиксел; пиксел қадами: камида 17 µм; спектр диапазони: 8 дан 14 µм гача; объектив (фокус масофаси): камида 1,8 мм; фокусни топиш энг яқин масофаси: 0,1 м дан бошлаб; апертура Ф ± 1,1; рақамли зум: камида икки баравар; матрицалар ҳарорат эталони бўйича калибрланган; шаффофлик ойналарида тепловизион камераларининг сезувчанлиги: 3-5 µм ва 8-12 µм камида 40 µм (25 °C), Ф ± 1,1; объектнинг қайд этилган ҳарорати ва фон ҳарорати ўртасидаги фарқ қадами: камида 0,05 °C; ишчи ҳароратлар диапазони: 30 °C дан + 60 °C гача; видеотасвир қоидаларининг камида 4 VCА (Video Cоntent Аnalsys) таҳлили (чизиқни кесиб ўтиш, бостириб кириш, ҳудудга кириш/чиқиш); ёнғинларни аниқлаш: ёнғин нуқтасини динамик аниқлаш, 10 тагача ёнғин нуқталарини аниқлаш.

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Видоекузатув тизими видеокамераларининг ажратиш қобилиятига кўра MUT интернет-канали (трафиги) тезлигига қўйиладиган талаблар

Видеокамера ажратиш қобилияти, мегапиксел Энг кам кадрлар такрорийлиги, FPS Интернетканалнинг энг паст тезлиги, Мбит/с 1280×720 25 4 1920×1080 25 6 3072×2048 25 25

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Видеокамераларнинг ажратиш қобилиятига кўра ВКТ маълумотларининг узатиладиган (қабул қилинадиган) трафик ҳажми

Видеокамера ажратиш қобилияти, мегапиксел Доимий битрейт, бит/с Доимий қабул қилиш-узатишда битта видеокамерадан бўлган трафик ҳажми, ГБ, вақт давомида, h 1 h 4 h 8 h 12 h 24 h 1280×720 1532 0,6 2,7 5,4 8,1 16,2 1920×1080 2048 0,9 3,6 7,2 10,8 21,6 3072×2048 6144 2,6 11,4 22,8 34,2 68,4

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 791-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган йирик бозорлар

Т/р Объектлар номи (деҳқон, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа бозорлар) Жойлашган жойи (туман, шаҳар) Турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари сони Қорақалпоғистон Республикаси 1. 1. «Нукус деҳқон бозори» АЖ Нукус шаҳри 1 822 2. 2. «Манғит деҳқон бозори» МЧЖ Амударё тумани 556 3. 3. «Шаббаз деҳқон бозори» МЧЖ Беруний тумани 834 4. 4. «Тўрткўл эл ризқ бозори» МЧЖ Турткўл тумани 812 5. 5. «Хўжайли деҳқон бозори» МЧЖ Хўжайли тумани 1 141 6. 6. «Қўнғирот деҳқон бозори» МЧЖ Қўнғирот тумани 673 7. 7. «Чимбой деҳқон бозори» МЧЖ Чимбой тумани 707 Андижон вилояти 8. 1. «Жаҳон савдо копмлекси» АЖ Андижон шаҳри 1 571 9. 2. «Андижон ҳунармандчилик савдо комплекси» МЧЖ Андижон шаҳри 356 10. 3. «Боғишамол автомобиль ва эҳтиёт қисмлар бозори» МЧЖ Андижон шаҳри 370 11. 4. «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» АЖ Андижон шаҳри 400 12. 5. «Андижон тумани куйган-ёр деҳқон бозори» МЧЖ Андижон тумани 383 13. 6. Марҳамат тумани «Деҳқон бозори» МЧЖ Марҳамат тумани 550 14. 7. «Қўрғонтепа деҳқон бозори» МЧЖ Кўрғонтепа тумани 550 15. 8. «Асака деҳқон (озиқ-овқат) бозори» Асака тумани 690 16. 9. Балиқчи тумани «Деҳқон бозори» МЧЖ Балиқчи тумани 370 Бухоро вилояти 17. 1. «Бухоро марказий деҳқон бозори» АЖ Бухоро шаҳри 765 18. 2. «Карвон савдо комплекси» МЧЖ Бухоро шаҳри 838 19. 3. «Ғиждувон деҳқон бозори» АЖ Ғиждувон шаҳри 350 20. 4. «Хўжаи жаҳон савдо комплекси» АЖ Ғиждувон шаҳри 1 000 21. 5. «Ситора-автобозор» МЧЖ Бухоро шаҳри 492 Жиззах вилояти 22. 1. «Жиззах марказий деҳқон бозори» АЖ Жиззах шаҳри 1 476 23. 2. «Эски шаҳар буюм савдо комплекси» АЖ Жиззах шаҳри 878 24. 3. «Эски шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ Жиззах шаҳри 1 122 25. 4. «Дўстлик деҳқон бозори» МЧЖ Дўстлик тумани 329 26. 5. «Даштобод деҳқон бозори» МЧЖ Зомин тумани 414 27. 6. «Пахтакор тумани деҳқон бозори» МЧЖ Пахтакор тумани 376 Қашқадарё вилояти 28. 1. «Ерқўрғон деҳқон бозори» АЖ Қарши шаҳри 485 29. 2. «Қарши шаҳар деҳқон бозори» АЖ Қарши шаҳри 432 30. 3. «Янги кеш деҳқон бозори» МЧЖ Шахрисабз шаҳри 714 31. 4. «Янги чоршанбе қўрғони» деҳқон бозори» МЧЖ Шахрисабз тумани 324 32. 5. «Ғўзор деҳқон бозори» МЧЖ Ғўзор тумани 550 33. 6. «Қамаши-файз деҳқон бозори» МЧЖ Қамаши тумани 300 34. 7. «Китоб деҳқон бозори» МЧЖ Китоб тумани 721 35. 8. «Чироқчи деҳқон бозори» МЧЖ Чироқчи тумани 550 36. 9. «Яккабоғ-истиқлол деҳқон бозори» МЧЖ Яккабоғ тумани 319 37. 10. «Қарши марказий буюм савдо комплекси» АЖ Қарши шаҳри 471 38. 11. «Орзу қувончи» МЧЖ Қарши шаҳри 605 39. 12. «Насаф автомобиль бозори савдо комплекси» МЧЖ Қарши шаҳри 442 40. 13. «Кўҳна турон мега» МЧЖ Шаҳрисабз шаҳри 386 41. 14. «Сарбон баракаси» МЧЖ Чироқчи тумани 305 Навоий вилояти 42. 1. «Саховат» бозор МЧЖ Навоий шаҳри 374 43. 2. «Қизилтепа савдо комплекси» МЧЖ Қизилтепа тумани 460 44. 3. «Хатирчи деҳқон бозор» МЧЖ Хатирчи тумани 396 Наманган вилояти 45. 1. «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» АЖ Наманган шаҳри 1 029 46. 2. «Яшил деҳқон бозори» МЧЖ Наманган шаҳри 480 47. 3. «Жаҳон ихтисослашган аралаш моллари савдо комплекси» ОАЖ Наманган шаҳри 603 48. 4. «Наманган автомегастрой» савдо комплекси МЧЖ Наманган шаҳри 583 49. 5. «Дўстлик савдо саноат комплекси» савдо комплекси МЧЖ Наманган шаҳри 322 50. 6. «Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси» МЧЖ Наманган шаҳри 600 51. 7. «Ғирвон савдо комплекси» МЧЖ Наманган шаҳри 358 52. 8. «Мингбулоқ деҳқон бозори» МЧЖ Мингбулоқ тумани 474 53. 9. «Тошбулоқ деҳқон бозори» МЧЖ Наманган тумани 430 54. 10. «Косонсой деҳқон бозори» МЧЖ Косонсой тумани 506 55. 11. «Норин деҳқон бозори» МЧЖ Норин тумани 625 56. 12. «Тўда деҳқон бозори» МЧЖ Норин тумани 500 57. 13. «Поп савдо марказ» МЧЖ Поп тумани 822 58. 14. «Ғурумсарой деҳқон бозори» МЧЖ Поп тумани 496 59. 15. «Тўрақўрғон деҳқон бозори» МЧЖ Тўрақўрғон тумани 400 60. 16. «Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори» МЧЖ Тўрақўрғон тумани 350 61. 17. «Шаханд деҳқон бозори» МЧЖ Тўрақўрғон тумани 486 62. 18. «Самижон универсал барака бозори» МЧЖ Тўрақўрғон тумани 400 63. 19. «Учқўрғон деҳқон бозори» МЧЖ Учқўрғон тумани 432 64. 20. «Учқўрғон соф савдо деҳқон бозори» МЧЖ Учқўрғон тумани 450 65. 21. «Қўғай бозори» МЧЖ Учқўрғон тумани 472 66. 22. «Чортоқ-Мурод деҳқон бозори» МЧЖ Чортоқ тумани 330 67. 23. «Чуст шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ Чуст тумани 520 68. 24. «Янгиқўрғон деҳқон бозори» МЧЖ Янгиқўрғон тумани 400 Самарқанд вилояти 69. 1. «Сиёб деҳқон бозори» МЧЖ Самарқанд шаҳри 1 923 70. 2. «Самарқанд шодиёнаси» МЧЖ Самарқанд шаҳри 387 71. 3. «Самарқанд ипак йўли» МЧЖ Самарқанд шаҳри 569 72. 4. «Темирйўл деҳқон бозори» МЧЖ Самарқанд шаҳри 660 73. 5. «Мусо хонкелди» савдо мажмуаси МЧЖ Самарқанд шаҳри 404 74. 6. «Самкат оазис дурдонаси» МЧЖ Каттақўрғон шаҳри 422 75. 7. «Иштихон деҳқон бозори» МЧЖ Иштихон тумани 850 76. 8. «Қўшробод деҳқон бозори» МЧЖ Қўшработ тумани 456 77. 9. «Мирбозор бозори» МЧЖ Нарпай тумани 312 78. 10. «Пастдарғом мева-сабзавот деҳқон бозори» МЧЖ Пастдарғом тумани 326 79. 11. «Пастдарғом буюм савдо мажмуаси» МЧЖ Пастдарғом тумани 420 80. 12. «Кўкат бозори» деҳқон бозори МЧЖ Нуробод тумани 395 81. 13. «Ургут савдо комплекси» МЧЖ Ургут тумани 2 246 Сирдарё вилояти 82. 1. «Сирдарё гулистон савдо комплекси» МЧЖ Гулистон шаҳри 753 83. 2. «Бахт савдо комплекси» МЧЖ Сирдарё тумани 319 Сурхондарё вилояти 84. 1. «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» МЧЖ Термиз шаҳри 748 85. 2. «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» МЧЖ Термиз шаҳри 306 86. 3. «Шўрчи деҳқон бозори» МЧЖ Шўрчи тумани 436 87. 4. «Жарқўрғон деҳқон бозори» МЧЖ Жарқўрғон тумани 450 88. 5. «Узун деҳқон бозори» МЧЖ Узун тумани 592 89. 6. «Ангор марказий деҳқон бозори» МЧЖ Ангор тумани 406 90. 7. «Музработ деҳқон бозори» МЧЖ Музработ тумани 423 91. 8. «Денов барака яшил олами» МЧЖ Денов тумани 1 255 Тошкент вилояти 92. 1. «Ангрен шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ Ангрен шаҳри 493 93. 2. «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ Олмалиқ шаҳри 407 94. 3. «Бекобод деҳқон бозори» МЧЖ Бекобод шаҳри 762 95. 4. «Чирчиқ деҳқон бозори» МЧЖ Чирчиқ шаҳри 600 96. 5. «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ Янгийўл шаҳри 1 488 97. 6. «Оққўрғон деҳқон бозори» МЧЖ Оққўрғон тумани 443 98. 7. «Паркент деҳқон бозори» МЧЖ Паркент тумани 443 99. 8. «Чиноз деҳқон бозори» МЧЖ Чиноз тумани 574 100. 9. «Бекобод деҳқон бозори» МЧЖ Бекобод шаҳри 614 101. 10. «Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплекси» МЧЖ Зангиота тумани 454 102. 11. «Илм шуъласи концелария моллари савдо комплекси» МЧЖ Зангиота тумани 319 103. 12. «Бек-барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖ Зангиота тумани 962 104. 13. «Бўстонлиқ деҳқон бозори» МЧЖ Бўстонлиқ тумани 302 Фарғона вилояти 105. 1. «Марказий деҳқон бозори» АЖ Фарғона шаҳри 1 853 106. 2. «Фарғона савдо мажмуаси» МЧЖ Фарғона шаҳри 1 018 107. 3. «Қўқон шаҳар деҳқон бозори» АЖ Қўқон шаҳри 1 206 108. 4. «Қўқон савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 1 675 109. 5. «Буюк ипак йўли савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 388 110. 6. «Ризқ барака савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 2 278 111. 7. «Қўқон истиқлол савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 471 112. 8. «Фаробий савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 365 113. 9. «Қўқон музаффар савдо комплекси» МЧЖ Қўқон шаҳри 670 114. 10. «Марғилон шаҳар деҳқон бозори»АЖ Марғилон шаҳри 1 222 115. 11. «Бешариқ турон саноат савдо комплекси» АЖ Бешариқ тумани 520 Хоразм вилояти 116. 1. «Урганч марказий деҳқон бозори» АЖ Урганч шаҳри 2 547 117. 2. «Урганч буюм савдо» МЧЖ Урганч шаҳри 505 118. 3. «Гурлан деҳқон бозори» АЖ Гурлан тумани 686 119. 4. «Шовот деҳқон бозори» МЧЖ Шовот тумани 518 120. 5. «Боғот деҳқон бозори» МЧЖ Боғот тумани 613 121. 6. «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» АЖ Ҳазорасп тумани 1 503 Тошкент шаҳар 122. 1. «Миробод деҳқон бозори» АЖ Миробод тумани 891 123. 2. «Наврўз деҳқон бозори» АЖ Мирзо Улуғбек тумани 1 820 124. 3. «Олой деҳқон бозори» АЖ Юнусобод тумани 588 125. 4. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ Юнусобод тумани 1 955 126. 5. «Аския деҳқон бозори» АЖ Яккасарой тумани 543 127. 6. «Эски-жува деҳқон бозори» АЖ Шайхонтоҳур тумани 3 599 128. 7. «Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ Шайхонтоҳур тумани 751 129. 8. «Чилонзор деҳқон бозори» МЧЖ Чилонзор тумани 1 102 130. 9. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ Чилонзор тумани 3155 131. 10. «Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ Чилонзор тумани 393 132. 11. «Сергели деҳқон бозори» АЖ Сергели тумани 933 133. 12. «Сергели авто» МЧЖ Сергели тумани 1 875 134. 13. «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ Яшнобод тумани 305 135. 14. «Янгиобод ихтисослашган бозор» МЧЖ Яшнобод тумани 3 379 136. 15. «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ Яшнобод тумани 1 814 137. 16. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖ Олмазор тумани 1 239 138. 17. «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ Учтепа тумани 2 596 139. 18. «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ Учтепа тумани 2 940 140. 19. «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ Бектемир тумани 2 290

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 27 ноябрь,

791-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 09/24/791/0980-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoni hamda “Madaniyat, savdo va xizmat koʻrsatish sohasi obyektlarida jamoat xavfsizligini taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-apreldagi PQ-155-son qaroriga muvofiq respublikadagi yirik bozorlarda tashrif buyuradigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlash va jamoat tartibini saqlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni tashkil etish tartibi;

yirik bozorlarni videokuzatuv kameralari, tashvish-chaqiruv signalizatsiyasi, yongʻin signalizatsiyasi, tashvish tugmalari va xavf-xatardan ovozli xabar beruvchi uskunalar kabi xavfsizlikni taʼminlash texnik vositalari bilan jihozlash talablari;

jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻlinmalarining (idoraviy xizmatlar) xodimlarining (harbiy xizmatchilar) huquq va majburiyatlari;

jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha obyekt maʼmuriyati, sotuvchi va obyektga tashrif buyuruvchi shaxslarning huquq va majburiyatlari.

2. Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan yirik bozorlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov, Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev va favqulodda vaziyatlar vaziri A.H. Qoʻldoshev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-noyabrdagi 791-son qaroriga 1-ILOVA

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yirik bozorlar — 300 va undan ortiq turgʻun savdo shoxobchalari va savdo oʻrinlari mavjud boʻlgan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilangan joylarda doimiy yoki vaqtincha asosda faoliyat koʻrsatadigan mulkiy kompleks va unga tutash hududlar;

xavfsizlikni taʼminlash texnik vositalari — obyektda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash uchun foydalaniladigan qoʻriqlash, tashvish va yongʻin signalizatsiyalari, kirishni nazorat qilish va boshqarish, videokuzatuv, yoritish va xabardor qilish hamda boshqa tizimlar tarkibiga kiruvchi, konstruktiv jihatdan tugallangan, mustaqil funksiyalarni bajaradigan qurilmalar.

3. Yirik bozorlarda (keyingi oʻrinlarda — obyekt) jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash quyidagi shakllardan birida tashkil etiladi:

shartnoma asosida Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi (Toshkent, Nukus shaharlari va viloyatlar markazlarida joylashgan yirik bozorlar uchun), Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (boshqa tuman-shaharlardagi yirik bozorlar uchun) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining ixtisoslashgan boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari) xizmatini yoʻlga qoʻyish;

idoraviy qoʻriqlash va yongʻindan saqlash xizmatlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish.

Bunda obyektlarda mazkur bandning ikkinchi yoki uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan qaysi shakli tashkil etilishidan qatʼi nazar, obyekt maʼmuriyati tomonidan ushbu Nizomning 3-bobida nazarda tutilgan obyektlarni xavfsizlikni taʼminlash texnik vositalari bilan jihozlash talablariga toʻliq rioya etilishi shart.

4. Obyektda davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalarining xizmati shartnoma asosida, shuningdek, obyektda idoraviy qoʻriqlash va idoraviy yongʻindan saqlash xizmatlarining faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi.

5. Davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari xodimlariga obyektda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyatiga noqonuniy aralashish qatʼiyan man etiladi.

2-bob. Davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari hamda idoraviy qoʻriqlash va yongʻindan saqlash xizmatlari xodimlarining huquq va majburiyatlari

1-§. Davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari xodimlari (harbiy xizmatchilari)ning huquq va majburiyatlari

6. Obyektlarda jamoat tartibini saqlashda ichki ishlar organlari xodimlari va Milliy gvardiya harbiy xizmatchilari (xodimlari) oʻz vakolatlari doirasida quyidagi huquqlarga ega:

obyektga kirish joylarida tashrif buyuruvchi shaxslarning jamoat tartibini buzishda, shuningdek, gʻayriqonuniy harakatlarni sodir etishda shubha uygʻotgan shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — shubhali shaxslar) shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini tekshirish, yonidagi buyum va ashyolarni koʻzdan kechirish;

koʻzdan kechirishda maxsus texnik va boshqa vositalardan, shu jumladan, xizmat itlaridan foydalanish;

zaruratga koʻra shubhali shaxslarni belgilangan tartibda koʻrikdan oʻtkazish uchun obyektda tashkil etilgan maxsus joyga olib borish va koʻrikdan oʻtkazish;

obyekt hududiga alkogolli ichimlik, giyohvandlik vositalari, psixotrop va boshqa moddalar taʼsirida mastlik holatida boʻlgan shaxslar kirishini cheklash;

obyektga kirayotgan har qanday transport vositasining yukxonasini, shubha uygʻotgan transport vositalarining esa yukxonasi, saloni va boshqa joylarini shaxsiy xavfsizlikka amal qilgan holda koʻzdan kechirish;

obyektga tashrif buyuruvchi shaxslarning oʻz transport vositasini tekshiruvdan, shaxsiy tekshiruvdan yoki undagi buyumlar tekshirilishidan bosh tortgan taqdirda, obyektga tashrif buyuruvchini (transport vositasini) obyekt hududiga kiritmaslik;

obyekt maʼmuriyatiga yoki tegishli davlat organlariga obyektlarda huquqbuzarliklarning sodir etilishi sabablarini va ularga imkon berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish toʻgʻrisida ijro etilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;

obyektda faoliyat koʻrsatayotgan yuridik va jismoniy shaxslardan hamda obyekt maʼmuriyatidan xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash talablari bajarilishini talab qilish;

obyekt maʼmuriyatidan obyektning radiotranslyatsiya tarmogʻi (ovoz kuchaytirgich) yoki boshqa vositalaridan foydalanib, obyekt hududida fuqarolar xavfsizligini va jamoat tartibini taʼminlashga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning oldini olish boʻyicha tushuntirish ishlari oʻtkazilishini talab qilish;

obyekt hududida umumiy qabul qilingan xulq-odob normalarini buzayotgan shaxslarning hududdan chiqib ketishlarini talab qilish;

jamoat tartibini va yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzayotgan shaxslarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan javobgarlikka tortish choralarini koʻrish;

obyektda karantin, veterinariya, veterinariya-sanitariya, sanitariya-epidemiologiya tadbirlarini, ekologiyaga va atrof-muhitni muhofaza qilishga doir tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish;

obyektga tashrif buyuruvchi shaxslardan qonunchilik hujjatlariga rioya etishni, shuningdek, gʻayriqonuniy xatti-harakatlarni toʻxtatishni talab qilish, ushbu talablar bajarilmagan taqdirda, vakolati doirasida tegishli choralar qoʻrish;

obyekt hududida jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarliklar yoki boshqa noxush hodisalar sodir boʻlgan joyni ularga aloqador boʻlmagan shaxslar tark etishlarini talab qilish;

fuqarolar xavfsizligini va jamoat tartibini, yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha oʻzaro, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligining boʻlinmalari, boshqa manfaatdor tashkilotlar va obyekt maʼmuriyati bilan hamkorlik qilish;

fuqarolarni ularning roziligi bilan jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlashda koʻmaklashishga jalb etish.

Ichki ishlar organlari xodimlari va Milliy gvardiya harbiy xizmatchilari (xodimlari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlardan foydalanishlari mumkin.

7. Obyektlarda jamoat tartibini saqlashda ichki ishlar organlari xodimlari va Milliy gvardiya organlarining harbiy xizmatchilari (xodimlari) majburiyatlari quyidagilardan iborat:

fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini, shaxs, jamiyat va davlat xavfsizligini himoya qilish boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida barcha zarur choralarni koʻrish;

huquqbuzarliklarning oldini olish, aniqlash va bartaraf etish, shuningdek, ularni sodir etgan shaxslarga nisbatan vakolati doirasida choralar koʻrish;

jinoyatlarning oldini olish, ularni aniqlash, ularga chek qoʻyish va ularni fosh etish, shuningdek, ularni sodir etishga aloqador boʻlgan shaxslarni aniqlash hamda topish choralarini koʻrish;

jinoyat yoki maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilgan joyga darhol yetib kelish, gʻayriqonuniy qilmishlarga chek qoʻyish, fuqarolarning xavfsizligiga tahdidlarni bartaraf etish choralarini koʻrish, jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilganligi holatlarini belgilangan tartibda hujjatlashtirish;

jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilgan joyda yoki hodisa joyida jabrlangan fuqarolarga, shuningdek, nochor ahvolda qolgan fuqarolarga birinchi tibbiy yoki boshqa turdagi yordam koʻrsatilishini tashkil etish;

obyektda jamoat tartibini saqlash, shu jumladan, huquqbuzarliklarning oldini olish va patrullik faoliyatini amalga oshirish;

obyektlarga tashrif buyuruvchilar, ishchi xodimlar va transport vositalarini koʻzdan kechirish maqsadida obyektga kirish-chiqish joylarida xizmatni oʻtash;

shubhali shaxslarni va transport vositalarini, egasiz buyumlarni aniqlash maqsadida obyekt hududida kuzatuv ishlarini olib borish;

postlar va patrullik yoʻnalishlarida davlat organlari, shu jumladan, boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlikni taʼminlash;

avariyalar, yongʻinlar va boshqa favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki roʻy berganda, aholini xabardor qilish, odamlarni qutqarish, ularga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, hududning zarur uchastkalarini toʻsish, maxsus transport vositalarining obyektga kirishini muvofiqlashtirish, qarovsiz qolgan mol-mulkni qoʻriqlash choralarini koʻrish;

obyekt maʼmuriyati bilan birgalikda hududning joylashuvi, muhandislik xususiyatlarini hisobga olgan holda, obyektda xavfsizlikni taʼminlash va jamoat tartibini saqlash borasidagi chora-tadbirlarga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarni aniqlash.

Ichki ishlar organlari xodimlari va Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari)ga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

8. Obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashda Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) oʻz vakolatlari doirasida quyidagi huquqlarga ega:

yongʻinlar va favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan vakolatlarni amalga oshirish;

obyektda faoliyat koʻrsatayotgan yuridik va jismoniy shaxslardan hamda obyekt maʼmuriyatidan xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash talablari bajarilishini talab qilish;

obyekt maʼmuriyatidan obyektning radiotranslyatsiya tarmogʻi (ovoz kuchaytirgich) yoki boshqa vositalaridan foydalanib, obyekt hududida yongʻin xavfsizligini taʼminlashga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning oldini olish boʻyicha tushuntirish ishlari oʻtkazilishini talab qilish;

favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda amaldagi maxsus rejalarga muvofiq zarur choralarni koʻrish;

yongʻinlar va favqulodda vaziyatlar hududida transport vositalari va aholi harakatlanishini cheklash yoki taqiqlash uchun tegishli xizmatlarni jalb qilish;

obyektda tuzilgan koʻngilli yongʻin oʻchirish boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish;

obyektda yongʻinlar va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moʻljallangan moddiy resurslar zaxiralarini yaratish, ishlatish va qayta tiklashni nazorat qilish;

obyektda yongʻinlarning oldini olish va bartaraf etish chora-tadbirlariga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etishda ishtirok etish.

Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlarining harbiy xizmatchilari (xodimlari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlardan foydalanishlari mumkin.

9. Obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashda Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlarining harbiy xizmatchilari (xodimlari) majburiyatlari quyidagilardan iborat:

yongʻinga qarshi targʻibotni, yongʻin xavfsizligi sohasida oʻqitishni va axborot bilan taʼminlashni, obyektning radiotranslyatsiya tarmogʻi (ovoz kuchaytirgich) orqali yongʻin xavfsizligi talablarini eshittirish, plakatlar, eslatmalar, flayerlar va boshqalarni tarqatish orqali amalga oshirish;

obyektda faoliyat koʻrsatayotgan tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan joylarda yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishini oʻrganish hamda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilishi yuzasidan tavsiyalar berish;

obyekt maʼmuriyati bilan birgalikda yongʻinlar va favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishining oldini olish yuzasidan profilaktika tadbirlarini tashkil etish;

obyekt maʼmuriyati hamda jamoat tartibini saqlashni taʼminlovchi boʻlinmalar bilan birgalikda yongʻinlar, favqulodda vaziyatlar va fuqarolar xavfsizligiga tahdid soluvchi boshqa holatlar yuzaga kelishi xavfi boʻlganda yoki roʻy berganda, obyekt va unga tutash hududlarda evakuatsiya tadbirlarini tashkil etish.

Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlarining harbiy xizmatchilari (xodimlari)ga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

2-§. Idoraviy qoʻriqlash va idoraviy yongʻindan saqlash xizmatlari xodimlarining huquq va majburiyatlari

10. Idoraviy qoʻriqlash xizmati xodimlari quyidagi huquqlarga ega:

obyektga tashrif buyuruvchi shubhali shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini tekshirish hamda yonidagi buyum va ashyolarini koʻzdan kechirish;

koʻzdan kechirishda maxsus texnik va boshqa vositalardan foydalanish;

obyekt hududiga alkogolli ichimlik, giyohvandlik vositalari, psixotrop va boshqa moddalar taʼsirida mastlik holatida boʻlgan shaxslar kirishini cheklash;

obyektga kirayotgan har qanday transport vositasining yukxonasini, shubha uygʻotgan transport vositalarining esa yukxonasi, saloni va boshqa joylarini shaxsiy xavfsizlikka amal qilgan holda koʻzdan kechirish;

obyektga tashrif buyuruvchi shaxslarning oʻz transport vositasini tekshiruvdan, shaxsiy tekshiruvdan yoki undagi buyumlar tekshirilishidan bosh tortgan taqdirda, obyektga tashrif buyuruvchini (transport vositasini) obyekt hududiga kiritmaslik;

jamoat tartibini buzish holatlarini aniqlash hamda vakolati doirasida bartaraf etish choralarini koʻrish;

obyektga tashrif buyuruvchi shaxslardan qonunchilik hujjatlariga rioya etishni, shuningdek, gʻayriqonuniy xatti-harakatlarni toʻxtatishni talab qilish, ushbu talablar bajarilmagan taqdirda vakolatli davlat organlariga xabar berish;

obyekt hududida jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarliklar yoki boshqa noxush hodisalar sodir boʻlgan joyni ularga aloqador boʻlmagan shaxslar tark etishlarini talab qilish.

Idoraviy qoʻriqlash xizmati xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlardan foydalanishi mumkin.

11. Idoraviy qoʻriqlash xizmati xodimlarining majburiyatlari quyidagilardan iborat:

obyektda jismoniy va yuridik shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash, shu jumladan, huquqbuzarliklarning oldini olish boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida barcha zarur choralarni koʻrish;

obyektlarga tashrif buyuruvchilar, ishchi xodimlar va transport vositalarini koʻzdan kechirish maqsadida obyektga kirish-chiqish joylarida xizmatni oʻtash;

shubhali shaxslarni va transport vositalarini, egasiz buyumlarni aniqlash maqsadida obyekt hududida kuzatuv ishlarini olib borish;

obyektda jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarliklarning oldini olishda ichki ishlar organlari va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlari bilan hamkorlik qilish;

jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilgan joyda yoki hodisa joyida jabrlangan fuqarolarga, shuningdek, nochor ahvolda qolgan fuqarolarga birinchi tibbiy yoki boshqa turdagi yordam koʻrsatilishini tashkil etish;

avariyalar, yongʻinlar va boshqa favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki roʻy berganda, aholini xabardor qilish, odamlarni qutqarish, ularga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, hududning zarur uchastkalarini toʻsish, maxsus transport vositalarining obyektga kirishini muvofiqlashtirishi, qarovsiz qolgan mol-mulkni qoʻriqlash choralarini koʻrish.

Idoraviy qoʻriqlash xizmati xodimlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

12. Idoraviy yongʻindan saqlash xizmati xodimlari quyidagi huquqlarga ega:

obyekt hududida idoraviy yongʻin nazoratini tashkil etish va amalga oshirish;

obyekt hududida yongʻinlarning oldini olish, yongʻinlar sodir boʻlganda odamlar va mol-mulkni qutqarish hamda yongʻinlarni oʻchirishni tashkil etish;

yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzish holatlarini aniqlash hamda ularni vakolati doirasida bartaraf etish choralarini koʻrish;

obyekt hududiga tashrif buyurgan shaxslardan, shuningdek, obyekt hududidagi sotuvchilardan savdo doʻkonlari va rastalarida yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etishini talab qilish;

obyektda faoliyat koʻrsatayotgan yuridik va jismoniy shaxslardan xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash talablari bajarilishini talab qilish;

obyekt maʼmuriyatidan obyektning radiotranslyatsiya tarmogʻi (ovoz kuchaytirgich) yoki boshqa vositalaridan foydalanib, obyekt hududida yongʻin xavfsizligini taʼminlashga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning oldini olish boʻyicha tushuntirish ishlarini oʻtkazish.

Idoraviy yongʻindan saqlash xizmatlari xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

13. Idoraviy yongʻindan saqlash xizmati xodimlarining majburiyatlari quyidagilardan iborat:

yongʻinlar va favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishining oldini olish yuzasidan profilaktika tadbirlarini tashkil etish;

obyektda sodir boʻlgan yongʻinlar haqida aholini oʻz vaqtida xabardor qilish, odamlarni qutqarish, ularga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, vakolatli organlar kuch va vositalari yetib kelguniga qadar oʻz imkoniyatlari bilan yongʻinni oʻchirish va ularning tarqalishining oldini olish choralarini koʻrish;

Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlariga obyektda sodir boʻlgan yongʻin va favqulodda vaziyatlarning sabablarini oʻrganish ishlariga koʻmaklashish;

yongʻinlar, favqulodda vaziyatlar va fuqarolar xavfsizligiga tahdid soluvchi boshqa holatlar yuzaga kelishi xavfi boʻlganda yoki roʻy berganda, obyekt va unga tutash hududlarda evakuatsiya tadbirlarida ishtirok etish;

yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzayotgan shaxslar aniqlangan taqdirda, belgilangan tartibda vakolatli organga xabar berish.

Idoraviy yongʻindan saqlash xizmati xodimlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

3-§. Obyekt maʼmuriyati, sotuvchi va obyektga tashrif buyuruvchi shaxslarning jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha huquq va majburiyatlari

14. Obyekt maʼmuriyati jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi huquqlarga ega:

davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalaridan obyektga tashrif buyuruvchi shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash hamda yongʻin xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisidagi shartnoma shartlari bajarilishini talab qilish;

obyektga tashrif buyuruvchilardan ushbu Nizom talablariga rioya etishni, gʻayriqonuniy xatti-harakatlarni toʻxtatishni talab qilish;

obyekt hududiga tashrif buyurgan shaxslardan, shuningdek, obyekt hududidagi sotuvchilardan savdo doʻkonlari va rastalarida yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etishini talab qilish;

obyektda faoliyat koʻrsatayotgan yuridik va jismoniy shaxslardan fuqarolarni evakuatsiya qilish yoʻllarining boʻshatilishini talab qilish;

sotuvchilar tomonidan jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablari bir necha marta buzilganligi holatlari hujjatlar bilan tasdiqlangan taqdirda savdo oʻrinlari taqdim etish, turgʻun savdo shoxobchalarini ijaraga berish yuzasidan ular bilan tuzilgan shartnomalarni muddatidan oldin bekor qilish.

Obyekt maʼmuriyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

15. Obyekt maʼmuriyatining jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiyatlari quyidagilardan iborat:

davlat organlari ixtisoslashgan boʻlinmalarining jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻyicha qonuniy talablarini bajarish;

obyektda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlashga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarni aniqlash hamda bartaraf etish choralarini koʻrish;

davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari tomonidan kiritilgan taqdimnomalar asosida zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

obyekt hududida jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablari boʻyicha tushuntirish ishlarini olib borish;

jamoat tartibini saqlashga salbiy taʼsir etuvchi reklama, aksiya va boshqa maqsadlarda oziq-ovqat, buyumlar hamda boshqa mahsulotlar, tovar-moddiy boyliklarni bepul tarqatish yoki haddan tashqari arzonlashtirilgan narxda sotish orqali jalb qilinishiga yoʻl qoʻymaslik (mahsulotning sifat xususiyatlaridan kelib chiqib, uni qisqa fursatda sotish zaruratining vujudga kelish holatlari bundan mustasno);

tashrif buyuruvchi shaxslarda obyektga olib kirilishi taqiqlangan predmet va buyumlar aniqlanganda, huquq-tartibotning buzilganligi yoki jinoyat sodir etilganligi aniqlanganda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bu haqda tegishli vakolatli organlarga darhol xabar berish;

yongʻinlar va boshqa favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki roʻy berganda, obyekt hududidagi aholini xabardor qilish hamda xavfsiz hududga evakuatsiya qilish, shuningdek, qarovsiz qolgan mol-mulkni qoʻriqlash ishlarini tashkil etish;

obyektning koʻrinarli joylarida xavfsizlik va yongʻin xavfsizligi belgilarini, evakuatsiya qilish koʻrsatgichlarini, harakatlanish qoidalarini, sxemalari, rejalari va yoʻriqnomalarini, yongʻin xavfsizligi qoidalarini favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarma (boʻlim)lari bilan kelishilgan holda joylashtirish;

obyektning veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga muvofiqligini, shuningdek, hududning zarur darajada yoritilishini taʼminlash.

Obyekt maʼmuriyatiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

16. Sotuvchilar jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi huquqlarga ega:

obyekt maʼmuriyatidan obyekt hududida jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash yuzasidan belgilangan talablar boʻyicha zarur tushuntirishlar olish;

obyektda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimini yaxshilash boʻyicha obyekt maʼmuriyatiga takliflar kiritish;

obyekt maʼmuriyati va boshqa sotuvchilardan hamda obyektga tashrif buyuruvchi shaxslardan ushbu Nizom talablariga rioya etishlarini talab qilish.

Sotuvchilar qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

17. Obyektga tashrif buyuruvchi shaxslar quyidagi huquqlarga ega:

obyekt hududida jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablari, shuningdek, mavjud cheklovlar toʻgʻrisida tushuntirishlar olish;

obyekt maʼmuriyati, sotuvchilardan va obyektga tashrif buyuruvchi boshqa shaxslardan ushbu Nizom talablariga rioya etishlarini talab qilish;

obyekt hududida jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalarida davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari hamda obyekt maʼmuriyatiga koʻmaklashish;

obyekt maʼmuriyatiga obyektda jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimini yaxshilash boʻyicha takliflar kiritish.

Obyektga tashrif buyuruvchi shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

18. Sotuvchilar va obyektga tashrif buyuruvchilarning jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiyatlari quyidagilardan iborat:

obyekt hududida jamoat tartibini saqlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etish;

obyekt maʼmuriyati va davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari harbiy xizmatchilari (xodimlari)ning ushbu Nizom talablariga rioya qilishga doir qonuniy talablarini bajarish;

obyekt hududiga taqiqlangan buyumlar va vositalarni olib kirmaslik;

odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdiruvchi, jamoat tartibini buzuvchi yoki agressiv his-tuygʻularni keltirib chiqaruvchi xatti-harakatlarni sodir etmaslik;

obyektda huquqbuzarlik yoki jinoyat sodir etilganligi aniqlanganda, bu haqda tegishli vakolatli organlarga darhol xabar berish;

evakuatsiya eʼlon qilinganda vahima koʻtarilishini va evakuatsiyani qiyinlashtiruvchi boshqa xatti-harakatlarni qilmagan holda belgilangan xavfsiz hududga harakatlanish;

davlat organlarining ixtisoslashgan boʻlinmalari hamda idoraviy qoʻriqlash va yongʻindan saqlash xizmati xodimlariga xizmat majburiyatlarini bajarishga toʻsqinlik qilmaslik.

Sotuvchilar va tashrif buyuruvchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

3-bob. Obyektni xavfsizlikni taʼminlash texnik vositalari bilan jihozlash talablari

19. Jamoat tartibi obyektni quyidagi xavfsizlikni taʼminlash texnik vositalari bilan jihozlash orqali taʼminlanadi:

videokuzatuv kameralari;

tashvish-chaqiruv signalizatsiyasi;

yongʻin signalizatsiyasi;

tashvish tugmalari;

xavf-xatardan ovozli xabar beruvchi uskunalar.

1-§. Videokuzatuv tizimi

20. Videokuzatuv tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — VKT) videokuzatuv kameralari obyektning oʻziga xos xususiyatidan kelib chiqqan holda quyidagi joylarda oʻrnatiladi:

a) obyektning avtoturargohiga kirib-chiqish joylarida , avtoturargohning butun hududi va obyektning perimetri boʻylab, unga tutash hududning eng samarali burchagi (koʻrinishini) hisobga olingan holda;

b) avtoturargohdan obyektga oʻtish yoʻlaklarida;

v) obyekt hududiga fuqarolar va transport vositalari kirish va oʻtish joylarida;

g) obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolariga, inshootlariga va xonalarga kirib-chiqish joylarida;

d) obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha bino va inshootdagi:

savdo, koʻrgazma va ovqatlanish joylarida, shu jumladan, bu joylarning “G” va “P” shaklidagi maydonlarida;

koʻp yarusli savdo, koʻrgazma, ovqatlanish va mijozlar joylashadigan boshqa joylarning har bir yarusida;

savdo, koʻrgazma, ovqatlanish va mijozlar joylashadigan boshqa joylarga va bu joylardan xizmat xonalariga oʻtish yoʻlaklarida;

fuqarolarning shaxsiy buyumlarini, qoʻl yuklarini saqlash joylari oldida;

e) obyektdagi omborxonalarga oʻtish maydonlarida;

j) obyektning qavatlarga oʻtish, chiqib-tushish (zinapoyalar, eskalatorlar) va kirib-chiqish joylarida;

z) obyektning debarkaderlarida;

i) savdo rastalari orasida.

21. Videokuzatuv tizimlari ichki ishlar organlari va Milliy gvardiya hududiy boʻlinmalarining situatsion markazlariga hamda obyektdagi texnik vositalar operatori xonasiga videosignal uzatilishini taʼminlashi lozim.

22. Videoyozuvlarni saqlash uchun videoaxborot arxivini yaratish 30 kalendar kunni tashkil etib, undan soʻng yozuvlar avtomatik tarzda yoʻq qilinadi.

23. Agar videokuzatuv kameralari ziddiyatli vaziyatni qayd etgan boʻlsa, bunday yozuvlarni saqlash muddati vaziyatga aniqlik kiritilgunga qadar belgilanadi.

Jinoiy qilmish yoki maʼmuriy huquqbuzarlik qayd etilgan boʻlsa, bunday yozuvlar jinoyat yoki maʼmuriy ishning yuritilishi davomida saqlanadi.

24. Videokuzatuv kameralarining hojatxonalarga va yuvinish xonalariga oʻrnatilishi taqiqlanadi.

2-§. Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlarining videokameralariga qoʻyiladigan talablar

25. Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlarining videokameralari videokuzatuv obyektlari hisoblangan va videokameralar koʻrish maydonida boʻlgan odamlarning yuzlari va yoki transport vositalarini qayd etish uchun moʻljallangan boʻlishi, qayd etish va uzatish qismi sifatida rangli tarmoq videokameralaridan foydalanish kerak.

26. Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlari videokameralarining asosiy parametrlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq belgilanadi.

27. Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlari videokameralari va obyektivlarining asosiy parametrlari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

28. Ushbu Nizomiga 2-ilovada keltirilgan parametrlarning qiymatlariga quyidagi shartlarda erishilishi mumkin:

qayd etish joyida yuz sohasining barqaror yoritilishi 150 dan 1000 lx gacha boʻlsa;

yuz sohasining notekis yoritilishi 50 % foiz oshmagan boʻlsa;

odamlar harakatining eng past va eng yuqori tezligi hisobga olinsa;

1 m 2 uchun odamlar oqimining zichligi kamida 1 kishidan iborat boʻlsa;

yuzning frontal tekislikka nisbatan rakursi: vertikal boʻyicha ogʻish 15 o dan oshmasa, gorizontal boʻyicha ogʻish 20 o dan oshmasa;

maʼlumotlar bazasining hajmi shartli ravishda frontal turdagi kamida 400 000 ta yuzdan iborat boʻlsa.

3-§. Videotahlil quyi tizimi videokameralariga qoʻyiladigan talablar

29. Video tahlil quyi tizimi videokameralari real vaqt rejimida videokameralardan kelib tushadigan videotasvirlar ketma-ketligini tahlil qilish asosida turli xil maʼlumotlarni olish uchun moʻljallangan:

odamlarning yuzlarini aniqlash;

transport vositalarini aniqlash;

indentifikatsiya raqamlarini aniqlash (transport, pul kupyurasi, hujjatlarda va boshqalar);

hodisalarni aniqlash (oʻtish, harakat qilish, ruxsat etilgan chiziqlar va chegaralarni kesib oʻtish, kuzatish chegaralarida boʻlish, obyektlarni qoldirish yoki uzatish va boshqalar);

xavfli vaziyatlarni aniqlash (odamlar gavjum joylar, qoldirib ketilgan predmetlar, yongʻin va tutun bilan qoplanish va boshqalar).

30. Qayd etish va uzatish qismi sifatida rangli tarmoq videokameralaridan foydalanish kerak.

31. Videotahlil quyi tizimi videokameralarining asosiy parametrlari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilanadi.

32. Videotahlil quyi tizimining videokameralari va obyektivlarining parametrlari ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq qayd etish shartlari va videotasvir sifatidan kelib chiqib belgilanadi.

33. Ushbu Nizomiga 4-ilovada keltirilgan parametrlarning qiymatlariga quyidagi shartlarda erishilishi mumkin:

qayd etish joyida yoritilish 150 dan 1000 lx gacha boʻlsa;

1 m 2 uchun odamlar oqimining zichligi kamida 1 kishidan iborat boʻlsa;

odamlar va avtotransport harakatining eng past va eng yuqori tezligi hisobga olinsa;

qoldirib ketilgan predmet hajmi kamida 0,001 m 3 boʻlsa.

4-§. Kengaytirilgan videokuzatuv quyi tizimi videokameralariga qoʻyiladigan talablar

34. Kengaytirilgan videokuzatuv videokameralari xavfli, ekstremal va favqulodda vaziyatlarni aniqlash, erta yongʻin va tutun bilan qoplanish, odamlar gavjum joylarni aniqlash, identifikatsiya obyektlari va subyektlarining oʻtishini videokuzatish maqsadida obyektlar, hududlarni kuzatish va nazorat qilish uchun moʻljallangan.

35. Qayd etish va uzatish qismi sifatida rangli tarmoq videokameralaridan foydalanish kerak.

36. Kuzatuv guruhining nomi, videokamera turi va kengaytirilgan videokuzatuv quyi tizimining videokameralari parametrlarining qiymatlari ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq belgilanadi.

37. Videokameralarning VKT komponentlari bilan oʻzaro ishlashi ochiq protokollar va interfeyslar orqali amalga oshirilishi kerak:

turli uskuna va ONVIF (Open Network Video Interface Forum) 2.2 versiyasidan past boʻlmagan dasturiy vositalarning oʻzaro ishlashi uchun protokol;

mashinaviy koʻrish tizimlarida foydalaniladigan videokameralar uchun 2.0 versiyasidan past boʻlmagan GigE Vision interfeysi;

yuqori aniqlikdagi televideniyeda foydalaniladigan ND-SDI (Nigh-Definition Serial Digital Interface) raqamli interfeys;

jismoniy interfeyslar RJ-11, RJ-14, RJ-25, RJ-45S va boshqalar.

38. Serverning apparat taʼminotiga qoʻyiladigan eng kam talablar quyidagilardan iborat:

masofaviy boshqaruv;

masofaviy elektr taʼminoti;

tasvir rakursini oʻzgartirish;

transfokatsiya;

avtomatik ekspozitsiya;

diafragmani avtomatik tarzda boshqarish;

maʼlumotlarni roʻyxatga olish sanasi va vaqti boʻyicha aniq vaqt signallari bilan sinxronlashtirish.

39. VKT kameralarining har bir guruhi uchun amalga oshiriladigan vizual vazifalar, vaqtincha ish rejimlari va tasvir parametrlari (rangli, qora va oq) beriladi.

5-§. Videokameralar elektr taʼminoti boʻyicha talablar

40. Videokameralar elektr taʼminoti quyidagi usullardan biri yoki usullar kombinatsiyasi orqali amalga oshirilishi kerak:

nominal kuchlanish 220 V boʻlgan 50 Nz chastotali AC tarmogʻidan;

DC bilan, elektr taʼminoti manbalaridan 12; 24; 48 V kuchlanish bilan;

DC bilan, uzaytirgichlar (PoE Extender)dan va/yoki takrorlagichlar (PoE Repeater)dan foydalangan holda kalitlar yoki injektorlardan PoE texnologiyasi boʻyicha.

Boshqa chiquvchi yuklanish parametrlari boʻlgan oʻzga manbalardan videokameralarning elektr taʼminotini amalga oshirishga ruxsat beriladi, bunda ularga quyiladigan talablar ilova hujjatlarida belgilanadi.

41. VKTni tashkil qilish uchun foydalaniladigan audio, video va boshqa turdagi elektron apparaturaning elektr xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablar GOST IEC 60065ga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

42. VKT tashqi kameralarining elektr taʼminoti uskunasining iqlim jihatidan bajarilishi va turli xil qattiq predmetlar, chang va namlikning kirib ketishidan himoya qilish darajasining indeksi “Xavfsiz shahar” kompleksi “Videokuzatuv tizimi uchun umumiy talablar”ga javob berishi kerak.

6-§. Videokameralarni oʻrnatishga qoʻyiladigan talablar

43. Ichki va tashqi videokameralarini binolar, inshootlar va statsionar konstruksiyalar mulkdorlarining texnik hujjat asosida oʻrnatilishi kerak.

44. VKT videokameralarini oʻrnatish joylari zarur gorizontal, vertikal va aylanma koʻrish burchaklari, oʻrnatish balandligi, yorugʻlik, toʻgʻridan-toʻgʻri koʻrishdagi toʻsiqlarni istisno qilish va videokuzatuv obyektlarigacha boʻlgan masofani hisobga olgan holda tanlanadi.

45. VKT videokameralarini oʻrnatishda muntazam reglament ishlarini amalga oshirish va texnik xizmat koʻrsatish talablarini hisobga olish kerak.

46. VKT videokameralarini oʻrnatishda quyidagilardan himoya qilishni koʻzda tutish kerak:

noqulay iqlim sharoitlari;

agressiv muhitlar va xavfliligi yuqori boʻlgan muhitlar;

kelib chiqishi turli xil boʻlgan elektromagnit nurlanishlari;

mexanik shikastlar, shu jumladan, vandalizm aktlari.

47. VKT videokameralarini mahkamlash yigʻma-qismlarga ajraladigan boʻlishi, montaj-demontaj qilishni taʼminlashi va butun foydalanish davri davomida videokameradan boʻlgan ikki baravar yuklanishga va tashqi taʼsir qiluvchi omillardan boʻlgan yuklanishga bardosh berishi kerak.

48. Videokameralar xonalar ichida quyidagi talablarga rioya qilgan holda joylashtirilishi kerak:

kirish eshigi, derazalar va xonadagi barcha obyektlar videokamera kengaytirilganligiga tushishi uchun xonaning turli burchaklariga oʻrnatiladi;

xonalarda videokameralarni oʻrnatish balandligi pol yuzasidan kamida 2,3 m boʻlishi kerak;

videokameralar kengaytirilgan turli interyer predmetlari (mebel, gullar va boshqalar) bilan toʻsib qoʻyilmasligi kerak.

49. Videokameralar xonalardan tashqarida quyidagi talablarga rioya qilgan holda joylashtirilishi kerak:

tebranishlarga chidamli statsionar, sunʼiy mahkamlagichlarga oʻrnatiladi;

mahkamlagichlar kabel liniyalarini yotqizish imkoniyatini taʼminlashi kerak;

oʻrnatish balandligi, koʻrish yoʻnalishi va burchagi zarur piksel zichligi bilan boʻlgan tasvirni olishni taʼminlashi kerak;

kadrda koʻrinishga sezilarli darajada toʻsqinlik qiladigan obyektlar boʻlmasligi kerak;

vertikal oʻrnatish burchagi kamera matritsasiga toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nuri tushishini istisno qiladigan tarzda tanlanishi kerak.

7-§. Videokameralar oʻtkazish qobiliyati, internet kanal tezligi va uzatiladigan trafik hajmiga qoʻyiladigan talablar

50. Umumiy MUT har bir videokameradan maʼlumotlarni saqlash qurilmasiga kamida 10 Mbit/s audio va video axborot (trafik)ni uzatishning oʻtkazuvchanlik qobiliyati bilan taʼminlashi kerak.

51. Internetkanalning ishlashi uchun zarur boʻlgan tezlik videokameraning ajratish qobiliyati, kadrlar takroriyligi, bitreyt, kodek, tasvirni kodlash usuli, kadrda harakatlanuvchi obyektlar soni, yoritilganlik va boshqalarga bogʻliq boʻladi. Aniqlash uchun qoniqarli boʻlgan tasvir sifatini olish uchun yuqorida koʻrsatilgan parametrlarning nisbatlarini optimal boshqarishga ruxsat beriladi. Videokuzatuv tizimi videokameralarining ajratish qobiliyatiga koʻra MUT internetkanali (trafigi) tezligiga qoʻyiladigan eng kam talablar ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan talablarga mos kelishi kerak.

52. Videokameralarning ajratish qobiliyatiga koʻra VKT maʼlumotlarining uzatiladigan (qabul qilinadigan) trafik hajmi ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq belgilanadi.

53. Kadrda koʻplab harakatlanuvchi obyektlar bilan tasvirni olganda va oʻzgaruvchan bitreytdan foydalanganda, trafik hajmi oshadi, buning natijasida qabul qilish-uzatish kanalining oʻlchamlarini va video materialni saqlash uchun disklarning hajmlarini rejalashtirish va hisoblash mumkin boʻlgan maksimal qiymatlar asosida hisoblanadi.

8-§. Tashvish-chaqiruv signalizatsiyasi

54. Tashvish-chaqiruv signalizatsiyasi vositalari obyektlarning quyidagi joylarida oʻrnatiladi:

obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolariga, inshootlariga va xonalarga;

obyekt maʼmuriyati xonalarida;

obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolar va inshootlardagi savdo, koʻrgazma ovqatlanish va mijozlar joylashadigan boshqa joylarda;

obyektning qavatlarga oʻtish, chiqib-tushish (zinapoyalar) joylarida;

obyektning qorovullik boʻlinmasi xizmat xonasida va postlarida;

ochiq turdagi savdo rastalari orasida.

55. Tashvish-chaqiruv signalizatsiyasi ishlab ketganligi toʻgʻrisidagi signallar ichki ishlar organlari va Milliy gvardiyaning hududiy boʻlinmalarida takrorlanishi lozim.

9-§. Yongʻin signalizatsiyasi

56. Obyekt yongʻin signalizatsiyalari bilan amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida taʼminlanadi.

57. Yongʻin signalizatsiyasi ishlab ketganligi toʻgʻrisidagi signallar favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boʻlinmalarida takrorlanishi lozim.

10-§. Tashvish tugmasi

58. Tashvish signalini tezkorlikda yetkazish uchun obyekt ochiq va yashirin turdagi tashvish tugmalari bilan jihozlanadi.

59. Ochiq turdagi tashvish tugmalari quyidagi joylarda oʻrnatiladi:

obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolariga, inshootlariga va xonalarga kirib-chiqish joylarida;

obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolar va inshootlardagi savdo, koʻrgazma, ovqatlanish va mijozlar joylashadigan boshqa joylarda;

obyektning qavatlarga oʻtish, chiqib-tushish (zinapoyalar) joylarida;

savdo rastalari orasida;

60. Yashirin turdagi tashvish tugmalari quyidagi joylarda oʻrnatiladi:

obyektning avtoturargohiga kirib-chiqish joylarida;

obyekt va tashkilotlar maʼmuriyati xonalarida;

fuqarolarning shaxsiy buyumlarini, qoʻl yuklarini saqlash joylari oldida;

zargarlik mahsulotlari va qimmatbaho buyumlar bilan savdo qilish rastalari hamda ularni saqlash xonalarida;

obyektning qorovullik boʻlinmasi xizmat xonasida va postlarida.

61. Tashvish signallari ichki ishlar organlari va Milliy gvardiya hududiy boʻlinmalarida takrorlanishi lozim.

11-§. Ovozli xabar berish tizimi

62. Ovozli xabar berish vositalari obyektning quyidagi joylarida oʻrnatiladi:

obyekt maʼmuriyati xonalarida;

obyektning fuqarolar kirishi mumkin boʻlgan barcha binolar va inshootlardagi savdo, koʻrgazma, tomosha, ovqatlanish va mijozlar joylashadigan boshqa joylarda;

obyektning qavatlarga oʻtish, chiqib-tushish (zinapoyalar) joylarida;

savdo rastalari orasida.

63. Obyektdagi fuqarolar quyidagilarni taʼminlovchi texnik vositalar yordamida xabardor qilinadi:

fuqarolar doimiy yoki vaqtincha boʻladigan binolarda, inshootlarda, xonalarda va hududlarda tovushli va/yoki nurli signallarni berishi;

xavfning xususiyati, evakuatsiya qilinishi lozimligi va evakuatsiya yoʻllari hamda xavfsizlikni taʼminlashga doir boshqa xatti-harakatlarni amalga oshirish toʻgʻrisida nutqli xabarni eʼlon qilish.

64. Fuqarolarning evakuatsiyasini samarali tashkil etish maqsadida quyidagilar tashvish signali (xabari) bilan birga avtomatik tarzda amalga oshirilishi lozim:

avariya yoritish tizimi yoqilishi;

vahima koʻtarilishini va evakuatsiyani qiyinlashtiruvchi boshqa xatti-harakatlar amalga oshirilishining (oʻtish joylarida, eshiklar oldida, zinalarda va boshqa joylarda fuqarolarning toʻplanib qolishini) oldini olishga qaratilgan maxsus ishlab chiqilgan matnning uzatib borilishi.

65. Xabar berish signali boshqa maqsaddagi signallardan farq qilishi kerak. Xabar berish vositalari soni va ularning quvvati fuqarolar doimiy yoki vaqtincha boʻladigan barcha joylarda aniq eshitilishini taʼminlashi shart.

66. Obyektning ochiq joylarida karnayli uskunalardan foydalanilishi lozim. Ular yoritish chiroqlarining ustunlariga, devorlarga va boshqa konstruksiyalarga oʻrnatilishi mumkin.

67. Hudud boʻylab oʻrnatiladigan karnaylar soni va ularni oʻrnatish joyi sinov oʻtkazish natijalari boʻyicha hisob-kitob qilinadi (nutq aniq va tushunilishi eshitilishi lozim), lekin har bir uchastkaga 10 vattli 1 ta karnaydan kam boʻlmasligi kerak.

68. Ovozli xabar berish uskunalari tovush balandligini koʻtarib-pasaytirish regulatoriga hamda ajraluvchi qismlarga ega boʻlmasligi kerak.

69. Alohida hollarda ovozli xabar berish tizimi kommunikatsiyasi obyektning radioeshittirish tizimi bilan birga loyihalashtirilishiga yoʻl qoʻyiladi.

70. Ovozli xabar berish tizimi obyektning qorovul xizmati xonasidan, dispetcher xonasidan yoki boshqa maxsus xonadan boshqariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

71. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlari videokameralarining asosiy parametrlari

Parametr nomi Parametr qiymati Qayd etiladigan tasvirni ajratish qobiliyati Kamida 4 megapiksel Tasvir intensivligining dinamik diapazoni Kamida 8 bit Maksimal ajratishdagi kadrlar takroriyligi Kamida 25 FPS Videotasvirni siqish formati Kamida N .264 Tasvirning rangdorligi Rangli Distorsiya 15 foizdan oshmasligi kerak Interfeys RJ 45 10M /100M Internet port, RS-485, RS-232 Ishchi harorat -30 °C dan + 60 °C gacha Ishchi namlik 95 % gacha Elektr taʼminoti AC220V/DC12V/PoE Real vaqtdagi oqim protokoli (RTSP) Qoʻllab-quvvatlanadi Oʻzgaruvchan (VBR) va doimiy (SBR) bitreytni siqish rejimlarini qoʻllab-quvvatlash 192 kbit/s

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Videoidentifikatsiya qilish quyi tizimlari videokameralari va obyektivlarining asosiy parametrlari

Parametr nomi Parametr qiymati Qayd etiladigan tasvirning ajratish qobiliyati Kamida 4 megapiksel (shunday tanlanadiki, bunda videokamera ishchi masofasida qayd etgan videokameraning optik oʻqiga nisbatan frontal holda joylashgan yuz tasvirida koʻz markazlari orasidagi masofa kamida 60 pikselni tashkil qiladi) Qayd etish joyida keskin aks ettiriladigan maydonning chuqurligi Kamida 1 metr Yuz sohasidagi tasvir intensivligining dinamik diapazoni Kamida 8 bit Video oqimda yuzni aniqlash ehtimoli Kamida 95 % Distorsiya 5 foizdan oshmasligi kerak Kadrlar takroriyligi kamida 25 FPS Odamni haqiqatan ijobiy identifikatsiya qilish ehtimoli 0,5 foizdan oshmagan notoʻgʻri ijobiy identifikatsiya qilish ehtimolida kamida 85 %

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Videotahlil quyi tizimi videokameralarining asosiy parametrlari

Parametr nomi Parametr qiymati Qayd etiladigan tasvirning ajratish qobiliyati Kamida 4 megapiksel Tasvir intensivligining dinamik diapazoni Kamida 8 bit Eng yuqori ajratishdagi kadrlar takroriyligi Kamida 25 FPS Video tasvirni siqish formati Kamida N.264 Tasvirning rangdorligi Rangli Distorsiya 15 foizdan oshmasligi kerak Interfeys RJ45 10 Mbit / 100 Mbit Internet port, RS-485, RS-232, NDMI Ishchi harorat -30 °C dan + 60 °C gacha Ishchi namlik 95 foizgacha gacha Elektr taʼminoti AC220V/DC12V/PoE

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Video tahlil quyi tizimining videokameralari va obyektivlarining parametrlari

Parametr nomi Parametr qiymati Qayd etiladigan tasvirning ajratish qobiliyati Kamida 4 megapiksel Yuz sohasidagi t asvir intensivligining dinamik diapazoni Kamida 8 bit Distorsiya 15 foizdan oshmasligi kerak Kadrlar takroriyligi Kamida 16 FPS Tasvirning rangdorligi Rangli

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Kuzatuv guruhining nomi, videokamera turi va kengaytirilgan videokuzatuv quyi tizimining videokameralari parametrlari

Guruh raqami Guruh nomi Videokamera turi va parametrlarining qiymatlari 1-guruh Kirish/chiqish vaqtida shaxslarni identifikatsiya qilish Yuzlarni aniqlash uchun statsionar videokamera: ajratish qobiliyati: kamida 4 megapiksel; kadrlar takroriyligi: kamida 25 FPS ; koʻrish burchagi: kamida 50°; vertikal burilish: kamida 80°; gorizontal burilish: 360°; infraqizil filtr: “kun/tun” rejimiga avtomatik tarzda qayta ulanish bilan; videoni siqish: kamida N.264; interfeys: RJ 45 10 Mbit / 100 Mbit Internet port, RS — 485, RS — 232; ishchi haroratlar diapazoni: 30°C dan + 60°C gacha; ishchi namlik: 95foizgacha; elektr taʼminoti: AS 220V/DC 12V/PoE; xavfsizlik: foydalanuvchini tekshirish, IP adreslarni filtrlash 2-guruh Oʻzgarishlarni tasniflash: odamlar: turibdi, yugurmoqda, ketmoqda va boshqalar; predmetlar: yotibdi, turibdi, tushmoqda, qoldirilgan; transport: turibdi, harakatlanmoqda; noaniq shakldagi obyektlar va xavotirli vaziyatlarni aniqlash: signal liniyasi, kuzatuv chegaralarida harakatlanish, toʻxtash, ishlamasdan yurish; odamlar gavjum joylarni aniqlash Predmetlar va obyektlarni aniqlash uchun statsionar videokamera: ajratish qobiliyati: kamida 4 megapiksel; kadrlar takroriyligi: kamida 25 FPS ; koʻrish burchagi: kamida 50°; vertikal burilish: kamida 80°; gorizontal burilish: 360°; infraqizil filtr: “kun/tun” rejimiga avtomatik tarzda qayta ulanish bilan; interfeys: RJ45 10Mbit/100Mbit Internet port, RS-485, RS-232; siqish algoritmi N.264; ishchi haroratlar diapazoni: 30°C dan + 60°C gacha; ishchi namlik: 95foizgacha; elektr taʼminoti: AS220V/DC12V/PoE; xavfsizlik: foydalanuvchini tekshirish, IP adreslarni filtrlash 3-guruh Aniqlash: odamlarni: jinsi, boʻyi, kiyimining yirik detallarini; predmetlarni: sumkalar, chamadonlar va boshqalarni; avtotransportni: turi va modeli, davlat raqamini Odamlar, predmetlar, avtotransportni aniqlash uchun statsionar videokamera: ajratish qobiliyati: kamida 4 megapiksel (kuzatuv chegaralarining uzoqligi va joylashishini hisobga olgan holda tanlanadi); kadrlar takroriyligi: kamida 25 FPS ; koʻrish burchagi: kamida 50°; vertikal burilish: kamida 80°; gorizontal burilish: 360°; infraqizil filtr: “kun/tun” rejimiga avtomatik tarzda qayta ulanish bilan; interfeys: RJ45 10Mbit/100Mbit Internet port, RS-485, RS-232; siqish algoritmi N.264; ishchi haroratlar diapazoni: 30 °C dan + 60 °C gacha; elektr taʼminoti: AS220V/DC 12V/Poe; xavfsizlik: foydalanuvchini tekshirish, IP adreslarni filtrlash 4-guruh Videoidentifikatsiya qilish: yuzlar, kiyim detallarini aniqlash; predmetlarni: sumkalar, chamadonlar va boshqalarni; transportni: turi, modeli, davlat raqami, boshqa detallarini Odamlarning yuzlari, predmetlar, avtotransportni aniqlash uchun statsionar videokamera: ajratish qobiliyati: kamida 4 megapiksel (shunday tanlanadiki, bunda videokamera ishchi masofasida qayd etgan videokameraning optik oʻqiga nisbatan frontal holda joylashgan yuz tasvirida koʻz markazlari orasidagi masofa kamida 60 pikselni tashkil qiladi); koʻrish burchagi: kamida 50°; vertikal burilish: kamida 80°; gorizontal burilish: 360°; IQ filtr: “kun/tun” rejimiga avtomatik tarzda qayta ulanish bilan; interfeys: RJ45 10Mbit/100Mbit Internet port, RS-485, RS-232; kadrlar takroriyligi: 24 FPS dan boshlab; siqish algoritm: N.264, MGPEG; ishchi haroratlar diapazoni: 30 °C dan + 60 °C gacha; elektr taʼminoti: AS220V/DC 12V/PoE; xavfsizlik: foydalanuvchini tekshirish, IP adreslarni filtrlash 5-guruh Videokuzatuv obyektlarini aylanma videokuzatish: yuzlar, kiyim detallarini aniqlash; predmetlarni: sumkalar, chamadonlar va boshqalarni; transportni: turi, modeli, davlat raqami, boshqa detallarini; tutun yoki yongʻin oʻchoqlarini Aylanma videokuzatuv uchun statsionar videokamera: eng kam ajratish qobiliyati: kamida 4 megapiksel; koʻrish burchagi: kamida 50°; vertikal burilish: 80°; gorizontal burilish: 360°; videoni siqish: kamida H.264; infraqizil filtr: “kun/tun” rejimiga avtomatik tarzda qayta ulanish bilan; interfeys: RJ45 10Mbit/100Mbit Internet port, RS-485, RS-232; ishchi haroratlar diapazoni: 30 °C dan + 60 °C gacha; ishchi namlik: 95 foizgacha; elektr taʼminoti: AS220V/DC 12V/PoE; xavfsizlik: foydalanuvchini tekshirish, IP adreslarni filtrlash 6-guruh Aniq belgilangan joyni teplovizion kuzatish Sovitilmaydigan fotoqabul matritsasi boʻlgan teplovizion kameralar: matritsaning kam ajratish qobiliyati: 320 × 240 megapiksel; piksel qadami: kamida 17 µm; spektr diapazoni: 8 dan 14 µm gacha; obyektiv (fokus masofasi): kamida 1,8 mm; fokusni topish eng yaqin masofasi: 0,1 m dan boshlab; apertura F ± 1,1; raqamli zum: kamida ikki baravar; matritsalar harorat etaloni boʻyicha kalibrlangan; shaffoflik oynalarida teplovizion kameralarining sezuvchanligi: 3-5 µm va 8-12 µm kamida 40 µm (25 °C), F ± 1,1; obyektning qayd etilgan harorati va fon harorati oʻrtasidagi farq qadami: kamida 0,05 °C; ishchi haroratlar diapazoni: 30 °C dan + 60 °C gacha; videotasvir qoidalarining kamida 4 VCA (Video Content Analsys) tahlili (chiziqni kesib oʻtish, bostirib kirish, hududga kirish/chiqish); yongʻinlarni aniqlash: yongʻin nuqtasini dinamik aniqlash, 10 tagacha yongʻin nuqtalarini aniqlash.

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Vidoyekuzatuv tizimi videokameralarining ajratish qobiliyatiga koʻra MUT internet-kanali (trafigi) tezligiga qoʻyiladigan talablar

Videokamera ajratish qobiliyati, megapiksel Eng kam kadrlar takroriyligi, FPS Internetkanalning eng past tezligi, Mbit/s 1280×720 25 4 1920×1080 25 6 3072×2048 25 25

Yirik bozorlarda jamoat tartibini saqlashni taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Videokameralarning ajratish qobiliyatiga koʻra VKT maʼlumotlarining uzatiladigan (qabul qilinadigan) trafik hajmi

Videokamera ajratish qobiliyati, megapiksel Doimiy bitreyt, bit/s Doimiy qabul qilish-uzatishda bitta videokameradan boʻlgan trafik hajmi, GB, vaqt davomida, h 1 h 4 h 8 h 12 h 24 h 1280×720 1532 0,6 2,7 5,4 8,1 16,2 1920×1080 2048 0,9 3,6 7,2 10,8 21,6 3072×2048 6144 2,6 11,4 22,8 34,2 68,4

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-noyabrdagi 791-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan yirik bozorlar

T/r Obyektlar nomi (dehqon, oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa bozorlar) Joylashgan joyi (tuman, shahar) Turgʻun savdo shoxobchalari va savdo oʻrinlari soni Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. 1. “Nukus dehqon bozori” AJ Nukus shahri 1 822 2. 2. “Mangʻit dehqon bozori” MCHJ Amudaryo tumani 556 3. 3. “Shabbaz dehqon bozori” MCHJ Beruniy tumani 834 4. 4. “Toʻrtkoʻl el rizq bozori” MCHJ Turtkoʻl tumani 812 5. 5. “Xoʻjayli dehqon bozori” MCHJ Xoʻjayli tumani 1 141 6. 6. “Qoʻngʻirot dehqon bozori” MCHJ Qoʻngʻirot tumani 673 7. 7. “Chimboy dehqon bozori” MCHJ Chimboy tumani 707 Andijon viloyati 8. 1. “Jahon savdo kopmleksi” AJ Andijon shahri 1 571 9. 2. “Andijon hunarmandchilik savdo kompleksi” MCHJ Andijon shahri 356 10. 3. “Bogʻishamol avtomobil va ehtiyot qismlar bozori” MCHJ Andijon shahri 370 11. 4. “Andijon shahar markaziy dehqon bozori” AJ Andijon shahri 400 12. 5. “Andijon tumani kuygan-yor dehqon bozori” MCHJ Andijon tumani 383 13. 6. Marhamat tumani “Dehqon bozori” MCHJ Marhamat tumani 550 14. 7. “Qoʻrgʻontepa dehqon bozori” MCHJ Koʻrgʻontepa tumani 550 15. 8. “Asaka dehqon (oziq-ovqat) bozori” Asaka tumani 690 16. 9. Baliqchi tumani “Dehqon bozori” MCHJ Baliqchi tumani 370 Buxoro viloyati 17. 1. “Buxoro markaziy dehqon bozori” AJ Buxoro shahri 765 18. 2. “Karvon savdo kompleksi” MCHJ Buxoro shahri 838 19. 3. “Gʻijduvon dehqon bozori” AJ Gʻijduvon shahri 350 20. 4. “Xoʻjai jahon savdo kompleksi” AJ Gʻijduvon shahri 1 000 21. 5. “Sitora-avtobozor” MCHJ Buxoro shahri 492 Jizzax viloyati 22. 1. “Jizzax markaziy dehqon bozori” AJ Jizzax shahri 1 476 23. 2. “Eski shahar buyum savdo kompleksi” AJ Jizzax shahri 878 24. 3. “Eski shahar dehqon bozori” MCHJ Jizzax shahri 1 122 25. 4. “Doʻstlik dehqon bozori” MCHJ Doʻstlik tumani 329 26. 5. “Dashtobod dehqon bozori” MCHJ Zomin tumani 414 27. 6. “Paxtakor tumani dehqon bozori” MCHJ Paxtakor tumani 376 Qashqadaryo viloyati 28. 1. “Yerqoʻrgʻon dehqon bozori” AJ Qarshi shahri 485 29. 2. “Qarshi shahar dehqon bozori” AJ Qarshi shahri 432 30. 3. “Yangi kesh dehqon bozori” MCHJ Shaxrisabz shahri 714 31. 4. “Yangi chorshanbe qoʻrgʻoni” dehqon bozori” MCHJ Shaxrisabz tumani 324 32. 5. “Gʻoʻzor dehqon bozori” MCHJ Gʻoʻzor tumani 550 33. 6. “Qamashi-fayz dehqon bozori” MCHJ Qamashi tumani 300 34. 7. “Kitob dehqon bozori” MCHJ Kitob tumani 721 35. 8. “Chiroqchi dehqon bozori” MCHJ Chiroqchi tumani 550 36. 9. “Yakkabogʻ-istiqlol dehqon bozori” MCHJ Yakkabogʻ tumani 319 37. 10. “Qarshi markaziy buyum savdo kompleksi” AJ Qarshi shahri 471 38. 11. “Orzu quvonchi” MCHJ Qarshi shahri 605 39. 12. “Nasaf avtomobil bozori savdo kompleksi” MCHJ Qarshi shahri 442 40. 13. “Koʻhna turon mega” MCHJ Shahrisabz shahri 386 41. 14. “Sarbon barakasi” MCHJ Chiroqchi tumani 305 Navoiy viloyati 42. 1. “Saxovat” bozor MCHJ Navoiy shahri 374 43. 2. “Qiziltepa savdo kompleksi” MCHJ Qiziltepa tumani 460 44. 3. “Xatirchi dehqon bozor” MCHJ Xatirchi tumani 396 Namangan viloyati 45. 1. “Namangan chorsu dehqon universal bozori” AJ Namangan shahri 1 029 46. 2. “Yashil dehqon bozori” MCHJ Namangan shahri 480 47. 3. “Jahon ixtisoslashgan aralash mollari savdo kompleksi” OAJ Namangan shahri 603 48. 4. “Namangan avtomegastroy” savdo kompleksi MCHJ Namangan shahri 583 49. 5. “Doʻstlik savdo sanoat kompleksi” savdo kompleksi MCHJ Namangan shahri 322 50. 6. “Ixtisoslashtirilgan qurilish mollari savdo kompleksi” MCHJ Namangan shahri 600 51. 7. “Gʻirvon savdo kompleksi” MCHJ Namangan shahri 358 52. 8. “Mingbuloq dehqon bozori” MCHJ Mingbuloq tumani 474 53. 9. “Toshbuloq dehqon bozori” MCHJ Namangan tumani 430 54. 10. “Kosonsoy dehqon bozori” MCHJ Kosonsoy tumani 506 55. 11. “Norin dehqon bozori” MCHJ Norin tumani 625 56. 12. “Toʻda dehqon bozori” MCHJ Norin tumani 500 57. 13. “Pop savdo markaz” MCHJ Pop tumani 822 58. 14. “Gʻurumsaroy dehqon bozori” MCHJ Pop tumani 496 59. 15. “Toʻraqoʻrgʻon dehqon bozori” MCHJ Toʻraqoʻrgʻon tumani 400 60. 16. “Toʻraqoʻrgʻon markaziy dehqon bozori” MCHJ Toʻraqoʻrgʻon tumani 350 61. 17. “Shaxand dehqon bozori” MCHJ Toʻraqoʻrgʻon tumani 486 62. 18. “Samijon universal baraka bozori” MCHJ Toʻraqoʻrgʻon tumani 400 63. 19. “Uchqoʻrgʻon dehqon bozori” MCHJ Uchqoʻrgʻon tumani 432 64. 20. “Uchqoʻrgʻon sof savdo dehqon bozori” MCHJ Uchqoʻrgʻon tumani 450 65. 21. “Qoʻgʻay bozori” MCHJ Uchqoʻrgʻon tumani 472 66. 22. “Chortoq-Murod dehqon bozori” MCHJ Chortoq tumani 330 67. 23. “Chust shahar dehqon bozori” MCHJ Chust tumani 520 68. 24. “Yangiqoʻrgʻon dehqon bozori” MCHJ Yangiqoʻrgʻon tumani 400 Samarqand viloyati 69. 1. “Siyob dehqon bozori” MCHJ Samarqand shahri 1 923 70. 2. “Samarqand shodiyonasi” MCHJ Samarqand shahri 387 71. 3. “Samarqand ipak yoʻli” MCHJ Samarqand shahri 569 72. 4. “Temiryoʻl dehqon bozori” MCHJ Samarqand shahri 660 73. 5. “Muso xonkeldi” savdo majmuasi MCHJ Samarqand shahri 404 74. 6. “Samkat oazis durdonasi” MCHJ Kattaqoʻrgʻon shahri 422 75. 7. “Ishtixon dehqon bozori” MCHJ Ishtixon tumani 850 76. 8. “Qoʻshrobod dehqon bozori” MCHJ Qoʻshrabot tumani 456 77. 9. “Mirbozor bozori” MCHJ Narpay tumani 312 78. 10. “Pastdargʻom meva-sabzavot dehqon bozori” MCHJ Pastdargʻom tumani 326 79. 11. “Pastdargʻom buyum savdo majmuasi” MCHJ Pastdargʻom tumani 420 80. 12. “Koʻkat bozori” dehqon bozori MCHJ Nurobod tumani 395 81. 13. “Urgut savdo kompleksi” MCHJ Urgut tumani 2 246 Sirdaryo viloyati 82. 1. “Sirdaryo guliston savdo kompleksi” MCHJ Guliston shahri 753 83. 2. “Baxt savdo kompleksi” MCHJ Sirdaryo tumani 319 Surxondaryo viloyati 84. 1. “Yashil dunyo markaziy dehqon oziq-ovqat bozori” MCHJ Termiz shahri 748 85. 2. “Termiz shahar dehqon oziq-ovqat bozori” MCHJ Termiz shahri 306 86. 3. “Shoʻrchi dehqon bozori” MCHJ Shoʻrchi tumani 436 87. 4. “Jarqoʻrgʻon dehqon bozori” MCHJ Jarqoʻrgʻon tumani 450 88. 5. “Uzun dehqon bozori” MCHJ Uzun tumani 592 89. 6. “Angor markaziy dehqon bozori” MCHJ Angor tumani 406 90. 7. “Muzrabot dehqon bozori” MCHJ Muzrabot tumani 423 91. 8. “Denov baraka yashil olami” MCHJ Denov tumani 1 255 Toshkent viloyati 92. 1. “Angren shahar dehqon bozori” MCHJ Angren shahri 493 93. 2. “Olmaliq dehqon bozori” MCHJ Olmaliq shahri 407 94. 3. “Bekobod dehqon bozori” MCHJ Bekobod shahri 762 95. 4. “Chirchiq dehqon bozori” MCHJ Chirchiq shahri 600 96. 5. “Ixtisoslashgan Yangiyoʻl shahar dehqon bozori” MCHJ Yangiyoʻl shahri 1 488 97. 6. “Oqqoʻrgʻon dehqon bozori” MCHJ Oqqoʻrgʻon tumani 443 98. 7. “Parkent dehqon bozori” MCHJ Parkent tumani 443 99. 8. “Chinoz dehqon bozori” MCHJ Chinoz tumani 574 100. 9. “Bekobod dehqon bozori” MCHJ Bekobod shahri 614 101. 10. “Xoʻjalik mollari va hunarmandlar savdo kompleksi” MCHJ Zangiota tumani 454 102. 11. “Ilm shuʼlasi konselariya mollari savdo kompleksi” MCHJ Zangiota tumani 319 103. 12. “Bek-baraka ixtisoslashgan savdo kompleksi” MCHJ Zangiota tumani 962 104. 13. “Boʻstonliq dehqon bozori” MCHJ Boʻstonliq tumani 302 Fargʻona viloyati 105. 1. “Markaziy dehqon bozori” AJ Fargʻona shahri 1 853 106. 2. “Fargʻona savdo majmuasi” MCHJ Fargʻona shahri 1 018 107. 3. “Qoʻqon shahar dehqon bozori” AJ Qoʻqon shahri 1 206 108. 4. “Qoʻqon savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 1 675 109. 5. “Buyuk ipak yoʻli savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 388 110. 6. “Rizq baraka savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 2 278 111. 7. “Qoʻqon istiqlol savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 471 112. 8. “Farobiy savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 365 113. 9. “Qoʻqon muzaffar savdo kompleksi” MCHJ Qoʻqon shahri 670 114. 10. “Margʻilon shahar dehqon bozori”AJ Margʻilon shahri 1 222 115. 11. “Beshariq turon sanoat savdo kompleksi” AJ Beshariq tumani 520 Xorazm viloyati 116. 1. “Urganch markaziy dehqon bozori” AJ Urganch shahri 2 547 117. 2. “Urganch buyum savdo” MCHJ Urganch shahri 505 118. 3. “Gurlan dehqon bozori” AJ Gurlan tumani 686 119. 4. “Shovot dehqon bozori” MCHJ Shovot tumani 518 120. 5. “Bogʻot dehqon bozori” MCHJ Bogʻot tumani 613 121. 6. “Hazorasp universal savdo kompleksi” AJ Hazorasp tumani 1 503 Toshkent shahar 122. 1. “Mirobod dehqon bozori” AJ Mirobod tumani 891 123. 2. “Navroʻz dehqon bozori” AJ Mirzo Ulugʻbek tumani 1 820 124. 3. “Oloy dehqon bozori” AJ Yunusobod tumani 588 125. 4. “Yunusobod dehqon bozori” AJ Yunusobod tumani 1 955 126. 5. “Askiya dehqon bozori” AJ Yakkasaroy tumani 543 127. 6. “Eski-juva dehqon bozori” AJ Shayxontohur tumani 3 599 128. 7. “Chorsu buyum savdo kompleksi” AJ Shayxontohur tumani 751 129. 8. “Chilonzor dehqon bozori” MCHJ Chilonzor tumani 1 102 130. 9. “Chilonzor buyum savdo kompleksi” AJ Chilonzor tumani 3155 131. 10. “Bek toʻpi savdo kompleksi” MCHJ Chilonzor tumani 393 132. 11. “Sergeli dehqon bozori” AJ Sergeli tumani 933 133. 12. “Sergeli avto” MCHJ Sergeli tumani 1 875 134. 13. “Parkent universal savdo kompleksi” AJ Yashnobod tumani 305 135. 14. “Yangiobod ixtisoslashgan bozor” MCHJ Yashnobod tumani 3 379 136. 15. “Aviasozlar dehqon bozori” AJ Yashnobod tumani 1 814 137. 16. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJ Olmazor tumani 1 239 138. 17. “Farhod dehqon bozori” AJ Uchtepa tumani 2 596 139. 18. “Oʻrikzor savdo kompleksi” MCHJ Uchtepa tumani 2 940 140. 19. “Qoʻyliq dehqon bozori” AJ Bektemir tumani 2 290

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 27-noyabr,

791-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.11.2024-y., 09/24/791/0980-son)

lex.uz